UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 25-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 25 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш, атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини тизимли назорат қилиш, шунингдек, кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хориж тажрибаси асосида экологик менежмент тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 76-бандида Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг кон-металлургия саноати корхоналарида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилашнинг асосий йўналишлари тўғрисида қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

кон-металлургия саноатида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларни халқаро «яшил иқтисодиёт» мақсадларига эришиш индекси асосида (Global Green Growth Index, GGGI) жаҳондаги ўнта энг яхши мамлакат даражасига етказиш;

кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

кон-металлургия саноати корхоналарида халқаро стандартлар асосида босқичма-босқич шаффоф ва самарали экологик менежмент тизимини жорий этишга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини юритиш.

3. Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Дастурда белгиланган чора-тадбирлар сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида:

кон-металлургия саноати корхоналари томонидан Дастурда белгиланган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштирсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноати корхоналарида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг баланслашган тизимини жорий этиш ҳақидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. «Навоий КМК», «Олмалиқ КМК» ва «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятлари 2023 йил 1 июлга қадар экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш билан боғлиқ фаолиятни ташкил этиш учун қуйидаги устувор вазифалар амалга оширилишини таъминласин:

Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (Global Reporting Initiative, GRI) ҳамда Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance, ESG) тартиби асосида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар ифлосланиши ва деградациясининг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш бўйича узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

корхоналар фаолиятида, шу жумладан, ишлаб чиқариш фаолиятида экологик менежмент тизимини экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро стандартлари асосида жорий этиш;

«яшил маҳсулот» ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

тадқиқотлар, ҳамкорлик келишувлари ва инновацион ечимлар орқали биохилма-хилликка салбий таъсирнинг олдини олиш ва камайтириш;

иш жойларида экологик билим бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиш маданиятини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш;

қазиб олиш ишлари олиб бориладиган конларда (майдонларда) босқичма-босқич технологик ва биологик рекультивация чора-тадбирларини ўтказиш ҳамда қабул қилиб олувчи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конларни ёпиш ишлари режасини доимий янгилаб бориш;

атроф муҳит билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар юз берганда ишчи-ходимлар хавфсизлигини таъминловчи барча ресурслар билан таъминлаш;

саноат чиқиндилари ва уларни синфига қараб сақлашни хавфсиз ва масъулиятли бошқариш;

сувни тежаш мақсадида айланма сувлардан кенг фойдаланиш ишларини жадаллаштириш ва у билан боғлиқ муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни кескин камайтиришга эришиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда:

Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда кон-металлургия саноати корхоналарида «яшил энергетика» тамойилини энг яхши халқаро тажриба асосида жорий этиш ҳақидаги таклифни;

Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 474-сон қарорига ИЛОВА

Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш

Т/р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиявий манбаи Масъул ижрочилар I. Атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини таъминлаш 1. Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши қулай технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. 1. Дастлабки босқичда кон-металлургия саноатида, кейинги босқичларда бошқа иқтисодий тармоқларда тавсия этиладиган базаларни яратиш графигини тасдиқлаш. 2022 йил ноябрь Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) 2. Кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. 2022 йил декабрь 3. Бошқа иқтисодиёт тармоқларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш. 2023 йил март 2. Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноати корхоналарида газ чиқитларини камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига газ чиқитлари чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш. 1. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича энг яхши хорижий тажрибани ўрганиш. 2022 йил ноябрь Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 2. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил декабрь 3. Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (GRI), Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance — ESG) тартибига асосан атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва экологик менежмент тизимини жорий этиш. 1. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар ифлосланиши ва деградациясининг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш бўйича узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш. 2023 йил март Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) 2. Кон-металлургия саноатида йирик корхоналар «яшил энергетика»ни қўллашини жаҳоннинг ТОП-10 компаниялари даражасига етказиш бўйича энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023 йил июнь Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов) Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев) 4. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводига атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. 1. Атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи асосий манбаларни ва устувор ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш. 2022 йил ноябрь Талаб этилмайди «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 2. Аниқланган асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатишнинг техник шартини ишлаб чиқиш. 3. Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари манбаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун умумий ва техник талабларни ўз ичига олган давлат стандарти ва ўлчашларни амалга ошириш методикаларини ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 4. Автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини етказиб берувчи ва ўрнатувчи ташкилотларга таклифларни юбориш ҳамда белгиланган тартибда танлов ўтказиш. Амалдаги танлов ўтказиш тартибига мувофиқ Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 5. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. Тармоқ жадвалига асосан Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 6. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ишга тушириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. Тармоқ жадвалига асосан Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисса қўшиш асосида «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 5. Кон-металлургия корхоналари томонидан атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини табиий бирикмалар асосида хемосорбцион усулида ушлаб келгусида иқтисодиёт тармоқлари истеъмоли учун зарур бўлган моддалар синтези, яъни алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмаси ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш. 1. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов) 2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил ноябрь Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 3. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида босқичма-босқич жорий этиш. 2024 — 2028 йилларда Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов) 6. Кон-металлургия комбинатлари фаолиятида фойдаланиладиган тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш. 1. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил ноябрь Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари 3. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаш, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2023 йил сентябрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 7. «Навоий КМК» ва «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятлари ҳамда «Навоийуран» давлат корхонаси фаолияти давомида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини рекультивация қилиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш. 1. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини таҳлил қилиш нуқталарини белгилаш. 2022 йил август — декабрь Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Таҳлил нуқталарида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарари юзасидан тадқиқот ишлари олиб бориш. 2022 йил декабрь — 2023 йил июнь Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 3. Тадқиқот натижалари асосида комбинатларнинг атроф муҳитга чиқарилган ифлослантирувчи моддаларининг ерга етказилган зарарини келгусида камайтириш ва бартараф этиш бўйича илмий-инновацион ечимларни ишлаб чиқиш. 2024 йил март Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 4. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини келгусида рекультивация қилиш инновацион ечимларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш. 2024 — 2030 йиллар 8. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги чангларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш. 1. Мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2022 йил октябрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. 2022 йил ноябрь 3. Танлов натижалари асосида мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш. 4. Реконструкция қилинган электр чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 2022 йил декабрь — 2023 йил июнь 9. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳосил бўладиган газларни ушлаб қолиш ва сульфат кислотаси цехига йўналтириш. 1. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. 2023 йил март 3. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш ҳисобига Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳо?ил бўладиган газларни ушлаб қолишни ва сульфат кислотаси цехига йўналтиришни ишлаб чиқаришда жорий этиш. 2024 йил март 10. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) қуриш. 1. Мис эритиш заводи негизида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) қуришнинг техник-иқтисодий асосланишини (бизнес режасини) ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш. 2023 йил апрель 3. Пудратчи ташкилот томонидан лойиҳа ишларини олиб бориш. 2023-2024 йиллар 4. Йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга қурилмаларни сотиб олишни бошлаш. 2023 йил август 5. Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) ишга тушириш. 2025 йил сентябрь 11. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Рух заводида йиллик 180 минг тонна олтингугурт икки оксидини қайта ишлаш қувватига эга янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуриш. 1. Рух заводида олтингугурт икки оксидини қайта ишлашга мўлжалланган йиллик қуввати 180 минг тонна янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуришнинг техник- иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш. 2023 йил январь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш. 2023 йил май 3. Пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари олиб борилиши. 2023 йил июнь — 2024 йил сентябрь 4. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна сульфат кислота цехи қуриш учун зарур дастгоҳларни сотиб олишни бошлаш. 2024 йил январь 5. Рух заводида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) ишга тушириш. 2024 йил декабрь 12. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Марказий таъмирлаш ва механика заводини металл қуйиш цехининг аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш. 1. Марказий таъмирлаш ва механика заводининг қуйиш цехини аспирация тизимини тўлиқ янгилаш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш. 2023 йил январь 3. Марказий таъмирлаш ва механика заводи металл қуйиш цехи аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш. 2023 йил сентябрь 13. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг сульфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотларини тўлиқ таъмирлаш. 1. Мис эритиш заводининг сульфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотининг қуйқа тиндиргичларини тўлиқ таъмирлаш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил сентябрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Тасдиқланган режа-графикка асосан 1-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш. 2022 йил октябрь 3. Тасдиқланган режа-графикка асосан 2-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш. 2023 йил январь 14. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» ер ости (шахта) конининг маънан эскирган кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш ҳисобига рельефга тушувчи оқова сувлар таркиби белгиланган меъёр кўрсаткичидан ошмаслигини таъминлаш. 1. Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» ер ости (шахта) конининг кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2022 йил сентябрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Танлов эълон қилиш ва пудратчи ташкилотни белгилаб олиш. 2022 йил ноябрь 3. «Кўчбулоқ» кони янги кимёвий сув тозалаш иншоотини қуриш ва ишга тушириш. 2022 йил декабрь — 2023 йил сентябрь 15. «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикалари чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. 1. Мис бойитиш фабрикаларининг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлар ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. 2022 йил ноябрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Кузатув натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш. 2022 йил декабрь 3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2023 — 2030 йиллар 16. «Навоий КМК» акциядорлик жамияти фаолияти доирасида атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш турғун манбаларига автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этиш. 1. Комбинатнинг атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи турғун манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда автоматлаштирилган назорат тизими ўрнатиладиган нуқталарни белгилаш. 2022 йил сентябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 2. Автоматлаштирилган назорат тизимини етказиб берувчи ташкилотларга таклифлар юбориш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 3. Автоматлаштирилган назорат тизими дастгоҳларини етказиб берувчи ва ўрнатиб берувчи ташкилотларнинг таклифларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда танлов ўтказиш ва етказиб берувчи ташкилот билан шартнома имзолаш. 2022 йил ноябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 4. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш. 2023 йил май Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 5. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматик намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини фойдаланишга топшириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. 2023 йил июль Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари Давлат экология қўмитаси (Обломурадов) 17. «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш. 1. Комбинатнинг самарадорлиги паст кимёвий сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 2. Техник топшириққа асосан қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи ташкилотни белгилаш бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказиш. 2023 йил январь Талаб этилмайди 3. Самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш. 2023 йил январь — декабрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) 18. «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг ер ости сувлари ифлосланиши ҳолатини тизимли мониторинг қилишни жорий этиш. 1. Комбинатнинг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлардаги ер ости сувларининг кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. 2022 йил октябрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 2. Хатлов натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш. 2022 йил ноябрь 3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил декабрь 19. «Навоий КМК» акциядорлик жамиятининг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланишни жорий этиш. 1. Комбинатнинг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва келгусида ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш дастурини қабул қилиш. 2022 йил декабрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Навоий КМК» АЖ (Санақулов) 2. Дастур асосида ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш. 2022 йил декабрь — 2023 йил октябрь 3. Тозаланган сувларга чанг бостириш ва технологик жараёнларда қўллашни жорий этиш. 2023 йил ноябрь 20. «Навоийуран» давлат корхонаси геотехнологик конларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. 1. «Навоийуран» давлат корхонасининг ишлаб чиқаришда мавжуд техник сув ҳамда кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш. 2022 йил октябрь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) «Навоийуран» ДК (Хасанов) 2. Хатлов натижалари асосида геотехнологик конлардаги ер ости сувлари ифлосланиш ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил ноябрь 3. Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижросини сифатли ташкил этиш ва ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш самарадорлигига эришиш. 2023 йил март 21. Кон-металлургия комбинатлари лабораториялари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораториялар харид қилиш. 1. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларнинг хизмат кўрсатиш дислокациясини белгилаш. 2022 йил декабрь Талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов) 2. Дислокация асосида хизмат кўрсатиладиган объектлардаги иш ҳажмини белгилаш ва мобил лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш. 2023 йил январь Талаб этилмайди 3. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларни белгиланган тартибда харид қилиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари) 4. Мобил лабораторияларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш. Доимий II. Кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хориж тажрибадан келиб чиқиб экологик менежмент тизимини жорий этиш 22. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини оширишга доир амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 23. Кон-металлургия саноати корхоналарида « Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қиладиган кўрсатма»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 24. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 25. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 26. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жиҳатдан баҳолаш»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 27. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиш схемаси»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 28. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати»дан фойдаланишни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 29. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш»ни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 30. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар» асосида ишлашни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 31. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt 3135:2017 — Кимёвий моддала?нинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши» асосида ишлашни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) 32. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш. 1. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь Талаб этилмайди «Навоий КМК» АЖ (Санақулов), «Навоийуран» ДК (Хасанов), «Олмалиқ КМК» АЖ (Хурсанов), «Ўзметкомбинат» АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров) 2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш. 2022 йил ноябрь — 2023 йил май 3. Кон-металлургия саноати корхоналарида «Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили» асосида ишлашни жорий этиш. 2023 йил июнь Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 25 август,

