📅 2022-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
КИТОБИ
КИТОБИ
КИТОБИ
ИНВЕНТАР КИТОБИ
ДАФТАРИ
НИЗОМ
НИЗОМ
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси 4-боби 1-бандига мувофиқ ахборот-кутубхона муассасаларини жамлаш механизмларини яратиш, ахборот-кутубхона фондлари сақланишини таъминлаш бўйича:
ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона фондларини консервациялаш, фондлар ҳолати ва уларнинг сақланиш шароитлари мониторинги тизимини яратиш, сақлашнинг меъёрий тартибларини таъминлаш;
ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлиги технологиясини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва услубий база ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қўйиладиган талабларни белгилаш (ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги; ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш; қабул қилиш ва ҳисобга олиш шаклларининг мослиги ва уларнинг ишончлилиги);
ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизимини белгилаш (ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш; ахборот-кутубхона фонди бўйича давлат статистика ҳисоботини топшириш; айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисобга олиниши);
ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ва якка тартибда ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фондини ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тузиладиган комиссия томонидан текшириш тартиби;
б) Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини белгиланган доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлаш талабларига мувофиқ сақлаш тартиби;
ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;
ахборот-кутубхона фондларини ташкил этиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш, улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини белгилаш (ахборот-кутубхона ресурсларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекаларга ажратиш, фондлардан фойдаланишда улардан нусхалар олиш, уларни шикастланишдан сақлаш тартиби ва б.);
в) Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ахборот-кутубхона муассасаси директорининг ёки ушбу ахборот-кутубхона муассасаси таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган муассаса раҳбарининг буйруғига мувофиқ, ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ушбу комиссиянинг асосий вазифалари;
ахборот-кутубхона фондидан бир йилда камида бир марта ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби;
ахборот-кутубхона фондидан чиқариш тақиқланган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати;
ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқаришда ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги масалалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 552-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини, шу жумладан, электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига нисбатан, уларнинг мақомидан, фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъи назар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари), татбиқ этилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аудиовизуал ресурс — техник воситалар ёрдамида қайта акс эттириладиган тасвирий, овозли ва матнли ахборотдан иборат ахборот-кутубхона ресурси;
ахборот-кутубхона муассасаси — «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мустақил муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этиладиган ташкилот (таркибий бўлинма);
ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;
ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;
ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати — ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисоб ҳужжатларида акс эттириладиган ҳисобга киритиш ва ундан чиқариш жараёни;
бозор нархи — иқтисодий ҳолат, талаб ва таклиф тенденциялари ҳамда рақобатни ҳисобга олган ҳолда, тегишли маҳсулот (китоблар, АВР, электрон нашрлар) бозорида шаклланадиган нарх;
жамланма ҳисобга олиш — ахборот-кутубхона муассасасининг ахборот-кутубхона фонди ҳажми, таркиби ва ундаги ўзгаришлар (кириш, жойни ўзгартириш, чиқиш) ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш мақсадида барча ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказиш;
йиллик комплект — ахборот-кутубхона ресурсининг бир ҳисоб бирлиги сифатида қабул қилинадиган бир йиллик даврий нашрлар сонлари (нашрлари) йиғиндиси;
«1-кутубхона» — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат статистика ҳисоботи шакли (ахборот-кутубхона муассасасининг моддий-техник базаси, фойдаланувчилар сони, фонд ҳаракати ҳамда ходимлари тўғрисида маълумот);
метротокча — нашрлар ва бошқа ҳужжатлар билан банд бўлган стеллаж токчасининг 1 метр ҳажмида ўлчанадиган фонд ҳажмини ҳисобга олишнинг халқаро бирлиги;
конволют — кутубхона, ношир ёки нашриёт томонидан тузилган, мустақил нашрлар, қўлёзмалар, мақолаларнинг нусхалари ва бошқа материаллар киритилган йиғмажилд;
фоноресурс — овозли, товушли ресурс.
3. Ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қуйидаги талаблар қўйилади:
ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги;
ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш;
қабул қилиш ва ҳисобга олиш шаклларининг мослиги ва уларнинг ишончлилиги.
4. Ахборот-кутубхона ресурси ҳисобини юритишда қуйидагилар амалга оширилади:
ахборот-кутубхона ресурсларини қабул қилиш;
ахборот-кутубхона ресурсларини маркалаш;
ахборот-кутубхона ресурслари қабул қилинганини, жойи ўзгартирилганини, чиқарилганини қайд этиш;
ахборот-кутубхона ресурсларининг фондда мавжудлигини текшириш.
5. Ахборот-кутубхона муассасаси:
ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларининг умумий ва якка тартибда ҳисобга олинишини белгиланган ҳисобга олиш бирликларида амалга ошириши;
ахборот-кутубхона ресурсларини нусхаларда ҳисобга олиш бирликларининг уларни сақлаш ва бериш бирликлари билан таққосланишини таъминлаши лозим (газеталар, журналлар, варақли нашрлар бундан мустасно).
6. Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими
7. Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш;
ахборот-кутубхона фонди бўйича «1-кутубхона» шаклида давлат статистика ҳисоботини топшириш;
айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг, шу жумладан китоб ёдгорликларининг алоҳида (ихтисослаштирилган) ҳисобга олиниши.
8. Китоб ёдгорликларига киритилган ноёб, алоҳида қимматли ва нодир ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш объектлари ва бирликлари
9. Ахборот-кутубхона ресурсининг тури ва шаклидан қатъи назар, ахборот-кутубхона муассасасига келадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фондининг ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади.
10. Ўз таркибида алмашинадиган ва резерв ахборот-кутубхона фондларига эга ахборот-кутубхона муассасалари ушбу ахборот-кутубхона фондларининг алоҳида ҳисобини юритади.
11. Нусха ва номи, газеталар учун эса йиллик комплект ва номи босма нашрлар, чоп этилмаган, аудиовизуал, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фонди ҳажмини ҳисобга олиш бирликлари ҳисобланади.
Ахборот-кутубхона фонди ва унинг бўлинмаларининг умумий ҳажми нусхаларда ҳисобга олинади.
12. Метротокча, йиллик комплект (газеталардан ташқари) ва муқоваланган комплект (подшивка) босма нашрлар ва чоп этилмаган ахборот-кутубхона ресурслари учун ахборот-кутубхона фондининг ҳажмини ҳисобга олишнинг қўшимча бирликлари ҳисобланади.
13. Барча мустақил расмийлаштирилган матбаа нашрлари (газеталардан ташқари) ёки уларнинг нусхалари алоҳида ҳисобга олинади.
14. Қуйидаги китоблар ва рисолалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
ҳар бир янги нашр (китоб, рисола) ёки алоҳида нашр қилинган нусха;
умумий муқова билан сунъий бирлаштирилган нашрлар (конволютлар);
якка тартибдаги сарлавҳага эга кўп жилдли нашрнинг ҳар бир алоҳида жилди (нашр, қисм);
бирлаштирувчи папка, муқова, манжеткада чиқарилган рисолаларнинг ҳар бири;
китоб сериясига (рақамланган ёки рақамланмаган) кирувчи ҳар бир китоб ёки рисола;
якка тартибдаги сарлавҳа ва мустақил маънога эга китоблар, рисолаларга алоҳида нашр қилинган иловалар.
15. Журналлар ва давомли нашрлар номи ўзгаришидан қатъи назар, номи ва нусхаси бўйича ҳисобга олинади. Бунда алоҳида сақланадиган сон (жилд, нашр), шунингдек битта блокка муқоваланган сонлар (жилдлар, нашрлар) комплекти нусха ҳисобланади.
16. Давомли нашрнинг якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга серия (кичик серия) алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
17. Мустақил нашр қилинадиган, якка тартибдаги сарлавҳага ва мустақил рақамга эга журналлар учун даврий иловалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
18. Газета номи, унинг сарлавҳаси ўзгариши ва комплектнинг тўлиқлигидан қатъи назар, ахборот-кутубхона фондига келиб тушган бутун йиллар ичидаги газетанинг йиллик комплекти ва газеталарни ҳисобга олишнинг асосий бирликлари ҳисобланади.
19. Газетанинг нусхаси (сони, нашри) ва номи бир кунлик (бир марталик) газеталарни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.
20. Якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга газеталар учун алоҳида чиқарилган даврий иловалар алоҳида ҳисобга олинади.
21. Тасвирий нашрлар (альбомлар, комплектлар, алоҳида варақли нашрлар)ни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб, уларнинг нусхаси ва номи ҳисобланади.
22. Қуйидаги тасвирий нашрлар алоҳида нашрлар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
якка тартибдаги сарлавҳага эга ҳар бир алоҳида чиқарилган жилд, альбом нашри ёки давомли нашрлар;
ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилмаган тасвирий нашрлар сериясининг ҳар бир варағи (нашри).
23. Ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган варақли нашрлар битта нусха ва бир ном сифатида ҳисобга олинади.
24. Нотали нашрларнинг нусхаси ва номи ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Битта нашрда партитура (клавир) билан бирлаштирилган алоҳида туркумлар (овозлар), шунингдек ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган туркумлар (овозлар) битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади. Алоҳида нашр қилинган алоҳида партитура (клавир) ва туркумлар (овозлар) турли нусхалар сифатида ҳисобга олинади. Битта муқовада (конволютда) бирлаштирилган мустақил номли нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
25. Нусхаси ва номи картографик нашрларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Хариталар, харита-схемалар, планлар, атласлар ва шу кабилар картографик нашрларга киради.
26. Қуйидаги картографик нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
алоҳида рақамланган ёки сана қўйилган нашрлардан иборат атласлар;
харита ёки атлас серияли нашрнинг ҳар бир нашри.
27. Умумий ном билан бирлаштирилган бир неча варақларда (ёпиштирилиши керак бўлган) нашр қилинган харита битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади.
28. Умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган кўп жилдли (кўп варақли) картографик нашрлар жилдлар сони ва битта ном бўйича ҳисобга олинади.
Алоҳида нашр қилинган, аммо мустақил мазмунга эга бўлмаган турли нашрлар (китоблар, рисолалар, журналлар ва ҳоказолар)га бўлган картографик иловалар алоҳида ҳисобга олинмайди.
29. Фоторесурслар ва микрошакллардаги ресурсларнинг нусхаси ва номи ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.
30. Ахборот-кутубхона ресурсларининг нусхаси бўлиб:
а) грампластинка ва компакт-диск учун — диск;
б) магнит фонограмма учун — ғалтак, кассета ва бобина;
в) видеоресурс учун — кассета ёки диск;
г) фоторесурс (диапозитив) учун — кадр;
д) микрошаклдаги ресурс учун:
микрофиш учун — фиш;
микрофильм учун — рулон ҳисобланади.
31. Кинофильмлар учун бобина, диафильмлар учун эса рулон киноресурсларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.
32. Қуйидагилар битта ном сифатида ҳисобга олинади:
алоҳида чиқарилган грампластинка, компакт-диск, кассета;
грампластинкалар, компакт-дисклар ва кассеталарнинг умумий ном билан бирлаштирилган комплекти (альбоми);
битта ғалтак (кассета)даги магнит фонограмма, умумий ном билан бирлаштирилган бир нечта ғалтаклар (кассеталар)даги магнит фонограмма;
алоҳида чиқарилган фоноресурс ёки умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган фоноресурслар комплекти;
ташкил қилувчи қисмлар ёки диапозитивлар комплекти учун кадрлар сонидан қатъи назар, кинофильм, диафильм, умумий ном билан бирлаштирилган фишлар комплекти.
33. Дискета, оптик диск, флэш-карта (CD-ROM, DVD ва шу кабилар), шунингдек уларнинг номи ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Агар ажратиб олинадиган ташувчилар нашрга илова шаклида расмийлаштирилган бўлса, улар алоҳида нусха сифатида ҳисобга олинмайди.
34. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларининг нусхаси, номи, файл, дискда хотира эгаллаган ҳажми ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.
35. Мустақил директорияга расмийлаштирилган турли форматлардаги якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурси учун унинг ҳар бир тақдим этилиши янги ном ҳисобланади. Бошқа форматга қайта ёзиш натижасида олинган электрон ахборот-кутубхона ресурслари ҳам ҳисобга олиш жараёнидан ўтади.
36. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсини бошқа компьютерга ёки ажратиб олинадиган ташувчига худди шу форматда, аммо дастлабки ресурсни йўқ қилган ҳолда қайта ёзишга жойини ўзгартириш сифатида қаралади ва манзилини (компьютер ёки ажратиб олинадиган дискнинг рақами ва бошқа атрибутларини) алмаштиришдан бошқа қўшимча расмийлаштиришни (келиб тушишини ёки чиқарилишини) талаб қилмайди.
4-боб. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушишини ҳисобга олиш
37. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушиши билан дарҳол улар доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларига ажратиш йўли билан ҳисобга олинади.
38. Бепул мажбурий нусхаси доимий сақлаш шарти билан ахборот-кутубхона муассасаларига келиб тушадиган маҳаллий ахборот-кутубхона ресурслари, шунингдек депозитар сақлаш учун қабул қилинадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг битта нусхаси унга инвентар рақами берилиб, доимий сақлаш учун ҳисобга олинади.
Ахборот-кутубхона ресурсининг тури, унинг ҳажми, мавзуси ва бошқа белгиларидан қатъи назар, китобхонларнинг кундалик ва прогноз қилинадиган эҳтимолдаги талабини қондириш учун мўлжалланган ахборот-кутубхона ресурслари уларга инвентар рақами берилиб, узоқ муддатли сақлаш учун ҳисобга олинади.
Даврий ҳамда ахборот аҳамиятига эга ахборот-кутубхона ресурсларига (даврий нашрлар: газеталар, журналлар, бюллетенлар ва б.) 1 йилдан 5 йилгача сақлаш муддати белгиланади ва вақтинча сақлаш учун ҳисобга олинди.
Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг тури ва рўйхати ахборот-кутубхона муассасасининг фаолияти йўналиши ва ихтисослигидан келиб чиқиб белгиланади.
39. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан совға сифатида олинган ахборот-кутубхона ресурслари (китоблар, альбомлар, бошқа нашрлар) ҳадя қилиш далолатномаси асосида ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритилади.
40. Ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритиладиган ахборот-кутубхона ресурслари маркаланади. Бунда штемпеллар, китоб белгилари, якка тартибдаги машина ўқийдиган штрих-кодлардан фойдаланиш мумкин.
Ахборот-кутубхона ресурсларини маркалашда уларнинг тегишлилиги белгиланиши, эстетик талабларга жавоб бериши, маркалаш белгисининг узоқ муддатга чидамлилиги, матн ёки бошқа белгили ахборотнинг сақланиши таъминланиши лозим.
41. Якка тартибдаги ташувчиларсиз электрон ахборот-кутубхона ресурслари махсус компьютер дастурлари ёрдамида маркаланади, бунда тегишлилик белгиси умумий директория таркибидаги мустақил файл билан расмийлаштирилиши ёки электрон ахборот-кутубхона ресурсига киритилиши мумкин.
5-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
42. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган барча турдаги ахборот-кутубхона ресурслари кузатув ҳужжатлари (давлат рўйхатига олиш варағи, ҳисоб-фактура, юк хати, реестр, далолатнома ва шу кабилар) асосида уч кун муддатда жамланма ҳисобга олинади.
Қабул қилинадиган тўпламларда кузатув ҳужжатидаги маълумотлар билан фарқлар, шунингдек, кераксиз ёки нуқсонли ахборот-кутубхона ресурслари юборилганлиги аниқланганда улар бўйича етказиб берувчига дарҳол хабар берилиши ва тегишли чоралар кўрилиши лозим.
43. Жамланма ҳисобга олиш қоғоз ёки электрон шаклда юритиладиган Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида амалга оширилади.
44. Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 2 — 4-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг қуйидаги учта қисмларида қайд қилинади:
1-қисм — Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурси;
2-қисм — Ахборот-кутубхона фондидан чиқариш;
3-қисм — Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари.
45. Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби тўлиқ тўлдирилиши лозим.
46. Йил якуни бўйича ахборот-кутубхона фондининг йиллик ҳаракати якуни чиқарилади. Ахборот-кутубхона муассасасида қабул қилинган ҳисобга олиш тартибига мувофиқ ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари чорак ёки ярим йил учун ҳам чиқарилиши мумкин.
6-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини якка тартибда ҳисобга олиш
47. Ахборот-кутубхона ресурсининг ҳар бир нусхасини якка тартибда ҳисобга олиш унга инвентар рақамини бериш орқали амалга оширилади. Бунда, даврий босма нашрлар уларга инвентар рақами берилмасдан ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этилади. Якка тартибдаги рақам ахборот-кутубхона ресурси ахборот-кутубхона муассасасида мавжуд бўлиш вақтида унга бириктирилади.
48. Мазкур Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги Инвентар китоби, шунингдек, ҳисобга олиш каталоги карточкаси ва рўйхатга олиш варақчалари ахборот-кутубхона ресурсларини якка тартибда ҳисобга олиш шакллари бўлиб ҳисобланади.
49. Инвентар китоблари ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
50. Ахборот-кутубхона ресурслари тўплами қабул қилингандан сўнг у Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этилади ва барча нусхаларга инвентар рақами берилиб, улар хатловдан ўтказилади ҳамда мазкур Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхонага қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилади.
7-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш
51. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш уларни фонддан чиқариш сабаблари ва асосларини аниқ кўрсатган ҳолда Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
52. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнига қабул қилинган нашрлар мазкур Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш дафтарида қайд қилинади. Унга киритилган ёзувлар асосида келиб тушган ва чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари бўйича далолатномалар тузилади, ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг тегишли қисмларига қайд қилинади.
53. Ахборот-кутубхона муассасасининг фаолият кўрсатадиган ахборот-кутубхона фондларидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумотлар Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби иккинчи қисмининг тегишли устунларига қайд қилинади.
8-боб. Ахборот-кутубхона фондини текшириш
54. Ахборот-кутубхона фондини текшириш учун ахборот-кутубхона муассасаси томонидан текшириш комиссияси тузилади ва ушбу комиссия таркибига бухгалтерия вакили киритилиши лозим.
55. Ахборот-кутубхона фондини текшириш:
моддий жавобгар шахс алмаштирилганда;
ахборот-кутубхона ресурсларини ўғирлаш, суиистеъмол қилиш ёки бузиш ҳолатлари аниқланганда;
табиий офат, ёнғин ва бошқа ҳолатларда;
ахборот-кутубхона муассасаси қайта ташкил қилинганда ва тугатилганда амалга оширилади.
56. Фондларни текшириш қуйидаги муддатларда ўтказилади:
сейфларда сақланадиган ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари бўйича — 3 йилда бир марта;
қадимий ва нодир ахборот-кутубхона ресурслари бўйича — 5 йилда бир марта;
ахборот-кутубхона муассасаларининг 50 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 5 йилда бир марта;
ахборот-кутубхона муассасаларининг 50 мингдан 100 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 7 — 10 йилда бир марта;
ахборот-кутубхона муассасаларининг 100 мингдан 200 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 10 — 15 йилда бир марта;
ахборот-кутубхона муассасаларининг 200 мингдан 1 млн ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — босқичма-босқич 15 — 20 йилда бир марта;
1 млн ҳисобга олиш бирликларидан кўп бўлган ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондлари — бутун ахборот-кутубхона фондининг текшируви тугалланган ҳолда танлаб олиш тартибида босқичма-босқич 20 — 25 йилда бир марта.
57. Ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларининг текшируви ҳисобга олиш ва сақлаш бирликлари бўйича амалга оширилади.
Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларини текшириш ахборот-кутубхона ресурсларидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини берувчи миқдорий кўрсаткичлар (файллар миқдори) бўйича амалга оширилади.
58. Инвентар рақамлари берилган ахборот-кутубхона ресурсларининг барча турлари текширилиши керак.
Агар текширув жараёнида ахборот-кутубхона ресурсларининг йўқлиги аниқланса, уларни қидириб топиш чоралари кўрилади.
59. Ахборот-кутубхона фондини ёки унинг қисмини текшириш комиссиянинг хулосалари ва йўқ бўлган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ёзилган мазкур Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Ахборот-кутубхона фондини текшириш тўғрисида далолатнома тузиш билан якунланади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
60. Ҳисобга олиш ҳужжатлари доимий сақланиши лозим.
61. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушишини ҳисобга олиш 1-босқич Ахборот-кутубхона муассасаси 1. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурслари (китоб, журнал ва бошқа даврий нашрлар)ни (кейинги ўринларда — АКР) доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақлаш учун ажратади. 2. Доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақлаш учун ажратилган АКР ни маркалайди (штемпеллар, китоб белгилари, штрих-кодлар қўйиш орқали). Ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушиши билан дарҳол 2-босқич Ахборот-кутубхона муассасаси 1. АКРни жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этади, сўнг уларни якка тартибда ҳисобга олади (барча нусхаларга инвентар рақамини бериб, уларни хатловдан ўтказади). 1-2. Уч кун муддатда 2. АКРни кутубхонага қабул қилиш тўғрисида белгиланган шаклда далолатнома тузади. 3. АКРни жамланма ҳисобга олиш китоби ва инвентар китобини юритади. 3. Мунтазам 4. АКРни жамланма ҳисобини чиқаради. 4. Ҳар йил (ҳар чорак, ярим йиллик) якуни бўйича II. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш 3-босқич Ахборот-кутубхона муассасаси АКРни ахборот-кутубхона фондидан чиқаришнинг асосларини кўрсатган ҳолда жамланма ҳисобга олиш китобига тегишли ёзув киритади. Ахборот-кутубхона ресурсини ахборот-кутубхона фондидан чиқариш учун асос вужудга келгандан бошлаб дарҳол
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
1-қисм. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурси *
Т/р Келиб тушиш манбаи Илова ҳужжатининг рақами ва (ёки) санаси Жами нусха Қиймати Манба номлари (мажбурий нусха, харид қилинган, обуна, халқаро китоб алмашинуви, совға ва бошқалар) Ахборот-кутубхона ресурслари турлари Билим соҳаларига оид нашр Тиллар бўйича Бошқа турдаги ресурслар китоб бошқа турдаги нашрлар фан, дин, сиёсат аниқ фанлар техника тиббиёт бошқалар ўзбек рус бошқа чет тиллари
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
2-қисм. Ахборот-кутубхона фондидан чиқариш
Т/р Сана Далолатнома рақами Жами нусха Қиймати Ахборот-кутубхона ресурслари турлари Билим соҳаларига оид нашр Тиллар бўйича Фонддан чиқиш асоси ва сабаблари китоб журнал бошқа турдаги нашрлар фан, дин, сиёсат аниқ фанлар техника тиббиёт бошқалар ўзбек рус бошқа чет тиллари
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
3-қисм. Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари
Т/р Фонд ҳаракати Жами нусха Қиймати Ахборот-кутубхона ресурслари турлари Билим соҳаларига оид нашр Тиллар бўйича Изоҳ китоб журнал бошқа турдаги нашрлар фан, дин, сиёсат аниқ фанлар техника тиббиёт бошқалар ўзбек рус бошқа чет тиллари 20__ йилда мавжуд 20__ йилда келиб тушди 20__ йилда ҳисобдан чиқарилди
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
20___ йил бўйича
Т/р Ёзув санаси Ахборот-кутубхона фондини жамланма ҳисобга олиш китобидаги ёзув рақами Ахборот-кутубхона ресурсининг инвентар рақами Ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, жилди, қисми, сони Ахборот-кутубхона ресурсининг нашр қилинган жойи ва йили Қиймати Текширув тўғрисидаги белги Ҳисобдан чиқариш далолатномаси рақами Эслатма
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
НАМУНА Ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхонага қабул қилиш тўғрисидаги _____-сон ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «___» ________________ ________________________________________________________________________ (далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.) ________________________________________________________________________ ахборот-кутубхона муассасасига қабул қилишда _________________________________ (ҳужжат тури ва кимдан олинган) ________________________________________________________________________ ________________ умумий суммадаги _______________________ нусха миқдоридаги ________________________________________________________________________ (сумма ёзма равишда такрорланади) ахборот-кутубхона ресурслари қабул қилинди. Китоблар (ёки бошқа ахборот-кутубхона ресурслари) рўйхати илова қилинади * . Имзолар: _______________________________________ (раҳбарнинг имзоси) ___________________________________ (ходимнинг имзоси) ___________________________________ (ахборот-кутубхона ресурсларини топширган шахснинг имзоси) Илова қилинган ахборот-кутубхона ресурслари РЎЙХАТИ Т/р Китоб муаллифи, сарлавҳаси ёки ахборот-кутубхона ресурсининг тури Нархи (сўм) Нусхалар сони Умумий қиймати 1. 2. 3.
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш
Сана Фойдаланувчи Ф.И.О. Йўқолган Қабул қилинган Фойдаланувчи имзоси инвентар рақами ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, нашр қилинган йили нархи (сўм) ахборот-кутубхона ресурсини сақловчи бўлим ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, нашр қилинган йили нархи (сўм) ахборот-кутубхона ресурсини сақловчи бўлим
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Фондларни сақлаш комиссиясида кўриб чиқилди 20___ й. «____» __________даги _________-сон баённома «ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________________ (далолатномани тасдиқлаган шахс Ф.И.О., имзоси) 20 ___ й. «____» __________ Ахборот-кутубхона фондини текшириш тўғрисидаги ______-сон ДАЛОЛАТНОМА 20___ й. «____» ________________ Ушбу далолатномани текширув комиссияси раиси________________________________ (текширув комиссияси раиси Ф.И.О. ва лавозими) ________________________________________________________________________ ва комиссия аъзолари ______________________________________________________ (текширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими) ________________________________________________________________________ (т?кширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими) __________________________________________________________________сабабли (текширув сабаблари кўрсатилади) 20___ йил «___» ________________________дан «___» _______________________гача _________________________ ахборот-кутубхона фондининг текшируви ўтказилганлиги (ахборот-кутубхона муассасаси) тўғрисида туздик. Текширувда қуйидаги ҳужжатлар ўрганилди: а) ______________________________даги фонднинг аввалги текшируви далолатномаси; (ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмаси) ________________________________________________________________________ (ҳужжатларнинг тури ва номи) б) бошқалар ______________________________________________________________; 1. Ҳисобга олиш ҳужжатлари бўйича ҳисобда: ________________________________________ ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд. (сони, турлари ва номлари кўрсатилади) 2. Амалда ________________________________ ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд. (сони, турлари ва номлари кўрсатилади) 3. Умумий суммаси ______________________________________________ сўм бўлган (суммаси сўзлар билан ёзилади) _____________________________________ ахборот-кутубхона ресурслари етишмайди. (сони, турлари ва номлари кўрсатилади) Етишмайдиган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ушбу далолатномага илова қилинади. 4. 20____ йилгача фойдаланувчиларга берилган ахборот-кутубхона ресурслардан _________ нусхаси қайтарилмаган. 5. Инвентар китобида ҳисобга олинмаган ___________ ахборот-кутубхона ресурслари нусха аниқланди. 6. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича хулосаси __________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 7. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича таклифлар _________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Имзолар: Комиссия раиси: _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) Комиссия аъзолари: _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 552-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини (кейинги ўринларда — фонд) сақлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига нисбатан, уларнинг мақомидан, фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъи назар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари), татбиқ этилади.
2. Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона муассасаларининг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари) фондлари давлат мулки ҳисобланади ва давлат тасарруфидан чиқарилиши ҳамда хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
3. Давлат томонидан фондни сақлаш, асраш ва ундан фойдаланиш, шунингдек уни шикастланишдан ва ўғирланишдан ҳимоя қилиш учун мақбул шарт-шароитлар яратилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
абонент — ахборот-кутубхона муассасаси томонидан доимий фойдаланувчи сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахс;
абонемент — фойдаланувчиларга муайян муддатга уйда фойдаланиш учун фонднинг ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш билан шуғулланиш мақсадида ташкил этиладиган ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмаси;
ахборот-кутубхона муассасаси — «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мустақил муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этиладиган ташкилот (таркибий бўлинма);
ахборот-кутубхона ресурсларига ишлов бериш — ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, каталоглаштириш ва техник қайта ишлаш (штемпель босиш, инвентар рақами ва шифр қўйиш, китоблар формулярларини расмийлаштириш, китобларга чўнтакча ёпиштириш, қайтариш муддати варақалари, шифрли ёрлиқлар) орқали ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш ва фойдаланишни таъминловчи техник ва илмий ишлов бериш жараёнлари мажмуи;
мавзули-типологик бутлаш режаси — ахборот-кутубхона муассасаси фондининг сиёсатини белгилайдиган дастурий ҳужжат бўлиб, у фондни бутлашнинг сифати ва миқдори таснифини (ҳужжатларнинг мавзуси, тури, йўсини, фондни сақлаш ва фойдаланувчиларга янада мақбул хизмат кўрсатиш мақсадида фондга киритилган нусхаларни) акс эттиради;
вақтинча (қисқа муддат) сақланадиган ахборот-кутубхона ресурслари — қоида тариқасида, 1 йилдан 5 йилгача сақлаш муддати аввалдан белгиланган, даврий ҳамда ахборот аҳамиятига эга ахборот-кутубхона ресурслари;
доимий сақланадиган (муддатсиз) ахборот-кутубхона ресурслари — ёдгорлик, коллекция, ноёблик, нодирлик мезонларига жавоб берадиган, сақлаш муддати белгиланмаган ахборот-кутубхона ресурслари ҳамда китобларни мажбурий нусха сифатида олиш тизими ва китоб ёдгорликлари сифатида сақлаш асосида шакллантирилган китоб фондининг бир қисми;
ёрдамчи ахборот-кутубхона фонди — фойдаланувчиларнинг сўровларини тезкор қондириш учун ахборот-кутубхона муассасасининг ўқув залларида, абонементларда, маълумот ва бошқа бўлинмаларида ташкил этиладиган энг долзарб ва кўп сўраладиган адабиётлар фонди;
кутубхоналараро абонемент — ахборот-кутубхона муассасасининг фойдаланувчиларнинг сўровларини ҳар томонлама, ўз вақтида қондириш мақсадида ташкил этилган бўлими (хизмати) ёки шуъбаси, кутубхона фондида мавжуд бўлмаган адабиётларни бундай нашрларга эга бўлган ахборот-кутубхона муассасаларидан олиб, фойдаланувчиларга тақдим этиш орқали республика ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ўзаро ҳамкорликда фойдаланиш тизими;
кўчмас фонд — доимий (муддатсиз) сақланадиган ахборот-кутубхона ресурси;
узоқ вақт сақланадиган (узоқ муддатли) ахборот-кутубхона ресурслари — сақлаш муддати табиий ҳаёт давомийлиги ёхуд фойдаланувчилар талаби билан белгиланадиган ахборот-кутубхона ресурслари;
фойдаланувчи — ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатдан ўтган шахс;
фойдаланувчининг буюртма варақаси — кутубхона фойдаланувчисига ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва унинг буюртмаларини акс эттирувчи кутубхоначилик ҳужжати;
фойдаланувчиларга ностационар хизмат кўрсатиш — ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида: филиаллар, китоб бериш пунктлари, кўчма кутубхоналар, библиобуслар, ногиронларнинг уйларига китоб етказиш хизмати орқали аҳолига, барча фойдаланувчиларга дифференциал хизмат кўрсатиш;
фонд ҳаракати — фондни янги адабиётлар билан тўлдириш ва унинг маълум қисмини турли сабабларга кўра (китоб айирбошлаш) ҳисобдан чиқариш ҳамда кутубхона бўлинмалари ўртасидаги алмашинув жараёни;
фондлардан очиқ фойдаланиш — фойдаланувчиларга адабиётларни бевосита ахборот-кутубхона муассасаси фондидан мустақил танлаш имкониятини тақдим этувчи хизмат кўрсатиш тизими;
ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар — тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қийматга молик, уларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар доирасида ҳисобга олишнинг алоҳида тартиби белгиланган қўлёзма китоблар ва босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ҳамда график ҳужжатлар, манускриптлар (маданият ёдгорликлари, тарихий ҳужжатлар);
электрон буюртма — электрон шаклда ахборот-кутубхона хизмати учун (электрон почта орқали) берилган буюртма.
5. Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурслари доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлашнинг белгиланган талабларига мувофиқ сақланади. Ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш муддатлари мавзули-типологик режада ёки фондларни бутлаш ихтисослигида қайд этилади.
6. Ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар, шунингдек алоҳида аҳамиятга молик китоблар тўплами Ўзбекистон Республикасининг миллий, маданий бойлиги саналади ва қонунчиликка мувофиқ, моддий маданий мерос объектлари сифатида давлат ҳимоясида бўлади.
Ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлаш учун махсус жавонлар, сейфлар билан, нашрлар сақланадиган бино (хона)лар видеокузатув, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи тизим (сигнализация) билан таъминланган, эшик ва деразалари темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
7. Фондларни асраш ва сақлаш учун жавобгарлик ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларига юкланади.
8. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарияти фондни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун қуйидаги мақбул шароитларни яратиб бериши керак:
фондни жойлаштириш ва сақлаш учун, шу жумладан санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мос махсус бино ёки хоналар;
махсус жиҳозлар (жавонлар (мобил/стационар, ёғоч/темир), газеталар, хариталар ва ҳоказоларни сақлаш учун кенг токчали жавонлар ва шкафлар, алоҳида қимматга эга ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш учун сейфлар, шунингдек, ноёб нашрлар учун жилдлар, қутичалар, ғилофлар);
ёритиш режими.
9. Фондни сақлаш шароитлари фонднинг физик-кимёвий, биологик ва механик шикастланишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим.
10. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарияти ахборот-кутубхона ресурслари шикастланганда ўз вақтида таъмирлаш чораларини кўриши лозим.
2-боб. Фондни ташкил этиш жараёнида унинг бутлигини таъминлаш
11. Фонднинг бутлиги ахборот-кутубхона ресурсларига ишлов бериш ва уларни бутлаш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, махсус ҳисобга олиш ҳужжатлари (юк хати, далолатнома ва б.), жамланма ҳисобга олиш китоби, инвентар китоби, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекалари, шунингдек электрон каталогга киритиш орқали таъминланади.
12. Ахборот-кутубхона ресурслари кутубхона ишловидан сўнг ахборот-кутубхона муассасасининг сақлаш бўлинмасига ҳужжат асосида расмийлаштирилиб йўналтирилади ҳамда мазмуни, таркиби, йўналиши ва ҳажмига қараб жойлаштирилади.
13. Очиқ фондларга фойдаланувчилар масъул ходим назоратида киритилади.
Очиқ фонд жавонлари фойдаланувчиларнинг иш жараёни ходимлар учун кўринадиган ҳолатда жойлаштирилиши лозим.
Ахборот-кутубхона муассасаси китоб омбори ва бўлинмалардан ахборот-кутубхона ресурсларининг фойдаланувчига берилиши устидан зарур назоратни таъминлаши лозим.
14. Фондни текшириш вақтида ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ва ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
15. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бошқа ташкилот ҳудудида ёки узоқ аҳоли пунктларида очиладиган филиаллари (пунктлари)да, кутубхонадан ташқарида (ностационар) хизмат кўрсатиш ахборот-кутубхона муассасаси ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ олиб борилади. Бундай ҳолларда, фонднинг бутлиги учун жавобгарлик мазкур ташкилотнинг ваколатли ходими зиммасига юклатилади.
16. Ахборот-кутубхона ресурслари фойдаланишга кутубхоналараро абонемент орқали берилганда, кўргазмага, таъмирлашга, кўчма кутубхонага, электрон шаклини яратиш каби сабабларнинг бири билан ахборот-кутубхона муассасасининг ҳудудидан олиб чиқилганда (ташилганда), шунингдек, фонд бошқа бинога кўчирилганда ахборот-кутубхона муассасаси маъмурияти ахборот-кутубхона ресурсларининг бутлигини таъминлаш ва уларни талофатсиз равишда кўчириб, жойлаштириш юзасидан тегишли чораларни кўриши лозим.
Бинодан ташқарида, совуқ ҳавода кўчирилаётганда конденсат ҳосил бўлишининг олдини олиш учун китобларни иқлимга мослаштириш зарур.
3-боб. Фонддан фойдаланиш жараёнида асраш
17. Ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланувчиларга ўқув залида, абонемент тартибида, ностационар хизмат кўрсатиладиган пунктларда, шунингдек кутубхоналараро абонемент орқали ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Ахборот-кутубхона муассасасидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ хизмат кўрсатилади.
18. Ахборот-кутубхона муассасаси ходимлари фойдаланувчилар қарздорлигининг олдини олиш ва уни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
19. Ахборот-кутубхона муассасалари мунтазам равишда босма ва Брайл шрифтидаги нашрларни кичик жорий таъмирлаш ишларини олиб боришлари (тушиб қолган варақларни ёпиштириш, ямаш, муқоваларни елимлаш ва ҳ.к.) лозим.
Фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, шунингдек, мунтазам ёки узоқ вақт сақлашга мўлжалланган юмшоқ жилдли ва жилдсиз нашрлар муқоваланиши шарт. Шунингдек, газета ва журналлар тахламлари ҳам тўплам кўринишида муқоваланиши зарур.
Фондларнинг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ахборот-кутубхона ресурсларидан нусха кўчириш мумкин эмас:
жисмоний ҳолати нусха кўчиришга имкон бермайдиган нашрлар (нусха кўчириш натижасида нашрнинг бус-бутунлигига шикаст етиши, қоғозлар йиртилиши мумкинлиги ва б.);
йиртилган ёки шикастланган ахборот-кутубхона ресурслари;
ҳамма томони корешок билан беркитилган нашрлар (корешок бевосита китобнинг варақларига ёпиштирилган бўлса);
нодир китоблар ва алоҳида қимматли нашрлар;
ягона нусхадаги қимматбаҳо китоблар;
алоҳида қийматга эга муқовали нашрлар;
варақлари чоксиз ёпиштирилган китоблар;
махсус катта форматдаги нусхалар.
20. Фонддан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида доимий сақлашга мўлжалланган илмий, тарихий ва бадиий жиҳатдан қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шакллари (рақамли нусхалари) яратилади.
Рақамлаш жараёнида асл (оригинал) манбаларнинг бус-бутунлигини таъминлаш ва ишларни бажаришда уларнинг жисмоний ҳолати ёмонлашувига олиб келадиган таъсирларга йўл қўймаслик лозим.
