📅 2022-yil 25-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 25-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 25 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАРКИБИ
НИЗОМ
МИҚДОРЛАРИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда «Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) Туризм ва спорт вазирлигининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномаларининг туризм ва маданий мерос қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Вазирликнинг Комплаенс назорати ва ички аудит хизмати бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Вазирликнинг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимидан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
туристик (меҳмонхона) йиғими ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня;
Хавфсиз туризм жамғармаси («чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ туризм соҳасидаги давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисмидан тушадиган тушумлар;
муассиси Қўмита ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизими ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
тизим ташкилотларининг мол-мулкини (кўчмас мулк бундан мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
тизим ташкилотларининг, шу жумладан, Қўмитанинг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Қўмитанинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Давлат бюджети маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Қўмитанинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
туризм соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилади.
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Қўмита томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамланади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;
туризм объектлари инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтиш;
ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объектлари ва туризм масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш, шунингдек, ички туризмни оммалаштириш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш (қоплаш);
хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;
Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Қўмита томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган давлат муассасаларининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм соҳасини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;
Қўмита тизимидаги давлат муассасаларига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;
Қўмита ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш;
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Туризм қўмитаси раисининг қарори билан тўлаб бериш;
Ҳукумат топшириқлари асосида туризм соҳасидаги тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);
туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Қўмита томонидан белгиланади;
Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи ва республика ҳудудида тарғиб қилиш учун Қўмита ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» давлат муассасаси, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорлар ва республика ҳудудида тарғибот харажатларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пул ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;
Жамғармага туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган маблағларнинг 5 фоизини Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ҳамда 15 фоизигача Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;
Қўмита тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабалари (ўқувчилари)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар тўлаш, шунингдек Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. Стипендиялар ва магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатлар миқдори вазир қарорига асосан белгиланади;
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ва унинг ҳузуридаги техникум ва коллежлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кутубхона фондини бойитиш;
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг «мастер-режа»ларини ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан шакллантирилган ижодий ва суратга олиш гуруҳларининг сценарийлар ва суратга олиш ишлари концепциясини ишлаб чиқиш, республика ҳудудларига ижодий экспедициялар ва хизмат сафарлари, шунингдек, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича материалларни тайёрлайдиган бошқа ижодий гуруҳлар фаолиятини доимий асосда, шу жумладан аутсорсинг орқали молиялаштириш;
туризм соҳасидаги эксперт ва ижодкорларни жалб этилиши билан боғлиқ хизмат сафарлари ҳамда уларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Қўмита фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бошқа тадбирларни амалга ошириш.
8. Туризм қўмитаси раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
3 1 -боб. Жамғарма кенгаши ва унинг фаолиятини ташкил этиш
8 1 . Жамғарма кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилади.
8 2 . Кенгаш:
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлар сметасини маъқуллайди;
Жамғарманинг йил якуни бўйича тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.
Кенгаш Жамғарманинг тарғибот ва мақсадли дастурларга оид харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
8 3 . Кенгаш йиғилишлари заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш йиғилишлари шахсан иштирок этиш, видеоконференцалоқа ёки сўров шаклида ўтказилади. Кенгаш котиби, қоида тариқасида, Кенгаш йиғилишидан камида бир кун олдин Кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва барча тегишли материалларни Кенгаш аъзоларига электрон ёки қоғоз шаклда етказади.
8 4 . Кенгаш йиғилиши унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум ёки раис бўлмаганда, Кенгаш йиғилишини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
8 5 . Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади.
Кенгаш йиғилиши баённомаси Кенгаш котиби томонидан тузилади, уни йиғилишда қатнашган Кенгаш аъзолари имзолайди ҳамда Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Кенгаш қарорлари йиғилишда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, Кенгаш раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кенгаш аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолишга ҳақли эмас.
Кенгаш йиғилиши баённомасидан норози бўлган Кенгаш аъзосининг ёзма фикри Кенгаш баённомасига илова қилинади.
Кенгаш баённомалари Кенгаш котиби томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ва сақланади.
8 6 . Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, заруратга кўра — лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳамда у якунлангандан сўнг баҳоланади.
