UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 22-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 22 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ *

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-599-сон Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларига оид давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш айрим давлат органлари ва ташкилотларининг мавжуд ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларидан авторизация ҳуқуқи асосида фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида реал вақт режимида фойдаланиш ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига электрон сўров асосида маълумот тақдим этадиган ва кейинчалик маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда интеграциялашган маълумотлар базасини реал вақт режимида таққослаш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш имконини берадиган Давлат солиқ қўмитасининг «Ташқи манба-2» дастурий комплексини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

4. Белгилансинки, ушбу дастурий комплексни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ харажатлар Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 ноябргача ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ҳамда ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) билан ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида битимлар тузиш, мавжуд тасдиқланган битимлар доирасидаги технологик йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш, тегишли веб-сервисларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси заруратга кўра янада такомиллаштирилишини таъминласин.

6. Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларининг ахборот хавфсизлигига риоя этишга доир талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўз ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базасидан Давлат солиқ қўмитасига авторизация ҳуқуқи асосида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратсин.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан бошлаб давлат харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдо ва тендерларда тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган солиқ тўловчилар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри»га киритилади.

8. Давлат солиқ қўмитаси:

икки ой муддатда реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларидан олиниши керак бўлган маълумотларни аниқлаш, олиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини давлат органлари ва ташкилотлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин. Бунда зарур бўлган маълумотларни олиш ва улардан фойдаланиш давлат сирларини сақлаш, банк сири, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши таъминлансин;

уч ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация коди (МХИК) юзасидан сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар билан реал вақт режимида ўзаро маълумот алмашишни жорий этсин;

мазкур қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилмаган давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан заруратга кўра мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан авторизация ҳуқуқи асосида реал вақт режимида фойдаланиш ҳамда уларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилиш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида реал вақт режимида фойдаланиш (фойдаланиладиган) ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 12. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 13. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 14. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 16. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига электрон сўров асосида маълумот тақдим этадиган ва кейинчалик маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги 3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 7. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 9. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси 11. «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси 12. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 13. «Ўзбекнефтгаз» АЖ 14. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 15. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 16. «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ 17. «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ 18. «Тошкент Республика фонд биржаси» АЖ 19. «Uzbekistan Airways» АЖ

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ танлов асосида кейинги ваколатли суғурталовчини жалб қилгунга қадар давом эттирсин.

6. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари ваколатли суғурталовчи этиб белгиланган суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

Ваколатли суғурталовчи ҳужжатларни ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;

б) низомга 2-илованинг 6.3-банди олтинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:

«Маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталогдаги идентификация коди (МХИК)».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг :

а) 48-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

нақд пул билан — назорат-касса машинасидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса машинаси ёки виртуал касса чеки ёхуд бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш;

электрон тўлов воситалари билан — тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали чакана тўлов тизимида сотувчи тўлов ташкилоти орқали харидорга фискал белгили электрон тўлов чеки (бундан кейин электрон чек) албатта тақдим этган ҳолда;

пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ўтказиш йўли билан — пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан (шу жумладан карта ҳисоб рақамларидан) шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда»

б) 48 1 -банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48 1 . Электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда харидорга электрон чекини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига тақдим этишни таъминлаш зарур. Электрон чек назорат касса техникасидан чиқарилган қоғоз кўринишидаги чекка тенглаштирилади»;

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида низомнинг 16-банди йигирманчи хатбошиси ва 23-банди ўн олтинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) ташқи савдо контрактлари, далолатномалар ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритади»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ТСОЯЭАТга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин»;

в) 1-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, марказлаштирилган экспорт контракти, марказлаштирилган импорт контракти, импорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт биржа (ярмарка) контракти, экспорт консигнация контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт, қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт, лизинг асосидаги экспорт шартномалари, лизинг асосидаги импорт шартномалари, олиб кириш контракти, олиб чиқиш контракти, сотиб олиш контракти, сотиш контрактлари»;

7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР) ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)»;

23-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

24-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

25-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.

27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24 1 -бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;

активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:

жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан;

асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;

транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;

айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;

экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.

Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади»;

28-бандда :

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёки қисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади»;

йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади.

Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади»;

йигирма еттинчи — ўттизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

ўттиз биринчи — ўттиз иккинчи хатбошилари тегишинча йигирма еттинчи — йигирма саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

Низомга 1-илованинг 3-бандида :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 А Б 24 25 26 27 28 29 30 31 32 В Г Д »;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

««Б» қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи — Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда, СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та «0» қўйилади»;

Низомга 3-илованинг 1 — 3-бандларидаги «СТИР» сўзларидан кейин «ёки ЖШШИР» сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорининг 1а-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 1а-ИЛОВА

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом аҳоли билан Маркетплейс орқали амалга оширилган пулли ҳисоб китоблар учун харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилади:

Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширилганда харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали амалга оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини тақдим қилиш;

жойларда амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни операторга юбориш.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

фискал маълумотлар — ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган Маркетплейс орқали яратилган бошқа маълумотлар;

виртуал фискал модул — оператор томонидан ишлаб чиқилган, фискал маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи ҳимояланган махсус дастурий таъминот;

Маркетплейс — оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган, операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи, чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими;

Маркетплейс реестри — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган Маркетплейслар рўйхати.

Маркетплейс фойдаланувчиси — товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда фискал маълумотларни Маркетплейс сервери орқали операторга юборувчи тадбиркорлик субъекти.

4. Фискал чек маълумотларни операторга юборилиши Маркетплейснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

5. Операторга юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги бўйича Маркетплейс жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Операторга электрон фискал чек маълумотларини юбориш тартиби

6. Маркетплейслар тартиб рақам билан электрон фискал чек маълумотларини операторга юборади.

7. Оператор томонидан чек маълумотларига фискал белги яратиб, QR-код билан Маркетплейсларга қайтарилади.

8. Маркетплейс орқали харид чеки электрон шаклда тақдим этилганда, оператордан олинган электрон фискал чекнинг ҳаволасини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига, ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборишини таъминлайди.

9. Маркетплейс орқали реализация қилинган товар (хизмат) учун чек қоғоз шаклда тақдим этилган тақдирда, қоғоз чек ушбу қарорнинг 1-илова 7-банди талабларига мос равишда шаклланиши лозим.

