📅 2022-yil 31-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi transport vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 31-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi transport vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 31 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги транспорт вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения министерства транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2022 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi transport vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ҚОИДАЛАРИ
РЎЙХАТИ
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2005 йил 4 июлдаги 3-сон ва 1/6-7-12-сон «Локомотив бригадалари ходимларининг рейс олди тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1498, 2005 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 221-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 19 ва 15-сон қарорига ИЛОВА
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш
Мазкур Қоидалар темир йўл транспорти ходимларининг рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
психологик функциялар — касбий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган психоэмоционал ва психологик руҳий ҳолат (фавқулодда ҳаракатларга тайёрлик, диққатни ўзгартириш тезлиги, толиқиш ҳолатида ишлаш ишончлилиги, стресс ҳолатига бардошлилик);
темир йўл транспорти субъекти (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) — ҳаракатдаги таркиб ва (ёки) инфратузилма объектларининг мулкдори ёки вақтинча эгалик қилувчиси ва фойдаланувчиси;
тиббий кўрик — темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари томонидан ўтказиладиган, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, манёвр ишларини ва темир йўл ташишларини амалга оширувчи темир йўл транспорти ходимларининг (бундан буён матнда ходим деб юритилади) рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриги;
тиббий кўрик пунктлари — ходимларнинг иш жойига яқин ҳудудда (депода, локомотив бригадаларини алмаштириш пунктида ёки локомотивларни алмаштириш пунктида) жойлашган, тегишли санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ жиҳозланган марказий канализация, сув таъминоти ва санузели, кутиш хонаси, тиббий қабулхона, муолажа хонасига эга бўлган бино;
тиббиёт муассасалари — тиббий кўрикни ўтказишга масъул бўлган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари.
2. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ходимлар ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриклардан ўтиши шарт.
2-боб. Тиббий кўрик иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3. Қуйидагилар иш берувчининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
ходимда (спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжудлиги бўйича ўтказилган текширув натижаларига кўра) мастлик аломатлари аниқланганда ёки меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда ходимни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш;
ходимда мастлик аломатлари аниқланган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, ишонч ҳосил қилиш мақсадида мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун ходимни наркология диспансерига кузатиб бориш;
ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш масаласини ҳал этиш учун тиббий кўрикка келишув асосида психологлар ва нарколог-шифокорларни таклиф қилиш.
4. Қуйидагилар иш берувчининг мажбуриятлари ҳисобланади:
тиббиёт муассасалари билан келишилган иш жадвалига асосан тиббий кўрик пунктларида ходимларнинг тиббий кўрикларини ташкил этиш;
тиббий кўрик пунктларининг жорий сақланишини, шу жумладан уларни тозалаш ва таъмирлаш, зарур жиҳозлар, ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник восита — алкотестер, оргтехника, телефон, интернет алоқаси билан таъминлаш;
тиббий кўрик пунктларини руҳан ва жисмонан енгиллаштирадиган (бассейн, сауна ва бошқа жисмоний муолажа хоналари) хоналар билан жиҳозлаш (имконият мавжуд бўлса);
тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимини тиббий кўрик пунктига ва яна қайта манзилга етказиш;
ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун ўз вақтида етиб келишини таъминлаш;
меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда рейсдан (навбатчиликдан) четлатилган ходимни меҳнат лаёқатини тиклаш мақсадида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатлари ҳисоби ва таҳлилини олиб бориш;
5. Қуйидагилар ходимларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади:
тиббий кўрикда мастлик аломатлари аниқланган ҳолларда, мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун наркология диспансерига боришдан бош тортиш;
рейсдан (навбатчиликдан) мастлик аломатлари билан четлатилганлигидан норози бўлса, четлатилган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, тиббий экспертизадан ўтиш учун наркология диспансерига бориш;
рейсда (навбатчиликда) меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчига таклифлар киритиш.
6. Қуйидагилар ходимларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
тиббий кўрикдан ўтиш учун белгиланган вақтда етиб келиш;
тиббий кўрикни ўтказиш учун маршрут варағи ёки наряд ва хизмат гувоҳномасини тақдим этиш;
тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимига саломатлиги ҳолати, дам олиш ва уйқу вақти, дори воситалари қабул қилиши тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиш;
даволовчи шифокор тавсияларини бажариш.
7. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
тиббий кўрик ҳамда муолажаларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида тиббий кўрик пунктларини жиҳозлаш юзасидан иш берувчига таклифлар киритиш;
бошқа тиббиёт муассасаларидан лаборатория материалларининг намуналари, клиник таҳлиллар ҳамда бошқа зарур маълумотларни келишув асосида олиш.
8. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
тиббий кўрикларни тўлиқ ва сифатли ўтказиш;
тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимининг тиббий кўрик пунктларидаги фаолияти юзасидан услубий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш;
тиббий кўрик пунктлари иш жадвалини иш берувчи билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.
3-боб. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимларининг вазифалари
9. Тиббий кўрик жараёнида шифокор-терапевт қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ходимларнинг саломатлиги ҳолатини динамик кузатиш масалалари бўйича тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходими билан доимий ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ҳар бир ходимнинг асосий функционал кўрсаткичлари параметрларини ва кўрик бўйича индивидуал тавсияларни белгилаш (индивидуал тавсиялар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрик индивидуал картасида (бундан буён матнда индивидуал карта деб юритилади) қайд этилади);
ходимларнинг психологик функцияларини баҳолаш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчининг психологи билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари томонидан индивидуал тавсияларга асосан тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилиши ҳамда тиббий кўрикнинг идоравий ҳисоб ҳужжатлари ўз вақтида ва тўғри юритилишини назорат қилиш;
тиббий кўрик натижалари ва ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда ходимларни соғломлаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
10. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бунда ходимларда касалликлар, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни истеъмол қилиш (мастлик ҳолати) аломатлари, шунингдек тананинг чарчаш эҳтимоли ҳамда психологик функциялар бузилишлари мавжудлигини аниқлаш;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси мутахассислари ва даволовчи шифокорлар тавсияларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
рейсга (навбатчиликка) қўйиш бўйича тиббий хулосани расмийлаштириш;
ходим тиббий кўрикдан бош тортган ҳолларда, шунингдек ходимда касаллик, жароҳат (шикастланиш), алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш (мастлик ҳолати) аломатлари аниқланганда, мазкур ҳолатлар тўғрисида иш берувчини (унинг ўринбосари ёки масъул навбатчини) ўз вақтида хабардор этиш;
мазкур Қоидаларнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклдаги тиббий кўрикнинг идоравий ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш.
11. Тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикни ўтказиш давомида ходимларда психологик функциялар бузилиши аниқланган ҳолларда, мазкур тиббий кўрик жараёнига иш берувчининг психологлари ҳам жалб этилади.
