📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган техник талаблар;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини идентификация қилиш ва мувофиқликни баҳолашга қўйиладиган талаблар;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг мувофиқлик белгиси ва тамғасига қўйиладиган талаблар.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Техник регламент амалга киритилгунга қадар ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрий қўлланилишини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисида техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига, шунингдек ушбу воситаларни тамғалашга қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Техник регламент ёнғинларнинг олдини олиш, юзага келиш хавфини камайтириш, ёнғин ривожланишини ва унинг хавфли омилларининг тарқалишини чеклаш, ёнғинни ўчириш, одамларни қутқариш, инсон ҳаёти ва (ёки) соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш, шунингдек ёнғин натижасида зиён келтириш ва (ёки) зарар етказиш хавфини пасайтириш учун мўлжалланган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига нисбатдан қўлланилади.
3. Ушбу Техник регламент талаблари қўлланиладиган техник жиҳатдан тартибга солиш объектларининг рўйхати мазкур Техник регламентга иловада келтирилган.
Мазкур рўйхатга киритилган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш, Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган объектлар рўйхатлари асосида амалга оширилади.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
4. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси — ёнғин сигнализацияси тизими ёки қурилманинг ўзида ўрнатилган ёнғинни инсон аралашувисиз аниқловчи техник воситалар орқали қабул қилинган бошқарув сигналидан сўнг ўт ўчириш моддасининг узатилишини (чиқарилишини) ҳамда ёнғин тўғрисидаги сигнални ташқи занжирларга узатиб берилишини таъминловчи ёнғин ўчириш қурилмаси;
автоном ёнғин ўчириш қурилмаси — қувват манбалари ва бошқарув тизимларидан қатъи назар, автоматик тарзда ёнғинни аниқлаш ва ўчириш функцияларини бажарадиган ёнғин ўчириш қурилмаси;
автоном ёнғин ўчириш ускунаси — ёнғин ўчириш учун мўлжалланган, ёнғин хавфи омиллари таъсирида ишлаб кетиши ва ўт ўчириш моддасининг чиқарилишини таъминлайдиган стационар техник восита;
ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари — бошланғич даврида ривожланаётган ёнғин билан курашиш учун мўлжалланган ёнғин ўчириш воситалари;
ёнғин автоматикаси тизими — объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган ўзаро алоқа қилувчи ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, одамларни огоҳлантириш ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари мажмуи;
ёнғин бошқарув асбоби — автоматик ёнғинга қарши ҳимоя воситаларининг (тизимларининг) ижрочи қурилмаларини бошқариш, улар билан алоқа линияларининг бутунлигини ва бошқариладиган ёнғин автоматик тизимининг иш режимини назорат қилиш учун мўлжалланган техник восита;
ёнғин қабул қилиш-назорат асбоби — ёнғин хабарлагичлар ва бошқа асбоблардан сигналларни қабул қилиш ва акс эттириш, ушбу техник восита ҳамда ёруғлик индикаторлари ва товушли сигнализаторлар ўртасидаги алоқа линияларининг бутунлигини ва ишлаш ҳолатини назорат қилиш, шунингдек, ёнғин ўчирувчи бошқарув асбобини ишга тушириш импульсини шакллантириш учун мўлжалланган техник восита;
ёнғинга қарши тўсиқ — хоналар, бинолар ва иншоотлар ўртасида ёнғин тарқалишини олдини олиш учун мўлжалланган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш воситаси, меъёрланган оловбардошлик даражасига ва ёнғин хавфи синфига эга қурилиш конструкцияси, бинонинг ҳажмдор элементи ёки бошқа муҳандислик-техник восита;
ёнғинга қарши шкаф — ёнғин пайтида ишлатиладиган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини, шу жумладан одамларни ҳамда моддий бойликларни ҳимоя қилиш ва қутқариш воситаларини жойлаштириш ва бутлигини сақлаш учун мўлжалланган ёнғинга қарши анжом-ашёлар тури;
одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизими — одамларга ёнғин юзага келганлиги, эвакуация қилиш зарурлиги, эвакуация йўллари ва кетма-кетлиги тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган техник воситалар мажмуи;
ёнғин сигнализацияси ва эвакуацияни бошқариш тизими — ёнғин келиб чиқиши ва (ёки) эвакуация зарурати ва йўллари тўғрисида одамларга ўз вақтида маълумот бериш учун мўлжалланган ташкилий тадбирлар ва техник воситалар мажмуи;
ёнғин сигнализацияси тизими — ёнғинни аниқлаш, ёнғин, тизимнинг иш режимлари ҳақидаги ва бошқа маълумотлар, сигналларни шакллантириш, йиғиш, қайта ишлаш, рўйхатга олиш ва уларни белгиланган шаклда узатиш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя техник воситаларни, технологик, электротехник ва бошқа жиҳозларни бошқариш мақсадида сигналларни етказиб бериш учун (зарур бўлганда) мўлжалланган ўзаро алоқадор боғлиқликда қўлланиладиган техник воситалар мажмуи;
ёнғин ўчириш жиҳозлари — ёнғин ўчириш коммуникациялари таркибига кирувчи жиҳозлар, шунингдек, ушбу жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш воситалари;
ёнғин ўчириш крани — ёнғинга қарши қувурга ўрнатилган ва улаш бошчаси билан жиҳозланган, беркитиш клапани ҳамда қўл дастакли ёнғин ўчириш енгидан (рукав) иборат тўплам;
ёнғин ўчириш қурилмаси — ўт ўчириш моддасини чиқариш йўли билан ёнғинни ўчиришга мўлжалланган стационар техник воситалар мажмуи;
ёнғин мотопомпаси — ёнғин-техник жиҳозлар билан бутланган, индивидуал двигателдан ўчириш ҳаракатланувчи мобил (тиркамали ёки кўчма) мотор-насосли агрегати;
ёнғин ўчириш нарвони — биноларнинг баланд қаватларидаги ёнғинларни ўчириш ва одамларни қутқариш мақсадида ёнғин ўчирувчиларни ва жиҳозларни юқори қаватларга кўтариш учун фойдаланиладиган, конструктив жиҳатдан кўндаланг таянч поғоналар орқали бир-бирига мустаҳкам уланган иккита параллел вертикал устундан иборат кўчма восита;
ёнғин ўчириш насоси — ҳаракатланувчи двигателнинг механик энергиясини ёнғинни ўчириш учун фойдаланиладиган суюқ муҳит оқимини ҳосил қилувчи суюқлик энергиясига айлантирадиган гидравлик машина;
ёнғин ўчирувчининг ўзини-ўзи қутқариш воситалари — кутилмаган вазиятларда ёнғин ўчирувчини хавфли зонадан мустақил равишда ёки мажбурий тарзда ҳаракатланиб хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситалар;
ёнғин ўчирувчининг шахсий ҳимоя воситаси — ёнғин ўчирувчи киядиган (ишлатадиган) ва унга ёнғиннинг хавфли омиллари таъсирини олдини олувчи ёки камайтирувчи (ёнғин ўчирувчининг махсус ҳимоя кийими, ёнғин ўчирувчининг нафас олиш ва кўриш аъзолари, боши, қўллари ва оёқлари учун шахсий ҳимоя воситалари) шахсий ҳимоя воситалари;
ёнғин ўчоғи — ёнғиннинг дастлабки келиб чиқиш жойи;
ёнғин хабарчиси (оповещатель) — ёруғлик, товуш, нутқ сигнали (уларнинг комбинацияси) ёки инсоннинг сезги аъзоларига бошқа таъсирлар орқали, одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш учун мўлжалланган техник восита;
ёнғин хабарлагичи (извещатель) — ёнғин оқибатида атроф муҳит жисмоний параметрларидаги ўзгаришларни кузатиш орқали ёнғинни аниқлаш ва (ёки) ёнғин ҳақида сигнални шакллантириб бериш учун мўлжалланган техник воситаси;
ёнғиннинг хавфли омиллари — одамларнинг шикастланишига, заҳарланишига ёки ҳалок бўлишига ва (ёки) моддий зарарга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин омиллари таъсири;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситалари — ёнғиннинг олдини олиш, юзага келиши ва ривожланиши хавфини камайтириш, унинг хавфли омиллари тарқалишини чеклаш, ёнғинни ўчириш, одамларни қутқариш ва ёнғин оқибатларини бартараф этиш, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғи, мол-мулки ва атроф муҳитни ёнғиндан ҳимоя қилиш учун, шунингдек, ёнғин туфайли зарар кўриш ва (ёки) зарар етказиш хавфини камайтириш учун мўлжалланган воситалар;
ёнғин ҳақида хабарлар узатиш тизими — қўриқланадиган объект (объектлар)нинг марказлаштирилган кузатув пунктларида ёки ходим(лар) кечаю-кундуз навбатчилик олиб борадиган хоналарга алоқа каналлари орқали ёнғин ҳақида хабарлар узатиш ва қабул қилиш, шунингдек хизмат ва назорат-диагностика хабарларини, телебошқарув командаларни узатиш ва қабул қилишга (қайта алоқа канали мавжуд бўлганда) мўлжалланган техник воситалар тўплами;
ёнғиндан ҳимоя қилиш воситалари — одамларни ёнғиннинг хавфли омиллари таъсиридан, шу жумладан эвакуация пайтида ўзини-ўзи қутқариш ва қутқариш билан боғлиқ вазиятларда уларнинг хавфсизлигини ва ҳимоясини таъминловчи техник воситалар;
изоляцияловчи нафас олиш аппарати — нафас олиш ва кўриш аъзоларини ҳимоя қилувчи шахсий ҳимоя воситаси;
конструкциянинг оловбардошлилик даражаси (ёнғинга қарши тўсиқларнинг очиқ жойларини (проёмларини) тўлдирувчи қурилманинг) — стандарт синовлар шароитида аланга таъсири бошланиш вақтидан ушбу қурилма учун меъёрлар билан чегараланган ҳолатлардан бирининг бошланишигача бўлган вақт оралиғи;
қутқариш — одамларни уларни ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғиннинг хавфли омиллари таҳдиди эҳтимоли мавжуд бўлганда хавфсиз ҳудудга, шу жумладан тегишли ҳимоя ва қутқарув техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, якка холда ёки жамоавий тарзда олиб чиқиб кетиш жараёни;
қутқарув воситалари — ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири эҳтимоли бўлган жойлардан ва (ёки) улар билан боғлиқ ҳолатларда ҳамда эвакуация йўллари хавфли ёнғин омиллари оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра тўсиб қўйилганда одамларни мустақил ёки мажбурий тарзда олиб чиқишни таъминлайдиган техник воситалари;
қўл ёнғин хабарлагичи — ёнғин ҳақида сигнални қўлда ишга тушириш учун мўлжалланган техник восита;
мобил ёнғин ўчириш воситалари — ёнғин ўчириш бўлинмалари шахсий таркиби томонидан ёнғин ўчириш ва авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган ёнғин ўчириш транспорти ёки транспортда кўчириладиган машиналари (ёнғин ўчириш автомобиллари, вездеходлар, самолётлар, вертолётлар, поездлар, кемалар, мобил робототехник мажмуалар, мотопомпалар, мотоцикллар, квадроцикллар, квадрицикллар, трицикллар);
мобил робот — оператор томонидан масофадан бошқариладиган хавфли зоналарда одамнинг бевосита иштирокисиз (хавфли зонанинг ташқарисидан) ёнғинни ўчириш вазифаларини ва (ёки) бошқа турдаги авария-қутқарув ишларини бажарувчи мобил ёнғин ўчириш воситаси;
мобил робототехник комплекс — мобил робот ҳамда роботни масофадан бошқариш ва ишлатишни таъминловчи воситалар тизимидан иборат мажмуа;
модулли ёнғин ўчириш қурилмаси — ёнғин ўчириш вазифасини мустақил бажара оладиган бир ёки бир неча модуллардан иборат алоҳида объект (бино, бинонинг бир қисми ва (ёки) технологик ускуна)ни ўчириш учун мўлжалланган автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси;
оловдан ҳимоя қилувчи восита — қурилиш материалларни ва қурилмаларни, кабель маҳсулотлари ва тўқимачилик материалларини оловдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ҳамда оловбардошлик хусусиятига эга оловбардош таркиб (қоплама) ёки материал;
погонажли электромонтаж буюмлар — кабель ва симларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳар хил геометрик шаклдаги кўндаланг кесимли электромонтаж арматураси (қувур, лоток, қутилар);
робототехник восита — хавфли ҳудудда инсоннинг бевосита иштирокисиз функционал вазифаларни, иш турлари ёки операцияларни бажарувчи техник восита;
роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмаси — ахборот алоқа канали орқали боғланган икки ва ундан ортиқ роботларни, ёнғин чиққан жой координаталарини аниқловчи тизимни ва дастурий бошқарув комплексини ўз ичига олган ҳамда ёнғинни ўчириш ва қуршаб олиш учун мўлжалланган автоматик қурилмалар мажмуаси;
техник восита — ёнғин содир бўлганда хавфсизликни таъминловчи ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинни ўчириш тизимлари (воситалари) таркибида ишлайдиган ускуна ва (ёки) асбоб;
тутунга қарши шамоллатиш тизими — ёнғинда бинолар ва иншоотларни тутун босиб кетиш хавфини, шунингдек ёнғиннинг одамларга ва моддий бойликларга таъсир этувчи хавфли омилларининг олдини олиш ёки чеклаш учун мўлжалланган ўзаро алоқада ишловчи техник воситалар мажмуи;
ўт ўчиргич — ўт ўчириш воситасини чиқариш ҳисобига ёнғин манбасини ўчириш учун мўлжалланган, қўлда ёнғин ўчоғига етказиладиган ва ишга тушириладиган, олиб юриладиган ёки кўчма ҳаракатланувчи қурилма, шу жумладан, ўт ўчириш аэрозоли генератори;
ўт ўчириш моддаси — ёнишни тўхтатиш учун шароит яратишга имкон берувчи физикавий ва кимёвий хусусиятларга эга бўлган модда;
эвакуация — одамларнинг уюшган тарзда ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири эҳтимоли мавжуд бўлган хоналардан бевосита ташқарига ёки хавфсиз ҳудудга мустақил ҳаракатланиб чиқиб кетиш жараёни.
3-боб. Техник жиҳатдан тартибга солинадиган объектларга талаблар
5. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситалари ёнғиннинг олдини олишни, содир бўлиш хавфини камайтиришни, ёнғин ривожланиши ва унинг хавфли омиллари тарқалиб кетишини чеклашни, ёнғинни ўчиришни, одамларни қутқаришни, инсон ҳаёти ва (ёки) соғлиғи, мол-мулки ва атроф муҳитни ёнғиндан ҳимоя қилишни, шунингдек ёнғин оқибатида зиён келтириш ва (ёки) зарар етказиш хавфини камайтиришни таъминлаши керак.
6. Ўт ўчириш воситалари ёнғинни ушбу воситаларни узатиш хусусиятларига ва ўчириш тактикасига мувофиқ ҳолда юза (локал-юза) ва (ёки) ҳажмий (локал-ҳажмий) усулда ёнғин ўчиришни таъминлаши керак.
7. Ўт ўчириш воситалари ўзаро таъсири янги ёнғин ёки портлаш ўчоқлари юзага келиш хавфини келтириб чиқармайдиган материалларни ўчириш учун қўлланиши керак.
8. Ўт ўчириш воситаларини ташиш ва сақлаш жараёнида уларнинг ёнғин ўчириш учун зарур бўлган хусусиятлари сақланиб қолиши шарт.
9. Оловдан ҳимоя қилиш воситалари ҳимояланадиган объектларнинг ёнғин хавфи камайтирилишини ва (ёки) меъёрланган даражада оловбардошлиги оширилишини таъминлайдиган ёнғинга қарши самарадорликка эга бўлиши керак.
10. Оловдан ҳимоя қилувчи воситаларга оид техник ҳужжатлар ушбу воситаларни қўллаш соҳасини белгиловчи хос техник кўрсаткичлар, юзани тайёрлаш усули, грунтовка турлари ва маркалари, ҳимоя қилинадиган юзани қоплаш усули, қуритиш шароитлари, ушбу маҳсулотларнинг оловдан ҳимоя қилиш ёнғинга қарши самарадорлиги, салбий иқлим таъсирига қарши ҳимоя усули, қопламасидан фойдаланиш муддати ва шароитлари, оловдан ҳимоя қилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик чоралари, шунингдек ташиш ва сақлаш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган бўлиши керак.
11. Темир конструкцияларни ва (ёки) темир-бетон конструкцияларни оловдан ҳимоя қилувчи воситаларнинг техник ҳужжатларида талаб қилинган оловдан ҳимоя қилиш самарадорлигига эришиш учун зарур бўлган оловдан ҳимоя қилиш қопламининг қалинлиги ва оловдан ҳимоя воситасининг сарфи, қуруқ қолдиғи, зичлиги, динамик қовушқоқлиги, ёпишқоқлиги ва оловдан ҳимоя қилувчи самарасининг сақланиш муддати ҳақида қўшимча маълумотлар акс эттирилади.
Оловдан ҳимоя қиладиган қатлам юзасига декоратив кўриниш бериш ёки уни салбий иқлим таъсирига чидамлилигини ошириш учун қўшимча қоплама қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолатда оловдан ҳимоя қилиш самарадорлиги қўшимча қопламани инобатга олган ҳолда кўрсатилиши керак.
12. Кабелларни оловдан ҳимоя қилиш воситаларининг техник ҳужжатларида талаб қилинадиган оловдан ҳимоя қилиш самарадорлигига эришиш учун зарур бўлган оловдан ҳимоя қилувчи қопламининг қалинлиги ва оловдан ҳимоя воситасининг сарфи, қуруқ қолдиғи ва қўлланилиш соҳаси (восита қўлланилаётган кабеллар ташқи қобиғининг турлари учун) ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
13. Ёғоч ва унинг асосидаги материалларни оловдан ҳимоя қилиш воситалари учун техник ҳужжатларда воситаларнинг оловдан ҳимоя қилиш самарадорлик гуруҳи, таркибнинг зичлиги ва улар сарфланадиган майдон бирлиги ёки ҳажми бўйича кўрсатилади (қўллаш усулига қараб). Агар ишлаб чиқарувчи ёғоч ва унинг асосидаги материаллар учун оловдан ҳимоя қилиш маҳсулотларининг хизмат муддати 1 йилдан ортиқ этиб белгилаган бўлса, унинг эскиришга чидамлилиги синовлар билан тасдиқлаш керак.
14. Нометалл материаллардан тайёрланган погонажли электромонтаж буюмлар иссиқликка чидамли, қиздирилган симдан ўт олишга чидамли, очиқ аланга таъсирига чидамли ҳамда кабелларни биттадан ёки гуруҳ қилиб ётқизилганда ёниш тарқалишга чидамли бўлиши керак.
15. Ўт ўчиргичлар моделли ёнғин ўчоқларини ўчиришни таъминлаши керак.
Олиб юриладиган ва кўчма ҳаракатланувчи ўт ўчиргичлар қурилмавий элементларининг мустаҳкамлик хусусиятлари бундай ўт ўчиргичларни ёнғин ўчиришда қўллаш вақтида хавфсизликни таъминлаб бериши керак.
16. Ёнғин ўчириш кранлар ва клапанлар бир киши томонидан очиш имкониятини ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимидан сувни талаб этилган норматив сарфлар меъёрида узатилишини таъминлаб бериш керак.
Ёнғин ўчириш кранларининг улаш қурилмалари ёнғин-қутқарув бўлимлари томонидан фойдаланиладиган ёнғин ўчириш енглари уланишини таъминлаши керак.
17. Ёнғинга қарши шкафларда улардан фойдаланиш мақсадига қараб бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, жиҳозлари, шахсий ҳимоя ва қутқарув воситалари жойлаштирилиши ва сақланиши керак.
Ёнғинга қарши шкафларнинг конструкцияси уларда жойлашган техник воситалардан тез ва хавфсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.
Ёнғинга қарши шкафлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Ёнғинга қарши шкафларнинг ташқи безатилиши ва улар ичидаги жиҳозлар ҳақидаги маълумотлар ушбу шкафларга жойлаштирилган техник воситалар мавжудлиги ва уларнинг таркиби ҳақида тезкор хабардор қилиш имконини бериши керак.
18. Мобил ёнғин ўчириш воситалари қуйидаги функциялардан бири ёки бир нечтасининг бажарилишини таъминлаши керак:
а) ёнғин жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби, ўт ўчириш моддалари, ёнғин ўчириш ускуналари, ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя ва ўзини-ўзи қутқариш воситалари, ёнғин ўчириш жиҳозлари, одамларни қутқарув воситаларини етказиб бериш;
б) ёнғин зонасига ўт ўчириш воситаларини етказиб бериш;
в) ёнғин ўчириш билан боғлиқ авария-қутқарув ишларини амалга ошириш;
г) ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминлаш.
19. Ёнғин ўчириш мотопомпалари сув таъминоти тармоғи, сиғимлар ва (ёки) очиқ сув манбаларидан ёнғинларни ўчириш учун талаб этиладиган сарф ва ишчи босим билан сув олишни ва узатишни таъминлаши керак.
Олиб юриладиган ёнғин ўчириш мотопомпаларининг конструкцияси тузилиши икки нафар оператор томонидан кўтариб бориш ва ерга (сув сатҳига) ўрнатиш имкониятини таъминлаши керак.
