UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 27-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 27 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмасининг иловага мувофиқ туман (шаҳар)лар ҳудудларида транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонларида:

терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналарини;

тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — кичик саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари кенгашларининг тегишли қарорлари асосида иловада кўрсатилган туман (шаҳар) ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун транспорт ва муҳандислик-коммуникациялар тармоқлари мавжуд ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонлари ажратилишини таъминласин.

Бунда, янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ҳудудида ер майдонларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда кичик саноат зонасининг архитектура-режалаштириш ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, белгиланган тартибда келишилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда:

бир ой муддатда кичик саноат зоналарининг жойлашув манзиллари аниқланганидан сўнг муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

қиймати 90,0 млрд сўм бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш ишларининг 2022-2023 йиллар кесимидаги манзилли дастури амалга ошириладиган ишлар ҳажми, масъул ижрочилар, муддатлар ва талаб этиладиган маблағларни кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини ҳамда маблағ ажратиш учун Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилишини;

кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон қарори 3-банди «а» ва «б»-кичик бандларида кўрсатилган молиялаштирувчилар маблағлари ҳисобидан кичик саноат зонасининг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш ишлари бажарилишини таъминласин.

Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.

4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа ташаббускорлари билан келишган ҳолда тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари ҳисобидан терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал кичик саноат зоналарида барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, уларни қуришни молиялаштириш ҳамда қурилган бино ва иншоотни тегишли қувватларни яратиш учун тадбиркорлик субъектларига сотиш, улуш билан иштирок этиш ёки ижара ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Қурилиш вазирлиги кичик саноат зонаси ҳудудидаги объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда:

кичик саноат зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар (чарм ва чармдан тайёрланган маҳсулотлар, сунъий чарм ва сунъий чармдан тайёрланган маҳсулотлар, пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва жундан тайёрланган маҳсулотлар, желатин, фурнитуралар, аксессуарлар, бутловчи маҳсулотлар) турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

кичик саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;

кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш юзасидан тегишли чоралар кўрсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 531-сон қарорига ИЛОВА

Терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинадиган ҳудудлар

Т/р Ҳудуд Туман (шаҳар) Ташкил қилинадиган кичик саноат зонаси майдони (га) 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 3 2. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани 8 3. Олтинкўл тумани 10 4. Бухоро вилояти Бухоро тумани 5 5. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани 19 6. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 1 7. Наманган вилояти Наманган шаҳри 10 8. Уйчи тумани 15 9. Самарқанд вилояти Ургут тумани 2 10. Самарқанд тумани 6 11. Сурхондарё вилояти Ангор тумани 15 12. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 35,7 14. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри 13 15. Қўқон шаҳри 12 16. Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани 5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 27 сентябрь,

531-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 09/22/531/0854-сон; 23.05.2024 й., 07/24/181/0360-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Charm-poyabzal va moʻyna mahsulotlarini ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalarini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarida tayyor mahsulot ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 26-fevraldagi PQ-143-son qarori ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari hokimliklari hamda “Oʻzcharmsanoat” uyushmasining ilovaga muvofiq tuman (shahar)lar hududlarida transport va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari mavjud yoki uni oʻtkazish oson boʻlgan faoliyat yuritmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer maydonlarida:

terini qayta ishlashga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalarini;

tayyor charm-poyabzal, moʻyna va import oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalarini (keyingi oʻrinlarda — kichik sanoat zonalari) tashkil qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgi Kengesi, xalq deputatlari Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari kengashlarining tegishli qarorlari asosida ilovada koʻrsatilgan tuman (shahar) hududlarida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari hokimliklari huzuridagi Kichik sanoat zonalarini boshqarish direksiyalariga doimiy foydalanish huquqi asosida kichik sanoat zonalarini tashkil etish uchun transport va muhandislik-kommunikatsiyalar tarmoqlari mavjud yoki uni oʻtkazish oson boʻlgan faoliyat yuritmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer maydonlari ajratilishini taʼminlasin.

