UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 сентября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 September 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида » 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон ҳамда « Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 21 январдаги ПФ-53-сон Фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни кўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини янада рағбатлантиришни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидиялаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

лойиҳалар — бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар;

субсидия — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;

субсидия олувчилар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширадиган ташкилотлар;

ускуналар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, аввал ишлатилмаган, ишлаб чиқариш муддати «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунгача уч йилдан ошмаган ускуналар.

2-боб. Субсидия ажратиш шартлари

3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар импорт қийматининг (Божхона юк декларациясининг 42-графаси) 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;

лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;

ускуна лойиҳани амалга оширган корхона томонидан импорт субсидия олувчи корхона «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзо бўлиши;

лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим (Бунда ускуналар 2022 йил 1 февралдан олдин «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган бўлиши мумкин, бироқ ускуналар 2022 йил 1 февралдан кейин фойдаланишга топширилган бўлиши лозим).

3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

4. Лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш бўйича субсидия олувчиларнинг аризалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.

5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи электрон шаклда хабардор қилинади.

8. Аризада субсидия олувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

9. Тегишли ҳужжатлар Компанияга субсидия олувчи томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Компания уч иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотга етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади.

10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Компания томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатасига ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.

11. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинади.

12. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.

Бунда субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиб ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Субсидия олувчи томонидан 30 иш куни мобайнида Компаниянинг банк ҳисобварағига тўлов тўланмаган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича қабул қилинган ижобий қарор ижросиз қолдирилади.

4-боб. Субсидия ажратишни рад этиш асослари

13. Қуйидагилар субсидия олувчиларга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

субсидия олувчилар ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

15. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни (хулосани) олгандан сўнг рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун Компанияга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.

16. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Субсидия тўловларини амалга ошириш тартиби

17. Компания субсидия ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.

18. Савдо-саноат палатаси Компаниянинг буюртманомасига асосан Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

21. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналар харажатлари учун субсидия миллий валютада ажратилади. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналарнинг миллий валютадаги қиймати ускуналарнинг божхонада «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курси бўйича ҳисобланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

Субсидия олувчи тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Субсидия олувчи «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади: ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета; харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси; ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари); лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси. Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра 2-босқич Компания Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 5 иш куни мобайнида 3-босқич Компания Кўриб чиқилган ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда уларнинг субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулосасини олади. 7 иш куни мобайнида 4-босқич Компания Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосаси асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Компания Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади. Субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома киритади. 1 иш куни мобайнида 6-босқич Савдо-саноат палатаси Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради. Буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга ___________________________ дан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ (субсидия олувчи номи) (лойиҳа йўналиши: бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш) лойиҳа(си)лари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли субсидияни ________________________ банкидаги ___________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда: 1. Анкета; 2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади). ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________ раҳбари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Анкета 1. Юридик шахснинг тўлиқ номи: 2. Жойлашган жойи: (почта манзили) 3. СТИР рақами: 4. Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 5. Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.) 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили: 8. Ташкилот ташкил топган йил: 9. Ташкилотда ишловчилар сони: 10. Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — маҳсулот турлари бўйича: (миқдори) : 1. 2. ... 11. Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш) 12. Лойиҳа амалга оширилган сана 13. Асбоб-ускуналар қиймати 14. Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами) 15. Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат 16. Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана 17. Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана 18. Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами) ____________ раҳбари __________________ (Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом пахта толасини биржа савдоларида маҳаллий истеъмолчиларга сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сотувчи — пахта толасини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, чет элдан импорт ҳисобидан сотиш учун олиб келувчи ва биржа савдолари орқали сотувчи ташкилотлар;

харидор — қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар;

биржа битими — биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;

биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;

дилер — биржа битимларини ўз номидан ва ҳисобидан тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;

брокер — мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;

трейдер — биржа аъзоси номидан биржа савдоларида иштирок этувчи ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга биржа аъзоси ходими;

биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда — БСЭТ) — биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари (кейинги ўринларда — битим) бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;

аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма.

3. Биржа савдоларида пахта толаси уни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, пахта толасини ички бозорда сотиш учун чет элдан импорт ҳисобига олиб келадиган ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари) томонидан сотилади.

4. Қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика корхоналари биржа савдоларида пахта толаси харидорлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар ҳам харидор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган харидорлар савдоларга қўйилади.

