📅 2022-yil 12-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 12-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 12 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 сентября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 September 2022 · Ministry and agency documents · Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон « Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида »ги ва 2019 йил 15 июлдаги 589-сон « Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2022 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 233-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (бундан буён матнда Технопарк деб юритилади) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчиларига (иштирокчиларига) ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига тавсия бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш, тавсиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«IT-Visa» — ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик виза тоифаси;
Технопарк дирекцияси (бундан буён матнда Дирекция деб юритилади) — тавсия бериш бўйича аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тавсия бериш, тавсиянинг муддатини узайтириш ҳамда бекор қилишни амалга оширувчи ташкилот;
тавсия — Дирекция томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига IT-Card шаклида бериладиган қуйидаги ҳужжатлар:
а) Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролиги бўлмаган шахсларга «IT-Visa» олиш учун бериладиган тавсия;
б) Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароларига «IT-Visa»га тенглаштириладиган тавсиянома;
ариза берувчи — тавсия олиш бўйича мурожаат қилувчи ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари;
веб-портал — тавсия бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган веб-сайт (www.it-visa.uz);
Эксперт гуруҳи — вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган;
хорижий инвестор — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган юридик шахсни 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда молиялаштиришни амалга оширувчи ёки ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этувчи хорижий жисмоний шахс ёхуд хорижий юридик шахснинг вакили;
хорижий мутахассис — ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассис;
Технопарк резидентининг таъсисчиси — Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган жисмоний шахс;
Технопарк резидентининг таъсисчиси — Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган жисмоний шахс;
стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари — Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари;
хорижлик профессор-ўқитувчи — олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилар.
2. Ариза берувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ёки хорижий давлат ҳудудида бўлган ҳолда тавсия олиш учун веб-портал орқали ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
3. Тавсия:
1) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
хорижий инвесторларга;
хорижий мутахассисларга;
Технопарк резидентларининг таъсисчиларига ва раҳбарлар ходимларига;
стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига;
хорижлик профессор-ўқитувчиларга берилади.
4. Тавсияни бериш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тавсия олиш учун ариза бериш
5. Ариза берувчи тавсия олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани веб-портал орқали Дирекцияга юборади. Аризага ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) тегишли паспорт нусхалари (хорижга чиқиш паспорти, ID-карта) ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома (никоҳ тузилган бўлса) нусхалари, ариза берувчининг фотосурати ҳамда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) хорижий инвестор:
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган лойиҳа тўғрисида маълумот;
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган 30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция миқдори мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси (маълумотномаси);
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан ариза берувчи билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида хат (илтимоснома) ёки Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритишни режалаштирган инвестор компания номидан иш юритувчи шахснинг ваколатини тасдиқловчи қарор нусхаси;
б) хорижий мутахассис:
маълумотнома (резюме);
ариза берувчининг ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат;
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг аризачини ахборот технологиялари соҳасида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хат ҳамда меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимага эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар).
д) Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси) ва раҳбар ходимлари:
маълумотнома (резюме);
Технопарк резиденти номидан ўз хорижий таъсисчисига (иштирокчиси) ва раҳбар ходимларига тавсия бериш учун ёзилган хати (илтимоснома);
Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган тасдиқловчи маълумот;
Технопарк резиденти раҳбар ходимлари ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат;
ариза берувчи хорижий таъсисчиси (иштирокчиси) ёки раҳбар ходимлари бўлган Технопарк резидентининг резидентлик гувоҳномаси нусхаси;
Технопарк резидентида раҳбар ходим сифатида сайланганлиги/тайинланганлиги ҳақидаги қарор/буйруқ нусхалари;
е) хорижлик профессор-ўқитувчи:
маълумотнома (резюме);
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг аризачини ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хати (илтимоснома) ҳамда меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг олий таълим муассасаларининг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини тасдиқловчи ҳужжат (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар);
ф) стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари:
маълумотнома (резюме);
стартап лойиҳаси номидан ўз таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига тавсия бериш тўғрисида ёзилган хати (илтимоснома);
стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
стартап лойиҳаси мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (заруратга кўра, ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар).
6. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Ариза берувчи тавсия олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг исталган босқичида қайтариб олиши мумкин.
3-боб. Тавсия бериш учун аризаларни кўриб чиқиш
8. Тавсияни бериш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз календарь кундан ошмаган муддат ичида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.
9. Дирекция ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
10. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, шунингдек аризада нотўғри маълумотлар аниқланганда ёки мажбурий маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Дирекция камчиликларни кўрсатган ҳолда асосли равишда аризани кўриб чиқишни рад этади.
Бунда ариза берувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран ариза топшириши мумкин.
11. Дирекцияда тавсия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан хулосалар бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат беш нафардан кам бўлмаган таркибда Эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳининг таркиби ва иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади, Дирекция раҳбарининг тегишли ўринбосари Эксперт гуруҳига раислик қилади.
12. Дирекция аризани текширганидан сўнг бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Эксперт гуруҳига киритади.
13. Хорижий инвесторнинг инвестиция киритган соҳаси ҳамда хорижлик профессор-ўқитувчи, стартап лойиҳаси мутахассиси, хорижий мутахассиснинг фаолияти айнан ахборот технологиялари соҳасига киришини аниқлаш улар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Эксперт гуруҳи томонидан амалга оширилади.
14. Эксперт гуруҳи томонидан ариза йигирма кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра Эксперт гуруҳи тавсия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
15. Эксперт гуруҳи ариза берувчи билан суҳбат ўтказиши мумкин. Суҳбат ариза берувчининг хоҳишига кўра бевосита ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олиб борилади.
16. Эксперт гуруҳи томонидан ариза берувчига қуйидаги ҳолларда тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса берилади:
ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кирмаса;
ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган тавсия бериш учун талабларга жавоб бермаса.
17. Эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган рад этиш учун асослар аниқланмаган ҳолларда, Дирекцияга ариза берувчига нисбатан тавсия бериш тўғрисида хулоса киритилади.
