UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 29 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш, белгиланган сифат ҳамда миқдорларда ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, кўмир маҳсулотларининг ортиб юборишдан истеъмолчигача манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш, бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини ҳудудлардаги кўмир омборлари орқали етказиб бериш, бюджет ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, уларнинг омборларида кўмир маҳсулотларини сақлаш тартибини назарда тутувчи Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) 1-иловага мувофиқ;

аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш, ҳудудлардаги кўмир омборларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш, аҳоли билан кўмир маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) 2-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун масъуллар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 апрелга қадар юқоридаги Низомларда назарда тутилган вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив порталини (кейинги ўринларда — Портал) ишга тушириш, идоралараро интеграция қилиш чораларини кўрсин.

Бунда «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан онлайн тўлов имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, жамият маҳсулотини сотиш фаолиятини бошқариш бўйича жорий этилган ахборот тизими замирида ташкил этилади.

4. «Ўзбеккўмир» АЖ, Республика товар-хом ашё биржаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ биржа савдоларида сотилган кўмирни ортиб юбориш босқичларини тўлиқ автоматлаштиришни (инсон омилини чеклаш) назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқсин.

Бунда биржа савдоларида сотиб олинган кўмир истеъмолчиларга кўмир ортиб юборишнинг онлайн-рўйхатини шакллантириш орқали истеъмолчиларга реал вақт давомида кўмир ортиб юбориш бўйича рўйхат билан танишиш имкониятини яратиш кўзда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси аҳолига етказиб берилаётган кўмир маҳсулотларининг сифати ва ҳажмлари мониторинги юритилишини ҳамда аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминласин.

6. Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ 4-иловага мувофиқ тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Б. Исламов) бюджет ташкилотлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида шакллантириш, уларга кўмир маҳсулотлари барқарор етказиб берилишини таъминлаш, Порталнинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда идоралараро интеграция қилинишини мувофиқлаштириб борсин ва қатъий назорат ўрнатсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 964-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низомга 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига 1-ИЛОВА

Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ўзбеккўмир» АЖнииг «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг кўмир омборлари орқали бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмир қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотидан фойдаланувчи бюджет ташкилотларига жорий қилинади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўмир маҳсулоти — кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда — кўмир баланси) мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан кўмир омборлари орқали бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);

бюджет ташкилоти — бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб, мактабгача таълим (боғча), тиббиёт, спорт, маданият ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаси;

кўмир омборлари — кўмир маҳсулотларини бюджет ташкилотларига сотиш функциясини амалга оширувчи «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;

Портал — вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (электрон маълумотлар базаси).

2-боб. Кўмир маҳсулотларига эҳтиёжларни аниқлаш, уларни сотиш, етказиб бериш, транспортировка қилиш, қабул қилиш ва сақлаш тартиби

3. Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш мазкур Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

4. Бюджет ташкилотлари учун кўмир омборларидан кўмир маҳсулотлари марказлаштирилган асосда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан — тўғридан-тўғри «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳудудий бўлинмалари орқали;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли бюджет ташкилотлари томонидан — Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали;

маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, мактабгача таълим бошқармалари, маданият бошқармалари, спортни ривожлантириш бош бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали (кейинги ўринларда — Бошқармалар) харид қилинади.

5. Ҳудудлардаги ҳар бир бюджет ташкилоти ҳар йили келгуси йил учун 15 майга қадар иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади.

Бюджет ташкилотининг кўмирга бўлган эҳтиёжи Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан ишлаб чиқилган йўриқномага мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар Порталга киритилади.

Порталга маълумотларни киритиш, ўзгартириш ёки тўлдириш бюджет ташкилоти раҳбари томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Порталда ҳар бир бюджет ташкилотига алоҳида истеъмолчи рақами бириктирилади. Ушбу истеъмолчи рақами бўйича бюджет ташкилотининг кўмир истеъмоли учун буюртмаси, уни мутасадди ташкилотларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва натижаси, буюртмага мувофиқ кўмирни юклаш, етказиб бериш ва қабул қилиб олиш ҳамда бюджет ташкилоти томонидан кўмирнинг сарфланиш жараёнлари ва ҳар ой охирида унинг омборидаги кўмир қолдиқлари юзасидан ҳисоб-китоб юритилади.

Ўз навбатида, Бошқармалар тегишли туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда 1 июнга қадар бюджет ташкилоти томонидан Порталга киритилган маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармаси 15 июнга қадар Бошқармалар томонидан тасдиқланган маълумотларни ўрганади ва электрон рақамли имзо ёрдамида келишади.

Бунда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бинолари, қозонхона русуми, қуввати ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотларида белгиланган методологияга асосан об-ҳаво башорати ва иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ҳисоблайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритади.

Бошқармалар тасдиқлаган ҳамда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган кўмир маҳсулоти миқдорлари Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Порталда тасдиқланади ҳамда кўмир маҳсулотини харид қилишни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш учун 15 июлга қадар Молия вазирлигига Портал орқали юборилади.

Молия вазирлиги ажратилган бюджет маблағлари доирасида кўмир маҳсулоти миқдорлари учун молиялаштириш манбалари бўйича маълумотларни 15 августга қадар Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Портал орқали кўмир баланси лойиҳасини шакллантириш учун тақдим қилади.

6. Кўмир баланси лойиҳаси кўмир саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари ҳамда импорт кўмир миқдорларини инобатга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан шакллантирилади ҳамда келгуси йил учун кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.

7. Бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулоти кўмир балансига мувофиқ сотилади. Ҳар бир бюджет ташкилотига ажратилган кўмир маҳсулоти миқдорлари уларнинг истеъмолчи рақами бўйича Порталда акс эттирилади.

8. «Ўзбеккўмир» АЖ кўмир балансига мувофиқ белгиланган ҳажмларда бюджет ташкилотлари учун кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича «Кўмир таъминот» МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолайди.

«Ўзбеккўмир» АЖ кўмир маҳсулотларини «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари манзилига юклаб жўнатишни таъминлайди ва бу тўғрисида Порталга тегишли маълумотларни киритади ҳамда юклаб жўнатилаётган кўмирнинг сифати ва миқдорлари учун жавобгар ҳисобланади.

Бунда «Ўзбеккўмир» АЖнинг масъул мансабдор шахслари кўмирни юклаш, жўнатиш, кўмирнинг сифати ва миқдорлари юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбеккўмир» АЖ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмирйиғиш» станциясидан ҳудудлардаги кўмир омборларигача темир йўл орқали ташиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси томонидан кўмирни қўриқлаш ва кузатиб бориш учун шартнома имзолайди. «Ўзбеккўмир» АЖнинг ташиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлари кейинчалик «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.

«Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир маҳсулотларининг сифатли сақланишини ҳамда истеъмолчиларга сотилишини таъминлайди.

Бунда «Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир омборлари мудирлари, масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулоти сифатли сақланиши ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кўмир маҳсулотларини «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмирйиғиш» станциясидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тегишли станцияларигача ташишни таъминлайди ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг етказилиши учун жавоб беради.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотини тегишли станцияларигача ташиш ҳамда вагонлар (ярим вагонлар) ўз вақтида бериш ва кўмирнинг манзилли етказилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кўмир ортилган вагонларни белгиланган станцияларга етиб боришига қадар қўриқлашга ҳамда юкланган кўмир миқдорига жавоб беради.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотларини белгиланган станцияларга етказиб бериш ҳамда юкланган кўмир миқдоридаги аниқланган камомадлар юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Ички ишлар идоралари кўмир маҳсулотларини «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборларидан ортилгандан бюджет ташкилотларига етказиб берилишига қадар ҳимоя қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга оширади.

«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Кўмир таъминот» МЧЖ раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўз ҳудудларида кўмир маҳсулотлари захиралари шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг кўмир маҳсулотлари захиралари шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

9. «Кўмир таъминот» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, мактабгача таълим бошқармалари, маданият бошқармалари, спортни ривожлантириш бош бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари билан кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартномаларни бюджет ташкилотлари рўйхати ва кўмирнинг улар кесимидаги тақсимотини илова қилган ҳолда тузади.

Ҳар бир бюджет ташкилотига махсус истеъмолчи рақами бўйича кўмирни юклаш, етказиб бериш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳолати юзасидан маълумотларни Портал орқали назорат қилиш имконияти яратилади.

10. «Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир омборларига кирим қилинган кўмир маҳсулотлари махсус ускуналарда (ва/ёки қўл меҳнати билан) майда-йириклигига қараб сараланиши мумкин. Сараланган кўмирнинг йириклари (20 — 300 мм) қопларга солинади, майдалари (0 — 20 мм) брикет ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда сараланмаган кўмир (0 — 300 мм) сотилиши мумкин.

11. «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги юзасидан маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида бюджет ташкилотига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.

Бюджет ташкилотлари автотранспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўмир маҳсулотини автомобиль транспорти ёрдамида ёки бевосита ўз кучлари билан кўмир омборларидан олиб кетади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборхонасига кирим қилинган кўмир маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар Порталга киритилади.

12. «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари мудирлари ва бюджет ташкилотларининг ваколатли вакиллари томонидан автотранспорт воситасига. юкланган кўмир маҳсулотлари учун сифати ва ҳажмлари бўйича далолатнома тузилади.

13. Далолатнома шартномада назарда тутилган шартларда кўмир маҳсулоти олинган кунда расмийлаштирилади.

14. Кўмир маҳсулотининг транспорт воситаларига ҳақиқий юкланган ҳажми кўрсатилган ҳолда, ваколатли шахслар имзолари ҳамда кўмир омбори муҳри билан тасдиқланган юкхати расмийлаштирилади.

15. Кўмир маҳсулотининг бюджет ташкилотида сифатли ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини таъминлаган ҳолда сақланиши ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун бюджет ташкилотининг биринчи раҳбари шахсан жавоб беради.

Бунда бюджет ташкилотининг биринчи раҳбари, масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотининг сақланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

16. Бюджет ташкилотида кўмир маҳсулоти тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш орқали қабул қилиб олинади. Унда керакли маълумотлар, шу жумладан, етказиб берилган кўмир маҳсулотининг маркаси, ҳажми, шунингдек, кўмир маҳсулотини топшириш ва қабул қилиб олиш учун масъул шахс кўрсатилади.

17. Кўмир маҳсулотини қабул қилиб олиш ва сақлаш бюджет ташкилоти томонидан кўмир маҳсулотини фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш ва таъминлаш масалалари бўйича техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жиҳозланган участкаларда (омборхоналар, майдончалар, бостирмаларда) амалга оширилади.