Тавсиялар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб мажбурий тартибда ўн кун мобайнида берилади ва бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Тавсияларни олгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликларига беш иш куни ичида хабар берилиши шарт.

Тавсияларни бериш муддати тамом бўлгандан кейин улар олингунга қадар харидорнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган мурожаати ва ҳокимликка юборилган ёзма билдиришнома аризада қайд этилган ишлаб чиқариш қувватлари доирасида савдоларда иштирок этиш учун асос ҳисобланади.

Бунда тавсиялар ўз вақтида берилмаганлиги ёки нохолисона берилганлиги оқибатлари учун тегишли ҳокимлик жавоб беради.

5. Пахта толаси биржа савдоларида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.

6. Харидорлар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилади.

2-боб. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш, биржа савдоларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

7. Пахта толасини сотувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига ўзлари мустақил равишда қўяди.

8. Пахта толасининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, унда пахта толасининг жойлашуви, лот миқдори, нави, типи, класси мажбурий тарзда акс эттирилади.

9. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчи ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.

10. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартномага мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.

11. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича сотувчи ва харидорларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТ томонидан амалга оширилади.

Пахта толасини сотувга қўйиш, шу жумладан, ушбу маҳсулотга кичик ҳажмларда эҳтиёжи бўлган корхоналарга ҳам сотиб олиш имкониятини яратиш керак.

Бунда лотлар 1 тоннадан бўлиши керак.

3-боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархларини ҳамда биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш

12. Базавий сифатли («Биринчи» нав, «Ўрта» классли, 4 тип) пахта толаси учун бошланғич нарх ҳар куни сотувчи томонидан Нью-Йорк товар биржасининг биржада навбатдаги савдолардан олдинги кундаги энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган нархда белгиланади.

Бошқа навлар, класслар, типлар ва кодлар учун бошланғич нарх Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Бунда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар биржа савдоларидан олдинги кундаги Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда, пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлари тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

13. Сотувчи ва харидор ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида қуйидаги закалат пулларини киритадилар:

сотувчи — савдоларга қўйиладиган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдорида;

харидор — биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдорида.

14. Харидорлар:

биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузиш;

пахта толасини текшириш ва маҳсулотни харид қилиш бўйича битим шартларига мувофиқ миқдорда ва сифатда танлаш;

товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар (биржа битимида келишилган уни етказиб бериш шартларини бажариш) пахта толаси сақланадиган жойларда уни текшириш (танлаш) далолатномасини тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

15. Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олди-сотди шартномаси биржа томонидан биржа битимини электрон рўйхатга олиш кунида уни бажариш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.

16. Харидор беш иш куни мобайнида биржанинг иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобрақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказиши шарт.

17. ҲККП олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин бир иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юбориши шарт.

18. Сотувчи ҲККПдан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беришнинг биржа битимида келишилган шартларида етказиб беради.

Сотувчи товарни етказиб бериш бўйича биржа битимида келишилган шартларни бажаргандан сўнг сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.

19. Харидорга маҳсулотни топшириш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) биржа битимларида назарда тутилган ҳажм ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган маблағларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида — сотувчи томонидан, харидор банкида — харидор томонидан амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

20. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҲККП хизмат кўрсатиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

21. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, сотувчилар ёки харидорлар томонидан уларга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига жарима сифатида закалат пуллари ушлаб қолинади. Бунда сотувчи томонидан харидор фойдасига ундириладиган жарима миқдори шартноманинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

22. Мазкур Низом талаблари бузилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Пахта толасини биржа савдоларида сотиш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради. Ўн кун мобайнида 2-босқич Харидор Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади. Заруриятга кўра 3-босқич Сотувчи, харидор, биржа Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади. Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал 4-босқич «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради. Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар 5-босқич Сотувчи Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади. Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал 6-босқич Сотувчи, харидор Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади. Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал 7-босқич Сотувчи, харидор Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади. Биржа савдолари вақтида 8-босқич Харидор Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади. Беш иш куни мобайнида 9-босқич Биржа Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади. Бир иш куни 10-босқич Сотувчи Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради. Биржа битими шартлари асосида 11-босқич Сотувчи, харидор Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади. Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида :

а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш»;

б) иловада :

6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш»;

7-бандга қуйидаги мазмундаги «м)» кичик банди қўшилсин:

«м) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш соҳасида:

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмига субсидия ажратади;

тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорида :

в) илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «75 фоизи» сўзлари «5 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) илованинг 5-бобига қуйидаги мазмундаги 26-банд қўшилсин:

«26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.