474-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/474/0774-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Kon-metallurgiya sanoati sohasida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni ijrosini soʻzsiz taʼminlash hamda kon-metallurgiya sanoati sohasida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash, atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalar ekologik talablar doirasidan oshmasligini tizimli nazorat qilish, shuningdek, kon-metallurgiya sanoati korxonalarida ilgʻor xorij tajribasi asosida ekologik menejment tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturining 76-bandida Kon-metallurgiya sanoati sohasida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash dasturini ishlab chiqish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining kon-metallurgiya sanoati korxonalarida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilashning asosiy yoʻnalishlari toʻgʻrisida quyidagi takliflari maʼqullansin:

kon-metallurgiya sanoatida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarni xalqaro “yashil iqtisodiyot” maqsadlariga erishish indeksi asosida (Global Green Growth Index, GGGI) jahondagi oʻnta eng yaxshi mamlakat darajasiga yetkazish;

kon-metallurgiya sanoati korxonalarida kam chiqitli va resurslarni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish, tabiatni muhofaza qilish hamda tabiiy resurslarni qayta tiklashda samara beruvchi faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash;

kon-metallurgiya sanoati korxonalarida xalqaro standartlar asosida bosqichma-bosqich shaffof va samarali ekologik menejment tizimini joriy etishga qaratilgan eng maqbul tartibga solish siyosatini yuritish.

3. Kon-metallurgiya sanoati sohasida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Dasturda belgilangan chora-tadbirlar sifatli bajarilishini taʼminlash maqsadida:

kon-metallurgiya sanoati korxonalari tomonidan Dasturda belgilangan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish ishlarini muvofiqlashtirsin;

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda kon-metallurgiya sanoatida mahsulotlar (tovarlar) ishlab chiqarish boʻyicha zamonaviy ilm-fan va texnik yutuqlar hamda ularni qoʻllashning texnik imkoniyatlari mavjud boʻlishi sharti bilan atrof muhitni muhofaza qilish maqsadlariga erishishda eng yaxshi maqbul texnologiyalarning tavsiya etiladigan bazasini yaratsin;

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-dekabrga qadar iqtisodiyot tarmoqlarida, shu jumladan, kon-metallurgiya sanoati korxonalarida atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarishni kamaytirish yoki atrof muhit sharoitini yaxshilash evaziga atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarishning balanslashgan tizimini joriy etish haqidagi taklifni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. “Navoiy KMK”, “Olmaliq KMK” va “Oʻzmetkombinat” aksiyadorlik jamiyatlari 2023-yil 1-iyulga qadar ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash bilan bogʻliq faoliyatni tashkil etish uchun quyidagi ustuvor vazifalar amalga oshirilishini taʼminlasin:

Global tashabbuskorlik hisoboti (Global Reporting Initiative, GRI) hamda Atrof muhit, ijtimoiy va boshqaruv (Environmental Social Governance, ESG) tartibi asosida atrof muhitni muhofaza qilish, yerlar ifloslanishi va degradatsiyasining oldini olish, suv resurslarini tejash, atmosfera havosiga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalar miqdorini kamaytirish boʻyicha uzoq muddatli ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish strategiyasini ishlab chiqish;

korxonalar faoliyatida, shu jumladan, ishlab chiqarish faoliyatida ekologik menejment tizimini ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilishning xalqaro standartlari asosida joriy etish;

