📅 2022-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига асосан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини аниқлаш ишларини «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилансинки,
«BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими «Ягона давлат назорати» ахборот тизими билан интеграция қилинади;
тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида эълон қилинади.
4. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими доирасида жорий этишни такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 488-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорга 1-илова 7-бандининг ўн тўртинчи хатбоши ҳамда 8-бандининг йигирма биринчи хатбошисидаги «тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ҳолати» сўзлари «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомга 2-иловада :
а) 13-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражасини ҳисоблаш»;
б) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш кўрсаткичи ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.1 = (Т ж / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 13.1 — индикатор миқдори (сонда);
Т ж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишлар сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони»;
в) қуйидаги мазмундаги 25 1 — 25 4 -бандлар қўшилсин:
«25 1 . Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишларга нисбатини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.2 = 100 — ((Т н / Т ж ) × 100)
бунда:
И 13.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Т н — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишлар сони.
25 2 . Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.3 = 100 — ((Т ар / Т аж ) × 100)
бунда:
И 13.3 — индикатор миқдори (фоизда);
Т ар — ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи органларнинг рад этилган ариза (буюртманома)лари сони;
Т аж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган жами ариза (буюртманома)лар сони.
25 3 . Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.4 = (Т о / Т қж ) × 100
бунда:
И 13.4 — индикатор миқдори (фоизда);
Т о — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишлар сони;
Т қж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлар сони.
25 4 . Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 13.5 = 100 — ((М м / М жт ) × 100)
бунда:
И 13.5 — индикатор миқдори (фоизда);
М м — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони;
М жт — ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслар сони»;
г) 35 — 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И 1 , И 3 , И 7.1 , И 7.2 , И 8 , И 10.1 , И 10.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.3 , И 11.4 , И 12 , И 15.1 , И 18 , И 5.2 , И 19 , И 20 , И 21.1 , И 21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И 2.1 , И 2.2 , И 4 , И 5.1 , И 6 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.3 , И 13.1 , И 13.2 , И 13.3 , И 13.4 , И 13.5 , И 14 , И 15.2 , И 16 , И 17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.
36. Ижобий индикаторларга эга бўлган И 1 , И 2.1 , И 2.2 , И 5.1 , И 6 , И 7.1 , И 7.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.4 , И 12 , И 13.2 , И 13.3 , И 13.4 , И 13.5 , И 15.1 , И 15.2 , И 16 , И 17 , И 18 , И 5.2 , И 20 , И 21.1 , ва И 21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
Б ии = [((И ҳ — И мин ) / (И макс — И мин )) × (10 — 1)] + 1
бунда:
Б ии — ижобий индикаторларга бериладиган балл;
И ҳ — баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;
И мин — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;
И макс — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.
37. Салбий кўрсаткичларга эга бўлган И 3 , И 4 , И 8 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.1 , И 10.2 , И 10.3 , И 11.3 , И 13.1 , И 14 ва И 19 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
Б си = 10-[((И ҳ — И мин ) / (И макс — И мин )) × (10-1)]
бунда:
Б си — салбий индикаторларга бериладиган балл;
И ҳ — баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;
И мин — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;
И макс — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори»;
д) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Тегишли ҳудуднинг ўртача балини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликдаги формулалар асосида аниқланади:
Б ииў = (Б ии1 + Б ии2 + ... +Б ии23 ) / 24
Б сиў = (Б си1 + Б си2 + ... +Б си13 ) / 12
Б уў = (Б ииў + Б сиў ) / 2
бунда:
Б ииў — ижобий индикаторнинг ўртача бали;
Б ии1 ... Б ии24 — ушбу методиканинг 36-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган ижобий индикаторларнинг бали;
Б сиў — салбий индикаторнинг ўртача бали;
Б си1 ... Б си12 — ушбу методиканинг 37-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган салбий индикаторларнинг бали;
Б уў — тегишли ҳудуднинг умумий ўртача бали»;
е) методикага 1-иловада :
2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 2. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичи сон Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сўм Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача »;
13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 13. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси сон Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори 1 баллдан 10 баллгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (келишув асосида) фоиз Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишлардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача фоиз Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241 2 -моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улуши 1 баллдан 10 баллгача ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 сентябрь,
488-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlari uchun maʼmuriy va soliq yukini yanada kamaytirish, biznesning qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-sentabrdagi PF-6314-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlari uchun maʼmuriy va soliq yukini yanada kamaytirish, biznesning qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-sentabrdagi PF-6314-son Farmoniga asosan 2022-yildan boshlab tadbirkorlik subyektlariga maʼmuriy bosim darajasini aniqlash va yengillashtirish, shuningdek, huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan Tadbirkorlik faoliyati erkinligi indeksi joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hamda Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning Tadbirkorlik faoliyati erkinligi indeksini aniqlash ishlarini “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi doirasida amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. Belgilansinki,
“BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi “Yagona davlat nazorati” axborot tizimi bilan integratsiya qilinadi;
tadbirkorlik faoliyati erkinligi indeksi baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar belgilangan tartibda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida eʼlon qilinadi.