Мониторинг натижаларига кўра, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўламаган экспорт қилувчи ташкилотлар (шартнома тузувчилар) аниқланган тақдирда, ушбу ташкилотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ТСОЯЭАТда реал вақт режимида янгиланиб борувчи «Йиғим тўламаган ташкилотлар» реестрига киритилади.

Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди»;

д) илованинг «26.» банди — «27.» банди деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 30 сентябрь,

556-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон; 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон; 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj korxonalarida chuqur qayta ishlash va yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni hamda ularning eksportini moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini qoʻllab-quvvatlashga doir kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2020-yil 5-maydagi PF-5989-son hamda “ Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj korxonalarida chuqur qayta ishlash va yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni hamda ularning eksportini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 21-yanvardagi PF-53-son Farmonlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi PF-71-son Farmoni bilan Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo va hududiy sanoatni rivojlantirishda tadbirkorlar birlashmalarining rolini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-martdagi PQ-126-son qaroriga 3-ilovada nazarda tutilgan uyushmalarning Davlat budjeti mablagʻlari, bojxona boji, yigʻimlari va boshqa majburiy toʻlovlardan shakllanadigan mablagʻlarini ularning manbalari va foydalanish yoʻnalishlarini saqlab qolgan holda, qoldiq mablagʻlari bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida hisobvaragʻi yuritiladigan Tarmoqlarni koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Quyidagilar:

yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor toʻqimachilik mahsulotlarini ishlab chiqarishga qaratilgan investitsiya loyihalari amalga oshirilishini yanada ragʻbatlantirishni nazarda tutuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 556-son qaroriga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining 10 foizi, biroq 500 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda Jamgʻarma hisobidan subsidiyalash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

loyihalar — boʻyalgan mato va/yoki aralash gazlama va/yoki boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish yoʻnalishida amalga oshirilgan loyihalar;

subsidiya — boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini qaytarmaslik sharti bilan Jamgʻarma hisobidan ajratiladigan mablagʻ;

subsidiya oluvchilar — boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshiradigan tashkilotlar;

uskunalar — boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarishda ishlatiladigan, avval ishlatilmagan, ishlab chiqarish muddati “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan kungacha uch yildan oshmagan uskunalar.

2-bob. Subsidiya ajratish shartlari

3. Subsidiya loyihalarni amalga oshirgan tashkilotlarga loyihalar doirasida xarid qilingan uskunalar import qiymatining (Bojxona yuk deklaratsiyasining 42-grafasi) 10 foizi, biroq 500 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda ajratiladi.

Bunda:

mazkur loyihalar doirasida yangi uskunalar xarid qilingan boʻlishi;

loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi mavjud boʻlishi;

loyihalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarida amalga oshirilgan boʻlishi;

uskuna loyihani amalga oshirgan korxona tomonidan import subsidiya oluvchi korxona “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi aʼzo boʻlishi;

loyihalar 2022-yil 1-fevraldan 2025-yil 1-yanvargacha boʻlgan muddatda amalga oshirilgan boʻlishi lozim (Bunda uskunalar 2022-yil 1-fevraldan oldin “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan boʻlishi mumkin, biroq uskunalar 2022-yil 1-fevraldan keyin foydalanishga topshirilgan boʻlishi lozim).

3-bob. Subsidiya ajratish uchun talab etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish tartibi

4. Loyihalar doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash boʻyicha subsidiya oluvchilarning arizalari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrib chiqiladi.

5. Subsidiya olish uchun subsidiya oluvchilar “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq toʻldirilgan ariza va anketa;

xarid shartnomalari va (yoki) vositachilik shartnomalari hamda ular boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;

yuk xatlari va (yoki) bojxona yuk deklaratsiyasi nusxasi;

uskunalar yangiligini tasdiqlovchi hujjatlar (uskuna pasporti, muvofiqlik/kelib chiqish sertifikatlari);

loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi nusxasi.

6. Subsidiya oluvchidan ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

7. Subsidiya oluvchi tomonidan subsidiya olish uchun ariza va tegishli hujjatlar Kompaniyaning elektron platformasi orqali elektron shaklda taqdim etiladi.

Ariza boʻyicha qabul qilingan qaror haqida subsidiya oluvchi elektron shaklda xabardor qilinadi.