3-боб. Маркетплейс вазифалари ва мажбуриятлари

10. Маркетплейслар харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш учун операторнинг махсус ахборот тизими билан интеграция қилади.

11. Маркетплейслар:

фискал чек маълумотларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятини берадиган ахборот тизимига;

call-марказига эга бўлиши лозим.

12. Маркетплейслар ўзининг маълумотлар базасида шакллантирилган фискал чек маълумотларни камида 5 йил давомида сақланишини ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши уларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

4-боб. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритиш

13. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга иловага мувофиқ белгиланган шаклда Маркетплейслар томонидан ариза билан мурожаат қилинади.

14. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига Маркетплейсларга Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда мурожаатчига тақдим этилади.

15. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.

5-боб. Маркетплейсларни Давлат реестридан чиқариш

16. Маркетплейсларни қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:

Маркетплейс тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;

унинг фаолиятига нисбатан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;

ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ.

17. Қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда ваколатли орган томонидан Давлат реестрига киритилган Маркетплейсни ёзма огоҳлантирилган ҳолда оператор тармоғидан вақтинчалик ёки бутунлай узиши ва Давлат реестридан чиқариши мумкин.

18. Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.

6-боб. Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш

19. Маркетплейс орқали аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда Маркетплейс билан ўзаро шартнома тузади.

20. Маркетплейс ўзаро шартнома тақдим қилган тадбиркорлик субъекти маълумотларини операторнинг махсус ахборот тизимида қайд этади.

21. Юборилган аризанинг маълумотларни нотўғри ёки белгиланган тартибда тўлдирилмаган бўлса Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан рад қилинади. Маркетплейс камчиликларни бартараф қилиб 2-бандга мувофиқ қайта ариза юбориши мумкин.

7-боб. Якуний қоидалар

22. Ваколатли орган ва оператор ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‏Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎АРИЗА ‎(Маркетплейсларни давлат реестрига киритиш тўғрисида) ________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъекти номи) СТИР: ____________ __________________________________________ манзилида ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (юридик манзили) ‎ ‎ ‎ жойлашган _____________________________________________________________га ‎ ‎ ‎ (мулкчилик шакли) ‎ ______________________________________________ русумли Маркетплейс(лар)нинг ________________________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман. Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ‎1. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан фискал маълумотлар операторининг хулосаси; ‎2. Шакллантирилган электрон касса чеклари намуналари; ‎3. Маркетплейс тизимининг эталон электрон намунаси (APK и URL website); ‎4. Маркетплейснинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари; ‎5. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси); ‎6. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади; ‎Илова: ____ варақда ёки электрон кўринишда (pdf, jpg, gif, jpeg форматда). ‎____________________________ ‎ ‎ ‎__________ ‎ ‎ ‎__________ ‎ ‎ (Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.) ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ (сана) ‎ ‎ Телефон рақами: ____________________ Почта манзили: _______________________________________________________ ». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:

Етказиб берувчи тоифаси:

□ Ишлаб чиқарувчи;

□ Импорт қилувчи;

□ Улгуржи савдо;

□ Чакана савдо;

□ Воситачи;

□ Хизмат кўрсатувчи;

□ Бошқалар;

Реализация мақсади:

□ Ўз эҳтиёжи учун;

□ Тижорат мақсадида;

□ Жисмоний шахсларга иштирокчилар таркибидан чиқиш, устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига товарлар (хизматлар) бериш;

□ Жисмоний шахсларга (дивидендларни товар кўринишида олишда);

□ Товарларни (хизматларни) текинга бериш (бунда товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни сотиб олиш баҳоси кўрсатилади);

□ Юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга товарлар (хизматлар)ни бериш;

□ Товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш;

□ Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш;

□ Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни реализация қилиш;

□ Корхона мол-мулкини мажмуа сифатида реализация қилиш.

1-устунда — товарлар (хизматлар) номи;

2-устунда — рақамли маркировка мавжудлиги;

3-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

4-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;

5-устунда — товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

6-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган товарлар миқдори (кўрсатилган хизматлар ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

7-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

8-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;

9-устунда — ҚҚС ставкаси;

10-устунда — товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 9-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

11-устунда — реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати.

Якунловчи сатрда — товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш кодлари бириктирилиши шарт.

Аксиз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шарт.

Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар тўғри шаклланиши мақсадида сонларни яхлитлаш бутун сондан кейин 10 тагача сон чегарасида амалга оширилиши керак»;

б) қуйидаги мазмундаги 59 1 -банд билан тўлдирилсин:

«59 1 . Солиқ солиш объекти сифатида қуйидаги харажат ва бошқа даромадларга бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади:

акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш;

акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

акциз товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, яроқсизлиги, камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;

узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар;

РЕПО операциялари бўйича даромадлар;

қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар;

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;

текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар);

инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;

талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;

илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар;

шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари;

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши;

акциядор (мулкдор, иштирокчи, муассис) юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромадлар ёки юридик шахснинг устав фонди шакллантирилганда (кўпайтирилган ёки камайтирилганда);

Солиқ кодексининг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;

дивидендлар тарзида олинган даромадлар;

фоизлар тарзида олинган даромадлар».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 15-банди ўн бешинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловларни» сўзлари «йиғимларни» сўзи билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М39 «Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг 1395 — 1400 км ва 1410 — 1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 827-сон қарори иловасида :

а) 1.2-банди «Кўрсаткичлар номи» устунидаги «Ягона солиқ тўлови (ЯСТ)» сўзлари «Айланмадан олинадиган солиқ (АОС)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) изоҳ қисми учинчи хатбошисидаги «ягона солиқ тўлови» сўзлари «айланмадан олинадиган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Холислар камида икки нафар киши миқдорида жалб этилади.

Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахслар холислар сифатида жалб этилиши мумкин.

Солиқ органлари мансабдор шахсларининг холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Холислар ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатлар факти, мазмуни ва натижаларини баённомада тасдиқлаши шарт. Улар амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан баённомага киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Зарур бўлган тақдирда, холислар кўрсатилган ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши мумкин»;

б) 66-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур тадбирлар видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади»;

в) 110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«110. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахслар иштирокида видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда олиб қўйишни амалга оширишда иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилади»;

г) 172-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«172. Ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни олиб қўйиш ҳужжатлари ва электрон ахборотни сақловчи жисмлари олиб қўйилаётган шахслар иштирокида видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Барча олиб қўйиладиган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар холисларга ҳамда олиб қўйишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кўрсатилади ва зарур бўлган тақдирда олиб қўйилган жойда ўралади».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«2023 йил 1 январдан маҳсулотларни сертификатлаш жараёнида маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) идентификация кодини (МХИК) мажбурий акс эттириш тартиби жорий этилсин».