Кўмир маҳсулоти очиқ омборхоналарда (майдончаларда) сақланганда, кўмир маҳсулотининг физик-механик хусусиятлари ва ташқи муҳит (ҳарорат, об-ҳаво шароитлари, шамол ва бошқалар) таъсиридан унинг бутунлиги сақланадиган ҳамда сақлаш хавфсизлиги таъминланадиган шароитлар яратилиши керак. Очиқ майдончалар қуруқ, тепалик, сув босмайдиган жойларда ташкил этилиши ва уларга бегона шахслар киришини истисно қилиш учун тўсиб қўйилиши керак. Зарур ҳолларда, очиқ майдончалар атрофи бўйлаб оқова ариқлар ётқизилади.

Бостирмалар уч томондан тўсиқларга эга бўлиши, тўсиқлар бўлмаган томонга пол қияланган (1-2°) бўлиши керак, зарур ҳолларда, оқова ариқлар ётқизилиши ва ёғоч конструкцияларига ўтга чидамли кимёвий модда билан ишлов берилиши керак.

18. Фавқулодда ҳодисалар, табиий офатлар (шу жумладан об-ҳавонинг кескин совиб кетиши), техноген ҳодисалар (шу жумладан, табиий газ етказиб беришдаги узилишлар) вақтида вужудга келган бюджет ташкилотининг кўмирга бўлган режадан (балансдан) ташқари эҳтиёжи, мудофаа ёки давлат хавфсизлиги ишлари бўйича кўмирга бўлган фавқулодда эҳтиёжлар учун кўмир маҳсулоти, истисно тариқасида, зудлик билан етказиб берилади.

19. Кўмир маҳсулотини сақлаш (инкубацион) муддатлари қисқалигини инобатга олган ҳолда, куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг кўмир омборларида сақланаётган маҳаллий ва импорт кўмир маҳсулотларини кўмир омборларининг сақлаш, транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида ўртача биржа нархида истеъмолчиларга, иссиқлик электр станцияларига эса белгиланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилишига рухсат берилади.

3-боб. Кўмир маҳсулоти учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш

20. Бюджет ташкилотига кўмир балансида тасдиқланган ҳажмлар ҳамда ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар бўйича кўмир учун ҳақи 50 фоиз олдиндан тўлаш ва кўмир омборларидан юклаб юборилгандан сўнг 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўлаш шарти билан сотилади.

4-боб. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби

21. «Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ, Бошқармалар ва автотранспорт ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларга асосан томонларнинг шартнома шартларини бажармаслиги бўйича жавобгарлик қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

22. Томонлар ўртасида юзага келадиган низолар икки томонлама келишувга асосан ёки суд тартибида ҳал қилинади.

23. Бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборларидан харид қилинган кўмир маҳсулотининг тижорат ёки бошқа мақсадларда учинчи шахсларга берилиши ёки сотилиши тақиқланади.

24. Бошқармаларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

тақдим қилинган буюртманомаларда бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотига эҳтиёжлари тўғрисида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўмир маҳсулотини етказиб бериш учун шартномаларнинг ўз вақтида тузилмаганлиги;

харид қилинадиган кўмир маҳсулоти ва унинг етказиб берилиши учун тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги.

5-боб. Якунловчи қоида

25. Мазкур Низом қоидалари талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Бюджет ташкилоти Бюджет ташкилоти иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади. Бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар Порталига киритилади. 15 майга қадар 2-босқич Бошқармалар, тегишли туман (шаҳар) бўлимлари Бошқармалар тегишли туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда бюджет ташкилоти томонидан Порталга киритилган маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди. 1 июнга қадар 3-босқич «Ўзэнергоинспекция» «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари Бошқармалар томонидан тасдиқланган маълумотларни ўрганади ва электрон рақамли имзо ёрдамида келишади. Бунда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бинолари, қозонхона русуми, қуввати ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотларида белгиланган методологияга асосан об-ҳаво башорати ва иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ҳисоблайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритади. 15 июнга қадар 4-босқич Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бошқармалар томонидан тасдиқланган ҳамда «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган кўмир маҳсулоти миқдорлари Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Порталда тасдиқланади ҳамда кўмир маҳсулотини харид қилишнинг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш учун 15 июлга қадар Молия вазирлигига Портал орқали юборилади. 15 июлга қадар 5-босқич Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ажратилган бюджет маблағлари доирасида кўмир миқдорлари учун молиялаштириш манбалари бўйича маълумотларни 15 августга қадар Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Энергетика вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Портал орқали кўмир баланси лойиҳасини шакллантириш учун тақдим қилади. 15 августга қадар 6-босқич Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари Кўмир баланси лойиҳаси кўмир саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари ҳамда импорт кўмир миқдорларини инобатга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан шакллантирилади ҳамда келгуси йил учун кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади. 1 ноябрга қадар 7-босқич «Ўзбеккўмир» АЖ «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади. Белгиланган муддатларда 8-босқич «Кўмир таъминот» МЧЖ «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги юзасидан маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди. Белгиланган муддатларда 9-босқич «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида бюджет ташкилотига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади. Белгиланган муддатларда 10-босқич Бюджет ташкилоти Бюджет ташкилотлари автотранспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўмир маҳсулотини автомобиль транспорти ёрдамида ёки бевосита ўз кучлари билан кўмир омборларидан олиб кетади. Бунда бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборхонасига кирим қилинган кўмир маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар Порталга киритилади. Белгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом республиканинг табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларида яшайдиган аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмирни қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотини маиший фойдаланиш мақсадида харид қилувчи аҳолига жорий қилинади.

2-боб. Асосий тушунчалар

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўмир маҳсулоти — кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда — кўмир баланси) мувофиқ кўмир омборлари орқали аҳоли томонидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);

истеъмолчи — фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маиший фойдаланиш мақсадларида кўмир маҳсулотини харид қилувчи жисмоний шахслар (аҳоли);

кўмир омборлари — кўмир маҳсулотини аҳолига сотиш функциясини амалга оширувчи «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;

Портал — вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулоти ҳаракатини ва улар учун тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (маълумотлар базаси);

чакана нарх — кўмир омборлари орқали аҳолига сотиладиган нархи;

call-марказлар — ҳудудий омборлар томонидан ташкил қилинган, аҳолидан кўмир маҳсулотига буюртма қабул қилиш учун телефон (интернет тармоғи) орқали сўровномалар шаклида тушадиган ахборотларни қабул қилиш ва узатиш учун фойдаланиладиган қўнғироқларга (буюртмаларга) хизмат кўрсатиш бўйича марказлаштирилган офислар;

GPS-навигатор — кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юк машиналарининг жорий манзилларини аниқлаш мақсадида геопозициялаш глобал тизими сигналлари келиб тушадиган қурилма.

3-боб. Республика аҳолисини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш тартиби

3. Аҳоли кўмир маҳсулоти билан мазкур Низомга иловадаги схема бўйича таъминланади.

4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир ҳажми тўғрисидаги маълумотларни (хонадон жойлашган почта манзили ва кадастр ҳужжати маълумотлари, хонадон эгаси ёки хонадонда яшовчи оиланинг кўмирни сотиб олишга масъул аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШИШР ва паспорт маълумотлари) ҳар йили келгуси йил учун 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

Бунда истеъмолчилар жойлашган жой, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда) Порталга киритилади.

Порталда ҳар бир истеъмолчига алоҳида истеъмолчи рақами бириктирилади. Ушбу истеъмолчи рақами бўйича истеъмолчиларнинг кўмирга эҳтиёжи миқдори, буюртмага мувофиқ кўмирни юклаш, етказиб бериш ва қабул қилиб олиш юзасидан ҳисоб-китоб юритилади.

Порталга маълумотларни киритиш, ўзгартириш ёки тўлдириш туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар), маҳалла раислари, шунингдек, кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Порталга киритилган маълумотлар йил давомида бошқа ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

5. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) томонидан Порталга киритилган маълумотларни табиий газ танқислиги кузатилаётган, суюлтирилган газга ўтказилган истеъмолчилар рўйхати билан солиштиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Порталга киритилган истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмаганлигини Портал орқали тасдиқлайди.

Табиий газ билан барқарор таъминланган хонадонда яшовчи истеъмолчиларга кўмирни марказлашган ҳолда етказиб бериш рад этилади ва Порталдан уларнинг маълумотлари чиқариб ташланади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Порталга киритилган маълумотлар асосида ҳар йили 1 августга қадар ҳудуд аҳолисининг маҳалла (овул) фуқаролари йиғинлари кесимида келгуси йилда кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжни шакллантиради ва тегишли маълумотларни Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Порталда шакллантирилган истеъмолчиларнинг кўмирга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар асосида кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳасини ишлаб чиқади.

7. Кўмир ресурслари ва истеъмоли балансининг лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.

8. Тасдиқланган кўмир баланси доирасида:

«Кўмир таъминот» МЧЖ ўн кун муддатда ҳудудлар бўйича аҳолига сотиш учун кўмир маҳсулотини ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва «Ўзбеккўмир» АЖга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда вилоятлар ҳокимликларига Портал орқали юборади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудлар бўйича аҳоли учун белгиланган кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини уч иш кунида туманлар ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда «Кўмир таъминот» МЧЖга ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Портал орқали юборади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини икки иш кунида маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчиларига, маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларига, «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги бўлинмаларига Портал орқали юборади.

9. «Ўзбеккўмир» АЖ кўмир балансига мувофиқ белгиланган миқдорларда истеъмолчилар учун кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича «Кўмир таъминот» МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолайди.

«Ўзбеккўмир» АЖ кўмир маҳсулотини «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари манзилига юклаб жўнатишни таъминлайди ва бу ҳақда Порталга тегишли маълумотларни киритади ҳамда юклаб жўнатилаётган кўмирнинг сифати ва миқдорлари учун жавоб беради.

Бунда «Ўзбеккўмир» АЖнинг масъул мансабдор шахслари кўмирни юклаш, жўнатиш, кўмирнинг сифати ва миқдорлари юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбеккўмир» АЖ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан «Ўзбеккўмир» АЖнинғ «Кўмирйиғиш» станциясидан ҳудудлардаги кўмир омборларигача темир йўл орқали ташиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси томонидан кўмирни қўриқлаш ва кузатиб бориш учун шартнома имзолайди. «Ўзбеккўмир» АЖнинг ташиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлари кейинчалик «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.

«Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир маҳсулотининг сифатли сақланишини ҳамда истеъмолчиларга сотилишини таъминлайди.