4. Tadbirkorlik faoliyati erkinligi indeksini “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi doirasida joriy etishni takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-sentabrdagi 488-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qarorga 1-ilova 7-bandining oʻn toʻrtinchi xatboshi hamda 8-bandining yigirma birinchi xatboshisidagi “tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini tekshirish va moliya-xoʻjalik faoliyatini taftish qilish holati” soʻzlari “tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Nizomga 2-ilovada :
a) 13-paragraf nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasini hisoblash”;
b) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini tekshirish koʻrsatkichi yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan jami qonuniy tekshirishlarning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.1 = (T j / T hf ) × 1000
bunda:
I 13.1 — indikator miqdori (sonda);
T j — yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan jami qonuniy tekshirishlar soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni”;
v) quyidagi mazmundagi 25 1 — 25 4 -bandlar qoʻshilsin:
“25 1 . Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning qonuniyligi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlarning qonuniy oʻtkazilgan tekshirishlarga nisbatini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.2 = 100 — ((T n / T j ) × 100)
bunda:
I 13.2 — indikator miqdori (foizda);
T n — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlar soni.
25 2 . Tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan ariza (buyurtnoma)larning asoslanganligi yarim yil davomida tegishli hududda nazorat qiluvchi organlar rad etilgan ariza (buyurtmanoma)larining jami berilgan ariza (buyurtmanoma)lardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.3 = 100 — ((T ar / T aj ) × 100)
bunda:
I 13.3 — indikator miqdori (foizda);
T ar — yarim yil davomida tegishli hududda tekshirishlarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi nazorat qiluvchi organlarning rad etilgan ariza (buyurtmanoma)lari soni;
T aj — yarim yil davomida tegishli hududda tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan jami ariza (buyurtmanoma)lar soni.
25 3 . Tekshirishlarni ogohlantirish bilan yakunlash darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.4 = (T o / T qj ) × 100
bunda:
I 13.4 — indikator miqdori (foizda);
T o — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlar soni;
T qj — yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida nazorat qiluvchi organlar tomonidan qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlar soni.
25 4 . Tekshiruvchi mansabdor shaxslarning professionallik darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan jami mansabdor shaxslardagi ulushini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 13.5 = 100 — ((M m / M jt ) × 100)
bunda:
I 13.5 — indikator miqdori (foizda);
M m — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslar soni;
M jt — yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan mansabdor shaxslar soni”;
g) 35 — 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Indikator koʻrsatkichlarini baholashda I 1 , I 3 , I 7.1 , I 7.2 , I 8 , I 10.1 , I 10.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.3 , I 11.4 , I 12 , I 15.1 , I 18 , I 5.2 , I 19 , I 20 , I 21.1 , I 21.2 indikatorlari tuman (shahar) darajasida, I 2.1 , I 2.2 , I 4 , I 5.1 , I 6 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.3 , I 13.1 , I 13.2 , I 13.3 , I 13.4 , I 13.5 , I 14 , I 15.2 , I 16 , I 17 indikatorlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar darajasida hisoblanadi. Mazkur metodika boʻyicha aniqlangan indikatorlar ijobiy va salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻladi.
