📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
ДАСТУРИ
2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган кўрсаткичларга эришиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ички ва хорижий туризм бозорлари учун ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш, туризм, маданий мерос, маданият ва санъат соҳалари инфратузилмасини яхшилаш, янги туризм хизматларини жорий қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш, соҳада янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
2022 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини янада ошириш юзасидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Оролбўйи минтақасининг ижтимоий ва маданий-маърифий салоҳиятини янада ошириш бўйича «Орол орзуси» дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Туризм ва маданий мерос вазирлигининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қуйидаги тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун маблағлар ажратилади:
Қорақалпоғистон Республикаси (кейинги ўринларда — ҳудуд), айниқса, Мўйноқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи матнли, видео материалларни қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва радиода мунтазам ёритиб бориш ҳамда туристик объектларга тарқатишни ташкил қилиш;
хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогер ва влогерлар иштирокида инфотурлар ташкил қилиш ва уларни ёритиб бориш;
Оролбўйи минтақасининг ижтимоий ва маданий-маърифий салоҳиятини янада ошириш бўйича «Орол орзуси» дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш.
3. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бошқа объектлар) ҳамда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш;
ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда туризмнинг сафари, экстремал, этно турлари бўйича ўзига хос туризм йўналишларини ташкил этиш;
ҳудудда янги йўловчи транспорти (автобус, микроавтобус ва бошқалар) йўналишларини кенгайтириш, уларнинг мунтазам қатновларини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, дарахтлар нобуд бўлишига йўл қўймаслик, ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, антропоген фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги икки ой муддатда Элликқалъа туманидаги «Шарқ юлдузи» овул фуқаролари йиғинининг «Ақчакўл» ҳудудида туристик дам олиш масканлари, савдо-кўнгилочар хизматларини ташкил этиш ва шу мақсадда зарур инфратузилмани барпо қилиш бўйича ҳудуднинг бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлансин.
5. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:
Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда Мўйноқ туманида йўқолиб бораётган тарихий «балиқчилар уйлари» ва уларга оид объектларни хатлов ва экспертизадан ўтказсин ҳамда хулосаларга кўра уларни белгиланган тартибда маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш;
«Ҳунарманд» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда ҳудуддаги ҳунармандлар томонидан яратиладиган сувенир маҳсулотлар турларини кўпайтириш, сувенир маҳсулотларида қорақалпоқ, Орол ва Мўйноқ анъаналари тимсоли ва денгизни тасвирловчи жараёнларни акс эттириш ҳамда уларнинг Тошкент, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида савдосини йўлга қўйиш;
Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети томонидан 2022 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида гид-экскурсовод сифатида фаолият олиб бориш истагини билдирган талабгорларга тегишли махсус амалий ўқув курсини ташкил этиш;
Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2022 йил сентябрь ойида Аҳмад Яссавий тариқати давомчиси Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференцияни юқори савияда ташкил қилиш ва тарғибот материаллари (Сулаймон Боқирғонийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик, тарқатма маълумотлар)ни тайёрлаш;
хорижий давлатлар ва республикада ўтказиладиган нуфузли туристик кўргазмаларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Чимбой тумани «Кокшиқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ўтов (қора уй) тайёрловчи ҳунармандлар устахоналарини миллий кўринишда таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштириш ишларини ташкил қилсин.
7. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:
Оролбўйи муаммолари, уларни бартараф этиш ҳамда минтақада туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан жаҳон ҳамжамиятини яқиндан таништириш, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар грантлари ва инвесторларнинг маблағларини ҳудудга жалб қилиш;
хорижий ҳамкорлар учун «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро мулоқот платформасини ташкил этиш ва Мўйноқда халқаро конференция ўтказиш;
«яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан Оролбўйи минтақасининг иқлимига мос дарахт ҳамда саксовул кўчатларини экишни тарғиб қилиш;
республикадаги ёшларнинг Мўйноқ туманига ташрифини ташкил этиш, маҳаллий ёшлар иштирокида маданий-кўнгилочар тадбир ва экологик акциялар ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳар ва туманларидан 500 нафардан фуқароларни республиканинг туристик ҳудудларига саёҳатларини ташкил этиш;
вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича қисқа муддатли (етти кундан кам бўлмаган) курсларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси билан биргаликда республиканинг туристик ҳудудларига саёҳатларни ҳамда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш графигини тасдиқласин.
10. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминласин, амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига ҳар ой якуни билан киритиб борсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 545-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг
Т/р Кўрсаткичлар номи 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й. 2026 й. 1. Ички туристлар ташрифи сони (минг киши) 552 663 774 885 996 2. Хорижий туристлар сони (минг киши) 50 80 110 150 180 3. Хизматлар экспорти (млн АҚШ долл) 13,5 25 36,5 48 59,5 4. Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони 1 005 1 200 1 360 1 555 1 905 5. Меҳмонхоналардаги хоналар фондининг бандлик даражаси 35,0 43,0 51,0 59,0 74,0 6. Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони 1 990 2 260 2 520 2 850 3 370 7. Меҳмонхоналар сони (дона) 36 40 42 44 50 8. Оилавий меҳмон уйлари сони (дона) 48 57 66 78 92 9. Хостеллар сони (дона) 23 29 35 41 48 10. Интернет (4G ва 5G технологияларини ҳисобга олган ҳолда) қамрови даражасини ошириб бориш 10 12 14 16 20
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 545-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Бажариш учун масъуллар I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш 1. Беруний туманида жойлашган «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳи ёнидаги «Муножат» тоғи ҳудудида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туризм инфратузилмасини яхшилаш. 1. «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳидан «Муножат» тоғигача бўлган 3 километр масофадаги йўлни асфальтлаш. 2. Асфальт йўл ёқасига пиёдалар йўлакчасини ётқизиш. 3. «Султон Увайс бобо» зиёратгоҳидан «Муножат» тоғигача бўлган 3 километр масофада электр энергиясини тортиш ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш. 4. «Муножат» тоғига чиқиш ва тушиш зиналарини замонавий кўринишда қайта таъмирлаш, зиналар бўйлаб дам олиш ўриндиқларини ўрнатиш. 5. «Муножат» тоғида Султон Увайс Қаронийнинг тиззаси ўрни қолган ва тишлари синган жойларни муҳофаза зонаси билан қоплаш ва атрофини ободонлаштириш. 2022-2023 йиллар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги 2. Тўрткўл туманидаги «Жанбасқалъа» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Ўрдак кўл» кўли бўйида «Фишинг тур», «Туя тур», ўтов лагерлари, контейнерлар, меҳмон уйлари, эко боғ, сув пляжи, пляж футболи, пляж волейболи, овқатланиш ва дам олиш масканини ташкил қилиш. 1. «Ўрдак кўл» ҳудудига олиб борувчи 3 километр ички йўлни таъмирлаш (ШПС ётқизиш). 2. «Ўрдак кўл» ҳудудига олиб борувчи 2,5 километрлик электр тармоғини тортиш. 3. Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қулайлик яратиш мақсадида кўл бўйида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. 2022 йил давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 3. Чимбой туманидаги «Кокшиқалъа» МФЙ ҳудудида ўтов (қора уй) тайёрловчи ҳунарман?лар фаолияти учун шарт-шароит яратиш. 1. «Кокшиқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ўтов (қора уй) тайёрловчи ҳунармандлар устахоналарини сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳолатга келтириш, жумладан, устахоналарни миллий кўринишда таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш. 2022 йил ноябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2. Мазкур ҳунармандлар фаолиятини ОАВда кенг ёритиш ва туристик маршрутга киритиш. Доимий равишда 4. Мўйноқ туманида аҳоли ва хизмат кўрсатиш объектларини сув билан таъминлаш учун артезиан қудуқларини қазиш. 1. Аҳоли ва хизмат кўрсатиш соҳаси тадбиркорлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, туманда артезиан қудуқларини қазиш нуқталарини аниқлаш. 