📅 2022-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 26 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 августа 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства народного образования Министерства финансов Министерства дошкольного образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 August 2022 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг
Қарори
РЎЙХАТИ
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ, 55-сон «Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 23 августдаги 43-сон ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 7-сон қарорига ИЛОВА
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда :
1) номи ва 1-банддаги «муассасалари» деган сўзлар «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддимадан «ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда :
1) номидаги , 1 , 3 ва 6-бандлардаги «муассасалари» деган сўзлар «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.»;
3) 2-бандда :
биринчи хатбошидаги «муассасалари» ва «муассасанинг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «муассасанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 4-банддаги «муассасасига» ва «муассасасидан» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотига» ва «ташкилотидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 5-банддаги «муассасаларида» ва «ақлий» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «психик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7-банддаги «муассасалари» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 8 ва 11-бандлардаги «муассасаси» деган сўзлар «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасасидаги» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотидаги» ва «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.»;
10) 3-бобнинг номидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
11) 12-банддаги «муассасасида» деган сўз «ташкилотида» деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 13-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «муассасасига» деган сўз «ташкилотига» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «муассасасига» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотига» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассасасида» деган сўз «ташкилотида» деган сўз билан алмаштирилсин;
13) 14-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «муассасасига» деган сўзлар «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
14) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-боб. Кам таъминланган оилаларнинг ҳамда боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандларини тўловлардан озод қилиш»;
15) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.»;
16) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:
а) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):
боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;
боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;
ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;
давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.
Бунда, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.».
17) 21-банддаги «Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 23-банддаги «муассасасига» ва «19-бандига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотига» ва «19-бандининг биринчи хатбошисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 24-банддаги «Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати» деган сўзлар «Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 25-банддаги «муассасалари» ва «муассасаларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 26-банддаги «Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22) илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
«Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлар
1. Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси).
2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик).
3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши).
4. Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат).
5. Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми).
6. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).
7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).».
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 август,
Тошкент ш.,
2022 йил 23 август,
Тошкент ш.,
2022 йил 25 август,
2022 йил 18 август
6-mh-сон
43-сон
7-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining
Qarori
ROʻYXATI
“Maktabgacha taʼlim muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” qarori hamda 2022-yil 7-martdagi PF-87-son “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi va Maktabgacha taʼlim vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligining 2016-yil 25-iyuldagi 8-mh, 55-son “Maktabgacha taʼlim muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2821, 2016-yil 23-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 34-son, 406-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining 2022-yil 26-avgustdagi 6-mh-son, Moliya vazirligining 2022-yil 23-avgustdagi 43-son va Maktabgacha taʼlim vazirligining 2022-yil 25-avgustdagi 7-son qaroriga ILOVA
“Maktabgacha taʼlim muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorda :
1) nomi va 1-banddagi “muassasalari” degan soʻzlar “tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddimadan “hamda Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 18-iyundagi 117-son “Davlat maxsus maktabgacha taʼlim muassasalarining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
2. Nizomda :
1) nomidagi , 1 , 3 va 6-bandlardagi “muassasalari” degan soʻzlar “tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarda bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibini belgilaydi.”;
3) 2-bandda :
birinchi xatboshidagi “muassasalari” va “muassasaning” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlari” va “tashkilotning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “muassasaning” degan soʻz “tashkilotning” degan soʻz bilan almashtirilsin;
4) 4-banddagi “muassasasiga” va “muassasasidan” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotiga” va “tashkilotidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 5-banddagi “muassasalarida” va “aqliy” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlarida” va “psixik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 7-banddagi “muassasalari” va “muassasasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlari” va “tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
