📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш, туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда оворагарчиликларнинг олдини олиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатларни ва ундаги навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилсин.
2. Белгилансинки:
туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади;
туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача қадар амалга оширилади.
4. Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги таклифларни 2023 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинсин.
7. Фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва фикр олиш тартиби жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари ахборот тизимларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 1-ИЛОВА
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент фуқаролардан никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича аризаларни давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) орқали қабул қилиш ва туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва никоҳ уйларида (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органи) далолатнома ёзувларини қайд қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этишда татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламент фақат Сирдарё вилояти ҳудудида 2023 йил 1 июлга қадар амал қилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида Марказ орқали мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач уларнинг сўровномасида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
Бунда, никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар Марказга ўзлари келиб мурожаат этади ва Марказ ходими никоҳланувчи шахслар номидан ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Белгиланган намунадаги сўровнома никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети) асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.
Сўровномада никоҳланувчи шахслар томонидан никоҳни қайд этиш жойи ва тартиби (ФҲДЁ органи биносида, жумладан тантанали равишда ёки жойига борган ҳолда қайд қилиш) кўрсатилади. Никоҳланувчи шахслар сўровнома берилган вақтдан бошлаб бир ой давомида, бироқ никоҳни қайд этиш белгиланган кундан камида 2 кун олдин Марказга келган ҳолда никоҳни қайд этиш тартибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
5. Марказ орқали мурожаат қилинган пайтда тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун йўлланмалар Марказ ходими томонидан берилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мустасно бўлиб, ушбу ҳолларда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахсларга фақат ОИВ-инфекцияси юзасидан мажбурий тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланма берилади.
6. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда Марказга келиш имконияти бўлмаса, у ҳолда Марказга аризани улардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
7. Никоҳга кириш ҳақидаги сўровнома сўровномалар ҳисобга олинадиган махсус электрон дафтарда қайд этилиши керак.
8. Никоҳланувчи шахслар томонидан сўровнома белгиланган тартибда имзолангандан сўнг қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
никоҳни қайд этганлик учун — «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган миқдорлардаги давлат божи;
гербли гувоҳномалар берганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида йиғим;
никоҳни тантанали вазиятда, шу жумладан жойига борган ҳолда қайд қилганлик учун (сўровномада кўрсатилган бўлса) белгиланган миқдорларда йиғим.
Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан ҳар қандай тўловларни қабул қилиш ёки талаб қилиш тақиқланади.
9. Агар никоҳни қайд этиш бўйича сўровнома берилган вақтдан бошлаб никоҳ қайд этилгунга қадар никоҳланувчи шахслар ёки улардан бири никоҳ тузиш фикридан қайтса, тўловларни амалга оширган тарафнинг ёзма мурожаатига асосан тўланган пул маблағлари Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
10. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.
11. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг ФҲДЁ органига биргаликдаги ёзма ёки оғзаки мурожаатига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
12. ФҲДЁ органи никоҳни қайд қилишдан 15 кун олдин, яъни тиббий кўрик натижаларини қабул қилиш жараёнида қуйидагиларни амалга оширади:
никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида сўровномадаги маълумотларни ва илова қилинган ҳужжатлар тўғрилигини текширади;
никоҳланувчи шахсларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилади;
никоҳланувчи шахсларни никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради;
агар никоҳланувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтиради;
қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича никоҳланувчи шахсларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текшириб кўради.
Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу — никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома (никоҳдан ажралганлик ҳақидаги маълумотнома) ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома (ўлим ҳақидаги маълумотнома) ва унинг вафот этган шахс билан тузилган никоҳи ҳақидаги маълумотнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.
13. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:
лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
14. Никоҳланувчи шахсларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари ва танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин.
15. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида ўзларига маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
16. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмайдиган истисно ҳолларда никоҳ тузилганлиги шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда, никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида қайд қилинади. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақда тегишли белги киритилади.
17. Агар ФҲДЁ органига ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
18. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.
19. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини бир ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда, ФҲДЁ органи бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
20. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивига хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
3-боб. Никоҳдан ажратиш
§ 1. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш
21. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги сўровномани Марказлар орқали қабул қилади.
Никоҳдан ажратиш юзасидан мурожаат қилган эр-хотин ўзлари келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими эр-хотинлар номидан сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, мурожаат қилган эр ёки хотин никоҳдан ажратишни қайд этадиган ФҲДЁ органини танлайди.
Марказ эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
22. Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги сўровномани бериш учун Марказга кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўрилганлиги ҳақида фуқаролар йиғини томонидан ФҲДЁ органига далолатнома тақдим этилади.
23. Эр ва хотин томонидан сўровнома белгиланган тартибда имзолангандан сўнг қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
никоҳдан ажратишни қайд этганлик учун — «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорлардаги давлат божи;
гербли гувоҳномалар берганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида йиғим.
Эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
ФҲДЁ органлари томонидан эр-хотинлардан ҳар қандай тўловларни қабул қилиш ёки талаб қилиш тақиқланади.
24. Агар никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича сўровнома берилган вақтдан бошлаб ажрим қайд этилгунга қадар эр-хотинлар никоҳдан ажралиш фикридан қайтса, тўловларни амалга оширган тарафнинг ёзма мурожаатига асосан тўланган пул маблағлари Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
25. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
26. Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида сўровнома берилган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
27. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги сўровномасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
§ 2. Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш
28. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
Бундай ҳолларда сўровномага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.
Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
29. Никоҳдан ажратиш юзасидан мурожаат қилган эр ёки хотин ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими эр ёки хотин номидан ушбу Регламентнинг 5 ва 6-иловасидаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, мурожаат қилган эр ёки хотин никоҳдан ажратишни қайд этадиган ФҲДЁ органини танлайди.
30. Никоҳдан ажралишни хоҳловчи эр (хотин) ўз сўровномасида судланган эри (хотини)нинг жазони ўтаётган жойини ёхуд муомалага лаёқатсиз эри (хотини) васийсининг ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчининг манзилини, шунингдек никоҳдан ажратишда ўзи танлайдиган фамилияни кўрсатиши лозим.
Сўровномани қабул қилган Марказ шу куниёқ бу тўғрида жазони ижро этиш муассасасига ёхуд муомалага лаёқатсиз эр(хотин) васийсига ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчига, улар бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органига хабарнома жўнатади.
Хабарномада болалар тўғрисида, эр (хотин)нинг умумий мулкида бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низонинг ёхуд меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр (хотин) таъминоти учун маблағлар тўлаш ҳақидаги низонинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш учун вақт кўрсатилган бўлиши керак.
Эр (хотин)дан бирининг сўровномаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, Марказга ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органида амалга оширилади.
31. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
32. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан тикланиши мумкин.
Бу ҳолда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилади.
Томонлардан бири янги никоҳга кирган тақдирда никоҳ тикланиши мумкин эмас.
Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
§ 3. Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш
33. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади.
34. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг Марказ орқали берган сўровномасига ( 7-илова ) биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади.
Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этиш, никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилнинг сўровномаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.
35. МДҲ мамлакати ва чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, умумий тартибда ФҲДЁ органида қайд этилади.
Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентнинг 8-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
36. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Никоҳни қайд этиш _____ йил _________ ойининг ___ кунига тайинланди. ____________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимнинг фамилияси ва имзоси) Никоҳ қайд этилди д/ё ___________________________________ _________ йил ______________ ойи __________________ куни ____________________________________________________ (ФҲДЁ органи номи) ____________________________________________________ (д/ё.ни қайд қилган ходимнинг фамилияси ва имзоси) Берилган гувоҳнома _____________________________________ (серияси, рақами) Олд томони Никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақида СЎРОВНОМА I. Куёв Келин 1. Фамилияси 2. Исми 3. Ота исми 4. Туғилган вақти ва ёши ____ йил «__» ________ «___» ёшга тўлган ______ йил «__» _________ «___» ёшга тўлган 5. Туғилган жойи (республика, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ) 6. Миллати 7. Оилавий аҳволи (никоҳда бўлмаган, бева, ажрашган) 8. Умумий болалари ҳақида маълумот 9. Яшаш жойи (манзили тўлиқ кўрсатилсин) 20__ йилдан 20__ йилдан 10. Нечанчи никоҳи 11. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддаси билан таништирилдик. Никоҳ тузишимизга монелик қиладиган ҳолатлар йўқ. Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари билан танишмиз. Никоҳ тузишга монелик қ?ладиган ҳолатларни яширганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдик. Никоҳ қайд этилгандан сўнг қуйидаги фамилияларда бўлишни хоҳлаймиз: _________________________ (эр) __________________________ (хотин) Никоҳга кирувчиларнинг никоҳгача бўлган фамилияси ва имзолари: Куёв ______________________________ Келин _____________________________ ___________________________________________ ___________________________________________ _______ йил «____» ______________ (ариза топширилган сана) Кириш рақами _______________ Сана _______________________ Орқа томони II. Эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахсларнинг Оила кодексининг 17-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳақидаги муносабати Куёв ______________________________ Келин_________________________ (муносабати ва имзоси) (муносабати ва имзоси) Белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, унинг натижалари билан бир-биримизни таништирдик. Бир-биримизнинг соғлиғимиз ва оилавий аҳволимиз тўғрисида маълумотга эгамиз. Бизга келажакда эр-хотин ва ота-она сифатидаги ҳуқуқ ва бурчларимиз тушунтирилди. Никоҳ тузишга ўзаро розилигимизни билдириб, уни қонуний рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз. Куёв_______________________________ (никоҳгача фамилияси) Келин ______________________________ (никоҳгача фамилияси) ________________ (имзоси) ________________ (имзоси) ______ йил «___» __________ Агар никоҳланувчилар никоҳни жойига чиққан ҳолда тантанали қайд этилишини хоҳлашса, улардан бирининг бу ерга __________ имзоси қўйилсин.
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Никоҳ тузишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Никоҳланувчи шахслар Никоҳга кириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш никоҳга кириш ёшига етганидан сўнг 2-босқич Давлат хизматлари маркази ходими 1. Никоҳланувчилар номидан сўровнома тўлдириш ва ФҲДЁ бўлимига юбориш 2. Мажбурий тиббий кўрик учун йўлланма расмийлаштириш бир соат ичида 3-босқич Никоҳланувчи шахслар Никоҳга кириш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш сўровнома берилган вақтда 4-босқич ФҲДЁ органи Никоҳланувчиларнинг никоҳини қайд қилиш ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома бериш Бир ойлик муддатдан сўнг (ушбу муддатни белгиланган тартибда қисқартириш бундан мустасно)
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ______ йил ______ ойи ____ кунига тайинланди. ____________________________________________ (аризани қабул қилган ходимининг фамилияси ва имзоси) Никоҳдан ажралганлик қайд этилди д/ё________ _________йил ___________ ойи _____ куни Берилган гувоҳномалар ____________________ (серия, рақами) _________________ (серия, рақами) _____________________________________________________ (ФҲДЁ органи номи) _____________________________________________________ (д/ё ни қайд этган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ва имзоси) Никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида СЎРОВНОМА Бизнинг мулкий низоларимиз ҳамда вояга етмаган фарзандларимиз йўқ ва ўзаро розилигимизга кўра Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ никоҳдан ажралишни қайд этишингизни сўраймиз. Никоҳдан ажралиш шартлари ва тартиби билан танишдик ҳамда ёлғон маълумотлар берганлигимиз учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдик. Ўзимиз ҳақимизда қуйидагиларни баён қиламиз. Маълумотлар Эр Хотин 1. Фамилияси 2. Исми 3. Ота исми 4. Туғилган вақти 5.Миллати 6. Доимий яшаш жойи (республика, вилоят, туман (шаҳар), кўча) 7. Нечанчи никоҳи 8. Ажратилаётган никоҳ ҳақида (д/ё рақами ва санаси, қайд этган ФҲДЁ органи) 9. Ажралгандан сўнг фамилияси 10. Ажралишнинг сабаби 11. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серия ва рақами) Эр________________________ (фамилия ва имзо) Хотин__________________________ (фамилия ва имзо) _______ йил «___» ____________
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўзаро розилик асосида никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Эр-хотинлар Никоҳдан ажратиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш исталган вақтда 2-босқич Давлат хизматлари маркази ходими 1. Эр-хотин номидан сўровнома тўлдириш ва ФҲДЁ бўлимига юбориш мурожаат қилинган вақтда 2. Эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига хабар бериш. сўровнома берилган вақтда 3-босқич Эр ёки хотин Никоҳдан ажратиш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш сўровнома берилган вақтда 4-босқич ФҲДЁ органи Никоҳдан ажратишни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома бериш уч ой муддатдан сўнг
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
___________________ __________________________________ га (ФҲДЁ органи номи) __________________________________________________________(ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми) __________________________________________________________(яшаш манзили) __________________________________________________________ (паспорт серияси, рақами, қачон, ким томонидан берилган) СЎРОВНОМА _______________________________ судининг менинг эрим (хотиним)____________________________________ ни (фамилияси, исми, отасининг исми) муомалага лаёқатсиз (бедарак йўқолган) деб топиш ҳақидаги ______ йил _________________ даги ________________ қарорига асосан никоҳдан ажралишимизни қайд этишингизни сўрайман. Муомалага лаёқатсиз (бедарак йўқолган) деб топилган хотинимга (эримга)____________________________________ ________________________________________________________________________________________да яшовчи (яшаш манзили тўлиқ кўрсатилсин) фуқаро _________________________________________________ васий (мол-мулк бошқарувчиси) этиб тайинланган. (фамилия, исм ва ота исми) Унга никоҳдан ажралиш истагимни хабар қилишингизни ва розилик билдирса, никоҳдан ажралишни қайд қилишингизни сўрайман. Никоҳдан ажралгандан сўнг, қуйидаги фамилияда бўлишни хоҳлайман: Эр (хотин): ____________________________________________ Илова: _________________________________ судининг қонуний кучга кирган қарори ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома. __________ имзо _______ йил «___» ______________ Никоҳдан ажралишни қайд этиш ________ йил _________________ ойи _________ кунига тайинланди. ____________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ва имзоси) Никоҳдан ажралганлик ________ йил ______________ ойи ______ кунида _________-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилди ва ____________________ гувоҳнома берилди. (серия, рақами)
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
___________________ __________________________________ га (ФҲДЁ органи номи) __________________________________________________________(ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми) __________________________________________________________(яшаш манзили) __________________________________________________________ (паспорт серияси, рақами) СЎРОВНОМА Менинг эрим (хотиним)______________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) ______________________________________ судининг _______ йил «_____»___ __________________ даги ҳукмига асосан ________ йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирги кунда ________________________________________ ________________________________________________ да жазони ўтамоқда. (жазони ижро этиш муассасасининг аниқ манзилгоҳи) Никоҳдан ажралгандан сўнг, қуйидаги фамилияда бўлишни хоҳлайман: Эр (хотин): ____________________________________________ Илова: _________________________________ судининг қонуний кучга кирган ҳукми __________ имзо _______ йил «___» ______________ Никоҳдан ажралишни қайд этиш ________ йил _________________ ойи _________ кунига тайинланди. ____________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимининг фамилияси ва имзоси) Никоҳдан ажралганлик ________ йил ______________ ойи ______ кунида _________-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилди ва ____________________ гувоҳнома берилди. (серия, рақами)
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
_______________________________________________________ га (ФҲДЁ органи номи) _________________________________________________________ (ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми) _________________________________________________________ (яшаш манзили) _________________________________________________________ (паспорт серияси ва рақами) Никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисида СЎРОВНОМА (суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қарорига асосан) __________________________________ судининг __________ йил ____________ ойи _______ кунидаги _______-сонли қарорига асосан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 119-120-бандларига мувофиқ никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этишингизни сўрайман. Никоҳдан ажралгандан сўнг, қуйидаги фамилияда бўлишни хоҳлайман: Эр (хотин): _______________________________________________________________________ Илова: __________________________________________ судининг қонуний кучга кирган қарори. _____________ _______ йил «___» ______________ имзо
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Суд қарорига асосан никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Эр ёки хотин Никоҳдан ажратиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш суднинг қарори қонуний кучга киргандан сўнг 2-босқич Давлат хизматлари маркази ходими Эр-хотин номидан сўровнома тўлдириб, сўровнома ва суд қарорини ФҲДЁ бўлимига юбориш мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Эр ёки хотин Никоҳдан ажратиш учун давлат божи, герб йиғими ва бошқа тўловларни амалга ошириш сўровнома берилган вақтда 4-босқич ФҲДЁ органи Никоҳдан ажратишни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома бериш бир соат давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 4-бандида :
тўртинчи хатбошидаги «Давлат хизматлари агентлиги директорига» сўзлари «Тошкент давлат юридик университети ректори» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига;»;
олтинчи — ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-даражали адлия маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директорига; Интеллектуал мулк маркази директорига 2-даражали адлия маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига; 3-даражали адлия маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига 1-даражали юрист — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига 2-даражали юрист — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига»;
ўн биринчи хатбошидан «Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. ФҲДЁ бўлими:
1 иш куни давомида бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда ушбу регламентнинг 10-бандида кўрсатилган давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлаш учун бола ҳақидаги маълумотларни ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади;
электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код қўйилган хабарномани юборади;
сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, 1 иш соати мобайнида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.»;
г) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 10-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ФҲДЁ бўлимидан ахборот тизимлари орқали маълумотлар келиб тушганидан сўнг:»;
е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи чегириб қолинади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг 5 санасига қадар ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотлари асосида ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд этилган болалар сонига мувофиқ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари тузилган солиштирма далолатномаларга асосан республика бюджети ҳисобидан доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштиради.
