UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КЎРСАТКИЧЛАРИ

ДАСТУРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 184-бандига мувофиқ Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш, унда:

2022 — 2026 йилларда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 5 млн нафарга, экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш;

вилоятдаги 800 дан зиёд маданий объектларни бирма-бир реставрация қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни назарда тутиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 2-иловага мувофиқ;

Бухоро шаҳрида «Street Food» гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 3-иловага мувофиқ;

Бухоро вилоятининг туризм маршрутига кирган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўлларга ўрнатиладиган йўл кўрсаткичи белгиларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ;

«Қадимги Пойкент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш, музейлаштириш ҳамда археология паркини яратиш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

а) Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастур ҳамда Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликда иш юритишларини таъминлаш, бу борада юзага келган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш чораларини кўрсин;

б) Маданий мерос агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги «Бухоролик бой савдогар уй музейи» ёдгорлик мажмуасини «Файзулла Хўжаев уй-музейи» деб қайта номлаб, унинг янги экспозицияси яратилишини таъминласин;

в) Маданий мерос агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бухорода илмий туризмнинг манбашунослик йўналишини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш, ушбу йўналишда манбаларни таржима қилиш, илмий ишларда фойдаланиш учун тақдим қилиш ва нусха кўчириш, саҳҳофлик, муқовасозлик, қадимий ёзма манбаларнинг муляжларини тайёрлаш, кўргазмалар ўтказиш каби хизматларнинг ташкил этилишини таъминласин. Бунда:

Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни алоҳида коллекция ҳолида Бухорода сақланиши ва муҳофаза қилиниши масаласини ҳал этишни;

2022 — 2026 йилларда Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни таҳлил қилишни;

қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилиши бўйича зарур чораларнинг кўрилишини назарда тутсин.

4. Бухоро вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда «Туризм маҳалласи», «Туризм овули», «Туризм қишлоқлари»нинг ички йўллари, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш ишларини кейинги йиллардаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритилишини ҳамда унинг доирасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарорига 1-ИЛОВА

2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли

Т/р Кўрсаткичлар номи 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й. 2026 й. 1. Ички туристлар ташрифи сони (млн киши) 2,4 2,9 3,4 3,8 4,1 2. Хорижий сайёҳлар сони (минг киши) 450,0 900,0 1,200 1,500 1 800 3. Хизматлар экспорти (млн АҚШ долл) 121 200 230 270 300 4. Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг) 5,399 6,131 6,721 7,336 7,976 5. Меҳмонхоналар номер фондининг бандлик даражаси 45,0 51,0 61,0 71,0 93,0 6. Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг) 12,147 13,672 14,902 16,182 17,512 7. Меҳмонхоналар сони (дона) 178 198 218 238 258 8. Оилавий меҳмон уйлари сони (дона) 264 314 325 335 345 9. Хостеллар сони (дона) 55 61 66 71 76 10. Интернет (4G ва 5G технологияларини ҳисобга олган ҳолда) қамрови даражасини ошириб бориш 7 8 9 10 11

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарорига 2-ИЛОВА

2022 — 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Ҳисоб-китоб қиймати Молиялаштириш манбалари (млн.сўм) Масъул ижрочилар I. Туризм инфратузилма объектларини ташкил қилиш 1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги «Қўрғон» ва «Чорсу» маҳаллаларида «Туризм маҳалласи», Вобкент туманидаги Ширин қишлоғида «Ширин туризм этно қишлоғи», Аҳмад Дониш кўчасида «Туризм кўчаси», Бухоро шаҳридаги «Турки Жанди» маҳалласида «Туризм маҳалласи»ни ташкил қилиш. Бунда, «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоқлари» ва «Туризм кўчаси» ички йўлларини, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма тармоқларини таъмирлаш ишларини 2023 йилдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритиш. 1. Ушбу ҳудудларда «Туризм қишлоғи», «Туризм маҳалласи»ни ташкил қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. «Туризм маҳаллалари»да замонавий хизмат кўрсатиш марказлари ва хизмат кўчаларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш. 3. Ҳар бир лойиҳани ташкил этилишини мувофиқлаштириб бориш. 4. Лойиҳаларни 2023 йилдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритиш. 2022 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Маҳаллий бюджет маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги 2. Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонлари «E-AUKSION» ким ошди савдоларига қўйиш. 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш 3. E-AUKSION» ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш. Тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар чоракда Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 3. Бухоро шаҳридаги бўш турган 24 та таъмирталаб бўлган маданий мерос объектларини белгиланган тартибда туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш. 1. Таъмирталаб объектларда туризм хизматларини ташкил этиш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш. 2. Аниқланган тадбиркорлик субъектларига объектларни инвестиция киритиш шарти билан узоқ муддатли ижарага бериш. 3. Объектларда туризм хизматларини ташкил қилиш бўйича тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш. 2023 йил январь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 4. Вилоятдаги туризм маршрутларидаги объектларга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида қўшимча 50 нафар гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон) лар фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Вилоят ҳудудидаги туризм объектлари ва зиёратгоҳлар ҳудудида гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон) хизматини йўлга қўйиш. 2. Туризм маршрутлари бўйлаб ташкил этиладиган саёҳатларга гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон) лар томонидан доимий равишда сифатли хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш. 2023 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 5. Жондор туманида жойлашган қадимий «Варахшо» қалъаси ва Қоракўл туманида жойлашган «Қадимги Пойкент» археологик ёдгорлигини консервация қилиш, археологик ўрганишларни ўтказиш ҳамда ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилишини таъминлаш. 1. Қадимий «Варахшо» қалъаси ва «Қадимги Пойкент» археологик ёдгорликларини консервация қилиш ва археологик ўрганишларни ўтказиш бўйича соҳага оид мутахассисларни жалб қилиш. 2. «Қадимги Пойкент» археологик ёдгорлигида «Очиқ осмон остидаги» музей археологик паркини ташкил этиш. 3. Ўрганиш натижалари юзасидан ушбу тарихий объектларни ЮНЕСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. 4. Белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширилишини таъминлаш. 2025 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига ажратилган маблағлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 6. Бухоро вилоятида 2022 — 2026 йилларда жами жойлаштириш воситалари сонини 679 тага, улардаги ўринлар сонини эса 17512 тага етказиш. Бунда, 2026 йилга келиб: меҳмонхоналар сони — 258 тага; оилавий меҳмон уйлари сони — 345 тага; хостеллар сони — 76 тага етказилишини назарда тутиш. 1. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш. 2. Лойиҳанинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тармоқ жадваллари асосида мониторинг олиб бориш. 4. Белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш. 2026 йил сентябрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва тижорат банки кредитлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 7. Вилоятнинг туристик салоҳияти юқори ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан енгил конструкцияли 18 та туризм ахборот марказини ташкил этиш жойини белгилаб, дислокациясини тасдиқлаш. 1. Енгил конструкцияли 18 та туризм ахборот марказини ташкил этиш жойини белгилаш. 2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган намунавий лойиҳа асосида туризм ахборот маркази ташкил этиш учун ташаббускор тадбиркорни аниқлаш. 2026 йил сентябрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 8. Пешкў туманидаги «Абу Али Ибн Сино» музейидаги экспонатлар ва тарихий ашёлар сонини кўпайтириш, жумладан, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган қўлёзма ва экспонатлар нусхаларини кўчириб олиб келиш ва жойлаштириш юзасидан музейларга таклиф киритиш. 1. Музейдаги экспонатлар рўйхатини шакллантириш. 2. Абу Али ибн Сино ҳаётига алоқадор бўлган ноёб экспонатлар мавжуд хорижий музейларни аниқлаш. 3. Ушбу музейларга ноёб экспонатлардан нусха кўчириш бўйича таклиф юбориш. 2026 йил сентябрь - - Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 9. Вилоятдаги 800 дан ортиқ маданий мерос объектларини бирма-бир реставрация қилиш. 1. Вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш. 2. Таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассисларни жалб қилиш. 3. Тегишли тартибда реставрация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига ажратилган маблағлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги II. Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш 10. Бухоро аэропорти орқали мунтазам халқаро авиақатновлар сонини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш. 1. Бухоро халқаро аэропорти имкониятларини ўрганиш. 2022 йил ноябрь - - Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2. Халқаро авиаташувчилар ва хорижий туристик компаниялар билан 2022 — 2026 йилларда авиақатновларни ташкил этиш ва улар сонини ошириб бориш бўйича музокаралар олиб бориш ва самарали келишувларга эришиш. Ҳар ярим йилликда 11. Фанлар академияси Археология институтининг Бухоро филиалини ҳамда Бухоро давлат университетида Археология кафедрасини ташкил қилиш. 1. Ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023 йил март - - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси 12. Бухоро ихтисослаштирилган жайрон питомнигини 2022 — 2026 йиллар давомида замонавий туристик объектга айлантириш. Бунда, ушбу питомникнинг ташриф марказини (музейи, кузатиш минораси ва конференциялар зали) жиҳозлаш, автомобилда ва пиёда саёҳат қилиш маршрутларини ташкил қилиш, кузатиш минорасини барпо этиш, мобиль алоқа тизими орқали «Wi-Fi» ҳудудини ташкил қилиш ва экотуристик хизматларни жорий қилишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси киритиш. 2023 йил июль Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида - Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 13. Тасаввуф оламида машҳур бўлган «Қасри орифон» номи бренди остида «Етти пир» зиёратгоҳлари бўйича туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тарғибот қилиш. 1. Баҳовуддин Нақшбанд ҳаётлари ва тасаввуф тарихи билан боғлиқ «Қасри орифон» номини тасаввуф олами харитасига киритиш учун илмий асосланган тарғибот босма материаллари, қисқа метражли ҳужжатли фильм тайёрлаш ва хорижий диний илмий марказларга тақдим қилиш. 2. «Қасри орифон» номи бренди остида зиёрат туризм маҳсулотлари ва маршрутларини кўпайтириш ва тарғиб қилиш. 3. Бухоро шаҳрини хорижий мамлакатлардаги тасаввуф марказлари бўлган шаҳарлари билан «биродар шаҳарлар» келишувига эришиш. 2024 сентябрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази 14. Бухоро шаҳрида ўтказиладиган «Халқаро ёшлар туризми форуми»ни ташкил қилиш, республиканинг иқтидорли ёшларини танлаб, «Start-up» лойиҳалари билан иштирок этишини таъминлаш. 1. Халқаро ёшлар туризми форуми ўтказилишидан 2 ой олдин иқтидорли ёшларни танлов асосида танлаб олиш. 2. Танлов комиссияси таркибини шакллантириш. 3. Иқтидорли талабаларнинг «Start-up » лойиҳаларини танлаб олиш. Ҳар йили июнь ойида Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 15. «Арк қўрғони»нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмларини қайта тиклаш, консервация қилиш. 1. «Арк қўрғони»нинг вайрон қилинган қисмларининг пойдевор қисмини аниқлаш, археологик парк ташкил қилиш лойиҳасини хорижий малакали соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳаларни тегишли хорижий ҳамда маҳаллий тузилмалар билан келишилишини таъминлаш ҳамда экспертлар хулосалари асосида ташкил этиш. Алоҳида режа асосида - Давлат бюджетидан Маданий мерос агентлигига ажратилган маблағлар доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар III. Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва маданий туризм тадбирларини ташкил қилиш 16. Бухородан чиққан алломалар, хусусан, «Етти пир» уламоларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш. 1. «Етти пир» уламоларининг илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича соҳа мутахассислари ва уламолар иштирокида онлайн давра суҳбатларини ташкил этиш. 2. «Етти пир» алломалари илмий меросини ўрг�ниш, асарларини нашр этиш ва халқимизга етказиш чораларини кўриш. 3. «Етти пир» уламоларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган ҳужжатли филм ва кўрсатувлар яратиш ва интернет сайтларида жойлаштириш. 2023 йил август Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ижрочилар маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлар Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Кинематография агентлиги 17. Бухоро вилояти зиёрат туризм имкониятларини www.ziyаrattour.uz сайтини такомиллаштириш орқали кенг тарғиб қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш. 1. Зиёрат объектлари ҳақидаги маълумотларни (инглиз, рус ва бошқа тилларда) жойлаштириш. 2. Етти пир зиёратгоҳлари харитаси ва геолокациясини киритиш. 3. Етти пир ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи аудиолавҳалар жойлаштириш. 4. Етти пир асарлари ва уларнинг фаолияти ҳақида проспект, рисола ва бошқа презентацион нашрлар, китобларнинг хорижий тилларда PDF форматида жойлаштириш. 2023 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида - Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги IV. Туризм салоҳиятини тарғибот қилиш 18. Иркутск вилояти Братск шаҳрининг Бухоро шаҳри билан биродарлашганлигини инобатга олиб, мазкур ҳудуддан туристик алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Бухоро ва Братск шаҳарлари ўртасида туризм соҳасида сайёҳлик алмашинуви бўйича учрашувлар ташкил этиш. 2. Братск шаҳридан Бухоро шаҳрига сайёҳларни жалб қилиш бўйича келишувларга эришиш. 2022 йил ноябрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 19. Россия Федерацияси вакиллари учун туризмнинг агро-эко, эно, гастрономик шоппинг, зиёрат каби йўналишларида саёҳат қилишлари учун махсус турпакетлар тайёрлаш. 1. Вилоятдаги мавжуд туризм йўналишлари (агро-эко, эно, гастрономик шоппинг, зиёрат каби) тўғрисида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. 2. Турпакетлар таркибига вилоятдаги эко туризм марказлари: Бўрон тепа, Зикри кўли, Жайрон қўриқхонаси, Олот туз кони, «Bukhara Oasis desert&SPA» Жилвон жилоси, «Тўдакўл» сув омбори, Жонгелди, «Bukhara hunting» туризм марказларини киритиш. 2022 йил ноябрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, туроператорлар 20. Бухородаги Мир Араб мадрасасини боғлаган ҳолда «Аҳмад Ҳожи Қодиров изидан» номли махсус турпакетлар ишлаб чиқиш орқали чечен халқи учун саёҳатларни ташкил қилиш. 1. Туроператорлар томонидан имтиёз ва чегирмаларга эга турпакетлар тайёрлаш. 2. Чеченистон ва Бухоро вилоятидаги туроператорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. 3. Бухоронинг туристик салоҳиятини Чечинистон Республикасининг ОАВ ва интернет тармоқлари орқали кенг тарғиб қилиш. 2022 йил декабрь Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, туроператорлар 21. Бухорода таҳсил олган Маржонийнинг номини боғлаган ҳолда «Шаҳобутдин Маржоний изидан» номли махсус турпакет ишлаб чиқиб Татаристонда кенг тарғиб қилиш. 1. Туроператорлар томонидан имтиёз ва чегирмаларга эга турпакетлар тайёрлаш. 2. Татаристон ва Бухоро вилоятидаги туроператорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича учрашувлар ташкил этиш. 3. Бухоро вилоятидаги туроператорлар томонидан ишлаб чиқилган турпакетларни Татаристон Республикасининг ОАВ ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилиш. 2023 йил март Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги 22. Бухоро вилоятининг зиёрат туризми салоҳиятини кенг ёритиш орқали россиялик зиёратчилар сонини ошириш. 1. Вилоятда жойлашган «Етти Пир», «Абу Ҳафс Кабир Бухорий», «Сайфиддин Бохарзий», «Хўжа Булғор» ва бошқа зиёратгоҳлар ва уларнинг тарихини ўзида мужассамлаштирган рус тилидаги материаллар тайёрлаш ва россиялик саёҳатчилар орасида тарғиб қилиш. 2. Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини ўзида мужассам этган видеоролик ва тарғибот материалларини ишлаб чиқиш ва Россиянинг ОАВ ҳамда машҳур блогерларнинг ижтимоий тармоқларида тарғиб қилиш. Доимий Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, туроператорлар 23. Бухоро ва Қозон шаҳарларига биродарлашган шаҳарлар мақомини бериш бўйича таклиф тайёрлаш. 1. Қозон шаҳар мэриясига Бухоро ва Қозон шаҳарларига биродарлашган шаҳарлар мақомини бериш юзасидан таклиф хатини жўнатиш. 2. Татаристон Республикаси Ҳукумати ва Қозон шаҳар мэрияси вакилларини Бухорога ташрифини ташкиллаштириш. 3. Белгиланган тартибда Бухоро ва Қозон шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳар мақомини берилишига доир ўзаро келишув битимини имзолаш. 2023 йил март Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 24. «Татспиртпром» АЖ ва «Шохруд» АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали вино туризми ( энотуризм )ни ривожлантириш. 1. Татаристон Республикаси «Татспиртпром» АЖ ва «Шохруд» АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2. «Татспиртпром» АЖ вакилларининг Бухорога ташрифини ташкил қилиш ва вино туризми йўналишида келишувларга эришиш. 2023 йил май Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари «Шохруд» АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тара�қиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги V. Инфо-турлар ташкил этиш 25. Россия Федерациясидаги, хусусан, Татаристон Республикаси ҳамда Владимир вилоятидаги сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакиллари учун Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрига инфо-турларни ташкил қилиш. 1. Сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакилларини Бухоро вилояти билан таништириш бўйича таклиф хатларини жўнатиш. 2. Сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакилларини Бухорога ташрифини ташкиллаштириш, Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакиллари билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш бўйича шартномалар имзолаш. 2023 йил апрель Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарорига 3-ИЛОВА

