UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 7-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 7 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари (кейинги ўринларда — ходимлар)нинг ҳар уч йилда камида бир марта малакасини ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиалларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ташкил этиладиган малака ошириш курсларида амалга оширилади;

малака ошириш курсида ўқитиш муддати 12 соатни ташкил этади;

ходимларнинг маълумотлари базаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан шакллантирилади ҳамда юритилади;

ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини оширишнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

малака ошириш курсларида ўқитиладиган ходимларнинг рўйхатини ҳамда малака ошириш курси тингловчиларининг ўқув гуруҳини шакллантириш;

ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил қилиш;

ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат расмийлаштириш;

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тўғрисидаги давлат таълим талабларини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

5. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ходимларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти ва Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 октябрдаги 582-сон қарорига ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда — мурожаатлар) билан иш олиб борувчи ходимларни (кейинги ўринларда — мурожаатлар билан ишловчи ходимлар) ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Бунда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишловчи ходимлар деганда, келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида давлат ташкилотларида ташкил этилган бўлим, бўлинма ёки гуруҳларнинг раҳбарлари ва ходимлари тушунилади.

2. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишдан мақсад ходимларнинг мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда мурожаатлар билан иш юритишни ташкил этишдаги назарий ва амалий билимлари, касбий маҳорат ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мунтазам янгилаб боришдан иборат.

3. Қуйидагилар мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари тўғрисида аниқ тушунчаларни шакллантириш;

мурожаатлар билан иш олиб боришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш ва касбий тайёргарликнинг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш;

фаолиятда мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш.

4. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиалларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — таълим муассасаси) тўлов-шартнома асосида ташкил этилади.

5. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади.

6. Давлат ташкилотлари раҳбарлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларининг ўз вақтида малакасини оширишлари учун масъул ҳисобланади.

7. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

2-боб. Малака ошириш курсини ташкил этиш тартиби

8. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

9. Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади.

Ўқув юкламасининг умумий ҳажми мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашни ташкил этишга қаратилган фаолият йўналишларига мувофиқ тақсимланади.

10. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини оширишнинг ўқув дастури давлат ташкилотларида мурожаатлар бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигининг таҳлили натижаларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан тегишли экспертизадан ўтказилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таълим муассасаси томонидан тасдиқланади.

11. Малака ошириш курсларида ўқиш вақти ва муддати таълим муассасаси билан келишилган ҳолда тайёрланадиган ҳамда тегишлилиги бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан 2-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган тингловчиларнинг малака ошириш курсларидан ўтиш вақти, шакли ва йўналиши кўрсатилган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.

12. Буюртмачи ташкилотлар томонидан тақсимот-режалар ярим йил учун тузилади ва ҳар йили июнь ва декабрь ойининг 15 санасига қадар тасдиқланади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ўзи танлаган таълим муассасаларидан бирига етказилади.

Тақсимот-режаларда ходимнинг малака ошириш курсларидан ўтиш шакли кўрсатилади.

13. Буюртмачи ташкилотлар тақсимот-режаларга асосан ўқиши белгиланган ходимларини малака ошириш курсларида қатнашишларини таъминлайди.

14. Малака ошириш курсига тингловчиларни қабул қилиш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Таълим муассасаси тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ёки қатнашмаганлиги ҳақида давлат ташкилотларига хабар беради.

Малака ошириш курсларида узрли сабабларга кўра қатнашмаган тингловчиларга навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.

15. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни ўқув курсининг дастури асосида таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича олиб борилади.

16. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш;

ходимларнинг иш жойида ўқитиш;

масофавий таълим орқали ўқитиш.

17. Иш жойида ўқитиш таълим муассасаси томонидан мутахассисларни жалб этиш орқали тингловчини ишдан ажратмаган ҳолда иш жойининг ўзида ўқитишдан иборат.

Малака оширишнинг мазкур шакли бўйича ўқув жараёни давлат ташкилотлари томонидан гуруҳларнинг шакллантирилишини инобатга олган ҳолда тингловчилар сони камида ўн нафар бўлган гуруҳлар учун ташкил этилади.

18. Масофавий таълим онлайн ва офлайн тарзда амалга оширилади.

19. Онлайн шаклдаги масофадан ўқитиш тингловчи ва профессор-ўқитувчилар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналарида реал вақт режимида амалга оширилади.

