📅 2022-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони 4-банди «а» кичик бандига мувофиқ:
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибининг жорий этилиши;
бунда Қурилиш вазирлиги хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олишга йўналтиришга, Фанлар академияси объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришга масъул этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин улар хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этилиши;
лойиҳа-смета ҳужжатлари тушган кундан бошлаб уч кун муддатда хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилиши;
лойиҳа-смета ҳужжатлари илмий хулосалар олиш учун йўналтирилган кундан бошлаб бир кун муддатда объектларнинг зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовини амалга ошириш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Фанлар академиясига қоғоз ёки электрон шаклда буюртманома тақдим этилиши ҳамда буюртманомага лойиҳалар, ишчи чизмалар ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилиш;
Фанлар академияси томонидан ўн иш куни давомида буюртмачи ташкилотлар билан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектларни илмий тажриба-синовидан ўтказиш учун шартнома расмийлаштирилиши ва уларни зилзилабардошлик бўйича назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишлари ташкил этилиши;
Фанлар академияси томонидан иш ҳажмидан келиб чиқиб бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилиниши;
Фанлар академияси томонидан илмий хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказилиши;
шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар Фанлар академияси томонидан буюртмачига берилиши.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Фанлар академияси ҳамда Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарорига ИЛОВА
Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республиканинг сейсмик фаол зоналарида (кейинги ўринларда — сейсмик фаол зоналар) қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг конструкцияларини, шунингдек, янги конструктив ечимларни зилзилабардошлик бўйича синовдан ўтказиш ва уларга илмий хулосалар бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
зилзила — ер қобиғининг ёки ер устки қатламининг тўсатдан рўй берган силжиши, емирилиши ёки ўпирилиши оқибатида вужудга келган, узоқ масофаларга тарқаладиган тўлқинсимон тебранишлар тарзидаги ер ости силкинишлари ва тебранишлари;
зилзила акселерограммаси — зилзила натижасида ер юзасининг маълум нуқтасида юзага келадиган абсолют тебраниш тезланишининг вақт бирлигида ўзгариши;
зилзиланинг синтезланган акселерограммаси — маҳаллий сейсмикликни ва грунт шароитини инобатга олган ҳолда содир бўлган кучли зилзилалар тебраниш спектрларини ҳамда реал акселерограммаларини статистик усуллар билан қайта ишлаш асосида тузиладиган электрон маълумотлар бирлиги;
кучли зилзила — магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила;
зилзилабардошлик — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган, бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
сейсмик жадаллик — қабул қилинган шкала бўйича тавсифланган ер юзасининг зилзила натижасида тебраниш жадаллиги баллда ифодаланиши;
сейсмик хавф — муайян ҳудудда муайян вақт оралиғида аҳолининг ҳаётига таҳдид солувчи ҳамда бинолар ва иншоотларга зарар етказувчи зилзилалар юз бериши эҳтимоли;
сейсмик фаол зона — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериши эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;
сейсмик хавфсизлик — сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳоли ҳаётини ва инфратузилма объектларини зилзилалар натижасида келиб чиқадиган хавфлардан ҳимояланганлик ҳолати;
зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса — объектнинг назарий ва илмий тажриба-синов натижалари асосида зилзилабардошлик талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ўз ичига олган илмий ҳисобот.
3. Сейсмик фаол зоналарда лойиҳалаштирилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни белгилаш сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
4. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга (кейинги ўринларда — бино ва иншоотлар) зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришда қуйидагилар назарда тутилади:
бино ва иншоотлар қурилиши режалаштирилаётган ҳудудларни сейсмик хавфни, сейсмотектоник ва муҳандис-геологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартлар даражасида баҳолаш;
бино ва иншоотларга кучли зилзилаларнинг сейсмик таъсирини «грунт-иншоот» тизимининг тебраниш параметрлари бўйича аниқлаш ва уни муҳандислик кўрсаткичларида баҳолаш;
бино ва иншоотларни эксплуатация даврида ҳудуд грунти шароитининг ўзгаришига мувофиқ унинг салбий оқибатларини прогноз қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
қурилиш майдонларини танлашда сейсмик хавфни ва сейсмик таъсирни баҳолаш бўйича илмий ва норматив тавсияларни ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш моделларини яратиш;
бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун қурилиш майдонининг сейсмик хавфини ва сейсмик таъсирини ҳудуд учун олинган реал ёки синтезланган акселерограммалардан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш амалиётида замонавий сейсмик ҳимоя усулларини татбиқ этиш;
қурилиш конструкциялари ва материалларининг мустаҳкамлик ҳамда механик хоссаларини ўрганиш;
хорижий қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари бўйича лойиҳаланган бино ва иншоотлар конструкцияларининг зилзилабардошлигини назарий, амалий ҳамда экспериментал усуллар ёрдамида текшириш.