Бунда «Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир омборлари мудирлари, масъул мансабдор шахслари кўмирнинг сифатли сақланиши ҳамда истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кўмир маҳсулотини «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмирйиғиш» станциясидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тегишли станцияларигача ташишни таъминлайди ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг етказилиши учун жавоб беради.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ масъул мансабдор шахслари кўмирнинг тегишли станцияларигача ташиш ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг манзилли етказилиши Билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кўмир ортилган вагонларни белгиланган станцияларга етиб боришига қадар қўриқлашга ҳамда юкланган кўмир миқдорига жавоб беради.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси масъул мансабдор шахслари кўмирнинг белгиланган станцияларга етказиб бериш ҳамда юкланган кўмир миқдоридаги аниқланган камомадлар юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Ички ишлар идоралари кўмир маҳсулотини «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборларидан ортилгандан аҳолига етказиб берилишга қадар ҳимоя қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга оширади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари кўмир маҳсулотининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилишини таъминлайди.

«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Кўмир таъминот» МЧЖ раҳбарлари, кўмир омборлари мудирлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўз ҳудудларида кўмир маҳсулоти захиралари шакллантирилиши ва аҳолига манзилли етказиб берилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг кўмир маҳсулоти захираларини шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

10. «Кўмир таъминот» МЧЖ кўмир омборларига кирим қилинган кўмир маҳсулоти махсус ускуналарда (ва/ёки қўл меҳнати билан) майда-йириклигига қараб сараланиши мумкин. Сараланган кўмирларнинг йириклари (20 — 300 мм) қопларга солинади, майдалари (0 — 20 мм) брикет ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда, сараланмаган кўмир (0 — 300 мм) сотилиши мумкин.

11. «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги тўғрисидаги маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

«Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида аҳолига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.

Кўмир омборлари томонидан ҳар бир истеъмолчига ортиб юборилган кўмир партияси бўйича Портал ва SMS-хабарнома орқали истеъмолчига билдиришнома етказилади.

Бунда, қоида тариқасида, истеъмолчига SMS-хабарнома юбориш орқали унга кўмир етказиб берилди деб қабул қилинади.

Истеъмолчилар томонидан қабул қилиб олинган кўмир Порталдаги шахсий кабинет орқали тасдиқланиши ёки ҳақиқатда етказилган кўмир миқдорлари ва SMS-хабарномада келтирилган миқдорлар орасида тафовут келиб чиқадиган ҳолатларда, ушбу ҳолат юзасидан Портал орқали эътироз билдирилиши мумкин.

Қулайлик учун Порталда эътирозни йўллаш бўйича алоҳида интерактив ойна назарда тутилади ҳамда бу эътироз онлайн тарзда Порталдаги шахсий кабинет орқали киритилгандан сўнг автоматик равишда «Кўмир таъминот» МЧЖ, тегишли маҳаллий ҳокимият органлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги ва Энергетика вазирлигига бараварига юборилади. Бунда:

юқоридаги хатбошида келтирилган масъул ташкилотлар томонидан ўн иш куни давомида ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиши ва кўмир тўлиқ етказиб берилиши ёки масалага ойдинлик киритилиши таъминланади;

қабул қилиб олинган кўмир истеъмолчилар томонидан Порталдаги шахсий кабинет орқали ёки Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Портал орқали тасдиқланмагунга қадар кўмир етказиб берилган деб ҳисобланмайди;

ўғирлик ёки талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тақдимнома киритилади.

12. Кўмир омборларидан кўмир маҳсулотини олиб кетиш истеъмолчилар томонидан мустақил равишда шахсий ва/ёки ёлланма автотранспорт воситалари орқали амалга оширилади.

Бунда аҳолига кўмир омборлари томонидан юклаб бериладиган кўмир маҳсулотининг сифати, миқдори ва маркаси учун жавобгарлик «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари мудирларига юкланади.

Истеъмолчиларнинг хоҳишига кўра, «Ўзбеккўмир» АЖ ёки «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан кўмирни транспортда етказиб бериш хизмати ташкил этиб берилиши мумкин. Бунда:

ушбу хизмат учун тўловлар аҳоли томонидан кўмирни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилотга тўғридан-тўғри ёки «Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ орқали транспорт харажатларини қоплаш кўринишида алоҳида амалга оширилади;

кўмирни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи автотранспорт воситалари алоқа ва GPS тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим;

кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга тўлиқ етказиб берилиши учун жавобгарлик «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари мудирларига юкланади.

13. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Меҳр дафтари»га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотини сотиб олишда ва/ёки етказиб бериш учун транспорт билан таъминлашда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши, «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори ҳамда «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори билан ташкил этилган тегишли жамғармалар ҳисобидан пул ёки компенсация кўринишида амалий ёрдам кўрсатади.

14. Фавқулодда ҳодисалар, табиий офатлар (шу жумладан, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши), техноген ҳодисалар (шу жумладан, табиий газ етказиб беришдаги узилишлар) вақтида вужудга келган аҳолининг кўмирга бўлган режадан (балансдан) ташқари эҳтиёжлари, мудофаа ёки давлат хавфсизлиги ишлари бўйича кўмирга бўлган фавқулодда эҳтиёжлар учун кўмир маҳсулоти, истисно тариқасида, зудлик билан етказиб берилади.

15. Кўмир маҳсулотини сақлаш (инкубацион) муддатлари қисқалигини инобатга олган ҳолда, куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг кўмир омборларида сақланаётган маҳаллий ва импорт кўмир маҳсулотларини кўмир омборларининг сақлаш, транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида ўртача биржа нархида истеъмолчиларга, иссиқлик электр станцияларига эса белгиланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилишига рухсат берилади.

16. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга асосан кўмир маҳсулотини фақат «Кўмир таъминот» МЧЖнинг умумий йиғилиши баёни ёки ижро этувчи органининг тегишли қарорига (ёки буйруғига) асосан бепул етказиб берилади.

4-боб. Кўмир маҳсулоти учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш

17. Аҳолига кўмир маҳсулоти кўмир балансида тасдиқланган ҳажмларга мувофиқ шартномага асосан сотилади.

18. Аҳолига кўмир маҳсулоти «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборлари орқали юз фоизлик олдиндан тўлов асосида чакана нархларда сотилади.

Бунда аҳоли томонидан кўмир маҳсулоти учун тўловлар исталган тўлов турлари орқали, шу жумладан, онлайн тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

19. Истеъмолчилар кўмир маҳсулотларини «Ўзбеккўмир» АЖда ташкил этилган саll-марказлар орқали сотиб олиши ҳам мумкин.

20. Call-марказлари ҳар куни соат 9-00дан 18-00гача аҳолидан келиб тушган буюртмалар бўйича солиштириш ва умумлаштиришни амалга оширади.

21. Call-марказлари қабул қилинган буюртмаларни Портал орқали кўмир омборларига юборади.

22. Буюртмаларга асосан кўмир омборлари томонидан истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари сотилади.

23. Буюртманинг бажарилиши кўмир омборлари мудирлари томонидан Порталда акс эттирилади.

5-боб. Якунловчи қоида

24. Мазкур Низом қоидалари талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Республика аҳолисини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Республика аҳолисини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради. Порталга киритилган маълумотлар йил давомида бошқа ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. 1 июнга қадар 2-босқич «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) томонидан Порталга киритилган маълумотларни табиий газ танқислиги кузатилаётган, суюлтирилган газга ўтказилган истеъмолчилар рўйхати билан солиштиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Порталга киритилган истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмаганлигини Портал орқали тасдиқлайди. Табиий газ билан барқарор таъминланган хонадонда яшовчи истеъмолчиларга кўмирни марказлашган ҳолда етказиб бериш рад этилади ва Порталдан уларнинг маълумотлари чиқариб ташланади. 1 июлга қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Порталга киритилган маълумотлар асосида ҳар йили 1 августга қадар ҳудуд аҳолисининг маҳалла (овул) фуқаролари йиғинлари кесимида келгуси йилда кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини шакллантиради ва тегишли маълумотларни Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди. 1 августга қадар 4-босқич Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги Кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади. 1 ноябрга қадар 5-босқич «Кўмир таъминот» МЧЖ Тасдиқланган кўмир баланси доирасида: ҳудудлар бўйича аҳолига сотиш учун кўмир маҳсулотини ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва уни «Ўзбеккўмир» АЖга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда вилоятлар ҳокимликларига Портал орқали юборади; ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудлар бўйича аҳоли учун белгиланган кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини уч иш кунида туманлар ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда «Кўмир таъминот» МЧЖга ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Портал орқали юборади; уч иш кунида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини икки иш кунида маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчиларига, маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларига, «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги бўлинмаларига Портал орқали юборади. икки иш кунида 6-босқич «Ўзбеккўмир» АЖ «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади. белгиланган муддатларда 7-босқич «Кўмир таъминот» МЧЖ «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги тўғрисидаги маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди. белгиланган муддатларда 8-босқич Истеъмолчилар, «Кўмир таъминот» МЧЖ Кўмир омборлари томонидан ҳар бир истеъмолчига ортиб юборилган кўмир партияси бўйича Портал ва SMS-хабарнома орқали истеъмолчига билдиришнома етказилади. Бунда қоида тариқасида истеъмолчига SMS-хабарнома юбориш орқали унга кўмир етказиб берилди деб қабул қилинади. Истеъмолчилар томонидан қабул қилиб олинган кўмир Порталдаги шахсий кабинет орқали тасдиқланиши ёки ҳақиқатда етказилган кўмир миқдорлари ва SMS-хабарномада келтирилган миқдорлар орасида тафовут келиб чиқадиган ҳолатларда, ушбу ҳолат юзасидан Портал орқали эътироз билдирилиши мумкин. белгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига 3-ИЛОВА

Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун масъуллар рўйхати

Т/р Ҳудудлар Масъуллар «Кўмир таъминот» МЧЖнинг кўмир омборларига қадар кўмир маҳсулотларини сақлаш, сифати ва сўнгги истеъмолчига ортиб юбориш учун сўнгги истеъмолчига етказиб бериш учун Республика бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Ўзбеккўмир» АЖ, «Кўмир таъминот» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1. Қорақалпоғистон Республикаси «Қўнғирот» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси 2. Андижон вилояти «Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Андижон вилояти филиали раҳбари Андижон вилояти ҳокими 3. Бухоро вилояти «Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Бухоро вилояти филиали раҳбари Бухоро вилояти ҳокими 4. Жиззах вилояти «Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Жиззах вилояти филиали раҳбари Жиззах вилояти ҳокими 5. Қашқадарё вилояти «Қарши» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали раҳбари Қашқадарё вилояти ҳокими 6. Навоий вилояти «Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Навоий вилояти филиали раҳбари Навоий вилояти ҳокими 7. Наманган вилояти «Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Наманган вилояти филиали раҳбари Наманган вилояти ҳокими 8. Самарқанд вилояти «Бухоро» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Самарқанд вилояти филиали раҳбари Самарқанд вилояти ҳокими 9. Сурхондарё вилояти «Термиз» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Сурхондарё вилояти ҳокими 10. Сирдарё вилояти «Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари Сирдарё вилояти ҳокими 11. Тошкент вилояти «Тошкент» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Тошкент вилояти филиали раҳбари Тошкент вилояти ҳокими 12. Фарғона вилояти «Қўқон» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Фарғона вилояти филиали раҳбари Фарғона вилояти ҳокими 13. Хоразм вилояти «Қўнғирот» ҳудудий темир йўл узели раҳбари «Кўмир таъминот» МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари Хоразм вилояти ҳокими