Офлайн шаклдаги масофадан ўқитиш таълим муассасасида ишга туширилган махсус масофавий таълим платформаси орқали амалга оширилади.

Ходимларнинг масофавий таълим олиш учун белгиланган ўқиш жойларига етиб келиши, шунингдек, масофавий таълим платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ўқув жараёнларида иштирок этиши давлат ташкилотлари томонидан таъминланади.

20. Масофавий таълим давомида тингловчилар курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлигига амал қилиши, шунингдек, таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.

21. Масофавий таълим шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти ва таълим жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда йўналтириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан бириктириладиган педагог маслаҳатчи томонидан амалга оширилади.

22. Тингловчилар билан доимий алоқа боғлаш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш ва тингловчилар билимларини баҳолаш педагог маслаҳатчининг вазифаларига киради. Педагог маслаҳатчи якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилишини холисона баҳоланиши учун жавоб беради.

Педагог маслаҳатчи билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, педагог маслаҳатчи билан алоқа сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин.

23. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

24. Масофавий таълим курслари бўйича синов имтиҳони (суҳбат) офлайн шаклда тест топшириқларини бажариш ёки онлайн шаклда реал вақт режимида ташкил этилиши мумкин.

Синов имтиҳони (суҳбат)ни қабул қилиш шакли таълим муассасаси раҳбарининг буйруғида кўрсатилади.

25. Малака ошириш курсларида ўқиган тингловчиларга ўқув курсининг номи ва ҳажми кўрсатилган ҳолда, малака ошириш курсларини якунлаганлик учун белгиланган намунадаги сертификат расмийлаштирилади.

Синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Тингловчи узрли сабабларга кўра синов имтиҳонида қатнашмаган ҳолларда таълим муассасаси раҳбари томонидан синов имтиҳони (суҳбат)ни топширишга рухсат берилиши мумкин.

26. Синов имтиҳони натижаларидан норози бўлган тингловчи натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида таълим муассасаси раҳбари номига апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

27. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан беш нафар аъзодан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига, қоида тариқасида, таълим муассасаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тингловчи натижаларидан норози бўлган синов имтиҳонида иштирок этмаган педагог ходимлар киритилади. Апелляция комиссиясига бошқа ташкилотлардан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Апелляция комиссияси фаолияти унинг ишида аъзолардан учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

28. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланади. Апелляция комиссияси таркибига синов имтиҳони комиссияси таркибидан аъзо киритилмайди.

29. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан шикоят берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятини кўриб чиқишда апелляция комиссияси синов имтиҳони билан боғлиқ материалларни ҳар томонлама ўрганади.

30. Тингловчилар апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этишга ҳақли.

Тингловчининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

қўйилган балларни ўзгартириш.

Тингловчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

31. Малака ошириш курсига қабул қилинган тингловчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинади.

32. Таълим муассасаси:

малака ошириш фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик қилади;

малака оширишнинг ўқув дастурини ишлаб чиқади ва мунтазам янгиланишини таъминлайди;

малака ошириш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш чораларини кўради;

малака ошириш тизимига таълимнинг замонавий шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилади.

33. Давлат ташкилотлари:

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш қамровининг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилганлиги учун масъул ҳисобланади;

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини оширишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради;

таълим муассасасига статистик, ахборот-таҳлилий материалларни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти умумлашмалари ва материалларини тақдим этади, ахборот-ресурс базасини ривожлантиришга кўмаклашади.

3-боб. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби

34. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базаси тегишли равишда Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) томонидан шакллантирилади ҳамда юритилади.

35. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

36. Вазирликда мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида эса ҳудудий маълумотлар базаси юритилади.

37. Маълумотлар базалари давлат тилида, электрон шаклда юритилади ҳамда малака ошириш курслари давомида, жумладан унинг даврийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади.

38. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, республика даражасидаги давлат ташкилотлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари тўғрисидаги ахборотни Вазирликка, вилоят даражасидаги давлат ташкилотлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари тўғрисидаги ахборотни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва туман даражасидаги давлат ташкилотлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари тўғрисидаги ахборотни туман (шаҳар) адлия бўлимларига тақдим этади.

39. Давлат ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15-санасига қадар базадаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 20-санасига қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Вазирликка электрон шаклда тақдим этади.

40. Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.