18. Дирекция томонидан Эксперт гуруҳининг хулосаси берилган кундан бошлаб мазкур хулоса асосида бир иш куни ичида тавсияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Дирекция қарор қабул қилингандан кундан бошлаб бир иш куни ичида ариза берувчининг аризасида кўрсатилган электрон манзилга ёки ариза берувчининг веб-порталдаги шахсий кабинетига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юборади.
19. Дирекция тавсия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тавсияни расмийлаштиради.
20. Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган ариза берувчи хорижда бўлган тақдирда, Дирекция ариза берувчиларга берилган тавсия, паспорт нусхаси, шунингдек белгиланган намунадаги анкета билан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
21. Ариза берувчининг электрон манзилига ёки веб-порталдаги шахсий кабинетига хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ой мобайнида тавсияни ўзи шахсни тасдиқловчи ҳужжат (тегишли паспорт ёки ID-карта) билан ёки ишончли вакили ишончнома асосида олиб кетиши лозим.
Бунда ушбу муддатдан 10 кун олдин Дирекция томонидан ариза берувчининг электрон манзилига ёки веб-порталдаги шахсий кабинетига тавсияни олиб кетиш муддати тугаётганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Ушбу муддат давомида тавсия олиб кетилмаган тақдирда, Дирекция томонидан тавсия бекор қилинади ҳамда аризачи такроран ариза билан Дирекцияга мурожаат этиши мумкин.
22. Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган ариза берувчи Ўзбекистон Республикасида бўлган тақдирда, унинг номидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчи, Технопарк резиденти ёки инвестиция киритилаётган юридик шахс «IT-visa»ни расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилади.
23. Ариза берувчига тавсия бериш рад этилганда, у Дирекцияга рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда тавсия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.
24. Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, тавсия бериш ва унинг муддатини узайтириш бепул амалга оширилади.
4-боб. Тавсиядан фойдаланиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва бекор қилиш тартиби
25. Тавсия Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
26. Тавсия унинг эгаси ва оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳамда амал қилиш муддати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини беради;
кўчмас мулкни сотиб олишда қонунчиликда хорижий фуқаролар учун белгиланган кўчмас мулкнинг чекланган қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.
Бунда, тавсия эгаси ва унинг оила аъзолари бўлган Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролари «IT-visa»ни расмийлаштириб олганидан сўнг мазкур бандда ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
27. Тавсиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомда тавсияни бериш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
28. Тавсиянинг амал қилиш муддати тавсиянинг эгаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилганда ҳамда қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинади:
а) ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар томонидан тавсия берилган санадан бошлаб тавсия берилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс фаолиятига киритилган инвестициялар қайтариб олинган тақдирда;
б) ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассислар, хорижлик профессор-ўқитувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс билан ўттиз иш куни мобайнида меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) тузилмаганда ёки тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
д) Технопарк резидентининг таъсисчиси (иштирокчиси) ўзи таъсисчи (иштирокчи) бўлган Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилинганда ёки улар таркибидан чиқиб кетганда, шунингдек, Технопарк резидентининг раҳбар ходимлари билан меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) муддати тугаганда, узайтирилмаганда ёки бекор қилинганда;
е) стартап лойиҳанинг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси мақоми бекор қилинганда ёки Стартап лойиҳанинг таъсисчиси (иштирокчиси) юридик шахс таъсисчилари (иштирокчи) таркибидан чиқиб кетганда, шунингдек, Стартап лойиҳасининг мутахассислари билан меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) муддати тугаганда, узайтирилмаганда ёки бекор қилинганда.
29. Агар инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаса, унинг жорий қилиниши олти ойдан ортиқ муддатга тўхтатилса ёки муддатидан олдин бекор қилинса, ушбу Низомнинг 5-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган юридик шахс бу ҳақда ўн кун муддат ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
30. Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинганда, ушбу Низомнинг 5-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган юридик шахс бу ҳақда ўн кун ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
Меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган тақдирда, тавсия эгаси ўттиз кун ичида бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузишга ҳақли.
Бунда, тавсия эгаси меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида бошқа иш қидираётганлиги ҳақида Дирекцияга хабар бериши шарт.
Тавсия эгаси бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузган тақдирда, бу ҳақда шартнома тузилган кундан бошлаб бир кун ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
30 1 . Тавсия йўқотилган тақдирда, тавсия эгаси бир ой ичида бу ҳақда веб-портал орқали ёки бевосита Дирекцияга мурожаат этади.
Бунда Дирекция томонидан мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тавсия эгасига тавсия тиклаб берилади.
Дирекция томонидан веб-порталнинг ягона электрон реестрига бир иш куни давомида тавсия йўқотилганлиги ва аввалги тавсия бекор қилинганлиги ҳақида тегишли ёзувлар киритилади.
31. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган тавсияни бекор қилиш асослари вужудга келганлиги ҳақида маълумот келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида тавсияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади, бундан мазкур Низомнинг 30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган тавсия эгаси мазкур Низомнинг 30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузганлиги ҳақида хабардор қилмаган тақдирда, Дирекция ушбу муддат ўтган кундан бошлаб беш иш куни ичида тавсияни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаради.
32. Дирекция тавсияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига маълумот юбориши шарт.
5-боб. Тавсияларнинг ягона электрон реестри
33. Дирекция томонидан веб-порталда Тавсияларнинг ягона электрон реестри юритилади.
Тавсияларнинг ягона электрон реестрига маълумотларни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш, мазкур реестрдаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
34. Дирекция Тавсияларнинг ягона электрон реестрини доимий юритилиши, киритилган маълумотларнинг янгилаб борилиши ҳамда тавсияларнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини онлайн текшириш имкониятини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширади.
35. Тавсия эгаларига хизмат кўрсатишда тавсиянинг ҳақиқийлиги ва долзарблиги тавсиянинг QR-коди (матрик штрихли коди) орқали Тавсияларнинг ягона электрон реестридан текширилади.
36. Тавсияларнинг ягона электрон реестридаги маълумотлар ўн йил давомида сақланади.
