UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашнинг илғор усулларини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 10-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилоти фаолияти натижаларини таваккалчилик таҳлили асосида аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«Аудит» дастурий мажмуаси ахборот тизими ва идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида олинган маълумотлар асосида аудиторлик ташкилотининг таваккалчилик таҳлилини амалга ошириш;

таваккалчилик таҳлили натижаси ва таваккалчилик даражасини баҳолаш якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш;

ташқи сифат назорати натижасида аудиторлик ташкилоти фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

3. Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларига мазкур қарорнинг мақсади ва мазмунини тушунтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш (кейинги ўринларда — ташқи сифат назорати) тартибини белгилайди.

2. Ташқи сифат назорати охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан қўлланилади.

3. Тижорат банклари молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказган аудиторлик ташкилотларини ташқи сифат назоратидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади.

4. Ташқи сифат назорати Молия вазирлиги томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакил(лар)ини жалб этган ҳолда амалга оширилади.

5. Аудиторлик ташкилотлари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан ташқи сифат назоратидан ихтиёрий асосда ўтиши мумкин. Назоратнинг мазкур тури ушбу Низомга мувофиқ Молия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ташқи сифат назоратини ўтказиш деб ҳисобланмайди.

6. Аудиторлик хизматларини кўрсатишда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши лозим бўлган аудиторлик ташкилотлари фаолияти ташқи сифат назоратининг объекти ҳисобланади.

Ташқи сифат назоратини ўтказишда аудиторлик ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятига аралашувга йўл қўйилмайди.

7. Қонунийлик ва ташқи сифат назорати натижаларининг ошкоралиги ташқи сифат назоратининг асосий тамойиллари ҳисобланади.

8. Аудиторлик ташкилотининг ташқи сифат назоратидан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотларни тақдим этмаслиги уни Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга асос ҳисобланади.

9. Аудиторлик ташкилотининг ташқи сифат назорати мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.

10. Аудиторлик ташкилотларини ташқи сифат назоратдан ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

2-боб. Таваккалчилик таҳлили ва ташқи сифат назоратини ўтказиш тартиби

11. Ташқи сифат назорати таваккалчилик таҳлили натижаси ва аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши содир этилиши таваккалчилиги даражасини (кейинги ўринларда — таваккалчилик даражаси) баҳолаш якунлари бўйича ўтказилади.

12. Таваккалчилик даражаси уч тоифага ажратилади:

қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги юқори бўлган аудиторлик ташкилотлари;

қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги ўртача бўлган аудиторлик ташкилотлари;

қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги паст бўлган аудиторлик ташкилотлари.

13. Энг кўп содир этиладиган қоидабузарликлар рўйхати Молия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланади. Даврий янгиланган рўйхат ҳар йили 1 январга қадар Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

14. Таваккалчилик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинади:

Молия вазирлиги томонидан ўтказилган олдинги ташқи сифат назорати натижалари;

аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан ўтказилган ташқи сифат назорати натижалари (мавжуд бўлганда);

аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциацияларига аъзолиги (мавжуд бўлганда);

аудиторлик ташкилотини ташкил этиш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича мажбурий талабларга риоя этиш, шунингдек, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган мажбуриятларни бажариш;

аудиторлик ташкилотининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бузадиган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари мавжудлиги;

аудиторлик ташкилотининг муассислари (иштирокчилари) таркибида илгари аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун фаолияти тугатилган аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлган жисмоний шахсларнинг мавжудлиги.

15. Таваккалчилик таҳлили ўтказилганда қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланилади:

«Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Аудит» дастурий мажмуаси) орқали тушган маълумотлар;

аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларида мавжуд бўлган маълумотлар, шунингдек, аудиторлик ташкилотининг ҳамда аудиторларнинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотлар;

идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида бошқа давлат органлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги)дан тушган (олинган) маълумотлар;

Молия вазирлигига тушган мурожаатлар;

фойдаланиш учун очиқ бўлган бошқа ахборотлар.

16. Таваккалчилик даражасини таҳлил қилиш Молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 февралга қадар амалга оширилади, бундан аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари тушган ҳоллар мустасно.

