📅 2022-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактабларининг (кейинги ўринларда — Дзюдо мактаблари)нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим муассасаларида камида спорт тайёргарлиги бошланғич тайёргарлик босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ўқувчиларни танлов асосида дзюдо мактабида ўқишни давом эттириши учун танлаб олиш;
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш;
спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитлар яратиш.
2. Қуйидагилар:
Дзюдо мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 1-иловага мувофиқ;
Дзюдо мактаблари ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;
Дзюдо мактаблари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар дзюдо мактаблари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
Дзюдо мактаблари ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва дзюдо мактабининг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказиладиган вақтда бўш бўлган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади;
Дзюдо мактабларига дзюдо бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади;
Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши Дзюдо мактабларида ташкил этилади;
Дзюдо мактаблари ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади, шу жумладан юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Дзюдо мактабларига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Дзюдо мактабларида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
5. Дзюдо мактабларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни Спорт вазирлигининг тегишли ҳудудий спорт бошқармалари билан келишган ҳолда халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.
6. Спорт вазирлиги Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда:
а) Дзюдо мактабларининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари тақвим режасини белгиланган муддатларда тасдиқлаш;
Дзюдо мактаблари ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифатини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
б) Дзюдо мактаблари учун тегишли молия йилида ажратилган маблағлар доирасида:
Дзюдо мактаблари ўқув-машқ жараёнида дзюдо ривожланган хорижий мамлакатларнинг юқори малакали кадрлари ҳамда илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланиш;
тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг дзюдо бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этиш;
ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Дзюдо мактабларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги:
а) уч ой муддатда Дзюдо мактабларининг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
б) 2023/2024 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Наманган кўчаси, 40-уй манзилида жойлашган Урганч дзюдо спорт маҳорати мактабининг сузиш ҳавзаси бино-иншоотлари Хоразм вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказиб берилишини таъминласин.
Бунда, мазкур сузиш ҳавзасидан Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаби ўқувчилари Хоразм вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг машғулотларига халақит қилмаган ҳолда бепул шуғулланади.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 580-сон қарорига 1-ИЛОВА
Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали
Т/р Лавозимлар номланиши Штатлар сони 1. Директор 1 2. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 1 3. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 4. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 5. Хўжалик мудири 1 6. Психолог (спорт писхологи) 1 7. Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари 1 8. Кутубхоначи 0,5 9. Врач 1 10. Тиббиёт ҳамшираси 1 11. Бош бухгалтер 1 12. Ғазначи (кассир) 0,5 13. Котиб — иш юритувчи 1 14. Бош ошпаз 1 15. Ошпаз 2 16. Ошхона ишчиси 2 17. Омбор мудири 1 18. Хўжалик бекаси 0,5 19. Кир ювувчи 1
Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалига ИЛОВА
Дзюдо спорт маҳорати мактаби бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш нормативлари
1. Дзюдо спорт маҳорати мактабларида (бундан буён матнда — дзюдо мактаблари) тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, дзюдо мактабларининг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
2. Таълим муассасасининг ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун жиҳозланган физика, кимё ўқув-лаборатория хоналари мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.
3. Таълим муассасасининг ҳар 2500 кв. м супуриладиган майдони учун — 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Бироқ таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
4. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун — 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун — 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Таълим муассасасининг ижарага берилган майдони бундан мустасно.
5. Таълим муассасасини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бинолар учун алоҳида 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
6. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
а) электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (виключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;
б) чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
в) таълим муассасасида 0,5 бирлик миқдорида дурадгор лавозими киритилади.
г) таълим муассасаси балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.
7. Таълим муассасаси биноларининг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклари, зинапоялари, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв. м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
8. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим муассасасида иситиш мавсумида (беш ой) ўт ёқувчи лавозими:
а) локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан;
б) алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;
в) иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун — 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
9. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган таълим муассасаларида 1,0 бирликдан сувни кимёвий усулда тозаловчи (дезинфектор) лавозими киритилади.
10. Таълим муассасаси балансидаги спорт жиҳозлари ва анжомларига хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш учун таълим муассасасидаги ҳар 200 дона спорт қуроллари учун 1,0 бирлик ҳисобидан созловчи киритилади.
11. Таълим муассасаси балансидаги ҳар 3000 кв.м табиий ёки сунъий қопламали очиқ спорт майдончаларига хизмат кўрсатиш (стадиондаги чим ўтларини ўстириш, дренаж устаси) ва таъмирлаш устаси 1,0 бирлик ишчи лавозими киритилади.