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорининг 3-иловасида :

а) 10-бандининг иккинчи хатбошисидаги «саккизинчи» сўзи «еттинчи» сўзи билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг солиқ коллежларини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 4 майдаги 178-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига 1-илованинг 5-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирил-ган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорининг 2-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 4-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2011 йил 27 апрелдаги 119-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» 2015 йил 13 февралдаги 26-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 8 мартдаги 201-сон қарорига илованинг 2-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорининг 3-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 сентябрдаги 761-сон қарорининг 9-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг ««ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги 839-сон қарорининг 11-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 5-илованинг 2-банди .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 18 ва 140-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 22 август,

471-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI *

ROʻYXATI

NIZOM

ROʻYXATI

Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlashda davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlar bazasidan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-599-son Qonuniga muvofiq hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2022-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-73-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlariga oid davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlar bazasidan real vaqt rejimida foydalanishni tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2022-yil 1-noyabrdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlash hamda soliq xavfini tahlil qilish ayrim davlat organlari va tashkilotlarining mavjud axborot tizimlari hamda maʼlumotlar bazalaridan avtorizatsiya huquqi asosida foydalangan holda, real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlash hamda soliq xavfini tahlil qilish uchun mavjud axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasidan avtorizatsiya huquqi asosida real vaqt rejimida foydalanish hamda maʼlumotlar bazasi integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga elektron soʻrov asosida maʼlumot taqdim etadigan va keyinchalik maʼlumotlar bazasidan avtorizatsiya huquqi asosida foydalaniladigan hamda maʼlumotlar bazasi integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda integratsiyalashgan maʼlumotlar bazasini real vaqt rejimida taqqoslash va soliq solish bazasini kengaytirish imkonini beradigan Davlat soliq qoʻmitasining “Tashqi manba-2” dasturiy kompleksini yaratish va bosqichma-bosqich joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin.

4. Belgilansinki, ushbu dasturiy kompleksni ishlab chiqish, joriy etish va kuzatib borish bilan bogʻliq xarajatlar Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Davlat soliq qoʻmitasi 2022-yil 1-noyabrgacha ushbu qarorga 1 va 2-ilovalarda koʻrsatilgan davlat organlari hamda tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) bilan oʻzaro axborot almashish toʻgʻrisida bitimlar tuzish, mavjud tasdiqlangan bitimlar doirasidagi texnologik yoʻriqnomalarni qayta koʻrib chiqish, tegishli veb-servislarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi zaruratga koʻra yanada takomillashtirilishini taʼminlasin.

6. Davlat organlari va tashkilotlari qonunchilik hujjatlarining axborot xavfsizligiga rioya etishga doir talablarini hisobga olgan holda, oʻz axborot tizimlari hamda maʼlumotlar bazasidan Davlat soliq qoʻmitasiga avtorizatsiya huquqi asosida soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlash hamda soliq xavfini tahlil qilish uchun real vaqt rejimida foydalanish imkoniyatini yaratsin.

7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2022-yil 1-oktabrdan boshlab davlat xaridlari boʻyicha oʻtkaziladigan elektron savdo va tenderlarda teng raqobat muhitini yaratish va soliq toʻlashdan boʻyin tovlash holatlarining oldini olish maqsadida:

Davlat soliq qoʻmitasi soliq xavfi yuqori deb baholangan soliq toʻlovchilar roʻyxatini oʻz rasmiy veb-saytida joylashtiradi;

Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtirilgan soliq toʻlovchilar davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ tomonidan “Insofsiz ijrochilarning yagona reyestri”ga kiritiladi.

8. Davlat soliq qoʻmitasi:

ikki oy muddatda real vaqt rejimida soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlash hamda soliq xavfini tahlil qilish uchun davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlar bazalaridan olinishi kerak boʻlgan maʼlumotlarni aniqlash, olish hamda ulardan foydalanish tartibini davlat organlari va tashkilotlari bilan kelishgan holda ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin. Bunda zarur boʻlgan maʼlumotlarni olish va ulardan foydalanish davlat sirlarini saqlash, bank siri, shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilgan holda amalga oshirilishi taʼminlansin;

uch oy muddatda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) identifikatsiya kodi (MXIK) yuzasidan sertifikatlash boʻyicha akkreditatsiya qilingan organlar bilan real vaqt rejimida oʻzaro maʼlumot almashishni joriy etsin;

mazkur qarorga 1 va 2-ilovalarda koʻrsatilmagan davlat organlari hamda tashkilotlari bilan zaruratga koʻra mavjud axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalaridan avtorizatsiya huquqi asosida real vaqt rejimida foydalanish hamda ularning maʼlumotlar bazalarini integratsiya qilish choralarini koʻrsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 471-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlash hamda soliq xavfini tahlil qilish uchun mavjud axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasidan avtorizatsiya huquqi asosida real vaqt rejimida foydalanish (foydalaniladigan) hamda maʼlumotlar bazasi integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlari

1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi 3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi 6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 8. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 10. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi 12. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 13. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi 14. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 15. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 16. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 471-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga elektron soʻrov asosida maʼlumot taqdim etadigan va keyinchalik maʼlumotlar bazasidan avtorizatsiya huquqi asosida foydalaniladigan hamda maʼlumotlar bazasi integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlari

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi 3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 5. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi 6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 7. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi 8. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki 9. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 10. Oʻzbekiston Respublikasi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 11. “Oʻzdavneftgazinspeksiya” davlat inspeksiyasi 12. Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi 13. “Oʻzbekneftgaz” AJ 14. “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 15. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 16. “Oʻzbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ 17. “Oʻzbekiston Respublika valyuta birjasi” AJ 18. “Toshkent Respublika fond birjasi” AJ 19. “Uzbekistan Airways” AJ

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 471-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Soliq organlari xodimlarining majburiy davlat sugʻurtasi boʻyicha sugʻurta summalari va sugʻurta tariflari miqdorlari toʻgʻrisida” 1994-yil 30-dekabrdagi 631-son qarorining 5 va 6-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. “Oʻzbekinvest” eksport-import milliy sugʻurta kompaniyasi (vakolatli sugʻurtalovchi) mazkur qarorda belgilangan tartibda majburiy davlat sugʻurtasi oʻtkazishni qonunchilikda belgilangan tartibda ochiq tanlov asosida keyingi vakolatli sugʻurtalovchini jalb qilgunga qadar davom ettirsin.