2022 йил сентябрь Грант, ҳомийлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 2. Ушбу лойиҳаларга молиялаштиришни жалб қилиш мақсадида маҳаллий ва чет эллик донорлар билан тегишли ишларни ташкил этиш ва келишувларга эришиш чораларини кўриш. 3. Келишувларга асосан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш асосида артезиан қудуқларини бурғилаш, сув чиқариш ва локал фойдаланишга топширишни таъминлаш. 2022-2023 йиллар давомида 5. Сайёҳлар ташриф буюрадиган масканларда ўриндиқ, ёритиш чироқлари ва ахлат қутиларини ўрнатиш. 1. Сайёҳлар ташриф буюрадиган масканларни аниқлаш ва ўрнатиладиган ўриндиқ, ёритиш чироқлари, ахлат қутилари нуқталарини белгилаш. 2022 йил сентябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва масъул ижрочилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги 2. Ҳар бир объектда ўзига хослигидан келиб чиқиб, ўриндиқ, ёритиш чироқлари, ахлат қутиларини ўрнатиш. 2022-2023 йиллар 6. Қорақалпоғистон Республикасидаги туристик намойиш объектларига олиб борувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ах??рот йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. 1. Зиёратгоҳлар, асосий шоҳ кўчалар, туризм ва маданий мерос объектларига олиб борадиган йўл бўйида ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари нуқталарининг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2022 йил сентябрь Автомобиль йўллари қўмитаси маблағлари Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2. Шакллантирилган рўйхат бўйича «Oʼz Dst 3331:2018» стандарти асосида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. 2022-2023 йиллар 7. Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонларини «E-AUKSIO N » ким ошди савдоларига қўйиш. 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш. 3. E-AUKSIO N » ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш. Тасдиқланган режа-график асосида ҳар чоракда Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 8. Ташриф буюрувчиларга Устюрт платоси ҳудудида қулайликлар яратиш. 1. «Судочье» кўли бўйида ва Устюртдаги биринчи кўтарилишдаги тепалик ҳудудида айвонлар, ўриндиқ (скамейка), ахлат қутиларини ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. 2. Орол денгизига олиб борувчи автомобиль йўлларида «Орол» денгизи йўналишини ва масофасини кўрсатувчи йўл белгиларини ўрнатиш. 2022-2023 йиллар Маҳаллий бюджет, Автомобиль йўллари қўмитаси ва масъул ижрочилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш 9. Нукус шаҳридаги «Ашшикўл» кўли, «Дослиқ канали» ва Элликқалъа туманидаги «Ақчакўл» кўли атрофида пляж-рекреацион зоналари ва дирекция ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқиш. 1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳудудларни ўрганиш. 2022 йил сентябрь - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 3. Ўрганиш якуни бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил октябрь 10. Нукус шаҳридаги «Ашшикўл» кўли, Бўзатов туманидаги «Довудкўл» кўли, Тахтакўпир тумани «Қаратерен» ОФЙ ҳудудидаги «Боршитаў» тоғи ва «Қаратерен» кўли ҳудудида экотуризм маскани ва пляж зоналарини ташкил қилиш. 1. Мазкур ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш учун қаровсиз турган ер майдонларини хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижалари бўйича ушбу ерларни электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда инвесторларга сотиш . 2022 йил сентябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет ва манфаатдор тадбиркорлик субъектлари маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 3. Ташаббускорлар томонидан экотуризм маскани ва пляж зоналарини ташкил қилиш. 4. Ташкил этилган экотуризм маскани ва пляж зоналарини ОАВ орқали тарғиб қилиш. 2022-2023 йиллар давомида 11. Қўнғирот тумани «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлидан туристик объект сифатида фойдаланиш чораларини кўриш. 1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлининг туристик имкониятларини ўрганиш. 2. Ишчи гуруҳнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўлини туристик маршрутларга қўшиш ва уларга саёҳатлар ташкил қилиш. 3. «Давкескен» ёдгорлиги, «Барсакелмес» туз кони ва «Сариқамис» кўли тўғрисида тарғибот материалларини тайёрлаш. 2023 йил декабрь Лойиҳалаштириш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 12. Амударё бўйида янги экотуризм ва дам олиш масканларини барпо этиш. Нукус тумани ҳудудидан кесиб ўтувчиАмударё бўйида экотуризм масканлари, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматларини ташкил этишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш. 2022-2023 йиллар Банк кр?д?тлари ва тадбиркорлар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, тижорат банклари 13. Қорақалпоғистон Республикасида гид-таржимон сифатида фаолият олиб бориш истагини билдирган талабгорларни ўқитиш ва фаолият олиб бориш учун сертификат бериш. 1. Талабгорлар рўйхатни шакллантириш. 2. Махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ва сертификат тақдим қилиш. 2022 йил октябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети III. Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш 14. Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида туризм ташриф объектлари бўйлаб инфотурлар ташкил этиш. 1. Инфотурда иштирок этувчи туроператорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар рўйхатини шакллантириш. 2. Инфотурни юқори савияда ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда #karakalpakstan хэштеги билан тарғиб қилиш. 3. Туроператорлар ўртасида В2В форматида учрашувлар ташкил қилиш. 2022-2023 йиллар давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 15. Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш, хорижий давлатлар ва республикада ўтказиладиган нуфузли туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. 1. Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш. 2. Хорижий ва маҳаллий туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. 2022-2023 йиллар давомида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 16. Сайёҳлар кўришига тавсия этиладиган объектлар, ҳудудлар рўйхатини шакллантириш. 1. Рўйхатни тайёрлаш, мунтазам янгилаб бориш. 2. Тегишли маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, грант ва тадбиркорлар маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 17. Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ёритувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаш. Ҳудуднинг туризм салоҳияти, сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарихий ва маданий мерос объектлари тўғрисида туркум тарғибот кўрсатувларини тайёрлаш ва материаллар эфир ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилишини таъминлаш. 2022-2023 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё бўйлаб» телеканали, оммавий ахборот воситалари 18. Қорақалпоғистон Республикаси туманлари кесимида туристик интерактив харитани ишлаб чиқиш. 1. Қорақалпоғистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари бўйича тегишли ахборот, фото ва видеоматериалларни йиғиш. 2. Йиғилган материаллар асосида интерактив харитани ишлаб чиқиш. 2022 йил декабрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IV. Маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш 19. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва бошқа туманларида (Тахтакўпир, Чимбой, Кегейли ва бошқалар) маҳаллий ва хорижий туристлар учун ҳудуднинг гастрономик туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган «Орол балиқларидан 99 хил таом» халқаро гастрономик фестивалини ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш. 3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш. 4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. Ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда грант ва тадбиркорлар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ошпазлар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси 20. Ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида «Стихия» халқаро электрон мусиқа фестивалини ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш. 3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш. 4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари ҳомийлар ва манфаатдор тадбиркорлар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» ДУК, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳомий ташкилотлар 21. Устюрт яссилигидаги экстремал маршрут бўйлаб «Muynak Ralli» автомобиль мусобақасини ташкил қилиш ва ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш. 3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш. 4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ватанпарвар» МКТ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Мўйноқ туманида сайёҳлар учун « N avrUz» этнофестивалини ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш. 3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш. 4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, оммавий ахборот воситалари 23. Республиканинг туристик имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Мўйноқ туманида миллий от ўйинлари фестивалини ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2. Тадбир дастури тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва туроператорлар дастурларига киритилишини таъминлаш. 