UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 6-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 6 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

Архив иши соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, архив иши соҳасидаги рухсат бериш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, мазкур жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш орқали коррупциявий омилларни бартараф этиш талаб этилмоқда.

Архив иши соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

жисмоний ва юридик шахсларга архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатномани расмийлаштириш тизимини анъанавий шаклдан электрон шаклга ўтказиш орқали қулайлик яратиш;

архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома паспортини тасдиқлаш орқали рухсатнома олишнинг аниқ тартиби, шу жумладан, тақдим этилувчи ҳужжатлар, тўланадиган йиғим миқдори, аризани кўриб чиқиш муддати, рухсат этишга оид аниқ талаб ва шартларни белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 501-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Архив ишини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида :

а) 2-банддаги «ҳақидаги маълумотларни» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги тўғрисидаги низомда» сўзлари қўшилсин;

б) 2-иловада :

7-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Архивларга уларнинг асосий жамлаш манбалари бўлган ташкилотлар ҳамда нодавлат архивлари томонидан «Ўзархив» агентлигининг ахборот тизими орқали ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар икки йилда бир маротаба 1 январь ҳолати бўйича 5 январдан кечиктирмай тақдим этади»;

9 ва 13-бандлардаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;

16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Архив фондларини Давлат каталогидан чиқариш «Ўзархив» агентлиги томонидан, архив иши ҳудудий бошқармасининг эксперт-текширув комиссияси ёки Ўзбекистон миллий архивининг эксперт-текширув услубий комиссиясининг архив фондларини давлат каталогидан чиқариш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, мазкур қарорлар «Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси томонидан маъқуллангандан сўнг амалга оширилади»;

в) 6-иловада :

1-банддаги «ҳамда уларни олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини, шунингдек ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғимнинг миқдорини ва уни тўлаш тартибини» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Архив ҳужжатларини вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш, рухсатнома беришни рад этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом билан белгиланади»;

7-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

11-банддаги ««Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси (МЭТК) ҳузурида» сўзлари ««Ўзархив» агентлиги ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;

III-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

18-бандда :

«ўн иш кунидан» сўзлари «ўн икки иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ЭГнинг хулосаси асосида «Ўзархив» агентлиги томонидан уч иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилинади ва архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома тайёрланади»;

V ва VI боблар , 36 ва 37-бандлар , шунингдек, низомга 1 , 1а ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом қуйидаги мазмундаги 45-илова билан тўлдирилсин.

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 45-ИЛОВА

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс ва юридик шахс 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ариза. Унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун-номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; олиб чиқиш мақсади; олиб чиқиладиган ҳужжатлар сони (сақлов бирлиги); олиб чиқилаётган давлат номи. 2. Суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси. 3. Архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш шаклини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда). 4. Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари ҳамда бошқа юридик шахслар томонидан қўшимча равишда архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқиш мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома. 5. Қабул қилувчи томон расмий органларининг вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг бут сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари. 6. Архив ҳужжатларининг рўйхати, шунингдек, архив ҳужжатларининг ўзи ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари (етказиб берилади). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари тартибга келтирилган бўлиши*; б) вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқлиги, архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар мавжуд эмаслиги; в) архив ҳужжатларининг қайтиб олиб келинишига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар ва далилларнинг мавжуд бўлмаслиги. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома — 3 ой. 12. Изоҳ: 1. Олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари «Ўзархив» агентлигининг ваколатли экспертлари томонидан ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилади ва уларнинг хулосасига кўра рухсатнома берилади. 2. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилган ўрами қайтарилаётганда, мазкур ўрам «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида очилади ҳамда архив ҳужжатларининг таркиби ва миқдори, шунингдек, улар олиб чиқилаётган ёки вақтинча олиб чиқилаётган вақтдаги ҳолатига нисбатан сифати хусусиятларининг мос келиши юзасидан қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади. 3. Рухсатнома расмийлаштирилгач, архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилишига рухсат этилган рўйхатнинг ҳар бир варағи орқасига белгиланган намунадаги штамп қўйилади. Рўйхатнинг биринчи жамланмаси «Ўзархив» агентлигида сақланади, иккинчиси рухсатнома билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун ариза берувчига топширилади. 4. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини (ёки ишончсизлигини) аниқлаш «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материалларни талаб қилиш, агар қонунчилик ҳужжатларида бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланади. 5. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилаётганда, уларни вақтинча олиб чиқиш мумкинлиги ёхуд мумкин эмаслигидан қатъий назар, ариза берувчидан махсус йиғим тўлиқ миқдорда ундирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 6 сентябрь,