12. Таълим муассасасининг ўқув дастурида назарда тутилган спортнинг синхрон сузиш, бадиий ва спорт гимнастикаси, акробатика, трамполин, спорт рақси турлари учун асосий тренердан ташқари 1,0 бирлик хореограф, 1,0 бирлик мусиқий оператор-аккомпаниатор лавозимлари киритилади.
13. Таълим муассасаси балансида 5000 м.кв дан зиёд майдонга эга бўлган сув спорти бино ва иншоотлари мавжуд бўлса, 1,0 бирлик бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича муҳандис лавозими киритилади ҳамда техника хавфсизлиги бўйича масъул ҳисобланади.
14. Штат жадвалини тузишда таълим муассасасининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 580-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари
Т/р Анжомлар номи Ўлчов бирлиги 1 ўқувчи-спортчи учун норматив Фойдаланиш муддати * I. Яшаш учун анжомлар 1. Тўшак дона 1 5 йил 2. Пахтали одеял дона 1 3 йил 3. Жунли одеял дона 1 3 йил 4. Ёстиқ дона 1 3 йил 5. Ёпинғич дона 1 5 йил 6. Сочиқ дона 2 1 йил 7. Ёстиқ жилд дона 2 1 йил 8. Чойшаб дона 2 1 йил 9. Кўрпа жилд дона 2 1 йил 10. Кийим шкафи дона 1 5 йил 11. Жавонча дона 1 5 йил 12. Каравот дона 1 5 йил 13. Стол дона 1 5 йил 14. Стул дона 1 5 йил 15. Каравотолди гиламчаси дона 1 3 йил 16. Графин ва стакан тўплам 1 3 йил II. Спорт экипировкаси ва формали кийим-бош 17. Кимоно дона 2 1 йил 18. Белбоғ дона 2 1 йил 19. Спорт майкаси дона 2 1 йил 20. Спорт шортлари дона 2 1 йил 21. Машқ қилиш учун спорт костюми тўплам 1 2 йил 22. Вазнни камайтириш костюми тўплам 1 2 йил 23. Спорт пойабзали жуфт 1 1 йил 24. Шиппак жуфт 1 1 йил 25. Спорт сумкаси дона 1 3 йил 26. Тиззабанд жуфт 1 1 йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 580-сон қарорига 3-ИЛОВА
Спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси
Т/р Маҳсулотлар номи Грамм (брутто) 1. Буғдой нони, 1-нав 600 2. Буғдой уни, 1-нав 30 3. Ёрма, макарон маҳсулотлари 160 4. Қанд-шакар 100 5. Асал 30 6. Қандолатчилик маҳсулотлари 120 7. Сариёғ 80 8. Ўсимлик ёғи 30 9. Сут-қатиқ 600 10. Қаймоқ 50 11. Творог 100 12. Пишлоқ 50 13. Гўшт, парранда гўшти 410 14. Колбаса маҳсулотлари 70 15. Балиқ 100 16. Тухум (дона) 2 17. Картошка 500 18. Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси 700 19. Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар 800 20. Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак — 5 гр, баргак 50 21. Чой 3 22. Какао 5 23. Йодланган туз 10 24. Хамиртуруш 1 25. Минерал сув 500 26. Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти 3 Оқсиллар 231,8 Ёғлар 228,8 Углеводлар 957,9 Калорияси 6693,8
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 октябрь,
580-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Dzyudo sport turini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-iyundagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablarining (keyingi oʻrinlarda — Dzyudo maktablari)ning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport-taʼlim muassasalarida kamida sport tayyorgarligi boshlangʻich tayyorgarlik bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan hamda sport bilan shugʻullanishga iqtidori boʻlgan oʻquvchilarni tanlov asosida dzyudo maktabida oʻqishni davom ettirishi uchun tanlab olish;
respublika va xalqaro musobaqalarda qatnashish uchun sport zaxirasini terma jamoalar tarkibiga tayyorlash;
oʻquvchilarning respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etishi uchun zarur boʻlgan mahorati va koʻnikmalari chuqur rivojlantirilishini taʼminlash;
sport zaxirasini sifatli tayyorlash uchun zarur tashkiliy, oʻquv-metodik, psixologik-pedagogik, mediko-biologik va moddiy-texnik shart-sharoitlar yaratish.