Ҳудудий адлия органи ўзгаришлар бўйича маълумотларни улар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда Вазирликка тақдим этиши шарт.

41. Таълим муассасаси мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотни ҳар чоракда, тегишли чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка электрон шаклда тақдим этади.

42. Тақдим этилган маълумотлар Вазирликка келиб тушгандан сўнг, улар икки иш куни ичида маълумотлар йиғма базасига жойлаштирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.

4-боб. Якуний қоидалар

43. Ушбу Низом талабларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими томонидан амалга оширилади.

44. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш

Босқич Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари I. Малака ошириш курсини ташкил этиш тартиби 1-босқич Давлат бошқаруви академияси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 1. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини оширишнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқади. 1. Ўқув курси бошланишидан камида 2 ой олдин. 2. Ўқув дастурини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди. 2. Ўқув курси бошланишидан камида 1 ой олдин. 2-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари 1. Малака ошириш курсларида ўқитиладиган ходимларнинг рўйхатини шакллантиради. 1. Ҳар йили 1 июнь ва 10 декабрь. 2. Ходимларини малака ошириш курсларида ўқитиш бўйича ҳар ярим йиллик тақсимот-режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 3. Тақсимот-режаларини Давлат бошқаруви академияси ёки Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига юборади. 2-3. Ҳар йили 15 июнь ва 15 декабрь. 4. Малака ошириш учун тегишли шартномаларни расмийлаштиради. 4. Ўқув курси бошланишидан 5 иш куни олдин 5. Ходимларни ўқув курсларида ўқитиш масалалари бўйича масъул ходимни таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилишини ташкил қилади. 5. Доимий равишда 3-босқич Давлат бошқаруви академияси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 1. Буйруқ асосида малака ошириш курси тингловчиларининг ўқув гуруҳини шакллантиради. 2. Ҳар бир ўқув гуруҳига педагог-маслаҳатчини бириктиради. Ўқув курси бошланишидан 1 иш куни олдин 4-босқич Давлат бошқаруви академияси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 1. Ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатлар асосида малака ошириш курсларини ташкил қилади. 1. Тақсимот-режада белгиланган муддатда 2. Давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқитиш жараёнлари мониторинг (ички ва ташқи) қилиб борилади. 2. Мунтазам, ўқув жараёни давомида 5-босқич Давлат бошқаруви академияси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 1. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини ташкил қилади. 1. Уқув курслари якунида 2. Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги (электрон) сертификат расмийлаштиради. 2. Синов имтиҳони топширилган куннинг ўзида II. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари 1. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар тўғрисидаги маълумотни республика даражасидаги давлат ташкилотлари Адлия вазирлигига, вилоят даражасидаги давлат ташкилотлари ҳудудий (вилоят) адлия органларига, туман даражасидаги давлат ташкилотлари туман (шаҳар) адлия бўлимларига тақдим этади. 1. Тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар Туман (шаҳар) адлия бўлимлари 2. Маълумотлар базасидаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошк?нт шаҳар адлия бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади. 2. Тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари 3. Ҳудудий маълумотлар базасидаги маълумотларни Адлия вазирлигига электрон шаклда тақдим этади. 3. Тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 20-санасига қадар 2-босқич Давлат бошқаруви академияси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Малака оширишдан ўтган давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигига электрон шаклда тақдим этади. Ҳар чоракда, тегишли чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар 3-босқич Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари 1. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантиради ҳамда юритади. 1. Тақдим қилинган маълумотлар келиб тушгандан сўнг 2 иш куни ичида. 2. Давлат ташкилотларидан мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади. 2. Заруратга кўра

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

________________________да 20_ _ _ йилнинг ___ ярим йиллигида ___________________ жисмоний ва юридик (таълим муассасаси номи) (буюртмачи давлат органи ёки ташкилоти номи) шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимларининг малака ошириш курсларида ўқитиш бўйича гуруҳларнинг Т АҚСИМОТ-РЕЖАСИ Давлат органи ёки ташкилот номи Ўқитиш даври Ўқиш шакли Марказий аппарат Идоравий мансуб ташкилотлар Қорақалпоғистон Республикаси Андижон Бухоро Жиззах Наманган Навоий Самарқанд Сирдарё Сурхондарё Тошкент вилояти Тошкент шаҳри Фарғона Хоразм Қашқадарё Жами 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари ҳақида

Т/р Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Тамомлаган таълим муассасаси ва вақти Лавозими (иш жойи кўрсатилган ҳолда) Иш жойи манзили ва ходимининг электрон почтаси Хизмат ва уяли телефон рақами Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақти Шундан эгаллаб турган лавозимидаги иш стажи (7-устундан) Таълим муассасасида малакасини оширган вақти (сертификатнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ....

