📅 2022-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мувофиқликни баҳолаш органига ҳақиқатда аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишлардан келиб чиққан ҳолда қоплаб берилади. Бунда харажатлар мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация доираси тўғрисидаги маълумотномасида акс эттирилган, аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади;
б) халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс бўлган, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади;
в) Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
маҳаллий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак бериш, маҳсулотларни экспорт қилишда транспортда ташиш харажатларини қисман компенсация қилиш, экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратиш ҳамда бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш жараёнларини уч ой муддатда тўлиқ рақамлаштиришни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 605-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
б) иловада :
6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
7-банднинг «и» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради;».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарорида :
а) қарорнинг номланишидаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) иловада :
илованинг номланишидаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг мурожаатларига асосан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларни қайтариш муддатини олти ойгача узайтириш;
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартибини белгилаш»;
ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;
молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;
мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети;
молиявий ёрдам миқдори ва шартлари;
молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари;
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби»;
б) қарорга иловада :
илова белгисидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;
16 1 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда объектив сабаблар ва аниқ шартномалар бўлган тақдирда юқоридаги мажбуриятларни бажариш муддати Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 12 ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.»;
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида — 100 фоиз, бироқ битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда шартнома қийматининг 80 фоизи, бироқ ушбу йўналиш учун белгиланган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (электротехника саноати маҳсулотлари учун Европа Иттифоқи давлатларида талаб этиладиган стандарт ва сертификатларни жорий этиш бўйича чекловларсиз ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қоплаб берилади) молиявий ёрдам кўрсатилади;»;
в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом 2022 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органининг муайян аккредитация доирасида мувофиқликни баҳолаш ишларини бажаришга ваколатининг аккредитация органи томонидан расман тасдиқланиши;
аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар — аккредитациядан ўтказиш жараёнида ҳужжатлар экспертизаси ҳамда жойида баҳолаш учун сарфланадиган харажатлар;
мувофиқликни баҳолаш органи — Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс бўлган, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органи, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органи;
ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation) — Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот;
IAF (International Accreditation Forum) — Аккредитация бўйича халқаро форум.
3. Агентлик томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш (кейинги ўринларда — халқаро аккредитациядан ўтказиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришнинг асосий шарти ушбу мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро стандартлар талаблари асосида халқаро аккредитациядан ўтганлигидир.
4. Мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.
2-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
5. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун мувофиқликни баҳолаш органи томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ ариза ва буюртманома-анкета тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
мувофиқликни баҳолаш органининг аввал Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашлар натижалари (агар мавжуд бўлса);
мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш учун сарфланган харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома, тўлов топшириқномаси) нусхалари.
6. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Агентликнинг веб-сайти орқали тақдим этилади.
8. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим қилинганда, аризанинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан ариза топширувчига берилади.
9. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига юкланади.
3-боб. Мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
11. Агентлик аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда рўйхатга олади.
12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш шартлари ва мақсадларига ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдорининг ушбу Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.
13. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.
Агентлик қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш куни давомида почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, расмий веб-сайти орқали халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига билдиришнома юборади.
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.
14. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида мувофиқликни баҳолаш органининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
15. Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
4-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари
16. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мувофиқликни баҳолаш органига ҳақиқатда аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишлардан келиб чиққан ҳолда қоплаб берилади. Бунда харажатлар мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация доираси тўғрисидаги маълумотномасида акс эттирилган, аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.
Хорижий валютадаги халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар миқдори мувофиқликни баҳолаш органи тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланади.
5-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби
17. Қуйидагилар халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлади:
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан сўралаётган халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;
мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилиниши;
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
18. Бошқа сабабларга кўра халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида мувофиқликни баҳолаш органига Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган ёки электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган асосли хулосани юборади.
20. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ўн иш кунида ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.
21. Мувофиқликни баҳолаш органи белгиланган муддатда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
22. Аризани қайта кўриб чиқишда рад этишнинг аввал ёзма равишда берилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
23. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
24. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
25. Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
26. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган смета бўйича Агентликнинг буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.
7-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
28. Ариза топширган ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органларининг реестри Агентлик томонидан электрон шаклда юритилади.
29. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мувофиқликни баҳолаш органи Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа белгиланган ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг веб-сайти орқали тақдим этиш. Мувофиқликни баҳолаш органининг ихтиёрига кўра 2-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунида 3-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш органига қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида 4-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тўловларни амалга ошириш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Ариза __________________________________ (мувофиқликни баҳолаш органининг номи) лабораторияларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ______________________банкидаги ______________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда: 1. Буюртманома-анкета; 2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади); 3. ... __________________ _______ ______ раҳбари (мувофиқликни баҳолаш органи номи) _______________ (имзо) _________________ (Ф.И.О.) Боғланиш учун телефон: +998 (___)_________
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Буюртманома-анкета 1. Мувофиқликни баҳолаш органининг номи: 2. Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими): 3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail): 4. Мувофиқликни баҳолаш органи ташкил этилган йил: 5. Мувофиқликни баҳолаш органи жойлашган жой (почта манзили): 6. Штат (ходимлар сони): 7. Мувофиқликни баҳолаш органининг сўнгги ҳисобот йилида мувофиқликни баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлари ҳажми (миқдори ва қиймати): 1. 2. ... 8. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилинган стандарт (сертификат) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилган харажатлар ҳисобидан (стандарт (сертификат) номи, олинган йили, қоплаб берилган харажат миқдори, минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 9. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилиниши режалаштирилган стандарт (сертификат) сони 10. Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ___________ ______ _____________ раҳбари (мувофиқликни баҳолаш органи номи) _______________ (имзо) _________________ (Ф.И.О.) » .
4 . Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорида :
а) 5-банддаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий ресурслар тижорат банкларига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши мумкин. Бунда кредит миқдори эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми эса ушбу қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади»;
27-банддаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 октябрь,
605-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqlikni baholash organlarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo faoliyati ishtirokchilarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 6-apreldagi PF-97-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo faoliyati ishtirokchilarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 6-apreldagi PF-97-son Farmoniga muvofiq 2022-yil 1-apreldan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Eksportni ragʻbatlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan qoplab berilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
a) xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar muvofiqlikni baholash organiga haqiqatda aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlardan kelib chiqqan holda qoplab beriladi. Bunda xarajatlar muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya doirasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasida aks ettirilgan, aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlarning har bir birligi uchun ekvivalentda 200 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda milliy valyutada qoplab beriladi;
b) xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti — yuridik shaxs boʻlgan, muvofiqlikni baholashga doir ishlarni bajarish uchun belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan inspeksiya organlari, sinov va kalibrlash laboratoriyalari (markazlari), mahsulotlar, xizmatlar, menejment tizimlari hamda xodimlarni sertifikatlash organlariga qoplab beriladi;
v) Agentlik tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilgan muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya guvohnomasi amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlarda akkreditatsiyasi bekor qilinsa, ushbu organga kelgusida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilmaydi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
mahalliy tadbirkorlik subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Agentlik tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy koʻmak berish, mahsulotlarni eksport qilishda transportda tashish xarajatlarini qisman kompensatsiya qilish, eksport bilan bogʻliq savdo operatsiyalari va eksportoldi moliyalashtirish kreditlari uchun moliyaviy resurslar ajratish hamda boshqa turdagi xizmatlar koʻrsatish jarayonlarini uch oy muddatda toʻliq raqamlashtirishni taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-oktabrdagi 605-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 6-maydagi 373-son qarorida :
a) 1-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish;
b) ilovada :
6-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish;
7-bandning “i” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab beradi;”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 6-oktabrdagi 601-son qarorida :
a) qarorning nomlanishidagi “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-bandning birinchi xatboshisidagi “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) ilovada :
ilovaning nomlanishidagi “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“mahalliy eksport qiluvchi korxonalarning murojaatlariga asosan eksportoldi va eksport bilan bogʻliq savdo operatsiyalarini moliyalashtirish uchun Eksportni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratilgan kreditlarni qaytarish muddatini olti oygacha uzaytirish;
Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan toʻgʻridan-toʻgʻri moliyalashtirish tartibini belgilash”;
oʻninchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatishning asosiy yoʻnalishlari;
moliyaviy yordam olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar;
eksport qiluvchi tashkilotlarning arizalarini koʻrib chiqish tartibi;
maqsadli moliyaviy yordam yoʻnalishlari va predmeti;
moliyaviy yordam miqdori va shartlari;
moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun taqdim etiladigan hujjatlar;
muvofiqlikni baholash organlarining arizalarini koʻrib chiqish tartibi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdori va shartlari;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi”;
b) qarorga ilovada :
ilova belgisidagi “ilova” soʻzi “1-ilova” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16 1 -band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda obyektiv sabablar va aniq shartnomalar boʻlgan taqdirda yuqoridagi majburiyatlarni bajarish muddati Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan 12 oygacha muddatga uzaytirilishi mumkin.”;