5. Илмий тажриба-синовдан ўтказиб, илмий хулосалар бериш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда — ижрочи) томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Сифатли илмий тажриба-синовни ўтказиш ва улар натижаларининг ҳаққонийлиги, шунингдек, тажриба-синов натижаларини сақлаш учун жавобгарлик Фанлар академияси зиммасига юклатилади.
7. Илмий тажриба-синов илм-фан ва техниканинг замонавий ютуқларидан фойдаланган ҳолда мустақиллик, холислик, пухталик ва зилзилабардошлик мезонларини таъминлашга асосланади.
8. Илмий тажриба-синов ўтказиш ҳамда илмий хулоса бериш бўйича Фанлар академияси ва буюртмачи ташкилот ўртасида шартнома тузилади.
Шартнома қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илованинг 5-банди асосида шаклланган қийматнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Объект туридан келиб чиқиб шаклланган қийматни ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан мақбуллаштирилиши мумкин.
Тушган маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш учун, қолган 75 фоизи моддий-техника базани мустаҳкамлашга сарфланади.
Шунингдек, давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фойдали қазилма конларни аниқлаш, модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳаларни илмий тажриба-синовдан ўтказиб, илмий хулосалар бериш бўйича хизматлар ҳақи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда шартнома қиймати қурилишнинг бошланғич қийматидан ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,01 фоиз, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Бир хил серияли лойиҳалаштирилган объектларга илмий хулосалар фақат бир маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби
9. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
10. Буюртмачи ташкилотлар лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин уларни тегишли бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари тушган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтиради.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун давлат муассасаси шаклидаги бошқа илмий тадқиқот институтларига ҳам юборилиши мумкин.
Бунда, илмий тадқиқот институтлари томонидан зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
12. Буюртмачи ташкилотлар лойиҳа-смета ҳужжатлари илмий хулосалар олиш учун йўналтирилган кундан бошлаб бир кун муддатда объектларнинг зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовни амалга ошириш учун Фанлар академиясига қоғоз ёки электрон шаклда буюртманома тақдим этади ҳамда буюртманомага лойиҳалар, ишчи чизмалар ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилади.
13. Фанлар академияси ўн иш куни давомида буюртмачи ташкилотлар билан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектларни илмий тажриба-синовдан ўтказиш учун шартнома расмийлаштиради ва уларни зилзилабардошлик бўйича назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишларини ташкил этади.
14. Фанлар академияси иш ҳажмидан келиб чиқиб бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилади.
15. Фанлар академияси уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачи ташкилотга етказади.
16. Фанлар академияси шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатларни буюртмачи ташкилотга юборади.
17. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхаси Фанлар академиясида доимий сақланади.
3-боб. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларни зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовдан ўтказиш тартиби
18. Сейсмик фаол зоналарда лойиҳалаштирилаётган бино ва иншоотларни зилзилабардошлик бўйича илмий (назарий ва амалий) тажриба-синовдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
буюртмачи томонидан тақдим этилган қурилиш режалаштирилаётган ҳудуд учун архитектура-режа топшириғи, қурилиш майдони ва синов объектининг ҳажмидан келиб чиқиб, лойиҳа техник ҳужжатлари асосида ўз вақтида объектни илмий тажриба-синовдан ўтказиш ва иш турига қараб иштирок этадиган илмий ходимлар сонини белгилаш;
иш турига қараб техник топшириқ тузиш ва ишларнинг календарь режасини тасдиқлаш;
буюртмачи томонидан тақдим этилган техник ҳужжатлар мажмуини ўрганиш;
қурилиш майдони жойлашган ҳудудда кенг қамровли сейсмологик, сейсмотектоник, муҳандис-сейсмологик ва муҳандис-геологик тадқиқотларни олиб бориш;
ер ости сувлари динамикасининг шу ҳудуд сейсмиклигининг ўзгаришига таъсирини баҳолаш;
қурилиш майдонлари учун эҳтимоли юқори бўлган кучли зилзилаларда ер юзасининг тебраниш параметрларини миқдорий баҳолаш ва уч компонентли синтезланган акселерограммаларни тайёрлаш ва грунтларнинг жавоб спектрларини моделлар асосида ҳисоблаш;
бино ва иншоотларни қуриш ва эксплуатация қилиш даврида грунт шароитининг ўзгаришини прогноз қилиш, шу жумладан, техник мелиорация натижасида қурилиш майдонининг сейсмик жадаллигини ва сейсмик таъсир параметрларини аниқлаш;
бино ва иншоотларнинг динамик ва мустаҳкамлик ҳолатини таъминлаш учун реал акселерограммалар базасини регионал миқёсда ишлаб чиқиш;
бинонинг лойиҳа ҳужжатлари ва чизмаларини ўрганиш;
бинони сонли усуллар асосида ишловчи дастурий таъминотлар ёрдамида сейсмик таъсирларга ҳисоблаш ва оптимал кўрсаткичларини аниқлаш;
бинонинг динамик кўрсаткичларини аниқлаш учун синов-тадқиқот ишларини ўтказиш;
экспериментал тадқиқотлар натижасида аниқланган динамик ва мустаҳкамлик кўрсаткичлари асосида бино ва иншоотларни зилзилабардошликка ҳисоблаш;
якуний синов ва ҳисоб натижалари асосида бинонинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
зилзилабардошлик бўйича норматив талабларга мувофиқлаштириш ҳамда конструкцияларда аниқланган камчиликларни техник жиҳатдан қайта ишлаш юзасидан зарур тавсияларни расмийлаштириш;
якуний синов ва ҳисоб натижаларини зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса кўринишда расмийлаштириш.