8 7 . Кенгаш баҳолаш натижаларига кўра маблағларнинг кейинги босқичини (траншини) ажратиш, молиялаштириш ҳажмини қисқартириш, лойиҳа параметрларини қайта кўриб чиқиш ёки молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
10. Туризм қўмитаси раиси ва бош ҳисобчи бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
11. Қўмита белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус банк ҳисоб рақамлари ва ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
13. Туризм қўмитаси раиси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
5-боб. Якунловчи қоида
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши
1. Г.О. Умерова — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Кенгаш раиси 2. А.Ў. Аққулов — Туризм қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари 3. Б.Г. Абдикаримов — Маданий мерос агентлиги директори 4. С.Ш. Таджиев — Туризм қўмитаси раиси ўринбосари 5. С.Р. Бобокалонов — Туризм қўмитаси раиси ўринбосари 6. лавозими бўйича — Туризм қўмитаси раисининг стратегик режалаштириш бўйича маслаҳатчиси 7. Ш.Б. Махмудов — Туризм қўмитасининг молия-иқтисодий бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
пансионат — бир кундан кўпроқ вақтга жойлаштириш хизматларини таклиф қиладиган ва асосан меҳмонларга овқатланиш хизматлари кўрсатадиган жойлаштириш воситасининг тури;
санаторий — соғломлаштиришни, асосан табиий (иқлим, табиий манбалар, лой-балчиқ ва бошқа) ва физиотерапевтик воситалар орқали реабилитация қилишни, парҳез, режим ва рекреация ҳамда жойлаштириш хизматларини тақдим қиладиган жойлаштириш воситасининг тури;
маҳаллий фуқаро — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар;
хорижий фуқаро — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва хорижий мамлакатларнинг фуқаролиги бўлмаган шахслари;
даволаш муассасалари — клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасалари (санаторий ва пансионатлар бундан мустасно);
туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари томонидан 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундириладиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
Жамғарманинг махсус ҳисобварақлари — Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб бориладиган махсус ҳисобварақлар.
3. Туристик (меҳмонхона) йиғим:
палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти субъектлари (туроператор ва турагентлар) томонидан;
Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;
мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади.
Туристик (меҳмонхона) йиғим:
республика туман ва шаҳарларида (вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар бундан мустасно) жойлашган жойлаштириш воситалари учун;
маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун ундирилмайди.
4. Жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари):
фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақларни тижорат банкларида очади;
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади;
меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради;
туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритади;
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилади;
Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи , бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур.
Мазкур бандда кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
5. Қўмита ҳар ойнинг 10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини, Дастур орқали тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари томонидан ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган жисмоний шахслар ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради.
Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.
6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда, Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.
7. Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисобварағига туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган, уларнинг махсус ҳисобварағига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи), бошқа мажбурий йиғимлар ҳамда тўловлар олинмайди.
9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган
Жойлаштириш воситалари Хоналар сони Туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори (БҲМнинг фоизида) Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), кемпинглар ва бошқалар* 40 дан ортиқ 15 11 — 40 10 10 гача 5 Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар 10 Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан (хоналар фонди 5 тагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар 5 Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари) Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар Даволаш муассасалари 2 Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 20 тагача бўлган, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган), ўтов Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар
Т/р Туман (шаҳар), туристик зона номи Ҳудуд номи 1. Амударё тумани Қорақалпоғистон Республикаси 2. Элликқалъа тумани 3. Қўнғирот тумани 4. Мўйноқ тумани 5. Тахтакўпир тумани 6. Тўрткўл тумани 7. Хўжайли тумани 8. Булоқбоши тумани Андижон вилояти 9. Қўрғонтепа тумани 10. Олтинкўл тумани 11. Хонобод шаҳри 12. Хўжаобод тумани 13. Шаҳрихон тумани 14. Бухоро тумани Бухоро вилояти 15. Вобкент тумани 16. Ғиждувон тумани 17. Когон шаҳри 18. Когон тумани 19. Қоракўл тумани 20. Олот тумани 21. Ромитан тумани 22. Шофиркон тумани 23. Арнасой тумани Жиззах вилояти 24. Бахмал тумани 25. Зомин тумани 26. Фориш тумани 27. Шароф Рашидов тумани 28. Ғузор тумани Қашқадарё вилояти 29. Деҳқонобод тумани 30. Касби тумани 31. Китоб тумани 32. Қамаши тумани 33. Қарши тумани 34. Муборак тумани 35. Нишон тумани 36. Шаҳрисабз шаҳри 37. Шаҳрисабз тумани 38. Яккабоғ тумани 39. Зарафшон шаҳри Навоий вилояти 40. Кармана тумани 41. Конимех тумани 42. Қизилтепа тумани 43. Нурота тумани 44. Учқудуқ шаҳри 45. Учқудуқ тумани 46. Хатирчи тумани 47. Давлатобод тумани Наманган вилояти 48. Косонсой тумани 49. Мингбулоқ тумани 50. Наманган тумани 51. Поп тумани 52. Тўрақўрғон тумани 53. Учқўрғон тумани 54. Чортоқ шаҳри 55. Чортоқ тумани 56. Чуст тумани 57. Янгиқўрғон тумани 58. Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилояти 59. Каттақўрғон тумани 60. Нуробод тумани 61. Пайариқ тумани 62. Самарқанд тумани 63. Тойлоқ тумани 64. Ургут тумани 65. Бойсун тумани Сурхондарё вилояти 66. Денов тумани 67. Жарқўрғон тумани 68. Қумқўрғон тумани 69. Сариосиё тумани 70. Термиз тумани 71. Шеробод тумани 72. Шўрчи тумани 73. Гулистон тумани Сирдарё вилояти 74. Сайхунобод тумани 75. Сардоба тумани 76. Сирдарё тумани 77. Ховос тумани 78. Янгиер шаҳри 79. Ангрен шаҳри Тошкент вилояти 80. Бекобод шаҳри 81. Бекобод тумани 82. Бўстонлиқ тумани 83. Зангиота тумани 84. Қибрай тумани 85. Олмалиқ шаҳри 86. Оҳангарон шаҳри 87. Оҳангарон тумани 88. Паркент тумани 89. Тошкент тумани 90. Ўртачирчиқ тумани 91. Чиноз тумани 92. Чирчиқ шаҳри 93. Қўқон шаҳри Фарғона вилояти 94. Марғилон шаҳри 95. Олтиариқ тумани 96. Риштон тумани 97. Сўх тумани 98. Тошлоқ тумани 99. Фарғона тумани 100. Боғот тумани Хоразм вилояти 101. Урганч тумани 102. Ҳазорасп тумани 103. Хива шаҳри 104. Хива тумани 105. Янгибозор тумани 106. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси Тошкент вилояти 107. «Чимён-Чорвоқ» курорт рекреацион зонаси 108. «Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул» туристик-рекрацион зонаси Самарқанд вилояти 109. «Ғелон» туристик-рекрацион зонаси Қашқадарё вилояти 110. «Зомин» туристик-рекрацион зонаси Жиззах вилояти 111. «Шохимардон» туристик-рекрацион зонаси Фарғона вилояти
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 356-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорининг 1 — 3-бандлари ҳамда 1 — 3-иловалари .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 август,
475-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TARKIBI
NIZOM
MIQDORLARI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm, madaniy meros va sport sohalarida davlat boshqaruvini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 18-fevraldagi PF-75-son Farmoni hamda “Turizm va madaniy meros vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 18-fevraldagi PQ-135-son qarori ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashi tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
Turizm va madaniy meros vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) Turizm va sport vazirligining barcha huquq, majburiyat va shartnomalarining turizm va madaniy meros qismi boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
Vazirlikning Komplayens nazorati va ichki audit xizmati boshligʻi mehnatga haq toʻlash shart-sharoitlariga koʻra Vazirlikning boshqarma boshligʻiga tenglashtiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) yuridik shaxs tashkil etmagan holda, mablagʻlardan keyinchalik turizm sohasini rivojlantirishda foydalanish uchun ularning jamlanishini taʼminlash maqsadida tashkil etiladi. Jamgʻarma davlat maqsadli jamgʻarmasi hisoblanadi va Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibiga kiritiladi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari
3. Jamgʻarma quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
joylashtirish vositalaridan (mehmonxonalar, turizm bazalari va majmualari, dam olish uylari va zonalari, pansionatlar, kempinglar, motellar, oilaviy mehmon uylari, oʻtovli oromgohlar, sanatoriylar va boshqa mehmonxona xizmatlari — vaqtincha yashash xizmatlari koʻrsatuvchi obyektlar) undiriladigan turistik (mehmonxona) yigʻimidan tushadigan tushumlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
turistik (mehmonxona) yigʻimi oʻz vaqtida toʻlanmaganligi uchun undirilgan penya;
Xavfsiz turizm jamgʻarmasi (“chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagentlar tomonidan zaxira qilinadigan mablagʻlar bundan mustasno) hamda Togʻli va olis hududlarda turistik infratuzilmani rivojlantirish jamgʻarmasining vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklarining depozitlariga joylashtirishdan tushadigan daromadlar;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatga muvofiq turizm sohasidagi davlat aktivlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga taqsimlanadigan qismidan tushadigan tushumlar;
muassisi Qoʻmita hisoblangan korxonalar va tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tizimi tashkilotlari) ixtiyorida soliqlar va yigʻimlar toʻlanganidan keyin qoladigan sof foydaning bir qismi;
xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qarorlarga muvofiq davlat mulki obyektlarini realizatsiya qilishdan tushadigan tegishli mablagʻlar;
tizim tashkilotlarining mol-mulkini (koʻchmas mulk bundan mustasno) sotishdan tushgan mablagʻlarning 50 foizi;
tizim tashkilotlarining, shu jumladan, Qoʻmitaning mol-mulkini ijaraga berishdan tushgan budjetga yoʻnaltirilayotgan mablagʻlarning 50 foizi;
tizim tashkilotlari faoliyatini tekshirish natijalari boʻyicha Qoʻmitaning ichki audit xizmatlari tomonidan aniqlangan hamda Davlat budjeti mablagʻlarining, talon-toroj, rastratalar, kamomadlar summalarining 50 foizi;
tizim tashkilotlari faoliyatini tekshirish natijalari boʻyicha Qoʻmitaning ichki audit xizmatlari tomonidan aniqlangan hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari va budjetdan tashqari jamgʻarmalar daromadiga undirilgan noqonuniy sarflangan budjet mablagʻlari, talon-toroj, rastratalar, kamomadlar summalari;
tizim tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga tushadigan mablagʻlarning 10 foizi;
turizm sohasidagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishdan tushadigan mablagʻlar;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini depozitlarga joylashtirishdan tushadigan daromadlar boʻyicha tushumlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Xalqaro moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning grantlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining mablagʻlari Jamgʻarmaga qonunchilikda belgilangan tartibda jalb etiladi.