4-боб. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
21. Ахборот-кутубхона муассасаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланувчилар томонидан ахборот-кутубхона муассасасининг фондига етказилган зарар ўрнини қоплаш тури ва миқдорини белгилаш;
ахборот-кутубхона ресурсларининг ортиқча нусхаси ва ихтисосланмаган нусхаларини белгиланган тартибда бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига ёки ўзга ташкилотларга бериш;
далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурсларини макулатура қабул қиладиган ташкилотларга ҳужжат асосида топширишдан, шунингдек, йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнини қоплашдан тушган маблағларни янги ахборот-кутубхона ресурсларини харид қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборот-кутубхона муассасасининг даромадига йўналтириш.
22. Ахборот-кутубхона муассасаси қуйидагиларга мажбур:
ахборот-кутубхона муассасасида сақланаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланишини, тўлиқлигини ва бутлигини таъминлаш;
ёнғин ва бошқа хавфсизлик чораларини таъминлаш;
ахборот-кутубхона ресурсларининг ўғирланиши ва талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик;
ахборот-кутубхона ресурсларининг анъанавий ва электрон каталогини, ресурсларнинг тўлиқ матнини шакллантириш.
5-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 552-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари (кейинги ўринларда — фонд) ҳисобидан чиқариш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига нисбатан, уларнинг мақомидан, фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъи назар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари), татбиқ этилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот-кутубхона муассасаси — «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мустақил муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этиладиган ташкилот (таркибий бўлинма);
ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш — ахборот-кутубхона муассасаси фондидаги ахборот-кутубхона ресурсларини фонднинг таркиби ва ҳисобидан чиқариш (балансдан чиқариб ташлаш) билан боғлиқ ҳаракат жараёни;
ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқариш — ихтисосланмаган, нуқсонли, эскирган (жисмонан, маънан ва мазмунан), ортиқча нусхадаги, тўзиган, йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ахборот-кутубхона ресурсларини танлаб олиш ва уларни ҳисобдан чиқариш;
алмашув фонди — ҳужжатларни айирбошлаш, бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига беғараз топшириш учун мўлжалланган фонд;
депозитар фонд — ахборот-кутубхона муассасаларида кам фойдаланиладиган, доимий сақлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган махсус фонд;
ихтисосланмаган ахборот-кутубхона ресурслари — мазмуни бўйича китобхонлар контингенти талабларига номутаносиблиги, шунингдек фонднинг қайта ихтисослаштирилиши, ахборот-кутубхона муассасасининг мақоми ўзгариши муносабати билан ушбу ахборот-кутубхона муассасасини бутлаш ихтисослигига мувофиқ келмайдиган ахборот-кутубхона ресурслари;
мазмунан эскирган нашрлар — мазмунан ўз долзарблигини ва аҳамиятини йўқотган, матн мазмуни илмий билимларнинг ва амалий фаолиятнинг замонавий даражасига жавоб бермайдиган нашрлар;
нуқсонли ахборот-кутубхона ресурси — саҳифалари, иллюстрация (расм, жадвал, чизма)лари тўлиқ бўлмаган, нотўғри саҳифаланган, фойдаланувчилар томонидан шикастланган, фойдаланишга яроқсиз ахборот-кутубхона ресурслари;
ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари — вақт ўтиши билан фойдаланувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондирмай қолган ҳамда сўнгги 10 йил мобайнида фойдаланувчилар томонидан сўралмаган катта миқдордаги (5 тадан ортиқ) нусхаларга эга бир номдаги нашрларнинг (кўп нусхали, ортиқча нусхалар) нусхалари;
фонднинг баланс қиймати — ахборот-кутубхона фондининг бухгалтерлик ҳисоби ҳужжатларида акс эттириладиган қиймати;
фонд эгаси — фондни фойдаланувчиларнинг талаб, қизиқиш ва эҳтиёжларига мос адабиётлар билан тўлдирилишини таъминловчи ҳамда ахборот ҳужжатларини бошқа муассасаларга бериш ҳуқуқига эга ахборот-кутубхона муассасаси;
экспертлар гуруҳи — барча соҳадаги фанлар бўйича ўз сиёсий ва мафкуравий долзарблигини, илмий, амалий ва тарихий қийматини йўқотган нашрларни сақлашга ёки ахборот-кутубхона фондлари ҳисобидан чиқаришга хулоса берувчи Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳи;
яроқсиз ахборот-кутубхона ресурси — фойдаланиш учун жисмонан яроқсиз ҳолга келган, таъмирлаб бўлмайдиган ёки иқтисодий жиҳатдан номувофиқ бўлган ахборот-кутубхона ресурслари;
қайта баҳолаш индекси — ахборот-кутубхона ресурслари қийматларини қайта баҳолашда қўлланиладиган Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган рақамли кўпайтиргич.
3. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ушбу Низомга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш, ихтисосликка мувофиқ илмий-тадқиқот ишлари учун зарур бўлган аниқ асосли (фактик), тарихий ва бошқа маълумотларга эга эскирган нашрларнинг бир ёки бир нечта нусхасини фондда қолдириш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона фондидан тўғри ва ўз вақтида ҳисобдан чиқарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
5. Тизимида ахборот-кутубхона муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур Низом талабларига мувофиқ идоравий ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ахборот-кутубхона ресурсларининг тўғри чиқарилишини назорат қиладилар.
2-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
6. Ахборот-кутубхона муассасалари бир йилда камида бир марта ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш чораларини кўради.
7. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш ахборот-кутубхона муассасаларининг иш режаси асосида фонднинг барча бўлимларида амалга оширилади.
8. Ахборот-кутубхона муассасаси раҳбарининг ёки бошқа ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган ахборот-кутубхона тузилмаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳ ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш учун тўғри танланганлиги, қайта баҳолаш индексларининг тўғри қўлланилганлиги, ҳисобдан чиқаришда тегишли далолатнома тузиш қоидаларига риоя этилганлигини назорат қилиш каби вазифаларни амалга оширади.
9. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш якунлари бўйича тузилган тегишли далолатнома Ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан тасдиқлангандан кейин ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобдан чиқарилади.
10. Ахборот-кутубхона муассасасининг бутлаш ихтисослигига мувофиқ келмайдиган ва мазмунан эскирган нашрга эга бўлган ахборот-кутубхона муассасаси ушбу нашрларни фақат ўз ҳудудидаги Ахборот-кутубхона маркази билан келишган ҳолда фонд ҳисобидан чиқаради.
11. Барча соҳадаги фанлар бўйича ўз сиёсий ва мафкуравий долзарблигини, илмий, амалий ва тарихий қийматини йўқотган илмий, илмий-оммабоп, ишлаб чиқариш, ўқув, ёрдамчи техник адабиётлар, илмий ва ишлаб чиқариш муносабатлари учун эскирган, фойдаланишга яроқсиз, эскирган услубий ишланмалар, ёдномалар, дастурлар, дарсликлар, нархномалар, бошқа техник тусдаги ҳужжатларнинг мазмунан эскирганлиги (ноёб, алоҳида қимматли ва нодир ахборот-кутубхона ресурсларидан ташқари) экспертлар гуруҳининг хулосасига кўра белгиланади.
Бунда, экспертлар гуруҳи муайян ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш ёки чиқармаслик бўйича хулоса бериш учун Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари томонидан тузилади.
12. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади.
13. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома иловасида кўрсатилган адабиётлар сони 500 нусхадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
Мазкур рўйхатни тайёрлашда китоб формуляри (адабиёт паспорти)даги маълумотлар — шифр индекси, муаллиф, сарлавҳа, инвентар рақами ва баҳоси текширилади ҳамда чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари билан солиштирилади. Рўйхат инвентар рақамлари ошиб бориши тартибида тузилади.
14. Ахборот-кутубхона муассасаси ихтисослиги бўйича нашрларнинг сўнгги назорат нусхаларини, 500 нусхадан кам ададдаги, ўлкашуносликка оид нашрларнинг нусхаларини, маълумотнома нашрлар, шунингдек алоҳида илмий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик ахборот-кутубхона ресурсларини фондлар ҳисобидан чиқариш тақиқланади.
15. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатномада чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларининг умумий сони кўрсатилади, шунингдек ахборот-кутубхона муассасаси баланси ҳисобидан чиқарилиши керак бўлган нашрларнинг қиймати алоҳида ёзилади.
16. Ахборот-кутубхона муассасаси балансида бўлмаган ва инвентар рақамлари қўйилмаган ахборот-кутубхона ресурсларини (инвентар рақамларисиз) фонд ҳисобидан чиқаришда рўйхат китоб формуляри ёки титул варақларидаги маълумотлар асосида тузилади. Балансда бўлмаган ахборот-кутубхона ресурслари турли сабабларга кўра фонд ҳисобидан чиқариш далолатномасида бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланиб, умумий сони кўрсатилади ва мазкур далолатнома бухгалтерияда, бутлаш бўлимида беш йил мобайнида сақлангач йўқ қилинади.
17. Ахборот-кутубхона муассасалари ҳисобида турган ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ҳужжатларида қўйилган нархлар қайта баҳолаш индексларини қўллаган ҳолда қиймати қайта баҳоланиб, ҳисобдан чиқарилади. Агар ахборот-кутубхона ресурсидаги формулярда ёки алифбо каталогининг асосий карточкасида (бош каталогда) баҳоси кўрсатилмаган бўлса, ахборот-кутубхона муассасасининг комплектлаш бўлимига ёки ҳисоб-китоб бўлимига мурожаат қилинади.
18. Фонд ҳисобидан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати тасдиқлангандан кейин ахборот-кутубхона ресурслари тегишли ахборот-кутубхона муассасаси ёки ҳисобдан чиқаришни амалга оширадиган бўлинма (бўлим) раҳбарининг жавобгарлиги остида макулатурага топширилади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси ва унга илова қилинган рўйхат бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи талабларига мувофиқ умумий сумма ҳамда рўйхатда кўрсатилган ресурслар миқдорини ахборот-кутубхона муассасаси балансидан чиқариш учун ҳисоб-китоб бўлимига топширилади.
Далолатноманинг иккинчи нусхаси — бутлаш бўлимига, учинчи нусхаси фонд ҳисобидан чиқаришни амалга оширган бўлинмада қолади.
Макулатурага топширилгани учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат ҳисоб-китоб бўлимига топширилади. Тўловни тасдиқловчи ҳужжат рақами далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхаларида кўрсатилади. Ахборот-кутубхона ҳисоби маълумотлари ҳисоб-китоб бўлимининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.
19. Фонд ҳисобидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тегишли далолатнома ва тўловни тасдиқловчи ҳужжат олинганидан кейин ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳисобга олиш ҳужжатларидан чиқарилади.
20. Ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари ҳисобидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумотлар Ахборот-кутубхона фондини жамлаб ҳисобга олиш дафтари иккинчи қисмининг тегишли устунлари кесимида рўйхатдан чиқарилади. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисобдан чиқарилиши барча ҳисобга олиш ҳужжатлари ва каталогларида: асосий каталог ва китобхонларнинг алифбо каталоги, тизимлаштирилган каталог, шу жумладан, электрон рўйхатга олиш картотекалари ва давомли нашрларда акс этади.
1-§. Ихтисослашмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
21. Ахборот-кутубхона муассасаси фонди ҳисобидан чиқариладиган ихтисослашмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатнома асосида бошқа ахборот-кутубхона муассасасига беғараз тақдим этилади.
22. Ахборот-кутубхона ресурсларини бошқа ахборот-кутубхона муассасалари ва бошқа ташкилотларга тақдим этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ихтисослашмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумот фонд эгаси томонидан ҳудудий Ахборот-кутубхона марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтига жойлаштириш учун мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклга асосан тақдим этилади ва ушбу маълумот Ахборот-кутубхона маркази томонидан уч иш куни ичида ўз веб-сайтига бир йил муддатга жойлаштирилади;
ихтисослашмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурсларини қабул қилиш учун талабнома фонд эгасига ёзма равишда берилади.
23. Ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш ахборот-кутубхона ресурсларини китоб айирбошлаш тартибида бир ахборот-кутубхона муассасасидан бошқасига беришнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва унга илова қилинадиган рўйхат билан расмийлаштирилади. Мазкур далолатномалар уч нусхада тузилиб, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ва ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ёки ушбу ахборот-кутубхона муассасалари таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган муассасалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
24. Ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этишдан олдин титул варағидаги кутубхона штампи ва инвентар рақами қизил сиёҳ билан ўчирилади ёки «чиқарилган» деган штамп босилади.
2-§. Фойдаланувчилар томонидан ёки бошқа муайян сабабларга кўра йўқотилган ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
25. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ёки бошқа муайян сабабларга кўра фонд ҳисобидан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари қуйидаги ҳолларда йўқотилган ҳисобланади:
хатлов жараёнида камомади аниқланган ахборот-кутубхона ресурслари;
кўргазмадан йўқолганлиги ҳақида тузилган далолатнома асосида аниқланган ахборот-кутубхона ресурслари;
фавқулодда вазиятлар, ахборот-кутубхона ресурсларининг бир жойдан бошқа жойга кўчиши, табиий офатлар (сув тошқини, вайронкор зилзилалар, ёнғинлар) ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ахборот-кутубхона ресурслари;
фойдаланувчи вафот этганлиги ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилмаган ахборот-кутубхона ресурслари;
бошқа ташкилотларга турли тадбирлар ўтказиш учун берилганда йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари.
26. Фойдаланувчилар томонидан қайтарилмаган ахборот-кутубхона ресурслари уларга тенг қийматдаги нусха билан алмаштирилгандан ёки йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати баробарида қоплангандан кейин фонд ҳисобидан чиқарилади.
Фойдаланувчиларнинг айби билан йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари қиймати Ишчи гуруҳи томонидан аниқланади ва ўрнига алмаштириш учун таклиф этилаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг қиймати йўқолган ресурслар қийматидан кам бўлмаслиги керак.
27. Йўқолган ресурслар ўрнига фойдаланувчилардан қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурслари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, белгиланган тартибда Йўқотилган ресурслар ўрнига фойдаланувчилардан қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
Ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасасидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ фойдаланувчи томонидан йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қийматига тенг миқдорда пул қабул қилинганда кирим ордери тузилади ва фойдаланувчига тўловни тасдиқловчи ҳужжат берилади.
28. Низоли ҳолатларда йўқотилган ахборот-кутубхона ресурсларининг қиймати тўғрисидаги масала Ишчи гуруҳ муҳокамасига киритилади. Йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари қийматини ўн баравар миқдорида (ёки ушбу миқдор доирасида) қоплаш тўғрисидаги қарор ҳам Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ барча қайта баҳолаш индекслари ва бозор баҳоларини қўллашга, шунингдек зарарни қоплашнинг бошқа турлари ва миқдорларини белгилашга ҳақлидир.
29. Ноёб, алоҳида қийматга эга ва нодир ахборот-кутубхона ресурслари йўқолган ва ўғирланган тақдирда уларнинг реал қийматини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ ўз ишига тегишли экспертларни жалб этиши, шунингдек, илмий-методик марказлар, ярмаркалар ва каталоглар материалларидан фойдаланиши мумкин. Ушбу ҳолатларда етказилган зарарни аниқлаш чегараланган (бир марталик) коэффициентлар билан чекланмайди.
30. Фойдаланувчининг вафоти ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилмаган ва қайтариш имкони бўлмаган ахборот-кутубхона ресурслари Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатномага тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади ва фонд ҳисобидан чиқарилади.
31. Ахборот-кутубхона ресурсларини муайян сабабларга кўра ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади. Бунда, бир вақтнинг ўзида йўқолганлари ўрнига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фондга қабул қилинган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисида далолатнома тузилади.
32. Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар, фонддан очиқ фойдаланилганда йўқолган, шикастланган, ўғирланган, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган офатлар натижасида йўқолган ёки жиддий шикаст етказилган ахборот-кутубхона ресурслари аниқланганда, тезкорлик билан тегишли ҳужжатлар (баённома, далолатнома) тузилиб, экспертлар гуруҳига хулоса тайёрлаш учун тақдим этилади.
Экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан тегишли хулоса тайёрланади ва имзоланади, сўнг тасдиқлаш учун ахборот-кутубхона муассасаси раҳбарига ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган муассаса раҳбарига берилади.
33. Муқовалашдан қайтмаган, китоб-расм кўргазмаларидан, очиқ фондлардан йўқолган ёки ўғирланган, қайта ишлаш жараёнида йўқолган ёки йўқолиш сабаби аниқланмаган, ахборот-кутубхона ресурси узоқ вақт мобайнида асосий ва ёрдамчи фондда бўлмаган ҳолларда ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш — йўқолиш ҳолати аниқланган кундан бошлаб бир ой ўтгач расмийлаштирилади.
Ушбу ҳолатда ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатномага мавжуд бўлмаган ахборот-кутубхона ресурсларини қидириш чоралари кўрсатилган ҳолда йўқолган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари ёки ахборот-кутубхона муассасаси бўлинмаси раҳбарининг тушунтириш хати ва Ишчи гуруҳ қарори илова қилинади.
3-§. Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
34. Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурслари (даврий нашрлар: газеталар, журналлар ва б.) белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан сўнг ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатнома асосида фонд ҳисобидан чиқарилади.
Бунда, ушбу ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш бутлаш ихтисослиги ва фойдаланувчиларнинг талаблари асосида сақлаш учун шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳар бир ахборот-кутубхона муассасаси томонидан мустақил белгиланади.
Даврий нашрларга ихтисослаштирилган фондга эга бўлган республика, вилоят даражасидаги ахборот-кутубхона муассасалари ушбу фондлардаги республика ва маҳаллий аҳамиятдаги нашрларнинг ягона нусхасини фонд ҳисобидан чиқариши тақиқланади.
4-§. Ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги микроформалар, аудиовизуал ва электрон ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
35. Микроформаларни (микрофильмлар рулонлари, микрофишлар пластинкалари), ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги аудиовизуал (слайдлар, бобиналар, дисклар, кассеталар), электрон ахборот-кутубхона ресурсларини (компакт-дисклар, флеш хотиралар) ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаси фонди ҳисобидан чиқариш сабаблари асосланиб, Ахборот-кутубхона ресурсларини бошқа муайян сабабларга кўра ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага ҳар хил турдаги, лекин битта сабаб билан ҳисобдан чиқариладиган аудиовизуал нашрлар киритилиши мумкин.
36. Плёнкадаги маълумотларнинг магнитланиш жараёнларини назорат қилиш учун тегишли ёзув журналга қайд этилади.
37. Плёнкадаги фойдаланиш учун яроқсиз ва таъмирлаб бўлмайдиган аудиовизуал маълумотлар, микроформалар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади:
сифатсиз фотографик тасвир;
нуқсонли микроплёнкалар;
механик шикастланган (ёрилган, синган ва шу кабилар) ҳолатлар.
38. Ташқи ташувчи хотира қурилмаларидаги ахборот-кутубхона ресурслари ва дисклардаги аудиовизуал ресурсларни ҳисобдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида дастурий-аппарат муҳитига номуносиблик;
ахборотнинг бошқа ташқи ташувчи хотира қурилмаларига ўтказилиши;
ташқи ташувчи хотира қурилмаларининг яроқсиз ҳолга келиши ёки шикастланиши;
лицензия битими муддатининг тугаши;
кумуляция ҳодисаси (янгиланган версияда);
тўлиқроқ маълумот олингани боис нашрлар парчаларини алмаштириш;
қулайроқ форматдаги ва матн сифати яхши бўлган дисклар олинганда нашрларни алмаштириш;
мазмунан эскирган (маълумотлар базалари ҳисоботлари);
нуқсонли (қўпорилган) ташқи ташувчи хотира қурилмаси (санаб бўлмайдиган ахборот);
нусхаси ноширдан олинганда, хусусий шахслардан олинган нашрларни алмаштириш;
вирус ёки хакерлик ҳужуми натижасида маълумотларнинг йўқолиши.
