📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни жадал ривожлантириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, келгуси беш йилда вилоятда туризм хизматларининг ҳажмини кескин ошириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этишда туризмни етакчи соҳага айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига асосан Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратишда туризм асосий драйвер соҳаси бўлиши, ҳудудда келгуси беш йилда туризм хизматларини камида беш бараварга ошириш ва шу мақсадда туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш, янги оилавий меҳмон уйлари, «туризм кўчалари»ни ташкил этиш ҳамда ички ва чет эллик сайёҳларни вилоятнинг бой моддий ва номоддий маданий мероси билан яқиндан таништириш чораларини кўриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сайёҳлик масканларининг инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан уларни йўллар, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлаш, вилоятда янги туристик йўналишлар ва маҳсулотларни жорий қилиш, соҳадаги илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, туризмни ривожлантириш учун ҳудуддаги истиқболли маҳаллаларни белгилаш, Урганч ва Хива шаҳарларини етакчи сайёҳлик нуқталари сифатида ривожлантириш ҳамда қатор маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи қуйидагилар:
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;
Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ва Хива шаҳридаги «Аллея» майдони ҳудудларида «туризм кўчалари»ни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Хоразм вилоятида 2022 — 2026 йилларда туризм соҳасида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 4-иловага мувофиқ;
Хоразм вилоятида туризм салоҳияти юқори бўлган ва туризм драйвери сифатида ривожлантириш режалаштирилган «туризм маҳаллалари» рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хива шаҳри ҳамда Боғот, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида танлаб олинган, туризм салоҳияти юқори бўлган 13 та маҳаллани туризм драйвери сифатида ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ҳазорасп тумани «Сулаймон қалъа» туристик объектини қайта тиклаш ва унга туташ ҳудудларда туризм хизматларини, хусусан, оилавий меҳмон уйлари, гастрономик туризм объектлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, савдо ва ҳунармандчилик объектлари ҳамда бошқа қўшимча хизматларни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Транспорт вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022-2023 йиллар давомида хорижий авиакомпаниялар иштирокида Урганч-Баку-Урганч, Мадрид-Урганч-Тошкент йўналишларида ҳамда Урганч шаҳрига Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан янги мунтазам ва чартер рейсларни йўлга қўйиш, истиқболли рейсларни қайта тиклаш ва уларнинг сонини ошириш масаласини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:
икки ой муддатда «Хоразмшоҳлар тарихи давлати музейи»ни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;
2023 йил 1 январга қадар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ҳар томонлама жозибадор бўлган «Хоразм» туристик брендини яратиш бўйича оммавий танловни эълон қилсин ва унинг натижалари бўйича таклиф киритсин;
2023 йил 1 апрелга қадар Хива шаҳрининг 2024 йилда «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик асосида уни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.
7. Транспорт вазирлиги:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2024 йилда тез юрар поездни Хива шаҳригача етказиш ва биринчи рейс қўйилишини таъминласин;
уч ой муддатда «Урганч» халқаро аэропортини реконструкция қилиш ишларини жадаллаштирган ҳолда, уни йирик туристик-транспорт «хаб»ига айлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва тақдимот ўтказилсин.
8. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 546-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг
Т/р Кўрсаткичлар номи 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й. 2026 й. 1. Ички туристлар ташрифи сони (минг киши) 520 655 790 930 1 060 1 200 2. Хорижий туристлар сони (минг киши) 240 400 560 720 880 1 040 3. Хизматлар экспорти (млн АҚШ долл) 80 150 220 290 360 430 4. Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг) 2,4 2,6 3,2 3,8 4,2 5,0 5. Меҳмонхоналардаги ўринлар фондининг бандлик даражаси 40,0 44,0 50,0 60,0 70,0 80,0 6. Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг) 5,0 5,6 6,1 6,7 7,5 8,0 7 Меҳмонхоналар сони (дона) 79 89 100 105 110 115 8. Оилавий меҳмон уйлари сони (дона) 85 114 135 155 185 215 9. Хостеллар сони (дона) 11 13 15 18 20 22
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 546-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш 1. Қадимий Хоразмнинг бой тарихи ва маданиятини инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида жойлашган қадимий қалъалар бўйлаб янги туризм маршрутларини йўлга қўйишга қаратилган «CASTLE TOUR» лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлаш. Лойиҳадаги маршрутларга кирган ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш ва янги бекатларни ташкил қилиш. 1. Янги туризм маршрутларига киритиладиган қадимий қалъалар рўйхатини шакллантириш. 2. Янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил октябрь - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2. Туризм объектларига олиб борувчи йўлларни хатловдан ўтказиш, кейинги йилларда таъмирланадиган йўллар рўйхатини давлат дастурига киритиб бориш. 1. Туристик объектларга олиб борувчи йўлларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш. 3. Белгиланган муддатларда давлат дастурларига таклифлар киритиб бориш. Доимий равишда Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 3. Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонларини «E-AUKSION» ким ошди савдоларига қўйиш. 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш 3. E-AUKSION» ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш. Тасдиқланган режа-график асосида ҳар чоракда Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 4. Коммуникация тармоқларига уланмаган ёки таъмирталаб ҳолатдаги туризм объектларини хатловдан ўтказиш, уларни кейинги йилларда коммуникация тармоқлари таъмирланадиган ҳудудлар рўйхатига киритиш. 1. Коммуникация тармоқларига уланмаган ёки таъмирталаб ҳолатдаги туризм объектларини хатловдан ўтказиш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш. 3. Белгиланган муддатларда давлат дастурларига таклифлар киритиб бориш. Доимий равишда - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 5. Хива шаҳридаги «Янги турмуш» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш. 1. «Янги турмуш» МФЙда 10 км ички йўлларни таъмирлаш ҳамда 6 км пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш. 2. 1,5 км ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 6 км кабель линиясини ўтказиш. 3. 10 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оши?иш. 2023-2024 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 6. Хива шаҳридаги «Ичон-қалъа» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш. 1. «Ичон-қалъа» МФЙда 7,5 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 2. «Ичон-қалъа» МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишларини доимий йўлга қўйиш. 2023-2024 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 7. Хива туманидаги «Ғовуқ» МФЙда туризм инфратузилмасини яхшилаш орқали туризм соҳасида 85 та янги иш ўрнини ташкил этиш. 1. «Ғовуқ» МФЙда 5 км кабель линиясини ўтказиш ҳамда 312 та симёғоч ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш. 2. 1,2 км узунликдаги ичимлик суви тармоғини ўтказиш ҳамда 6 км узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш ишларини амалга ошириш. 3. Ғовуқ каналининг 2,5 км узунликдаги қисмини бетонлаштириш, 3 та кўприкни таъмирлаш ҳамда 2 та трансформатор кичик станциясини (ТП) янгидан ўрнатиш. 4. 10 км оптик толали интернет тармоғини ўтказиш. 2023-2024 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 8. Хива шаҳридаги «Қумяска» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини кўпайтириш. 1. «Қумяска» МФЙдаги 11 км ички йўлларни таъмирлаш, 6 км пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш. 2. 1 км ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 5 км кабель линиясини ўтказиш. 3. 12 км кўча чироқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 2023-2024 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 9. Шовот туманидаги «Бешмерган» МФЙда «Туризм маҳалласи» (қишлоғи)ни ташкил қилиш. 1. Маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, шу жумладан, ички йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш устунларини ўрнатиш, ичимлик суви билан таъминлаш. 2. Туризм маҳалласига олиб борувчи камида 2 та катта ҳажмдаги йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. 3. Ташриф буюрувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 10-бандида назарда тутилган имтиёзларни инобатга олган ҳолда Wi-Fi ҳудудларни ташкил этиш чораларини кўриш. 4. Туризм маҳалласида туроператорлар фаолиятини йўлга қўйиш. 5. Заруратга кўра, банкоматлар ўрнатиш ва тадбиркорлик субъектларининг талабига мувофиқ терминаллар билан таъминлаш. 6. Санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. 7. 20 та оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш. 8. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш. 9. Миллий урф-одатлар, келин салом, лачак тўй ва бошқа анъаналар билан таништиришни йўлга қўйиш. 10. Туризм қишлоғи бўйича доимий равишда тарғибот ишларини олиб бориш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари 10. Шовот туманидаги «Юсуф Ҳамадоний» мажмуасида зиёратчилар учун шароитлар яратиш, шу жумладан, ҳунармандлар дўконлари, савдо, умумий овқатланиш тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмаларни яратиш. 1. Ҳудудда зиёратчилар учун шароит яратиш мақсадида хатлов ўтказиш. 2. Хатлов натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 11. Янгиариқ туманидаги «Шайх Мухтор Валий» мадрасасида инфратузилмани ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан зиёрат учун зарур шароитлар яратиш, мажмуани ободонлаштириш, савдо бурчаклари ва овқатланиш пунктларини ташкил қилиш. 1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуд салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 12. Янгиариқ тумани марказидан «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳамда «Немис меннонитлари» объекти жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлнинг 8 км узунликдаги ички йўлларини таъмирлаш ва ободонлаштириш. 1. Янгиариқ тумани марказидан «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳамда «Немис меннонитлари» объекти жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлнинг 8 км узунликдаги ички йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 2. Йўл бўйларида туристик йўл белгиларини ўрнатиш. 3. «Шайх Мухтор Валий» зиёратгоҳи ҳудудида замонавий типдаги санитария-гигиена шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 13. Боғот туманидаги «Қалажиқ қалъа» МФЙда ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайликлар яратиш орқали ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш. 1. Қалъажиқ кўлига олиб борувчи 4к 953А автомобиль йўли 0 — 9 километр қисмининг 3,2 км узунликдаги қисмини 2,8 млрд сўмга жорий таъмирлаш ҳамда 1 та кўприкни жорий таъмирлаш. 2. «Қалажиқ қалъа» маҳалласида 25 та замонавий йўл белгиларини ҳамда ҳар икки километрда замонавий бекатлар ўрнатиш. 3. Йўлнинг икки томонига пиёдалар учун светофорлар ўрнатиш ҳамда йўлнинг бир томонига пиёдалар йўлаги қуриш. 4. 1 та 160 киловаттлик трансформатор, хл-0,4 киловаттлик 1 км электр линиясини қуриш, 400 киловаттлик дизель электр станцияси, 200 та тунги ёритгич чироқларини устунлари билан ўрнатиш. 5. 5 км узунликдаги ичимлик суви тармоғини қуриш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 14. Ҳазорасп туманидаги «Сулаймон қалъа» туристик объектига олиб борувчи йўлнинг 3 километр узунликдаги ички йўлларини таъмирлаш. 