Зилзилабардошлик бўйича ўтказиладиган илмий тажриба-синов белгиланган тартибда илмий лабораторияларда амалга оширилади.
19. Илмий тажриба-синов ўтказиш шартномасида назарда тутилмаган, аммо зилзилабардошлик талабларига мувофиқ бажарилиши шарт бўлган ишлар ҳажми аниқланган ҳолатларда бу ишлар шартномага қўшимча битим асосида бажарилади.
20. Фанлар академияси буюртмачи ташкилот шартномада белгиланган миқдордаги дастлабки тўловни амалга оширгандан сўнг тажриба-синов объектининг зилзилабардошлигини баҳолашга киришади.
21. Илмий ходимлар илмий тажриба-синов объектининг ҳақиқий ҳолати ва унга қўйиладиган зилзилабардошлик талабларига мувофиқлигини баҳолайди, илмий тажриба-синов объектига тааллуқли ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлайди.
22. Ҳисоблаш ишлари ва унга асосан экспериментал синов тадқиқотлари ўтказилгандан сўнг илмий тажриба-синов натижалари юзасидан зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса расмийлаштирилади.
4-боб. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосани расмийлаштириш тартиби
23. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
кириш;
объект ҳақида умумий маълумотлар;
асосий қисм;
хулосалар ва тавсиялар;
иловалар.
24. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг кириш қисмида тажриба-синов мақсадлари, тажриба-синовни ўтказиш асослари (тажриба-синовни ўтказиш шартномаси), ижрочи тўғрисида маълумотлар, тажриба-синовни ўтказган илмий ходимлар ва мутахассислар ҳақида маълумотлар, буюртмачи ташкилот ҳақида маълумотлар, қўлланиладиган қисқартма сўзлар кўрсатилади.
25. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг объект ҳақидаги умумий маълумотлар қисмида тажриба-синов объектининг рўйхати, тажриба-синовни ўтказиш жараёнида кўриб чиқилган ҳужжатлар ҳақида маълумотлар ҳамда тажриба-синов объекти тўғрисида маълумотлар келтирилади.
26. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асосий қисмида қурилиши лойиҳалаштирилаётган майдонларда олиб борилган дала тадқиқотлари ва улар асосида қурилиш майдонининг баҳоланган сейсмиклик даражаси ва параметрлари, ўтказилган синов ёки ҳисоблаш методикаси, экспериментал тадқиқотлар натижасида аниқланган динамик ва мустаҳкамлик кўрсаткичлари, улар асосида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ҳисоблаш натижалари келтирилади.
27. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг хулосалар ва тавсиялар қисмида тажриба-синов ўтказилган қурилиш майдонининг сейсмиклик даражаси ва муҳандислик кўрсаткичлари (реал ёки синтезланган акселерограммалари, тезланиш спектрлари, жавоб спектрлари) ҳамда объектнинг зилзилабардошлик талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар ёки зилзилабардошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар келтирилади.
28. Якуний синов ва ҳисоб натижалари бино ва иншоотлар, уларнинг конструкцияларининг мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ҳамда зилзилабардошлигини ошириш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
29. Зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса берилган объектларни қуриш жараёнида қурувчи ёки объектдан фойдаланувчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисалар юзасидан жавобгарлик ҳодисанинг юзага келишига сабабчи бўлган масъул ходимлар зиммасига юклатилади.