5-§. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш
39. Ахборот-кутубхона муассасасининг рақамли кутубхонаси ёки рақамли коллекциясини ҳосил қиладиган, ахборот-телекоммуникация тармоқлари орқали фойдаланувчилар учун очиқ ахборот-кутубхона муассасасининг серверида жойлаштириладиган ҳар хил турдаги электрон файллар локал тармоқдаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларига тааллуқлидир.
40. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш — жисмонан йўқолиши (серверда мавжуд эмаслик) ёки истеъмол хоссалари қисман ёхуд тўлиқ йўқолиши — нуқсонлилик (маълумотларни узатишда ёки сақлашда уларнинг яхлитлиги бузилиши) муносабати билан амалга оширилади.
41. Локал тармоқ электрон ахборот-кутубхона ресурслари Ахборот-кутубхона ресурсларини бошқа сабабларга кўра ахборот-кутубхона муассасаси ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади. Далолатноманинг номи, тартиб рақами ва санаси электрон кутубхонанинг маълумотлар базасига тегишли файлга метаахборот сифатида киритилади.
3-боб. Фонд ҳисобидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасасининг ҳисобга олиш ҳужжатларидан чиқариш
42. Ахборот-кутубхона ресурсларини фонд ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар уларни барча ҳисобга олиш (жамланма ҳисобга олиш китоби, инвентар китоби, каталоглар карточкалари) ҳужжатларидан, шунингдек картотекалардан чиқариш, электрон каталогдан ёзувларни ўчириш, ахборот-кутубхона муассасаси балансидан ахборот-кутубхона ресурслари сони ва қийматини ҳисобдан чиқариш учун асос бўлади.
43. Ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги белги инвентар китобининг тегишли бандига қизил сиёҳ билан қўйилади, бунда инвентар рақами, нархи устига чизиб ўчирилади ҳамда далолатноманинг рақами ва далолатнома тасдиқланган сана ёзилади.
44. Бош каталог карточкасида инвентар рақами чизиб ташланади, ахборот-кутубхона ресурсининг охирги нусхаси ҳисобдан чиқарилганда эса карточкалар барча каталог ва картотекалардан ҳамда электрон каталог қайдларидан ўчириб ташланади. Агар кўп жилдли ва туркумли нашрнинг карточкасида бошқа жилдлар ҳам кўрсатилган бўлса, у ҳолда муқова томонига «чиқар. жилд» белгиси қўйилади ва карточкадаги чиқарилган жилднинг инвентар рақами ўчирилади.
45. Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар ва уларга илова қилинган рўйхатлар (китоб формулярлари, титул варақлар, каталог карточкалари) навбатдаги хатлов муддатигача сақланади. Шундан кейин архив муассасаларининг тасдиғисиз ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши, ушбу Низомнинг 5-иловасидаги шаклга мувофиқ ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига оид айрим ҳужжатларни йўқ қилиш учун ҳисобдан чиқариш ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилиши лозим. Сақлаш муддати — иш юритиш материаллари тамом бўлган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.
46. Бутун фондни ёки унинг бир қисмини режали текшириш (хатловдан ўтказиш) натижасида аниқланган ҳисобдан чиқарилувчи ахборот-кутубхона ресурслари текшириладиган фонд сонининг бир фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Фонднинг бир фоизидан ортиқ бўлган ахборот-кутубхона ресурслари камомади юқори турувчи ташкилот раҳбарининг ёки тизимида ахборот-кутубхона муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг рухсати билан ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобдан чиқаришда айбдор шахслар ҳақиқатда мавжуд эмаслиги аниқлангач ва зарарнинг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилгандан кейин ҳисобдан чиқарилади.
47. Ахборот-кутубхона ресурслари қийматини қайта баҳолаш йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари учун фойдаланувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобдан чиқариш пайтларида қайта баҳолаш индекслари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Қийматни қайта баҳолаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳар йили оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинадиган қийматни ўзгартириш индекслари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Қайта баҳолаш ахборот-кутубхона ресурсларини нашр қилинган йиллари бўйича индексация қилинган ҳолда ахборот-кутубхона ресурсларининг номинал қийматини (сотиб олишдаги, ҳисобга олиш ҳужжатларидаги нархи) қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Агар йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фонди ҳисобига 1992 йил 1 апрелгача олинган бўлса, унинг номинал қиймати Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий фондлар қийматини амалдаги нархлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарорига биноан 17,4 маротабагача кўпайтирилади, сўнгра, асосий жамғармалар нархининг оширилиши сабабли, 1992 йилгача олинган нашрларнинг нархи 22,9 бараварга; 1992 йил олинганлари — 13,9 бараварга; 1993 йил I чораги давомида олинганлари — 3,4 га; 1993 йил июлигача олинган ҳамма нашрларнинг нархи — 12 га; 1993 йил июлидан 1994 йил январигача олинганлари — 1,2 га кўпайтирилади.
Сўм-купонларга сотиб олинган нашрлар қиймати 1000 га бўлиш йўли билан сўмларга айлантирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарорига мувофиқ кутубхоналарнинг фуқаролар ва юридик шахслар томонидан қайтарилмаган китоблар, бошқа босма асарлар ва кутубхоналар захирасидан олинган бошқа материаллар қиймати қайта баҳоланиб, умумий сумманинг ўн баравари миқдорида ундирилади.
4-боб. Якунловчи қоида
48. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
НАМУНА Ахборот-кутубхона ресурсларини китоб айирбошлаш тартибида бир ахборот-кутубхона муассасасидан бошқасига қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги _____-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ «ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ (тасдиқловчи шахснинг имзоси) 20 ___ й. «____» __________ 20___ й. «_____» _____________ Ушбу далолатнома ахборот-кутубхона муассасасининг вакили ________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) томонидан танлаб олинган. 20____ й. «______» ______________даги ___-сон шартнома асосидаги сони __________ нусха умумий қиймати____________ сўм_______ тийин ________________________________________________________________________ (сумма ёзув билан) Жумладан, бухгалтерия ҳисобида турган ахборот-кутубхона ресурслари, сони __________нусха умумий қиймати____________ сўм_______ тийин ________________________________________________________________________ (сумма ёзув билан) бўлган ахборот-кутубхона ресурслари _______________________________________________________________ томонидан (берувчи ахборот-кутубхона муассасасининг номи) _______________________________________________________________________га (олувчи ахборот-кутубхона муассасасининг номи) берилганлиги ҳақида тузилди. Илова қилинган рўйхатга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини топширдим ________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) қабул қилиб олдим _________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими) (имзо) ________-сон далолатномага ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати Т/р Инвентар рақами Муаллифи, нашр номи (сарлавҳаси) Нашр этилган йили Нашр этилган жойи Сотиб олинган нархи Янги баҳоси сўм тийин 1 2 3 4 5 6 7 8
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ихтисослашмаган ва ортиқча нусхадаги ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги ахборотни ҳудудий ахборот-кутубхона маркази веб-сайтига жойлаштириш шакли
Т/р Ахборот-кутубхона муассасасининг номи Манзили Телефон рақами Ахборот-кутубхона ресурслар муаллифи Ахборот-кутубхона ресурслар номи Сони Нашр йили Нашриёт номи Аннотацияси 1. 2.
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА Ахборот-кутубхона ресурсларини муайян сабабларга кўра ахборот-кутубхона фондидан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги _____-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ «ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ (тасдиқловчи шахснинг имзоси) 20 ___ й. «____» __________ 20___ й. «_____» _____________ Ушбу далолатнома қуйидаги таркибда Ишчи гуруҳ томонидан: _________________________________________________________________________ (Ишчи гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ 1. _________________ ___________ __________ __________ (Ҳисобдан чиқариш сабаби) (нусха) (номда) (нархи) 2. _________________ ___________ __________ __________ (Ҳисобдан чиқариш сабаби) (нусха) ( номда ) (нархи) 3. _________________ ___________ __________ __________ (Ҳисобдан чиқариш сабаби) (нусха) (номда) (нархи) Жами ________ нусха, ________ номдаги, умумий баҳоси ______ сўм ________ тийин ______________ ахборот-кутубхона ресурслари _____________________________________________________________________нинг (ахборот-кутубхона муассасаси ёки унинг таркибий бўлинмаси номи) ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш тўғрисида тузилди. Чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати илова қилинади. Имзолар: Ишчи гуруҳ раҳбари: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) _______-сон далолатнома бўйича ҳисобдан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари РЎЙХАТИ Т/р Инвентар рақами Муаллифи, нашр номи (сарлавҳаси) Нашр этилган йили Нашр этилган жойи Сотиб олинган нархи Янги баҳоси сўм тийин 1 2 3 4 5 6 7 8
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги _____-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ «ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ (тасдиқловчи шахснинг имзоси) 20 ___ й. «____» __________ 20___ й. «_____» _____________ Ушбу далолатнома _________________________________________________________ (Ишчи гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ томонидан вақтинча сақлаш муддати тамом бўлганлиги муносабати билан ___________________________________________________ сўм ___________ тийин _________________________________________________________________________ (сумма ёзув билан) суммалик сони ________ та __________ нусха вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фонди ҳисобидан чиқариш тўғрисида тузилди _________________________________________________________________________ (вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг тури кўрсатилсин: газеталар, журналлар ва шу кабилар) Имзолар: Ишчи гуруҳ раҳбари: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
НАМУНА Ахборот-кутубхона муассасаси фаолиятига оид айрим амалий аҳамиятини йўқотган ҳужжатларини йўқ қилиш учун ажратиш тўғрисидаги _______-сон ДАЛОЛАТНОМА «ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ (тасдиқловчи шахснинг имзоси) 20 ___ й. «____» __________ Ахборот-кутубхона муассасаси фаолиятига оид айрим амалий аҳамиятини йўқотган ҳужжатларини йўқ қилиш учун ажратиш _________________________________________________________________________ (узоқ муддатга сақланиши зарур бўлмаган ҳужжатларни ажратган муассасанинг номи) Тузилди «____» _____________ 20_____ й. Ишчи гуруҳи ______________________________________________________________ (муассасанинг номи) Ишчи гуруҳ раҳбари ________________________________________________________ (Ишчи гуруҳ раҳбари Ф.И.О., лавозими) Ишчи гуруҳ аъзолари _______________________________________________________ (Ишчи гуруҳ аъзоларининг Ф.И.О., лавозими) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Раҳбариятнинг 20_____ й. «_____» _____________ даги __________-сонли буйруғи Ахборот-кутубхона муассасаси фаолиятига оид айрим амалий аҳамиятини йўқотган ҳужжатларнинг йўқ қилиниши бўйича қуйидаги иловада келтирилади: Т/р Ҳужжатлар санаси Ҳужжатлар номи (жамланган ёки алоҳида), номенклатура бўйича уларнинг тартиб рақами, архив рўйхати ёки инвентар китоблар Изоҳ Ҳужжат сони (жилдлар) Ҳужжат сони (жилдлар) 1 2 3 4 5 6 Жами (сон ва ёзув билан) ҳужжат _____________________________________________ ________________________________________________________________________ Ишчи гуруҳ раҳбари _________________ (имзо) Ишчи гуруҳ аъзолари ________________ (имзо)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 сентябрь,
552-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
KITOBI
KITOBI
KITOBI
INVENTAR KITOBI
DAFTARI
NIZOM
NIZOM
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish, fondlarni saqlash va hisobdan chiqarish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
“Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisiga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi PQ-4354-son qarori ijrosini taʼminlash hamda axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish, fondlarni saqlash va hisobdan chiqarish sohasini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 7-iyundagi PQ-4354-son qarori bilan tasdiqlangan 2019 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida axborot-kutubxona sohasini rivojlantirish konsepsiyasi 4-bobi 1-bandiga muvofiq axborot-kutubxona muassasalarini jamlash mexanizmlarini yaratish, axborot-kutubxona fondlari saqlanishini taʼminlash boʻyicha:
axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona fondlarini konservatsiyalash, fondlar holati va ularning saqlanish sharoitlari monitoringi tizimini yaratish, saqlashning meʼyoriy tartiblarini taʼminlash;
axborot-kutubxona muassasalari va axborot-kutubxona fondlari xavfsizligini taʼminlash, axborot-kutubxona muassasalari va axborot-kutubxona fondlari xavfsizligi texnologiyasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy va uslubiy baza ishlab chiqilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
axborot-kutubxona resurslari hisobini yuritishga qoʻyiladigan talablarni belgilash (hisobga olish axborotining toʻliqligi va ishonchliligi; axborot-kutubxona fondiga har bir kirim va chiqimni hujjatlashtirilgan koʻrinishda rasmiylashtirish; qabul qilish va hisobga olish shakllarining mosligi va ularning ishonchliligi);
axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish tizimini belgilash (axborot-kutubxona fondining barcha boʻlinmalarini hisobga olish; axborot-kutubxona fondi boʻyicha davlat statistika hisobotini topshirish; ayrim axborot-kutubxona resurslarining hisobga olinishi);
axborot-kutubxona resurslarini jamlanma va yakka tartibda hisobga olish, axborot-kutubxona fondini axborot-kutubxona muassasasi tomonidan tuziladigan komissiya tomonidan tekshirish tartibi;
b) Axborot-kutubxona muassasalarining axborot-kutubxona fondlarini saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:
axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini belgilangan doimiy, uzoq muddatli, vaqtinchalik saqlash talablariga muvofiq saqlash tartibi;
axborot-kutubxona muassasalari tomonidan noyob, alohida qimmatga ega va nodir nashrlar fondlarini asrash va saqlashga qoʻyiladigan asosiy talablarni belgilash;
axborot-kutubxona fondlarini tashkil etish va ularning butligini taʼminlash, ulardan toʻgʻri foydalanish qoidalarini belgilash (axborot-kutubxona resurslarini rasmiylashtirish, hisobga olish kataloglari va kartotekalarga ajratish, fondlardan foydalanishda ulardan nusxalar olish, ularni shikastlanishdan saqlash tartibi va b.);
v) Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalarining fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
axborot-kutubxona muassasasi direktorining yoki ushbu axborot-kutubxona muassasasi tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadigan muassasa rahbarining buyrugʻiga muvofiq, axborot-kutubxona resurslarini hisobdan chiqarish boʻyicha komissiya faoliyatini tashkil etish tartibi va ushbu komissiyaning asosiy vazifalari;
axborot-kutubxona fondidan bir yilda kamida bir marta axborot-kutubxona resurslarini hisobdan chiqarish tartibi;
axborot-kutubxona fondidan chiqarish taqiqlangan axborot-kutubxona resurslari roʻyxati;
axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondidan chiqarishda axborot-kutubxona muassasalari rahbarlarining shaxsiy javobgarligi masalalari.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirish tavsiya etilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 552-son qaroriga 1-ILOVA
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini, shu jumladan, elektron axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining barcha axborot-kutubxona muassasalari faoliyatiga nisbatan, ularning maqomidan, fondi tuzilmasidan, tashkiliy-texnologik xususiyatlaridan qatʼi nazar (fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek tijorat tashkilotlarining kutubxonalaridan tashqari), tatbiq etiladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
audiovizual resurs — texnik vositalar yordamida qayta aks ettiriladigan tasviriy, ovozli va matnli axborotdan iborat axborot-kutubxona resursi;
axborot-kutubxona muassasasi — “Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq mustaqil muassasa yoki tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi sifatida tashkil etiladigan tashkilot (tarkibiy boʻlinma);
axborot-kutubxona resursi — moddiy obyektda matn, ovozli yozuv yoki tasvir tarzida qayd etilgan hamda identifikatsiyalash, saqlash va foydalanishni taʼminlash uchun rekvizitlarga ega boʻlgan axborot;
axborot-kutubxona fondi — tizimlashtirilgan axborot-kutubxona resurslarining majmui;
axborot-kutubxona fondining harakati — axborot-kutubxona resurslarining hisob hujjatlarida aks ettiriladigan hisobga kiritish va undan chiqarish jarayoni;
bozor narxi — iqtisodiy holat, talab va taklif tendensiyalari hamda raqobatni hisobga olgan holda, tegishli mahsulot (kitoblar, AVR, elektron nashrlar) bozorida shakllanadigan narx;
jamlanma hisobga olish — axborot-kutubxona muassasasining axborot-kutubxona fondi hajmi, tarkibi va undagi oʻzgarishlar (kirish, joyni oʻzgartirish, chiqish) haqida toʻliq maʼlumotlarni olish maqsadida barcha axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish kitobida roʻyxatdan oʻtkazish;
yillik komplekt — axborot-kutubxona resursining bir hisob birligi sifatida qabul qilinadigan bir yillik davriy nashrlar sonlari (nashrlari) yigʻindisi;
“1-kutubxona” — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan Davlat statistika hisoboti shakli (axborot-kutubxona muassasasining moddiy-texnik bazasi, foydalanuvchilar soni, fond harakati hamda xodimlari toʻgʻrisida maʼlumot);
metrotokcha — nashrlar va boshqa hujjatlar bilan band boʻlgan stellaj tokchasining 1 metr hajmida oʻlchanadigan fond hajmini hisobga olishning xalqaro birligi;
konvolyut — kutubxona, noshir yoki nashriyot tomonidan tuzilgan, mustaqil nashrlar, qoʻlyozmalar, maqolalarning nusxalari va boshqa materiallar kiritilgan yigʻmajild;
fonoresurs — ovozli, tovushli resurs.
3. Axborot-kutubxona resurslari hisobini yuritishga quyidagi talablar qoʻyiladi:
hisobga olish axborotining toʻliqligi va ishonchliligi;
axborot-kutubxona fondiga har bir kirim va chiqimni hujjatlashtirilgan koʻrinishda rasmiylashtirish;
qabul qilish va hisobga olish shakllarining mosligi va ularning ishonchliligi.
4. Axborot-kutubxona resursi hisobini yuritishda quyidagilar amalga oshiriladi:
axborot-kutubxona resurslarini qabul qilish;
axborot-kutubxona resurslarini markalash;
axborot-kutubxona resurslari qabul qilinganini, joyi oʻzgartirilganini, chiqarilganini qayd etish;
axborot-kutubxona resurslarining fondda mavjudligini tekshirish.
5. Axborot-kutubxona muassasasi:
axborot-kutubxona fondiga kelib tushadigan va undan chiqariladigan axborot-kutubxona resurslarining umumiy va yakka tartibda hisobga olinishini belgilangan hisobga olish birliklarida amalga oshirishi;
axborot-kutubxona resurslarini nusxalarda hisobga olish birliklarining ularni saqlash va berish birliklari bilan taqqoslanishini taʼminlashi lozim (gazetalar, jurnallar, varaqli nashrlar bundan mustasno).
6. Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish tizimi
7. Axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish tizimi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
axborot-kutubxona fondining barcha boʻlinmalarini hisobga olish;
axborot-kutubxona fondi boʻyicha “1-kutubxona” shaklida davlat statistika hisobotini topshirish;
ayrim axborot-kutubxona resurslarining, shu jumladan kitob yodgorliklarining alohida (ixtisoslashtirilgan) hisobga olinishi.