1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда мазкур объектларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш. 2. Йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Мазкур йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 15. Янгибозор туманидаги «Чўболончи» қишлоғида жойлашган «Миллий табиат боғи»га олиб борувчи 3 километр узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш. 1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда мазкур объектларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш. 2. Йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Мазкур йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 16. Хоразм вилоятидаги барча туристик манзилларда санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиб аниқланган камчиликларни мунтазам бартараф қилиб бориш. 1. Санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиш бўйича вилоят ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлаш. 2. Ҳар чоракда санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиб бориш. 3. Хатлов натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиш. 2023 — 2026 йиллар давомида - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 17. Шовот туманидаги «Катқалъа» қалъаси атрофида пиёда маршрутларни ташкил қилиш, очиқ дренаж тизимлари ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда савдо бурчаклари ва овқатланиш пунктларини ташкил қилиш. 1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуд салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижасига кўра, «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 3. Ҳудудда сайёҳлар учун зарур шароитларни яратиш. 2023 — 2026 йиллар давомида - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш 18. Хоразм вилоятидаги мавжуд табиий ва сунъий кўлларни қамраб олган «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқасини ташкил қилиш. 1. Вилоятдаги мавжуд табиий ва сунъий кўлларни хатловдан ўтказиб, манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқаси концепциясини ишлаб чиқиш. 3. «Khorezm ecoring» экотуризм ҳалқасига кирадиган кўлларни янги туристик маршрутлар таркибига киритиш. 2022 йил декабрь - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги 19. Хоразм вилоятида агротуризм йўналишини ривожлантириш мақсадида узумчилик, анор етиштириш, олма етиштириш йўналишларини инобатга олиб, вилоятнинг салоҳиятли ҳудудларида виночилик дегустация марказларини ташкил қилиш. 1. Вилоятнинг салоҳиятли ҳудудларини аниқлаш. 2. Мазкур ҳудудларда ташкил қилинадиган дегустация марказларининг манзилли рўйхатини шакллантириш. 3. Белгиланган муддатларда дегустация марказларини ишга тушириш. 2022-2023 йилларда Ижрочилар маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги 20. Хива шаҳрида жойлашган «Оллақулихон Карвонсаройи»да қуйидагиларни ўз ичига олувчи ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш: ҳар хил турдаги сопол, керамика буюмлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёни юзасидан маҳорат сабоқлари ўтказиш ва уларни сотиш савдо нуқталарини; вилоятнинг барча намунадаги гиламлар ва Хоразм чўгирмаси миллий бош кийимини тайёрлаш жараёни юзасидан маҳорат сабоқлари ташкил этиш бўйича шоу-румлар (showroom) яратиш ва уларни сотиш савдо нуқталарини; қуруқ ва турли мевалар, зираворлар ва кўплаб полиз экинларини сотиш учун қадимий кўринишдаги «Шарқ бозори»ни. 1. Ҳунармандчилик марказининг концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган концепциясини тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро келишиш ва тасдиқлаш. 3. Тасдиқланган концепцияга асосан ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш. 2022-2023 йиллар давомида Ижрочилар маблағлари Ҳунарманд уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 21. Маданий мерос объектлари ҳудудида сайёҳларга намойиш қилиш учун қўл меҳнати асосида Хива гиламларини тайёрлаш бўйича касаначилик устахоналарини ташкил қилиш. 1. Туристлар кўп ташриф буюрадиган маданий мерос объектларини аниқлаш. 2. Аниқланган объектларда Хива гиламлари тайёрлаш бўйича касаначилик устахоналарини ташкил қилиш. 2022 — 2024 йиллар давомида Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданий мерос агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 22. Хива шаҳрида «Ғовуқ-кўл» кўли бўйида туристик мажмуа ташкил қилиш бўйича ишларни амалга ошириш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. 1. Туристик мажмуа ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган дастлабки ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш. 2. Туристик мажмуада муҳандислик коммуникациялари қурилиши, кўл бўйини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, аквапарк, кўнгилочар боғ, меҳмонхона, умумий овқатланиш шохобчаси, савдо майдончаси ва бошқаларни ташкил қилиш, замонавий аттракционлар ва кўнгилочар объектлар ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023-2024 йиллар давомида - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 23. Хива туманидаги «Биби Хожар» мақбарасида зиёратчилар учун шароит яратиш (мақбара ҳудудини ободонлаштириш, унда савдо ва овқатланиш пунктларини яратиш). 1. Зиёратчилар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 2023-2024 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 24. Янгибозор туманидаги табиат ёдгорликларининг сайёҳларга намойишини ташкил қилиш имкониятларини ўрганиш. 1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 2023-2024 йиллар давомида - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 24. Ҳазорасп туманидаги «Ҳазорасп қалъа»си негизида туристик мажмуа ташкил қилиш ишларини амалга ошириш. 1. Сайёҳлар учун шароит яратиш мақсадида ҳудуднинг салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижасига кўра, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. 2023-2024 йиллар давомида Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 25. Вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчаларни ташкил этиш чораларини кўриш. 1. Савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этиш бўйича салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш. 2. Савдо ва кўнгилочар кўчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари 26. Туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳар (туман)лар кўчаларида миллий ва хорижий таомларга ихтисослашган гастрономик кўнгилочар кўчалар ташкил этиш. Бунда, ушбу кўчаларда кўчма савдо объектлари фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Гастрономик кўнгилочар кўчалар ташкил этиш бўйича салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш. 2. Гастрономик кўнгилочар кўчалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари 27. Вилоятда Япония давлатининг илғор тажрибаси асосида маҳаллий ва хорижий туристларни ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча туристик объект ташкил этиш мақсадида «Тематик парклар»ни ташкил қилиш. 1. Вилоятда «Тематик парклар» ташкил қилиш имконияти мавжуд ҳудудларни аниқлаш. 2. «Тематик парклар» ташкил қилиш бўйича ягона концепция ишлаб чиқиш. Бунда Япония давлатининг илғор тажрибасидан фойдаланиш. 3. Вилоятда 1-2 та «Тематик парк» ташкил қилиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредит маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 28. Хоразмнинг қадимий ҳунармандчилиги, хусусан, кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, пичоқчилик, ганжкорлик, гиламчилик, ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, мисгарлик, рихтагарчилик йўналишларида ҳунармандлик марказлари сонини ошириш бўйича ҳудудларни белгилаш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. 2. Лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва келишиш. 3. Белгиланган муддатларда лойиҳаларни ишга тушириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Ижрочилар маблағлари «Ҳунарманд» уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 29. Қуйидаги янги сайёҳлик йўналишларини яратиш: тарихий-илмий; тарихий-этник; маданий-кўнгилочар; экологик, табиат қўйнида дам олиш. 1. Янги яратиладиган сайёҳлик йўналишларига мос салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш. 2. Янги сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилувчи реклама материалларини тайёрлаш. 3. Янги сайёҳлик йўналишларини туризм маршрутларига киритиш чораларини кўриш. 2023 — 2026 йиллар давомида - Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 30. Археологик қазилмалар топилмалари ва бадиий суратлар намуналаридан қадимий «Ҳазорасп қалъа»си музейини ташкил қилиш. 1. Музейни ташкил қилиш бўйича дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш. 2. Музейни ташкил қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Музей фаолиятини йўлга қўйиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги III. Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш 31. Хоразм вилоятида гид-таржимон сифатида фаолият олиб бориш мақсадида бўлган талабгорларни ўқитиш ва уларга фаолият олиб бориши учун сертификат бериш. 1. Талабгорлар рўйхатини шакллантириш. 2. Махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ва сертификат тақдим қилиш. 2022 йил ноябрь Ижрочилар ва грант маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти 32. Ҳудудда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2022-2023 йиллар давомида Урганч давлат университетига дунёнинг туризм соҳасида илғор таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этиш чораларини кўриш. 1. Туризмнинг Хоразм вилоятига хос йўналишларида кадрлар тайёрлаш бўйича дунёнинг илғор таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу муассасалар тажрибасини чуқур ўрганиш. 3. Мазкур муассасаларнинг профессор-ўқитувчиларини қисқа муддатларга тажриба алмашиш учун Урганч давлат университетига жалб қилиш. 2022-2023 йиллар Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 33. Туризм соҳасида юқори натижаларга эришган ёшларни чет давлатларда малакасини ошириш тизимини йўлга қуйиш. 1. Ҳамкор вазирлик ва идоралар ўртасида қўшма қарор ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Мазкур тизим орқали «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали иқтидорли ва истеъдодли ёшларни хорижий давлатларга малака оширишга юбориш. 2022 — 2026 йилларда Ижрочилар маблағлари Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар 34. Туризм соҳасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида белгиланган тартибда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Германия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти (GIZ) ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) билан ҳамкорликда вилоят туризм соҳасига 2023 — 2026 йилларда халқаро грантларни ажратиш стратегиясини ишлаб чиқиш. 1. Белгиланган тартибда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Германия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти (GIZ) ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2. Хоразм вилоятида туризм соҳасига 2023 — 2026 йилларда халқаро грантларни ажратиш стратегик лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Халқаро грантларни ажратиш чораларини кўриш. 2023 — 2026 йилларда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги IV. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш 35. Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. 1. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Графикка асосан тарғибот олиб бориш. 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий равишда Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 36. Хорижий мамлакатларда Хоразм вилоятининг туризми салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чораларини кўриш. 1. Вилоятдаги туризм салоҳияти юқори бўлган туризм турларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш. 2. Аниқланган туризм турлари бўйича хорижий туристлар ташриф буюрадиган, салоҳияти юқори бўлган мамлакатлар рўйхатини шакллантириш. 