📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ГУВОҲНОМА
ХАБАРНОМА
ХАБАРНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ГУВОҲНОМА
ХАБАРНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ГУВОҲНОМА
ХАБАРНОМА
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ГУВОҲНОМА
ХАБАРНОМА
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ХАБАРНОМА
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
РЎЙХАТИ
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Юртимизда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмларини янада такомиллаштириш, бу соҳада ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини йўлга қўйиш, барча юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни ягона маълумот базасига бирлаштириш орқали статистик маълумотларнинг тизимлаштирилишига эришиш ҳамда тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларини, шу жумладан бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотларни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар бирлашмаларини, адвокатлик тузилмаларини ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.
2. Қуйидагилар:
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 1 -иловага мувофиқ;
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 2 -иловага мувофиқ;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 3 -иловага мувофиқ;
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 6 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Адлия вазирлиги:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган юридик шахсларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш имкониятини яратсин;
уч ой муддатда давлат рўйхатидан ўтган барча адвокатлик тузилмаларининг давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳужжатларининг рақамлаштирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб адвокатлик бюросини композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш йўлга қўйилсин.
2022 йил 1 ноябрга қадар адвокатлик бюросини адвокатлик фаолиятини бошлашда малака имтиҳонини топшириш ва адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш жараёнида композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказишни йўлга қўйиш бўйича ташкилий ҳамда техник тадбирларни амалга оширсин.
4. Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, шу жумладан бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотлар икки ой муддатда мазкур қарорга 1-илова билан белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилиши учун ўзлари ҳақидаги маълумотларнинг (номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва таъсис ҳужжатлари) тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига тақдим этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва муассасаларини (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш (кейинги ўринларда — давлат рўйхатидан ўтказиш) ҳамда давлат органини юридик шахс сифатида тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
3. Давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
4. Давлат ташкилоти вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ёхуд ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатида (қарор, буйруқ ва б.) назарда тутилган муддатларда, агар бундай муддат назарда тутилмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ва ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, ариза берувчи Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Давлат ташкилотининг номи ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Давлат ташкилоти хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин.
5. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
6. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжати (қарор, буйруқ ва б.);
юқори турувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат ташкилотининг устави.
Агар давлат ташкилоти тўғрисидаги низом ёки устав норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланиши белгиланган бўлса, низом ёки уставни илова қилиш талаб этилмайди.
7. Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
8. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 2 иш куни давомида олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 10-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
9. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;
давлат рўйхатидан ўтказилган давлат ташкилотини Тизим орқали автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди ва бу ҳақида давлат активларини бошқариш органларига хабарнома юборади;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
Давлат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади.
10. Мазкур Регламентнинг 6-бандига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги, давлат ташкилотининг устави ёки низоми юқори турувчи орган томонидан тасдиқланмасдан тақдим этилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.
Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
11. Давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади.
12. Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи хабарномада кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
13. Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) улар ўн кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақида хабардор қилишлари шарт.
Бунда, рўйхатдан ўтказувчи органга фақат ўзгартириш учун асос бўлган ҳужжат тақдим этилиб, янги таҳрирдаги устав ёки низом талаб этилмайди.
Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилаётганда, уларнинг архив ҳужжатлари тегишли давлат архивлари билан келишилган ҳолда мазкур ташкилотнинг ҳуқуқий ворисига топширилади. Бунда давлат ташкилоти давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган тақдирда, унинг архив ҳужжатлари, шу жумладан, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар давлат мулк эгалигида қолади ва белгиланган тартибда давлат архивларига топширилиши шарт.
Давлат ташкилотлари тугатилаётганда, уларнинг архив ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига топширилиши керак. Бунда давлат ташкилотлари ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ягона миллий архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади.
14. Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза берувчидан хабарнома ва илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида Давлат ташкилотларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда Тизим орқали давлат солиқ, статистика ва давлат активларини бошқариш органларини хабардор қилади.
3-боб. Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш
15. Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш бу ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатига (қарор, буйруқ ва б.) асосан амалга оширилади.
16. Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш унинг вакили рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу регламентнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжат билан мурожаат этади.
17. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжат қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига давлат органини юридик шахс сифатида тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида ёзув киритади, Тизим орқали давлат солиқ, статистика, давлат активларини бошқариш органларини ва тегишли банкни хабардор қилади ҳамда бир иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида ушбу юридик шахс тугатилаётганлиги ҳақида эълон жойлаштиради.
Тугатилаётган давлат органини жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида давлат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга киришади, унинг муддати ўн календарь кундан ошмаслиги керак.
Текширишда давлат органининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (давлат органининг текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса — давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) давлат органини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин, давлат солиқ хизмати органи давлат органининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган хулосани олгандан сўнг бир иш куни мобайнида давлат органининг вакилига ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат органини тугатилганлиги тўғрисида хабарнома тақдим этади ҳамда Тизим орқали давлат солиқ хизмати, банк ва статистика органларини хабардор қилади.
18. Кредиторлар давлат органининг тугатилиши ҳақида хабар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтидан жойлаштирилган вақтдан бошлаб 2 ой муддатда давлат ташкилотининг муассиси ёки вазифа ва функцияларини қабул қилиб олган бошқа идорага ўз талабларини тақдим этишлари мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат ташкилоти почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат ташкилотининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган давлат ташкилоти устави ёки низомининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади. 10 кун ичида 2-босқич Давлат хизматлари маркази Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш. 2 иш куни мобайнида 3-босқич Давлат хизматлари маркази Давлат органлари ва ташкилотлари таъсис ҳужжатларини (низом) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлаш. Давлат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилиш. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. ЖШШИР.: 3. Ариза берувчининг давлат органлари ва ташкилотларига алоқадорлиги: II. Давлат органлари ва ташкилотлари тўғрисида маълумот: 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса): 2. Давлат органлари ва ташкилотларининг почта манзили: 3. Алоқа боғланиш учун телефон рақами: 4. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарори; 2. Юқори турувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат ташкилотининг низоми; 3. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ: 1. Агар Давлат ташкилотининг низоми норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланиши лозим бўлса, низомни илова қилиш талаб этилмайди. 2. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилганда ёки хусусийлаштирилганда, уларнинг архив ҳужжатларини топшириш бўйича маълумот * Архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган ҳуқуқий ворис ёки давлат архиви номи Архив ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумот ** Архив ҳужжатлари топширилган давлат архиви номи
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Davlat organlari va tashkilotlarining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Davlat organlari va tashkilotlarining nomi Tashkiliy-huquqiy shakli STIR: ____ QR-kod ____ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _____________________________________________ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этилган тақдирда ариза берувчи Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун 5 иш куни ичида қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. _________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) __ QR-код ___
Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Давлат органи тугатилганлиги тўғрисида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _______________________________________________________________________ томонидан (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ___________________________________________________________________-сон қарорга асосан, (тугатишга асос бўлган ҳужжат) _______________________________________________________ (тугатилаётган юридик шахс номи) СТИР __________________________; тугатилганлиги ҳақидаги ёзув 20__ йил «___» _________________даги _______-сон билан Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилганлигини маълум қилади. __________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) ___ QR-код ___
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2-ИЛОВА
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган таркибига икки ва ундан ортиқ тижоратчи юридик шахсларни жамлаган нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларни (кейинги ўринларда — юридик шахслар бирлашмалари) давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси деганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади.
2. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
Юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
3. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
4. Юридик шахслар бирлашмалари вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, ариза берувчи юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Юридик шахслар бирлашмаларининг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Юридик шахслар бирлашмалари хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан юридик шахслар бирлашмаларининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида» Қонунига мувофиқлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва (ёки) устав;
юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) — қайта ташкил қилинаётган юридик шахслар бирлашмаларининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.
Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни юридик шахслар бирлашмалари аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.
9. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Тизим орқали мурожаат қилинганда давлат божи Давлат хизматлари марказлари орқали тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
10. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари маркази орқали бевосита ўзи мурожаат қилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади;
б) Тизим орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади.
11. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни давомида (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Тезлаштирилган тартибда берилган сўровномаларни кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ушбу йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари маркази орқали бевосита ўзи мурожаат қилганда:
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) Тизим орқали мурожаат этганда:
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;
давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бирлашмаларини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
13. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
юридик шахслар бирлашмалари аъзолари таркибига тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг ёки юридик шахс бўлмаган бошқа субъектлар қабул қилинганлиги;
юридик шахслар бирлашмаларини ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси талаблари риоя этилмаган бўлса;
юридик шахслар бирлашмаларининг аъзолари сонига қўйилган минимал талабнинг бажарилмаганлиги.
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этилганда аъзолар сонига қўйилган минимал талаб бузилган тақдирда юридик шахслар бирлашмалари бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этилиши ёки ихтиёрий тугатилиши керак.
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
15. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда улар ўттиз кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.
17. Юридик шахслар бирлашмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Юридик шахслар бирлашмалари ўзининг почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахслар бирлашмаларининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Қонунда белгиланган миқдорда давлат божини тўлаш. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Давлат хизматлари марказлари Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга ошириш. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш. 2 иш куни (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) мобайнида 4-босқич Ариза берувчи Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш Хабарнома олган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилиш (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юбориш. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. ЖШШИР: 3. Ариза берувчининг юридик шахслар бирлашмаларига алоқадорлиги: II. Юридик шахслар бирлашмалари тўғрисида маълумот: 1. Юридик шахслар бирлашмалари номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Юридик шахслар бирлашмаларининг почта манзили: 3. Асосий фаолият тури: 4. Алоқа боғланиш учун телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни; 2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав; 3. Юридик шахслар бирлашмалари ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган юридик шахслар бирлашмаларининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш Сўровномани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш: Ҳа Йўқ
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Yuridik shaxslar birlashmasining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Yuridik shaxslar birlashmasining nomi Tashkiliy-huquqiy shakli STIR: __ QR-kod ___ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) рад этиш ҳақида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3... Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида давлат божи тўламасдан юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) __ QR-код __
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.
Боғдорчилик-узумчилик ширкати (кейинги ўринларда — ширкат) ширкат аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.
Ширкат фаолиятини ташкил этиш, уни бошқариш, ширкат ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ширкат таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.
2. Ширкат Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
3. Ширкат ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
2-боб. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
4. Ширкат вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан ширкатнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлиги Тизим томонидан автоматик тарзда текширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав;
ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 августга қадар қабул қилинган қарори, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги қарорининг ҳақиқатда қабул қилинганлигини исботловчи архив идораларининг маълумотномаси ҳам тақдим этилади;
ер участкасининг реализация қилинганлиги ҳақидаги электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича баённома;
ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.
Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни ширкат аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.
9. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига, қолган қисми эса қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
10. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб икки иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки ушбу Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади;
давлат рўйхатидан ўтказилган ширкатни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ширкат давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
ширкатнинг таъсис ҳужжатларини (устав ва таъсис шартномаси) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди;
ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
йиғим тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки уларда нотўғри (хато) маълумотларнинг мавжудлиги;
қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
ширкат аъзолари таркибига жисмоний шахс бўлмаган бошқа субъектларнинг қабул қилинганлиги;
ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
14. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда ширкат ушбу бобда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ширкат қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда, ўттиз кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилинади.
16. Ширкатни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, қайта ташкил этиш бўйича мурожаатлар ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ширкатлар почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ширкатнинг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ширкатнинг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ҳамда статистика органларини хабардор қилади.
18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровнома кўриб чиқилгани учун белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 2 иш куни давомида 4-босқич Ариза берувчи Боғдорчилик-узумчилик ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилади. Хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни давомида 5-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Ширкатнинг таъсис ҳужжатларини (устав ва таъсис шартномаси) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Ариза берувчининг боғдорчилик-узумчилик ширкатига алоқадорлиги: II. Боғдорчилик-узумчилик ширкати тўғрисида маълумот: 1. Боғдорчилик-узумчилик ширкати номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Боғдорчилик-узумчилик ширкатининг почта манзили: 3. Асосий фаолият тури: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилингани тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни. 2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав. 3. Ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 августга қадар қабул қилинган қарори, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги қарорининг ҳақиқатда қабул қилинганлигини исботловчи архив идораларининг маълумотномаси ҳам тақдим этилади. 4. Ер участкасининг реализация қилинганлиги ҳақидаги электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича баённома. 5. Ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 5. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Боғдорчилик-узумчилик ширкати давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Рўйхатдан ўтказилган сана Боғдорчилик-узумчилик ширкатининг номи: __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _______________________________________ __________________________________________________ СТИР: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _______________________ _______________________
Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири __________________________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ ___ _ йил «__ _ _ __ » ____ ____ ___даги (йил, кун, ой) __________________________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _____________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, беш иш куни давомида йиғимни тўламасдан боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _____________________________ ________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 2 -ИЛОВА
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган матлубот кооперативини (кейинги ўринларда — кооператив) давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.
Матлубот кооперативи — иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади.
2. Кооператив жисмоний шахсларнинг ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари сони камида етти кишидан кам бўлмаслиги керак.
Кооператив фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, кооператив ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари ҳамда кооператив таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.
3. Кооператив Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
4. Кооператив ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
2-боб. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
5. Кооператив вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда ариза берувчи кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
6. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
7. Ариза берувчи томонидан кооперативнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлиги Тизим томонидан автоматик тарзда текширилади.
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
9. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав;
кооператив ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган кооперативнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.
Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни кооператив аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.
10. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига, қолган қисми эса қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
11. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб икки иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади;
давлат рўйхатидан ўтказилган кооперативни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
кооператив давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
13. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
йиғим тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки уларда нотўғри (хато) маълумотларнинг мавжудлиги;
қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
кооператив аъзолари сонига қўйилган минимал талабнинг бажарилмаганлиги;
кооперативнинг уставида аъзоларнинг кооператив қарзлари бўйича мулкий жавобгарлиги кўрсатилмаганлиги.
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этилганда, аъзолар сонига қўйилган минимал талабларга нисбатан кооператив аъзолар сони камайиб кетган тақдирда, кооператив бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этилиши ёки ихтиёрий тугатилиши керак.
Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
15. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда кооператив ушбу бобда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган кооператив қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда, ўттиз кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилинади.
17. Кооперативни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Кооператив почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган кооперативнинг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
20. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровнома кўриб чиқилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 2 иш куни давомида 4-босқич Ариза берувчи Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади. Хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни давомида 5-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Матлубот кооперативи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР.: 3. Ариза берувчининг матлубот кооперативига алоқадорлиги: II. Матлубот кооперативи тўғрисида маълумот: 1. Матлубот кооперативи номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Матлубот кооперативининг почта манзили: 3. Асосий фаолият тури: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни. 2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав. 3. Матлубот кооперативи ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган кооперативнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Матлубот кооперативининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Рўйхатдан ўтказилган сана Матлубот кооперативининг номи:___________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _______________________________________________ Ташкилий-ҳуқуқий шакли: ______________________________________ СТИР: _____________ QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _______________________________________ ________ _______________________________________________ ________________________ _______________________
Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _____________________________________ ____ _______________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ __ _ йил «__ __ _» ___ ___ ______даги (йил, кун, ой) ___________________________ _______________________ _________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, ______________________________ _______________________ ______________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандига асосан ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда беш иш куни давомида давлат божи тўламасдан, Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _______________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 3 -ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда — фуқаролар йиғини) Давлат хизматлари марказларида (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғини рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали ҳисобга олинади.
3. Фуқаролар йиғини ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ ҳисобга олинади.
2-боб. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш
4. Фуқаролар йиғини ташкил этилаётганда унинг раиси (кейинги ўринларда — ариза берувчи) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этади.
