UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«Йўл харитаси»

Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон дзюдо академияси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон дзюдо академияси биносини қуриш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон дзюдо академияси Спорт вазирлиги тизимига кирувчи дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон дзюдо академиясининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

дзюдо бўйича миллий терма жамоалар (катталар, ёшлар, ўсмирлар ёш тоифалари спортчилари, шунингдек спорт фахрийлари) аъзоларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини ўрганиш;

дзюдо бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда уларга амалий ва илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;

дзюдо бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

дзюдо бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

4. Ўзбекистон дзюдо академиясига 1 та енгил ва 1 та микроавтобус хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.

Ўзбекистон дзюдо федерациясига Ўзбекистон дзюдо академияси учун автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни федерация маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширишни таъминлаш тавсия этилсин.

5. Спорт вазирлиги Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси учун Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида қурилиб, фойдаланишга топшириладиган бино ва иншоотларнинг бир қисмига Спорт вазирлигининг Яккакураш спорт турларини ривожлантириш республика марказини текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш чораларини кўрсин.

6. Спортни ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 октябргача Япония, Хитой, Корея, Россия, Беларусь, Германия, Австралия ва бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон дзюдо академиясини талаб даражасида замонавий анжомлар, жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ташқи ишлар вазирлиги Спорт вазирлигининг виза талабномаларига биноан, Ўзбекистон дзюдо академиясига жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини консуллик йиғимларини ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда визалар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

8. Ички ишлар вазирлиги Спорт вазирлиги буюртманомасига кўра академияга жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилишини) ҳамда Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси фаолияти ташкил этилишининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, дзюдо ва парадзюдо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар ва мақолалар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцняларни ёритиб борсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 571-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон дзюдо академияси тузилмаси

Директор Спорт ишлари ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ўқув спорт бўлими 3 Молия-режа ва иқтисодиёт бўлими 3 Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими 2 Ишлар бошқарувчиси * 1 Халқаро алоқалар бўлими 2 Кадрлар бўйича мутахассис 1 Матбуот котиби 1 Бош юрисконсульт 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 571-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизмлари Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Бажариш учун масъуллар 1. Ўзбекистон дзюдо академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш. 1. Академия уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Академия уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2022 йил октябрь Маблағ ажратиш талаб қилмайди Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. 1. Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. 2023 йил июль Маблағ ажратиш талаб қилмайди Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) 3. Академияни юқори малакали раҳбар кадрлар билан таъминлаш. Юқори малакали тренерлар ва мутахассисларни ишга қабул қилиш чораларини кўриш. 2023 йил август Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) 4. Академияни бино ва иншоотлар билан таъминлаш. 1. Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига асосан Япониянинг «Кодокан» кўп функцияли, замонавий ва универсал дзюдо маркази намунаси бўйича янги бино қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов), Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Махмудов) 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш. 2022 йил декабрь 3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш. 2023-2024 йиллар давомида 5. Академиянинг ётоқхона ва ошхона биносини қуриш. 1. Ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2022 йил ноябрь Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш. 2022 йил декабрь 3. Бинони фойдаланишга топшириш. 2023-2024 йиллар давомида 6. Академиянинг спорт заллари ва майдонларини қуриш. 1. Спорт залларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2022 йил ноябрь Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш. 2022 йил декабрь 3. Бинони фойдаланишга топшириш. 2023-2024 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 6 октябрь,

571-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2022 й., 09/22/571/0904-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“Yoʻl xaritasi”

Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Dzyudo sport turini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-iyundagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi binosini qurish va uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki, Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi Sport vazirligi tizimiga kiruvchi dzyudo, shu jumladan paradzyudo boʻyicha professional, yuqori malakali sportchilar, trenerlar, trener-seleksionerlar, hakamlar va boshqa mutaxassislarni xalqaro talablar asosida tayyorlashga koʻmaklashadigan muassasa hisoblanadi.

3. Quyidagilar Oʻzbekiston dzyudo akademiyasining qoʻshimcha vazifalari etib belgilansin:

dzyudo boʻyicha milliy terma jamoalar (kattalar, yoshlar, oʻsmirlar yosh toifalari sportchilari, shuningdek sport faxriylari) aʼzolarining jismoniy rivojlanishi, jismoniy tayyorgarligi, funksional holati, texnik-taktik va psixologik tayyorgarligini oʻrganish;

dzyudo boʻyicha milliy terma jamoalarni xalqaro musobaqalarga tayyorlashda ularga amaliy va ilmiy-metodik jihatdan koʻmaklashish;

dzyudo boʻyicha ilgʻor tajribalarni oʻrganish va mamlakatimizda joriy etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, xorijiy mamlakatlarning yetakchi muassasalari bilan xalqaro aloqalarni rivojlantirish;

dzyudo boʻyicha ilmiy-uslubiy tavsiyanomalar, oʻquv-qoʻllanmalar, darsliklarni nashrga tayyorlash va chop etish.

4. Oʻzbekiston dzyudo akademiyasiga 1 ta yengil va 1 ta mikroavtobus xizmat avtotransport vositalarini saqlash uchun limit ajratilsin.

Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasiga Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi uchun avtotransport vositalarini sotib olish va saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni federatsiya mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari hisobidan amalga oshirishni taʼminlash tavsiya etilsin.