6-боб. Якуний қоидалар
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
38. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Аризани веб-портал орқали Дирекцияга тавсия олиш учун барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Дирекция 1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда уларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текширади. 2. Аризага нотўғри маълумотлар киритилган, тўлиқ ҳажмдаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризани кўриб чиқишни рад этади. бир иш куни ичида 3. Тавсия бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ариза ва бошқа ҳужжатларни Эксперт гуруҳига юборади. бир иш куни ичида 3-босқич Эксперт гуруҳи 1. Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсия бериш ёки тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади. 2. Зарур ҳолларда, ариза берувчи билан масофадан туриб суҳбат ўтказади. 20 кун ичида 4-босқич Дирекция 1. Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида тавсияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Ариза берувчининг аризасида кўрсатилган электрон манзилга қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юборади. бир иш куни ичида 3. Тавсияни расмийлаштиради. бир иш куни ичида 5-босқич Дирекция Тавсияга эга бўлган ариза берувчи хорижда бўлган тақдирда, ариза берувчиларга берилган тавсия, паспорт нусхаси, шунингдек белгиланган намунадаги анкета билан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади. бир иш куни ичида 6-босқич Дирекция Ариза берувчи тавсияни олиш учун мурожаат қилганда, тавсияни унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этади. дарҳол 7-босқич Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчи, Технопарк резиденти ёки инвестиция киритилаётган юридик шахс Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси бўлган ариза берувчи Ўзбекистон Республикасида бўлган тақдирда, унинг номидан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилади. Заруратга кўра 8-босқич Дирекция Тавсияларнинг ягона электрон реестрига тегишли маълумотларни киритади. бир иш куни ичида
Ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
АРИЗА
Ариза берувчи ҳақида маълумот 1. Фамилия, исми, отасининг исми: 2. Туғилган санаси (кун, ой, йил): 3. Жинси: о Эркак о Аёл 4. Фуқаролиги: 5. Паспорт рақами ва серияси: 6. Берилган сана: 7. IT-картани амал қилиш муддати: 8. Паспорт нусхаси: юклаш 9. Битта рангли фотосурат: юклаш 10. Маълумотнома (резюме) юклаш 11. Ўзбекистон Республикасидаги яшаш манзили (Ўзбекистон Республикасида бўлган ариза берувчилар учун): 12. Мобил телефон: 13. Қўшимча алоқа рақами: 14. Электрон манзил: 15. Ўзбекистон Республикасида бўлишнинг режалаштирилган муддати: 16. Ўзбекистон Республикасига қилинган олдинги саёҳатлар (сана, мақсад): 17. Охирги уч йил ичида қайси давлатларга ташриф буюрдингиз ва ундан мақсад? Ҳамроҳлик қилаётган қариндошлар ҳақида маълумот (фақат турмуш ўртоғи, ота-оналар ва фарзандлари): Фамилия, исми, отасининг исми Қариндошлилик даражаси: Туғилган санаси Фуқаролиги Паспорт/туғилганлик гувоҳномаси нусхаси: юклаш Хорижий мутахассис учун 1. Юридик шахс бўлган иш берувчининг номи: 2. Ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат: юклаш 3. Ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги, иш тажрибаси ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат ёки бошқа): юклаш 4. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хати (илтимоснома): юклаш 5. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида ходим сифатида тасдиқловчи меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: юклаш 6. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, шарифи: 7. Илтимоснома берувчининг лавозими: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Хорижий инвестор учун 1. Инвестицияларни қабул қилувчи корхона номи 2. Инвестицион лойиҳанинг номланиши: 3. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумот: 4. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун таклиф этилаётган инвестициялар миқдори (30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда) мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси (маълумотномаси): юклаш 5. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритишни режалаштирган инвестор компания номидан иш юритувчи шахснинг ваколатини тасдиқловчи қарор нусхаси: юклаш 6. Ариза берувчи билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 9. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резидентининг таъсисчиси учун 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 3. Ариза берувчининг Технопарк резиденти устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этганлигини тасдиқловчи маълумот 4. Ариза берувчи таъсисчи (иштирокчи) бўлган Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резиденти раҳбар ходими (яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси) 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти раҳбари лавозимига сайланганлиги тўғрисида таъсисчи(лар) (иштирокчилар) қарори юклаш 3. Технопарк резиденти раҳбари лавозимига сайланганлиги тўғрисида корхона буйруғи юклаш 4. Технопарк резиденти раҳбар ходимларининг охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат юклаш 5. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 6. Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резиденти раҳбари ўринбосари 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти раҳбари ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) юклаш 3. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 4.Технопарк резиденти раҳбар ўринбосарининг охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат юклаш 5. Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 6. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 7. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Хорижлик профессор-ўқитувчи 1. Таълим ташкилоти номи 2. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома): юклаш 3. Илмий даражасини тасдиқловчи диплом ва сертификат юклаш 4. Олий таълим ташкилоти томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Стартап лойиҳасининг таъсисчиси (иштирокчиси) 1. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона номи 2. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 3. Стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат юклаш 4. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Стартап лойиҳасининг мутахассиси 1. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона номи 2. Стартап лойиҳаси мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси; юклаш 3. Ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (заруратга кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар) юклаш 4. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 5. Стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат юклаш 6. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат шартномаси: юклаш 9. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим. Мен ушбу аризада сўралган шахсий маълумотларимни аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиш мажбурий эканлигидан хабардорман ва розиман. Менга тегишли ва ушбу аризада кўрсатилган барча шахсий маълумотлар ваколатли органларга топширилиши ва аризам бўйича қарор қабул қилиш учун улар томонидан қайта ишланиши ҳақида хабардорман ва розиман. Мен аризада берган барча маълумотлар тўғри ва тўлиқ эканлигини тасдиқлайман. Нотўғри маълумотлар берилган визани рад этиш ёки бекор қилишга олиб келиши мумкин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини биламан. Мен берилган «IT-Visa» ёки «IT-Card» агар уни бериш шартларига риоя қилмасам, бекор қилиниши мумкинлигини биламан.