501-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2022 й., 09/22/501/0802-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

Arxiv ishi sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda respublikada ishbilarmonlik va investitsiya muhitini tubdan yaxshilash, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish, eskirgan, zamon talablariga mos kelmaydigan tartib-taomillarni takomillashtirish borasida izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, arxiv ishi sohasidagi ruxsat berish yuzasidan amaldagi qonunchilik hujjatlarini litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish, mazkur jarayonlarni toʻliq raqamlashtirish orqali korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish talab etilmoqda.

Arxiv ishi sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirish hamda byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish, shuningdek, “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

jismoniy va yuridik shaxslarga arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnomani rasmiylashtirish tizimini anʼanaviy shakldan elektron shaklga oʻtkazish orqali qulaylik yaratish;

arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnoma pasportini tasdiqlash orqali ruxsatnoma olishning aniq tartibi, shu jumladan, taqdim etiluvchi hujjatlar, toʻlanadigan yigʻim miqdori, arizani koʻrib chiqish muddati, ruxsat etishga oid aniq talab va shartlarni belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi direktori U.M. Yusupov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va ilmiy faoliyatni rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-sentabrdagi 501-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida Arxiv ishini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 5-apreldagi 101-son qarorida :

a) 2-banddagi “haqidagi maʼlumotlarni” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi Davlat katalogi toʻgʻrisidagi nizomda” soʻzlari qoʻshilsin;

b) 2-ilovada :

7-band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Arxivlarga ularning asosiy jamlash manbalari boʻlgan tashkilotlar hamda nodavlat arxivlari tomonidan “Oʻzarxiv” agentligining axborot tizimi orqali oʻzlarida saqlanayotgan arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har ikki yilda bir marotaba 1-yanvar holati boʻyicha 5-yanvardan kechiktirmay taqdim etadi”;

9 va 13-bandlardagi “bosh” soʻzi chiqarib tashlansin;

16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Arxiv fondlarini Davlat katalogidan chiqarish “Oʻzarxiv” agentligi tomonidan, arxiv ishi hududiy boshqarmasining ekspert-tekshiruv komissiyasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivining ekspert-tekshiruv uslubiy komissiyasining arxiv fondlarini davlat katalogidan chiqarish toʻgʻrisidagi qarorlariga muvofiq, mazkur qarorlar “Oʻzarxiv” agentligining Markaziy ekspert-tekshiruv komissiyasi tomonidan maʼqullangandan soʻng amalga oshiriladi”;

v) 6-ilovada :

1-banddagi “hamda ularni olib chiqish huquqi uchun ruxsatnoma berish tartibini, shuningdek hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasini oʻtkazish va tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish uchun maxsus yigʻimning miqdorini va uni toʻlash tartibini” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Arxiv hujjatlarini vaqtincha olib chiqish huquqi uchun ruxsatnoma berish, ruxsatnoma berishni rad etish, amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash, tugatish va bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizom bilan belgilanadi”;

7-banddagi ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

11-banddagi ““Oʻzarxiv” agentligining Markaziy ekspert-tekshiruv komissiyasi (METK) huzurida” soʻzlari ““Oʻzarxiv” agentligi huzurida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

III-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

18-bandda :

“oʻn ish kunidan” soʻzlari “oʻn ikki ish kunidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“EGning xulosasi asosida “Oʻzarxiv” agentligi tomonidan uch ish kuni mobaynida tegishli qaror qabul qilinadi va arxiv hujjatlari yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan vaqtincha olib chiqish huquqi uchun ruxsatnoma tayyorlanadi”;

V va VI boblar , 36 va 37-bandlar , shuningdek, nizomga 1 , 1a va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizom quyidagi mazmundagi 45-ilova bilan toʻldirilsin.