“yashil mahsulot” ishlab chiqarishni kengaytirish;

tadqiqotlar, hamkorlik kelishuvlari va innovatsion yechimlar orqali bioxilma-xillikka salbiy taʼsirning oldini olish va kamaytirish;

ish joylarida ekologik bilim boʻyicha masʼuliyatni oʻz zimmasiga olish madaniyatini shakllantirish va qoʻllab-quvvatlash;

qazib olish ishlari olib boriladigan konlarda (maydonlarda) bosqichma-bosqich texnologik va biologik rekultivatsiya chora-tadbirlarini oʻtkazish hamda qabul qilib oluvchi manfaatlarini hisobga olgan holda konlarni yopish ishlari rejasini doimiy yangilab borish;

atrof muhit bilan bogʻliq favqulodda holatlar yuz berganda ishchi-xodimlar xavfsizligini taʼminlovchi barcha resurslar bilan taʼminlash;

sanoat chiqindilari va ularni sinfiga qarab saqlashni xavfsiz va masʼuliyatli boshqarish;

suvni tejash maqsadida aylanma suvlardan keng foydalanish ishlarini jadallashtirish va u bilan bogʻliq muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish;

atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarishni keskin kamaytirishga erishish.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi uch oy muddatda:

Energetika vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “yashil energetika” tamoyilini eng yaxshi xalqaro tajriba asosida joriy etish haqidagi taklifni;

Moliya vazirligi, Energetika vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda kon-metallurgiya sanoati korxonalarida kam chiqitli va resurslarni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish, tabiatni muhofaza qilish va tabiiy resurslarni qayta tiklashda samara beruvchi faoliyatni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash haqidagi taklifni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 474-son qaroriga ILOVA

Kon-metallurgiya sanoati sohasida ekologik talablarni va atrof muhit muhofazasi meʼyorlarini xalqaro standartlar asosida belgilash