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширишдан ўтган давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлари ҳақида

Т/р Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Иш жойи Лавозими Малака оширган вақти Малака оширганлиги тўғрисида берилган сертификатнинг вақти, серияси ва рақами 1. 2. 3. ....

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 7 октябрь,

582-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2022 й., 09/22/582/0905-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 33-moddasiga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari (keyingi oʻrinlarda — xodimlar)ning har uch yilda kamida bir marta malakasini oshirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

xodimlarning malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning filiallarida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida tashkil etiladigan malaka oshirish kurslarida amalga oshiriladi;

malaka oshirish kursida oʻqitish muddati 12 soatni tashkil etadi;

xodimlarning maʼlumotlari bazasi Adliya vazirligi va hududiy adliya organlari tomonidan shakllantiriladi hamda yuritiladi;

xodimlarning malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar ularni malaka oshirishga yuborgan tashkilotning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirishning oʻquv dasturlarini ishlab chiqish;

malaka oshirish kurslarida oʻqitiladigan xodimlarning roʻyxatini hamda malaka oshirish kursi tinglovchilarining oʻquv guruhini shakllantirish;

oʻquv dasturi va boshqa oʻquv-metodik hujjatlarni tasdiqlash hamda malaka oshirish kurslarini tashkil qilish;

oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan mavzular boʻyicha sinov imtihonlarini oʻtkazish hamda oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan tinglovchilarga belgilangan namunadagi sertifikat rasmiylashtirish;

murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari bazasini shakllantirish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish toʻgʻrisidagi davlat taʼlim talablarini ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlasin.

5. Vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar, tuman (shahar)lar hokimliklari:

ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq xodimlarning malakasini oshirish ishlarini tashkil etish boʻyicha zarur choralarni koʻrsin;

oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyati va Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻlimiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-oktabrdagi 582-son qaroriga ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — davlat tashkilotlari) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari (keyingi oʻrinlarda — murojaatlar) bilan ish olib boruvchi xodimlarni (keyingi oʻrinlarda — murojaatlar bilan ishlovchi xodimlar) oʻqitish va ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi.

Bunda, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlovchi xodimlar deganda, kelib tushgan murojaatlarni qabul qilish, roʻyxatga olish va koʻrib chiqish uchun yuborish, shuningdek, murojaatlarning hisobini yuritish va koʻrib chiqilishini nazorat qilish maqsadida davlat tashkilotlarida tashkil etilgan boʻlim, boʻlinma yoki guruhlarning rahbarlari va xodimlari tushuniladi.

2. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarni oʻqitish va ularning malakasini oshirishdan maqsad xodimlarning murojaatlarni qabul qilish, roʻyxatga olish, koʻrib chiqish hamda murojaatlar bilan ish yuritishni tashkil etishdagi nazariy va amaliy bilimlari, kasbiy mahorat va koʻnikmalarini shakllantirish hamda muntazam yangilab borishdan iborat.

3. Quyidagilar murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning malakasini oshirish va oʻqitishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

murojaatlarni koʻrib chiqish sohasidagi davlat siyosatining maqsad va vazifalari toʻgʻrisida aniq tushunchalarni shakllantirish;

murojaatlar bilan ish olib borishning tashkiliy-huquqiy masalalari boʻyicha tahliliy koʻnikmalarni shakllantirish va kasbiy tayyorgarlikning bajariladigan vazifalar va funksiyalarga muvofiqligini taʼminlash;

faoliyatda murojaatlar bilan ishlash sohasidagi vaziyatni tizimli nazorat qilish va monitoring olib borish koʻnikmalarini oʻrgatish.

4. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning filiallarida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasasi) toʻlov-shartnoma asosida tashkil etiladi.

5. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirish har uch yilda kamida bir marta amalga oshiriladi.

6. Davlat tashkilotlari rahbarlari murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarining oʻz vaqtida malakasini oshirishlari uchun masʼul hisoblanadi.

7. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar ularni malaka oshirishga yuborgan tashkilotning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

2-bob. Malaka oshirish kursini tashkil etish tartibi

8. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirish kurslarini tashkil etish hamda ularning maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga binoan amalga oshiriladi.