Bunda, yangidan tashkil qilinadigan kichik sanoat zonalari hududida yer maydonlarini ajratish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qaroriga muvofiq elektron onlayn-auksion savdolari orqali amalga oshiriladi.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari hokimliklari, Qurilish vazirligi va “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi bilan birgalikda bir oy muddatda kichik sanoat zonasining arxitektura-rejalashtirish hujjatlari ishlab chiqilishini, belgilangan tartibda kelishilishini va tasdiqlanishini taʼminlasin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari hokimliklari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Oʻzbektelekom” AK hamda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda:

bir oy muddatda kichik sanoat zonalarining joylashuv manzillari aniqlanganidan soʻng muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va ishlab chiqarish infratuzilmasi obyektlarini tashkil etish boʻyicha tarmoq jadvallari ishlab chiqilishini va tasdiqlanishini;

qiymati 90,0 mlrd soʻm boʻlgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va ishlab chiqarish infratuzilmasi obyektlarini qurish ishlarining 2022-2023-yillar kesimidagi manzilli dasturi amalga oshiriladigan ishlar hajmi, masʼul ijrochilar, muddatlar va talab etiladigan mablagʻlarni koʻrsatgan holda ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini, loyiha-smeta hujjatlari tayyorlanishini hamda mablagʻ ajratish uchun Moliya vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etilishini;

kichik sanoat zonasida tadbirkorlik subyektlarini joylashtirish boʻyicha ishlab chiqilgan loyihalarga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarida tayyor mahsulot ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 26-fevraldagi PQ-143-son qarori 3-bandi “a” va “b”-kichik bandlarida koʻrsatilgan moliyalashtiruvchilar mablagʻlari hisobidan kichik sanoat zonasining boʻlinish chegarasiga qadar zarur muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va ishlab chiqarish infratuzilmasi obyektlarini qurish hamda modernizatsiya qilish ishlari bajarilishini taʼminlasin.

Moliya vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda loyiha-smeta hujjatlariga asosan 2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida zarur mablagʻlar ajratish choralarini koʻrsin.

4. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining kichik sanoat zonalarida loyihalarni amalga oshirishda loyiha tashabbuskorlari bilan kelishgan holda toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan terini qayta ishlash va charm-poyabzal kichik sanoat zonalarida barpo etiladigan bino va inshootlarning namunaviy loyihasini ishlab chiqish, ularni qurishni moliyalashtirish hamda qurilgan bino va inshootni tegishli quvvatlarni yaratish uchun tadbirkorlik subyektlariga sotish, ulush bilan ishtirok etish yoki ijara huquqi asosida berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

5. Qurilish vazirligi kichik sanoat zonasi hududidagi obyektlarda bajariladigan qurilish-montaj ishlari sifati ustidan davlat arxitektura-qurilish nazorati oʻrnatilishini taʼminlasin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Buxoro, Jizzax, Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona, Xorazm va Toshkent viloyatlari hokimliklari Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Savdo-sanoat palatasi hamda “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi bilan birgalikda:

kichik sanoat zonasi hududida oʻzlashtirish uchun taklif qilinayotgan import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan tayyor mahsulotlar (charm va charmdan tayyorlangan mahsulotlar, sunʼiy charm va sunʼiy charmdan tayyorlangan mahsulotlar, poyabzal, charm-attorlik, moʻyna va jundan tayyorlangan mahsulotlar, jelatin, furnituralar, aksessuarlar, butlovchi mahsulotlar) turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning muntazam ravishda tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin;

kichik sanoat zonasi hududida loyihalarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlarini jalb etish, ular bilan tizimli ishlarni olib borish, shuningdek kichik sanoat zonasi hududida ishlab chiqarishlarni joylashtirish boʻyicha investitsiya buyurtmanomalarini sifatli va oʻz vaqtida koʻrib chiqsin;

kichik sanoat zonasi hududida ishlab chiqarishlarni tashkil etish boʻyicha investitsiya loyihalarining biznes-rejalarini ishlab chiqishda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish yuzasidan tegishli choralar koʻrsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 27-sentabrdagi 531-son qaroriga ILOVA

Terini qayta ishlashga ixtisoslashgan hamda tayyor charm-poyabzal va moʻyna mahsulotlarini ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalari tashkil qilinadigan hududlar

T/r Hudud Tuman (shahar) Tashkil qilinadigan kichik sanoat zonasi maydoni (ga) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus tumani 3 2. Andijon viloyati Shahrixon tumani 8 3. Oltinkoʻl tumani 10 4. Buxoro viloyati Buxoro tumani 5 5. Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumani 19 6. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahri 1 7. Namangan viloyati Namangan shahri 10 8. Uychi tumani 15 9. Samarqand viloyati Urgut tumani 2 10. Samarqand tumani 6 11. Surxondaryo viloyati Angor tumani 15 12. Toshkent viloyati Ohangaron tumani 35,7 14. Fargʻona viloyati Margʻilon shahri 13 15. Qoʻqon shahri 12 16. Xorazm viloyati Hazorasp tumani 5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 27-sentabr,

531-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.09.2022-y., 09/22/531/0854-son; 23.05.2024-y., 07/24/181/0360-son)

lex.uz