8. Kitob yodgorliklariga kiritilgan noyob, alohida qimmatli va nodir axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish, madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan ushbu Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. Axborot-kutubxona fondini hisobga olish obyektlari va birliklari
9. Axborot-kutubxona resursining turi va shaklidan qatʼi nazar, axborot-kutubxona muassasasiga keladigan va undan chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari axborot-kutubxona fondining hisobga olish obyektlari hisoblanadi.
10. Oʻz tarkibida almashinadigan va rezerv axborot-kutubxona fondlariga ega axborot-kutubxona muassasalari ushbu axborot-kutubxona fondlarining alohida hisobini yuritadi.
11. Nusxa va nomi, gazetalar uchun esa yillik komplekt va nomi bosma nashrlar, chop etilmagan, audiovizual, elektron axborot-kutubxona resurslari fondi hajmini hisobga olish birliklari hisoblanadi.
Axborot-kutubxona fondi va uning boʻlinmalarining umumiy hajmi nusxalarda hisobga olinadi.
12. Metrotokcha, yillik komplekt (gazetalardan tashqari) va muqovalangan komplekt (podshivka) bosma nashrlar va chop etilmagan axborot-kutubxona resurslari uchun axborot-kutubxona fondining hajmini hisobga olishning qoʻshimcha birliklari hisoblanadi.
13. Barcha mustaqil rasmiylashtirilgan matbaa nashrlari (gazetalardan tashqari) yoki ularning nusxalari alohida hisobga olinadi.
14. Quyidagi kitoblar va risolalar alohida nusxalar va alohida nomlar sifatida hisobga olinadi:
har bir yangi nashr (kitob, risola) yoki alohida nashr qilingan nusxa;
umumiy muqova bilan sunʼiy birlashtirilgan nashrlar (konvolyutlar);
yakka tartibdagi sarlavhaga ega koʻp jildli nashrning har bir alohida jildi (nashr, qism);
birlashtiruvchi papka, muqova, manjetkada chiqarilgan risolalarning har biri;
kitob seriyasiga (raqamlangan yoki raqamlanmagan) kiruvchi har bir kitob yoki risola;
yakka tartibdagi sarlavha va mustaqil maʼnoga ega kitoblar, risolalarga alohida nashr qilingan ilovalar.
15. Jurnallar va davomli nashrlar nomi oʻzgarishidan qatʼi nazar, nomi va nusxasi boʻyicha hisobga olinadi. Bunda alohida saqlanadigan son (jild, nashr), shuningdek bitta blokka muqovalangan sonlar (jildlar, nashrlar) komplekti nusxa hisoblanadi.
16. Davomli nashrning yakka tartibdagi sarlavhaga va oʻz raqamiga ega seriya (kichik seriya) alohida nomlar sifatida hisobga olinadi.
17. Mustaqil nashr qilinadigan, yakka tartibdagi sarlavhaga va mustaqil raqamga ega jurnallar uchun davriy ilovalar alohida nusxalar va alohida nomlar sifatida hisobga olinadi.
18. Gazeta nomi, uning sarlavhasi oʻzgarishi va komplektning toʻliqligidan qatʼi nazar, axborot-kutubxona fondiga kelib tushgan butun yillar ichidagi gazetaning yillik komplekti va gazetalarni hisobga olishning asosiy birliklari hisoblanadi.
19. Gazetaning nusxasi (soni, nashri) va nomi bir kunlik (bir martalik) gazetalarni hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi.
20. Yakka tartibdagi sarlavhaga va oʻz raqamiga ega gazetalar uchun alohida chiqarilgan davriy ilovalar alohida hisobga olinadi.
21. Tasviriy nashrlar (albomlar, komplektlar, alohida varaqli nashrlar)ni hisobga olish birliklari boʻlib, ularning nusxasi va nomi hisoblanadi.
22. Quyidagi tasviriy nashrlar alohida nashrlar va alohida nomlar sifatida hisobga olinadi:
yakka tartibdagi sarlavhaga ega har bir alohida chiqarilgan jild, albom nashri yoki davomli nashrlar;
noshirlik papkasi (muqova, manjetka) bilan birlashtirilmagan tasviriy nashrlar seriyasining har bir varagʻi (nashri).
23. Noshirlik papkasi (muqova, manjetka) bilan birlashtirilgan varaqli nashrlar bitta nusxa va bir nom sifatida hisobga olinadi.
24. Notali nashrlarning nusxasi va nomi hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi. Bitta nashrda partitura (klavir) bilan birlashtirilgan alohida turkumlar (ovozlar), shuningdek noshirlik papkasi (muqova, manjetka) bilan birlashtirilgan turkumlar (ovozlar) bitta nusxa va bitta nom sifatida hisobga olinadi. Alohida nashr qilingan alohida partitura (klavir) va turkumlar (ovozlar) turli nusxalar sifatida hisobga olinadi. Bitta muqovada (konvolyutda) birlashtirilgan mustaqil nomli nashrlar alohida nusxalar va alohida nomlar sifatida hisobga olinadi.
25. Nusxasi va nomi kartografik nashrlarni hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi. Xaritalar, xarita-sxemalar, planlar, atlaslar va shu kabilar kartografik nashrlarga kiradi.
26. Quyidagi kartografik nashrlar alohida nusxalar va alohida nomlar sifatida hisobga olinadi:
alohida raqamlangan yoki sana qoʻyilgan nashrlardan iborat atlaslar;
xarita yoki atlas seriyali nashrning har bir nashri.
27. Umumiy nom bilan birlashtirilgan bir necha varaqlarda (yopishtirilishi kerak boʻlgan) nashr qilingan xarita bitta nusxa va bitta nom sifatida hisobga olinadi.
28. Umumiy sarlavha bilan birlashtirilgan koʻp jildli (koʻp varaqli) kartografik nashrlar jildlar soni va bitta nom boʻyicha hisobga olinadi.
Alohida nashr qilingan, ammo mustaqil mazmunga ega boʻlmagan turli nashrlar (kitoblar, risolalar, jurnallar va hokazolar)ga boʻlgan kartografik ilovalar alohida hisobga olinmaydi.
29. Fotoresurslar va mikroshakllardagi resurslarning nusxasi va nomi hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi.
30. Axborot-kutubxona resurslarining nusxasi boʻlib:
a) gramplastinka va kompakt-disk uchun — disk;
b) magnit fonogramma uchun — gʻaltak, kasseta va bobina;
v) videoresurs uchun — kasseta yoki disk;
g) fotoresurs (diapozitiv) uchun — kadr;
d) mikroshakldagi resurs uchun:
mikrofish uchun — fish;
mikrofilm uchun — rulon hisoblanadi.
31. Kinofilmlar uchun bobina, diafilmlar uchun esa rulon kinoresurslarni hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi.
32. Quyidagilar bitta nom sifatida hisobga olinadi:
alohida chiqarilgan gramplastinka, kompakt-disk, kasseta;
gramplastinkalar, kompakt-disklar va kassetalarning umumiy nom bilan birlashtirilgan komplekti (albomi);
bitta gʻaltak (kasseta)dagi magnit fonogramma, umumiy nom bilan birlashtirilgan bir nechta gʻaltaklar (kassetalar)dagi magnit fonogramma;
alohida chiqarilgan fonoresurs yoki umumiy sarlavha bilan birlashtirilgan fonoresurslar komplekti;
tashkil qiluvchi qismlar yoki diapozitivlar komplekti uchun kadrlar sonidan qatʼi nazar, kinofilm, diafilm, umumiy nom bilan birlashtirilgan fishlar komplekti.
33. Disketa, optik disk, flesh-karta (CD-ROM, DVD va shu kabilar), shuningdek ularning nomi ajratib olinadigan tashuvchilardagi elektron axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi. Agar ajratib olinadigan tashuvchilar nashrga ilova shaklida rasmiylashtirilgan boʻlsa, ular alohida nusxa sifatida hisobga olinmaydi.
34. Yakka tartibdagi tashuvchisiz elektron axborot-kutubxona resurslarining nusxasi, nomi, fayl, diskda xotira egallagan hajmi hisobga olish birliklari boʻlib hisoblanadi.
35. Mustaqil direktoriyaga rasmiylashtirilgan turli formatlardagi yakka tartibdagi tashuvchisiz elektron axborot-kutubxona resursi uchun uning har bir taqdim etilishi yangi nom hisoblanadi. Boshqa formatga qayta yozish natijasida olingan elektron axborot-kutubxona resurslari ham hisobga olish jarayonidan oʻtadi.
36. Yakka tartibdagi tashuvchisiz elektron axborot-kutubxona resursini boshqa kompyuterga yoki ajratib olinadigan tashuvchiga xuddi shu formatda, ammo dastlabki resursni yoʻq qilgan holda qayta yozishga joyini oʻzgartirish sifatida qaraladi va manzilini (kompyuter yoki ajratib olinadigan diskning raqami va boshqa atributlarini) almashtirishdan boshqa qoʻshimcha rasmiylashtirishni (kelib tushishini yoki chiqarilishini) talab qilmaydi.
4-bob. Axborot-kutubxona fondiga axborot-kutubxona resurslari kelib tushishini hisobga olish
37. Axborot-kutubxona fondiga axborot-kutubxona resurslari kelib tushishi bilan darhol ular doimiy, uzoq muddatli va vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslariga ajratish yoʻli bilan hisobga olinadi.
38. Bepul majburiy nusxasi doimiy saqlash sharti bilan axborot-kutubxona muassasalariga kelib tushadigan mahalliy axborot-kutubxona resurslari, shuningdek depozitar saqlash uchun qabul qilinadigan axborot-kutubxona resurslarining bitta nusxasi unga inventar raqami berilib, doimiy saqlash uchun hisobga olinadi.
Axborot-kutubxona resursining turi, uning hajmi, mavzusi va boshqa belgilaridan qatʼi nazar, kitobxonlarning kundalik va prognoz qilinadigan ehtimoldagi talabini qondirish uchun moʻljallangan axborot-kutubxona resurslari ularga inventar raqami berilib, uzoq muddatli saqlash uchun hisobga olinadi.
Davriy hamda axborot ahamiyatiga ega axborot-kutubxona resurslariga (davriy nashrlar: gazetalar, jurnallar, byulletenlar va b.) 1 yildan 5 yilgacha saqlash muddati belgilanadi va vaqtincha saqlash uchun hisobga olindi.
Vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslarining turi va roʻyxati axborot-kutubxona muassasasining faoliyati yoʻnalishi va ixtisosligidan kelib chiqib belgilanadi.
39. Axborot-kutubxona muassasasi tomonidan sovgʻa sifatida olingan axborot-kutubxona resurslari (kitoblar, albomlar, boshqa nashrlar) hadya qilish dalolatnomasi asosida axborot-kutubxona muassasasining fondiga kiritiladi.
40. Axborot-kutubxona muassasasining fondiga kiritiladigan axborot-kutubxona resurslari markalanadi. Bunda shtempellar, kitob belgilari, yakka tartibdagi mashina oʻqiydigan shtrix-kodlardan foydalanish mumkin.
Axborot-kutubxona resurslarini markalashda ularning tegishliligi belgilanishi, estetik talablarga javob berishi, markalash belgisining uzoq muddatga chidamliligi, matn yoki boshqa belgili axborotning saqlanishi taʼminlanishi lozim.
41. Yakka tartibdagi tashuvchilarsiz elektron axborot-kutubxona resurslari maxsus kompyuter dasturlari yordamida markalanadi, bunda tegishlilik belgisi umumiy direktoriya tarkibidagi mustaqil fayl bilan rasmiylashtirilishi yoki elektron axborot-kutubxona resursiga kiritilishi mumkin.
5-bob. Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish
42. Axborot-kutubxona fondiga kelib tushadigan barcha turdagi axborot-kutubxona resurslari kuzatuv hujjatlari (davlat roʻyxatiga olish varagʻi, hisob-faktura, yuk xati, reyestr, dalolatnoma va shu kabilar) asosida uch kun muddatda jamlanma hisobga olinadi.
Qabul qilinadigan toʻplamlarda kuzatuv hujjatidagi maʼlumotlar bilan farqlar, shuningdek, keraksiz yoki nuqsonli axborot-kutubxona resurslari yuborilganligi aniqlanganda ular boʻyicha yetkazib beruvchiga darhol xabar berilishi va tegishli choralar koʻrilishi lozim.
43. Jamlanma hisobga olish qogʻoz yoki elektron shaklda yuritiladigan Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobida amalga oshiriladi.
44. Axborot-kutubxona fondining harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomga 2 — 4-ilovalarida keltirilgan shakllarga muvofiq Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobining quyidagi uchta qismlarida qayd qilinadi:
1-qism — Axborot-kutubxona fondiga kelib tushgan axborot-kutubxona resursi;
2-qism — Axborot-kutubxona fondidan chiqarish;
3-qism — Axborot-kutubxona fondining harakati yakunlari.
45. Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobi toʻliq toʻldirilishi lozim.
46. Yil yakuni boʻyicha axborot-kutubxona fondining yillik harakati yakuni chiqariladi. Axborot-kutubxona muassasasida qabul qilingan hisobga olish tartibiga muvofiq axborot-kutubxona fondining harakati yakunlari chorak yoki yarim yil uchun ham chiqarilishi mumkin.
6-bob. Axborot-kutubxona resurslarini yakka tartibda hisobga olish
47. Axborot-kutubxona resursining har bir nusxasini yakka tartibda hisobga olish unga inventar raqamini berish orqali amalga oshiriladi. Bunda, davriy bosma nashrlar ularga inventar raqami berilmasdan axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobida qayd etiladi. Yakka tartibdagi raqam axborot-kutubxona resursi axborot-kutubxona muassasasida mavjud boʻlish vaqtida unga biriktiriladi.
48. Mazkur Nizomga 5-ilovada keltirilgan shakldagi Inventar kitobi, shuningdek, hisobga olish katalogi kartochkasi va roʻyxatga olish varaqchalari axborot-kutubxona resurslarini yakka tartibda hisobga olish shakllari boʻlib hisoblanadi.
49. Inventar kitoblari axborot-kutubxona resurslarining har bir turi boʻyicha alohida yuritiladi.
50. Axborot-kutubxona resurslari toʻplami qabul qilingandan soʻng u Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobida qayd etiladi va barcha nusxalarga inventar raqami berilib, ular xatlovdan oʻtkaziladi hamda mazkur Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq axborot-kutubxona resurslarini kutubxonaga qabul qilish toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi.
7-bob. Axborot-kutubxona resurslarining axborot-kutubxona fondidan chiqarilishini hisobga olish
51. Axborot-kutubxona resurslarining axborot-kutubxona fondidan chiqarilishini hisobga olish ularni fonddan chiqarish sabablari va asoslarini aniq koʻrsatgan holda Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobiga tegishli yozuv kiritish orqali amalga oshiriladi.
52. Foydalanuvchilar tomonidan yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslari oʻrniga qabul qilingan nashrlar mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq foydalanuvchilardan yoʻqolganlar oʻrniga qabul qilingan kitoblar va boshqa axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish daftarida qayd qilinadi. Unga kiritilgan yozuvlar asosida kelib tushgan va chiqarilgan axborot-kutubxona resurslari boʻyicha dalolatnomalar tuziladi, axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobining tegishli qismlariga qayd qilinadi.
53. Axborot-kutubxona muassasasining faoliyat koʻrsatadigan axborot-kutubxona fondlaridan chiqarilgan axborot-kutubxona resurslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish kitobi ikkinchi qismining tegishli ustunlariga qayd qilinadi.
8-bob. Axborot-kutubxona fondini tekshirish
54. Axborot-kutubxona fondini tekshirish uchun axborot-kutubxona muassasasi tomonidan tekshirish komissiyasi tuziladi va ushbu komissiya tarkibiga buxgalteriya vakili kiritilishi lozim.
55. Axborot-kutubxona fondini tekshirish:
moddiy javobgar shaxs almashtirilganda;
axborot-kutubxona resurslarini oʻgʻirlash, suiisteʼmol qilish yoki buzish holatlari aniqlanganda;
tabiiy ofat, yongʻin va boshqa holatlarda;
axborot-kutubxona muassasasi qayta tashkil qilinganda va tugatilganda amalga oshiriladi.
56. Fondlarni tekshirish quyidagi muddatlarda oʻtkaziladi:
seyflarda saqlanadigan noyob va alohida qimmatli axborot-kutubxona resurslari boʻyicha — 3 yilda bir marta;
qadimiy va nodir axborot-kutubxona resurslari boʻyicha — 5 yilda bir marta;
axborot-kutubxona muassasalarining 50 ming hisobga olish birliklarigacha boʻlgan axborot-kutubxona fondlari — 5 yilda bir marta;
axborot-kutubxona muassasalarining 50 mingdan 100 ming hisobga olish birliklarigacha boʻlgan axborot-kutubxona fondlari — 7 — 10 yilda bir marta;
axborot-kutubxona muassasalarining 100 mingdan 200 ming hisobga olish birliklarigacha boʻlgan axborot-kutubxona fondlari — 10 — 15 yilda bir marta;
axborot-kutubxona muassasalarining 200 mingdan 1 mln hisobga olish birliklarigacha boʻlgan axborot-kutubxona fondlari — bosqichma-bosqich 15 — 20 yilda bir marta;
1 mln hisobga olish birliklaridan koʻp boʻlgan axborot-kutubxona muassasalarining axborot-kutubxona fondlari — butun axborot-kutubxona fondining tekshiruvi tugallangan holda tanlab olish tartibida bosqichma-bosqich 20 — 25 yilda bir marta.
57. Ajratib olinadigan tashuvchilardagi elektron axborot-kutubxona resurslarining tekshiruvi hisobga olish va saqlash birliklari boʻyicha amalga oshiriladi.
Yakka tartibdagi tashuvchisiz elektron axborot-kutubxona resurslarini tekshirish axborot-kutubxona resurslaridagi oʻzgarishlarni aniqlash imkonini beruvchi miqdoriy koʻrsatkichlar (fayllar miqdori) boʻyicha amalga oshiriladi.
58. Inventar raqamlari berilgan axborot-kutubxona resurslarining barcha turlari tekshirilishi kerak.
Agar tekshiruv jarayonida axborot-kutubxona resurslarining yoʻqligi aniqlansa, ularni qidirib topish choralari koʻriladi.
