📅 2022-yil 14-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 14-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 14 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-377-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларга ипотека кредити ва субсидия ажратиш жараёнидаги бюрократияни кескин қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб:
а) субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркиби мақбуллаштирилиб, ундан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилади;
б) субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
в) субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил 1 ноябрга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Labor — migration» дастури ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминотига интеграция қилинишини таъминласин. Бунда:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳолининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан аҳолининг номида республиканинг барча ҳудудларидаги ўз мулкида бўлган уй-жойлари тўғрисидаги маълумотлар «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминотига реал вақт режимида тақдим этиб борилиши назарда тутилсин.
3. Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинсин.
4. Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020 — 2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чораларини кўрсин.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Белгилансинки, 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Белгилансинки, мазкур қарорга 1-илова 2022 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради, 1-илованинг 1-банди « а », « е » ва «ж» кичик бандлари ҳамда 2-банди бундан мустасно.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади»;
б) 7-бандда :
иккинчи хатбошидан «Давлат кадастрлари палатаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади»;
г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди»;
д) қуйидаги таҳрирдаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:
«15 1 . Ариза берувчини қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:
ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;
ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги»;
е) 30-бандда :
биринчи хатбошидаги «якуний хулоса беради» сўзлари «тасдиқлаш учун комиссияга киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ж) 39-банддан «(бир календарь йилда икки марта)» сўзлари чиқариб ташлансин;
з) 1-илованинг III боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар 1. «labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти 10 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда) 2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими 10 Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими 3. Ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар 10 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда) 4. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар** 10 Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ».
и) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг
1. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими 4. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари 6. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул ходими, Комиссия котиби »
к) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради. Йил давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)* 2-босқич Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази 1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади. 2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда тақдим этади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Тиббиёт бирлашмаси Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парвар?шлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. 10 иш куни м?байнида Давлат солиқ инспекцияси Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. 10 иш куни мобайнида Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди. 10 иш куни мобайнида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда) 1. Ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини) аниқлайди. 2. Ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублигини ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлигини аниқлайди. 3. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. 3 иш куни мобайнида 4-босқич Комиссия раиси Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади. 1 иш куни моб?йнида 5-босқич Талабгор Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида 6-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 5 иш куни мобайнида 7-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади. 1 иш куни ичида 8-босқич Ҳудудий молия бўлими Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради. 4 иш куни мобайнида 9-босқич Иштирок этувчи тижорат банки Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича тегишлилигига кўра банк бош офиси орқали Молия вазирлигига юборади. Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб боради. 1 иш куни мобайнида 10-босқич Молия вазирлиги Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни марказлашган тартибда ўтказиб боради. Ҳар ойнинг 25-кунигача ».
л) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«АНКЕТА-АРИЗА Ариза № _________________ Қабул қилиш санаси________ Қабул қилган шахс _________ 1. _______________ _________________ _________________ (фамилияси) (исми) (отасининг исми) 2. Манзил:____________ ________________ ________________ (аҳоли пункти) (туман, шаҳар) (вилоят) 3. Туғилган санаси 4. Жинси ___ /_____ / ______ ____ аёл _____ эркак 5. Оилавий аҳволингиз: 6. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*: бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____ уйланган / турмушга чиққан _____ ажрашган _____ бева _____ 7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 8. Кафил сифатида иштирок этадиган фарзандингизнинг: 9. Кафил фарзандингизнинг оилавий аҳволи: _________________ _____________________ _____________________ (ЖШ ШИР) (ЖШ ШИР) (турмушга чиққан ёки чиқмаган) _____________________ _____________________ (ЖШ ШИР) (турмушга чиққан ёки чиқмаган) 10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг: 1) Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши. 2) Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши. 3) Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётганлигингиз. 11. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: 12. Ипотека кредитини қайси мақсадда олмоқчисиз: 13. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар? _____ мулк Бирламчи бозордан квартира______ эл.почта __________ _____ ижара Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш ___________ уй тел: ___________ _____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш иш тел: ___________ уяли тел: __________ 14. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг: «Labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ) _______; оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ҳа/йўқ) _______; Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими (ҳа/йўқ) _______; Ҳарбийлаштирилган органларга алоқангиз борми?________ агар бўлса: ходим_____ ҳарбий_____ нафақадаги ҳарбий _____. Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. ______________ __________ __________ _________ имзо йил кун ой