30. Буюртмачи ташкилот ва Фанлар академияси ўртасида объектнинг илмий тажриба-синови бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, у ўзаро келишув ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш орқали ҳал қилинади.
31. Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича илмий хулосаларни вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларнинг сўровлари асосида Фанлар академияси томонидан тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Давлат сирларига оид маълумотларни умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш
Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддатлар 1-босқич Буюртмачи ташкилотлар Хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин 2-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтиради. Лойиҳа-смета ҳужжатлари тушган кундан бошлаб уч кун муддатда 3-босқич Буюртмачи ташкилотлар Объектларнинг зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовини амалга ошириш учун Фанлар академиясига қоғоз ёки электрон шаклда буюртманома тақдим этади. Буюртманомага лойиҳалар, ишчи чизмалар ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олиш учун йўналтирилган кундан бошлаб бир кун муддатда 4-босқич Фанлар академияси, буюртмачи ташкилотлар Буюртмачи ташкилотлар билан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектларни илмий тажриба-синовдан ўтказиш учун шартномани расмийлаштиради ва уларни зилзилабардошлик бўйича назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишларини ташкил этади. Ўн иш куни давомида 5-босқич Фанлар академияси Илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилади. Иш ҳажмидан келиб чиқиб, бир ойдан уч ойгача 6-босқич Фанлар академияси Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхаси буюртмачига етказилади. Хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачига берилади. Шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда *
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 октябрь,
603-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Respublikaning seysmik faol zonalarida qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibini joriy etish toʻgʻrisida
“Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PF-144-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda respublikaning seysmik faol zonalarida qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-maydagi PF-144-son Farmoni 4-bandi “a” kichik bandiga muvofiq:
2022-yil 1-sentabrdan boshlab respublikaning seysmik faol zonalarida yangi qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan obyektlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibining joriy etilishi;
bunda Qurilish vazirligi xavflilik omili IV toifaga mansub obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ilmiy xulosalar olishga yoʻnaltirishga, Fanlar akademiyasi obyektlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berishga masʼul etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Respublikaning seysmik faol zonalarida qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan keyin ular xavflilik omili IV toifaga mansub obyektlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish hamda ekspertizadan oʻtkazish uchun buyurtmachi tashkilotlar tomonidan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etilishi;
loyiha-smeta hujjatlari tushgan kundan boshlab uch kun muddatda xavflilik omili IV toifaga mansub obyektlarning loyiha-smeta hujjatlari Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish uchun Fanlar akademiyasiga yoʻnaltirilishi;
loyiha-smeta hujjatlari ilmiy xulosalar olish uchun yoʻnaltirilgan kundan boshlab bir kun muddatda obyektlarning zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy tajriba-sinovini amalga oshirish uchun buyurtmachi tashkilotlar tomonidan Fanlar akademiyasiga qogʻoz yoki elektron shaklda buyurtmanoma taqdim etilishi hamda buyurtmanomaga loyihalar, ishchi chizmalar va boshqa zarur hujjatlarni ilova qilish;
Fanlar akademiyasi tomonidan oʻn ish kuni davomida buyurtmachi tashkilotlar bilan loyiha-smeta hujjatlari asosida obyektlarni ilmiy tajriba-sinovidan oʻtkazish uchun shartnoma rasmiylashtirilishi va ularni zilzilabardoshlik boʻyicha nazariy va amaliy tajriba sinovidan oʻtkazish ishlari tashkil etilishi;
Fanlar akademiyasi tomonidan ish hajmidan kelib chiqib bir oydan uch oygacha boʻlgan muddatda ilmiy tajriba-sinov natijalari asosida ilmiy xulosa qabul qilinishi;
Fanlar akademiyasi tomonidan ilmiy xulosa qabul qilgandan keyin uch ish kuni davomida zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning nusxasini buyurtmachiga yetkazilishi;
shartnoma shartlari toʻliq bajarilganda zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning asli va taqdim etilgan hujjatlar Fanlar akademiyasi tomonidan buyurtmachiga berilishi.
3. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Fanlar akademiyasi hamda Qurilish vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini, shuningdek, aholi va tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov, Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va ilmiy faoliyatni rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-oktabrdagi 603-son qaroriga ILOVA
Respublikaning seysmik faol zonalarida qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom respublikaning seysmik faol zonalarida (keyingi oʻrinlarda — seysmik faol zonalar) qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlar hamda ularning konstruksiyalarini, shuningdek, yangi konstruktiv yechimlarni zilzilabardoshlik boʻyicha sinovdan oʻtkazish va ularga ilmiy xulosalar berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
zilzila — yer qobigʻining yoki yer ustki qatlamining toʻsatdan roʻy bergan siljishi, yemirilishi yoki oʻpirilishi oqibatida vujudga kelgan, uzoq masofalarga tarqaladigan toʻlqinsimon tebranishlar tarzidagi yer osti silkinishlari va tebranishlari;
zilzila akselerogrammasi — zilzila natijasida yer yuzasining maʼlum nuqtasida yuzaga keladigan absolyut tebranish tezlanishining vaqt birligida oʻzgarishi;
zilzilaning sintezlangan akselerogrammasi — mahalliy seysmiklikni va grunt sharoitini inobatga olgan holda sodir boʻlgan kuchli zilzilalar tebranish spektrlarini hamda real akselerogrammalarini statistik usullar bilan qayta ishlash asosida tuziladigan elektron maʼlumotlar birligi;
kuchli zilzila — magnitudasi (zilzila quvvati) Rixter oʻlchovi boʻyicha 5,0 va undan yuqori boʻlgan zilzila;
zilzilabardoshlik — aholi hayoti hamda mol-mulkining xavfsizligini taʼminlaydigan, binolar va inshootlarning zilzila taʼsiriga boʻlgan mustahkamlik koʻrsatkichlari;
seysmik jadallik — qabul qilingan shkala boʻyicha tavsiflangan yer yuzasining zilzila natijasida tebranish jadalligi ballda ifodalanishi;
seysmik xavf — muayyan hududda muayyan vaqt oraligʻida aholining hayotiga tahdid soluvchi hamda binolar va inshootlarga zarar yetkazuvchi zilzilalar yuz berishi ehtimoli;
seysmik faol zona — seysmik jihatdan hududlashtirish xaritasida belgilangan, kuchli zilzilalar yuz berishi ehtimoli doimo yuqori boʻlgan hudud;
seysmik xavfsizlik — seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aholi hayotini va infratuzilma obyektlarini zilzilalar natijasida kelib chiqadigan xavflardan himoyalanganlik holati;
zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa — obyektning nazariy va ilmiy tajriba-sinov natijalari asosida zilzilabardoshlik talablariga muvofiqligi (nomuvofiqligi) toʻgʻrisida asosli xulosalarni oʻz ichiga olgan ilmiy hisobot.
3. Seysmik faol zonalarda loyihalashtirilayotgan bino va inshootlarning zilzilabardoshligini oshirish, sodir boʻlishi kutilayotgan zilzilaga tayyorgarlik koʻrish va uning oqibatlarini bartaraf etish, bino va inshootlarning zilzilabardoshligini taʼminlash boʻyicha zarur choralarni belgilash seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berishning asosiy maqsadi hisoblanadi.
4. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga (keyingi oʻrinlarda — bino va inshootlar) zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berishda quyidagilar nazarda tutiladi:
bino va inshootlar qurilishi rejalashtirilayotgan hududlarni seysmik xavfni, seysmotektonik va muhandis-geologik sharoitlarni hisobga olgan holda xalqaro standartlar darajasida baholash;
bino va inshootlarga kuchli zilzilalarning seysmik taʼsirini “grunt-inshoot” tizimining tebranish parametrlari boʻyicha aniqlash va uni muhandislik koʻrsatkichlarida baholash;
bino va inshootlarni ekspluatatsiya davrida hudud grunti sharoitining oʻzgarishiga muvofiq uning salbiy oqibatlarini prognoz qilish va tavsiyalar ishlab chiqish;
qurilish maydonlarini tanlashda seysmik xavfni va seysmik taʼsirni baholash boʻyicha ilmiy va normativ tavsiyalarni ishlab chiqish va hisoblash modellarini yaratish;
bino va inshootlarning zilzilabardoshligini oshirish uchun qurilish maydonining seysmik xavfini va seysmik taʼsirini hudud uchun olingan real yoki sintezlangan akselerogrammalardan foydalanish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish;
binolar va inshootlarni loyihalash va qurish amaliyotida zamonaviy seysmik himoya usullarini tatbiq etish;
qurilish konstruksiyalari va materiallarining mustahkamlik hamda mexanik xossalarini oʻrganish;
xorijiy qurilish normalari va qoidalari talablari boʻyicha loyihalangan bino va inshootlar konstruksiyalarining zilzilabardoshligini nazariy, amaliy hamda eksperimental usullar yordamida tekshirish.
5. Ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazib, ilmiy xulosalar berish Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) tomonidan mazkur Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Sifatli ilmiy tajriba-sinovni oʻtkazish va ular natijalarining haqqoniyligi, shuningdek, tajriba-sinov natijalarini saqlash uchun javobgarlik Fanlar akademiyasi zimmasiga yuklatiladi.