5. Jamgʻarmaga tushadigan mablagʻlar Qoʻmita tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari va xorijiy valyutadagi bank hisobvaraqlarida jamlanadi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
6. Jamgʻarma mablagʻlaridan har yili Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan daromadlar va xarajatlar smetasiga qatʼiy muvofiq ravishda foydalaniladi.
7. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
turizm sohasidagi maqsadli dasturlarni moliyalashtirish;
turizm obyektlari infratuzilmasini tashkil etish va rivojlantirish boʻyicha investitsiya loyihalarining loyihaoldi hujjatlarini tayyorlash;
turizm sohasida kadrlar tayyorlash va ularni qayta tayyorlash, shuningdek, ularning malakasini oshirish, shu jumladan sohaviy xorijiy oʻquv markazlarida va taʼlim muassasalarida stajirovkadan oʻtish;
hududlardagi salohiyatli turizm obyektlari va turizm maskanlarini birlamchi choralarni koʻrgan holda turistlar tashrifi uchun tayyorlash va ularni targʻib qilish, shuningdek, ichki turizmni ommalashtirish va ragʻbatlantirish, turizm mavsumi past boʻlgan davrda joylashtirish vositalarining bandligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni moliyalashtirish (qoplash);
xorijiy turizm yarmarkalarida, koʻrgazmalarda, loyihalar va dasturlarda qatnashish;
Birlashgan Millatlar Tashkilotining Butunjahon Turizm Tashkiloti (YUNVTO)ga aʼzolik badallari toʻlash;
Qoʻmita, shu jumladan uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari faoliyatini moliyalashtirish, vakillik xarajatlari va sovgʻalar xarid qilish;
Qoʻmita xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash;
Qoʻmita tomonidan oʻz tizimida tashkil etiladigan davlat muassasalarining ustav jamgʻarmalarini shakllantirish hamda toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalar asosida ularning ustavlariga muvofiq ular tomonidan bajariladigan (koʻrsatiladigan) ishlar (xizmatlar) uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi davlat kafolati ostida turizm sohasini rivojlantirish uchun jalb etilgan kreditlarni va ular boʻyicha foizlarni qaytarish;
Qoʻmita tizimidagi davlat muassasalariga aviachiptalar xarid qilish, xizmat safarlari xarajatlarini qoplash, aʼzolik badallarini toʻlash, xorijiy adabiyotlar xarid qilish va qonunchilikda nazarda tutilgan xorijiy valyutadagi boshqa xarajatlarga haq toʻlash uchun xorijiy valyutada mablagʻlar ajratish;
Qoʻmita huzuridagi Turizmni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini moliyalashtirish;
“Turizm fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomalarini tayyorlash hamda turizm sohasini rivojlantirish va ommalashtirishga munosib hissa qoʻshganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;
nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish, ular faoliyatini ragʻbatlantirish, turizm sohasidagi loyihalarga grantlar ajratish, shuningdek, faoliyati turizm sohasi bilan bevosita bogʻliq boʻlgan jamoat tashkilotlarining xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallarini Turizm qoʻmitasi raisining qarori bilan toʻlab berish;
Hukumat topshiriqlari asosida turizm sohasidagi tadbirlar bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarni moliyalashtirish (qoplash);
turizm sohasida tadbirkorlik subyektlarini, shu jumladan, yosh tadbirkorlarni ragʻbatlantirish. Mazkur ragʻbatlantirish shartlari Qoʻmita tomonidan belgilanadi;
Oʻzbekistonning turistik salohiyatini tashqi va respublika hududida targʻib qilish uchun Qoʻmita huzuridagi “Milliy PR-markaz” davlat muassasasi, Qoʻmitaning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari orqali Oʻzbekistonning turistik salohiyatini tashqi bozorlar va respublika hududida targʻibot xarajatlarini amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari bilan hamkorlikda mamlakatning turizm salohiyatini targʻib qilishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni (diplomatik vakolatxonalarning hisobiga toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy valyutada pul oʻtkazish yoʻli bilan), shu jumladan, B2B uchrashuvlar, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan dasturlar asosida xorijiy delegatsiya vakillarining xarajatlarini qoplash;
Jamgʻarmaga turistik (mehmonxona) yigʻimdan kelib tushadigan mablagʻlarning 5 foizini Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Xavfsiz turizmni taʼminlash jamgʻarmasiga hamda 15 foizigacha Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik xizmat organlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish;
Qoʻmita tizimidagi taʼlim muassasalarining iqtidorli, shuningdek, ijtimoiy himoyaga muhtoj, chin yetim va nogironligi boʻlgan talabalari (oʻquvchilari)ni qoʻllab-quvvatlash maqsadida stipendiyalar toʻlash, shuningdek Qoʻmita va uning hududiy boʻlinmalari va tizim tashkilotlari xodimlarini “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universitetida magistraturada oʻqish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish. Stipendiyalar va magistraturada oʻqish bilan bogʻliq xarajatlar miqdori vazir qaroriga asosan belgilanadi;
“Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti va uning huzuridagi texnikum va kollejlar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, kutubxona fondini boyitish;
turizm salohiyati yuqori boʻlgan hududlarning “master-reja”larini ishlab chiqilishini moliyalashtirish;
xorijiy mutaxassislarni jalb qilish yoʻli bilan shakllantirilgan ijodiy va suratga olish guruhlarining ssenariylar va suratga olish ishlari konsepsiyasini ishlab chiqish, respublika hududlariga ijodiy ekspeditsiyalar va xizmat safarlari, shuningdek, mamlakatning turizm salohiyatini targʻib qilish boʻyicha materiallarni tayyorlaydigan boshqa ijodiy guruhlar faoliyatini doimiy asosda, shu jumladan autsorsing orqali moliyalashtirish;
turizm sohasidagi ekspert va ijodkorlarni jalb etilishi bilan bogʻliq xizmat safarlari hamda ularni mukofotlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish.
