UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 25-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 25 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 августа 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 August 2022 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон « Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида »ги, 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сон « Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги, 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сон « Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида »ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сон буйруғига ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади), Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори, мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.».

2. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда «E-maʻmuriy ish» тизими деб юритилади) орқали электрон шаклда юритилади.».

3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма (кейинги ўринларда планшет деб юритилади) ёки компьютер ёрдамида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали расмийлаштиради.

Электрон шаклдаги маъмурий баённома «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда идентификация тизимлари деб юритилади) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда электрон рақамли имзо ёки электрон график имзо ҳамда QR-код (матрица штрихли код) билан тасдиқланади.

Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар, шу жумладан мазкур Йўриқноманинг 1 1 -иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.

Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.».

4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

«6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) тузилмайди.

Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади.

Ҳуқуқбузар пиёда ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошса ёхуд жойида жарима тўлашга имкони бўлмаганда маъмурий баённома расмийлаштирилади ва унга бу ҳақда ёзиб қўйилади.».

5. 6 1 -бандда :

биринчи хатбошидаги «1 1 -иловасига» деган сўзлар «1 2 -иловасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, log-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-maʻmuriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.».

6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади.».

7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет ёки компьютер орқали электрон шаклдаги маъмурий баённомага тўғри киритилишига ДЙҲХХ ходими масъул ҳисобланади.

Бунда, ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузар, шунингдек гувоҳлар, холислар ва жабрланувчиларга электрон шаклдаги маъмурий баённомани ўзларининг электрон график имзоси ёки бармоқ изи билан тасдиқлашни таклиф этади.

Агар ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ДЙҲХХнинг ходими ушбу ҳужжатларга асосан шахсга доир маълумотларни электрон тизимга қўлда киритади ҳамда унинг тўғри киритилишига шахсан жавоб беради.».

8. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Маъмурий ишларни планшет орқали ёки компьютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга:

маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги;

жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги;

жарима ёки зарарни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жарима суммасининг етмиш фоизини тўлаши мумкинлиги;

Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.».

9. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. ДЙҲХХ ходими томонидан маъмурий иш юритишда планшетдан фойдаланган ҳолда аудио, видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек, бошқа маълумотлардан (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар) иборат ҳужжатлар электрон шаклда қайд этилиши мумкин.

Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда планшетдан фойдаланган ҳолда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан унга илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли. Бунда, ДЙҲХХ ходими томонидан гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида далолатнома тузилади ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.

Фуқаро маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақда изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда маъмурий баённома гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида расмийлаштирилади. Бунда, мазкур талабларга риоя қилинмасдан расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.».

10. Қуйидаги мазмундаги 15 1 - 15 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«15 1 . Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20 1 ва 20 2 -моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади.

Бунда, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20 1 -моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсга тақдим этади.

15 2 . Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий иш материаллари ва маъмурий баённома Кодекснинг 282-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизими орқали тегишли судларга юборилади.».

11. Қуйидаги мазмундаги 16 1 - 16 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«16 1 . Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи ДЙҲХХ мансабдор шахси тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини Кодекснинг 313 3 -моддасида белгиланган тартибда судга юборади.

16 2 . Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

ДЙҲХХ мансабдор шахси аризани қабул қилиш чоғида жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига, агар суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.».

12. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённома, жарима квитанцияси, талон, вақтинчалик рухсатномага ёзувлар аниқ ҳолда кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш, воситалар ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.».

13. 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда кўриб чиқилади. Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.».

14. 31-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ишни ҳуқуқбузар яшайдиган жойдаги Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларига кўриб чиқиш учун юборади;».

15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий ишлар бир иш кун ичида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали юборилади.

Маъмурий иш бўйича ҳужжатларнинг кирими ва чиқими ҳужжатларни ҳисобга олиш китобига қайд этилади. Ҳужжатларни ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Маъмурий баённомани расмийлаштирган мансабдор шахс Кодексга асосан мазкур маъмурий ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган тақдирда, ишни олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқарони хабардор этади ёки қарор нусхаси у чиқарилган пайтдан бошлаб уч кун ичида почта хизмати орқали фуқаронинг яшаш манзилига юборади.

Ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали олиши ҳам мумкин.

Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган маъмурий иш ҳужжатларини «E-maʻmuriy ish» тизими орқали тегишли судга юборилишини таъминлайди.».

16. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 125 1 -моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128 6 -моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно).

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади.

Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агарда маъмурий иш бўйича ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг рухсати билан амалга оширилади.

Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.

Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ДЙҲХХ ходими қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-maʻmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган автомототранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул ходими томонидан ejarima.uz веб-сайтига киритилиши шарт. Бунда, жарима майдонининг масъул ходими автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда ejarima.uz веб-сайти орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақамини киритганда, автомототранспорт воситасининг асосий реквизитлари автоматик равишда тўлдирилади, автомототранспорт воситасининг ҳолати ва бошқа тегишли реквизитлари эса қўшимча тарзда киритилади.».

17. 39-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, авария ҳолатини келтириб чиқариш, одам ташиш қоидаларини бузиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно) ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришнинг топширилиши қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.».

18. 44-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан «E-maʻmuriy ish» тизими орқали мазкур Йўриқноманинг 1 3 -иловасига мувофиқ электрон шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқаради.».

19. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади. Ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилаётган жойда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни чоп этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қарор қоғозда чоп этилиб, ҳуқуқбузарга тақдим этилади.

Ҳуқуқбузар жарима тўловларини тўлаганидан сўнг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади.

Ҳуқуқбузар қарорнинг ижро қилинганлиги ҳақидаги тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.».

20. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.».

21. 51-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.».

22. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.».

23. IV бобнинг номидаги «келтириш» деган сўз «билдириш» деган сўз билан алмаштирилсин.

24. 58-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«58. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, маъмурий иш юзасидан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили ҳамда адвокатлар белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин.»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ДЙҲХХ мансабдор шахси қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

25. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«73. Ҳуқуқбузар жаримани Кодексда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари «E-maʻmuriy ish» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ушбу қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.».

26. 74-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

27. 1 ва 1 1 -иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

28. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1 2 ва 1 3 -иловалар билан тўлдирилсин.

29. 7-илованинг матнидаги «шахсий паспортингиз» деган сўзлар «шахсий паспортингиз ёки идентификация ID-картангиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

30. 8-илованинг матнидаги «транспорт воситаларини тўхташ жойи номи» деган сўзлар «Жарима майдончасининг номи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

31. 9-илованинг матнидаги «транспорт воситаси тўхташ жойига» деган сўзлар «жарима майдончасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

32. 13 ва 15-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА

».

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 2-ИЛОВА

«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1 1 -ИЛОВА

».

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 3-ИЛОВА

«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1 2 -ИЛОВА

».

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 4-ИЛОВА

«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1 3 -ИЛОВА

».

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 25 август,

326-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 12-yanvardagi OʻRQ-665-son “ Sud qarorlarini qayta koʻrish institutining takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida ”gi, 2021-yil 25-avgustdagi OʻRQ-711-son “ Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi, 2021-yil 30-noyabrdagi OʻRQ-734-son “ Transport va moliya sohalaridagi ayrim huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun maʼmuriy jazolar liberallashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida ”gi qonunlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyuldagi 431-son “Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni yuritishning elektron tizimini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga (roʻyxat raqami 2240, 2011-yil 5-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 27-son, 286-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2022-yil 25-avgustdagi 326-son buyrugʻiga ILOVA

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Yoʻl harakati qoidalarining (keyingi oʻrinlarda Qoidalar deb yuritiladi) buzilishiga doir ishlarni yuritish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (keyingi oʻrinlarda Kodeks deb yuritiladi), Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyuldagi 431-son “Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni yuritishning elektron tizimini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida”gi qarori, mazkur Yoʻriqnoma va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.”.

2. Quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Qoidalarning buzilishiga doir ishlar Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi (keyingi oʻrinlarda “E-maʻmuriy ish” tizimi deb yuritiladi) orqali elektron shaklda yuritiladi.”.

3. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Qoidalarni buzgan haydovchilarga nisbatan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda DYHXX deb yuritiladi) xodimi huquqbuzarlik sodir etilgan joyning oʻzida mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq shaklda maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma (keyingi oʻrinlarda elektron shakldagi maʼmuriy bayonnoma deb yuritiladi) maxsus dasturiy taʼminot oʻrnatilgan mobil qurilma (keyingi oʻrinlarda planshet deb yuritiladi) yoki kompyuter yordamida “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali rasmiylashtiradi.

Elektron shakldagi maʼmuriy bayonnoma “Fuqarolarning biometrik hujjatlari elektron tizimi” yoki daktiloskopik taqqoslash yoxud multibiometrik identifikatsiya qilish dasturlari (keyingi oʻrinlarda identifikatsiya tizimlari deb yuritiladi) orqali huquqbuzarning shaxsini aniqlagan holda elektron raqamli imzo yoki elektron grafik imzo hamda QR-kod (matritsa shtrixli kod) bilan tasdiqlanadi.

Sodir etilgan huquqbuzarliklar keyinchalik aniqlanganda, maʼmuriy ishlar jabrlanuvchining arizasi bilan qoʻzgʻatilganda, shuningdek aloqa tarmogʻi mavjud boʻlmagan hududlarda yoki maʼmuriy ishni qogʻoz shaklida shakllantirishni taqozo etadigan holatlarda hujjatlar, shu jumladan mazkur Yoʻriqnomaning 1 1 -ilovasiga muvofiq shaklda Yoʻl harakati qoidalari buzilganligi haqida bayonnoma (keyingi oʻrinlarda qogʻoz shakldagi maʼmuriy bayonnoma deb yuritiladi) qogʻoz shaklida rasmiylashtirilib, huquqbuzarlik aniqlangan kunda pdf formatida skaner qilingan holda belgilangan tartibda “E-maʻmuriy ish” tizimiga kiritiladi.

Qoidalarni buzgan haydovchilardan joyida jarima olish qatʼiyan man etiladi.

Maʼmuriy huquqbuzarlik maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan taqdirda maʼmuriy javobgarlikka transport vositasining mulkdori, yuridik shaxsga tegishli transport vositalaridan foydalanib sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarlik qayd etilgan taqdirda yuridik shaxsning transport vositalaridan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxsi tortiladi.”.

4. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin.

“6. Qoidalarning buzilishi toʻgʻrisidagi ishlar yuzasidan Kodeksning 138-moddasi birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida nazarda tutilgan hollarda (piyodalarning maʼmuriy huquqbuzarliklari) elektron yoki qogʻoz shakldagi maʼmuriy bayonnoma (keyingi oʻrinlarda maʼmuriy bayonnoma deb yuritiladi) tuzilmaydi.

Huquqbuzar piyodaga mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq shaklda jarima toʻlaganligi toʻgʻrisida kvitansiya beriladi.

Huquqbuzar piyoda oʻziga solinadigan jarimaga eʼtiroz bildirsa yoki unga joyning oʻzida solinadigan jarimaning miqdori bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismidan oshsa yoxud joyida jarima toʻlashga imkoni boʻlmaganda maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtiriladi va unga bu haqda yozib qoʻyiladi.”.

5. 6 1 -bandda :

birinchi xatboshidagi “1 1 -ilovasiga” degan soʻzlar “1 2 -ilovasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari yoki avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklar haqidagi maʼlumotlar (texnik ekspertiza xulosasi, oʻlchash vositalarining dalolatnomalari, log-fayllar va boshqa hujjatlar) elektron aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida “E-maʻmuriy ish” tizimiga konvertatsiya qilish yoʻli bilan taqdim etiladi.”.

6. 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Haydovchi belgilangan tezlikni oshirib yuborganda tezlikni oʻlchaydigan maxsus uskunalar va transport vositalari spidometrlari koʻrsatkichlaridagi yoʻl qoʻyilishi mumkin boʻlgan jami xatolar hisobga olinib, ular qayd etgan tezlikdan soatiga 5 kilometr chegirib tashlangan holda maʼmuriy bayonnoma tuziladi.”.

7. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh, xolisga tegishli boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlarning (familiyasi, ismi, otasining ismi va tugʻilgan sanasi) planshet yoki kompyuter orqali elektron shakldagi maʼmuriy bayonnomaga toʻgʻri kiritilishiga DYHXX xodimi masʼul hisoblanadi.