9. Malaka oshirish kursida oʻqitish vaqti 12 soatni tashkil etadi.

Oʻquv yuklamasining umumiy hajmi murojaatlarni qabul qilish, roʻyxatga olish va koʻrib chiqish, shuningdek, murojaatlar bilan ishlashni tashkil etishga qaratilgan faoliyat yoʻnalishlariga muvofiq taqsimlanadi.

10. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirishning oʻquv dasturi davlat tashkilotlarida murojaatlar boʻyicha olib borilayotgan ishlar samaradorligining tahlili natijalarini inobatga olgan holda taʼlim muassasasi tomonidan ishlab chiqiladi.

Oʻquv dasturi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasidan tegishli ekspertizadan oʻtkazilib, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda taʼlim muassasasi tomonidan tasdiqlanadi.

11. Malaka oshirish kurslarida oʻqish vaqti va muddati taʼlim muassasasi bilan kelishilgan holda tayyorlanadigan hamda tegishliligi boʻyicha buyurtmachi tashkilotlar tomonidan 2-ilovaga muvofiq shaklda tasdiqlanadigan tinglovchilarning malaka oshirish kurslaridan oʻtish vaqti, shakli va yoʻnalishi koʻrsatilgan taqsimot-rejalarga muvofiq belgilanadi.

12. Buyurtmachi tashkilotlar tomonidan taqsimot-rejalar yarim yil uchun tuziladi va har yili iyun va dekabr oyining 15 sanasiga qadar tasdiqlanadi hamda mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan oʻzi tanlagan taʼlim muassasalaridan biriga yetkaziladi.

Taqsimot-rejalarda xodimning malaka oshirish kurslaridan oʻtish shakli koʻrsatiladi.

13. Buyurtmachi tashkilotlar taqsimot-rejalarga asosan oʻqishi belgilangan xodimlarini malaka oshirish kurslarida qatnashishlarini taʼminlaydi.

14. Malaka oshirish kursiga tinglovchilarni qabul qilish taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Taʼlim muassasasi tinglovchilarning malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmaganligi yoki qatnashmaganligi haqida davlat tashkilotlariga xabar beradi.

Malaka oshirish kurslarida uzrli sabablarga koʻra qatnashmagan tinglovchilarga navbatdagi malaka oshirish kurslarida oʻqishga ruxsat beriladi.

15. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni oʻquv kursining dasturi asosida taʼlim muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanadigan mashgʻulotlar jadvali boʻyicha olib boriladi.

16. Malaka oshirish quyidagi shakllarda amalga oshirilishi mumkin:

taʼlim muassasasi va uning filiallarida oʻqitish;

xodimlarning ish joyida oʻqitish;

masofaviy taʼlim orqali oʻqitish.

17. Ish joyida oʻqitish taʼlim muassasasi tomonidan mutaxassislarni jalb etish orqali tinglovchini ishdan ajratmagan holda ish joyining oʻzida oʻqitishdan iborat.

Malaka oshirishning mazkur shakli boʻyicha oʻquv jarayoni davlat tashkilotlari tomonidan guruhlarning shakllantirilishini inobatga olgan holda tinglovchilar soni kamida oʻn nafar boʻlgan guruhlar uchun tashkil etiladi.

18. Masofaviy taʼlim onlayn va oflayn tarzda amalga oshiriladi.

19. Onlayn shakldagi masofadan oʻqitish tinglovchi va professor-oʻqituvchilar oʻrtasida oʻzaro aloqani taʼminlash uchun maxsus jihozlangan oʻquv xonalarida real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

Oflayn shakldagi masofadan oʻqitish taʼlim muassasasida ishga tushirilgan maxsus masofaviy taʼlim platformasi orqali amalga oshiriladi.

Xodimlarning masofaviy taʼlim olish uchun belgilangan oʻqish joylariga yetib kelishi, shuningdek, masofaviy taʼlim platformasi orqali roʻyxatdan oʻtib, oʻquv jarayonlarida ishtirok etishi davlat tashkilotlari tomonidan taʼminlanadi.

20. Masofaviy taʼlim davomida tinglovchilar kurslarni tashkil etish va oʻtkazish rejasiga, oʻqish davomiyligiga amal qilishi, shuningdek, taʼlim jarayonida shaxsan oʻzi ishtirok etishi talab etiladi.