T/r Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyaviy manbai Masʼul ijrochilar I. Atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalar ekologik talablar doirasidan oshmasligini taʼminlash 1. Iqtisodiyot tarmoqlarida, shu jumladan, kon-metallurgiya sanoatida mahsulotlar (tovarlar) ishlab chiqarish boʻyicha zamonaviy ilm-fan va texnik yutuqlar hamda ularni qoʻllashning texnik imkoniyatlari mavjud boʻlishi sharti bilan atrof muhitni muhofaza qilish maqsadlariga erishishda eng yaxshi qulay texnologiyalarning tavsiya etiladigan bazasini yaratish. 1. Dastlabki bosqichda kon-metallurgiya sanoatida, keyingi bosqichlarda boshqa iqtisodiy tarmoqlarda tavsiya etiladigan bazalarni yaratish grafigini tasdiqlash. 2022-yil noyabr Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov) 2. Kon-metallurgiya sanoatida mahsulotlar (tovarlar) ishlab chiqarish boʻyicha zamonaviy ilm-fan va texnik yutuqlar hamda ularni qoʻllashning texnik imkoniyatlari mavjud boʻlishi sharti bilan atrof muhitni muhofaza qilish maqsadlariga erishishda eng yaxshi maqbul texnologiyalarning tavsiya etiladigan bazasini yaratish. 2022-yil dekabr 3. Boshqa iqtisodiyot tarmoqlarida atrof-muhitni muhofaza qilish maqsadlariga erishishda eng yaxshi maqbul texnologiyalarning tavsiya etiladigan bazasini yaratish. 2023-yil mart 2. Iqtisodiyot tarmoqlarida, shu jumladan, kon-metallurgiya sanoati korxonalarida gaz chiqitlarini kamaytirish yoki atrof muhit sharoitini yaxshilash evaziga gaz chiqitlari chiqarilishining balanslashgan tizimini ishlab chiqish. 1. Atmosfera havosiga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarni kamaytirish yoki atrof muhit sharoitini yaxshilash evaziga atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishining balanslashgan tizimini ishlab chiqish boʻyicha eng yaxshi xorijiy tajribani oʻrganish. 2022-yil noyabr Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 2. Atmosfera havosiga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarni kamaytirish yoki atrof muhit sharoitini yaxshilash evaziga atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalar chiqarilishining balanslashgan tizimini ishlab chiqish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil dekabr 3. Global tashabbuskorlik hisoboti (GRI), Atrof muhit, ijtimoiy va boshqaruv (Environmental Social Governance — ESG) tartibiga asosan atrof muhitni muhofaza qilish siyosatini ishlab chiqish va ekologik menejment tizimini joriy etish. 1. Atrof muhitni muhofaza qilish, yerlar ifloslanishi va degradatsiyasining oldini olish, suv resurslarini tejash, atmosfera havosiga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalar miqdorini kamaytirish boʻyicha uzoq muddatli ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish siyosatini ishlab chiqish. 2023-yil mart Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov) 2. Kon-metallurgiya sanoatida yirik korxonalar “yashil energetika”ni qoʻllashini jahonning TOP-10 kompaniyalari darajasiga yetkazish boʻyicha eng yaxshi xalqaro tajribani oʻrgangan holda takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-yil iyun Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov) Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) Energetika vazirligi (Axmedxadjayev) 4. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Mis eritish zavodiga atrof muhitga taʼsir xavfi yuqori boʻlgan atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalardan avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini oʻrnatish. 1. Atmosferaga salbiy taʼsir etuvchi va ifloslantiruvchi asosiy manbalarni va ustuvor ifloslantiruvchi moddalarni aniqlash. 2022-yil noyabr Talab etilmaydi “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 2. Aniqlangan asosiy manbalardan avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini oʻrnatishning texnik shartini ishlab chiqish. 3. Atrof muhitga ifloslantiruvchi moddalar tashlamalari manbalarini avtomatik nazorat qilish tizimlari uchun umumiy va texnik talablarni oʻz ichiga olgan davlat standarti va oʻlchashlarni amalga oshirish metodikalarini ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari), xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari, homiylik xayriyalari, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari hissa qoʻshish asosida “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 4. Avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini yetkazib beruvchi va oʻrnatuvchi tashkilotlarga takliflarni yuborish hamda belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish. Amaldagi tanlov oʻtkazish tartibiga muvofiq Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 5. Atrof muhitga taʼsir xavfi yuqori boʻlgan atmosfera havosini ifloslantiruvchi asosiy manbalardan avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini oʻrnatish. Tarmoq jadvaliga asosan Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari), xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari, homiylik xayriyalari, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari hissa qoʻshish asosida “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 6. Atrof muhitga taʼsir xavfi yuqori boʻlgan atmosfera havosini ifloslantiruvchi asosiy manbalardan avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini ishga tushirish hamda yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish. Tarmoq jadvaliga asosan Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari), xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari, homiylik xayriyalari, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari hissa qoʻshish asosida “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 5. Kon-metallurgiya korxonalari tomonidan atmosferaga tashlanayotgan oltingugurt oksidini tabiiy birikmalar asosida xemosorbsion usulida ushlab kelgusida iqtisodiyot tarmoqlari isteʼmoli uchun zarur boʻlgan moddalar sintezi, yaʼni aluminiy sulfat va temir sulfat aralashmasi ajratib olish texnologiyasini ishlab chiqish. 1. Atmosferaga tashlanayotgan oltingugurt oksidini xemosorbsion usulida ushlab qolish va aluminiy sulfat va temir sulfat aralashmasini sintez qilish texnologiyasi asosida ajratib olishni kon-metallurgiya korxonalarida joriy etish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov) 2. Oʻrganish natijalariga koʻra tajriba tarzida amalga oshiriladigan loyiha boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil noyabr Xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari, homiylik xayriyalari, Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 3. Atmosferaga tashlanayotgan oltingugurt oksidini xemosorbsion usulida ushlab qolish va aluminiy sulfat va temir sulfat aralashmasini sintez qilish texnologiyasi asosida ajratib olishni kon-metallurgiya korxonalarida bosqichma-bosqich joriy etish. 