Ариза билан бирга тақдим этилган фотосурат қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Долзарблиги (охирги 6 ой ичида олинган);
Рангли оқ фонда;
Ўлчами 3,5 х 4,5 см;
Бош ва елкалар шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, юз фотосуратнинг 80 фоизини эгаллаши керак;
Фотосуратда ариза берувчининг юз қисми тўлиқ кўриниши керак;
Кўзойнак тақадиган аризачида фотосурат қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: қорайтирилмаган кўзойнаклар, рамка кўзнинг бирон бир қисмини қопламаслиги керак, ёруғлик акси бўлмаслиги керак.
Ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ТАВСИЯ ШАКЛИ
Тавсия шаклининг тавсифи
Тавсия пластикдан тайёрланади. Тавсия ўлчами 54 х 86 мм. Лотин графикасида ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилади. Олти хонали серияли рақамлардан ташкил топади.
Тавсия олд томонида «Тавсия» ва «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат герби , Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги эмблемаси, Технопарк логотипи тасвири туширилган бўлади.
Тавсиянинг олд томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Фамилияси, исми, отасининг исми
Амал қилиш муддати / Срок действия / Date of expiry
Серия рақами / Серийный номер / Serial number.
Тавсия эгасининг фотосурати ҳамда Тавсия эгаси ва унинг қариндошларининг маълумотлари жойлашган Интернет тармоғида берилган Тавсияларнинг ягона электрон реестрига ўтиш учун QR-коди ўрнатилади.
Тавсия орқа томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Ушбу ҳужжат эгаси ва унинг оила аъзоларига қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзларни беради:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббиёт ва таълим ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тавсиянинг амал қилиш муддатида вақтинчалик рўйхатга олишни амалга ошириш;
Кўчмас мулкни сотиб олишда қонунчиликда хорижий фуқаролар учун белгиланган кўчмас мулкнинг чекланган қийматини татбиқ этмаслик ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилмаслик.
Настоящий документ предоставляет следующие права и привилегии обладателю и членам его семьи:
Пользование услугами медицинских и образовательных организаций на условиях предусмотренных для граждан Республики Узбекистан;
В Министерстве внутренних дел Республики Узбекистан осуществлять временную регистрацию в пределах срока действия рекомендации;
Неприменение установленной законодательством предельной стоимости недвижимого имущества для иностранных граждан при покупке недвижимого имущества и не требующих наличия вида на жительство в Республике Узбекистан.
This document gives the following rights and privileges to the owner and his/her family members:
Using the services of medical and educational organizations on the terms provided for citizens of the Republic of Uzbekistan;
Obtain temporary registration within the validity period of the recommendation at the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan;
Not applying the limited value of real estate set by law for foreign citizens when buying real estate and not requiring a residence permit in the Republic of Uzbekistan.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Ташқи ишлар вазири в.б В. НОРОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 сентябрь,
2022 йил 31 август
2022 йил 1 сентябрь
233-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son “ Xorijiy fuqarolarning va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida ”gi va 2019-yil 15-iyuldagi 589-son “ Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi va Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq 2022-yil 1-oktabrdan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining 2022-yil 12-sentabrdagi 233-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (bundan buyon matnda Texnopark deb yuritiladi) rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilariga (ishtirokchilariga) va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga tavsiya berish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish, tavsiyaning amal qilish muddatini uzaytirish hamda bekor qilish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
“IT-Visa” — axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqmasdan uning muddatini uzaytirish imkoniyati bilan beriladigan, amal qilish muddati uch yilgacha boʻlgan koʻp martalik viza toifasi;
Texnopark direksiyasi (bundan buyon matnda Direksiya deb yuritiladi) — tavsiya berish boʻyicha arizalarni qabul qilish, koʻrib chiqish, tavsiya berish, tavsiyaning muddatini uzaytirish hamda bekor qilishni amalga oshiruvchi tashkilot;
tavsiya — Direksiya tomonidan axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga IT-Card shaklida beriladigan quyidagi hujjatlar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi bilan viza rejimi joriy qilingan mamlakatlarning fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga hamda Oʻzbekiston Respublikasi vizasiz rejim joriy qilingan mamlakatlarning fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga “IT-Visa” olish uchun beriladigan tavsiya;
b) Oʻzbekiston Respublikasi vizasiz rejim joriy qilingan mamlakatlarning fuqarolariga “IT-Visa”ga tenglashtiriladigan tavsiyanoma;
ariza beruvchi — tavsiya olish boʻyicha murojaat qiluvchi axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilari;
veb-portal — tavsiya berish boʻyicha arizalarni qabul qilish va qayta ishlash uchun moʻljallangan veb-sayt (www.it-visa.uz);
Ekspert guruhi — vazirliklar va idoralarning malakali mutaxassislari hamda boshqa mutaxassislardan iborat tarkibda tashkil etiladigan organ;
xorijiy investor — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan va axborot texnologiyalari sohasida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxsni 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorda moliyalashtirishni amalga oshiruvchi yoki ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etuvchi xorijiy jismoniy shaxs yoxud xorijiy yuridik shaxsning vakili;
xorijiy mutaxassis — axborot texnologiyalari sohasida oxirgi 12 oyda yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan xorijiy mutaxassis;
Texnopark rezidentining taʼsischisi — Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlgan va ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etadigan jismoniy shaxs;
Texnopark rezidentining taʼsischisi — Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlgan va ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etadigan jismoniy shaxs;
startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari — Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari;
xorijlik professor-oʻqituvchi — oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilar.
2. Ariza beruvchilar Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlib turgan yoki xorijiy davlat hududida boʻlgan holda tavsiya olish uchun veb-portal orqali ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
3. Tavsiya:
1) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
xorijiy investorlarga;
xorijiy mutaxassislarga;
Texnopark rezidentlarining taʼsischilariga va rahbarlar xodimlariga;
startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislariga;
xorijlik professor-oʻqituvchilarga beriladi.