59. Axborot-kutubxona fondini yoki uning qismini tekshirish komissiyaning xulosalari va yoʻq boʻlgan axborot-kutubxona resurslarining roʻyxati yozilgan mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq Axborot-kutubxona fondini tekshirish toʻgʻrisida dalolatnoma tuzish bilan yakunlanadi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
60. Hisobga olish hujjatlari doimiy saqlanishi lozim.
61. Ushbu Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Axborot-kutubxona fondiga axborot-kutubxona resurslari kelib tushishini hisobga olish 1-bosqich Axborot-kutubxona muassasasi 1. Axborot-kutubxona fondiga kelib tushgan axborot-kutubxona resurslari (kitob, jurnal va boshqa davriy nashrlar)ni (keyingi oʻrinlarda — AKR) doimiy, uzoq muddatli va vaqtincha saqlash uchun ajratadi. 2. Doimiy, uzoq muddatli va vaqtincha saqlash uchun ajratilgan AKR ni markalaydi (shtempellar, kitob belgilari, shtrix-kodlar qoʻyish orqali). Axborot-kutubxona resurslari kelib tushishi bilan darhol 2-bosqich Axborot-kutubxona muassasasi 1. AKRni jamlanma hisobga olish kitobida qayd etadi, soʻng ularni yakka tartibda hisobga oladi (barcha nusxalarga inventar raqamini berib, ularni xatlovdan oʻtkazadi). 1-2. Uch kun muddatda 2. AKRni kutubxonaga qabul qilish toʻgʻrisida belgilangan shaklda dalolatnoma tuzadi. 3. AKRni jamlanma hisobga olish kitobi va inventar kitobini yuritadi. 3. Muntazam 4. AKRni jamlanma hisobini chiqaradi. 4. Har yil (har chorak, yarim yillik) yakuni boʻyicha II. Axborot-kutubxona resurslarining axborot-kutubxona fondidan chiqarilishini hisobga olish 3-bosqich Axborot-kutubxona muassasasi AKRni axborot-kutubxona fondidan chiqarishning asoslarini koʻrsatgan holda jamlanma hisobga olish kitobiga tegishli yozuv kiritadi. Axborot-kutubxona resursini axborot-kutubxona fondidan chiqarish uchun asos vujudga kelgandan boshlab darhol
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish
1-qism. Axborot-kutubxona fondiga kelib tushgan axborot-kutubxona resursi *
T/r Kelib tushish manbai Ilova hujjatining raqami va (yoki) sanasi Jami nusxa Qiymati Manba nomlari (majburiy nusxa, xarid qilingan, obuna, xalqaro kitob almashinuvi, sovgʻa va boshqalar) Axborot-kutubxona resurslari turlari Bilim sohalariga oid nashr Tillar boʻyicha Boshqa turdagi resurslar kitob boshqa turdagi nashrlar fan, din, siyosat aniq fanlar texnika tibbiyot boshqalar oʻzbek rus boshqa chet tillari
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish
2-qism. Axborot-kutubxona fondidan chiqarish
T/r Sana Dalolatnoma raqami Jami nusxa Qiymati Axborot-kutubxona resurslari turlari Bilim sohalariga oid nashr Tillar boʻyicha Fonddan chiqish asosi va sabablari kitob jurnal boshqa turdagi nashrlar fan, din, siyosat aniq fanlar texnika tibbiyot boshqalar oʻzbek rus boshqa chet tillari
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Axborot-kutubxona resurslarini jamlanma hisobga olish
3-qism. Axborot-kutubxona fondining harakati yakunlari
T/r Fond harakati Jami nusxa Qiymati Axborot-kutubxona resurslari turlari Bilim sohalariga oid nashr Tillar boʻyicha Izoh kitob jurnal boshqa turdagi nashrlar fan, din, siyosat aniq fanlar texnika tibbiyot boshqalar oʻzbek rus boshqa chet tillari 20__ yilda mavjud 20__ yilda kelib tushdi 20__ yilda hisobdan chiqarildi
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
20___ yil boʻyicha
T/r Yozuv sanasi Axborot-kutubxona fondini jamlanma hisobga olish kitobidagi yozuv raqami Axborot-kutubxona resursining inventar raqami Axborot-kutubxona resursining muallifi, sarlavhasi, jildi, qismi, soni Axborot-kutubxona resursining nashr qilingan joyi va yili Qiymati Tekshiruv toʻgʻrisidagi belgi Hisobdan chiqarish dalolatnomasi raqami Eslatma
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
NAMUNA Axborot-kutubxona resurslarini kutubxonaga qabul qilish toʻgʻrisidagi _____-son DALOLATNOMA 20___ yil “___” ________________ ________________________________________________________________________ (dalolatnomani tuzishda ishtirok etgan shaxslarning F.I.O.) ________________________________________________________________________ axborot-kutubxona muassasasiga qabul qilishda _________________________________ (hujjat turi va kimdan olingan) ________________________________________________________________________ ________________ umumiy summadagi _______________________ nusxa miqdoridagi ________________________________________________________________________ (summa yozma ravishda takrorlanadi) axborot-kutubxona resurslari qabul qilindi. Kitoblar (yoki boshqa axborot-kutubxona resurslari) roʻyxati ilova qilinadi * . Imzolar: _______________________________________ (rahbarning imzosi) ___________________________________ (xodimning imzosi) ___________________________________ (axborot-kutubxona resurslarini topshirgan shaxsning imzosi) Ilova qilingan axborot-kutubxona resurslari ROʻYXATI T/r Kitob muallifi, sarlavhasi yoki axborot-kutubxona resursining turi Narxi (soʻm) Nusxalar soni Umumiy qiymati 1. 2. 3.
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Foydalanuvchilardan yoʻqolganlar oʻrniga qabul qilingan kitoblar va boshqa axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish
Sana Foydalanuvchi F.I.O. Yoʻqolgan Qabul qilingan Foydalanuvchi imzosi inventar raqami axborot-kutubxona resursining muallifi, sarlavhasi, nashr qilingan yili narxi (soʻm) axborot-kutubxona resursini saqlovchi boʻlim axborot-kutubxona resursining muallifi, sarlavhasi, nashr qilingan yili narxi (soʻm) axborot-kutubxona resursini saqlovchi boʻlim
Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish va axborot-kutubxona fondini tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Fondlarni saqlash komissiyasida koʻrib chiqildi 20___ y. “____” __________dagi _________-son bayonnoma “TASDIQLAYMAN” __________________________________ (dalolatnomani tasdiqlagan shaxs F.I.O., imzosi) 20 ___ y. “____” __________ Axborot-kutubxona fondini tekshirish toʻgʻrisidagi ______-son DALOLATNOMA 20___ y. “____” ________________ Ushbu dalolatnomani tekshiruv komissiyasi raisi________________________________ (tekshiruv komissiyasi raisi F.I.O. va lavozimi) ________________________________________________________________________ va komissiya aʼzolari ______________________________________________________ (tekshiruv komissiyasi aʼzolari F.I.O. va lavozimi) ________________________________________________________________________ (t?kshiruv komissiyasi aʼzolari F.I.O. va lavozimi) __________________________________________________________________sababli (tekshiruv sabablari koʻrsatiladi) 20___ yil “___” ________________________dan “___” _______________________gacha _________________________ axborot-kutubxona fondining tekshiruvi oʻtkazilganligi (axborot-kutubxona muassasasi) toʻgʻrisida tuzdik. Tekshiruvda quyidagi hujjatlar oʻrganildi: a) ______________________________dagi fondning avvalgi tekshiruvi dalolatnomasi; (axborot-kutubxona muassasasining tarkibiy boʻlinmasi) ________________________________________________________________________ (hujjatlarning turi va nomi) b) boshqalar ______________________________________________________________; 1. Hisobga olish hujjatlari boʻyicha hisobda: ________________________________________ axborot-kutubxona resurslari mavjud. (soni, turlari va nomlari koʻrsatiladi) 2. Amalda ________________________________ axborot-kutubxona resurslari mavjud. (soni, turlari va nomlari koʻrsatiladi) 3. Umumiy summasi ______________________________________________ soʻm boʻlgan (summasi soʻzlar bilan yoziladi) _____________________________________ axborot-kutubxona resurslari yetishmaydi. (soni, turlari va nomlari koʻrsatiladi) Yetishmaydigan axborot-kutubxona resurslarining roʻyxati ushbu dalolatnomaga ilova qilinadi. 4. 20____ yilgacha foydalanuvchilarga berilgan axborot-kutubxona resurslardan _________ nusxasi qaytarilmagan. 5. Inventar kitobida hisobga olinmagan ___________ axborot-kutubxona resurslari nusxa aniqlandi. 6. Tekshiruv komissiyasining tekshiruv natijasi boʻyicha xulosasi __________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 7. Tekshiruv komissiyasining tekshiruv natijasi boʻyicha takliflar _________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Imzolar: Komissiya raisi: _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) Komissiya aʼzolari: _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O., lavozimi) (imzo)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 552-son qaroriga 2-ILOVA
Axborot-kutubxona muassasalarining axborot-kutubxona fondlarini saqlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom axborot-kutubxona muassasalarining axborot-kutubxona fondlarini (keyingi oʻrinlarda — fond) saqlash tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining barcha axborot-kutubxona muassasalari faoliyatiga nisbatan, ularning maqomidan, fondi tuzilmasidan, tashkiliy-texnologik xususiyatlaridan qatʼi nazar (fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek tijorat tashkilotlarining kutubxonalaridan tashqari), tatbiq etiladi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi axborot-kutubxona muassasalarining (fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek tijorat tashkilotlarining kutubxonalaridan tashqari) fondlari davlat mulki hisoblanadi va davlat tasarrufidan chiqarilishi hamda xususiylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
3. Davlat tomonidan fondni saqlash, asrash va undan foydalanish, shuningdek uni shikastlanishdan va oʻgʻirlanishdan himoya qilish uchun maqbul shart-sharoitlar yaratiladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
abonent — axborot-kutubxona muassasasi tomonidan doimiy foydalanuvchi sifatida roʻyxatga olingan jismoniy shaxs;
abonement — foydalanuvchilarga muayyan muddatga uyda foydalanish uchun fondning axborot-kutubxona resurslarini taqdim etish bilan shugʻullanish maqsadida tashkil etiladigan axborot-kutubxona muassasasining tarkibiy boʻlinmasi;
axborot-kutubxona muassasasi — “Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq mustaqil muassasa yoki tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi sifatida tashkil etiladigan tashkilot (tarkibiy boʻlinma);
axborot-kutubxona resurslariga ishlov berish — axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish, kataloglashtirish va texnik qayta ishlash (shtempel bosish, inventar raqami va shifr qoʻyish, kitoblar formulyarlarini rasmiylashtirish, kitoblarga choʻntakcha yopishtirish, qaytarish muddati varaqalari, shifrli yorliqlar) orqali axborot-kutubxona resurslarini saqlash va foydalanishni taʼminlovchi texnik va ilmiy ishlov berish jarayonlari majmui;
mavzuli-tipologik butlash rejasi — axborot-kutubxona muassasasi fondining siyosatini belgilaydigan dasturiy hujjat boʻlib, u fondni butlashning sifati va miqdori tasnifini (hujjatlarning mavzusi, turi, yoʻsini, fondni saqlash va foydalanuvchilarga yanada maqbul xizmat koʻrsatish maqsadida fondga kiritilgan nusxalarni) aks ettiradi;
vaqtincha (qisqa muddat) saqlanadigan axborot-kutubxona resurslari — qoida tariqasida, 1 yildan 5 yilgacha saqlash muddati avvaldan belgilangan, davriy hamda axborot ahamiyatiga ega axborot-kutubxona resurslari;
doimiy saqlanadigan (muddatsiz) axborot-kutubxona resurslari — yodgorlik, kolleksiya, noyoblik, nodirlik mezonlariga javob beradigan, saqlash muddati belgilanmagan axborot-kutubxona resurslari hamda kitoblarni majburiy nusxa sifatida olish tizimi va kitob yodgorliklari sifatida saqlash asosida shakllantirilgan kitob fondining bir qismi;
yordamchi axborot-kutubxona fondi — foydalanuvchilarning soʻrovlarini tezkor qondirish uchun axborot-kutubxona muassasasining oʻquv zallarida, abonementlarda, maʼlumot va boshqa boʻlinmalarida tashkil etiladigan eng dolzarb va koʻp soʻraladigan adabiyotlar fondi;
kutubxonalararo abonement — axborot-kutubxona muassasasining foydalanuvchilarning soʻrovlarini har tomonlama, oʻz vaqtida qondirish maqsadida tashkil etilgan boʻlimi (xizmati) yoki shuʼbasi, kutubxona fondida mavjud boʻlmagan adabiyotlarni bunday nashrlarga ega boʻlgan axborot-kutubxona muassasalaridan olib, foydalanuvchilarga taqdim etish orqali respublika axborot-kutubxona muassasalari fondlaridan oʻzaro hamkorlikda foydalanish tizimi;
koʻchmas fond — doimiy (muddatsiz) saqlanadigan axborot-kutubxona resursi;
uzoq vaqt saqlanadigan (uzoq muddatli) axborot-kutubxona resurslari — saqlash muddati tabiiy hayot davomiyligi yoxud foydalanuvchilar talabi bilan belgilanadigan axborot-kutubxona resurslari;
foydalanuvchi — axborot-kutubxona muassasasida roʻyxatdan oʻtgan shaxs;
foydalanuvchining buyurtma varaqasi — kutubxona foydalanuvchisiga axborot-kutubxona resurslaridan foydalanish huquqini beruvchi va uning buyurtmalarini aks ettiruvchi kutubxonachilik hujjati;
foydalanuvchilarga nostatsionar xizmat koʻrsatish — axborot-kutubxona muassasasidan tashqarida: filiallar, kitob berish punktlari, koʻchma kutubxonalar, bibliobuslar, nogironlarning uylariga kitob yetkazish xizmati orqali aholiga, barcha foydalanuvchilarga differensial xizmat koʻrsatish;
fond harakati — fondni yangi adabiyotlar bilan toʻldirish va uning maʼlum qismini turli sabablarga koʻra (kitob ayirboshlash) hisobdan chiqarish hamda kutubxona boʻlinmalari oʻrtasidagi almashinuv jarayoni;
fondlardan ochiq foydalanish — foydalanuvchilarga adabiyotlarni bevosita axborot-kutubxona muassasasi fondidan mustaqil tanlash imkoniyatini taqdim etuvchi xizmat koʻrsatish tizimi;
noyob, alohida qimmatga ega va nodir nashrlar — tarixiy, ilmiy, badiiy yoki boshqa madaniy qiymatga molik, ularni saqlash va foydalanish bilan bogʻliq munosabatlar doirasida hisobga olishning alohida tartibi belgilangan qoʻlyozma kitoblar va bosma nashrlar, adabiyot va sanʼat asarlari, qoʻlyozma hamda grafik hujjatlar, manuskriptlar (madaniyat yodgorliklari, tarixiy hujjatlar);
elektron buyurtma — elektron shaklda axborot-kutubxona xizmati uchun (elektron pochta orqali) berilgan buyurtma.
5. Axborot-kutubxona muassasalarida axborot-kutubxona resurslari doimiy, uzoq muddatli, vaqtinchalik saqlashning belgilangan talablariga muvofiq saqlanadi. Axborot-kutubxona resurslarini saqlash muddatlari mavzuli-tipologik rejada yoki fondlarni butlash ixtisosligida qayd etiladi.
6. Noyob, alohida qimmatga ega va nodir nashrlar, shuningdek alohida ahamiyatga molik kitoblar toʻplami Oʻzbekiston Respublikasining milliy, madaniy boyligi sanaladi va qonunchilikka muvofiq, moddiy madaniy meros obyektlari sifatida davlat himoyasida boʻladi.
Axborot-kutubxona muassasalari tomonidan noyob, alohida qimmatga ega va nodir nashrlar fondlarini asrash va saqlash uchun maxsus javonlar, seyflar bilan, nashrlar saqlanadigan bino (xona)lar videokuzatuv, qoʻriqlash va yongʻindan xabar beruvchi tizim (signalizatsiya) bilan taʼminlangan, eshik va derazalari temir panjaralar bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
7. Fondlarni asrash va saqlash uchun javobgarlik axborot-kutubxona muassasalari rahbarlariga yuklanadi.
8. Axborot-kutubxona muassasalari rahbariyati fondni saqlash va undan foydalanish uchun quyidagi maqbul sharoitlarni yaratib berishi kerak:
fondni joylashtirish va saqlash uchun, shu jumladan sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga mos maxsus bino yoki xonalar;
maxsus jihozlar (javonlar (mobil/statsionar, yogʻoch/temir), gazetalar, xaritalar va hokazolarni saqlash uchun keng tokchali javonlar va shkaflar, alohida qimmatga ega axborot-kutubxona resurslarini saqlash uchun seyflar, shuningdek, noyob nashrlar uchun jildlar, qutichalar, gʻiloflar);
yoritish rejimi.
9. Fondni saqlash sharoitlari fondning fizik-kimyoviy, biologik va mexanik shikastlanishlardan himoya qilinishini taʼminlashi lozim.
10. Axborot-kutubxona muassasalari rahbariyati axborot-kutubxona resurslari shikastlanganda oʻz vaqtida taʼmirlash choralarini koʻrishi lozim.
2-bob. Fondni tashkil etish jarayonida uning butligini taʼminlash
11. Fondning butligi axborot-kutubxona resurslariga ishlov berish va ularni butlash jarayonida qonunchilik hujjatlariga muvofiq, maxsus hisobga olish hujjatlari (yuk xati, dalolatnoma va b.), jamlanma hisobga olish kitobi, inventar kitobi, hisobga olish kataloglari va kartotekalari, shuningdek elektron katalogga kiritish orqali taʼminlanadi.
12. Axborot-kutubxona resurslari kutubxona ishlovidan soʻng axborot-kutubxona muassasasining saqlash boʻlinmasiga hujjat asosida rasmiylashtirilib yoʻnaltiriladi hamda mazmuni, tarkibi, yoʻnalishi va hajmiga qarab joylashtiriladi.
13. Ochiq fondlarga foydalanuvchilar masʼul xodim nazoratida kiritiladi.
Ochiq fond javonlari foydalanuvchilarning ish jarayoni xodimlar uchun koʻrinadigan holatda joylashtirilishi lozim.
Axborot-kutubxona muassasasi kitob ombori va boʻlinmalardan axborot-kutubxona resurslarining foydalanuvchiga berilishi ustidan zarur nazoratni taʼminlashi lozim.
14. Fondni tekshirish vaqtida axborot-kutubxona resurslarini fonddan va hisobdan chiqarish taqiqlanadi.
15. Axborot-kutubxona muassasalarining boshqa tashkilot hududida yoki uzoq aholi punktlarida ochiladigan filiallari (punktlari)da, kutubxonadan tashqarida (nostatsionar) xizmat koʻrsatish axborot-kutubxona muassasasi va tashkilot oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq olib boriladi. Bunday hollarda, fondning butligi uchun javobgarlik mazkur tashkilotning vakolatli xodimi zimmasiga yuklatiladi.
16. Axborot-kutubxona resurslari foydalanishga kutubxonalararo abonement orqali berilganda, koʻrgazmaga, taʼmirlashga, koʻchma kutubxonaga, elektron shaklini yaratish kabi sabablarning biri bilan axborot-kutubxona muassasasining hududidan olib chiqilganda (tashilganda), shuningdek, fond boshqa binoga koʻchirilganda axborot-kutubxona muassasasi maʼmuriyati axborot-kutubxona resurslarining butligini taʼminlash va ularni talofatsiz ravishda koʻchirib, joylashtirish yuzasidan tegishli choralarni koʻrishi lozim.
Binodan tashqarida, sovuq havoda koʻchirilayotganda kondensat hosil boʻlishining oldini olish uchun kitoblarni iqlimga moslashtirish zarur.
3-bob. Fonddan foydalanish jarayonida asrash
17. Axborot-kutubxona resurslaridan foydalanuvchilarga oʻquv zalida, abonement tartibida, nostatsionar xizmat koʻrsatiladigan punktlarda, shuningdek kutubxonalararo abonement orqali axborot-kutubxona muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanadigan Axborot-kutubxona muassasasidan foydalanish qoidalariga muvofiq xizmat koʻrsatiladi.
18. Axborot-kutubxona muassasasi xodimlari foydalanuvchilar qarzdorligining oldini olish va uni bartaraf etish choralarini koʻrishlari lozim.
19. Axborot-kutubxona muassasalari muntazam ravishda bosma va Brayl shriftidagi nashrlarni kichik joriy taʼmirlash ishlarini olib borishlari (tushib qolgan varaqlarni yopishtirish, yamash, muqovalarni yelimlash va h.k.) lozim.