3. Рўйхатга асосан манзилли тарғибот дастурларини ишлаб чиқиш. 4. Хорижий мамлакатларга Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича 5 — 10 кишилик делегацияларни жўнатиш. 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий равишда Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 37. Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ёки Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси қошида «Young creators tourism» клубини ташкил қилиш орқали туризм соҳасига қизиқувчи ёшларни жалб қилган ҳолда, ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантиришда амалий ёрдамлар кўрсатиш. 1. «Young creators tourism» клуби низомини ишлаб чиқиш . 2. Клуб фаолияти бўйича чора-тадбирлар белгилаш. 3. Клубни ташкил қилиш. 2022 йил октябрь Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 38. Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида туризм ташриф объектлари бўйлаб инфотурлар ташкил этиш. 1. Инфотурларда иштирок этувчи туроператорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар рўйхатни шакллантириш. 2. Инфотурларни юқори савияда ташкил этиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда #khorezm хештеги билан тарғиб қилиш. 3. Туроператорлар ўртасида «В2В» учрашувлар ташкил қилиш. 2022-2023 йиллар давомида Ижрочилар маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 39. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш, хорижий давлатлар ва республикада ўтказиладиган нуфузли туристик кўргазмаларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. 1. Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш. 2. Хорижий ва маҳаллий туристик кўргазмаларда ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. 2022-2023 йиллар давомида Ижрочилар ва грант маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 40. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ёритувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаш. Ҳудуднинг туристик салоҳияти, сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарихий ва маданий мерос объектлари тўғрисида туркум (тарғибот) кўрсатувларни тайёрлаш ҳамда эфир ва интернет тармоқларида жойлаштириш. 2022-2023 йиллар давомида Ижрочилар маблағлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари 41. Республика ёшларини Хива шаҳридаги «Ичон-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, «Нуруллабой» саройи, Урганч туманидаги «Улли Ҳовли» мажмуаси ва Боғот туманидаги «Қалъажиқ қалъа» мажмуаларига саёҳат акциясини ташкил этиш. 1. Акцияни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ штабини тузиш. 2. Акцияни ўтказиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва акция иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. 3. Дастурга асосан акция ўтказиш ҳудудларини (меҳмонхона, транспорт, музейлар ва умумий овқатланиш шохобчаларини) тайёрлаш. 4. Таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ёзги таътил кунларда саёҳат акцияларини ўтказиш. Ҳар йили Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 42. Аҳоли ва ёшлар орасида туризм соҳасида янги ишланмалар яратиш ва ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш. 1. Хоразм вилоятида «Ёшлар ва туризм» конференциясини ташкил этиш. 2. Хоразм вилоятида «Ёш ҳунармандлар» фестивалини ўтказиш. 3. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастурига асосан танловларни ташкил этиш ва #tourismchallange, #tourismexchange каби махсус хештеглар жорий этиш. 4. Ташкил этилган тадбирларга республиканинг барча ҳудудларидан ёшлар жамоаларини таклиф қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш. Ҳар йили июнь ойида Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 43. Туризм соҳаси раҳбарлари ва ёшлар ўртасида учрашувларни ташкил этиш. 1. Учрашувлар графигини тасдиқлаш. 2. Туризм соҳасига қизиқадиган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 3. Учрашувларни ўтказиш ва ёшлар таклифларини амалиётга татбиқ этиш. Ҳар йили камида икки маротаба - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги 44. Туризм соҳасида ташкил этиладиган тадбирлар, конференциялар ва турли хил акцияларни ижтимоий реклама сифатида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ташқи реклама воситаларини (баннерлар ва ташқи экранлар учун видеороликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш орқали тарғибот ишларини ташкил этиш. 1. Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлардаги ташқи реклама объектларини хатловдан ўтказиш. 2. Мазкур ҳудудларда қўшимча янги ташқи реклама объектларини ўрнатиш. 3. Ушбу ҳудудлардаги ташқи реклама объектларида туризм соҳасида ташкил этиладиган тадбирлар, конференциялар ва турли хил акцияларни ижтимоий реклама сифатида доимий ёритиб бориш. 2023 — 2026 йиллар давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги V. Маданий кўнгилочар тадбир ва фестиваллар ўтказиш 45. Хива шаҳрида «Қўғирчоқлар» фестивалини ўтказиш. 1. Фестиваль ўтказиш жойини аниқлаш. 2. Фестиваль билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 3. Фестивални юқори савияда ўтказиш. 2022 йилдан бошлаб доимий равишда Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 46. «Ичон-қалъа» давлат музейи қўриқхонаси мажмуасини оммалаштириш ҳамда дунё ҳамжамиятидаги тутган нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу объектга туташ ҳудудларда хорижий мамлакатларнинг миллий байрамлари, маданий тадбирлари, фестиваллари ва шу каби бошқа йирик тадбирларини ўтказиш мақсадида келгуси йил учун йиллик режа-графикини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Хорижий мамлакатларнинг миллий байрамлари, маданий тадбирлари, фестиваллари ва шу каби бошқа йирик тадбирларини ўтказиш мақсадида келгуси йил учун йиллик режа-графикини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган режа-графикни тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро келишиш ва тасдиқлаш. 2022 йилдан бошлаб доимий равишда - Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 546-сон қарорига 3-ИЛОВА
Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ва Хива шаҳридаги «Аллея» майдони ҳудудларида «туризм кўчалари»ни ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Талаб этиладиган маблағ Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш 1. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда 4 та «Workout» спорт майдончаларини ташкил қилиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўчанинг икки ён томонида ташкил қилиниши мўлжалланган «Workout» спорт майдончаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2022 йил давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги 2. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган озиқ-овқат дўконларини, шоппинг туризм объектлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо растасини ташкил қилиш. 1. Ташаббускорларни аниқлаш. 2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2022-2023 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ташаббускор маблағлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 3. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли гавжум жойларда камида 2 та дорихона ташкил қилиш. 1. Ташаббускорларни аниқлаш. 2. Дорихоналарни фойдаланишга топшириш. 2022-2023 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ташаббускор маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 4. Сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида чет эл валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил қилиш. Валюта айирбошлаш шохобчалари жойлаштириладиган ҳудудларни белгилаш ҳамда уларни фойдаланишга топшириш. 2022-2023 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Тижорат банклари кредитлари маблағлари Марказий банк, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 5. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида транспорт воситалари қатнови учун 2 та ақлли бекат, намунавий лойиҳа асосида 2 та туризм ахборот маркази ва санитария-гигиена шохобчаларини ташкил қилиш. Хива шаҳри Аллея майдони ҳудудида намунавий лойиҳа асосида 2 та туризм ахборот маркази ва санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўчанинг икки ён томонида ташкил қилиниши мўлжалланган ақлли бекатларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги II. Туризм ва ёндош инфратузилмани ривожлантириш 6. Ташриф буюрувчилар учун иккита ҳудудда 40 та туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларда ўрнатиш (Oʻz DSt 3331 га биноан туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари билан жиҳозлаш). 1. Туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатиладиган ҳудудларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Туристик йўл кўрсаткичларнинг белгиланган ҳудудларда ўрнатилишини таъминлаш. 2023-2024 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари 7. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида 2,8 километр пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил қилиш. 1. Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 3. Қурилиш ишларини амалга ошириш, объектнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 8. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 50 та ўриндиқ, 40 та чиқинди қутиси, 60 та чиқинди йиғадиган пункт (контейнер)ни ўрнатиш. 1. Кўчанинг икки ён томонида ўрнатилиши мўлжалланган чиқинди қутиларининг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 3. Объектларнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 9. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида мусиқали фаввора ташкил қилиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш. 3. Объектни фойдаланишга топшириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 10. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида тематик 10 та селфи зонаси, 25 та кичик архитектура шаклларини ташкил қилиш, 2 та композицион стелла ўрнатиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, объектларнинг манзилли рўйхатни шакллантириш. 2. Ташаббускорларни аниқлаш. 3. Объектларни фойдаланишга топшириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 11. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида 4 та велотураргоҳ ташкил этиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш. 3. Объектларни фойдаланишга топшириш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги III. Йўл инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик-коммуникация тизимини яхшилаш 12. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 112 та ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида 160 та тунги гул безакларини ўрнатиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказиш. 3. Объектларни фойдаланишга топшириш. 2023-2024 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 13. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ҳудудида ва Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида замонавий телекоммуникация хизматларини йўлга қўйиш. 1. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 2,8 километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва Интернетга симсиз кенг полосали кириш қурилмаларини ўрнатиш. 2. Хива шаҳридаги Аллея майдонида 2,0 километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва Интернетга симсиз кенг полосали кириш қурилмаларини ўрнатиш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 14. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасининг 1,4 километр йўл инфратузилмасини жорий таъмирлаш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 2. Лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига 1-иловада ) Хоразм вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 15. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 2,8 километр икки ён томонида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони 2,0 километр ҳудудларида электр энергияси тармоғини яхшилаш, 4 та трансформатор ўрнатиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 2. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 16. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 112 та ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдонида 160 та тунги ёритгич (қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш батарейкалари) чироқларини ўрнатиш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 2. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 17. Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида ҳамда Хива шаҳридаги Аллея майдони ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар хил турдаги кўчатлар экиш (2 000 та тут, 1 600 та гужум, 15 000 та ҳар хил турдаги гул кўчатлари). 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Пудрат ташкилотлари ўртасида танлов (тендер) ўтказилишини таъминлаш. 3. Объектларнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2023 — 2026 йиллар давомида Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 546-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хоразм вилоятида 2022 — 2026 йилларда туризм соҳасида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг
Т/р Туман (шаҳар) номи Лойиҳа ташаббускори Лойиҳанинг мақсади Лойиҳа қуввати Лойиҳанинг умумий қиймати (млн сўм) шу жумладан, молиялаштириш манбалари Яратиладиган янги иш ўринлари Лойиҳани амалга ошириш муддати Хизмат кўрсатувчи банк ўлчов бирлиги натура млн сўм ўз маблағи (млн сўм) Кредит маблағи (млн сўм) Жами 30 та лойиҳа х х 39 670 96 692 44 950 51 742 362 1. Урганч шаҳри «Самира Хотел» ОК оилавий меҳмон уйи ташкил этиш ўрин 8 150 162 50 112 5 2022 йил сентябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 2. Урганч тумани «Jannat- N ur-Jannat» ХК мотел ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этиш ўрин 20 800 4 200 2 200 2 000 20 2022 йил сентябрь «Агробанк» АТБ 3. Янгиариқ тумани «Sulaymon Xadicha market» ОК меҳмонхона ташкил этиш ўрин 30 1 500 4 800 2 800 2 000 13 2022 йил сентябрь «Агро банк» АТБ 4. Хонқа тумани «Asil Javohur Bek» МЧЖ туристик синфга мансуб микроавтобус сотиб олиш дона 2 та (20 ўринли) 250 1 140 300 840 9 2022 йил сентябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 5. Урганч шаҳри «Хоразм зилол» ХК меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 1 000 2 480 1 500 980 13 2022 йил сентябрь АТ «Алоқа банк» 6. Урганч шаҳри «Fariza-Farangiz» оилавий корхонаси меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этиш ўрин 22 1 200 2 000 500 1 500 11 2022 йил сентябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 7. Урганч тумани «Жасмин Урганч травел» ОК меҳмонхона ташкил этиш ўрин 35 1 000 2 500 1 000 1 500 13 2022 йил сентябрь «Агро банк» АТБ 8. Хива шаҳри «Эверест Бетон» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 30 1 500 5 500 3 500 2 000 40 2022 йил сентябрь «Миллий банк» АЖ 9. Гурлан тумани «Худайберган Бобо Сухроб» ФХ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 600 4 500 3 000 1 500 11 2022 йил сентябрь «Агро банк» АТБ 10. Урганч шаҳри «Урганч қурилиш электро монтаж» ХК меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш ўрин 15 750 2 900 1 500 1 400 13 2022 йил октябрь АТ «Алоқа банк» 11. Урганч шаҳри «Хоразм олтин замин» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 10 450 3 500 1 500 2 000 10 2022 йил октябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 12. Урганч шаҳри «Urganch Palas» МЧЖ меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш ўрин 60 3 000 6 500 1 500 5 000 10 2022 йил октябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 13. Хива шаҳри «Pearl Khiva» УК меҳмонхона ташкил этиш ўрин 50 2 500 3 400 2 000 1 400 10 2022 йил октябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 14. Хива шаҳри «Cafe Terrassa Khiva» OK хостел ташкил этиш ўрин 40 2 000 2 300 800 1 500 11 2022 йил октябрь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 15. Хива шаҳри «Хоразм дарвоза ғунча» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 120 6 000 4 000 2 000 2 000 9 2022 йил октябрь «Миллий банк» АЖ 16. Боғот тумани «Bogʻot Mega Star Kemping» МЧЖ меҳмонхона ва автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш ўрин 20 600 3 500 2 000 1 500 11 2022 йил октябрь АТ «Халқ банк» 17. Боғот тумани «Қалажиққалъа оазис экотуризм» ФХ туристик мажмуа (меҳмонхона, миллий услубдаги ўтов уйлар, ресторан, сузиш ҳавзаси, соғломлаштириш маркази, ҳунармандчилик расталари ва бошқалар) ташкил этиш ўрин 80 3 200 9 000 5 000 4 000 18 2022 йил октябрь «Ипотека-банк» АТИБ 18. Урганч шаҳри «Файз» ФХ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 10 450 2 800 800 2 000 10 2022 йил ноябрь АТ «Халқ банк» 19. Гурлан тумани «Гурлан Бехруз» ХК меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш ўрин 20 600 3 200 1 200 2 000 16 2022 йил ноябрь АТ «Алоқа банк» 20. Хива шаҳри «Khiva Khan» оилавий корхонаси меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 1 000 570 500 70 4 2022 йил ноябрь «Микрокредит банк» АТБ 21. Хива шаҳри «Дилрабо-Текстиль» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 1 000 1 500 700 800 7 2022 йил ноябрь «Микрокредит банк» АТБ 22. Урганч шаҳри «Solar N RG Group» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 8 320 2 000 800 1 200 10 2022 йил ноябрь АТ «Алоқа банк» 23. Хива шаҳри «Amina Zaynab» оилавий корхонаси меҳмонхона ташкил этиш ўрин 25 1 300 1 840 1 000 840 9 2022 йил ноябрь «Микрокредит банк» АТБ 24. Хива шаҳри «Xiva Sitarabonu» оилавий корхонаси меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 1 000 1 400 700 700 9 2022 йил декабрь «Микрокредит банк» АТБ 25. Хива тумани «Parchanhos city» МЧЖ Туризм ва дам олиш комплексини ташкил қилиш ўрин 50 300 1 800 400 1 400 10 2023 йил январь «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 26. Урганч шаҳри «Urganch real hotel» МЧЖ меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш ўрин 50 2 500 5 000 2 000 3 000 13 2023 йил январь «Ипотека-банк» АТИБ 27. Урганч шаҳри «Amir exim trading» ХК меҳмонхона ташкил этиш ўрин 22 1 200 6 000 2 000 4 000 11 2023 йил февраль «Ипотека-банк» АТИБ 28. Хива шаҳри «Minor» оилавий корхонаси меҳмонхона ташкил этиш ўрин 30 1 500 3 000 1 000 2 000 11 2023 йил март «Микрокредит банк» АТБ 29. Хива шаҳри «Erkinov and go» МЧЖ меҳмонхона ташкил этиш ўрин 20 1 000 2 200 1 500 700 10 2023 йил июнь «Микрокредит банк» АТБ 30. Урганч тумани «Хива Билол сервис» ХК аҳоли ва туристлар учун дам олиш маскани ташкил қилиш ўрин 100 1 000 3 000 1 200 1 800 15 2023 йил август АТ «Алоқа банк»
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 546-сон қарорига 5-ИЛОВА
Хоразм вилоятида туризм салоҳияти юқори бўлган ва туризм драйвери сифатида ривожлантириш режалаштирилган «туризм маҳаллалари»
Т/р Туман (шаҳар) номи «Туризм маҳалласи» номи 1. Боғот тумани «Қалъажиққалъа» МФЙ 2. Хива тумани «Ғовук» МФЙ 3. Хива шаҳри «Янги турмуш» МФЙ 4. Хива шаҳри «Қумясқа» МФЙ 5. Хива шаҳри «Каптархона» МФЙ 6. Хива шаҳри «Ичон-қалъа» МФЙ 7. Хива шаҳри «Мевастон» МФЙ 8. Хива шаҳри «Калта минор» МФЙ 9. Хива шаҳри «Янги ҳаёт» МФЙ 10. Хива шаҳри «Сангар» МФЙ 11. Шовот тумани «Бешмарган» МФЙ 12. Янгиариқ тумани «Остона» МФЙ 13. Янгиариқ тумани «Улуғбек» МФЙ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
546-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
“YOʻL XARITASI”
MANZILLI DASTURI
ROʻYXATI
2022 — 2026-yillarda Xorazm viloyatining turizm salohiyatini kompleks rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Xorazm viloyatining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni jadal rivojlantirish, turizm infratuzilmasini yaxshilash, kelgusi besh yilda viloyatda turizm xizmatlarining hajmini keskin oshirish hamda koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yaxshilash, shuningdek, yangi ish oʻrinlarini tashkil etishda turizmni yetakchi sohaga aylantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoniga asosan Xorazm viloyatida yangi ish oʻrinlarini yaratishda turizm asosiy drayver sohasi boʻlishi, hududda kelgusi besh yilda turizm xizmatlarini kamida besh baravarga oshirish va shu maqsadda turizm obyektlarining infratuzilmasini tubdan yaxshilash, yangi oilaviy mehmon uylari, “turizm koʻchalari”ni tashkil etish hamda ichki va chet ellik sayyohlarni viloyatning boy moddiy va nomoddiy madaniy merosi bilan yaqindan tanishtirish choralarini koʻrish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Sayyohlik maskanlarining infratuzilmasini rivojlantirish yuzasidan ularni yoʻllar, ichimlik suvi, tabiiy gaz, elektr energiyasi bilan taʼminlash, viloyatda yangi turistik yoʻnalishlar va mahsulotlarni joriy qilish, sohadagi ilgʻor xorijiy tajribani tatbiq etish, turizmni rivojlantirish uchun hududdagi istiqbolli mahallalarni belgilash, Urganch va Xiva shaharlarini yetakchi sayyohlik nuqtalari sifatida rivojlantirish hamda qator madaniy-maʼrifiy va koʻngilochar tadbirlarni amalga oshirishni nazarda tutuvchi quyidagilar:
2022 — 2026-yillarda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
2022 — 2026-yillarda Xorazm viloyatining turizm salohiyatini kompleks rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq;
Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasi va Xiva shahridagi “Alleya” maydoni hududlarida “turizm koʻchalari”ni tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq;
Xorazm viloyatida 2022 — 2026-yillarda turizm sohasida amalga oshiriladigan istiqbolli investitsiya loyihalarining manzilli dasturi 4-ilovaga muvofiq;
Xorazm viloyatida turizm salohiyati yuqori boʻlgan va turizm drayveri sifatida rivojlantirish rejalashtirilgan “turizm mahallalari” roʻyxati 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Turizm va madaniy meros vazirligi Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda Xiva shahri hamda Bogʻot, Xiva, Shovot va Yangiariq tumanlarida tanlab olingan, turizm salohiyati yuqori boʻlgan 13 ta mahallani turizm drayveri sifatida rivojlantirish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.
4. Turizm va madaniy meros vazirligi Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Hazorasp tumani “Sulaymon qalʼa” turistik obyektini qayta tiklash va unga tutash hududlarda turizm xizmatlarini, xususan, oilaviy mehmon uylari, gastronomik turizm obyektlari, koʻngilochar va dam olish maskanlari, savdo va hunarmandchilik obyektlari hamda boshqa qoʻshimcha xizmatlarni tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
5. Transport vazirligi Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi hamda Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda 2022-2023-yillar davomida xorijiy aviakompaniyalar ishtirokida Urganch-Baku-Urganch, Madrid-Urganch-Toshkent yoʻnalishlarida hamda Urganch shahriga Pokiston, Indoneziya, Yaqin Sharq va Yevropa mamlakatlaridan yangi muntazam va charter reyslarni yoʻlga qoʻyish, istiqbolli reyslarni qayta tiklash va ularning sonini oshirish masalasini koʻrib chiqib, Vazirlar Mahkamasiga tegishli takliflar kiritsin.
6. Turizm va madaniy meros vazirligi:
ikki oy muddatda “Xorazmshohlar tarixi davlati muzeyi”ni tashkil qilish toʻgʻrisidagi qaror loyihasini kiritsin;
2023-yil 1-yanvarga qadar mahalliy va xorijiy sayyohlar uchun har tomonlama jozibador boʻlgan “Xorazm” turistik brendini yaratish boʻyicha ommaviy tanlovni eʼlon qilsin va uning natijalari boʻyicha taklif kiritsin;
2023-yil 1-aprelga qadar Xiva shahrining 2024-yilda “Islom dunyosining turizm poytaxti” deb eʼlon qilinganligi munosabati bilan Islom hamkorlik tashkiloti bilan yaqindan hamkorlik asosida uni yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qaror loyihasini ishlab chiqsin va kiritsin.
7. Transport vazirligi:
“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda 2024-yilda tez yurar poyezdni Xiva shahrigacha yetkazish va birinchi reys qoʻyilishini taʼminlasin;
uch oy muddatda “Urganch” xalqaro aeroportini rekonstruksiya qilish ishlarini jadallashtirgan holda, uni yirik turistik-transport “xab”iga aylantirish konsepsiyasini ishlab chiqsin va taqdimot oʻtkazilsin.