2. Quyidagilar:
Dzyudo maktablari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvali 1-ilovaga muvofiq;
Dzyudo maktablari oʻquvchi-sportchilari uchun zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash normativlari 2-ilovaga muvofiq;
Dzyudo maktablari oʻquvchilari uchun sutkalik oziq-ovqat normasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar dzyudo maktablari faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Davlat budjeti mablagʻlari;
Dzyudo maktablari oʻquvchilarini tekin (imtiyozli) ovqatlantirish xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovi;
faoliyat ixtisosligi boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan va dzyudo maktabining ustavidagi vazifalarga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkaziladigan vaqtda boʻsh boʻlgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushgan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Dzyudo maktablari oʻquvchilarining umumiy kontingenti oʻquvchilarning vazn toifalari va sinflarini hisobga olgan holda 210 nafardan koʻp boʻlmagan oʻquvchidan iborat etib shakllantiriladi;
Dzyudo maktablariga dzyudo boʻyicha belgilangan sinov imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab har yili 5-sinfga qabul qilinadi;
2022/2023 oʻquv yiliga qadar Dzyudo maktablarida boshqa sport turlari boʻyicha tahsil olayotgan oʻquvchilar ushbu maktablarni toʻliq tamomlagunga qadar oʻqitilishi taʼminlanadi;
Dzyudo maktablari oʻquvchilarining umumtaʼlim fanlaridan taʼlim olishi Dzyudo maktablarida tashkil etiladi;
Dzyudo maktablari oʻz faoliyatini Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiradi, shu jumladan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi;
Dzyudo maktablariga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish umumiy kontingentdan kelib chiqqan holda yil davomida Sport vazirligi hamda Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi;
Dzyudo maktablarida oʻquv-mashq jarayonining davomiyligi va davriyligi sport musobaqalari taqvimi va oʻquvchi-sportchilarning har bir guruhi uchun yakka tartibda sport tayyorgarligi davrlari hisobga olingan holda Sport vazirligi tomonidan belgilanadi.
5. Dzyudo maktablariga belgilangan tartibda tasdiqlanadigan sport maktabi sport tadbirlarining taqvim rejasi hamda ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida oʻquvchi-sportchilar va trenerlarni Sport vazirligining tegishli hududiy sport boshqarmalari bilan kelishgan holda xalqaro musobaqalarda va xorijda oʻtkaziladigan oʻquv-mashq yigʻinlarida qatnashish uchun yuborish huquqi berilsin.
6. Sport vazirligi Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi bilan birgalikda:
a) Dzyudo maktablarining turli darajadagi musobaqalar va oʻquv-mashq yigʻinlari sport tadbirlari taqvim rejasini belgilangan muddatlarda tasdiqlash;
Dzyudo maktablari oʻquvchi-sportchilari tayyorgarligining sifatini muntazam ravishda monitoring qilib borish va zarur hollarda tayyorgarlik jarayoniga tegishli oʻzgartirishlar kiritish;
b) Dzyudo maktablari uchun tegishli moliya yilida ajratilgan mablagʻlar doirasida:
Dzyudo maktablari oʻquv-mashq jarayonida dzyudo rivojlangan xorijiy mamlakatlarning yuqori malakali kadrlari hamda ilmiy-metodik salohiyatidan unumli foydalanish;
trenerlar tarkibi va oʻquvchi-sportchilarning dzyudo boʻyicha yetakchi xorijiy markazlar va maktablarda stajirovkadan oʻtishini tizimli asosda tashkil etish;
oʻquv-mashq jarayonini zarur darajada tashkil etish maqsadida Dzyudo maktablarini malakali mutaxassislar bilan toʻldirish, oʻquv xonalarini zarur oʻquv-metodik adabiyotlar bilan jihozlash choralarini koʻrsin.
7. Sportni rivojlantirish vazirligi:
a) uch oy muddatda Dzyudo maktablarining ustavini tasdiqlasin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
b) 2023/2024 oʻquv yiliga qadar Dzyudo maktablarini zamonaviy pedagogik texnologiyalarni egallagan malakali pedagog kadrlar hamda trenerlar bilan toʻldirish yuzasidan zarur choralarni koʻrsin;
v) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Sportni rivojlantirish vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi bir oy muddatda Xorazm viloyati, Urganch shahri, Namangan koʻchasi, 40-uy manzilida joylashgan Urganch dzyudo sport mahorati maktabining suzish havzasi bino-inshootlari Xorazm viloyati Suv sport turlariga ixtisoslashtirilgan sport maktabiga operativ boshqarish huquqi asosida oʻtkazib berilishini taʼminlasin.