4-боб. Тиббий кўрикни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш
12. Ходимларнинг тиббий кўриги рейс (навбатчилик) амалга оширилиши вақтидан кўпи Билан бир соат олдин, локомотив бригадаси барча аъзолари келганидан ҳамда маршрут варағи ёки наряд ва хизмат гувоҳномаси тиббиёт ходимига тақдим этилганидан кейин ўтказилади.
13. Иш берувчи томонидан ходимнинг бир кун давомида бир нечта рейсда иштирок этиши белгиланган ҳолатларда, ушбу ходим тиббий кўрикдан биринчи рейсдан олдин бир маротаба ўтказилади.
Бунда, рейсга (навбатчиликка) чиқиш бекор қилинганда ёки кечиктирилганда тиббий кўрикни ўтказиш вақти иш берувчи томонидан белгиланади.
14. Тиббий кўрикни ўтказиш вақтида ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тиббиёт ходими томонидан сўров, кўрик, тиббий текширувлар ўтказилади, шунингдек иш берувчига ходимни рейсга (навбатчиликка) қўйиш ёки рейсга (навбатчиликка) қўйишни рад этиш бўйича қарор қабул қилиши учун тавсиялар берилади.
15. Тиббий кўрик қуйидагиларни ўз ичига олади:
ходимнинг анамнези ва тиббий кўрик маълумотларини йиғиш;
тана ҳароратини ўлчаш;
гемодинамик параметрлар — артериал қон босими кўрсаткичлари ва пульс частотаси, сифат хусусиятларини ўлчаш ҳамда баҳолаш;
мавжуд усуллардан бири ёрдамида чиқарилган ҳавода (нафасда) этанол буғлари мавжудлигини текшириш.
16. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходими:
а) сўров пайтида:
бош, юрак ва бошқа оғриқлар, нафас қисиши, бош айланиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қулоқлардаги шовқинлар, кўриш хусусиятининг бузилишлари ва соғлиқдаги бошқа шикоятлар, психологик функцияларнинг бузилиши ҳолатлари мавжудлигини, шунингдек рейслар оралиғидаги дам олиш ва уйқу давомийлигини аниқлайди;
дори воситаларига ва шунга ўхшаш иш самарадорлигини пасайтирувчи бошқа омилларга таъсирчанликни аниқлайди;
б) кўрик пайтида:
ташқи кўриниш ва хулқ-атворнинг адекватлиги, хатти-ҳаракатлар мувофиқлиги ва қадам ташлашнинг ўзгаришлари, юз ифодаси, эмоционал ҳаракатлар, нутқ хусусиятлари, кўзга ташланадиган тери қопламасининг ҳолати, қашинган, шилинган жойлар, кафтларнинг сиртида ва тирсак қисмида инъекция изларининг мавжудлиги, терининг рангсизлиги ёки қизариши, нафаснинг ўзига хос хусусиятлари, кўзнинг шиллиқ ва оқ пардаси ҳолати (гиперемия, сарғайганлиги), кўз қорачиғининг ҳолати (торайган ёки кенгайган) ва уларнинг ёруғликка нисбатан ҳаракатини баҳолайди;
юрак уришида бир дақиқадаги пульс частотасини ҳисоблайди ва унинг сифат кўрсаткичларини (узилишлар, сийраклашиш ёки тезлашиш мавжудлиги) таҳлил қилади;
ходимнинг ҳар иккала қўлидаги артериал қон босимини ўлчайди ҳамда пульснинг энг юқори частотаси ва сифат кўрсаткичларини унинг индивидуал картасига қайд этади;
чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлайди;
в) ходим томонидан соғлиғидан қилинган шикоятлар ва (ёки) унда муайян касалликнинг клиник аломатлари мавжудлигига кўра, қўшимча тадқиқотларни ўтказишда:
ходимнинг тана ҳароратини ўлчайди;
томоқ кўригини ўтказади, лимфа тугунларини, қоринни пайпаслаб кўради, Ромберг ҳолатида турғунликни аниқлайди, бармоқ-бурун ва бошқа координация синовларини ўтказади.
17. Артериал қон босими ва пульс частотасининг белгиланган индивидуал кўрсаткичларидан оғишлар аниқланган ҳолларда (пульс частотаси бир дақиқада 50 зарбадан кам ёки 85 зарбадан кўп), биринчи тадқиқот ўтказилганидан 10 дақиқа ўтиб, ходимнинг тинч ҳолатида такрорий тадқиқот (кўпи билан икки марта) ўтказилади.
18. Алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш аломатлари аниқланганда, мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрик иш берувчи томонидан таклиф қилинган нарколог-шифокорлар томонидан амалга оширилади.
Бунда, ҳудудий наркологик диспансерлар томонидан нарколог-шифокорга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғларининг мавжудлигини аниқлаш белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат этилган ва текширувдан ўтган техник ўлчов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
19. Қуйидаги аломатларнинг мавжудлиги ходимнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича нарколог-шифокорлар томонидан текширув ўтказишга асос бўлади:
оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;
бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
нутқнинг бузилганлиги;
қўл бармоқларининг қалтираши;
юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги;
артериал қон босимининг кўтарилиши;
пульс частотасининг тахикардиядан брадикардиягача ўзгариши;
томоқ гиперемияси;
инъекция излари;
тери шилинганлиги;
кўз қорачиғи диаметрининг ўзгариши.
20. Тиббиёт ходими томонидан мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича текширув камида икки нафар холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Биринчи ўтказилган текширув натижаларига кўра, чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда тиббиёт ходими томонидан 15 дақиқадан кейин такрорий текширув ўтказилади.
Тиббиёт ходими томонидан мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги баённома икки нусхада расмийлаштирилади ва текширувни ўтказган тиббиёт ходими, текширувдан ўтган ходим ва холислар имзоси билан тасдиқланади. Баённоманинг бир нусхаси иш берувчининг масъул ходимига берилади.
Баённомани олган иш берувчининг масъул ходими баённоманинг иккинчи нусхасига унинг бир нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўяди ҳамда мазкур нусха тиббиёт муассасасида сақланади.
21. Тиббий кўрик ўтказилаётган ходимда мастлик аломатлари аниқланганда, наркологик диспансернинг масъул ходими томонидан зудлик билан иш берувчига ёки унинг ўрнини босувчи (тунги навбатчиликларда) навбатчи ходимга ва маълумот учун тиббиёт муассасасига хабар берилади.
22. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ҳолларда ходимни рейсга (навбатчиликка) қўйишга тиббий хулоса берилади:
а) ўткир ва (ёки) сурункали касалликлар аломатлари аниқланмаганда;
б) артериал қон босими ва юрак уришида пульс частотаси гемодинамикасининг рухсат этилган қийматлари (ўлчов воситасининг хатосини ҳисобга олган ҳолда) қайд этилганда;
в) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлаш бўйича биринчи ўлчашда манфий натижа қайд этилганда ҳамда ходимда мастликнинг клиник белгилари аниқланмаганда;
г) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлаш бўйича биринчи ўлчашда мусбат натижа, иккинчи ўлчашда манфий натижа қайд этилганда ҳамда ходимда мастликнинг клиник белгилари аниқланмаганда.