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 16-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Пудрат ташкилотлари томонидан янги тартиб доирасида қурилган, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим»;
в) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Субсидия хабарномасини олган фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этаётган даврда ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонларига тўлиқ жавоб бермай қолган ҳолларда банк ажратиладиган ипотека кредити миқдорини камайтириши ёки ипотека кредити ажратишни рад этиши мумкин»;
г) 28-банднинг биринчи хатбошиси «Тайёр ҳолда топшириш шарти билан» сўзларидан кейин «ёки тайёр ҳолда топшириш шартисиз (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 44-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)» 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 34-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 36-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 8-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 60-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 октябрь,
601-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
ROʻYXATI
Aholiga ipoteka krediti va uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish jarayonlarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ipoteka kreditidan foydalanishda aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-sentabrdagi PQ-377-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, fuqarolarga ipoteka krediti va subsidiya ajratish jarayonidagi byurokratiyani keskin qisqartirish hamda ushbu jarayonlarni raqamlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilansinki, 2022-yil 1-dekabrdan boshlab:
a) subsidiya ajratiladigan talabgorlarni tanlab olish boʻyicha komissiyalar tarkibi maqbullashtirilib, undan Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi va tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markazi direktori chiqariladi;
b) subsidiya olish uchun arizani aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari, Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimlari va tuman (shahar) hokimligi tomonidan koʻrib chiqish (baholash) tartibi bekor qilinadi. Bunda mazkur tashkilotlarning maʼlumotlari “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminoti orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi;
v) subsidiya ajratish maqsadida uy-joyga muhtoj fuqarolarni aniqlashning ijtimoiy mezonlari doirasida quyidagilar ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar toifasiga kiritiladi:
yosh oilalar, shu jumladan, 30 yoshdan oshmagan fuqarolar;
olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassislar va (yoki) tibbiyot xodimlari.
2. Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 2022-yil 1-noyabrga qadar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining “Labor — migration” dasturi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Milliy geografik axborot tizimi portali “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminotiga integratsiya qilinishini taʼminlasin. Bunda:
Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi aholining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi hamda xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan aholining nomida respublikaning barcha hududlaridagi oʻz mulkida boʻlgan uy-joylari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “subsidiya.idm.uz” dasturiy taʼminotiga real vaqt rejimida taqdim etib borilishi nazarda tutilsin.
3. Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan ipoteka krediti ajratishda qarz oluvchilarga qarz yukining eng yuqori chegarasi hamda subsidiya olish uchun bir kalendar yilda ikki marta ariza berish boʻyicha belgilangan cheklovlar bekor qilinsin.
4. Moliya vazirligi, Markaziy bank hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2022-yil 1-noyabrga qadar 2020 — 2022-yillar dasturi doirasida subsidiya ajratish toʻgʻrisida xabarnoma olgan fuqarolarga ipoteka krediti foizlarining bir qismini qoplash boʻyicha toʻlanmay qolgan subsidiyalarni toʻliq toʻlash choralarini koʻrsin.
5. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2021-yil dasturi doirasida subsidiya ajratish toʻgʻrisida xabarnoma olgan Toshkent shahrida doimiy roʻyxatda turadigan fuqarolarga Toshkent viloyatida qurilgan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olish huquqini berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
6. Belgilansinki, 2022-yil dasturi doirasida subsidiya ajratish toʻgʻrisida xabarnoma olgan fuqarolarga ipoteka krediti toʻlov layoqati va boshqa shaxslarni jalb qilish huquqidan kelib chiqib, tegishli hudud uchun belgilangan ipoteka kreditining eng koʻp miqdorigacha ajratiladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
Belgilansinki, mazkur qarorga 1-ilova 2022-yil 1-dekabrdan boshlab kuchga kiradi, 1-ilovaning 1-bandi “ a ”, “ e ” va “j” kichik bandlari hamda 2-bandi bundan mustasno.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 601-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda ipoteka krediti Toshkent viloyati uchun belgilangan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori doirasida ajratiladi hamda boshlangʻich badal boʻyicha subsidiya toʻlovi uy-joy joylashgan tuman (shahar) moliya boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi”;
b) 7-bandda :
ikkinchi xatboshidan “Davlat kadastrlari palatasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshidagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazi, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimlari, Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi va tuman (shahar) hokimligi” soʻzlari “tuman (shahar) hokimligi moliya boʻlimlari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 10-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Zarur hollarda ayrim toifadagi shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya va boshqa harbiy tuzilmalarning xodimlari (harbiy xizmatchilaridan tashqari) va davlat hisobidan uy-joylar bilan taʼminlanmagan nafaqadagi harbiy xizmatchilar tomonidan oylik daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasiga taqdim etiladi”;
g) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Davlat xizmatlari markazi, komissiya hamda masʼul tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
Masʼul tashkilot rahbarlari tomonidan subsidiya.idm.uz dasturiy taʼminot tizimida ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash uchun masʼul xodim ichki buyruq asosida biriktiriladi.
Biriktirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tizim administratoriga elektron shaklda yuborilishi uchun komissiya kotibiga taqdim etiladi.
Masʼul tashkilotlar yetti ish kunida ariza beruvchining ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini taqdim etilgan hujjatlar asosida tashkilotlarda mavjud maʼlumotlar bazasi bilan solishtirgan holda oʻrganib chiqadi va YIDXPda onlayn elektron shaklda quyidagi maʼlumotlarni:
tibbiyot birlashmasi — ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi va Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxslar, birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning, yolgʻiz oʻzi ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotgan ayollarning mavjudligini;
davlat soliq inspeksiyasi — soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) boʻyicha ariza beruvchi va oila aʼzosi sifatida keltirilgan shaxslarning (arizada “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi koʻrsatilgan ariza beruvchi bundan mustasno) daromadlarini aniqlaydi.
Bunda davlat soliq inspeksiyasidan ariza beruvchi va oila aʼzolarining daromadlari boʻyicha ball berilmagan taqdirda, ariza boshqa masʼul tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilmaydi va avtomat ravishda subsidiya ajratishni rad etish boʻyicha komissiya kotibiga yuboriladi;
tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari — ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan, uy-joy sharoitini yaxshilashgan muhtoj onalar toifasiga mansubligini;
tuman (shahar) hokimligi moliya boʻlimi — ariza beruvchining olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi ekanligini tasdiqlaydi”;
d) quyidagi tahrirdagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:
“15 1 . Ariza beruvchini quyidagi ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash (aniqlash) subsidiya.idm.uz dasturiy taʼminot tizimida avtomatlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi:
ariza beruvchining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligi;
ariza beruvchining yosh oilalar toifasiga mansubligi va 30 yoshdan oshmagan fuqaro ekanligi;
ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligi”;
e) 30-bandda :
birinchi xatboshidagi “yakuniy xulosa beradi” soʻzlari “tasdiqlash uchun komissiyaga kiritadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
j) 39-banddan “(bir kalendar yilda ikki marta)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
z) 1-ilovaning III bobi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ III. Ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan ayrim shaxslar 1. “labor-migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan mehnat migranti 10 Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (subsidiya.idm.uz dasturiy tizimida avtomatlashtirilgan tarzda) 2. Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi 10 Tuman (shahar) hokimligi moliya boʻlimi 3. Yosh oilalar, shu jumladan, 30 yoshdan oshmagan fuqarolar 10 Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (subsidiya.idm.uz dasturiy tizimida avtomatlashtirilgan tarzda) 4. Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar** 10 Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi ”.
i) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumani (shahri)da subsidiya ajratiladigan talabgorlarni tanlab olish boʻyicha komissiyaning
1. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) Xalq qabulxonasi rahbari, Komissiya raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) hokimligi moliya boʻlimi 4. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi rahbari 6. Lavozimiga koʻra — Tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi masʼul xodimi, Komissiya kotibi ”
k) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi subsidiya olish uchun tuman (shahar) davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda anketa-arizani elektron tarzda istalgan vaqtida toʻldiradi. Yil davomida (haftaning dushanba — juma kunlari soat 9.00 dan 18.00 gacha)* 2-bosqich Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi 1. Anketa-ariza va unga ilova qilingan hujjatlar tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi tomonidan roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi. 2. Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi arizalarni qayd qilinishi navbatligiga koʻra tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi, davlat soliq inspeksiyasi, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga elektron shaklda taqdim etadi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Tibbiyot birlashmasi Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlaridan azob chekuvchi va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxslarning mavjudligi, ariza beruvchining oila aʼzolari orasida birinchi guruh nogironi mavjudligi, yolgʻiz oʻzi ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvar?shlayotgan ayollar toʻgʻrisidagi maʼlumotni dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. 10 ish kuni m?baynida Davlat soliq inspeksiyasi Soliq toʻlovchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) boʻyicha ariza beruvchi va oila aʼzosi sifatida keltirilgan shaxslarning (arizada koʻrsatilgan holatlarda) daromadlarini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. 10 ish kuni mobaynida Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Ariza beruvchining ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan, uy-joy sharoitini yaxshilashgan muhtoj onalar toifasiga mansubligini dasturiy taʼminotga kiritadi va tasdiqlaydi. 10 ish kuni mobaynida Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (subsidiya.idm.uz dasturiy tizimida avtomatlashtirilgan tarzda) 1. Ariza beruvchining “Labor — migration” dasturida roʻyxatdan oʻtganligi, xorijda vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotganligini (oshirganligini) aniqlaydi. 2. Ariza beruvchining yosh oilalar toifasiga mansubligini va 30 yoshdan oshmagan fuqaro ekanligini aniqlaydi. 3. Ariza beruvchida, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida mulk huquqi bilan turar joyning mavjud yoki mavjud emasligini aniqlaydi. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich Komissiya raisi Tanlov natijalari yuzasidan subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan qaror qabul qiladi va Davlat xizmatlari markazi orqali elektron tarzda ariza beruvchiga yuboradi. 1 ish kuni mob?ynida 5-bosqich Talabgor Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib moʻljallayotgan uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha xususiy qurilish (pudrat) tashkiloti bilan shartnoma tuzadi. Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorni olgandan soʻng Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun talabgor istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga kvartira sotib olish uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish tashkiloti bilan tuzilgan shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha Qurilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joyning kadastr hujjatlarini hamda bank tomonidan belgilangan boshqa hujjatlarni taqdim qiladi. Kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng 3 ish kuni mobaynida 6-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ishtirok etuvchi tijorat banki talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 5 ish kuni mobaynida 7-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 2. Talabgor tomonidan sotib olinadigan uy-joy (kvartira)ning kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng tijorat banki tuman (shahar) moliya boʻlimlariga boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiya summasini toʻlashga buyurtmanomani yuboradi. 1 ish kuni ichida 8-bosqich Hududiy moliya boʻlimi Sotib olinayotgan uy-joy (kvartira) uchun ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun subsidiya summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi. 4 ish kuni mobaynida 9-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki Ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida shartnoma va unga ilova (toʻlovlar jadvali)ni ipoteka krediti foizini har oyda toʻlab borish uchun subsidiya ajratilishi boʻyicha tegishliligiga koʻra bank bosh ofisi orqali Moliya vazirligiga yuboradi. Ipoteka krediti taqdim etilgandan soʻng birinchi toʻlov kuniga qadar Qurilgan va rekonstruksiya qilingan yakka tartibdagi uy-joylar kadastr hujjatlari taqdim etilgandan soʻng ipoteka krediti foizini har oyda toʻlab boradi. 1 ish kuni mobaynida 10-bosqich Moliya vazirligi Ipoteka foizlarining bir qismini qoplash uchun mablagʻlarni markazlashgan tartibda oʻtkazib boradi. Har oyning 25-kunigacha ”.