Bunda, mazkur suzish havzasidan Urganch dzyudo sport mahorati maktabi oʻquvchilari Xorazm viloyati Suv sport turlariga ixtisoslashtirilgan sport maktabining mashgʻulotlariga xalaqit qilmagan holda bepul shugʻullanadi.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 580-son qaroriga 1-ILOVA
Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvali
T/r Lavozimlar nomlanishi Shtatlar soni 1. Direktor 1 2. Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 3. Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 4. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 5. Xoʻjalik mudiri 1 6. Psixolog (sport pisxologi) 1 7. Harbiy chaqiriqqacha tayyorgarlik rahbari 1 8. Kutubxonachi 0,5 9. Vrach 1 10. Tibbiyot hamshirasi 1 11. Bosh buxgalter 1 12. Gʻaznachi (kassir) 0,5 13. Kotib — ish yurituvchi 1 14. Bosh oshpaz 1 15. Oshpaz 2 16. Oshxona ishchisi 2 17. Ombor mudiri 1 18. Xoʻjalik bekasi 0,5 19. Kir yuvuvchi 1
Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvaliga ILOVA
Dzyudo sport mahorati maktabi boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlari uchun alohida lavozimlarni kiritish normativlari
1. Dzyudo sport mahorati maktablarida (bundan buyon matnda — dzyudo maktablari) tarbiyachi lavozimi dam olish va bayram kunlarida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda, dzyudo maktablarining oʻquvchilar turar joyida yashovchi har 25 nafar oʻquvchiga 1,0 birlik hisobidan kiritiladi.
2. Taʼlim muassasasining oʻquv rejasida oʻquv-laboratoriya amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishi koʻzda tutilgan hamda amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish uchun jihozlangan fizika, kimyo oʻquv-laboratoriya xonalari mavjud boʻlsa, 1,0 birlik laborant lavozimi kiritiladi.
3. Taʼlim muassasasining har 2500 kv. m supuriladigan maydoni uchun — 1,0 birlik hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi. Biroq taʼlim muassasasida 0,5 birlikdan kam boʻlmagan miqdorda hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi.
4. Taʼlim muassasasining mevali bogʻ, gulzor va koʻkalamzorlashtirilgan 0,5 ga dan 2,0 ga gacha maydoni uchun — 1,0 birlik, keyingi har 2,0 ga maydon uchun — 1,0 birlik bogʻbon lavozimi kiritiladi. Taʼlim muassasasining ijaraga berilgan maydoni bundan mustasno.
5. Taʼlim muassasasini kecha-kunduz qoʻriqlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda 3,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi. Bunda taʼlim muassasasi hududidan tashqarida joylashgan binolar uchun alohida 3,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi.
6. Bino, inshootlar va jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi:
a) elektromontyor lavozimi 700 tagacha yoritish nuqtalari (viklyuchatel, rozetka va korobka) (taʼlim muassasasi balansida boʻlgan koʻcha yoritish nuqtalari ham hisoblanadi) uchun — 0,5 birlik, yoritish nuqtalari 700 dan ortiq boʻlsa, 1,0 birlik;
b) chilangar (santexnik) lavozimi — suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2800 kv.m maydon uchun — 1,0 birlik (biroq, taʼlim muassasasida 2,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda);
v) taʼlim muassasasida 0,5 birlik miqdorida duradgor lavozimi kiritiladi.
g) taʼlim muassasasi balansidagi binolarning ekspluatatsiya ishlari ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilganda, inshootlar va jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi ishchilar lavozimlari kiritilmaydi.
7. Taʼlim muassasasi binolarining ichki qismi, shu jumladan xizmat xonalari, yoʻlaklari, zinapoyalari, faollar zali va sport zal hamda oʻquv-auditoriya (yotoqxonaning oʻquvchilar yotadigan xonalari bundan mustasno) maydonini tozalovchi farrosh lavozimi har 700 kv. m tozalash maydoni uchun — 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda kiritiladi.
8. Uy-joy kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan taʼlim muassasasida isitish mavsumida (besh oy) oʻt yoquvchi lavozimi:
a) lokal isitish tizimida koʻmir, torf, mazut va hokazolar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 2,0 birlikdan, tabiiy gaz yoqilgʻisi bilan ishlaydigan har bir qozonxonalarda (qozonxona hajmidan qatʼi nazar) har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birlikdan;
b) alohida kichik qozonlar bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa — 1,0 birlikdan, 6 va undan ortiq boʻlsa, 2,0 birlikdan;
v) isitish pechlari orqali isitiladigan muassasalarda har 10 dona pech uchun — 1,0 birlikdan va keyingi har 5 — 9 dona pech uchun qoʻshimcha 0,5 birlikdan (lekin muassasa uchun 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda) kiritiladi.
9. Yopiq va ochiq suv havzasi hamda basseynlari mavjud boʻlgan taʼlim muassasalarida 1,0 birlikdan suvni kimyoviy usulda tozalovchi (dezinfektor) lavozimi kiritiladi.