Тиркамали ёнғин ўчириш мотопомпалари стационар равишда тиркамаларга ўрнатилган бўлиши керак. Тиркамаларнинг тузилиши ёнғин ўчириш мотопомпаларини ёнғин жойига етказиш вақтида хавфсизликни ҳамда уларнинг сув олиш ва узатиш вақтида барқарор жойлашувини таъминлаши керак.
20. Мобил ёнғин ўчириш воситаларидаги марказдан қочма ёнғин ўчириш насослари сув, кўпик ҳосил қилувчи модданинг сувли аралашмасини талаб қилинадиган (меъёрда) сарф ва ишчи босим билан узатиб беришни таъминлаш керак.
21. Мобил ёнғин ўчириш воситаларидаги марказдан қочма ёнғин ўчириш насослари, конструктив хусусиятлари ва асосий параметрларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни таъминлаб бериши керак:
а) нормал босимда сув ва ўт ўчириш аралашмаларини узатиб беришни;
б) юқори босимда сув ва ўт ўчириш аралашмаларини узатиб беришни;
в) нормал ва юқори босимда сув ва ўт ўчириш аралашмаларини бир вақтда етказиб беришни;
г) очиқ сув манбаларидан сув олиш (тортиш)ни.
22. Ёнғин автоматик тизими таркибида ишлайдиган техник воситалар, уларнинг қўлланилишига қараб, қуйидаги функциялардан бирини ёки бир нечтаси бажарилишини таъминлаши керак:
а) ёнғинни автоматик равишда аниқлашни, ёнғин ҳақидаги сигналини автоматик тарзда, автоматик ва (ёки) қўлда ёқиш;
б) ёнғин ҳақида навбатчи ходимларни хабардор қилиш;
в) одамларни ёнғин ҳақида хабардор қилиш ва эвакуация қилишни бошқарув техник қурилмаларига, эвакуация қилишга мўлжалланган ёритиш мосламаларини ёқиш, ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари (ёнғинни ўчириш, тутунга қарши шамоллатиш) бажарув қурилмаларига бошқарув сигналларини юбориш;
г) муҳандислик ва технологик жиҳозларни бошқариш сигналларини шакллантириш;
д) ёнғин автоматик тизимлари таркибида ишлайдиган алоҳида техник қурилмалар орасидаги алоқа линияларида носозликлар юзага келганлиги тўғрисида навбатчи ходимларни хабардор қилиш.
23. Ёнғин автоматик тизимларининг таркибида ишлайдиган техник воситаларининг бир-бири билан, шунингдек ўзаро алоқада ҳаракатланувчи бошқа техник воситалар билан электр ва ахборот алмашуви бўйича ўзаро мослигини таъминлаши керак.
24. Ёнғин автоматик тизимларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар, юқори ҳарорат ва намлик шароитларида, шунингдек механик таъсирлар пайтида ҳам ишлаш хусусиятини сақлаб қолиши керак.
25. Ёнғин сигнализацияси тизимлари таркибида ишлайдиган техник воситалар уларнинг қўлланишига қараб қуйидаги функциялардан бирини ёки бир нечтасини таъминлаши керак:
а) ёнғинни аниқлашни;
б) ёнғин ҳақида, ёнғин сигнализацияси тизимининг иш режимлари тўғрисидаги, сигналларни, берилган усулда узатишни шакллантиришни, йиғишни, қайта ишлашни, рўйхатга олишни ва узатишни;
в) ёнғинга қарши ҳимоялаш техник воситаларини, технологик, электр ва бошқа асбоб-ускуналарни бошқариш учун сигналлар юборишни.
26. Ёнғин ҳақида хабар узатиш тизимларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) объектдаги ёнғин автоматикаси тизими томонидан қайд қилинган ёнғин ва носозликлар ҳақидаги огоҳлантириш хабарларини алоқа линияси (линиялари) орқали марказлаштирилган кузатув пультига узатишни;
б) объектдаги ёнғин автоматикаси тизими ва марказлаштирилган кузатув пульти орасидаги алоқа линияларининг созлиги устидан автоматик тарздаги назоратни.
27. Ёнғинда одамларни хабарлаш ва эвакуациясини бошқариш тизимларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар, ёнғин ҳақида одамларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган вақт давомида хабар бериб туришини ҳамда эвакуация йўллари ва усуллари ҳақида қўшимча маълумотларни узатишни таъминлаши керак.
28. Ёнғинда одамларни хабарлаш ва эвакуациясини бошқариш тизимларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар ёнғин ҳақида қуйидаги усуллар ёки уларнинг ҳар қандай мақбул комбинацияларидан бири орқали одамларни хабардор қилишни таъминлаши керак:
одамлар доимий ёки вақтинча бўладиган биноларнинг барча хоналарига ёруғлик, товуш ва (ёки) нутқ сигналларини узатиш;
эвакуация қилишнинг зарурлиги, эвакуация йўллари тўғрисидаги, ҳаракат йўналиши ва бошқа одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин содир бўлганда ваҳима келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар ҳақида махсус ишлаб чиқилган матнларни трансляция қилишни;
якка хабарлаш сигналларини узатиб бериш (ёруғлик, товуш, вибрацион хабарлаш сигналлари ва сигналларни қайта узатиб берувчи персонал алоқа қурилмалари ёрдамида);
меъёрланган вақт давомида эвакуация йўлларидаги ёнғин хавфсизлиги белгиларини ёритишни;
ёнғин автоматикаси сигнали орқали эвакуация (авариявий) ёритгичини ёқиш;
эвакуация учун мўлжалланган чиқиш эшикларининг қулфларини масофадан очиш;
ёнғин (диспетчерлик) постини ва одамларни ёнғин ҳақида хабар қилиш зоналари алоқа билан таъминлашни;
эвакуация пайтида одамларни хабардор қилишнинг бошқа усуллари.
Ёнғин ҳақида хабарлаш сигналлари бошқа мақсадлардаги сигналлардан фарқ қилиши керак.
Ёнғин хабарчи зарурий ҳолларда электр тармоғига, шунингдек бошқа зарур алоқа линияларига ажратувчи мосламалардан фойдаланмаган холда уланиши керак. Овоз ва нутқ сигналларини узатувчи ёнғин хабарчилари товушнинг баландлик даражасини ўзгартириш имконига эга бўлмаслиги керак.
29. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар (шу жумладан, автоном ёнғин ўчириш қурилмалари, модулли ёнғин ўчириш қурилмалари, роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмалари) уларнинг қўлланилишидан келиб чиқиб, ёнғинни аниқлаш, ёнғин сигналини ташқи тармоқларга узатиш ва талаб қилинадиган (меъёрланган) хусусиятга эга ўт ўчириш моддасининг ёнғин зонасига узатилишини (чиқаришни) таъминлаши керак.
Автоном ёнғин ўчириш қурилмаларининг таркибида ишлайдиган техник воситалар юқорида кўрсатилган функцияларни бажарилишини, ташқи қувват манбалари ва бошқарув тизимлари мавжудлигидан қатъи назар таъминлаши керак.
30. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмалари ва уларнинг таркибида ишлайдиган техник воситалар қуйидаги вазифалар бажарилишини таъминлаши керак:
а) аланга ўчоғини аниқлаш;
б) талаб қилинадиган (меъёрланган) хусусиятга эга ўт ўчириш моддасининг ёнғин зонасига узатилишини таъминлаш (узатиш интенсивлиги, кўпикнинг карралиги ва бошқалар).
31. Автоном ёнғин ўчириш қурилмалари бир ёки бир неча ёнғин омиллари таъсирида ишлаб кетганида талаб қилинадиган (меъёрланган) хусусиятга эга ўт ўчириш воситасининг узатилишини (чиқарилишини) таъминлаши керак.
32. Мобил робототехник комплекс-мажмуалар инсоннинг бевосита иштирокисиз авария-қутқарув ишлари бажариладиган зоналарга етиб боришини ва хавфли зонада талаб қилинадиган (меъёрланган) хусусиятга эга ўт ўчириш моддасини узатиб бериш орқали ёнғин ўчириш функцияларни ва (ёки) бошқа турдаги авария-қутқарув ишларни бажаришини таъминлаши керак.
33. Ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибини ёнғинни ўчириш, авария-қутқарув ишларини бажариш ва (ёки) фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш вақтида ёнғиннинг хавфли омиллари ва салбий иқлим таъсирларидан ҳимоя қилиши керак.
34. Ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари қаторига қуйидагилар киради:
а) ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари;
б) ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари;
в) ёнғин ўчирувчининг қўллари, оёқлари ва боши учун шахсий ҳимоя воситалари.
35. Ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари эргономик жиҳатдан бир-бирига мос келиши ҳамда кўриш имконияти пасайган шароитда ёнғин ўчирувчиларни визуал кузатиш ва қидиришга имкон берувчи ёруғлик-сигнал элементларига эга бўлиши керак.
36. Нафас олиш ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари ва улар таркибида ишлайдиган техник воситалар, нафас олиш қийин ва кўз шиллиқ пардасини безовта қиладиган муҳитда ишлаётган ёнғин ўчирувчининг ҳимоясини таъминлаши керак.
37. Ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари, уларнинг ишлаш принципи ва қўлланилиш шароитларига кўра қуйидагиларга бўлинади:
а) ҳар қандай ёнғинни ўчириш учун — ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратлар (сиқилган ҳаво, сиқилган кислород билан);
б) очиқ ҳавода табиий ёнғинларни ўчириш учун — ёнғин ўчирувчиларнинг фильтрли нафас олиш ва кўриш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари;
в) ёнғин ўчирувчилар ўзини-ўзи қутқариши учун — ёнғин ўчирувчиларнинг ўзини-ўзи қутқариш учун мўлжалланган изоляцияловчи воситалар.
38. Ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари ҳамда улар таркибида ишлайдиган техник воситалар термик ва механик таъсирларга, салбий иқлим таъсирларига чидамли, шунингдек эргономик-қулай ва ҳимоя кўрсаткичларига (ёнғин ўчириш, фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш, авария-қутқарув ишларини амалга ошириш, одамларни қутқариш тактикасини ҳамда ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашни ҳисобга олган холда) эга бўлиши керак.
39. Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратлари (сиқилган ҳаво, сиқилган кислород билан) инсон нафас олиш жараёнида юз қисмидаги ниқоб ости қисмида ортиқча босимни сақлаб туришни таъминлаши керак.
Сиқилган ҳавода ишлайдиган ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг номинал ҳимоялаш иш вақти (ўпка вентиляцияси 30 l/min деб ҳисоблаганда) 60 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
Сиқилган кислородда ишлайдиган ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг номинал ҳимоялаш иш вақти (ўпка вентиляцияси 30 l/min деб ҳисоблаганда) 240 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
40. Ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситаларининг конструктив ечимлари нафас олиш аралашмаси билан тўлдирилган баллонларни ва (ёки) регенератив (қайта тикловчи) патронларни (брикетларни) тезкорлик билан алмаштириш (махсус анжомлардан фойдаланилмаган ҳолда) имкониятини назарда тутиш керак.
41. Ёнғин ўчирувчиларнинг ўзини-ўзи қутқариш изоляцияловчи воситалари ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органларининг ёнғинларнинг хавфли омилларидан 25 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида ҳимоясининг керакли даражасини таъминлаши зарур. Ёнғин ўчирувчиларни ўзини-ўзи қутқариш изоляцияловчи воситалари термик ва механик таъсирларга, салбий иқлим таъсирларга чидамлик, шунингдек, эргономик ва ҳимоя кўрсаткичларига (ёнғин ўчирувчиларни ёнғин вақтида ажралиб чиқаётган заҳарли моддалардан ҳимоялашни ҳисобга олган ҳолда) эга бўлиши керак.
42. Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг баллонларини тўлдириш учун компрессор ускуналари, махсус хоналарда, шунингдек очиқ жойларда стационар ўрнатилган ҳолда сиқилган ҳаво ва (ёки) кислород билан тўлдириб бериш имкониятини таъминлаши керак.
Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг баллонларини ҳаво билан тўлдириш компрессорларининг ишчи босими 29,4 MPa дан кам бўлмаслиги, кислород билан тўлдириш компрессорлариники эса — 20,0 MPa дан кам бўлмаслиги керак.
Стационар компрессор қурилмаларининг ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг тузилиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши шарт.
Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг баллонларини тўлдириш компрессорлари қуйидаги иқлим шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиши керак:
кўчма ва стационар — атроф муҳитнинг плюс 5° C дан плюс 40° C гача ҳароратида;
мобил — атроф муҳитнинг минус 50°C дан плюс 50°С гача бўлган ҳароратида.
43. Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларини текшириш учун мўлжалланган қурилмалар ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг газ ва тутундан ҳимоялаш хизматининг стационар постлари ва (ёки) автомобиллари, шунингдек хизмат кўрсатиш марказларида сиқилган ҳаво ва (ёки) кислород билан нафас олиш аппаратларининг статик ёки динамик техник параметрлари тегишли синовлардан ўтказилишини таъминланиш керак.
Ёнғин ўчирувчиларнинг изоляцияловчи нафас олиш аппаратларини текшириш учун мўлжалланган қурилмалар изоляцияловчи нафас олиш аппаратларининг статик синовларини ҳаво ҳарорати + 5ºС дан + 40ºС гача бўлган диапозонда ўтказилишини таъминлаши керак.
Ёнғин ўчирувчиларни изоляцияловчи нафас олиш аппаратларини текшириш учун мўлжалланган қурилмалар, изоляцияловчи нафас олиш аппаратларни динамик синовларини, ўпка вентиляцияси 30 дан 100 dm3 × min-1 гача (сиқилган ҳаво билан тўлдирилган изоляцияли нафас олиш аппаратлари учун) ва 30 дан 85 dm3 × min-1 гача (сиқилган кислород билан тўлдирилган изоляцияли нафас олиш аппаратлари учун) тавсифланган нафас олиш режимида таъминлаши керак.
44. Ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари қуйидагиларга бўлинади:
умумий мақсадлар учун ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари;
ёнғин ўчирувчиларни юқори иссиқлик таъсиридан ҳимояловчи махсус кийимлари;
ёнғин ўчирувчиларни изоляцияловчи турдаги махсус ҳимоя кийимлари;
ёнғин ўчирувчиларнинг термочидамли ички кийими;
ёнғин ўчирувчилар учун шлемтаглиги.
Ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари ёнғин ўчирувчиларни ёнғиннинг хавфли омиллари ва салбий иқлим таъсирларидан ҳимояланишини таъминлаши керак, бунда уларнинг ҳимоя даражаси ёнғин ўчирувчилар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш талабларига мувофиқ белгиланадиган кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимларининг конструктив ечимлари кийимнинг ички қисмига ўт ўчириш моддаларининг киришини тўсиш ва уларни тезкорлик билан ечиш, нафас олиш аппаратлари баллонларидаги босимни назорат қилиш, маълумотларни қабул қилиш ва узатиш (эшитиш, кўриш ёки махсус қурилмалар ёрдамида) имконини таъминлаши керак.
Изоляцияловчи турдаги ёнғин ўчирувчилар махсус ҳимоя кийимларининг конструкцияси бундай махсус кийимда ишлаётган ёнғин ўчирувчи учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида кийим остида ортиқча ҳаво босимини етарли даражада сақлаб туришни таъминлаш керак.
Хавфли объектлардаги ёнғинларни ўчиришда ишлатиладиган изоляцияловчи турдаги махсус ҳимоя кийими инсон терисининг қопламаси ва ички аъзоларига агрессив ва (ёки) радиоактив моддаларнинг тегишидан ҳимоя қилиши керак.
Радиация хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин ўчириш ва авария-қутқарув ишларини бажаришда фойдаланиладиган изоляцияловчи турдаги махсус ҳимоя кийими ёнғин ўчирувчиларни ионловчи нурланиш таъсиридан ҳимоя қилиши керак, бунда 2 MeV (манба Sr90) дан кўп бўлмаган энергияга эга бета — нурланишнинг ташқи таъсирининг сусайиш коэффициенти камида 150, энергияси 122 keV (манба Co57) бўлган гамма — нурланишнинг ташқи таъсирининг сусайиш коэффициенти камида 5,5 бўлиши керак.
45. Ёнғин ўчирувчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари билан ишлатиладиган шлемтаглиги ва термочидамли ички кийим, ёнғин ўчириш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш билан боғлиқ ҳар қандай ишларни бажаришда зарур эргономик ва физиологик-гигиеник даражани таъминлаши керак.
46. Бошни ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари (ёнғин ўчирувчиларнинг каскалари) ёнғинларни ўчириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва авария-қутқарув ишларини бажариш пайтидаги сув, механик, иссиқлик ва кимёвий таъсирлардан ҳамда салбий иқлим таъсирларидан ҳимоя қилиши керак.
47. Ёнғин ўчирувчининг қўлларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари, ёнғинларни ўчириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва авария-қутқарув ишларини бажариш пайтида қўлларни ўт ўчириш моддаларидан, иссиқлик ва механик таъсирлардан ҳимоя қилинишини таъминлаши, шунингдек зарур эргономик хусусиятларга эга бўлиши керак.
48. Ёнғин ўчирувчининг оёқларини ҳимоялаш шахсий ҳимоя воситалари:
ёнғинларни ўчириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва авария-қутқарув ишларини бажариш пайтида сув, механик, иссиқлик, кимёвий таъсирлардан оёқларни ҳимоялашни таъминлаши;
ёнғинларни ўчириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва авария-қутқарув ишларини бажариш пайтида салбий муҳит таъсиридан ҳимоялашни таъминлаши;
зарур эргономик хусусиятларга эга бўлиши керак.
49. Одамларни ёнғин пайтида юқори қаватлардан қутқариш воситалари қуйидаги ҳаракатларни таъминлаши ва имкониятларга эга бўлиш керак:
одамларнинг ҳаётига (соғлиғига) таҳдид қилувчи ёнғиннинг хавфли омиллари пайдо бўлганда, улар мустақил равишда ҳаракат қилган ҳолда хавфсиз ҳудудга чиқиб кетишини;
ёнғин пайтида одамларни қутқариш ва мустақил равишда пастга тушиш жараёнида зарур эҳтиёт чораларини таъминлаб берилишини;
ёнғин ўчирувчилар юқори қаватларда ишлаш ва мустақил равишда пастга тушиш вақтида эҳтиёт чораларини таъминлаб берилишини.
50. Ёнғин пайтида одамларни юқори қаватлардан қутқариш воситалари:
ишлатишга доимий шай ҳолатда бўлиши;
ишончлилик талаби даражасида (ишчи ҳарорат қийматлари доирасида статик ва динамик юкламалар ҳамда иссиқлик ва очиқ олов таъсирида) бўлиши;
махсус тайёргарликка эга бўлмаган одамлар томонидан фойдаланиш учун тушунарли, содда ва хавфсиз бўлиши;
ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар пайтида одамларни уларни ҳаётига (соғлиғига) таҳдид қилувчи хавфли омиллар пайдо бўлганида одамларни мустақил ҳамда мажбурий равишда якка ёки жамоавий тарзда хавфсиз ҳудудга олиб чиқишни таъминлаш керак.
51. Одамларни ёнғин пайтида юқори қаватлардан қутқариш воситалари қуйидагича таснифланади:
а) ҳаракат йўналиши бўйича:
кўтарувчи-туширувчи;
туширувчи;
б) ўрнатиш ва жойлашиш усулига кўра:
стационар;
мобил;
кўчма;
в) қурилиш ва фойдаланиш босқичлари билан ўзаро алоқаси бўйича:
архитектура-режалаштириш ечимларида назарда тутилмаган;
олдиндан архитектура-режалаштириш ечимларида назарда тутилган;
г) конструктив ечими бўйича:
ёнғин ўчирувчиларнинг арқонли-туширувчи қурилмалари;
ёнғин-қутқарув енглари;
сакраладиган ёнғин-қутқарув қурилмалари;
ёнғин-қутқарув траплари;
ёнғин ўчириш қўл нарвонлари;
осма ёнғин-қутқарув нарвонлари;
ёнғин-қутқарув арқонлари, ёнғин-қутқарув камарлари, ёнғин карабинлари;
агрегатли комбинацияланган (шу жумладан, қутқарув-лифт қурилмалари);
д) иш унумдорлиги бўйича:
индивидуал (шу жумладан бир марталик);
гуруҳли (жамоавий);
е) бошқарув усули бўйича:
тушиш тезлигини қўлда ўзгартириш имкони мавжуд;
тушиш тезлигини автоматик тарзда ўзгартириш имкони мавжуд;
ж) тушириш баландлиги бўйича:
тушириш баландлиги чекланган;
тушириш баландлиги чекланмаган;
52. Ёнғинларда махсус ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган анжомлар, уларнинг қўлланилиш функциясига қараб қуйидагиларни бажара олиши керак:
а) кесиш ва тишлашни (шу жумладан, металл профиллар ва қурилиш конструкцияларининг элементларини);
б) ҳар хил қурилиш конструкцияларини кўтаришни, кўчиришни ва маҳкамлашни;
в) оралиқлар ва туйнукларни ёриб ўтишини, қурилиш конструкциялари ва материалларини майдалашни;
г) ҳар хил металл конструкцияларни очиш (шу жумладан, эшик ва деразаларини);
д) ҳар хил диаметрли қувурлардаги тешикларни беркитишни, сиғимлар ва қувурлардаги тешикларни ёпишни.