Бунда, давлат божи суммаси «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.»;
ж) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Тиббиёт муассасаси ходими 1. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФҲДЁ бўлимига юбориш; Бола туғилганидан сўнг 1 кун мобайнида 2. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш Хабарнома келгандан сўнг 1 иш соати давомида 2-босқич ФҲДЁ бўлими 1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида 2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида 3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш 4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юбориш Автоматик равишда 3-босқич Тиббиёт муассасаси ходими QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб бериш Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол 4-босқич Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш 1 иш куни ичида 5-босқич Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш Автоматик равишда 6-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС хабар юбориш 1 иш куни ичида 7-босқич Пенсия жамғармаси бўлими 1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш. Автоматик равишда 2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар 3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш Жорий ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар 8-босқич Халқ банки Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС хабар орқали юбориш. Мурожаат қилган вақтда 9-босқич ФҲДЁ бўлими Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш Мурожаат қилган вақтда
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
______________________ (сана) _____________________ (рақам) Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Бола ҳақидаги маълумотлар (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Болага бериладиган Ф.И.О.: 1.1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотлари: II. Ота-она ҳақидаги маълумотлар (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Онанинг Ф.И.О.: 1.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 2. Отанинг Ф.И.О.: 2.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 3. Ота-онанинг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотлари: III. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш (хоҳишига кўра) 1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш: ҳа йўқ 2. Ҳисобга қўйиладиган тиббий поликлиника манзили ва сони: IV. Бир марталик нафақани олиш (хоҳишига кўра) 1. Бир марталик нафақани олиш: ҳа йўқ 2. Нақд кўринишда (1) ёки банк пластик картаси (2) орқали олиш: 1 2 3. Банк пластик картаси танланганда, аризачининг ЖШШИР орқали унга тегишли карта рақами: V. Болани рўйхатга қўйиш 1. Манзил: Отаси Онаси Бошқа VI. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш (хоҳишига кўра) 1. Ташкилот номи ва манзили: 1. 2. 3.
з) қуйидаги мазмундаги 3 ва 4 иловалар билан тўлдирилсин:
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА № ______ 1. Боланинг Ф.И.О. 2. Туғилган санаси ва жойи: 3. Далолатнома ёзуви қайд қилинган сана ва рақами: 3. Боланинг ЖШШИРи: 4. Отасининг Ф.И.О. 5. Миллати: 6. Фуқаролиги: 7. Онасининг Ф.И.О. 8. Миллати: 9. Фуқаролиги: 10. ФҲДЁ бўлими: 11. Маълумотнома берилган сана: Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
540-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish tartiblarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning huquq va erkinliklarini taʼminlash hamda huquqiy xizmat koʻrsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-martdagi PF-89-son Farmoniga muvofiq aholiga fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini oson va qulay sharoitlarda koʻrsatish, tugʻilganlik holatlarini oʻz vaqtida qayd etish, nikoh tuzish va nikohdan ajralganlik holatlarini qayd etishda ovoragarchiliklarning oldini olish, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari xodimlari oʻrtasida korrupsiyaviy holatlarni va undagi navbatlarni bartaraf etish hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish tartiblarini yanada takomillashtirish maqsadida, Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Tugʻilganlikni tibbiyot muassasalari orqali fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimlarida qayd etish tartibi 2023-yil 1-yanvardan Toshkent shahrida, 2023-yil 1-iyundan esa butun respublika hududida joriy etilsin.
2. Belgilansinki:
tugʻilganlik holati fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimlarida qayd qilinganligi haqida tibbiyot muassasalari tomonidan QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma beriladi va ushbu maʼlumotnoma tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomaga tenglashtiriladi hamda davlat organlari va tashkilotlar tomonidan qabul qilishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi;
tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnoma fuqarolarning istalgan vaqtdagi murojaatlariga asosan fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimlari tomonidan belgilangan miqdorda gerb yigʻimi undirilgan holda rasmiylashtirib beriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun arizalarni Sirdaryo viloyatining tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilish boʻyicha huquqiy eksperiment oʻtkazish haqidagi taklifiga rozilik berilsin.
Huquqiy eksperiment 2022-yil 1-noyabrdan 2023-yil 1-iyulgacha qadar amalga oshiriladi.
4. Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglament 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi oʻtkazilgan huquqiy eksperiment natijalari boʻyicha ushbu davlat xizmatlarini davlat xizmatlari markazlari orqali joriy etish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish haqidagi takliflarni 2023-yil 1-avgustga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
6. Nikohga kirish haqida ariza berilganda nikohlanuvchi shaxslarning yashash joyidagi mahalla fuqarolari yigʻinini xabardor qilish tartibi bekor qilinsin.
7. Fuqarolarning familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishda tekshiruv oʻtkazish uchun fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimlari tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ichki ishlar organlariga soʻrovnoma yuborish va fikr olish tartibi joriy etilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Sogʻliqni saqlash hamda Ichki ishlar vazirliklari axborot tizimlarini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 540-son qaroriga 1-ILOVA
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament fuqarolardan nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish boʻyicha arizalarni davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) orqali qabul qilish va tuman (shahar) fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimi va nikoh uylarida (keyingi oʻrinlarda — FHDY organi) dalolatnoma yozuvlarini qayd qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentning amal qilishi ozodlikdan mahrum etish joylaridagi shaxslar bilan nikohni qayd etishda tatbiq etilmaydi.
3. Ushbu Reglament faqat Sirdaryo viloyati hududida 2023-yil 1-iyulga qadar amal qiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Nikoh tuzishni xohlovchi shaxslar bu toʻgʻrida Markaz orqali murojaat etgan kundan keyin bir oy oʻtgach ularning soʻrovnomasida koʻrsatilgan joydagi FHDY organi tomonidan qayd etiladi.
Bunda, nikoh tuzishni xohlovchi shaxslar Markazga oʻzlari kelib murojaat etadi va Markaz xodimi nikohlanuvchi shaxslar nomidan ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Belgilangan namunadagi soʻrovnoma nikohlanuvchilarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari (fuqarolik pasporti, xorijga chiqish pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta, harbiy xizmatchining shaxsiy guvohnomasi yoki harbiy bileti) asosida toʻldiriladi va barcha savollarga aniq va toʻliq javoblar berilishi kerak.