Бухоро шаҳрида «Street Food» гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. «Street Food» гастрономик кўчасини ташкил этиш, ҳудудини белгилаш ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш 1. Ислом Каримов кўчасида «Street Food» гастрономик кўчасини (кейинги ўринларда — Гастрономик кўча) ташкил этиш мақсадида унинг ҳудудини белгилаш. 1. Гастрономик кўчаникириш ва чиқиш нуқталарини аниқлаш. 2. Гастрономик кўча харитасини тайёрлаш ва аниқланган нуқталарга ўрнатиш. 2022 йил 1 ноябрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2. Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Гастрономик кўчанинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича паспорт лойиҳасини тайёрлаш, тасдиқлаш ва ҳудуднинг бош режа дастурига киритиш ҳамда кўчанинг ташқи кўриниши ва намунавий эскиз лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 1. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. 2. Паспорт лойиҳаларини тайёрлаш. 3. Бош режа дастурига киритиш. 4. Эскиз лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2022 йил 10 ноябрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 3. Гастрономик кўчанинг топотасвирини тайёрлаш. 1. Топотасвир қилинадиган ҳудудларни аниқлаш. 2. Топотасвир тайёрлаш. 2022 йил 20 ноябрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 4. Тайёрланган топотасвир асосида ҳудудда аниқланган бўш ер майдонларига енгил конструкцияли овқатланиш нуқталари, салқин ичимликлар, кофетерий, санитария-гигиена шохобчалари ва туризм ахборот марказлари фаолияти савдосини ташкил этиш учун ушбу ер майдонларини лотларга ажратиш. 1. Топотасвир асосида бўш ер майдонларини аниқлаш. 2. Аниқланган бўш ер майдонларини лотларга ажратиш. 3. Лойиҳани белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли комиссиялар фаолиятини ташкил этиш. 4. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш. 2022 йил 1 декабрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 5. Кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар) учун махсус ҳудуд ажратилишини таъминлаш. 1. Мос келадиган ер участкаларини аниқлаш ва танлаш. 2. Ҳудудни ажратиш. 2022 йил 1 декабрь Бухоро вилояти ҳокимлиги 6. Гастрономик кўчани ташкил қилиш учун мўлжалланган кўча ва ер майдонларини тадбиркорларга муайян муддатга ўрнатилган тартибда вақтинчалик ижарага бериш чораларини кўриш. Белгиланган ҳудудларда овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш бўйича ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш. 1. Ер майдонларини тадбиркорларга муайян муддатга вақтинчалик ижарага бериш юзасидан аукцион савдоларига қўйиш. 2. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш. 3.Савдо ғолиблари билан ижара шартномалари расмийлаштирган ҳолда овқатланиш шаҳобчаларини ташкил қилиш. 4. Тадбиркорлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш. 2022 йил 10 декабрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги 7. Гастрономик кўчада ташкил этиладиган умумий овқатланиш шохобчалари менюсини учта (ўзбек, рус ва инглиз) тилда тайёрлаш. 1. Ресторанлар менюсидаги таомлар рўйхати ва унда фойдаланадиган асосий масаллиқларни хорижий тилларда таржима қилиш. 2. Ресторанлар менюсига таомларнинг хорижий тилларда чоп этилишини таъминлаш. 2022 йил 10 декабрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 8. Гастрономик кўчага ташриф буюрувчилар учун вино (Бухоро виноси) дегустациясини ташкил этиш. 1. Вино дегустацияси учун жой ажратиш. 2. Вино дегустациясини ташкил этиш. Доимий Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Шохруд» АЖ II. Гастрономик кўчанинг инфратузилмасини шакллантириш 9. Ташкил этиладиган гастрономик кўчада туристик ахборот марказлари ва санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштирилишини таъминлаш. 1. Мос келадиган ер участкаларини аниқлаш. 2. Қурилиш ишларини амалга ошириш. 2022 йил 1 ноябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат хавфсизлиги хизмати, Бухоро вилояти ҳокимлиги 10. Гастрономик кўчада мавжуд электр тармоқлари ҳолатини яхшилаш. 1. Мавжуд инфратузилмани хатловдан ўтказиш. 2. Дастур асосида ускуналарни янгилаш. 2022 йил 10 ноябрь «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги 11. Ташкил этилган гастрономик кўчада жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар объектларда «Хавфсиз шаҳар» концепциясини қўллаган ҳолда уларда қўшимча ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Кўча ҳудудида «Хавфсиз �аҳар» концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2. Ички ишлар органларининг таянч пункти жойлашувини белгилаш. 3. Таянч пункти фаолиятини йўлга қўйиш. 2022 йил 20 ноябрь Ички ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 12. Гастрономик кўчада махсус миллий таомлар образини яратган ҳолда селфи-зоналарни ташкил этиш. 1. Селфи-зоналар ўрнатиладиган жойларни аниқлаш. 2. Селфи-зона лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш. 3. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш. 2022 йил 1 декабрь «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги III. Гастрономик кўчани тарғиб қилиш ва оммавий тадбирлар ўтказиш 13. Ташкил этилган Гастрономик кўча тўғрисида республика оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълонлар бериш. 1. «Гастрономик кўча»ларни тарғиб қилувчи ахборот материаллари (баннер, видео, афиша)ни тайёрлаш. 2. Республика бўйлаб оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш. Доимий равишда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 14. Ислом Каримов кўчаси «Гастрономик кўча» мақомини олганлиги тўғрисидаги баннер ва тарғибот воситаларини ўрнатиш. 1. Тарғибот баннерларининг дизайнини ишлаб чиқиш. 2. Тарғибот баннерларини ўрнатиладиган жойларни аниқлаш. 3. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш. 2022 йил 1 декабрь «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 15. Гастрономик кўчада «Bukhara food caravan» гастрономик сайилини ташкил этиш. 1. Сайл сценарийсини ишлаб чиқиш. 2. Сайил ўтадиган кунларни белгилаш ва ўтказиш. 2022 йилдан бошлаб режа асосида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 16. Сайил муносабати билан тадбир ўтадиган жойларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериш ҳамда тартибга келтириш, шунингдек, турар жой биноларининг фасад қисмини тартибга келтириш чораларини кўриш. 1. Кўча ва унга туташ бўлган ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериб, тартибга келтириш бўйича гуруҳларни шакллантириш. 2. Турар жой биноларининг фасад қисмини тартибга келтириш бўйича мутасадди билан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Доимий равишда Бухоро вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 17. Сайил ўтказиш жараёнида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш. 1. Жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлиги таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ва амалга ошириш. 2. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли схемаларни тайёрлаган ҳолда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. Фестивал кунлари Ички ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 18. Сайил ўтказиладиган ҳамда аҳоли гавжум жойларда карантин қоидалари, санитария-гигиена талабларига амал қилинишини таъминлаш. 1. Ҳудудни санитария-гигиена талабларига риоя этилиши бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқиладиган йўриқномалар асосида иш ташкил этилишини таъминлаш ва самарали назоратини амалга ошириш. Доимий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат хавфсизлиги хизмати, Бухоро вилояти ҳокимлиги 19. Гастрономик кўчада миллий тасвирий ва амалий санъат кўргазмасини ташкил этиш. 1. Кўргазмада иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Кўргазма ташкил этиладиган жойларни, танлаш ва ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 2022 йил 20 ноябрь Ўзбекистон Бадиий академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 20. Гастрономик кўчада миниатюра ва рассомчилик маҳорат дарсларини ташкил этиш. 1. Маҳорат дарслари ўтувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Кўргазма ташкил этиладиган жойларни аниқлаш. 3. Концепциясини ишлаб чиққан ҳолда ташкил этиш. 2022 йил 20 ноябрь Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 21. Гастрономик кўчада халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ҳамда фольклор жамоаларининг чиқишларини ташкил этиш. 1. Тадбирлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш. 2. Жамоалар рўйхатини шакллантириш. 3. Жамоалар чиқишлари учун етарли шарт-шароит яратиш. 2022 йил 20 ноябрь Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 22. Гастрономик кўчада масхарабоз, гитарачи, саксофончи, скрипкачи ва бошқа мусиқа асбоблари ҳамда «Street dancer»ларнинг чиқишларини ташкил этиш. 1. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш. 2. Чиқишлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш, тадбирлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. Доимий Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 23. Гастрономик кўчада ҳавода муаллақ турувчи «Дарвеш», «Афсунгар», «Бухоро Амири» ва «Насриддин Афанди» масхарабозлар ва бошқа тарихий ҳамда афсонавий образларини яратиш. 1. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш. 2. Чиқишлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш. 3. Образларни яратиш ва ташкил этиш. 2022 йил 30 ноябрь Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 24. Хар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари кечки соат 19:00 дан 24:00 гача шоу, концерт, театрлашган томошалар ва спортчилар маҳорат намойишларини ташкил этиш. 1. Тадбирда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни аниқлаш. 3. Репертуар ва сценарийлар рўйхатини шакллантириш. 4. График асосида тадбир ўтказилишини таъминлаш. Доимий Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 25. Гастрономик кўчада ҳудудларида ахлат ташламаслик ва атроф муҳитни озодалигини таъминлашга қаратилган тарғибот баннерларини жойлаштириш, шунингдек, қўшимча чиқинди қутилар ҳамда кузатув камераларни ўрнатиш чораларини кўриш. 1. Тарғибот баннерларини ўрнатиладиган жойларни аниқлаш. 2. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш. Доимий Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 26. Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижроси мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. 1. Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни назорат қилиш ва сифатли бажарилишини таъминлаш. 2. Бажарилган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиб бориш. Ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарорига 4-ИЛОВА