Foydalanuvchilar tomonidan koʻp soʻraladigan, shuningdek, muntazam yoki uzoq vaqt saqlashga moʻljallangan yumshoq jildli va jildsiz nashrlar muqovalanishi shart. Shuningdek, gazeta va jurnallar taxlamlari ham toʻplam koʻrinishida muqovalanishi zarur.
Fondlarning butligi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida quyidagi axborot-kutubxona resurslaridan nusxa koʻchirish mumkin emas:
jismoniy holati nusxa koʻchirishga imkon bermaydigan nashrlar (nusxa koʻchirish natijasida nashrning bus-butunligiga shikast yetishi, qogʻozlar yirtilishi mumkinligi va b.);
yirtilgan yoki shikastlangan axborot-kutubxona resurslari;
hamma tomoni koreshok bilan berkitilgan nashrlar (koreshok bevosita kitobning varaqlariga yopishtirilgan boʻlsa);
nodir kitoblar va alohida qimmatli nashrlar;
yagona nusxadagi qimmatbaho kitoblar;
alohida qiymatga ega muqovali nashrlar;
varaqlari choksiz yopishtirilgan kitoblar;
maxsus katta formatdagi nusxalar.
20. Fonddan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish maqsadida doimiy saqlashga moʻljallangan ilmiy, tarixiy va badiiy jihatdan qimmatli axborot-kutubxona resurslarining elektron shakllari (raqamli nusxalari) yaratiladi.
Raqamlash jarayonida asl (original) manbalarning bus-butunligini taʼminlash va ishlarni bajarishda ularning jismoniy holati yomonlashuviga olib keladigan taʼsirlarga yoʻl qoʻymaslik lozim.
4-bob. Axborot-kutubxona muassasalarining huquqlari va majburiyatlari
21. Axborot-kutubxona muassasasi quyidagi huquqlarga ega:
foydalanuvchilar tomonidan axborot-kutubxona muassasasining fondiga yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash turi va miqdorini belgilash;
axborot-kutubxona resurslarining ortiqcha nusxasi va ixtisoslanmagan nusxalarini belgilangan tartibda boshqa axborot-kutubxona muassasalariga yoki oʻzga tashkilotlarga berish;
dalolatnoma asosida hisobdan chiqarilgan axborot-kutubxona resurslarini makulatura qabul qiladigan tashkilotlarga hujjat asosida topshirishdan, shuningdek, yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslari oʻrnini qoplashdan tushgan mablagʻlarni yangi axborot-kutubxona resurslarini xarid qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq axborot-kutubxona muassasasining daromadiga yoʻnaltirish.
22. Axborot-kutubxona muassasasi quyidagilarga majbur:
axborot-kutubxona muassasasida saqlanayotgan axborot-kutubxona resurslarining saqlanishini, toʻliqligini va butligini taʼminlash;
yongʻin va boshqa xavfsizlik choralarini taʼminlash;
axborot-kutubxona resurslarining oʻgʻirlanishi va talon-taroj qilinishiga yoʻl qoʻymaslik;
axborot-kutubxona resurslarining anʼanaviy va elektron katalogini, resurslarning toʻliq matnini shakllantirish.
5-bob. Yakunlovchi qoida
23. Ushbu Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 552-son qaroriga 3-ILOVA
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalarining fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalarining fondlari (keyingi oʻrinlarda — fond) hisobidan chiqarish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining barcha axborot-kutubxona muassasalari faoliyatiga nisbatan, ularning maqomidan, fondi tuzilmasidan, tashkiliy-texnologik xususiyatlaridan qatʼi nazar (fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek tijorat tashkilotlarining kutubxonalaridan tashqari), tatbiq etiladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
axborot-kutubxona muassasasi — “Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq mustaqil muassasa yoki tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi sifatida tashkil etiladigan tashkilot (tarkibiy boʻlinma);
axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish — axborot-kutubxona muassasasi fondidagi axborot-kutubxona resurslarini fondning tarkibi va hisobidan chiqarish (balansdan chiqarib tashlash) bilan bogʻliq harakat jarayoni;
axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondidan chiqarish — ixtisoslanmagan, nuqsonli, eskirgan (jismonan, maʼnan va mazmunan), ortiqcha nusxadagi, toʻzigan, yoʻqolgan, yaroqsiz holga kelgan axborot-kutubxona resurslarini tanlab olish va ularni hisobdan chiqarish;
almashuv fondi — hujjatlarni ayirboshlash, boshqa axborot-kutubxona muassasalariga begʻaraz topshirish uchun moʻljallangan fond;
depozitar fond — axborot-kutubxona muassasalarida kam foydalaniladigan, doimiy saqlash va foydalanish uchun moʻljallangan maxsus fond;
ixtisoslanmagan axborot-kutubxona resurslari — mazmuni boʻyicha kitobxonlar kontingenti talablariga nomutanosibligi, shuningdek fondning qayta ixtisoslashtirilishi, axborot-kutubxona muassasasining maqomi oʻzgarishi munosabati bilan ushbu axborot-kutubxona muassasasini butlash ixtisosligiga muvofiq kelmaydigan axborot-kutubxona resurslari;
mazmunan eskirgan nashrlar — mazmunan oʻz dolzarbligini va ahamiyatini yoʻqotgan, matn mazmuni ilmiy bilimlarning va amaliy faoliyatning zamonaviy darajasiga javob bermaydigan nashrlar;
nuqsonli axborot-kutubxona resursi — sahifalari, illustratsiya (rasm, jadval, chizma)lari toʻliq boʻlmagan, notoʻgʻri sahifalangan, foydalanuvchilar tomonidan shikastlangan, foydalanishga yaroqsiz axborot-kutubxona resurslari;
ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslari — vaqt oʻtishi bilan foydalanuvchilarning talab va ehtiyojlarini qondirmay qolgan hamda soʻnggi 10 yil mobaynida foydalanuvchilar tomonidan soʻralmagan katta miqdordagi (5 tadan ortiq) nusxalarga ega bir nomdagi nashrlarning (koʻp nusxali, ortiqcha nusxalar) nusxalari;
fondning balans qiymati — axborot-kutubxona fondining buxgalterlik hisobi hujjatlarida aks ettiriladigan qiymati;
fond egasi — fondni foydalanuvchilarning talab, qiziqish va ehtiyojlariga mos adabiyotlar bilan toʻldirilishini taʼminlovchi hamda axborot hujjatlarini boshqa muassasalarga berish huquqiga ega axborot-kutubxona muassasasi;
ekspertlar guruhi — barcha sohadagi fanlar boʻyicha oʻz siyosiy va mafkuraviy dolzarbligini, ilmiy, amaliy va tarixiy qiymatini yoʻqotgan nashrlarni saqlashga yoki axborot-kutubxona fondlari hisobidan chiqarishga xulosa beruvchi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari hamda tegishli vazirlik va idoralarning tajribali mutaxassislaridan iborat ekspertlar guruhi;
yaroqsiz axborot-kutubxona resursi — foydalanish uchun jismonan yaroqsiz holga kelgan, taʼmirlab boʻlmaydigan yoki iqtisodiy jihatdan nomuvofiq boʻlgan axborot-kutubxona resurslari;
qayta baholash indeksi — axborot-kutubxona resurslari qiymatlarini qayta baholashda qoʻllaniladigan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan raqamli koʻpaytirgich.
3. Axborot-kutubxona muassasalari rahbarlari ushbu Nizomga muvofiq axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish, ixtisoslikka muvofiq ilmiy-tadqiqot ishlari uchun zarur boʻlgan aniq asosli (faktik), tarixiy va boshqa maʼlumotlarga ega eskirgan nashrlarning bir yoki bir nechta nusxasini fondda qoldirish huquqiga egadirlar.
4. Axborot-kutubxona muassasalari rahbarlari axborot-kutubxona resurslarining axborot-kutubxona fondidan toʻgʻri va oʻz vaqtida hisobdan chiqarilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
5. Tizimida axborot-kutubxona muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar rahbarlari mazkur Nizom talablariga muvofiq idoraviy axborot-kutubxona muassasalari fondlaridan axborot-kutubxona resurslarining toʻgʻri chiqarilishini nazorat qiladilar.
2-bob. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish
6. Axborot-kutubxona muassasalari bir yilda kamida bir marta axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish choralarini koʻradi.
7. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish axborot-kutubxona muassasalarining ish rejasi asosida fondning barcha boʻlimlarida amalga oshiriladi.
8. Axborot-kutubxona muassasasi rahbarining yoki boshqa tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi sifatida tashkil etilgan axborot-kutubxona tuzilmasi rahbarining buyrugʻiga muvofiq Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.
Ishchi guruh axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish uchun toʻgʻri tanlanganligi, qayta baholash indekslarining toʻgʻri qoʻllanilganligi, hisobdan chiqarishda tegishli dalolatnoma tuzish qoidalariga rioya etilganligini nazorat qilish kabi vazifalarni amalga oshiradi.
9. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish yakunlari boʻyicha tuzilgan tegishli dalolatnoma Ishchi guruhning barcha aʼzolari tomonidan tasdiqlangandan keyin axborot-kutubxona resurslari hisobdan chiqariladi.
10. Axborot-kutubxona muassasasining butlash ixtisosligiga muvofiq kelmaydigan va mazmunan eskirgan nashrga ega boʻlgan axborot-kutubxona muassasasi ushbu nashrlarni faqat oʻz hududidagi Axborot-kutubxona markazi bilan kelishgan holda fond hisobidan chiqaradi.
11. Barcha sohadagi fanlar boʻyicha oʻz siyosiy va mafkuraviy dolzarbligini, ilmiy, amaliy va tarixiy qiymatini yoʻqotgan ilmiy, ilmiy-ommabop, ishlab chiqarish, oʻquv, yordamchi texnik adabiyotlar, ilmiy va ishlab chiqarish munosabatlari uchun eskirgan, foydalanishga yaroqsiz, eskirgan uslubiy ishlanmalar, yodnomalar, dasturlar, darsliklar, narxnomalar, boshqa texnik tusdagi hujjatlarning mazmunan eskirganligi (noyob, alohida qimmatli va nodir axborot-kutubxona resurslaridan tashqari) ekspertlar guruhining xulosasiga koʻra belgilanadi.
Bunda, ekspertlar guruhi muayyan axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish yoki chiqarmaslik boʻyicha xulosa berish uchun Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari rahbarlari tomonidan tuziladi.
12. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnoma uch nusxada tuziladi.
13. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnoma ilovasida koʻrsatilgan adabiyotlar soni 500 nusxadan ortiq boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Mazkur roʻyxatni tayyorlashda kitob formulyari (adabiyot pasporti)dagi maʼlumotlar — shifr indeksi, muallif, sarlavha, inventar raqami va bahosi tekshiriladi hamda chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari bilan solishtiriladi. Roʻyxat inventar raqamlari oshib borishi tartibida tuziladi.
14. Axborot-kutubxona muassasasi ixtisosligi boʻyicha nashrlarning soʻnggi nazorat nusxalarini, 500 nusxadan kam adaddagi, oʻlkashunoslikka oid nashrlarning nusxalarini, maʼlumotnoma nashrlar, shuningdek alohida ilmiy, madaniy va tarixiy ahamiyatga molik axborot-kutubxona resurslarini fondlar hisobidan chiqarish taqiqlanadi.
15. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomada chiqariladigan axborot-kutubxona resurslarining umumiy soni koʻrsatiladi, shuningdek axborot-kutubxona muassasasi balansi hisobidan chiqarilishi kerak boʻlgan nashrlarning qiymati alohida yoziladi.
16. Axborot-kutubxona muassasasi balansida boʻlmagan va inventar raqamlari qoʻyilmagan axborot-kutubxona resurslarini (inventar raqamlarisiz) fond hisobidan chiqarishda roʻyxat kitob formulyari yoki titul varaqlaridagi maʼlumotlar asosida tuziladi. Balansda boʻlmagan axborot-kutubxona resurslari turli sabablarga koʻra fond hisobidan chiqarish dalolatnomasida bozor qiymati boʻyicha ularning haqiqiy ahvolini hisobga olgan holda baholanib, umumiy soni koʻrsatiladi va mazkur dalolatnoma buxgalteriyada, butlash boʻlimida besh yil mobaynida saqlangach yoʻq qilinadi.
17. Axborot-kutubxona muassasalari hisobida turgan axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish hujjatlarida qoʻyilgan narxlar qayta baholash indekslarini qoʻllagan holda qiymati qayta baholanib, hisobdan chiqariladi. Agar axborot-kutubxona resursidagi formulyarda yoki alifbo katalogining asosiy kartochkasida (bosh katalogda) bahosi koʻrsatilmagan boʻlsa, axborot-kutubxona muassasasining komplektlash boʻlimiga yoki hisob-kitob boʻlimiga murojaat qilinadi.
18. Fond hisobidan chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari roʻyxati tasdiqlangandan keyin axborot-kutubxona resurslari tegishli axborot-kutubxona muassasasi yoki hisobdan chiqarishni amalga oshiradigan boʻlinma (boʻlim) rahbarining javobgarligi ostida makulaturaga topshiriladi.
Dalolatnomaning birinchi nusxasi va unga ilova qilingan roʻyxat buxgalteriya hisobi va hisoboti talablariga muvofiq umumiy summa hamda roʻyxatda koʻrsatilgan resurslar miqdorini axborot-kutubxona muassasasi balansidan chiqarish uchun hisob-kitob boʻlimiga topshiriladi.
Dalolatnomaning ikkinchi nusxasi — butlash boʻlimiga, uchinchi nusxasi fond hisobidan chiqarishni amalga oshirgan boʻlinmada qoladi.
Makulaturaga topshirilgani uchun toʻlovni tasdiqlovchi hujjat hisob-kitob boʻlimiga topshiriladi. Toʻlovni tasdiqlovchi hujjat raqami dalolatnomaning birinchi va ikkinchi nusxalarida koʻrsatiladi. Axborot-kutubxona hisobi maʼlumotlari hisob-kitob boʻlimining buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan solishtiriladi.
19. Fond hisobidan chiqarilgan axborot-kutubxona resurslari tegishli dalolatnoma va toʻlovni tasdiqlovchi hujjat olinganidan keyin axborot-kutubxona muassasalarining hisobga olish hujjatlaridan chiqariladi.
20. Axborot-kutubxona muassasalarining fondlari hisobidan chiqarilgan axborot-kutubxona resurslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Axborot-kutubxona fondini jamlab hisobga olish daftari ikkinchi qismining tegishli ustunlari kesimida roʻyxatdan chiqariladi. Axborot-kutubxona resurslarining hisobdan chiqarilishi barcha hisobga olish hujjatlari va kataloglarida: asosiy katalog va kitobxonlarning alifbo katalogi, tizimlashtirilgan katalog, shu jumladan, elektron roʻyxatga olish kartotekalari va davomli nashrlarda aks etadi.
1-§. Ixtisoslashmagan va ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslari resurslarini fond hisobidan chiqarish
21. Axborot-kutubxona muassasasi fondi hisobidan chiqariladigan ixtisoslashmagan va ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq dalolatnoma asosida boshqa axborot-kutubxona muassasasiga begʻaraz taqdim etiladi.
22. Axborot-kutubxona resurslarini boshqa axborot-kutubxona muassasalari va boshqa tashkilotlarga taqdim etish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
ixtisoslashmagan va ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslari toʻgʻrisidagi maʼlumot fond egasi tomonidan hududiy Axborot-kutubxona markazining Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytiga joylashtirish uchun mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga asosan taqdim etiladi va ushbu maʼlumot Axborot-kutubxona markazi tomonidan uch ish kuni ichida oʻz veb-saytiga bir yil muddatga joylashtiriladi;
ixtisoslashmagan va ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslarini qabul qilish uchun talabnoma fond egasiga yozma ravishda beriladi.
23. Axborot-kutubxona resurslarini taqdim etish axborot-kutubxona resurslarini kitob ayirboshlash tartibida bir axborot-kutubxona muassasasidan boshqasiga berishning qabul qilish-topshirish dalolatnomasi va unga ilova qilinadigan roʻyxat bilan rasmiylashtiriladi. Mazkur dalolatnomalar uch nusxada tuzilib, Ishchi guruh aʼzolari tomonidan imzolanadi va axborot-kutubxona muassasalari rahbarlari yoki ushbu axborot-kutubxona muassasalari tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadigan muassasalar rahbarlari tomonidan tasdiqlanadi.
24. Axborot-kutubxona resurslarini taqdim etishdan oldin titul varagʻidagi kutubxona shtampi va inventar raqami qizil siyoh bilan oʻchiriladi yoki “chiqarilgan” degan shtamp bosiladi.
2-§. Foydalanuvchilar tomonidan yoki boshqa muayyan sabablarga koʻra yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish
25. Foydalanuvchilar tomonidan yoʻqotilgan yoki boshqa muayyan sabablarga koʻra fond hisobidan chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari quyidagi hollarda yoʻqotilgan hisoblanadi:
xatlov jarayonida kamomadi aniqlangan axborot-kutubxona resurslari;
koʻrgazmadan yoʻqolganligi haqida tuzilgan dalolatnoma asosida aniqlangan axborot-kutubxona resurslari;
favqulodda vaziyatlar, axborot-kutubxona resurslarining bir joydan boshqa joyga koʻchishi, tabiiy ofatlar (suv toshqini, vayronkor zilzilalar, yongʻinlar) va boshqa favqulodda holatlar oqibatida yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan axborot-kutubxona resurslari;
foydalanuvchi vafot etganligi yoki boshqa sabablarga koʻra qaytarilmagan axborot-kutubxona resurslari;
boshqa tashkilotlarga turli tadbirlar oʻtkazish uchun berilganda yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslari.
26. Foydalanuvchilar tomonidan qaytarilmagan axborot-kutubxona resurslari ularga teng qiymatdagi nusxa bilan almashtirilgandan yoki yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslari qiymati barobarida qoplangandan keyin fond hisobidan chiqariladi.
Foydalanuvchilarning aybi bilan yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslari qiymati Ishchi guruhi tomonidan aniqlanadi va oʻrniga almashtirish uchun taklif etilayotgan axborot-kutubxona resurslarining qiymati yoʻqolgan resurslar qiymatidan kam boʻlmasligi kerak.
27. Yoʻqolgan resurslar oʻrniga foydalanuvchilardan qabul qilingan axborot-kutubxona resurslari qonunchilik hujjatlariga muvofiq, belgilangan tartibda Yoʻqotilgan resurslar oʻrniga foydalanuvchilardan qabul qilingan axborot-kutubxona resurslarini hisobga olish daftarida qayd etiladi.
Axborot-kutubxona muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlangan Axborot-kutubxona muassasasidan foydalanish qoidalariga muvofiq foydalanuvchi tomonidan yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslari qiymatiga teng miqdorda pul qabul qilinganda kirim orderi tuziladi va foydalanuvchiga toʻlovni tasdiqlovchi hujjat beriladi.
28. Nizoli holatlarda yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslarining qiymati toʻgʻrisidagi masala Ishchi guruh muhokamasiga kiritiladi. Yoʻqotilgan axborot-kutubxona resurslari qiymatini oʻn baravar miqdorida (yoki ushbu miqdor doirasida) qoplash toʻgʻrisidagi qaror ham Ishchi guruh tomonidan qabul qilinadi. Ishchi guruh barcha qayta baholash indekslari va bozor baholarini qoʻllashga, shuningdek zararni qoplashning boshqa turlari va miqdorlarini belgilashga haqlidir.