21. Masofaviy taʼlim shakli boʻyicha oʻqitish jarayonida tinglovchilar faoliyati va taʼlim jarayonini muvofiqlashtirish hamda yoʻnaltirish taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan biriktiriladigan pedagog maslahatchi tomonidan amalga oshiriladi.

22. Tinglovchilar bilan doimiy aloqa bogʻlash, tinglovchilarga zarur metodik yordam berish va tinglovchilar bilimlarini baholash pedagog maslahatchining vazifalariga kiradi. Pedagog maslahatchi yakka tartibdagi topshiriqning tinglovchi tomonidan bajarilishini xolisona baholanishi uchun javob beradi.

Pedagog maslahatchi bilan aloqa elektron pochta, telefon va boshqa elektron aloqa vositalari yordamida amalga oshiriladi. Shuningdek, pedagog maslahatchi bilan aloqa sessiyalar (bevosita yuzma-yuz muloqot) tarzida ham amalga oshirilishi mumkin.

23. Malaka oshirish kurslari oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan mavzular (modullar) boʻyicha sinov imtihonini topshirish bilan yakunlanadi.

24. Masofaviy taʼlim kurslari boʻyicha sinov imtihoni (suhbat) oflayn shaklda test topshiriqlarini bajarish yoki onlayn shaklda real vaqt rejimida tashkil etilishi mumkin.

Sinov imtihoni (suhbat)ni qabul qilish shakli taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻida koʻrsatiladi.

25. Malaka oshirish kurslarida oʻqigan tinglovchilarga oʻquv kursining nomi va hajmi koʻrsatilgan holda, malaka oshirish kurslarini yakunlaganlik uchun belgilangan namunadagi sertifikat rasmiylashtiriladi.

Sinov imtihonini topshirmagan (suhbatdan oʻtmagan) tinglovchiga sertifikat berilmaydi. Bu holda tinglovchiga malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

Tinglovchi uzrli sabablarga koʻra sinov imtihonida qatnashmagan hollarda taʼlim muassasasi rahbari tomonidan sinov imtihoni (suhbat)ni topshirishga ruxsat berilishi mumkin.

26. Sinov imtihoni natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchi natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida taʼlim muassasasi rahbari nomiga apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilish huquqiga ega.

27. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan besh nafar aʼzodan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga, qoida tariqasida, taʼlim muassasasi rahbarining birinchi oʻrinbosari, boʻlim boshliqlari, shuningdek, tinglovchi natijalaridan norozi boʻlgan sinov imtihonida ishtirok etmagan pedagog xodimlar kiritiladi. Apellyatsiya komissiyasiga boshqa tashkilotlardan ham mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi faoliyati uning ishida aʼzolardan uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va unda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

28. Apellyatsiya komissiyasining ish tartibi apellyatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi qarorda belgilanadi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga sinov imtihoni komissiyasi tarkibidan aʼzo kiritilmaydi.

29. Apellyatsiya shikoyati apellyatsiya komissiyasi tomonidan shikoyat berilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi sinov imtihoni bilan bogʻliq materiallarni har tomonlama oʻrganadi.

30. Tinglovchilar apellyatsiya komissiyasi tomonidan shikoyati koʻrib chiqilishi jarayonida ishtirok etishga haqli.

Tinglovchining apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish;

qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish.

Tinglovchining apellyatsiya shikoyatini koʻrishda uning ilgari olgan balini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

31. Malaka oshirish kursiga qabul qilingan tinglovchilarning oʻrtacha oylik ish haqi oʻqish davrida asosiy ish joyi boʻyicha saqlab qolinadi.

32. Taʼlim muassasasi:

malaka oshirish faoliyatiga oʻquv-metodik rahbarlik qiladi;

malaka oshirishning oʻquv dasturini ishlab chiqadi va muntazam yangilanishini taʼminlaydi;

malaka oshirish mexanizmlari va usullarini takomillashtirish choralarini koʻradi;

malaka oshirish tizimiga taʼlimning zamonaviy shakl va usullarini, axborot-kommunikatsiya va innovatsion texnologiyalarni joriy qiladi.