Бухоро вилоятининг туризм маршрутига кирган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўлларга ўрнатиладиган йўл кўрсаткичи белгиларининг

Т/р Маданий мерос объекти номи Объектнинг жойлашган манзили Маданий мерос объектига олиб борувчи автомобиль йўли номи Ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар Бухоро тумани 1. «Чор Бакр» ансамбли «Шергирон» МФЙ 4Н162 «Бухоро ш-Чорбакр қ -Юринпоён қ» автомобиль йўлининг 5 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Ғиждувон тумани 2. «Абдухолиқ Ғиждувоний» ансамбли «Абдухолиқ Ғиждувоний» МФЙ 4К151 «Ғиждувон ш — Янгиработ қ — Ёсиман қ -Бешработ қ — Қулхатиб қ» автомобиль йўлининг 0,5 км.да Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 4 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 3. «Ғиждувон қўрғони» Ғиждувон тумани, «Қўрғон» МФЙ 4К147 «Ғиждувон — Шофиркон қ» автомобиль йўлининг 0,5 км.да 4. «Эски ҳаммом» Ғиждувон тумани, «Қўрғон» МФЙ 4К147 «Ғиждувон — Шофиркон қ» автомобиль йўлининг 0-0,5 км. оралиғида 5. «Бозори қаймоқ» масжиди Ғиждувон тумани, Арабон кўчаси 4К147 «Ғиждувон Шофиркон қ» автомобиль йўлининг 0-0,5 км. оралиғида Вобкент тумани 6. «Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий» «Пирмаст» МФЙ 4К149 «Новхар қ — Хонобод қ — Лабируд қ — Жангари қ — Янгиработ қ» автомобиль йўлининг 9 км.да Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 7. Вобкент минораси Вобкент тумани 4Р-66 «Азизобод қ — Вобкент ш» А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да 8. «Абдулазизхон» масжиди Вобкент тумани 4Р-66 «Азизобод қ — Вобкент ш» — А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да 9. «Эски ҳаммом» биноси «Вобкент» МФЙ, И.Бухорий кўчаси 4Р-66 «Азизобод қ — Вобкент ш» — А380 автомобиль йўлининг 25,0 км.да 4Р-66 «Азизобод қ.-Вобкент ш.- А380» автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 10. «Чашмаи Аюб» қадамжоси «Хайработча» МФЙ 4К212 «Ромитан — Харгўш-Хайработ» автомобиль йўлининг 25 км.да Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Шофиркон тумани 11. «Хўжа Ориф Моҳитобон ар-Ревгарий» Шофиркон тумани 4К168 «г» «4Р48 автойўлидан 4Р220 автойўлига шахобча» автомобиль йўлининг 0,8 км.да Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 12. «Вардонзе қўрғон» Шофиркон тумани, Вардонзе қишлоғи 4К155 «б» Вардонзе қишлоғига автомобиль йўлининг 4 км.ида Ромитан тумани 13. «Хўжа Али Ромитаний Азизон» Ромитан қўрғони 4К168 «б» «4Р48 автойўлидан Қўрғон қишлоғига шахобча» автомобиль йўлининг 0,5 км.да Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 14. «Хўжа Мухаммад Бобойи Сомосий» «Боғи туркон» МФЙ 4К164 «г» автомобиль йўлининг 0,4 км.да 15. «Чориқулбой кўприги» Ромитан тумани 4Р68 «Галаосиё қ — Ромитан ш — А380 автойўли» автомобиль йўлининг 8,5 км.да Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 16. «Хоки Мулломир» масжиди «Челонғу» МФЙ 4н-227 «Челонгу қ — Урганжи қ — Чандир қ — 4к-189» автомобиль йўлининг 0-1 км.да 3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 17. «Хўжа Ўббон» зиёратгоҳи «Боғи туркон» МФЙ 4Р75 «4Р66 автойўли — А380 автойўли — Варахша қ — Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш» автомобиль йўлининг 15 кмда Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2024 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 18. «Бўронтепа археологик ёдгорлиги» Ромитан тумани Чўл ҳудудида 4н-223 «А-380 — Ромитан ж/х — 4к-157» автомобиль йўлининг 1 км.да 19. «Хўжа Заффарон» зиёратгоҳи «Боғи туркон» МФЙ 4н-223 «А-380 айланма йўли — Ромитан ж/х — 4 к-157» автомобиль йўлининг 0-1 км.да 20. «Хўжа Ниёз Хоразмий» зиёратгоҳи Ромитан тумани 4н-157 «а» шахобча Хавлогарон қишлоғига автомобиль йўлининг 2-3 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2025 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Когон тумани 21. «Саид Амир Мир Кулол» «Янги ҳаёт» МФЙ 4Р65 «4Р63 автойўли (49 мк) — Азизобод қ — Когон ш» автомобиль йўлининг 42,5 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2025 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 22. Хўжа каъбул Аҳрор Вали «Сиёз Поён» МФЙ 4Р69 «Бухоро ш — 41-темир йўл разъезди — Навоий ш» автомобиль йўлининг 19 км.да Жондор тумани 23. «Шабурғон ота» ансамбли «Зиёрат» МФЙ 4Р75 «4Р66 автойўли — А380 автойўли — Варахша қ — Мохонкўл даҳаси-Қоракўл ш» автомобиль йўлининг 72 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2025 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 24. «Қизбиби ансамбли» «Ромиш» МФЙ 4Р72 «Далмун қ — Қизбиби қ — Чортут қ — А380 автойўли» автомобиль йўлининг 28 км.да 25. «Варахша» «Ромиш» МФЙ 4Р75 «4Р66 автойўли -А380 автойўли — Варахша қ — Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш» автомобиль йўлининг 31 км.да Қоровулбозор тумани 26. «Сардобаи Қоровулбозор» «Чўлқувар» МФЙ Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг 1 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 27. «Бўзачи сардобаси» «Бўзачи» МФЙ Қоровулбозор шох кўчаси автомобиль йўлининг 0.5 км.да Қоракўл тумани 28. «Пойкент археологик ёдгорлиги» «Шўробод» МФЙ 4К200 «Қоракўл темир йўл станцияси — Сайёт қ — Яккатут темир йўл станцияси» автомобиль йўлининг 21 км.да 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 29. «Шибирдон ота» тепа Қоракўл тумани, Қадимги Пойкент шаҳридан 12 км жануби-ғарбда 4Р-226 «М-37-Самарқанд-Ашхабод» автомобил йўли Пешку тумани 30. «Хўжа Пешку ансамбли» Б. Нақшбанд кўчаси 4к-168 автомобиль йўлининг 1 км.да 4Р48 автомобиль йўлининг 320 км.га 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Когон шаҳар 31. «Амир саройи» «Темир Йулчи» МФЙ, Когон шаҳри Когон шаҳри темир йўл вокзали ёнида Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Қадимги Пойкент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва музейлаштириш ҳамда археология паркини яратиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Ижро муддати Масъул ижрочилар I. «Қадимги Пойкент» археология объектини муҳофаза қилиш ва асрашга доир ишлар 1. «Қадимги Пойкент» археология объектининг (кейинги ўринларда — объект) муҳофаза ҳудуди бўйлаб сим тўр ёки тўсиқлар билан ўраб олиш. 2023 йил март Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Объект ва унинг муҳофаза ҳудуди бўйлаб ўтган маҳаллий йўлларда бошқа айланма йўллар қурилиши ҳисобига ҳаракатланишни чеклаш. Объектга олиб борувчи йўл ва пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш. 2023 йил апрель Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги 3. Объект ва унинг муҳофаза ҳудуди бўйлаб муҳофаза белгиларини ўрнатиш. 2023 йил май Бухоро вилояти ҳокимлиги 4. Объектнинг кириш қисмига объект тарихи ҳақида қисқа маълумот берувчи пешлавҳа ўрнатиш. 2024 йил май Бухоро вилояти ҳокимлиги II. Объектда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш 5. Объектда археологик тадқиқот ишларини олиб бориш. 2023 йил ноябрь Фанлар академияси 6. Объектда археологик тадқиқот ишларини олиб бориш учун хорижий тадқиқот институтларини жалб қилиш. Ҳар йили Фанлар академияси 7. Объектдаги тадқиқот ишлари олиб борилган бино ва иншоотларнинг сақланиб қолган қисмларида консервация ишларини амалга ошириш. Ҳар йили Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 8. Объектни музейлаштириш ва археология парки лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2023 йил ноябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 9. Объектдаги тадқиқот ишлари олиб борилган бино ва иншоотларнинг сақланиб қолган қисмларини музейлаштириш. 2025 йил август Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 10. «Қадимги Пойкент» ҳудудида археология паркини барпо этиш. 2026 йил октябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 11. Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларини реставрация қилиш. Доимий Фанлар академияси 12. Объектнинг ҳозирги ва тикланган кўринишларининг 3D моделларини яратиш. 2026 йил октябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 13. Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларининг 3D моделларини яратиш. Доимий Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 14. Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларининг каталогини яратиш. 2025 йил март Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги III. Объект билан боғлиқ инфратузилма ташкил этиш 15. Объектга ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш. 2023 йил август Бухоро вилояти ҳокимлиги 16. Объектни туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш. Объект музейлаштирилгандан кейин Туризм ва маданий мерос вазирлиги 17. Ташриф буюрувчилар учун соябон ва атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш. 2023 йил ноябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 28 сентябрь,

543-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/543/0866-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KOʻRSATKICHLARI

DASTURI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

MANZILLI ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyatida turizm sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosini taʼminlash, shuningdek Buxoro viloyatida turizmni jadal rivojlantirish boʻyicha alohida dasturni amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturining 184-bandiga muvofiq Buxoro viloyatida turizmni jadal rivojlantirish boʻyicha alohida dasturni amalga oshirish, unda:

2022 — 2026-yillarda xorijiy va mahalliy turistlar sonini 5 mln nafarga, eksport hajmini 600 mln AQSH dollariga yetkazish;

viloyatdagi 800 dan ziyod madaniy obyektlarni birma-bir restavratsiya qilish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni nazarda tutish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyatida turizm sohasini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;

2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyatida turizmni yanada rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 2-ilovaga muvofiq;

Buxoro shahrida “Street Food” gastronomik koʻchasini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar rejasi) 3-ilovaga muvofiq;

Buxoro viloyatining turizm marshrutiga kirgan madaniy meros obyektlariga olib boruvchi yoʻllarga oʻrnatiladigan yoʻl koʻrsatkichi belgilarining manzilli roʻyxati 4-ilovaga muvofiq;

“Qadimgi Poykent” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish, tadqiq etish, muzeylashtirish hamda arxeologiya parkini yaratish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Turizm va madaniy meros vazirligi:

a) Qurilish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Dastur hamda Chora-tadbirlar rejasida belgilangan topshiriqlarni amalga oshirish boʻyicha masʼul vazirlik, idora va boshqa tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish, ularning oʻzaro hamkorlikda ish yuritishlarini taʼminlash, bu borada yuzaga kelgan muammoli masalalarni tezkor hal qilib borish choralarini koʻrsin;

b) Madaniy meros agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda Buxoro shahridagi “Buxorolik boy savdogar uy muzeyi” yodgorlik majmuasini “Fayzulla Xoʻjayev uy-muzeyi” deb qayta nomlab, uning yangi ekspozitsiyasi yaratilishini taʼminlasin;

v) Madaniy meros agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Buxoroda ilmiy turizmning manbashunoslik yoʻnalishini rivojlantirish va tadqiq qilish, ushbu yoʻnalishda manbalarni tarjima qilish, ilmiy ishlarda foydalanish uchun taqdim qilish va nusxa koʻchirish, sahhoflik, muqovasozlik, qadimiy yozma manbalarning mulyajlarini tayyorlash, koʻrgazmalar oʻtkazish kabi xizmatlarning tashkil etilishini taʼminlasin. Bunda:

Buxoro davlat muzey qoʻriqxonasi hamda Buxoro viloyat axborot kutubxona markazi fondidagi noyob va alohida qiymatga ega boʻlgan nashrlarni alohida kolleksiya holida Buxoroda saqlanishi va muhofaza qilinishi masalasini hal etishni;

2022 — 2026-yillarda Buxoro davlat muzey qoʻriqxonasi hamda Buxoro viloyat axborot kutubxona markazi fondidagi qoʻlyozmalar, noyob va alohida qiymatga ega boʻlgan nashrlarni tahlil qilishni;

qoʻlyozmalar, noyob va alohida qiymatga ega boʻlgan nashrlarni YUNESKOning “Jahon xotirasi” roʻyxatiga kiritilishi boʻyicha zarur choralarning koʻrilishini nazarda tutsin.

4. Buxoro viloyati hokimligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi bilan birgalikda “Turizm mahallasi”, “Turizm ovuli”, “Turizm qishloqlari”ning ichki yoʻllari, ichimlik suvi va boshqa infratuzilma obyektlarini taʼmirlash ishlarini keyingi yillardagi “Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturlariga kiritilishini hamda uning doirasida tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov hamda Buxoro viloyati hokimi B.K. Zaripov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 543-son qaroriga 1-ILOVA

2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyatida turizm sohasini rivojlantirishning maqsadli

T/r Koʻrsatkichlar nomi 2022-y. 2023-y. 2024-y. 2025-y. 2026-y. 1. Ichki turistlar tashrifi soni (mln kishi) 2,4 2,9 3,4 3,8 4,1 2. Xorijiy sayyohlar soni (ming kishi) 450,0 900,0 1,200 1,500 1 800 3. Xizmatlar eksporti (mln AQSH doll) 121 200 230 270 300 4. Joylashtirish vositalaridagi xonalar soni (ming) 5,399 6,131 6,721 7,336 7,976 5. Mehmonxonalar nomer fondining bandlik darajasi 45,0 51,0 61,0 71,0 93,0 6. Joylashtirish vositalaridagi oʻrinlar soni (ming) 12,147 13,672 14,902 16,182 17,512 7. Mehmonxonalar soni (dona) 178 198 218 238 258 8. Oilaviy mehmon uylari soni (dona) 264 314 325 335 345 9. Xostellar soni (dona) 55 61 66 71 76 10. Internet (4G va 5G texnologiyalarini hisobga olgan holda) qamrovi darajasini oshirib borish 7 8 9 10 11

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 543-son qaroriga 2-ILOVA

2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyatida turizmni yanada rivojlantirish