3. Тадбир ўтказиладиган жойларда керакли шароитларни яратиш. 4. Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 24. Аҳмад Яссавий тариқати давомчиси Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция ташкил қилиш. 1. Конференцияни ўтказиш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. 2022 йил сентябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант, ҳомийлар ва бошқа қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2. Конференцияни юқори савияда ташкил қилиш. 3. Халқаро конференция доирасида Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний)нинг ҳаёти ва ижодига бағишланган қорақалпоқ, ўзбек, инглиз тилларида брошюралар чоп этиш ва тарғибот материаллари (видеоролик, тарқатма маълумотлар)ни тайёрлаш чораларини кўриш. 2022 йил октябрь 25. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Базарбай Надиров номидаги академик вокал (опера) йўналиши бўйича ёш ижрочиларнинг романсиада халқаро кўрик-танловини ҳар уч йилда бир марта ўтказиш. 1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир марта Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 26. Амударё туманида ҳар икки йилда бир марта май ойида Республика болалар фольклор фестивалини ўтказиш. 1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 27. Тахтакўпир туманида айтишув (бахшилар айтишуви), чангқовуз чалиш ва қиссахонлик йўналиши бўйича Халқ ижодиёти фестивалини ўтказиш. 1. Танловни ташкил этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар смета лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги 28. Мўйноқ туманида симфоник оркестр ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш. 1. 2023 йил май ойида А. Навоий номидаги академик катта театрининг симфоник оркестр ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш. 2. 2024 йилда Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ва вокал ижрочиларининг концерт дастурини ўтказиш. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 29. Халқаро тасвирий ва амалий санъат биенналесини ўтказиш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Биеннале концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш. 3. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2022 йил октябрь Маҳаллий бюджет маблағлари Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 30. «Оролим қайт» мавзусида ёш рассомлар билан Орол денгизи бўйида пленэр ташкил этиш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Пленэр концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш. 3. Нукус шаҳри кўргазмалар залида пленэрда яратилган асарлардан иборат кўргазма ташкил этиш. 4. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2022 йил сентябрь Маҳаллий бюджет маблағлари Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 31. Қорақалпоғистон Республикасида чет эллик рассомлар иштирокида халқаро тасвирий санъат пленэрларини ташкил этиш орқали туризмни ривожлантириш. 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Пленэр концепцияси ва сметасини ишлаб чиқиш. 3. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2023 йил июль — декабрь Маҳаллий бюджет маблағлари Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 545-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022 — 2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини янада ошириш юзасидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг
Т/р Туман (шаҳар) номи Лойиҳа номи (мақсади) Лойиҳа ташаббускори Қуввати Лойиҳа қиймати (млн сўм) Иш ўринлари сони шундан Ишга тушириш муддати бирлик дона доимий иш ўринлари мавсумий иш ўрни Жами: 13 та лойиҳа 45 370 108 64 44 1. Беруний тумани Меҳмонхона ва бизнес марказини ташкил қилиш «Dubay Plaza» МЧЖ Ўрин 20 8 000 16 6 10 2023 йил ноябрь 2. Нукус шаҳри Меҳмонхона хизматини ташкил қилиш « N ITSA N UKUS» МЧЖ ўрин 60 12 000 18 8 10 2024 йил ноябрь 3. Нукус шаҳри Меҳмонхона (60 ўринли) хизматини ташкил қилиш «AYIM TUR» ХК ўрин 60 5 500 12 8 4 2024 йил сентябрь 4. Нукус шаҳри «Ашши кўл» бўйида дам олиш масканини ташкил қилиш «ETALO N E N GI N EERI N G STROY GROUP» МЧЖ ўрин 30 5 000 12 9 3 2024 йил сентябрь 5. Нукус шаҳри Экотуризм масканини ташкил қилиш «ISKA N DER TOURS» МЧЖ ўрин 200 920 7 3 4 2024 йил май 6. Тўрткўл тумани Экотуризм масканини ташкил қилиш «Reyim Gojar» МЧЖ ўрин 400 2 200 9 4 5 2024 йил декабрь 7. Элликқальа тумани Аҳолига дам олиш (балиқ таомларини тайёрлаш, балиқ овлаш, миллий қора уйларда дам олиш) марказини ташкил этиш «Бахтияр Аллабергенов» ФХ ўрин 200 400 9 5 4 2023 йил сентябрь 8. Нукус тумани Аҳолига дам олиш (балиқ таомларини тайёрлаш, балиқ овлаш, миллий қора уйларда дам олиш) марказини ташкил этиш «JALAL QORA N UKUS» ХК ўрин 500 3 550 12 7 5 2023-йил апрель 9. Мўйноқ тумани Туризм хизматини ташкил этиш «ABESKUM TUR» МЧЖ ўрин 400 1 600 5 4 1 2024 йил ноябрь 10. Нукус шаҳри Меҳмонхона ташкил этиш «Shayit mega sawda» МЧЖ ўрин 500 2 500 5 3 2 2023 йил декабрь 11. Нукус шаҳри Меҳмонхона ташкил этиш «SKY VISTA RESORT» МЧЖ ўрин 20 3 000 4 3 1 2023 йил декабрь 12. Нукус шаҳри Меҳмонхона ташкил этиш «Teniz tour» МЧЖ ўрин 20 6 000 8 5 3 2023 йил декабрь 13. Қўнғирот тумани Ўй меҳмонхонасини ташкил этиш «Kungrad N ice city» МЧЖ ўрин 6 400 3 2 1 2023 йил март
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 545-сон қарорига 4-ИЛОВА
Оролбўйи минтақасининг ижтимоий ва маданий-маърифий салоҳиятини янада ошириш бўйича «Орол орзуси»
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Бажариш учун масъуллар 1. «Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш. 1. «Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш. Бунда Оролбўйи муаммолари ва амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш, хорижий давлатлар ҳамда ташкилотларнинг эътибори ҳамда грант маблағларини жалб қилиш, ижтимоий тадбирларни ташкил қилиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш каби жиҳатларга эътибор қаратиш. 2022 йил сентябрь - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги 2. Зарур ҳужжатларни тайёрлаш, «Орол орзуси» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш. 3. Ташкилот фаолияти учун жой (офис) ажратиш. 2022 йил октябрь 2. Жаҳоннинг йирик пойтахтларида ҳамда нуфузли халқаро тадбирларда «Орол орзуси» концепцияси, Оролбўйи маданияти ва санъати бўйича тақдимотлар ўтказиш. 1. Ташкил этиладиган халқаро тадбирлар (экология ва атроф муҳитни асраш, аҳоли саломатлигини тиклаш, туризм) рўйхатини шакллантириш. 2. Халқаро ташкилотчиларга тадбирда Ўзбекистон делегациясининг иштироки тўғрисида маълум (хабар) қилиш. 3. Мутасадди давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон делегацияси аъзоларини шакллантириш. 4. Тадбир учун тақдимот материалларини тайёрлаш. Бунда «Орол орзуси» концепциясининг моҳияти, Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик, ижтимоий лойиҳалар, ҳудуднинг туризм имкониятлари, хорижий ҳамкор ва грантларни жалб қилиш масалаларига асосий эътибор қаратиш. 5. Делегация томонидан халқаро тадбир натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот ва таклиф киритиш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар 3. Оролбўйида ёшларни ўқитиш учун хорижий грантларни жалб қилиш. 1. Оролбўйидаги ёшларга сифатли таълим бериш ва таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий ташкилотлар, молия институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш. 2. Белгиланган тартибда грант маблағларини жалб қилиш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда Хорижий грантлар ва ҳомийлик хайриялари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 4. Нукус шаҳрида «Беш ташаббус» халқаро фестивалини ташкил этиш. «Беш ташаббус» халқаро фестивалини ташкил қилиш ва юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳукумат баёнини тасдиқлаш. Бунда республикадан ташқари туркий тилли ва қўшни мамлакатлардан ёшларни жалб қилиш, спорт тадбирларини уюштириш, маданий кўнгилочар чиқишлар ва Оролбўйига саёҳат ташкил қилиш каби масалаларга эътибор қаратиш. 2023 йил сентябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари Ёшлар ишлар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 5. «Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акциясини ўтказиш. Республикадаги таълим муассасаларида таълим олаётган бир гуруҳ ёшларнинг Оролбўйига ташрифини ташкил қилиш. Ташриф давомида экологик акция ўтказиш, ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиш ва Мўйноқ бўйлаб саёҳат уюштириш. Ҳар йили апрель ойида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант ва ижрочилар маблағлари Халқ таълими вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 6. «Оролбўйининг эзгу ният элчилари» халқаро тармоғини ташкил этиш. 1. «Оролбўйининг эзгу ният элчилари» халқаро мулоқот платформасини ташкил қилиш. 2022 йил сентябрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар 2. Платформага Оролбўйи ҳудудининг асраш ва ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган ҳамда қўшиб келаётган хорижий ташкилот, донор ва тадқиқотчиларни жалб қилиш. 