2024 — 2028-yillarda Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonalarning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov) 6. Kon-metallurgiya kombinatlari faoliyatida foydalaniladigan togʻ-kon texnikalarining yirik oʻlchamdagi shinalarini qayta ishlab, ular asosida mayda oʻlchamdagi yuqori sifatli rezina qistirmasi (prokladka) ishlab chiqarish texnologiyasini ishlab chiqish. 1. Togʻ-kon texnikalarining yirik oʻlchamdagi shinalarini qayta ishlab, ular asosida mayda oʻlchamdagi yuqori sifatli rezina qistirmasi (prokladka) ishlab chiqarishni kon-metallurgiya korxonalarida joriy etish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov), “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 2. Oʻrganish natijalariga koʻra tajriba tarzida amalga oshiriladigan loyiha boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil noyabr Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari 3. Togʻ-kon texnikalarining yirik oʻlchamdagi shinalarini qayta ishlash, ular asosida mayda oʻlchamdagi yuqori sifatli rezina qistirmasi (prokladka) ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish. 2023-yil sentabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonalarning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 7. “Navoiy KMK” va “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatlari hamda “Navoiyuran” davlat korxonasi faoliyati davomida atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarning yerga yetkazilgan zararini rekultivatsiya qilish boʻyicha innovatsion yechimlarni ishlab chiqish. 1. Kombinatlar tomonidan atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarning yerga yetkazilgan zararini tahlil qilish nuqtalarini belgilash. 2022-yil avgust — dekabr Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov), “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Tahlil nuqtalarida atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarning yerga yetkazilgan zarari yuzasidan tadqiqot ishlari olib borish. 2022-yil dekabr — 2023-yil iyun Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 3. Tadqiqot natijalari asosida kombinatlarning atrof muhitga chiqarilgan ifloslantiruvchi moddalarining yerga yetkazilgan zararini kelgusida kamaytirish va bartaraf etish boʻyicha ilmiy-innovatsion yechimlarni ishlab chiqish. 2024-yil mart Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonalarning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 4. Kombinatlar tomonidan atrof muhitga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarning yerga yetkazilgan zararini kelgusida rekultivatsiya qilish innovatsion yechimlarini ishlab chiqarish jarayoniga joriy etish. 2024 — 2030-yillar 8. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining mis eritish jarayonida hosil boʻladigan gaz tarkibidagi changlarni ushlab qoluvchi aspiratsiya tizimlarini hamda elektr chang tozalash uskunalarini rekonstruksiya qilish. 1. Mis eritish jarayonida hosil boʻladigan gaz tarkibidagi ifloslantiruvchi moddalarni ushlab qoluvchi aspiratsiya tizimlarini hamda elektr chang-gaz tozalash uskunalarini rekonstruksiya qilish texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2022-yil oktabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Texnik topshiriqqa asosan rekonstruksiya qiluvchi tashkilotni belgilash maqsadida belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish. 2022-yil noyabr 3. Tanlov natijalari asosida mis eritish jarayonida hosil boʻladigan gaz tarkibidagi ifloslantiruvchi moddalarni ushlab qoluvchi aspiratsiya tizimlarini hamda elektr chang-gaz tozalash uskunalarini rekonstruksiya qilish. 4. Rekonstruksiya qilingan elektr chang-gaz tozalash uskunalari samaradorligini aniqlash boʻyicha tadqiqotlar oʻtkazish. 2022-yil dekabr — 2023-yil iyun 9. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyati Mis eritish zavodining qozonxonalarida hosil boʻladigan gazlarni ushlab qolish va sulfat kislotasi sexiga yoʻnaltirish. 1. Mis eritish zavodining qozonxonalari konverter boʻlimini rekonstruksiya qilish texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Texnik topshiriqqa asosan rekonstruksiya qiluvchi tashkilotni belgilash maqsadida belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish. 2023-yil mart 3. Mis eritish zavodining qozonxonalari konverter boʻlimini rekonstruksiya qilish hisobiga Mis eritish zavodining qozonxonalarida ho?il boʻladigan gazlarni ushlab qolishni va sulfat kislotasi sexiga yoʻnaltirishni ishlab chiqarishda joriy etish. 2024-yil mart 10. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Mis eritish zavodida yillik 1,8 mln tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish quvvatiga ega sexni (SK-5) qurish. 1. Mis eritish zavodi negizida yillik 1,8 mln tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish quvvatiga ega sexni (SK-5) qurishning texnik-iqtisodiy asoslanishini (biznes rejasini) ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Texnik-iqtisodiy asoslashga (biznes rejaga) asosan pudrat ishlarini bajaruvchi tashkilotni belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish natijalariga koʻra belgilash. 2023-yil aprel 3. Pudratchi tashkilot tomonidan loyiha ishlarini olib borish. 2023-2024-yillar 4. Yillik 1,8 mln tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish quvvatiga ega qurilmalarni sotib olishni boshlash. 2023-yil avgust 5. Mis eritish zavodida yillik 1,8 mln tonna sulfat kislotasi ishlab chiqarish quvvatiga ega sexni (SK-5) ishga tushirish. 2025-yil sentabr 11. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Rux zavodida yillik 180 ming tonna oltingugurt ikki oksidini qayta ishlash quvvatiga ega yangi sulfat kislotasi sexini (SK-6) qurish. 1. Rux zavodida oltingugurt ikki oksidini qayta ishlashga moʻljallangan yillik quvvati 180 ming tonna yangi sulfat kislotasi sexini (SK-6) qurishning texnik- iqtisodiy asoslanishini ishlab chiqish. 2023-yil yanvar Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Texnik-iqtisodiy asoslashga (biznes rejaga) asosan pudrat ishlarini bajaruvchi tashkilotni belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish natijalariga koʻra belgilash. 2023-yil may 3. Pudratchi tashkilot tomonidan qurilish ishlari olib borilishi. 2023-yil iyun — 2024-yil sentabr 4. Yillik ishlab chiqarish quvvati 180 ming tonna sulfat kislota sexi qurish uchun zarur dastgohlarni sotib olishni boshlash. 2024-yil yanvar 5. Rux zavodida yillik ishlab chiqarish quvvati 180 ming tonna boʻlgan yangi sulfat kislotasi sexini (SK-6) ishga tushirish. 2024-yil dekabr 12. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Markaziy taʼmirlash va mexanika zavodini metall quyish sexining aspiratsiya tizimlarini toʻliq yangilash. 1. Markaziy taʼmirlash va mexanika zavodining quyish sexini aspiratsiya tizimini toʻliq yangilash yuzasidan texnik topshiriqni ishlab chiqish. 2022-yil noyabr Texnik-iqtisodiy asoslashga asosan (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Texnik topshiriqqa asosan rekonstruksiya qiluvchi tashkilotni belgilash maqsadida belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish. 2023-yil yanvar 3. Markaziy taʼmirlash va mexanika zavodi metall quyish sexi aspiratsiya tizimlarini toʻliq yangilash. 