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Hisob-kitob qiymati Moliyalashtirish manbalari (mln.soʻm) Masʼul ijrochilar I. Turizm infratuzilma obyektlarini tashkil qilish 1. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanidagi “Qoʻrgʻon” va “Chorsu” mahallalarida “Turizm mahallasi”, Vobkent tumanidagi Shirin qishlogʻida “Shirin turizm etno qishlogʻi”, Ahmad Donish koʻchasida “Turizm koʻchasi”, Buxoro shahridagi “Turki Jandi” mahallasida “Turizm mahallasi”ni tashkil qilish. Bunda, “Turizm mahallasi”, “Turizm qishloqlari” va “Turizm koʻchasi” ichki yoʻllarini, ichimlik suvi va boshqa infratuzilma tarmoqlarini taʼmirlash ishlarini 2023-yildagi “Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturlariga kiritish. 1. Ushbu hududlarda “Turizm qishlogʻi”, “Turizm mahallasi”ni tashkil qilish konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish. 2. “Turizm mahallalari”da zamonaviy xizmat koʻrsatish markazlari va xizmat koʻchalarining master rejalarini ishlab chiqish. 3. Har bir loyihani tashkil etilishini muvofiqlashtirib borish. 4. Loyihalarni 2023-yildagi “Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturlariga kiritish. 2022-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Mahalliy budjet mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qurilish vazirligi 2. Boʻsh turgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazgan holda salohiyatli hududlardan mehmonxona va xostellar qurish uchun belgilangan tartibda yer maydonlari “E-AUKSION” kim oshdi savdolariga qoʻyish. 1. Ishchi guruh shakllantirish. 2. Yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazib topotasvirlarni tayyorlash 3. E-AUKSION” kim oshdi savdolari orqali realizatsiya qilish choralarini koʻrish. qoʻyish. Tasdiqlangan reja-jadval asosida har chorakda Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari, tijorat banki kreditlari Buxoro viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 3. Buxoro shahridagi boʻsh turgan 24 ta taʼmirtalab boʻlgan madaniy meros obyektlarini belgilangan tartibda turizm, hunarmandchilik va xizmat koʻrsatish obyektlarini tashkil qilish maqsadida tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish. 1. Taʼmirtalab obyektlarda turizm xizmatlarini tashkil etish istagida boʻlgan tashabbuskor tadbirkorlarni aniqlash. 2. Aniqlangan tadbirkorlik subyektlariga obyektlarni investitsiya kiritish sharti bilan uzoq muddatli ijaraga berish. 3. Obyektlarda turizm xizmatlarini tashkil qilish boʻyicha tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam koʻrsatish. 2023-yil yanvar Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari, tijorat banki kreditlari Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 4. Viloyatdagi turizm marshrutlaridagi obyektlarga tashrif buyuruvchi mahalliy va xorijiy sayyohlarga sifatli xizmat koʻrsatish maqsadida qoʻshimcha 50 nafar gid-ekskursovod (hamroh tarjimon) lar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Viloyat hududidagi turizm obyektlari va ziyoratgohlar hududida gid-ekskursovod (hamroh tarjimon) xizmatini yoʻlga qoʻyish. 2. Turizm marshrutlari boʻylab tashkil etiladigan sayohatlarga gid-ekskursovod (hamroh tarjimon) lar tomonidan doimiy ravishda sifatli xizmat koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 5. Jondor tumanida joylashgan qadimiy “Varaxsho” qalʼasi va Qorakoʻl tumanida joylashgan “Qadimgi Poykent” arxeologik yodgorligini konservatsiya qilish, arxeologik oʻrganishlarni oʻtkazish hamda YUNESKOning madaniy meros roʻyxatiga kiritilishini taʼminlash. 1. Qadimiy “Varaxsho” qalʼasi va “Qadimgi Poykent” arxeologik yodgorliklarini konservatsiya qilish va arxeologik oʻrganishlarni oʻtkazish boʻyicha sohaga oid mutaxassislarni jalb qilish. 2. “Qadimgi Poykent” arxeologik yodgorligida “Ochiq osmon ostidagi” muzey arxeologik parkini tashkil etish. 3. Oʻrganish natijalari yuzasidan ushbu tarixiy obyektlarni YUNESKOning madaniy meros obyektlari roʻyxatiga kiritish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash. 4. Belgilangan vazifalarni sifatli amalga oshirilishini taʼminlash. 2025-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Davlat budjetidan Turizm va madaniy meros vazirligiga ajratilgan mablagʻlar Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Fanlar akademiyasi, Buxoro viloyati hokimligi 6. Buxoro viloyatida 2022 — 2026-yillarda jami joylashtirish vositalari sonini 679 taga, ulardagi oʻrinlar sonini esa 17512 taga yetkazish. Bunda, 2026-yilga kelib: mehmonxonalar soni — 258 taga; oilaviy mehmon uylari soni — 345 taga; xostellar soni — 76 taga yetkazilishini nazarda tutish. 1. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash. 2. Loyihaning tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Tarmoq jadvallari asosida monitoring olib borish. 4. Belgilangan muddatda foydalanishga topshirish. 2026-yil sentabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari va tijorat banki kreditlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 7. Viloyatning turistik salohiyati yuqori hududlarida tadbirkorlik subyektlari tomonidan yengil konstruksiyali 18 ta turizm axborot markazini tashkil etish joyini belgilab, dislokatsiyasini tasdiqlash. 1. Yengil konstruksiyali 18 ta turizm axborot markazini tashkil etish joyini belgilash. 2. Turizm va madaniy meros vazirligi bilan kelishilgan namunaviy loyiha asosida turizm axborot markazi tashkil etish uchun tashabbuskor tadbirkorni aniqlash. 2026-yil sentabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari, tijorat banki kreditlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qurilish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 8. Peshkoʻ tumanidagi “Abu Ali Ibn Sino” muzeyidagi eksponatlar va tarixiy ashyolar sonini koʻpaytirish, jumladan, Abu Ali Ibn Sino qalamiga mansub Turkiya, Buyuk Britaniya, Fransiya muzeylarida saqlanayotgan qoʻlyozma va eksponatlar nusxalarini koʻchirib olib kelish va joylashtirish yuzasidan muzeylarga taklif kiritish. 1. Muzeydagi eksponatlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Abu Ali ibn Sino hayotiga aloqador boʻlgan noyob eksponatlar mavjud xorijiy muzeylarni aniqlash. 3. Ushbu muzeylarga noyob eksponatlardan nusxa koʻchirish boʻyicha taklif yuborish. 2026-yil sentabr - - Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 9. Viloyatdagi 800 dan ortiq madaniy meros obyektlarini birma-bir restavratsiya qilish. 1. Viloyatdagi mavjud madaniy meros obyektlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Taʼmirlash va rekonstruksiya qilish uchun mahalliy va xorijiy olimlar, restavratorlar va boshqa eng nufuzli mutaxassislarni jalb qilish. 3. Tegishli tartibda restavratsiya qilish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Davlat budjetidan Turizm va madaniy meros vazirligiga ajratilgan mablagʻlar Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi II. Ichki va ziyorat turizmini rivojlantirish, yangi turistik marshrutlarni ishlab chiqish 10. Buxoro aeroporti orqali muntazam xalqaro aviaqatnovlar sonini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash va amalga oshirish. 1. Buxoro xalqaro aeroporti imkoniyatlarini oʻrganish. 2022-yil noyabr - - Transport vazirligi, “Uzbekistan Airways” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, Turizm va madaniy meros vazirligi 2. Xalqaro aviatashuvchilar va xorijiy turistik kompaniyalar bilan 2022 — 2026-yillarda aviaqatnovlarni tashkil etish va ular sonini oshirib borish boʻyicha muzokaralar olib borish va samarali kelishuvlarga erishish. Har yarim yillikda 11. Fanlar akademiyasi Arxeologiya institutining Buxoro filialini hamda Buxoro davlat universitetida Arxeologiya kafedrasini tashkil qilish. 1. Ishchi guruh tashkil etish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 3. Loyihani Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-yil mart - - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi 12. Buxoro ixtisoslashtirilgan jayron pitomnigini 2022 — 2026-yillar davomida zamonaviy turistik obyektga aylantirish. Bunda, ushbu pitomnikning tashrif markazini (muzeyi, kuzatish minorasi va konferensiyalar zali) jihozlash, avtomobilda va piyoda sayohat qilish marshrutlarini tashkil qilish, kuzatish minorasini barpo etish, mobil aloqa tizimi orqali “Wi-Fi” hududini tashkil qilish va ekoturistik xizmatlarni joriy qilishni nazarda tutuvchi “Yoʻl xaritasi”ni tasdiqlashni nazarda tutuvchi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini ishlab chiqish. 1. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini ishlab chiqish. 2. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi kiritish. 2023-yil iyul Loyiha-smeta hujjatlari asosida - Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 13. Tasavvuf olamida mashhur boʻlgan “Qasri orifon” nomi brendi ostida “Yetti pir” ziyoratgohlari boʻyicha turizm mahsulotlarini ishlab chiqish va targʻibot qilish. 