Bunda, DYHXX xodimi huquqbuzar, shuningdek guvohlar, xolislar va jabrlanuvchilarga elektron shakldagi maʼmuriy bayonnomani oʻzlarining elektron grafik imzosi yoki barmoq izi bilan tasdiqlashni taklif etadi.

Agar huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh, xolis Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmasa yoki identifikatsiya tizimlari yordamida ularning shaxsini aniqlashning imkoni boʻlmasa, ularning yonida maʼlumotlar bazasiga kiritilmagan chet el pasporti yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda, DYHXXning xodimi ushbu hujjatlarga asosan shaxsga doir maʼlumotlarni elektron tizimga qoʻlda kiritadi hamda uning toʻgʻri kiritilishiga shaxsan javob beradi.”.

8. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Maʼmuriy ishlarni planshet orqali yoki kompyuterda rasmiylashtirishda huquqbuzarga:

maʼmuriy ishning elektron shaklda rasmiylashtirilayotganligi;

jarimani yoki zararni ixtiyoriy ravishda elektron toʻlov tizimlari, mobil ilovalar yoki bank kassalari orqali, ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali toʻlashi mumkinligi;

jarima yoki zararni oʻn besh kun muddatda ixtiyoriy ravishda toʻlagan taqdirda, jarima summasining yetmish foizini toʻlashi mumkinligi;

Kodeksning 294-moddasida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari tushuntiriladi.”.

9. 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. DYHXX xodimi tomonidan maʼmuriy ish yuritishda planshetdan foydalangan holda audio, videoyozuvlardan hamda fotosuratlardan, shuningdek, boshqa maʼlumotlardan (texnik ekspertiza xulosasi, oʻlchash vositalarining dalolatnomalari va boshqa maxsus hujjatlar) iborat hujjatlar elektron shaklda qayd etilishi mumkin.

Agar fuqaro oʻzi sodir etgan huquqbuzarlik faktiga eʼtiroz bildirib, maʼmuriy bayonnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, bu haqda planshetdan foydalangan holda maʼmuriy bayonnomaga yozib qoʻyiladi.

Huquqbuzar maʼmuriy bayonnomaning mazmuni yuzasidan unga ilova qilinadigan tushuntirish va mulohazalarini berishga, shuningdek mazkur bayonnomaga imzo chekishdan bosh tortish sabablarini bayon etishga haqli. Bunda, DYHXX xodimi tomonidan guvohlar va (yoki) xolislar ishtirokida dalolatnoma tuziladi hamda huquqbuzarlik aniqlangan kunda pdf formatida skaner qilingan holda belgilangan tartibda “E-maʻmuriy ish” tizimiga kiritiladi.

Fuqaro maʼmuriy bayonnomani imzolashdan hamda bu haqda izoh berish yoki tushuntirish berishdan bosh tortgan hollarda maʼmuriy bayonnoma guvohlar va (yoki) xolislar ishtirokida rasmiylashtiriladi. Bunda, mazkur talablarga rioya qilinmasdan rasmiylashtirilgan maʼmuriy bayonnoma DYHXXning maʼmuriy amaliyot inspektori tomonidan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi.”.

10. Quyidagi mazmundagi 15 1 - 15 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Yoʻl-transport hodisasi haqida berilgan xabar yuzasidan DYHXX xodimi hodisa sodir boʻlgan joyga yetib kelganda yoʻl-transport hodisasida ishtirok etgan haydovchilar tomonidan yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 20 1 va 20 2 -moddalariga muvofiq tuzilgan boʻlsa, DYHXX xodimi ushbu xabarnoma nusxasini olib bildirgi asosida ichki ishlar organlari navbatchilik qismiga topshiradi.

Bunda, yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnomani tuzish uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 20 1 -moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan asoslardan istalgan bittasi mavjud boʻlmagan taqdirda DYHXX xodimi yoʻl-transport hodisasini umumiy tartibda rasmiylashtirib, toʻplangan hujjatlarni tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi mansabdor shaxsga taqdim etadi.

