UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МАЪЛУМОТЛАР

РЎЙХАТИ

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

«Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда — КТЯДР) бўйича маълумот тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш;

рўйхатдан ўтказувчи органлардан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш тартиби.

3. Белгилансинки, хизматдан фойдаланувчилар КТЯДР бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўралаётган юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами кодини киритган ҳолда реал вақт режимида бепул олишлари мумкин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти бўйича давлат хизматининг ЯИДХП орқали жорий этилишини;

давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарорига 1-ИЛОВА

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг (кейинги ўринларда — КТЯДР) ахборот фондини ташкил этиш ҳамда юритиш тартибини белгилайди.

2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, реал вақт режимида янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлайди.

КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

КТЯДР давлат тилида юритилади.

3. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг мақсади ҳисобланади:

ягона таснифлар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;

рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;

статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;

республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.

4. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;

статистика таснифлагичларидан фойдаланган ҳолда, КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган юридик шахсларни тўлиқ қамраб олиш;

ягона дастурий-техник воситани қўллаш ва доимий равишда янгилаб бориш;

КТЯДР ахборотларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва уни Миллий ахборот тизимига интеграциялаш.

2-боб. КТЯДР ахборот фондининг мазмуни

5. КТЯДР ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

идентификациялаш кўрсаткичлари — юридик шахснинг номи, корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (кейинги ўринларда — КТУТ), солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами (кейинги ўринларда — СТИР);

юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар — почта манзили, телефонлар рақами, таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотлар, раҳбари, устав фонди, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (фаолият кўрсатаётганлиги, фаолият кўрсатмаётганлиги ва тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.

6. КТУТ — КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.

КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).

КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.

7. Таснифлаш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлари қўлланади.

Статистика органлари ўртасида ахборот алмашишни бирхиллаштириш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда СТИРдан фойдаланилади.

3-боб. КТЯДРни юритиш

8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:

а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;

б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;

г) Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;

д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;

е) юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;

ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда — йиллик статистика ҳисоботи асосида ҳамда юридик шахслар ва (ёки) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мурожаатлари асосида қуйидаги ҳолларда:

юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;

юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;

юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;

юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда;

з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда — унинг муассислари ҳамда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан тушган маълумотлари асосида.

9. КТЯДРни юритиш учун:

рўйхатдан ўтказган органлардан тушадиган маълумотлардан;

статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотларидан;

солиқ ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.

10. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан белгиланади.

11. КТЯДР миллий статистика тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юритилади.

КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра, унинг захира нусхаси шакллантирилади, унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.

4-боб. КТЯДРни юритишда қатнашадиган ташкилотларнинг функциялари

12. КТЯДР Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:

КТЯДРни ривожлантиришнинг методологик асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;

КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ушбу базани юритишда қатнашувчи органлар томонидан ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;

юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;

статистика таснифлагичлари тизимини юритиш;

КТЯДРнинг захира нусхаларини сақлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

давлат органлари билан идоралараро ахборот алмашиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.

14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:

рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини қайта ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;

КТЯДРдаги таснифлаш кўрсаткичларини статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;

тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.

15. Қуйидаги маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда бепул тақдим этилади:

КТЯДРдаги маълумотлар — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига;

КТЯДРдаги маълумотлар — юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар.

16. Қуйидагилар:

юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда ушбу Низом 8-бандининг «б» — «е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади;

юридик шахслар — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар ушбу Низом 8-бандининг «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.

17. КТЯДРдаги идентификациялаш, таснифлаш кўрсаткичлари, шунингдек, юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органлари маълумотлари асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, КТЯДРдаги бошқа кўрсаткичлар махфий тусдаги ахборот ҳисобланади.

Бунда юридик шахсларнинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар фақатгина энг юқори улушга эга 5 та таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда 5 тадан кўп таъсисчиси бўлган юридик шахсларда бешинчи сатрда қолган таъсисчиларнинг йиғиндиси акс эттирилади.

18. КТЯДРдан олинган маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ахборотнинг манбаини кўрсатмасдан тарқатишга ва (ёки) КТЯДРдаги маълумотларни учинчи шахсларга тижорат мақсадларида беришга йўл қўйилмайди.

5-боб. КТЯДРни тугатиш

19. КТЯДР қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.