53. Ёнғинларда махсус ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган анжомлар уларнинг ҳаракат механизмларига инсон танасининг қисмлари ёки кийимларининг тасодифий кириб қолишига йўл қўймайдиган хавфсизлик мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ёнғинларда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган анжомларнинг бошқарув органлари уларда жойлаштирилган маълумотлар нотўғри талқин қилинишини истисно этувчи кўрсаткичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Ёнғинларда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган анжомларнинг бир-бирига уланиш бўғинлари, калит ва бошқа чилангарлик анжомларидан фойдаланмаган ҳолда қўлда тез ва ишончли уланишини таъминлаши керак.
54. Ёнғин ўчирувчиларнинг қўшимча анжомлари (ёнғин ўчирувчилар фонарлари, тепловизорлари, радиомаяклари, товушли маяклар) уларнинг қўлланилиши функциясига қараб, ёнғин жойини ёритишни, ёнғин ўчоқлари ва тутунли муҳитда одамларни қидиришни, ёнғин ўчирувчилар турган жойини белгилашни, шунингдек ёнғин ўчириш жараёнида бошқа турдаги ишлар амалга оширилишини таъминлаши керак. Шу билан бирга, анжомлар ушбу функцияларни таъминлаб бериш даражаси авария-қутқарув ишларининг бажарилиш учун талаб қилинадиган кўрсаткич хусусиятларидан келиб чиқиш керак.
55. Ёнғин ўчириш жиҳозлари, ёнғин ўчириш тактикасига мувофиқ ёнғин бўлаётган жойга ўт ўчириш моддаларини талаб этиладиган ишчи босим ва сарфи билан узатиш имкониятини таъминлаши керак.
56. Ёнғин ўчириш гидрантлари ташқи сув таъминоти тармоқларига ўрнатилиши ва ёнғин ўчириш мақсадлари учун сув олиб беришни таъминлаши керак.
57. Ёнғин ўчириш колонкалари, сув таъминоти тармоқларидан сув олиш ва уни ёнғин ўчириш мақсадларида узатиш учун ер ости гидрантларини очиш (ёпиш) ва ёнғин ўчириш енгларини улаш имкониятини таъминлаб бериши керак.
Ишчи босим остида бўлган ёнғин ўчириш колонкасининг ёпиш қурилмаларининг бошқарув органларида қўлланиладиган механик кучланиш 150 N дан ошмаслиги керак.
58. Босимли ёнғин ўчириш енглари ва улаш бошчалари ўт ўчириш моддаларини ёнғин жойига етказиб бериш имкониятини таъминлаши керак.
Ёнғин ўчириш енгларини улаш бошчалари ёнғин ўчириш енгларини бир-бирига ва бошқа ёнғин ўчириш жиҳозлари билан тез, зич ва мустаҳкам уланишини таъминлаши керак.
Босимли ёнғин ўчириш енглари ва улаш бошчалари, уларнинг қўлланилиш функциясига қараб мустаҳкамлик ва эксплуатацион хусусиятларига эга бўлиши керак.
Босимли ёнғин ўчириш енгларига техник хизмат кўрсатиш жиҳозлари босимли ёнғин ўчириш енгларини ишчи ҳолатда сақлаш учун комплекс ишлар бажарилишини таъминлаши керак.
59. Ёнғин ўчириш дастаклари, кўпик ҳосил қилиш генераторлари ва кўпик аралаштириш мосламалари ёнғин манбаига ўт ўчириш моддаларини етказиб бериш ва уни ўчириш ёки бино, иншоот, қурилиш конструкцияларини, технологик жиҳозларни ёки уларнинг қисмлари ҳимоялашни (совитишни) таъминлаши керак.
60. Ёнғин ўчириш (қўл ва лафет) дастаклари конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) насадкасининг конструкцияси ва қўлланилиш вазифасига қараб ўт ўчирувчи моддалар оқимини (шу жумладан, кичик ва ўрта каррали ҳаво-механик кўпик) узлуксиз ёки пуркаладиган холда шакллантириб чиқариб беришни;
б) пуркаладиган ўт ўчириш моддалари оқимининг машъаласининг (факел) конуси бўйлаб бир текис тақсимланишини;
в) оқимнинг пуркалган шаклидан узлуксиз туригача поғонасиз ўзгартирилишини;
г) ўт ўчириш воситалари сарфи узатишни тўхтатмасдан ўзгартирилишини (универсал турдаги ёнғин ўчириш дастаклари учун);
д) ишчи босим остида бўлган дастакнинг мустаҳкамлиги, улаш ва ёпиш қурилмаларининг герметик маҳкамлигини;
е) лафетли ёнғин ўчириш дастакларининг вертикал текисликда белгиланган бурчакларда қотирилишини;
ж) лафетли ёнғин ўчириш дастакларининг айлантириш механизмларини горизонтал ва вертикал текисликларда қўлда ва масофадан гидро- ёки электроюритгич ёрдамида бошқариш имкониятини.
61. Кўпик ҳосил қилувчи генераторлар конструкцияси кичик, ўрта, юқори каррали ҳаво-механик кўпиклар оқими ёки уларнинг комбинацияси шакллантирилишини таъминлаши керак.
62. Кўпик аралаштирув мосламалари (миқдорни ўзгартирадиган ва ўзгартирмайдиган) ҳаво-кўпик дастакларида ва кўпик генераторларида кўпик ҳосил қилувчи модданинг маълум каррали кўпикни ҳосил қилиш учун белгиланган концентрацияли сувли эритмасини таъминлаши керак.
63. Енглар учун мўлжалланган сув йиғиш мосламалари икки ва ундан ортиқ сув оқимларини ёнғин насосининг сўриш патрубкасига киришдан олдин бирлаштириб беришини таъминлашлари керак. Енглар учун мўлжалланган сув йиғиш мосламалари бирлаштирувчи патрубкаларининг ҳар бири қайтарувчи клапанлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
64. Енг тақсимлагичлар магистрал сув оқимини ёки кўпик ҳосил қилиш моддаси аралашмасининг ишчи енг линияларига тақсимлаб беришни ва ушбу линияларда ўт ўчириш моддалари сарфини ўзгартириб беришини таъминлаши керак.
Ишчи босим остида бўлган енг тақсимлагичларнинг ёпиш қурилмаларининг бошқарув органларида қўлланиладиган механик кучланиш 150 N дан ошмаслиги керак.
65. Ёнғин ўчириш гидроэлеваторлари ёнғин ўчириш насосининг жойлашуви ва сув сатҳи юзалари ҳар хил бўлган ва максимал сўриш босими баландлиги ошган ҳолларда очиқ сув манбаларидан сув олиб беришни, шунингдек ёнғинни ўчириш пайтида ёки синов жараёнида хоналарга тўкилган сувларни чиқариб ташлашни таъминлаши керак.
66. Ёнғин ўчириш сўрувчи сеткалари очиқ сув ҳавзаларидан тортиб олинган сувни фильтрлашни таъминлаши ва насосларнинг созлигига таъсир қилиши мумкин бўлган қаттиқ заррачаларнинг киришига йўл қўймаслиги керак. Ёнғин ўчириш сўрувчи сеткалари қайтарувчи клапанлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
67. Ёнғин ўчириш қўл нарвонлари ёнғин бўлинмалари шахсий таркибига, бино ва иншоотларнинг хоналари ва томларига чиқиш, ушбу жойларга ўт ўчириш моддаларини етказиб бериш, шунингдек, мазкур жойлардан одамларни қутқариш имкониятини таъминлаши керак.
Ёнғин ўчириш қўл нарвонларининг габарит ўлчамлари ва конструкцияси уларни ёнғин ўчириш автомобилларида ташиш имкониятини таъминлаши керак.
Ёнғин ўчириш қўл нарвонларининг механик мустаҳкамлиги, ўлчамлари, эргономик ва хавфсизлик кўрсаткичлари одамларни баланд сатҳлардан қутқариш ва зарур бўлган ёнғин ўчириш жиҳозларини кўтариш вазифаларини бажариш имкониятини таъминлаши керак.
68. Кабель буюмлар, шина ўтказгичлар, герметик кабель ўтказгичлар, муфталар, муҳандислик тизими қувурлари ёнғинга қарши тўсиқларини кесиб ўтадиган жойлар (бўғинлар), туташ бўлган хоналарга ёнғиннинг хавфли омиллари тарқалишига йўл қуймаслиги керак.
Ушбу жойлар (тугунлар), оловбардошлик таснифларига мувофиқ белгиланган вақт давомида ёнғиннинг хавфли омиллари тарқалишининг олдини олишни таъминлаши керак.
69. Ёнғинга қарши тўсиқлардаги очиқ тешик жойларини (проёмларини) тўлдирувчи қурилмалар (ёнғинга қарши деразалар, эшиклар, ёнғинга қарши чидамлилиги меъёрланган лифт шахталари эшиклари, дарвозалар, люклар, шторалар, роликли панжаралар, экранлар, пардалар, нормал очилган ёнғинга қарши клапанлар) оловбардошлик таснифларига мувофиқ меъёрланган вақт давомида ёнғиннинг хавфли омиллари тарқалишининг олдини олинишини таъминлаш керак.
70. Тутун-газ ўтказмайдиган ёнғинга қарши эшиклар талаб этилаётган оловбардошлик чегарасида тутун ва газ киришига қаршиликнинг минимал зарур қийматларини таъминлаши керак.
71. Тутун ўтказмайдиган эшиклар ёнғин пайтида тутун тарқалишга тўсқинлик қилиш керак.
72. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибида ишлайдиган техник воситалар, уларнинг қўлланилиш функциясига қараб, бир ёки бир неча, шу жумладан ёнғин пайтида одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсизлик зоналари ва ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан одамларни қутқариш, бино ва (ёки) иншоотларда ёнғин ўчоғини аниқлаш ва бартараф этиш учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида хоналар, зина катаклари, лифт шахталари, тамбур-шлюзлар тутунга тўлишининг олдини олишга қаратилган вазифаларни бажариши керак.
73. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибидаги ҳаво юритгичларнинг конструкцияси оловбардош ва ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибига кирувчи ҳаво юритгичлар, хоналарни (биноларни) ажратувчи қурилиш конструкцияларини кесиб ўтадиган жойларнинг (бўғинлари) оловбардошлик даражаси бундай ҳаво юритгичлар учун талаб қилинадиган энг кам даражадан паст бўлмаслиги керак.
Шу билан бирга, ушбу ҳаво юритгичларни ушлаб турувчи конструкцияларини (осма) элементлари, фақатгина ҳаво юритгичлар учун белгиланган кўтариб туриш хусусиятини йўқотиш кўрсаткичи бўйича оловбардошлик даражасига эга бўлиши керак.
Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибидаги ёнғинга қарши ҳаво юритгичларнинг конструкцияларини ажратиладиган уланиш (шу жумладан, фланецли) жойларини зичлаш учун фақат ёнмайдиган материаллардан фойдаланиш мумкин.
74. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибида ишлайдиган нормал очиқ ёнғинга қарши клапанлар ва нормал ёпиқ ёнғинга қарши клапанларни автоматик ва масофадан бошқариладиган очиб-ёпадиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
Нормал очиқ ёнғинга қарши клапанларни очиб-ёпадиган мослама таркибидаги термосезувчан элементларидан фақатгина ёрдамчи элемент сифатида назарда тутиб фойдаланиш мумкин. Таркибида термосезувчан элементи бўлган очиб-ёпадиган мосламаларни нормал ёпиқ ёнғинга қарши клапанларда қўллаш мумкин эмас. Нормал очиқ ёнғинга қарши клапанлар ва нормал ёпиқ ёнғинга қарши клапанлар талаб этилаётган оловбардошлик даражасида, тутун ва газ ўтказувчанлиги қаршилигининг минимал талаб қилинаётган қийматини таъминлаб бериши керак.
75. Табиий тортиш хусусиятига эга бўлган тутун сўриш люклари автоматик ва масофадан бошқариладиган (ёрдамчи термоэлементларни ишга тушириш имконияти билан) очиб-ёпадиган мослама билан ишлатилиши керак, улар механик (шу жумладан, қорли ва шамолли) юкламани енгиш учун зарур бўлган тортиш кучини таъминлаб бериши керак.
76. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибида ишлайдиган сўрувчи вентиляторлар юқори ҳароратли ёниш маҳсулотларини сўриб ташлаш жараёнида, одамларнинг эвакуацияси (одамларнинг эвакуация йўлакларидаги ҳимоя қилиш пайтида) учун етарли вақт ёки ёнғин тарқалиши ва уни ўчиришнинг умумий вақти (ёнғиндан хавфсиз жойларда одамларни ҳимоя қилиш учун) давомида ўз ишчи ҳолатини сақлаши керак.
77. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибида ишлайдиган тутунга қарши экранлар (пардалар) автоматик ва масофадан (термоэлементларсиз) бошқариладиган мосламалар билан жиҳозланган ва ёнмайдиган материаллар асосида тайёрланган бўлиб, пардаларнинг тушириладиган ишчи узунлиги ёнғин пайтида ҳосил бўлган тутун қатламининг тарқалишини чеклашни таъминлаб бериш керак.
78. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари таркибида ишлайдиган техник воситалар параметрларининг ҳақиқий қийматлари (шу жумладан оловбардошлик ва тутун-газ сизиб киришига қаршилик чегаралари) синов (ўлчовлар) натижалари асосида белгиланиши керак.
Ушбу синовлар (ўлчовлар), зарур бўлган мазкур Техник регламент талабларини қўллаш ва ижро этиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги ва ёнғинни ўчириш воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун тадқиқот (синов), ўлчов ва намуналарни танлаш қоида ҳамда услубларни ўз ичига олган, тегишли ва рўйхатига киритилган стандартларга мувофиқ ўтказилиши керак.
4-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини идентификация қилиш, мувофиқликни баҳолаш ва тамғалаш
79. Идентификация қилиш деганда, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларни, тамғаларда ва уларга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатларда кўрсатилган тавсифига ва (ёки) тақдим этилган намунасига мувофиқликни аниқлаш деб тушунилади.
80. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинни ўчириш воситаларининг идентификацияси қўйидагилар томонидан ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарадиган тайёрловчи;
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида — мувофиқликни баҳолаш органи;
маҳсулотнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида — давлат назорат органи.
81. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларни, илова қилинган ҳужжатларда ҳамда тамғаларда кўрсатилган маълумотлар асосида ва уларни кўздан кечириш йўли билан идентификация қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ушбу воситаларга ўрнатилган кўрсаткичларини аниқлаш йўли билан идентификация ўтказилиши рухсат этилади.
82. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мажбурий сертификатлаштириш;
мувофиқликни декларация қилиш;
давлат назорати (текшируви).
83. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларга ва уларнинг қадоқларига, қайси ҳужжат асосида маҳсулот ишлаб чиқилганлиги, ишлаб чиқарилган мамлакати, тайёрловчининг (ишлаб чиқарувчининг) номи ва жойлашган манзили (почта манзили), типи (тури), маркаси, модели, қўлланилиши, маҳсулотнинг номланиши, асосий техник параметрлари ва хусусиятлари, товар белгиси, ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати ва шароитлари тўғрисида ҳамда уларга мувофиқ маҳсулотни идентификация қилиш имкониятини берувчи маълумотларни ўз ичига олган тамға қўйилиши керак.
84. Тамғада кўрсатилган маълумот давлат тилида баён этилиши керак. Ушбу маълумот бошқа тилларда ҳам баён этилиши мумкин, бунда маълумот мазмуни давлат тилида кўрсатилган маълумот билан бир хил бўлиши шарт.
85. Агар тамғани бевосита ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситасининг ўзига қўйишнинг имкони бўлмаса, тамға маҳсулот қадоғига қўйилади ва техник ҳужжатига киритилади. Тайёрловчи, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига тамға қўйиш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини мустақил равишда аниқлайди. Тамғадаги ёзувлар тушунарли, ўқишга осон бўлиши ва кўздан кечириш учун қулай жойда қўйилиши керак.
86. Маҳсулотнинг транспорт қадоғига, уни сақлаш ва ташиш жараёнларида хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ёзувлар ва белгилар қўйилади.
87. Мувофиқлик сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи мувофиқлик белгисини миллий стандартларда белгиланган, ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай усулларда қўллашга ҳақли.
89. Агар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинни ўчириш воситаларига уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, мувофиқлик белгисини тўғридан-тўғри акс эттириш имкони бўлмаган тақдирда, мувофиқлик белгисини уларнинг қадоғига ва техник ҳужжатларига туширишга рухсат этилади.
5-боб. Ўтиш даври
90. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талабларни белгилайдиган амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.
91. Техник регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб амалдаги қонунчилик талабларига кўра мувофиқлигини баҳолаш мажбурий бўлган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига нисбатан Миллий сертификатлаш тизими томонидан белгиланган қоидалар қўлланилади.
92. Техник регламент кучга киритилгунга қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва санитария-эпидемиология хулосалари мазкур ҳужжатларда белгиланган муддат давомида амал қилади.