7) 8 va 11-bandlardagi “muassasasi” degan soʻzlar “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 9-bandning birinchi xatboshisidagi “muassasasidagi” va “muassasasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotidagi” va “tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlarida bolalarni saqlash uchun toʻlovlar tijorat banklari orqali naqd pul yoki naqd pulsiz shaklda (bank plastik kartochkalari orqali, pul oʻtkazish orqali), shuningdek va elektron toʻlov yoʻli bilan toʻlanadi.”;
10) 3-bobning nomidagi “muassasalarida” degan soʻz “tashkilotlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
11) 12-banddagi “muassasasida” degan soʻz “tashkilotida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
12) 13-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “muassasasiga” degan soʻz “tashkilotiga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “muassasasiga” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotiga” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “muassasasida” degan soʻz “tashkilotida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
13) 14-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “muassasasiga” degan soʻzlar “tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “muassasalarida” degan soʻz “tashkilotlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
14) 5-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5-bob. Kam taʼminlangan oilalarning hamda boquvchisini yoʻqotgan ayollarning farzandlarini toʻlovlardan ozod qilish”;
15) 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi (maktab-internatlardagi) bolalar umumiy sonining 15 foizi doirasida “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oilalar farzandlari toʻlovdan ozod qilinadi. Bunda, birinchi navbatda ota-onalaridan biri yoki ikkalasi I yoxud II guruh nogironligi boʻlgan kam taʼminlangan oila farzandlariga, shuningdek, oʻrtacha oylik jami daromadi eng past darajada boʻlgan kam taʼminlangan oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
Boquvchisini yoʻqotgan ayollarning farzandlari mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan kvotadan qatʼi nazar ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadi.”;
16) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati quyidagi tasdiqlovchi hujjatlar asosida shakllantiriladi:
a) kam taʼminlangan oilalarning farzandlari uchun “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali berilgan oila kam taʼminlangan deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
b) boquvchisini yoʻqotgan ayollarning farzandlari uchun (quyidagi tasdiqlovchi hujjatlardan biri taqdim etilishi mumkin):
boquvchisini yoʻqotgan ayol boquvchisining oʻlim haqidagi guvohnomasi;
boquvchisining bedarak yoʻqolgan deb topish toʻgʻrisidagi sudning hal qiluv qarori;
oʻlim holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma;
davlat xizmatlari markazi orqali berilgan fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida oʻlim qayd etilganligi haqida maʼlumotnoma.
Bunda, mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan maʼlumotnoma maktabgacha taʼlim tashkiloti tomonidan masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.”.
17) 21-banddagi “Toʻlovdan ozod qilinadigan kam taʼminlangan oila farzandlari roʻyxati” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 23-banddagi “muassasasiga” va “19-bandiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotiga” va “19-bandining birinchi xatboshisiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19) 24-banddagi “Toʻlovdan ozod qilinadigan kam taʼminlangan oila farzandlari roʻyxati” degan soʻzlar “Toʻlovdan ozod qilinadigan bolalar roʻyxati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20) 25-banddagi “muassasalari” va “muassasalarning” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlari” va “tashkilotlarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
21) 26-banddagi “Moliya vazirligining Nazorat-taftish bosh boshqarmasi va uning hududiy nazorat-taftish boshqarmalari” degan soʻzlar “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
22) ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon qilinsin.
“Maktabgacha taʼlim muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
“Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va maktab-internatlardagi bolalar taʼminotiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi undirilmaydigan bolalarning rivojlanishidagi jismoniy yoki psixik nuqsonlar
1. Nutqidagi ogʻir nuqsonlar (rinolaliya, duduqlik, bolalar afaziyasi).
2. Eshitishdagi ogʻir nuqsonlar (II — IV darajali neyrosensor eshitish pastligi va karlik).
3. Koʻrishdagi ogʻir nuqsonlar (koʻzi ojizlik (amovroz); tugʻma nuqsonlar (mikroftalm, mikrokornea, anoftalm, toʻr pardaning rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar; koʻrish nervining atrofiyasi, koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi, albinizm, aniridiya, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha); katarakta (markaziy zonada toʻliq yoki qisman xiralashish, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha), afakiya (koʻz gavxari yoʻqligi, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha), koʻz gavxari siljishi (joy oʻzgarishi); glaukoma (tugʻma, ikkilamchi); toʻr pardaning koʻchishi).
4. Tayanch-harakat apparati buzilishi (III va IV darajali skolioz; koʻkrak qafasining III va IV darajali girdobsimon yoki kilsimon deformatsiyasi; artrogripoz; bolalar tserebral falaji va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari; osteomiyelit asoratlari; toʻgʻma maymoqliq (jarrohlik muolajasidan keyingi holat); ortopedik sistem kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya); toʻgʻma son suyak chiqishi (operativ davolashdan keyigi holat).
5. Psixik rivojlanishdagi nuqsonlar (psixik rivojlanishda kechikish, psixik-nutqiy rivojlanishda kechikish, bolalar autizmi).
6. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar (yengil va oʻrta darajadagi aqliy zaiflik).
7. Murakkab nuqsonlar (rivojlanishda ikki va undan ortiq nuqsonlar mavjudligi).”.
Xalq taʼlimi vaziri B. SAIDOV
Moliya vaziri T. IShMETOV
Maktabgacha taʼlim vaziri A. ShIN
Sogʻliqni saqlash vaziri B. MUSAYEV
Toshkent sh.,
2022-yil 26-avgust,
Toshkent sh.,
2022-yil 23-avgust,
Toshkent sh.,
2022-yil 25-avgust,
2022-yil 18-avgust
6-mh-son
43-son
7-son