6. “Oʻzbekinvest” eksport-import milliy sugʻurta kompaniyasi soliq organlari xodimlarining majburiy davlat sugʻurtasiga tegishli hujjatlarning nusxalari va sugʻurta zaxiralari mablagʻlari vakolatli sugʻurtalovchi etib belgilangan sugʻurta kompaniyasiga berilishini taʼminlasin.

Vakolatli sugʻurtalovchi hujjatlarni va sugʻurta zaxiralari vositalarini qabul qilsin hamda har bir keyingi yil boshlangunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi bilan zarur sugʻurta shartnomalari tuzilishini taʼminlasin”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 2-avgustdagi 180-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan chet ellik investor oʻrtasida investitsiya shartnomalarini tuzish, oʻzgartirish kiritish, tugatish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) nizomga 2-ilovaning 6.3-bandi oltinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 28-apreldagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarning sifat va xavfsizlik talablariga muvofiqligini ishlab chiqaruvchi tomonidan maʼlum qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-ilovasi quyidagi mazmundagi ustun bilan toʻldirilsin:

“Mahsulotlar (tovar va xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogdagi identifikatsiya kodi (MXIK)”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-iyundagi 185-son qarori bilan tasdiqlangan Elektron tijoratni amalga oshirish qoidalarining :

a) 48-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48. Elektron tijoratda toʻlovlar quyidagi usullarda amalga oshiriladi:

naqd pul bilan — nazorat-kassa mashinasidan, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassadan foydalanish orqali naqd pul mablagʻlari qabul qilingani toʻgʻrisida nazorat-kassa mashinasi yoki virtual kassa cheki yoxud boshqa tasdiqlovchi hujjatni majburan taqdim etish, shuningdek, belgilangan tartibda inkassatsiya qoidalariga rioya etgan holda, olingan pullarni xizmat koʻrsatuvchi bankka topshirishni taʼminlash;

elektron toʻlov vositalari bilan — toʻlovlarni qabul qilish uchun hisob terminali yoki virtual terminal (E-POS) orqali shaxsiy va korporativ bank kartalaridan foydalanish orqali chakana toʻlov tizimida sotuvchi toʻlov tashkiloti orqali xaridorga fiskal belgili elektron toʻlov cheki (bundan keyin elektron chek) albatta taqdim etgan holda;

pul mablagʻlarini bank hisob raqamlaridan oʻtkazish yoʻli bilan — pul mablagʻlarini bank hisob raqamlaridan (shu jumladan karta hisob raqamlaridan) shaxsiy kabinet (masofaviy bank hisob raqamlaridan xizmat koʻrsatish tizimi) yoki chakana toʻlov tizimi orqali oʻtkazgan holda”

b) 48 1 -bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48 1 . Elektron toʻlov vositalaridan foydalangan holda hisob-kitoblarni amalga oshirayotganda xaridorga elektron chekini xaridor koʻrsatgan abonent raqamiga yoki elektron pochta manziliga taqdim etishni taʼminlash zarur. Elektron chek nazorat kassa texnikasidan chiqarilgan qogʻoz koʻrinishidagi chekka tenglashtiriladi”;

5. Vazirlar Mahkamasining “Soliq solish maqsadida jismoniy shaxslarga xususiy mulk huquqida tegishli boʻlgan noturar koʻchmas mulk obyektlarining kadastr qiymatini hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 20-iyuldagi 561-son qarori muqaddimasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 274-moddasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi toʻgʻrisida nizomning 16-bandi yigirmanchi xatboshisi va 23-bandi oʻn oltinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo operatsiyalari monitoringini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-maydagi 283-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq xoʻjalik yurituvchi subyektlar (belgilangan tartibda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar sifatida roʻyxatga olinganlar bundan mustasno) tashqi savdo kontraktlari, dalolatnomalar va invoyslar boʻyicha maʼlumotlarni elektron shaklda elektron raqamli imzodan foydalangan holda, Oʻzbekiston Respublikasining Interaktiv davlat xizmatlari yagona portali orqali Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — TSOYAEAT) kiritadi”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi TSOYAEATga ushbu qaror talablaridan kelib chiqqan holda tegishli oʻzgartirishlar kiritsin”;

v) 1-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tashqi savdo kontraktlari — Nizomning ushbu bandida keltirilgan eksport kontrakti, import kontrakti, barter kontrakti, markazlashtirilgan eksport kontrakti, markazlashtirilgan import kontrakti, import birja (yarmarka) kontrakti, eksport birja (yarmarka) kontrakti, eksport konsignatsiya kontrakti, respublika hududida eksport kontrakti, qayta ishlash (respublika hududida) boʻyicha kontrakt, qayta ishlash (respublikadan tashqarida) boʻyicha kontrakt, lizing asosidagi eksport shartnomalari, lizing asosidagi import shartnomalari, olib kirish kontrakti, olib chiqish kontrakti, sotib olish kontrakti, sotish kontraktlari”;

7-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xoʻjalik yurituvchi subyektning identifikatsiya raqami (STIR) yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)”;

23-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

24-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

25-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Yengib boʻlmas kuch taʼsiri yuzaga kelganda aktivlarni repatriatsiya qilish muddati yengib boʻlmas kuchning taʼsir muddatiga uzaytiriladi. Yengib boʻlmas kuch taʼsiri holatlari yuz berganligi ushbu hodisa oʻzida sodir boʻlgan davlatning qonunchiligiga muvofiq vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.

Eksportga oid kontraktning sugʻurta polisi boʻyicha sugʻurta tovoni summasi rezidentlarning hisobvaragʻiga kelib tushganda (milliy va (yoki) xorijiy valyutalarda) jarima qoʻllash maqsadida mazkur eksportga oid kontrakt boʻyicha debitor qarzdorlik summasi kelib tushgan sugʻurta tovoni summasiga kamaytiriladi.