17. Молия вазирлиги таваккалчилик таҳлили натижалари бўйича аниқланган таваккалчилик даражаси тўғрисида «Аудит» дастурий мажмуаси орқали ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 февралига қадар аудиторлик ташкилотини хабардор қилади.

18. Аудиторлик ташкилоти уч иш куни мобайнида аниқланган қоидабузарликларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи асослантирувчи маълумот ва ҳужжатларни «Аудит» дастурий мажмуаси орқали тақдим этади.

19. Белгиланган муддатда аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарлик ҳолатлари бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотларига Молия вазирлиги томонидан аудиторлик ташкилотини ташқи сифат назоратидан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — ваколатли орган) билан келишиш бўйича буюртманома тайёрланади.

Таваккалчилик даражаси ўртача бўлганда Молия вазирлиги аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарлик ҳолатларини бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотларига огоҳлантириш хати юборади. Қоидабузарлик ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаса, у аудиторлик ташкилоти таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилоти деб ҳисобланади ва таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Таваккалчилик даражаси ўртача ва паст бўлганда Молия вазирлиги томонидан ваколатли органга ташқи сифат назоратини ўтказиш бўйича буюртманома қилинмайди.

20. Ташқи сифат назоратини ўтказиш бўйича келишув буюртманомаси ваколатли органга қуйидагилар илова қилинган ҳолда тақдим этилади:

таваккалчилик таҳлили натижалари тўғрисида ахборот ёки аудиторлик ташкилоти ёхуд аудиторнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаати нусхаси;

ташқи сифат назоратини ўтказиш дастури (саволнома).

21. Ташқи сифат назоратини ўтказиш ваколатли орган билан келишилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қуйидаги маълумотларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи чиқарилади:

ташқи сифат назоратини ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси;

аудиторлик ташкилотининг номланиши;

ташқи сифат назоратини ўтказиш муддати ва даври;

ташқи сифат назоратини ўтказишда иштирок этадиган шахслар таркиби;

ташқи сифат назоратини ўтказиш дастури (саволнома).

22. Молия вазирлиги «Аудит» дастурий мажмуаси орқали ташқи сифат назоратини ўтказишнинг муддати ва предмети кўрсатилган ҳолда ташқи сифат назоратининг бошланиш санасидан камида ўн кун олдин аудиторлик ташкилотини хабардор қилади.

23. Молия вазирлиги зарурат бўлганда, махсус билим ва кўникмаларга эга аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган экспертларни ташқи сифат назоратида қатнашишга жалб қилиши мумкин.

24. Ташқи сифат назорати бошланишидан олдин Молия вазирлигининг ташқи сифат назоратини ўтказувчи масъул вакили қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

аудиторлик ташкилоти раҳбарига ўз хизмат гувоҳномаси ва ташқи сифат назоратини ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиш;

аудиторлик ташкилоти раҳбарини ташқи сифат назоратини ўтказишнинг мақсади ва дастури билан таништириш;

«Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдириш, китоб ёки унинг электрон шаклини тўлдириш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақида ташқи сифат назорати далолатномасида қайд этиш;

ташқи сифат назоратини ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг бир нусхасини аудиторлик ташкилоти раҳбарига тилхат асосида тақдим этиш;

ташқи сифат назоратини ўтказиш ваколати ва дастурига (саволномага) риоя қилиш.

25. Ташқи сифат назоратини ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат нусхаси аудиторлик ташкилотига тилхат асосида тақдим этилган кун ташқи сифат назоратини ўтказиш бошланган кун ҳисобланади.

Аудиторлик ташкилотининг ушбу ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортиши ташқи сифат назоратини ўтказишни тўхтатишга асос ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда далолатнома расмийлаштирилади ва унда келтирилган сана ташқи сифат назорати бошланган кун ҳисобланади.

3-боб. Ташқи сифат назорати натижаларини расмийлаштириш тартиби

26. Ташқи сифат назорати натижалари бўйича далолатнома тузилади ва унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

далолатнома тузилган сана, вақти, жойи ва рўйхатга олиш рақами;

ташқи сифат назоратини ўтказган ваколатли органларнинг масъул шахслари фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

ташқи сифат назорати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи рақами ва сана;

аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган жойи;

ташқи сифат назоратини ўтказишда иштирок этиш учун жалб қилинган мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

ташқи сифат назоратини ўтказиш бошланган сана ва уни тугатиш санаси;

ташқи сифат назорати натижалари бўйича хулоса.

27. Ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатнома имзоланган сана кўрсатилган ҳолда ташқи сифат назоратида иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади ва камида икки нусхада тузилади.

28. Аудиторлик ташкилотига ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатнома тақдим этилган санада ташқи сифат назоратини ўтказиш якунланган ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатномани олишдан бош тортса, бу ҳақида Молия вазирлиги томонидан ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолатда ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси аудиторлик ташкилотига буюртма хат қилиб почта орқали юборилади.

29. Ташқи сифат назорати натижаларига кўра аниқланган қоидабузарликлар бўйича Молия вазирлиги уларни бартараф этиш мажбуриятини аудиторлик ташкилотига юклайдиган ва бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилайдиган билдиришнома юборади. Билдиришномада қоидабузарликларни бартараф этиш муддати бир ойдан кўп бўлмаслиги кўрсатилади.

30. Аудиторлик ташкилоти билдиришнома бўйича зарур ҳужжат ва маълумотларни тақдим этмаган тақдирда, Молия вазирлиги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига мувофиқ аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқаради.

31. Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотининг қуйидаги қоидабузарликлари аниқланганда судга мурожаат қилишга ҳақли:

аудиторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ёки фаолият турининг ўзгариши;

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида чекловларнинг бузилиши;

била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузганлик.

32. Ташқи сифат назорати натижалари:

аниқланган қоидабузарликлар юзасидан кўрилган чоралар кўрсатилган ҳолда Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

ташқи сифат назорати тугатилганидан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

33. Ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатнома камида беш йил сақланади. Ташқи сифат назорати натижалари тўғрисидаги далолатнома манфаатдор шахсларга фақат тақдим этиш тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори асосида тақдим этилиши мумкин.

4-боб. Ташқи сифат назорати ўтказиладиган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

34. Аудиторлик ташкилоти раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташқи сифат назоратини ўтказиш жараёнида бевосита қатнашиш ва ташқи сифат назоратига тегишли масалалар бўйича тушунтириш бериш;

Молия вазирлигининг ташқи сифат назорати билан боғлиқ масалаларга алоқаси бўлмаган талабларини бажармаслик;

ташқи сифат назорати натижалари билан танишиш.

35. Аудиторлик ташкилоти раҳбари қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:

ташқи сифат назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжат ва ахборотларни, шу жумладан, электрон ахборот тизимларида сақланадиган ҳужжат ва ахборотларни тақдим этиш;

ташқи сифат назорати натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

5-боб. Якунловчи қоидалар

36. Ташқи сифат назоратини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

37. Аудиторлик ташкилоти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади. Ҳар йили 20 январга қадар 2-босқич Молия вазирлиги Тақдим этилган маълумотлар асосида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари бўйича энг кўп содир этиладиган қоидабузарликларнинг намунавий рўйхатидан келиб чиқиб, аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги даражасини аниқлайди. Ҳар йили 1 февралга қадар 3-босқич Молия вазирлиги Аниқланган таваккалчилик даражаси ва қоидабузарликлар тўғрисида «Аудит» дастурий мажмуаси орқали аудиторлик ташкилотини хабардор қилади. Ҳар йили 10 февралга қадар 4-босқич Аудиторлик ташкилоти Аниқланган қоидабузарликларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатларни «Аудит» дастурий мажмуаси орқали Молия вазирлигига тақдим этади. 3 иш куни ичида 5-босқич Молия вазирлиги Таваккалчилик даражаси паст ва ўртача бўлган, шунингдек, белгиланган муддатда қоидабузарликлар бартараф этилганлиги тўғрисида Молия вазирлигига ҳужжатларни тақдим этган таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотларида ташқи сифат назоратини ўтказмайди. Таваккалчилик даражаси ўртача бўлганда аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарлик ҳолатларини бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотларига огоҳлантириш хати юборилади. Таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан қоидабузарликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ташқи сифат назоратини ўтказиш тўғрисида буюртманома юборади. Таваккалчилик таҳлили натижаларига кўра 6-босқич Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда ташқи сифат назоратини ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради. 7 иш куни ичида 7-босқич Молия вазирлиги «Аудит» дастурий мажмуаси орқали ташқи сифат назоратини ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотини хабардор қилади. Ташқи сифат назоратининг бошланиш санасидан камида 10 кун олдин 8-босқич Аудиторлик ташкилоти Ташқи сифат назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжат ва ахборотларни, шу жумладан, электрон ахборот тизимларида сақланадиган ҳужжат ва ахборотларни тақдим этади. Ташқи сифат назорати бошланган кунда 9-босқич Молия вазирлиги Ташқи сифат назоратини ўтказади ва унинг натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради. 10 кундан ошмаган муддатда 10-босқич Молия вазирлиги Аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисида расмий веб-сайтда эълон қилади. Ташқи сифат назорати натижаларини улар тугатилганидан кейин Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритади. 3 иш куни ичида 11-босқич Молия вазирлиги Қуйидаги таъсирчан чоралардан бирини кўради: судга мурожаат қилиш; аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқариш. Қоидабузарликлар аниқланганда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда :

а) 6-банддаги «аудиторнинг малака» сўзлари «аудитор» сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Корхонанинг кузатув кенгаши ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлайди, шунингдек, аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда :

а) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри ёки талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёхуд маълумотнома;

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (ушбу ҳужжат фақат олий таълим ташкилотларининг битирувчилари учун тақдим этилади)»;

б) 28-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома»;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 28 сентябрь,

538-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Auditorlarni sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 4-avgustdagi PQ-5210-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 4-avgustdagi PQ-5210-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida auditorlik faoliyati sohasida malakali mutaxassislar tayyorlashning ilgʻor usullarini joriy etish va auditorlik faoliyatining normativ-huquqiy bazasini yanada takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning 10-bandiga muvofiq auditorlik tashkiloti faoliyati natijalarini tavakkalchilik tahlili asosida auditorlik tashkiloti ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibini belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“Audit” dasturiy majmuasi axborot tizimi va idoralararo axborot hamkorligi doirasida olingan maʼlumotlar asosida auditorlik tashkilotining tavakkalchilik tahlilini amalga oshirish;

tavakkalchilik tahlili natijasi va tavakkalchilik darajasini baholash yakunlari boʻyicha auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish;

tashqi sifat nazorati natijasida auditorlik tashkiloti faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklar va koʻrilgan choralar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Moliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish.

3. Moliya vazirligi auditorlik tashkilotlariga mazkur qarorning maqsadi va mazmunini tushuntirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni tashkil etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 538-son qaroriga 1-ILOVA

Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligi) tomonidan auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — tashqi sifat nazorati) tartibini belgilaydi.

2. Tashqi sifat nazorati oxirgi ikki moliyaviy hisobot davrida majburiy auditorlik tekshiruvini oʻtkazgan auditorlik tashkilotlariga nisbatan qoʻllaniladi.

3. Tijorat banklari moliyaviy hisobotini majburiy auditorlik tekshiruvidan oʻtkazgan auditorlik tashkilotlarini tashqi sifat nazoratidan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan birgalikda amalga oshiriladi.

4. Tashqi sifat nazorati Moliya vazirligi tomonidan auditorlarning respublika jamoat birlashmalari vakil(lar)ini jalb etgan holda amalga oshiriladi.

5. Auditorlik tashkilotlari auditorlarning respublika jamoat birlashmasi tomonidan tashqi sifat nazoratidan ixtiyoriy asosda oʻtishi mumkin. Nazoratning mazkur turi ushbu Nizomga muvofiq Moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladigan tashqi sifat nazoratini oʻtkazish deb hisoblanmaydi.

6. Auditorlik xizmatlarini koʻrsatishda “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga rioya qilinishi lozim boʻlgan auditorlik tashkilotlari faoliyati tashqi sifat nazoratining obyekti hisoblanadi.

Tashqi sifat nazoratini oʻtkazishda auditorlik tashkilotining moliya-xoʻjalik faoliyatiga aralashuvga yoʻl qoʻyilmaydi.

