📅 2022-yil 22-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 22-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 22 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 августа 2022 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 August 2022 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
«Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 23 апрелдаги 12/1-сон «Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2788, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 227-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/3-сон қарорига ИЛОВА
«Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» деган сўзлар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом валюта биржаси фаолиятини лицензиялашни тартибга солади.»;
б) 6-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: лицензия даъвогарининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), электрон почта манзили, банк ҳисобварағи реквизитлари;»;
в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда қабул қилиб олинган кундан бошлаб йигирма иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва лицензияни беради ёки уни беришни рад этади.»;
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Лицензия берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда ва тартибда давлат божи ундирилади.»;
д) 13-банддаги «қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида» деган сўзлар «қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 15-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Лицензия QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ж) 16 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
з) 17-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лицензия даъвогари лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиши;»;
тўртинчи хатбошидаги «шарт-шароитларига номувофиқлиги» деган сўзлар «шартларига номувофиқлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига юборилган тақдирда лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.»;
к) қуйидаги мазмундаги 18 1 — 18 5 -бандлар билан тўлдирилсин:
«18 1 . Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
18 2 . Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия даъвогари мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Лицензия даъвогари рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
18 3 . Лицензия даъвогари лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этганда, лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни улар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.
Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
18 4 . Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди, бундан илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши мустасно.
18 5 . Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин лицензия даъвогари томонидан берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.»;
л) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш»;
м) 19-банддаги «бир ой муддатда» деган сўзлар «беш иш куни ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида валюта биржаси фаолиятини амалга оширади.
21. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва бериш лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда олинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.».
о) 23-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лицензиат ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилганда. Бунда лицензиянинг амал қилиш муддати олти ойгача тўхтатиб турилиши мумкин;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланганда;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, ёзма шаклда етказилади.»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилайди. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.»;
еттинчи хатбошидаги «уч кун муддат ичида» деган сўзлар «уч иш куни ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
25. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
лицензиат фаолияти юридик шахс сифатида тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
лицензия берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса.
Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади:
биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилиши тақиқланган биржа битимлари тўғрисидаги ахборотнинг валюта биржаси томонидан учинчи шахсларга ошкор этилиши;
валюта биржаси томонидан биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши, бундан биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ва биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
биржа аъзоларининг барчасига биржа савдоларида бир вақтда иштирок этиш имкониятининг таъминланмаганлиги;
валюта биржаси томонидан бозор конъюнктурасини сунъий равишда ўзгартиришга сабаб бўлиши мумкин бўлган нотўғри ва атайлаб ёлғон маълумотларнинг тарқатилиши.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай етказилади.»;
р) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
лицензиатнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
лицензия берилган сана ва тартиб рақами;
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уни бекор қилиш асослари ҳамда саналари.».
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 август,
19/3-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
qarori
“Valyuta birjasi faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2016-yil 23-apreldagi 12/1-son “Valyuta birjasi faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2788, 2016-yil 18-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 20-son, 227-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 22-avgustdagi 19/3-son qaroriga ILOVA
“Valyuta birjasi faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddimadagi “Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida” degan soʻzlar “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Nizomda :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom valyuta birjasi faoliyatini litsenziyalashni tartibga soladi.”;
b) 6-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) litsenziya berish toʻgʻrisida ariza, unda quyidagilar koʻrsatiladi: litsenziya daʼvogarining nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), elektron pochta manzili, bank hisobvaragʻi rekvizitlari;”;
v) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Litsenziyalovchi organ litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizani mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq hajmda qabul qilib olingan kundan boshlab yigirma ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqadi va litsenziyani beradi yoki uni berishni rad etadi.”;
g) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Litsenziya berganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda va tartibda davlat boji undiriladi.”;
d) 13-banddagi “qaror qabul qilingandan keyin uch kun mobaynida” degan soʻzlar “qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 15-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Litsenziya QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda rasmiylashtiriladi.”;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
j) 16 va 22-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
z) 17-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“litsenziya daʼvogari litsenziya olish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etishi;”;
toʻrtinchi xatboshidagi “shart-sharoitlariga nomuvofiqligi” degan soʻzlar “shartlariga nomuvofiqligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma litsenziya daʼvogariga yozma shaklda, taqdim etilgan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar va ularni bartaraf qilib, hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etish mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi. Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma litsenziya daʼvogariga yuborilgan taqdirda litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.”;
k) quyidagi mazmundagi 18 1 — 18 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“18 1 . Hujjatlar xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan yoki xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin takroran taqdim etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziyani berishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
18 2 . Litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma litsenziya daʼvogariga rad etish sabablari, qonunchilikning aniq normalari va litsenziya daʼvogari mazkur sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi.