33. Davlat tashkilotlari:

murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish qamrovining toʻliqligi va oʻz vaqtida amalga oshirilganligi uchun masʼul hisoblanadi;

murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirishlari uchun zarur shart-sharoitlarni yaratib beradi;

taʼlim muassasasiga statistik, axborot-tahliliy materiallarni, huquqni qoʻllash amaliyoti umumlashmalari va materiallarini taqdim etadi, axborot-resurs bazasini rivojlantirishga koʻmaklashadi.

3-bob. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi

34. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari bazasi tegishli ravishda Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar, Toshkent shahar adliya boshqarmalari hamda tuman (shahar) adliya boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlari) tomonidan shakllantiriladi hamda yuritiladi.

35. Vazirlik va hududiy adliya organlari murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar faoliyatini muvofiqlashtirish maqsadida davlat tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan tashqari, ulardan murojaatlar bilan ishlash faoliyatiga doir boshqa tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.

36. Vazirlikda murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari yigʻma bazasi, hududiy adliya organlarida esa hududiy maʼlumotlar bazasi yuritiladi.

37. Maʼlumotlar bazalari davlat tilida, elektron shaklda yuritiladi hamda malaka oshirish kurslari davomida, jumladan uning davriyligi va uzluksizligini taʼminlash maqsadida foydalaniladi.

38. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, shuningdek, respublika darajasidagi davlat tashkilotlari murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari toʻgʻrisidagi axborotni Vazirlikka, viloyat darajasidagi davlat tashkilotlari murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari toʻgʻrisidagi axborotni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalariga hamda tuman (shahar) hokimliklari va tuman darajasidagi davlat tashkilotlari murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari toʻgʻrisidagi axborotni tuman (shahar) adliya boʻlimlariga taqdim etadi.

39. Davlat tashkilotlari tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 10-sanasiga qadar tegishli adliya organiga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotlarni yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi.

Tuman (shahar) adliya boʻlimlari tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 15-sanasiga qadar bazadagi maʼlumotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalariga elektron shaklda taqdim etadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 20-sanasiga qadar hududiy bazadagi maʼlumotlarni Vazirlikka elektron shaklda taqdim etadi.

40. Taqdim etilgan maʼlumotlar yil davomida oʻzgargan taqdirda, davlat tashkilotlari oʻn kun muddatda tegishli maʼlumotni adliya organiga yuborishi lozim.

Hududiy adliya organi oʻzgarishlar boʻyicha maʼlumotlarni ular taqdim etilgandan soʻng besh kun muddatda Vazirlikka taqdim etishi shart.

41. Taʼlim muassasasi mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotni har chorakda, tegishli chorak yakunlangandan soʻng, keyingi oyning 5-sanasiga qadar Vazirlikka elektron shaklda taqdim etadi.

42. Taqdim etilgan maʼlumotlar Vazirlikka kelib tushgandan soʻng, ular ikki ish kuni ichida maʼlumotlar yigʻma bazasiga joylashtiriladi va muntazam ravishda yangilab boriladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

43. Ushbu Nizom talablarini vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan bajarilishini muvofiqlashtirish Vazirlar Mahkamasi apparatining Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.

44. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

45. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish kurslarini tashkil etish