7. Ilmiy tajriba-sinov ilm-fan va texnikaning zamonaviy yutuqlaridan foydalangan holda mustaqillik, xolislik, puxtalik va zilzilabardoshlik mezonlarini taʼminlashga asoslanadi.
8. Ilmiy tajriba-sinov oʻtkazish hamda ilmiy xulosa berish boʻyicha Fanlar akademiyasi va buyurtmachi tashkilot oʻrtasida shartnoma tuziladi.
Shartnoma qiymati Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 579-son qarori bilan tasdiqlangan Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ilovaning 5-bandi asosida shakllangan qiymatning 50 foizi miqdorida belgilanadi.
Obyekt turidan kelib chiqib shakllangan qiymatni hisoblash Vazirlar Mahkamasi tomonidan maqbullashtirilishi mumkin.
Tushgan mablagʻlarning koʻpi bilan 25 foizi xodimlarni ijtimoiy himoya qilish va moddiy ragʻbatlantirish uchun, qolgan 75 foizi moddiy-texnika bazani mustahkamlashga sarflanadi.
Shuningdek, davlat budjeti va unga tenglashtirilgan manbalar, davlat tashkilotlari kafolatlari ostida olingan tashqi investitsiya mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan foydali qazilma konlarni aniqlash, modernizatsiya qilish va kengaytirish boʻyicha istiqbolli loyihalarni ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazib, ilmiy xulosalar berish boʻyicha xizmatlar haqi alohida hisob-kitob qilinadi.
Bunda shartnoma qiymati qurilishning boshlangʻich qiymatidan QQSni inobatga olmagan holda 0,01 foiz, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan ortiq boʻlmagan miqdorda belgilanadi.
Bir xil seriyali loyihalashtirilgan obyektlarga ilmiy xulosalar faqat bir marotaba toʻlov asosida beriladi, qolgan shu turdagi obyektlarning loyihalariga ilmiy xulosa berish uchun toʻlov undirilmaydi.
2-bob. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibi
9. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Buyurtmachi tashkilotlar loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan keyin ularni tegishli bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish hamda ekspertizadan oʻtkazish uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.
11. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi loyiha-smeta hujjatlari tushgan kundan boshlab uch kun muddatda tegishli bino va inshootlarning loyiha-smeta hujjatlarini zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish uchun Fanlar akademiyasiga yoʻnaltiradi.
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan loyiha-smeta hujjatlari zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish uchun davlat muassasasi shaklidagi boshqa ilmiy tadqiqot institutlariga ham yuborilishi mumkin.
Bunda, ilmiy tadqiqot institutlari tomonidan zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
12. Buyurtmachi tashkilotlar loyiha-smeta hujjatlari ilmiy xulosalar olish uchun yoʻnaltirilgan kundan boshlab bir kun muddatda obyektlarning zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy tajriba-sinovni amalga oshirish uchun Fanlar akademiyasiga qogʻoz yoki elektron shaklda buyurtmanoma taqdim etadi hamda buyurtmanomaga loyihalar, ishchi chizmalar va boshqa zarur hujjatlarni ilova qiladi.
13. Fanlar akademiyasi oʻn ish kuni davomida buyurtmachi tashkilotlar bilan loyiha-smeta hujjatlari asosida obyektlarni ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazish uchun shartnoma rasmiylashtiradi va ularni zilzilabardoshlik boʻyicha nazariy va amaliy tajriba sinovidan oʻtkazish ishlarini tashkil etadi.
14. Fanlar akademiyasi ish hajmidan kelib chiqib bir oydan uch oygacha boʻlgan muddatda ilmiy tajriba-sinov natijalari asosida ilmiy xulosa qabul qiladi.
15. Fanlar akademiyasi uch ish kuni davomida zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning nusxasini buyurtmachi tashkilotga yetkazadi.
16. Fanlar akademiyasi shartnoma shartlari toʻliq bajarilganda zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning asli va taqdim etilgan hujjatlarni buyurtmachi tashkilotga yuboradi.
17. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning nusxasi Fanlar akademiyasida doimiy saqlanadi.