Soʻrovnomada nikohlanuvchi shaxslar tomonidan nikohni qayd etish joyi va tartibi (FHDY organi binosida, jumladan tantanali ravishda yoki joyiga borgan holda qayd qilish) koʻrsatiladi. Nikohlanuvchi shaxslar soʻrovnoma berilgan vaqtdan boshlab bir oy davomida, biroq nikohni qayd etish belgilangan kundan kamida 2 kun oldin Markazga kelgan holda nikohni qayd etish tartibiga oʻzgartirish kiritish huquqiga ega.
Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
5. Markaz orqali murojaat qilingan paytda tibbiy koʻrikdan oʻtish hamda yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazlarida oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun yoʻllanmalar Markaz xodimi tomonidan beriladi, bundan Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 17-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan holatlar mustasno boʻlib, ushbu hollarda ellik yoshgacha nikoh tuzuvchi shaxslarga faqat OIV-infeksiyasi yuzasidan majburiy tibbiy tekshiruvdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.
6. Agar biron-bir sabab bilan nikoh tuzuvchilarning ikkalasi ayni bir vaqtda Markazga kelish imkoniyati boʻlmasa, u holda Markazga arizani ulardan biri berishi mumkin, bu holda kela olmagan shaxsning imzosi notarial tartibda yoki FHDY organi mudiri tomonidan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
7. Nikohga kirish haqidagi soʻrovnoma soʻrovnomalar hisobga olinadigan maxsus elektron daftarda qayd etilishi kerak.
8. Nikohlanuvchi shaxslar tomonidan soʻrovnoma belgilangan tartibda imzolangandan soʻng quyidagi toʻlovlar amalga oshiriladi:
nikohni qayd etganlik uchun — “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan miqdorlardagi davlat boji;
gerbli guvohnomalar berganlik uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida yigʻim;
nikohni tantanali vaziyatda, shu jumladan joyiga borgan holda qayd qilganlik uchun (soʻrovnomada koʻrsatilgan boʻlsa) belgilangan miqdorlarda yigʻim.
Toʻlovlar amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
FHDY organlari tomonidan nikohlanuvchi shaxslardan har qanday toʻlovlarni qabul qilish yoki talab qilish taqiqlanadi.
9. Agar nikohni qayd etish boʻyicha soʻrovnoma berilgan vaqtdan boshlab nikoh qayd etilgunga qadar nikohlanuvchi shaxslar yoki ulardan biri nikoh tuzish fikridan qaytsa, toʻlovlarni amalga oshirgan tarafning yozma murojaatiga asosan toʻlangan pul mablagʻlari Adliya vazirligi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytarib beriladi.
10. FHDY organi mudiri uzrli sabablar boʻlganda hamda arizachilarning iltimoslariga koʻra bir oylik muddatni qisqartirishi mumkin.
Bunda uzrli sabablarni tasdiqlovchi — bolalarining tugʻilganligi haqidagi guvohnomalari, tibbiyot muassasasining kelinning homiladorligi yoki bir tarafning kasalligi haqidagi maʼlumotnomasi, xizmat safari toʻgʻrisidagi guvohnoma va shu kabi hujjatlar koʻrsatiladi.
11. Nikohni qayd etish muddatini uzaytirish nikoh tuzuvchilarning FHDY organiga birgalikdagi yozma yoki ogʻzaki murojaatiga binoan koʻrib chiqiladi. Ayrim hollarda yetarli asoslar boʻlgan taqdirda, shuningdek FHDY organining tashabbusi bilan ushbu muddat uch oygacha uzaytirilishi mumkin.
12. FHDY organi nikohni qayd qilishdan 15 kun oldin, yaʼni tibbiy koʻrik natijalarini qabul qilish jarayonida quyidagilarni amalga oshiradi:
nikohlanuvchi shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida soʻrovnomadagi maʼlumotlarni va ilova qilingan hujjatlar toʻgʻriligini tekshiradi;
nikohlanuvchi shaxslarga nikoh tuzish tartibi va shartlarini, kelgusida er-xotin va ota-ona sifatida vujudga keladigan huquqlari va majburiyatlarini tushuntiradi va bir-birining salomatliklari toʻgʻrisida va oilaviy ahvoli toʻgʻrisida xabardor ekanliklariga ishonch hosil qiladi;
nikohlanuvchi shaxslarni nikoh tuzishga monelik qiladigan holatlarni yashirish oqibatlari toʻgʻrisida ogohlantiradi;
agar nikohlanuvchi shaxslarning otalik belgilanmagan birgalikdagi bolalari boʻlsa, u holda ularga otalikni belgilash tartibini tushuntiradi;
qonun nikohlanuvchi shaxslardan hatto bittasi ilgari qayd etilgan nikohda turgan shaxslar oʻrtasida nikoh tuzilishini taqiqlashi sababli shaxsni tasdiqlovchi hujjatlari boʻyicha nikohlanuvchi shaxslarning qonuniy nikohda turish-turmasligini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirib koʻradi.
Ilgari nikohda boʻlgan shaxs FHDY organiga avvalgi nikohi bekor qilinganligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etishi kerak. Bu — nikohning bekor qilinganligi haqidagi guvohnoma (nikohdan ajralganlik haqidagi maʼlumotnoma) yoki sud qarori, erning (xotinning) oʻlimi haqidagi guvohnoma (oʻlim haqidagi maʼlumotnoma) va uning vafot etgan shaxs bilan tuzilgan nikohi haqidagi maʼlumotnoma yoxud sudning nikoh haqiqiy emas deb topilganligi haqidagi qarori boʻlishi mumkin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 16-moddasiga muvofiq:
loaqal bittasi qayd qilingan boshqa nikohda turgan shaxslar oʻrtasida;
nasl-nasab shajarasi boʻyicha toʻgʻri tutashgan qarindoshlar oʻrtasida, tugʻishgan va oʻgay aka-ukalar bilan opa-singillar oʻrtasida, shuningdek farzandlikka oluvchilar bilan farzandlikka olinganlar oʻrtasida;
loaqal bittasi ruhiyat buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxslar oʻrtasida nikoh tuzishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Nikohlanuvchi shaxslarning istaklariga binoan nikoh ularning qarindoshlari va tanishlari ishtirokida qayd etiladi. Nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslar tomonidan belgilangan sonda guvohlar ishtirok etishi mumkin.
15. Nikohni qayd etish faqat nikohlanuvchi shaxslarning ishtirokida amalga oshiriladi. FHDY organlari nikohlanuvchi shaxslarning tibbiy koʻrikdan oʻtganligiga hamda ushbu tekshiruvlarning natijalari toʻgʻrisida ularning xabardor ekanligiga ishonch hosil qilishi kerak, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksi 13-moddasining beshinchi qismida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Nikohning ishonchnoma boʻyicha yoki vakil orqali, shuningdek tibbiy tekshiruvdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma boʻlmaganda qayd etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
FHDY organlari xodimlari nikohni qayd etish vaqtida oʻzlariga maʼlum boʻlgan shifokorlik sirlaridan iborat boʻlgan maʼlumotlarni oshkor etganligi uchun belgilangan tartibda javob beradilar.
16. Nikohlanuvchilardan biri betobligi sababli FHDY organiga kela olmaydigan istisno hollarda nikoh tuzilganligi shifoxonada, uyda yoki boshqa tegishli joyda, nikohlanuvchi ikkala shaxsning ishtirokida qayd qilinadi. Dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida bu haqda tegishli belgi kiritiladi.