5. Sport vazirligi Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi bilan birgalikda Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi uchun Toshkent shahri, Shayxontoxur tumani, Abdulla Qodiriy koʻchasi, 7b-uy manzilida qurilib, foydalanishga topshiriladigan bino va inshootlarning bir qismiga Sport vazirligining Yakkakurash sport turlarini rivojlantirish respublika markazini tekin foydalanish huquqi bilan joylashtirish choralarini koʻrsin.

6. Sportni rivojlantirish vazirligi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi bilan birgalikda 2023-yil 1-oktabrgacha Yaponiya, Xitoy, Koreya, Rossiya, Belarus, Germaniya, Avstraliya va boshqa davlatlar tajribasidan kelib chiqib, Oʻzbekiston dzyudo akademiyasini talab darajasida zamonaviy anjomlar, jihozlar va uskunalar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

7. Tashqi ishlar vazirligi Sport vazirligining viza talabnomalariga binoan, Oʻzbekiston dzyudo akademiyasiga jalb etiladigan xorijlik professor-oʻqituvchilar, olimlar va maʼmuriy xodimlarga, shuningdek, ularning oila aʼzolariga kirish vizalarini konsullik yigʻimlarini va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirmasdan, zarur hollarda vizalar Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

8. Ichki ishlar vazirligi Sport vazirligi buyurtmanomasiga koʻra akademiyaga jalb etiladigan xorijlik professor-oʻqituvchilar va maʼmuriy xodimlarga, shuningdek, ularning oila aʼzolariga belgilangan tartibda koʻp martalik vizalar rasmiylashtirilishi (muddati uzaytirilishini) hamda Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi va uning muddati uzaytirilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi faoliyati tashkil etilishining mazmun-mohiyati va amaliy ahamiyatini yoritishga oid teleradiodasturlar, dzyudo va paradzyudo boʻyicha sportchilar, trenerlar, trener-seleksionerlar, hakamlarning kasbiy mahorati va malakasini oshirish faoliyati haqida maxsus koʻrsatuvlar va maqolalar tayyorlasin, oʻtkaziladigan brifing va press-konferensnyalarni yoritib borsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 571-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi tuzilmasi

Direktor Sport ishlari va xalqaro aloqalar boʻyicha direktor oʻrinbosari Moliya-iqtisod va xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari Oʻquv sport boʻlimi 3 Moliya-reja va iqtisodiyot boʻlimi 3 Oʻquv jarayonini metodik taʼminlash boʻlimi 2 Ishlar boshqaruvchisi * 1 Xalqaro aloqalar boʻlimi 2 Kadrlar boʻyicha mutaxassis 1 Matbuot kotibi 1 Bosh yuriskonsult 1

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-oktabrdagi 571-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi faoliyatini samarali tashkil qilish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmlari Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Bajarish uchun masʼullar 1. Oʻzbekiston dzyudo akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni tayyorlash. 1. Akademiya ustavini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Akademiya ustavini oʻrnatilgan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2022-yil oktabr Mablagʻ ajratish talab qilmaydi Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Akademiyaning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasini tuzish, tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish. 1. Akademiyaning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasi loyihalarini ishlab chiqish. 2. Shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish. 2023-yil iyul Mablagʻ ajratish talab qilmaydi Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Moliya vazirligi (J. Abruyev), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov) 3. Akademiyani yuqori malakali rahbar kadrlar bilan taʼminlash. Yuqori malakali trenerlar va mutaxassislarni ishga qabul qilish choralarini koʻrish. 2023-yil avgust Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov) 4. Akademiyani bino va inshootlar bilan taʼminlash. 1. Shaharsozlik norma va qoidalariga asosan Yaponiyaning “Kodokan” koʻp funksiyali, zamonaviy va universal dzyudo markazi namunasi boʻyicha yangi bino qurish loyihasini ishlab chiqish. 2022-yil noyabr Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov), Qurilish vazirligi (D. Adilov), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov), Toshkent shahar hokimligi (Sh. Maxmudov) 2. Loyiha-smeta hujjatlariga ekspertiza xulosalari olish. 2022-yil dekabr 3. Loyiha-smeta hujjatlari asosida qurilish ishlarini amalga oshirish. 2023-2024-yillar davomida 5. Akademiyaning yotoqxona va oshxona binosini qurish. 1. Yotoqxona va oshxona binolarini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2022-yil noyabr Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev), Qurilish vazirligi (D. Adilov), Moliya vazirligi (J. Abruyev), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov) 2. Loyiha-smeta hujjatlariga ekspertiza xulosalari olish. 2022-yil dekabr 3. Binoni foydalanishga topshirish. 2023-2024-yillar davomida 6. Akademiyaning sport zallari va maydonlarini qurish. 1. Sport zallarini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2022-yil noyabr Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi mablagʻlari hamda jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Sportni rivojlantirish vazirligi (Sh. Maxmudov), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev), Qurilish vazirligi (D. Adilov), Moliya vazirligi (J. Abruyev), Oʻzbekiston dzyudo federatsiyasi (A. Kamilov) 2. Loyiha-smeta hujjatlariga ekspertiza xulosalari olish. 2022-yil dekabr 3. Binoni foydalanishga topshirish. 2023-2024-yillar davomida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 6-oktabr,

571-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.10.2022-y., 09/22/571/0904-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son )

lex.uz