27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Tashqi savdo kontraktlari boʻyicha aktivlar repatriatsiya qilinishini (chet eldan xorijiy valyutadagi mablagʻlar kelib tushishini yoki ushbu Nizomda koʻrsatilgan bojxona rejimlarida tovarlar respublikaga olib kirilishi va rasmiylashtirilishini, ishlar bajarilishi va xizmatlar koʻrsatilishini yoki pul mablagʻlarining qaytarilishini) mazkur Nizomning 23, 24 va 24 1 -bandlarida belgilangan muddatlar tugagandan keyin koʻpi bilan 45 kun (kichik tadbirkorlik subyektlari uchun — 90 kun) mobaynida taʼminlamagan xoʻjalik yurituvchi subyektlar:

aktivlarni repatriatsiya qilish norezidentga toʻlov yoki eksport amalga oshirilgan sanadan eʼtiboran 360 kungacha kechikkanda — repatriatsiya qilinmagan aktivlar summasining 5 foiziga teng miqdorda;

aktivlarni repatriatsiya qilish norezidentga toʻlov yoki eksport amalga oshirilgan sanadan eʼtiboran 360 kundan 545 kungacha kechikkanda — repatriatsiya qilinmagan aktivlar summasining 10 foiziga teng miqdorda qoʻshimcha ravishda;

aktivlarni repatriatsiya qilish norezidentga toʻlov yoki eksport amalga oshirilgan sanadan eʼtiboran 545 kundan ortiq kechikkanda — repatriatsiya qilinmagan aktivlar summasining 35 foiziga teng miqdorda respublika budjeti daromadiga qoʻshimcha jarima toʻlaydilar.

Quyidagi hollarda xoʻjalik yurituvchi subyektlarga tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorlik uchun jarima qoʻllanilmaydi:

jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi ish boʻyicha sud tomonidan hal qiluv qarori chiqarilguniga qadar “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq repatriatsiya qilingan aktivlar summasiga nisbatan;

asbob-uskunalarni va (yoki) butlovchi qismlarni yetkazib berish muddatlari ularning texnik tavsiflariga hamda oʻziga xos xususiyatiga qarab bir yuz sakson kundan ortiq etib belgilangan importga oid kontraktlar boʻyicha yetkazib berish muddati davrida;

transportda tashish yoki saqlash chogʻida taraflarga bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra yaroqsiz holatga kelgan tovarlar davlat organlari tomonidan yoʻq qilinganligini yoxud musodara qilinganligini tasdiqlovchi vakolatli organ tomonidan berilgan hujjat taqdim etilgan taqdirda;

ayni bir qarzdorlik predmeti va tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) amaldagi eksport va import hajmi boʻyicha takroriy jarimalar;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq amalga oshiriladigan loyihalar doirasida tuzilgan importga oid kontraktlarda yoki mahsulot taqsimoti toʻgʻrisidagi bitimlarni amalga oshirish doirasida boshqaruvchi qoʻmita tomonidan tasdiqlangan importga oid kontraktlarda belgilangan muddatlar buzilmagan boʻlsa;

eksport operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorlikning umumiy summasi muddati oʻtgan debitor qarzdorlik yuzaga kelgan sanadan oldingi 36 oy davomida taʼminlangan valyuta tushumining 10 foizidan ortiq boʻlmagan holatlarda.

Yuridik shaxs — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentining oxirgi hisobot sanasidagi joriy aktivlari summasining 20 foizidan ortiq boʻlgan jarima sanksiyalarini undirish unga undiriladigan summani undirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab 6 oy mobaynida toʻlovlarni har oyda boʻlib-boʻlib toʻlash imkonini bergan holda amalga oshiriladi”;

28-bandda :

oʻn toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan talabnomada belgilangan 10 kunlik muddatda jarima summasi ixtiyoriy ravishda toʻlangan kundan 90 kun ichida tashqi savdo kontraktlari boʻyicha aktivlar repatriatsiya qilinishi toʻliq yoki qisman taʼminlangan taqdirda, toʻlangan jarima summasi repatriatsiya qilingan aktivlar miqdoriga mutanosib ravishda qaytarib beriladi. Bunda, talabnomada koʻrsatilgan valyuta kursi boʻyicha soʻmda hisob-kitob qilinadi”;

yigirma beshinchi va yigirma oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Moliyaviy jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi sud hujjati qonuniy kuchga kirgandan soʻng 90 kalendar kun ichida arizada koʻrsatilgan tashqi savdo kontraktlari boʻyicha toʻliq miqdorda aktivlar repatriatsiya qilinishi taʼminlangan taqdirda — ish yuritish tugatiladi va majburiy undirish boʻyicha koʻrilgan barcha choralar bekor qilinadi.

Bunda undirilgan mablagʻlar xoʻjalik yurituvchi subyektning arizasi asosida bank hisobvaragʻiga qaytarib beriladi. Agar, undirilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi depozit hisobvaragʻida saqlanayotgan boʻlsa, Majburiy ijro byurosi tomonidan qaytarib beriladi”;

yigirma yettinchi — oʻttizinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

oʻttiz birinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilari tegishincha yigirma yettinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilari deb hisoblansin;

Nizomga 1-ilovaning 3-bandida :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 A B 24 25 26 27 28 29 30 31 32 V G D ”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

““B” qismi (import qiluvchi/eksport qiluvchi — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentining) yuridik shaxslar uchun STIRni, jismoniy shaxslar uchun JSHSHIRni ifoda etadigan 14 ta raqamdan iborat boʻladi. Bunda, STIR ifoda etilgan taqdirda, STIRdan keyin 5 ta “0” qoʻyiladi”;

Nizomga 3-ilovaning 1 — 3-bandlaridagi “STIR” soʻzlaridan keyin “yoki JSHSHIR” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarorining 1a-ilovasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga 1a-ILOVA

Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda elektron toʻlov tashkiloti va (yoki) elektron tijorat platformalari (Marketpleys) orqali elektron fiskal chek taqdim qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom aholi bilan Marketpleys orqali amalga oshirilgan pulli hisob kitoblar uchun xaridorlarga elektron fiskal chek taqdim qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari quyidagilarga tatbiq etiladi:

Marketpleys, shu jumladan toʻlov tashkilotlar orqali aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirilganda xaridorlarga elektron fiskal chek taqdim qilish;

tadbirkorlik subyektlari tomonidan xaridorlarga joylarda xarid qilingan mahsulot va xizmatlar uchun Marketpleys, shu jumladan toʻlov tashkilotlar orqali amalga oshirilgan toʻlovlar uchun onlayn-NKM yoki virtual kassa cheklarini taqdim qilish;

joylarda amalga oshirilgan toʻlovlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni operatorga yuborish.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

fiskal maʼlumotlar — hisob-kitoblar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, hisob-kitoblarni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyekti toʻgʻrisida maʼlumot, hisob-kitobda foydalaniladigan Marketpleys orqali yaratilgan boshqa maʼlumotlar;

virtual fiskal modul — operator tomonidan ishlab chiqilgan, fiskal maʼlumotlarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda milliy standartlar asosida kriptografik himoyasini taʼminlovchi himoyalangan maxsus dasturiy taʼminot;