Гипертония касаллиги мавжуд ходимда артериал қон босимининг систолик кўрсаткичлари 10 мм симоб устунигача ва диастолик кўрсаткичлари 5 мм симоб устунигача кўтарилиши, касалликнинг объектив симптомлари мавжуд бўлмаганда, поезд ишига, деподаги манёвр ишига ёки экипировкага қўйишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлмаганда, унинг артериал қон босими даражасининг шифокор-терапевт томонидан тавсия қилинган ҳамда ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача систолик ва диастолик кўрсаткичлари даражасидан 10 мм симоб устунигача тушиши, уни рейсга (навбатчиликка) қўймаслик бўйича тиббий хулоса беришга сабаб бўла олмайди.
23. Ходим рейсга (навбатчиликка) қўйилганда, маршрут варағига рейсга (навбатчиликка) қўйилганлик ҳақидаги тегишли қайднома ва тиббий кўрик якунланган вақт кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикни ўтказган тиббиёт муассасасининг штампи қўйилади.
24. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ҳолатлар ходимни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш тўғрисида тиббий хулоса бериш учун асос бўлади:
а) меҳнатга лаёқатсизлик аломатлари (ўткир ва/ёки сурункали касалликлар кучайиши) мавжуд бўлганда;
б) артериал қон босими даражаси ва юрак уришидаги пульс частотаси гемодинамикасининг ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган даражадан фарқ қиладиган кўрсаткичлари қайд этилганда;
в) гипертония касаллиги мавжуд ходимда артериал қон босими даражасининг унинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражасидан систолик кўрсаткичи 10 мм симоб устунидан кўпроққа ва диастолик кўрсаткичи 5 мм симоб устунидан кўпроққа кўтарилиши қайд этилганда;
г) ходимнинг артериал қон босими даражасининг нормал кўрсаткичлари қайд этилган бўлса ҳам, унда криз симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда, бошдаги шовқин, кўнгил айниши, қайт қилиш, қўл-оёқларнинг увишиши, юрак уришида узилишлар, юз терисининг қизариши ёки рангсизлиги аломатлари мавжуд бўлганда;
д) ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам, артериал қон босимининг систолик ва диастолик кўрсаткичлари ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражадан 10 мм симоб устунидан ортиқроқ тушиши қайд этилганда;
е) ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлганда ёки кўрик пайтида объектив ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда, артериал қон босимининг систолик ва диастолик кўрсаткичлари ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражадан 5 мм симоб устунигача ва ундан ортиқроқ тушиши қайд этилганда;
ж) ходимнинг тинч ётган ҳолатида унинг юрак уришидаги пульс частотаси беш дақиқалик интервал билан камида икки марта ўлчанганда, бир дақиқада 50 зарбадан кам ёки 85 зарбадан кўпроқ пульс частотаси қайд этилганда, шунингдек аритмиянинг ҳар қандай ҳолатида;
з) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари ўлчовининг иккита манфий натижаси қайд этилган бўлишидан қатъи назар, мастликнинг клиник аломатлари мавжуд бўлганда;
и) мастликнинг клиник аломатлари мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари ўлчовининг иккита мусбат натижаси қайд этилганда;
й) етарли дам олмаганлик (сменалар оралиғидаги вақт 12 соатдан кам ёки уйқу вақти 7 соатдан кам бўлган) ҳолатлари, шунингдек организм чарчаши, психологик функцияларнинг бузилиши ҳолатлари ва меҳнат лаёқатини пасайтирувчи омиллар аниқланганда.
25. Тиббиёт ходими томонидан ходимга рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш тўғрисидаги тиббий хулоса берилганда, маршрут варағига «рухсат этилмади» деб кўрсатилган қизил штамп ҳамда тиббий кўрик якунланган вақт кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикни ўтказган тиббиёт муассасасининг штампи қўйилади.
Ходимни рейсга (навбатчиликка) қўймаслик бўйича тиббий хулоса берилганлиги тўғрисида тиббий кўрикни ўтказувчи ходим томонидан зудлик билан иш берувчига ва кун охирида тиббиёт муассасасига хабар берилади.
Бунда, иш берувчи томонидан тиббий хулоса асосида, иш берувчининг қарори билан рейсдан (навбатчиликдан) четлатилган ходим тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
26. Тиббий кўрик вақтида ходимда шикастланиш ёки ўткир касаллик (сурункали касалликнинг кучайиши) аломатлари (артериал қон босимининг кўтарилиши, гипертоник криз симптомлар, ўткир инфекцион касалликлар, оғриқ синдроми, ҳушдан кетиш, тана ҳароратининг 37°С дан юқорироқ кўтарилиши, ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги ҳақида шикоят, умумий ҳолсизлик, бош ва тиш оғриқлари, ўткир конъюнктивит, қулоқ қисмида, кўкрак қафасида ва қоринда оғриқлар ва саломатлик ҳолатининг бошқа бузилишлари) аниқланганда шифокор-терапевт ёки бошқа (аниқланган касаллик ихтисослиги бўйича) мутахассис қабулига даволаниши учун тиббиёт ходими томонидан йўлланма берилади.