Bosqich Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari I. Malaka oshirish kursini tashkil etish tartibi 1-bosqich Davlat boshqaruvi akademiyasi, Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti 1. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar malakasini oshirishning oʻquv dasturlarini ishlab chiqadi. 1. Oʻquv kursi boshlanishidan kamida 2 oy oldin. 2. Oʻquv dasturini Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlaydi. 2. Oʻquv kursi boshlanishidan kamida 1 oy oldin. 2-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari 1. Malaka oshirish kurslarida oʻqitiladigan xodimlarning roʻyxatini shakllantiradi. 1. Har yili 1-iyun va 10-dekabr. 2. Xodimlarini malaka oshirish kurslarida oʻqitish boʻyicha har yarim yillik taqsimot-rejalarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi. 3. Taqsimot-rejalarini Davlat boshqaruvi akademiyasi yoki Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutiga yuboradi. 2-3. Har yili 15-iyun va 15-dekabr. 4. Malaka oshirish uchun tegishli shartnomalarni rasmiylashtiradi. 4. Oʻquv kursi boshlanishidan 5 ish kuni oldin 5. Xodimlarni oʻquv kurslarida oʻqitish masalalari boʻyicha masʼul xodimni taʼlim muassasasi bilan hamkorlik qilishini tashkil qiladi. 5. Doimiy ravishda 3-bosqich Davlat boshqaruvi akademiyasi, Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti 1. Buyruq asosida malaka oshirish kursi tinglovchilarining oʻquv guruhini shakllantiradi. 2. Har bir oʻquv guruhiga pedagog-maslahatchini biriktiradi. Oʻquv kursi boshlanishidan 1 ish kuni oldin 4-bosqich Davlat boshqaruvi akademiyasi, Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti 1. Oʻquv dasturi va boshqa oʻquv-metodik hujjatlar asosida malaka oshirish kurslarini tashkil qiladi. 1. Taqsimot-rejada belgilangan muddatda 2. Davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda malaka oshirish boʻyicha oʻqitish jarayonlari monitoring (ichki va tashqi) qilib boriladi. 2. Muntazam, oʻquv jarayoni davomida 5-bosqich Davlat boshqaruvi akademiyasi, Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti 1. Malaka oshirish kurslari oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan mavzular (modullar) boʻyicha sinov imtihonini tashkil qiladi. 1. Uquv kurslari yakunida 2. Oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan tinglovchilarga belgilangan namunadagi (elektron) sertifikat rasmiylashtiradi. 2. Sinov imtihoni topshirilgan kunning oʻzida II. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari 1. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni respublika darajasidagi davlat tashkilotlari Adliya vazirligiga, viloyat darajasidagi davlat tashkilotlari hududiy (viloyat) adliya organlariga, tuman darajasidagi davlat tashkilotlari tuman (shahar) adliya boʻlimlariga taqdim etadi. 1. Tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 10-sanasiga qadar Tuman (shahar) adliya boʻlimlari 2. Maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshk?nt shahar adliya boshqarmalariga elektron shaklda taqdim etadi. 2. Tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 15-sanasiga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari 3. Hududiy maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarni Adliya vazirligiga elektron shaklda taqdim etadi. 3. Tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning 20-sanasiga qadar 2-bosqich Davlat boshqaruvi akademiyasi, Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti Malaka oshirishdan oʻtgan davlat organlari va tashkilotlarining murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari haqidagi maʼlumotni Adliya vazirligiga elektron shaklda taqdim etadi. Har chorakda, tegishli chorak yakunlangandan soʻng, keyingi oyning 5-sanasiga qadar 3-bosqich Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari, tuman (shahar) adliya boʻlimlari 1. Murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlarning maʼlumotlari bazasini shakllantiradi hamda yuritadi. 1. Taqdim qilingan maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 2 ish kuni ichida. 2. Davlat tashkilotlaridan murojaatlar bilan ishlash faoliyatiga doir boshqa tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi. 2. Zaruratga koʻra

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

________________________da 20_ _ _ yilning ___ yarim yilligida ___________________ jismoniy va yuridik (taʼlim muassasasi nomi) (buyurtmachi davlat organi yoki tashkiloti nomi) shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlarining malaka oshirish kurslarida oʻqitish boʻyicha guruhlarning T AQSIMOT-REJASI Davlat organi yoki tashkilot nomi Oʻqitish davri Oʻqish shakli Markaziy apparat Idoraviy mansub tashkilotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Andijon Buxoro Jizzax Namangan Navoiy Samarqand Sirdaryo Surxondaryo Toshkent viloyati Toshkent shahri Fargʻona Xorazm Qashqadaryo Jami 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari haqida

T/r F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Tamomlagan taʼlim muassasasi va vaqti Lavozimi (ish joyi koʻrsatilgan holda) Ish joyi manzili va xodimining elektron pochtasi Xizmat va uyali telefon raqami Egallab turgan lavozimga qabul qilingan vaqti Shundan egallab turgan lavozimidagi ish staji (7-ustundan) Taʼlim muassasasida malakasini oshirgan vaqti (sertifikatning seriyasi, raqami, berilgan hamda amal qilish muddati koʻrsatilgan holda) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ....

Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ish olib boruvchi xodimlari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida malaka oshirishdan oʻtgan davlat organlari va tashkilotlarining murojaatlar bilan ish olib boruvchi xodimlari haqida

T/r F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Ish joyi Lavozimi Malaka oshirgan vaqti Malaka oshirganligi toʻgʻrisida berilgan sertifikatning vaqti, seriyasi va raqami 1. 2. 3. ....

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 7-oktabr,

582-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.10.2022-y., 09/22/582/0905-son; 19.03.2025-y., 09/25/171/0258-son)

lex.uz