8. Arizada subsidiya oluvchining elektron manzili koʻrsatilganligi uning arizasi boʻyicha qabul qilingan qaror haqida elektron platforma orqali elektron shaklda xabarnoma olishga boʻlgan roziligi hisoblanadi.

9. Tegishli hujjatlar Kompaniyaga subsidiya oluvchi tomonidan elektron platforma orqali elektron shaklda taqdim etilgandan keyin ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq emasligi aniqlangan taqdirda, Kompaniya uch ish kuni ichida eksport qiluvchi tashkilotga yetishmagan hujjatlar bilan birga qayta murojaat qilishi haqida elektron shaklda xabar yuboradi.

10. Ushbu Nizomning 5-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan arizalar Kompaniya tomonidan 5 ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib, Savdo-sanoat palatasiga hamda “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasiga 1 ish kuni mobaynida yuboriladi va ular tomonidan 7 ish kuni davomida subsidiya ajratish yuzasidan ushbu Nizom talablariga mos kelishi boʻyicha tegishli xulosa taqdim qilinadi.

11. Kompaniya tomonidan 1 ish kuni mobaynida Savdo-sanoat palatasi hamda “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining xulosalari asosida subsidiya ajratish boʻyicha qaror qabul qilinadi.

12. Kompaniya tomonidan 1 ish kuni mobaynida subsidiya oluvchilarga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboriladi.

Bunda subsidiya oluvchining arizasini koʻrib chiqib ijobiy qaror qabul qilingan arizalar boʻyicha Kompaniya tomonidan bazaviy hisoblashning 1 baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

Subsidiya oluvchi tomonidan 30 ish kuni mobaynida Kompaniyaning bank hisobvaragʻiga toʻlov toʻlanmagan taqdirda, subsidiya ajratish boʻyicha qabul qilingan ijobiy qaror ijrosiz qoldiriladi.

4-bob. Subsidiya ajratishni rad etish asoslari

13. Quyidagilar subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratishni rad etish uchun asos boʻladi:

subsidiya oluvchilar va ular tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning ushbu Nizom 3-bandida belgilangan shartlarga yoki ularning biriga nomuvofiqligi;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.

14. Ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilmagan asoslarga koʻra subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Subsidiya oluvchilar subsidiya ajratilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarorni (xulosani) olgandan soʻng rad etish asoslarini bartaraf etgan holda, subsidiya olish uchun Kompaniyaga ariza bilan qayta murojaat qilishga haqli.

16. Subsidiya oluvchilar subsidiya ajratilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarordan (xulosadan) norozi boʻlgan taqdirda, sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

5-bob. Subsidiya toʻlovlarini amalga oshirish tartibi

17. Kompaniya subsidiya ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan kundan keyin 1 ish kuni ichida subsidiya ajratish boʻyicha Savdo-sanoat palatasiga buyurtmanoma yuboradi.

18. Savdo-sanoat palatasi Kompaniyaning buyurtmanomasiga asosan Jamgʻarmaga shu maqsad uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida buyurtmanoma kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida subsidiya oluvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

21. Chet el valyutasida xarid qilingan uskunalar xarajatlari uchun subsidiya milliy valyutada ajratiladi. Chet el valyutasida xarid qilingan uskunalarning milliy valyutadagi qiymati uskunalarning bojxonada “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan kunda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan tegishli valyuta kursi boʻyicha hisoblanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Subsidiya ajratish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, sud tartibida hal qilinadi.