5-боб. Якуний қоида
27. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган, иш фаолияти поездлар ҳаракат хавфсизлиги, манёвр ишлари ва темир йўл ташишлари билан боғлиқ бўлган ходимлар
Т/р Касблар номи 1. Дрезина ҳайдовчиси 2. Темирйўл — қурилиш машиналари машинисти 3. Мотовоз машинисти 4. Тепловоз машинисти 5. Электропоезд машинисти 6. Газотурбовоз машинисти 7. Автомотриса машинисти 8. Дизел-поезд машинисти 9. Темир йўлда юрадиган кран машинисти 10. Электровоз машинисти 11. Паровоз машинисти 12. Дрезина ҳайдовчиси ёрдамчиси 13. Автомотриса ҳайдовчиси ёрдамчиси 14. Дизел-поезд машинисти ёрдамчиси 15. Газотурбовоз машинисти ёрдамчиси 16. Темир йўл — қурилиш машиналари машинисти ёрдамчиси 17. Мотовоз машинисти ёрдамчиси 18. Темир йўлда юрадиган кран машинисти ёрдамчиси 19. Паровоз машинисти ёрдамчиси 20. Тепловоз машинисти ёрдамчиси 21. Электропоезд машинисти ёрдамчиси 22. Электровоз машинисти ёрдамчиси 23. Паровозлар ўт қаловчилари (кочегар) 24. Йўловчи вагонлар кузатувчилари (стюардлар) 25. Йўловчи вагонлар қўриқчилари 26. Поездлар диспетчерлари 27. Йўриқчи-машинистлар 28. Йўловчи поездлар бошлиқлари 29. Катта диспетчер 30. Тортув диспетчерлари 31. Йўналиш навбатчилари 32. Метрополитен поезд диспетчерлари 33. Метрополитен электропоезд машинистлари, дрезина ва мотовоз ҳайдовчилари
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Намуна НУ-3 шакл _________________________ Ташхисни қайд қилиш жойи _________________________ _________________________ _________________________________ ташкилот номи _______________________________ таркибий бўлинма ______________________________________ 20___ йил Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўриги ИНДИВИДУАЛ КАРТАСИ Ф.И.О. _______________________________________________________________________ Туғилган йили_________________________________________________________________ Касби ________________________________________________________________________ Локомотив тури _______________________________________________________________ Диспансер ҳисоби бўйича ташхис _______________________________________________ Сана Шифокор-терапевтнинг рейсга (навбатчиликка) қўйиш бўйича индивидуал тавсиялари Имзо 1 2 3
Орқа томони Намуна Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрик индивидуал картасининг иловаси Тиббий кўрик ўтказилган вақт ва сана Шикоятлар Рейс (смена)лар оралиғида дам олиш/ уйқу давомийлиги Кўрик маълумотлари Рейсга (навбатчиликка) қўйиш ёки ундан четлатиш ҳақида қайдлар Имзо чиқарилаётган ҳаводаги этанол буғларини индикация қилиш асбобларининг кўрсаткичлари пульс частотаси (зарба/ дақиқа) артериал қон босими (мм.сим.ус.) тана ҳарорати (градус С да) касаллик ёки меҳнат лаёқати пасайганлигининг бошқа аломатлари кўрикдан ўтказилган ходим тиббиёт ходими 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига 3-ИЛОВА
НУ-4 шакл Темир йўл транспорти ходимларининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрик ҳисобини юритиш ҚАЙДНОМАСИ Тиббий кўрик маълумотлари Тиббий кўриклар ўтказилган саналар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Тиббий кўрикдан ўтказилди: жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича) Шу жумладан грипп, шамоллаш бўйича — жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича) Кўтарилган қон босими — жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича) Тўлиқ дам олмаган − жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича) Алкоголь истеъмол қилганлик аломатлари — жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича) Бошқа сабаблар билан − жами: шундан: ___________________________________________________________________ (темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)
Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига 4-ИЛОВА
НУ-5 шакл ____________________________________ (вазирлик, идора ташкилот) Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатларини қайд этиш ДАФТАРИ Бошланган «____» _____________ 20__ й. Тугаган «____» _________ _ ___ 20__ й. Т/р Четлатиш вақти ва санаси Ф.И.О. Темир йўл транспорти ходими Туғилган йили Четлатиш сабаби Четлатилгандан кейин кўрилган чоралар Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилган Касалхонага ётқизилган Диспансер ҳисобига олинган Бошқа чоралар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 август,
Тошкент ш.,
2022 йил 31 август,
2022 йил 9 август
2022 йил 17 август
19-сон
15-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGINING
Qarori
QOIDALARI
ROʻYXATI
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Temir yoʻl transporti toʻgʻrisida”gi Qonunining 16-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Transport vazirligi qaror qiladi:
1. Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Temir yoʻllarda yuk va yoʻlovchilar tashish xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasining 2005-yil 4-iyuldagi 3-son va 1/6-7-12-son “Lokomotiv brigadalari xodimlarining reys oldi tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1498, 2005-yil 21-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 28-29-son, 221-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
4. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Transport vazirligining 2022-yil 31-avgustdagi 19 va 15-son qaroriga ILOVA
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish
Mazkur Qoidalar temir yoʻl transporti xodimlarining reysdan oldingi va navbatchilikdan oldingi tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
psixologik funksiyalar — kasbiy jihatdan muhim ahamiyatga ega boʻlgan psixoemotsional va psixologik ruhiy holat (favqulodda harakatlarga tayyorlik, diqqatni oʻzgartirish tezligi, toliqish holatida ishlash ishonchliligi, stress holatiga bardoshlilik);
temir yoʻl transporti subyekti (bundan buyon matnda ish beruvchi deb yuritiladi) — harakatdagi tarkib va (yoki) infratuzilma obyektlarining mulkdori yoki vaqtincha egalik qiluvchisi va foydalanuvchisi;
tibbiy koʻrik — temir yoʻllarda yuk va yoʻlovchilar tashish xavfsizligini taʼminlash maqsadida tibbiyot muassasalari tomonidan oʻtkaziladigan, poyezdlar harakat xavfsizligini taʼminlash, manyovr ishlarini va temir yoʻl tashishlarini amalga oshiruvchi temir yoʻl transporti xodimlarining (bundan buyon matnda xodim deb yuritiladi) reysdan oldingi va navbatchilikdan oldingi tibbiy koʻrigi;
tibbiy koʻrik punktlari — xodimlarning ish joyiga yaqin hududda (depoda, lokomotiv brigadalarini almashtirish punktida yoki lokomotivlarni almashtirish punktida) joylashgan, tegishli sanitariya normalari va qoidalariga hamda qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq jihozlangan markaziy kanalizatsiya, suv taʼminoti va sanuzeli, kutish xonasi, tibbiy qabulxona, muolaja xonasiga ega boʻlgan bino;
tibbiyot muassasalari — tibbiy koʻrikni oʻtkazishga masʼul boʻlgan davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlari.
2. Mazkur Qoidalarning 1-ilovasidagi roʻyxatda nazarda tutilgan xodimlar ushbu Qoidalarda belgilangan tartibda reysdan oldingi va navbatchilikdan oldingi tibbiy koʻriklardan oʻtishi shart.
2-bob. Tibbiy koʻrik ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari
3. Quyidagilar ish beruvchining huquqlari hisoblanadi:
xodimda (spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar mavjudligi boʻyicha oʻtkazilgan tekshiruv natijalariga koʻra) mastlik alomatlari aniqlanganda yoki mehnat layoqatining pasayishi, yetarli darajada dam olmaganlik alomatlari mavjud boʻlganda xodimni reysdan (navbatchilikdan) chetlatish;
xodimda mastlik alomatlari aniqlangan paytdan boshlab ikki soatdan kechiktirmasdan, ishonch hosil qilish maqsadida mastlik darajasini aniqlash boʻyicha tibbiy ekspertizadan oʻtkazish uchun xodimni narkologiya dispanseriga kuzatib borish;
xodimlarni reysdan (navbatchilikdan) chetlatish masalasini hal etish uchun tibbiy koʻrikka kelishuv asosida psixologlar va narkolog-shifokorlarni taklif qilish.