6-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати
93. Техник регламент талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа мутасадди давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
7-боб. Техник регламент талабларини бузганлик учун жавобгарлик
94. Техник регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентга ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламент талаблари татбиқ этиладиган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг
Т/р Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг номи ТИФ ТН коди Мувофиқлигини тасдиқлаш схемалари I. Ўт ўчириш моддалари 1. Умумий мақсадли ўт ўчириш кукунлари 2836 30 000 0 3104 20 500 0 3104 30 000 0 3104 90 000 9 3105 30 000 0 3105 40 000 0 3105 90 800 0 3813 00 000 0 1с, 3с, 4с 2. Ёнғин ўчириш учун кўпик ҳосил қилувчи моддалар 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 1с, 3с, 4с 3. Юқоридан бериладиган, сувда парчаланадиган ёнувчи суюқликларда ёнғинларини ўчириш учун кўпик ҳосил қилувчи моддалар 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 1с, 3с, 4с 4. Намловчи моддалар 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 3д, 4д, 6д 5. Газли ўт ўчириш моддалари 2804 21 000 0 2804 30 000 0 2903 39 290 0 2903 76 900 0 3д, 4д, 6д II. Оловдан ҳимоялаш воситалари 6. Ёғочларни ва улар асосида ишлаб чиқарилган материалларни оловдан ҳимоялаш воситалари 2520 2530 2811 2827 2835 3105 3209 3214 3809 3824 99 700 0 6811 40 000 6812 93 000 0 6815 1с, 3с, 4с 7. Пўлат ва (ёки) темирбетон конструкцияларни оловдан ҳимоялаш воситалари 2520 2530 3209 3214 3816 00 000 0 3824 99 700 0 6806 6808 00 000 0 6809 6810 681140 000 6812 93 000 0 6815 6902 1с, 3с, 4с 8. Кабелларни оловдан ҳимоялаш воситалари 2520 2530 3209 3214 3824 99 700 0 6815 1с, 3с, 4с III. Погонажли электромонтаж маҳсулотлари 9. Нометалл материаллардан тайёрланган погонажли электромонтаж маҳсулотлари 3916 10 000 0 3916 20 000 0 3916 90 3917 21 100 0 3917 21 900 3917 22 100 0 3917 22 900 3917 23 100 3917 23 900 3917 29 000 3917 32 000 3917 39 000 3925 90 200 0 8547 20 000 8547 90 000 0 1с, 3с, 4с IV. Ўт ўчиргичлар 10. Олиб юриладиган ўт ўчиргичлар 8424 10 000 0 1с, 3с, 4с 11. Кўчма ҳаракатланувчи ўт ўчиргичлар 8424 10 000 0 1с, 3с, 4с V. Автоном ёнғин ўчириш қурилмалари 12. Автоном ёнғин ўчириш қурилмалари 8424 10 000 0 1с, 3с, 4с VI. Ёнғин ўчириш шкафлари, ёнғин ўчириш кранлари 13. Ёнғин қарши шкафлари 9403 10 930 0 9403 20 800 9 3д, 4д, 6д 14. Ёнғин ўчириш кранлари, беркитиш ёнғин ўчириш клапанлари 8481 80 190 0 8481 80 819 9 8481 80 850 8 3д, 4д, 6д VII. Мобил ёнғинни ўчириш воситалари 15. Асосий ёнғин ўчириш автомобиллари 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 16. Штаб ёнғин ўчириш автомобиллари 8702 10 119 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 17. Ёнғин ўчириш автокўтаргичлари 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 18. Ёнғин ўчириш автонарвонлари 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 19. Ёнғин авария-қутқарув автомобиллари 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 390 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 20. Ёнғин ўчириш автокўпиккўтаргичлари 8705 30 000 1 3д, 4д, 6д 21. Алоқа ва ёритиш автомобиллари 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 8705 90 800 1 8705 90 800 5 3д, 4д, 6д 22. Газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати автомобиллари 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 8705 90 800 1 8705 90 800 5 3д, 4д, 6д 23. Мобил робототехник комплекслар 8479 50 000 0 3д, 4д, 6д 24. Ёнғин ўчириш мотопомпалари 8413 60 390 0 8413 70 3д, 4д, 6д 25. Мобил ёнғин ўчириш воситалари учун ёнғин ўчириш марказдан қочма насослари 8413 70 3д, 4д, 6д VIII. Ёнғин автоматик тизимлари таркибида ишлайдиган техник воситалар (ёнғин сигнализацияси тизимлари, ёнғин ҳақида хабар бериш тизимлари, ёнғин пайтида одамларни огоҳлантириш ва эвакуациясини бошқариш тизимлари) 26. Ёнғин хабарлагичи, қўлда ишга тушириладиган ёнғин хабарлагичи 8531 10 9022 29 000 0 9027 10 1с, 3с, 4с 27. Ёнғин автоматик тизимларининг техник воситалари учун узлуксиз электр таъминоти манбалари 8504 40 300 2 8504 40 300 9 8504 40 550 0 8504 40 820 0 8504 40 840 0 8504 40 880 0 8504 40 900 0 1с, 3с, 4с 28. Ёнғин хабаргоҳи 8517 62 000 9 8518 21 000 0 8518 22 000 9 8518 29 300 9 8518 29 950 0 8519 81 110 0 8531 10 8543 70 900 0 9405 60 200 2 9405 60 200 8 9405 60 800 2 9405 60 800 8 1с, 3с, 4с 29. Ёнғин қабул қилиш-назорат ва бошқарув асбоблар ҳамда уларнинг функцияларини кенгайтириш учун мўлжалланган бошқа асбоблар 8517 61 000 8517 70 8518 10 300 9 8518 10 950 0 8518 40 800 9 8518 50 000 0 8518 90 000 9 8519 30 000 0 8519 81 110 0 8519 81 450 0 8519 81 610 8519 81 750 8519 81 950 9 8519 89 150 0 8519 89 190 0 8519 89 900 9 8527 13 100 0 8527 13 990 0 8527 91 910 0 8531 10 8537 10 1с, 3с, 4с 30. Масофадан индикация қиладиган қурилмалар 8531 10 8531 20 200 0 1с, 3с, 4с 31. Шлейфнинг ишлашини текшириш ва назорат қилиш қурилмалари 8531 10 8537 10 1с, 3с, 4с 32. Ёнғин ҳақида хабар узатиш тизимлари 8517 61 000 8517 62 000 8517 69 390 0 8517 69 900 0 8517 70 190 0 8517 70 900 8526 10 000 9 8531 10 8537 10 8543 20 000 0 8543 70 300 9 1с, 3с, 4с 33. Индивидуал ёнғин ҳақида хабарлаш тизимлари 8531 10 1с, 3с, 4с 34. Масофадан ишга тушириш қурилмалари 8531 10 1с, 3с, 4с IX. Автоматик ёнғин ўчириш тизимлари (шу жумладан автоном ёнғин ўчириш тизимлари, роботлаштирилган ёнғин ўчириш тизимлари, модулли ёнғин ўчириш тизимлари) таркибида ишловчи техник воситалар 35. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг бошқарув узеллари 8481 80 599 0 1с, 3с, 4с 36. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг спринклер ва дренчер сигнал клапанлари 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 8481 80 870 0 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 37. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг дренаж клапанлари 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 3д, 4д, 6д 38. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг қайтарувчи клапанлари 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 1с, 3с, 4с 39. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг лўқидон (задвижка) ва зулфин (затвор)лари 8481 80 599 0 8481 80 610 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 850 8 1с, 3с, 4с 40. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг кранлари 8481 80 599 0 8481 80 819 9 3д, 4д, 6д 41. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг эксгаустерлари 8481 80 599 0 3д, 4д, 6д 42. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг акселераторлари 8481 80 599 0 3д, 4д, 6д 43. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг гидротезлатгичлари 8481 80 599 0 3д, 4д, 6д 44. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг босим сигнализаторлари ва суюқлик оқимини сигнализаторлари 8481 80 599 0 1с, 3с, 4с 45. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг компенсаторлари 8481 80 599 0 3д, 4д, 6д 46. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг ушлаб туриш камералари 8481 80 599 0 3д, 4д, 6д 47. Автоматик сувли ва кўпикли ёнғин ўчириш тизимларининг фильтрлари 8421 21 000 9 3д, 4д, 6д 48. Овозли гидравлик ёнғин хабаргоҳлари 8306 10 000 0 3д, 4д, 6д 49. Сувли ва кўпикли спринклер ва дренчер пуркагичлари 8424 30 900 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1с, 3с, 4с 50. Кўпикли ёнғин ўчириш қурилмаларининг дозаторлари 7307 11 7309 00 590 0 7310 10 000 0 7412 20 000 0 7609 00 000 0 8424 8479 82 000 0 8479 89 600 9 8481 10 190 8 8481 10 990 8 1с, 3с, 4с 51. Юпқа сув пуркайдиган автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг модуллари 8424 89 000 9 1с, 3с, 4с 52. Автоматик газли ёнғин ўчириш қурилмаларининг модуллари 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1с, 3с, 4с 53. Автоматик газ-кукунли ёнғин ўчириш қурилмаларининг модуллари 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1с, 3с, 4с 54. Автоматик кукунли ёнғин ўчириш қурилмаларининг модуллари 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1с, 3с, 4с 55. Автоматик кукунли ёнғин ўчириш қурилмаларининг газ тарқатиш мосламалари 8424 89 000 9 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 739 9 8481 80 990 7 1с, 3с, 4с 56. Автоматик газли ёнғин ўчириш қурилмаларининг ёнғинга қарши изотермик резервуарлари 7311 00 7613 00 000 0 3д, 4д, 6д 57. Ўт ўчириш аэрозолининг генераторлари 3813 00 000 0 8424 10 000 0 8424 20 000 0 8424 30 080 0 8424 30 900 0 8424 41 900 0 8424 49 990 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1с, 3с, 4с Х. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмалари 58. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмалари 8424 20 000 0 8424 30 080 0 8424 30 900 0 8424 41 900 0 8424 49 990 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8479 50 000 0 1с, 3с, 4с ХI. Ёнғин ўчирувчилар нафас олиш ва кўриш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари 59. Ёнғин ўчирувчиларни изоляцияловчи нафас олиш аппаратлари (сиқилган ҳаволи, сиқилган кислородли) 9020 00 000 0 1с, 3с, 4с 60. Ёнғинда ишлатиладиган нафас олиш ва кўриш органларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя фильтрловчи воситалари 9020 00 000 0 1с, 3с, 4с 61. Ёнғинда ишлатиладиган ўзини-ўзи қутқариш изоляцияловчи ҳимоя воситалари 9020 00 000 0 1с, 3с, 4с 62. Ёнғин ўчирувчиларнинг нафас олиш ва кўриш органлари шахсий ҳимоя воситаларининг юз қисмлари 4016 10 000 9 9020 00 000 0 1с, 3с, 4с 63. Ёнғин ўчирувчилар нафас йўлларини ҳимояловчи аппаратларни ва ёнғин ўчирувчилар ўзини-ўзи қутқариш ҳимоя воситаларининг баллонлари 7311 00 1100 7311 00 300 0 7311 00 910 0 7613 00 000 0 1с, 3с, 4с 64. Ёнғин ўчирувчилар нафас йўлларини ҳимояловчи аппаратларни текшириш қурилмалари 9026 20 9026 80 1с, 3с, 4с 65. Ёнғин ўчирувчилар нафас йўлларини ҳимояловчи аппаратларни баллонларини тўлдириш учун компрессор қурилмалари 8414 40 8414 80 1с, 3с, 4с XII. Ёнғин ўчирувчининг махсус ҳимоя кийими 66. Ёнғин ўчирувчининг умумий мақсадли махсус ҳимоя кийими 6201 19 000 0 6201 93 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 19 900 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 33 100 0 6211 43 100 0 1с, 3с, 4с 67. Ёнғин ўчирувчининг юқори иссиқлик таъсирига қарши махсус ҳимоя кийими 6201 19 000 0 6201 93 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 33 100 0 6211 43 100 0 7019 19 900 9 7019 32 000 9 7019 39 000 1 7019 39 000 8 7019 59 000 0 7019 90 000 9 1с, 3с, 4с 68. Ёнғин ўчирувчининг изоляцияловчи типдаги махсус ҳимоя кийими 6201 19 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 19 900 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 32 100 0 6211 33 100 0 6211 39 000 0 6211 43 100 0 1с, 3с, 4с 69. Ёнғин ўчирувчилар учун иссиқликка чидамли ички кийими 6107 12 000 0 6107 19 000 0 6107 22 000 0 6107 29 000 0 6107 99 000 0 6109 90 200 0 6109 90 900 0 1с, 3с, 4с XIII. Ёнғин ўчирувчининг қўллари, оёқлари ва боши учун шахсий ҳимоя воситалари 70. Ёнғин ўчирувчилар учун подшлемник 6505 00 900 0 6506 99 909 0 1с, 3с, 4с 71. Ёнғин ўчирувчининг қўллари учун шахсий ҳимоя воситалари 4203 29 100 0 6116 10 200 0 6116 93 000 0 6116 99 000 0 6216 00 000 0 1с, 3с, 4с 72. Ёнғин ўчирувчининг оёқлари учун шахсий ҳимоя воситалари 6401 10 000 0 6401 92 100 0 6401 99 000 0 6402 99 050 0 6402 99 100 0 6402 99 930 0 6403 40 000 0 6403 91 130 0 6403 91 930 0 6403 99 330 0 6403 99 930 0 1с, 3с, 4с 73. Бош учун шахсий ҳимоя воситалари (ёнғин ўчирувчи каскаси) 6506 10 1с, 3с, 4с XIV. Ёнғинда баланд қаватлардан одамларни қутқариш воситалари 74. Ёнғин ўчириш қўл нарвони 7326 90 300 0 7616 99 900 8 1с, 3с, 4с 75. Ёнғин-қутқарув арқонлари 5607 50 5609 00 000 0 3д, 4д, 6д 76. Ёнғин-қутқарув камарлари 4203 30 000 0 6307 20 000 0 3д, 4д, 6д 77. Ёнғин ўчирувчилар карабини 7326 90 920 1 7326 90 920 9 7326 90 940 7326 90 980 3 7326 90 980 7 7616 99 3д, 4д, 6д 78. Ёнғин-қутқарув траплари 6307 90 100 0 6307 90 980 0 7326 90 300 0 7616 99 900 8 1с, 3с, 4с 79. Ёнғин-қутқарув сакраш қурилмалари 4016 95 000 0 6306 12 000 0 6306 19 000 0 6306 90 000 0 1с, 3с, 4с 80. Ёнғин-қутқарув енглари 6307 90 100 0 6307 90 980 0 3д, 4д, 6д 81. Ёнғин-қутқарув арқонли тушириш қурилмалари 5607 50 5609 00 000 0 8425 19 000 9 8428 90 900 0 1с, 3с, 4с 82. Осма ёнғин-қутқарув нарвонлари 7326 90 300 0 7616 99 900 8 3д, 4д, 6д XV. Ёнғинларда махсус ишларни амалга ошириш анжомлари 83. Ёнғинларда махсус ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган анжомлар 4016 95 000 0 8201 40 000 0 8201 60 000 0 8201 90 000 9 8205 59 8205 90 8425 19 000 9 8425 39 000 8425 42 000 0 8425 49 000 0 8467 11 8467 19 000 0 8467 21 8467 22 8467 29 8467 89 000 0 8467 92 000 0 8467 99 000 3д, 4д, 6д XVI. Қўшимча ёнғин ўчириш анжомлари 84. Ёнғин ўчирувчилар фонарлари, тепловизорлари, радиомаяклари, товушли маяклари 8513 10 000 0 8525 80 8526 91 8531 10 8531 80 3д, 4д, 6д XVII. Ёнғин ўчириш жиҳозлари 85. Ёнғин ўчириш улаш бошчалари 7307 11 7307 19 7307 29 7307 99 7609 00 000 0 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 86. Ёнғин ўчириш гидрантлари 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 710 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 87. Ёнғин ўчириш колонкаси 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 710 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 88. Кўпик аралаштирув мосламалари 7307 11 7307 19 900 0 7307 22 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 92 900 0 7307 99 7609 00 000 0 8424 20 000 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8481 80 110 0 8481 80 190 0 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 89. Сув йиғув мосламалари 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 99 7326 19 900 9 7326 20 000 2 7326 20 000 9 7326 90 920 9 7326 90 940 9 7326 90 980 7 7609 00 000 0 7616 99 100 8 7616 99 900 8 3д, 4д, 6д 90. Енг тақсимлагичлари 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 7307 99 800 9 7609 00 000 0 7616 99 900 8 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3д, 4д, 6д 91. Ёнғин ўчириш гидроэлеваторлари 8413 82 009 9 3д, 4д, 6д 92. Ёнғин ўчириш сўрувчи тўрлари 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 7307 99 800 9 7609 00 000 0 7326 19 900 9 7326 20 000 2 7326 20 000 9 7326 90 920 9 7326 90 940 9 7326 90 980 7 7609 00 000 0 7616 91 000 0 7616 99 100 8 7616 99 900 8 3д, 4д, 6д 93. Ёнғин ўчириш босимли енглар 5909 00 1с, 3с, 4с 94. Ёнғин ўчириш босимли енгларга техник хизмат кўрсатиш жиҳози 8479 89 970 8 3д, 4д, 6д 95. Ёнғин ўчириш қўл дастаклари 8424 20 000 0 8424 41 900 0 8424 49 8424 90 000 0 1с, 3с, 4с 96. Ёнғин ўчириш лафет дастаклари 8424 20 000 0 8424 41 900 0 8424 49 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1с, 3с, 4с 97. Кўпик ҳосил қилувчи генераторлари 7307 11 7307 19 900 0 7307 22 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 92 900 0 7307 99 100 0 7307 99 800 9 7609 00 000 0 8424 20 000 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8481 80 110 0 8481 80 190 0 8481 80 990 7 1с, 3с, 4с XVIII. Ёнғин тўсиқларнинг проёмларини тўлдириш 98. Ёнғинга қарши деразалар, эшиклар, ёнғинга қарши чидамлилиги меъёрланган лифт шахталари эшиклари, дарвозалар, люклар, пардалар, роликли панжаралар, экранлар, занавеслар 4418 10 4418 20 7019 59 000 0 7308 30 000 0 7308 90 590 0 7610 10 000 0 7610 90 900 0 8431 31 000 0 1с, 3с, 4с 99. Бино ва иншоотлар муҳандислик тизимларидаги кабель маҳсулотлари, шинали ўтказгичлар, герметик кабель киритувлари, муфта ва қувурлар ёнғин қарши тўсиқларини кесиб утадиган узеллари 6806 90 000 0 6815 10 8484 10 000 9 1с, 3с, 4с 100. Газ-тутун ўтказмайдиган ёнғинга қарши эшиклар, тутун ўтказмайдиган эшиклар 4418 10 4418 20 7019 59 000 0 7308 30 000 0 7610 10 000 0 7610 90 900 0 8431 31 000 0 1с, 3с, 4с XIX. Тутунга қарши шамоллатиш тизимларининг таркибида фаолият кўрсатувчи техник воситалар 101. Ёнғинга қарши нормал очилган, ёнғинга қарши нормал ёпилган клапанлар, тутун люклари (қапқоқ) 8481 80 639 0 8481 80 739 9 8481 80 739 9 8481 80 850 8 8481 80 990 7 1с, 3с, 4с 102. Ёнғинга қарши экранлар (пардалар, занавеслар) 7019 59 000 0 7019 90 000 1с, 3с, 4с 103. Сўрувчи вентиляторлар 8414 59 1с, 3с, 4с 104. Ҳаво юритгичлар 7305 31 000 0 7305 39 000 0 7305 90 000 0 7306 30 720 9 7306 30 770 8 7306 30 800 0 7306 40 200 9 7306 40 800 8 7306 50 800 9 7308 90 980 9 1с, 3с, 4с
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни жорий қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларига тасдиқланган Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни (кейинги ўринларда — Техник регламент) етказиш. Уч кун II босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1. Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш. Уч ой 2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш. Бир ой 3. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш. Ўн кун III босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини тасдиқланган Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун, мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш. Олти ой IV босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тасдиқланган Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва хўжалик бошқарув органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш. Жадвалга мувофиқ V босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Техник регламентни ўрганиш, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитиш ва Техник регламентни ишлаб чиқаришга жорий қилиш. Бир ой 2. Мувофиқликни баҳолаш тартибидан ўтказилиши учун, тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламенти талабларига мувофиқ тайёрлаш. Техник регламенти кучга кирган кундан бошлаб VI босқич Мувофиқликни баҳолаш органлари 1. Белгиланган тартибда мувофиқликни баҳолаш тартибини амалга ошириш. 2. Мувофиқлик сертификатини (ёки Санитария-эпидемиологик хулосасини) бериш ёки қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш. Белгиланган тартибда ( ариза олинган кундан бошлаб, 14 кундан кечиктирмай ) VII босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш. Белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
536-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TEXNIK REGLAMENT
ROʻYXATI
SXEMASI
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida
“Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga yagona talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) va uni joriy etish sxemasi 1 va 2-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin:
yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan texnik talablar;
yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini identifikatsiya qilish va muvofiqlikni baholashga qoʻyiladigan talablar;
yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarining muvofiqlik belgisi va tamgʻasiga qoʻyiladigan talablar.
Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab oʻn ikki oy oʻtgach amalga kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab, Texnik reglament amalga kiritilgunga qadar yongʻin xavfsizligini taʼminlovchi va yongʻin oʻchirish vositalarini standartlashtirish boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni qoʻllashda ularning majburiylik xususiyatini bekor qilish va ixtiyoriy qoʻllanilishini taʼminlash yuzasidan belgilangan tartibda choralar koʻrsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Qoʻldoshev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 536-son qaroriga 1-ILOVA
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisida texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanilishi va bajarilishi majburiy boʻlgan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga, shuningdek ushbu vositalarni tamgʻalashga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.
2. Ushbu Texnik reglament yongʻinlarning oldini olish, yuzaga kelish xavfini kamaytirish, yongʻin rivojlanishini va uning xavfli omillarining tarqalishini cheklash, yongʻinni oʻchirish, odamlarni qutqarish, inson hayoti va (yoki) sogʻligʻini, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkini va atrof muhitni himoya qilish, shuningdek yongʻin natijasida ziyon keltirish va (yoki) zarar yetkazish xavfini pasaytirish uchun moʻljallangan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga nisbatdan qoʻllaniladi.
3. Ushbu Texnik reglament talablari qoʻllaniladigan texnik jihatdan tartibga solish obyektlarining roʻyxati mazkur Texnik reglamentga ilovada keltirilgan.