3. Платформага хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар ва янги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар киритиб бориш. 4. Платформа аъзолари билан доимий равишда Оролбўйи ҳудудидаги масалалар юзасидан муҳокама ташкил қилиш ва амалий таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. доимий 7. Мўйноқда халқаро конференция ўтказиш. 1. «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро мулоқот платформасини ташкил этиш. 2. Мўйноқда Оролбўйида олиб борилаётган ишлар, ижтимоий ва экологик ҳолатга бағишланган халқаро конференция ўтказиш. 2023 йил март Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ижрочилар маблағлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 8. Оролбўйи минтақасини маданий ва ижтимоий ривожлантириш учун халқаро донорлар, жамғармалар ва хайрия ташкилотларини жалб қилиш. Халқаро донор, жамғарма ва хайрия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун жалб қилиш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 9. Сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Орол денгизининг маълум нуқталарига дунёнинг машҳур, таниқли шахслари номини бериш. 1. Орол денгизи ҳудудидан нуқталарни аниқлаш ва дунёнинг машҳур, таниқли шахслари номини шакллантириш (заруратга кўра машҳур, таниқли шахслар билан келишиш). 2. Интернет тармоғидаги хариталарга нуқталар ва уларнинг номини киритиш. 3. Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида амалга оширилган ишлар юзасидан тарғибот маълумотларини жойлаштириш. 2022-2023 йиллар Ижрочилар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 10. Сайёҳлар оқимини оширишда Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланиш. 1. Янги аэропорт фаолияти ва имкониятлари тўғрисида маълумотларни туристик ташкилотларига етказиш. 2. Оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида инфотурлар ташкил қилиш. 2022-2023 йиллар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, грант ва ижрочилар маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 11. Аҳолининг ўзига хос ҳунармандчилик анъаналарини қўллаб-қувватлаш орқали қорақалпоқ халқи, Орол ва Мўйноқ анъаналари тимсоли ва денгизни тасвирловчи сувенирлар ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш. 1. Фарғона вилоятидан тажрибали ҳунармандлар томонидан маҳорат сабоқларини ташкил қилиш. 2. Маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2022 йил октябрь Ижрочилар ва тадбиркорлар маблағлари «Ҳунарманд» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 3. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида ушбу маҳсулотларнинг савдосини йўлга қўйиш. 2022-2023 йиллар 12. Мўйноқ туманида сайёҳлар ташриф буюрадиган объектларни яратиш мақсадида Мўйноқ шаҳри ҳудудида жойлашган тарихий уйлар ва объектларни сақлаб қолиш чораларини кўриш. 1. Мўйноқ туманида йўқолиб бораётган тарихий балиқчилар уйи ва объектларни хатловдан ўтказиш. 2. Экспертиза хулосаларини тайёрлаш. 3. Уларни белгиланган тартибда маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш. 4. Тарихий объектларни сайёҳлар ташрифи масканига айлантириш ва тарғиботини ташкил этиш. 2022 йил сентябрь — декабрь Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
545-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
“YOʻL XARITASI”
MANZILLI ROʻYXATI
DASTURI
2022 — 2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmonida belgilangan koʻrsatkichlarga erishish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatidan samarali foydalanish, ichki va xorijiy turizm bozorlari uchun hududning jozibadorligini oshirish, turizm, madaniy meros, madaniyat va sanʼat sohalari infratuzilmasini yaxshilash, yangi turizm xizmatlarini joriy qilish, milliy hunarmandchilik mahsulotlari turlarini koʻpaytirish, sohada yangi ish oʻrinlarini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2022 — 2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasida turizm sohasini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
2022 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini yanada rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq;
2022 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini yanada oshirish yuzasidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxati 3-ilovaga muvofiq;
Orolboʻyi mintaqasining ijtimoiy va madaniy-maʼrifiy salohiyatini yanada oshirish boʻyicha “Orol orzusi” dasturi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki, Turizm va madaniy meros vazirligining budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan quyidagi targʻibot tadbirlarini amalga oshirish uchun mablagʻlar ajratiladi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi (keyingi oʻrinlarda — hudud), ayniqsa, Moʻynoq tumanining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi va turizm salohiyatini targʻib qiluvchi matnli, video materiallarni qoraqalpoq, oʻzbek, rus va ingliz tillarida tayyorlash, ommaviy axborot vositalarida, jumladan, televideniye va radioda muntazam yoritib borish hamda turistik obyektlarga tarqatishni tashkil qilish;
xorijiy va mahalliy ommaviy axborot vositalari vakillari, jurnalistlar, bloger va vlogerlar ishtirokida infoturlar tashkil qilish va ularni yoritib borish;
Orolboʻyi mintaqasining ijtimoiy va madaniy-maʼrifiy salohiyatini yanada oshirish boʻyicha “Orol orzusi” dasturida belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirish.
3. Quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni yanada rivojlantirishning asosiy maqsadlari etib belgilansin:
zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlari (mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turistik ahamiyatga ega boshqa obyektlar) hamda maxsus funksional va mavsumiy rekreatsion dam olish zonalarini yaratish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun xorijiy va mahalliy investitsiyalarni jalb qilish;
hududning ekomuhiti imkoniyatlarini hisobga olgan holda turizmning safari, ekstremal, etno turlari boʻyicha oʻziga xos turizm yoʻnalishlarini tashkil etish;
hududda yangi yoʻlovchi transporti (avtobus, mikroavtobus va boshqalar) yoʻnalishlarini kengaytirish, ularning muntazam qatnovlarini tashkil etish, tegishli transport infratuzilmasini rivojlantirish;
hududda noyob tabiiy obyektlar va majmualarni, oʻsimliklar va hayvonlarning genetik fondini saqlash, daraxtlar nobud boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik, oʻrmonzorlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, shuningdek, antropogen faoliyatning atrof muhitga salbiy taʼsirining oldini olish va kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda Turizm va madaniy meros vazirligi ikki oy muddatda Ellikqalʼa tumanidagi “Sharq yulduzi” ovul fuqarolari yigʻinining “Aqchakoʻl” hududida turistik dam olish maskanlari, savdo-koʻngilochar xizmatlarini tashkil etish va shu maqsadda zarur infratuzilmani barpo qilish boʻyicha hududning bosh rejasi ishlab chiqilishini taʼminlansin.
5. Turizm va madaniy meros vazirligi:
Madaniy meros agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda ikki oy muddatda Moʻynoq tumanida yoʻqolib borayotgan tarixiy “baliqchilar uylari” va ularga oid obyektlarni xatlov va ekspertizadan oʻtkazsin hamda xulosalarga koʻra ularni belgilangan tartibda madaniy meros obyektlari roʻyxatiga kiritish;
“Hunarmand” uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda hududdagi hunarmandlar tomonidan yaratiladigan suvenir mahsulotlar turlarini koʻpaytirish, suvenir mahsulotlarida qoraqalpoq, Orol va Moʻynoq anʼanalari timsoli va dengizni tasvirlovchi jarayonlarni aks ettirish hamda ularning Toshkent, Xiva, Buxoro va Samarqand shaharlarida savdosini yoʻlga qoʻyish;
Madaniy meros obyektlari muammolarini oʻrganish va turizmni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti hamda “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti tomonidan 2022-yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasida gid-ekskursovod sifatida faoliyat olib borish istagini bildirgan talabgorlarga tegishli maxsus amaliy oʻquv kursini tashkil etish;
Madaniyat vazirligi, Madaniy meros agentligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda 2022-yil sentabr oyida Ahmad Yassaviy tariqati davomchisi Hakim ota (Sulaymon Boqirgʻoniy) tavalludining 900 yilligiga bagʻishlangan xalqaro konferensiyani yuqori saviyada tashkil qilish va targʻibot materiallari (Sulaymon Boqirgʻoniyning hayoti va ijodiga bagʻishlangan videorolik, tarqatma maʼlumotlar)ni tayyorlash;
xorijiy davlatlar va respublikada oʻtkaziladigan nufuzli turistik koʻrgazmalarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini keng targʻib qilish choralarini koʻrsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Turizm va madaniy meros vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Chimboy tumani “Kokshiqalʼa” mahalla fuqarolar yigʻinida faoliyat olib borayotgan oʻtov (qora uy) tayyorlovchi hunarmandlar ustaxonalarini milliy koʻrinishda taʼmirlash va hududni obodonlashtirish ishlarini tashkil qilsin.