Litsenziya daʼvogari rad etish sabablarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi lozim.
18 3 . Litsenziya daʼvogari litsenziya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etganda, litsenziyalovchi organ litsenziya daʼvogarining arizasini va rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ular olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqadi.
Litsenziya daʼvogarining arizasini takroran koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.
18 4 . Litsenziya daʼvogarining arizasini takroran koʻrib chiqishda litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnomada ilgari koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi, bundan ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi mustasno.
18 5 . Litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin litsenziya daʼvogari tomonidan berilgan ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi va litsenziyalovchi organ tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.”;
l) 5-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish”;
m) 19-banddagi “bir oy muddatda” degan soʻzlar “besh ish kuni ichida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Litsenziya qayta rasmiylashtirilguniga qadar, litsenziat yoki uning huquqiy vorisi litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi asosida valyuta birjasi faoliyatini amalga oshiradi.
21. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish va berish litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza tegishli hujjatlar ilova qilingan holda olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida amalga oshiriladi.
Litsenziyalovchi organ litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.”.
o) 23-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“litsenziat oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turganda litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish haqida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat qilganda. Bunda litsenziyaning amal qilish muddati olti oygacha toʻxtatib turilishi mumkin;
litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlarining buzilganligi aniqlanganda;”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish sabablari va qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, yozma shaklda yetkaziladi.”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilishi muddatini belgilaydi. Bunda koʻrsatilgan muddat litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmasligi kerak.”;
yettinchi xatboshidagi “uch kun muddat ichida” degan soʻzlar “uch ish kuni ichida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 24 va 25-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Litsenziyaning amal qilishi quyidagi hollarda tugatiladi:
valyuta birjasi faoliyatini litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;
litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organga litsenziyaning amal qilishini olti oygacha boʻlgan muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza bilan ilgari murojaat etilgan boʻlib, mazkur muddat ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat qilinmagan taqdirda.
25. Litsenziya quyidagi hollarda bekor qilinadi:
litsenziat litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qilganda;
litsenziya qalbaki hujjatlardan foydalanilgan holda olinganligi fakti aniqlanganda;
litsenziat faoliyati yuridik shaxs sifatida tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, bundan uning oʻzgartirilishi, shuningdek yangidan vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda valyuta birjasi faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda qoʻshib yuborilishi mustasno;
litsenziya berilganligi uchun davlat boji belgilangan muddatda toʻlanmaganda;
litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan muddatda bartaraf etmaganda;
litsenziyalovchi organning litsenziyani berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda, agar mazkur qoidabuzarliklar fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga ziyon, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamoat xavfsizligiga zarar hamda atrof-muhitga ziyon yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa.
Quyidagilar litsenziya talablari va shartlarini qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadi:
birjalar va birja faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida oshkor etilishi taqiqlangan birja bitimlari toʻgʻrisidagi axborotning valyuta birjasi tomonidan uchinchi shaxslarga oshkor etilishi;
valyuta birjasi tomonidan birja aʼzolarining va ular mijozlarining pul mablagʻlaridan oʻz manfaatlari yoʻlida foydalanishi, bundan birjalar va birja faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida va birja savdosi qoidalarida nazarda tutilgan hollar mustasno;
birja aʼzolarining barchasiga birja savdolarida bir vaqtda ishtirok etish imkoniyatining taʼminlanmaganligi;
valyuta birjasi tomonidan bozor konyunkturasini sunʼiy ravishda oʻzgartirishga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan notoʻgʻri va ataylab yolgʻon maʼlumotlarning tarqatilishi.
Litsenziyalovchi organning litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga yozma shaklda, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay yetkaziladi.”;
r) 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Litsenziyalovchi organ litsenziyalar reyestrini yuritadi va unda quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi lozim:
litsenziatning nomi, joylashgan eri (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
litsenziya berilgan sana va tartib raqami;
litsenziyani qayta rasmiylashtirish, uning amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash, tugatish, uni bekor qilish asoslari hamda sanalari.”.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2022-yil 22-avgust,
19/3-son