Mazkur roʻyxatga kiritilgan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarining muvofiqligini baholash, Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi shart boʻlgan obyektlar roʻyxatlari asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Atamalar va taʼriflar
4. Ushbu Texnik reglamentda quyidagi atamalar va taʼriflardan foydalaniladi:
avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmasi — yongʻin signalizatsiyasi tizimi yoki qurilmaning oʻzida oʻrnatilgan yongʻinni inson aralashuvisiz aniqlovchi texnik vositalar orqali qabul qilingan boshqaruv signalidan soʻng oʻt oʻchirish moddasining uzatilishini (chiqarilishini) hamda yongʻin toʻgʻrisidagi signalni tashqi zanjirlarga uzatib berilishini taʼminlovchi yongʻin oʻchirish qurilmasi;
avtonom yongʻin oʻchirish qurilmasi — quvvat manbalari va boshqaruv tizimlaridan qatʼi nazar, avtomatik tarzda yongʻinni aniqlash va oʻchirish funksiyalarini bajaradigan yongʻin oʻchirish qurilmasi;
avtonom yongʻin oʻchirish uskunasi — yongʻin oʻchirish uchun moʻljallangan, yongʻin xavfi omillari taʼsirida ishlab ketishi va oʻt oʻchirish moddasining chiqarilishini taʼminlaydigan statsionar texnik vosita;
yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari — boshlangʻich davrida rivojlanayotgan yongʻin bilan kurashish uchun moʻljallangan yongʻin oʻchirish vositalari;
yongʻin avtomatikasi tizimi — obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun moʻljallangan oʻzaro aloqa qiluvchi yongʻin signalizatsiyasi, yongʻin toʻgʻrisida xabar berish, odamlarni ogohlantirish va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalari majmui;
yongʻin boshqaruv asbobi — avtomatik yongʻinga qarshi himoya vositalarining (tizimlarining) ijrochi qurilmalarini boshqarish, ular bilan aloqa liniyalarining butunligini va boshqariladigan yongʻin avtomatik tizimining ish rejimini nazorat qilish uchun moʻljallangan texnik vosita;
yongʻin qabul qilish-nazorat asbobi — yongʻin xabarlagichlar va boshqa asboblardan signallarni qabul qilish va aks ettirish, ushbu texnik vosita hamda yorugʻlik indikatorlari va tovushli signalizatorlar oʻrtasidagi aloqa liniyalarining butunligini va ishlash holatini nazorat qilish, shuningdek, yongʻin oʻchiruvchi boshqaruv asbobini ishga tushirish impulsini shakllantirish uchun moʻljallangan texnik vosita;
yongʻinga qarshi toʻsiq — xonalar, binolar va inshootlar oʻrtasida yongʻin tarqalishini oldini olish uchun moʻljallangan yongʻin xavfsizligini taʼminlash vositasi, meʼyorlangan olovbardoshlik darajasiga va yongʻin xavfi sinfiga ega qurilish konstruksiyasi, binoning hajmdor elementi yoki boshqa muhandislik-texnik vosita;
yongʻinga qarshi shkaf — yongʻin paytida ishlatiladigan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini, shu jumladan odamlarni hamda moddiy boyliklarni himoya qilish va qutqarish vositalarini joylashtirish va butligini saqlash uchun moʻljallangan yongʻinga qarshi anjom-ashyolar turi;
odamlarni yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilishni boshqarish tizimi — odamlarga yongʻin yuzaga kelganligi, evakuatsiya qilish zarurligi, evakuatsiya yoʻllari va ketma-ketligi toʻgʻrisida xabar berish uchun moʻljallangan texnik vositalar majmui;
yongʻin signalizatsiyasi va evakuatsiyani boshqarish tizimi — yongʻin kelib chiqishi va (yoki) evakuatsiya zarurati va yoʻllari toʻgʻrisida odamlarga oʻz vaqtida maʼlumot berish uchun moʻljallangan tashkiliy tadbirlar va texnik vositalar majmui;
yongʻin signalizatsiyasi tizimi — yongʻinni aniqlash, yongʻin, tizimning ish rejimlari haqidagi va boshqa maʼlumotlar, signallarni shakllantirish, yigʻish, qayta ishlash, roʻyxatga olish va ularni belgilangan shaklda uzatish, shuningdek, yongʻinga qarshi himoya texnik vositalarni, texnologik, elektrotexnik va boshqa jihozlarni boshqarish maqsadida signallarni yetkazib berish uchun (zarur boʻlganda) moʻljallangan oʻzaro aloqador bogʻliqlikda qoʻllaniladigan texnik vositalar majmui;
yongʻin oʻchirish jihozlari — yongʻin oʻchirish kommunikatsiyalari tarkibiga kiruvchi jihozlar, shuningdek, ushbu jihozlarga texnik xizmat koʻrsatish vositalari;
yongʻin oʻchirish krani — yongʻinga qarshi quvurga oʻrnatilgan va ulash boshchasi bilan jihozlangan, berkitish klapani hamda qoʻl dastakli yongʻin oʻchirish yengidan (rukav) iborat toʻplam;
yongʻin oʻchirish qurilmasi — oʻt oʻchirish moddasini chiqarish yoʻli bilan yongʻinni oʻchirishga moʻljallangan statsionar texnik vositalar majmui;
yongʻin motopompasi — yongʻin-texnik jihozlar bilan butlangan, individual dvigateldan oʻchirish harakatlanuvchi mobil (tirkamali yoki koʻchma) motor-nasosli agregati;
yongʻin oʻchirish narvoni — binolarning baland qavatlaridagi yongʻinlarni oʻchirish va odamlarni qutqarish maqsadida yongʻin oʻchiruvchilarni va jihozlarni yuqori qavatlarga koʻtarish uchun foydalaniladigan, konstruktiv jihatdan koʻndalang tayanch pogʻonalar orqali bir-biriga mustahkam ulangan ikkita parallel vertikal ustundan iborat koʻchma vosita;
yongʻin oʻchirish nasosi — harakatlanuvchi dvigatelning mexanik energiyasini yongʻinni oʻchirish uchun foydalaniladigan suyuq muhit oqimini hosil qiluvchi suyuqlik energiyasiga aylantiradigan gidravlik mashina;
yongʻin oʻchiruvchining oʻzini-oʻzi qutqarish vositalari — kutilmagan vaziyatlarda yongʻin oʻchiruvchini xavfli zonadan mustaqil ravishda yoki majburiy tarzda harakatlanib xavfsizligini taʼminlaydigan texnik vositalar;
yongʻin oʻchiruvchining shaxsiy himoya vositasi — yongʻin oʻchiruvchi kiyadigan (ishlatadigan) va unga yongʻinning xavfli omillari taʼsirini oldini oluvchi yoki kamaytiruvchi (yongʻin oʻchiruvchining maxsus himoya kiyimi, yongʻin oʻchiruvchining nafas olish va koʻrish aʼzolari, boshi, qoʻllari va oyoqlari uchun shaxsiy himoya vositalari) shaxsiy himoya vositalari;
yongʻin oʻchogʻi — yongʻinning dastlabki kelib chiqish joyi;
yongʻin xabarchisi (opoveshatel) — yorugʻlik, tovush, nutq signali (ularning kombinatsiyasi) yoki insonning sezgi aʼzolariga boshqa taʼsirlar orqali, odamlarga yongʻin haqida xabar berish uchun moʻljallangan texnik vosita;
yongʻin xabarlagichi (izveshatel) — yongʻin oqibatida atrof muhit jismoniy parametrlaridagi oʻzgarishlarni kuzatish orqali yongʻinni aniqlash va (yoki) yongʻin haqida signalni shakllantirib berish uchun moʻljallangan texnik vositasi;
yongʻinning xavfli omillari — odamlarning shikastlanishiga, zaharlanishiga yoki halok boʻlishiga va (yoki) moddiy zararga olib kelishi mumkin boʻlgan yongʻin omillari taʼsiri;
yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalari — yongʻinning oldini olish, yuzaga kelishi va rivojlanishi xavfini kamaytirish, uning xavfli omillari tarqalishini cheklash, yongʻinni oʻchirish, odamlarni qutqarish va yongʻin oqibatlarini bartaraf etish, odamlarning hayoti va (yoki) sogʻligʻi, mol-mulki va atrof muhitni yongʻindan himoya qilish uchun, shuningdek, yongʻin tufayli zarar koʻrish va (yoki) zarar yetkazish xavfini kamaytirish uchun moʻljallangan vositalar;
yongʻin haqida xabarlar uzatish tizimi — qoʻriqlanadigan obyekt (obyektlar)ning markazlashtirilgan kuzatuv punktlarida yoki xodim(lar) kechayu-kunduz navbatchilik olib boradigan xonalarga aloqa kanallari orqali yongʻin haqida xabarlar uzatish va qabul qilish, shuningdek xizmat va nazorat-diagnostika xabarlarini, teleboshqaruv komandalarni uzatish va qabul qilishga (qayta aloqa kanali mavjud boʻlganda) moʻljallangan texnik vositalar toʻplami;
yongʻindan himoya qilish vositalari — odamlarni yongʻinning xavfli omillari taʼsiridan, shu jumladan evakuatsiya paytida oʻzini-oʻzi qutqarish va qutqarish bilan bogʻliq vaziyatlarda ularning xavfsizligini va himoyasini taʼminlovchi texnik vositalar;
izolyatsiyalovchi nafas olish apparati — nafas olish va koʻrish aʼzolarini himoya qiluvchi shaxsiy himoya vositasi;
konstruksiyaning olovbardoshlilik darajasi (yongʻinga qarshi toʻsiqlarning ochiq joylarini (proyomlarini) toʻldiruvchi qurilmaning) — standart sinovlar sharoitida alanga taʼsiri boshlanish vaqtidan ushbu qurilma uchun meʼyorlar bilan chegaralangan holatlardan birining boshlanishigacha boʻlgan vaqt oraligʻi;
qutqarish — odamlarni ularni hayoti va (yoki) sogʻligʻiga yongʻinning xavfli omillari tahdidi ehtimoli mavjud boʻlganda xavfsiz hududga, shu jumladan tegishli himoya va qutqaruv texnik vositalaridan foydalangan holda, yakka xolda yoki jamoaviy tarzda olib chiqib ketish jarayoni;
qutqaruv vositalari — yongʻinning xavfli omillari taʼsiri ehtimoli boʻlgan joylardan va (yoki) ular bilan bogʻliq holatlarda hamda evakuatsiya yoʻllari xavfli yongʻin omillari oqibatida yoki boshqa sabablarga koʻra toʻsib qoʻyilganda odamlarni mustaqil yoki majburiy tarzda olib chiqishni taʼminlaydigan texnik vositalari;
qoʻl yongʻin xabarlagichi — yongʻin haqida signalni qoʻlda ishga tushirish uchun moʻljallangan texnik vosita;
mobil yongʻin oʻchirish vositalari — yongʻin oʻchirish boʻlinmalari shaxsiy tarkibi tomonidan yongʻin oʻchirish va avariya-qutqaruv ishlarini amalga oshirish uchun moʻljallangan yongʻin oʻchirish transporti yoki transportda koʻchiriladigan mashinalari (yongʻin oʻchirish avtomobillari, vezdexodlar, samolyotlar, vertolyotlar, poyezdlar, kemalar, mobil robototexnik majmualar, motopompalar, mototsikllar, kvadrotsikllar, kvadritsikllar, tritsikllar);
mobil robot — operator tomonidan masofadan boshqariladigan xavfli zonalarda odamning bevosita ishtirokisiz (xavfli zonaning tashqarisidan) yongʻinni oʻchirish vazifalarini va (yoki) boshqa turdagi avariya-qutqaruv ishlarini bajaruvchi mobil yongʻin oʻchirish vositasi;
mobil robototexnik kompleks — mobil robot hamda robotni masofadan boshqarish va ishlatishni taʼminlovchi vositalar tizimidan iborat majmua;
modulli yongʻin oʻchirish qurilmasi — yongʻin oʻchirish vazifasini mustaqil bajara oladigan bir yoki bir necha modullardan iborat alohida obyekt (bino, binoning bir qismi va (yoki) texnologik uskuna)ni oʻchirish uchun moʻljallangan avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmasi;
olovdan himoya qiluvchi vosita — qurilish materiallarni va qurilmalarni, kabel mahsulotlari va toʻqimachilik materiallarini olovdan himoya qilish uchun moʻljallangan hamda olovbardoshlik xususiyatiga ega olovbardosh tarkib (qoplama) yoki material;
pogonajli elektromontaj buyumlar — kabel va simlarni oʻtkazish uchun moʻljallangan har xil geometrik shakldagi koʻndalang kesimli elektromontaj armaturasi (quvur, lotok, qutilar);
robototexnik vosita — xavfli hududda insonning bevosita ishtirokisiz funksional vazifalarni, ish turlari yoki operatsiyalarni bajaruvchi texnik vosita;
robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmasi — axborot aloqa kanali orqali bogʻlangan ikki va undan ortiq robotlarni, yongʻin chiqqan joy koordinatalarini aniqlovchi tizimni va dasturiy boshqaruv kompleksini oʻz ichiga olgan hamda yongʻinni oʻchirish va qurshab olish uchun moʻljallangan avtomatik qurilmalar majmuasi;
texnik vosita — yongʻin sodir boʻlganda xavfsizlikni taʼminlovchi yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻinni oʻchirish tizimlari (vositalari) tarkibida ishlaydigan uskuna va (yoki) asbob;
tutunga qarshi shamollatish tizimi — yongʻinda binolar va inshootlarni tutun bosib ketish xavfini, shuningdek yongʻinning odamlarga va moddiy boyliklarga taʼsir etuvchi xavfli omillarining oldini olish yoki cheklash uchun moʻljallangan oʻzaro aloqada ishlovchi texnik vositalar majmui;
oʻt oʻchirgich — oʻt oʻchirish vositasini chiqarish hisobiga yongʻin manbasini oʻchirish uchun moʻljallangan, qoʻlda yongʻin oʻchogʻiga yetkaziladigan va ishga tushiriladigan, olib yuriladigan yoki koʻchma harakatlanuvchi qurilma, shu jumladan, oʻt oʻchirish aerozoli generatori;
oʻt oʻchirish moddasi — yonishni toʻxtatish uchun sharoit yaratishga imkon beruvchi fizikaviy va kimyoviy xususiyatlarga ega boʻlgan modda;
evakuatsiya — odamlarning uyushgan tarzda yongʻinning xavfli omillari taʼsiri ehtimoli mavjud boʻlgan xonalardan bevosita tashqariga yoki xavfsiz hududga mustaqil harakatlanib chiqib ketish jarayoni.
3-bob. Texnik jihatdan tartibga solinadigan obyektlarga talablar
5. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalari yongʻinning oldini olishni, sodir boʻlish xavfini kamaytirishni, yongʻin rivojlanishi va uning xavfli omillari tarqalib ketishini cheklashni, yongʻinni oʻchirishni, odamlarni qutqarishni, inson hayoti va (yoki) sogʻligʻi, mol-mulki va atrof muhitni yongʻindan himoya qilishni, shuningdek yongʻin oqibatida ziyon keltirish va (yoki) zarar yetkazish xavfini kamaytirishni taʼminlashi kerak.
6. Oʻt oʻchirish vositalari yongʻinni ushbu vositalarni uzatish xususiyatlariga va oʻchirish taktikasiga muvofiq holda yuza (lokal-yuza) va (yoki) hajmiy (lokal-hajmiy) usulda yongʻin oʻchirishni taʼminlashi kerak.
7. Oʻt oʻchirish vositalari oʻzaro taʼsiri yangi yongʻin yoki portlash oʻchoqlari yuzaga kelish xavfini keltirib chiqarmaydigan materiallarni oʻchirish uchun qoʻllanishi kerak.
8. Oʻt oʻchirish vositalarini tashish va saqlash jarayonida ularning yongʻin oʻchirish uchun zarur boʻlgan xususiyatlari saqlanib qolishi shart.
9. Olovdan himoya qilish vositalari himoyalanadigan obyektlarning yongʻin xavfi kamaytirilishini va (yoki) meʼyorlangan darajada olovbardoshligi oshirilishini taʼminlaydigan yongʻinga qarshi samaradorlikka ega boʻlishi kerak.
10. Olovdan himoya qiluvchi vositalarga oid texnik hujjatlar ushbu vositalarni qoʻllash sohasini belgilovchi xos texnik koʻrsatkichlar, yuzani tayyorlash usuli, gruntovka turlari va markalari, himoya qilinadigan yuzani qoplash usuli, quritish sharoitlari, ushbu mahsulotlarning olovdan himoya qilish yongʻinga qarshi samaradorligi, salbiy iqlim taʼsiriga qarshi himoya usuli, qoplamasidan foydalanish muddati va sharoitlari, olovdan himoya qilish ishlarini olib borishda xavfsizlik choralari, shuningdek tashish va saqlash tartibi haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga qamrab olgan boʻlishi kerak.
11. Temir konstruksiyalarni va (yoki) temir-beton konstruksiyalarni olovdan himoya qiluvchi vositalarning texnik hujjatlarida talab qilingan olovdan himoya qilish samaradorligiga erishish uchun zarur boʻlgan olovdan himoya qilish qoplamining qalinligi va olovdan himoya vositasining sarfi, quruq qoldigʻi, zichligi, dinamik qovushqoqligi, yopishqoqligi va olovdan himoya qiluvchi samarasining saqlanish muddati haqida qoʻshimcha maʼlumotlar aks ettiriladi.
Olovdan himoya qiladigan qatlam yuzasiga dekorativ koʻrinish berish yoki uni salbiy iqlim taʼsiriga chidamliligini oshirish uchun qoʻshimcha qoplama qoʻllanilishi mumkin. Bunday holatda olovdan himoya qilish samaradorligi qoʻshimcha qoplamani inobatga olgan holda koʻrsatilishi kerak.
12. Kabellarni olovdan himoya qilish vositalarining texnik hujjatlarida talab qilinadigan olovdan himoya qilish samaradorligiga erishish uchun zarur boʻlgan olovdan himoya qiluvchi qoplamining qalinligi va olovdan himoya vositasining sarfi, quruq qoldigʻi va qoʻllanilish sohasi (vosita qoʻllanilayotgan kabellar tashqi qobigʻining turlari uchun) haqidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
13. Yogʻoch va uning asosidagi materiallarni olovdan himoya qilish vositalari uchun texnik hujjatlarda vositalarning olovdan himoya qilish samaradorlik guruhi, tarkibning zichligi va ular sarflanadigan maydon birligi yoki hajmi boʻyicha koʻrsatiladi (qoʻllash usuliga qarab). Agar ishlab chiqaruvchi yogʻoch va uning asosidagi materiallar uchun olovdan himoya qilish mahsulotlarining xizmat muddati 1 yildan ortiq etib belgilagan boʻlsa, uning eskirishga chidamliligi sinovlar bilan tasdiqlash kerak.
14. Nometall materiallardan tayyorlangan pogonajli elektromontaj buyumlar issiqlikka chidamli, qizdirilgan simdan oʻt olishga chidamli, ochiq alanga taʼsiriga chidamli hamda kabellarni bittadan yoki guruh qilib yotqizilganda yonish tarqalishga chidamli boʻlishi kerak.
15. Oʻt oʻchirgichlar modelli yongʻin oʻchoqlarini oʻchirishni taʼminlashi kerak.
Olib yuriladigan va koʻchma harakatlanuvchi oʻt oʻchirgichlar qurilmaviy elementlarining mustahkamlik xususiyatlari bunday oʻt oʻchirgichlarni yongʻin oʻchirishda qoʻllash vaqtida xavfsizlikni taʼminlab berishi kerak.
16. Yongʻin oʻchirish kranlar va klapanlar bir kishi tomonidan ochish imkoniyatini va yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimidan suvni talab etilgan normativ sarflar meʼyorida uzatilishini taʼminlab berish kerak.
Yongʻin oʻchirish kranlarining ulash qurilmalari yongʻin-qutqaruv boʻlimlari tomonidan foydalaniladigan yongʻin oʻchirish yenglari ulanishini taʼminlashi kerak.
17. Yongʻinga qarshi shkaflarda ulardan foydalanish maqsadiga qarab birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari, jihozlari, shaxsiy himoya va qutqaruv vositalari joylashtirilishi va saqlanishi kerak.
Yongʻinga qarshi shkaflarning konstruksiyasi ularda joylashgan texnik vositalardan tez va xavfsiz foydalanish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Yongʻinga qarshi shkaflar yonmaydigan materiallardan tayyorlangan boʻlishi kerak.
Yongʻinga qarshi shkaflarning tashqi bezatilishi va ular ichidagi jihozlar haqidagi maʼlumotlar ushbu shkaflarga joylashtirilgan texnik vositalar mavjudligi va ularning tarkibi haqida tezkor xabardor qilish imkonini berishi kerak.
18. Mobil yongʻin oʻchirish vositalari quyidagi funksiyalardan biri yoki bir nechtasining bajarilishini taʼminlashi kerak:
a) yongʻin joyiga yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari shaxsiy tarkibi, oʻt oʻchirish moddalari, yongʻin oʻchirish uskunalari, yongʻin oʻchiruvchilarning shaxsiy himoya va oʻzini-oʻzi qutqarish vositalari, yongʻin oʻchirish jihozlari, odamlarni qutqaruv vositalarini yetkazib berish;
b) yongʻin zonasiga oʻt oʻchirish vositalarini yetkazib berish;
v) yongʻin oʻchirish bilan bogʻliq avariya-qutqaruv ishlarini amalga oshirish;
g) yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari tomonidan bajariladigan ishlar xavfsizligini taʼminlash.
19. Yongʻin oʻchirish motopompalari suv taʼminoti tarmogʻi, sigʻimlar va (yoki) ochiq suv manbalaridan yongʻinlarni oʻchirish uchun talab etiladigan sarf va ishchi bosim bilan suv olishni va uzatishni taʼminlashi kerak.
Olib yuriladigan yongʻin oʻchirish motopompalarining konstruksiyasi tuzilishi ikki nafar operator tomonidan koʻtarib borish va yerga (suv sathiga) oʻrnatish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Tirkamali yongʻin oʻchirish motopompalari statsionar ravishda tirkamalarga oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Tirkamalarning tuzilishi yongʻin oʻchirish motopompalarini yongʻin joyiga yetkazish vaqtida xavfsizlikni hamda ularning suv olish va uzatish vaqtida barqaror joylashuvini taʼminlashi kerak.
20. Mobil yongʻin oʻchirish vositalaridagi markazdan qochma yongʻin oʻchirish nasoslari suv, koʻpik hosil qiluvchi moddaning suvli aralashmasini talab qilinadigan (meʼyorda) sarf va ishchi bosim bilan uzatib berishni taʼminlash kerak.
21. Mobil yongʻin oʻchirish vositalaridagi markazdan qochma yongʻin oʻchirish nasoslari, konstruktiv xususiyatlari va asosiy parametrlaridan kelib chiqib, quyidagilarni taʼminlab berishi kerak:
a) normal bosimda suv va oʻt oʻchirish aralashmalarini uzatib berishni;
b) yuqori bosimda suv va oʻt oʻchirish aralashmalarini uzatib berishni;
v) normal va yuqori bosimda suv va oʻt oʻchirish aralashmalarini bir vaqtda yetkazib berishni;
g) ochiq suv manbalaridan suv olish (tortish)ni.
22. Yongʻin avtomatik tizimi tarkibida ishlaydigan texnik vositalar, ularning qoʻllanilishiga qarab, quyidagi funksiyalardan birini yoki bir nechtasi bajarilishini taʼminlashi kerak:
a) yongʻinni avtomatik ravishda aniqlashni, yongʻin haqidagi signalini avtomatik tarzda, avtomatik va (yoki) qoʻlda yoqish;
b) yongʻin haqida navbatchi xodimlarni xabardor qilish;
v) odamlarni yongʻin haqida xabardor qilish va evakuatsiya qilishni boshqaruv texnik qurilmalariga, evakuatsiya qilishga moʻljallangan yoritish moslamalarini yoqish, yongʻindan himoya qilish tizimlari (yongʻinni oʻchirish, tutunga qarshi shamollatish) bajaruv qurilmalariga boshqaruv signallarini yuborish;
g) muhandislik va texnologik jihozlarni boshqarish signallarini shakllantirish;
d) yongʻin avtomatik tizimlari tarkibida ishlaydigan alohida texnik qurilmalar orasidagi aloqa liniyalarida nosozliklar yuzaga kelganligi toʻgʻrisida navbatchi xodimlarni xabardor qilish.