17. Agar FHDY organiga ushbu Reglamentning 12-bandida koʻrsatilgan holatlar mavjudligi haqida ariza tushgan boʻlsa, nikohni qayd etish boshqa muddatga qoldiriladi. Bunda arizachiga belgilangan muddatda zarur dalillarni taqdim etish tavsiya qilinadi. FHDY organi manfaatdor shaxsning iltimosiga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan zarur tekshiruv oʻtkazishi mumkin. Nikohni qayd etish vaqti keyinga surilganligi haqida arizachilar xabardor qilinadi. Nikohni qayd etishga toʻsiq boʻluvchi qonuniy holatlar mavjud boʻlganda FHDY organi uni qayd etishni rad qiladi. Agar mazkur maʼlumotlar tasdiqlanmasa, u holda nikohni qayd etish umumiy asoslarda amalga oshiriladi. Yuqorida qayd etilgan holatlarni tekshirish muddati uch oydan oshmasligi kerak.
18. Nikoh tuzilganligini qayd etishda nikohlanuvchi shaxslar oʻz xohishlariga koʻra ikkalasidan birining familiyasini umumiy familiya sifatida tanlashlari yoki oʻzlarining nikohgacha boʻlgan familiyalarida qolishlari mumkin.
Nikohlanuvchilar familiyalarining qoʻshilishi orqali hosil boʻlgan familiya umumiy familiya sifatida tanlanishi mumkin.
19. Nikohlanuvchilardan biri er yoki xotinning familiyasini qabul qilsa, u holda shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini bir oy ichida almashtirishi zarurligi toʻgʻrisida FHDY organi tomonidan ogohlantiriladi.
Harbiy xizmatga majbur boʻlgan yoki harbiy xizmatga chaqiriluvchining nikohi qayd etilganligi sababli familiyasi oʻzgartirilganda, FHDY organi bu haqda harbiy xizmatga majbur boʻlgan yoki harbiy xizmatga chaqiriluvchi roʻyxatda turgan tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga xabar qiladi.
20. Nikoh tuzishning belgilangan qoidalari buzilganda, shuningdek gʻarazli maqsadni koʻzlab tuzilgan nikoh sud qarori bilan haqiqiy emas deb topiladi.
Sudning nikoh haqiqiy emas deb topilganligi toʻgʻrisidagi qonuniy kuchga kirgan qarori asosida FHDY organi nikoh qayd etilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga bu haqda belgi qoʻyadi va adliya boshqarmasining idoraviy FHDY arxiviga xabarnoma yuboradi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd qilingan holatlar bundan mustasno.
Nikoh sud tomonidan haqiqiy emas deb topilgan hollarda nikoh tuzilganligi haqida takroriy guvohnoma berilmaydi.
3-bob. Nikohdan ajratish
§ 1. Voyaga yetmagan farzandlari boʻlmagan er-xotinlarni ularning oʻzaro roziligiga koʻra nikohdan ajratishni qayd etish
21. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 42 va 218-moddalariga muvofiq FHDY organi mulkiy nizolari hamda voyaga yetmagan farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olinganlari) boʻlmagan er-xotinlardan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani Markazlar orqali qabul qiladi.
Nikohdan ajratish yuzasidan murojaat qilgan er-xotin oʻzlari kelib murojaat etgan taqdirda, Markaz xodimi er-xotinlar nomidan soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, murojaat qilgan er yoki xotin nikohdan ajratishni qayd etadigan FHDY organini tanlaydi.
Markaz er-xotinni yarashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish uchun er-xotinning birga yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini, agar ular birga yashamayotgan boʻlsa, har birining yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi ariza berilgan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay yozma ravishda xabardor qilishi kerak.
Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentning 4-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
22. Agar er-xotindan biri nikohdan ajralish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani berish uchun Markazga kela olmasa, u holda er-xotin nomidan birgalikda yozilgan arizani ulardan biri topshirishi mumkin. Kela olmagan er yoki xotinning arizadagi imzosi notarial tartibda yoki FHDY organi mudiri tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak. Arizada er-xotin ajralishga oʻzaro rozi ekanliklari, voyaga yetmagan bolalari yoʻqligi, shuningdek ulardan biri nikohdan ajratish qayd etilishi belgilangan kunda FHDY organiga kela olmasa, nikohdan ajratishning uning ishtirokisiz qayd etilishiga roziligi tasdiqlanadi.
Er-xotinni yarashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrilganligi haqida fuqarolar yigʻini tomonidan FHDY organiga dalolatnoma taqdim etiladi.
23. Er va xotin tomonidan soʻrovnoma belgilangan tartibda imzolangandan soʻng quyidagi toʻlovlar amalga oshiriladi:
nikohdan ajratishni qayd etganlik uchun — “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlardagi davlat boji;
gerbli guvohnomalar berganlik uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida yigʻim.
Er va xotinning oʻzaro kelishuviga koʻra, ularning biridan yoki ikkalasidan belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
Toʻlovlar amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
FHDY organlari tomonidan er-xotinlardan har qanday toʻlovlarni qabul qilish yoki talab qilish taqiqlanadi.
24. Agar nikohdan ajratishni qayd etish boʻyicha soʻrovnoma berilgan vaqtdan boshlab ajrim qayd etilgunga qadar er-xotinlar nikohdan ajralish fikridan qaytsa, toʻlovlarni amalga oshirgan tarafning yozma murojaatiga asosan toʻlangan pul mablagʻlari Adliya vazirligi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytarib beriladi.
25. Agar nikohdan ajralishga er-xotinning oʻzaro roziligi boʻlgani holda umumiy mulk haqida yoki mehnatga layoqatsiz, muhtoj er yoki xotinning taʼminoti haqida nizolar boʻlsa, u holda nikohdan ajratish sud tartibida hal etiladi.
26. Nikohdan ajratishni qayd etish er-xotinning yoki ulardan birining ishtirokida nikohdan ajratish haqida soʻrovnoma berilgan kundan keyin uch oy oʻtgach amalga oshiriladi va sobiq er-xotinlarning har biriga nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma beriladi.
27. Er yoki xotindan birining nikohgacha boʻlgan familiyasiga qaytishi toʻgʻrisidagi istagi nikohdan ajratish haqidagi soʻrovnomasida koʻrsatilishi kerak.
Nikohdan ajratish qayd etilgandan soʻng nikoh tuzilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaga uning tugatilganligi haqida belgi qoʻyiladi va u arizachilarga qaytariladi.
§ 2. Er yoki xotindan birining arizasi asosida nikohdan ajratish
28. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 43 va 219-moddalariga muvofiq er-xotindan biri:
sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan boʻlsa;
sud tomonidan ruhiyati buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa;
sodir qilgan jinoyati uchun uch yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan boʻlsa, oʻrtada voyaga yetmagan umumiy bolalari bor-yoʻqligidan qatʼi nazar, er-xotindan birining arizasiga koʻra FHDY organlarida nikohdan ajratish qayd etiladi.
Bunday hollarda soʻrovnomaga qoʻshimcha ravishda quyidagilar ilova qilinadi:
er (xotin)ning muomalaga layoqatsiz yoxud bedarak yoʻqolgan deb topilganligi toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan sud qarori;
er (xotin)ning uch yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilinganligi toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan sud hukmidan koʻchirma, shuningdek sudlangan er (xotin)ning nikohdan ajratishga oʻrtada umumiy bolalari va mol-mulki yuzasidan nizolari yoʻqligi toʻgʻrisidagi roziligi.
Bolalari toʻgʻrisida, birgalikdagi umumiy mol-mulkini boʻlish haqida yoki yordamga muhtoj, mehnatga layoqatsiz er(xotin)ga taʼminoti uchun mablagʻ toʻlash haqida nizo mavjud boʻlsa nikohdan ajratish sud tartibida amalga oshiriladi.
29. Nikohdan ajratish yuzasidan murojaat qilgan er yoki xotin oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Markaz xodimi er yoki xotin nomidan ushbu Reglamentning 5 va 6-ilovasidagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, murojaat qilgan er yoki xotin nikohdan ajratishni qayd etadigan FHDY organini tanlaydi.
30. Nikohdan ajralishni xohlovchi er (xotin) oʻz soʻrovnomasida sudlangan eri (xotini)ning jazoni oʻtayotgan joyini yoxud muomalaga layoqatsiz eri (xotini) vasiysining yoki bedarak yoʻqolgan eri (xotini)ning mol-mulkini boshqaruvchining manzilini, shuningdek nikohdan ajratishda oʻzi tanlaydigan familiyani koʻrsatishi lozim.