Ариза берувчи мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан фуқаролар йиғинининг номи лотин алифбосида танланади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни;
фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини сайлаш тўғрисидаги қарори;
фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом;
фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда).
9. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
10. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ёки ушбу Регламентнинг 12-бандид а белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳисобга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали фуқаролар йиғинини ҳисобга олади;
ҳисобга олинган фуқаролар йиғинини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
фуқаролар йиғини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган низомни реал вақт режимида ариза берувчига тақдим қилади.
12. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганлиги;
ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган маълумотлар аниқланганлиги;
қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги.
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
13. Ҳисобга олишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингани тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда, фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда фуқаролар йиғинини ушбу бобда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади.
14. Агар ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этишга асос бўлган сабабларни ўз вақтида бартараф этса, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқилади.
15. Фуқаролар йиғини қайта тузилган ёки фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, ўттиз кун муддатда низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш орқали унга ўзгартириш ва (ёхуд) қўшимчалар киритилади.
16. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганлигини ҳисобга олишда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни;
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги Низом ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни;
фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб олиш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси.
17. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганда мурожаатлар ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Фуқаролар йиғини ўзининг почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган фуқаролар йиғинининг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
20. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш (низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш)
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш) учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Фуқаролар йиғини раиси сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда (низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда ўттиз кун муддатда) 2-босқич Давлат хизматлари маркази Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, фуқаролар йиғинини (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, ҳисобга олишни (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олишни) рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 1 иш куни давомида 3-босқич Давлат хизматлари маркази Фуқаролар йиғини таъсис ҳужжатини (низом) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Фуқаролар йиғини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатини ариза берувчига тақдим қилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинини (низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР.: 3. Телефон рақами II. Фуқаролар йиғини тўғрисида маълумот: 1. Фуқаролар йиғинининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса): 2. Фуқаролар йиғинининг почта манзили: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Ҳисобга олишда илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори. 2. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни. 3. Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини сайлаш тўғрисидаги қарори. 4. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом. 5. Фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда). IV. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганлигини ҳисобга олишда илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни. 2. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги Низом ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни. 3. Фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб олиш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги ГУВОҲНОМА Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Ҳисобга олинган сана ва рақам Фуқаролар йиғинининг номи: Сектор рақами: СТИР: QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _____________________________________________ _____ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________ _____________________________
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинини (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олишни рад этиш ҳақида ХАБАРНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ___________________________________________________ _ ________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ __ _ йил «_ __ __» _____ ____ __даги (йил, кун, ой) ___________________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _____________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш, Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 13-бандига асосан фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда, фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. _________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 3-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда — адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
3. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)
4. Адвокатлик тузилмаси муассиси ёки унинг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, ариза берувчи адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилади.
Адвокатлик тузилмасининг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Адвокатлик тузилмаси хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан адвокатлик тузилмасининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги, уларнинг муассислари тўғрисидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги (адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун) маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг давлат тилидаги баёни;
юридик маслаҳатхона учун — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги давлат тилидаги буйруғи;
давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав, адвокатлик бюроси учун фақат устав, юридик маслаҳатхона учун давлат тилидаги низом;
адвокатлик тузилмаси қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) — қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.
Бунда таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни Адвокатлик тузилмаси муассислари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.
9. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Тизим орқали мурожаат қилинганда давлат божи Давлат хизматлари марказлари орқали тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
10. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
б) 11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
11. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали электрон равишда юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб:
1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 1 иш соати) мобайнида муассисларнинг лицензиялари ва адвокат мақомига эга бўлмаган муассислар малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олади. Бунда ушбу ташкилотлар маълумотнинг 1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 2 иш соати) ичида тақдим этилиши учун масъул бўлади;
4 иш куни (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) давомида ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ёки мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Тезлаштирилган тартибда берилган сўровномаларни кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ушбу йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни амалга оширади;
давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) Адвокатлик тузилмаларини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
Адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
13. Ариза берувчининг хоҳишига кўра, адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш бўйича малака имтиҳонини топшириш жараёнида адвокатлик бюроси ҳам композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
Бунда, ариза берувчи адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш бўйича малака имтиҳонини топшириш учун тўлдириладиган аризага қўшимча равишда адвокатлик бюросини ташкил этиш ҳақидаги сўровномани мазкур регламентнинг 8-бандида адвокатлик бюроси учун талаб қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ихтиёрий равишда тўлдиради.
Малака имтиҳонини қабул қилувчи Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчи томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилганда лицензия бериш ҳамда адвокатлик бюросини рўйхатдан ўтказишга доир ҳужжатларни адвокатлик фаолиятини лицензияловчи ваколатли адлия органига юборади ҳамда шу вақтнинг ўзида ариза берувчининг телефон рақамига тегишли лицензия ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тўловларни амалга ошириш бўйича электрон инвойс юборилади.
Адвокатлик фаолиятини лицензияловчи ваколатли адлия органи сўровномага илова қилинган ҳужжатларни мазкур регламент талаблари асосида кўриб чиқиб, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлганда, ариза берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилганда, шунингдек лицензия бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда адвокатлик бюросини ўз ахборот тизимида рўйхатдан ўтказувчи органнинг ахборот тизими орқали давлат рўйхатидан ўтказади.
Адлия органи томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам рад этилади.
Бунда, ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган ҳолда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов тўламасдан қайта мурожаат қилиши ёки амалга оширилган тўлов асосида келгусида Давлат хизматлари марказида адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин.
Ариза берувчи томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича амалга оширилган тўлов унинг мурожаатига асосан тўлов тақсимланган манбалар ҳисобидан қайтарилади.
14. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассислар лицензия олган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин топширилса, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар;
Адвокатлик тузилмаларидаги адвокатлар сони «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган миқдорларга мос келмаслиги;
агар рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида (низомларда) ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)га тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
16. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган Адвокатлик тузилмалари қайта ташкил этилган ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек адвокатлик фирмаларининг аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда улар ўн кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
18. Адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Адвокатлик тузилмалари почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган адвокатлик тузилмаларининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш соати давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун рўйхатдан ўтказувчи органга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун Қонунда белгиланган миқдорда давлат божини тўлаш. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Муассисларнинг лицензиялари ва адвокат мақомига эга бўлмаган муассисларнинг малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олади. Бунда, ушбу ташкилотлар маълумотнинг 1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 1 иш соати) ичида тақдим этилиши учун масъул бўлади. Сўровнома келиб тушгач 1 иш куни (тезлаштирилган тартибда 1 иш соати) мобайнида 4-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни амалга ошириш. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш. Сўровнома келиб тушгач 4 иш куни (тезлаштирилган тартибда 4 иш соати) мобайнида 5-босқич Ариза берувчи Адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш. Хабарнома олган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида 6-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юбориш. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. ЖШШИР.: 3. Ариза берувчининг Адвокатлик тузилмаларига алоқадорлиги: II. Адвокатлик тузилмалари тўғрисида маълумот: 1. Адвокатлик тузилмасининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Муассислар лицензияларининг реквизитлари (рақами ва санаси), адвокатлик бюроси композит шаклда рўйхатдан ўтказилган ҳолатлар бундан мустасно: 3. Малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори реквизитлари (рақами ва санаси), адвокатлик бюроси композит шаклда рўйхатдан ўтказилган ҳолатлар бундан мустасно: 4. Адвокатлик тузилмаларининг ташкилий шакли: Адвокатлик бюроси Адвокатлик фирмаси Адвокатлик ҳайъати Юридик маслаҳатхона 5. Адвокатлик тузилмаларининг почта манзили: 6. Алоқа боғланиш учун телефон рақами: 7. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис йиғилишининг баёни, юридик маслаҳатхона учун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи. 2. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав, адвокатлик бюроси учун фақат устав, юридик маслаҳатхона учун низом. 3. Адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш) қайта рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш) Сўровномани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш: Ҳа Йўқ
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) ҳақида
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Advokatlik tuzilmalarining davlat roʻyxatidan (hisobga qoʻyilganligi) oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Advokatlik tuzilmasining nomi: Tashkiliy shakli: STIR: __ QR-kod __ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: __________________________________________ ______ ________________________________________________ _______________________________________________ _ ______________________________
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад этиш ҳақида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида давлат божи тўламасдан Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 4-ИЛОВА
Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.
Уй-жой мулкдорлари ширкати (кейинги ўринларда — ширкат) ширкатдаги уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.
Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.
Ширкатнинг аъзолари кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан иборатдир.
2. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади.
Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган Ширкатларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади.
3. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
4. Ширкат вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Бунда, ариза берувчи ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Ширкатнинг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Ширкат хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин.
5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.
6. Ариза берувчи томонидан ширкатнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:
ширкат ташкил этиш (ҳар бир уй учун овоз бериш натижалари билан), уставни тасдиқлаш ва бошқарув органларини танлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланган уй (уйлар)даги хонадонлар мулкдорлари умумий йиғилиши баёнидан кўчирма;
ширкат устави;
уйдаги хонадонларнинг (ҳар бир уй учун) ширкат ташкил этилиши учун ижобий овоз берган мулкдорларининг паспорт маълумотлари, манзиллари, хонадонга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларининг номи ва реквизитлари ҳамда уларнинг имзолари кўрсатилган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ рўйхати;
уйларнинг хонадонлар ва нотурар жойлар сони кўрсатилган манзилли рўйхати;
ширкат қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.
9. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;
давлат рўйхатидан ўтказилган Ширкатни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;
мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;
Ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
12. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
агар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.
Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
14. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ширкатлар қайта ташкил этилган ёки таъсис ҳужжатига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда улар ўттиз кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.
16. Ширкатни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ширкатлар почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган Ширкатнинг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш соати давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтиш. Хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга ошириш. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш. 2 иш куни мобайнида 3-босқич Ариза берувчи Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш Хабарнома олган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Уй-жой мулкдорлари ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг реал вақт режимида
Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича
I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.Ш.: 2. ЖШШИР.: 3. Ариза берувчининг уй-жой мулкдорлари ширкатига алоқадорлиги: II. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида маълумот: 1. Уй-жой мулкдорлари ширкати номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Уй-жой мулкдорлари ширкат ининг почта манзили: 4. Алоқа боғланиш учун телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги уй (уйлар)даги хонадонлар мулкдорлари умумий йиғилиши баёнидан кўчирма. 2. Давлат тилидаги устав. 3. Уйдаги хонадонларнинг (ҳар бир уй учун) ширкат ташкил этилиши учун ижобий овоз берган мулкдорларининг рўйхати. 4. Уйларнинг хонадонлар ва нотурар жойлар сони кўрсатилган манзилли рўйхати. 5. Ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 6. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш
Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
____________________________ манзилда жойлашган уйдаги хонадонларнинг «________________________» уй-жой мулкдорлари ширкати ташкил этилиши учун «ижобий» овоз берган мулкдорларининг рўйхати Уйдаги хонадонларнинг умумий сони — _________, нотурар жойлар сони — __________
Т/р Хонадон мулкдорининг Ф.И.О. (ёки юридик шахснинг номи) Паспорт маълумотлари (юридик шахснинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар) Хонадон манзили Хонадонга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари Имзо Сана Хонадон мулкдорининг ишончномаси тўғрисида маълумот 1. 2. 3.
Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Uy-joy mulkdorlari shirkatining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Uy-joy mulkdorlari shirkatining nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: ______ _________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________
Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _____________________ ___________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябдаги 542-сон қарорига 5-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан давлат органлари ва муассасалари, таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот кооперативи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларининг (кейинги ўринларда — юридик шахслар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.
Реестр қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
давлат органлари ва муассасалари;
таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар;
боғдорчилик-узумчилик ширкатлари;
матлубот кооперативи;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
уй-жой мулкдорлари ширкатлари;
адвокатлик тузилмалари.
2. Реестр юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, барча танишиб чиқиши учун очиқ бўлган давлат электрон ахборот ресурсидир.
3. Реестр рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.
4. Реестрдаги маълумотлар ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) жойлаштирилади.
2-боб. Реестрни юритиш ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
5. Реестрда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;
давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;
юридик шахсларнинг давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (мавжуд бўлганда) номи;
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
фаолият муддати (юридик шахс белгиланган муддатга тузилганда);
юридик шахсларнинг қайта ташкил этиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);
тугатиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);
уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
таъсис ҳужжатлари;
таъсис ҳужжатлари тасдиқланган (тузилган) сана;
таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган сана.
Реестрда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар бўлиши мумкин.
6. Реестр Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) воситасида электрон кўринишда, марказлаштирилган тартибда юритилади.
3-боб. Реестрга ёзувлар киритиш
7. Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишда ёки ҳисобга қўйишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади.
8. Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда:
Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар юридик шахсларда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса, Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади (бундан давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган низомлари мустасно);
Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.
Реестрнинг, 2022 йил 1 июлга қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги юридик шахсларга нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.
Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи юридик шахсларни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади.
9. Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади:
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, ҳисобга қўйиш, юридик шахсларни Реестрдан чиқариш;
давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни, ҳисобга қўйишни ёки тугатишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
10. Ушбу Низом 9-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ёзув киритилиши учун асослар юзага келганда Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида Реестрга тегишли ёзув киритади.
4-боб. Реестрдан ахборот тақдим этиш
11. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлар очиқ бўлиб, исталган манфаатдор шахс учун эркин фойдаланиш имкони мавжуд, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чеклаб қўйилган маълумотлар бундан мустасно.
12. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имконияти тегишли ахборотни ЯИДХПга жойлаштириб бориш йўли билан, шунингдек сўралаётган ҳужжат кўчирмасини, сўралаётган ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва (ёки) Реестрдаги ҳужжатни бериш йўли билан, бунда Реестрга киритиб борилаётган тегишли маълумот ва ҳужжатлар киритилиши биланоқ ҳар кун янгилаб бориш йўли билан амалга оширилади.
13. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.
14. Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва ташкилотлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг (ушбу Низомнинг 13-бандида келтирилган давлат органлари ва ташкилотларидан ташқари) ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан ушбу Низомга иловага мувофиқ электрон шакл бўйича аниқ юридик шахслар тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, юридик шахсларнинг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома (QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
Маълумотнома давлат ёки хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларига бепул, жисмоний шахслар ва бошқа ташкилотларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги йиғим эвазига берилади.
Йиғимлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир иш куни муддатда тақдим этилади.
5-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан юридик шахслар тўғрисида КЎЧИРМА 20__ йил «___» _________ _______-сон Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:____________________________________________________________ 1. Юридик шахслар тўлиқ номи 2. Юридик шахслар қисқартирилган номи 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 5. Аъзолар сони*: 7. Жойлашган жойи (почта манзили) 8. Таъсис этилган сана (йил, ой, сана) 9. Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами 10. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами 11. Асосий фаолият тури: 12. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи 13. Юқори турувчи ташкилот номи (давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари учун, агар уларнинг юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлганда) 14. Ҳуқуқий вориси тўғрисидаги маълумотлар 15. Юридик шахсларнинг мақоми (фаолият юритаётган, тугатиш жараёнида, тугатилган) 16. Фаолият муддати (агар юридик шахслар аниқ вақтга ташкил этилган бўлса) 17. Боғланиш маълумотлари (телефон, факс, электрон почта, веб-сайт — мавжуд бўлганда) 18. _______________________________________ (кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими) _______________ _______________________ (фамилияси, инициаллари) 19. __ QR-код __
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 6-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат муассасалари, таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот кооперативи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ихтиёрий тугатиш тартибини белгилайди.
Юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш уларни ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларининг қарорини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказувчи орган ходими Реестрга уларнинг фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида ёзув киритиши орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Адвокатлик бюросининг раҳбари бўлган адвокатнинг лицензияси «Адвокатура тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилганда адвокатлик бюросини тугатиш суд томонидан амалга оширилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари маркази;
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) юридик шахсларни тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
тугатувчи — юридик шахслар аъзо(лари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси).
3. Юридик шахсларни тугатиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Бюро) ҳамда тижорат банклари билан ўзаро маълумот алмашиниш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) воситасида амалга оширилади.
2-боб. Юридик шахсларни тугатиш
4. Юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган юқори органи томонидан қабул қилинади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
тугатилаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);
тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);
юридик шахсни тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.
6. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб юридик шахслар ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
Тугатувчи тайинлангандан сўнг юридик шахслар бошқарув органлари томонидан икки кун муддатда унга юридик шахслар фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар, юридик шахсларнинг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки топширилади.
7. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунидан кечикмай қуйидагиларни амалга оширади:
а) рўйхатдан ўтказувчи органга — ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
б) юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда — асосий ҳисобварағи) хизмат кўрсатувчи банкка — ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
в) юридик шахсларнинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига (агар мавжуд бўлса) хизмат кўрсатувчи банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
г) юридик шахсларнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисобварақлари (агар мавжуд бўлса) очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
Бунда, тугатувчи рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи юридик шахснинг директори бўлган ҳолат бундан мустасно.
Сўровномага юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси илова қилинади.
8. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
а) юридик шахс ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги ваколатли органларни хабардор қилади:
юридик шахслар рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати, статистика ва давлат активларини бошқариш органларини;
Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлимини;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;
автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;
«Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ҳудудий ташкилотларини.
б) Тизимга юридик шахслар тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълонни жойлаштиради.
Эълонда кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати кўрсатилади, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
9. Юридик шахсларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб юридик шахсларнинг фаолияти, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилади.
10. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
б) юридик шахсларнинг активлари ва мажбуриятларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда юридик шахслар томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
г) агар юридик шахснинг текин фойдаланишида давлат мулки бўлган мол-мулклари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу мол-мулкларни икки ҳафта муддат ичида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Давлат активларини бошқариш агентлигига топширади;
д) юридик шахсларнинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва юридик шахсларнинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради.
11. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаётган юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро ишини тугаллайди ва белгиланган тартибда тугатишни амалга ошириш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.
12. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахслар фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
13. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
биринчи навбатда — фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
иккинчи навбатда — Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;
учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг талаблари.
14. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан юридик шахслар мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва мазкур мол-мулкни очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Муомаласи чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш қиймати бўйича, мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.
15. Кредиторлар талабларини қондириш аъзолар ёки бошқа шахслар томонидан тугатилаётган юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
16. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин юридик шахсларнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатувчи томонидан улар юридик шахсларни тугатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган усулларда ва йўналишларда, шунингдек юридик шахслар устав мақсадларида фойдаланилади.
17. Тугатувчи:
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;
солиқлар ва йиғимлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади.
18. Давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Бюро юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.
19. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилган юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида юридик шахсларга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
20. Тугатувчи асосий ҳисобварағи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
21. Тугатувчи юридик шахсларни Реестрдан чиқариш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали қуйидагиларни тақдим этади:
юридик шахсларнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;
юридик шахслар ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Агар юридик шахсларнинг юридик шахсларнинг муҳр ва штамплари мавжуд бўлганда тугатувчи уларни рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келган ҳолда тақдим этади.
22. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 18-19-бандлари ижроси таъминланганлигини Тизим орқали текширади ҳамда Реестрга юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади ҳамда юридик шахсларнинг вакилига ушбу регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида хабарномани тақдим этади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Низомнинг 18 - 19-бандларида назарда тутилган маълумотлар Тизимда мавжуд бўлмаса ёки 21-банддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган Реестрга ёзувлар киритишни рад этади.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади. Реестрга ёзув киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.
23. Рўйхатдан ўтказувчи орган Реестрга юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин уч иш куни ичида:
юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилади;
тугатилган юридик шахсларнинг муҳр ва штампларини белгиланган тартибда йўқ қилиш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг юридик шахслар жойлашган жойдаги филиалини юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
24. Юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Кўрсатилган муддат ўтгунга қадар ушбу Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар беради ҳамда ёпилган банк ҳисобварақлари қайта тикланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
25. Юридик шахсларнинг тугатилганлиги ҳақида Реестрга ёзув киритилишидан олдин ихтиёрий тугатишнинг бошқа ҳар қандай босқичида юридик шахсларнинг ваколатли органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
26. Юридик шахсларнинг тугатилганлиги суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
27. Юридик шахслар аъзолари, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказувчи органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, аъзоларга ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Юридик шахслар бошқарув органлари Тугатувчи тайинлангандан сўнг юридик шахслар бошқарув органлари томонидан унга юридик шахслар фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, юридик шахсларнинг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулкни топшириш. 2 (икки) кун муддатда 2-босқич Тугатувчи Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор нусхасини Рўйхатдан ўтказувчи органга ва юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиш. 1 (бир) иш куни ичида 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тугатиш тўғрисида қарор тақдим қилингандан сўнг юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш ва бу тўғрисида тегишли идораларни Тизим орқали хабардор қилиш ҳамда ўзининг расмий сайтига юридик шахслар тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштириш. 1 (бир) иш куни ичида 4-босқич Мажбурий ижро бюроси Рўйхатдан ўтказган органнинг хабарномасини олгандан бошлаб иш юритишда ижро ҳужжатини давлат ижрочиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро ишини тугаллаш ва белгиланган тартибда тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юбориш. 10 (ўн) кунлик муддатда 5-босқич Давлат солиқ хизмати органи 1. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахслар фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак. 1. 3 иш кунида, 30 календарь кундан кўп бўлмаган 2. Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш. 2. 1 (бир) иш куни ичида 6-босқич Мажбурий ижро бюроси Юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юбориш. 3 (уч) иш куни ичида 7-босқич Тугатувчи ва банк Давлат солиқ хизмати органи ва Мажбурий ижро бюросининг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилиш ва юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш. 1 (бир) иш куни ичида 8-босқич Тугатувчи Юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи ёпилгандан сўнг давлат архивига юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топшириш. 3 (уч) иш куни ичида 9-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган 1. Барча ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда давлат реестрига юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритиш. 1. 2 (икки) иш куни ичида; 2. Қарор қабул қилинган кундан кейин уни тугатувчига бериш ёки унга почта орқали жўнатиш. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса) қайтариш. 2. 1 (бир) иш куни ичида 10-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Давлат реестрига юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин давлат солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилиш. 3 (уч) иш куни ичида
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш бўйича
I. Тугатувчи (вакил) жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар: 1. Ф.И.Ш.: 2. ЖШШИР.: 3. Телефон рақами.: 4. электрон почтаси (мавжуд бўлса).: II. Тугатилаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар: 1. Юридик шахснинг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)).: 2. Юридик шахснинг СТИРи. : 3. Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш ҳақидаги қарор реквизитлари (рақами, санаси). : 4. Тугатилаётган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.: тижоратчи юридик шахслар бирлашмалари уй-жой мулкдорлари ширкатлари адвокатлик тузилмалари: адвокатлик бюроси адвокатлик фирмаси адвокатлик ҳайъати юридик маслаҳатхона III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси; 2. ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _______________________________________________________________________ томонидан (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги (йил, кун, ой) ___________________________________________________________________-сон қарорга асосан, (тугатишга асос бўлган ҳужжат) ________________________________________________________________________ (тугатилаётган юридик шахс номи) СТИР ___________________________; тугатилганлиги ҳақидаги ёзув 20__ йил «___» _________________даги _______-сон билан Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилганлигини маълум қилади. _______________________ ________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) ___ QR-код ___
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 6 1 -ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини (кейинги ўринларда — ширкатлар) Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда — давлат реестри) чиқариш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти — ширкатларнинг ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
рўйхатдан ўтказувчи орган — давлат хизматлари марказлари;
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига ширкатни тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатни ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора.
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.
3. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича чиқарилади.
2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатларни аниқлаш
4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатлар фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар тушмаганлиги;
тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.
5. Ширкатларнинг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг ширкатнинг банк ҳисобварақларига маблағлар келиб тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади.
6. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач, уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 4-банди талаблари бўйича ширкатлар фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали қуйидаги ташкилотларни хабардор қилади:
рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги статистика органларини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда — Бюро);
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигини;
Ички ишлар вазирлигини;
хизмат кўрсатувчи банкни;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигини.
Ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида ширкат тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни солиқ хизмати органларига Тизим орқали тақдим этади.
7. Солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ширкатлар бўйича:
а) қуйидагиларни:
ширкат ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги;
мол-мулки мавжудлиги;
юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлиги;
ширкатнинг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлили;
солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим этади;
б) ширкатларнинг жойлашган жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;
в) ширкатларнинг аъзоларига (уй-жой мулкдорларига) ширкатни ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Ширкат ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган, ширкат аъзолари (уй-жой мулкдорлари) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади;
д) йиғилган ва мавжуд маълумотлар асосида ширкатнинг фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказади.
3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатни ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш
8. Ширкатнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, ширкат аъзоларини (уй-жой мулкдорларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида ширкатни ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.
9. Рўйхатдан ўтказувчи орган:
а) солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;
б) уч иш кунида:
ширкатнинг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;
ширкат аъзоларига (уй-жой мулкдорларига) Тизимда ширкатнинг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
10. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатларнинг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, уларнинг маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатларга келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу ширкатларнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
11. Солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган ширкатлар бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 8-банди асосида давом эттирилади.
12. Ширкатнинг дебиторлик-кредиторлик қарздорликлари манфаатдор шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
13. Ширкат фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади.
14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкат фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:
ширкатнинг аъзолари (уй-жой мулкдорлари) уч йил ичида ширкат фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — ширкат аъзоларининг (уй-жой мулкдорларининг) қарорига асосан;
ширкат суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган тақдирда, қайта тикланади. Бунда ширкат янги ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади.
Ширкат фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади.
4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатларни давлат реестридан чиқариш
15. Ширкатлар ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатлар фаолияти тикланмаган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;
тижорат банкларига, Солиқ қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ширкат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг ширкатни тугатиш якунланган, ширкатнинг фаолияти эса тугатилган ҳисобланади.
16. Давлат реестридан чиқарилган ширкатнинг банк ҳисобварақларидаги маблағларини кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин тижорат банклари беш иш кун ичида миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ширкат аъзолари ўртасида уларнинг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланади.
17. Ҳаракатсиз ҳолатда турган ширкат давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ширкат аъзолари (уй-жой мулкдорлари), ширкат, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Тижорат банклари Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаган ҳолларда, уй-жой мулкдорлари ширкатлар тўғрисидаги маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади. уч иш кунида 2-босқич Солиқ хизмати органлари Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида Тизим орқали тегишли идора ва ташкилотларни хабардор қилади. уч иш кунида 3-босқич Идоралар ва ташкилотлар Тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб ўзларининг маълумотлар базасида уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади. беш иш кунида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради; уй-жой мулкдорлари ширкатларининг қатнашчиларига тизимда ташкилотнинг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади. уч иш кунида 5-босқич Тижорат банки Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатнинг ҳисобварақларини ёпиш ва маблағларни ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади. бир иш кунида 6-босқич Давлат хизматлари маркази Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолияти тикланмаган тақдирда, давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув ҳамда Тизимга тегишли ўзгартириш киритади. уч иш кунида 7-босқич Давлат хизматлари маркази Уй-жой мулкдорлари ширкатининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтида эълон қилади. уч иш кунида
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаган ширкат тўғрисида
Т/р Маълумот турлари Изоҳ 1. Ширкатнинг тўлиқ номи 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами 3. Почта манзили (жойлашган ери) 4. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи 5. Банк ҳисобварағи 6. Ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар 7. Ҳисобварақ очилган сана 8. Ҳисобварақ тўхтатилган сана 9. 2-картотека бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 1-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 6-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
542-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
GUVOHNOMA
XABARNOMA
XABARNOMA
MAʼMURIY REGLAMENT
SXEMASI
SOʻROVNOMA
GUVOHNOMA
XABARNOMA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
GUVOHNOMA
XABARNOMA
MAʼMURIY REGLAMENT
SXEMASI
SOʻROVNOMA
GUVOHNOMA
XABARNOMA
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
XABARNOMA
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
ROʻYXATI
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tashkil etish va tugatishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Yurtimizda yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish mexanizmlarini yanada takomillashtirish, bu sohada yagona huquqni qoʻllash amaliyotini yoʻlga qoʻyish, barcha yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni yagona maʼlumot bazasiga birlashtirish orqali statistik maʼlumotlarning tizimlashtirilishiga erishish hamda tadbirkorlik subyekti boʻlmagan yuridik shaxslarning qonunchilikka muvofiq faoliyat koʻrsatishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilab qoʻyilsinki, davlat organlari, tashkilotlari va muassasalarini, shu jumladan boshqa davlat organlari huzurida tashkil etiladigan tashkilotlarni, Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan yuridik shaxslar birlashmalarini, advokatlik tuzilmalarini hamda uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish davlat xizmatlari markazlari tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi orqali amalga oshiriladi.
2. Quyidagilar:
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 1 -ilovaga muvofiq;
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 2 -ilovaga muvofiq;
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 3 -ilovaga muvofiq;
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq;
Uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Adliya vazirligi:
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda mazkur qarorning 2-bandida nazarda tutilgan yuridik shaxslarni Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi orqali davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish imkoniyatini yaratsin;
uch oy muddatda davlat roʻyxatidan oʻtgan barcha advokatlik tuzilmalarining davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir hujjatlarining raqamlashtirilishini taʼminlasin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Advokatura faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PQ-263-son qaroriga muvofiq, 2023-yil 1-yanvardan boshlab advokatlik byurosini kompozit shaklda davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoʻlga qoʻyilsin.
2022-yil 1-noyabrga qadar advokatlik byurosini advokatlik faoliyatini boshlashda malaka imtihonini topshirish va advokatlik faoliyati uchun litsenziya olish jarayonida kompozit shaklda davlat roʻyxatidan oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish boʻyicha tashkiliy hamda texnik tadbirlarni amalga oshirsin.
4. Davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, shu jumladan boshqa davlat organlari huzurida tashkil etiladigan tashkilotlar ikki oy muddatda mazkur qarorga 1-ilova bilan belgilangan tartibda Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga kiritilishi uchun oʻzlari haqidagi maʼlumotlarning (nomi, pochta manzili, tashkiliy-huquqiy shakli va taʼsis hujjatlari) tegishli tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga taqdim etilishini taʼminlasinlar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasining davlat organlari va muassasalarini (keyingi oʻrinlarda — davlat tashkilotlari) yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — davlat roʻyxatidan oʻtkazish) hamda davlat organini yuridik shaxs sifatida tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
3. Davlat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
4. Davlat tashkiloti vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Davlat tashkilotini tashkil etish haqidagi normativ-huquqiy hujjatda yoxud vakolatli davlat organlarining tegishli hujjatida (qaror, buyruq va b.) nazarda tutilgan muddatlarda, agar bunday muddat nazarda tutilmagan boʻlsa, qaror qabul qilingan kundan boshlab 10 kun ichida davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi va ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, ariza beruvchi Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.
Davlat tashkilotining nomi oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Davlat tashkiloti xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin.
5. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng, ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.
6. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
Davlat tashkilotini tashkil etish haqidagi normativ-huquqiy hujjat yoki vakolatli davlat organlarining tegishli hujjati (qaror, buyruq va b.);
yuqori turuvchi organ rahbari tomonidan tasdiqlangan Davlat tashkilotining ustavi.
Agar davlat tashkiloti toʻgʻrisidagi nizom yoki ustav normativ-huquqiy hujjat bilan tasdiqlanishi belgilangan boʻlsa, nizom yoki ustavni ilova qilish talab etilmaydi.
7. Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik uchun davlat boji undirilmaydi.
8. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 6-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hujjatlar taqdim etilgan vaqtdan boshlab 2 ish kuni davomida olingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqida yoki mazkur Reglamentning 10-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.
9. Agar taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni amalga oshiradi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan davlat tashkilotini Tizim orqali avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi va bu haqida davlat aktivlarini boshqarish organlariga xabarnoma yuboradi;
mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
Davlat tashkiloti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma hamda uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi.
10. Mazkur Reglamentning 6-bandiga muvofiq hujjatlarning taqdim etilmaganligi, davlat tashkilotining ustavi yoki nizomi yuqori turuvchi organ tomonidan tasdiqlanmasdan taqdim etilganligi davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etish uchun asos boʻladi.
Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. Davlat roʻyxatidan oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim qiladi.
12. Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi xabarnomada koʻrsatilgan rad etish sabablarini bartaraf etgan holda umumiy asoslarda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
13. Davlat tashkilotlari qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish, oʻzgartirish) ular oʻn kunlik muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni bu haqida xabardor qilishlari shart.
Bunda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga faqat oʻzgartirish uchun asos boʻlgan hujjat taqdim etilib, yangi tahrirdagi ustav yoki nizom talab etilmaydi.
Davlat tashkilotlari qayta tashkil etilayotganda, ularning arxiv hujjatlari tegishli davlat arxivlari bilan kelishilgan holda mazkur tashkilotning huquqiy vorisiga topshiriladi. Bunda davlat tashkiloti davlat tasarrufidan chiqarilgan va xususiylashtirilgan taqdirda, uning arxiv hujjatlari, shu jumladan, shaxsiy tarkib boʻyicha hujjatlar davlat mulk egaligida qoladi va belgilangan tartibda davlat arxivlariga topshirilishi shart.
Davlat tashkilotlari tugatilayotganda, ularning arxiv hujjatlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli davlat arxivlariga topshirilishi kerak. Bunda davlat tashkilotlari hujjatlarining davlat arxiviga topshirilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Yagona milliy arxiv axborot tizimi orqali mustaqil ravishda olinadi.
14. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ariza beruvchidan xabarnoma va ilova qilingan hujjatlar qabul qilinganidan soʻng 2 ish kuni ichida Davlat tashkilotlarining yagona davlat reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi hamda Tizim orqali davlat soliq, statistika va davlat aktivlarini boshqarish organlarini xabardor qiladi.
3-bob. Davlat organlarini yuridik shaxs sifatida tugatish
15. Davlat organlarini yuridik shaxs sifatida tugatish bu haqidagi normativ-huquqiy hujjat yoki vakolatli davlat organlarining tegishli hujjatiga (qaror, buyruq va b.) asosan amalga oshiriladi.
16. Davlat organlarini yuridik shaxs sifatida tugatish uning vakili roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ushbu reglamentning 15-bandida nazarda tutilgan hujjat bilan murojaat etadi.
17. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hujjat qabul qilingan vaqtdan boshlab 1 ish soati mobaynida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga davlat organini yuridik shaxs sifatida tugatish jarayonida ekanligi toʻgʻrisida yozuv kiritadi, Tizim orqali davlat soliq, statistika, davlat aktivlarini boshqarish organlarini va tegishli bankni xabardor qiladi hamda bir ish kuni mobaynida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning rasmiy veb-saytida ushbu yuridik shaxs tugatilayotganligi haqida eʼlon joylashtiradi.
Tugatilayotgan davlat organini joylashgan joydagi davlat soliq xizmati organi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Tizim orqali xabardor qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida davlat tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishga kirishadi, uning muddati oʻn kalendar kundan oshmasligi kerak.
Tekshirishda davlat organining oxirgi tekshirish oʻtkazilgan sanadan boshlab (davlat organining tekshirish davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab amalga oshirilmagan boʻlsa — davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab) davlat organini tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida roʻyxatdan oʻtkazgan organ xabardor qilingan sanagacha boʻlgan davr mobaynidagi moliya-xoʻjalik faoliyati qamrab olinadi, biroq ushbu davr uch yildan oshmasligi zarur.
Tekshirish yakuniga koʻra soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda davlat soliq xizmati organi qonunchilik hujjatlariga muvofiq choralar koʻradi.
Soliqlar va yigʻimlar, moliyaviy jarimalar summasi, shu jumladan, tekshirishlar yakunlari boʻyicha hisoblangan summalar toʻlangandan keyin, davlat soliq xizmati organi davlat organining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud boʻlmagan taqdirda, bir ish kuni mobaynida soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi yoʻqligi toʻgʻrisida xulosani Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xulosani olgandan soʻng bir ish kuni mobaynida davlat organining vakiliga ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha davlat organini tugatilganligi toʻgʻrisida xabarnoma taqdim etadi hamda Tizim orqali davlat soliq xizmati, bank va statistika organlarini xabardor qiladi.
18. Kreditorlar davlat organining tugatilishi haqida xabar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning rasmiy veb-saytidan joylashtirilgan vaqtdan boshlab 2 oy muddatda davlat tashkilotining muassisi yoki vazifa va funksiyalarini qabul qilib olgan boshqa idoraga oʻz talablarini taqdim etishlari mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Davlat tashkiloti pochta manzili va rahbari oʻzgargan taqdirda bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ davlat tashkilotining pochta manzili va rahbari oʻzgarganligi haqida xabarnoma olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
20. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan davlat tashkiloti ustavi yoki nizomining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.
21. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi. 10 kun ichida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshirish. Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish va bu haqida ariza beruvchini xabardor qilish. 2 ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Davlat organlari va tashkilotlari taʼsis hujjatlarini (nizom) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlash. Davlat tashkiloti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma hamda uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qilish. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng real vaqt rejimida
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. JSHSHIR.: 3. Ariza beruvchining davlat organlari va tashkilotlariga aloqadorligi: II. Davlat organlari va tashkilotlari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Davlat organlari va tashkilotlarining nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa): 2. Davlat organlari va tashkilotlarining pochta manzili: 3. Aloqa bogʻlanish uchun telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tashkilotini tashkil etish haqidagi normativ-huquqiy hujjat yoki davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, ularning hududiy boʻlinmalari yoxud mahalliy davlat hokimiyati organlarining tegishli qarori; 2. Yuqori turuvchi organ rahbari tomonidan tasdiqlangan Davlat tashkilotining nizomi; 3. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh: 1. Agar Davlat tashkilotining nizomi normativ-huquqiy hujjat bilan tasdiqlanishi lozim boʻlsa, nizomni ilova qilish talab etilmaydi. 2. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish Davlat tashkilotlari qayta tashkil etilganda yoki xususiylashtirilganda, ularning arxiv hujjatlarini topshirish boʻyicha maʼlumot * Arxiv hujjatlari topshirilishi lozim boʻlgan huquqiy voris yoki davlat arxivi nomi Arxiv hujjatlari davlat arxiviga topshirilganligini tasdiqlovchi maʼlumot ** Arxiv hujjatlari topshirilgan davlat arxivi nomi
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Davlat organlari va tashkilotlarining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Davlat organlari va tashkilotlarining nomi Tashkiliy-huquqiy shakli STIR: ____ QR-kod ____ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _____________________________________________ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Davlat tashkilotini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _______________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslari bartaraf etilgan taqdirda ariza beruvchi Davlat organlari va tashkilotlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun 5 ish kuni ichida qayta murojaat qilish huquqiga ega. _________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) __ QR-kod ___
Davlat organlari va muassasalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va davlat organlarini tugatish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Davlat organi tugatilganligi toʻgʻrisida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _______________________________________________________________________ tomonidan (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ___________________________________________________________________-son qarorga asosan, (tugatishga asos boʻlgan hujjat) _______________________________________________________ (tugatilayotgan yuridik shaxs nomi) STIR __________________________; tugatilganligi haqidagi yozuv 20__ yil “___” _________________dagi _______-son bilan Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestridan chiqarilganligini maʼlum qiladi. __________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) ___ QR-kod ___
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2-ILOVA
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan tarkibiga ikki va undan ortiq tijoratchi yuridik shaxslarni jamlagan notijorat tashkilotlar hisoblanuvchi uyushmalar (ittifoqlar) va oʻzga birlashmalarni (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar birlashmalari) davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Respublika ahamiyatiga ega boʻlgan yuridik shaxslar birlashmasi deganda qatnashchilari ikki yoki undan koʻp maʼmuriy-hududiy tuzilmalar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri, viloyatlar)da joylashgan birlashma tushuniladi.
2. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
Yuridik shaxslar birlashmalari davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab tashkil etilgan hisoblanadi.
3. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
4. Yuridik shaxslar birlashmalari vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda, esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, ariza beruvchi yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.
Yuridik shaxslar birlashmalarining nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Yuridik shaxslar birlashmalari xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin.
5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
6. Ariza beruvchi tomonidan yuridik shaxslar birlashmalarining nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligini hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Firma nomlari toʻgʻrisida” Qonuniga muvofiqligini tekshirish Tizim tomonidan avtomatik tarzda amalga oshiriladi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng, ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.
8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va (yoki) ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;
davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va (yoki) ustav;
yuridik shaxslar birlashmalari qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish, oʻzgartirish) — qayta tashkil qilinayotgan yuridik shaxslar birlashmalarining barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.
Bunda taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni yuridik shaxslar birlashmalari aʼzolari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.
9. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazganlik uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.
Tizim orqali murojaat qilinganda davlat boji Davlat xizmatlari markazlari orqali toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida undiriladi.
Davlat boji toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.
10. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazi orqali bevosita oʻzi murojaat qilganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
0,5 foizi — toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetiga, viloyatlarning viloyat budjetlariga va Toshkent shahrining shahar budjetiga oʻtkaziladi;
b) Tizim orqali murojaat etganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetiga, viloyatlarning viloyat budjetlariga va Toshkent shahrining shahar budjetiga oʻtkaziladi.
11. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab 2 ish kuni davomida (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki mazkur Reglamentning 13-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.
Tezlashtirilgan tartibda berilgan soʻrovnomalarni koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ushbu yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazi orqali bevosita oʻzi murojaat qilganda:
0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
b) Tizim orqali murojaat etganda:
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
12. Agar taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni amalga oshiradi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yuridik shaxslar birlashmalarini Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
yuridik shaxslar birlashmalari davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
13. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
davlat boji toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;
mazkur Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi;
qonunchilik hujjatlari va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;
yuridik shaxslar birlashmalari aʼzolari tarkibiga tijoratchi boʻlmagan yuridik shaxslarning yoki yuridik shaxs boʻlmagan boshqa subyektlar qabul qilinganligi;
yuridik shaxslar birlashmalarini tashkil qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 77-moddasi talablari rioya etilmagan boʻlsa;
yuridik shaxslar birlashmalarining aʼzolari soniga qoʻyilgan minimal talabning bajarilmaganligi.
Qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun murojaat etilganda aʼzolar soniga qoʻyilgan minimal talab buzilgan taqdirda yuridik shaxslar birlashmalari boshqa tashkiliy-huquqiy shaklda qayta tashkil etilishi yoki ixtiyoriy tugatilishi kerak.
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
15. Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda davlat boji toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda, Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish mazkur bobda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan yuridik shaxslar birlashmalari qayta tashkil etilgan yoki asosiy faoliyat yoʻnalishlarida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda ular oʻttiz kunlik muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilishlari shart.
Taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish taʼsis hujjatlarni yangi tahrirda qabul qilish yoki unga oʻzgartirish kiritish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
17. Yuridik shaxslar birlashmalarini qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek ularni qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Yuridik shaxslar birlashmalari oʻzining pochta manzili va rahbari oʻzgargan taqdirda bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ yuridik shaxslar birlashmalarining pochta manzili va rahbari oʻzgarganligi haqida xabarnoma olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
19. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
20. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun Qonunda belgilangan miqdorda davlat bojini toʻlash. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni amalga oshirish. Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish va bu haqida ariza beruvchini xabardor qilish. 2 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) mobaynida 4-bosqich Ariza beruvchi Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qilish Xabarnoma olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni mobaynida 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Yuridik shaxslar birlashmalari davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qilish (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuborish. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng real vaqt rejimida
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. JSHSHIR: 3. Ariza beruvchining yuridik shaxslar birlashmalariga aloqadorligi: II. Yuridik shaxslar birlashmalari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Yuridik shaxslar birlashmalari nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Yuridik shaxslar birlashmalarining pochta manzili: 3. Asosiy faoliyat turi: 4. Aloqa bogʻlanish uchun telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni; 2. Davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav; 3. Yuridik shaxslar birlashmalari ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan yuridik shaxslar birlashmalarining barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 4. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh: soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish Soʻrovnomani tezlashtirilgan tartibda koʻrib chiqish: Ha Yoʻq
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Yuridik shaxslar birlashmasining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Yuridik shaxslar birlashmasining nomi Tashkiliy-huquqiy shakli STIR: __ QR-kod ___ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) rad etish haqida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _______________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3... Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan, ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslari bartaraf etgan holda 5 ish kuni mobaynida davlat boji toʻlamasdan yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) __ QR-kod __
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 1 -ILOVA
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati (keyingi oʻrinlarda — shirkat) shirkat aʼzolariga umumiy ijtimoiy-xoʻjalik vazifalarini hal etishda hamda bogʻdorchilik va uzumchilikni yuritishda koʻmaklashish uchun jismoniy shaxslar tomonidan ixtiyoriy asoslarda taʼsis etilgan notijorat tashkilot hisoblanadi.
Shirkat faoliyatini tashkil etish, uni boshqarish, shirkat va aʼzolar oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilik hujjatlari hamda shirkat taʼsis hujjatlari bilan tartibga solinadi.
2. Shirkat Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
3. Shirkat ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
2-bob. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
4. Shirkat vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda ariza beruvchi shirkatni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.
5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
6. Ariza beruvchi tomonidan shirkatning nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligi Tizim tomonidan avtomatik tarzda tekshiriladi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.
Oʻzi kelib murojaat etganda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;
davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav;
shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi mahalliy davlat hokimiyati organlarining 2021-yil 1-avgustga qadar qabul qilingan qarori, bunda mahalliy davlat hokimiyati organlarining shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi qarorining haqiqatda qabul qilinganligini isbotlovchi arxiv idoralarining maʼlumotnomasi ham taqdim etiladi;
yer uchastkasining realizatsiya qilinganligi haqidagi elektron onlayn-auksion yakunlari boʻyicha bayonnoma;
shirkat ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.
Bunda taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni shirkat aʼzolari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.
9. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga, qolgan qismi esa qonunchilikda boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.
10. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab ikki ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki ushbu Reglamentning 12-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
11. Agar taqdim qilingan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan shirkatni Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan shirkat davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
shirkatning taʼsis hujjatlarini (ustav va taʼsis shartnomasi) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi;
shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
12. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
yigʻim toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;
ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ularda notoʻgʻri (xato) maʼlumotlarning mavjudligi;
qonunchilik va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;
shirkat aʼzolari tarkibiga jismoniy shaxs boʻlmagan boshqa subyektlarning qabul qilinganligi;
shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
14. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda shirkat ushbu bobda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
15. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan shirkat qayta tashkil etilgan yoki asosiy faoliyat yoʻnalishlarida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda, oʻttiz kun muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilinadi.