23. Yongʻin avtomatik tizimlarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalarining bir-biri bilan, shuningdek oʻzaro aloqada harakatlanuvchi boshqa texnik vositalar bilan elektr va axborot almashuvi boʻyicha oʻzaro mosligini taʼminlashi kerak.
24. Yongʻin avtomatik tizimlarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar, yuqori harorat va namlik sharoitlarida, shuningdek mexanik taʼsirlar paytida ham ishlash xususiyatini saqlab qolishi kerak.
25. Yongʻin signalizatsiyasi tizimlari tarkibida ishlaydigan texnik vositalar ularning qoʻllanishiga qarab quyidagi funksiyalardan birini yoki bir nechtasini taʼminlashi kerak:
a) yongʻinni aniqlashni;
b) yongʻin haqida, yongʻin signalizatsiyasi tizimining ish rejimlari toʻgʻrisidagi, signallarni, berilgan usulda uzatishni shakllantirishni, yigʻishni, qayta ishlashni, roʻyxatga olishni va uzatishni;
v) yongʻinga qarshi himoyalash texnik vositalarini, texnologik, elektr va boshqa asbob-uskunalarni boshqarish uchun signallar yuborishni.
26. Yongʻin haqida xabar uzatish tizimlarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar quyidagilarni taʼminlashi kerak:
a) obyektdagi yongʻin avtomatikasi tizimi tomonidan qayd qilingan yongʻin va nosozliklar haqidagi ogohlantirish xabarlarini aloqa liniyasi (liniyalari) orqali markazlashtirilgan kuzatuv pultiga uzatishni;
b) obyektdagi yongʻin avtomatikasi tizimi va markazlashtirilgan kuzatuv pulti orasidagi aloqa liniyalarining sozligi ustidan avtomatik tarzdagi nazoratni.
27. Yongʻinda odamlarni xabarlash va evakuatsiyasini boshqarish tizimlarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar, yongʻin haqida odamlarni evakuatsiya qilish uchun zarur boʻlgan vaqt davomida xabar berib turishini hamda evakuatsiya yoʻllari va usullari haqida qoʻshimcha maʼlumotlarni uzatishni taʼminlashi kerak.
28. Yongʻinda odamlarni xabarlash va evakuatsiyasini boshqarish tizimlarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar yongʻin haqida quyidagi usullar yoki ularning har qanday maqbul kombinatsiyalaridan biri orqali odamlarni xabardor qilishni taʼminlashi kerak:
odamlar doimiy yoki vaqtincha boʻladigan binolarning barcha xonalariga yorugʻlik, tovush va (yoki) nutq signallarini uzatish;
evakuatsiya qilishning zarurligi, evakuatsiya yoʻllari toʻgʻrisidagi, harakat yoʻnalishi va boshqa odamlar xavfsizligini taʼminlash va yongʻin sodir boʻlganda vahima kelib chiqishining oldini olishga qaratilgan harakatlar haqida maxsus ishlab chiqilgan matnlarni translyatsiya qilishni;
yakka xabarlash signallarini uzatib berish (yorugʻlik, tovush, vibratsion xabarlash signallari va signallarni qayta uzatib beruvchi personal aloqa qurilmalari yordamida);
meʼyorlangan vaqt davomida evakuatsiya yoʻllaridagi yongʻin xavfsizligi belgilarini yoritishni;
yongʻin avtomatikasi signali orqali evakuatsiya (avariyaviy) yoritgichini yoqish;
evakuatsiya uchun moʻljallangan chiqish eshiklarining qulflarini masofadan ochish;
yongʻin (dispetcherlik) postini va odamlarni yongʻin haqida xabar qilish zonalari aloqa bilan taʼminlashni;
evakuatsiya paytida odamlarni xabardor qilishning boshqa usullari.
Yongʻin haqida xabarlash signallari boshqa maqsadlardagi signallardan farq qilishi kerak.
Yongʻin xabarchi zaruriy hollarda elektr tarmogʻiga, shuningdek boshqa zarur aloqa liniyalariga ajratuvchi moslamalardan foydalanmagan xolda ulanishi kerak. Ovoz va nutq signallarini uzatuvchi yongʻin xabarchilari tovushning balandlik darajasini oʻzgartirish imkoniga ega boʻlmasligi kerak.
29. Avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar (shu jumladan, avtonom yongʻin oʻchirish qurilmalari, modulli yongʻin oʻchirish qurilmalari, robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmalari) ularning qoʻllanilishidan kelib chiqib, yongʻinni aniqlash, yongʻin signalini tashqi tarmoqlarga uzatish va talab qilinadigan (meʼyorlangan) xususiyatga ega oʻt oʻchirish moddasining yongʻin zonasiga uzatilishini (chiqarishni) taʼminlashi kerak.
Avtonom yongʻin oʻchirish qurilmalarining tarkibida ishlaydigan texnik vositalar yuqorida koʻrsatilgan funksiyalarni bajarilishini, tashqi quvvat manbalari va boshqaruv tizimlari mavjudligidan qatʼi nazar taʼminlashi kerak.
30. Robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmalari va ularning tarkibida ishlaydigan texnik vositalar quyidagi vazifalar bajarilishini taʼminlashi kerak:
a) alanga oʻchogʻini aniqlash;
b) talab qilinadigan (meʼyorlangan) xususiyatga ega oʻt oʻchirish moddasining yongʻin zonasiga uzatilishini taʼminlash (uzatish intensivligi, koʻpikning karraligi va boshqalar).
31. Avtonom yongʻin oʻchirish qurilmalari bir yoki bir necha yongʻin omillari taʼsirida ishlab ketganida talab qilinadigan (meʼyorlangan) xususiyatga ega oʻt oʻchirish vositasining uzatilishini (chiqarilishini) taʼminlashi kerak.
32. Mobil robototexnik kompleks-majmualar insonning bevosita ishtirokisiz avariya-qutqaruv ishlari bajariladigan zonalarga yetib borishini va xavfli zonada talab qilinadigan (meʼyorlangan) xususiyatga ega oʻt oʻchirish moddasini uzatib berish orqali yongʻin oʻchirish funksiyalarni va (yoki) boshqa turdagi avariya-qutqaruv ishlarni bajarishini taʼminlashi kerak.
33. Yongʻin oʻchiruvchilarning shaxsiy himoya vositalari yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari shaxsiy tarkibini yongʻinni oʻchirish, avariya-qutqaruv ishlarini bajarish va (yoki) favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish vaqtida yongʻinning xavfli omillari va salbiy iqlim taʼsirlaridan himoya qilishi kerak.
34. Yongʻin oʻchiruvchilarning shaxsiy himoya vositalari qatoriga quyidagilar kiradi:
a) yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlari uchun shaxsiy himoya vositalari;
b) yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlari;
v) yongʻin oʻchiruvchining qoʻllari, oyoqlari va boshi uchun shaxsiy himoya vositalari.
35. Yongʻin oʻchiruvchilarning shaxsiy himoya vositalari ergonomik jihatdan bir-biriga mos kelishi hamda koʻrish imkoniyati pasaygan sharoitda yongʻin oʻchiruvchilarni vizual kuzatish va qidirishga imkon beruvchi yorugʻlik-signal elementlariga ega boʻlishi kerak.
36. Nafas olish va koʻrish organlari uchun shaxsiy himoya vositalari va ular tarkibida ishlaydigan texnik vositalar, nafas olish qiyin va koʻz shilliq pardasini bezovta qiladigan muhitda ishlayotgan yongʻin oʻchiruvchining himoyasini taʼminlashi kerak.
37. Yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlarini himoyalovchi shaxsiy himoya vositalari, ularning ishlash prinsipi va qoʻllanilish sharoitlariga koʻra quyidagilarga boʻlinadi:
a) har qanday yongʻinni oʻchirish uchun — yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlar (siqilgan havo, siqilgan kislorod bilan);
b) ochiq havoda tabiiy yongʻinlarni oʻchirish uchun — yongʻin oʻchiruvchilarning filtrli nafas olish va koʻrish organlarini himoyalovchi shaxsiy himoya vositalari;
v) yongʻin oʻchiruvchilar oʻzini-oʻzi qutqarishi uchun — yongʻin oʻchiruvchilarning oʻzini-oʻzi qutqarish uchun moʻljallangan izolyatsiyalovchi vositalar.
38. Yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlarini himoyalovchi shaxsiy himoya vositalari hamda ular tarkibida ishlaydigan texnik vositalar termik va mexanik taʼsirlarga, salbiy iqlim taʼsirlariga chidamli, shuningdek ergonomik-qulay va himoya koʻrsatkichlariga (yongʻin oʻchirish, favqulodda holat oqibatlarini bartaraf etish, avariya-qutqaruv ishlarini amalga oshirish, odamlarni qutqarish taktikasini hamda yongʻin oʻchiruvchilar va qutqaruvchilar uchun xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlashni hisobga olgan xolda) ega boʻlishi kerak.
39. Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlari (siqilgan havo, siqilgan kislorod bilan) inson nafas olish jarayonida yuz qismidagi niqob osti qismida ortiqcha bosimni saqlab turishni taʼminlashi kerak.
Siqilgan havoda ishlaydigan yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining nominal himoyalash ish vaqti (oʻpka ventilyatsiyasi 30 l/min deb hisoblaganda) 60 daqiqadan kam boʻlmasligi kerak.
Siqilgan kislorodda ishlaydigan yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining nominal himoyalash ish vaqti (oʻpka ventilyatsiyasi 30 l/min deb hisoblaganda) 240 daqiqadan kam boʻlmasligi kerak.
40. Yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlarini himoyalovchi shaxsiy himoya vositalarining konstruktiv yechimlari nafas olish aralashmasi bilan toʻldirilgan ballonlarni va (yoki) regenerativ (qayta tiklovchi) patronlarni (briketlarni) tezkorlik bilan almashtirish (maxsus anjomlardan foydalanilmagan holda) imkoniyatini nazarda tutish kerak.
41. Yongʻin oʻchiruvchilarning oʻzini-oʻzi qutqarish izolyatsiyalovchi vositalari yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlarining yongʻinlarning xavfli omillaridan 25 daqiqadan kam boʻlmagan vaqt davomida himoyasining kerakli darajasini taʼminlashi zarur. Yongʻin oʻchiruvchilarni oʻzini-oʻzi qutqarish izolyatsiyalovchi vositalari termik va mexanik taʼsirlarga, salbiy iqlim taʼsirlarga chidamlik, shuningdek, ergonomik va himoya koʻrsatkichlariga (yongʻin oʻchiruvchilarni yongʻin vaqtida ajralib chiqayotgan zaharli moddalardan himoyalashni hisobga olgan holda) ega boʻlishi kerak.
42. Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining ballonlarini toʻldirish uchun kompressor uskunalari, maxsus xonalarda, shuningdek ochiq joylarda statsionar oʻrnatilgan holda siqilgan havo va (yoki) kislorod bilan toʻldirib berish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining ballonlarini havo bilan toʻldirish kompressorlarining ishchi bosimi 29,4 MPa dan kam boʻlmasligi, kislorod bilan toʻldirish kompressorlariniki esa — 20,0 MPa dan kam boʻlmasligi kerak.
Statsionar kompressor qurilmalarining havo oʻtkazgich quvurlari va gaz quvurlarining tuzilishi hamda ulardan xavfsiz foydalanish qoidalari talablariga javob berishi shart.
Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining ballonlarini toʻldirish kompressorlari quyidagi iqlim sharoitida foydalanish uchun moʻljallangan boʻlishi kerak:
koʻchma va statsionar — atrof muhitning plyus 5° C dan plyus 40° C gacha haroratida;
mobil — atrof muhitning minus 50°C dan plyus 50°S gacha boʻlgan haroratida.
43. Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarini tekshirish uchun moʻljallangan qurilmalar yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining gaz va tutundan himoyalash xizmatining statsionar postlari va (yoki) avtomobillari, shuningdek xizmat koʻrsatish markazlarida siqilgan havo va (yoki) kislorod bilan nafas olish apparatlarining statik yoki dinamik texnik parametrlari tegishli sinovlardan oʻtkazilishini taʼminlanish kerak.
Yongʻin oʻchiruvchilarning izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarini tekshirish uchun moʻljallangan qurilmalar izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarining statik sinovlarini havo harorati + 5ºS dan + 40ºS gacha boʻlgan diapozonda oʻtkazilishini taʼminlashi kerak.
Yongʻin oʻchiruvchilarni izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarini tekshirish uchun moʻljallangan qurilmalar, izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlarni dinamik sinovlarini, oʻpka ventilyatsiyasi 30 dan 100 dm3 × min-1 gacha (siqilgan havo bilan toʻldirilgan izolyatsiyali nafas olish apparatlari uchun) va 30 dan 85 dm3 × min-1 gacha (siqilgan kislorod bilan toʻldirilgan izolyatsiyali nafas olish apparatlari uchun) tavsiflangan nafas olish rejimida taʼminlashi kerak.
44. Yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlari quyidagilarga boʻlinadi:
umumiy maqsadlar uchun yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlari;
yongʻin oʻchiruvchilarni yuqori issiqlik taʼsiridan himoyalovchi maxsus kiyimlari;
yongʻin oʻchiruvchilarni izolyatsiyalovchi turdagi maxsus himoya kiyimlari;
yongʻin oʻchiruvchilarning termochidamli ichki kiyimi;
yongʻin oʻchiruvchilar uchun shlemtagligi.
Yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlari yongʻin oʻchiruvchilarni yongʻinning xavfli omillari va salbiy iqlim taʼsirlaridan himoyalanishini taʼminlashi kerak, bunda ularning himoya darajasi yongʻin oʻchiruvchilar uchun xavfsiz mehnat sharoitini taʼminlash talablariga muvofiq belgilanadigan koʻrsatkichlar bilan tavsiflanadi.
Yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlarining konstruktiv yechimlari kiyimning ichki qismiga oʻt oʻchirish moddalarining kirishini toʻsish va ularni tezkorlik bilan yechish, nafas olish apparatlari ballonlaridagi bosimni nazorat qilish, maʼlumotlarni qabul qilish va uzatish (eshitish, koʻrish yoki maxsus qurilmalar yordamida) imkonini taʼminlashi kerak.
Izolyatsiyalovchi turdagi yongʻin oʻchiruvchilar maxsus himoya kiyimlarining konstruksiyasi bunday maxsus kiyimda ishlayotgan yongʻin oʻchiruvchi uchun xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlash maqsadida kiyim ostida ortiqcha havo bosimini yetarli darajada saqlab turishni taʼminlash kerak.
Xavfli obyektlardagi yongʻinlarni oʻchirishda ishlatiladigan izolyatsiyalovchi turdagi maxsus himoya kiyimi inson terisining qoplamasi va ichki aʼzolariga agressiv va (yoki) radioaktiv moddalarning tegishidan himoya qilishi kerak.
Radiatsiya xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin oʻchirish va avariya-qutqaruv ishlarini bajarishda foydalaniladigan izolyatsiyalovchi turdagi maxsus himoya kiyimi yongʻin oʻchiruvchilarni ionlovchi nurlanish taʼsiridan himoya qilishi kerak, bunda 2 MeV (manba Sr90) dan koʻp boʻlmagan energiyaga ega beta — nurlanishning tashqi taʼsirining susayish koeffitsiyenti kamida 150, energiyasi 122 keV (manba Co57) boʻlgan gamma — nurlanishning tashqi taʼsirining susayish koeffitsiyenti kamida 5,5 boʻlishi kerak.
45. Yongʻin oʻchiruvchilarning maxsus himoya kiyimlari bilan ishlatiladigan shlemtagligi va termochidamli ichki kiyim, yongʻin oʻchirish va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish bilan bogʻliq har qanday ishlarni bajarishda zarur ergonomik va fiziologik-gigiyenik darajani taʼminlashi kerak.
46. Boshni himoyalovchi shaxsiy himoya vositalari (yongʻin oʻchiruvchilarning kaskalari) yongʻinlarni oʻchirish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va avariya-qutqaruv ishlarini bajarish paytidagi suv, mexanik, issiqlik va kimyoviy taʼsirlardan hamda salbiy iqlim taʼsirlaridan himoya qilishi kerak.
47. Yongʻin oʻchiruvchining qoʻllarini himoyalovchi shaxsiy himoya vositalari, yongʻinlarni oʻchirish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va avariya-qutqaruv ishlarini bajarish paytida qoʻllarni oʻt oʻchirish moddalaridan, issiqlik va mexanik taʼsirlardan himoya qilinishini taʼminlashi, shuningdek zarur ergonomik xususiyatlarga ega boʻlishi kerak.
48. Yongʻin oʻchiruvchining oyoqlarini himoyalash shaxsiy himoya vositalari:
yongʻinlarni oʻchirish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va avariya-qutqaruv ishlarini bajarish paytida suv, mexanik, issiqlik, kimyoviy taʼsirlardan oyoqlarni himoyalashni taʼminlashi;
yongʻinlarni oʻchirish, favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish va avariya-qutqaruv ishlarini bajarish paytida salbiy muhit taʼsiridan himoyalashni taʼminlashi;
zarur ergonomik xususiyatlarga ega boʻlishi kerak.
49. Odamlarni yongʻin paytida yuqori qavatlardan qutqarish vositalari quyidagi harakatlarni taʼminlashi va imkoniyatlarga ega boʻlish kerak:
odamlarning hayotiga (sogʻligʻiga) tahdid qiluvchi yongʻinning xavfli omillari paydo boʻlganda, ular mustaqil ravishda harakat qilgan holda xavfsiz hududga chiqib ketishini;
yongʻin paytida odamlarni qutqarish va mustaqil ravishda pastga tushish jarayonida zarur ehtiyot choralarini taʼminlab berilishini;
yongʻin oʻchiruvchilar yuqori qavatlarda ishlash va mustaqil ravishda pastga tushish vaqtida ehtiyot choralarini taʼminlab berilishini.
50. Yongʻin paytida odamlarni yuqori qavatlardan qutqarish vositalari:
ishlatishga doimiy shay holatda boʻlishi;
ishonchlilik talabi darajasida (ishchi harorat qiymatlari doirasida statik va dinamik yuklamalar hamda issiqlik va ochiq olov taʼsirida) boʻlishi;
maxsus tayyorgarlikka ega boʻlmagan odamlar tomonidan foydalanish uchun tushunarli, sodda va xavfsiz boʻlishi;
yongʻin va boshqa favqulodda vaziyatlar paytida odamlarni ularni hayotiga (sogʻligʻiga) tahdid qiluvchi xavfli omillar paydo boʻlganida odamlarni mustaqil hamda majburiy ravishda yakka yoki jamoaviy tarzda xavfsiz hududga olib chiqishni taʼminlash kerak.
51. Odamlarni yongʻin paytida yuqori qavatlardan qutqarish vositalari quyidagicha tasniflanadi:
a) harakat yoʻnalishi boʻyicha:
koʻtaruvchi-tushiruvchi;
tushiruvchi;
b) oʻrnatish va joylashish usuliga koʻra:
statsionar;
mobil;
koʻchma;
v) qurilish va foydalanish bosqichlari bilan oʻzaro aloqasi boʻyicha:
arxitektura-rejalashtirish yechimlarida nazarda tutilmagan;
oldindan arxitektura-rejalashtirish yechimlarida nazarda tutilgan;
g) konstruktiv yechimi boʻyicha:
yongʻin oʻchiruvchilarning arqonli-tushiruvchi qurilmalari;
yongʻin-qutqaruv yenglari;
sakraladigan yongʻin-qutqaruv qurilmalari;
yongʻin-qutqaruv traplari;
yongʻin oʻchirish qoʻl narvonlari;
osma yongʻin-qutqaruv narvonlari;
yongʻin-qutqaruv arqonlari, yongʻin-qutqaruv kamarlari, yongʻin karabinlari;
agregatli kombinatsiyalangan (shu jumladan, qutqaruv-lift qurilmalari);
d) ish unumdorligi boʻyicha:
individual (shu jumladan bir martalik);
guruhli (jamoaviy);
e) boshqaruv usuli boʻyicha:
tushish tezligini qoʻlda oʻzgartirish imkoni mavjud;
tushish tezligini avtomatik tarzda oʻzgartirish imkoni mavjud;
j) tushirish balandligi boʻyicha:
tushirish balandligi cheklangan;
tushirish balandligi cheklanmagan;
52. Yongʻinlarda maxsus ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan anjomlar, ularning qoʻllanilish funksiyasiga qarab quyidagilarni bajara olishi kerak:
a) kesish va tishlashni (shu jumladan, metall profillar va qurilish konstruksiyalarining elementlarini);
b) har xil qurilish konstruksiyalarini koʻtarishni, koʻchirishni va mahkamlashni;
v) oraliqlar va tuynuklarni yorib oʻtishini, qurilish konstruksiyalari va materiallarini maydalashni;
g) har xil metall konstruksiyalarni ochish (shu jumladan, eshik va derazalarini);
d) har xil diametrli quvurlardagi teshiklarni berkitishni, sigʻimlar va quvurlardagi teshiklarni yopishni.