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига 4-ИЛОВА

Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

Б.Ф. Исламов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ раҳбари Ш.Х. Ходжаев — энергетика вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари С.М. Холхўжаев — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари У.У. Эгамбердиев — «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи Б.Б. Эшмуратов — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси В.В. Кузнецов — «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори Х.Н. Хасилов — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. С. Умаров — «Кўмир таъминот» МЧЖ директори А.Р. Жуманазаров — Вазирлар Маҳкамаси департамент бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 53-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорига 6-илованинг 2-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда) 1-илованинг 79-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 24 январдаги 52-сон қарорига илованинг 2-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 45-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 13-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 29 сентябрь,

551-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/551/0875-сон; 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 31.07.2026 й., 09/26/418/0803-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Respublika isteʼmolchilariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish mexanizmini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublika isteʼmolchilariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish mexanizmini takomillashtirish, belgilangan sifat hamda miqdorlarda oʻz vaqtida va toʻliq taʼminlash, koʻmir mahsulotlarining ortib yuborishdan isteʼmolchigacha manzilli yetib borishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

budjet tashkilotlarining koʻmir mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini shakllantirish, budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlarini hududlardagi koʻmir omborlari orqali yetkazib berish, budjet tashkilotlari bilan oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish, ularning omborlarida koʻmir mahsulotlarini saqlash tartibini nazarda tutuvchi Budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) 1-ilovaga muvofiq;

aholining koʻmir mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini shakllantirish, hududlardagi koʻmir omborlariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish, saqlash va sotish, aholi bilan koʻmir mahsulotlari uchun oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibini nazarda tutuvchi Respublika aholisini koʻmir mahsulotlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) 2-ilovaga muvofiq;

Respublika hududlari boʻyicha aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish uchun masʼullar roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Koʻmir taʼminot” MCHJ Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqini himoya qilish agentligi, “Hududgaztaʼminot” AJ bilan birgalikda 2023-yil 1-aprelga qadar yuqoridagi Nizomlarda nazarda tutilgan vazirlik va idoralar, budjet tashkilotlarining, shu jumladan, aholining koʻmirga boʻlgan ehtiyoji, koʻmir mahsulotlari harakatini va ular boʻyicha toʻlovlarni oʻz ichiga olgan Koʻmir mahsulotlarini sotish xizmatlari interaktiv portalini (keyingi oʻrinlarda — Portal) ishga tushirish, idoralararo integratsiya qilish choralarini koʻrsin.

Bunda “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan onlayn toʻlov imkoniyatlarini hisobga olgan holda, jamiyat mahsulotini sotish faoliyatini boshqarish boʻyicha joriy etilgan axborot tizimi zamirida tashkil etiladi.

4. “Oʻzbekkoʻmir” AJ, Respublika tovar-xom ashyo birjasi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ birja savdolarida sotilgan koʻmirni ortib yuborish bosqichlarini toʻliq avtomatlashtirishni (inson omilini cheklash) nazarda tutuvchi dasturiy taʼminotni ishlab chiqsin.

Bunda birja savdolarida sotib olingan koʻmir isteʼmolchilarga koʻmir ortib yuborishning onlayn-roʻyxatini shakllantirish orqali isteʼmolchilarga real vaqt davomida koʻmir ortib yuborish boʻyicha roʻyxat bilan tanishish imkoniyatini yaratish koʻzda tutilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi aholiga yetkazib berilayotgan koʻmir mahsulotlarining sifati va hajmlari monitoringi yuritilishini hamda aholi manfaatlari himoya qilinishini taʼminlasin.

6. Respublika isteʼmolchilariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh 4-ilovaga muvofiq tuzilsin.

Ishchi guruh (B. Islamov) budjet tashkilotlari va aholining koʻmir mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini oʻz vaqtida shakllantirish, ularga koʻmir mahsulotlari barqaror yetkazib berilishini taʼminlash, Portalning toʻliq ishga tushirilishi hamda idoralararo integratsiya qilinishini muvofiqlashtirib borsin va qatʼiy nazorat oʻrnatsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-dekabrdagi 964-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vazirining birinchi oʻrinbosari A.I. Axmedxadjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qaroriga 1-ILOVA

Budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom “Oʻzbekkoʻmir” AJniig “Koʻmir taʼminot” MCHJ hududiy boʻlinmalarining koʻmir omborlari orqali budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom koʻmir qazib oluvchi, koʻmir briketlarini ishlab chiqaruvchi, koʻmir mahsulotini sotuvchi, yetkazib beruvchi, transportirovka qiluvchi tashkilotlarga, shuningdek, koʻmir mahsulotidan foydalanuvchi budjet tashkilotlariga joriy qilinadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

koʻmir mahsuloti — koʻmir resurslari va isteʼmoli balansiga (keyingi oʻrinlarda — koʻmir balansi) muvofiq budjet tashkilotlari tomonidan koʻmir omborlari orqali budjet mablagʻlari hisobidan xarid qilinadigan barcha turdagi koʻmir yoqilgʻisi (mahalliy va/yoki import qilingan);

budjet tashkiloti — budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan maktab, maktabgacha taʼlim (bogʻcha), tibbiyot, sport, madaniyat hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasasi;

koʻmir omborlari — koʻmir mahsulotlarini budjet tashkilotlariga sotish funksiyasini amalga oshiruvchi “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmir taʼminot” MCHJ hududiy boʻlinmalarining omborlari;

Portal — vazirlik va idoralar, budjet tashkilotlarining, shu jumladan, aholining koʻmirga boʻlgan ehtiyoji, koʻmir mahsulotlari harakatini va ular boʻyicha toʻlovlarni oʻz ichiga olgan Koʻmir mahsulotlarini sotish xizmatlari interaktiv portali (elektron maʼlumotlar bazasi).

2-bob. Koʻmir mahsulotlariga ehtiyojlarni aniqlash, ularni sotish, yetkazib berish, transportirovka qilish, qabul qilish va saqlash tartibi

3. Budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash mazkur Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

4. Budjet tashkilotlari uchun koʻmir omborlaridan koʻmir mahsulotlari markazlashtirilgan asosda:

Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari tomonidan — toʻgʻridan-toʻgʻri “Koʻmir taʼminot” MCHJ hududiy boʻlinmalari orqali;

Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan moliyalashtiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga qarashli budjet tashkilotlari tomonidan — Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari orqali;

mahalliy budjetdan moliyalashtiriladigan budjet tashkilotlari tomonidan — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, sogʻliqni saqlash boshqarmalari, maktabgacha taʼlim boshqarmalari, madaniyat boshqarmalari, sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari, kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari orqali (keyingi oʻrinlarda — Boshqarmalar) xarid qilinadi.

5. Hududlardagi har bir budjet tashkiloti har yili kelgusi yil uchun 15-mayga qadar isitiladigan maydonlar hajmlariga, mavjud qozonlar va pechlar soniga asoslanib, koʻmir mahsulotini sarflash meʼyorlarini hisobga olgan holda, oʻtgan mavsumda yoqilgan koʻmir mahsulotlari miqdorlariga mos ravishda Portalga koʻmirga boʻlgan ehtiyojini kiritadi.

Budjet tashkilotining koʻmirga boʻlgan ehtiyoji Energetika vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan ishlab chiqilgan yoʻriqnomaga muvofiq hisoblab chiqiladi.

Budjet tashkilotining joylashgan joyi, isitiladigan bino hujjatlari, isitiladigan maydon hajmi, qozonxonalar pasporti va boshqa maʼlumotlar Portalga kiritiladi.

Portalga maʼlumotlarni kiritish, oʻzgartirish yoki toʻldirish budjet tashkiloti rahbari tomonidan elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

Portalda har bir budjet tashkilotiga alohida isteʼmolchi raqami biriktiriladi. Ushbu isteʼmolchi raqami boʻyicha budjet tashkilotining koʻmir isteʼmoli uchun buyurtmasi, uni mutasaddi tashkilotlarning koʻrib chiqish holati va natijasi, buyurtmaga muvofiq koʻmirni yuklash, yetkazib berish va qabul qilib olish hamda budjet tashkiloti tomonidan koʻmirning sarflanish jarayonlari va har oy oxirida uning omboridagi koʻmir qoldiqlari yuzasidan hisob-kitob yuritiladi.

Oʻz navbatida, Boshqarmalar tegishli tuman (shahar) boʻlimlari bilan birgalikda 1-iyunga qadar budjet tashkiloti tomonidan Portalga kiritilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi hamda Portal orqali elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlaydi.

“Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmasi 15-iyunga qadar Boshqarmalar tomonidan tasdiqlangan maʼlumotlarni oʻrganadi va elektron raqamli imzo yordamida kelishadi.

Bunda “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari budjet tashkilotining joylashgan joyi, isitiladigan binolari, qozonxona rusumi, quvvati va boshqa maʼlumotlardan foydalanib, Qurilish meʼyorlari va qoidalarining loyihalash uchun iqlimiy va fizikaviy-geologik maʼlumotlarida belgilangan metodologiyaga asosan ob-havo bashorati va iqlim oʻzgarishlarini inobatga olgan holda hisoblaydi hamda zarur hollarda tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

Boshqarmalar tasdiqlagan hamda “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan koʻmir mahsuloti miqdorlari Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan Portalda tasdiqlanadi hamda koʻmir mahsulotini xarid qilishni moliyalashtirish manbalariga aniqlik kiritish uchun 15-iyulga qadar Moliya vazirligiga Portal orqali yuboriladi.

Moliya vazirligi ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida koʻmir mahsuloti miqdorlari uchun moliyalashtirish manbalari boʻyicha maʼlumotlarni 15-avgustga qadar Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Energetika vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga Portal orqali koʻmir balansi loyihasini shakllantirish uchun taqdim qiladi.

6. Koʻmir balansi loyihasi koʻmir sanoati korxonalarining ishlab chiqarish va yetkazib berish imkoniyatlari hamda import koʻmir miqdorlarini inobatga olgan holda, Energetika vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan shakllantiriladi hamda kelgusi yil uchun koʻmir resurslari va isteʼmoli balansi loyihasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan belgilangan tartibda manfaatdor vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalariga 15-sentabrga qadar kelishish uchun taqdim etiladi hamda kelishilgan hujjat loyihasi Vazirlar Mahkamasiga 1-noyabrga qadar kiritiladi.