Soʻrovnomani qabul qilgan Markaz shu kuniyoq bu toʻgʻrida jazoni ijro etish muassasasiga yoxud muomalaga layoqatsiz er(xotin) vasiysiga yoki bedarak yoʻqolgan eri (xotini)ning mol-mulkini boshqaruvchiga, ular boʻlmaganda esa — vasiylik va homiylik organiga xabarnoma joʻnatadi.
Xabarnomada bolalar toʻgʻrisida, er (xotin)ning umumiy mulkida boʻlgan mol-mulkni boʻlish toʻgʻrisida nizoning yoxud mehnatga layoqatsiz muhtoj er (xotin) taʼminoti uchun mablagʻlar toʻlash haqidagi nizoning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni taqdim etish uchun vaqt koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
Er (xotin)dan birining soʻrovnomasi boʻyicha nikohdan ajratish uning ishtirokida, Markazga ariza berilgan kundan keyin bir oy oʻtgach FHDY organida amalga oshiriladi.
31. Oʻzaro bolalari va mulkiy nizolari boʻlmagan va 3 yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan shaxslarni nikohdan ajratish er-xotinning oʻzaro roziligiga koʻra umumiy qoidalar asosida FHDY organlari tomonidan amalga oshiriladi.
32. Sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan er (xotin) qaytib kelganda va sudning tegishli hal qiluv qarori bekor qilinganda nikoh er-xotinning birgalikdagi arizasi boʻyicha FHDY organi tomonidan tiklanishi mumkin.
Bu holda FHDY organi nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini va uning asosida berilgan tegishli guvohnomani bekor qiladi.
Tomonlardan biri yangi nikohga kirgan taqdirda nikoh tiklanishi mumkin emas.
Bu holda bedarak yoʻqolgan deb topilgan shaxs murojaat qilgan taqdirda nikohdan ajralganlik toʻgʻrisida guvohnoma beriladi.
§ 3. Sud qarori bilan nikohdan ajratishni qayd etish
33. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 47-moddasiga binoan nikoh FHDY organida nikohdan ajratish qayd etilgan kundan boshlab tugatiladi.
34. FHDY organi sud qarori asosida er-xotinlardan birining Markaz orqali bergan soʻrovnomasiga ( 7-ilova ) binoan nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi guvohnomani beradi.
Bunda nikohdan ajratishni qayd etishgacha FHDY organi er yoki xotindan birining nikohdan ajratilganlik fakti rasmiylashtirilganligini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiradi.
Agar nikohdan ajratish FHDY organida tomonlardan birining arizasiga koʻra qayd etilgan boʻlsa, u holda dalolatnoma yozuvi ikkinchi tomon toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldiriladi va nikohdan ajratganlik toʻgʻrisida guvohnoma beriladi.
Nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish, nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi dalolatnomadagi yozuvlarga qoʻshimchalar kiritish va nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish, shuningdek tomonlardan birining ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakilning soʻrovnomasi boʻyicha ham amalga oshirilishi mumkin.
1998-yil 1-sentabrdan 2010-yil 15-sentabrgacha boʻlgan davrda qonuniy kuchga kirgan sud qarorlari boʻyicha nikohdan ajratishni qayd etish Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga asosan yoʻqolgan dalolatnoma yozuvlarini tiklash tartibi va qoidalariga binoan amalga oshiriladi.
35. MDH mamlakati va chet el davlat sudi tomonidan qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qaror asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi bilan nikohdan ajratish (qaror qachon chiqqanidan qatʼi nazar) agar davlatlararo bitimda boshqa hol nazarda tutilmagan boʻlsa, umumiy tartibda FHDY organida qayd etiladi.
Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentning 8-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
36. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Nikohni qayd etish _____ yil _________ oyining ___ kuniga tayinlandi. ____________________________________________________ (arizani qabul qilgan xodimning familiyasi va imzosi) Nikoh qayd etildi d/yo ___________________________________ _________ yil ______________ oyi __________________ kuni ____________________________________________________ (FHDY organi nomi) ____________________________________________________ (d/yo.ni qayd qilgan xodimning familiyasi va imzosi) Berilgan guvohnoma _____________________________________ (seriyasi, raqami) Old tomoni Nikoh tuzilganligini qayd etish haqida SOʻROVNOMA I. Kuyov Kelin 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Ota ismi 4. Tugʻilgan vaqti va yoshi ____ yil “__” ________ “___” yoshga toʻlgan ______ yil “__” _________ “___” yoshga toʻlgan 5. Tugʻilgan joyi (respublika, viloyat, tuman, shahar, qishloq) 6. Millati 7. Oilaviy ahvoli (nikohda boʻlmagan, beva, ajrashgan) 8. Umumiy bolalari haqida maʼlumot 9. Yashash joyi (manzili toʻliq koʻrsatilsin) 20__ yildan 20__ yildan 10. Nechanchi nikohi 11. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat (seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 16-moddasi bilan tanishtirildik. Nikoh tuzishimizga monelik qiladigan holatlar yoʻq. Nikoh tuzish tartibi va shartlari bilan tanishmiz. Nikoh tuzishga monelik q?ladigan holatlarni yashirganlik uchun javobgarlik haqida ogohlantirildik. Nikoh qayd etilgandan soʻng quyidagi familiyalarda boʻlishni xohlaymiz: _________________________ (er) __________________________ (xotin) Nikohga kiruvchilarning nikohgacha boʻlgan familiyasi va imzolari: Kuyov ______________________________ Kelin _____________________________ ___________________________________________ ___________________________________________ _______ yil “____” ______________ (ariza topshirilgan sana) Kirish raqami _______________ Sana _______________________ Orqa tomoni II. Ellik yoshdan oshgan nikohlanuvchi shaxslarning Oila kodeksining 17-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi haqidagi munosabati Kuyov ______________________________ Kelin_________________________ (munosabati va imzosi) (munosabati va imzosi) Belgilangan tartibda tibbiy koʻrikdan oʻtib, uning natijalari bilan bir-birimizni tanishtirdik. Bir-birimizning sogʻligʻimiz va oilaviy ahvolimiz toʻgʻrisida maʼlumotga egamiz. Bizga kelajakda er-xotin va ota-ona sifatidagi huquq va burchlarimiz tushuntirildi. Nikoh tuzishga oʻzaro roziligimizni bildirib, uni qonuniy roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻraymiz. Kuyov_______________________________ (nikohgacha familiyasi) Kelin ______________________________ (nikohgacha familiyasi) ________________ (imzosi) ________________ (imzosi) ______ yil “___” __________ Agar nikohlanuvchilar nikohni joyiga chiqqan holda tantanali qayd etilishini xohlashsa, ulardan birining bu yerga __________ imzosi qoʻyilsin.