36. Ijobiy indikatorlarga ega boʻlgan I 1 , I 2.1 , I 2.2 , I 5.1 , I 6 , I 7.1 , I 7.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.4 , I 12 , I 13.2 , I 13.3 , I 13.4 , I 13.5 , I 15.1 , I 15.2 , I 16 , I 17 , I 18 , I 5.2 , I 20 , I 21.1 , va I 21.2 indikatorlariga quyidagi formula asosida ball beriladi:
B ii = [((I h — I min ) / (I maks — I min )) × (10 — 1)] + 1
bunda:
B ii — ijobiy indikatorlarga beriladigan ball;
I h — baholanayotgan tegishli hududning indikator miqdori;
I min — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng past koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori;
I maks — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori.
37. Salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻlgan I 3 , I 4 , I 8 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.1 , I 10.2 , I 10.3 , I 11.3 , I 13.1 , I 14 va I 19 indikatorlariga quyidagi formula asosida ball beriladi:
B si = 10-[((I h — I min ) / (I maks — I min )) × (10-1)]
bunda:
B si — salbiy indikatorlarga beriladigan ball;
I h — baholanayotgan tegishli hududning indikator miqdori;
I min — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng past koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori;
I maks — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori”;
d) 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Tegishli hududning oʻrtacha balini hisoblash quyidagi ketma-ketlikdagi formulalar asosida aniqlanadi:
B iioʻ = (B ii1 + B ii2 + ... +B ii23 ) / 24
B sioʻ = (B si1 + B si2 + ... +B si13 ) / 12
B uoʻ = (B iioʻ + B sioʻ ) / 2
bunda:
B iioʻ — ijobiy indikatorning oʻrtacha bali;
B ii1 ... B ii24 — ushbu metodikaning 36-bandida nazarda tutilgan tartibda aniqlangan ijobiy indikatorlarning bali;
B sioʻ — salbiy indikatorning oʻrtacha bali;
B si1 ... B si12 — ushbu metodikaning 37-bandida nazarda tutilgan tartibda aniqlangan salbiy indikatorlarning bali;
B uoʻ — tegishli hududning umumiy oʻrtacha bali”;
e) metodikaga 1-ilovada :
2-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 2. Erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalaridan samarali foydalanish koʻrsatkichi son Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar sonining ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 nafar tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi soʻm Tegishli hududda tashkil etilgan erkin iqtisodiy va kichik sanoat zonalarida amalga oshirilayotgan loyihalar summasining ushbu hududdagi faoliyat yuritayotgan har bir tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha ”;
13-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 13. Tadbirkorlik faoliyati erkinligining taʼminlanganlik darajasi son Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1000 nafar tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdori 1 balldan 10 ballgacha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil (kelishuv asosida) foiz Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida oʻtkazilgan tekshirishlarning qonuniyligi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Biznes-ombudsman tomonidan aniqlangan noqonuniy tekshirishlarning qonuniy oʻtkazilgan tekshirishlardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshirishlarni oʻtkazish uchun nazorat qiluvchi organlar tomonidan kiritilgan ariza (buyurtnoma)larning asoslanganligi yarim yil davomida tegishli hududda nazorat qiluvchi organlar rad etilgan ariza (buyurtmanoma)larining jami berilgan ariza (buyurtmanoma)lardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshirishlarni ogohlantirish bilan yakunlash darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi aniqlanib, ogohlantirish bilan yakunlangan tekshirishlarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonun buzilishi qayd etilgan jami tekshirishlardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha foiz Tekshiruvchi mansabdor shaxslarning professionallik darajasi yarim yil davomida tegishli hududda (shu jumladan, nazorat qiluvchi organlar boʻyicha) Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 241 2 -moddasiga asosan javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslarning tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tekshirish huquqini tasdiqlovchi maxsus guvohnomaga ega boʻlgan jami mansabdor shaxslardagi ulushi 1 balldan 10 ballgacha ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 5-sentabr,
488-son