7. Budjet tashkilotlariga koʻmir mahsuloti koʻmir balansiga muvofiq sotiladi. Har bir budjet tashkilotiga ajratilgan koʻmir mahsuloti miqdorlari ularning isteʼmolchi raqami boʻyicha Portalda aks ettiriladi.

8. “Oʻzbekkoʻmir” AJ koʻmir balansiga muvofiq belgilangan hajmlarda budjet tashkilotlari uchun koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha “Koʻmir taʼminot” MCHJ bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarni imzolaydi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ koʻmir mahsulotlarini “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari manziliga yuklab joʻnatishni taʼminlaydi va bu toʻgʻrisida Portalga tegishli maʼlumotlarni kiritadi hamda yuklab joʻnatilayotgan koʻmirning sifati va miqdorlari uchun javobgar hisoblanadi.

Bunda “Oʻzbekkoʻmir” AJning masʼul mansabdor shaxslari koʻmirni yuklash, joʻnatish, koʻmirning sifati va miqdorlari yuzasidan harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bilan “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmiryigʻish” stansiyasidan hududlardagi koʻmir omborlarigacha temir yoʻl orqali tashish va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi tomonidan koʻmirni qoʻriqlash va kuzatib borish uchun shartnoma imzolaydi. “Oʻzbekkoʻmir” AJning tashish bilan bogʻliq boʻlgan barcha xarajatlari keyinchalik “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan belgilangan tartibda qoplab beriladi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir mahsulotlarining sifatli saqlanishini hamda isteʼmolchilarga sotilishini taʼminlaydi.

Bunda “Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir omborlari mudirlari, masʼul mansabdor shaxslari koʻmir mahsuloti sifatli saqlanishi hamda uni isteʼmolchilarga yetkazib berishdagi harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ koʻmir mahsulotlarini “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmiryigʻish” stansiyasidan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning tegishli stansiyalarigacha tashishni taʼminlaydi hamda vagonlarning (yarim vagonlar) oʻz vaqtida berilishi va koʻmirning yetkazilishi uchun javob beradi.

Bunda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ masʼul mansabdor shaxslari koʻmir mahsulotini tegishli stansiyalarigacha tashish hamda vagonlar (yarim vagonlar) oʻz vaqtida berish va koʻmirning manzilli yetkazilishi bilan bogʻliq harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi koʻmir ortilgan vagonlarni belgilangan stansiyalarga yetib borishiga qadar qoʻriqlashga hamda yuklangan koʻmir miqdoriga javob beradi.

Bunda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi masʼul mansabdor shaxslari koʻmir mahsulotlarini belgilangan stansiyalarga yetkazib berish hamda yuklangan koʻmir miqdoridagi aniqlangan kamomadlar yuzasidan harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

Ichki ishlar idoralari koʻmir mahsulotlarini “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlaridan ortilgandan budjet tashkilotlariga yetkazib berilishiga qadar himoya qilinishini taʼminlash tadbirlarini amalga oshiradi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ va “Koʻmir taʼminot” MCHJ rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimlari oʻz hududlarida koʻmir mahsulotlari zaxiralari shakllantirilishi va budjet tashkilotlariga manzilli yetkazib berilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimlarining koʻmir mahsulotlari zaxiralari shakllantirilishi va budjet tashkilotlariga manzilli yetkazib berilishi bilan bogʻliq harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

9. “Koʻmir taʼminot” MCHJ Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, sogʻliqni saqlash boshqarmalari, maktabgacha taʼlim boshqarmalari, madaniyat boshqarmalari, sportni rivojlantirish bosh boshqarmalari, kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari bilan koʻmir mahsulotini yetkazib berish boʻyicha shartnomalarni budjet tashkilotlari roʻyxati va koʻmirning ular kesimidagi taqsimotini ilova qilgan holda tuzadi.

Har bir budjet tashkilotiga maxsus isteʼmolchi raqami boʻyicha koʻmirni yuklash, yetkazib berish, hisob-kitoblarni amalga oshirish holati yuzasidan maʼlumotlarni Portal orqali nazorat qilish imkoniyati yaratiladi.

10. “Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir omborlariga kirim qilingan koʻmir mahsulotlari maxsus uskunalarda (va/yoki qoʻl mehnati bilan) mayda-yirikligiga qarab saralanishi mumkin. Saralangan koʻmirning yiriklari (20 — 300 mm) qoplarga solinadi, maydalari (0 — 20 mm) briket ishlab chiqarish uchun yoʻnaltiriladi. Isteʼmolchilarning talabidan kelib chiqqan holda saralanmagan koʻmir (0 — 300 mm) sotilishi mumkin.

11. “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan har bir kunlik ortib yuborilgan koʻmir partiyasi Portalga kiritiladi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlari “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan ortib yuborilgan koʻmir partiyasi koʻmir omboriga yetib kelganligi yuzasidan maʼlumotlarni Portal orqali tasdiqlaydi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari Portalda shakllantirilgan maʼlumotlar hamda grafiklar asosida budjet tashkilotiga koʻmir mahsulotining manzilli yuklab berilishi va sotilishini taʼminlaydi hamda koʻmir ortib yuborilganligi boʻyicha maʼlumotlarni Portalga kiritadi.

Budjet tashkilotlari avtotransport xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar asosida koʻmir mahsulotini avtomobil transporti yordamida yoki bevosita oʻz kuchlari bilan koʻmir omborlaridan olib ketadi.

Bunda budjet tashkiloti tomonidan koʻmir omborxonasiga kirim qilingan koʻmir mahsuloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Portalga kiritiladi.

12. “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlari mudirlari va budjet tashkilotlarining vakolatli vakillari tomonidan avtotransport vositasiga. yuklangan koʻmir mahsulotlari uchun sifati va hajmlari boʻyicha dalolatnoma tuziladi.

13. Dalolatnoma shartnomada nazarda tutilgan shartlarda koʻmir mahsuloti olingan kunda rasmiylashtiriladi.

14. Koʻmir mahsulotining transport vositalariga haqiqiy yuklangan hajmi koʻrsatilgan holda, vakolatli shaxslar imzolari hamda koʻmir ombori muhri bilan tasdiqlangan yukxati rasmiylashtiriladi.

15. Koʻmir mahsulotining budjet tashkilotida sifatli va yongʻin xavfsizligi qoidalarini taʼminlagan holda saqlanishi hamda undan maqsadli va samarali foydalanish uchun budjet tashkilotining birinchi rahbari shaxsan javob beradi.

Bunda budjet tashkilotining birinchi rahbari, masʼul mansabdor shaxslari koʻmir mahsulotining saqlanishi va maqsadli sarflanishi yuzasidan harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

16. Budjet tashkilotida koʻmir mahsuloti tegishli qabul qilish-topshirish dalolatnomasini rasmiylashtirish orqali qabul qilib olinadi. Unda kerakli maʼlumotlar, shu jumladan, yetkazib berilgan koʻmir mahsulotining markasi, hajmi, shuningdek, koʻmir mahsulotini topshirish va qabul qilib olish uchun masʼul shaxs koʻrsatiladi.

17. Koʻmir mahsulotini qabul qilib olish va saqlash budjet tashkiloti tomonidan koʻmir mahsulotini foydalanish uchun yaroqli holatda saqlash va taʼminlash masalalari boʻyicha texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq jihozlangan uchastkalarda (omborxonalar, maydonchalar, bostirmalarda) amalga oshiriladi.

Koʻmir mahsuloti ochiq omborxonalarda (maydonchalarda) saqlanganda, koʻmir mahsulotining fizik-mexanik xususiyatlari va tashqi muhit (harorat, ob-havo sharoitlari, shamol va boshqalar) taʼsiridan uning butunligi saqlanadigan hamda saqlash xavfsizligi taʼminlanadigan sharoitlar yaratilishi kerak. Ochiq maydonchalar quruq, tepalik, suv bosmaydigan joylarda tashkil etilishi va ularga begona shaxslar kirishini istisno qilish uchun toʻsib qoʻyilishi kerak. Zarur hollarda, ochiq maydonchalar atrofi boʻylab oqova ariqlar yotqiziladi.

Bostirmalar uch tomondan toʻsiqlarga ega boʻlishi, toʻsiqlar boʻlmagan tomonga pol qiyalangan (1-2°) boʻlishi kerak, zarur hollarda, oqova ariqlar yotqizilishi va yogʻoch konstruksiyalariga oʻtga chidamli kimyoviy modda bilan ishlov berilishi kerak.

18. Favqulodda hodisalar, tabiiy ofatlar (shu jumladan ob-havoning keskin sovib ketishi), texnogen hodisalar (shu jumladan, tabiiy gaz yetkazib berishdagi uzilishlar) vaqtida vujudga kelgan budjet tashkilotining koʻmirga boʻlgan rejadan (balansdan) tashqari ehtiyoji, mudofaa yoki davlat xavfsizligi ishlari boʻyicha koʻmirga boʻlgan favqulodda ehtiyojlar uchun koʻmir mahsuloti, istisno tariqasida, zudlik bilan yetkazib beriladi.

19. Koʻmir mahsulotini saqlash (inkubatsion) muddatlari qisqaligini inobatga olgan holda, kuz-qish mavsumi yakunlangandan soʻng koʻmir omborlarida saqlanayotgan mahalliy va import koʻmir mahsulotlarini koʻmir omborlarining saqlash, transport va boshqa xarajatlarni hisobga olgan holda, “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan birja savdolari orqali yoki toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida oʻrtacha birja narxida isteʼmolchilarga, issiqlik elektr stansiyalariga esa belgilangan narxlarda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotilishiga ruxsat beriladi.

3-bob. Koʻmir mahsuloti uchun oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish

20. Budjet tashkilotiga koʻmir balansida tasdiqlangan hajmlar hamda ajratiladigan budjet mablagʻlariga muvofiq “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari orqali toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha koʻmir uchun haqi 50 foiz oldindan toʻlash va koʻmir omborlaridan yuklab yuborilgandan soʻng 60 kun mobaynida toʻliq haq toʻlash sharti bilan sotiladi.

4-bob. Taraflarning javobgarligi va nizolarni hal qilish tartibi

21. “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Koʻmir taʼminot” MCHJ, Boshqarmalar va avtotransport tashkilotlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalarga asosan tomonlarning shartnoma shartlarini bajarmasligi boʻyicha javobgarlik qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.

22. Tomonlar oʻrtasida yuzaga keladigan nizolar ikki tomonlama kelishuvga asosan yoki sud tartibida hal qilinadi.

23. Budjet tashkiloti tomonidan koʻmir omborlaridan xarid qilingan koʻmir mahsulotining tijorat yoki boshqa maqsadlarda uchinchi shaxslarga berilishi yoki sotilishi taqiqlanadi.