8. Turizm va madaniy meros vazirligi Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda har chorakda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov va Xorazm viloyati hokimi F.U. Ermanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 546-son qaroriga 1-ILOVA
2022 — 2026-yillarda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirishning
T/r Koʻrsatkichlar nomi 2021-y. 2022-y. 2023-y. 2024-y. 2025-y. 2026-y. 1. Ichki turistlar tashrifi soni (ming kishi) 520 655 790 930 1 060 1 200 2. Xorijiy turistlar soni (ming kishi) 240 400 560 720 880 1 040 3. Xizmatlar eksporti (mln AQSH doll) 80 150 220 290 360 430 4. Joylashtirish vositalaridagi xonalar soni (ming) 2,4 2,6 3,2 3,8 4,2 5,0 5. Mehmonxonalardagi oʻrinlar fondining bandlik darajasi 40,0 44,0 50,0 60,0 70,0 80,0 6. Joylashtirish vositalaridagi oʻrinlar soni (ming) 5,0 5,6 6,1 6,7 7,5 8,0 7 Mehmonxonalar soni (dona) 79 89 100 105 110 115 8. Oilaviy mehmon uylari soni (dona) 85 114 135 155 185 215 9. Xostellar soni (dona) 11 13 15 18 20 22
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 546-son qaroriga 2-ILOVA
2022 — 2026-yillarda Xorazm viloyatining turizm salohiyatini kompleks rivojlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Turizm infratuzilmasini tashkil qilish 1. Qadimiy Xorazmning boy tarixi va madaniyatini inobatga olgan holda, Xorazm viloyati va Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarida joylashgan qadimiy qalʼalar boʻylab yangi turizm marshrutlarini yoʻlga qoʻyishga qaratilgan “CASTLE TOUR” loyihasini ishlab chiqish hamda uning amalga oshirilishini taʼminlash. Loyihadagi marshrutlarga kirgan hududlarda yoʻl infratuzilmasini yaxshilash va yangi bekatlarni tashkil qilish. 1. Yangi turizm marshrutlariga kiritiladigan qadimiy qalʼalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Yangi turizm marshrutlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil oktabr - Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Transport vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 2. Turizm obyektlariga olib boruvchi yoʻllarni xatlovdan oʻtkazish, keyingi yillarda taʼmirlanadigan yoʻllar roʻyxatini davlat dasturiga kiritib borish. 1. Turistik obyektlarga olib boruvchi yoʻllarning manzilli roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida tarmoq jadvalini ishlab chiqish va kelishish. 3. Belgilangan muddatlarda davlat dasturlariga takliflar kiritib borish. Doimiy ravishda Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 3. Boʻsh turgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazgan holda salohiyatli hududlardan mehmonxona va xostellar qurish uchun belgilangan tartibda yer maydonlarini “E-AUKSION” kim oshdi savdolariga qoʻyish. 1. Ishchi guruh shakllantirish. 2. Yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazib topotasvirlarni tayyorlash 3. E-AUKSION” kim oshdi savdolari orqali realizatsiya qilish choralarini koʻrish. qoʻyish. Tasdiqlangan reja-grafik asosida har chorakda Tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari Xorazm viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 4. Kommunikatsiya tarmoqlariga ulanmagan yoki taʼmirtalab holatdagi turizm obyektlarini xatlovdan oʻtkazish, ularni keyingi yillarda kommunikatsiya tarmoqlari taʼmirlanadigan hududlar roʻyxatiga kiritish. 1. Kommunikatsiya tarmoqlariga ulanmagan yoki taʼmirtalab holatdagi turizm obyektlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Tasdiqlangan roʻyxat asosida tarmoq jadvalini ishlab chiqish va kelishish. 3. Belgilangan muddatlarda davlat dasturlariga takliflar kiritib borish. Doimiy ravishda - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 5. Xiva shahridagi “Yangi turmush” MFYda tashrif buyuruvchi sayyohlarga qulayliklar yaratish orqali tashrif buyuruvchi sayyohlar sonini koʻpaytirish. 1. “Yangi turmush” MFYda 10 km ichki yoʻllarni taʼmirlash hamda 6 km piyodalar yoʻlakchalarini tashkil etish. 2. 1,5 km ichimlik suvi taʼminotini yaxshilash, elektr energiyasi taʼminotini yaxshilash uchun 2 ta transformator oʻrnatish va 6 km kabel liniyasini oʻtkazish. 3. 10 km koʻcha chiroqlarini oʻrnatish va obodonlashtirish ishlarini amalga oshi?ish. 2023-2024-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 6. Xiva shahridagi “Ichon-qalʼa” MFYda tashrif buyuruvchi sayyohlarga qulayliklar yaratish orqali tashrif buyuruvchi sayyohlar sonini koʻpaytirish. 1. “Ichon-qalʼa” MFYda 7,5 km koʻcha chiroqlarini oʻrnatish va obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2. “Ichon-qalʼa” MFY hududida obodonlashtirish ishlarini doimiy yoʻlga qoʻyish. 2023-2024-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi 7. Xiva tumanidagi “Gʻovuq” MFYda turizm infratuzilmasini yaxshilash orqali turizm sohasida 85 ta yangi ish oʻrnini tashkil etish. 1. “Gʻovuq” MFYda 5 km kabel liniyasini oʻtkazish hamda 312 ta simyogʻoch va tungi yoritish chiroqlarini oʻrnatish. 2. 1,2 km uzunlikdagi ichimlik suvi tarmogʻini oʻtkazish hamda 6 km uzunlikdagi yoʻlga asfalt yotqizish ishlarini amalga oshirish. 3. Gʻovuq kanalining 2,5 km uzunlikdagi qismini betonlashtirish, 3 ta koʻprikni taʼmirlash hamda 2 ta transformator kichik stansiyasini (TP) yangidan oʻrnatish. 4. 10 km optik tolali internet tarmogʻini oʻtkazish. 2023-2024-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 8. Xiva shahridagi “Qumyaska” MFYda tashrif buyuruvchi sayyohlarga qulayliklar yaratish orqali tashrif buyuruvchi sayyohlar sonini koʻpaytirish. 1. “Qumyaska” MFYdagi 11 km ichki yoʻllarni taʼmirlash, 6 km piyodalar yoʻlakchalarini tashkil etish. 2. 1 km ichimlik suvi taʼminotini yaxshilash, elektr energiyasi taʼminotini yaxshilash uchun 2 ta transformator oʻrnatish va 5 km kabel liniyasini oʻtkazish. 3. 12 km koʻcha chiroqlarini oʻrnatish va obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2023-2024-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 9. Shovot tumanidagi “Beshmergan” MFYda “Turizm mahallasi” (qishlogʻi)ni tashkil qilish. 1. Mahallaning infratuzilmasini yaxshilash, shu jumladan, ichki yoʻllarni taʼmirlash, tungi yoritish ustunlarini oʻrnatish, ichimlik suvi bilan taʼminlash. 2. Turizm mahallasiga olib boruvchi kamida 2 ta katta hajmdagi yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish. 3. Tashrif buyuruvchilar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-fevraldagi PF-5326-son Farmonining 10-bandida nazarda tutilgan imtiyozlarni inobatga olgan holda Wi-Fi hududlarni tashkil etish choralarini koʻrish. 4. Turizm mahallasida turoperatorlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 5. Zaruratga koʻra, bankomatlar oʻrnatish va tadbirkorlik subyektlarining talabiga muvofiq terminallar bilan taʼminlash. 6. Sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil qilish. 7. 20 ta oilaviy mehmon uylarini tashkil qilish. 8. Milliy hunarmandchilik mahsulotlari savdosini tashkil qilish. 9. Milliy urf-odatlar, kelin salom, lachak toʻy va boshqa anʼanalar bilan tanishtirishni yoʻlga qoʻyish. 10. Turizm qishlogʻi boʻyicha doimiy ravishda targʻibot ishlarini olib borish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Markaziy bank, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, tadbirkorlik subyektlari 10. Shovot tumanidagi “Yusuf Hamadoniy” majmuasida ziyoratchilar uchun sharoitlar yaratish, shu jumladan, hunarmandlar doʻkonlari, savdo, umumiy ovqatlanish tarmoqlari va boshqa zarur infratuzilmalarni yaratish. 1. Hududda ziyoratchilar uchun sharoit yaratish maqsadida xatlov oʻtkazish. 2. Xatlov natijasiga koʻra, “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 3. Hududda sayyohlar uchun zarur sharoitlarni yaratish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, “Vaqf” xayriya jamoat fondi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 11. Yangiariq tumanidagi “Shayx Muxtor Valiy” madrasasida infratuzilmani rivojlantirish tadbirlarini amalga oshirish, shu jumladan ziyorat uchun zarur sharoitlar yaratish, majmuani obodonlashtirish, savdo burchaklari va ovqatlanish punktlarini tashkil qilish. 1. Sayyohlar uchun sharoit yaratish maqsadida hudud salohiyatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijasiga koʻra, “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 3. Hududda sayyohlar uchun zarur sharoitlarni yaratish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, “Vaqf” xayriya jamoat fondi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 12. Yangiariq tumani markazidan “Shayx Muxtor Valiy” ziyoratgohi hamda “Nemis mennonitlari” obyekti joylashgan hududga olib boruvchi yoʻlning 8 km uzunlikdagi ichki yoʻllarini taʼmirlash va obodonlashtirish. 1. Yangiariq tumani markazidan “Shayx Muxtor Valiy” ziyoratgohi hamda “Nemis mennonitlari” obyekti joylashgan hududga olib boruvchi yoʻlning 8 km uzunlikdagi ichki yoʻllarda taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 2. Yoʻl boʻylarida turistik yoʻl belgilarini oʻrnatish. 3. “Shayx Muxtor Valiy” ziyoratgohi hududida zamonaviy tipdagi sanitariya-gigiyena shoxobchalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 13. Bogʻot tumanidagi “Qalajiq qalʼa” MFYda tashrif buyuruvchi sayyohlarga qulayliklar yaratish orqali tashrif buyuruvchi sayyohlar sonini oshirish. 1. Qalʼajiq koʻliga olib boruvchi 4k 953A avtomobil yoʻli 0 — 9 kilometr qismining 3,2 km uzunlikdagi qismini 2,8 mlrd soʻmga joriy taʼmirlash hamda 1 ta koʻprikni joriy taʼmirlash. 2. “Qalajiq qalʼa” mahallasida 25 ta zamonaviy yoʻl belgilarini hamda har ikki kilometrda zamonaviy bekatlar oʻrnatish. 3. Yoʻlning ikki tomoniga piyodalar uchun svetoforlar oʻrnatish hamda yoʻlning bir tomoniga piyodalar yoʻlagi qurish. 4. 1 ta 160 kilovattlik transformator, xl-0,4 kilovattlik 1 km elektr liniyasini qurish, 400 kilovattlik dizel elektr stansiyasi, 200 ta tungi yoritgich chiroqlarini ustunlari bilan oʻrnatish. 5. 5 km uzunlikdagi ichimlik suvi tarmogʻini qurish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 14. Hazorasp tumanidagi “Sulaymon qalʼa” turistik obyektiga olib boruvchi yoʻlning 3 kilometr uzunlikdagi ichki yoʻllarini taʼmirlash. 1. Tegishli tashkilotlar bilan birgalikda mazkur obyektlarga olib boruvchi yoʻllar holatini oʻrganish. 2. Yoʻllarni taʼmirlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 3. Mazkur yoʻllarni taʼmirlash va foydalanishga topshirish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 15. Yangibozor tumanidagi “Choʻbolonchi” qishlogʻida joylashgan “Milliy tabiat bogʻi”ga olib boruvchi 3 kilometr uzunlikdagi ichki yoʻllarni taʼmirlash. 1. Tegishli tashkilotlar bilan birgalikda mazkur obyektlarga olib boruvchi yoʻllar holatini oʻrganish. 2. Yoʻllarni taʼmirlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 3. Mazkur yoʻllarni taʼmirlash va foydalanishga topshirish. 2023 — 2026-yillar davomida Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 16. Xorazm viloyatidagi barcha turistik manzillarda sanitariya-gigiyena shoxobchalarini xatlovdan oʻtkazib aniqlangan kamchiliklarni muntazam bartaraf qilib borish. 