53. Yongʻinlarda maxsus ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan anjomlar ularning harakat mexanizmlariga inson tanasining qismlari yoki kiyimlarining tasodifiy kirib qolishiga yoʻl qoʻymaydigan xavfsizlik moslamalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
Yongʻinlarda maxsus ishlarni bajarish uchun moʻljallangan anjomlarning boshqaruv organlari ularda joylashtirilgan maʼlumotlar notoʻgʻri talqin qilinishini istisno etuvchi koʻrsatkichlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
Yongʻinlarda maxsus ishlarni bajarish uchun moʻljallangan anjomlarning bir-biriga ulanish boʻgʻinlari, kalit va boshqa chilangarlik anjomlaridan foydalanmagan holda qoʻlda tez va ishonchli ulanishini taʼminlashi kerak.
54. Yongʻin oʻchiruvchilarning qoʻshimcha anjomlari (yongʻin oʻchiruvchilar fonarlari, teplovizorlari, radiomayaklari, tovushli mayaklar) ularning qoʻllanilishi funksiyasiga qarab, yongʻin joyini yoritishni, yongʻin oʻchoqlari va tutunli muhitda odamlarni qidirishni, yongʻin oʻchiruvchilar turgan joyini belgilashni, shuningdek yongʻin oʻchirish jarayonida boshqa turdagi ishlar amalga oshirilishini taʼminlashi kerak. Shu bilan birga, anjomlar ushbu funksiyalarni taʼminlab berish darajasi avariya-qutqaruv ishlarining bajarilish uchun talab qilinadigan koʻrsatkich xususiyatlaridan kelib chiqish kerak.
55. Yongʻin oʻchirish jihozlari, yongʻin oʻchirish taktikasiga muvofiq yongʻin boʻlayotgan joyga oʻt oʻchirish moddalarini talab etiladigan ishchi bosim va sarfi bilan uzatish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
56. Yongʻin oʻchirish gidrantlari tashqi suv taʼminoti tarmoqlariga oʻrnatilishi va yongʻin oʻchirish maqsadlari uchun suv olib berishni taʼminlashi kerak.
57. Yongʻin oʻchirish kolonkalari, suv taʼminoti tarmoqlaridan suv olish va uni yongʻin oʻchirish maqsadlarida uzatish uchun yer osti gidrantlarini ochish (yopish) va yongʻin oʻchirish yenglarini ulash imkoniyatini taʼminlab berishi kerak.
Ishchi bosim ostida boʻlgan yongʻin oʻchirish kolonkasining yopish qurilmalarining boshqaruv organlarida qoʻllaniladigan mexanik kuchlanish 150 N dan oshmasligi kerak.
58. Bosimli yongʻin oʻchirish yenglari va ulash boshchalari oʻt oʻchirish moddalarini yongʻin joyiga yetkazib berish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Yongʻin oʻchirish yenglarini ulash boshchalari yongʻin oʻchirish yenglarini bir-biriga va boshqa yongʻin oʻchirish jihozlari bilan tez, zich va mustahkam ulanishini taʼminlashi kerak.
Bosimli yongʻin oʻchirish yenglari va ulash boshchalari, ularning qoʻllanilish funksiyasiga qarab mustahkamlik va ekspluatatsion xususiyatlariga ega boʻlishi kerak.
Bosimli yongʻin oʻchirish yenglariga texnik xizmat koʻrsatish jihozlari bosimli yongʻin oʻchirish yenglarini ishchi holatda saqlash uchun kompleks ishlar bajarilishini taʼminlashi kerak.
59. Yongʻin oʻchirish dastaklari, koʻpik hosil qilish generatorlari va koʻpik aralashtirish moslamalari yongʻin manbaiga oʻt oʻchirish moddalarini yetkazib berish va uni oʻchirish yoki bino, inshoot, qurilish konstruksiyalarini, texnologik jihozlarni yoki ularning qismlari himoyalashni (sovitishni) taʼminlashi kerak.
60. Yongʻin oʻchirish (qoʻl va lafet) dastaklari konstruksiyasi quyidagilarni taʼminlashi kerak:
a) nasadkasining konstruksiyasi va qoʻllanilish vazifasiga qarab oʻt oʻchiruvchi moddalar oqimini (shu jumladan, kichik va oʻrta karrali havo-mexanik koʻpik) uzluksiz yoki purkaladigan xolda shakllantirib chiqarib berishni;
b) purkaladigan oʻt oʻchirish moddalari oqimining mashʼalasining (fakel) konusi boʻylab bir tekis taqsimlanishini;
v) oqimning purkalgan shaklidan uzluksiz turigacha pogʻonasiz oʻzgartirilishini;
g) oʻt oʻchirish vositalari sarfi uzatishni toʻxtatmasdan oʻzgartirilishini (universal turdagi yongʻin oʻchirish dastaklari uchun);
d) ishchi bosim ostida boʻlgan dastakning mustahkamligi, ulash va yopish qurilmalarining germetik mahkamligini;
e) lafetli yongʻin oʻchirish dastaklarining vertikal tekislikda belgilangan burchaklarda qotirilishini;
j) lafetli yongʻin oʻchirish dastaklarining aylantirish mexanizmlarini gorizontal va vertikal tekisliklarda qoʻlda va masofadan gidro- yoki elektroyuritgich yordamida boshqarish imkoniyatini.
61. Koʻpik hosil qiluvchi generatorlar konstruksiyasi kichik, oʻrta, yuqori karrali havo-mexanik koʻpiklar oqimi yoki ularning kombinatsiyasi shakllantirilishini taʼminlashi kerak.
62. Koʻpik aralashtiruv moslamalari (miqdorni oʻzgartiradigan va oʻzgartirmaydigan) havo-koʻpik dastaklarida va koʻpik generatorlarida koʻpik hosil qiluvchi moddaning maʼlum karrali koʻpikni hosil qilish uchun belgilangan konsentratsiyali suvli eritmasini taʼminlashi kerak.
63. Yenglar uchun moʻljallangan suv yigʻish moslamalari ikki va undan ortiq suv oqimlarini yongʻin nasosining soʻrish patrubkasiga kirishdan oldin birlashtirib berishini taʼminlashlari kerak. Yenglar uchun moʻljallangan suv yigʻish moslamalari birlashtiruvchi patrubkalarining har biri qaytaruvchi klapanlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
64. Yeng taqsimlagichlar magistral suv oqimini yoki koʻpik hosil qilish moddasi aralashmasining ishchi yeng liniyalariga taqsimlab berishni va ushbu liniyalarda oʻt oʻchirish moddalari sarfini oʻzgartirib berishini taʼminlashi kerak.
Ishchi bosim ostida boʻlgan yeng taqsimlagichlarning yopish qurilmalarining boshqaruv organlarida qoʻllaniladigan mexanik kuchlanish 150 N dan oshmasligi kerak.
65. Yongʻin oʻchirish gidroelevatorlari yongʻin oʻchirish nasosining joylashuvi va suv sathi yuzalari har xil boʻlgan va maksimal soʻrish bosimi balandligi oshgan hollarda ochiq suv manbalaridan suv olib berishni, shuningdek yongʻinni oʻchirish paytida yoki sinov jarayonida xonalarga toʻkilgan suvlarni chiqarib tashlashni taʼminlashi kerak.
66. Yongʻin oʻchirish soʻruvchi setkalari ochiq suv havzalaridan tortib olingan suvni filtrlashni taʼminlashi va nasoslarning sozligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan qattiq zarrachalarning kirishiga yoʻl qoʻymasligi kerak. Yongʻin oʻchirish soʻruvchi setkalari qaytaruvchi klapanlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
67. Yongʻin oʻchirish qoʻl narvonlari yongʻin boʻlinmalari shaxsiy tarkibiga, bino va inshootlarning xonalari va tomlariga chiqish, ushbu joylarga oʻt oʻchirish moddalarini yetkazib berish, shuningdek, mazkur joylardan odamlarni qutqarish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Yongʻin oʻchirish qoʻl narvonlarining gabarit oʻlchamlari va konstruksiyasi ularni yongʻin oʻchirish avtomobillarida tashish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
Yongʻin oʻchirish qoʻl narvonlarining mexanik mustahkamligi, oʻlchamlari, ergonomik va xavfsizlik koʻrsatkichlari odamlarni baland sathlardan qutqarish va zarur boʻlgan yongʻin oʻchirish jihozlarini koʻtarish vazifalarini bajarish imkoniyatini taʼminlashi kerak.
68. Kabel buyumlar, shina oʻtkazgichlar, germetik kabel oʻtkazgichlar, muftalar, muhandislik tizimi quvurlari yongʻinga qarshi toʻsiqlarini kesib oʻtadigan joylar (boʻgʻinlar), tutash boʻlgan xonalarga yongʻinning xavfli omillari tarqalishiga yoʻl quymasligi kerak.
Ushbu joylar (tugunlar), olovbardoshlik tasniflariga muvofiq belgilangan vaqt davomida yongʻinning xavfli omillari tarqalishining oldini olishni taʼminlashi kerak.
69. Yongʻinga qarshi toʻsiqlardagi ochiq teshik joylarini (proyomlarini) toʻldiruvchi qurilmalar (yongʻinga qarshi derazalar, eshiklar, yongʻinga qarshi chidamliligi meʼyorlangan lift shaxtalari eshiklari, darvozalar, lyuklar, shtoralar, rolikli panjaralar, ekranlar, pardalar, normal ochilgan yongʻinga qarshi klapanlar) olovbardoshlik tasniflariga muvofiq meʼyorlangan vaqt davomida yongʻinning xavfli omillari tarqalishining oldini olinishini taʼminlash kerak.
70. Tutun-gaz oʻtkazmaydigan yongʻinga qarshi eshiklar talab etilayotgan olovbardoshlik chegarasida tutun va gaz kirishiga qarshilikning minimal zarur qiymatlarini taʼminlashi kerak.
71. Tutun oʻtkazmaydigan eshiklar yongʻin paytida tutun tarqalishga toʻsqinlik qilish kerak.
72. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibida ishlaydigan texnik vositalar, ularning qoʻllanilish funksiyasiga qarab, bir yoki bir necha, shu jumladan yongʻin paytida odamlar xavfsizligini taʼminlash uchun xavfsizlik zonalari va yongʻin oʻchirish boʻlinmalari tomonidan odamlarni qutqarish, bino va (yoki) inshootlarda yongʻin oʻchogʻini aniqlash va bartaraf etish uchun zarur sharoitlarni taʼminlash maqsadida xonalar, zina kataklari, lift shaxtalari, tambur-shlyuzlar tutunga toʻlishining oldini olishga qaratilgan vazifalarni bajarishi kerak.
73. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibidagi havo yuritgichlarning konstruksiyasi olovbardosh va yonmaydigan materiallardan tayyorlangan boʻlishi kerak.
Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibiga kiruvchi havo yuritgichlar, xonalarni (binolarni) ajratuvchi qurilish konstruksiyalarini kesib oʻtadigan joylarning (boʻgʻinlari) olovbardoshlik darajasi bunday havo yuritgichlar uchun talab qilinadigan eng kam darajadan past boʻlmasligi kerak.
Shu bilan birga, ushbu havo yuritgichlarni ushlab turuvchi konstruksiyalarini (osma) elementlari, faqatgina havo yuritgichlar uchun belgilangan koʻtarib turish xususiyatini yoʻqotish koʻrsatkichi boʻyicha olovbardoshlik darajasiga ega boʻlishi kerak.
Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibidagi yongʻinga qarshi havo yuritgichlarning konstruksiyalarini ajratiladigan ulanish (shu jumladan, flanetsli) joylarini zichlash uchun faqat yonmaydigan materiallardan foydalanish mumkin.
74. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibida ishlaydigan normal ochiq yongʻinga qarshi klapanlar va normal yopiq yongʻinga qarshi klapanlarni avtomatik va masofadan boshqariladigan ochib-yopadigan moslama bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
Normal ochiq yongʻinga qarshi klapanlarni ochib-yopadigan moslama tarkibidagi termosezuvchan elementlaridan faqatgina yordamchi element sifatida nazarda tutib foydalanish mumkin. Tarkibida termosezuvchan elementi boʻlgan ochib-yopadigan moslamalarni normal yopiq yongʻinga qarshi klapanlarda qoʻllash mumkin emas. Normal ochiq yongʻinga qarshi klapanlar va normal yopiq yongʻinga qarshi klapanlar talab etilayotgan olovbardoshlik darajasida, tutun va gaz oʻtkazuvchanligi qarshiligining minimal talab qilinayotgan qiymatini taʼminlab berishi kerak.
75. Tabiiy tortish xususiyatiga ega boʻlgan tutun soʻrish lyuklari avtomatik va masofadan boshqariladigan (yordamchi termoelementlarni ishga tushirish imkoniyati bilan) ochib-yopadigan moslama bilan ishlatilishi kerak, ular mexanik (shu jumladan, qorli va shamolli) yuklamani yengish uchun zarur boʻlgan tortish kuchini taʼminlab berishi kerak.
76. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibida ishlaydigan soʻruvchi ventilyatorlar yuqori haroratli yonish mahsulotlarini soʻrib tashlash jarayonida, odamlarning evakuatsiyasi (odamlarning evakuatsiya yoʻlaklaridagi himoya qilish paytida) uchun yetarli vaqt yoki yongʻin tarqalishi va uni oʻchirishning umumiy vaqti (yongʻindan xavfsiz joylarda odamlarni himoya qilish uchun) davomida oʻz ishchi holatini saqlashi kerak.
77. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibida ishlaydigan tutunga qarshi ekranlar (pardalar) avtomatik va masofadan (termoelementlarsiz) boshqariladigan moslamalar bilan jihozlangan va yonmaydigan materiallar asosida tayyorlangan boʻlib, pardalarning tushiriladigan ishchi uzunligi yongʻin paytida hosil boʻlgan tutun qatlamining tarqalishini cheklashni taʼminlab berish kerak.
78. Tutunga qarshi shamollatish tizimlari tarkibida ishlaydigan texnik vositalar parametrlarining haqiqiy qiymatlari (shu jumladan olovbardoshlik va tutun-gaz sizib kirishiga qarshilik chegaralari) sinov (oʻlchovlar) natijalari asosida belgilanishi kerak.
Ushbu sinovlar (oʻlchovlar), zarur boʻlgan mazkur Texnik reglament talablarini qoʻllash va ijro etish hamda yongʻin xavfsizligi va yongʻinni oʻchirish vositalarining muvofiqligini baholash (tasdiqlash) uchun tadqiqot (sinov), oʻlchov va namunalarni tanlash qoida hamda uslublarni oʻz ichiga olgan, tegishli va roʻyxatiga kiritilgan standartlarga muvofiq oʻtkazilishi kerak.
4-bob. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini identifikatsiya qilish, muvofiqlikni baholash va tamgʻalash
79. Identifikatsiya qilish deganda, yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarni, tamgʻalarda va ularga qoʻshib joʻnatiladigan hujjatlarda koʻrsatilgan tavsifiga va (yoki) taqdim etilgan namunasiga muvofiqlikni aniqlash deb tushuniladi.
80. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻinni oʻchirish vositalarining identifikatsiyasi qoʻyidagilar tomonidan oʻtkaziladi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqaradigan tayyorlovchi;
mahsulotning muvofiqligini baholash va tasdiqlash maqsadida — muvofiqlikni baholash organi;
mahsulotning Texnik reglament talablariga muvofiqligini tekshirish maqsadida — davlat nazorat organi.
81. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarni, ilova qilingan hujjatlarda hamda tamgʻalarda koʻrsatilgan maʼlumotlar asosida va ularni koʻzdan kechirish yoʻli bilan identifikatsiya qilish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda ushbu vositalarga oʻrnatilgan koʻrsatkichlarini aniqlash yoʻli bilan identifikatsiya oʻtkazilishi ruxsat etiladi.
82. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarining muvofiqligini baholash quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
majburiy sertifikatlashtirish;
muvofiqlikni deklaratsiya qilish;
davlat nazorati (tekshiruvi).
83. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarga va ularning qadoqlariga, qaysi hujjat asosida mahsulot ishlab chiqilganligi, ishlab chiqarilgan mamlakati, tayyorlovchining (ishlab chiqaruvchining) nomi va joylashgan manzili (pochta manzili), tipi (turi), markasi, modeli, qoʻllanilishi, mahsulotning nomlanishi, asosiy texnik parametrlari va xususiyatlari, tovar belgisi, ishlab chiqarilgan sanasi, saqlash muddati va sharoitlari toʻgʻrisida hamda ularga muvofiq mahsulotni identifikatsiya qilish imkoniyatini beruvchi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan tamgʻa qoʻyilishi kerak.
84. Tamgʻada koʻrsatilgan maʼlumot davlat tilida bayon etilishi kerak. Ushbu maʼlumot boshqa tillarda ham bayon etilishi mumkin, bunda maʼlumot mazmuni davlat tilida koʻrsatilgan maʼlumot bilan bir xil boʻlishi shart.
85. Agar tamgʻani bevosita yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositasining oʻziga qoʻyishning imkoni boʻlmasa, tamgʻa mahsulot qadogʻiga qoʻyiladi va texnik hujjatiga kiritiladi. Tayyorlovchi, yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga tamgʻa qoʻyish imkoniyati mavjud yoki mavjud emasligini mustaqil ravishda aniqlaydi. Tamgʻadagi yozuvlar tushunarli, oʻqishga oson boʻlishi va koʻzdan kechirish uchun qulay joyda qoʻyilishi kerak.
86. Mahsulotning transport qadogʻiga, uni saqlash va tashish jarayonlarida xavfsizligini taʼminlash uchun kerakli yozuvlar va belgilar qoʻyiladi.
87. Muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, sotuvchi yoki import qiluvchi muvofiqlik belgisini milliy standartlarda belgilangan, oʻzi uchun qulay boʻlgan har qanday usullarda qoʻllashga haqli.
89. Agar yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻinni oʻchirish vositalariga ularning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olib, muvofiqlik belgisini toʻgʻridan-toʻgʻri aks ettirish imkoni boʻlmagan taqdirda, muvofiqlik belgisini ularning qadogʻiga va texnik hujjatlariga tushirishga ruxsat etiladi.
5-bob. Oʻtish davri
90. Texnik reglament kuchga kirgan paytdan boshlab, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablarni belgilaydigan amaldagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar Texnik reglamentga muvofiqlashtirilgunga qadar Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismida qoʻllaniladi.
91. Texnik reglament amalga kiritilgan paytdan boshlab amaldagi qonunchilik talablariga koʻra muvofiqligini baholash majburiy boʻlgan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga nisbatan Milliy sertifikatlash tizimi tomonidan belgilangan qoidalar qoʻllaniladi.
92. Texnik reglament kuchga kiritilgunga qadar yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikatlari va sanitariya-epidemiologiya xulosalari mazkur hujjatlarda belgilangan muddat davomida amal qiladi.
6-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati
93. Texnik reglament talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, shuningdek, boshqa mutasaddi davlat organlari oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradi.