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Nikoh tuzishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Nikohlanuvchi shaxslar Nikohga kirish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilish nikohga kirish yoshiga yetganidan soʻng 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi xodimi 1. Nikohlanuvchilar nomidan soʻrovnoma toʻldirish va FHDY boʻlimiga yuborish 2. Majburiy tibbiy koʻrik uchun yoʻllanma rasmiylashtirish bir soat ichida 3-bosqich Nikohlanuvchi shaxslar Nikohga kirish uchun davlat boji, gerb yigʻimi va boshqa toʻlovlarni amalga oshirish soʻrovnoma berilgan vaqtda 4-bosqich FHDY organi Nikohlanuvchilarning nikohini qayd qilish va nikoh tuzilganligi haqida guvohnoma berish Bir oylik muddatdan soʻng (ushbu muddatni belgilangan tartibda qisqartirish bundan mustasno)
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Nikohdan ajralishni qayd etish ______ yil ______ oyi ____ kuniga tayinlandi. ____________________________________________ (arizani qabul qilgan xodimining familiyasi va imzosi) Nikohdan ajralganlik qayd etildi d/yo________ _________yil ___________ oyi _____ kuni Berilgan guvohnomalar ____________________ (seriya, raqami) _________________ (seriya, raqami) _____________________________________________________ (FHDY organi nomi) _____________________________________________________ (d/yo ni qayd etgan FHDY organi xodimining familiyasi va imzosi) Nikohdan ajralishni qayd etish haqida SOʻROVNOMA Bizning mulkiy nizolarimiz hamda voyaga yetmagan farzandlarimiz yoʻq va oʻzaro roziligimizga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 42 va 218-moddalariga muvofiq nikohdan ajralishni qayd etishingizni soʻraymiz. Nikohdan ajralish shartlari va tartibi bilan tanishdik hamda yolgʻon maʼlumotlar berganligimiz uchun javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantirildik. Oʻzimiz haqimizda quyidagilarni bayon qilamiz. Maʼlumotlar Er Xotin 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Ota ismi 4. Tugʻilgan vaqti 5.Millati 6. Doimiy yashash joyi (respublika, viloyat, tuman (shahar), koʻcha) 7. Nechanchi nikohi 8. Ajratilayotgan nikoh haqida (d/yo raqami va sanasi, qayd etgan FHDY organi) 9. Ajralgandan soʻng familiyasi 10. Ajralishning sababi 11. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat (seriya va raqami) Er________________________ (familiya va imzo) Xotin__________________________ (familiya va imzo) _______ yil “___” ____________
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oʻzaro rozilik asosida nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Er-xotinlar Nikohdan ajratish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilish istalgan vaqtda 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi xodimi 1. Er-xotin nomidan soʻrovnoma toʻldirish va FHDY boʻlimiga yuborish murojaat qilingan vaqtda 2. Er-xotinni yarashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish uchun fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasiga xabar berish. soʻrovnoma berilgan vaqtda 3-bosqich Er yoki xotin Nikohdan ajratish uchun davlat boji, gerb yigʻimi va boshqa toʻlovlarni amalga oshirish soʻrovnoma berilgan vaqtda 4-bosqich FHDY organi Nikohdan ajratishni qayd etish va nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma berish uch oy muddatdan soʻng
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
___________________ __________________________________ ga (FHDY organi nomi) __________________________________________________________(ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismi) __________________________________________________________(yashash manzili) __________________________________________________________ (pasport seriyasi, raqami, qachon, kim tomonidan berilgan) SOʻROVNOMA _______________________________ sudining mening erim (xotinim)____________________________________ ni (familiyasi, ismi, otasining ismi) muomalaga layoqatsiz (bedarak yoʻqolgan) deb topish haqidagi ______ yil _________________ dagi ________________ qaroriga asosan nikohdan ajralishimizni qayd etishingizni soʻrayman. Muomalaga layoqatsiz (bedarak yoʻqolgan) deb topilgan xotinimga (erimga)____________________________________ ________________________________________________________________________________________da yashovchi (yashash manzili toʻliq koʻrsatilsin) fuqaro _________________________________________________ vasiy (mol-mulk boshqaruvchisi) etib tayinlangan. (familiya, ism va ota ismi) Unga nikohdan ajralish istagimni xabar qilishingizni va rozilik bildirsa, nikohdan ajralishni qayd qilishingizni soʻrayman. Nikohdan ajralgandan soʻng, quyidagi familiyada boʻlishni xohlayman: Er (xotin): ____________________________________________ Ilova: _________________________________ sudining qonuniy kuchga kirgan qarori va nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma. __________ imzo _______ yil “___” ______________ Nikohdan ajralishni qayd etish ________ yil _________________ oyi _________ kuniga tayinlandi. ____________________________________________________________________________________ (arizani qabul qilgan FHDY organi xodimining familiyasi va imzosi) Nikohdan ajralganlik ________ yil ______________ oyi ______ kunida _________-son dalolatnoma yozuvi bilan qayd etildi va ____________________ guvohnoma berildi. (seriya, raqami)
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
___________________ __________________________________ ga (FHDY organi nomi) __________________________________________________________(ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismi) __________________________________________________________(yashash manzili) __________________________________________________________ (pasport seriyasi, raqami) SOʻROVNOMA Mening erim (xotinim)______________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) ______________________________________ sudining _______ yil “_____”___ __________________ dagi hukmiga asosan ________ yilga ozodlikdan mahrum qilingan va hozirgi kunda ________________________________________ ________________________________________________ da jazoni oʻtamoqda. (jazoni ijro etish muassasasining aniq manzilgohi) Nikohdan ajralgandan soʻng, quyidagi familiyada boʻlishni xohlayman: Er (xotin): ____________________________________________ Ilova: _________________________________ sudining qonuniy kuchga kirgan hukmi __________ imzo _______ yil “___” ______________ Nikohdan ajralishni qayd etish ________ yil _________________ oyi _________ kuniga tayinlandi. ____________________________________________________________________________________ (arizani qabul qilgan xodimining familiyasi va imzosi) Nikohdan ajralganlik ________ yil ______________ oyi ______ kunida _________-son dalolatnoma yozuvi bilan qayd etildi va ____________________ guvohnoma berildi. (seriya, raqami)
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
_______________________________________________________ ga (FHDY organi nomi) _________________________________________________________ (ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismi) _________________________________________________________ (yashash manzili) _________________________________________________________ (pasport seriyasi va raqami) Nikohdan ajralishni qayd etish toʻgʻrisida SOʻROVNOMA (sudning nikohdan ajratish haqidagi qaroriga asosan) __________________________________ sudining __________ yil ____________ oyi _______ kunidagi _______-sonli qaroriga asosan va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining 119-120-bandlariga muvofiq nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etishingizni soʻrayman. Nikohdan ajralgandan soʻng, quyidagi familiyada boʻlishni xohlayman: Er (xotin): _______________________________________________________________________ Ilova: __________________________________________ sudining qonuniy kuchga kirgan qarori. _____________ _______ yil “___” ______________ imzo
Nikoh tuzish va nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Sud qaroriga asosan nikohdan ajratishni qayd etish uchun davlat xizmatlari markazlari orqali arizalar qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Er yoki xotin Nikohdan ajratish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilish sudning qarori qonuniy kuchga kirgandan soʻng 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi xodimi Er-xotin nomidan soʻrovnoma toʻldirib, soʻrovnoma va sud qarorini FHDY boʻlimiga yuborish murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Er yoki xotin Nikohdan ajratish uchun davlat boji, gerb yigʻimi va boshqa toʻlovlarni amalga oshirish soʻrovnoma berilgan vaqtda 4-bosqich FHDY organi Nikohdan ajratishni qayd etish va nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma berish bir soat davomida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 540-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 29-martdagi 93-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlari va muassasalari xodimlarining martaba darajalari toʻgʻrisida nizomning 4-bandida :
toʻrtinchi xatboshidagi “Davlat xizmatlari agentligi direktoriga” soʻzlari “Toshkent davlat yuridik universiteti rektori” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-darajali davlat adliya maslahatchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi departamentlari boshliqlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hayʼati aʼzolari boʻlgan boshqarma boshliqlariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziriga, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlariga;”;
oltinchi — oʻninchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1-darajali adliya maslahatchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqarmalari va mustaqil boʻlimlari boshliqlariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri hamda viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlarining birinchi oʻrinbosarlariga; X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi direktoriga; Respublika yuristlar malakasini oshirish markazi direktoriga; Huquqiy siyosat tadqiqoti instituti direktoriga, Toshkent davlat yuridik universiteti prorektorlariga; “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktoriga; Davlat xizmatlarini rivojlantirish markazi direktoriga; Intellektual mulk markazi direktoriga 2-darajali adliya maslahatchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqarma boshliqlarining oʻrinbosarlariga, boshqarmalar boʻlimlari boshliqlariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirining hamda viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlarining oʻrinbosarlariga; yuridik texnikumlar direktorlariga; Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litsey direktoriga; X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi direktorining oʻrinbosariga; Respublika yuristlar malakasini oshirish markazi direktorining oʻrinbosarlariga; Huquqiy siyosat tadqiqoti instituti direktori oʻrinbosariga; “Adliya organlari va muassasalarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi” direktoriga; “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktorining oʻrinbosarlariga; 3-darajali adliya maslahatchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining bosh maslahatchilariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boʻlim boshliqlariga; tuman (shahar) adliya boʻlimlari boshliqlariga; FHDY boʻlimlari va nikoh uylari mudirlariga; davlat notarial idoralarining katta notariuslariga; yuridik texnikum direktorining oʻrinbosariga; Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litsey direktorining oʻrinbosariga 1-darajali yurist — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yetakchi maslahatchilariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining bosh maslahatchilariga; yuridik xizmat koʻrsatish markazlari boshliqlariga; davlat xizmatlari markazlari direktorlariga; davlat notarial idoralarining katta notariuslari oʻrinbosarlariga; idoraviy notarial arxivlar mudirlariga; FHDY arxivlari mudirlariga 2-darajali yurist — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi katta maslahatchilariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining yetakchi maslahatchilariga; tuman (shahar) adliya boʻlimlarining bosh maslahatchilariga, yuridik xizmat koʻrsatish markazlari bosh yuristkonsultlariga, davlat xizmatlari markazlari boʻlim boshliqlari va bosh maslahatchilariga, davlat notarial idoralarining notariuslariga; FHDY organlarining 1-toifali inspektorlariga”;
oʻn birinchi xatboshidan “Davlat xizmatlari agentligining hududiy boshqarmalarining katta maslahatchilariga” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. FHDY boʻlimi:
1 ish kuni davomida bola, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga asosan tekshirib, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuboradi hamda ushbu reglamentning 10-bandida koʻrsatilgan davlat xizmatlaridan kompleks tarzda foydalanishni taʼminlash uchun bola haqidagi maʼlumotlarni vakolatli organlarning axborot tizimlariga yuboradi;
elektron tizim orqali kelgan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan hollarda dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 9-bandiga asosan rad etadi hamda tibbiyot muassasasiga rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq QR-kod qoʻyilgan xabarnomani yuboradi;
soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng, 1 ish soati mobaynida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuboradi.
Ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi.”;
g) 8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 10-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin hamda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“FHDY boʻlimidan axborot tizimlari orqali maʼlumotlar kelib tushganidan soʻng:”;
e) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir martalik nafaqa miqdoridan bolani doimiy roʻyxatga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining 2 foizi miqdoridagi davlat boji chegirib qolinadi.
Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimi har oyning 5 sanasiga qadar FHDY boʻlimining elektron maʼlumotlari asosida hududda tugʻilganlik holati qayd etilgan bolalar soniga muvofiq, tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari tuzilgan solishtirma dalolatnomalarga asosan respublika budjeti hisobidan doimiy roʻyxatga qoʻyganlik uchun mablagʻlarni belgilangan tartibda Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisobvaragʻiga moliyalashtiradi.
Bunda, davlat boji summasi “Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida doimiy va vaqtincha propiska qilish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 22-maydagi 320-son qarorida belgilangan tartibda taqsimlanadi.”;
j) 1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tugʻilganlikni tibbiyot muassasasi orqali FHDY boʻlimida qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi 1. Bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi, bola roʻyxatga qoʻyiladigan poliklinika va ichki ishlar boʻlimi, navbatga qoʻyiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti haqidagi maʼlumotlarni “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot tizimiga kiritish hamda ushbu tizim orqali FHDY boʻlimiga yuborish; Bola tugʻilganidan soʻng 1 kun mobaynida 2. FHDY boʻlimi tomonidan tugʻilganlik holatini qayd etish rad etilganda, kamchiliklarni bartaraf etib, soʻrovnomani qayta yuborish Xabarnoma kelgandan soʻng 1 ish soati davomida 2-bosqich FHDY boʻlimi 1. Bola, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga asosan tekshirib, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuborish Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 1 ish kuni mobaynida 2. Elektron tizim orqali kelgan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan hollarda dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 9-bandiga asosan rad etish hamda tibbiyot muassasasiga rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan QR-kod qoʻyilgan xabarnomani yuborish Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 1 ish soati mobaynida 3. Soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuborish 4. Bolaga oid maʼlumotlarni kompleks tartibda boshqa xizmatlarni koʻrsatish uchun Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi axborot tizimlariga yuborish Avtomatik ravishda 3-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga chop etib berish Maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng darhol 4-bosqich Tuman (shahar) ichki ishlar boʻlim Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot almashinuvi tizimi orqali bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi doimiy roʻyxatda turgan manzili boʻyicha roʻyxatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS xabar yuborish 1 ish kuni ichida 5-bosqich Maktabgacha taʼlim vazirligi Maktabgacha taʼlimni boshqarishning axborot tizimida soʻrovda koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS xabar yuborish Avtomatik ravishda 6-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi “Elektron poliklinika” axborot almashinuvi tizimi orqali ona roʻyxatda turgan poliklinikaga (roʻyxatda turmagan taqdirda doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turgan yashash manzilidagi poliklinikaga) bolani roʻyxatga qoʻyish va roʻyxatga qoʻyilganligi haqida ota yoki onaga SMS xabar yuborish 1 ish kuni ichida 7-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS xabar yuborish. Avtomatik ravishda 2. Har oyning boshida oʻtgan oyda ushbu hududda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni Xalq banki filialining hisobvaragʻiga moliyalashtirish. Har oyning 5 sanasiga qadar 3. FHDY boʻlimining elektron maʼlumotlariga asosan hududda tugʻilganlik holati qayd qilingan bolalar soniga muvofiq doimiy roʻyxatga qoʻyganlik uchun mablagʻlarni belgilangan tartibda Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisobvaragʻiga moliyalashtirish Joriy oydan keyingi oyning 5 sanasiga qadar 8-bosqich Xalq banki Bir martalik nafaqa toʻlovini olish uchun murojaat qilgan ariza beruvchining nafaqaga boʻlgan huquqini Pensiya jamgʻarmasiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlash hamda nafaqa toʻlovini amalga oshirish, toʻlov amalga oshirilganligi haqida maʼlumotni ota yoki onaga SMS xabar orqali yuborish. Murojaat qilgan vaqtda 9-bosqich FHDY boʻlimi Ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib berish Murojaat qilgan vaqtda
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
______________________ (sana) _____________________ (raqam) Tugʻilganlikni tibbiyot muassasasi orqali FHDY boʻlimida qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Bola haqidagi maʼlumotlar (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Bolaga beriladigan F.I.O.: 1.1. Bolaning tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotlari: II. Ota-ona haqidagi maʼlumotlar (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Onaning F.I.O.: 1.1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 2. Otaning F.I.O.: 2.1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 3. Ota-onaning nikoh tuzilganligi haqidagi maʼlumotlari: III. Tibbiy poliklinikaga hisobga qoʻyish (xohishiga koʻra) 1. Tibbiy poliklinikaga hisobga qoʻyish: ha yoʻq 2. Hisobga qoʻyiladigan tibbiy poliklinika manzili va soni: IV. Bir martalik nafaqani olish (xohishiga koʻra) 1. Bir martalik nafaqani olish: ha yoʻq 2. Naqd koʻrinishda (1) yoki bank plastik kartasi (2) orqali olish: 1 2 3. Bank plastik kartasi tanlanganda, arizachining JSHSHIR orqali unga tegishli karta raqami: V. Bolani roʻyxatga qoʻyish 1. Manzil: Otasi Onasi Boshqa VI. Bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish (xohishiga koʻra) 1. Tashkilot nomi va manzili: 1. 2. 3.
z) quyidagi mazmundagi 3 va 4 ilovalar bilan toʻldirilsin:
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd qilinganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA № ______ 1. Bolaning F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi va joyi: 3. Dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sana va raqami: 3. Bolaning JSHSHIRi: 4. Otasining F.I.O. 5. Millati: 6. Fuqaroligi: 7. Onasining F.I.O. 8. Millati: 9. Fuqaroligi: 10. FHDY boʻlimi: 11. Maʼlumotnoma berilgan sana: Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-sentabr,
540-son