7. Turizm va madaniy meros vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, mutasaddi vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda:
Orolboʻyi muammolari, ularni bartaraf etish hamda mintaqada turizmni rivojlantirish boʻyicha amalga oshirilayotgan keng koʻlamli ishlar bilan jahon hamjamiyatini yaqindan tanishtirish, xorijiy davlatlar, xalqaro tashkilotlar grantlari va investorlarning mablagʻlarini hududga jalb qilish;
xorijiy hamkorlar uchun “Orolboʻyi ezgu niyat elchilari” xalqaro muloqot platformasini tashkil etish va Moʻynoqda xalqaro konferensiya oʻtkazish;
“yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida yoshlarning ekologik madaniyatini oshirish, tashrif buyuruvchi mahalliy va xorijiy sayyohlar tomonidan Orolboʻyi mintaqasining iqlimiga mos daraxt hamda saksovul koʻchatlarini ekishni targʻib qilish;
respublikadagi yoshlarning Moʻynoq tumaniga tashrifini tashkil etish, mahalliy yoshlar ishtirokida madaniy-koʻngilochar tadbir va ekologik aksiyalar tashkil etish choralarini koʻrsin.
8. Turizm va madaniy meros vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, “Hunarmand” uyushmasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining:
Qoraqalpogʻiston Respublikasining har bir shahar va tumanlaridan 500 nafardan fuqarolarni respublikaning turistik hududlariga sayohatlarini tashkil etish;
viloyatlar va Toshkent shahridagi milliy hunarmandchilik mahsulotlarini tayyorlash boʻyicha qisqa muddatli (yetti kundan kam boʻlmagan) kurslarni tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
9. Viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bir hafta muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi bilan birgalikda respublikaning turistik hududlariga sayohatlarni hamda qisqa muddatli kurslarni tashkil etish grafigini tasdiqlasin.
10. Turizm va madaniy meros vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorda belgilangan vazifalarning oʻz muddatida va sifatli bajarilishini taʼminlasin, amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida axborot, mavjud muammolar va ularni bartaraf etish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga har oy yakuni bilan kiritib borsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi Q.R. Sariyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 545-son qaroriga 1-ILOVA
2022 — 2026-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasida turizm sohasini rivojlantirishning
T/r Koʻrsatkichlar nomi 2022-y. 2023-y. 2024-y. 2025-y. 2026-y. 1. Ichki turistlar tashrifi soni (ming kishi) 552 663 774 885 996 2. Xorijiy turistlar soni (ming kishi) 50 80 110 150 180 3. Xizmatlar eksporti (mln AQSH doll) 13,5 25 36,5 48 59,5 4. Joylashtirish vositalaridagi xonalar soni 1 005 1 200 1 360 1 555 1 905 5. Mehmonxonalardagi xonalar fondining bandlik darajasi 35,0 43,0 51,0 59,0 74,0 6. Joylashtirish vositalaridagi oʻrinlar soni 1 990 2 260 2 520 2 850 3 370 7. Mehmonxonalar soni (dona) 36 40 42 44 50 8. Oilaviy mehmon uylari soni (dona) 48 57 66 78 92 9. Xostellar soni (dona) 23 29 35 41 48 10. Internet (4G va 5G texnologiyalarini hisobga olgan holda) qamrovi darajasini oshirib borish 10 12 14 16 20
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 545-son qaroriga 2-ILOVA
2022 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini yanada rivojlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Bajarish uchun masʼullar I. Turizm infratuzilmasini tashkil qilish 1. Beruniy tumanida joylashgan “Sulton Uvays bobo” ziyoratgohi yonidagi “Munojat” togʻi hududida mahalliy va xorijiy sayyohlar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida turizm infratuzilmasini yaxshilash. 1. “Sulton Uvays bobo” ziyoratgohidan “Munojat” togʻigacha boʻlgan 3 kilometr masofadagi yoʻlni asfaltlash. 2. Asfalt yoʻl yoqasiga piyodalar yoʻlakchasini yotqizish. 3. “Sulton Uvays bobo” ziyoratgohidan “Munojat” togʻigacha boʻlgan 3 kilometr masofada elektr energiyasini tortish va yoritish uskunalarini oʻrnatish. 4. “Munojat” togʻiga chiqish va tushish zinalarini zamonaviy koʻrinishda qayta taʼmirlash, zinalar boʻylab dam olish oʻrindiqlarini oʻrnatish. 5. “Munojat” togʻida Sulton Uvays Qaroniyning tizzasi oʻrni qolgan va tishlari singan joylarni muhofaza zonasi bilan qoplash va atrofini obodonlashtirish. 2022-2023-yillar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, mahalliy budjet va grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Madaniy meros agentligi 2. Toʻrtkoʻl tumanidagi “Janbasqalʼa” OFY hududida joylashgan “Oʻrdak koʻl” koʻli boʻyida “Fishing tur”, “Tuya tur”, oʻtov lagerlari, konteynerlar, mehmon uylari, eko bogʻ, suv plyaji, plyaj futboli, plyaj voleyboli, ovqatlanish va dam olish maskanini tashkil qilish. 1. “Oʻrdak koʻl” hududiga olib boruvchi 3 kilometr ichki yoʻlni taʼmirlash (SHPS yotqizish). 2. “Oʻrdak koʻl” hududiga olib boruvchi 2,5 kilometrlik elektr tarmogʻini tortish. 3. Mahalliy va xorijiy turistlar uchun qulaylik yaratish maqsadida koʻl boʻyida sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil qilish. 2022-yil davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 3. Chimboy tumanidagi “Kokshiqalʼa” MFY hududida oʻtov (qora uy) tayyorlovchi hunarman?lar faoliyati uchun shart-sharoit yaratish. 1. “Kokshiqalʼa” mahalla fuqarolar yigʻinida faoliyat olib borayotgan oʻtov (qora uy) tayyorlovchi hunarmandlar ustaxonalarini sayyohlar tashrif buyuradigan holatga keltirish, jumladan, ustaxonalarni milliy koʻrinishda taʼmirlash, hududni obodonlashtirish. 2022-yil noyabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, “Hunarmand” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 2. Mazkur hunarmandlar faoliyatini OAVda keng yoritish va turistik marshrutga kiritish. Doimiy ravishda 4. Moʻynoq tumanida aholi va xizmat koʻrsatish obyektlarini suv bilan taʼminlash uchun artezian quduqlarini qazish. 1. Aholi va xizmat koʻrsatish sohasi tadbirkorlari manfaatlarini hisobga olgan holda, tumanda artezian quduqlarini qazish nuqtalarini aniqlash. 2022-yil sentabr Grant, homiylar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 2. Ushbu loyihalarga moliyalashtirishni jalb qilish maqsadida mahalliy va chet ellik donorlar bilan tegishli ishlarni tashkil etish va kelishuvlarga erishish choralarini koʻrish. 3. Kelishuvlarga asosan chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash asosida artezian quduqlarini burgʻilash, suv chiqarish va lokal foydalanishga topshirishni taʼminlash. 2022-2023-yillar davomida 5. Sayyohlar tashrif buyuradigan maskanlarda oʻrindiq, yoritish chiroqlari va axlat qutilarini oʻrnatish. 1. Sayyohlar tashrif buyuradigan maskanlarni aniqlash va oʻrnatiladigan oʻrindiq, yoritish chiroqlari, axlat qutilari nuqtalarini belgilash. 2022-yil sentabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, mahalliy budjet va masʼul ijrochilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi, Madaniy meros agentligi 2. Har bir obyektda oʻziga xosligidan kelib chiqib, oʻrindiq, yoritish chiroqlari, axlat qutilarini oʻrnatish. 2022-2023-yillar 6. Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi turistik namoyish obyektlariga olib boruvchi umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida ax??rot yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish. 1. Ziyoratgohlar, asosiy shoh koʻchalar, turizm va madaniy meros obyektlariga olib boradigan yoʻl boʻyida oʻrnatiladigan yoʻl koʻrsatkichlari nuqtalarining manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil sentabr Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi mablagʻlari Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi 2. Shakllantirilgan roʻyxat boʻyicha “Oʼz Dst 3331:2018” standarti asosida yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish. 2022-2023-yillar 7. Boʻsh turgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazgan holda salohiyatli hududlardan mehmonxona va xostellar qurish uchun belgilangan tartibda yer maydonlarini “E-AUKSIO N ” kim oshdi savdolariga qoʻyish. 1. Ishchi guruh shakllantirish. 2. Yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazib topotasvirlarni tayyorlash. 