15 2 . Yoʻl-transport hodisasiga doir maʼmuriy ish materiallari va maʼmuriy bayonnoma Kodeksning 282-moddasiga muvofiq belgilangan tartibda “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali tegishli sudlarga yuboriladi.”.

11. Quyidagi mazmundagi 16 1 - 16 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiquvchi DYHXX mansabdor shaxsi taraflarning yarashuvi munosabati bilan ishni sudga yuborish toʻgʻrisida qaror chiqaradi va maʼmuriy javobgarlikdan ozod qilish haqidagi masalani hal etish uchun ish materiallarini Kodeksning 313 3 -moddasida belgilangan tartibda sudga yuboradi.

16 2 . Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni tomonlarning yarashuvi munosabati bilan tugatish maqsadida jabrlanuvchi yoxud uning qonuniy vakili yarashuv toʻgʻrisidagi arizani ishni DYHXX mansabdor shaxsi tomonidan koʻrib chiqish vaqtida, shuningdek sud muhokamasining istalgan bosqichida, ammo sud qaror chiqarguniga qadar berishi mumkin.

Arizada yetkazilgan zarar bartaraf etilgani, shuningdek yarashilganligi munosabati bilan maʼmuriy huquqbuzarlik haqidagi ish yuritilishini tugatish toʻgʻrisidagi iltimos koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

Agar ish boʻyicha bir necha jabrlanuvchi boʻlsa, faqat barcha jabrlanuvchilar bilan yarashuvga erishilgan taqdirda, yarashuv toʻgʻrisidagi ishni yuritish mumkin.

DYHXX mansabdor shaxsi arizani qabul qilish chogʻida jabrlanuvchiga yoki uning qonuniy vakiliga, agar sud yarashuvni tasdiqlasa, u mazkur ish boʻyicha ish yuritishni qayta tiklash haqida iltimosnoma berish huquqini yoʻqotishini tushuntirishi shart.”.

12. 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Qogʻoz shakldagi maʼmuriy bayonnomalar va jarima kvitansiyalari hamda maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidalarini buzilishi yuzasidan chiqarilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlarning blankalari qatʼiy hisobdagi hujjatlar hisoblanadi. Qogʻoz shakldagi maʼmuriy bayonnoma, jarima kvitansiyasi, talon, vaqtinchalik ruxsatnomaga yozuvlar aniq holda koʻk yoki qora rangli siyohlar (pasta) bilan qayd etiladi. Unda oʻchirib yozishga, tuzatishga yoki ilgari qayd etilgan yozuvlarni tuzatish, vositalar yordamida yoʻqotishga yoʻl qoʻyilmaydi.”.

13. 26-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlar huquqbuzarlik sodir boʻlgan joyda koʻrib chiqiladi. Kodeksning 113-moddasining beshinchi qismida, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 139, 140-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar transport vositalari roʻyxatga olingan joyda koʻrib chiqilishi ham mumkin.”.

14. 31-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ishni huquqbuzar yashaydigan joydagi Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) komissiyalariga koʻrib chiqish uchun yuboradi;”.

15. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Vakolati doirasida maʼmuriy ishlarni koʻrib chiquvchi organlarga maʼmuriy ishlar bir ish kun ichida “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali yuboriladi.

Maʼmuriy ish boʻyicha hujjatlarning kirimi va chiqimi hujjatlarni hisobga olish kitobiga qayd etiladi. Hujjatlarni hisobga olish kitobini yuritish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

Maʼmuriy bayonnomani rasmiylashtirgan mansabdor shaxs Kodeksga asosan mazkur maʼmuriy ishni koʻrib chiqishga vakolatli boʻlgan taqdirda, ishni olgan kundan boshlab oʻn besh kunlik muddat ichida koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi va bu haqda fuqaroni xabardor etadi yoki qaror nusxasi u chiqarilgan paytdan boshlab uch kun ichida pochta xizmati orqali fuqaroning yashash manziliga yuboradi.

Huquqbuzar maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali olishi ham mumkin.

Agar huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan va sudga murojaat qilgan taqdirda, vakolatli organ maʼmuriy ish hujjatlarini “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali tegishli sudga yuborilishini taʼminlaydi.”.