4. Quyidagilar ish beruvchining majburiyatlari hisoblanadi:
tibbiyot muassasalari bilan kelishilgan ish jadvaliga asosan tibbiy koʻrik punktlarida xodimlarning tibbiy koʻriklarini tashkil etish;
tibbiy koʻrik punktlarining joriy saqlanishini, shu jumladan ularni tozalash va taʼmirlash, zarur jihozlar, havoga chiqarilgan etanol bugʻlarini aniqlovchi va tekshiruv natijalarini qogʻozda aks ettiruvchi maxsus texnik vosita — alkotester, orgtexnika, telefon, internet aloqasi bilan taʼminlash;
tibbiy koʻrik punktlarini ruhan va jismonan yengillashtiradigan (basseyn, sauna va boshqa jismoniy muolaja xonalari) xonalar bilan jihozlash (imkoniyat mavjud boʻlsa);
tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot muassasasi xodimini tibbiy koʻrik punktiga va yana qayta manzilga yetkazish;
xodimlarning tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun oʻz vaqtida yetib kelishini taʼminlash;
mehnat layoqatining pasayishi, yetarli darajada dam olmaganlik alomatlari mavjud boʻlganda reysdan (navbatchilikdan) chetlatilgan xodimni mehnat layoqatini tiklash maqsadida sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil etish;
xodimlarni reysdan (navbatchilikdan) chetlatish holatlari hisobi va tahlilini olib borish;
5. Quyidagilar xodimlarning huquqlari hisoblanadi:
tibbiy koʻrikda mastlik alomatlari aniqlangan hollarda, mastlik darajasini aniqlash boʻyicha tibbiy ekspertizadan oʻtkazish uchun narkologiya dispanseriga borishdan bosh tortish;
reysdan (navbatchilikdan) mastlik alomatlari bilan chetlatilganligidan norozi boʻlsa, chetlatilgan paytdan boshlab ikki soatdan kechiktirmasdan, tibbiy ekspertizadan oʻtish uchun narkologiya dispanseriga borish;
reysda (navbatchilikda) mehnat sharoitlarini yaxshilash boʻyicha ish beruvchiga takliflar kiritish.
6. Quyidagilar xodimlarning majburiyatlari hisoblanadi:
tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun belgilangan vaqtda yetib kelish;
tibbiy koʻrikni oʻtkazish uchun marshrut varagʻi yoki naryad va xizmat guvohnomasini taqdim etish;
tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot muassasasi xodimiga salomatligi holati, dam olish va uyqu vaqti, dori vositalari qabul qilishi toʻgʻrisida haqqoniy maʼlumotlarni yetkazish;
davolovchi shifokor tavsiyalarini bajarish.
7. Quyidagilar tibbiyot muassasalarining huquqlari hisoblanadi:
tibbiy koʻrik hamda muolajalarning sifatli oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida tibbiy koʻrik punktlarini jihozlash yuzasidan ish beruvchiga takliflar kiritish;
boshqa tibbiyot muassasalaridan laboratoriya materiallarining namunalari, klinik tahlillar hamda boshqa zarur maʼlumotlarni kelishuv asosida olish.
8. Quyidagilar tibbiyot muassasalarining majburiyatlari hisoblanadi:
tibbiy koʻriklarni toʻliq va sifatli oʻtkazish;
tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot muassasasi xodimining tibbiy koʻrik punktlaridagi faoliyati yuzasidan uslubiy rahbarlik va nazoratni amalga oshirish;
tibbiy koʻrik punktlari ish jadvalini ish beruvchi bilan kelishilgan holda tasdiqlash.
3-bob. Tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot xodimlarining vazifalari
9. Tibbiy koʻrik jarayonida shifokor-terapevt quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
xodimlarning salomatligi holatini dinamik kuzatish masalalari boʻyicha tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot xodimi bilan doimiy hamkorlik qilish, shu jumladan har bir xodimning asosiy funksional koʻrsatkichlari parametrlarini va koʻrik boʻyicha individual tavsiyalarni belgilash (individual tavsiyalar mazkur Qoidalarning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi Temir yoʻl transporti xodimining reysdan (navbatchilikdan) oldingi tibbiy koʻrik individual kartasida (bundan buyon matnda individual karta deb yuritiladi) qayd etiladi);
xodimlarning psixologik funksiyalarini baholash bilan bogʻliq masalalar boʻyicha ish beruvchining psixologi bilan oʻzaro hamkorlik qilish;
tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot xodimlari tomonidan individual tavsiyalarga asosan tibbiy koʻrikning sifatli oʻtkazilishi hamda tibbiy koʻrikning idoraviy hisob hujjatlari oʻz vaqtida va toʻgʻri yuritilishini nazorat qilish;
tibbiy koʻrik natijalari va xodimlarni reysdan (navbatchilikdan) chetlatish sabablarini tahlil qilish hamda xodimlarni sogʻlomlashtirish va mehnat sharoitlarini yaxshilash boʻyicha takliflar ishlab chiqish.
10. Tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot xodimlari quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, bunda xodimlarda kasalliklar, alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni isteʼmol qilish (mastlik holati) alomatlari, shuningdek tananing charchash ehtimoli hamda psixologik funksiyalar buzilishlari mavjudligini aniqlash;
tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi mutaxassislari va davolovchi shifokorlar tavsiyalarining xodimlar tomonidan bajarilishini nazorat qilish;
reysga (navbatchilikka) qoʻyish boʻyicha tibbiy xulosani rasmiylashtirish;
xodim tibbiy koʻrikdan bosh tortgan hollarda, shuningdek xodimda kasallik, jarohat (shikastlanish), alkogolli ichimliklarni isteʼmol qilish (mastlik holati) alomatlari aniqlanganda, mazkur holatlar toʻgʻrisida ish beruvchini (uning oʻrinbosari yoki masʼul navbatchini) oʻz vaqtida xabardor etish;
mazkur Qoidalarning 2 — 4-ilovalariga muvofiq shakldagi tibbiy koʻrikning idoraviy hisob hujjatlarini rasmiylashtirish.
11. Tibbiyot xodimlari tomonidan tibbiy koʻrikni oʻtkazish davomida xodimlarda psixologik funksiyalar buzilishi aniqlangan hollarda, mazkur tibbiy koʻrik jarayoniga ish beruvchining psixologlari ham jalb etiladi.
4-bob. Tibbiy koʻrikni oʻtkazish va uning natijalarini rasmiylashtirish
12. Xodimlarning tibbiy koʻrigi reys (navbatchilik) amalga oshirilishi vaqtidan koʻpi Bilan bir soat oldin, lokomotiv brigadasi barcha aʼzolari kelganidan hamda marshrut varagʻi yoki naryad va xizmat guvohnomasi tibbiyot xodimiga taqdim etilganidan keyin oʻtkaziladi.
13. Ish beruvchi tomonidan xodimning bir kun davomida bir nechta reysda ishtirok etishi belgilangan holatlarda, ushbu xodim tibbiy koʻrikdan birinchi reysdan oldin bir marotaba oʻtkaziladi.
Bunda, reysga (navbatchilikka) chiqish bekor qilinganda yoki kechiktirilganda tibbiy koʻrikni oʻtkazish vaqti ish beruvchi tomonidan belgilanadi.
14. Tibbiy koʻrikni oʻtkazish vaqtida ushbu Qoidalarda belgilangan tartibda tibbiyot xodimi tomonidan soʻrov, koʻrik, tibbiy tekshiruvlar oʻtkaziladi, shuningdek ish beruvchiga xodimni reysga (navbatchilikka) qoʻyish yoki reysga (navbatchilikka) qoʻyishni rad etish boʻyicha qaror qabul qilishi uchun tavsiyalar beriladi.