16. Shirkatni qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlar ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Shirkatlar pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay shirkatning Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ shirkatning pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati hamda statistika organlarini xabardor qiladi.
18. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
19. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qiladi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnoma koʻrib chiqilgani uchun belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2 ish kuni davomida 4-bosqich Ariza beruvchi Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qiladi. Xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni davomida 5-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Shirkatning taʼsis hujjatlarini (ustav va taʼsis shartnomasi) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilgani haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Ariza beruvchining bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatiga aloqadorligi: II. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatining pochta manzili: 3. Asosiy faoliyat turi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilingani toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni. 2. Davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav. 3. Shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi mahalliy davlat hokimiyati organlarining 2021-yil 1-avgustga qadar qabul qilingan qarori, bunda mahalliy davlat hokimiyati organlarining shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi qarorining haqiqatda qabul qilinganligini isbotlovchi arxiv idoralarining maʼlumotnomasi ham taqdim etiladi. 4. Yer uchastkasining realizatsiya qilinganligi haqidagi elektron onlayn-auksion yakunlari boʻyicha bayonnoma. 5. Shirkat ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 5. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatining nomi: __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _______________________________________ __________________________________________________ STIR: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________ _______________________
Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri __________________________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ ___ _ yil “__ _ _ __ ” ____ ____ ___dagi (yil, kun, oy) __________________________________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _____________________________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslarini bartaraf etgan holda, besh ish kuni davomida yigʻimni toʻlamasdan bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _____________________________ ________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 2 -ILOVA
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan matlubot kooperativini (keyingi oʻrinlarda — kooperativ) davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Matlubot kooperativi — ishtirokchilarning moddiy (mulkiy) ehtiyojlarini qondirish maqsadida fuqarolarning aʼzolikka asoslangan ixtiyoriy birlashmasi hisoblanib, bu birlashuv uning aʼzolari tomonidan oʻz mulkiy (pay) badallarini qoʻshish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
2. Kooperativ jismoniy shaxslarning tashabbusi bilan ixtiyoriylik asosida tashkil etiladi. Kooperativ aʼzolari soni kamida yetti kishidan kam boʻlmasligi kerak.
Kooperativ faoliyatini tashkil etish, boshqarish, kooperativ va aʼzolar oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilik hujjatlari hamda kooperativ taʼsis hujjatlari bilan tartibga solinadi.
3. Kooperativ Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
4. Kooperativ ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
2-bob. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
5. Kooperativ vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda ariza beruvchi kooperativni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.
6. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
7. Ariza beruvchi tomonidan kooperativning nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligi Tizim tomonidan avtomatik tarzda tekshiriladi.
8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.
Oʻzi kelib murojaat etganda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
9. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;
davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav;
kooperativ ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan kooperativning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.
Bunda taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni kooperativ aʼzolari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.
10. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga, qolgan qismi esa qonunchilikda boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.
11. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 9-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab ikki ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki ushbu Reglamentning 13-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
12. Agar taqdim qilingan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kooperativni Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan kooperativni davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
kooperativ davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
13. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
yigʻim toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;
ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ularda notoʻgʻri (xato) maʼlumotlarning mavjudligi;
qonunchilik va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;
kooperativ aʼzolari soniga qoʻyilgan minimal talabning bajarilmaganligi;
kooperativning ustavida aʼzolarning kooperativ qarzlari boʻyicha mulkiy javobgarligi koʻrsatilmaganligi.
Qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun murojaat etilganda, aʼzolar soniga qoʻyilgan minimal talablarga nisbatan kooperativ aʼzolar soni kamayib ketgan taqdirda, kooperativ boshqa tashkiliy-huquqiy shaklda qayta tashkil etilishi yoki ixtiyoriy tugatilishi kerak.
Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
15. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf qilgan holda davlat boji toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda kooperativ ushbu bobda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan kooperativ qayta tashkil etilgan yoki asosiy faoliyat yoʻnalishlarida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda, oʻttiz kun muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilinadi.
17. Kooperativni qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, uni qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Kooperativ pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ kooperativning pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu haqida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
19. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.
20. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qiladi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnoma koʻrib chiqilganligi uchun belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2 ish kuni davomida 4-bosqich Ariza beruvchi Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, tegishli kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi. Xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni davomida 5-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Matlubot kooperativi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR.: 3. Ariza beruvchining matlubot kooperativiga aloqadorligi: II. Matlubot kooperativi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Matlubot kooperativi nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Matlubot kooperativining pochta manzili: 3. Asosiy faoliyat turi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni. 2. Davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav. 3. Matlubot kooperativi ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan kooperativning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 4. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Matlubot kooperativining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Matlubot kooperativining nomi:___________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _______________________________________________ Tashkiliy-huquqiy shakli: ______________________________________ STIR: _____________ QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________________________ ________ _______________________________________________ ________________________ _______________________
Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _____________________________________ ____ _______________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ __ _ yil “__ __ _” ___ ___ ______dagi (yil, kun, oy) ___________________________ _______________________ _________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, ______________________________ _______________________ ______________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 15-bandiga asosan ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslarini bartaraf etgan holda besh ish kuni davomida davlat boji toʻlamasdan, Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _______________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 3 -ILOVA
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar yigʻini) Davlat xizmatlari markazlarida (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Fuqarolar yigʻini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali hisobga olinadi.
3. Fuqarolar yigʻini ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq hisobga olinadi.
2-bob. Fuqarolar yigʻinini hisobga olish
4. Fuqarolar yigʻini tashkil etilayotganda uning raisi (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) saylangan kundan boshlab ikki hafta muddatda fuqarolar yigʻinini hisobga olish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat etadi.
Ariza beruvchi murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
6. Ariza beruvchi tomonidan fuqarolar yigʻinining nomi lotin alifbosida tanlanadi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.
8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullarda mahallalar tashkil etish toʻgʻrisidagi tegishli mahalliy davlat hokimiyati organining qarori;
fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni;
fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) yigʻin raisini saylash toʻgʻrisidagi qarori;
fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizom;
fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi (qoʻshib yuborishda) yoki taqsimlash balansi (boʻlishda va ajratib chiqarishda).
9. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.
10. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab bir ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻinini hisobga olish yoki ushbu Reglamentning 12-bandid a belgilangan holatlar mavjud boʻlganda hisobga olishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
11. Agar taqdim etilgan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali fuqarolar yigʻinini hisobga oladi;
hisobga olingan fuqarolar yigʻinini Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
fuqarolar yigʻini hisobga olinganligi haqidagi guvohnomani hamda belgilangan tartibda tasdiqlangan nizomni real vaqt rejimida ariza beruvchiga taqdim qiladi.
12. Fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi;
taqdim etilgan hujjatlar qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq kelmaganligi;
hisobga olish uchun taqdim etilgan hujjatlarda haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlar aniqlanganligi;
qonunchilik hujjatlari va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi.
Fuqarolar yigʻinini hisobga olishni boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Hisobga olishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etish haqida qaror qabul qilingani toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi.
Fuqarolar yigʻinini hisobga olish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda, faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda fuqarolar yigʻinini ushbu bobda belgilangan tartibda hisobga olinadi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi.
14. Agar ariza beruvchi fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etishga asos boʻlgan sabablarni oʻz vaqtida bartaraf etsa, hisobga olish boʻyicha hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan barcha zarur hujjatlar bilan birga ariza taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.
15. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilgan yoki fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, oʻttiz kun muddatda nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilinadi.
Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni yangi tahrirda qabul qilish yoki unga oʻzgartirish kiritish orqali unga oʻzgartirish va (yoxud) qoʻshimchalar kiritiladi.
16. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganligini hisobga olishda soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni;
oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan, rais imzosi bilan tasdiqlangan hamda fuqarolar yigʻini muhri qoʻyilgan yangi tahrirdagi Nizom yoki unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar matni;
fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib olish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi.
17. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda murojaatlar ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Fuqarolar yigʻini oʻzining pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay xabardor qiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ fuqarolar yigʻinining pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
19. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.
20. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Fuqarolar yigʻinini hisobga olish (nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish)
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Fuqarolar yigʻinini hisobga olish (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish) uchun Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi. Fuqarolar yigʻini raisi saylangan kundan boshlab ikki hafta muddatda (nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda oʻttiz kun muddatda) 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, fuqarolar yigʻinini (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga oladi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, hisobga olishni (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olishni) rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 1 ish kuni davomida 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Fuqarolar yigʻini taʼsis hujjatini (nizom) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Fuqarolar yigʻini hisobga olinganligi haqidagi guvohnoma hamda uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatini ariza beruvchiga taqdim qiladi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Fuqarolar yigʻinini (nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga olish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR.: 3. Telefon raqami II. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Fuqarolar yigʻinining nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa): 2. Fuqarolar yigʻinining pochta manzili: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Hisobga olishda ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi mahallalar tashkil etish toʻgʻrisidagi tegishli mahalliy davlat hokimiyati organining qarori. 2. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni. 3. Fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) yigʻin raisini saylash toʻgʻrisidagi qarori. 4. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizom. 5. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi (qoʻshib yuborishda) yoki taqsimlash balansi (boʻlishda va ajratib chiqarishda). IV. Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganligini hisobga olishda ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni. 2. Oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan, rais imzosi bilan tasdiqlangan hamda fuqarolar yigʻini muhri qoʻyilgan yangi tahrirdagi Nizom yoki unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar matni. 3. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib olish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: Fuqarolar yigʻinini hisobga olish Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi haqidagi GUVOHNOMA Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Hisobga olingan sana va raqam Fuqarolar yigʻinining nomi: Sektor raqami: STIR: QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _____________________________________________ _____ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________ _____________________________
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Fuqarolar yigʻinini (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga olishni rad etish haqida XABARNOMA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ___________________________________________________ _ ________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ __ _ yil “_ __ __” _____ ____ __dagi (yil, kun, oy) ___________________________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _____________________________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. Fuqarolar yigʻinini hisobga olish, Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 13-bandiga asosan fuqarolar yigʻinini hisobga olish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda, faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega. _________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 3-ILOVA
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan advokatlik byurolari, advokatlik firmalari va advokatlar hayʼatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish hamda yuridik maslahatxonalarni hisobga olish (keyingi oʻrinlarda — advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
3. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)
4. Advokatlik tuzilmasi muassisi yoki uning vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi hamda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, ariza beruvchi advokatlik tuzilmasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjatni ilova qiladi.
Advokatlik tuzilmasining nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Advokatlik tuzilmasi xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin.
5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
6. Ariza beruvchi tomonidan advokatlik tuzilmasining nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligini tekshirish Tizim tomonidan avtomatik tarzda amalga oshiriladi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng, ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.
8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
advokatlik firmasi yoki advokatlar hayʼatini tashkil etish toʻgʻrisidagi, ularning muassislari toʻgʻrisidagi, ularning ustavlarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi, rahbarlik organlarini shakllantirish toʻgʻrisidagi (advokatlik firmalari yoki advokatlar hayʼatlari uchun) maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan taʼsis yigʻilishining davlat tilidagi bayoni;
yuridik maslahatxona uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari rahbarining yuridik maslahatxona tashkil etish toʻgʻrisidagi davlat tilidagi buyrugʻi;
davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav, advokatlik byurosi uchun faqat ustav, yuridik maslahatxona uchun davlat tilidagi nizom;
advokatlik tuzilmasi qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish, oʻzgartirish) — qayta tashkil qilinayotgan advokatlik tuzilmasining barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.
Bunda taʼsis shartnomasi va (yoki) ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni Advokatlik tuzilmasi muassislari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.
9. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.
Tizim orqali murojaat qilinganda davlat boji Davlat xizmatlari markazlari orqali toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida undiriladi.
Davlat boji toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) rad etilgan taqdirda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.
10. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
0,5 foizi — toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
b) 11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
11. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab:
1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 1 ish soati) mobaynida muassislarning litsenziyalari va advokat maqomiga ega boʻlmagan muassislar malaka komissiyalarining advokatning qasamyodini muassislar qabul qilganligini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini adliya organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalaridan oʻzaro elektron axborot almashinuvi orqali soʻrab oladi. Bunda ushbu tashkilotlar maʼlumotning 1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 2 ish soati) ichida taqdim etilishi uchun masʼul boʻladi;
4 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) davomida hujjatlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi jihatidan koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) yoki mazkur Reglamentning 13-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.
Tezlashtirilgan tartibda berilgan soʻrovnomalarni koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ushbu yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
12. Agar taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni amalga oshiradi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan (hisobga qoʻyilgan) Advokatlik tuzilmalarini Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
Advokatlik tuzilmalari davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
13. Ariza beruvchining xohishiga koʻra, advokatlik faoliyati uchun litsenziya olish boʻyicha malaka imtihonini topshirish jarayonida advokatlik byurosi ham kompozit shaklda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi mumkin.
Bunda, ariza beruvchi advokatlik faoliyati uchun litsenziya olish boʻyicha malaka imtihonini topshirish uchun toʻldiriladigan arizaga qoʻshimcha ravishda advokatlik byurosini tashkil etish haqidagi soʻrovnomani mazkur reglamentning 8-bandida advokatlik byurosi uchun talab qilingan hujjatlarni ilova qilgan holda ixtiyoriy ravishda toʻldiradi.
Malaka imtihonini qabul qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmasi ariza beruvchi tomonidan malaka imtihoni muvaffaqiyatli topshirilganda litsenziya berish hamda advokatlik byurosini roʻyxatdan oʻtkazishga doir hujjatlarni advokatlik faoliyatini litsenziyalovchi vakolatli adliya organiga yuboradi hamda shu vaqtning oʻzida ariza beruvchining telefon raqamiga tegishli litsenziya va advokatlik byurosini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan toʻlovlarni amalga oshirish boʻyicha elektron invoys yuboriladi.
Advokatlik faoliyatini litsenziyalovchi vakolatli adliya organi soʻrovnomaga ilova qilingan hujjatlarni mazkur reglament talablari asosida koʻrib chiqib, ular qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlganda, ariza beruvchi tomonidan tegishli toʻlovlar amalga oshirilganda, shuningdek litsenziya berish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilinganda advokatlik byurosini oʻz axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning axborot tizimi orqali davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.
Adliya organi tomonidan litsenziya berish rad etilgan taqdirda advokatlik byurosini davlat roʻyxatidan oʻtkazish ham rad etiladi.
Bunda, ariza beruvchi litsenziya berish rad etilishi uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etgan holda advokatlik byurosini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha toʻlov toʻlamasdan qayta murojaat qilishi yoki amalga oshirilgan toʻlov asosida kelgusida Davlat xizmatlari markazida advokatlik byurosini davlat roʻyxatidan oʻtkazishi mumkin.
Ariza beruvchi tomonidan litsenziya berish rad etilishi uchun asos boʻlgan sabablar belgilangan muddatda bartaraf etilmagan hollarda advokatlik byurosini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha amalga oshirilgan toʻlov uning murojaatiga asosan toʻlov taqsimlangan manbalar hisobidan qaytariladi.
14. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
davlat boji toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;
ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq taqdim etilmaganligi;
qonun va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;
roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza muassislar litsenziya olgan kundan boshlab uch oy muddat oʻtgandan keyin topshirilsa, agar ular advokat maqomiga ega boʻlmasalar;
Advokatlik tuzilmalaridagi advokatlar soni “Advokatura toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan miqdorlarga mos kelmasligi;
agar roʻyxatdan oʻtkazish (hisobga olish) uchun taqdim etilgan taʼsis hujjatlarida (nizomlarda) haqiqiy boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlangan boʻlsa.
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
15. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
16. Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) rad etilgan taqdirda ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda davlat boji toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda, Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) mazkur bobda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan Advokatlik tuzilmalari qayta tashkil etilgan yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek advokatlik firmalarining aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda ular oʻn kunlik muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilishlari shart.
Taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish taʼsis hujjatlarni yangi tahrirda qabul qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
18. Advokatlik tuzilmalarini qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek ularni qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Advokatlik tuzilmalari pochta manzili va rahbari oʻzgargan taqdirda bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ advokatlik tuzilmalarining pochta manzili va rahbari oʻzgarganligi haqida xabarnoma olgan vaqtdan boshlab bir ish soati davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
20. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
21. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) uchun Qonunda belgilangan miqdorda davlat bojini toʻlash. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Muassislarning litsenziyalari va advokat maqomiga ega boʻlmagan muassislarning malaka komissiyalarining advokatning qasamyodini muassislar qabul qilganligini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini adliya organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalaridan oʻzaro elektron axborot almashinuvi orqali soʻrab oladi. Bunda, ushbu tashkilotlar maʼlumotning 1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 1 ish soati) ichida taqdim etilishi uchun masʼul boʻladi. Soʻrovnoma kelib tushgach 1 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 1 ish soati) mobaynida 4-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni amalga oshirish. Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni rad qilish va bu haqida ariza beruvchini xabardor qilish. Soʻrovnoma kelib tushgach 4 ish kuni (tezlashtirilgan tartibda 4 ish soati) mobaynida 5-bosqich Ariza beruvchi Advokatlik tuzilmasini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) rad etilgan taqdirda tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qilish. Xabarnoma olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Advokatlik tuzilmalari davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuborish. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng real vaqt rejimida
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish) boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. JSHSHIR.: 3. Ariza beruvchining Advokatlik tuzilmalariga aloqadorligi: II. Advokatlik tuzilmalari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Advokatlik tuzilmasining nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Muassislar litsenziyalarining rekvizitlari (raqami va sanasi), advokatlik byurosi kompozit shaklda roʻyxatdan oʻtkazilgan holatlar bundan mustasno: 3. Malaka komissiyalarining advokatning qasamyodini muassislar qabul qilganligini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori rekvizitlari (raqami va sanasi), advokatlik byurosi kompozit shaklda roʻyxatdan oʻtkazilgan holatlar bundan mustasno: 4. Advokatlik tuzilmalarining tashkiliy shakli: Advokatlik byurosi Advokatlik firmasi Advokatlik hayʼati Yuridik maslahatxona 5. Advokatlik tuzilmalarining pochta manzili: 6. Aloqa bogʻlanish uchun telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis yigʻilishining bayoni, yuridik maslahatxona uchun Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari rahbarining yuridik maslahatxona tashkil etish toʻgʻrisidagi buyrugʻi. 2. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav, advokatlik byurosi uchun faqat ustav, yuridik maslahatxona uchun nizom. 3. Advokatlik tuzilmasini ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan advokatlik tuzilmasining barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 4. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh: soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish (hisobga olish) qayta roʻyxatdan oʻtish (hisobga olish) Soʻrovnomani tezlashtirilgan tartibda koʻrib chiqish: Ha Yoʻq
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish (hisobga olish) haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Advokatlik tuzilmalarining davlat roʻyxatidan (hisobga qoʻyilganligi) oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Advokatlik tuzilmasining nomi: Tashkiliy shakli: STIR: __ QR-kod __ Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: __________________________________________ ______ ________________________________________________ _______________________________________________ _ ______________________________
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish (hisobga olish)ni rad etish haqida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _______________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan, ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslari bartaraf etgan holda 5 ish kuni mobaynida davlat boji toʻlamasdan Advokatlik tuzilmalarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 4-ILOVA
Uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Uy-joy mulkdorlari shirkati (keyingi oʻrinlarda — shirkat) shirkatdagi uy-joylar mulkdorlarining tashabbusiga koʻra tashkil etiladi va oʻz ustaviga muvofiq oʻzini oʻzi boshqarish asosida faoliyat koʻrsatadi.
Shirkatni tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror har bir koʻp kvartirali uydagi barcha joylar mulkdorlarining yoki ular vakillarining ellik foizidan koʻpi hozir boʻlgan joylar mulkdorlarining taʼsis yigʻilishida qabul qilinadi.
Shirkatning aʼzolari koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslardan iboratdir.
2. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali amalga oshiriladi.
Belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtmagan Shirkatlarning faoliyati noqonuniy hisoblanadi.
3. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
4. Shirkat vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda, esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Bunda, ariza beruvchi shirkatni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.
Shirkatning nomi yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligi sababli qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Shirkat xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqida guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin.
5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.
6. Ariza beruvchi tomonidan shirkatning nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligini tekshirish Tizim tomonidan avtomatik tarzda amalga oshiriladi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng, ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.
8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:
shirkat tashkil etish (har bir uy uchun ovoz berish natijalari bilan), ustavni tasdiqlash va boshqaruv organlarini tanlash toʻgʻrisidagi qarorni oʻz ichiga olgan umumiy yigʻilish raisi va kotibi tomonidan imzolangan uy (uylar)dagi xonadonlar mulkdorlari umumiy yigʻilishi bayonidan koʻchirma;
shirkat ustavi;
uydagi xonadonlarning (har bir uy uchun) shirkat tashkil etilishi uchun ijobiy ovoz bergan mulkdorlarining pasport maʼlumotlari, manzillari, xonadonga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlarining nomi va rekvizitlari hamda ularning imzolari koʻrsatilgan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq roʻyxati;
uylarning xonadonlar va noturar joylar soni koʻrsatilgan manzilli roʻyxati;
shirkat qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish, ajratib chiqarish, oʻzgartirish) — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.
9. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazganlik uchun davlat boji undirilmaydi.
10. Ariza beruvchi mazkur Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab 2 ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki mazkur Reglamentning 12-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.
11. Agar taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni amalga oshiradi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan Shirkatni Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;
mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Shirkatni davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnomani shakllantiradi;
Shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan ustavini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
12. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq taqdim etilmaganligi;
qonunchilik va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;
agar roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etilgan hujjatlarda haqiqiy boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlangan boʻlsa.
Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim qiladi yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
14. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Bunda, shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish mazkur bobda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangidan berilgan hisoblanadi.
15. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan shirkatlar qayta tashkil etilgan yoki taʼsis hujjatiga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda ular oʻttiz kunlik muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilishlari shart.
Taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish taʼsis hujjatlarni yangi tahrirda qabul qilish yoki unga oʻzgartirish kiritish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
16. Shirkatni qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek uni qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Shirkatlar pochta manzili va rahbari oʻzgargan taqdirda bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Shirkatning pochta manzili va rahbari oʻzgarganligi haqida xabarnoma olgan vaqtdan boshlab bir ish soati davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.
18. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
19. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilish yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtish. Xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni amalga oshirish. Taqdim qilingan hujjatlar mazkur Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad qilish va bu haqida ariza beruvchini xabardor qilish. 2 ish kuni mobaynida 3-bosqich Ariza beruvchi Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qilish Xabarnoma olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Uy-joy mulkdorlari shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan ustavini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng real vaqt rejimida
Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha
I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.Sh.: 2. JSHSHIR.: 3. Ariza beruvchining uy-joy mulkdorlari shirkatiga aloqadorligi: II. Uy-joy mulkdorlari shirkatlari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Uy-joy mulkdorlari shirkati nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Uy-joy mulkdorlari shirkat ining pochta manzili: 4. Aloqa bogʻlanish uchun telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi uy (uylar)dagi xonadonlar mulkdorlari umumiy yigʻilishi bayonidan koʻchirma. 2. Davlat tilidagi ustav. 3. Uydagi xonadonlarning (har bir uy uchun) shirkat tashkil etilishi uchun ijobiy ovoz bergan mulkdorlarining roʻyxati. 4. Uylarning xonadonlar va noturar joylar soni koʻrsatilgan manzilli roʻyxati. 5. Shirkat ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 6. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh: soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish
Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
____________________________ manzilda joylashgan uydagi xonadonlarning “________________________” uy-joy mulkdorlari shirkati tashkil etilishi uchun “ijobiy” ovoz bergan mulkdorlarining roʻyxati Uydagi xonadonlarning umumiy soni — _________, noturar joylar soni — __________
T/r Xonadon mulkdorining F.I.O. (yoki yuridik shaxsning nomi) Pasport maʼlumotlari (yuridik shaxsning roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) Xonadon manzili Xonadonga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari Imzo Sana Xonadon mulkdorining ishonchnomasi toʻgʻrisida maʼlumot 1. 2. 3.
Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Shirkatni davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Uy-joy mulkdorlari shirkatining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOXNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana va raqam Uy-joy mulkdorlari shirkatining nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: ______ _________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________
Uy-joy mulkdorlari shirkatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _______________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan, ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslari bartaraf etgan holda 5 ish kuni mobaynida faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _____________________ ___________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28 sentyabdagi 542-son qaroriga 5-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan davlat organlari va muassasalari, tarkibiga tijoratchi yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari, matlubot kooperativi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, uy-joy mulkdorlari shirkatlari hamda advokatlik tuzilmalarining (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) yuritish hamda undagi mavjud maʼlumotlarni jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etish tartibini belgilaydi.
Reyestr quyidagi boʻlimlardan tashkil topadi:
davlat organlari va muassasalari;
tarkibiga tijoratchi yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar;
bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari;
matlubot kooperativi;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari;
uy-joy mulkdorlari shirkatlari;
advokatlik tuzilmalari.
2. Reyestr yuridik shaxslarni tashkil etish, qayta tashkil etish, tugatish toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlarni hamda boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan, barcha tanishib chiqishi uchun ochiq boʻlgan davlat elektron axborot resursidir.
3. Reyestr roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan shakllantiriladi va yuritiladi.
4. Reyestrdagi maʼlumotlar ushbu Nizomda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) joylashtiriladi.
2-bob. Reyestrni yuritish va uning mazmuniga qoʻyiladigan talablar
5. Reyestrda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
yuridik shaxslarning davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, oy, yil;
yuridik shaxslarning davlat tilidagi toʻliq, qisqartirilgan (mavjud boʻlganda) nomi;
tashkiliy-huquqiy shakli;
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
faoliyat muddati (yuridik shaxs belgilangan muddatga tuzilganda);
yuridik shaxslarning qayta tashkil etish jarayoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (u amalga oshirilganda);
tugatish jarayoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (u amalga oshirilganda);
uni amalga oshirish usuli koʻrsatilgan holda faoliyat tugatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
taʼsis hujjatlari;
taʼsis hujjatlari tasdiqlangan (tuzilgan) sana;
taʼsis hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana.
Reyestrda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa maʼlumotlar va hujjatlar boʻlishi mumkin.
6. Reyestr Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) vositasida elektron koʻrinishda, markazlashtirilgan tartibda yuritiladi.
3-bob. Reyestrga yozuvlar kiritish
7. Reyestrga yozuvlar davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishda yoki hisobga qoʻyishda taqdim etiladigan hujjatlar asosida, shuningdek davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan Reyestrda nazarda tutilgan maʼlumotlar va (yoki) hujjatlar taqdim etilganda kiritiladi.
8. Quyidagi holatlarda maʼlumotlar bir-biridan farq qilgan taqdirda:
Reyestr maʼlumotlar bazasida elektron fayl koʻrinishida mavjud boʻlgan taʼsis hujjatlaridagi maʼlumotlar yuridik shaxslarda mavjud boʻlgan taʼsis hujjatlari bilan farq qilsa, Reyestr maʼlumotlar bazasida elektron fayl koʻrinishida mavjud boʻlgan taʼsis hujjatlari nisbatan yuqori kuchga ega boʻladi (bundan davlat organlari va tashkilotlarining normativ-huquqiy hujjatlar bilan tasdiqlangan nizomlari mustasno);
Reyestr maʼlumotlar bazasidagi tegishli roʻyxatdan oʻtkazish yozuvlari koʻrinishidagi maʼlumotlar Reyestr maʼlumotlar bazasida elektron fayl koʻrinishida mavjud boʻlgan taʼsis hujjatlaridagi maʼlumotlar bilan farq qilsa tegishli roʻyxatdan oʻtkazish yozuvlari koʻrinishidagi maʼlumotlar nisbatan yuqori kuchga ega boʻladi.
Reyestrning, 2022-yil 1-iyulga qadar yuritilishi amalga oshirilgan, tegishli davlat reyestrlaridagi yuridik shaxslarga nisbatan maʼlumotlar bilan farq qilsa, Reyestrdagi yozuvlar nisbatan yuqori kuchga ega boʻladi.
Koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarning nisbatan yuqori kuchi yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibida nomutanosiblik bartaraf etilgunga qadar saqlanib qoladi.
9. Quyidagilar Reyestrga yozuv kiritish uchun asos boʻladi:
belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish, hisobga qoʻyish, yuridik shaxslarni Reyestrdan chiqarish;
davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni, hisobga qoʻyishni yoki tugatishni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisidagi qonuniy kuchga kirgan sud qarori mavjudligi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa holatlar.
10. Ushbu Nizom 9-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan yozuv kiritilishi uchun asoslar yuzaga kelganda Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ikki ish kuni mobaynida Reyestrga tegishli yozuv kiritadi.
4-bob. Reyestrdan axborot taqdim etish
11. Reyestrda mavjud boʻlgan axborot va hujjatlar ochiq boʻlib, istalgan manfaatdor shaxs uchun erkin foydalanish imkoni mavjud, qonunchilik hujjatlariga muvofiq foydalanish cheklab qoʻyilgan maʼlumotlar bundan mustasno.
12. Reyestrda mavjud boʻlgan axborot va hujjatlardan erkin foydalanish imkoniyati tegishli axborotni YIDXPga joylashtirib borish yoʻli bilan, shuningdek soʻralayotgan hujjat koʻchirmasini, soʻralayotgan hujjat mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma va (yoki) Reyestrdagi hujjatni berish yoʻli bilan, bunda Reyestrga kiritib borilayotgan tegishli maʼlumot va hujjatlar kiritilishi bilanoq har kun yangilab borish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
13. Huquqni muhofaza qiluvchi organlar, Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimidan mustaqil ravishda oladi.
14. Jismoniy shaxslar, davlat yoki xoʻjalik boshqaruv organlari, davlat muassasalari va tashkilotlari yoxud boshqa tashkilotlarning (ushbu Nizomning 13-bandida keltirilgan davlat organlari va tashkilotlaridan tashqari) yozma soʻrovnomasi boʻyicha Reyestrdan ushbu Nizomga ilovaga muvofiq elektron shakl boʻyicha aniq yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi axborot koʻchirmalar koʻrinishida soʻralgan hujjat, yuridik shaxslarning roʻyxati yoki soʻralayotgan axborot va (yoxud) hujjatlarning mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda) taqdim etiladi.
Maʼlumotnoma davlat yoki xoʻjalik boshqaruv organlari, davlat muassasalari va tashkilotlariga bepul, jismoniy shaxslar va boshqa tashkilotlarga bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdoridagi yigʻim evaziga beriladi.