1. Bahovuddin Naqshband hayotlari va tasavvuf tarixi bilan bogʻliq “Qasri orifon” nomini tasavvuf olami xaritasiga kiritish uchun ilmiy asoslangan targʻibot bosma materiallari, qisqa metrajli hujjatli film tayyorlash va xorijiy diniy ilmiy markazlarga taqdim qilish. 2. “Qasri orifon” nomi brendi ostida ziyorat turizm mahsulotlari va marshrutlarini koʻpaytirish va targʻib qilish. 3. Buxoro shahrini xorijiy mamlakatlardagi tasavvuf markazlari boʻlgan shaharlari bilan “birodar shaharlar” kelishuviga erishish. 2024 sentabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi 14. Buxoro shahrida oʻtkaziladigan “Xalqaro yoshlar turizmi forumi”ni tashkil qilish, respublikaning iqtidorli yoshlarini tanlab, “Start-up” loyihalari bilan ishtirok etishini taʼminlash. 1. Xalqaro yoshlar turizmi forumi oʻtkazilishidan 2 oy oldin iqtidorli yoshlarni tanlov asosida tanlab olish. 2. Tanlov komissiyasi tarkibini shakllantirish. 3. Iqtidorli talabalarning “Start-up ” loyihalarini tanlab olish. Har yili iyun oyida Loyiha-smeta hujjatlari asosida Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi 15. “Ark qoʻrgʻoni”ning bundan 100 yil oldin vayron qilingan qismlarini qayta tiklash, konservatsiya qilish. 1. “Ark qoʻrgʻoni”ning vayron qilingan qismlarining poydevor qismini aniqlash, arxeologik park tashkil qilish loyihasini xorijiy malakali soha mutaxassislarini jalb qilgan holda ishlab chiqish. 2. Loyihalarni tegishli xorijiy hamda mahalliy tuzilmalar bilan kelishilishini taʼminlash hamda ekspertlar xulosalari asosida tashkil etish. Alohida reja asosida - Davlat budjetidan Madaniy meros agentligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar III. Turizm salohiyatini targʻib qilish va madaniy turizm tadbirlarini tashkil qilish 16. Buxorodan chiqqan allomalar, xususan, “Yetti pir” ulamolarining hayoti va ilmiy merosini oʻrganish hamda ularni keng jamoatchilikka targʻib qilish. 1. “Yetti pir” ulamolarining ilmiy merosini oʻrganish va keng targʻib qilish boʻyicha soha mutaxassislari va ulamolar ishtirokida onlayn davra suhbatlarini tashkil etish. 2. “Yetti pir” allomalari ilmiy merosini oʻrg�nish, asarlarini nashr etish va xalqimizga yetkazish choralarini koʻrish. 3. “Yetti pir” ulamolarining hayoti va ilmiy merosiga bagʻishlangan hujjatli film va koʻrsatuvlar yaratish va internet saytlarida joylashtirish. 2023-yil avgust Loyiha-smeta hujjatlari asosida Ijrochilar mablagʻlari va jalb qilinadigan mablagʻlar Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Oʻzbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazi, Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi, Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi, Kinematografiya agentligi 17. Buxoro viloyati ziyorat turizm imkoniyatlarini www.ziyarattour.uz saytini takomillashtirish orqali keng targʻib qilish boʻyicha tegishli choralarni koʻrish. 1. Ziyorat obyektlari haqidagi maʼlumotlarni (ingliz, rus va boshqa tillarda) joylashtirish. 2. Yetti pir ziyoratgohlari xaritasi va geolokatsiyasini kiritish. 3. Yetti pir hayoti va ijodi haqida hikoya qiluvchi audiolavhalar joylashtirish. 4. Yetti pir asarlari va ularning faoliyati haqida prospekt, risola va boshqa prezentatsion nashrlar, kitoblarning xorijiy tillarda PDF formatida joylashtirish. 2023-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida - Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Oʻzbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazi, Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi IV. Turizm salohiyatini targʻibot qilish 18. Irkutsk viloyati Bratsk shahrining Buxoro shahri bilan birodarlashganligini inobatga olib, mazkur hududdan turistik aloqalarni yangi bosqichga olib chiqish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 1. Buxoro va Bratsk shaharlari oʻrtasida turizm sohasida sayyohlik almashinuvi boʻyicha uchrashuvlar tashkil etish. 2. Bratsk shahridan Buxoro shahriga sayyohlarni jalb qilish boʻyicha kelishuvlarga erishish. 2022-yil noyabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Buxoro shahar hokimligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 19. Rossiya Federatsiyasi vakillari uchun turizmning agro-eko, eno, gastronomik shopping, ziyorat kabi yoʻnalishlarida sayohat qilishlari uchun maxsus turpaketlar tayyorlash. 1. Viloyatdagi mavjud turizm yoʻnalishlari (agro-eko, eno, gastronomik shopping, ziyorat kabi) toʻgʻrisida keng targʻibot ishlarini amalga oshirish. 2. Turpaketlar tarkibiga viloyatdagi eko turizm markazlari: Boʻron tepa, Zikri koʻli, Jayron qoʻriqxonasi, Olot tuz koni, “Bukhara Oasis desert&SPA” Jilvon jilosi, “Toʻdakoʻl” suv ombori, Jongeldi, “Bukhara hunting” turizm markazlarini kiritish. 2022-yil noyabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, turoperatorlar 20. Buxorodagi Mir Arab madrasasini bogʻlagan holda “Ahmad Hoji Qodirov izidan” nomli maxsus turpaketlar ishlab chiqish orqali chechen xalqi uchun sayohatlarni tashkil qilish. 1. Turoperatorlar tomonidan imtiyoz va chegirmalarga ega turpaketlar tayyorlash. 2. Checheniston va Buxoro viloyatidagi turoperatorlar oʻrtasida oʻzaro hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish. 3. Buxoroning turistik salohiyatini Chechiniston Respublikasining OAV va internet tarmoqlari orqali keng targʻib qilish. 2022-yil dekabr Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Tashqi ishlar vazirligi, turoperatorlar 21. Buxoroda tahsil olgan Marjoniyning nomini bogʻlagan holda “Shahobutdin Marjoniy izidan” nomli maxsus turpaket ishlab chiqib Tataristonda keng targʻib qilish. 1. Turoperatorlar tomonidan imtiyoz va chegirmalarga ega turpaketlar tayyorlash. 2. Tatariston va Buxoro viloyatidagi turoperatorlar oʻrtasida oʻzaro hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish boʻyicha uchrashuvlar tashkil etish. 3. Buxoro viloyatidagi turoperatorlar tomonidan ishlab chiqilgan turpaketlarni Tatariston Respublikasining OAV va Internet jahon axborot tarmogʻi orqali keng targʻib qilish. 2023-yil mart Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Tashqi ishlar vazirligi 22. Buxoro viloyatining ziyorat turizmi salohiyatini keng yoritish orqali rossiyalik ziyoratchilar sonini oshirish. 1. Viloyatda joylashgan “Yetti Pir”, “Abu Hafs Kabir Buxoriy”, “Sayfiddin Boxarziy”, “Xoʻja Bulgʻor” va boshqa ziyoratgohlar va ularning tarixini oʻzida mujassamlashtirgan rus tilidagi materiallar tayyorlash va rossiyalik sayohatchilar orasida targʻib qilish. 2. Buxoroning ziyorat turizmi salohiyatini oʻzida mujassam etgan videorolik va targʻibot materiallarini ishlab chiqish va Rossiyaning OAV hamda mashhur blogerlarning ijtimoiy tarmoqlarida targʻib qilish. Doimiy Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, turoperatorlar 23. Buxoro va Qozon shaharlariga birodarlashgan shaharlar maqomini berish boʻyicha taklif tayyorlash. 1. Qozon shahar meriyasiga Buxoro va Qozon shaharlariga birodarlashgan shaharlar maqomini berish yuzasidan taklif xatini joʻnatish. 2. Tatariston Respublikasi Hukumati va Qozon shahar meriyasi vakillarini Buxoroga tashrifini tashkillashtirish. 3. Belgilangan tartibda Buxoro va Qozon shaharlari oʻrtasida birodarlashgan shahar maqomini berilishiga doir oʻzaro kelishuv bitimini imzolash. 2023-yil mart Loyiha-smeta hujjatlari asosida Buxoro shahar hokimligi, Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 24. “Tatspirtprom” AJ va “Shoxrud” AJ oʻrtasida hamkorlik aloqalarini oʻrnatish orqali vino turizmi ( enoturizm )ni rivojlantirish. 1. Tatariston Respublikasi “Tatspirtprom” AJ va “Shoxrud” AJ oʻrtasida hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2. “Tatspirtprom” AJ vakillarining Buxoroga tashrifini tashkil qilish va vino turizmi yoʻnalishida kelishuvlarga erishish. 2023-yil may Loyiha-smeta hujjatlari asosida Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari “Shoxrud” AJ, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy tara�qiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi V. Info-turlar tashkil etish 25. Rossiya Federatsiyasidagi, xususan, Tatariston Respublikasi hamda Vladimir viloyatidagi sayyohlik kompaniyalari va OAV vakillari uchun Buxoro viloyati va Buxoro shahriga info-turlarni tashkil qilish. 1. Sayyohlik kompaniyalari va OAV vakillarini Buxoro viloyati bilan tanishtirish boʻyicha taklif xatlarini joʻnatish. 2. Sayyohlik kompaniyalari va OAV vakillarini Buxoroga tashrifini tashkillashtirish, Buxoro viloyatida faoliyat koʻrsatuvchi sayyohlik kompaniyalari va OAV vakillari bilan oʻzaro aloqalarini yoʻlga qoʻyish boʻyicha shartnomalar imzolash. 2023-yil aprel Loyiha-smeta hujjatlari asosida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Tashqi ishlar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 543-son qaroriga 3-ILOVA