15. Tibbiy koʻrik quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
xodimning anamnezi va tibbiy koʻrik maʼlumotlarini yigʻish;
tana haroratini oʻlchash;
gemodinamik parametrlar — arterial qon bosimi koʻrsatkichlari va puls chastotasi, sifat xususiyatlarini oʻlchash hamda baholash;
mavjud usullardan biri yordamida chiqarilgan havoda (nafasda) etanol bugʻlari mavjudligini tekshirish.
16. Tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi tibbiyot xodimi:
a) soʻrov paytida:
bosh, yurak va boshqa ogʻriqlar, nafas qisishi, bosh aylanishi, holsizlik, koʻngil aynishi, quloqlardagi shovqinlar, koʻrish xususiyatining buzilishlari va sogʻliqdagi boshqa shikoyatlar, psixologik funksiyalarning buzilishi holatlari mavjudligini, shuningdek reyslar oraligʻidagi dam olish va uyqu davomiyligini aniqlaydi;
dori vositalariga va shunga oʻxshash ish samaradorligini pasaytiruvchi boshqa omillarga taʼsirchanlikni aniqlaydi;
b) koʻrik paytida:
tashqi koʻrinish va xulq-atvorning adekvatligi, xatti-harakatlar muvofiqligi va qadam tashlashning oʻzgarishlari, yuz ifodasi, emotsional harakatlar, nutq xususiyatlari, koʻzga tashlanadigan teri qoplamasining holati, qashingan, shilingan joylar, kaftlarning sirtida va tirsak qismida inyeksiya izlarining mavjudligi, terining rangsizligi yoki qizarishi, nafasning oʻziga xos xususiyatlari, koʻzning shilliq va oq pardasi holati (giperemiya, sargʻayganligi), koʻz qorachigʻining holati (toraygan yoki kengaygan) va ularning yorugʻlikka nisbatan harakatini baholaydi;
yurak urishida bir daqiqadagi puls chastotasini hisoblaydi va uning sifat koʻrsatkichlarini (uzilishlar, siyraklashish yoki tezlashish mavjudligi) tahlil qiladi;
xodimning har ikkala qoʻlidagi arterial qon bosimini oʻlchaydi hamda pulsning eng yuqori chastotasi va sifat koʻrsatkichlarini uning individual kartasiga qayd etadi;
chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari mavjudligini aniqlaydi;
v) xodim tomonidan sogʻligʻidan qilingan shikoyatlar va (yoki) unda muayyan kasallikning klinik alomatlari mavjudligiga koʻra, qoʻshimcha tadqiqotlarni oʻtkazishda:
xodimning tana haroratini oʻlchaydi;
tomoq koʻrigini oʻtkazadi, limfa tugunlarini, qorinni paypaslab koʻradi, Romberg holatida turgʻunlikni aniqlaydi, barmoq-burun va boshqa koordinatsiya sinovlarini oʻtkazadi.
17. Arterial qon bosimi va puls chastotasining belgilangan individual koʻrsatkichlaridan ogʻishlar aniqlangan hollarda (puls chastotasi bir daqiqada 50 zarbadan kam yoki 85 zarbadan koʻp), birinchi tadqiqot oʻtkazilganidan 10 daqiqa oʻtib, xodimning tinch holatida takroriy tadqiqot (koʻpi bilan ikki marta) oʻtkaziladi.
18. Alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari yoki psixotrop moddalarni isteʼmol qilish alomatlari aniqlanganda, mastlik holatini aniqlash uchun tibbiy koʻrik ish beruvchi tomonidan taklif qilingan narkolog-shifokorlar tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda, hududiy narkologik dispanserlar tomonidan narkolog-shifokorga tashkiliy-uslubiy yordam koʻrsatilishi mumkin.
Chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlarining mavjudligini aniqlash belgilangan tartibda foydalanishga ruxsat etilgan va tekshiruvdan oʻtgan texnik oʻlchov vositalaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.
19. Quyidagi alomatlarning mavjudligi xodimning mastlik holatini aniqlash boʻyicha narkolog-shifokorlar tomonidan tekshiruv oʻtkazishga asos boʻladi:
ogʻiz boʻshligʻidan alkogol hidi kelishi;
bir holatda toʻgʻri tura olmasligi (chayqalib turishi);
nutqning buzilganligi;
qoʻl barmoqlarining qaltirashi;
yuz terisi rangining sezilarli oʻzgarganligi;
arterial qon bosimining koʻtarilishi;
puls chastotasining taxikardiyadan bradikardiyagacha oʻzgarishi;
tomoq giperemiyasi;
inyeksiya izlari;
teri shilinganligi;
koʻz qorachigʻi diametrining oʻzgarishi.
20. Tibbiyot xodimi tomonidan mastlik holatini aniqlash boʻyicha tekshiruv kamida ikki nafar xolislar ishtirokida bayonnoma rasmiylashtirilgan holda amalga oshiriladi.
Birinchi oʻtkazilgan tekshiruv natijalariga koʻra, chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari konsentratsiyasi koʻrsatkichi 0,135 milligramm va undan yuqori boʻlgan hollarda tibbiyot xodimi tomonidan 15 daqiqadan keyin takroriy tekshiruv oʻtkaziladi.
Tibbiyot xodimi tomonidan mastlik holatini aniqlash boʻyicha tekshiruvdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma ikki nusxada rasmiylashtiriladi va tekshiruvni oʻtkazgan tibbiyot xodimi, tekshiruvdan oʻtgan xodim va xolislar imzosi bilan tasdiqlanadi. Bayonnomaning bir nusxasi ish beruvchining masʼul xodimiga beriladi.
Bayonnomani olgan ish beruvchining masʼul xodimi bayonnomaning ikkinchi nusxasiga uning bir nusxasini olganligini tasdiqlovchi imzo qoʻyadi hamda mazkur nusxa tibbiyot muassasasida saqlanadi.
21. Tibbiy koʻrik oʻtkazilayotgan xodimda mastlik alomatlari aniqlanganda, narkologik dispanserning masʼul xodimi tomonidan zudlik bilan ish beruvchiga yoki uning oʻrnini bosuvchi (tungi navbatchiliklarda) navbatchi xodimga va maʼlumot uchun tibbiyot muassasasiga xabar beriladi.
22. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha quyidagi hollarda xodimni reysga (navbatchilikka) qoʻyishga tibbiy xulosa beriladi:
a) oʻtkir va (yoki) surunkali kasalliklar alomatlari aniqlanmaganda;
b) arterial qon bosimi va yurak urishida puls chastotasi gemodinamikasining ruxsat etilgan qiymatlari (oʻlchov vositasining xatosini hisobga olgan holda) qayd etilganda;
v) chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari mavjudligini aniqlash boʻyicha birinchi oʻlchashda manfiy natija qayd etilganda hamda xodimda mastlikning klinik belgilari aniqlanmaganda;
g) chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari mavjudligini aniqlash boʻyicha birinchi oʻlchashda musbat natija, ikkinchi oʻlchashda manfiy natija qayd etilganda hamda xodimda mastlikning klinik belgilari aniqlanmaganda.