24. Boshqarmalarning rahbarlari belgilangan tartibda quyidagilar uchun javobgar boʻladilar:

taqdim qilingan buyurtmanomalarda budjet tashkilotlarining koʻmir mahsulotiga ehtiyojlari toʻgʻrisida notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi;

koʻmir mahsulotini yetkazib berish uchun shartnomalarning oʻz vaqtida tuzilmaganligi;

xarid qilinadigan koʻmir mahsuloti va uning yetkazib berilishi uchun toʻlovning oʻz vaqtida amalga oshirilmaganligi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

25. Mazkur Nizom qoidalari talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan tartibda javob beradilar.

Budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Budjet tashkilotlarini koʻmir mahsulotlari bilan budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlash

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Budjet tashkiloti Budjet tashkiloti isitiladigan maydonlar hajmlariga, mavjud qozonlar va pechlar soniga asoslanib, koʻmir mahsulotini sarflash meʼyorlarini hisobga olgan holda, oʻtgan mavsumda yoqilgan koʻmir mahsulotlari miqdorlariga mos ravishda Portalga koʻmirga boʻlgan ehtiyojini kiritadi. Budjet tashkilotining joylashgan joyi, isitiladigan bino hujjatlari, isitiladigan maydon hajmi, qozonxonalar pasporti va boshqa maʼlumotlar Portaliga kiritiladi. 15-mayga qadar 2-bosqich Boshqarmalar, tegishli tuman (shahar) boʻlimlari Boshqarmalar tegishli tuman (shahar) boʻlimlari bilan birgalikda budjet tashkiloti tomonidan Portalga kiritilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi hamda Portal orqali elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlaydi. 1-iyunga qadar 3-bosqich “Oʻzenergoinspeksiya” “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari Boshqarmalar tomonidan tasdiqlangan maʼlumotlarni oʻrganadi va elektron raqamli imzo yordamida kelishadi. Bunda “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari budjet tashkilotining joylashgan joyi, isitiladigan binolari, qozonxona rusumi, quvvati va boshqa maʼlumotlardan foydalanib, Qurilish meʼyorlari va qoidalarining loyihalash uchun iqlimiy va fizikaviy-geologik maʼlumotlarida belgilangan metodologiyaga asosan ob-havo bashorati va iqlim oʻzgarishlarini inobatga olgan holda hisoblaydi hamda zarur hollarda tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. 15-iyunga qadar 4-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Boshqarmalar tomonidan tasdiqlangan hamda “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan koʻmir mahsuloti miqdorlari Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan Portalda tasdiqlanadi hamda koʻmir mahsulotini xarid qilishning moliyalashtirish manbalariga aniqlik kiritish uchun 15-iyulga qadar Moliya vazirligiga Portal orqali yuboriladi. 15-iyulga qadar 5-bosqich Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida koʻmir miqdorlari uchun moliyalashtirish manbalari boʻyicha maʼlumotlarni 15-avgustga qadar Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga, Energetika vazirligiga hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga Portal orqali koʻmir balansi loyihasini shakllantirish uchun taqdim qiladi. 15-avgustga qadar 6-bosqich Energetika vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, manfaatdor vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalari Koʻmir balansi loyihasi koʻmir sanoati korxonalarining ishlab chiqarish va yetkazib berish imkoniyatlari hamda import koʻmir miqdorlarini inobatga olgan holda, Energetika vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan shakllantiriladi hamda kelgusi yil uchun koʻmir resurslari va isteʼmoli balansi loyihasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan belgilangan tartibda manfaatdor vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalariga 15-sentabrga qadar kelishish uchun taqdim etiladi hamda kelishilgan hujjat loyihasi Vazirlar Mahkamasiga 1-noyabrga qadar kiritiladi. 1-noyabrga qadar 7-bosqich “Oʻzbekkoʻmir” AJ “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan har bir kunlik ortib yuborilgan koʻmir partiyasi Portalga kiritiladi. Belgilangan muddatlarda 8-bosqich “Koʻmir taʼminot” MCHJ “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlari “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan ortib yuborilgan koʻmir partiyasi koʻmir omboriga yetib kelganligi yuzasidan maʼlumotlarni Portal orqali tasdiqlaydi. Belgilangan muddatlarda 9-bosqich “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari Portalda shakllantirilgan maʼlumotlar hamda grafiklar asosida budjet tashkilotiga koʻmir mahsulotining manzilli yuklab berilishi va sotilishini taʼminlaydi hamda koʻmir ortib yuborilganligi boʻyicha maʼlumotlarni Portalga kiritadi. Belgilangan muddatlarda 10-bosqich Budjet tashkiloti Budjet tashkilotlari avtotransport xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomalar asosida koʻmir mahsulotini avtomobil transporti yordamida yoki bevosita oʻz kuchlari bilan koʻmir omborlaridan olib ketadi. Bunda budjet tashkiloti tomonidan koʻmir omborxonasiga kirim qilingan koʻmir mahsuloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Portalga kiritiladi. Belgilangan muddatlarda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika aholisini koʻmir mahsulotlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom respublikaning tabiiy gaz bilan taʼminlanmagan hududlarida yashaydigan aholini koʻmir mahsulotlari bilan taʼminlash tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom koʻmirni qazib oluvchi, koʻmir briketlarini ishlab chiqaruvchi, koʻmir mahsulotini sotuvchi, yetkazib beruvchi, transportirovka qiluvchi tashkilotlarga, shuningdek, koʻmir mahsulotini maishiy foydalanish maqsadida xarid qiluvchi aholiga joriy qilinadi.

2-bob. Asosiy tushunchalar

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

koʻmir mahsuloti — koʻmir resurslari va isteʼmoli balansiga (keyingi oʻrinlarda — koʻmir balansi) muvofiq koʻmir omborlari orqali aholi tomonidan xarid qilinadigan barcha turdagi koʻmir yoqilgʻisi (mahalliy va/yoki import qilingan);

isteʼmolchi — foyda olish bilan bogʻliq boʻlmagan maishiy foydalanish maqsadlarida koʻmir mahsulotini xarid qiluvchi jismoniy shaxslar (aholi);

koʻmir omborlari — koʻmir mahsulotini aholiga sotish funksiyasini amalga oshiruvchi “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmir taʼminot” MCHJ hududiy boʻlinmalarining omborlari;

Portal — vazirlik va idoralar, budjet tashkilotlarining, shu jumladan, aholining koʻmirga boʻlgan ehtiyoji, koʻmir mahsuloti harakatini va ular uchun toʻlovlarni oʻz ichiga olgan Koʻmir mahsulotlarini sotish xizmatlari interaktiv portali (maʼlumotlar bazasi);

chakana narx — koʻmir omborlari orqali aholiga sotiladigan narxi;

call-markazlar — hududiy omborlar tomonidan tashkil qilingan, aholidan koʻmir mahsulotiga buyurtma qabul qilish uchun telefon (internet tarmogʻi) orqali soʻrovnomalar shaklida tushadigan axborotlarni qabul qilish va uzatish uchun foydalaniladigan qoʻngʻiroqlarga (buyurtmalarga) xizmat koʻrsatish boʻyicha markazlashtirilgan ofislar;

GPS-navigator — koʻmir mahsulotini yetkazib berish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi yuk mashinalarining joriy manzillarini aniqlash maqsadida geopozitsiyalash global tizimi signallari kelib tushadigan qurilma.

3-bob. Respublika aholisini koʻmir mahsuloti bilan taʼminlash tartibi

3. Aholi koʻmir mahsuloti bilan mazkur Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha taʼminlanadi.

4. Tumanlar (shaharlar) hokimlarining yordamchilari (va/yoki hokimliklar) mahalla raislari bilan birgalikda oʻz hududlaridagi koʻmirga ehtiyojmand boʻlgan isteʼmolchilar yashayotgan xonadon (uy), xonadon egasi va/yoki koʻmirni qabul qilib oluvchi jismoniy shaxs, kuz-qish mavsumiga talab etiladigan koʻmir hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (xonadon joylashgan pochta manzili va kadastr hujjati maʼlumotlari, xonadon egasi yoki xonadonda yashovchi oilaning koʻmirni sotib olishga masʼul aʼzosining familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHISHR va pasport maʼlumotlari) har yili kelgusi yil uchun 1-iyunga qadar Portalga kiritadi hamda kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga javob beradi.

Bunda isteʼmolchilar joylashgan joy, isitiladigan bino hujjatlari, isitiladigan maydon hajmi, qozonxonalar pasporti va boshqa maʼlumotlar (mavjud boʻlgan taqdirda) Portalga kiritiladi.

Portalda har bir isteʼmolchiga alohida isteʼmolchi raqami biriktiriladi. Ushbu isteʼmolchi raqami boʻyicha isteʼmolchilarning koʻmirga ehtiyoji miqdori, buyurtmaga muvofiq koʻmirni yuklash, yetkazib berish va qabul qilib olish yuzasidan hisob-kitob yuritiladi.

Portalga maʼlumotlarni kiritish, oʻzgartirish yoki toʻldirish tumanlar (shaharlar) hokimlari yordamchilari (va/yoki hokimliklar), mahalla raislari, shuningdek, koʻmirga ehtiyojmand boʻlgan isteʼmolchilar yashayotgan xonadon egasi va/yoki koʻmirni qabul qilib oluvchi jismoniy shaxs tomonidan elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

Portalga kiritilgan maʼlumotlar yil davomida boshqa oʻzgartirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

5. “Hududgaztaʼminot” AJning hududiy gaz-taʼminot korxonalari tumanlar (shaharlar) hokimlari yordamchilari (va/yoki hokimliklar) tomonidan Portalga kiritilgan maʼlumotlarni tabiiy gaz tanqisligi kuzatilayotgan, suyultirilgan gazga oʻtkazilgan isteʼmolchilar roʻyxati bilan solishtiradi hamda har yili 1-iyulga qadar Portalga kiritilgan isteʼmolchilar tabiiy gaz bilan taʼminlanmaganligini Portal orqali tasdiqlaydi.

Tabiiy gaz bilan barqaror taʼminlangan xonadonda yashovchi isteʼmolchilarga koʻmirni markazlashgan holda yetkazib berish rad etiladi va Portaldan ularning maʼlumotlari chiqarib tashlanadi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Portalga kiritilgan maʼlumotlar asosida har yili 1-avgustga qadar hudud aholisining mahalla (ovul) fuqarolari yigʻinlari kesimida kelgusi yilda koʻmir mahsulotiga boʻlgan ehtiyojni shakllantiradi va tegishli maʼlumotlarni Portal orqali elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlaydi.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Energetika vazirligi bilan birgalikda Portalda shakllantirilgan isteʼmolchilarning koʻmirga boʻlgan ehtiyoji toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida koʻmir resurslari va isteʼmoli balansi loyihasini ishlab chiqadi.

7. Koʻmir resurslari va isteʼmoli balansining loyihasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan belgilangan tartibda manfaatdor vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalariga 15-sentabrga qadar kelishish uchun taqdim etiladi hamda kelishilgan hujjat loyihasi Vazirlar Mahkamasiga 1-noyabrga qadar kiritiladi.

8. Tasdiqlangan koʻmir balansi doirasida:

“Koʻmir taʼminot” MCHJ oʻn kun muddatda hududlar boʻyicha aholiga sotish uchun koʻmir mahsulotini oyma-oy yetkazib berish jadvalini ishlab chiqib tasdiqlaydi va “Oʻzbekkoʻmir” AJga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga hamda viloyatlar hokimliklariga Portal orqali yuboradi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari hududlar boʻyicha aholi uchun belgilangan koʻmir mahsuloti miqdorlarini oyma-oy yetkazib berish jadvalini uch ish kunida tumanlar va shaharlar kesimida ishlab chiqib tasdiqlaydi hamda “Koʻmir taʼminot” MCHJga va tumanlar (shaharlar) hokimliklariga Portal orqali yuboradi;

tumanlar (shaharlar) hokimliklari koʻmir mahsuloti miqdorlarini oyma-oy yetkazib berish jadvalini ikki ish kunida mahalla (ovul) fuqarolar yigʻinlari kesimida ishlab chiqib tasdiqlaydi va tumanlar (shaharlar) hokimlari yordamchilariga, mahalla (ovul) fuqarolar yigʻinlariga, “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi boʻlinmalariga Portal orqali yuboradi.

9. “Oʻzbekkoʻmir” AJ koʻmir balansiga muvofiq belgilangan miqdorlarda isteʼmolchilar uchun koʻmir mahsulotini yetkazib berish boʻyicha “Koʻmir taʼminot” MCHJ bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarni imzolaydi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ koʻmir mahsulotini “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari manziliga yuklab joʻnatishni taʼminlaydi va bu haqda Portalga tegishli maʼlumotlarni kiritadi hamda yuklab joʻnatilayotgan koʻmirning sifati va miqdorlari uchun javob beradi.

Bunda “Oʻzbekkoʻmir” AJning masʼul mansabdor shaxslari koʻmirni yuklash, joʻnatish, koʻmirning sifati va miqdorlari yuzasidan harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bilan “Oʻzbekkoʻmir” AJningʻ “Koʻmiryigʻish” stansiyasidan hududlardagi koʻmir omborlarigacha temir yoʻl orqali tashish va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi tomonidan koʻmirni qoʻriqlash va kuzatib borish uchun shartnoma imzolaydi. “Oʻzbekkoʻmir” AJning tashish bilan bogʻliq boʻlgan barcha xarajatlari keyinchalik “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan belgilangan tartibda qoplab beriladi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir mahsulotining sifatli saqlanishini hamda isteʼmolchilarga sotilishini taʼminlaydi.

Bunda “Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir omborlari mudirlari, masʼul mansabdor shaxslari koʻmirning sifatli saqlanishi hamda isteʼmolchilarga yetkazib berishdagi harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ koʻmir mahsulotini “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmiryigʻish” stansiyasidan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning tegishli stansiyalarigacha tashishni taʼminlaydi hamda vagonlarning (yarim vagonlar) oʻz vaqtida berilishi va koʻmirning yetkazilishi uchun javob beradi.

Bunda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ masʼul mansabdor shaxslari koʻmirning tegishli stansiyalarigacha tashish hamda vagonlarning (yarim vagonlar) oʻz vaqtida berilishi va koʻmirning manzilli yetkazilishi Bilan bogʻliq harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi koʻmir ortilgan vagonlarni belgilangan stansiyalarga yetib borishiga qadar qoʻriqlashga hamda yuklangan koʻmir miqdoriga javob beradi.

Bunda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning Harbiylashtirilgan qoʻriqlash boshqarmasi masʼul mansabdor shaxslari koʻmirning belgilangan stansiyalarga yetkazib berish hamda yuklangan koʻmir miqdoridagi aniqlangan kamomadlar yuzasidan harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

Ichki ishlar idoralari koʻmir mahsulotini “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlaridan ortilgandan aholiga yetkazib berilishga qadar himoya qilinishini taʼminlash tadbirlarini amalga oshiradi.

Tuman (shahar) hokimliklari koʻmir mahsulotining aholiga belgilangan tartibda taqsimlanishi va sotilishini taʼminlaydi.

“Oʻzbekkoʻmir” AJ va “Koʻmir taʼminot” MCHJ rahbarlari, koʻmir omborlari mudirlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimlari oʻz hududlarida koʻmir mahsuloti zaxiralari shakllantirilishi va aholiga manzilli yetkazib berilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, shaharlar va tumanlar hokimlarining koʻmir mahsuloti zaxiralarini shakllantirilishi va budjet tashkilotlariga manzilli yetkazib berilishi bilan bogʻliq harakati yoki harakatsizligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi hamda Jinoyat kodekslarining tegishli moddalari bilan javobgarlikka tortiladi.

10. “Koʻmir taʼminot” MCHJ koʻmir omborlariga kirim qilingan koʻmir mahsuloti maxsus uskunalarda (va/yoki qoʻl mehnati bilan) mayda-yirikligiga qarab saralanishi mumkin. Saralangan koʻmirlarning yiriklari (20 — 300 mm) qoplarga solinadi, maydalari (0 — 20 mm) briket ishlab chiqarish uchun yoʻnaltiriladi. Isteʼmolchilarning talabidan kelib chiqqan holda, saralanmagan koʻmir (0 — 300 mm) sotilishi mumkin.

11. “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan har bir kunlik ortib yuborilgan koʻmir partiyasi Portalga kiritiladi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlari “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan ortib yuborilgan koʻmir partiyasi koʻmir omboriga yetib kelganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portal orqali tasdiqlaydi.

“Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari Portalda shakllantirilgan maʼlumotlar hamda grafiklar asosida aholiga koʻmir mahsulotining manzilli yuklab berilishi va sotilishini taʼminlaydi hamda koʻmir ortib yuborilganligi boʻyicha maʼlumotlarni Portalga kiritadi.

Koʻmir omborlari tomonidan har bir isteʼmolchiga ortib yuborilgan koʻmir partiyasi boʻyicha Portal va SMS-xabarnoma orqali isteʼmolchiga bildirishnoma yetkaziladi.

Bunda, qoida tariqasida, isteʼmolchiga SMS-xabarnoma yuborish orqali unga koʻmir yetkazib berildi deb qabul qilinadi.

Isteʼmolchilar tomonidan qabul qilib olingan koʻmir Portaldagi shaxsiy kabinet orqali tasdiqlanishi yoki haqiqatda yetkazilgan koʻmir miqdorlari va SMS-xabarnomada keltirilgan miqdorlar orasida tafovut kelib chiqadigan holatlarda, ushbu holat yuzasidan Portal orqali eʼtiroz bildirilishi mumkin.

Qulaylik uchun Portalda eʼtirozni yoʻllash boʻyicha alohida interaktiv oyna nazarda tutiladi hamda bu eʼtiroz onlayn tarzda Portaldagi shaxsiy kabinet orqali kiritilgandan soʻng avtomatik ravishda “Koʻmir taʼminot” MCHJ, tegishli mahalliy hokimiyat organlari, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqini himoya qilish agentligi va Energetika vazirligiga baravariga yuboriladi. Bunda:

yuqoridagi xatboshida keltirilgan masʼul tashkilotlar tomonidan oʻn ish kuni davomida ushbu holat oʻrganib chiqilishi va koʻmir toʻliq yetkazib berilishi yoki masalaga oydinlik kiritilishi taʼminlanadi;

qabul qilib olingan koʻmir isteʼmolchilar tomonidan Portaldagi shaxsiy kabinet orqali yoki Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqini himoya qilish agentligi tomonidan Portal orqali tasdiqlanmagunga qadar koʻmir yetkazib berilgan deb hisoblanmaydi;

oʻgʻirlik yoki talon-toroj qilish holatlari aniqlangan taqdirda, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqini himoya qilish agentligi tomonidan tegishli huquqni himoya qilish organlariga taqdimnoma kiritiladi.

12. Koʻmir omborlaridan koʻmir mahsulotini olib ketish isteʼmolchilar tomonidan mustaqil ravishda shaxsiy va/yoki yollanma avtotransport vositalari orqali amalga oshiriladi.

Bunda aholiga koʻmir omborlari tomonidan yuklab beriladigan koʻmir mahsulotining sifati, miqdori va markasi uchun javobgarlik “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari mudirlariga yuklanadi.

Isteʼmolchilarning xohishiga koʻra, “Oʻzbekkoʻmir” AJ yoki “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan koʻmirni transportda yetkazib berish xizmati tashkil etib berilishi mumkin. Bunda:

ushbu xizmat uchun toʻlovlar aholi tomonidan koʻmirni yetkazib berish xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Koʻmir taʼminot” MCHJ orqali transport xarajatlarini qoplash koʻrinishida alohida amalga oshiriladi;

koʻmirni yetkazib berish xizmatini koʻrsatuvchi avtotransport vositalari aloqa va GPS tizimlari bilan jihozlangan boʻlishi lozim;

koʻmir mahsulotining isteʼmolchilarga toʻliq yetkazib berilishi uchun javobgarlik “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari mudirlariga yuklanadi.

13. “Temir daftar”, “Ayollar daftari”, “Mehr daftari”ga kiritilgan ehtiyojmand oilalarga koʻmir mahsulotini sotib olishda va/yoki yetkazib berish uchun transport bilan taʼminlashda hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar rahbarlari Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-apreldagi 213-f-son farmoyishi, “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 14-apreldagi 210-son qarori hamda “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan “Mehr daftari” tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 26-son qarori bilan tashkil etilgan tegishli jamgʻarmalar hisobidan pul yoki kompensatsiya koʻrinishida amaliy yordam koʻrsatadi.

14. Favqulodda hodisalar, tabiiy ofatlar (shu jumladan, ob-havoning keskin sovib ketishi), texnogen hodisalar (shu jumladan, tabiiy gaz yetkazib berishdagi uzilishlar) vaqtida vujudga kelgan aholining koʻmirga boʻlgan rejadan (balansdan) tashqari ehtiyojlari, mudofaa yoki davlat xavfsizligi ishlari boʻyicha koʻmirga boʻlgan favqulodda ehtiyojlar uchun koʻmir mahsuloti, istisno tariqasida, zudlik bilan yetkazib beriladi.