3. E-AUKSIO N ” kim oshdi savdolari orqali realizatsiya qilish choralarini koʻrish. qoʻyish. Tasdiqlangan reja-grafik asosida har chorakda Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari, tijorat banki kreditlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 8. Tashrif buyuruvchilarga Ustyurt platosi hududida qulayliklar yaratish. 1. “Sudochye” koʻli boʻyida va Ustyurtdagi birinchi koʻtarilishdagi tepalik hududida ayvonlar, oʻrindiq (skameyka), axlat qutilarini oʻrnatish, sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil qilish. 2. Orol dengiziga olib boruvchi avtomobil yoʻllarida “Orol” dengizi yoʻnalishini va masofasini koʻrsatuvchi yoʻl belgilarini oʻrnatish. 2022-2023-yillar Mahalliy budjet, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va masʼul ijrochilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi II. Turizm sohasida yangi xizmat turlarini kengaytirish va xizmat sifatini yaxshilash 9. Nukus shahridagi “Ashshikoʻl” koʻli, “Dosliq kanali” va Ellikqalʼa tumanidagi “Aqchakoʻl” koʻli atrofida plyaj-rekreatsion zonalari va direksiya tashkil qilish masalasini oʻrganib chiqish. 1. Tegishli vazirlik va idoralar vakillaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Ishchi guruh tomonidan ushbu hududlarni oʻrganish. 2022-yil sentabr - Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 3. Oʻrganish yakuni boʻyicha tegishli takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil oktabr 10. Nukus shahridagi “Ashshikoʻl” koʻli, Boʻzatov tumanidagi “Dovudkoʻl” koʻli, Taxtakoʻpir tumani “Qarateren” OFY hududidagi “Borshitaoʻ” togʻi va “Qarateren” koʻli hududida ekoturizm maskani va plyaj zonalarini tashkil qilish. 1. Mazkur hududlarda turizm xizmatlarini tashkil etish uchun qarovsiz turgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlov natijalari boʻyicha ushbu yerlarni elektron onlayn-auksion orqali belgilangan tartibda investorlarga sotish . 2022-yil sentabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, mahalliy budjet va manfaatdor tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 3. Tashabbuskorlar tomonidan ekoturizm maskani va plyaj zonalarini tashkil qilish. 4. Tashkil etilgan ekoturizm maskani va plyaj zonalarini OAV orqali targʻib qilish. 2022-2023-yillar davomida 11. Qoʻngʻirot tumani “Davkesken” yodgorligi, “Barsakelmes” tuz koni va “Sariqamis” koʻlidan turistik obyekt sifatida foydalanish choralarini koʻrish. 1. Ishchi guruh tuzgan holda “Davkesken” yodgorligi, “Barsakelmes” tuz koni va “Sariqamis” koʻlining turistik imkoniyatlarini oʻrganish. 2. Ishchi guruhning ijobiy xulosasi olingan taqdirda, “Davkesken” yodgorligi, “Barsakelmes” tuz koni va “Sariqamis” koʻlini turistik marshrutlarga qoʻshish va ularga sayohatlar tashkil qilish. 3. “Davkesken” yodgorligi, “Barsakelmes” tuz koni va “Sariqamis” koʻli toʻgʻrisida targʻibot materiallarini tayyorlash. 2023-yil dekabr Loyihalashtirish uchun Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 12. Amudaryo boʻyida yangi ekoturizm va dam olish maskanlarini barpo etish. Nukus tumani hududidan kesib oʻtuvchiAmudaryo boʻyida ekoturizm maskanlari, umumiy ovqatlanish va mehmonxona xizmatlarini tashkil etishga yoʻnaltirilgan loyihalarni amalga oshirish. 2022-2023-yillar Bank kr?d?tlari va tadbirkorlar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi, tijorat banklari 13. Qoraqalpogʻiston Respublikasida gid-tarjimon sifatida faoliyat olib borish istagini bildirgan talabgorlarni oʻqitish va faoliyat olib borish uchun sertifikat berish. 1. Talabgorlar roʻyxatni shakllantirish. 2. Maxsus oʻquv kurslarini tashkil qilish va sertifikat taqdim qilish. 2022-yil oktabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniy meros obyektlari muammolarini oʻrganish va turizmni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti III. Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini targʻib qilish 14. Qoraqalpogʻiston Respublikasining turistik salohiyatini targʻib qilish maqsadida turizm tashrif obyektlari boʻylab infoturlar tashkil etish. 1. Infoturda ishtirok etuvchi turoperatorlar, ommaviy axborot vositalari vakillari va blogerlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Infoturni yuqori saviyada tashkil etish, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda #karakalpakstan xeshtegi bilan targʻib qilish. 3. Turoperatorlar oʻrtasida V2V formatida uchrashuvlar tashkil qilish. 2022-2023-yillar davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 15. Qoraqalpogʻiston Respublikasining turistik salohiyatini targʻib qilish maqsadida targʻibot materiallarini tayyorlash, xorijiy davlatlar va respublikada oʻtkaziladigan nufuzli turistik koʻrgazmalarda hududning turizm salohiyatini targʻib qilish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasining turistik salohiyatini targʻib qilish maqsadida targʻibot materiallarini tayyorlash. 2. Xorijiy va mahalliy turistik koʻrgazmalarda hududning turizm salohiyatini targʻib qilish. 2022-2023-yillar davomida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 16. Sayyohlar koʻrishiga tavsiya etiladigan obyektlar, hududlar roʻyxatini shakllantirish. 1. Roʻyxatni tayyorlash, muntazam yangilab borish. 2. Tegishli maʼlumotlarni Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimiy ravishda Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, grant va tadbirkorlar mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 17. Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini yorituvchi turkum koʻrsatuvlar tayyorlash. Hududning turizm salohiyati, sayyohlarga yaratilgan imkoniyatlar, tarixiy va madaniy meros obyektlari toʻgʻrisida turkum targʻibot koʻrsatuvlarini tayyorlash va materiallar efir hamda internet tarmoqlarida joylashtirilishini taʼminlash. 2022-2023-yillar davomida Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, “Dunyo boʻylab” telekanali, ommaviy axborot vositalari 18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi tumanlari kesimida turistik interaktiv xaritani ishlab chiqish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasining diqqatga sazovor joylari boʻyicha tegishli axborot, foto va videomateriallarni yigʻish. 2. Yigʻilgan materiallar asosida interaktiv xaritani ishlab chiqish. 2022-yil dekabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi IV. Madaniy-maʼrifiy va koʻngilochar tadbirlarni tashkil etish 19. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Moʻynoq va boshqa tumanlarida (Taxtakoʻpir, Chimboy, Kegeyli va boshqalar) mahalliy va xorijiy turistlar uchun hududning gastronomik turizm salohiyatini targʻib qilishga qaratilgan “Orol baliqlaridan 99 xil taom” xalqaro gastronomik festivalini oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish yuzasidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2. Tadbir dasturi toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini tayyorlash va turoperatorlar dasturlariga kiritilishini taʼminlash. 3. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda kerakli sharoitlarni yaratish. 4. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish va ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. Har yili sentabr-oktabr oylarida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va mahalliy budjet mablagʻlari hamda grant va tadbirkorlar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi,Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Oshpazlar uyushmasi, “Hunarmand” uyushmasi 20. Yoshlar turizmini rivojlantirish maqsadida “Stixiya” xalqaro elektron musiqa festivalini oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish yuzasidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2. Tadbir dasturi toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini tayyorlash va turoperatorlar dasturlariga kiritilishini taʼminlash. 3. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda kerakli sharoitlarni yaratish. 4. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish va ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yildan boshlab har yili may oyida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari homiylar va manfaatdor tadbirkorlar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, “Oʻzbekkonsert” DUK, Yoshlar ishlari agentligi, homiy tashkilotlar 21. Ustyurt yassiligidagi ekstremal marshrut boʻylab “Muynak Ralli” avtomobil musobaqasini tashkil qilish va oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish yuzasidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2. Tadbir dasturi toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini tayyorlash va turoperatorlar dasturlariga kiritilishini taʼminlash. 3. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda kerakli sharoitlarni yaratish. 4. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish va OAV hamda ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yildan boshlab har yili may oyida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant, homiylar va boshqa qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, “Vatanparvar” MKT, Turizm va madaniy meros vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Moʻynoq tumanida sayyohlar uchun “ N avrUz” etnofestivalini oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2. Tadbir dasturi toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini tayyorlash va turoperatorlar dasturlariga kiritilishini taʼminlash. 3. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda kerakli sharoitlarni yaratish. 4. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish va OAV hamda ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yildan boshlab har yili mart oyida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant, homiylar va boshqa qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, ommaviy axborot vositalari 23. Respublikaning turistik imkoniyatlaridan keng foydalanish maqsadida Moʻynoq tumanida milliy ot oʻyinlari festivalini oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish yuzasidan Vazirlar Mahkamasining tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2. Tadbir dasturi toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini tayyorlash va turoperatorlar dasturlariga kiritilishini taʼminlash. 3. Tadbir oʻtkaziladigan joylarda kerakli sharoitlarni yaratish. 4. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish va OAV hamda ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2023-yildan boshlab har yili aprel oyida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant, homiylar va boshqa qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 24. Ahmad Yassaviy tariqati davomchisi Hakim ota (Sulaymon Boqirgʻoniy) tavalludining 900 yilligiga bagʻishlangan xalqaro konferensiya tashkil qilish. 1. Konferensiyani oʻtkazish yuzasidan tegishli hujjat loyihasini tayyorlash. 2022-yil sentabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant, homiylar va boshqa qonun hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 2. Konferensiyani yuqori saviyada tashkil qilish. 3. Xalqaro konferensiya doirasida Hakim ota (Sulaymon Boqirgʻoniy)ning hayoti va ijodiga bagʻishlangan qoraqalpoq, oʻzbek, ingliz tillarida broshyuralar chop etish va targʻibot materiallari (videorolik, tarqatma maʼlumotlar)ni tayyorlash choralarini koʻrish. 2022-yil oktabr 25. Oʻzbekiston Respublikasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq artisti, Berdaq nomidagi davlat mukofoti sovrindori Bazarbay Nadirov nomidagi akademik vokal (opera) yoʻnalishi boʻyicha yosh ijrochilarning romansiada xalqaro koʻrik-tanlovini har uch yilda bir marta oʻtkazish. 1. Tanlovni tashkil etish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish hamda tanlov ishtirokchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlar smeta loyihasini ishlab chiqish. 3. Tanlovni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2023-yildan boshlab har uch yilda bir marta Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 26. Amudaryo tumanida har ikki yilda bir marta may oyida Respublika bolalar folklor festivalini oʻtkazish. 1. Tanlovni tashkil etish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish hamda tanlov ishtirokchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlar smeta loyihasini ishlab chiqish. 3. Tanlovni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2024-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 27. Taxtakoʻpir tumanida aytishuv (baxshilar aytishuvi), changqovuz chalish va qissaxonlik yoʻnalishi boʻyicha Xalq ijodiyoti festivalini oʻtkazish. 1. Tanlovni tashkil etish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish hamda tanlov ishtirokchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlar smeta loyihasini ishlab chiqish. 3. Tanlovni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2024-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Madaniyat vazirligi 28. Moʻynoq tumanida simfonik orkestr va vokal ijrochilarining konsert dasturini oʻtkazish. 1. 2023-yil may oyida A. Navoiy nomidagi akademik katta teatrining simfonik orkestr va vokal ijrochilarining konsert dasturini oʻtkazish. 2. 2024-yilda Oʻzbekiston milliy simfonik orkestri va vokal ijrochilarining konsert dasturini oʻtkazish. 2023-yildan boshlab har yili Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 29. Xalqaro tasviriy va amaliy sanʼat biyennalesini oʻtkazish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Biyennale konsepsiyasi va smetasini ishlab chiqish. 3. Tadbirni oʻtkazish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2022-yil oktabr Mahalliy budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 30. “Orolim qayt” mavzusida yosh rassomlar bilan Orol dengizi boʻyida plener tashkil etish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Plener konsepsiyasi va smetasini ishlab chiqish. 3. Nukus shahri koʻrgazmalar zalida plenerda yaratilgan asarlardan iborat koʻrgazma tashkil etish. 4. Tadbirni oʻtkazish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2022-yil sentabr Mahalliy budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Yoshlar ishlari agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 31. Qoraqalpogʻiston Respublikasida chet ellik rassomlar ishtirokida xalqaro tasviriy sanʼat plenerlarini tashkil etish orqali turizmni rivojlantirish. 1. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Plener konsepsiyasi va smetasini ishlab chiqish. 3. Tadbirni oʻtkazish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2023-yil iyul — dekabr Mahalliy budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 545-son qaroriga 3-ILOVA
2022 — 2024-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasining turizm salohiyatini yanada oshirish yuzasidan amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining
T/r Tuman (shahar) nomi Loyiha nomi (maqsadi) Loyiha tashabbuskori Quvvati Loyiha qiymati (mln soʻm) Ish oʻrinlari soni shundan Ishga tushirish muddati birlik dona doimiy ish oʻrinlari mavsumiy ish oʻrni Jami: 13 ta loyiha 45 370 108 64 44 1. Beruniy tumani Mehmonxona va biznes markazini tashkil qilish “Dubay Plaza” MCHJ Oʻrin 20 8 000 16 6 10 2023-yil noyabr 2. Nukus shahri Mehmonxona xizmatini tashkil qilish “ N ITSA N UKUS” MCHJ oʻrin 60 12 000 18 8 10 2024-yil noyabr 3. Nukus shahri Mehmonxona (60 oʻrinli) xizmatini tashkil qilish “AYIM TUR” XK oʻrin 60 5 500 12 8 4 2024-yil sentabr 4. Nukus shahri “Ashshi koʻl” boʻyida dam olish maskanini tashkil qilish “ETALO N E N GI N EERI N G STROY GROUP” MCHJ oʻrin 30 5 000 12 9 3 2024-yil sentabr 5. Nukus shahri Ekoturizm maskanini tashkil qilish “ISKA N DER TOURS” MCHJ oʻrin 200 920 7 3 4 2024-yil may 6. Toʻrtkoʻl tumani Ekoturizm maskanini tashkil qilish “Reyim Gojar” MCHJ oʻrin 400 2 200 9 4 5 2024-yil dekabr 7. Ellikqala tumani Aholiga dam olish (baliq taomlarini tayyorlash, baliq ovlash, milliy qora uylarda dam olish) markazini tashkil etish “Baxtiyar Allabergenov” FX oʻrin 200 400 9 5 4 2023-yil sentabr 8. Nukus tumani Aholiga dam olish (baliq taomlarini tayyorlash, baliq ovlash, milliy qora uylarda dam olish) markazini tashkil etish “JALAL QORA N UKUS” XK oʻrin 500 3 550 12 7 5 2023-yil aprel 9. Moʻynoq tumani Turizm xizmatini tashkil etish “ABESKUM TUR” MCHJ oʻrin 400 1 600 5 4 1 2024-yil noyabr 10. Nukus shahri Mehmonxona tashkil etish “Shayit mega sawda” MCHJ oʻrin 500 2 500 5 3 2 2023-yil dekabr 11. Nukus shahri Mehmonxona tashkil etish “SKY VISTA RESORT” MCHJ oʻrin 20 3 000 4 3 1 2023-yil dekabr 12. Nukus shahri Mehmonxona tashkil etish “Teniz tour” MCHJ oʻrin 20 6 000 8 5 3 2023-yil dekabr 13. Qoʻngʻirot tumani Oʻy mehmonxonasini tashkil etish “Kungrad N ice city” MCHJ oʻrin 6 400 3 2 1 2023-yil mart