l) 5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ANKETA-ARIZA Ariza № _________________ Qabul qilish sanasi________ Qabul qilgan shaxs _________ 1. _______________ _________________ _________________ (familiyasi) (ismi) (otasining ismi) 2. Manzil:____________ ________________ ________________ (aholi punkti) (tuman, shahar) (viloyat) 3. Tugʻilgan sanasi 4. Jinsi ___ /_____ / ______ ____ ayol _____ erkak 5. Oilaviy ahvolingiz: 6. Pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamingiz (JSH SHIR)*: boʻydoq / turmushga chiqmagan_____ uylangan / turmushga chiqqan _____ ajrashgan _____ beva _____ 7. Turmush oʻrtogʻining pasport boʻyicha jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 8. Kafil sifatida ishtirok etadigan farzandingizning: 9. Kafil farzandingizning oilaviy ahvoli: _________________ _____________________ _____________________ (JSH SHIR) (JSH SHIR) (turmushga chiqqan yoki chiqmagan) _____________________ _____________________ (JSH SHIR) (turmushga chiqqan yoki chiqmagan) 10. Quyidagi shaxslar Sizning oilangizda yashaydimi? Agar yashasa, sonini koʻrsating: 1) Birinchi guruh nogironi ____ kishi. 2) Surunkali kasalliklarning ogʻir turlaridan azob chekuvchilar ____ kishi. 3) Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bolani parvarishlayotganligingiz. 11. Sizning hozirgi uy-joyingizning huquqiy maqomi: 12. Ipoteka kreditini qaysi maqsadda olmoqchisiz: 13. Siz bilan bogʻlanish uchun maʼlumotlar? _____ mulk Birlamchi bozordan kvartira______ el.pochta __________ _____ ijara Yakka tartibdagi uy-joyni qurish yoki rekonstruksiya qilish ___________ uy tel: ___________ _____ mulkdor ruxsati bilan bepul yashash ish tel: ___________ uyali tel: __________ 14. Siz quyidagi fuqarolar toifalariga mansubmisiz? Agar mansub boʻlsangiz, qaysiligiga koʻrsating: “Labor migration” dasturida roʻyxatdan oʻtgan (ha/yoʻq) _______; ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan ayollar (ha/yoʻq) _______; Olis va chekka hududlarda joylashgan budjet tashkilotlariga boshqa hududlardan mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun kelgan oliy maʼlumotli mutaxassis va (yoki) tibbiyot xodimi (ha/yoʻq) _______; Harbiylashtirilgan organlarga aloqangiz bormi?________ agar boʻlsa: xodim_____ harbiy_____ nafaqadagi harbiy _____. Men uy-joy olish hamda uy-joy uchun subsidiya olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman va tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. ______________ __________ __________ _________ imzo yil kun oy
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-fevraldagi 56-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan ipoteka kreditlari ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 16-bandning “v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Pudrat tashkilotlari tomonidan yangi tartib doirasida qurilgan, shuningdek, qarzdorlik evaziga bank balansiga qabul qilingan yangi qurilgan kvartiralarni birlamchi uy-joy bozorida sotib olish hamda yakka tartibdagi uy-joyni qurish (rekonstruksiya qilish) ishlari uchun berilishi mumkin boʻlgan ipoteka kreditining eng koʻp miqdori ushbu Nizomning 28-bandida belgilangan miqdorlardan oshib ketmasligi lozim”;
v) 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Subsidiya xabarnomasini olgan fuqaro bankka ipoteka krediti olish uchun ariza taqdim etayotgan davrda ushbu Nizomning 16-bandida belgilangan qarz oluvchilarning muvofiqlik mezonlariga toʻliq javob bermay qolgan hollarda bank ajratiladigan ipoteka krediti miqdorini kamaytirishi yoki ipoteka krediti ajratishni rad etishi mumkin”;
g) 28-bandning birinchi xatboshisi “Tayyor holda topshirish sharti bilan” soʻzlaridan keyin “yoki tayyor holda topshirish shartisiz (xonalarga boʻlingan va pardoz ishlariga tayyor holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 601-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish, shuningdek yosh oilalarga, eskirgan uy-joylarda yashayotganlarga va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarning boshqa toifalariga sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 16-yanvardagi 14-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bandlik sohasida davlat siyosatini yanada takomillashtirish va mehnat organlari faoliyati samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PF-5052-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-maydagi PQ-3001-son qarori)” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga ilovaning 44-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga oid davlat siyosati samaradorligini oshirish va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2017-yil 5-iyuldagi PF-5106-son Farmoni)” 2017-yil 12-sentabrdagi 712-son qaroriga ilovaning 34-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Doktorantlarning ilmiy-tadqiqot ishlari bilan shugʻullanishlari uchun moddiy shart-sharoitlar yaratish va mehnat faoliyatini yanada ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 17-oktabrdagi 839-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 498-son qaroriga 1-ilovaning 36-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-oktabrdagi 889-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 60-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 14-oktabr,
601-son