2023-yil sentabr 13. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyati Mis eritish zavodining sulfat kislotasi sexi ishqorli suvlarni tozalash inshootlarini toʻliq taʼmirlash. 1. Mis eritish zavodining sulfat kislotasi sexi ishqorli suvlarni tozalash inshootining quyqa tindirgichlarini toʻliq taʼmirlash reja-grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil sentabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Tasdiqlangan reja-grafikka asosan 1-son quyka tindirgichni toʻliq taʼmirlash. 2022-yil oktabr 3. Tasdiqlangan reja-grafikka asosan 2-son quyka tindirgichni toʻliq taʼmirlash. 2023-yil yanvar 14. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Angren kon boshqarmasi “Koʻchbuloq” yer osti (shaxta) konining maʼnan eskirgan kimyoviy suv tozalash inshootini yangilash hisobiga relyefga tushuvchi oqova suvlar tarkibi belgilangan meʼyor koʻrsatkichidan oshmasligini taʼminlash. 1. Angren kon boshqarmasi “Koʻchbuloq” yer osti (shaxta) konining kimyoviy suv tozalash inshootini yangilash texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2022-yil sentabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Tanlov eʼlon qilish va pudratchi tashkilotni belgilab olish. 2022-yil noyabr 3. “Koʻchbuloq” koni yangi kimyoviy suv tozalash inshootini qurish va ishga tushirish. 2022-yil dekabr — 2023-yil sentabr 15. “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyatining Mis boyitish fabrikalari chiqindi saqlovchi yordamchi xoʻjaliklarida yer osti suvlarining ifloslanishi holatini monitoring qilish tizimini takomillashtirish. 1. Mis boyitish fabrikalarining chiqindi saqlovchi yordamchi xoʻjaliklariga tutash hududlar yer osti suvlarining ifloslanishi holatini oʻrganish maqsadida kuzatuv quduqlarini xatlovdan oʻtkazish. 2022-yil noyabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Kuzatuv natijalari asosida tahliliy maʼlumotlar bazasini yaratish. 2022-yil dekabr 3. Tahliliy maʼlumotlar asosida yer osti suvlari ifloslanishi darajasining tizimli monitoringini yuritish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2023 — 2030-yillar 16. “Navoiy KMK” aksiyadorlik jamiyati faoliyati doirasida atrof muhitga ifloslantiruvchi moddalarni tashlash turgʻun manbalariga avtomatlashtirilgan nazorat tizimini joriy etish. 1. Kombinatning atmosferaga salbiy taʼsir etuvchi va ifloslantiruvchi turgʻun manbalarni xatlovdan oʻtkazish hamda avtomatlashtirilgan nazorat tizimi oʻrnatiladigan nuqtalarni belgilash. 2022-yil sentabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 2. Avtomatlashtirilgan nazorat tizimini yetkazib beruvchi tashkilotlarga takliflar yuborish. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 3. Avtomatlashtirilgan nazorat tizimi dastgohlarini yetkazib beruvchi va oʻrnatib beruvchi tashkilotlarning takliflaridan kelib chiqib, belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish va yetkazib beruvchi tashkilot bilan shartnoma imzolash. 2022-yil noyabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 4. Atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalardan avtomatlashtirilgan tarzda namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini oʻrnatish. 2023-yil may Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 5. Atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalardan avtomatik namunalar olish va tahlil qilish stansiyasini foydalanishga topshirish hamda yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish. 2023-yil iyul Davlat ekologiya qoʻmitasining jamgʻarmasi mablagʻlari, xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari, homiylik xayriyalari Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov) 17. “Navoiy KMK” aksiyadorlik jamiyatining samaradorligi past boʻlgan suv tozalash inshootlarini qayta taʼmirlash va rekonstruksiya qilish. 1. Kombinatning samaradorligi past kimyoviy suv tozalash inshootlarini qayta taʼmirlash va rekonstruksiya qilish texnik topshirigʻini ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 2. Texnik topshiriqqa asosan qayta taʼmirlash va rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotni belgilash boʻyicha belgilangan tartibda tanlov oʻtkazish. 2023-yil yanvar Talab etilmaydi 3. Samaradorligi past boʻlgan suv tozalash inshootlarini qayta taʼmirlash va rekonstruksiya qilish. 2023-yil yanvar — dekabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) 18. “Navoiy KMK” aksiyadorlik jamiyatining yer osti suvlari ifloslanishi holatini tizimli monitoring qilishni joriy etish. 1. Kombinatning chiqindi saqlovchi yordamchi xoʻjaliklariga tutash hududlardagi yer osti suvlarining kuzatuv quduqlarini xatlovdan oʻtkazish. 2022-yil oktabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 2. Xatlov natijalari asosida tahliliy maʼlumotlar bazasini yaratish. 2022-yil noyabr 3. Tahliliy maʼlumotlar asosida yer osti suvlari ifloslanishi darajasining tizimli monitoringini yuritish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil dekabr 19. “Navoiy KMK” aksiyadorlik jamiyatining yer osti shaxta oqova suvlari konsentratsiyasini kamaytirish va ishlab chiqarish maqsadlari uchun foydalanishni joriy etish. 1. Kombinatning yer osti shaxta oqova suvlari konsentratsiyasini kamaytirish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish va kelgusida ishlab chiqarish maqsadlari uchun foydalanish dasturini qabul qilish. 2022-yil dekabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov) 2. Dastur asosida yer osti shaxta oqova suvlari konsentratsiyasini kamaytirish va ishlab chiqarish maqsadlari uchun foydalanish chora-tadbirlarini koʻrish. 2022-yil dekabr — 2023-yil oktabr 3. Tozalangan suvlarga chang bostirish va texnologik jarayonlarda qoʻllashni joriy etish. 2023-yil noyabr 20. “Navoiyuran” davlat korxonasi geotexnologik konlarida yer osti suvlarining ifloslanishi holatini monitoring qilish tizimini takomillashtirish. 1. “Navoiyuran” davlat korxonasining ishlab chiqarishda mavjud texnik suv hamda kuzatuv quduqlarini xatlovdan oʻtkazish. 2022-yil oktabr Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) “Navoiyuran” DK (Xasanov) 2. Xatlov natijalari asosida geotexnologik konlardagi yer osti suvlari ifloslanish holatining tizimli monitoringini yuritish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil noyabr 3. Dasturda belgilangan chora-tadbirlar ijrosini sifatli tashkil etish va yer osti suvlarining ifloslanishi holatini monitoring qilish tizimini takomillashtirish samaradorligiga erishish. 2023-yil mart 21. Kon-metallurgiya kombinatlari laboratoriyalari moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash maqsadida zamonaviy nazorat-oʻlchov asbob-uskunalari bilan jihozlangan mobil laboratoriyalar xarid qilish. 1. Zamonaviy nazorat-oʻlchov asbob-uskunalari bilan jihozlangan mobil laboratoriyalarning xizmat koʻrsatish dislokatsiyasini belgilash. 