7. Qonuniylik va tashqi sifat nazorati natijalarining oshkoraligi tashqi sifat nazoratining asosiy tamoyillari hisoblanadi.

8. Auditorlik tashkilotining tashqi sifat nazoratidan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan axborotlarni taqdim etmasligi uni Auditorlik tashkilotlarining reyestridan chiqarishga asos hisoblanadi.

9. Auditorlik tashkilotining tashqi sifat nazorati mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.

10. Auditorlik tashkilotlarini tashqi sifat nazoratdan oʻtkazish muddati oʻn ish kunidan oshmasligi kerak.

2-bob. Tavakkalchilik tahlili va tashqi sifat nazoratini oʻtkazish tartibi

11. Tashqi sifat nazorati tavakkalchilik tahlili natijasi va auditorlik tashkiloti tomonidan auditorlik faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilishi sodir etilishi tavakkalchiligi darajasini (keyingi oʻrinlarda — tavakkalchilik darajasi) baholash yakunlari boʻyicha oʻtkaziladi.

12. Tavakkalchilik darajasi uch toifaga ajratiladi:

qoidabuzarliklar sodir etilishi tavakkalchiligi yuqori boʻlgan auditorlik tashkilotlari;

qoidabuzarliklar sodir etilishi tavakkalchiligi oʻrtacha boʻlgan auditorlik tashkilotlari;

qoidabuzarliklar sodir etilishi tavakkalchiligi past boʻlgan auditorlik tashkilotlari.

13. Eng koʻp sodir etiladigan qoidabuzarliklar roʻyxati Moliya vazirligi tomonidan shakllantiriladi va moliya vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Davriy yangilangan roʻyxat har yili 1-yanvarga qadar Moliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi.

14. Tavakkalchilik darajasi quyidagi koʻrsatkichlar boʻyicha tahlil qilinadi:

Moliya vazirligi tomonidan oʻtkazilgan oldingi tashqi sifat nazorati natijalari;

auditorlarning respublika jamoat birlashmalari tomonidan oʻtkazilgan tashqi sifat nazorati natijalari (mavjud boʻlganda);

auditorlik tashkilotlarining xalqaro auditorlik tashkilotlariga yoki assotsiatsiyalariga aʼzoligi (mavjud boʻlganda);

auditorlik tashkilotini tashkil etish va auditorlik faoliyatini amalga oshirish boʻyicha majburiy talablarga rioya etish, shuningdek, “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan majburiyatlarni bajarish;

auditorlik tashkilotining “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablarini buzadigan harakatlari (harakatsizligi) ustidan jismoniy yoki yuridik shaxslarning murojaatlari mavjudligi;

auditorlik tashkilotining muassislari (ishtirokchilari) tarkibida ilgari auditorlik faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun faoliyati tugatilgan auditorlik tashkilotining muassisi (ishtirokchisi) boʻlgan jismoniy shaxslarning mavjudligi.

15. Tavakkalchilik tahlili oʻtkazilganda quyidagi maʼlumot manbalaridan foydalaniladi:

“Audit” dasturiy majmuining axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Audit” dasturiy majmuasi) orqali tushgan maʼlumotlar;

auditorlarning respublika jamoat birlashmalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar, shuningdek, auditorlik tashkilotining hamda auditorlarning ishchanlik obroʻsi toʻgʻrisidagi axborotlar;

idoralararo axborot hamkorligi doirasida boshqa davlat organlari (Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi)dan tushgan (olingan) maʼlumotlar;

Moliya vazirligiga tushgan murojaatlar;

foydalanish uchun ochiq boʻlgan boshqa axborotlar.

16. Tavakkalchilik darajasini tahlil qilish Moliya vazirligi tomonidan har yili 1-fevralga qadar amalga oshiriladi, bundan auditorlik tashkiloti yoki auditorning harakatlari (harakatsizligi) ustidan jismoniy yoki yuridik shaxslarning murojaatlari tushgan hollar mustasno.

17. Moliya vazirligi tavakkalchilik tahlili natijalari boʻyicha aniqlangan tavakkalchilik darajasi toʻgʻrisida “Audit” dasturiy majmuasi orqali hisobot yilidan keyingi yilning 10-fevraliga qadar auditorlik tashkilotini xabardor qiladi.