1. Sanitariya-gigiyena shoxobchalarini xatlovdan oʻtkazish boʻyicha viloyat ishchi guruhlari tarkibini tasdiqlash. 2. Har chorakda sanitariya-gigiyena shoxobchalarini xatlovdan oʻtkazib borish. 3. Xatlov natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha Respublika ishchi guruhiga takliflar kiritish. 2023 — 2026-yillar davomida - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati 17. Shovot tumanidagi “Katqalʼa” qalʼasi atrofida piyoda marshrutlarni tashkil qilish, ochiq drenaj tizimlari holatini yaxshilash, obodonlashtirish hamda savdo burchaklari va ovqatlanish punktlarini tashkil qilish. 1. Sayyohlar uchun sharoit yaratish maqsadida hudud salohiyatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijasiga koʻra, “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 3. Hududda sayyohlar uchun zarur sharoitlarni yaratish. 2023 — 2026-yillar davomida - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi II. Turizm sohasida yangi xizmat turlarini kengaytirish va xizmat sifatini yaxshilash 18. Xorazm viloyatidagi mavjud tabiiy va sunʼiy koʻllarni qamrab olgan “Khorezm ecoring” ekoturizm halqasini tashkil qilish. 1. Viloyatdagi mavjud tabiiy va sunʼiy koʻllarni xatlovdan oʻtkazib, manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. “Khorezm ecoring” ekoturizm halqasi konsepsiyasini ishlab chiqish. 3. “Khorezm ecoring” ekoturizm halqasiga kiradigan koʻllarni yangi turistik marshrutlar tarkibiga kiritish. 2022-yil dekabr - Turizm va madaniy meros vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Xorazm viloyati hokimligi 19. Xorazm viloyatida agroturizm yoʻnalishini rivojlantirish maqsadida uzumchilik, anor yetishtirish, olma yetishtirish yoʻnalishlarini inobatga olib, viloyatning salohiyatli hududlarida vinochilik degustatsiya markazlarini tashkil qilish. 1. Viloyatning salohiyatli hududlarini aniqlash. 2. Mazkur hududlarda tashkil qilinadigan degustatsiya markazlarining manzilli roʻyxatini shakllantirish. 3. Belgilangan muddatlarda degustatsiya markazlarini ishga tushirish. 2022-2023-yillarda Ijrochilar mablagʻlari va mahalliy budjet mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Xorazm viloyati hokimligi 20. Xiva shahrida joylashgan “Ollaqulixon Karvonsaroyi”da quyidagilarni oʻz ichiga oluvchi hunarmandchilik markazini tashkil qilish: har xil turdagi sopol, keramika buyumlari va hunarmandchilik mahsulotlarini tayyorlash jarayoni yuzasidan mahorat saboqlari oʻtkazish va ularni sotish savdo nuqtalarini; viloyatning barcha namunadagi gilamlar va Xorazm choʻgirmasi milliy bosh kiyimini tayyorlash jarayoni yuzasidan mahorat saboqlari tashkil etish boʻyicha shou-rumlar (showroom) yaratish va ularni sotish savdo nuqtalarini; quruq va turli mevalar, ziravorlar va koʻplab poliz ekinlarini sotish uchun qadimiy koʻrinishdagi “Sharq bozori”ni. 1. Hunarmandchilik markazining konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan konsepsiyasini tegishli vazirlik va idoralar bilan oʻzaro kelishish va tasdiqlash. 3. Tasdiqlangan konsepsiyaga asosan hunarmandchilik markazini tashkil qilish. 2022-2023-yillar davomida Ijrochilar mablagʻlari Hunarmand uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 21. Madaniy meros obyektlari hududida sayyohlarga namoyish qilish uchun qoʻl mehnati asosida Xiva gilamlarini tayyorlash boʻyicha kasanachilik ustaxonalarini tashkil qilish. 1. Turistlar koʻp tashrif buyuradigan madaniy meros obyektlarini aniqlash. 2. Aniqlangan obyektlarda Xiva gilamlari tayyorlash boʻyicha kasanachilik ustaxonalarini tashkil qilish. 2022 — 2024-yillar davomida Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kredit mablagʻlari “Hunarmand” uyushmasi, Madaniy meros agentligi, Xorazm viloyati hokimligi 22. Xiva shahrida “Gʻovuq-koʻl” koʻli boʻyida turistik majmua tashkil qilish boʻyicha ishlarni amalga oshirish uchun “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. 1. Turistik majmua tashkil qilish bilan bogʻliq boʻlgan dastlabki huquqiy hujjatlarni tayyorlash. 2. Turistik majmuada muhandislik kommunikatsiyalari qurilishi, koʻl boʻyini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini olib borish, akvapark, koʻngilochar bogʻ, mehmonxona, umumiy ovqatlanish shoxobchasi, savdo maydonchasi va boshqalarni tashkil qilish, zamonaviy attraksionlar va koʻngilochar obyektlar oʻrnatish boʻyicha “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. “Yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-2024-yillar davomida - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 23. Xiva tumanidagi “Bibi Xojar” maqbarasida ziyoratchilar uchun sharoit yaratish (maqbara hududini obodonlashtirish, unda savdo va ovqatlanish punktlarini yaratish). 1. Ziyoratchilar uchun sharoit yaratish maqsadida hududning salohiyatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijasiga koʻra, “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 2023-2024-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 24. Yangibozor tumanidagi tabiat yodgorliklarining sayyohlarga namoyishini tashkil qilish imkoniyatlarini oʻrganish. 1. Sayyohlar uchun sharoit yaratish maqsadida hududning salohiyatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijasiga koʻra, “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 2023-2024-yillar davomida - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 24. Hazorasp tumanidagi “Hazorasp qalʼa”si negizida turistik majmua tashkil qilish ishlarini amalga oshirish. 1. Sayyohlar uchun sharoit yaratish maqsadida hududning salohiyatini oʻrganish. 2. Oʻrganish natijasiga koʻra, “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda tasdiqlash. 2023-2024-yillar davomida Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kredit mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 25. Viloyat va tuman markazlarida tashabbuskor tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlikda savdo va koʻngilochar koʻchalarni tashkil etish choralarini koʻrish. 1. Savdo va koʻngilochar koʻchalar tashkil etish boʻyicha salohiyatli hududlarni aniqlash. 2. Savdo va koʻngilochar koʻchalar loyihalarini ishlab chiqish va tashkil etish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, tadbirkorlik subyektlari 26. Turizm salohiyati yuqori boʻlgan shahar (tuman)lar koʻchalarida milliy va xorijiy taomlarga ixtisoslashgan gastronomik koʻngilochar koʻchalar tashkil etish. Bunda, ushbu koʻchalarda koʻchma savdo obyektlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Gastronomik koʻngilochar koʻchalar tashkil etish boʻyicha salohiyatli hududlarni aniqlash. 2. Gastronomik koʻngilochar koʻchalar loyihalarini ishlab chiqish va tashkil etish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, tadbirkorlik subyektlari 27. Viloyatda Yaponiya davlatining ilgʻor tajribasi asosida mahalliy va xorijiy turistlarni hordiq chiqarishlari uchun qoʻshimcha turistik obyekt tashkil etish maqsadida “Tematik parklar”ni tashkil qilish. 1. Viloyatda “Tematik parklar” tashkil qilish imkoniyati mavjud hududlarni aniqlash. 2. “Tematik parklar” tashkil qilish boʻyicha yagona konsepsiya ishlab chiqish. Bunda Yaponiya davlatining ilgʻor tajribasidan foydalanish. 3. Viloyatda 1-2 ta “Tematik park” tashkil qilish. 2023 — 2026-yillar davomida Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kredit mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Madaniyat vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 28. Xorazmning qadimiy hunarmandchiligi, xususan, kulolchilik, kandakorlik, zargarlik, pichoqchilik, ganjkorlik, gilamchilik, yogʻoch oʻymakorligi, sangtaroshlik, misgarlik, rixtagarchilik yoʻnalishlarida hunarmandlik markazlari sonini oshirish boʻyicha hududlarni belgilash va loyiha takliflarini ishlab chiqish. 1. Loyihalarning manzilli roʻyxatini tasdiqlash. 2. Loyihalarning tarmoq jadvalini ishlab chiqish va kelishish. 3. Belgilangan muddatlarda loyihalarni ishga tushirish. 2023 — 2026-yillar davomida Ijrochilar mablagʻlari “Hunarmand” uyushmasi, Xorazm viloyati hokimligi 29. Quyidagi yangi sayyohlik yoʻnalishlarini yaratish: tarixiy-ilmiy; tarixiy-etnik; madaniy-koʻngilochar; ekologik, tabiat qoʻynida dam olish. 1. Yangi yaratiladigan sayyohlik yoʻnalishlariga mos salohiyatli hududlarni aniqlash. 2. Yangi sayyohlik yoʻnalishlarini targʻib qiluvchi reklama materiallarini tayyorlash. 3. Yangi sayyohlik yoʻnalishlarini turizm marshrutlariga kiritish choralarini koʻrish. 2023 — 2026-yillar davomida - Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 30. Arxeologik qazilmalar topilmalari va badiiy suratlar namunalaridan qadimiy “Hazorasp qalʼa”si muzeyini tashkil qilish. 1. Muzeyni tashkil qilish boʻyicha dastlabki hujjatlarni tayyorlash. 2. Muzeyni tashkil qilish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 3. Muzey faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi III. Turizm sohasida kadrlar malakasini oshirish hamda qayta tayyorlash 31. Xorazm viloyatida gid-tarjimon sifatida faoliyat olib borish maqsadida boʻlgan talabgorlarni oʻqitish va ularga faoliyat olib borishi uchun sertifikat berish. 1. Talabgorlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Maxsus oʻquv kurslarini tashkil qilish va sertifikat taqdim qilish. 2022-yil noyabr Ijrochilar va grant mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniy meros obyektlari muammolarini oʻrganish va turizmni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti 32. Hududda turizm sohasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish maqsadida 2022-2023-yillar davomida Urganch davlat universitetiga dunyoning turizm sohasida ilgʻor taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilarini jalb etish choralarini koʻrish. 1. Turizmning Xorazm viloyatiga xos yoʻnalishlarida kadrlar tayyorlash boʻyicha dunyoning ilgʻor taʼlim muassasalari roʻyxatini shakllantirish. 2. Ushbu muassasalar tajribasini chuqur oʻrganish. 3. Mazkur muassasalarning professor-oʻqituvchilarini qisqa muddatlarga tajriba almashish uchun Urganch davlat universitetiga jalb qilish. 2022-2023-yillar Turizmni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 33. Turizm sohasida yuqori natijalarga erishgan yoshlarni chet davlatlarda malakasini oshirish tizimini yoʻlga quyish. 1. Hamkor vazirlik va idoralar oʻrtasida qoʻshma qaror va chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Mazkur tizim orqali “El-yurt umidi” jamgʻarmasi orqali iqtidorli va isteʼdodli yoshlarni xorijiy davlatlarga malaka oshirishga yuborish. 2022 — 2026-yillarda Ijrochilar mablagʻlari Tegishli vazirliklar, idoralar va tashkilotlar 34. Turizm sohasida xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish maqsadida belgilangan tartibda Yaponiya xalqaro hamkorlik tashkiloti (JICA) va Germaniya xalqaro hamkorlikni rivojlantirish tashkiloti (GIZ) hamda Koreya xalqaro hamkorlik tashkiloti (KOICA) bilan hamkorlikda viloyat turizm sohasiga 2023 — 2026-yillarda xalqaro grantlarni ajratish strategiyasini ishlab chiqish. 