16. 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kodeksning 54-moddasi ikkinchi qismida (transport vositalarining harakatlanishiga cheklovlar buzilishi qismida), 125-moddasining uchinchi, beshinchi va oltinchi qismlarida, 125 1 -moddasining ikkinchi qismida, 126-moddasida, 127-moddasining ikkinchi qismida, 128 6 -moddasida (agar transport vositasining haydovchisi boʻlmasa va toʻxtash yoki toʻxtab turish qoidalarining buzilishi yoʻl harakati ishtirokchilarining harakatlanishiga xalaqit bersa), 131-moddasida, 135-moddasida (transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta polisi, haydovchilarning malaka oshirishdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikati yonida mavjud boʻlmaganligi hollari bundan mustasno), 136-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 137-moddasida, 194-moddasida (ichki ishlar organi xodimining transport vositasini toʻxtatish toʻgʻrisidagi qonuniy talabini bajarmaslik qismida) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilganda, transport vositasi ushlab turish sababi bartaraf etilgunga va maʼmuriy ish koʻrib chiqilgunga qadar ushlab turilishi mumkin. Bunda, maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtirilib, transport vositasi ushlab qolinganligi haqidagi maʼlumot bayonnomaga qayd qilinadi va haydovchiga barcha hujjatlari qaytarib beriladi (Kodeksning 131 va 136-moddalari bundan mustasno).

Transport vositasi jarima maydonchasiga joylashtirilgan taqdirda transport vositasini ushlagan DYHXX xodimi oʻz vakolatlari doirasida haydovchini transport vositasini boshqarishdan chetlatish yuzasidan zarur xatti-harakatlarni amalga oshiradi, maʼmuriy bayonnomani rasmiylashtiradi, mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq shakldagi dalolatnomani tuzadi. Dalolatnoma uch nusxada tuzilib, birinchi nusxasi transport vositasini jarima maydonchasida saqlash uchun masʼul boʻlgan shaxsda qoldiriladi, ikkinchi nusxasi bayonnomaga biriktiladi, uchinchi nusxasi huquqbuzarga beriladi.

Jarima solish toʻgʻrisida qaror chiqargan vakolatli organ rahbari yoʻl harakati qoidalarining buzilishlari boʻyicha jarima solish toʻgʻrisidagi qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran oltmish kun oʻtgach jarima solish toʻgʻrisidagi qarorning ijrosi yuzasidan ish yuritish tugaguniga qadar transport vositalarini ushlab turish toʻgʻrisida yozma koʻrsatma beradi va bu haqda DYHXX safdagi Yoʻl-patrul xizmati boʻlim-boʻlinmalari shaxsiy tarkibi eʼtiboriga yetkaziladi.

Transport vositasi ushlangan taqdirda faqat mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq shakldagi dalolatnoma tuziladi hamda jarima solish toʻgʻrisidagi qaror ijrosi yuzasidan ish yuritish tugaguniga qadar jarima maydonchasida ushlab turiladi. Dalolatnoma uch nusxada tuzilib, birinchi nusxasi transport vositasini jarima maydonchasida saqlash uchun masʼul boʻlgan shaxsda qoldiriladi, ikkinchi nusxasi DYHXX xodimida qoladi, uchinchi nusxasi huquqbuzarga beriladi.

Transport vositasini olib chiqib ketishga faqat maʼmuriy ishni koʻrib chiquvchi mansabdor shaxs tomonidan ruxsat beriladi. Agarda maʼmuriy ish boʻyicha hujjatlar vakolati doirasida koʻrib chiquvchi organ (mansabdor shaxs)ga yuborilgan taqdirda, vaqtinchalik ushlab turilgan transport vositasini qoʻyib yuborish ularning ruxsati bilan amalga oshiriladi.

Maʼmuriy ishni koʻrib chiqqan DYHXX xodimi mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shaklda ikki nusxada ruxsatnoma rasmiylashtiradi, imzolaydi va muhri bilan tasdiqlaydi hamda uning birinchi nusxasini huquqbuzarga beradi, ikkinchi nusxasini maʼmuriy bayonnomaga (jarima solish toʻgʻrisidagi qarorga) tikib qoʻyadi.