Subsidiya oluvchi taqdim qilingan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Subsidiya oluvchi “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) subsidiya olish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim qilgan holda murojaat qiladi: ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq toʻldirilgan ariza va anketa; xarid shartnomalari va (yoki) vositachilik shartnomalari hamda ular boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi; yuk xatlari va (yoki) bojxona yuk deklaratsiyasi nusxasi; uskunalar yangiligini tasdiqlovchi hujjatlar (uskuna pasporti, muvofiqlik/kelib chiqish sertifikatlari); loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi nusxasi. Loyiha ishga tushgandan keyin subsidiya oluvchining ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Kompaniya Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 5 ish kuni mobaynida 3-bosqich Kompaniya Koʻrib chiqilgan hujjatlarni Savdo-sanoat palatasi va “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasiga yuboradi hamda ularning subsidiya ajratish yuzasidan tegishli xulosasini oladi. 7 ish kuni mobaynida 4-bosqich Kompaniya Savdo-sanoat palatasi hamda “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining xulosasi asosida subsidiya ajratish boʻyicha qaror qabul qiladi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Kompaniya Subsidiya oluvchilarga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboradi. Subsidiya ajratish boʻyicha Savdo-sanoat palatasiga buyurtmanoma kiritadi. 1 ish kuni mobaynida 6-bosqich Savdo-sanoat palatasi Subsidiya oluvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga tegishli subsidiyani oʻtkazib beradi. Buyurtmanoma kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga ___________________________ dan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ (subsidiya oluvchi nomi) (loyiha yoʻnalishi: boʻyalgan mato, aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish) loyiha(si)lari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini kompensatsiya qilib berish masalasini koʻrib chiqishingizni va tegishli subsidiyani ________________________ bankidagi ___________________________ hisobvaragʻiga oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinmoqda: 1. Anketa; 2. (Nizomga muvofiq ilova qilinadigan boshqa hujjatlar nomi koʻrsatiladi). ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________ rahbari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Anketa 1. Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 2. Joylashgan joyi: (pochta manzili) 3. STIR raqami: 4. Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 5. Tashkilot rahbari (F.I.O.) 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili: 8. Tashkilot tashkil topgan yil: 9. Tashkilotda ishlovchilar soni: 10. Oʻrnatilgan asbob-uskunalarning yillik ishlab chiqarish quvvati — mahsulot turlari boʻyicha: (miqdori) : 1. 2. ... 11. Amalga oshirilgan loyiha yoʻnalishi (boʻyalgan mato, aralash yoki boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish) 12. Loyiha amalga oshirilgan sana 13. Asbob-uskunalar qiymati 14. Asbob-uskunalar xaridi boʻyicha shartnoma va toʻlov hujjatlari (sanasi va raqami) 15. Asbob-uskunalar nomi, uni ishlab chiqargan davlat 16. Asbob-uskunalar ishlab chiqarilgan sana 17. Asbob-uskunalar import qilingan sana 18. Loyihani foydalanishga topshirish dalolatnomasi (sanasi va raqami) ____________ rahbari __________________ (F.I.O.)

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 556-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyati korxonalarida ishlab chiqarilgan paxta tolasini sotish va hisob-kitoblar mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-fevraldagi 106-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 31-modda) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Paxta tolasini birja savdolarida sotish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom paxta tolasini birja savdolarida mahalliy isteʼmolchilarga sotish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

sotuvchi — paxta tolasini ishlab chiqaruvchi, shuningdek, chet eldan import hisobidan sotish uchun olib keluvchi va birja savdolari orqali sotuvchi tashkilotlar;

xaridor — qayta ishlash quvvatlariga ega boʻlgan respublika toʻqimachilik korxonalari, shuningdek, ishlab chiqarish quvvatlari hisobga olingan holda, oʻz mahsulotini qayta ishlashda paxta tolasidan foydalanish zarurligi munosabati bilan yuridik shaxs tashkil etgan boshqa tashkilotlar;

birja bitimi — birja savdolarining natijasi boʻyicha tuzilgan va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan birja tovari oldi-sotdi shartnomasi;

birja aʼzolari — birja tomonidan belgilangan tartibda birja savdolarida ishtirok etish hamda dilerlar va brokerlar sifatida birja bitimlarini tuzish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxslar;

diler — birja bitimlarini oʻz nomidan va hisobidan tuzuvchi yuridik shaxs, birja aʼzosi;

broker — mijozning (sotuvchi yoki xaridorning) topshirigʻiga asosan va uning hisobidan birja bitimlarini tuzuvchi yuridik shaxs, birja aʼzosi;

treyder — birja aʼzosi nomidan birja savdolarida ishtirok etuvchi va birja bitimlarini tuzish huquqiga ega birja aʼzosi xodimi;

birja savdolarining elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — BSET) — birja aʼzolariga aniq vaqt rejimida birja savdolarida ishtirok etish imkoniyatini beradigan, dasturiy-apparat vositalari majmuini oʻz ichiga olgan axborot tizimi;

hisob-kitob-kliring palatasi (keyingi oʻrinlarda — HKKP) — kliring elektron tizimi orqali birja bitimlari (keyingi oʻrinlarda — bitim) boʻyicha kliring, hisob-kitob va oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirishni taʼminlovchi birjaning tarkibiy boʻlinmasi;

avans — sotuvchi va xaridor tomonidan kiritiladigan, birja vositachilik yigʻimini va tomonlarning zakalatini oʻz ichiga oladigan summa.