2022-yil dekabr Talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi (Oblomuradov), “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov) 2. Dislokatsiya asosida xizmat koʻrsatiladigan obyektlardagi ish hajmini belgilash va mobil laboratoriyalar faoliyatini samarali tashkil etish dasturini ishlab chiqish. 2023-yil yanvar Talab etilmaydi 3. Zamonaviy nazorat-oʻlchov asbob-uskunalari bilan jihozlangan mobil laboratoriyalarni belgilangan tartibda xarid qilish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonaning oʻz mablagʻlari) 4. Mobil laboratoriyalarning samarali faoliyatini yoʻlga qoʻyish. Doimiy II. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida ilgʻor xorij tajribadan kelib chiqib ekologik menejment tizimini joriy etish 22. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Ekologik menejment tizimi. Foydalanish boʻyicha koʻrsatma va talablar”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Ekologik menejment tizimi. Foydalanish boʻyicha koʻrsatma va talablar”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirishga doir amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14001:2019 — Ekologik menejment tizimi. Foydalanish boʻyicha koʻrsatma va talablar”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 23. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “ Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Joriy etish boʻyicha umumiy amal qilinadigan koʻrsatma”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Joriy etish boʻyicha umumiy amal qiladigan koʻrsatma”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14004:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Joriy etish boʻyicha umumiy amal qilinadigan koʻrsatma”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 24. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Atrof muhitni baholash natijalarini qoʻllagan holda ekologik menejment tizimini bosqichma-bosqich amalga oshirish boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Atrof muhitni baholash natijalarini qoʻllagan holda ekologik menejment tizimini bosqichma-bosqich amalga oshirish boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14005:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Atrof muhitni baholash natijalarini qoʻllagan holda ekologik menejment tizimini bosqichma-bosqich amalga oshirish boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 25. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Loyihalashda ekologik meʼyorlarni qoʻllash boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Loyihalashda ekologik meʼyorlarni qoʻllash boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14006:2019 — Ekologik menejment tizimlari. Loyihalashda ekologik meʼyorlarni qoʻllash boʻyicha koʻrsatmalar”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 26. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Ekologik menejment tizimi. Uchastkalar va tashkilotlarni ekologik jihatdan baholash”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Ekologik menejment tizimi. Uchastkalar va tashkilotlarni ekologik jihatdan baholash”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14015:2019 — Ekologik menejment tizimi. Uchastkalar va tashkilotlarni ekologik jihatdan baholash”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 27. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash prinsiplari va tuzilish sxemasi”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash prinsiplari va tuzilishi sxemasi”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14040:2016 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash prinsiplari va tuzilishi sxemasi”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 28. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Atrof muhitni boshqarish menejmenti. Lugʻati”dan foydalanishni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Atrof muhitni boshqarish menejmenti. Lugʻati”dan foydalanishni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14050:2019 — Atrof muhitni boshqarish menejmenti. Lugʻati”dan foydalanishni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 29. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Ekologik menejment. Atrof muhitni himoyalash texnologiyalarini verifikatsiyalash”ni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Ekologik menejment. Atrof muhitni himoyalash texnologiyalarini verifikatsiyalash”ni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14034:2019 — Ekologik menejment. Atrof muhitni himoyalash texnologiyalarini verifikatsiyalash”ni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 30. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. Talablar va tavsiyalar” asosida ishlashni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. Talablar va tavsiyalar” asosida ishlashni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14044:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. Talablar va tavsiyalar” asosida ishlashni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 31. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt 3135:2017 — Kimyoviy moddalarning suvdagi maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyalari. Ishlab chiqish va ilmiy asoslanishi” asosida ishlashni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt 3135:2017 — Kimyoviy moddalarning suvdagi maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyalari. Ishlab chiqish va ilmiy asoslanishi” asosida ishlashni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt 3135:2017 — Kimyoviy moddala?ning suvdagi maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyalari. Ishlab chiqish va ilmiy asoslanishi” asosida ishlashni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari) 32. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. maqsad, tadqiqot maydoni va inventarizatsiya tahlili” asosida ishlashni joriy etish. 1. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. maqsad, tadqiqot maydoni va inventarizatsiya tahlili” asosida ishlashni joriy etish tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr Talab etilmaydi “Navoiy KMK” AJ (Sanaqulov), “Navoiyuran” DK (Xasanov), “Olmaliq KMK” AJ (Xursanov), “Oʻzmetkombinat” AJ (Pirmatov), Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi (Norqulov), Texnik jihatdan tartibga solish agentligi (Sattarov) 2. Tarmoq jadvaliga asosan kon-metallurgiya sanoati korxonalari xodimlari malakasini oshirish boʻyicha amaliy seminarlar tashkil etish. 2022-yil noyabr — 2023-yil may 3. Kon-metallurgiya sanoati korxonalarida “Oʻz DSt ISO 14041:2019 — Ekologik menejment. Hayot siklini baholash. maqsad, tadqiqot maydoni va inventarizatsiya tahlili” asosida ishlashni joriy etish. 2023-yil iyun Hisob-kitoblar asosida (korxonalarning oʻz mablagʻlari)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 25-avgust,

474-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.08.2022-y., 09/22/474/0774-son)

lex.uz