4. Tavsiyani berish tartibi ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Tavsiya olish uchun ariza berish
5. Ariza beruvchi tavsiya olish uchun ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani veb-portal orqali Direksiyaga yuboradi. Arizaga ariza beruvchi va uning oila aʼzolariga (turmush oʻrtogʻi, ota-onasi, farzandlari) tegishli pasport nusxalari (xorijga chiqish pasporti, ID-karta) va nikoh toʻgʻrisidagi guvohnoma (nikoh tuzilgan boʻlsa) nusxalari, ariza beruvchining fotosurati hamda quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) xorijiy investor:
axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun kiritiladigan investitsiya mablagʻlari hisobiga amalga oshirilishi belgilangan loyiha toʻgʻrisida maʼlumot;
axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun kiritiladigan 30 ming AQSH dollaridan kam boʻlmagan investitsiya miqdori mavjudligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi (maʼlumotnomasi);
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs tomonidan ariza beruvchi bilan birgalikda investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida xat (iltimosnoma) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yuridik shaxs tashkil etilganligini tasdiqlovchi hujjat;
axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun investitsiya kiritishni rejalashtirgan investor kompaniya nomidan ish yurituvchi shaxsning vakolatini tasdiqlovchi qaror nusxasi;
b) xorijiy mutaxassis:
maʼlumotnoma (rezyume);
ariza beruvchining ariza berilgan kundan boshlab bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi hujjat;
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxsning arizachini axborot texnologiyalari sohasida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xat hamda mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimaga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar).
d) Texnopark rezidentlarining taʼsischisi (ishtirokchisi) va rahbar xodimlari:
maʼlumotnoma (rezyume);
Texnopark rezidenti nomidan oʻz xorijiy taʼsischisiga (ishtirokchisi) va rahbar xodimlariga tavsiya berish uchun yozilgan xati (iltimosnoma);
Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlgan va ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etadigan tasdiqlovchi maʼlumot;
Texnopark rezidenti rahbar xodimlari ariza berilgan kundan boshlab bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi hujjat;
ariza beruvchi xorijiy taʼsischisi (ishtirokchisi) yoki rahbar xodimlari boʻlgan Texnopark rezidentining rezidentlik guvohnomasi nusxasi;
Texnopark rezidentida rahbar xodim sifatida saylanganligi/tayinlanganligi haqidagi qaror/buyruq nusxalari;
e) xorijlik professor-oʻqituvchi:
maʼlumotnoma (rezyume);
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxsning arizachini axborot texnologiyalari sohasida professor-oʻqituvchi sifatida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xati (iltimosnoma) hamda mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining oliy taʼlim muassasalarining axborot texnologiyalari sohasidagi fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasini tasdiqlovchi hujjat (oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar);
f) startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari:
maʼlumotnoma (rezyume);
startap loyihasi nomidan oʻz taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislariga tavsiya berish toʻgʻrisida yozilgan xati (iltimosnoma);
startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
startap loyihasi mutaxassisi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (zaruratga koʻra, oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar).
6. Ariza beruvchidan ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etilishini talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Ariza beruvchi tavsiya olish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqishning istalgan bosqichida qaytarib olishi mumkin.
3-bob. Tavsiya berish uchun arizalarni koʻrib chiqish
8. Tavsiyani berish toʻgʻrisidagi ariza va boshqa hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab oʻttiz kalendar kundan oshmagan muddat ichida Direksiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
9. Direksiya ariza kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlarni ushbu Nizomning 5-bandiga muvofiq toʻliq va toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshiradi.
10. Mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, shuningdek arizada notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlanganda yoki majburiy maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, Direksiya kamchiliklarni koʻrsatgan holda asosli ravishda arizani koʻrib chiqishni rad etadi.
Bunda ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran ariza topshirishi mumkin.
11. Direksiyada tavsiya berish va uning amal qilish muddatini uzaytirish yuzasidan xulosalar berish boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqish uchun vazirliklar va idoralarning malakali mutaxassislari hamda boshqa mutaxassislardan iborat besh nafardan kam boʻlmagan tarkibda Ekspert guruhi tashkil etiladi. Ekspert guruhining tarkibi va ish tartibi Direksiya tomonidan belgilanadi, Direksiya rahbarining tegishli oʻrinbosari Ekspert guruhiga raislik qiladi.
12. Direksiya arizani tekshirganidan soʻng bir ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlarni ushbu Nizom va Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi talablariga muvofiqligini koʻrib chiqish uchun Ekspert guruhiga kiritadi.
13. Xorijiy investorning investitsiya kiritgan sohasi hamda xorijlik professor-oʻqituvchi, startap loyihasi mutaxassisi, xorijiy mutaxassisning faoliyati aynan axborot texnologiyalari sohasiga kirishini aniqlash ular tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida Ekspert guruhi tomonidan amalga oshiriladi.
14. Ekspert guruhi tomonidan ariza yigirma kun ichida koʻrib chiqiladi. Arizani koʻrib chiqish natijalariga koʻra Ekspert guruhi tavsiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beradi.
15. Ekspert guruhi ariza beruvchi bilan suhbat oʻtkazishi mumkin. Suhbat ariza beruvchining xohishiga koʻra bevosita yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib olib boriladi.
16. Ekspert guruhi tomonidan ariza beruvchiga quyidagi hollarda tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beriladi:
ariza beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalari buzilganligi aniqlanganda;
ariza beruvchi ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan shaxslar toifasiga kirmasa;
ariza beruvchi ushbu Nizomda belgilangan tavsiya berish uchun talablarga javob bermasa.
17. Ekspert guruhi tomonidan ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan rad etish uchun asoslar aniqlanmagan hollarda, Direksiyaga ariza beruvchiga nisbatan tavsiya berish toʻgʻrisida xulosa kiritiladi.
18. Direksiya tomonidan Ekspert guruhining xulosasi berilgan kundan boshlab mazkur xulosa asosida bir ish kuni ichida tavsiyani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Direksiya qaror qabul qilingandan kundan boshlab bir ish kuni ichida ariza beruvchining arizasida koʻrsatilgan elektron manzilga yoki ariza beruvchining veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
19. Direksiya tavsiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq tavsiyani rasmiylashtiradi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi bilan viza rejimi joriy qilingan mamlakatlarning fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan ariza beruvchi xorijda boʻlgan taqdirda, Direksiya ariza beruvchilarga berilgan tavsiya, pasport nusxasi, shuningdek belgilangan namunadagi anketa bilan “IT-visa”ni rasmiylashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamentiga hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga murojaat qiladi.