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 545-son qaroriga 4-ILOVA
Orolboʻyi mintaqasining ijtimoiy va madaniy-maʼrifiy salohiyatini yanada oshirish boʻyicha “Orol orzusi”
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Bajarish uchun masʼullar 1. “Orol orzusi” xalqaro nodavlat notijorat tashkilotini tashkil etish. 1. “Orol orzusi” xalqaro nodavlat notijorat tashkilotining maqsad va vazifalarini ishlab chiqish. Bunda Orolboʻyi muammolari va amalga oshirilayotgan keng koʻlamli ishlarni jahon hamjamiyatiga taqdim etish, xorijiy davlatlar hamda tashkilotlarning eʼtibori hamda grant mablagʻlarini jalb qilish, ijtimoiy tadbirlarni tashkil qilish, hududning ekologik holatini yaxshilash kabi jihatlarga eʼtibor qaratish. 2022-yil sentabr - Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Adliya vazirligi 2. Zarur hujjatlarni tayyorlash, “Orol orzusi” xalqaro nodavlat notijorat tashkilotini roʻyxatdan oʻtkazishga koʻmaklashish. 3. Tashkilot faoliyati uchun joy (ofis) ajratish. 2022-yil oktabr 2. Jahonning yirik poytaxtlarida hamda nufuzli xalqaro tadbirlarda “Orol orzusi” konsepsiyasi, Orolboʻyi madaniyati va sanʼati boʻyicha taqdimotlar oʻtkazish. 1. Tashkil etiladigan xalqaro tadbirlar (ekologiya va atrof muhitni asrash, aholi salomatligini tiklash, turizm) roʻyxatini shakllantirish. 2. Xalqaro tashkilotchilarga tadbirda Oʻzbekiston delegatsiyasining ishtiroki toʻgʻrisida maʼlum (xabar) qilish. 3. Mutasaddi davlat, nodavlat va notijorat tashkilotlar ishtirokida Oʻzbekiston delegatsiyasi aʼzolarini shakllantirish. 4. Tadbir uchun taqdimot materiallarini tayyorlash. Bunda “Orol orzusi” konsepsiyasining mohiyati, Orolboʻyi hududida amalga oshirilayotgan ishlar, xalqaro hamkorlik, ijtimoiy loyihalar, hududning turizm imkoniyatlari, xorijiy hamkor va grantlarni jalb qilish masalalariga asosiy eʼtibor qaratish. 5. Delegatsiya tomonidan xalqaro tadbir natijalari yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot va taklif kiritish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimiy ravishda Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, nodavlat notijorat tashkilotlar 3. Orolboʻyida yoshlarni oʻqitish uchun xorijiy grantlarni jalb qilish. 1. Orolboʻyidagi yoshlarga sifatli taʼlim berish va taʼlim muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida xorijiy tashkilotlar, moliya institutlari va nodavlat notijorat tashkilotlar bilan muzokaralar olib borish. 2. Belgilangan tartibda grant mablagʻlarini jalb qilish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimiy ravishda Xorijiy grantlar va homiylik xayriyalari, Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 4. Nukus shahrida “Besh tashabbus” xalqaro festivalini tashkil etish. “Besh tashabbus” xalqaro festivalini tashkil qilish va yuqori saviyada oʻtkazish yuzasidan hukumat bayonini tasdiqlash. Bunda respublikadan tashqari turkiy tilli va qoʻshni mamlakatlardan yoshlarni jalb qilish, sport tadbirlarini uyushtirish, madaniy koʻngilochar chiqishlar va Orolboʻyiga sayohat tashkil qilish kabi masalalarga eʼtibor qaratish. 2023-yil sentabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari Yoshlar ishlar agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 5. “Orol dengiziga poyezd” yoshlar ekologik aksiyasini oʻtkazish. Respublikadagi taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan bir guruh yoshlarning Orolboʻyiga tashrifini tashkil qilish. Tashrif davomida ekologik aksiya oʻtkazish, yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil qilish va Moʻynoq boʻylab sayohat uyushtirish. Har yili aprel oyida Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant va ijrochilar mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 6. “Orolboʻyining ezgu niyat elchilari” xalqaro tarmogʻini tashkil etish. 1. “Orolboʻyining ezgu niyat elchilari” xalqaro muloqot platformasini tashkil qilish. 2022-yil sentabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Tashqi ishlar vazirligi, nodavlat notijorat tashkilotlar 2. Platformaga Orolboʻyi hududining asrash va rivojlanishida oʻz hissasini qoʻshgan hamda qoʻshib kelayotgan xorijiy tashkilot, donor va tadqiqotchilarni jalb qilish. 3. Platformaga xorijiy hamkorlar bilan birgalikda Orolboʻyi hududida amalga oshirilayotgan ishlar, yangiliklar va yangi loyihalar toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritib borish. 4. Platforma aʼzolari bilan doimiy ravishda Orolboʻyi hududidagi masalalar yuzasidan muhokama tashkil qilish va amaliy takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. doimiy 7. Moʻynoqda xalqaro konferensiya oʻtkazish. 1. “Orolboʻyi ezgu niyat elchilari” xalqaro muloqot platformasini tashkil etish. 2. Moʻynoqda Orolboʻyida olib borilayotgan ishlar, ijtimoiy va ekologik holatga bagʻishlangan xalqaro konferensiya oʻtkazish. 2023-yil mart Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, ijrochilar mablagʻlari Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi 8. Orolboʻyi mintaqasini madaniy va ijtimoiy rivojlantirish uchun xalqaro donorlar, jamgʻarmalar va xayriya tashkilotlarini jalb qilish. Xalqaro donor, jamgʻarma va xayriya tashkilotlari bilan muzokaralar olib borish va ularni Orolboʻyi mintaqasini rivojlantirish uchun jalb qilish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimiy ravishda Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 9. Sayyohlarni jalb qilish maqsadida Orol dengizining maʼlum nuqtalariga dunyoning mashhur, taniqli shaxslari nomini berish. 1. Orol dengizi hududidan nuqtalarni aniqlash va dunyoning mashhur, taniqli shaxslari nomini shakllantirish (zaruratga koʻra mashhur, taniqli shaxslar bilan kelishish). 2. Internet tarmogʻidagi xaritalarga nuqtalar va ularning nomini kiritish. 3. Ommaviy axborot vositalari va internet tarmoqlarida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan targʻibot maʼlumotlarini joylashtirish. 2022-2023-yillar Ijrochilar mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 10. Sayyohlar oqimini oshirishda Moʻynoqning yangi aeroporti imkoniyatlaridan keng foydalanish. 1. Yangi aeroport faoliyati va imkoniyatlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni turistik tashkilotlariga yetkazish. 2. Ommaviy axborot vositalari va turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari ishtirokida infoturlar tashkil qilish. 2022-2023-yillar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, grant va ijrochilar mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 11. Aholining oʻziga xos hunarmandchilik anʼanalarini qoʻllab-quvvatlash orqali qoraqalpoq xalqi, Orol va Moʻynoq anʼanalari timsoli va dengizni tasvirlovchi suvenirlar hamda mahsulotlar ishlab chiqarish. 1. Fargʻona viloyatidan tajribali hunarmandlar tomonidan mahorat saboqlarini tashkil qilish. 2. Mahsulotlar ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil oktabr Ijrochilar va tadbirkorlar mablagʻlari “Hunarmand” uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi 3. Samarqand, Buxoro, Xiva va Toshkent shaharlarida ushbu mahsulotlarning savdosini yoʻlga qoʻyish. 2022-2023-yillar 12. Moʻynoq tumanida sayyohlar tashrif buyuradigan obyektlarni yaratish maqsadida Moʻynoq shahri hududida joylashgan tarixiy uylar va obyektlarni saqlab qolish choralarini koʻrish. 1. Moʻynoq tumanida yoʻqolib borayotgan tarixiy baliqchilar uyi va obyektlarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Ekspertiza xulosalarini tayyorlash. 3. Ularni belgilangan tartibda madaniy meros obyektlari roʻyxatiga kiritish. 4. Tarixiy obyektlarni sayyohlar tashrifi maskaniga aylantirish va targʻibotini tashkil etish. 2022-yil sentabr — dekabr Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniy meros agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-sentabr,
545-son