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 45-ILOVA

Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs va yuridik shaxs 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Ariza. Unda quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun-nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — F.I.O., JShShIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; olib chiqish maqsadi; olib chiqiladigan hujjatlar soni (saqlov birligi); olib chiqilayotgan davlat nomi. 2. Sugʻurta tavakkalchiliklarining barcha holatlari taʼminlangan holda vaqtincha olib chiqilayotgan arxiv hujjatlari yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini mulkiy sugʻurtalash shartnomasining sugʻurta polisi. 3. Arxiv hujjatlarini tasarrufdan chiqarish yoki bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish shaklini tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlganda). 4. Davlat muzeylari, arxivlari, kutubxonalari, davlatning boshqa saqlash joylari hamda boshqa yuridik shaxslar tomonidan qoʻshimcha ravishda arxiv hujjatlari yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini vaqtincha olib chiqish maqsadlari, muddatlari va shartlari toʻgʻrisida qabul qiluvchi tomon bilan tuzilgan shartnoma. 5. Qabul qiluvchi tomon rasmiy organlarining vaqtincha olib chiqilayotgan arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining but saqlanishi va oʻz vaqtida qaytarilishi xususidagi yozma kafolatlari. 6. Arxiv hujjatlarining roʻyxati, shuningdek, arxiv hujjatlarining oʻzi yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalari (yetkazib beriladi). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 15 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlari tartibga keltirilgan boʻlishi*; b) vaqtincha olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlarining mulkdori aniqligi, arxiv hujjatlariga mulkdorlik huquqi toʻgʻrisida nizolar mavjud emasligi; v) arxiv hujjatlarining qaytib olib kelinishiga shubha tugʻdiradigan holatlar va dalillarning mavjud boʻlmasligi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Arxiv hujjatlarini yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan vaqtincha olib chiqish huquqi uchun ruxsatnoma — 3 oy. 12. Izoh: 1. Olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlari “Oʻzarxiv” agentligining vakolatli ekspertlari tomonidan hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasi oʻtkaziladi va ularning xulosasiga koʻra ruxsatnoma beriladi. 2. Arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining vaqtincha olib chiqilgan oʻrami qaytarilayotganda, mazkur oʻram “Oʻzarxiv” agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining ekspert guruhi aʼzolari ishtirokida ochiladi hamda arxiv hujjatlarining tarkibi va miqdori, shuningdek, ular olib chiqilayotgan yoki vaqtincha olib chiqilayotgan vaqtdagi holatiga nisbatan sifati xususiyatlarining mos kelishi yuzasidan qimmatliligini aniqlash ekspertizasidan oʻtkaziladi. 3. Ruxsatnoma rasmiylashtirilgach, arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining vaqtincha olib chiqilishiga ruxsat etilgan roʻyxatning har bir varagʻi orqasiga belgilangan namunadagi shtamp qoʻyiladi. Roʻyxatning birinchi jamlanmasi “Oʻzarxiv” agentligida saqlanadi, ikkinchisi ruxsatnoma bilan bir�alikda bojxona organlariga taqdim etish uchun ariza beruvchiga topshiriladi. 4. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligini (yoki ishonchsizligini) aniqlash “Oʻzarxiv” agentligi tomonidan amalga oshiriladi. Taqdim etilgan hujjatlarning yoki maʼlumotlarning ishonchliligini tasdiqlovchi qoʻshimcha materiallarni talab qilish, agar qonunchilik hujjatlarida bunday talab belgilanmagan boʻlsa, taqiqlanadi. 5. Arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining qimmatliligini aniqlash ekspertizasi oʻtkazilayotganda, ularni vaqtincha olib chiqish mumkinligi yoxud mumkin emasligidan qatʼiy nazar, ariza beruvchidan maxsus yigʻim toʻliq miqdorda undiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 6-sentabr,

501-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.09.2022-y., 09/22/501/0802-son)

lex.uz