Gipertoniya kasalligi mavjud xodimda arterial qon bosimining sistolik koʻrsatkichlari 10 mm simob ustunigacha va diastolik koʻrsatkichlari 5 mm simob ustunigacha koʻtarilishi, kasallikning obyektiv simptomlari mavjud boʻlmaganda, poyezd ishiga, depodagi manyovr ishiga yoki ekipirovkaga qoʻyishni rad etish uchun asos boʻlmaydi.
Xodimning sogʻligʻidan shikoyatlari mavjud boʻlmaganda, uning arterial qon bosimi darajasining shifokor-terapevt tomonidan tavsiya qilingan hamda xodimning individual kartasida koʻrsatilgan oʻrtacha sistolik va diastolik koʻrsatkichlari darajasidan 10 mm simob ustunigacha tushishi, uni reysga (navbatchilikka) qoʻymaslik boʻyicha tibbiy xulosa berishga sabab boʻla olmaydi.
23. Xodim reysga (navbatchilikka) qoʻyilganda, marshrut varagʻiga reysga (navbatchilikka) qoʻyilganlik haqidagi tegishli qaydnoma va tibbiy koʻrik yakunlangan vaqt koʻrsatilgan holda tibbiy koʻrikni oʻtkazgan tibbiyot muassasasining shtampi qoʻyiladi.
24. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha quyidagi holatlar xodimni reysdan (navbatchilikdan) chetlatish toʻgʻrisida tibbiy xulosa berish uchun asos boʻladi:
a) mehnatga layoqatsizlik alomatlari (oʻtkir va/yoki surunkali kasalliklar kuchayishi) mavjud boʻlganda;
b) arterial qon bosimi darajasi va yurak urishidagi puls chastotasi gemodinamikasining xodimning individual kartasida koʻrsatilgan darajadan farq qiladigan koʻrsatkichlari qayd etilganda;
v) gipertoniya kasalligi mavjud xodimda arterial qon bosimi darajasining uning individual kartasida koʻrsatilgan oʻrtacha darajasidan sistolik koʻrsatkichi 10 mm simob ustunidan koʻproqqa va diastolik koʻrsatkichi 5 mm simob ustunidan koʻproqqa koʻtarilishi qayd etilganda;
g) xodimning arterial qon bosimi darajasining normal koʻrsatkichlari qayd etilgan boʻlsa ham, unda kriz simptomlari: bosh ogʻrigʻi, bosh aylanishi, quloqlarda, boshdagi shovqin, koʻngil aynishi, qayt qilish, qoʻl-oyoqlarning uvishishi, yurak urishida uzilishlar, yuz terisining qizarishi yoki rangsizligi alomatlari mavjud boʻlganda;
d) xodimning sogʻligʻidan shikoyatlari mavjud boʻlmagan taqdirda ham, arterial qon bosimining sistolik va diastolik koʻrsatkichlari xodimning individual kartasida koʻrsatilgan oʻrtacha darajadan 10 mm simob ustunidan ortiqroq tushishi qayd etilganda;
e) xodimning sogʻligʻidan shikoyatlari mavjud boʻlganda yoki koʻrik paytida obyektiv oʻzgarishlar aniqlangan holatlarda, arterial qon bosimining sistolik va diastolik koʻrsatkichlari xodimning individual kartasida koʻrsatilgan oʻrtacha darajadan 5 mm simob ustunigacha va undan ortiqroq tushishi qayd etilganda;
j) xodimning tinch yotgan holatida uning yurak urishidagi puls chastotasi besh daqiqalik interval bilan kamida ikki marta oʻlchanganda, bir daqiqada 50 zarbadan kam yoki 85 zarbadan koʻproq puls chastotasi qayd etilganda, shuningdek aritmiyaning har qanday holatida;
z) chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari oʻlchovining ikkita manfiy natijasi qayd etilgan boʻlishidan qatʼi nazar, mastlikning klinik alomatlari mavjud boʻlganda;
i) mastlikning klinik alomatlari mavjud boʻlishi yoki boʻlmasligidan qatʼi nazar, chiqarilayotgan havo (nafas) tarkibida etanol bugʻlari oʻlchovining ikkita musbat natijasi qayd etilganda;
y) yetarli dam olmaganlik (smenalar oraligʻidagi vaqt 12 soatdan kam yoki uyqu vaqti 7 soatdan kam boʻlgan) holatlari, shuningdek organizm charchashi, psixologik funksiyalarning buzilishi holatlari va mehnat layoqatini pasaytiruvchi omillar aniqlanganda.
25. Tibbiyot xodimi tomonidan xodimga reysdan (navbatchilikdan) chetlatish toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa berilganda, marshrut varagʻiga “ruxsat etilmadi” deb koʻrsatilgan qizil shtamp hamda tibbiy koʻrik yakunlangan vaqt koʻrsatilgan holda tibbiy koʻrikni oʻtkazgan tibbiyot muassasasining shtampi qoʻyiladi.
Xodimni reysga (navbatchilikka) qoʻymaslik boʻyicha tibbiy xulosa berilganligi toʻgʻrisida tibbiy koʻrikni oʻtkazuvchi xodim tomonidan zudlik bilan ish beruvchiga va kun oxirida tibbiyot muassasasiga xabar beriladi.
Bunda, ish beruvchi tomonidan tibbiy xulosa asosida, ish beruvchining qarori bilan reysdan (navbatchilikdan) chetlatilgan xodim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Qoidalarning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi Temir yoʻl transporti xodimining reysdan (navbatchilikdan) chetlatish holatlarini qayd etish daftariga yozib qoʻyiladi.
26. Tibbiy koʻrik vaqtida xodimda shikastlanish yoki oʻtkir kasallik (surunkali kasallikning kuchayishi) alomatlari (arterial qon bosimining koʻtarilishi, gipertonik kriz simptomlar, oʻtkir infeksion kasalliklar, ogʻriq sindromi, hushdan ketish, tana haroratining 37°S dan yuqoriroq koʻtarilishi, oʻzini yomon his qilayotganligi haqida shikoyat, umumiy holsizlik, bosh va tish ogʻriqlari, oʻtkir konyunktivit, quloq qismida, koʻkrak qafasida va qorinda ogʻriqlar va salomatlik holatining boshqa buzilishlari) aniqlanganda shifokor-terapevt yoki boshqa (aniqlangan kasallik ixtisosligi boʻyicha) mutaxassis qabuliga davolanishi uchun tibbiyot xodimi tomonidan yoʻllanma beriladi.