18. Auditorlik tashkiloti uch ish kuni mobaynida aniqlangan qoidabuzarliklarning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi asoslantiruvchi maʼlumot va hujjatlarni “Audit” dasturiy majmuasi orqali taqdim etadi.

19. Belgilangan muddatda auditorlik tashkiloti tomonidan qoidabuzarlik holatlari bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan auditorlik tashkilotlariga Moliya vazirligi tomonidan auditorlik tashkilotini tashqi sifat nazoratidan oʻtkazishni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) bilan kelishish boʻyicha buyurtmanoma tayyorlanadi.

Tavakkalchilik darajasi oʻrtacha boʻlganda Moliya vazirligi auditorlik tashkiloti tomonidan qoidabuzarlik holatlarini bir oydan koʻp boʻlmagan muddatda bartaraf etish boʻyicha auditorlik tashkilotlariga ogohlantirish xati yuboradi. Qoidabuzarlik holatlari belgilangan muddatda bartaraf etilmasa, u auditorlik tashkiloti tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan auditorlik tashkiloti deb hisoblanadi va tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan auditorlik tashkilotlariga nisbatan qoʻllaniladigan chora-tadbirlar amalga oshiriladi.

Tavakkalchilik darajasi oʻrtacha va past boʻlganda Moliya vazirligi tomonidan vakolatli organga tashqi sifat nazoratini oʻtkazish boʻyicha buyurtmanoma qilinmaydi.

20. Tashqi sifat nazoratini oʻtkazish boʻyicha kelishuv buyurtmanomasi vakolatli organga quyidagilar ilova qilingan holda taqdim etiladi:

tavakkalchilik tahlili natijalari toʻgʻrisida axborot yoki auditorlik tashkiloti yoxud auditorning harakatlari (harakatsizligi) ustidan jismoniy yoki yuridik shaxslarning murojaati nusxasi;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish dasturi (savolnoma).

21. Tashqi sifat nazoratini oʻtkazish vakolatli organ bilan kelishilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining buyrugʻi chiqariladi:

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish uchun asos boʻladigan hujjatning nomi, raqami va sanasi;

auditorlik tashkilotining nomlanishi;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish muddati va davri;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazishda ishtirok etadigan shaxslar tarkibi;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish dasturi (savolnoma).

22. Moliya vazirligi “Audit” dasturiy majmuasi orqali tashqi sifat nazoratini oʻtkazishning muddati va predmeti koʻrsatilgan holda tashqi sifat nazoratining boshlanish sanasidan kamida oʻn kun oldin auditorlik tashkilotini xabardor qiladi.

23. Moliya vazirligi zarurat boʻlganda, maxsus bilim va koʻnikmalarga ega auditorlik faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan ekspertlarni tashqi sifat nazoratida qatnashishga jalb qilishi mumkin.

24. Tashqi sifat nazorati boshlanishidan oldin Moliya vazirligining tashqi sifat nazoratini oʻtkazuvchi masʼul vakili quyidagilarni amalga oshirishga majbur:

auditorlik tashkiloti rahbariga oʻz xizmat guvohnomasi va tashqi sifat nazoratini oʻtkazish huquqini beruvchi maxsus guvohnomasini koʻrsatish;

auditorlik tashkiloti rahbarini tashqi sifat nazoratini oʻtkazishning maqsadi va dasturi bilan tanishtirish;

“Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ni toʻldirish, kitob yoki uning elektron shaklini toʻldirish imkoni mavjud boʻlmagan taqdirda, bu haqida tashqi sifat nazorati dalolatnomasida qayd etish;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqning bir nusxasini auditorlik tashkiloti rahbariga tilxat asosida taqdim etish;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish vakolati va dasturiga (savolnomaga) rioya qilish.

25. Tashqi sifat nazoratini oʻtkazish toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi auditorlik tashkilotiga tilxat asosida taqdim etilgan kun tashqi sifat nazoratini oʻtkazish boshlangan kun hisoblanadi.

Auditorlik tashkilotining ushbu hujjatlarni qabul qilishdan bosh tortishi tashqi sifat nazoratini oʻtkazishni toʻxtatishga asos hisoblanmaydi. Bunday holatda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va unda keltirilgan sana tashqi sifat nazorati boshlangan kun hisoblanadi.