Qoʻmita faoliyati bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan boshqa tadbirlarni amalga oshirish.
8. Turizm qoʻmitasi raisi Jamgʻarma mablagʻlarini tasarruf etuvchi hisoblanadi.
3 1 -bob. Jamgʻarma kengashi va uning faoliyatini tashkil etish
8 1 . Jamgʻarma kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) Vazirlar Mahkamasi tomonidan tuziladi.
8 2 . Kengash:
Jamgʻarmaning rejalashtirilgan loyihalar boʻyicha keyingi yil uchun targʻibot va maqsadli dasturlarga oid xarajatlar smetasini maʼqullaydi;
Jamgʻarmaning yil yakuni boʻyicha targʻibot va maqsadli dasturlarga oid xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini monitoring qiladi.
Kengash Jamgʻarmaning targʻibot va maqsadli dasturlarga oid xarajatlar smetasiga oʻzgartirishlar kiritishi mumkin.
8 3 . Kengash yigʻilishlari zaruratga koʻra, lekin har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi. Kengash yigʻilishlari shaxsan ishtirok etish, videokonferensaloqa yoki soʻrov shaklida oʻtkaziladi. Kengash kotibi, qoida tariqasida, Kengash yigʻilishidan kamida bir kun oldin Kengash yigʻilishining kun tartibi va barcha tegishli materiallarni Kengash aʼzolariga elektron yoki qogʻoz shaklda yetkazadi.
8 4 . Kengash yigʻilishi unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda vakolatli hisoblanadi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum yoki rais boʻlmaganda, Kengash yigʻilishini oʻtkazishning yangi sanasi eʼlon qilinadi.
8 5 . Kengash qarorlari Kengash yigʻilishi bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
Kengash yigʻilishi bayonnomasi Kengash kotibi tomonidan tuziladi, uni yigʻilishda qatnashgan Kengash aʼzolari imzolaydi hamda Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Kengash qarorlari yigʻilishda qatnashayotgan Kengash aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan hollarda, Kengash raisi ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Kengash aʼzolari ovoz berish jarayonida betaraf qolishga haqli emas.
Kengash yigʻilishi bayonnomasidan norozi boʻlgan Kengash aʼzosining yozma fikri Kengash bayonnomasiga ilova qilinadi.
Kengash bayonnomalari Kengash kotibi tomonidan belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi va saqlanadi.
8 6 . Jamgʻarma hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalarning samaradorligi va natijadorligi moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilishdan oldin, zaruratga koʻra — loyihani amalga oshirish jarayonida hamda u yakunlangandan soʻng baholanadi.
8 7 . Kengash baholash natijalariga koʻra mablagʻlarning keyingi bosqichini (transhini) ajratish, moliyalashtirish hajmini qisqartirish, loyiha parametrlarini qayta koʻrib chiqish yoki moliyalashtirishni toʻxtatish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilishi yuzasidan hisobot va nazorat
9. Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanilishini nazorat qilish belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
10. Turizm qoʻmitasi raisi va bosh hisobchi buxgalteriya hisobi toʻgʻri yuritilishi, Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ulardan foydalanilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tuzish va taqdim etish yuzasidan belgilangan tartibda javob beradi.
11. Qoʻmita belgilangan tartibda Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ulardan foydalanilishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot taqdim etadi.
12. Jamgʻarmaning hisobot yilida foydalanilmagan mablagʻlari olib qoʻyilmaydi va keyinchalik ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda foydalanish uchun milliy va xorijiy valyutada jamgʻarib boriladigan maxsus bank hisob raqamlari va gʻaznachilik shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida qoladi.