Buxoro shahrida “Street Food” gastronomik koʻchasini tashkil etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. “Street Food” gastronomik koʻchasini tashkil etish, hududini belgilash va xizmat koʻrsatish obyektlarini joylashtirish 1. Islom Karimov koʻchasida “Street Food” gastronomik koʻchasini (keyingi oʻrinlarda — Gastronomik koʻcha) tashkil etish maqsadida uning hududini belgilash. 1. Gastronomik koʻchanikirish va chiqish nuqtalarini aniqlash. 2. Gastronomik koʻcha xaritasini tayyorlash va aniqlangan nuqtalarga oʻrnatish. 2022-yil 1-noyabr Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 2. Xorijiy mamlakatlar tajribasidan kelib chiqib, Gastronomik koʻchaning infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha pasport loyihasini tayyorlash, tasdiqlash va hududning bosh reja dasturiga kiritish hamda koʻchaning tashqi koʻrinishi va namunaviy eskiz loyihalarini ishlab chiqish. 1. Xorijiy mamlakatlar tajribasini oʻrganish. 2. Pasport loyihalarini tayyorlash. 3. Bosh reja dasturiga kiritish. 4. Eskiz loyihalarini ishlab chiqish. 2022-yil 10-noyabr Buxoro viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 3. Gastronomik koʻchaning topotasvirini tayyorlash. 1. Topotasvir qilinadigan hududlarni aniqlash. 2. Topotasvir tayyorlash. 2022-yil 20-noyabr Buxoro viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 4. Tayyorlangan topotasvir asosida hududda aniqlangan boʻsh yer maydonlariga yengil konstruksiyali ovqatlanish nuqtalari, salqin ichimliklar, kofeteriy, sanitariya-gigiyena shoxobchalari va turizm axborot markazlari faoliyati savdosini tashkil etish uchun ushbu yer maydonlarini lotlarga ajratish. 1. Topotasvir asosida boʻsh yer maydonlarini aniqlash. 2. Aniqlangan boʻsh yer maydonlarini lotlarga ajratish. 3. Loyihani belgilangan tartibda koʻrib chiqish uchun tegishli komissiyalar faoliyatini tashkil etish. 4. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash. 2022-yil 1-dekabr Turizm va madaniy meros vazirligi, Qurilish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 5. Koʻchma savdo obyektlari (lotoklar, peshtaxtalar, palatkalar, avtodoʻkonlar va boshqalar) uchun maxsus hudud ajratilishini taʼminlash. 1. Mos keladigan yer uchastkalarini aniqlash va tanlash. 2. Hududni ajratish. 2022-yil 1-dekabr Buxoro viloyati hokimligi 6. Gastronomik koʻchani tashkil qilish uchun moʻljallangan koʻcha va yer maydonlarini tadbirkorlarga muayyan muddatga oʻrnatilgan tartibda vaqtinchalik ijaraga berish choralarini koʻrish. Belgilangan hududlarda ovqatlanish shaxobchalarini tashkil qilish boʻyicha tashabbuskor tadbirkorlarni aniqlash. 1. Yer maydonlarini tadbirkorlarga muayyan muddatga vaqtinchalik ijaraga berish yuzasidan auksion savdolariga qoʻyish. 2. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash. 3.Savdo gʻoliblari bilan ijara shartnomalari rasmiylashtirgan holda ovqatlanish shahobchalarini tashkil qilish. 4. Tadbirkorlar orasida targʻibot ishlarini olib borish. 2022-yil 10-dekabr Buxoro viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi 7. Gastronomik koʻchada tashkil etiladigan umumiy ovqatlanish shoxobchalari menyusini uchta (oʻzbek, rus va ingliz) tilda tayyorlash. 1. Restoranlar menyusidagi taomlar roʻyxati va unda foydalanadigan asosiy masalliqlarni xorijiy tillarda tarjima qilish. 2. Restoranlar menyusiga taomlarning xorijiy tillarda chop etilishini taʼminlash. 2022-yil 10-dekabr Buxoro viloyati hokimligi, Oʻzbekiston oshpazlar uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 8. Gastronomik koʻchaga tashrif buyuruvchilar uchun vino (Buxoro vinosi) degustatsiyasini tashkil etish. 1. Vino degustatsiyasi uchun joy ajratish. 2. Vino degustatsiyasini tashkil etish. Doimiy Agrosanoatni rivojlantirish agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi, “Shoxrud” AJ II. Gastronomik koʻchaning infratuzilmasini shakllantirish 9. Tashkil etiladigan gastronomik koʻchada turistik axborot markazlari va sanitariya-gigiyena shoxobchalarini joylashtirilishini taʼminlash. 1. Mos keladigan yer uchastkalarini aniqlash. 2. Qurilish ishlarini amalga oshirish. 2022-yil 1-noyabr Turizm va madaniy meros vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat xavfsizligi xizmati, Buxoro viloyati hokimligi 10. Gastronomik koʻchada mavjud elektr tarmoqlari holatini yaxshilash. 1. Mavjud infratuzilmani xatlovdan oʻtkazish. 2. Dastur asosida uskunalarni yangilash. 2022-yil 10-noyabr “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Buxoro viloyati hokimligi 11. Tashkil etilgan gastronomik koʻchada joylashgan umumiy ovqatlanish shoxobchalari va koʻngilochar obyektlarda “Xavfsiz shahar” konsepsiyasini qoʻllagan holda ularda qoʻshimcha ichki ishlar organlarining tayanch punktlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Koʻcha hududida “Xavfsiz �ahar” konsepsiyasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2. Ichki ishlar organlarining tayanch punkti joylashuvini belgilash. 3. Tayanch punkti faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 20-noyabr Ichki ishlar vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 12. Gastronomik koʻchada maxsus milliy taomlar obrazini yaratgan holda selfi-zonalarni tashkil etish. 1. Selfi-zonalar oʻrnatiladigan joylarni aniqlash. 2. Selfi-zona loyihalarini tayyorlash va belgilangan tartibda kelishish. 3. Oʻrnatish ishlarini amalga oshirish. 2022-yil 1-dekabr “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Buxoro viloyati hokimligi III. Gastronomik koʻchani targʻib qilish va ommaviy tadbirlar oʻtkazish 13. Tashkil etilgan Gastronomik koʻcha toʻgʻrisida respublika ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻi orqali eʼlonlar berish. 1. “Gastronomik koʻcha”larni targʻib qiluvchi axborot materiallari (banner, video, afisha)ni tayyorlash. 2. Respublika boʻylab ommaviy axborot vositalarida yoritilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 14. Islom Karimov koʻchasi “Gastronomik koʻcha” maqomini olganligi toʻgʻrisidagi banner va targʻibot vositalarini oʻrnatish. 1. Targʻibot bannerlarining dizaynini ishlab chiqish. 2. Targʻibot bannerlarini oʻrnatiladigan joylarni aniqlash. 3. Oʻrnatish ishlarini amalga oshirish. 2022-yil 1-dekabr “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi, Buxoro viloyati hokimligi 15. Gastronomik koʻchada “Bukhara food caravan” gastronomik sayilini tashkil etish. 1. Sayl ssenariysini ishlab chiqish. 2. Sayil oʻtadigan kunlarni belgilash va oʻtkazish. 2022-yildan boshlab reja asosida Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 16. Sayil munosabati bilan tadbir oʻtadigan joylarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, daraxtlarga shakl berish hamda tartibga keltirish, shuningdek, turar joy binolarining fasad qismini tartibga keltirish choralarini koʻrish. 1. Koʻcha va unga tutash boʻlgan hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, daraxtlarga shakl berib, tartibga keltirish boʻyicha guruhlarni shakllantirish. 2. Turar joy binolarining fasad qismini tartibga keltirish boʻyicha mutasaddi bilan tegishli chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Doimiy ravishda Buxoro viloyati hokimligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi 17. Sayil oʻtkazish jarayonida jamoat tartibi va fuqarolar xavfsizligini, yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash. 1. Jamoat tartibi va aholi xavfsizligi taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni va amalga oshirish. 2. Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tegishli sxemalarni tayyorlagan holda zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish. Festival kunlari Ichki ishlar vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 18. Sayil oʻtkaziladigan hamda aholi gavjum joylarda karantin qoidalari, sanitariya-gigiyena talablariga amal qilinishini taʼminlash. 1. Hududni sanitariya-gigiyena talablariga rioya etilishi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqiladigan yoʻriqnomalar asosida ish tashkil etilishini taʼminlash va samarali nazoratini amalga oshirish. Doimiy Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat xavfsizligi xizmati, Buxoro viloyati hokimligi 19. Gastronomik koʻchada milliy tasviriy va amaliy sanʼat koʻrgazmasini tashkil etish. 1. Koʻrgazmada ishtirok etuvchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Koʻrgazma tashkil etiladigan joylarni, tanlash va tashkil etish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 2022-yil 20-noyabr Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Buxoro viloyati hokimligi 20. Gastronomik koʻchada miniatura va rassomchilik mahorat darslarini tashkil etish. 1. Mahorat darslari oʻtuvchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Koʻrgazma tashkil etiladigan joylarni aniqlash. 3. Konsepsiyasini ishlab chiqqan holda tashkil etish. 2022-yil 20-noyabr Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, “Hunarmand” uyushmasi, Buxoro viloyati hokimligi 21. Gastronomik koʻchada xalq oʻyinlari, sport musobaqalari hamda folklor jamoalarining chiqishlarini tashkil etish. 1. Tadbirlar tashkil etiladigan joylarni aniqlash. 2. Jamoalar roʻyxatini shakllantirish. 3. Jamoalar chiqishlari uchun yetarli shart-sharoit yaratish. 2022-yil 20-noyabr Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 22. Gastronomik koʻchada masxaraboz, gitarachi, saksofonchi, skripkachi va boshqa musiqa asboblari hamda “Street dancer”larning chiqishlarini tashkil etish. 1. Koʻngillilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Chiqishlar tashkil etiladigan joylarni aniqlash, tadbirlar oʻtkazish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. Doimiy Madaniyat vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 23. Gastronomik koʻchada havoda muallaq turuvchi “Darvesh”, “Afsungar”, “Buxoro Amiri” va “Nasriddin Afandi” masxarabozlar va boshqa tarixiy hamda afsonaviy obrazlarini yaratish. 1. Koʻngillilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Chiqishlar tashkil etiladigan joylarni aniqlash. 3. Obrazlarni yaratish va tashkil etish. 2022-yil 30-noyabr Madaniyat vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 24. Xar haftaning shanba va yakshanba kunlari kechki soat 19:00 dan 24:00 gacha shou, konsert, teatrlashgan tomoshalar va sportchilar mahorat namoyishlarini tashkil etish. 1. Tadbirda ishtirok etuvchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Tadbir tashkil etiladigan joylarni aniqlash. 3. Repertuar va ssenariylar roʻyxatini shakllantirish. 4. Grafik asosida tadbir oʻtkazilishini taʼminlash. Doimiy Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 25. Gastronomik koʻchada hududlarida axlat tashlamaslik va atrof muhitni ozodaligini taʼminlashga qaratilgan targʻibot bannerlarini joylashtirish, shuningdek, qoʻshimcha chiqindi qutilar hamda kuzatuv kameralarni oʻrnatish choralarini koʻrish. 1. Targʻibot bannerlarini oʻrnatiladigan joylarni aniqlash. 2. Oʻrnatish ishlarini amalga oshirish. Doimiy Buxoro viloyati hokimligi, “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 26. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan topshiriqlar ijrosi monitoringini yuritish va natijasi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish. 1. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan topshiriqlarni nazorat qilish va sifatli bajarilishini taʼminlash. 2. Bajarilgan ishlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etib borish. Har oyning yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasida Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 543-son qaroriga 4-ILOVA