Transport vositasini jarima maydonchasiga qoʻyish hamda chiqarish sud yoki DYHXX xodimi qarori (qoʻyishda — bayonnoma, chiqarishda — ruxsatnomasi) asosida “E-maʻmuriy ish” tizimidan foydalangan holda amalga oshiriladi.

Jarima maydoniga qoʻyilayotgan hamda chiqarilayotgan avtomototransport vositasi haqidagi maʼlumotlar jarima maydonining masʼul xodimi tomonidan ejarima.uz veb-saytiga kiritilishi shart. Bunda, jarima maydonining masʼul xodimi avtomototransport vositasini jarima maydoniga qoʻyishda ejarima.uz veb-sayti orqali oʻz shaxsiy kabinetidan foydalangan holda uning davlat raqamini kiritganda, avtomototransport vositasining asosiy rekvizitlari avtomatik ravishda toʻldiriladi, avtomototransport vositasining holati va boshqa tegishli rekvizitlari esa qoʻshimcha tarzda kiritiladi.”.

17. 39-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Alkogoldan, giyohvand moddadan yoki oʻzgacha tarzda mast boʻlgan holda transport vositasini boshqarish, tibbiy koʻrikdan oʻtishdan boʻyin tovlash, svetoforning yoki yoʻl harakatini tartibga soluvchining taqiqlovchi ishoralariga boʻysunmaslik, ichki ishlar organi xodimining transport vositasini toʻxtatish haqidagi qonuniy talabini bajarmaslik, belgilangan tezlikni oshirish, temir yoʻlning oʻtish joylaridan oʻtish qoidalarini buzish, transport vositalarini quvib oʻtish qoidasini buzish, transport vositalari haydovchilarining toʻsqinliksiz harakat qilish huquqidan foydalanadigan transport vositalarining oʻtib ketishiga xalaqit berishi, yoʻlning qarama-qarshi harakatlanish uchun moʻljallangan tomoniga yoki boʻlagiga yoʻl harakati qoidalarini buzgan holda chiqishi, avariya holatini keltirib chiqarish, odam tashish qoidalarini buzish, transport vositasini boshqarish vaqtida telefondan foydalanish (bundan telefondan quloqchinlar orqali va qoʻllarni ishlatmasdan turib soʻzlashuvlar olib borish imkoniyatini beradigan boshqa uskunalar orqali foydalanish mustasno) yoki transport vositasi salonining old qismiga oʻrnatilgan monitordan (displeydan) tele-, videodasturlar tomosha qilish uchun foydalanish, yuk tashish, shatakka olish qoidalarini buzish, transport vositalarini boshqarish huquqi boʻlmagan shaxslarning shu vositalarni boshqarishi, boshqarish huquqi boʻlmagan shaxsga transport vositasini boshqarishning topshirilishi qoʻpol huquqbuzarliklar hisoblanadi.”.

18. 44-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. DYHXX mansabdor shaxsi maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqib, shu ish yuzasidan “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali mazkur Yoʻriqnomaning 1 3 -ilovasiga muvofiq elektron shakldagi maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisida qaror chiqaradi.”.

19. 47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror elektron hujjat shaklida chiqariladi hamda ijro etish uchun huquqbuzarga yetkazib beriladi.

Huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki sudga belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkinligi haqida ogohlantiriladi.

Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning xos raqami va jarima miqdori haqidagi maʼlumotlar zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda huquqbuzarning ejarima.uz veb-saytidagi shaxsiy kabinetiga, “SMS” xabar orqali uning telefoniga yoki pochta xizmati orqali yashash manziliga yuboriladi. Huquqbuzarlik rasmiylashtirilayotgan joyda maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni chop etish imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, qaror qogʻozda chop etilib, huquqbuzarga taqdim etiladi.

Huquqbuzar jarima toʻlovlarini toʻlaganidan soʻng toʻlov amalga oshirilganligi haqidagi maʼlumotlar zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda huquqbuzarning ejarima.uz veb-saytidagi shaxsiy kabinetiga, “SMS” xabar orqali uning telefoniga yoki pochta xizmati orqali yashash manziliga yuboriladi.