13. Turizm qoʻmitasi raisi Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi yuzasidan shaxsan javob beradi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashi
1. G.O. Umerova — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kreativ iqtisodiyot va turizm boʻyicha departamenti boshligʻi, Kengash raisi 2. A.Oʻ. Aqqulov — Turizm qoʻmitasi raisi, Kengash raisi oʻrinbosari 3. B.G. Abdikarimov — Madaniy meros agentligi direktori 4. S.Sh. Tadjiyev — Turizm qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 5. S.R. Bobokalonov — Turizm qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 6. lavozimi boʻyicha — Turizm qoʻmitasi raisining strategik rejalashtirish boʻyicha maslahatchisi 7. Sh.B. Maxmudov — Turizm qoʻmitasining moliya-iqtisodiy boshqarmasi boshligʻi, Kengash kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Jamgʻarma — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;
joylashtirish vositalari — mehmonxonalar, turistik bazalar va majmualar, dam olish uylari va zonalari, pansionatlar, kempinglar, motellar, mehmon uylari, oʻtov va chodirli oromgohlar, sanatoriylar hamda mehmonxona xizmatlari (joylashtirish boʻyicha xizmatlar) koʻrsatiladigan boshqa obyektlar, shuningdek, joylashtirish vositasi sifatida tunab qolish uchun jihozlangan yer usti transporti;
pansionat — bir kundan koʻproq vaqtga joylashtirish xizmatlarini taklif qiladigan va asosan mehmonlarga ovqatlanish xizmatlari koʻrsatadigan joylashtirish vositasining turi;
sanatoriy — sogʻlomlashtirishni, asosan tabiiy (iqlim, tabiiy manbalar, loy-balchiq va boshqa) va fizioterapevtik vositalar orqali reabilitatsiya qilishni, parhez, rejim va rekreatsiya hamda joylashtirish xizmatlarini taqdim qiladigan joylashtirish vositasining turi;
mahalliy fuqaro — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
xorijiy fuqaro — Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan hamda Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-kartaga ega boʻlgan xorijiy mamlakatlar fuqarolari va xorijiy mamlakatlarning fuqaroligi boʻlmagan shaxslari;
davolash muassasalari — klinikalar, shifoxonalar, kasalxonalar va boshqa tibbiyot muassasalari (sanatoriy va pansionatlar bundan mustasno);
turistik (mehmonxona) yigʻim — joylashtirish vositalari tomonidan 16 yoshgacha boʻlgan bolalardan tashqari, mahalliy fuqarolardan bazaviy hisoblash miqdorining 0,4 foizi miqdorida, xorijiy fuqarolardan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq miqdorlarda, ular yashagan har bir kun uchun undiriladigan yigʻim. Toʻliq boʻlmagan yashash kuni uchun turistik (mehmonxona) yigʻim toʻliq yashalgan kun miqdorida undiriladi.
Jamgʻarmaning maxsus hisobvaraqlari — Jamgʻarmaga tushadigan mablagʻlarni jamlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamgʻarib boriladigan maxsus hisobvaraqlar.
3. Turistik (mehmonxona) yigʻim:
palatkali lagerlar va tunash uchun qayta jihozlangan yer usti transportida yashashni tashkil qilgan turizm faoliyati subyektlari (turoperator va turagentlar) tomonidan;
Oʻzbekiston Respublikasiga 30 kungacha keladigan xorijiy fuqarolarni qabul qilib, ularga notijorat maqsadlarida yashash maydoni taqdim etgan jismoniy shaxslar tomonidan;
mustaqil sayohat qiladigan, palatkali lagerlar va tunash uchun qayta jihozlangan yer usti transportida yashaydigan xorijiy fuqarolar tomonidan tijorat banklarining filiallari, turistik axborot markazlari va elektron axborot tizimlari orqali toʻlanadi.
Turistik (mehmonxona) yigʻim:
respublika tuman va shaharlarida (viloyatlar markazlari, Toshkent va Nukus shaharlari, ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq turizm salohiyati yuqori boʻlgan tuman (shahar)lar va turistik zonalar bundan mustasno) joylashgan joylashtirish vositalari uchun;
mahalliy fuqarolardan davolash muassasalari, sanatoriy va pansionatlarda yashaganliklari uchun undirilmaydi.
4. Joylashtirish vositalari (davolash muassasalari):
faqat turistik (mehmonxona) yigʻimni undirishdan tushadigan tushumni jamlash va uni keyinchalik Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazish uchun foydalaniladigan, milliy valyutadagi maxsus hisobvaraqlarni tijorat banklarida ochadi;
mehmonxona xizmatlarini koʻrsatish uchun turoperator (turagent) va boshqa tashkilotlar bilan shartnomalar tuzish chogʻida tijorat banklarida ochilgan va undiriladigan turistik (mehmonxona) yigʻimdan tushadigan tushumlar oʻtkaziladigan milliy valyutadagi maxsus hisobvaraqni shartnoma rekvizitlarida alohida koʻrsatadi;
mehmonxona xizmatlarini koʻrsatishda yuridik va jismoniy shaxslarga toʻlov uchun hisob (invoys, kvitansiya, hisob-faktura) hamda mehmonxona xizmatlari qiymati va yashagan kunlari uchun undirilgan turistik (mehmonxona) yigʻimning umumiy miqdorini koʻrsatgan holda mehmonxona xizmatlari koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (hisob-faktura, bajarilgan ishlar va/yoki koʻrsatilgan xizmatlar dalolatnomasi) beradi;
turistik (mehmonxona) yigʻim undirilishi lozim boʻlgan, joylashtirish vositalarida yashovchi jismoniy shaxslar va joylashtirish vositalarida mustaqil sayohat qiluvchi sifatida roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxslarning sonini, ularning yashash kunlari sonini hamda Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazilishi lozim boʻlgan summaning milliy valyutadagi miqdori hisobini yuritadi;
joylashtirish vositalarida yashovchilarning hisobini yuritish maxsus elektron avtomatlashtirilgan dasturni (keyingi oʻrinlarda — Dastur) qoʻllagan holda turistik (mehmonxona) yigʻim undirilishi lozim boʻlgan, amalda yashayotgan jismoniy shaxslar va joylashtirish vositalarida mustaqil sayohat qiluvchi sifatida roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Qoʻmitaga oʻz vaqtida taqdim qiladi;
Qoʻmitaga taqdim qilingan maʼlumotlarga muvofiq oʻtgan oy mobaynida ularga tushgan turistik (mehmonxona) yigʻimni, toʻliq hajmda Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga har joriy oyning 5-sanasigacha oʻtkazilishini taʼminlashga majburdirlar. Bunda koʻrsatilgan muddatga joylashtirish vositalari shaxsiy mablagʻlari hisobidan turistik (mehmonxona) yigʻim miqdorini jismoniy shaxslardan toʻliq boʻlmagan hajmda (notoʻgʻri) undirish natijasida shakllangan qarzdorlikni toʻlab beradi.