Buxoro viloyatining turizm marshrutiga kirgan madaniy meros obyektlariga olib boruvchi yoʻllarga oʻrnatiladigan yoʻl koʻrsatkichi belgilarining

T/r Madaniy meros obyekti nomi Obyektning joylashgan manzili Madaniy meros obyektiga olib boruvchi avtomobil yoʻli nomi Oʻrnatiladigan yoʻl koʻrsatkichlari Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar Buxoro tumani 1. “Chor Bakr” ansambli “Shergiron” MFY 4N162 “Buxoro sh-Chorbakr q -Yurinpoyon q” avtomobil yoʻlining 5 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Gʻijduvon tumani 2. “Abduxoliq Gʻijduvoniy” ansambli “Abduxoliq Gʻijduvoniy” MFY 4K151 “Gʻijduvon sh — Yangirabot q — Yosiman q -Beshrabot q — Qulxatib q” avtomobil yoʻlining 0,5 km.da Umumiy foydalanishdagi M-37 avtomobil yoʻliga 4 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 3. “Gʻijduvon qoʻrgʻoni” Gʻijduvon tumani, “Qoʻrgʻon” MFY 4K147 “Gʻijduvon — Shofirkon q” avtomobil yoʻlining 0,5 km.da 4. “Eski hammom” Gʻijduvon tumani, “Qoʻrgʻon” MFY 4K147 “Gʻijduvon — Shofirkon q” avtomobil yoʻlining 0-0,5 km. oraligʻida 5. “Bozori qaymoq” masjidi Gʻijduvon tumani, Arabon koʻchasi 4K147 “Gʻijduvon Shofirkon q” avtomobil yoʻlining 0-0,5 km. oraligʻida Vobkent tumani 6. “Xoʻja Mahmud Anjir Fagʻnaviy” “Pirmast” MFY 4K149 “Novxar q — Xonobod q — Labirud q — Jangari q — Yangirabot q” avtomobil yoʻlining 9 km.da Umumiy foydalanishdagi M-37 avtomobil yoʻliga 3 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 7. Vobkent minorasi Vobkent tumani 4R-66 “Azizobod q — Vobkent sh” A380 avtomobil yoʻlining 25,6 km.da 8. “Abdulazizxon” masjidi Vobkent tumani 4R-66 “Azizobod q — Vobkent sh” — A380 avtomobil yoʻlining 25,6 km.da 9. “Eski hammom” binosi “Vobkent” MFY, I.Buxoriy koʻchasi 4R-66 “Azizobod q — Vobkent sh” — A380 avtomobil yoʻlining 25,0 km.da 4R-66 “Azizobod q.-Vobkent sh.- A380” avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 10. “Chashmai Ayub” qadamjosi “Xayrabotcha” MFY 4K212 “Romitan — Xargoʻsh-Xayrabot” avtomobil yoʻlining 25 km.da Umumiy foydalanishdagi M-37 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Shofirkon tumani 11. “Xoʻja Orif Mohitobon ar-Revgariy” Shofirkon tumani 4K168 “g” “4R48 avtoyoʻlidan 4R220 avtoyoʻliga shaxobcha” avtomobil yoʻlining 0,8 km.da Umumiy foydalanishdagi M-37 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 12. “Vardonze qoʻrgʻon” Shofirkon tumani, Vardonze qishlogʻi 4K155 “b” Vardonze qishlogʻiga avtomobil yoʻlining 4 km.ida Romitan tumani 13. “Xoʻja Ali Romitaniy Azizon” Romitan qoʻrgʻoni 4K168 “b” “4R48 avtoyoʻlidan Qoʻrgʻon qishlogʻiga shaxobcha” avtomobil yoʻlining 0,5 km.da Umumiy foydalanishdagi A-380 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 14. “Xoʻja Muxammad Boboyi Somosiy” “Bogʻi turkon” MFY 4K164 “g” avtomobil yoʻlining 0,4 km.da 15. “Choriqulboy koʻprigi” Romitan tumani 4R68 “Galaosiyo q — Romitan sh — A380 avtoyoʻli” avtomobil yoʻlining 8,5 km.da Umumiy foydalanishdagi M-37 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 16. “Xoki Mullomir” masjidi “Chelongʻu” MFY 4n-227 “Chelongu q — Urganji q — Chandir q — 4k-189” avtomobil yoʻlining 0-1 km.da 3 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 17. “Xoʻja Oʻbbon” ziyoratgohi “Bogʻi turkon” MFY 4R75 “4R66 avtoyoʻli — A380 avtoyoʻli — Varaxsha q — Moxonkoʻl dahasi -Qorakoʻl sh” avtomobil yoʻlining 15 kmda Umumiy foydalanishdagi A-380 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2024-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 18. “Boʻrontepa arxeologik yodgorligi” Romitan tumani Choʻl hududida 4n-223 “A-380 — Romitan j/x — 4k-157” avtomobil yoʻlining 1 km.da 19. “Xoʻja Zaffaron” ziyoratgohi “Bogʻi turkon” MFY 4n-223 “A-380 aylanma yoʻli — Romitan j/x — 4 k-157” avtomobil yoʻlining 0-1 km.da 20. “Xoʻja Niyoz Xorazmiy” ziyoratgohi Romitan tumani 4n-157 “a” shaxobcha Xavlogaron qishlogʻiga avtomobil yoʻlining 2-3 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2025-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Kogon tumani 21. “Said Amir Mir Kulol” “Yangi hayot” MFY 4R65 “4R63 avtoyoʻli (49 mk) — Azizobod q — Kogon sh” avtomobil yoʻlining 42,5 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2025-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 22. Xoʻja kaʼbul Ahror Vali “Siyoz Poyon” MFY 4R69 “Buxoro sh — 41-temir yoʻl razyezdi — Navoiy sh” avtomobil yoʻlining 19 km.da Jondor tumani 23. “Shaburgʻon ota” ansambli “Ziyorat” MFY 4R75 “4R66 avtoyoʻli — A380 avtoyoʻli — Varaxsha q — Moxonkoʻl dahasi-Qorakoʻl sh” avtomobil yoʻlining 72 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2025-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 24. “Qizbibi ansambli” “Romish” MFY 4R72 “Dalmun q — Qizbibi q — Chortut q — A380 avtoyoʻli” avtomobil yoʻlining 28 km.da 25. “Varaxsha” “Romish” MFY 4R75 “4R66 avtoyoʻli -A380 avtoyoʻli — Varaxsha q — Moxonkoʻl dahasi -Qorakoʻl sh” avtomobil yoʻlining 31 km.da Qorovulbozor tumani 26. “Sardobai Qorovulbozor” “Choʻlquvar” MFY Qorovulbozor shoh koʻchasi avtomobil yoʻlining 1 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 27. “Boʻzachi sardobasi” “Boʻzachi” MFY Qorovulbozor shox koʻchasi avtomobil yoʻlining 0.5 km.da Qorakoʻl tumani 28. “Poykent arxeologik yodgorligi” “Shoʻrobod” MFY 4K200 “Qorakoʻl temir yoʻl stansiyasi — Sayyot q — Yakkatut temir yoʻl stansiyasi” avtomobil yoʻlining 21 km.da 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 29. “Shibirdon ota” tepa Qorakoʻl tumani, Qadimgi Poykent shahridan 12 km janubi-gʻarbda 4R-226 “M-37-Samarqand-Ashxabod” avtomobil yoʻli Peshku tumani 30. “Xoʻja Peshku ansambli” B. Naqshband koʻchasi 4k-168 avtomobil yoʻlining 1 km.da 4R48 avtomobil yoʻlining 320 km.ga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Kogon shahar 31. “Amir saroyi” “Temir Yulchi” MFY, Kogon shahri Kogon shahri temir yoʻl vokzali yonida Umumiy foydalanishdagi A-380 avtomobil yoʻliga 2 dona (ingliz, rus, oʻzbek tillarda) ziyoratgohni koʻrsatuvchi yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish 2023-yil dekabr Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 543-son qaroriga 5-ILOVA

“Qadimgi Poykent” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish, tadqiq etish va muzeylashtirish hamda arxeologiya parkini yaratish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. “Qadimgi Poykent” arxeologiya obyektini muhofaza qilish va asrashga doir ishlar 1. “Qadimgi Poykent” arxeologiya obyektining (keyingi oʻrinlarda — obyekt) muhofaza hududi boʻylab sim toʻr yoki toʻsiqlar bilan oʻrab olish. 2023-yil mart Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Obyekt va uning muhofaza hududi boʻylab oʻtgan mahalliy yoʻllarda boshqa aylanma yoʻllar qurilishi hisobiga harakatlanishni cheklash. Obyektga olib boruvchi yoʻl va piyodalar uchun yoʻlaklar tashkil etish. 2023-yil aprel Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi 3. Obyekt va uning muhofaza hududi boʻylab muhofaza belgilarini oʻrnatish. 2023-yil may Buxoro viloyati hokimligi 4. Obyektning kirish qismiga obyekt tarixi haqida qisqa maʼlumot beruvchi peshlavha oʻrnatish. 2024-yil may Buxoro viloyati hokimligi II. Obyektda ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish 5. Obyektda arxeologik tadqiqot ishlarini olib borish. 2023-yil noyabr Fanlar akademiyasi 6. Obyektda arxeologik tadqiqot ishlarini olib borish uchun xorijiy tadqiqot institutlarini jalb qilish. Har yili Fanlar akademiyasi 7. Obyektdagi tadqiqot ishlari olib borilgan bino va inshootlarning saqlanib qolgan qismlarida konservatsiya ishlarini amalga oshirish. Har yili Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi 8. Obyektni muzeylashtirish va arxeologiya parki loyihasini ishlab chiqish. 2023-yil noyabr Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi 9. Obyektdagi tadqiqot ishlari olib borilgan bino va inshootlarning saqlanib qolgan qismlarini muzeylashtirish. 2025-yil avgust Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi 10. “Qadimgi Poykent” hududida arxeologiya parkini barpo etish. 2026-yil oktabr Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 11. Qazishmalar natijasida qoʻlga kiritilgan arxeologiya ashyolarini restavratsiya qilish. Doimiy Fanlar akademiyasi 12. Obyektning hozirgi va tiklangan koʻrinishlarining 3D modellarini yaratish. 2026-yil oktabr Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi 13. Qazishmalar natijasida qoʻlga kiritilgan arxeologiya ashyolarining 3D modellarini yaratish. Doimiy Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi 14. Qazishmalar natijasida qoʻlga kiritilgan arxeologiya ashyolarining katalogini yaratish. 2025-yil mart Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi III. Obyekt bilan bogʻliq infratuzilma tashkil etish 15. Obyektga tashrif buyuruvchilar uchun avtomobil toʻxtash joyi, savdo va boshqa shoxobchalarni tashkil etish. 2023-yil avgust Buxoro viloyati hokimligi 16. Obyektni turistlar tashrif buyuradigan maskanga aylantirish uchun respublikada faoliyat yurituvchi sayyohlik tashkilotlariga infoturlar tashkil etish. Obyekt muzeylashtirilgandan keyin Turizm va madaniy meros vazirligi 17. Tashrif buyuruvchilar uchun soyabon va atrof muhitni kuzatish uchun binokl oʻrnatilishini taʼminlash. 2023-yil noyabr Turizm va madaniy meros vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 28-sentabr,

543-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.09.2022-y., 09/22/543/0866-son; 30.01.2025-y., 09/25/45/0084-son)

lex.uz