3-bob. Tashqi sifat nazorati natijalarini rasmiylashtirish tartibi

26. Tashqi sifat nazorati natijalari boʻyicha dalolatnoma tuziladi va unda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

dalolatnoma tuzilgan sana, vaqti, joyi va roʻyxatga olish raqami;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazgan vakolatli organlarning masʼul shaxslari familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi;

tashqi sifat nazorati toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining buyrugʻi raqami va sana;

auditorlik tashkilotining nomi va joylashgan joyi;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazishda ishtirok etish uchun jalb qilingan mutaxassislarning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi;

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish boshlangan sana va uni tugatish sanasi;

tashqi sifat nazorati natijalari boʻyicha xulosa.

27. Tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma imzolangan sana koʻrsatilgan holda tashqi sifat nazoratida ishtirok etgan barcha shaxslar tomonidan imzolanadi va kamida ikki nusxada tuziladi.

28. Auditorlik tashkilotiga tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma taqdim etilgan sanada tashqi sifat nazoratini oʻtkazish yakunlangan hisoblanadi. Auditorlik tashkiloti tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani olishdan bosh tortsa, bu haqida Moliya vazirligi tomonidan tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaga tegishli yozuv kiritiladi. Bunday holatda tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomaning bir nusxasi auditorlik tashkilotiga buyurtma xat qilib pochta orqali yuboriladi.

29. Tashqi sifat nazorati natijalariga koʻra aniqlangan qoidabuzarliklar boʻyicha Moliya vazirligi ularni bartaraf etish majburiyatini auditorlik tashkilotiga yuklaydigan va bunday qoidabuzarliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilaydigan bildirishnoma yuboradi. Bildirishnomada qoidabuzarliklarni bartaraf etish muddati bir oydan koʻp boʻlmasligi koʻrsatiladi.

30. Auditorlik tashkiloti bildirishnoma boʻyicha zarur hujjat va maʼlumotlarni taqdim etmagan taqdirda, Moliya vazirligi “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 43-moddasiga muvofiq auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlari reyestridan chiqaradi.

31. Moliya vazirligi auditorlik tashkilotining quyidagi qoidabuzarliklari aniqlanganda sudga murojaat qilishga haqli:

auditorlik faoliyatidan tashqari boshqa faoliyat turlari bilan shugʻullanish yoki faoliyat turining oʻzgarishi;

“Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunning 34-moddasida nazarda tutilgan auditorlik tekshiruvini oʻtkazish chogʻida cheklovlarning buzilishi;

bila turib soxta auditorlik xulosasini tuzganlik.

32. Tashqi sifat nazorati natijalari:

aniqlangan qoidabuzarliklar yuzasidan koʻrilgan choralar koʻrsatilgan holda Moliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi;

tashqi sifat nazorati tugatilganidan keyin uch kun ichida Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritiladi.

33. Tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma kamida besh yil saqlanadi. Tashqi sifat nazorati natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma manfaatdor shaxslarga faqat taqdim etish toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan sud qarori asosida taqdim etilishi mumkin.

4-bob. Tashqi sifat nazorati oʻtkaziladigan shaxslarning huquq va majburiyatlari

34. Auditorlik tashkiloti rahbari quyidagi huquqlarga ega:

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish jarayonida bevosita qatnashish va tashqi sifat nazoratiga tegishli masalalar boʻyicha tushuntirish berish;

Moliya vazirligining tashqi sifat nazorati bilan bogʻliq masalalarga aloqasi boʻlmagan talablarini bajarmaslik;

tashqi sifat nazorati natijalari bilan tanishish.