Marketpleys — operator tizimiga bogʻlanish imkoniyatiga ega boʻlgan, operatorga taqdim qilgan chek maʼlumotlari asosida onlayn rejimda fiskal belgilarni qabul qiluvchi, cheklarni elektron shaklda xaridorlarga yuborish funksiyasiga ega boʻlgan texnika vositalaridan, axborot texnologiyalaridan va axborot tizimlari xizmatlaridan foydalangan holda elektron toʻlov hujjatlari vositasida naqd yoki naqd pulsiz hisob-kitoblarni amalga oshirish tizimi;

Marketpleys reyestri — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Davlat reyestriga kiritilgan Marketpleyslar roʻyxati.

Marketpleys foydalanuvchisi — tovarlar (bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar) uchun aholi bilan pulli hisob kitoblarni amalga oshirishda fiskal maʼlumotlarni Marketpleys serveri orqali operatorga yuboruvchi tadbirkorlik subyekti.

4. Fiskal chek maʼlumotlarni operatorga yuborilishi Marketpleysning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

5. Operatorga yuboriladigan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va ishonchliligi boʻyicha Marketpleys javobgar hisoblanadi.

2-bob. Operatorga elektron fiskal chek maʼlumotlarini yuborish tartibi

6. Marketpleyslar tartib raqam bilan elektron fiskal chek maʼlumotlarini operatorga yuboradi.

7. Operator tomonidan chek maʼlumotlariga fiskal belgi yaratib, QR-kod bilan Marketpleyslarga qaytariladi.

8. Marketpleys orqali xarid cheki elektron shaklda taqdim etilganda, operatordan olingan elektron fiskal chekning havolasini xaridor koʻrsatgan abonent raqamiga yoki elektron pochta manziliga, yoxud xaridorning shaxsiy kabinetiga yuborishini taʼminlaydi.

9. Marketpleys orqali realizatsiya qilingan tovar (xizmat) uchun chek qogʻoz shaklda taqdim etilgan taqdirda, qogʻoz chek ushbu qarorning 1-ilova 7-bandi talablariga mos ravishda shakllanishi lozim.

3-bob. Marketpleys vazifalari va majburiyatlari

10. Marketpleyslar xaridorlarga elektron fiskal chek taqdim qilish uchun operatorning maxsus axborot tizimi bilan integratsiya qiladi.

11. Marketpleyslar:

fiskal chek maʼlumotlarni shakllantirish, yuborish, qabul qilish va saqlash imkoniyatini beradigan axborot tizimiga;

call-markaziga ega boʻlishi lozim.

12. Marketpleyslar oʻzining maʼlumotlar bazasida shakllantirilgan fiskal chek maʼlumotlarni kamida 5 yil davomida saqlanishini va foydalanuvchilarning shaxsiy maʼlumotlari himoya qilinishi ularning konfidensialligini taʼminlashi shart, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.

4-bob. Marketpleyslarni Davlat reyestriga kiritish

13. Marketpleyslarni Davlat reyestriga kiritilishi uchun vakolatli organga ilovaga muvofiq belgilangan shaklda Marketpleyslar tomonidan ariza bilan murojaat qilinadi.

14. Vakolatli organ tomonidan ariza beruvchiga Marketpleyslarga Davlat reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi yoki uni rad etish sababi koʻrsatilgan javob xati hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn besh ish kunida elektron yoki yozma tarzda murojaatchiga taqdim etiladi.

15. Davlat reyestriga kiritish rad etilganda, ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf etib, vakolatli organga takroran murojaat qilishi mumkin.

5-bob. Marketpleyslarni Davlat reyestridan chiqarish

16. Marketpleyslarni quyidagi hollarda Davlat reyestridan chiqariladi:

Marketpleys tugatilganda, bankrot deb eʼtirof etilganda;

uning faoliyatiga nisbatan qonunchilik hujjatlari talablari oʻzgarganda;

vakolatli organga qilgan murojaatiga muvofiq.

17. Qonunchilikda belgilangan talablar bajarilmagan taqdirda vakolatli organ tomonidan Davlat reyestriga kiritilgan Marketpleysni yozma ogohlantirilgan holda operator tarmogʻidan vaqtinchalik yoki butunlay uzishi va Davlat reyestridan chiqarishi mumkin.

18. Marketpleysni Davlat reyestridan chiqarish vakolatli organning qarori asosida amalga oshiriladi.

6-bob. Foydalanuvchilarni roʻyxatdan oʻtkazish

19. Marketpleys orqali aholi bilan pulli hisob kitoblarni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda Marketpleys bilan oʻzaro shartnoma tuzadi.

20. Marketpleys oʻzaro shartnoma taqdim qilgan tadbirkorlik subyekti maʼlumotlarini operatorning maxsus axborot tizimida qayd etadi.

21. Yuborilgan arizaning maʼlumotlarni notoʻgʻri yoki belgilangan tartibda toʻldirilmagan boʻlsa Davlat soliq xizmati organlari xodimi tomonidan rad qilinadi. Marketpleys kamchiliklarni bartaraf qilib 2-bandga muvofiq qayta ariza yuborishi mumkin.

7-bob. Yakuniy qoidalar

22. Vakolatli organ va operator ushbu Nizom talablariga rioya etilishi yuzasidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazoratni amalga oshiradilar.

23. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda elektron toʻlov tashkiloti va (yoki) elektron tijorat platformalari (Marketpleys) orqali elektron fiskal chek taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‏Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ARIZA ‎(Marketpleyslarni davlat reyestriga kiritish toʻgʻrisida) ________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyekti nomi) STIR: ____________ __________________________________________ manzilida ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (yuridik manzili) ‎ ‎ ‎ joylashgan _____________________________________________________________ga ‎ ‎ ‎ (mulkchilik shakli) ‎ ______________________________________________ rusumli Marketpleys(lar)ning ________________________________ versiyasini ilovada keltirilgan hujjatlar asosida Davlat reyestriga kiritishingizni soʻrayman. Quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ‎1. Marketpleys dasturiy mahsulotining texnik va funksional tavsiflariga muvofiqligi yuzasidan fiskal maʼlumotlar operatorining xulosasi; ‎2. Shakllantirilgan elektron kassa cheklari namunalari; ‎3. Marketpleys tizimining etalon elektron namunasi (APK i URL website); ‎4. Marketpleysning texnik va funksional tavsiflari batafsil koʻrsatilgan texnik pasport (yoki unga tenglashtirilgan hujjat) hamda kafolat majburiyatlari; ‎5. Foydalanish hujjatlari (foydalanuvchi uchun qoʻllanma, oʻrnatish boʻyicha qoʻllanma va soliq inspektori yoʻriqnomasi); ‎6. Marketpleys dasturiy mahsulotining mualliflik huquqini tasdiqlovchi hujjat (patent). Bunda hujjat boshqa davlatdan olingan boʻlsa uning manbasi koʻrsatiladi; ‎Ilova: ____ varaqda yoki elektron koʻrinishda (pdf, jpg, gif, jpeg formatda). ‎____________________________ ‎ ‎ ‎__________ ‎ ‎ ‎__________ ‎ ‎ (Yuridik shaxs mansabdor shaxsining F.I.Sh.) ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ (sana) ‎ ‎ Telefon raqami: ____________________ Pochta manzili: _______________________________________________________ ”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

9. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlariga grantlar berish, kompensatsiya va moliyaviy yordam koʻrsatish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hamkorlari — nodavlat notijorat tashkilotlarini institutsional qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandidagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Hisobvaraq-faktura ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq quyidagi tartibda toʻldiriladi:

Yetkazib beruvchi toifasi:

□ Ishlab chiqaruvchi;

□ Import qiluvchi;

□ Ulgurji savdo;

□ Chakana savdo;

□ Vositachi;

□ Xizmat koʻrsatuvchi;

□ Boshqalar;

Realizatsiya maqsadi:

□ Oʻz ehtiyoji uchun;

□ Tijorat maqsadida;

□ Jismoniy shaxslarga ishtirokchilar tarkibidan chiqish, ustav fondidagi hissasini kamaytirish yoxud ishtirokchining ulushini qaytarib sotib olish hisobiga tovarlar (xizmatlar) berish;

□ Jismoniy shaxslarga (dividendlarni tovar koʻrinishida olishda);

□ Tovarlarni (xizmatlarni) tekinga berish (bunda tovarlarning (xizmatlarning) tannarxi yoki ularni sotib olish bahosi koʻrsatiladi);

□ Yuridik shaxs tugatilganda hamda emitent tomonidan aksiyadordan ushbu emitent chiqargan aksiyalar qaytarib sotib olinganda aksiyadorga tovarlar (xizmatlar)ni berish;

□ Tovarlarni yoki boshqa mol-mulkni qayta ishlab berish uchun berish;

□ Tovarlarni (xizmatlarni) olish huquqini taqdim etuvchi vaucherlarni realizatsiya qilish yoki bepul berish;

□ Asosiy vositalar va boshqa mol-mulklarni realizatsiya qilish;

□ Korxona mol-mulkini majmua sifatida realizatsiya qilish.

1-ustunda — tovarlar (xizmatlar) nomi;

2-ustunda — raqamli markirovka mavjudligi;

3-ustunda — tovarlarning (xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;

4-ustunda — tovarlar (xizmatlar) shtrix kodi;

5-ustunda — tovar (xizmat) oʻlchov birliklari. Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;

6-ustunda — oʻlchov birligidan kelib chiqib realizatsiya qilingan tovarlar miqdori (koʻrsatilgan xizmatlar hajmi). Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;

7-ustunda — QQSni hisobga olmagan holda tovar (xizmat) oʻlchov birligiga toʻgʻri keladigan narx (tarif);

8-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar jami sonining (hajmining) aksiz soligʻini qoʻshgan holdagi (QQSsiz) qiymati;

9-ustunda — QQS stavkasi;

10-ustunda — tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchiga taqdim etiladigan QQS summasi.

QQS toʻlovchilari hisoblanmagan yoki realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasi QQSdan ozod etiladigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qiluvchilar tomonidan 9-ustunda “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi;

11-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlarning (xizmatlarning) QQSni qoʻshgan holdagi jami qiymati.

Yakunlovchi satrda — tovarlar realizatsiya qilinganda hisobvaraq-fakturada markirovkalash kodlari biriktirilishi shart.

Aksiz soligʻi toʻlovchilari hisobvaraq-fakturada aksiz soligʻi stavkasi va aksiz soligʻi summasini koʻrsatishlari shart.

Tovarlar (xizmatlar) budjet tashkilotlariga yetkazib berilganda hisobvaraq-fakturada birja savdosining lot raqami koʻrsatilishi shart.

Elektron hisobvaraq-fakturalar toʻgʻri shakllanishi maqsadida sonlarni yaxlitlash butun sondan keyin 10 tagacha son chegarasida amalga oshirilishi kerak”;

b) quyidagi mazmundagi 59 1 -band bilan toʻldirilsin:

“59 1 . Soliq solish obyekti sifatida quyidagi xarajat va boshqa daromadlarga bir tomonlama elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtiriladi:

aksiz toʻlanadigan tovarlarni qaytarish sharti bilan qayta ishlash uchun topshirish, shuningdek qaytarish sharti bilan berilgan xom ashyo va materiallarni qayta ishlash mahsuli boʻlgan, shuningdek aksiz toʻlanadigan shunday xom ashyo va materiallarning mahsuli boʻlgan, aksiz toʻlanadigan tovarlarni qaytarish sharti bilan berilgan xom ashyo va materiallarning mulkdoriga ishlab chiqaruvchi tomonidan topshirish;

aksiz toʻlanadigan tovarlardan oʻz ehtiyojlari uchun foydalanish;

aksiz tovarlarni realizatsiya qilish narxi va tannarxi oʻrtasidagi ijobiy farq;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga import qilinadigan aksiz toʻlanadigan tovarlarning buzilishi, yoʻqotilishi, yaroqsizligi, kamomad, yoʻqotish yoki shikastlanish (sinish, boʻlinish) aniqlanishi;

uzoq muddatli shartnomalar boʻyicha daromadlar;