Тугатишда, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, КТЯДР маълумотлари базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига берилади.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги юридик шахс тўғрисидаги

1. Юридик шахснинг номи Тўлиқ: Қисқача: 2. Жойлашган ери (почта манзили) Телефон рақами: Электрон манзили (ташкилот ёки муассиснинг): 3. Янги ташкил этилган: қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган: фаолияти тикланган (тугатиш тартиботи тўхтатилган): таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган: жойлашган ерига (почта манзилига) ўзгартириш киритилган: белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ёки устав жамғармаси шакллантирилмаган, ихтиёрий тугатиш жараёнида: 4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди: _____________________________________ мулкчилик шакли коди: ____________________________________________ МҲОБТ коди: ____________________________________________________ КТУТ коди:______________________________________________________ фаолиятининг асосий тури: _________________________________________ СТИР: __________________________________________________________ 5. Муассислар ҳақидаги маълумотлар: Муассислар Таъсисчиларнинг устав жамғармасидаги улуши Т.р. Мамлакат коди Номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.) минг сўм % 1. 2. 3. 4. 5. Жами устав жамғармаси 6. Ходимларнинг мўлжалланаётган сони*: _________________________ киши *янги ташкил этилган юридик шахслар учун 7. Рўйхатдан ўтказган органнинг номи: _________________________________ 8. Рўйхатдан ўтказилган ______________ ______________ (рақами) (санаси) 9. Тугатилган (фаолияти тўхтатилган**) __________ __________ ** қўшиш ёки бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахслар учун (рақами) (санаси)

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июлдаги 179-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) 4-илованинг 5-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда) 1-илованинг 23-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 290-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 28 сентябрь,

539-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/539/0863-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MAʼLUMOTLAR

ROʻYXATI

Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registrini yuritish va uning asosida davlat xizmatini koʻrsatishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

“Rasmiy statistika toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri (keyingi oʻrinlarda — KTYADR) boʻyicha maʼlumot taqdim etish xizmatining davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatilishi belgilab qoʻyilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

a) Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:

Yagona klassifikatsiyalar tizimi asosida yuridik shaxslarning davlat hisobini va ularni identifikatsiyalashni taʼminlash;

davlat boshqaruvi organlari bilan axborot almashish borasida oʻzaro hamkorlik qilishda ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarning mosligini va taqqoslanuvchanligini taʼminlash;

roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlardan olingan yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash va saqlash, shuningdek, ularni foydalanuvchilarga belgilangan tartibda taqdim etish tartibi.

3. Belgilansinki, xizmatdan foydalanuvchilar KTYADR boʻyicha maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali soʻralayotgan yuridik shaxsning soliq toʻlovchining identifikatsiyalash raqami kodini kiritgan holda real vaqt rejimida bepul olishlari mumkin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri boʻyicha maʼlumot taqdim etish xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti boʻyicha davlat xizmatining YIDXP orqali joriy etilishini;

davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻimlarning davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 539-son qaroriga 1-ILOVA

Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Rasmiy statistika toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registrining (keyingi oʻrinlarda — KTYADR) axborot fondini tashkil etish hamda yuritish tartibini belgilaydi.

2. KTYADR axborot-maʼlumotnoma tusidagi, real vaqt rejimida yangilab boriladigan maʼlumotlardan iborat boʻlgan avtomatlashtirilgan tizim hisoblanadi hamda yagona klassifikatsiyalar tizimi asosida korxonalar va tashkilotlarning davlat hisobini va ularni identifikatsiyalashni taʼminlaydi.

KTYADR davlat statistikasining yagona axborot tizimi tarkibidagi davlat axborot resursi hisoblanadi.

KTYADR davlat tilida yuritiladi.

3. Quyidagilar KTYADRni yuritishning maqsadi hisoblanadi:

yagona tasniflar tizimi asosida yuridik shaxslarning yagona davlat hisobini va ularni identifikatsiyalashni taʼminlash;

roʻyxatdan oʻtkazuvchi va boshqa davlat organlaridan olingan yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash va saqlash, shuningdek, ularni davlat boshqaruvi organlariga va boshqa foydalanuvchilarga belgilangan tartibda taqdim etish;

statistika registrlarini hamda statistika kuzatuvlari obyektlarining maʼlumotlar bazalarini shakllantirish va muntazam yangilab borish;

respublika va hududiy davlat boshqaruvi organlari bilan axborot almashish borasida oʻzaro hamkorlik qilishda ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarning mosligini va taqqoslanuvchanligini taʼminlash.