3-bob. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarni zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazish tartibi
18. Seysmik faol zonalarda loyihalashtirilayotgan bino va inshootlarni zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy (nazariy va amaliy) tajriba-sinovdan oʻtkazish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan qurilish rejalashtirilayotgan hudud uchun arxitektura-reja topshirigʻi, qurilish maydoni va sinov obyektining hajmidan kelib chiqib, loyiha texnik hujjatlari asosida oʻz vaqtida obyektni ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazish va ish turiga qarab ishtirok etadigan ilmiy xodimlar sonini belgilash;
ish turiga qarab texnik topshiriq tuzish va ishlarning kalendar rejasini tasdiqlash;
buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan texnik hujjatlar majmuini oʻrganish;
qurilish maydoni joylashgan hududda keng qamrovli seysmologik, seysmotektonik, muhandis-seysmologik va muhandis-geologik tadqiqotlarni olib borish;
yer osti suvlari dinamikasining shu hudud seysmikligining oʻzgarishiga taʼsirini baholash;
qurilish maydonlari uchun ehtimoli yuqori boʻlgan kuchli zilzilalarda yer yuzasining tebranish parametrlarini miqdoriy baholash va uch komponentli sintezlangan akselerogrammalarni tayyorlash va gruntlarning javob spektrlarini modellar asosida hisoblash;
bino va inshootlarni qurish va ekspluatatsiya qilish davrida grunt sharoitining oʻzgarishini prognoz qilish, shu jumladan, texnik melioratsiya natijasida qurilish maydonining seysmik jadalligini va seysmik taʼsir parametrlarini aniqlash;
bino va inshootlarning dinamik va mustahkamlik holatini taʼminlash uchun real akselerogrammalar bazasini regional miqyosda ishlab chiqish;
binoning loyiha hujjatlari va chizmalarini oʻrganish;
binoni sonli usullar asosida ishlovchi dasturiy taʼminotlar yordamida seysmik taʼsirlarga hisoblash va optimal koʻrsatkichlarini aniqlash;
binoning dinamik koʻrsatkichlarini aniqlash uchun sinov-tadqiqot ishlarini oʻtkazish;
eksperimental tadqiqotlar natijasida aniqlangan dinamik va mustahkamlik koʻrsatkichlari asosida bino va inshootlarni zilzilabardoshlikka hisoblash;
yakuniy sinov va hisob natijalari asosida binoning zilzilabardoshligini oshirish boʻyicha amaliy tavsiyalar ishlab chiqish;
zilzilabardoshlik boʻyicha normativ talablarga muvofiqlashtirish hamda konstruksiyalarda aniqlangan kamchiliklarni texnik jihatdan qayta ishlash yuzasidan zarur tavsiyalarni rasmiylashtirish;
yakuniy sinov va hisob natijalarini zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa koʻrinishda rasmiylashtirish.
Zilzilabardoshlik boʻyicha oʻtkaziladigan ilmiy tajriba-sinov belgilangan tartibda ilmiy laboratoriyalarda amalga oshiriladi.
19. Ilmiy tajriba-sinov oʻtkazish shartnomasida nazarda tutilmagan, ammo zilzilabardoshlik talablariga muvofiq bajarilishi shart boʻlgan ishlar hajmi aniqlangan holatlarda bu ishlar shartnomaga qoʻshimcha bitim asosida bajariladi.
20. Fanlar akademiyasi buyurtmachi tashkilot shartnomada belgilangan miqdordagi dastlabki toʻlovni amalga oshirgandan soʻng tajriba-sinov obyektining zilzilabardoshligini baholashga kirishadi.
21. Ilmiy xodimlar ilmiy tajriba-sinov obyektining haqiqiy holati va unga qoʻyiladigan zilzilabardoshlik talablariga muvofiqligini baholaydi, ilmiy tajriba-sinov obyektiga taalluqli hujjatlarning toʻliqligi va ishonchliligini aniqlaydi.
22. Hisoblash ishlari va unga asosan eksperimental sinov tadqiqotlari oʻtkazilgandan soʻng ilmiy tajriba-sinov natijalari yuzasidan zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa rasmiylashtiriladi.
4-bob. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosani rasmiylashtirish tartibi
23. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa quyidagi qismlardan iborat boʻladi:
kirish;
obyekt haqida umumiy maʼlumotlar;
asosiy qism;
xulosalar va tavsiyalar;
ilovalar.
24. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning kirish qismida tajriba-sinov maqsadlari, tajriba-sinovni oʻtkazish asoslari (tajriba-sinovni oʻtkazish shartnomasi), ijrochi toʻgʻrisida maʼlumotlar, tajriba-sinovni oʻtkazgan ilmiy xodimlar va mutaxassislar haqida maʼlumotlar, buyurtmachi tashkilot haqida maʼlumotlar, qoʻllaniladigan qisqartma soʻzlar koʻrsatiladi.
25. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning obyekt haqidagi umumiy maʼlumotlar qismida tajriba-sinov obyektining roʻyxati, tajriba-sinovni oʻtkazish jarayonida koʻrib chiqilgan hujjatlar haqida maʼlumotlar hamda tajriba-sinov obyekti toʻgʻrisida maʼlumotlar keltiriladi.
26. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning asosiy qismida qurilishi loyihalashtirilayotgan maydonlarda olib borilgan dala tadqiqotlari va ular asosida qurilish maydonining baholangan seysmiklik darajasi va parametrlari, oʻtkazilgan sinov yoki hisoblash metodikasi, eksperimental tadqiqotlar natijasida aniqlangan dinamik va mustahkamlik koʻrsatkichlari, ular asosida bino va inshootlarning zilzilabardoshligini hisoblash natijalari keltiriladi.
27. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning xulosalar va tavsiyalar qismida tajriba-sinov oʻtkazilgan qurilish maydonining seysmiklik darajasi va muhandislik koʻrsatkichlari (real yoki sintezlangan akselerogrammalari, tezlanish spektrlari, javob spektrlari) hamda obyektning zilzilabardoshlik talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar yoki zilzilabardoshligini oshirish boʻyicha koʻrsatmalar keltiriladi.
28. Yakuniy sinov va hisob natijalari bino va inshootlar, ularning konstruksiyalarining mustahkamligini taʼminlashga qaratilgan hamda zilzilabardoshligini oshirish boʻyicha amaliy tavsiyalarni oʻz ichiga oladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosa berilgan obyektlarni qurish jarayonida quruvchi yoki obyektdan foydalanuvchilar tomonidan yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan noxush hodisalar yuzasidan javobgarlik hodisaning yuzaga kelishiga sababchi boʻlgan masʼul xodimlar zimmasiga yuklatiladi.
30. Buyurtmachi tashkilot va Fanlar akademiyasi oʻrtasida obyektning ilmiy tajriba-sinovi boʻyicha kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, u oʻzaro kelishuv yoki qonunchilikda belgilangan tartibda sudga murojaat qilish orqali hal qilinadi.
31. Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan bino va inshootlarning zilzilabardoshligi boʻyicha ilmiy xulosalarni vazirliklar va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarga ularning soʻrovlari asosida Fanlar akademiyasi tomonidan taqdim etish taqiqlanmaydi, davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar bundan mustasno.
Davlat sirlariga oid maʼlumotlarni umumlashtirish va berish tartibi hamda shartlari qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Respublikaning seysmik faol zonalarida qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Seysmik faol zonalarda qurilishi rejalashtirilayotgan xavflilik omili IV toifaga mansub boʻlgan bino va inshootlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar berish
Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar 1-bosqich Buyurtmachi tashkilotlar Xavflilik omili IV toifaga mansub obyektlarga zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish hamda ekspertizadan oʻtkazish uchun loyiha-smeta hujjatlarini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan keyin 2-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Xavflilik omili IV toifaga mansub obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosalar olish uchun Fanlar akademiyasiga yoʻnaltiradi. Loyiha-smeta hujjatlari tushgan kundan boshlab uch kun muddatda 3-bosqich Buyurtmachi tashkilotlar Obyektlarning zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy tajriba-sinovini amalga oshirish uchun Fanlar akademiyasiga qogʻoz yoki elektron shaklda buyurtmanoma taqdim etadi. Buyurtmanomaga loyihalar, ishchi chizmalar va boshqa zarur hujjatlarni ilova qiladi. Loyiha-smeta hujjatlarini ilmiy xulosalar olish uchun yoʻnaltirilgan kundan boshlab bir kun muddatda 4-bosqich Fanlar akademiyasi, buyurtmachi tashkilotlar Buyurtmachi tashkilotlar bilan loyiha-smeta hujjatlari asosida obyektlarni ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazish uchun shartnomani rasmiylashtiradi va ularni zilzilabardoshlik boʻyicha nazariy va amaliy tajriba sinovidan oʻtkazish ishlarini tashkil etadi. Oʻn ish kuni davomida 5-bosqich Fanlar akademiyasi Ilmiy tajriba-sinov natijalari asosida ilmiy xulosa qabul qiladi. Ish hajmidan kelib chiqib, bir oydan uch oygacha 6-bosqich Fanlar akademiyasi Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning nusxasi buyurtmachiga yetkaziladi. Xulosa qabul qilgandan keyin uch ish kuni davomida Zilzilabardoshlik boʻyicha ilmiy xulosaning asli va taqdim etilgan hujjatlar buyurtmachiga beriladi. Shartnoma shartlari toʻliq bajarilganda *
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 15-oktabr,
603-son