10. Taʼlim muassasasi balansidagi sport jihozlari va anjomlariga xizmat koʻrsatish hamda taʼmirlash uchun taʼlim muassasasidagi har 200 dona sport qurollari uchun 1,0 birlik hisobidan sozlovchi kiritiladi.
11. Taʼlim muassasasi balansidagi har 3000 kv.m tabiiy yoki sunʼiy qoplamali ochiq sport maydonchalariga xizmat koʻrsatish (stadiondagi chim oʻtlarini oʻstirish, drenaj ustasi) va taʼmirlash ustasi 1,0 birlik ishchi lavozimi kiritiladi.
12. Taʼlim muassasasining oʻquv dasturida nazarda tutilgan sportning sinxron suzish, badiiy va sport gimnastikasi, akrobatika, trampolin, sport raqsi turlari uchun asosiy trenerdan tashqari 1,0 birlik xoreograf, 1,0 birlik musiqiy operator-akkompaniator lavozimlari kiritiladi.
13. Taʼlim muassasasi balansida 5000 m.kv dan ziyod maydonga ega boʻlgan suv sporti bino va inshootlari mavjud boʻlsa, 1,0 birlik bino va inshootlardan foydalanish boʻyicha muhandis lavozimi kiritiladi hamda texnika xavfsizligi boʻyicha masʼul hisoblanadi.
14. Shtat jadvalini tuzishda taʼlim muassasasining yilning 1-yanvar holatidagi roʻyxatda mavjud boʻlgan oʻquvchilar soni hisobga olinadi va u oʻquvchilar soni oʻzgarishi bilan yilning 1-sentabr holatiga qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 580-son qaroriga 2-ILOVA
Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari oʻquvchi-sportchilari uchun zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash normativlari
T/r Anjomlar nomi Oʻlchov birligi 1 oʻquvchi-sportchi uchun normativ Foydalanish muddati * I. Yashash uchun anjomlar 1. Toʻshak dona 1 5 yil 2. Paxtali odeyal dona 1 3 yil 3. Junli odeyal dona 1 3 yil 4. Yostiq dona 1 3 yil 5. Yopingʻich dona 1 5 yil 6. Sochiq dona 2 1 yil 7. Yostiq jild dona 2 1 yil 8. Choyshab dona 2 1 yil 9. Koʻrpa jild dona 2 1 yil 10. Kiyim shkafi dona 1 5 yil 11. Javoncha dona 1 5 yil 12. Karavot dona 1 5 yil 13. Stol dona 1 5 yil 14. Stul dona 1 5 yil 15. Karavotoldi gilamchasi dona 1 3 yil 16. Grafin va stakan toʻplam 1 3 yil II. Sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh 17. Kimono dona 2 1 yil 18. Belbogʻ dona 2 1 yil 19. Sport maykasi dona 2 1 yil 20. Sport shortlari dona 2 1 yil 21. Mashq qilish uchun sport kostumi toʻplam 1 2 yil 22. Vaznni kamaytirish kostumi toʻplam 1 2 yil 23. Sport poyabzali juft 1 1 yil 24. Shippak juft 1 1 yil 25. Sport sumkasi dona 1 3 yil 26. Tizzaband juft 1 1 yil
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 580-son qaroriga 3-ILOVA
Sport vazirligi tizimiga kiruvchi Denov va Urganch dzyudo sport mahorati maktablari oʻquvchilari uchun sutkalik oziq-ovqat normasi
T/r Mahsulotlar nomi Gramm (brutto) 1. Bugʻdoy noni, 1-nav 600 2. Bugʻdoy uni, 1-nav 30 3. Yorma, makaron mahsulotlari 160 4. Qand-shakar 100 5. Asal 30 6. Qandolatchilik mahsulotlari 120 7. Sariyogʻ 80 8. Oʻsimlik yogʻi 30 9. Sut-qatiq 600 10. Qaymoq 50 11. Tvorog 100 12. Pishloq 50 13. Goʻsht, parranda goʻshti 410 14. Kolbasa mahsulotlari 70 15. Baliq 100 16. Tuxum (dona) 2 17. Kartoshka 500 18. Sabzavotlar, shu jumladan, pomidor pastasi 700 19. Meva-rezavorlar, sharbatlar, vitaminli ichimliklar 800 20. Quruq mevalar, shu jumladan, naʼmatak — 5 gr, bargak 50 21. Choy 3 22. Kakao 5 23. Yodlangan tuz 10 24. Xamirturush 1 25. Mineral suv 500 26. Bugʻdoy maysalari kukuni mahsuloti 3 Oqsillar 231,8 Yogʻlar 228,8 Uglevodlar 957,9 Kaloriyasi 6693,8
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 6-oktabr,
580-son