21. Ariza beruvchining elektron manziliga yoki veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 3 oy mobaynida tavsiyani oʻzi shaxsni tasdiqlovchi hujjat (tegishli pasport yoki ID-karta) bilan yoki ishonchli vakili ishonchnoma asosida olib ketishi lozim.
Bunda ushbu muddatdan 10 kun oldin Direksiya tomonidan ariza beruvchining elektron manziliga yoki veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga tavsiyani olib ketish muddati tugayotganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
Ushbu muddat davomida tavsiya olib ketilmagan taqdirda, Direksiya tomonidan tavsiya bekor qilinadi hamda arizachi takroran ariza bilan Direksiyaga murojaat etishi mumkin.
22. Oʻzbekiston Respublikasi bilan viza rejimi joriy qilingan mamlakatlarning fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasida boʻlgan taqdirda, uning nomidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchi, Texnopark rezidenti yoki investitsiya kiritilayotgan yuridik shaxs “IT-visa”ni rasmiylashtirish uchun ichki ishlar organlariga murojaat qiladi.
23. Ariza beruvchiga tavsiya berish rad etilganda, u Direksiyaga rad etish uchun asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda tavsiya olish uchun qayta murojaat qilishi mumkin.
24. Tavsiya olish uchun arizalarni koʻrib chiqish, tavsiya berish va uning muddatini uzaytirish bepul amalga oshiriladi.
4-bob. Tavsiyadan foydalanish, uning amal qilish muddatini uzaytirish va bekor qilish tartibi
25. Tavsiya Ekspert guruhining xulosasi asosida uch yildan ortiq boʻlmagan muddatga beriladi.
26. Tavsiya uning egasi va oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi, ota-onasi va farzandlari)ga:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda tibbiy va taʼlim xizmatlaridan foydalanish hamda amal qilish muddati doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtish huquqini beradi;
koʻchmas mulkni sotib olishda qonunchilikda xorijiy fuqarolar uchun belgilangan koʻchmas mulkning cheklangan qiymati tatbiq etilmaydi va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilinmaydi.
Bunda, tavsiya egasi va uning oila aʼzolari boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi bilan viza rejimi joriy qilingan mamlakatlarning fuqarolari “IT-visa”ni rasmiylashtirib olganidan soʻng mazkur bandda hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa imtiyozlardan foydalanish huquqiga ega boʻladilar.
27. Tavsiyaning amal qilish muddatini uzaytirish ushbu Nizomda tavsiyani berish uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
28. Tavsiyaning amal qilish muddati tavsiyaning egasi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq jinoiy javobgarlikka tortilganda hamda quyidagi hollarda muddatidan oldin bekor qilinadi:
a) axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar tomonidan tavsiya berilgan sanadan boshlab tavsiya berilgan davr mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs faoliyatiga kiritilgan investitsiyalar qaytarib olingan taqdirda;
b) axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy mutaxassislar, xorijlik professor-oʻqituvchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs bilan oʻttiz ish kuni mobaynida mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) tuzilmaganda yoki tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganda;
d) Texnopark rezidentining taʼsischisi (ishtirokchisi) oʻzi taʼsischi (ishtirokchi) boʻlgan Texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilinganda yoki ular tarkibidan chiqib ketganda, shuningdek, Texnopark rezidentining rahbar xodimlari bilan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) muddati tugaganda, uzaytirilmaganda yoki bekor qilinganda;
e) startap loyihaning Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi maqomi bekor qilinganda yoki Startap loyihaning taʼsischisi (ishtirokchisi) yuridik shaxs taʼsischilari (ishtirokchi) tarkibidan chiqib ketganda, shuningdek, Startap loyihasining mutaxassislari bilan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) muddati tugaganda, uzaytirilmaganda yoki bekor qilinganda.
29. Agar investitsiya loyihasi amalga oshirilmasa, uning joriy qilinishi olti oydan ortiq muddatga toʻxtatilsa yoki muddatidan oldin bekor qilinsa, ushbu Nizomning 5-bandi “a” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan yuridik shaxs bu haqda oʻn kun muddat ichida Direksiyani xabardor qilishi kerak.
30. Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy mutaxassis bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma bekor qilinganda, ushbu Nizomning 5-bandi “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan yuridik shaxs bu haqda oʻn kun ichida Direksiyani xabardor qilishi kerak.
Mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma bekor qilingan taqdirda, tavsiya egasi oʻttiz kun ichida boshqa ish beruvchi (buyurtmachi) bilan shartnoma tuzishga haqli.
Bunda, tavsiya egasi mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma bekor qilingan kundan boshlab oʻn kun ichida boshqa ish qidirayotganligi haqida Direksiyaga xabar berishi shart.
Tavsiya egasi boshqa ish beruvchi (buyurtmachi) bilan shartnoma tuzgan taqdirda, bu haqda shartnoma tuzilgan kundan boshlab bir kun ichida Direksiyani xabardor qilishi kerak.
30 1 . Tavsiya yoʻqotilgan taqdirda, tavsiya egasi bir oy ichida bu haqda veb-portal orqali yoki bevosita Direksiyaga murojaat etadi.
Bunda Direksiya tomonidan murojaat kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida tavsiya egasiga tavsiya tiklab beriladi.
Direksiya tomonidan veb-portalning yagona elektron reyestriga bir ish kuni davomida tavsiya yoʻqotilganligi va avvalgi tavsiya bekor qilinganligi haqida tegishli yozuvlar kiritiladi.
31. Direksiya ushbu Nizomning 28-bandida nazarda tutilgan tavsiyani bekor qilish asoslari vujudga kelganligi haqida maʼlumot kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida tavsiyani bekor qilish haqida qaror qabul qiladi, bundan mazkur Nizomning 30-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar mustasno.
Mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma bekor qilingan tavsiya egasi mazkur Nizomning 30-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddat ichida boshqa ish beruvchi (buyurtmachi) bilan shartnoma tuzganligi haqida xabardor qilmagan taqdirda, Direksiya ushbu muddat oʻtgan kundan boshlab besh ish kuni ichida tavsiyani bekor qilish toʻgʻrisida qaror chiqaradi.