1. Belgilangan tartibda Yaponiya xalqaro hamkorlik tashkiloti (JICA) va Germaniya xalqaro hamkorlikni rivojlantirish tashkiloti (GIZ) hamda Koreya xalqaro hamkorlik tashkiloti (KOICA) bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2. Xorazm viloyatida turizm sohasiga 2023 — 2026-yillarda xalqaro grantlarni ajratish strategik loyihasini ishlab chiqish. 3. Xalqaro grantlarni ajratish choralarini koʻrish. 2023 — 2026-yillarda - Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi IV. Xorazm viloyatining turizm salohiyatini targʻib qilish 35. Turizm salohiyati yuqori boʻlgan hududlarda oilaviy mehmon uylari faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha aholi oʻrtasida targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. 1. Oilaviy mehmon uylari faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha aholi oʻrtasida targʻibot tadbirlarini tashkil qilish grafigini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Grafikka asosan targʻibot olib borish. 2022-yil sentabr oyidan boshlab doimiy ravishda Turizmni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 36. Xorijiy mamlakatlarda Xorazm viloyatining turizmi salohiyatini manzilli targʻib qilish choralarini koʻrish. 1. Viloyatdagi turizm salohiyati yuqori boʻlgan turizm turlarini aniqlash va roʻyxatini shakllantirish. 2. Aniqlangan turizm turlari boʻyicha xorijiy turistlar tashrif buyuradigan, salohiyati yuqori boʻlgan mamlakatlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Roʻyxatga asosan manzilli targʻibot dasturlarini ishlab chiqish. 4. Xorijiy mamlakatlarga Xorazm viloyatining turizm salohiyatini targʻib qilish boʻyicha 5 — 10 kishilik delegatsiyalarni joʻnatish. 2022-yil sentabr oyidan boshlab doimiy ravishda Turizmni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 37. Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi yoki Xiva shahridagi “Ichan-qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonasi qoshida “Young creators tourism” klubini tashkil qilish orqali turizm sohasiga qiziquvchi yoshlarni jalb qilgan holda, yoshlar oʻrtasida ichki turizmni rivojlantirishda amaliy yordamlar koʻrsatish. 1. “Young creators tourism” klubi nizomini ishlab chiqish . 2. Klub faoliyati boʻyicha chora-tadbirlar belgilash. 3. Klubni tashkil qilish. 2022-yil oktabr Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi, Xorazm viloyati hokimligi 38. Xorazm viloyatining turistik salohiyatini targʻib qilish maqsadida turizm tashrif obyektlari boʻylab infoturlar tashkil etish. 1. Infoturlarda ishtirok etuvchi turoperatorlar, OAV vakillari va blogerlar roʻyxatni shakllantirish. 2. Infoturlarni yuqori saviyada tashkil etish, OAV va ijtimoiy tarmoqlarda #khorezm xeshtegi bilan targʻib qilish. 3. Turoperatorlar oʻrtasida “V2V” uchrashuvlar tashkil qilish. 2022-2023-yillar davomida Ijrochilar mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 39. Xorazm viloyatining turizm salohiyatini targʻib qilish maqsadida targʻibot materiallarini tayyorlash, xorijiy davlatlar va respublikada oʻtkaziladigan nufuzli turistik koʻrgazmalarda Xorazm viloyatining turizm salohiyatini targʻib qilish. 1. Xorazm viloyatining turistik salohiyatini targʻib qilish maqsadida targʻibot materiallarini tayyorlash. 2. Xorijiy va mahalliy turistik koʻrgazmalarda hududning turizm salohiyatini targʻib qilish. 2022-2023-yillar davomida Ijrochilar va grant mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 40. Xorazm viloyatining turizm salohiyatini yorituvchi turkum koʻrsatuvlar tayyorlash. Hududning turistik salohiyati, sayyohlarga yaratilgan imkoniyatlar, tarixiy va madaniy meros obyektlari toʻgʻrisida turkum (targʻibot) koʻrsatuvlarni tayyorlash hamda efir va internet tarmoqlarida joylashtirish. 2022-2023-yillar davomida Ijrochilar mablagʻlari Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, ommaviy axborot vositalari 41. Respublika yoshlarini Xiva shahridagi “Ichon-qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonasi, “Nurullaboy” saroyi, Urganch tumanidagi “Ulli Hovli” majmuasi va Bogʻot tumanidagi “Qalʼajiq qalʼa” majmualariga sayohat aksiyasini tashkil etish. 1. Aksiyani oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh shtabini tuzish. 2. Aksiyani oʻtkazish boʻyicha reja-dastur ishlab chiqib, tasdiqlash va aksiya ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish. 3. Dasturga asosan aksiya oʻtkazish hududlarini (mehmonxona, transport, muzeylar va umumiy ovqatlanish shoxobchalarini) tayyorlash. 4. Taʼlim muassasalari oʻquvchi va talabalarining yozgi taʼtil kunlarda sayohat aksiyalarini oʻtkazish. Har yili Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 42. Aholi va yoshlar orasida turizm sohasida yangi ishlanmalar yaratish va hududning sayyohlik salohiyatini targʻib etish. 1. Xorazm viloyatida “Yoshlar va turizm” konferensiyasini tashkil etish. 2. Xorazm viloyatida “Yosh hunarmandlar” festivalini oʻtkazish. 3. “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil” dasturiga asosan tanlovlarni tashkil etish va #tourismchallange, #tourismexchange kabi maxsus xeshteglar joriy etish. 4. Tashkil etilgan tadbirlarga respublikaning barcha hududlaridan yoshlar jamoalarini taklif qilish va ularning ishtirokini taʼminlash. Har yili iyun oyida Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 43. Turizm sohasi rahbarlari va yoshlar oʻrtasida uchrashuvlarni tashkil etish. 1. Uchrashuvlar grafigini tasdiqlash. 2. Turizm sohasiga qiziqadigan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Uchrashuvlarni oʻtkazish va yoshlar takliflarini amaliyotga tatbiq etish. Har yili kamida ikki marotaba - Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi 44. Turizm sohasida tashkil etiladigan tadbirlar, konferensiyalar va turli xil aksiyalarni ijtimoiy reklama sifatida ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, tashqi reklama vositalarini (bannerlar va tashqi ekranlar uchun videoroliklar) tayyorlash va oʻrnatish orqali targʻibot ishlarini tashkil etish. 1. Turizm salohiyati yuqori boʻlgan hududlardagi tashqi reklama obyektlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Mazkur hududlarda qoʻshimcha yangi tashqi reklama obyektlarini oʻrnatish. 3. Ushbu hududlardagi tashqi reklama obyektlarida turizm sohasida tashkil etiladigan tadbirlar, konferensiyalar va turli xil aksiyalarni ijtimoiy reklama sifatida doimiy yoritib borish. 2023 — 2026-yillar davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Xorazm viloyati hokimligi V. Madaniy koʻngilochar tadbir va festivallar oʻtkazish 45. Xiva shahrida “Qoʻgʻirchoqlar” festivalini oʻtkazish. 1. Festival oʻtkazish joyini aniqlash. 2. Festival bilan bogʻliq sarf-xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 3. Festivalni yuqori saviyada oʻtkazish. 2022-yildan boshlab doimiy ravishda Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 46. “Ichon-qalʼa” davlat muzeyi qoʻriqxonasi majmuasini ommalashtirish hamda dunyo hamjamiyatidagi tutgan nufuzini mustahkamlash maqsadida ushbu obyektga tutash hududlarda xorijiy mamlakatlarning milliy bayramlari, madaniy tadbirlari, festivallari va shu kabi boshqa yirik tadbirlarini oʻtkazish maqsadida kelgusi yil uchun yillik reja-grafikini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Xorijiy mamlakatlarning milliy bayramlari, madaniy tadbirlari, festivallari va shu kabi boshqa yirik tadbirlarini oʻtkazish maqsadida kelgusi yil uchun yillik reja-grafikini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan reja-grafikni tegishli vazirlik va idoralar bilan oʻzaro kelishish va tasdiqlash. 2022-yildan boshlab doimiy ravishda - Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 546-son qaroriga 3-ILOVA
Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasi va Xiva shahridagi “Alleya” maydoni hududlarida “turizm koʻchalari”ni tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Talab etiladigan mablagʻ Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Ijtimoiy va xizmat koʻrsatish obyektlarini tashkil etish 1. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida mahalliy aholi va sayyohlar gavjum boʻladigan joylarda 4 ta “Workout” sport maydonchalarini tashkil qilish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, koʻchaning ikki yon tomonida tashkil qilinishi moʻljallangan “Workout” sport maydonchalarining manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. Obyektlarning foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2022-yil davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Moliya vazirligi 2. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida sayyohlarga xizmat koʻrsatishga moʻljallangan oziq-ovqat doʻkonlarini, shopping turizm obyektlari, hunarmandchilik mahsulotlari savdo rastasini tashkil qilish. 1. Tashabbuskorlarni aniqlash. 2. Obyektlarning foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2022-2023-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Tashabbuskor mablagʻlari Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 3. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida sayyohlar va mahalliy aholi gavjum joylarda kamida 2 ta dorixona tashkil qilish. 1. Tashabbuskorlarni aniqlash. 2. Dorixonalarni foydalanishga topshirish. 2022-2023-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Tashabbuskor mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 4. Sayyohlarga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida chet el valyuta ayirboshlash shoxobchalarini tashkil qilish. Valyuta ayirboshlash shoxobchalari joylashtiriladigan hududlarni belgilash hamda ularni foydalanishga topshirish. 2022-2023-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Tijorat banklari kreditlari mablagʻlari Markaziy bank, Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 5. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida transport vositalari qatnovi uchun 2 ta aqlli bekat, namunaviy loyiha asosida 2 ta turizm axborot markazi va sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil qilish. Xiva shahri Alleya maydoni hududida namunaviy loyiha asosida 2 ta turizm axborot markazi va sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, koʻchaning ikki yon tomonida tashkil qilinishi moʻljallangan aqlli bekatlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. Obyektlarning foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Transport vazirligi II. Turizm va yondosh infratuzilmani rivojlantirish 6. Tashrif buyuruvchilar uchun ikkita hududda 40 ta turistik yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻzbek, rus va ingliz tillarda oʻrnatish (Oʻz DSt 3331 ga binoan turizm sohasida navigatsiya tizimining axborot belgilari bilan jihozlash). 