Davolash muassasalari ushbu bandning ikkinchi , beshinchi va yettinchi xatboshilariga muvofiq chora-tadbirlarga rioya etishga majbur.
Mazkur bandda koʻrsatilgan majburiyatlarni toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishi uchun masʼuliyat joylashtirish vositalarining rahbarlari va bosh buxgalterlari zimmasiga yuklanadi.
5. Qoʻmita har oyning 10-sanasigacha joylashtirish vositalari va davolash muassasalarida yashovchilar hisobini, Dastur orqali taqdim etilgan maʼlumotlar asosida joylashtirish vositalari hamda davolash muassasalari tomonidan oʻtgan oy yakunlari boʻyicha haqiqatda yashagan jismoniy shaxslar va ular uchun turistik (mehmonxona) yigʻim miqdori toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan maʼlumotlarni shakllantiradi.
Mazkur maʼlumotlar joylashtirish vositalari va davolash muassasalari boʻyicha shakllantiriladi hamda Jamgʻarmaning maxsus hisobvaraqlariga undiriladigan turistik (mehmonxona) yigʻim miqdorining toʻliq tushishini tekshirish uchun foydalaniladi.
6. Turistik (mehmonxona) yigʻim miqdori Jamgʻarma maxsus hisobvaragʻiga oʻz vaqtida yoki toʻliq oʻtkazilmaganligi uchun joylashtirish vositalari va davolash muassasalari kechiktirilgan har bir kun uchun turistik (mehmonxona) yigʻim oʻtkazilmagan miqdorning 0,05 foizi, biroq qarzdorlik umumiy miqdorining 50 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda penya toʻlaydilar.
Mustaqil sayohat qiladigan, palatkali lagerlar va tunash uchun qayta jihozlangan yer usti transportida yashaydigan xorijiy fuqarolar turistik (mehmonxona) yigʻim miqdorini oʻz vaqtida yoki toʻliq toʻlamasa, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqishda, Dastur maʼlumotlari asosida turistik (mehmonxona) yigʻimning toʻlanmagan qismi uchun oʻn baravar miqdorida jarima toʻlaydi.
7. Qoʻmita Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga turistik (mehmonxona) yigʻim toʻliq tushishini taʼminlash maqsadida turistik (mehmonxona) yigʻim boʻyicha qarzdorlikni va Jamgʻarmaning maxsus hisobvaragʻiga oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazilmagan turistik (mehmonxona) yigʻim miqdori uchun penyalarni undirish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan choralarni koʻradi.
8. Joylashtirish vositalari va davolash muassasalari undiradigan, ularning maxsus hisobvaragʻiga tushgan turistik (mehmonxona) yigʻim miqdori joylashtirish vositalari hamda davolash muassasalarining tushumi (foydasi) hisoblanmaydi, ulardan foyda soligʻi (aylanmadan olinadigan soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi), boshqa majburiy yigʻimlar hamda toʻlovlar olinmaydi.
9. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Joylashtirish vositalaridan undiriladigan turistik (mehmonxona) yigʻimning tabaqalashtirilgan
Joylashtirish vositalari Xonalar soni Turistik (mehmonxona) yigʻimning miqdori (BHMning foizida) Mehmonxona va boshqa joylashtirish vositalari: mehmonxonalar, apartotellar, apartamentlar kompleksi (rezidensiya), spa-mehmonxonalar, butik-otellar, motellar, turistik bazalar, turistik lagerlar, palatkali (kemping) lagerlar, oʻtovli lagerlar, dam olish zonalari va uylari (markazlari), kempinglar va boshqalar* 40 dan ortiq 15 11 — 40 10 10 gacha 5 Dam olish va dam olishni tashkil qilish uchun ixtisoslashtirilgan joylashtirish vositalari: dam olish uylari (markazlar, zonalar), sport bazalari va boshqalar 10 Yakka tartibdagi joylashtirish vositalari, jumladan (xonalar fondi 5 tagacha boʻlgan): dala hovli, shaxsiy uy, kvartira, ekoferma, togʻdagi uy, qishloqdagi uy, apartamentlar, xostellar va boshqalar 5 Sanatoriy-kurort joylashtirish vositalari: sanatoriylar, pansionatlar Palatkali lagerlar va tunash uchun joylashtirish vositalariga qayta jihozlangan yer usti transporti (mustaqil, turoperator orqali, turistik axborot byurosi va joylashtirish vositalari) Mustaqil sayohat qiladigan, palatkali lagerlar va tunash uchun qayta jihozlangan yer usti transportida yashaydigan xorijiy fuqarolar Davolash muassasalari 2 Oilaviy mehmon uylari (oʻrinlar soni 20 tagacha boʻlgan, ularga qoʻyiladigan talablarga muvofiq tashkil etilgan), oʻtov Notijorat maqsadlardagi shaxsiy uylar (kvartiralar)
Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik (mehmonxona) yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Turizm salohiyati yuqori boʻlgan tuman (shahar)lar va turistik zonalar
T/r Tuman (shahar), turistik zona nomi Hudud nomi 1. Amudaryo tumani Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2. Ellikqalʼa tumani 3. Qoʻngʻirot tumani 4. Moʻynoq tumani 5. Taxtakoʻpir tumani 6. Toʻrtkoʻl tumani 7. Xoʻjayli tumani 8. Buloqboshi tumani Andijon viloyati 9. Qoʻrgʻontepa tumani 10. Oltinkoʻl tumani 11. Xonobod shahri 12. Xoʻjaobod tumani 13. Shahrixon tumani 14. Buxoro tumani Buxoro viloyati 15. Vobkent tumani 16. Gʻijduvon tumani 17. Kogon shahri 18. Kogon tumani 19. Qorakoʻl tumani 20. Olot tumani 21. Romitan tumani 22. Shofirkon tumani 23. Arnasoy tumani Jizzax viloyati 24. Baxmal tumani 25. Zomin tumani 26. Forish tumani 27. Sharof Rashidov tumani 28. Gʻuzor tumani Qashqadaryo viloyati 29. Dehqonobod tumani 30. Kasbi tumani 31. Kitob tumani 32. Qamashi tumani 33. Qarshi tumani 34. Muborak tumani 35. Nishon tumani 36. Shahrisabz shahri 37. Shahrisabz tumani 38. Yakkabogʻ tumani 39. Zarafshon shahri Navoiy viloyati 40. Karmana tumani 41. Konimex tumani 42. Qiziltepa tumani 43. Nurota tumani 44. Uchquduq shahri 45. Uchquduq tumani 46. Xatirchi tumani 47. Davlatobod tumani Namangan viloyati 48. Kosonsoy tumani 49. Mingbuloq tumani 50. Namangan tumani 51. Pop tumani 52. Toʻraqoʻrgʻon tumani 53. Uchqoʻrgʻon tumani 54. Chortoq shahri 55. Chortoq tumani 56. Chust tumani 57. Yangiqoʻrgʻon tumani 58. Kattaqoʻrgʻon shahri Samarqand viloyati 59. Kattaqoʻrgʻon tumani 60. Nurobod tumani 61. Payariq tumani 62. Samarqand tumani 63. Toyloq tumani 64. Urgut tumani 65. Boysun tumani Surxondaryo viloyati 66. Denov tumani 67. Jarqoʻrgʻon tumani 68. Qumqoʻrgʻon tumani 69. Sariosiyo tumani 70. Termiz tumani 71. Sherobod tumani 72. Shoʻrchi tumani 73. Guliston tumani Sirdaryo viloyati 74. Sayxunobod tumani 75. Sardoba tumani 76. Sirdaryo tumani 77. Xovos tumani 78. Yangiyer shahri 79. Angren shahri Toshkent viloyati 80. Bekobod shahri 81. Bekobod tumani 82. Boʻstonliq tumani 83. Zangiota tumani 84. Qibray tumani 85. Olmaliq shahri 86. Ohangaron shahri 87. Ohangaron tumani 88. Parkent tumani 89. Toshkent tumani 90. Oʻrtachirchiq tumani 91. Chinoz tumani 92. Chirchiq shahri 93. Qoʻqon shahri Fargʻona viloyati 94. Margʻilon shahri 95. Oltiariq tumani 96. Rishton tumani 97. Soʻx tumani 98. Toshloq tumani 99. Fargʻona tumani 100. Bogʻot tumani Xorazm viloyati 101. Urganch tumani 102. Hazorasp tumani 103. Xiva shahri 104. Xiva tumani 105. Yangibozor tumani 106. “Chorvoq” erkin turistik zonasi Toshkent viloyati 107. “Chimyon-Chorvoq” kurort rekreatsion zonasi 108. “Ohalik — Oqboʻyro — Mironqul” turistik-rekratsion zonasi Samarqand viloyati 109. “Gʻelon” turistik-rekratsion zonasi Qashqadaryo viloyati 110. “Zomin” turistik-rekratsion zonasi Jizzax viloyati 111. “Shoximardon” turistik-rekratsion zonasi Fargʻona viloyati
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 475-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-iyundagi 356-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 31-iyuldagi 477-son qarorining 1 — 3-bandlari hamda 1 — 3-ilovalari .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 25-avgust,
475-son