35. Auditorlik tashkiloti rahbari quyidagi majburiyatlarni zimmasiga oladi:

tashqi sifat nazoratini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan hujjat va axborotlarni, shu jumladan, elektron axborot tizimlarida saqlanadigan hujjat va axborotlarni taqdim etish;

tashqi sifat nazorati natijasida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish va oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

36. Tashqi sifat nazoratini amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

37. Auditorlik tashkiloti davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

38. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Auditorlik tashkiloti Auditorlik faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Moliya vazirligiga yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi. Har yili 20-yanvarga qadar 2-bosqich Moliya vazirligi Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining talablari boʻyicha eng koʻp sodir etiladigan qoidabuzarliklarning namunaviy roʻyxatidan kelib chiqib, auditorlik tashkiloti tomonidan qoidabuzarliklar sodir etilishi tavakkalchiligi darajasini aniqlaydi. Har yili 1-fevralga qadar 3-bosqich Moliya vazirligi Aniqlangan tavakkalchilik darajasi va qoidabuzarliklar toʻgʻrisida “Audit” dasturiy majmuasi orqali auditorlik tashkilotini xabardor qiladi. Har yili 10-fevralga qadar 4-bosqich Auditorlik tashkiloti Aniqlangan qoidabuzarliklarning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumot va hujjatlarni “Audit” dasturiy majmuasi orqali Moliya vazirligiga taqdim etadi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Moliya vazirligi Tavakkalchilik darajasi past va oʻrtacha boʻlgan, shuningdek, belgilangan muddatda qoidabuzarliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida Moliya vazirligiga hujjatlarni taqdim etgan tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan auditorlik tashkilotlarida tashqi sifat nazoratini oʻtkazmaydi. Tavakkalchilik darajasi oʻrtacha boʻlganda auditorlik tashkiloti tomonidan qoidabuzarlik holatlarini bir oydan koʻp boʻlmagan muddatda bartaraf etish boʻyicha auditorlik tashkilotlariga ogohlantirish xati yuboriladi. Tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan auditorlik tashkilotlari tomonidan qoidabuzarliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida hujjatlar taqdim etilmasa, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilga tashqi sifat nazoratini oʻtkazish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. Tavakkalchilik tahlili natijalariga koʻra 6-bosqich Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishgan holda tashqi sifat nazoratini oʻtkazish haqida buyruq chiqaradi. 7 ish kuni ichida 7-bosqich Moliya vazirligi “Audit” dasturiy majmuasi orqali tashqi sifat nazoratini oʻtkazish boʻyicha auditorlik tashkilotini xabardor qiladi. Tashqi sifat nazoratining boshlanish sanasidan kamida 10 kun oldin 8-bosqich Auditorlik tashkiloti Tashqi sifat nazoratini oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan hujjat va axborotlarni, shu jumladan, elektron axborot tizimlarida saqlanadigan hujjat va axborotlarni taqdim etadi. Tashqi sifat nazorati boshlangan kunda 9-bosqich Moliya vazirligi Tashqi sifat nazoratini oʻtkazadi va uning natijalari boʻyicha dalolatnomani rasmiylashtiradi. 10 kundan oshmagan muddatda 10-bosqich Moliya vazirligi Aniqlangan qoidabuzarliklar va koʻrilgan choralar toʻgʻrisida rasmiy veb-saytda eʼlon qiladi. Tashqi sifat nazorati natijalarini ular tugatilganidan keyin Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritadi. 3 ish kuni ichida 11-bosqich Moliya vazirligi Quyidagi taʼsirchan choralardan birini koʻradi: sudga murojaat qilish; auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlari reyestridan chiqarish. Qoidabuzarliklar aniqlanganda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 538-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 16-oktabrdagi 215-son qarori bilan tasdiqlangan Korxonalardagi ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-banddagi “auditorning malaka” soʻzlari “auditor” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Korxonaning kuzatuv kengashi ichki audit xizmati xodimlarini tanlov asosida tayinlaydi, shuningdek, auditorlik yoki nazorat qiluvchi organlar tekshiruvida ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati bilan bogʻliq kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ularning vakolatini muddatidan oldin tugatadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26-yanvardagi 38-son qarori bilan tasdiqlangan Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari boʻyicha oʻqitish va buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :

a) 16-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“davlat organi xodimi, oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadri yoki talabasi ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi yoxud maʼlumotnoma;

oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom nusxasi (ushbu hujjat faqat oliy taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilari uchun taqdim etiladi)”;

b) 28-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“davlat organi xodimi, oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadri ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi yoki maʼlumotnoma”;

yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 28-sentabr,

538-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.09.2022-y., 09/22/538/0862-son)

lex.uz