32. Direksiya tavsiyani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab uch kun ichida bu haqda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda Tashqi ishlar vazirligiga maʼlumot yuborishi shart.
5-bob. Tavsiyalarning yagona elektron reyestri
33. Direksiya tomonidan veb-portalda Tavsiyalarning yagona elektron reyestri yuritiladi.
Tavsiyalarning yagona elektron reyestriga maʼlumotlarni kiritish, saqlash, qayta ishlash, uzatish, mazkur reyestrdagi maʼlumotlardan foydalanish imkoniyatini taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etgan holda amalga oshiriladi.
34. Direksiya Tavsiyalarning yagona elektron reyestrini doimiy yuritilishi, kiritilgan maʼlumotlarning yangilab borilishi hamda tavsiyalarning haqiqiyligi va dolzarbligini onlayn tekshirish imkoniyatini taʼminlash boʻyicha tashkiliy-texnik chora-tadbirlarni amalga oshiradi.
35. Tavsiya egalariga xizmat koʻrsatishda tavsiyaning haqiqiyligi va dolzarbligi tavsiyaning QR-kodi (matrik shtrixli kodi) orqali Tavsiyalarning yagona elektron reyestridan tekshiriladi.
36. Tavsiyalarning yagona elektron reyestridagi maʼlumotlar oʻn yil davomida saqlanadi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
37. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.
38. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Arizani veb-portal orqali Direksiyaga tavsiya olish uchun barcha zarur hujjatlarni ilova qilgan holda taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Direksiya 1. Ariza va hujjatlarni qabul qiladi hamda ularning toʻgʻriligi va toʻliqligini tekshiradi. 2. Arizaga notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilgan, toʻliq hajmdagi maʼlumotlar koʻrsatilmagan yoki hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, arizani koʻrib chiqishni rad etadi. bir ish kuni ichida 3. Tavsiya berish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish uchun ariza va boshqa hujjatlarni Ekspert guruhiga yuboradi. bir ish kuni ichida 3-bosqich Ekspert guruhi 1. Tavsiya olish uchun arizalarni koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish natijalari boʻyicha tavsiya berish yoki tavsiya berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi. 2. Zarur hollarda, ariza beruvchi bilan masofadan turib suhbat oʻtkazadi. 20 kun ichida 4-bosqich Direksiya 1. Ekspert guruhining xulosasi asosida tavsiyani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Ariza beruvchining arizasida koʻrsatilgan elektron manzilga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. bir ish kuni ichida 3. Tavsiyani rasmiylashtiradi. bir ish kuni ichida 5-bosqich Direksiya Tavsiyaga ega boʻlgan ariza beruvchi xorijda boʻlgan taqdirda, ariza beruvchilarga berilgan tavsiya, pasport nusxasi, shuningdek belgilangan namunadagi anketa bilan “IT-visa”ni rasmiylashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamentiga hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga murojaat qiladi. bir ish kuni ichida 6-bosqich Direksiya Ariza beruvchi tavsiyani olish uchun murojaat qilganda, tavsiyani unga shaxsini tasdiqlovchi hujjat asosida taqdim etadi. darhol 7-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchi, Texnopark rezidenti yoki investitsiya kiritilayotgan yuridik shaxs Oʻzbekiston Respublikasi bilan viza rejimi joriy qilingan mamlakatlarning fuqarosi boʻlgan ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasida boʻlgan taqdirda, uning nomidan “IT-visa”ni rasmiylashtirish uchun ichki ishlar organlariga murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 8-bosqich Direksiya Tavsiyalarning yagona elektron reyestriga tegishli maʼlumotlarni kiritadi. bir ish kuni ichida
Axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
ARIZA
Ariza beruvchi haqida maʼlumot 1. Familiya, ismi, otasining ismi: 2. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil): 3. Jinsi: o Erkak o Ayol 4. Fuqaroligi: 5. Pasport raqami va seriyasi: 6. Berilgan sana: 7. IT-kartani amal qilish muddati: 8. Pasport nusxasi: yuklash 9. Bitta rangli fotosurat: yuklash 10. Maʼlumotnoma (rezyume) yuklash 11. Oʻzbekiston Respublikasidagi yashash manzili (Oʻzbekiston Respublikasida boʻlgan ariza beruvchilar uchun): 12. Mobil telefon: 13. Qoʻshimcha aloqa raqami: 14. Elektron manzil: 15. Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishning rejalashtirilgan muddati: 16. Oʻzbekiston Respublikasiga qilingan oldingi sayohatlar (sana, maqsad): 17. Oxirgi uch yil ichida qaysi davlatlarga tashrif buyurdingiz va undan maqsad? Hamrohlik qilayotgan qarindoshlar haqida maʼlumot (faqat turmush oʻrtogʻi, ota-onalar va farzandlari): Familiya, ismi, otasining ismi Qarindoshlilik darajasi: Tugʻilgan sanasi Fuqaroligi Pasport/tugʻilganlik guvohnomasi nusxasi: yuklash Xorijiy mutaxassis uchun 1. Yuridik shaxs boʻlgan ish beruvchining nomi: 2. Ariza berilgan kundan boshlab bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi hujjat: yuklash 3. Ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi, ish tajribasi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat yoki boshqa): yuklash 4. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xati (iltimosnoma): yuklash 5. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida xodim sifatida tasdiqlovchi mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma: yuklash 6. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, sharifi: 7. Iltimosnoma beruvchining lavozimi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Xorijiy investor uchun 1. Investitsiyalarni qabul qiluvchi korxona nomi 2. Investitsion loyihaning nomlanishi: 3. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun investitsiya loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: 4. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun taklif etilayotgan investitsiyalar miqdori (30 ming AQSH dollaridan kam boʻlmagan miqdorda) mavjudligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi (maʼlumotnomasi): yuklash 5. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun investitsiya kiritishni rejalashtirgan investor kompaniya nomidan ish yurituvchi shaxsning vakolatini tasdiqlovchi qaror nusxasi: yuklash 6. Ariza beruvchi bilan investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 9. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidentining taʼsischisi uchun 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 3. Ariza beruvchining Texnopark rezidenti ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etganligini tasdiqlovchi maʼlumot 4. Ariza beruvchi taʼsischi (ishtirokchi) boʻlgan Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidenti rahbar xodimi (yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi) 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti rahbari lavozimiga saylanganligi toʻgʻrisida taʼsischi(lar) (ishtirokchilar) qarori yuklash 3. Texnopark rezidenti rahbari lavozimiga saylanganligi toʻgʻrisida korxona buyrugʻi yuklash 4. Texnopark rezidenti rahbar xodimlarining oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan hujjat yuklash 5. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 6. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidenti rahbari oʻrinbosari 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti rahbari oʻrinbosari bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) yuklash 3. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 4.Texnopark rezidenti rahbar oʻrinbosarining oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan hujjat yuklash 5. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 6. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 7. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Xorijlik professor-oʻqituvchi 1. Taʼlim tashkiloti nomi 2. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida professor-oʻqituvchi sifatida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma): yuklash 3. Ilmiy darajasini tasdiqlovchi diplom va sertifikat yuklash 4. Oliy taʼlim tashkiloti tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Startap loyihasining taʼsischisi (ishtirokchisi) 1. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona nomi 2. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 3. Startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat yuklash 4. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Startap loyihasining mutaxassisi 1. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona nomi 2. Startap loyihasi mutaxassisi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi; yuklash 3. Ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (zaruratga koʻra oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar) yuklash 4. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 5. Startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat yuklash 6. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi va mehnat shartnomasi: yuklash 9. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Men xorijiy fuqarolarning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishi qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantirildim. Men ushbu arizada soʻralgan shaxsiy maʼlumotlarimni arizani koʻrib chiqish uchun taqdim etish majburiy ekanligidan xabardorman va roziman. Menga tegishli va ushbu arizada koʻrsatilgan barcha shaxsiy maʼlumotlar vakolatli organlarga topshirilishi va arizam boʻyicha qaror qabul qilish uchun ular tomonidan qayta ishlanishi haqida xabardorman va roziman. Men arizada bergan barcha maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq ekanligini tasdiqlayman. Notoʻgʻri maʼlumotlar berilgan vizani rad etish yoki bekor qilishga olib kelishi mumkin, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq jinoiy javobgarlikka sabab boʻlishi mumkinligini bilaman. Men berilgan “IT-Visa” yoki “IT-Card” agar uni berish shartlariga rioya qilmasam, bekor qilinishi mumkinligini bilaman.
Ariza bilan birga taqdim etilgan fotosurat quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi kerak:
Dolzarbligi (oxirgi 6 oy ichida olingan);
Rangli oq fonda;
Oʻlchami 3,5 x 4,5 sm;
Bosh va yelkalar shunday joylashtirilgan boʻlishi kerakki, yuz fotosuratning 80 foizini egallashi kerak;
Fotosuratda ariza beruvchining yuz qismi toʻliq koʻrinishi kerak;
Koʻzoynak taqadigan arizachida fotosurat quyidagi mezonlarga javob berishi kerak: qoraytirilmagan koʻzoynaklar, ramka koʻzning biron bir qismini qoplamasligi kerak, yorugʻlik aksi boʻlmasligi kerak.
Axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
TAVSIYA SHAKLI
Tavsiya shaklining tavsifi
Tavsiya plastikdan tayyorlanadi. Tavsiya oʻlchami 54 x 86 mm. Lotin grafikasida oʻzbek, ingliz va rus tillarida yoziladi. Olti xonali seriyali raqamlardan tashkil topadi.
Tavsiya old tomonida “Tavsiya” va “Oʻzbekiston Respublikasi” soʻzlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi , Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi emblemasi, Texnopark logotipi tasviri tushirilgan boʻladi.
Tavsiyaning old tomonida oʻzbek, ingliz va rus tillarida quyidagilar koʻrsatiladi:
Familiyasi, ismi, otasining ismi
Amal qilish muddati / Srok deystviya / Date of expiry
Seriya raqami / Seriyniy nomer / Serial number.
Tavsiya egasining fotosurati hamda Tavsiya egasi va uning qarindoshlarining maʼlumotlari joylashgan Internet tarmogʻida berilgan Tavsiyalarning yagona elektron reyestriga oʻtish uchun QR-kodi oʻrnatiladi.
Tavsiya orqa tomonida oʻzbek, ingliz va rus tillarida quyidagilar koʻrsatiladi:
Ushbu hujjat egasi va uning oila aʼzolariga quyidagi huquq va imtiyozlarni beradi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda tibbiyot va taʼlim tashkilotlari xizmatlaridan foydalanish;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligida tavsiyaning amal qilish muddatida vaqtinchalik roʻyxatga olishni amalga oshirish;
Koʻchmas mulkni sotib olishda qonunchilikda xorijiy fuqarolar uchun belgilangan koʻchmas mulkning cheklangan qiymatini tatbiq etmaslik va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilmaslik.
Nastoyashiy dokument predostavlyayet sleduyushiye prava i privilegii obladatelyu i chlenam yego semi:
Polzovaniye uslugami meditsinskix i obrazovatelnix organizatsiy na usloviyax predusmotrennix dlya grajdan Respubliki Uzbekistan;
V Ministerstve vnutrennix del Respubliki Uzbekistan osushestvlyat vremennuyu registratsiyu v predelax sroka deystviya rekomendatsii;
Neprimeneniye ustanovlennoy zakonodatelstvom predelnoy stoimosti nedvijimogo imushestva dlya inostrannix grajdan pri pokupke nedvijimogo imushestva i ne trebuyushix nalichiya vida na jitelstvo v Respublike Uzbekistan.
This document gives the following rights and privileges to the owner and his/her family members:
Using the services of medical and educational organizations on the terms provided for citizens of the Republic of Uzbekistan;
Obtain temporary registration within the validity period of the recommendation at the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan;
Not applying the limited value of real estate set by law for foreign citizens when buying real estate and not requiring a residence permit in the Republic of Uzbekistan.
Vazir Sh. SHERMATOV
Tashqi ishlar vaziri v.b V. NOROV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2022-yil 12-sentabr,
2022-yil 31-avgust
2022-yil 1-sentabr
233-mh-son