Yigʻimlar summasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
15. Ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan tegishli soʻrovnoma olingan paytdan boshlab bir ish kuni muddatda taqdim etiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
16. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestridan yuridik shaxslar toʻgʻrisida KOʻCHIRMA 20__ yil “___” _________ _______-son Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestridan koʻchirmani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi:____________________________________________________________ 1. Yuridik shaxslar toʻliq nomi 2. Yuridik shaxslar qisqartirilgan nomi 3. Tashkiliy-huquqiy shakli 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 5. Aʼzolar soni*: 7. Joylashgan joyi (pochta manzili) 8. Taʼsis etilgan sana (yil, oy, sana) 9. Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga yozuv kiritilgan sana va raqami 10. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning identifikatsiya raqami 11. Asosiy faoliyat turi: 12. Yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshirgan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi 13. Yuqori turuvchi tashkilot nomi (davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari uchun, agar ularning yuqori turuvchi tashkiloti mavjud boʻlganda) 14. Huquqiy vorisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 15. Yuridik shaxslarning maqomi (faoliyat yuritayotgan, tugatish jarayonida, tugatilgan) 16. Faoliyat muddati (agar yuridik shaxslar aniq vaqtga tashkil etilgan boʻlsa) 17. Bogʻlanish maʼlumotlari (telefon, faks, elektron pochta, veb-sayt — mavjud boʻlganda) 18. _______________________________________ (koʻchirmani bergan masʼul shaxsning lavozimi) _______________ _______________________ (familiyasi, initsiallari) 19. __ QR-kod __
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 6-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom davlat muassasalari, tarkibiga tijoratchi yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari, matlubot kooperativi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, uy-joy mulkdorlari shirkatlari hamda advokatlik tuzilmalarini (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) ixtiyoriy tugatish tartibini belgilaydi.
Yuridik maslahatxonalar faoliyatini toʻxtatish ularni tashkil etgan Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalarining qarorini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etish va roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi Reyestrga ularning faoliyati toʻxtatilganligi haqida yozuv kiritishi orqali soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladi.
Advokatlik byurosining rahbari boʻlgan advokatning litsenziyasi “Advokatura toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 16-moddasida nazarda tutilgan asoslarga koʻra tugatilganda advokatlik byurosini tugatish sud tomonidan amalga oshiriladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Davlat xizmatlari markazi;
tugatish — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan tarkibiga tijoratchi yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar, uy-joy mulkdorlari shirkatlari hamda advokatlik tuzilmalarining yagona davlat reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) yuridik shaxslarni tugatish toʻgʻrisidagi yozuvlarni qayd etish;
tugatuvchi — yuridik shaxslar aʼzo(lari) yoki u(lar) tomonidan tayinlangan shaxs(lar) (tugatish komissiyasi).
3. Yuridik shaxslarni tugatish boʻyicha davlat soliq xizmati organlari, davlat statistika organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Byuro) hamda tijorat banklari bilan oʻzaro maʼlumot almashinish Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) vositasida amalga oshiriladi.
2-bob. Yuridik shaxslarni tugatish
4. Yuridik shaxslarni ixtiyoriy tugatish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
5. Yuridik shaxslarni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror uning taʼsis hujjatlarida shunga vakolat berilgan yuqori organi tomonidan qabul qilinadi.
Qarorda quyidagilar koʻrsatiladi:
tugatilayotgan yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (toʻliq va qisqartirilgan nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, pochta manzili);
tugatuvchi haqidagi maʼlumotlar (pasport maʼlumotlari, telefon raqami va elektron pochta manzili);
yuridik shaxsni tugatish sababi va moʻljallanayotgan tugatish muddati.
6. Tugatuvchi tayinlangan vaqtdan boshlab yuridik shaxslar ishlarini boshqarish boʻyicha barcha vakolatlar unga oʻtadi.
Tugatuvchi tayinlangandan soʻng yuridik shaxslar boshqaruv organlari tomonidan ikki kun muddatda unga yuridik shaxslar faoliyati bilan bogʻliq barcha hujjatlar, yuridik shaxslarning muhri, shtamplari (agar mavjud boʻlsa) va boshqa mol-mulki topshiriladi.
7. Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng bir ish kunidan kechikmay quyidagilarni amalga oshiradi:
a) roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga — ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini;
b) yuridik shaxslarning talab qilib olinguncha asosiy depozit hisobvaragʻiga (keyingi oʻrinlarda — asosiy hisobvaragʻi) xizmat koʻrsatuvchi bankka — ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini;
v) yuridik shaxslarning milliy valyutadagi ikkilamchi depozit hisobvaraqlariga, jamgʻarma depozit hisobvaraqlariga va muddatli depozit hisobvaraqlariga (agar mavjud boʻlsa) xizmat koʻrsatuvchi banklarga — ularni yopish hamda mablagʻlarning mavjud qoldiqlarini uning milliy valyutadagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza-topshiriqnomani;
g) yuridik shaxslarning xorijiy valyutadagi talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari, jamgʻarma depozit va muddatli depozit hisobvaraqlari (agar mavjud boʻlsa) ochilgan banklarga — ularni yopish hamda mablagʻlarning mavjud qoldiqlarini uning milliy valyutadagi asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankda ochilgan xorijiy valyutadagi talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza-topshiriqnomani joʻnatadi.
Bunda, tugatuvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etgan taqdirda, esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilganda tugatuvchi oʻzining tugatuvchi etib belgilanganligini Tizim vositasida kelishadi, tugatuvchi yuridik shaxsning direktori boʻlgan holat bundan mustasno.
Soʻrovnomaga yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi ilova qilinadi.
8. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tugatish toʻgʻrisida qaror tushgandan soʻng bir ish kuni ichida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) yuridik shaxs ixtiyoriy tugatish jarayonida ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda bu toʻgʻrisida Tizim orqali quyidagi vakolatli organlarni xabardor qiladi:
yuridik shaxslar roʻyxatdan oʻtgan joydagi davlat soliq xizmati, statistika va davlat aktivlarini boshqarish organlarini;
Byuroning tegishli tuman (shahar) boʻlimini;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni;
avtotransport vositalari, qishloq xoʻjaligi texnikasi va roʻyxatdan oʻtkaziladigan boshqa texnika vositalarini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarni;
“Hududgaztaʼminot”, “Hududiy elektr tarmoqlari” va “Oʻzsuvtaʼminot” AJlarning hududiy tashkilotlarini.
b) Tizimga yuridik shaxslar tugatilayotganligi toʻgʻrisida barcha uchun erkin foydalanish imkoni boʻlgan eʼlonni joylashtiradi.
Eʼlonda kreditorlarning talablari koʻrsatilgan holdagi murojaatlarni qabul qilish muddati koʻrsatiladi, ushbu muddat koʻrsatib oʻtilgan eʼlon chiqqan vaqtdan boshlab ikki oydan kam boʻlmasligi kerak.
9. Yuridik shaxslarni tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xabardor qilingan sanadan boshlab yuridik shaxslarning faoliyati, shuningdek, barcha turdagi soliqlar va yigʻimlar boʻyicha penyalarni hisoblab yozish toʻxtatib qoʻyiladi.
10. Tugatuvchi ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin:
a) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuridik shaxslar xodimlari bilan mehnatga oid huquqiy munosabatlarni toʻxtatish chora-tadbirlarini koʻradi;
b) yuridik shaxslarning aktivlari va majburiyatlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xatlovdan oʻtkazadi, shu jumladan yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etgan ijro hujjatlari reyestrini tuzadi;
v) yil boshidan boshlab roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ yuridik shaxslarni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida xabardor qilingan sanagacha boʻlgan davrda yuridik shaxslar tomonidan toʻlanadigan barcha turdagi soliqlar va yigʻimlar boʻyicha hisob-kitoblarni tuzadi;
g) agar yuridik shaxsning tekin foydalanishida davlat mulki boʻlgan mol-mulklari mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu mol-mulklarni ikki hafta muddat ichida topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga topshiradi;
d) yuridik shaxslarning debitorlik qarzlarini olish, shuningdek, tasdiqnoma olgan holda (qabul qilib olingan sanasi toʻgʻrisidagi belgi, pochta kvitansiyasi, yozma yoki elektron xabar va shu kabilar) kreditorlarni aniqlash va yuridik shaxslarning tugatilishi toʻgʻrisida ularni yozma ravishda xabardor qilish chora-tadbirlarini koʻradi.
11. Byuroning tuman (shahar) boʻlimi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning xabarnomasini olgan sanadan boshlab oʻn kundan kechiktirmay ish yuritishda ijro hujjati mavjudligini belgilangan tartibda aniqlaydi, unda tugatilayotgan yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etadi. Tegishli ijro hujjati mavjud boʻlgan taqdirda, davlat ijrochisi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ijro ishini tugallaydi va belgilangan tartibda tugatishni amalga oshirish uchun ijro hujjatini tugatuvchiga yuboradi.
12. Yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning xabarnomasi olingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida yuridik shaxslar faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishadi, uning muddati oʻttiz kalendar kundan oshmasligi kerak.
13. Kreditorlar tomonidan talablar taqdim etilishi uchun belgilangan muddat tugagach tugatuvchi tomonidan kreditorlarga quyidagi navbat boʻyicha pul summalarini toʻlash amalga oshiriladi:
birinchi navbatda — fuqarolarning mehnatga oid huquqiy munosabatlardan kelib chiqadigan, alimentlarni undirishga va mualliflik shartnomalari boʻyicha pul toʻlovlariga doir talablarini, shuningdek, fuqarolarning hayoti va salomatligiga yetkazilgan zarar uchun tijorat tashkiloti tegishli vaqtbay toʻlovlarni soqit qilish yoʻli bilan javob beradigan talablarini qondirish;
ikkinchi navbatda — Davlat budjetiga va maqsadli davlat jamgʻarmalariga toʻlovlar;
uchinchi navbatda — boshqa kreditorlarning talablari.
14. Kreditorlar bilan hisob-kitob qilish uchun pul mablagʻlari yetarli boʻlmagan taqdirda tugatuvchi tomonidan yuridik shaxslar mol-mulkining bozor qiymatini aniqlash uchun baholovchi tashkilot jalb etiladi va mazkur mol-mulkni ochiq savdolarda sotish tashkil etiladi.
Muomalasi cheklangan mol-mulkni sotish yopiq savdolarda qonunchilikka muvofiq koʻrsatib oʻtilgan mulkka nisbatan mulk egasi huquqiga yoki boshqacha buyum egasi huquqiga ega boʻlgan shaxslar ishtirokida amalga oshiriladi.
Savdoga qoʻyilgan sanadan boshlab ikki oy mobaynida sotilmagan mol-mulk kreditorlarga baholash qiymati boʻyicha, mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan navbatga rioya etgan holda mulk etib qabul qilish taklif etilishi kerak.
15. Kreditorlar talablarini qondirish aʼzolar yoki boshqa shaxslar tomonidan tugatilayotgan yuridik shaxslarning bankdagi hisobvaraqlariga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshirilishi mumkin.
16. Kreditorlarning talablari toʻliq qondirilgandan keyin yuridik shaxslarning mol-mulki ortib qolgan hollarda, tugatuvchi tomonidan ular yuridik shaxslarni tugatish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan usullarda va yoʻnalishlarda, shuningdek yuridik shaxslar ustav maqsadlarida foydalaniladi.
17. Tugatuvchi:
kreditorlar bilan hisob-kitoblar tugallangandan, shuningdek yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etgan ijro hujjatlari amalda ijro etilgandan;
soliqlar va yigʻimlar, moliyaviy sanksiyalar summasi, shu jumladan tekshirishlar yakunlari boʻyicha toʻlangandan;
kreditorlarning talablari toʻliq qondirilgandan keyin yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etgan va ijro etilmagan ijro hujjatlarining ish yurituvida mavjudligi yuzasidan Byuroga soʻrov yuboradi.
18. Davlat soliq xizmati organi yuridik shaxslarning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud boʻlmagan taqdirda, bir ish kuni mobaynida soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzi yoʻqligi toʻgʻrisida xulosani tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboradi.
Byuro yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etgan va ijro etilmagan ijro hujjati uning ish yurituvida mavjud boʻlmagan taqdirda, ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi haqida tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga uch ish kuni mobaynida xabarnoma yuborishi shart.
19. Davlat soliq xizmati organi tomonidan taqdim etilgan yuridik shaxslarning soliqlar va yigʻimlardan qarzi yoʻqligi toʻgʻrisidagi xulosasi, shuningdek, ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi haqida Byuroning xabarnomasi olingandan keyin tugatuvchi yuridik shaxslarning asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankka uni yopish toʻgʻrisida murojaat qiladi. Bank bir ish kuni mobaynida yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan hisobvaraqni yopadi va tugatuvchiga asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beradi.
20. Tugatuvchi asosiy hisobvaragʻi yopilgandan keyin uch ish kuni mobaynida davlat arxiviga yuridik shaxslarning qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha buxgalteriya va boshqa hujjatlarini topshiradi.
21. Tugatuvchi yuridik shaxslarni Reyestrdan chiqarish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali quyidagilarni taqdim etadi:
yuridik shaxslarning barcha hisobvaraqlari yopilganligi toʻgʻrisida xizmat koʻrsatuvchi banklarning maʼlumotnomalari;
yuridik shaxslar hujjatlarining davlat arxiviga topshirilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma.
Agar yuridik shaxslarning yuridik shaxslarning muhr va shtamplari mavjud boʻlganda tugatuvchi ularni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelgan holda taqdim etadi.
22. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ushbu Nizomning 21-bandida koʻrsatilgan barcha hujjatlar olingandan keyin ikki ish kuni mobaynida ushbu Nizomning 18-19-bandlari ijrosi taʼminlanganligini Tizim orqali tekshiradi hamda Reyestrga yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritadi hamda yuridik shaxslarning vakiliga ushbu reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisida xabarnomani taqdim etadi yoki uning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Nizomning 18 - 19-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar Tizimda mavjud boʻlmasa yoki 21-banddagi hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Reyestrga yozuvlar kiritishni rad etadi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning qarori u qabul qilingan kundan keyin bir ish kuni mobaynida tugatuvchiga beriladi yoki uning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Reyestrga yozuv kiritish rad etilgan taqdirda, tugatuvchiga ayni bir vaqtda olingan barcha hujjatlar, muhr va shtamplar qaytariladi.
23. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Reyestrga yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilgandan keyin uch ish kuni ichida:
yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini Tizim orqali xabardor qiladi;
tugatilgan yuridik shaxslarning muhr va shtamplarini belgilangan tartibda yoʻq qilish choralarini koʻradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq bankining yuridik shaxslar joylashgan joydagi filialini yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
24. Yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatishning umumiy muddati roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida xabardor qilingan kundan boshlab olti oydan oshmasligi kerak.
Koʻrsatilgan muddat oʻtgunga qadar ushbu Reglamentning 21-bandida koʻrsatilgan hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga toʻliq taqdim etilmasa, ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bir ish kuni mobaynida davlat soliq xizmati va statistika organlariga ixtiyoriy tugatish toʻxtatilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabar beradi hamda yopilgan bank hisobvaraqlari qayta tiklanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Yuridik shaxslarning tugatilganligi haqida Reyestrga yozuv kiritilishidan oldin ixtiyoriy tugatishning boshqa har qanday bosqichida yuridik shaxslarning vakolatli organi tomonidan faoliyatni tiklash va tugatish jarayonini toʻxtatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi mumkin.
26. Yuridik shaxslarning tugatilganligi sud tomonidan haqiqiy emas deb topilishi mumkin.
27. Yuridik shaxslar aʼzolari, tugatuvchi oʻzlari tayyorlagan, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga va davlat soliq xizmati organiga taqdim etgan hujjatlarning toʻgʻriligi va qonunchilikka muvofiqligi uchun javob beradilar.
28. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar, shu jumladan, oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik natijasida kreditorlarga, aʼzolarga yoki uchinchi shaxslarga yetkazilgan zarar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Yuridik shaxslar boshqaruv organlari Tugatuvchi tayinlangandan soʻng yuridik shaxslar boshqaruv organlari tomonidan unga yuridik shaxslar faoliyati bilan bogʻliq barcha hujjatlarni, yuridik shaxslarning muhri, shtamplari (agar mavjud boʻlsa) va boshqa mol-mulkni topshirish. 2 (ikki) kun muddatda 2-bosqich Tugatuvchi Ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror nusxasini Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga va yuridik shaxslarning talab qilib olinguncha asosiy depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim qilish. 1 (bir) ish kuni ichida 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Tugatish toʻgʻrisida qaror taqdim qilingandan soʻng yuridik shaxslarni ixtiyoriy tugatish jarayonida ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat reyestriga kiritish va bu toʻgʻrisida tegishli idoralarni Tizim orqali xabardor qilish hamda oʻzining rasmiy saytiga yuridik shaxslar tugatilayotganligi toʻgʻrisida barcha uchun erkin foydalanish imkoni boʻlgan eʼlon joylashtirish. 1 (bir) ish kuni ichida 4-bosqich Majburiy ijro byurosi Roʻyxatdan oʻtkazgan organning xabarnomasini olgandan boshlab ish yuritishda ijro hujjatini davlat ijrochisi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ijro ishini tugallash va belgilangan tartibda tugatishni ijro etish uchun ijro hujjatini tugatuvchiga yuborish. 10 (oʻn) kunlik muddatda 5-bosqich Davlat soliq xizmati organi 1. Yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning xabarnomasi olingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida yuridik shaxslar faoliyatini tekshirishga (taftish qilishga) kirishadi, uning muddati oʻttiz kalendar kundan oshmasligi kerak. 1. 3 ish kunida, 30 kalendar kundan koʻp boʻlmagan 2. Tugatish balansi qabul qilingandan keyin yuridik shaxslarning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi mavjud boʻlmagan taqdirda, yuridik shaxslarning soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzi yoʻqligi toʻgʻrisida xulosani tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuborish. 2. 1 (bir) ish kuni ichida 6-bosqich Majburiy ijro byurosi Yuridik shaxslar qarzdor sifatida ishtirok etgan va ijro etilmagan ijro hujjati uning ish yurituvida mavjud boʻlmagan taqdirda, ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi haqida tugatuvchiga hamda Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga xabarnoma yuborish. 3 (uch) ish kuni ichida 7-bosqich Tugatuvchi va bank Davlat soliq xizmati organi va Majburiy ijro byurosining xabarnomasi olingandan keyin tugatuvchi yuridik shaxslarning asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankka uni yopish toʻgʻrisida murojaat qilish va yuridik shaxslarning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish. 1 (bir) ish kuni ichida 8-bosqich Tugatuvchi Yuridik shaxslarning asosiy hisobvaragʻi yopilgandan soʻng davlat arxiviga yuridik shaxslarning qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha buxgalteriya va boshqa hujjatlarini topshirish. 3 (uch) ish kuni ichida 9-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ 1. Barcha hujjatlar taqdim qilingan taqdirda davlat reyestriga yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritish. 1. 2 (ikki) ish kuni ichida; 2. Qaror qabul qilingan kundan keyin uni tugatuvchiga berish yoki unga pochta orqali joʻnatish. Davlat reyestriga kiritish rad etilgan taqdirda, tugatuvchiga ayni bir vaqtda olingan barcha hujjatlar, muhr va shtamplar (agar mavjud boʻlsa) qaytarish. 2. 1 (bir) ish kuni ichida 10-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Davlat reyestriga yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilgandan keyin davlat soliq xizmati va statistika organlarini Tizim orqali xabardor qilish. 3 (uch) ish kuni ichida
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni ixtiyoriy tugatish boʻyicha
I. Tugatuvchi (vakil) jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1. F.I.Sh.: 2. JSHSHIR.: 3. Telefon raqami.: 4. elektron pochtasi (mavjud boʻlsa).: II. Tugatilayotgan yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1. Yuridik shaxsning nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)).: 2. Yuridik shaxsning STIRi. : 3. Yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatish haqidagi qaror rekvizitlari (raqami, sanasi). : 4. Tugatilayotgan yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli.: tijoratchi yuridik shaxslar birlashmalari uy-joy mulkdorlari shirkatlari advokatlik tuzilmalari: advokatlik byurosi advokatlik firmasi advokatlik hayʼati yuridik maslahatxona III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi; 2. ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh: soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi.
Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Yuridik shaxslar tugatilganligi toʻgʻrisida
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _______________________________________________________________________ tomonidan (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi (yil, kun, oy) ___________________________________________________________________-son qarorga asosan, (tugatishga asos boʻlgan hujjat) ________________________________________________________________________ (tugatilayotgan yuridik shaxs nomi) STIR ___________________________; tugatilganligi haqidagi yozuv 20__ yil “___” _________________dagi _______-son bilan Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestridan chiqarilganligini maʼlum qiladi. _______________________ ________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) ___ QR-kod ___
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 6 1 -ILOVA
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini (keyingi oʻrinlarda — shirkatlar) Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestridan (keyingi oʻrinlarda — davlat reyestri) chiqarish tartibini belgilaydi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
moliya-xoʻjalik faoliyati — shirkatlarning ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish, shuningdek, buxgalteriya, moliya, statistika, bank hujjatlari va boshqa hujjatlarni yuritish bilan bogʻliq faoliyati;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — davlat xizmatlari markazlari;
tugatish — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan davlat reyestriga shirkatni tugatish toʻgʻrisidagi yozuvlarni qayd etish;
harakatsiz holatga oʻtkazish — moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan shirkatni ixtiyoriy tugatish choralari koʻrilmaganda, uni davlat reyestridan chiqarishga qadar qoʻllaniladigan chora.
tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) — tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va vakolatli tashkilotlarning aloqa kanallari orqali elektron axborot almashuvini taʼminlovchi tizim.
3. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha chiqariladi.
2-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan shirkatlarni aniqlash
4. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan shirkatlar faoliyatini harakatsiz holatga oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:
toʻqqiz oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha bank hisobvaraqlariga mablagʻlar tushmaganligi;
toʻqqiz oy mobaynida soliq hisobotlari taqdim etilmaganligi.
5. Shirkatlarning bank hisobvaraqlariga toʻqqiz oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha mablagʻlar tushmaganda, tijorat banklari uch ish kuni ichida ular hisobga qoʻyilgan joydagi soliq xizmati organiga “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼlumot taqdim etadi.
Bunda soliq xizmati organiga maʼlumot taqdim etilgandan soʻng shirkatning bank hisobvaraqlariga mablagʻlar kelib tushganda, tijorat banklari tomonidan ushbu oʻzgarish boʻyicha bir ish kuni mobaynida qoʻshimcha maʼlumot taqdim etiladi.
6. Soliq xizmati organi tijorat banklaridan maʼlumot kelib tushgach va (yoki) hisobot topshirish muddati tugagach, uch ish kuni mobaynida ushbu Nizomning 4-bandi talablari boʻyicha shirkatlar faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartiradi va ushbu tashkilotlar toʻgʻrisida Tizim orqali quyidagi tashkilotlarni xabardor qiladi:
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va roʻyxatdan oʻtgan joydagi statistika organlarini;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi tuman (shahar) boʻlimini (keyingi oʻrinlarda — Byuro);
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligini;
Ichki ishlar vazirligini;
xizmat koʻrsatuvchi bankni;
Iqtisodiyot va moliya vazirligini.
Ushbu bandning uchinchi — oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan tashkilotlar tegishli xabarnoma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida oʻzlarining maʼlumotlar bazalarida shirkat toʻgʻrisida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni soliq xizmati organlariga Tizim orqali taqdim etadi.
7. Soliq xizmati organi ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan shirkatlar boʻyicha:
a) quyidagilarni:
shirkat haqiqatda moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmaganligi;
mol-mulki mavjudligi;
yuridik va faoliyat koʻrsatish manzilida mavjudligi;
shirkatning barcha qarzdorliklari (2-son kartotekasi) tahlili;
soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi mavjudligi toʻgʻrisida axborot taqdim etadi;
b) shirkatlarning joylashgan joyini aniqlash va ularni tugatish jarayoniga jalb qilish choralarini koʻradi;
v) shirkatlarning aʼzolariga (uy-joy mulkdorlariga) shirkatni ixtiyoriy tugatishni taklif etadi. Shirkat oʻn ish kunida ixtiyoriy tugatishga kirishmagan, shirkat aʼzolari (uy-joy mulkdorlari) ixtiyoriy tugatishni amalga oshirishni rad etgan, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan shaxslarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshiradi;
d) yigʻilgan va mavjud maʼlumotlar asosida shirkatning faoliyatini kameral soliq tekshiruvidan oʻtkazadi.
3-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan shirkatni harakatsiz holatga oʻtkazish
8. Shirkatning soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorliklari aniqlanmagan, mol-mulki mavjud boʻlmagan, shirkat aʼzolarini (uy-joy mulkdorlarini), ularning vakillari va rahbarini tugatish jarayoniga jalb etish imkoni boʻlmaganda, soliq xizmati organlari Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻn ish kunida shirkatni harakatsiz holatga oʻtkazish toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi.
9. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
a) soliq xizmati organlarining taqdimnomasi kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuv kiritadi;
b) uch ish kunida:
shirkatning harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-saytida eʼlonni joylashtiradi;
shirkat aʼzolariga (uy-joy mulkdorlariga) Tizimda shirkatning harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
10. Tijorat banklari harakatsiz holatga oʻtkazilgan shirkatlarning hisobvaraqlarini bir ish kunida yopib, ularning mablagʻlarini harakatsiz depozit hisobvaraqlariga oʻtkazadi.
Harakatsiz holatga oʻtkazilgan shirkatlarga kelib tushgan mablagʻlar ularning harakatsiz depozit hisobvaraqlariga kirim qilinadi. Ushbu shirkatlarning hisobvaraqlariga qoʻyilgan talablar harakatsiz depozit hisobvaraqlaridan Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 56-moddasida belgilangan tartibda hisobdan chiqariladi.
11. Soliq xizmati organlari tomonidan oʻtkazilgan tahlillar va oʻrganishlar natijasida soliq qarzdorliklari aniqlangan taqdirda, ularni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.
Soliqlar boʻyicha qarzdorliklari undirilgan shirkatlar boʻyicha ish yuritish ushbu Nizomning 8-bandi asosida davom ettiriladi.
12. Shirkatning debitorlik-kreditorlik qarzdorliklari manfaatdor shaxslar tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undiriladi.
13. Shirkat faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalar toifasiga oʻtkazilgandan keyin soliq xizmati organlari tomonidan soliq hisobotlarini qabul qilish toʻxtatiladi.
14. Harakatsiz holatga oʻtkazilgan shirkat faoliyati roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan quyidagi holatlarda:
shirkatning aʼzolari (uy-joy mulkdorlari) uch yil ichida shirkat faoliyatini davom ettirish toʻgʻrisida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilgan taqdirda — shirkat aʼzolarining (uy-joy mulkdorlarining) qaroriga asosan;
shirkat sud yoki ijro ishi yuritish jarayoniga daʼvogar yoxud javobgar sifatida eʼtirof etilgan taqdirda, qayta tiklanadi. Bunda shirkat yangi tashkil etilgan deb hisoblanmaydi, uning faoliyati qayta tiklanganligi toʻgʻrisida davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuv kiritiladi.
Shirkat faoliyati qayta tiklangan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bu haqda tijorat banklarini, Soliq qoʻmitasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligini Tizim orqali xabardor qiladi.
4-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan shirkatlarni davlat reyestridan chiqarish
15. Shirkatlar harakatsiz holatda saqlanishiga uch yil toʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
harakatsiz holatga oʻtkazilgan shirkatlar faoliyati tiklanmagan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda uch ish kunida davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqda davlat reyestriga tegishli yozuv kiritadi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani bekor qiladi. Agar ularni topish imkoni mavjud boʻlmasa, uch ish kunida bekor qilinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatga olish organi veb-saytida eʼlon qilinadi;
tijorat banklariga, Soliq qoʻmitasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga shirkat davlat reyestridan chiqarilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabarnoma yuboradi.
Davlat reyestriga tugatish haqida yozuv kiritilgandan soʻng shirkatni tugatish yakunlangan, shirkatning faoliyati esa tugatilgan hisoblanadi.
16. Davlat reyestridan chiqarilgan shirkatning bank hisobvaraqlaridagi mablagʻlarini kreditorlarning talablari qanoatlantirilgandan keyin tijorat banklari besh ish kun ichida milliy va xorijiy valyutadagi yagona hisobvaraqlarida jamlaydi va shirkat aʼzolari oʻrtasida ularning shirkat mol-mulkini shakllantirishdagi ishtirokiga mutanosib tarzda taqsimlanadi.
17. Harakatsiz holatda turgan shirkat davlat reyestridan chiqarilgandan soʻng uning soliq va yigʻimlar boʻyicha ortiqcha toʻlangan summalari mahalliy budjetlarning daromadi hisoblanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Shirkat aʼzolari (uy-joy mulkdorlari), shirkat, tugatuvchi oʻzlari tayyorlagan, roʻyxatdan oʻtkazgan organga va soliq xizmati organiga taqdim etgan hujjatlarning toʻgʻriligi va qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.
19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar, shu jumladan, oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarmaganlik yoki zarur darajada bajarmaganlik natijasida kreditorlarga yoki uchinchi shaxslarga yetkazilgan zarar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan chiqarish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Tijorat banklari Bank hisobvaraqlariga toʻqqiz oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha mablagʻlar tushmagan hollarda, uy-joy mulkdorlari shirkatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etadi. uch ish kunida 2-bosqich Soliq xizmati organlari Tijorat banklaridan maʼlumot tushgan va (yoki) toʻqqiz oy mobaynida soliq hisobotlarini taqdim etmagan uy-joy mulkdorlari shirkatlari toʻgʻrisida Tizim orqali tegishli idora va tashkilotlarni xabardor qiladi. uch ish kunida 3-bosqich Idoralar va tashkilotlar Tegishli xabarnoma tushgan kundan boshlab oʻzlarining maʼlumotlar bazasida uy-joy mulkdorlari shirkatlari toʻgʻrisida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni Tizim orqali taqdim etadi. besh ish kunida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Uy-joy mulkdorlari shirkatining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-saytida eʼlonni joylashtiradi; uy-joy mulkdorlari shirkatlarining qatnashchilariga tizimda tashkilotning harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. uch ish kunida 5-bosqich Tijorat banki Harakatsiz holatga oʻtkazilgan shirkatning hisobvaraqlarini yopish va mablagʻlarni harakatsiz depozit hisobvaraqlariga oʻtkazadi. bir ish kunida 6-bosqich Davlat xizmatlari markazi Uy-joy mulkdorlari shirkati harakatsiz rejimga oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran uch yil ichida faoliyati tiklanmagan taqdirda, davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish va bu haqda davlat reyestriga tegishli yozuv hamda Tizimga tegishli oʻzgartirish kiritadi. uch ish kunida 7-bosqich Davlat xizmatlari markazi Uy-joy mulkdorlari shirkatining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalarni bekor qilish. Agar ularni topish imkoni mavjud boʻlmasa, bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. uch ish kunida
Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan uy-joy mulkdorlari shirkatlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bank hisobvaraqlariga toʻqqiz oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha mablagʻlar tushmagan shirkat toʻgʻrisida
T/r Maʼlumot turlari Izoh 1. Shirkatning toʻliq nomi 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami 3. Pochta manzili (joylashgan yeri) 4. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi 5. Bank hisobvaragʻi 6. Hisobvaragʻidagi qoldiq mablagʻlar 7. Hisobvaraq ochilgan sana 8. Hisobvaraq toʻxtatilgan sana 9. 2-kartoteka boʻyicha qarzdorlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mavjud boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik shaxslar birlashmalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1994-yil 22-martdagi 153-son qarori.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 1999-yil 14-sentabrdagi 427-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2009-yil 27-fevraldagi PQ-1062-son qarori)” 2009-yil 11-martdagi 63-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xuquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2833-son qarori)” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, ayrim qonun hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-sentabrdagi OʻRQ-446-son Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni)” 2018-yil 19-yanvardagi 34-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-sentabr,
542-son