3. Birja savdolarida paxta tolasi uni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar, shuningdek, paxta tolasini ichki bozorda sotish uchun chet eldan import hisobiga olib keladigan tashkilotlar (Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari yoki norezidentlari) tomonidan sotiladi.

4. Qayta ishlash quvvatlariga ega boʻlgan respublika korxonalari birja savdolarida paxta tolasi xaridorlari hisoblanadi. Ishlab chiqarish quvvatlari hisobga olingan holda, oʻz mahsulotini qayta ishlashda paxta tolasidan foydalanish zarurligi munosabati bilan yuridik shaxs tashkil etgan boshqa tashkilotlar ham xaridor sifatida ishtirok etishlari mumkin.

Paxta tolasini qayta ishlash quvvati mavjudligi toʻgʻrisida birjaga tuman (shahar) hokimliklarining tavsiyalarini taqdim etgan xaridorlar savdolarga qoʻyiladi.

Tavsiyalar mavjud ishlab chiqarish quvvatlarini oʻrganish yoʻli bilan murojaat qilingan paytdan boshlab majburiy tartibda oʻn kun mobaynida beriladi va bir yil mobaynida haqiqiy hisoblanadi.

Tavsiyalarni olgandan soʻng korxonaning ishlab chiqarish quvvati oʻzgargan taqdirda, tuman (shahar) hokimliklariga besh ish kuni ichida xabar berilishi shart.

Tavsiyalarni berish muddati tamom boʻlgandan keyin ular olingunga qadar xaridorning tuman (shahar) hokimligiga murojaat qabul qilingan sana haqida belgi qoʻyilgan murojaati va hokimlikka yuborilgan yozma bildirishnoma arizada qayd etilgan ishlab chiqarish quvvatlari doirasida savdolarda ishtirok etish uchun asos hisoblanadi.

Bunda tavsiyalar oʻz vaqtida berilmaganligi yoki noxolisona berilganligi oqibatlari uchun tegishli hokimlik javob beradi.

5. Paxta tolasi birja savdolarida ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha sotiladi.

6. Xaridorlar tomonidan birja savdolarida sotib olingan paxta tolasidan faqat ishlab chiqarish maqsadlari uchun foydalaniladi.

2-bob. Paxta tolasi hajmlarini shakllantirish, birja savdolariga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish tartibi

7. Paxta tolasini sotuvchi tashkilotlar oʻz ehtiyojidan ortgan paxta tolasini birja savdolariga oʻzlari mustaqil ravishda qoʻyadi.

8. Paxta tolasining birja savdolari namunaviy birja kontraktlari asosida amalga oshiriladi, unda paxta tolasining joylashuvi, lot miqdori, navi, tipi, klassi majburiy tarzda aks ettiriladi.

9. Birja savdolari amaldagi qonunchilik hujjatlariga, birja savdolari va hisob-kitob-kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.

Birja savdolari va hisob-kitob-kliring operatsiyalari qoidalari birja, birja aʼzolari, sotuvchi va xaridorlar uchun majburiy hisoblanadi.

10. Sotuvchi va xaridorlar birja savdolarida mustaqil ravishda birja bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq diler sifatida yoki broker nomidan treyderlar orqali mustaqil ishtirok etadilar.

11. Toʻlangan avans summasiga muvofiq har bir savdo boʻyicha sotuvchi va xaridorlarni savdolarga qoʻyish va ulardan chetlatish, birja savdolari gʻoliblarini aniqlash va birja bitimlarini roʻyxatdan oʻtkazish BSET tomonidan amalga oshiriladi.

Paxta tolasini sotuvga qoʻyish, shu jumladan, ushbu mahsulotga kichik hajmlarda ehtiyoji boʻlgan korxonalarga ham sotib olish imkoniyatini yaratish kerak.

Bunda lotlar 1 tonnadan boʻlishi kerak.

3-bob. Mahsulotning boshlangʻich narxlarini hamda birja savdolari qatnashchilari oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblar va mahsulotni yuklab joʻnatish mexanizmini belgilash

12. Bazaviy sifatli (“Birinchi” nav, “Oʻrta” klassli, 4 tip) paxta tolasi uchun boshlangʻich narx har kuni sotuvchi tomonidan Nyu-York tovar birjasining birjada navbatdagi savdolardan oldingi kundagi eng yaqin yetkazib berish oyi uchun fyuchers kotirovkasi qiymatidan oshmaydigan narxda belgilanadi.