29. Noyob, alohida qiymatga ega va nodir axborot-kutubxona resurslari yoʻqolgan va oʻgʻirlangan taqdirda ularning real qiymatini aniqlash uchun Ishchi guruh oʻz ishiga tegishli ekspertlarni jalb etishi, shuningdek, ilmiy-metodik markazlar, yarmarkalar va kataloglar materiallaridan foydalanishi mumkin. Ushbu holatlarda yetkazilgan zararni aniqlash chegaralangan (bir martalik) koeffitsiyentlar bilan cheklanmaydi.
30. Foydalanuvchining vafoti yoki boshqa sabablarga koʻra qaytarilmagan va qaytarish imkoni boʻlmagan axborot-kutubxona resurslari Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomaga tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi va fond hisobidan chiqariladi.
31. Axborot-kutubxona resurslarini muayyan sabablarga koʻra axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuziladi. Bunda, bir vaqtning oʻzida yoʻqolganlari oʻrniga qonunchilik hujjatlariga muvofiq fondga qabul qilingan axborot-kutubxona resurslari toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi.
32. Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondidan hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomalar, fonddan ochiq foydalanilganda yoʻqolgan, shikastlangan, oʻgʻirlangan, shuningdek tabiiy va texnogen xususiyatga ega boʻlgan ofatlar natijasida yoʻqolgan yoki jiddiy shikast yetkazilgan axborot-kutubxona resurslari aniqlanganda, tezkorlik bilan tegishli hujjatlar (bayonnoma, dalolatnoma) tuzilib, ekspertlar guruhiga xulosa tayyorlash uchun taqdim etiladi.
Ekspertlar guruhi aʼzolari tomonidan tegishli xulosa tayyorlanadi va imzolanadi, soʻng tasdiqlash uchun axborot-kutubxona muassasasi rahbariga yoki tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi hisoblangan muassasa rahbariga beriladi.
33. Muqovalashdan qaytmagan, kitob-rasm koʻrgazmalaridan, ochiq fondlardan yoʻqolgan yoki oʻgʻirlangan, qayta ishlash jarayonida yoʻqolgan yoki yoʻqolish sababi aniqlanmagan, axborot-kutubxona resursi uzoq vaqt mobaynida asosiy va yordamchi fondda boʻlmagan hollarda axborot-kutubxona resurslarini hisobdan chiqarish — yoʻqolish holati aniqlangan kundan boshlab bir oy oʻtgach rasmiylashtiriladi.
Ushbu holatda axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomaga mavjud boʻlmagan axborot-kutubxona resurslarini qidirish choralari koʻrsatilgan holda yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslarining roʻyxati axborot-kutubxona muassasasi rahbari yoki axborot-kutubxona muassasasi boʻlinmasi rahbarining tushuntirish xati va Ishchi guruh qarori ilova qilinadi.
3-§. Vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish
34. Vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslari (davriy nashrlar: gazetalar, jurnallar va b.) belgilangan saqlash muddatlari tugagandan soʻng ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq dalolatnoma asosida fond hisobidan chiqariladi.
Bunda, ushbu axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish butlash ixtisosligi va foydalanuvchilarning talablari asosida saqlash uchun shart-sharoitlar hisobga olingan holda, har bir axborot-kutubxona muassasasi tomonidan mustaqil belgilanadi.
Davriy nashrlarga ixtisoslashtirilgan fondga ega boʻlgan respublika, viloyat darajasidagi axborot-kutubxona muassasalari ushbu fondlardagi respublika va mahalliy ahamiyatdagi nashrlarning yagona nusxasini fond hisobidan chiqarishi taqiqlanadi.
4-§. Tashqi tashuvchi xotira qurilmalaridagi mikroformalar, audiovizual va elektron axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish
35. Mikroformalarni (mikrofilmlar rulonlari, mikrofishlar plastinkalari), tashqi tashuvchi xotira qurilmalaridagi audiovizual (slaydlar, bobinalar, disklar, kassetalar), elektron axborot-kutubxona resurslarini (kompakt-disklar, flesh xotiralar) axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasasi fondi hisobidan chiqarish sabablari asoslanib, Axborot-kutubxona resurslarini boshqa muayyan sabablarga koʻra axborot-kutubxona fondidan hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi. Ushbu dalolatnomaga har xil turdagi, lekin bitta sabab bilan hisobdan chiqariladigan audiovizual nashrlar kiritilishi mumkin.
36. Plyonkadagi maʼlumotlarning magnitlanish jarayonlarini nazorat qilish uchun tegishli yozuv jurnalga qayd etiladi.
37. Plyonkadagi foydalanish uchun yaroqsiz va taʼmirlab boʻlmaydigan audiovizual maʼlumotlar, mikroformalar quyidagi sabablarga koʻra hisobdan chiqariladi:
sifatsiz fotografik tasvir;
nuqsonli mikroplyonkalar;
mexanik shikastlangan (yorilgan, singan va shu kabilar) holatlar.
38. Tashqi tashuvchi xotira qurilmalaridagi axborot-kutubxona resurslari va disklardagi audiovizual resurslarni hisobdan chiqarish uchun quyidagilar asos boʻladi:
axborot-kutubxona muassasalari oʻrtasida dasturiy-apparat muhitiga nomunosiblik;
axborotning boshqa tashqi tashuvchi xotira qurilmalariga oʻtkazilishi;
tashqi tashuvchi xotira qurilmalarining yaroqsiz holga kelishi yoki shikastlanishi;
litsenziya bitimi muddatining tugashi;
kumulyatsiya hodisasi (yangilangan versiyada);
toʻliqroq maʼlumot olingani bois nashrlar parchalarini almashtirish;
qulayroq formatdagi va matn sifati yaxshi boʻlgan disklar olinganda nashrlarni almashtirish;
mazmunan eskirgan (maʼlumotlar bazalari hisobotlari);
nuqsonli (qoʻporilgan) tashqi tashuvchi xotira qurilmasi (sanab boʻlmaydigan axborot);
nusxasi noshirdan olinganda, xususiy shaxslardan olingan nashrlarni almashtirish;
virus yoki xakerlik hujumi natijasida maʼlumotlarning yoʻqolishi.
5-§. Lokal tarmoq elektron axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish
39. Axborot-kutubxona muassasasining raqamli kutubxonasi yoki raqamli kolleksiyasini hosil qiladigan, axborot-telekommunikatsiya tarmoqlari orqali foydalanuvchilar uchun ochiq axborot-kutubxona muassasasining serverida joylashtiriladigan har xil turdagi elektron fayllar lokal tarmoqdagi elektron axborot-kutubxona resurslariga taalluqlidir.
40. Lokal tarmoq elektron axborot-kutubxona resurslarini hisobdan chiqarish — jismonan yoʻqolishi (serverda mavjud emaslik) yoki isteʼmol xossalari qisman yoxud toʻliq yoʻqolishi — nuqsonlilik (maʼlumotlarni uzatishda yoki saqlashda ularning yaxlitligi buzilishi) munosabati bilan amalga oshiriladi.
41. Lokal tarmoq elektron axborot-kutubxona resurslari Axborot-kutubxona resurslarini boshqa sabablarga koʻra axborot-kutubxona muassasasi hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnoma asosida hisobdan chiqariladi. Dalolatnomaning nomi, tartib raqami va sanasi elektron kutubxonaning maʼlumotlar bazasiga tegishli faylga metaaxborot sifatida kiritiladi.
3-bob. Fond hisobidan chiqarilgan axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasasining hisobga olish hujjatlaridan chiqarish
42. Axborot-kutubxona resurslarini fond hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomalar ularni barcha hisobga olish (jamlanma hisobga olish kitobi, inventar kitobi, kataloglar kartochkalari) hujjatlaridan, shuningdek kartotekalardan chiqarish, elektron katalogdan yozuvlarni oʻchirish, axborot-kutubxona muassasasi balansidan axborot-kutubxona resurslari soni va qiymatini hisobdan chiqarish uchun asos boʻladi.
43. Hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi belgi inventar kitobining tegishli bandiga qizil siyoh bilan qoʻyiladi, bunda inventar raqami, narxi ustiga chizib oʻchiriladi hamda dalolatnomaning raqami va dalolatnoma tasdiqlangan sana yoziladi.
44. Bosh katalog kartochkasida inventar raqami chizib tashlanadi, axborot-kutubxona resursining oxirgi nusxasi hisobdan chiqarilganda esa kartochkalar barcha katalog va kartotekalardan hamda elektron katalog qaydlaridan oʻchirib tashlanadi. Agar koʻp jildli va turkumli nashrning kartochkasida boshqa jildlar ham koʻrsatilgan boʻlsa, u holda muqova tomoniga “chiqar. jild” belgisi qoʻyiladi va kartochkadagi chiqarilgan jildning inventar raqami oʻchiriladi.
45. Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondidan hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi dalolatnomalar va ularga ilova qilingan roʻyxatlar (kitob formulyarlari, titul varaqlar, katalog kartochkalari) navbatdagi xatlov muddatigacha saqlanadi. Shundan keyin arxiv muassasalarining tasdigʻisiz oʻrnatilgan tartibda yoʻq qilinishi, ushbu Nizomning 5-ilovasidagi shaklga muvofiq axborot-kutubxona muassasalari faoliyatiga oid ayrim hujjatlarni yoʻq qilish uchun hisobdan chiqarish haqidagi dalolatnoma rasmiylashtirilishi lozim. Saqlash muddati — ish yuritish materiallari tamom boʻlgan yildan keyingi yilning 1-yanvaridan boshlanadi.
46. Butun fondni yoki uning bir qismini rejali tekshirish (xatlovdan oʻtkazish) natijasida aniqlangan hisobdan chiqariluvchi axborot-kutubxona resurslari tekshiriladigan fond sonining bir foizidan ortiq boʻlmasligi kerak. Fondning bir foizidan ortiq boʻlgan axborot-kutubxona resurslari kamomadi yuqori turuvchi tashkilot rahbarining yoki tizimida axborot-kutubxona muassasasi boʻlgan vazirliklar va idoralar rahbarlarining ruxsati bilan hisobdan chiqariladi.
Hisobdan chiqarishda aybdor shaxslar haqiqatda mavjud emasligi aniqlangach va zararning oldini olish maqsadida zarur chora-tadbirlar koʻrilgandan keyin hisobdan chiqariladi.
47. Axborot-kutubxona resurslari qiymatini qayta baholash yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslari uchun foydalanuvchilar bilan hisob-kitob qilish va hisobdan chiqarish paytlarida qayta baholash indekslari qoʻllanilgan holda amalga oshiriladi.
Qiymatni qayta baholash qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan har yili ommaviy axborot vositalarida rasman eʼlon qilinadigan qiymatni oʻzgartirish indekslari qoʻllanilgan holda amalga oshiriladi.
Qayta baholash axborot-kutubxona resurslarini nashr qilingan yillari boʻyicha indeksatsiya qilingan holda axborot-kutubxona resurslarining nominal qiymatini (sotib olishdagi, hisobga olish hujjatlaridagi narxi) qayta hisob-kitob qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Agar yoʻqolgan axborot-kutubxona resurslari axborot-kutubxona fondi hisobiga 1992-yil 1-aprelgacha olingan boʻlsa, uning nominal qiymati Vazirlar Mahkamasining “Asosiy fondlar qiymatini amaldagi narxlar boʻyicha qayta hisoblab chiqish ishlarini tashkil etish toʻgʻrisida” 1992-yil 18-iyundagi 293-son qaroriga binoan 17,4 marotabagacha koʻpaytiriladi, soʻngra, asosiy jamgʻarmalar narxining oshirilishi sababli, 1992-yilgacha olingan nashrlarning narxi 22,9 baravarga; 1992-yil olinganlari — 13,9 baravarga; 1993-yil I choragi davomida olinganlari — 3,4 ga; 1993-yil iyuligacha olingan hamma nashrlarning narxi — 12 ga; 1993-yil iyulidan 1994-yil yanvarigacha olinganlari — 1,2 ga koʻpaytiriladi.
Soʻm-kuponlarga sotib olingan nashrlar qiymati 1000 ga boʻlish yoʻli bilan soʻmlarga aylantiriladi.
Vazirlar Mahkamasining “Notariuslarning ijro xatlariga asosan qarzni undirish soʻzsiz amalga oshiriladigan hujjatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2002-yil 18-yanvardagi 26-son qaroriga muvofiq kutubxonalarning fuqarolar va yuridik shaxslar tomonidan qaytarilmagan kitoblar, boshqa bosma asarlar va kutubxonalar zaxirasidan olingan boshqa materiallar qiymati qayta baholanib, umumiy summaning oʻn baravari miqdorida undiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
48. Ushbu Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
NAMUNA Axborot-kutubxona resurslarini kitob ayirboshlash tartibida bir axborot-kutubxona muassasasidan boshqasiga qabul qilish-topshirish toʻgʻrisidagi _____-son DALOLATNOMASI “TASDIQLAYMAN” ________________________________ (tasdiqlovchi shaxsning imzosi) 20 ___ y. “____” __________ 20___ y. “_____” _____________ Ushbu dalolatnoma axborot-kutubxona muassasasining vakili ________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) tomonidan tanlab olingan. 20____ y. “______” ______________dagi ___-son shartnoma asosidagi soni __________ nusxa umumiy qiymati____________ soʻm_______ tiyin ________________________________________________________________________ (summa yozuv bilan) Jumladan, buxgalteriya hisobida turgan axborot-kutubxona resurslari, soni __________nusxa umumiy qiymati____________ soʻm_______ tiyin ________________________________________________________________________ (summa yozuv bilan) boʻlgan axborot-kutubxona resurslari _______________________________________________________________ tomonidan (beruvchi axborot-kutubxona muassasasining nomi) _______________________________________________________________________ga (oluvchi axborot-kutubxona muassasasining nomi) berilganligi haqida tuzildi. Ilova qilingan roʻyxatga muvofiq axborot-kutubxona resurslarini topshirdim ________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) qabul qilib oldim _________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi) (imzo) ________-son dalolatnomaga axborot-kutubxona resurslari roʻyxati T/r Inventar raqami Muallifi, nashr nomi (sarlavhasi) Nashr etilgan yili Nashr etilgan joyi Sotib olingan narxi Yangi bahosi soʻm tiyin 1 2 3 4 5 6 7 8
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ixtisoslashmagan va ortiqcha nusxadagi axborot-kutubxona resurslari toʻgʻrisidagi axborotni hududiy axborot-kutubxona markazi veb-saytiga joylashtirish shakli
T/r Axborot-kutubxona muassasasining nomi Manzili Telefon raqami Axborot-kutubxona resurslar muallifi Axborot-kutubxona resurslar nomi Soni Nashr yili Nashriyot nomi Annotatsiyasi 1. 2.
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
NAMUNA Axborot-kutubxona resurslarini muayyan sabablarga koʻra axborot-kutubxona fondidan hisobdan chiqarish toʻgʻrisidagi _____-son DALOLATNOMASI “TASDIQLAYMAN” ________________________________ (tasdiqlovchi shaxsning imzosi) 20 ___ y. “____” __________ 20___ y. “_____” _____________ Ushbu dalolatnoma quyidagi tarkibda Ishchi guruh tomonidan: _________________________________________________________________________ (Ishchi guruh aʼzolarining familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ 1. _________________ ___________ __________ __________ (Hisobdan chiqarish sababi) (nusxa) (nomda) (narxi) 2. _________________ ___________ __________ __________ (Hisobdan chiqarish sababi) (nusxa) ( nomda ) (narxi) 3. _________________ ___________ __________ __________ (Hisobdan chiqarish sababi) (nusxa) (nomda) (narxi) Jami ________ nusxa, ________ nomdagi, umumiy bahosi ______ soʻm ________ tiyin ______________ axborot-kutubxona resurslari _____________________________________________________________________ning (axborot-kutubxona muassasasi yoki uning tarkibiy boʻlinmasi nomi) axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish toʻgʻrisida tuzildi. Chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari roʻyxati ilova qilinadi. Imzolar: Ishchi guruh rahbari: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) Ishchi guruh aʼzolari: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) _______-son dalolatnoma boʻyicha hisobdan chiqariladigan axborot-kutubxona resurslari ROʻYXATI T/r Inventar raqami Muallifi, nashr nomi (sarlavhasi) Nashr etilgan yili Nashr etilgan joyi Sotib olingan narxi Yangi bahosi soʻm tiyin 1 2 3 4 5 6 7 8
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
NAMUNA Vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish toʻgʻrisidagi _____-son DALOLATNOMASI “TASDIQLAYMAN” ________________________________ (tasdiqlovchi shaxsning imzosi) 20 ___ y. “____” __________ 20___ y. “_____” _____________ Ushbu dalolatnoma _________________________________________________________ (Ishchi guruh aʼzolarining familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ tomonidan vaqtincha saqlash muddati tamom boʻlganligi munosabati bilan ___________________________________________________ soʻm ___________ tiyin _________________________________________________________________________ (summa yozuv bilan) summalik soni ________ ta __________ nusxa vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona fondi hisobidan chiqarish toʻgʻrisida tuzildi _________________________________________________________________________ (vaqtincha saqlanadigan axborot-kutubxona resurslarining turi koʻrsatilsin: gazetalar, jurnallar va shu kabilar) Imzolar: Ishchi guruh rahbari: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) Ishchi guruh aʼzolari: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo)
Axborot-kutubxona resurslarini axborot-kutubxona muassasalari fondlari hisobidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
NAMUNA Axborot-kutubxona muassasasi faoliyatiga oid ayrim amaliy ahamiyatini yoʻqotgan hujjatlarini yoʻq qilish uchun ajratish toʻgʻrisidagi _______-son DALOLATNOMA “TASDIQLAYMAN” ________________________________ (tasdiqlovchi shaxsning imzosi) 20 ___ y. “____” __________ Axborot-kutubxona muassasasi faoliyatiga oid ayrim amaliy ahamiyatini yoʻqotgan hujjatlarini yoʻq qilish uchun ajratish _________________________________________________________________________ (uzoq muddatga saqlanishi zarur boʻlmagan hujjatlarni ajratgan muassasaning nomi) Tuzildi “____” _____________ 20_____ y. Ishchi guruhi ______________________________________________________________ (muassasaning nomi) Ishchi guruh rahbari ________________________________________________________ (Ishchi guruh rahbari F.I.O., lavozimi) Ishchi guruh aʼzolari _______________________________________________________ (Ishchi guruh aʼzolarining F.I.O., lavozimi) _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Rahbariyatning 20_____ y. “_____” _____________ dagi __________-sonli buyrugʻi Axborot-kutubxona muassasasi faoliyatiga oid ayrim amaliy ahamiyatini yoʻqotgan hujjatlarning yoʻq qilinishi boʻyicha quyidagi ilovada keltiriladi: T/r Hujjatlar sanasi Hujjatlar nomi (jamlangan yoki alohida), nomenklatura boʻyicha ularning tartib raqami, arxiv roʻyxati yoki inventar kitoblar Izoh Hujjat soni (jildlar) Hujjat soni (jildlar) 1 2 3 4 5 6 Jami (son va yozuv bilan) hujjat _____________________________________________ ________________________________________________________________________ Ishchi guruh rahbari _________________ (imzo) Ishchi guruh aʼzolari ________________ (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 30-sentabr,
552-son