15. Koʻmir mahsulotini saqlash (inkubatsion) muddatlari qisqaligini inobatga olgan holda, kuz-qish mavsumi yakunlangandan soʻng koʻmir omborlarida saqlanayotgan mahalliy va import koʻmir mahsulotlarini koʻmir omborlarining saqlash, transport va boshqa xarajatlarni hisobga olgan holda, “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan birja savdolari orqali yoki toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida oʻrtacha birja narxida isteʼmolchilarga, issiqlik elektr stansiyalariga esa belgilangan narxlarda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotilishiga ruxsat beriladi.

16. Fuqarolardan kelib tushayotgan murojaatlarga asosan koʻmir mahsulotini faqat “Koʻmir taʼminot” MCHJning umumiy yigʻilishi bayoni yoki ijro etuvchi organining tegishli qaroriga (yoki buyrugʻiga) asosan bepul yetkazib beriladi.

4-bob. Koʻmir mahsuloti uchun oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish

17. Aholiga koʻmir mahsuloti koʻmir balansida tasdiqlangan hajmlarga muvofiq shartnomaga asosan sotiladi.

18. Aholiga koʻmir mahsuloti “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlari orqali yuz foizlik oldindan toʻlov asosida chakana narxlarda sotiladi.

Bunda aholi tomonidan koʻmir mahsuloti uchun toʻlovlar istalgan toʻlov turlari orqali, shu jumladan, onlayn toʻlov tizimlaridan foydalanilgan holda amalga oshiriladi.

19. Isteʼmolchilar koʻmir mahsulotlarini “Oʻzbekkoʻmir” AJda tashkil etilgan sall-markazlar orqali sotib olishi ham mumkin.

20. Call-markazlari har kuni soat 9-00dan 18-00gacha aholidan kelib tushgan buyurtmalar boʻyicha solishtirish va umumlashtirishni amalga oshiradi.

21. Call-markazlari qabul qilingan buyurtmalarni Portal orqali koʻmir omborlariga yuboradi.

22. Buyurtmalarga asosan koʻmir omborlari tomonidan isteʼmolchilarga koʻmir mahsulotlari sotiladi.

23. Buyurtmaning bajarilishi koʻmir omborlari mudirlari tomonidan Portalda aks ettiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

24. Mazkur Nizom qoidalari talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan tartibda javob beradilar.

Respublika aholisini koʻmir mahsuloti bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Respublika aholisini koʻmir mahsuloti bilan taʼminlash

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tumanlar (shaharlar) hokimliklari Mahalla raislari bilan birgalikda oʻz hududlaridagi koʻmirga ehtiyojmand boʻlgan isteʼmolchilar yashayotgan xonadon (uy), xonadon egasi va/yoki koʻmirni qabul qilib oluvchi jismoniy shaxs, kuz-qish mavsumiga talab etiladigan koʻmir miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har yili 1-iyunga qadar Portalga kiritadi hamda kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga javob beradi. Portalga kiritilgan maʼlumotlar yil davomida boshqa oʻzgartirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. 1-iyunga qadar 2-bosqich “Hududgaztaʼminot” AJning hududiy gaz-taʼminot korxonalari “Hududgaztaʼminot” AJning hududiy gaz-taʼminot korxonalari tumanlar (shaharlar) hokimlari yordamchilari (va/yoki hokimliklar) tomonidan Portalga kiritilgan maʼlumotlarni tabiiy gaz tanqisligi kuzatilayotgan, suyultirilgan gazga oʻtkazilgan isteʼmolchilar roʻyxati bilan solishtiradi hamda har yili 1-iyulga qadar Portalga kiritilgan isteʼmolchilar tabiiy gaz bilan taʼminlanmaganligini Portal orqali tasdiqlaydi. Tabiiy gaz bilan barqaror taʼminlangan xonadonda yashovchi isteʼmolchilarga koʻmirni markazlashgan holda yetkazib berish rad etiladi va Portaldan ularning maʼlumotlari chiqarib tashlanadi. 1-iyulga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Portalga kiritilgan maʼlumotlar asosida har yili 1-avgustga qadar hudud aholisining mahalla (ovul) fuqarolari yigʻinlari kesimida kelgusi yilda koʻmir mahsulotiga boʻlgan ehtiyojini shakllantiradi va tegishli maʼlumotlarni Portal orqali elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlaydi. 1-avgustga qadar 4-bosqich Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Energetika vazirligi Koʻmir resurslari va isteʼmoli balansi loyihasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan belgilangan tartibda manfaatdor vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalariga 15-sentabrga qadar kelishish uchun taqdim etiladi hamda kelishilgan hujjat loyihasi Vazirlar Mahkamasiga 1-noyabrga qadar kiritiladi. 1-noyabrga qadar 5-bosqich “Koʻmir taʼminot” MCHJ Tasdiqlangan koʻmir balansi doirasida: hududlar boʻyicha aholiga sotish uchun koʻmir mahsulotini oyma-oy yetkazib berish jadvalini ishlab chiqib tasdiqlaydi va uni “Oʻzbekkoʻmir” AJga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga hamda viloyatlar hokimliklariga Portal orqali yuboradi; oʻn kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari hududlar boʻyicha aholi uchun belgilangan koʻmir mahsuloti miqdorlarini oyma-oy yetkazib berish jadvalini uch ish kunida tumanlar va shaharlar kesimida ishlab chiqib tasdiqlaydi hamda “Koʻmir taʼminot” MCHJga hamda tumanlar (shaharlar) hokimliklariga Portal orqali yuboradi; uch ish kunida tumanlar (shaharlar) hokimliklari koʻmir mahsuloti miqdorlarini oyma-oy yetkazib berish jadvalini ikki ish kunida mahalla (ovul) fuqarolar yigʻinlari kesimida ishlab chiqib tasdiqlaydi va tumanlar (shaharlar) hokimlari yordamchilariga, mahalla (ovul) fuqarolar yigʻinlariga, “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi boʻlinmalariga Portal orqali yuboradi. ikki ish kunida 6-bosqich “Oʻzbekkoʻmir” AJ “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan har bir kunlik ortib yuborilgan koʻmir partiyasi Portalga kiritiladi. belgilangan muddatlarda 7-bosqich “Koʻmir taʼminot” MCHJ “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududlardagi koʻmir omborlari “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan ortib yuborilgan koʻmir partiyasi koʻmir omboriga yetib kelganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portal orqali tasdiqlaydi. belgilangan muddatlarda 8-bosqich Isteʼmolchilar, “Koʻmir taʼminot” MCHJ Koʻmir omborlari tomonidan har bir isteʼmolchiga ortib yuborilgan koʻmir partiyasi boʻyicha Portal va SMS-xabarnoma orqali isteʼmolchiga bildirishnoma yetkaziladi. Bunda qoida tariqasida isteʼmolchiga SMS-xabarnoma yuborish orqali unga koʻmir yetkazib berildi deb qabul qilinadi. Isteʼmolchilar tomonidan qabul qilib olingan koʻmir Portaldagi shaxsiy kabinet orqali tasdiqlanishi yoki haqiqatda yetkazilgan koʻmir miqdorlari va SMS-xabarnomada keltirilgan miqdorlar orasida tafovut kelib chiqadigan holatlarda, ushbu holat yuzasidan Portal orqali eʼtiroz bildirilishi mumkin. belgilangan muddatlarda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qaroriga 3-ILOVA

Respublika hududlari boʻyicha aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish uchun masʼullar roʻyxati

T/r Hududlar Masʼullar “Koʻmir taʼminot” MCHJning koʻmir omborlariga qadar koʻmir mahsulotlarini saqlash, sifati va soʻnggi isteʼmolchiga ortib yuborish uchun soʻnggi isteʼmolchiga yetkazib berish uchun Respublika boʻyicha “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Koʻmir taʼminot” MCHJ Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi “Qoʻngʻirot” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Qoraqalpogʻiston Respublikasi filiali rahbari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi 2. Andijon viloyati “Qoʻqon” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Andijon viloyati filiali rahbari Andijon viloyati hokimi 3. Buxoro viloyati “Buxoro” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Buxoro viloyati filiali rahbari Buxoro viloyati hokimi 4. Jizzax viloyati “Toshkent” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Jizzax viloyati filiali rahbari Jizzax viloyati hokimi 5. Qashqadaryo viloyati “Qarshi” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Qashqadaryo viloyati filiali rahbari Qashqadaryo viloyati hokimi 6. Navoiy viloyati “Buxoro” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Navoiy viloyati filiali rahbari Navoiy viloyati hokimi 7. Namangan viloyati “Qoʻqon” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Namangan viloyati filiali rahbari Namangan viloyati hokimi 8. Samarqand viloyati “Buxoro” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Samarqand viloyati filiali rahbari Samarqand viloyati hokimi 9. Surxondaryo viloyati “Termiz” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Surxondaryo viloyati filiali rahbari Surxondaryo viloyati hokimi 10. Sirdaryo viloyati “Toshkent” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Sirdaryo viloyati filiali rahbari Sirdaryo viloyati hokimi 11. Toshkent viloyati “Toshkent” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Toshkent viloyati filiali rahbari Toshkent viloyati hokimi 12. Fargʻona viloyati “Qoʻqon” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Fargʻona viloyati filiali rahbari Fargʻona viloyati hokimi 13. Xorazm viloyati “Qoʻngʻirot” hududiy temir yoʻl uzeli rahbari “Koʻmir taʼminot” MCHJ Xorazm viloyati filiali rahbari Xorazm viloyati hokimi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qaroriga 4-ILOVA

Respublika isteʼmolchilariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi

B.F. Islamov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi, Ishchi guruh rahbari Sh.X. Xodjayev — energetika vaziri oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari S.M. Xolxoʻjayev — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari U.U. Egamberdiyev — “Oʻzenergoinspeksiya” boshligʻi B.B. Eshmuratov — “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruvi raisi V.V. Kuznetsov — “Oʻzbekkoʻmir” AJ bosh direktori X.N. Xasilov — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi v.b. S. Umarov — “Koʻmir taʼminot” MCHJ direktori A.R. Jumanazarov — Vazirlar Mahkamasi departament boshligʻi, Ishchi guruhi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada koʻmir briketlari ishlab chiqarish va sotishni kompleks tashkil etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2015-yil 2-iyuldagi 177-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 7-son, 53-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 30-dekabrdagi 422-son qaroriga 6-ilovaning 2-bandi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 8-son, 177-modda) 1-ilovaning 79-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 24-yanvardagi 52-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 45-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 29-sentabr,

551-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2022-y., 09/22/551/0875-son; 19.06.2024-y., 09/24/337/0422-son; 12.07.2024-y., 09/24/371/0499-son; 31.07.2026-y., 09/26/418/0803-son)

lex.uz