📅 2022-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 21 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида ва аҳоли томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш орқали ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 10 июнда ўтказилган йиғилишда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқ берилганлиги;
2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари иштирокида маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда, саноат ярмаркаси (кейинги ўринларда — саноат ярмаркаси) ўтказилганлиги;
саноат ярмаркаси доирасида бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва олий таълим муассасалари томонидан маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ўтказилган музокаралар асосида дастлабки келишувга эришилганлиги;
давлат харидларининг электрон тизимида давлат буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги муносабатларнинг эркинлигини, шартномалар тузиш шаффофлигини ҳамда рақобат муҳитини таъминловчи механизмлар татбиқ қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Энергетика вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектрик панеллари, шамол, биогаз, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини сақловчи аккумуляция тизимлари ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ҳамда ускуналарни ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Solar cluster» кластери (кейинги ўринларда — кластер) иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини кластер усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида «Чироқчи» эркин иқтисодий зонасида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун ер участкалари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қарори билан белгиланган бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йирик саноат корхоналари тизимида муқобил энергия манбаларини жорий қилишда лойиҳалаштириш ва тегишли қурилмаларни харид қилишни давлат харидлари электрон тизимининг алоҳида саҳифасида маҳаллий корхоналар орасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра ишлаб чиқарувчиларга олдиндан тўлов шартисиз «фьючерс» контрактлари асосида ишлаш тизими йўлга қўйилади.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 2022 йил 1 ноябрга қадар:
Энергетика вазирлиги билан биргаликда муқобил энергетика қурилмаларини синовдан ўтказишга мўлжалланган замонавий синов лабораториясини;
энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш учун сервис корхоналари фаолиятини ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда ташкил этсин.
5. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тармоқлараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этган ҳолда:
қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш, ускуна ва қурилмаларни етказиб бериш ҳамда ўрнатиш билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар ва кластер иштирокчиларнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун технологик имкониятлари, қувватлари, тажрибаси, малакали мутахассислари ва кафолатланган техник хизмат кўрсатиш тизими мавжудлиги ҳамда маҳсулотларнинг сифат талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли ўрганишлар ўтказсин;
қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрганиш натижаларига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва Кластер иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириб, доимий янгилаб боришни ташкил қилсин ҳамда Молия вазирлигига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказига ҳамда Товар-хом ашё биржасига жойлаштириш учун ушбу рўйхатни тақдим этсин.
6. Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Товар-хом ашё биржаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда давлат буюртмачилари томонидан бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш, ускуна ва қурилмаларни етказиб бериш ҳамда ўрнатиш билан шуғулланувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва кластер иштирокчиларини аниқлаш мақсадида давлат харидларининг электрон тизимида «алоҳида саҳифа» ташкил этсин ва унга ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан маҳаллий ташкилотлар киритилишини таъминласин.
Бунда, «алоҳида саҳифа» орқали маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва кластер иштирокчилари томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳамда давлат буюртмачилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш ёки тендер натижаларига кўра ғолибни аниқлаш имконияти яратилиши назарда тутилсин.
7. Белгилансинки, давлат буюртмачилари, истисно тариқасида, 2022 йил якунига қадар давлат харидлари электрон тизимининг «алоҳида саҳифа»си орқали бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда кластер иштирокчилари билан тегишли шартномаларни тузиш, энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра амалга оширади.
Бунда давлат харидларининг электрон тизимининг «алоҳида саҳифа»сида ишчи гуруҳ томонидан тавсия этилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва кластер иштирокчилари етказиб берувчи сифатида савдо қилишларига рухсат этилади.
8. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш билан боғлиқ барча ишларни сифатли ташкил этиш ва маблағлардан оқилона фойдаланиш бўйича шахсан масъул эканликлари белгилансин.
9. Энергетика вазирлигига бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасига жалб қилинаётган грантлар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобини юритиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисобварақ очишга рухсат берилсин.
Белгилансинки, жамғарманинг тижорат банкидаги ҳисобварағига тушган маблағлар фақатгина аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисми ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини бепул ўрнатиш учун сарфланади.
10. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси мазкур қарор доирасида бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар сифатини назоратга олсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 518-сон қарорига ИЛОВА
«SOLAR CLUSTER» кластер иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли
Т/р Лойиҳа номи Лойиҳа ташаббускори Йиллик қуввати Лойиҳа қиймати (млн долл.) шундан: Иш ўринлари (бирлик) Амалга ошириш муддати ташаббускор маблағлари банк кредитлари Жами 38,7 11,6 27,1 500 1. Қуёш панелларини ишлаб чиқариш «Sun-Нightech» МЧЖ 150 МВт 10,0 3,0 7,0 150 2022-2023 йиллар (босқичма-босқич) Қуёш сув иситкичларини ишлаб чиқариш 15 000 дона 3,0 0,9 2,1 50 2. Қуёш панелларини ишлаб чиқариш (1-босқич) «OFTOBNUR SOLAR CLUSTER» МЧЖ 110,0 МВт 5,7 1,7 4,0 100 2022 — 2024 йиллар 3. Қуёш панеллари учун инверторларни ишлаб чиқариш (2-босқич) 30,0 МВт 2,0 0,6 1,4 25 2024-2025 йиллар 4. Қуёш панелларини ишлаб чиқариш «MIR SOLAR» МЧЖ 60,0 МВт 3,5 1,1 2,5 50 2022 — 2024 йиллар (босқичма-босқич) 5. Қуёш панелларини ишлаб чиқариш «Нукусэлектроаппарат» МЧЖ ҚК 150,0 МВт 10,5 3,2 7,4 95 2022 — 2024 йиллар (босқичма-босқич) 6. Қуёш панелларини учун металлконструкциялар ишлаб чиқариш «STANTOP ENERGY» МЧЖ 250 000 дона 4,0 1,2 2,8 30 2022-2023 йиллар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 сентябрь,
518-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini ishlab chiqarishni jadallashtirish toʻgʻrisida
Iqtisodiyot tarmoqlari, ijtimoiy soha obyektlarida va aholi tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalarini keng joriy etish orqali yoqilgʻi-energetika resurslaridan samarali va oqilona foydalanishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti rahbarligida 2022-yil 10-iyunda oʻtkazilgan yigʻilishda iqtisodiyot tarmoqlari, ijtimoiy soha obyektlari va aholi tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalarini keng joriy etish hamda tegishli chora-tadbirlar belgilash boʻyicha topshiriq berilganligi;
2022-yil 28-29-iyul kunlari Toshkent shahrida vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari ishtirokida mahalliy qayta tiklanuvchi energiya manbalarini ishlab chiqaruvchi va yetkazib beruvchi tashkilotlarni jalb qilgan holda, sanoat yarmarkasi (keyingi oʻrinlarda — sanoat yarmarkasi) oʻtkazilganligi;
sanoat yarmarkasi doirasida bino va inshootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish boʻyicha vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va oliy taʼlim muassasalari tomonidan mahalliy qayta tiklanuvchi energiya manbalarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar bilan oʻtkazilgan muzokaralar asosida dastlabki kelishuvga erishilganligi;
davlat xaridlarining elektron tizimida davlat buyurtmachilari hamda mahalliy ishlab chiqaruvchilar oʻrtasidagi munosabatlarning erkinligini, shartnomalar tuzish shaffofligini hamda raqobat muhitini taʼminlovchi mexanizmlar tatbiq qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, Energetika vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligining “Chiroqchi” erkin iqtisodiy zonasi hududida quyosh suv isitish uskunalari, quyosh fotoelektrik panellari, shamol, biogaz, gidroelektr qurilmalari va inshootlarini, elektr energiyasini saqlovchi akkumulyatsiya tizimlari va boshqa yordamchi jihoz hamda uskunalarni ishlab chiqarishni klaster usulida tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Quyosh suv isitish uskunalari va quyosh fotoelektrik panellarini ishlab chiqarishga moʻljallangan “Solar cluster” klasteri (keyingi oʻrinlarda — klaster) ishtirokchilari tomonidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini klaster usulida ishlab chiqarishni tashkil etish doirasida “Chiroqchi” erkin iqtisodiy zonasida joylashtiriladigan investitsiya loyihalari uchun yer uchastkalari Qashqadaryo viloyati hokimligi qarori bilan belgilangan boshlangʻich narxning 10 foizi miqdorida elektron onlayn-auksionga chiqariladi;
vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro hokimiyati organlari va yirik sanoat korxonalari tizimida muqobil energiya manbalarini joriy qilishda loyihalashtirish va tegishli qurilmalarni xarid qilishni davlat xaridlari elektron tizimining alohida sahifasida mahalliy korxonalar orasida eng yaxshi takliflarni tanlash natijalariga koʻra ishlab chiqaruvchilarga oldindan toʻlov shartisiz “fyuchers” kontraktlari asosida ishlash tizimi yoʻlga qoʻyiladi.
4. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi 2022-yil 1-noyabrga qadar:
Energetika vazirligi bilan birgalikda muqobil energetika qurilmalarini sinovdan oʻtkazishga moʻljallangan zamonaviy sinov laboratoriyasini;
energiya tejovchi va qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini oʻrnatish uchun servis korxonalari faoliyatini ishlab chiqaruvchilar bilan birgalikda tashkil etsin.
5. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi Energetika vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Tarmoqlararo ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tashkil etgan holda:
qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish bilan bogʻliq loyihalashtirish ishlarini amalga oshirish, uskuna va qurilmalarni yetkazib berish hamda oʻrnatish bilan shugʻullanuvchi ishlab chiqaruvchilar va klaster ishtirokchilarning mahsulotlar ishlab chiqarish uchun texnologik imkoniyatlari, quvvatlari, tajribasi, malakali mutaxassislari va kafolatlangan texnik xizmat koʻrsatish tizimi mavjudligi hamda mahsulotlarning sifat talablariga javob berishi yuzasidan tegishli oʻrganishlar oʻtkazsin;
qayta tiklanuvchi energiya manbalarini oʻrganish natijalariga koʻra mahalliy ishlab chiqaruvchilar va Klaster ishtirokchilarining roʻyxatini shakllantirib, doimiy yangilab borishni tashkil qilsin hamda Moliya vazirligiga, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markaziga hamda Tovar-xom ashyo birjasiga joylashtirish uchun ushbu roʻyxatni taqdim etsin.
6. Moliya vazirligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tovar-xom ashyo birjasi bilan birgalikda ikki hafta muddatda davlat buyurtmachilari tomonidan bino va inshootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish bilan bogʻliq loyihalashtirish ishlarini amalga oshirish, uskuna va qurilmalarni yetkazib berish hamda oʻrnatish bilan shugʻullanuvchi mahalliy ishlab chiqaruvchilarni va klaster ishtirokchilarini aniqlash maqsadida davlat xaridlarining elektron tizimida “alohida sahifa” tashkil etsin va unga ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan roʻyxatga asosan mahalliy tashkilotlar kiritilishini taʼminlasin.
Bunda, “alohida sahifa” orqali mahalliy qayta tiklanuvchi energiya manbalarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar va klaster ishtirokchilari tomonidan taklif etilayotgan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish hamda davlat buyurtmachilari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash yoki tender natijalariga koʻra gʻolibni aniqlash imkoniyati yaratilishi nazarda tutilsin.
7. Belgilansinki, davlat buyurtmachilari, istisno tariqasida, 2022-yil yakuniga qadar davlat xaridlari elektron tizimining “alohida sahifa”si orqali bino va inshootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish boʻyicha davlat xaridlarini mahalliy ishlab chiqaruvchilar hamda klaster ishtirokchilari bilan tegishli shartnomalarni tuzish, eng yaxshi takliflarni tanlash natijalariga koʻra amalga oshiradi.
Bunda davlat xaridlarining elektron tizimining “alohida sahifa”sida ishchi guruh tomonidan tavsiya etilgan mahalliy ishlab chiqaruvchilar va klaster ishtirokchilari yetkazib beruvchi sifatida savdo qilishlariga ruxsat etiladi.
8. Vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalarining birinchi rahbarlari bino va inshootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish bilan bogʻliq barcha ishlarni sifatli tashkil etish va mablagʻlardan oqilona foydalanish boʻyicha shaxsan masʼul ekanliklari belgilansin.
9. Energetika vazirligiga budjetdan tashqari Tarmoqlararo energiyani tejash jamgʻarmasiga jalb qilinayotgan grantlar va homiylik xayriyalari hisobini yuritish uchun tijorat bankida alohida hisobvaraq ochishga ruxsat berilsin.
Belgilansinki, jamgʻarmaning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlar faqatgina aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qismi va ijtimoiy soha obyektlarida qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini bepul oʻrnatish uchun sarflanadi.
10. Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi mazkur qaror doirasida bino va inshootlarda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar sifatini nazoratga olsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-sentabrdagi 518-son qaroriga ILOVA
“SOLAR CLUSTER” klaster ishtirokchilari tomonidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli
T/r Loyiha nomi Loyiha tashabbuskori Yillik quvvati Loyiha qiymati (mln doll.) shundan: Ish oʻrinlari (birlik) Amalga oshirish muddati tashabbuskor mablagʻlari bank kreditlari Jami 38,7 11,6 27,1 500 1. Quyosh panellarini ishlab chiqarish “Sun-Nightech” MCHJ 150 MVt 10,0 3,0 7,0 150 2022-2023-yillar (bosqichma-bosqich) Quyosh suv isitkichlarini ishlab chiqarish 15 000 dona 3,0 0,9 2,1 50 2. Quyosh panellarini ishlab chiqarish (1-bosqich) “OFTOBNUR SOLAR CLUSTER” MCHJ 110,0 MVt 5,7 1,7 4,0 100 2022 — 2024-yillar 3. Quyosh panellari uchun invertorlarni ishlab chiqarish (2-bosqich) 30,0 MVt 2,0 0,6 1,4 25 2024-2025-yillar 4. Quyosh panellarini ishlab chiqarish “MIR SOLAR” MCHJ 60,0 MVt 3,5 1,1 2,5 50 2022 — 2024-yillar (bosqichma-bosqich) 5. Quyosh panellarini ishlab chiqarish “Nukuselektroapparat” MCHJ QK 150,0 MVt 10,5 3,2 7,4 95 2022 — 2024-yillar (bosqichma-bosqich) 6. Quyosh panellarini uchun metallkonstruksiyalar ishlab chiqarish “STANTOP ENERGY” MCHJ 250 000 dona 4,0 1,2 2,8 30 2022-2023-yillar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 21-sentabr,
518-son