Huquqbuzar qarorning ijro qilinganligi haqidagi toʻlov varaqasi (kvitansiya)ni ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olishi mumkin.”.

20. 50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Kodeksning 127-moddasi ikkinchi qismida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilganda maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtirilib, unga tovush chiqaruvchi yoki yorituvchi maxsus qurilma yoxud davlat raqam belgilarini koʻrish imkoniyatini cheklaydigan, ularni anglashga toʻsqinlik qiladigan ashyolar ilova qilinadi. Ushbu qurilmalar guvohlar ishtirokida yechib olinib, dalolatnoma tuziladi va huquqbuzarlik aniqlangan kunda pdf formatida skaner qilingan holda belgilangan tartibda “E-maʻmuriy ish” tizimiga kiritiladi.”.

21. 51-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jinoyat ishini qoʻzgʻatish rad etilgan yoki jinoyat ishi tugatilgan boʻlsa-yu, lekin huquqbuzarning harakatlarida maʼmuriy huquqbuzarlik alomatlari mavjud boʻlsa, maʼmuriy jazo chorasi jinoyat ishi qoʻzgʻatishni rad etish yoki jinoyat ishini tugatish toʻgʻrisida, agar Kodeksning 36-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan muddatlar oʻtmagan boʻlsa, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir oydan kechiktirmay qoʻllanilishi mumkin.”.

22. 56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Daxlsizlik huquqiga ega boʻlgan shaxslarni maʼmuriy javobgarlikka tortish masalasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.”.

23. IV bobning nomidagi “keltirish” degan soʻz “bildirish” degan soʻz bilan almashtirilsin.

24. 58-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“58. Huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki sudga belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin. Shuningdek, maʼmuriy ish yuzasidan jabrlanuvchi va uning qonuniy vakili hamda advokatlar belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish yuzasidan chiqarilgan qaror ustidan yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudiga, jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining qarori ustidan esa apellatsiya instansiyasi sudiga shikoyat berilishi mumkin.”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Prokuror maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish yuzasidan DYHXX mansabdor shaxsi qarori ustidan — qaror chiqargan organga (mansabdor shaxsga) yoki yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) protest bildirishi mumkin.”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

25. 73-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“73. Huquqbuzar jarimani Kodeksda belgilangan muddat ichida toʻlamagan taqdirda maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarining majburiy ijrosini amalga oshirish maqsadida ijro hujjatlari “E-maʻmuriy ish” tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi va uning hududiy boʻlinmalariga taqdim etiladi, bunda jarimani ixtiyoriy toʻlash imkoniyati toʻgʻrisida huquqbuzarni xabardor qilgan holda unga maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning topshirilganligi yoki yuborilganligini tasdiqlovchi hujjat ijro hujjatiga majburiy tartibda ilova qilinadi.

Maʼmuriy jazo qoʻllanish toʻgʻrisidagi qaror ustidan shikoyat berish ushbu qarorning ijrosini shikoyat koʻrib chiqilgunga qadar toʻxtatib turadi.

Prokurorning protest bildirishi maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish yuzasidan qabul qilingan qaror ijrosini protest koʻrib chiqilgunga qadar toʻxtatib turadi.”.

26. 74-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

27. 1 va 1 1 -ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

28. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 3 va 4-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 1 2 va 1 3 -ilovalar bilan toʻldirilsin.

29. 7-ilovaning matnidagi “shaxsiy pasportingiz” degan soʻzlar “shaxsiy pasportingiz yoki identifikatsiya ID-kartangiz” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

30. 8-ilovaning matnidagi “transport vositalarini toʻxtash joyi nomi” degan soʻzlar “Jarima maydonchasining nomi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

31. 9-ilovaning matnidagi “transport vositasi toʻxtash joyiga” degan soʻzlar “jarima maydonchasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

32. 13 va 15-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA

”.

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar 2-ILOVA

“Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1 1 -ILOVA

”.

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar 3-ILOVA

“Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1 2 -ILOVA

”.

Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar 4-ILOVA

“Yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1 3 -ILOVA

”.

Vazir P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2022-yil 25-avgust,

326-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.10.2022-y., 10/22/2240-6/0930-son)

lex.uz