4. Quyidagilar KTYADRni yuritishning asosiy prinsiplari hisoblanadi:

KTYADR tarkibidagi korxonalar va tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, yangilash, saqlash va tarqatishning xalqaro standartlarga muvofiq boʻlgan metodologiyasining yagonaligi;

statistika tasniflagichlaridan foydalangan holda, KTYADR axborotlarini kodlashtirishning yagona tizimini qoʻllash;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida tashkil etilgan yuridik shaxslarni toʻliq qamrab olish;

yagona dasturiy-texnik vositani qoʻllash va doimiy ravishda yangilab borish;

KTYADR axborotlaridan foydalanishning qulayligi va uni Milliy axborot tizimiga integratsiyalash.

2-bob. KTYADR axborot fondining mazmuni

5. KTYADR axborot fondi Oʻzbekiston Respublikasi hududida qonunchilikda belgilangan tartibda tashkil etilgan va davlat roʻyxatidan oʻtgan yuridik shaxslar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

identifikatsiyalash koʻrsatkichlari — yuridik shaxsning nomi, korxona va tashkilotning umumdavlat tasnifi kodi (keyingi oʻrinlarda — KTUT), soliq toʻlovchining identifikatsiyalash raqami (keyingi oʻrinlarda — STIR);

yuridik shaxsning klassifikatsiya koʻrsatkichlari — asosiy faoliyat turining xususiyati, joylashgan joyi, tashkiliy-huquqiy shakli, kichik tadbirkorlik subyektlariga mansubligi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tuzilmasiga kirishi;

maʼlumotnoma tusidagi koʻrsatkichlar — pochta manzili, telefonlar raqami, taʼsischilari (aksiyadorlik jamiyatlari bundan mustasno) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, rahbari, ustav fondi, yuridik shaxslarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi (faoliyat koʻrsatayotganligi, faoliyat koʻrsatmayotganligi va tugatilganligi) toʻgʻrisidagi boshqa maʼlumotlar.

6. KTUT — KTYADRga kiritishda yuridik shaxsga beriladigan va statistika kuzatuvlarini amalga oshirish jarayonida foydalaniladigan individual raqam hisoblanadi.

KTUT sakkizta raqamli belgilardan iborat boʻladi, dastlabki yettita raqam generatsiyalaydigan dasturiy metod bilan tasodifiy raqamni tashkil qiladi, sakkizinchi raqam kod himoyachisi hisoblanadi (bir razryadli nazorat soni).

KTUT bir marta beriladi, yuridik shaxsning tugatilishi munosabati bilan bekor qilinmaydi va boshqa yuridik shaxsga berish uchun undan takroran foydalanilmaydi.

7. Tasniflash koʻrsatkichlarini aniqlash uchun statistika ishlarini tashkil etish uchun zarur boʻlgan iqtisodiy-statistika tasniflagichlari qoʻllanadi.

Statistika organlari oʻrtasida axborot almashishni birxillashtirish maqsadida soliq va roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar tomonidan KTYADRda STIRdan foydalaniladi.

3-bob. KTYADRni yuritish

8. KTYADRni yuritish quyidagi holatlarda maʼlumotlarning elektron bazasiga tegishli yozuvni kiritishni oʻz ichiga oladi:

a) yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda;

b) yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda;

v) yuridik shaxsni qayta tashkil etishni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda;

g) Yuridik shaxslarning yagona davlat reyestriga yuridik shaxs tugatilganligi yoki qayta tashkil etilgan yuridik shaxsning faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritishda;

d) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organdan yuridik shaxs tomonidan moliya-xoʻjalik faoliyati amalga oshirilmayotganligi yoki harakatsiz holatga oʻtkazilganligi, shuningdek, uning ixtiyoriy tugatish jarayonidaligi yoki tugatish jarayonining toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar olinganda;

e) yuridik shaxsning joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgarganda;

j) yuridik shaxsning asosiy faoliyat turi va unda ishlayotganlarning oʻrtacha yillik soni oʻzgarganda — yillik statistika hisoboti asosida hamda yuridik shaxslar va (yoki) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarning murojaatlari asosida quyidagi hollarda:

yuridik shaxs yangi tashkil etilgan vaqtda asosiy faoliyat turi (IFUT) kodini biriktirishda yoki xodimlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotni toʻldirishda noaniqlikka yoʻl qoʻyilgan deb hisoblanganda;

yuridik shaxs faoliyat koʻrsatmayotganda, qoʻshib olish yoʻli bilan qayta tashkil etilganda, belgilangan tartibda faoliyati tiklanganda;

yuridik shaxs qayta roʻyxatdan oʻtib, taʼsis hujjatlarida ushbu faoliyat turi asosiy faoliyat turi deb belgilanganda;

yuridik shaxs maʼlum faoliyatni amalga oshirish boʻyicha litsenziya olganda yoki litsenziyasi bekor qilinganda;

z) yuridik shaxsning idoraviy mansubligi oʻzgarganda — uning muassislari hamda davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalaridan tushgan maʼlumotlari asosida.

9. KTYADRni yuritish uchun:

roʻyxatdan oʻtkazgan organlardan tushadigan maʼlumotlardan;

statistika kuzatuvlarini amalga oshirishda olingan statistika maʼlumotlaridan;

soliq va boshqa davlat organlarining registrlaridan hamda maʼlumotlar axborot bazalaridan foydalaniladi.

10. KTYADR maʼlumotlar yagona bazasiga yozuvlarni kiritish tartibi va ularning shakllari Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.

11. KTYADR milliy statistika tizimida qoʻllanadigan dasturiy-texnologik vositalardan foydalangan holda elektron shaklda yuritiladi.

KTYADR maʼlumotlari yoʻqolishining oldini olish maqsadida har oyda elektron manbalarda oyning 1-kunidagi holatiga koʻra, uning zaxira nusxasi shakllantiriladi, uning yoʻqolishini bartaraf etadigan joylarda asl nusxasi bilan birgalikda saqlanadi.

4-bob. KTYADRni yuritishda qatnashadigan tashkilotlarning funksiyalari

12. KTYADR Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlardagi hududiy organlari tomonidan yuritiladi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi quyidagilarni taʼminlaydi:

KTYADRni rivojlantirishning metodologik asoslari va yoʻnalishlarini ishlab chiqish;

KTYADR maʼlumotlari elektron bazasini ishlatish va boshqarish hamda ushbu bazani yuritishda qatnashuvchi organlar tomonidan undan belgilangan tartibda foydalanish;

yuridik shaxslarni hisobga qoʻyish va roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha ishlarga metodik rahbarlik qilish va ularni muvofiqlashtirish;

statistika tasniflagichlari tizimini yuritish;

KTYADRning zaxira nusxalarini saqlash va axborot xavfsizligini taʼminlash;

davlat organlari bilan idoralararo axborot almashish;

KTYADRdan foydalanuvchilarga qonunchilikda belgilangan tartibda axborot-maʼlumotnoma xizmati koʻrsatish.

14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlardagi davlat statistika organlari quyidagilarni taʼminlaydi:

roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlardan tushadigan KTYADR maʼlumotlarini qayta ishlash hamda axborotlarning yoʻqolishi, buzilishi va soxtalashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik;

KTYADRdagi tasniflash koʻrsatkichlarini statistika kuzatuvlarini oʻtkazish jarayonida olingan dastlabki statistika maʼlumotlari asosida oʻz vaqtida oʻzgartirish;

tegishli hududdagi davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organlar, soliq organlari va davlat mulkini boshqarish organlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

KTYADRdan foydalanuvchilarga qonunchilikda belgilangan tartibda axborot-maʼlumotnoma xizmati koʻrsatish.

15. Quyidagi maʼlumotlar qonunchilikda belgilangan tartibda bepul taqdim etiladi:

KTYADRdagi maʼlumotlar — davlat hokimiyati va boshqaruvi organlariga, huquqni muhofaza qilish organlariga;

KTYADRdagi maʼlumotlar — yuridik shaxsga unga berilgan statistika kodlari, ularning oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

16. Quyidagilar:

yuridik shaxslar — tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazadigan organlar Yuridik shaxslarning yagona davlat reyestriga ushbu Nizom 8-bandining “a” kichik bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilgandan keyin bir kun muddatda ushbu Nizom 8-bandining “b” — “e” kichik bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilgandan keyin ikki kun muddatda davlat statistika organlariga elektron shaklda ilovaga muvofiq maʼlumotlar yuboradi;

yuridik shaxslar — davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazadigan organlar ushbu Nizom 8-bandining “a” — “e” kichik bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar Yuridik shaxslarning yagona davlat reyestriga kiritilgandan keyin ikki kun muddatda davlat statistika organlariga elektron shaklda ilovaga muvofiq maʼlumotlar yuboradi.

Ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan maʼlumotlar davlat statistika organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining dasturiy-texnologik vositalaridan foydalangan holda, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali taqdim etiladi.

17. KTYADRdagi identifikatsiyalash, tasniflash koʻrsatkichlari, shuningdek, yuridik shaxslarning joylashgan yeri (pochta manzili), telefon raqamlari, yuridik shaxslarning taʼsischilari (aksiyadorlik jamiyatlari bundan mustasno), rahbari (soliq organlari maʼlumotlari asosida), davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan tartib raqami va sanasi (ustav fondi va taʼsis hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish, yagona davlat reyestridan chiqarish) toʻgʻrisidagi maʼlumotlari barchaning foydalanishi uchun ochiq hisoblanadi, KTYADRdagi boshqa koʻrsatkichlar maxfiy tusdagi axborot hisoblanadi.

Bunda yuridik shaxslarning taʼsischilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar faqatgina eng yuqori ulushga ega 5 ta taʼsischilar haqidagi maʼlumotlar hamda 5 tadan koʻp taʼsischisi boʻlgan yuridik shaxslarda beshinchi satrda qolgan taʼsischilarning yigʻindisi aks ettiriladi.

18. KTYADRdan olingan maʼlumotlarni foydalanuvchilar tomonidan axborotning manbaini koʻrsatmasdan tarqatishga va (yoki) KTYADRdagi maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga tijorat maqsadlarida berishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5-bob. KTYADRni tugatish

19. KTYADR qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatiladi.

Tugatishda, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, KTYADR maʼlumotlari bazasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxiviga beriladi.

Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat reyestridagi yuridik shaxs toʻgʻrisidagi

1. Yuridik shaxsning nomi Toʻliq: Qisqacha: 2. Joylashgan yeri (pochta manzili) Telefon raqami: Elektron manzili (tashkilot yoki muassisning): 3. Yangi tashkil etilgan: qayta tashkil etish yoʻli bilan tashkil etilgan: faoliyati tiklangan (tugatish tartiboti toʻxtatilgan): taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan: joylashgan yeriga (pochta manziliga) oʻzgartirish kiritilgan: belgilangan muddatda moliya-xoʻjalik faoliyati amalga oshirilmagan yoki ustav jamgʻarmasi shakllantirilmagan, ixtiyoriy tugatish jarayonida: 4. Tashkiliy-huquqiy shakli kodi: _____________________________________ mulkchilik shakli kodi: ____________________________________________ MHOBT kodi: ____________________________________________________ KTUT kodi:______________________________________________________ faoliyatining asosiy turi: _________________________________________ STIR: __________________________________________________________ 5. Muassislar haqidagi maʼlumotlar: Muassislar Taʼsischilarning ustav jamgʻarmasidagi ulushi T.r. Mamlakat kodi Nomi (jismoniy shaxslar uchun — F.I.O.) ming soʻm % 1. 2. 3. 4. 5. Jami ustav jamgʻarmasi 6. Xodimlarning moʻljallanayotgan soni*: _________________________ kishi *yangi tashkil etilgan yuridik shaxslar uchun 7. Roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi: _________________________________ 8. Roʻyxatdan oʻtkazilgan ______________ ______________ (raqami) (sanasi) 9. Tugatilgan (faoliyati toʻxtatilgan**) __________ __________ ** qoʻshish yoki birlashtirish yoʻli bilan qayta tashkil etilgan yuridik shaxslar uchun (raqami) (sanasi)

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 539-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 25-sentabrdagi 274-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 9-son, 70-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2015-yil 3-iyuldagi 179-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 2-son, 5-modda) 4-ilovaning 5-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Valyuta siyosatini liberallashtirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 2-sentabrdagi PF-5177-son Farmoni)” 2017-yil 9-oktabrdagi 810-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 10-son, 229-modda) 1-ilovaning 23-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 290-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 28-sentabr,

539-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.09.2022-y., 09/22/539/0863-son; 22.11.2023-y., 09/23/612/0874-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz