UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 августа 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 August 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони ҳамда «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5151-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Кинемотаграфия агентлигининг буюртмасига асосан «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 480-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни маҳаллий ва хорижий кинобозорларда кенг тарғиб қилиш, соҳада замонавий ва жаҳон тажрибасига асосланган ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимларини жорий этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга номзод ҳақида маълумотнома ва унинг сўнгги уч йил давомида кинематография соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади.

5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.

Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Агентлик бош директори томонидан тасдиқланади.

6. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 декабрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

7. Комиссия хулосаси асосида Агентлик бош директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 декабрга қадар чиқарилади.

8. Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь — Халқаро кино куни арафасида Агентлик бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади («Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита қарори билан бошқа муддатлар белгиланиши мумкин).

9. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалари берилади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалари Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

10. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Агентликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

13. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Кинематография агентлигига тақдим этади Ҳар йили 1 декабрга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва хулоса қабул қилади Ҳар йили 20 декабрга қадар 3-босқич Кинематография агентлиги бош директори Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Кинематография агентлигининг буйруғини чиқаради Ҳар йили 25 декабрга қадар 4-босқич Кинематография агентлиги бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Кинематография фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлайди Ҳар йили 28 декабрь — Халқаро кино куни арафасида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 480-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишонининг

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли саккиз бурчак шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида қуёш фонида кинокамера тасвирланган.

Кинокамера остида ярим ой шаклида баландлиги 3 миллиметр бўлган «KINEMATOGRAFIYA FIDOKORI» сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг ўнг ва чап тарафларида иккита саккиз қиррали юлдуз жойлашган бўлиб, уларнинг юқори қисмида «MILLIY KINEMATOGRAFIYA RIVOJIGA» ҳамда пастки қисмида «QOʼSНGAN НISSASI UCНUN» сўзлари айлана бўлиб ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ саккиз қирра билан ўралган.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган бўлиб, қадағичнинг пастки қисмида тилла рангида дафна япроқлари тасвири ўрнатилган. Қадағичнинг юқори қисми уч қиррали қавариқ ёйсимон кўринишида тасвирланган.

Қадағичнинг эни — 25 миллиметр, бўйи — 40 миллиметр. Қадағичнинг чап томони 10 миллиметрли кўк ва ўнг томони 10 миллиметрли яшил рангдаги шойи мато билан қопланган. Матонинг ўртасида эни 2 миллиметрли оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 480-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Кинематография фидокори» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Кинематография фидокори» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160x110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «KINEMATOGRAFIYA», иккинчи сатрда «FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Kinematografiya agentligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «___» __________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «KINEMATOGRAFIYA», иккинчи сатрда «FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Bosh direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 31 август,

480-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/480/0784-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kino sanoatini yangi bosqichga olib chiqish, sohani davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-apreldagi PF-6202-son Farmoni hamda “Toshkent xalqaro kinofestivalini qayta tiklash va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5151-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.

2. Quyidagilar:

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Kinemotagrafiya agentligining buyurtmasiga asosan “Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.

4. “Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi huzuridagi Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-avgustdagi 480-son qaroriga 1-ILOVA

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan milliy kinematografiya sohasini rivojlantirish, badiiy va gʻoyaviy jihatdan yetuk filmlar yaratish, milliy filmlarni mahalliy va xorijiy kinobozorlarda keng targʻib qilish, sohada zamonaviy va jahon tajribasiga asoslangan ishlab chiqarish va boshqaruv tizimlarini joriy etish ishlariga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

4. Davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlar boʻyicha takliflarni har yili 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etadi.

Nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan takliflarga nomzod haqida maʼlumotnoma va uning soʻnggi uch yil davomida kinematografiya sohasini rivojlantirish borasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma ilova qilinadi.

5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Agentlik bosh direktori tomonidan 5 nafardan iborat tarkibda komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.

Komissiya tarkibi va Komissiya toʻgʻrisidagi nizom Agentlik bosh direktori tomonidan tasdiqlanadi.

6. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 20-dekabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi

7. Komissiya xulosasi asosida Agentlik bosh direktorining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 25-dekabrga qadar chiqariladi.

8. Koʻkrak nishoni har yili 28-dekabr — Xalqaro kino kuni arafasida Agentlik bosh direktori (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi (“Ipak yoʻli durdonasi” Toshkent xalqaro kinofestivaliga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita qarori bilan boshqa muddatlar belgilanishi mumkin).

9. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti va esdalik sovgʻalari beriladi.

Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti va esdalik sovgʻalari Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligining Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

10. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Agentlikning rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilinadi.

11. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.

12. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Agentlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, nodavlat notijorat tashkilotlar Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Kinematografiya agentligiga taqdim etadi Har yili 1-dekabrga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va xulosa qabul qiladi Har yili 20-dekabrga qadar 3-bosqich Kinematografiya agentligi bosh direktori Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Kinematografiya agentligining buyrugʻini chiqaradi Har yili 25-dekabrga qadar 4-bosqich Kinematografiya agentligi bosh direktori (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi Har yili 28-dekabr — Xalqaro kino kuni arafasida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-avgustdagi 480-son qaroriga 2-ILOVA

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishonining

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli sakkiz burchak shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining old tomoni markazida quyosh fonida kinokamera tasvirlangan.

Kinokamera ostida yarim oy shaklida balandligi 3 millimetr boʻlgan “KINEMATOGRAFIYA FIDOKORI” soʻzlari yozilgan.

Koʻkrak nishonining orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlangan.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining oʻng va chap taraflarida ikkita sakkiz qirrali yulduz joylashgan boʻlib, ularning yuqori qismida “MILLIY KINEMATOGRAFIYA RIVOJIGA” hamda pastki qismida “QOʼSNGAN NISSASI UCNUN” soʻzlari aylana boʻlib yozilgan. Harflarning balandligi 2 millimetr.

Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir. Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qabariq sakkiz qirra bilan oʻralgan.

Koʻkrak nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan boʻlib, qadagʻichning pastki qismida tilla rangida dafna yaproqlari tasviri oʻrnatilgan. Qadagʻichning yuqori qismi uch qirrali qavariq yoysimon koʻrinishida tasvirlangan.

Qadagʻichning eni — 25 millimetr, boʻyi — 40 millimetr. Qadagʻichning chap tomoni 10 millimetrli koʻk va oʻng tomoni 10 millimetrli yashil rangdagi shoyi mato bilan qoplangan. Matoning oʻrtasida eni 2 millimetrli oq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-avgustdagi 480-son qaroriga 3-ILOVA

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq koʻk rangli hoshiya bilan oʻralgan.

Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “KINEMATOGRAFIYA”, ikkinchi satrda “FIDOKORI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.

Yozuvlar toʻq koʻk rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Kinematografiya agentligining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20___ u. “___” __________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “KINEMATOGRAFIYA”, ikkinchi satrda “FIDOKORI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “Bosh direktor” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.

“Kinematografiya fidokori” koʻkrak nishoni

GUVOHNOMASI

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 31-avgust,

480-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.08.2022-y., 09/22/480/0784-son)

lex.uz