1. Turistik yoʻl koʻrsatkichlar oʻrnatiladigan hududlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. Turistik yoʻl koʻrsatkichlarning belgilangan hududlarda oʻrnatilishini taʼminlash. 2023-2024-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, tadbirkorlik subyektlari 7. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida 2,8 kilometr piyodalar va velosiped yoʻlaklarini tashkil qilish. 1. Loyiha smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 3. Qurilish ishlarini amalga oshirish, obyektning belgilangan muddatda foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 8. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida 50 ta oʻrindiq, 40 ta chiqindi qutisi, 60 ta chiqindi yigʻadigan punkt (konteyner)ni oʻrnatish. 1. Koʻchaning ikki yon tomonida oʻrnatilishi moʻljallangan chiqindi qutilarining manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2. Loyiha smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 3. Obyektlarning foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 9. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida musiqali favvora tashkil qilish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazish. 3. Obyektni foydalanishga topshirish. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 10. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida tematik 10 ta selfi zonasi, 25 ta kichik arxitektura shakllarini tashkil qilish, 2 ta kompozitsion stella oʻrnatish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, obyektlarning manzilli roʻyxatni shakllantirish. 2. Tashabbuskorlarni aniqlash. 3. Obyektlarni foydalanishga topshirish. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 11. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida 4 ta veloturargoh tashkil etish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazish. 3. Obyektlarni foydalanishga topshirish. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi III. Yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish, hududni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, muhandislik-kommunikatsiya tizimini yaxshilash 12. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida 112 ta hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida 160 ta tungi gul bezaklarini oʻrnatish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazish. 3. Obyektlarni foydalanishga topshirish. 2023-2024-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 13. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasi hududida va Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida zamonaviy telekommunikatsiya xizmatlarini yoʻlga qoʻyish. 1. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida 2,8 kilometr optik tolali aloqa liniyalarini qurish va Internetga simsiz keng polosali kirish qurilmalarini oʻrnatish. 2. Xiva shahridagi Alleya maydonida 2,0 kilometr optik tolali aloqa liniyalarini qurish va Internetga simsiz keng polosali kirish qurilmalarini oʻrnatish. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 14. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasining 1,4 kilometr yoʻl infratuzilmasini joriy taʼmirlash. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 2. Loyihani belgilangan muddatda foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Turizm obyektlari atrofidagi yer maydonlari, suv va yoʻl infratuzilmalarini yaxshilash uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 22-yanvardagi PQ-98-son qaroriga 1-ilovada ) Xorazm viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi 15. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida 2,8 kilometr ikki yon tomonida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni 2,0 kilometr hududlarida elektr energiyasi tarmogʻini yaxshilash, 4 ta transformator oʻrnatish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 2. Obyektlarning belgilangan muddatda foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 16. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida 112 ta hamda Xiva shahridagi Alleya maydonida 160 ta tungi yoritgich (qayta tiklanuvchi energiya manbalari, quyosh batareykalari) chiroqlarini oʻrnatish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 2. Obyektlarning belgilangan muddatda foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 17. Urganch shahridagi Pahlavon Mahmud koʻchasida hamda Xiva shahridagi Alleya maydoni hududida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida har xil turdagi koʻchatlar ekish (2 000 ta tut, 1 600 ta gujum, 15 000 ta har xil turdagi gul koʻchatlari). 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Pudrat tashkilotlari oʻrtasida tanlov (tender) oʻtkazilishini taʼminlash. 3. Obyektlarning belgilangan muddatda foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2023 — 2026-yillar davomida Loyiha-smeta hujjatlariga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 546-son qaroriga 4-ILOVA
Xorazm viloyatida 2022 — 2026-yillarda turizm sohasida amalga oshiriladigan istiqbolli investitsiya loyihalarining
T/r Tuman (shahar) nomi Loyiha tashabbuskori Loyihaning maqsadi Loyiha quvvati Loyihaning umumiy qiymati (mln soʻm) shu jumladan, moliyalashtirish manbalari Yaratiladigan yangi ish oʻrinlari Loyihani amalga oshirish muddati Xizmat koʻrsatuvchi bank oʻlchov birligi natura mln soʻm oʻz mablagʻi (mln soʻm) Kredit mablagʻi (mln soʻm) Jami 30 ta loyiha x x 39 670 96 692 44 950 51 742 362 1. Urganch shahri “Samira Xotel” OK oilaviy mehmon uyi tashkil etish oʻrin 8 150 162 50 112 5 2022-yil sentabr “Qishloq qurilish bank” ATB 2. Urganch tumani “Jannat- N ur-Jannat” XK motel va umumiy ovqatlanish shoxobchasi tashkil etish oʻrin 20 800 4 200 2 200 2 000 20 2022-yil sentabr “Agrobank” ATB 3. Yangiariq tumani “Sulaymon Xadicha market” OK mehmonxona tashkil etish oʻrin 30 1 500 4 800 2 800 2 000 13 2022-yil sentabr “Agro bank” ATB 4. Xonqa tumani “Asil Javohur Bek” MCHJ turistik sinfga mansub mikroavtobus sotib olish dona 2 ta (20 oʻrinli) 250 1 140 300 840 9 2022-yil sentabr “Qishloq qurilish bank” ATB 5. Urganch shahri “Xorazm zilol” XK mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 1 000 2 480 1 500 980 13 2022-yil sentabr AT “Aloqa bank” 6. Urganch shahri “Fariza-Farangiz” oilaviy korxonasi mehmonxona va umumiy ovqatlanish shoxobchasi tashkil etish oʻrin 22 1 200 2 000 500 1 500 11 2022-yil sentabr “Qishloq qurilish bank” ATB 7. Urganch tumani “Jasmin Urganch travel” OK mehmonxona tashkil etish oʻrin 35 1 000 2 500 1 000 1 500 13 2022-yil sentabr “Agro bank” ATB 8. Xiva shahri “Everest Beton” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 30 1 500 5 500 3 500 2 000 40 2022-yil sentabr “Milliy bank” AJ 9. Gurlan tumani “Xudaybergan Bobo Suxrob” FX mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 600 4 500 3 000 1 500 11 2022-yil sentabr “Agro bank” ATB 10. Urganch shahri “Urganch qurilish elektro montaj” XK mehmonxona va restoran tashkil etish oʻrin 15 750 2 900 1 500 1 400 13 2022-yil oktabr AT “Aloqa bank” 11. Urganch shahri “Xorazm oltin zamin” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 10 450 3 500 1 500 2 000 10 2022-yil oktabr “Qishloq qurilish bank” ATB 12. Urganch shahri “Urganch Palas” MCHJ mehmonxona faoliyatini kengaytirish oʻrin 60 3 000 6 500 1 500 5 000 10 2022-yil oktabr “Qishloq qurilish bank” ATB 13. Xiva shahri “Pearl Khiva” UK mehmonxona tashkil etish oʻrin 50 2 500 3 400 2 000 1 400 10 2022-yil oktabr “Qishloq qurilish bank” ATB 14. Xiva shahri “Cafe Terrassa Khiva” OK xostel tashkil etish oʻrin 40 2 000 2 300 800 1 500 11 2022-yil oktabr “Qishloq qurilish bank” ATB 15. Xiva shahri “Xorazm darvoza gʻuncha” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 120 6 000 4 000 2 000 2 000 9 2022-yil oktabr “Milliy bank” AJ 16. Bogʻot tumani “Bogʻot Mega Star Kemping” MCHJ mehmonxona va avtomobillarga texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish oʻrin 20 600 3 500 2 000 1 500 11 2022-yil oktabr AT “Xalq bank” 17. Bogʻot tumani “Qalajiqqalʼa oazis ekoturizm” FX turistik majmua (mehmonxona, milliy uslubdagi oʻtov uylar, restoran, suzish havzasi, sogʻlomlashtirish markazi, hunarmandchilik rastalari va boshqalar) tashkil etish oʻrin 80 3 200 9 000 5 000 4 000 18 2022-yil oktabr “Ipoteka-bank” ATIB 18. Urganch shahri “Fayz” FX mehmonxona tashkil etish oʻrin 10 450 2 800 800 2 000 10 2022-yil noyabr AT “Xalq bank” 19. Gurlan tumani “Gurlan Bexruz” XK mehmonxona faoliyatini kengaytirish oʻrin 20 600 3 200 1 200 2 000 16 2022-yil noyabr AT “Aloqa bank” 20. Xiva shahri “Khiva Khan” oilaviy korxonasi mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 1 000 570 500 70 4 2022-yil noyabr “Mikrokredit bank” ATB 21. Xiva shahri “Dilrabo-Tekstil” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 1 000 1 500 700 800 7 2022-yil noyabr “Mikrokredit bank” ATB 22. Urganch shahri “Solar N RG Group” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 8 320 2 000 800 1 200 10 2022-yil noyabr AT “Aloqa bank” 23. Xiva shahri “Amina Zaynab” oilaviy korxonasi mehmonxona tashkil etish oʻrin 25 1 300 1 840 1 000 840 9 2022-yil noyabr “Mikrokredit bank” ATB 24. Xiva shahri “Xiva Sitarabonu” oilaviy korxonasi mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 1 000 1 400 700 700 9 2022-yil dekabr “Mikrokredit bank” ATB 25. Xiva tumani “Parchanhos city” MCHJ Turizm va dam olish kompleksini tashkil qilish oʻrin 50 300 1 800 400 1 400 10 2023-yil yanvar “Qishloq qurilish bank” ATB 26. Urganch shahri “Urganch real hotel” MCHJ mehmonxona faoliyatini kengaytirish oʻrin 50 2 500 5 000 2 000 3 000 13 2023-yil yanvar “Ipoteka-bank” ATIB 27. Urganch shahri “Amir exim trading” XK mehmonxona tashkil etish oʻrin 22 1 200 6 000 2 000 4 000 11 2023-yil fevral “Ipoteka-bank” ATIB 28. Xiva shahri “Minor” oilaviy korxonasi mehmonxona tashkil etish oʻrin 30 1 500 3 000 1 000 2 000 11 2023-yil mart “Mikrokredit bank” ATB 29. Xiva shahri “Erkinov and go” MCHJ mehmonxona tashkil etish oʻrin 20 1 000 2 200 1 500 700 10 2023-yil iyun “Mikrokredit bank” ATB 30. Urganch tumani “Xiva Bilol servis” XK aholi va turistlar uchun dam olish maskani tashkil qilish oʻrin 100 1 000 3 000 1 200 1 800 15 2023-yil avgust AT “Aloqa bank”
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 546-son qaroriga 5-ILOVA
Xorazm viloyatida turizm salohiyati yuqori boʻlgan va turizm drayveri sifatida rivojlantirish rejalashtirilgan “turizm mahallalari”
T/r Tuman (shahar) nomi “Turizm mahallasi” nomi 1. Bogʻot tumani “Qalʼajiqqalʼa” MFY 2. Xiva tumani “Gʻovuk” MFY 3. Xiva shahri “Yangi turmush” MFY 4. Xiva shahri “Qumyasqa” MFY 5. Xiva shahri “Kaptarxona” MFY 6. Xiva shahri “Ichon-qalʼa” MFY 7. Xiva shahri “Mevaston” MFY 8. Xiva shahri “Kalta minor” MFY 9. Xiva shahri “Yangi hayot” MFY 10. Xiva shahri “Sangar” MFY 11. Shovot tumani “Beshmargan” MFY 12. Yangiariq tumani “Ostona” MFY 13. Yangiariq tumani “Ulugʻbek” MFY
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-sentabr,
546-son