Boshqa navlar, klasslar, tiplar va kodlar uchun boshlangʻich narx Paxta tolasini sotish va hisob-kitob qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq koeffitsiyentlar qoʻllangan holda aniqlanadi.

Bunda “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi har birja savdolari oʻtkaziladigan kunda soat 9-15 ga qadar birja savdolaridan oldingi kundagi Nyu-York tovar birjasining eng yaqin yetkazib berish oyi uchun fyuchers kotirovkasi miqdoridan kelib chiqqan holda, paxta tolasining 1 tonnasi uchun milliy valyutada hisoblangan narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

13. Sotuvchi va xaridor HKKPdagi oʻzlarining shaxsiy hisobvaraqlariga avans sifatida quyidagi zakalat pullarini kiritadilar:

sotuvchi — savdolarga qoʻyiladigan mahsulot qiymatining 1 foizi miqdorida;

xaridor — birja bitimining moʻljallanayotgan summasining 1 foizi miqdorida.

14. Xaridorlar:

birjada avans bilan taʼminlangan hajmlardagi mahsulotni sotib olishga bitimlar tuzish;

paxta tolasini tekshirish va mahsulotni xarid qilish boʻyicha bitim shartlariga muvofiq miqdorda va sifatda tanlash;

tovarni qabul qilish-topshirish dalolatnomasi imzolanguniga qadar (birja bitimida kelishilgan uni yetkazib berish shartlarini bajarish) paxta tolasi saqlanadigan joylarda uni tekshirish (tanlash) dalolatnomasini tuzishni talab qilish huquqiga ega.

15. Birja savdolari qoidalariga muvofiq oldi-sotdi shartnomasi birja tomonidan birja bitimini elektron roʻyxatga olish kunida uni bajarish uchun birja aʼzolariga taqdim etiladi.

16. Xaridor besh ish kuni mobaynida birjaning ikkilamchi talab qilib olguncha depozit hisobraqamiga tuzilgan birja bitimiga muvofiq moliyaviy majburiyatlarni toʻliq qoplash uchun mablagʻlar oʻtkazishi shart.

17. HKKP oldi-sotdi shartnomasiga muvofiq zarur mablagʻlar tushgandan keyin bir ish kunida ushbu Nizom talablariga muvofiq sotuvchining shaxsiy kabinetiga toʻlangan bitimlar toʻgʻrisidagi reyestrni yuborishi shart.

18. Sotuvchi HKKPdan sotib oluvchi tomonidan oldindan toʻlov toʻlangani toʻgʻrisidagi maʼlumotni olgandan keyin mahsulotni xaridorga yetkazib berishning birja bitimida kelishilgan shartlarida yetkazib beradi.

Sotuvchi tovarni yetkazib berish boʻyicha birja bitimida kelishilgan shartlarni bajargandan soʻng sotuvchi va xaridor roʻyxatdan oʻtkazilgan birja bitimi boʻyicha mahsulotni topshirish-qabul qilish toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadilar.

19. Xaridorga mahsulotni topshirish-qabul qilish (yuklab joʻnatish) birja bitimlarida nazarda tutilgan hajm va muddatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

Ushbu Nizomda nazarda tutilgan mablagʻlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar sotuvchi bankida — sotuvchi tomonidan, xaridor bankida — xaridor tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Birja savdosini tashkil etish, shartnoma majburiyatlarini bajarish va HKKP xizmat koʻrsatish jarayonida paydo boʻladigan nizolar va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

21. Ushbu Nizomdan kelib chiqib, sotuvchilar yoki xaridorlar tomonidan ularga yuklatilgan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, aybdor tomondan ikkinchi taraf foydasiga jarima sifatida zakalat pullari ushlab qolinadi. Bunda sotuvchi tomonidan xaridor foydasiga undiriladigan jarima miqdori shartnomaning umumiy qiymatidan kelib chiqqan holda aniqlanadi.