7-bob. Texnik reglament talablarini buzganlik uchun javobgarlik
94. Texnik reglament talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentga ILOVA
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglament talablari tatbiq etiladigan yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarining
T/r Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarining nomi TIF TN kodi Muvofiqligini tasdiqlash sxemalari I. Oʻt oʻchirish moddalari 1. Umumiy maqsadli oʻt oʻchirish kukunlari 2836 30 000 0 3104 20 500 0 3104 30 000 0 3104 90 000 9 3105 30 000 0 3105 40 000 0 3105 90 800 0 3813 00 000 0 1s, 3s, 4s 2. Yongʻin oʻchirish uchun koʻpik hosil qiluvchi moddalar 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 1s, 3s, 4s 3. Yuqoridan beriladigan, suvda parchalanadigan yonuvchi suyuqliklarda yongʻinlarini oʻchirish uchun koʻpik hosil qiluvchi moddalar 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 1s, 3s, 4s 4. Namlovchi moddalar 3402 11 3402 13 000 0 3402 19 000 0 3813 00 000 0 3d, 4d, 6d 5. Gazli oʻt oʻchirish moddalari 2804 21 000 0 2804 30 000 0 2903 39 290 0 2903 76 900 0 3d, 4d, 6d II. Olovdan himoyalash vositalari 6. Yogʻochlarni va ular asosida ishlab chiqarilgan materiallarni olovdan himoyalash vositalari 2520 2530 2811 2827 2835 3105 3209 3214 3809 3824 99 700 0 6811 40 000 6812 93 000 0 6815 1s, 3s, 4s 7. Poʻlat va (yoki) temirbeton konstruksiyalarni olovdan himoyalash vositalari 2520 2530 3209 3214 3816 00 000 0 3824 99 700 0 6806 6808 00 000 0 6809 6810 681140 000 6812 93 000 0 6815 6902 1s, 3s, 4s 8. Kabellarni olovdan himoyalash vositalari 2520 2530 3209 3214 3824 99 700 0 6815 1s, 3s, 4s III. Pogonajli elektromontaj mahsulotlari 9. Nometall materiallardan tayyorlangan pogonajli elektromontaj mahsulotlari 3916 10 000 0 3916 20 000 0 3916 90 3917 21 100 0 3917 21 900 3917 22 100 0 3917 22 900 3917 23 100 3917 23 900 3917 29 000 3917 32 000 3917 39 000 3925 90 200 0 8547 20 000 8547 90 000 0 1s, 3s, 4s IV. Oʻt oʻchirgichlar 10. Olib yuriladigan oʻt oʻchirgichlar 8424 10 000 0 1s, 3s, 4s 11. Koʻchma harakatlanuvchi oʻt oʻchirgichlar 8424 10 000 0 1s, 3s, 4s V. Avtonom yongʻin oʻchirish qurilmalari 12. Avtonom yongʻin oʻchirish qurilmalari 8424 10 000 0 1s, 3s, 4s VI. Yongʻin oʻchirish shkaflari, yongʻin oʻchirish kranlari 13. Yongʻin qarshi shkaflari 9403 10 930 0 9403 20 800 9 3d, 4d, 6d 14. Yongʻin oʻchirish kranlari, berkitish yongʻin oʻchirish klapanlari 8481 80 190 0 8481 80 819 9 8481 80 850 8 3d, 4d, 6d VII. Mobil yongʻinni oʻchirish vositalari 15. Asosiy yongʻin oʻchirish avtomobillari 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 16. Shtab yongʻin oʻchirish avtomobillari 8702 10 119 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 17. Yongʻin oʻchirish avtokoʻtargichlari 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 18. Yongʻin oʻchirish avtonarvonlari 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 19. Yongʻin avariya-qutqaruv avtomobillari 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 390 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 20. Yongʻin oʻchirish avtokoʻpikkoʻtargichlari 8705 30 000 1 3d, 4d, 6d 21. Aloqa va yoritish avtomobillari 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 8705 90 800 1 8705 90 800 5 3d, 4d, 6d 22. Gaz va tutundan himoyalash xizmati avtomobillari 8702 10 119 9 8702 10 919 9 8702 20 112 9 8702 20 119 9 8702 30 119 9 8702 90 119 0 8702 90 319 0 8702 90 809 0 8703 22 109 9 8703 23 198 8 8703 24 109 8 8703 31 109 0 8703 32 199 0 8703 33 199 0 8703 40 109 9 8703 40 309 9 8703 40 510 9 8703 40 599 9 8703 40 709 9 8703 50 109 9 8703 60 109 9 8703 60 309 9 8703 60 510 9 8703 60 599 9 8703 60 709 9 8703 70 109 9 8704 22 910 8 8704 31 910 0 8705 30 000 1 8705 90 800 1 8705 90 800 5 3d, 4d, 6d 23. Mobil robototexnik komplekslar 8479 50 000 0 3d, 4d, 6d 24. Yongʻin oʻchirish motopompalari 8413 60 390 0 8413 70 3d, 4d, 6d 25. Mobil yongʻin oʻchirish vositalari uchun yongʻin oʻchirish markazdan qochma nasoslari 8413 70 3d, 4d, 6d VIII. Yongʻin avtomatik tizimlari tarkibida ishlaydigan texnik vositalar (yongʻin signalizatsiyasi tizimlari, yongʻin haqida xabar berish tizimlari, yongʻin paytida odamlarni ogohlantirish va evakuatsiyasini boshqarish tizimlari) 26. Yongʻin xabarlagichi, qoʻlda ishga tushiriladigan yongʻin xabarlagichi 8531 10 9022 29 000 0 9027 10 1s, 3s, 4s 27. Yongʻin avtomatik tizimlarining texnik vositalari uchun uzluksiz elektr taʼminoti manbalari 8504 40 300 2 8504 40 300 9 8504 40 550 0 8504 40 820 0 8504 40 840 0 8504 40 880 0 8504 40 900 0 1s, 3s, 4s 28. Yongʻin xabargohi 8517 62 000 9 8518 21 000 0 8518 22 000 9 8518 29 300 9 8518 29 950 0 8519 81 110 0 8531 10 8543 70 900 0 9405 60 200 2 9405 60 200 8 9405 60 800 2 9405 60 800 8 1s, 3s, 4s 29. Yongʻin qabul qilish-nazorat va boshqaruv asboblar hamda ularning funksiyalarini kengaytirish uchun moʻljallangan boshqa asboblar 8517 61 000 8517 70 8518 10 300 9 8518 10 950 0 8518 40 800 9 8518 50 000 0 8518 90 000 9 8519 30 000 0 8519 81 110 0 8519 81 450 0 8519 81 610 8519 81 750 8519 81 950 9 8519 89 150 0 8519 89 190 0 8519 89 900 9 8527 13 100 0 8527 13 990 0 8527 91 910 0 8531 10 8537 10 1s, 3s, 4s 30. Masofadan indikatsiya qiladigan qurilmalar 8531 10 8531 20 200 0 1s, 3s, 4s 31. Shleyfning ishlashini tekshirish va nazorat qilish qurilmalari 8531 10 8537 10 1s, 3s, 4s 32. Yongʻin haqida xabar uzatish tizimlari 8517 61 000 8517 62 000 8517 69 390 0 8517 69 900 0 8517 70 190 0 8517 70 900 8526 10 000 9 8531 10 8537 10 8543 20 000 0 8543 70 300 9 1s, 3s, 4s 33. Individual yongʻin haqida xabarlash tizimlari 8531 10 1s, 3s, 4s 34. Masofadan ishga tushirish qurilmalari 8531 10 1s, 3s, 4s IX. Avtomatik yongʻin oʻchirish tizimlari (shu jumladan avtonom yongʻin oʻchirish tizimlari, robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish tizimlari, modulli yongʻin oʻchirish tizimlari) tarkibida ishlovchi texnik vositalar 35. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining boshqaruv uzellari 8481 80 599 0 1s, 3s, 4s 36. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining sprinkler va drencher signal klapanlari 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 8481 80 870 0 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 37. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining drenaj klapanlari 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 3d, 4d, 6d 38. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining qaytaruvchi klapanlari 8481 80 599 0 8481 80 710 0 8481 80 739 9 8481 80 790 0 1s, 3s, 4s 39. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining loʻqidon (zadvijka) va zulfin (zatvor)lari 8481 80 599 0 8481 80 610 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 850 8 1s, 3s, 4s 40. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining kranlari 8481 80 599 0 8481 80 819 9 3d, 4d, 6d 41. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining eksgausterlari 8481 80 599 0 3d, 4d, 6d 42. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining akseleratorlari 8481 80 599 0 3d, 4d, 6d 43. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining gidrotezlatgichlari 8481 80 599 0 3d, 4d, 6d 44. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining bosim signalizatorlari va suyuqlik oqimini signalizatorlari 8481 80 599 0 1s, 3s, 4s 45. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining kompensatorlari 8481 80 599 0 3d, 4d, 6d 46. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining ushlab turish kameralari 8481 80 599 0 3d, 4d, 6d 47. Avtomatik suvli va koʻpikli yongʻin oʻchirish tizimlarining filtrlari 8421 21 000 9 3d, 4d, 6d 48. Ovozli gidravlik yongʻin xabargohlari 8306 10 000 0 3d, 4d, 6d 49. Suvli va koʻpikli sprinkler va drencher purkagichlari 8424 30 900 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1s, 3s, 4s 50. Koʻpikli yongʻin oʻchirish qurilmalarining dozatorlari 7307 11 7309 00 590 0 7310 10 000 0 7412 20 000 0 7609 00 000 0 8424 8479 82 000 0 8479 89 600 9 8481 10 190 8 8481 10 990 8 1s, 3s, 4s 51. Yupqa suv purkaydigan avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalarining modullari 8424 89 000 9 1s, 3s, 4s 52. Avtomatik gazli yongʻin oʻchirish qurilmalarining modullari 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1s, 3s, 4s 53. Avtomatik gaz-kukunli yongʻin oʻchirish qurilmalarining modullari 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1s, 3s, 4s 54. Avtomatik kukunli yongʻin oʻchirish qurilmalarining modullari 7311 00 7613 00 000 0 8424 10 000 0 8424 89 000 9 1s, 3s, 4s 55. Avtomatik kukunli yongʻin oʻchirish qurilmalarining gaz tarqatish moslamalari 8424 89 000 9 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 739 9 8481 80 990 7 1s, 3s, 4s 56. Avtomatik gazli yongʻin oʻchirish qurilmalarining yongʻinga qarshi izotermik rezervuarlari 7311 00 7613 00 000 0 3d, 4d, 6d 57. Oʻt oʻchirish aerozolining generatorlari 3813 00 000 0 8424 10 000 0 8424 20 000 0 8424 30 080 0 8424 30 900 0 8424 41 900 0 8424 49 990 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1s, 3s, 4s X. Robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmalari 58. Robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmalari 8424 20 000 0 8424 30 080 0 8424 30 900 0 8424 41 900 0 8424 49 990 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8479 50 000 0 1s, 3s, 4s XI. Yongʻin oʻchiruvchilar nafas olish va koʻrish organlari uchun shaxsiy himoya vositalari 59. Yongʻin oʻchiruvchilarni izolyatsiyalovchi nafas olish apparatlari (siqilgan havoli, siqilgan kislorodli) 9020 00 000 0 1s, 3s, 4s 60. Yongʻinda ishlatiladigan nafas olish va koʻrish organlarini himoyalovchi shaxsiy himoya filtrlovchi vositalari 9020 00 000 0 1s, 3s, 4s 61. Yongʻinda ishlatiladigan oʻzini-oʻzi qutqarish izolyatsiyalovchi himoya vositalari 9020 00 000 0 1s, 3s, 4s 62. Yongʻin oʻchiruvchilarning nafas olish va koʻrish organlari shaxsiy himoya vositalarining yuz qismlari 4016 10 000 9 9020 00 000 0 1s, 3s, 4s 63. Yongʻin oʻchiruvchilar nafas yoʻllarini himoyalovchi apparatlarni va yongʻin oʻchiruvchilar oʻzini-oʻzi qutqarish himoya vositalarining ballonlari 7311 00 1100 7311 00 300 0 7311 00 910 0 7613 00 000 0 1s, 3s, 4s 64. Yongʻin oʻchiruvchilar nafas yoʻllarini himoyalovchi apparatlarni tekshirish qurilmalari 9026 20 9026 80 1s, 3s, 4s 65. Yongʻin oʻchiruvchilar nafas yoʻllarini himoyalovchi apparatlarni ballonlarini toʻldirish uchun kompressor qurilmalari 8414 40 8414 80 1s, 3s, 4s XII. Yongʻin oʻchiruvchining maxsus himoya kiyimi 66. Yongʻin oʻchiruvchining umumiy maqsadli maxsus himoya kiyimi 6201 19 000 0 6201 93 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 19 900 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 33 100 0 6211 43 100 0 1s, 3s, 4s 67. Yongʻin oʻchiruvchining yuqori issiqlik taʼsiriga qarshi maxsus himoya kiyimi 6201 19 000 0 6201 93 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 33 100 0 6211 43 100 0 7019 19 900 9 7019 32 000 9 7019 39 000 1 7019 39 000 8 7019 59 000 0 7019 90 000 9 1s, 3s, 4s 68. Yongʻin oʻchiruvchining izolyatsiyalovchi tipdagi maxsus himoya kiyimi 6201 19 000 0 6201 99 000 0 6203 12 000 0 6203 19 300 0 6203 19 900 0 6203 22 100 0 6203 23 100 0 6203 29 110 0 6203 33 100 0 6203 39 110 0 6203 41 300 0 6203 43 110 0 6203 43 310 0 6203 49 110 0 6203 49 310 0 6210 10 980 0 6211 32 100 0 6211 33 100 0 6211 39 000 0 6211 43 100 0 1s, 3s, 4s 69. Yongʻin oʻchiruvchilar uchun issiqlikka chidamli ichki kiyimi 6107 12 000 0 6107 19 000 0 6107 22 000 0 6107 29 000 0 6107 99 000 0 6109 90 200 0 6109 90 900 0 1s, 3s, 4s XIII. Yongʻin oʻchiruvchining qoʻllari, oyoqlari va boshi uchun shaxsiy himoya vositalari 70. Yongʻin oʻchiruvchilar uchun podshlemnik 6505 00 900 0 6506 99 909 0 1s, 3s, 4s 71. Yongʻin oʻchiruvchining qoʻllari uchun shaxsiy himoya vositalari 4203 29 100 0 6116 10 200 0 6116 93 000 0 6116 99 000 0 6216 00 000 0 1s, 3s, 4s 72. Yongʻin oʻchiruvchining oyoqlari uchun shaxsiy himoya vositalari 6401 10 000 0 6401 92 100 0 6401 99 000 0 6402 99 050 0 6402 99 100 0 6402 99 930 0 6403 40 000 0 6403 91 130 0 6403 91 930 0 6403 99 330 0 6403 99 930 0 1s, 3s, 4s 73. Bosh uchun shaxsiy himoya vositalari (yongʻin oʻchiruvchi kaskasi) 6506 10 1s, 3s, 4s XIV. Yongʻinda baland qavatlardan odamlarni qutqarish vositalari 74. Yongʻin oʻchirish qoʻl narvoni 7326 90 300 0 7616 99 900 8 1s, 3s, 4s 75. Yongʻin-qutqaruv arqonlari 5607 50 5609 00 000 0 3d, 4d, 6d 76. Yongʻin-qutqaruv kamarlari 4203 30 000 0 6307 20 000 0 3d, 4d, 6d 77. Yongʻin oʻchiruvchilar karabini 7326 90 920 1 7326 90 920 9 7326 90 940 7326 90 980 3 7326 90 980 7 7616 99 3d, 4d, 6d 78. Yongʻin-qutqaruv traplari 6307 90 100 0 6307 90 980 0 7326 90 300 0 7616 99 900 8 1s, 3s, 4s 79. Yongʻin-qutqaruv sakrash qurilmalari 4016 95 000 0 6306 12 000 0 6306 19 000 0 6306 90 000 0 1s, 3s, 4s 80. Yongʻin-qutqaruv yenglari 6307 90 100 0 6307 90 980 0 3d, 4d, 6d 81. Yongʻin-qutqaruv arqonli tushirish qurilmalari 5607 50 5609 00 000 0 8425 19 000 9 8428 90 900 0 1s, 3s, 4s 82. Osma yongʻin-qutqaruv narvonlari 7326 90 300 0 7616 99 900 8 3d, 4d, 6d XV. Yongʻinlarda maxsus ishlarni amalga oshirish anjomlari 83. Yongʻinlarda maxsus ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan anjomlar 4016 95 000 0 8201 40 000 0 8201 60 000 0 8201 90 000 9 8205 59 8205 90 8425 19 000 9 8425 39 000 8425 42 000 0 8425 49 000 0 8467 11 8467 19 000 0 8467 21 8467 22 8467 29 8467 89 000 0 8467 92 000 0 8467 99 000 3d, 4d, 6d XVI. Qoʻshimcha yongʻin oʻchirish anjomlari 84. Yongʻin oʻchiruvchilar fonarlari, teplovizorlari, radiomayaklari, tovushli mayaklari 8513 10 000 0 8525 80 8526 91 8531 10 8531 80 3d, 4d, 6d XVII. Yongʻin oʻchirish jihozlari 85. Yongʻin oʻchirish ulash boshchalari 7307 11 7307 19 7307 29 7307 99 7609 00 000 0 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 86. Yongʻin oʻchirish gidrantlari 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 710 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 87. Yongʻin oʻchirish kolonkasi 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 710 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 88. Koʻpik aralashtiruv moslamalari 7307 11 7307 19 900 0 7307 22 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 92 900 0 7307 99 7609 00 000 0 8424 20 000 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8481 80 110 0 8481 80 190 0 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 89. Suv yigʻuv moslamalari 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 99 7326 19 900 9 7326 20 000 2 7326 20 000 9 7326 90 920 9 7326 90 940 9 7326 90 980 7 7609 00 000 0 7616 99 100 8 7616 99 900 8 3d, 4d, 6d 90. Yeng taqsimlagichlari 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 7307 99 800 9 7609 00 000 0 7616 99 900 8 8481 80 190 0 8481 80 390 0 8481 80 599 0 8481 80 639 0 8481 80 690 0 8481 80 790 0 8481 80 850 8 8481 80 990 7 3d, 4d, 6d 91. Yongʻin oʻchirish gidroelevatorlari 8413 82 009 9 3d, 4d, 6d 92. Yongʻin oʻchirish soʻruvchi toʻrlari 7307 11 7307 19 900 0 7307 29 7307 99 800 9 7609 00 000 0 7326 19 900 9 7326 20 000 2 7326 20 000 9 7326 90 920 9 7326 90 940 9 7326 90 980 7 7609 00 000 0 7616 91 000 0 7616 99 100 8 7616 99 900 8 3d, 4d, 6d 93. Yongʻin oʻchirish bosimli yenglar 5909 00 1s, 3s, 4s 94. Yongʻin oʻchirish bosimli yenglarga texnik xizmat koʻrsatish jihozi 8479 89 970 8 3d, 4d, 6d 95. Yongʻin oʻchirish qoʻl dastaklari 8424 20 000 0 8424 41 900 0 8424 49 8424 90 000 0 1s, 3s, 4s 96. Yongʻin oʻchirish lafet dastaklari 8424 20 000 0 8424 41 900 0 8424 49 8424 89 000 9 8424 90 000 0 1s, 3s, 4s 97. Koʻpik hosil qiluvchi generatorlari 7307 11 7307 19 900 0 7307 22 900 0 7307 29 100 8 7307 29 800 9 7307 92 900 0 7307 99 100 0 7307 99 800 9 7609 00 000 0 8424 20 000 0 8424 89 000 9 8424 90 000 0 8481 80 110 0 8481 80 190 0 8481 80 990 7 1s, 3s, 4s XVIII. Yongʻin toʻsiqlarning proyomlarini toʻldirish 98. Yongʻinga qarshi derazalar, eshiklar, yongʻinga qarshi chidamliligi meʼyorlangan lift shaxtalari eshiklari, darvozalar, lyuklar, pardalar, rolikli panjaralar, ekranlar, zanaveslar 4418 10 4418 20 7019 59 000 0 7308 30 000 0 7308 90 590 0 7610 10 000 0 7610 90 900 0 8431 31 000 0 1s, 3s, 4s 99. Bino va inshootlar muhandislik tizimlaridagi kabel mahsulotlari, shinali oʻtkazgichlar, germetik kabel kirituvlari, mufta va quvurlar yongʻin qarshi toʻsiqlarini kesib utadigan uzellari 6806 90 000 0 6815 10 8484 10 000 9 1s, 3s, 4s 100. Gaz-tutun oʻtkazmaydigan yongʻinga qarshi eshiklar, tutun oʻtkazmaydigan eshiklar 4418 10 4418 20 7019 59 000 0 7308 30 000 0 7610 10 000 0 7610 90 900 0 8431 31 000 0 1s, 3s, 4s XIX. Tutunga qarshi shamollatish tizimlarining tarkibida faoliyat koʻrsatuvchi texnik vositalar 101. Yongʻinga qarshi normal ochilgan, yongʻinga qarshi normal yopilgan klapanlar, tutun lyuklari (qapqoq) 8481 80 639 0 8481 80 739 9 8481 80 739 9 8481 80 850 8 8481 80 990 7 1s, 3s, 4s 102. Yongʻinga qarshi ekranlar (pardalar, zanaveslar) 7019 59 000 0 7019 90 000 1s, 3s, 4s 103. Soʻruvchi ventilyatorlar 8414 59 1s, 3s, 4s 104. Havo yuritgichlar 7305 31 000 0 7305 39 000 0 7305 90 000 0 7306 30 720 9 7306 30 770 8 7306 30 800 0 7306 40 200 9 7306 40 800 8 7306 50 800 9 7308 90 980 9 1s, 3s, 4s
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 536-son qaroriga 2-ILOVA
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi Muvofiqlikni baholash organlari va sinov laboratoriyalariga tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentni (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) yetkazish. Uch kun II bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 1. Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi shart boʻlgan muvofiqlikni baholash obyektlari roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishga doir takliflar ishlab chiqish va tahlil qilish. Uch oy 2. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini standartlashtirish boʻyicha amaldagi normativ hujjatlar roʻyxatini tuzish va xatlovdan oʻtkazish. Bir oy 3. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarni qoʻllashda majburiylikni bekor qilish va ixtiyoriylikni taʼminlash toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaror qabul qilish. Oʻn kun III bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalarini tasdiqlangan Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun, muvofiqlikni baholash organlari va sinov laboratoriyalarini akkreditatsiya qilish koʻlamini kengaytirish boʻyicha choralarni koʻrish. Olti oy IV bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Tasdiqlangan Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholini, davlat va xoʻjalik boshqaruv organlarini, tadbirkorlik subyektlarini keng xabardor qilishni taʼminlash. Jadvalga muvofiq V bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Texnik reglamentni oʻrganish, xodimlarni (sifat uchun masʼul) oʻqitish va Texnik reglamentni ishlab chiqarishga joriy qilish. Bir oy 2. Muvofiqlikni baholash tartibidan oʻtkazilishi uchun, tegishli mahsulot namunalarini Texnik reglamenti talablariga muvofiq tayyorlash. Texnik reglamenti kuchga kirgan kundan boshlab VI bosqich Muvofiqlikni baholash organlari 1. Belgilangan tartibda muvofiqlikni baholash tartibini amalga oshirish. 2. Muvofiqlik sertifikatini (yoki Sanitariya-epidemiologik xulosasini) berish yoki qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatilgan holda, berish rad etilganligi toʻgʻrisida yozma ravishda xabardor qilish. Belgilangan tartibda ( ariza olingan kundan boshlab, 14 kundan kechiktirmay ) VII bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish. Belgilangan tartibda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-sentabr,
536-son