REPO operatsiyalari boʻyicha daromadlar;

qimmatli qogʻozlar va (yoki) muddatli bitimlarning moliyaviy vositalariga doir operatsiyalar boʻyicha olingan daromadlar;

asosiy vositalarning va boshqa mol-mulkning chiqib ketishidan olingan daromadlar;

tekinga olingan mol-mulk (olingan xizmatlar);

inventarizatsiya natijasida aniqlangan ortiqcha tovar-moddiy zaxiralarning va boshqa mol-mulkning qiymati tarzidagi daromadlar;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda majburiyatlarni hisobdan chiqarishdan olingan daromadlar;

talab qilish huquqidan oʻzganing foydasiga voz kechish shartnomasi boʻyicha olingan daromadlar;

ilgari chegirib tashlangan xarajatlar yoki zararlarning oʻrnini qoplash tarzidagi daromadlar;

shartnoma majburiyatlarini buzganlik uchun toʻlanishi lozim boʻlgan jarimalar, penyalar va boshqa sanksiyalar, shuningdek zararlarning (ziyonning) oʻrnini qoplash summalari;

valyuta hisobvaraqlari boʻyicha ijobiy kurs farqining salbiy kurs farqidan oshishi;

aksiyador (mulkdor, ishtirokchi, muassis) yuridik shaxs foydasiga oʻz ulushining (ulushi bir qismining) qiymatini olishdan voz kechish natijasida ustav fondi (ustav kapitali) kamayishi munosabati bilan olgan daromadlar yoki yuridik shaxsning ustav fondi shakllantirilganda (koʻpaytirilgan yoki kamaytirilganda);

Soliq kodeksining VII boʻlimida belgilangan hollarda va tartibda nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foyda tarzidagi daromadi;

dividendlar tarzida olingan daromadlar;

foizlar tarzida olingan daromadlar”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 705-son qarori 1-ilovasi bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandi oʻn beshinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlarni” soʻzlari “yigʻimlarni” soʻzi bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Islom taraqqiyot banki ishtirokidagi M39 “Toshkent — Termiz” avtomobil yoʻlining 1395 — 1400 km va 1410 — 1426 km (21 km) qismlarini rekonstruksiya qilish loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 827-son qarori ilovasida :

a) 1.2-bandi “Koʻrsatkichlar nomi” ustunidagi “Yagona soliq toʻlovi (YAST)” soʻzlari “Aylanmadan olinadigan soliq (AOS)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) izoh qismi uchinchi xatboshisidagi “yagona soliq toʻlovi” soʻzlari “aylanmadan olinadigan soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq tekshiruvlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Xolislar kamida ikki nafar kishi miqdorida jalb etiladi.

Ishning natijasidan manfaatdor boʻlmagan har qanday voyaga yetgan jismoniy shaxslar xolislar sifatida jalb etilishi mumkin.

Soliq organlari mansabdor shaxslarining xolislar sifatida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Xolislar oʻz ishtirokida amalga oshirilgan harakatlar fakti, mazmuni va natijalarini bayonnomada tasdiqlashi shart. Ular amalga oshirilgan harakatlar yuzasidan bayonnomaga kiritilishi lozim boʻlgan fikr-mulohazalar bildirishga haqli. Zarur boʻlgan taqdirda, xolislar koʻrsatilgan holatlar yuzasidan soʻroq qilinishi mumkin”;

b) 66-bandning ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur tadbirlar videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi”;

v) 110-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“110. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish hujjatlari va buyumlarini olib qoʻyish amalga oshirilayotgan shaxslar ishtirokida videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi. Zarur boʻlgan hollarda olib qoʻyishni amalga oshirishda ishtirok etish uchun mutaxassis taklif etiladi”;

g) 172-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“172. Hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlarni olib qoʻyish hujjatlari va elektron axborotni saqlovchi jismlari olib qoʻyilayotgan shaxslar ishtirokida videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi. Barcha olib qoʻyiladigan hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar xolislarga hamda olib qoʻyishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarga koʻrsatiladi va zarur boʻlgan taqdirda olib qoʻyilgan joyda oʻraladi”.

15. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini joriy etish, tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalarni elektron roʻyxatdan oʻtkazish va tovar-moddiy boyliklarni olish uchun ishonchnomalarni elektron rasmiylashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarorining 4-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2023-yil 1-yanvardan mahsulotlarni sertifikatlash jarayonida mahsulotlar (tovar va xizmatlarning) identifikatsiya kodini (MXIK) majburiy aks ettirish tartibi joriy etilsin”.

17. Vazirlar Mahkamasining “Savdo va xizmat koʻrsatish sohasida jamoatchilik nazorati samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-maydagi 255-son qarorining 3-ilovasida :

a) 10-bandining ikkinchi xatboshisidagi “sakkizinchi” soʻzi “yettinchi” soʻzi bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 471-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Isteʼmol tovarlari bilan ulgurji va chakana savdo qilishni tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1999-yil 19-martdagi 125-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1999-y., 3-son, 14-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro va Fargʻona shaharlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining soliq kollejlarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2000-yil 4-maydagi 178-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining isteʼmol tovarlari olib kelish va sotish masalalari boʻyicha ayrim qarorlariga oʻzgartirish, qoʻshimchalar kiritish va ularning ayrimlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2003-yil 16-oktabrdagi 446-son qaroriga 1-ilovaning 5-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Moliyalashtirishning markazlashtiril-gan manbalari hisobiga qurilgan foydalanishga topshirilayotgan obyektlarning muhandislik tarmoqlari va inshootlarini xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar balansiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2004-yil 26-oktabrdagi 502-son qarorining 2-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2006-yil 22-maydagi 92-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Isteʼmol tovarlari bilan ulgurji va chakana savdo qilishni tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1999-yil 19-martdagi 125-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2011-yil 27-apreldagi 119-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Mikrofirmalar va kichik korxonalar tomonidan yagona ijtimoiy toʻlovni hisoblash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida” 2015-yil 13-fevraldagi 26-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 8-martdagi 201-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-martdagi 230-son qarorining 3-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Meva-sabzavotchilik tarmogʻida qoʻshilgan qiymat zanjiri infratuzilmasini rivojlantirish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 11-sentabrdagi 761-son qarorining 9-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining ““LUKOYL Oʻzbekiston Opereyting Kompani” MCHJ ishtirokida maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 3-oktabrdagi 839-son qarorining 11-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga 5-ilovaning 2-bandi .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 18 va 140-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 22-avgust,

471-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.08.2022-y., 09/22/471/0767-son; 12.06.2023-y., 06/23/90/0352-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son)

lex.uz