22. Mazkur Nizom talablari buzilishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta tolasini birja savdolarida sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Paxta tolasini birja savdolarida sotish

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Xaridor murojaatiga asosan paxta tolasini qayta ishlash quvvati mavjudligi toʻgʻrisida tavsiya beradi. Oʻn kun mobaynida 2-bosqich Xaridor Paxta tolasini qayta ishlash quvvati mavjudligi toʻgʻrisidagi tavsiyani birjaga taqdim etadi. Zaruriyatga koʻra 3-bosqich Sotuvchi, xaridor, birja Sotuvchi (xaridor) bilan birja oʻrtasida mustaqil shartnoma tuzadi. Birja savdolarida ishtirok etishdan avval 4-bosqich “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi Paxta tolasining 1 tonnasi uchun milliy valyutada hisoblangan narxlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni rasmiy veb-saytga joylashtiradi. Har birja savdolari oʻtkaziladigan kunda soat 9-15 ga qadar 5-bosqich Sotuvchi Oʻz ehtiyojidan ortgan paxta tolasini birja savdolariga mustaqil ravishda qoʻyadi. Birja savdolarida ishtirok etishdan avval 6-bosqich Sotuvchi, xaridor Hisob-kitob-kliring palatasidagi shaxsiy hisobvaraqlariga avans sifatida zakalat pullarini kiritadi. Birja savdolarida ishtirok etishdan avval 7-bosqich Sotuvchi, xaridor Birjada avans bilan taʼminlangan hajmlardagi mahsulotni sotib olishga bitimlar tuzadi. Birja savdolari vaqtida 8-bosqich Xaridor Birjaning depozit hisob-raqamiga tuzilgan birja bitimiga muvofiq moliyaviy majburiyatlarni toʻliq qoplash uchun mablagʻlar oʻtkazadi. Besh ish kuni mobaynida 9-bosqich Birja Hisob-kitob-kliring palatasi oldi-sotdi shartnomasiga muvofiq zarur mablagʻlar tushgandan keyin sotuvchining shaxsiy kabinetiga toʻlangan bitimlar toʻgʻrisidagi reyestrni yuboradi. Bir ish kuni 10-bosqich Sotuvchi Hisob-kitob-kliring palatasidan sotib oluvchi tomonidan oldindan toʻlov toʻlangani toʻgʻrisidagi maʼlumotni olgandan keyin mahsulotni xaridorga yetkazib beradi. Birja bitimi shartlari asosida 11-bosqich Sotuvchi, xaridor Sotuvchi va xaridor roʻyxatdan oʻtkazilgan birja bitimi boʻyicha mahsulotni topshirish-qabul qilish toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadi. Birja bitimi shartlari bajarilgandan soʻng ”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 6-maydagi 373-son qarorida :

a) 1-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini qoplash uchun hamda eksport qiluvchi tashkilotlarga ularning tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlari eksport hajmining qiymatiga nisbatan teng ulushda Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish”;

b) ilovada :

6-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini qoplash uchun hamda eksport qiluvchi tashkilotlarga ularning tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlari eksport hajmining qiymatiga nisbatan teng ulushda Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish”;

7-bandga quyidagi mazmundagi “m)” kichik bandi qoʻshilsin:

“m) boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini qoplash uchun hamda eksport qiluvchi tashkilotlarga ularning tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlari eksport hajmining qiymatiga nisbatan teng ulushda Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish sohasida:

boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismiga subsidiya ajratadi;

tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlarini eksport qiluvchi tashkilotlarga ularning tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlari eksport hajmining qiymatiga nisbatan teng ulushda subsidiya ajratadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 23-fevraldagi 93-son qarorida :

v) ilovaning 3-bandi ikkinchi xatboshidagi “75 foizi” soʻzlari “5 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) ilovaning 5-bobiga quyidagi mazmundagi 26-band qoʻshilsin:

“26. Paxta ip-kalavasi va trikotaj matoni olib chiqishda undiriladigan yigʻimlar boʻyicha monitoring Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — TSOYAEAT) maʼlumotlari asosida amalga oshiriladi.

Monitoring natijalariga koʻra, paxta ip-kalavasi va trikotaj matoni olib chiqishda belgilangan miqdordagi yigʻimlarni toʻlamagan eksport qiluvchi tashkilotlar (shartnoma tuzuvchilar) aniqlangan taqdirda, ushbu tashkilotlar Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan TSOYAEATda real vaqt rejimida yangilanib boruvchi “Yigʻim toʻlamagan tashkilotlar” reyestriga kiritiladi.

Reyestrga kiritilgan tashkilotlarga mavjud qarzdorligini toʻliq bartaraf etmaguniga qadar paxta ip-kalavasi va trikotaj matoni eksport qilishiga ruxsat berilmaydi”;

d) ilovaning “26.” bandi — “27.” bandi deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 30-sentabr,

556-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2022-y., 09/22/556/0879-son; 02.08.2024-y., 09/24/466/0567-son; 21.01.2025-y., 09/25/18/0055-son; 04.09.2025-y., 09/25/559/0802-son)

lex.uz