5-bob. Yakuniy qoida
27. Mazkur Qoidalar talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalariga 1-ILOVA
Reysdan (navbatchilikdan) oldingi tibbiy koʻrikdan oʻtishi shart boʻlgan, ish faoliyati poyezdlar harakat xavfsizligi, manyovr ishlari va temir yoʻl tashishlari bilan bogʻliq boʻlgan xodimlar
T/r Kasblar nomi 1. Drezina haydovchisi 2. Temiryoʻl — qurilish mashinalari mashinisti 3. Motovoz mashinisti 4. Teplovoz mashinisti 5. Elektropoyezd mashinisti 6. Gazoturbovoz mashinisti 7. Avtomotrisa mashinisti 8. Dizel-poyezd mashinisti 9. Temir yoʻlda yuradigan kran mashinisti 10. Elektrovoz mashinisti 11. Parovoz mashinisti 12. Drezina haydovchisi yordamchisi 13. Avtomotrisa haydovchisi yordamchisi 14. Dizel-poyezd mashinisti yordamchisi 15. Gazoturbovoz mashinisti yordamchisi 16. Temir yoʻl — qurilish mashinalari mashinisti yordamchisi 17. Motovoz mashinisti yordamchisi 18. Temir yoʻlda yuradigan kran mashinisti yordamchisi 19. Parovoz mashinisti yordamchisi 20. Teplovoz mashinisti yordamchisi 21. Elektropoyezd mashinisti yordamchisi 22. Elektrovoz mashinisti yordamchisi 23. Parovozlar oʻt qalovchilari (kochegar) 24. Yoʻlovchi vagonlar kuzatuvchilari (styuardlar) 25. Yoʻlovchi vagonlar qoʻriqchilari 26. Poyezdlar dispetcherlari 27. Yoʻriqchi-mashinistlar 28. Yoʻlovchi poyezdlar boshliqlari 29. Katta dispetcher 30. Tortuv dispetcherlari 31. Yoʻnalish navbatchilari 32. Metropoliten poyezd dispetcherlari 33. Metropoliten elektropoyezd mashinistlari, drezina va motovoz haydovchilari
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalariga 2-ILOVA
Namuna NU-3 shakl _________________________ Tashxisni qayd qilish joyi _________________________ _________________________ _________________________________ tashkilot nomi _______________________________ tarkibiy boʻlinma ______________________________________ 20___ yil Temir yoʻl transporti xodimining reysdan (navbatchilikdan) oldingi tibbiy koʻrigi INDIVIDUAL KARTASI F.I.O. _______________________________________________________________________ Tugʻilgan yili_________________________________________________________________ Kasbi ________________________________________________________________________ Lokomotiv turi _______________________________________________________________ Dispanser hisobi boʻyicha tashxis _______________________________________________ Sana Shifokor-terapevtning reysga (navbatchilikka) qoʻyish boʻyicha individual tavsiyalari Imzo 1 2 3
Orqa tomoni Namuna Temir yoʻl transporti xodimining reysdan (navbatchilikdan) oldingi tibbiy koʻrik individual kartasining ilovasi Tibbiy koʻrik oʻtkazilgan vaqt va sana Shikoyatlar Reys (smena)lar oraligʻida dam olish/ uyqu davomiyligi Koʻrik maʼlumotlari Reysga (navbatchilikka) qoʻyish yoki undan chetlatish haqida qaydlar Imzo chiqarilayotgan havodagi etanol bugʻlarini indikatsiya qilish asboblarining koʻrsatkichlari puls chastotasi (zarba/ daqiqa) arterial qon bosimi (mm.sim.us.) tana harorati (gradus S da) kasallik yoki mehnat layoqati pasayganligining boshqa alomatlari koʻrikdan oʻtkazilgan xodim tibbiyot xodimi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalariga 3-ILOVA
NU-4 shakl Temir yoʻl transporti xodimlarining reysdan (navbatchilikdan) oldingi tibbiy koʻrik hisobini yuritish QAYDNOMASI Tibbiy koʻrik maʼlumotlari Tibbiy koʻriklar oʻtkazilgan sanalar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Tibbiy koʻrikdan oʻtkazildi: jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha) Shu jumladan gripp, shamollash boʻyicha — jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha) Koʻtarilgan qon bosimi — jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha) Toʻliq dam olmagan − jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha) Alkogol isteʼmol qilganlik alomatlari — jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha) Boshqa sabablar bilan − jami: shundan: ___________________________________________________________________ (temir yoʻl transporti xodimlari kasblari boʻyicha)
Temir yoʻl transporti xodimlarining tibbiy koʻrigini tashkil etish va oʻtkazish qoidalariga 4-ILOVA
NU-5 shakl ____________________________________ (vazirlik, idora tashkilot) Temir yoʻl transporti xodimining reysdan (navbatchilikdan) chetlatish holatlarini qayd etish DAFTARI Boshlangan “____” _____________ 20__ y. Tugagan “____” _________ _ ___ 20__ y. T/r Chetlatish vaqti va sanasi F.I.O. Temir yoʻl transporti xodimi Tugʻilgan yili Chetlatish sababi Chetlatilgandan keyin koʻrilgan choralar Mehnatga layoqatsizlik varaqasi berilgan Kasalxonaga yotqizilgan Dispanser hisobiga olingan Boshqa choralar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Sogʻliqni saqlash vaziri B. MUSAYEV
Transport vaziri I. MAXKAMOV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV
Toshkent sh.,
2022-yil 31-avgust,
Toshkent sh.,
2022-yil 31-avgust,
2022-yil 9-avgust
2022-yil 17-avgust
19-son
15-son
МИНИСТЕРСТВА ЗДРАВООХРАНЕНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН МИНИСТЕРСТВА ТРАНСПОРТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Постановление
Об утверждении Правил по организации и проведению медицинских осмотров работников железнодорожного транспорта
В соответствии со статьей 16 Закона Республики Узбекистан «О железнодорожном транспорте» Министерство здравоохранения и Министерство транспорта Республики Узбекистан постановляют:
1. Утвердить Правила по организации и проведению медицинских осмотров работников железнодорожного транспорта согласно приложению * .
2. Признать утратившим силу постановление Министерства здравоохранения и Государственной инспекции Республики Узбекистан по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок от 4 июля 2005 года №№ 3 и 1/6-7-12 «Об утверждении Правил по организации и проведению предрейсовых медицинских осмотров работников локомотивных бригад» (рег. № 1498 от 21 июля 2005 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2005 г., № 28-29, ст. 221).
3. Настоящее постановление согласовано с Министерством занятости и трудовых отношений и Торгово-промышленной палатой Республики Узбекистан.
4. Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.
Согласовано:
Министр здравоохранения Б. МУСАЕВ
Министр транспорта И. МАХКАМОВ
Председатель Торгово-промышленной палаты Узбекистана Д. ВАХАБОВ
Министр занятости и трудовых отношений Н. ХУСАНОВ
г. Ташкент,
31 августа 2022 г.,
г. Ташкент,
31 августа 2022 г.,
2022 года 9 августа
2022 года 17 августа
№ 19
№ 15