18-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish yoʻnalishida — 100 foiz, biroq bitta xalqaro standartni joriy qilish va sertifikatni olish uchun 20 000 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. Eksport qiluvchi tashkilotlarning ixtiyoriga koʻra tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzilib, standartlar joriy qilingan va (yoki) muvofiqlik sertifikatlari olingan holatlarda shartnoma qiymatining 80 foizi, biroq ushbu yoʻnalish uchun belgilangan summaning 50 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda (elektrotexnika sanoati mahsulotlari uchun Yevropa Ittifoqi davlatlarida talab etiladigan standart va sertifikatlarni joriy etish boʻyicha cheklovlarsiz haqiqatda amalga oshirilgan xarajatlar qoplab beriladi) moliyaviy yordam koʻrsatiladi;”;
v) quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom 2022-yil 1-apreldan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
akkreditatsiya — muvofiqlikni baholash organining muayyan akkreditatsiya doirasida muvofiqlikni baholash ishlarini bajarishga vakolatining akkreditatsiya organi tomonidan rasman tasdiqlanishi;
akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar — akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida hujjatlar ekspertizasi hamda joyida baholash uchun sarflanadigan xarajatlar;
muvofiqlikni baholash organi — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti — yuridik shaxs boʻlgan, muvofiqlikni baholashga doir ishlarni bajarish uchun belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan inspeksiya organi, sinov va kalibrlash laboratoriyalari (markazlari), mahsulotlar, xizmatlar, menejment tizimlari hamda xodimlarni sertifikatlash organi;
ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation) — Laboratoriyalar akkreditatsiyasi boʻyicha xalqaro tashkilot;
IAF (International Accreditation Forum) — Akkreditatsiya boʻyicha xalqaro forum.
3. Agentlik tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishning asosiy sharti ushbu muvofiqlikni baholash organlarining xalqaro standartlar talablari asosida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligidir.
4. Muvofiqlikni baholash organlarining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplab beriladi.
2-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun taqdim etiladigan hujjatlar
5. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun muvofiqlikni baholash organi tomonidan Agentlikka ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq ariza va buyurtmanoma-anketa toʻldirilib, quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
muvofiqlikni baholash organining avval Agentlik tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilgan akkreditatsiya guvohnomasining amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlar natijalari (agar mavjud boʻlsa);
muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun sarflangan xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma, toʻlov topshiriqnomasi) nusxalari.
6. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organidan ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita, pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Agentlikning veb-sayti orqali taqdim etiladi.
8. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan ariza hamda unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita taqdim qilinganda, arizaning nusxasi darhol hujjatlar qabul qilingan sana belgisi bilan ariza topshiruvchiga beriladi.
9. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi uchun javobgarlik xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organiga yuklanadi.
3-bob. Muvofiqlikni baholash organlarining arizalarini koʻrib chiqish tartibi
10. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlik tomonidan ariza qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.
11. Agentlik arizani unga ilova qilinadigan hujjatlar bilan birga belgilangan tartibda roʻyxatga oladi.
12. Agentlik taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi, xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish shartlari va maqsadlariga hamda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdorining ushbu Nizomda belgilangan miqdorlarga muvofiqligi nuqtai nazardan koʻrib chiqadi.
13. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisidagi qaror Agentlik tomonidan qabul qilinadi.
Agentlik qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bir ish kuni davomida pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, rasmiy veb-sayti orqali xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organiga bildirishnoma yuboradi.
Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun yigʻim undirilmaydi.
14. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, toʻlovlar Agentlik tomonidan belgilangan tartibda qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida muvofiqlikni baholash organining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
15. Agentlik tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilgan muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya guvohnomasi amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlarda akkreditatsiyasi bekor qilinsa, ushbu organga kelgusida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilmaydi.
4-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdori va shartlari
16. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar muvofiqlikni baholash organiga haqiqatda aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlardan kelib chiqqan holda qoplab beriladi. Bunda xarajatlar muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya doirasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasida aks ettirilgan, aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlarning har bir birligi uchun ekvivalentda 200 AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda milliy valyutada qoplab beriladi.
Xorijiy valyutadagi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar miqdori muvofiqlikni baholash organi toʻlovlarni amalga oshirgan sanada Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada hisoblanadi.
5-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish tartibi
17. Quyidagilar xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻladi:
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan mazkur Nizomning 5-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan soʻralayotgan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning mazkur Nizomda belgilangan tartib va talablarga nomuvofiqligi;
muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiya guvohnomasi amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlarda akkreditatsiyasi bekor qilinishi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi taqdim etgan hujjatlarda noaniq yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi.
18. Boshqa sabablarga koʻra xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Rad etish uchun asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, Agentlik bir ish kuni davomida muvofiqlikni baholash organiga Agentlikning mansabdor shaxslari tomonidan imzolangan yoki elektron raqamli imzo yordamida imzolangan rad etish sabablari va ularni bartaraf etgan holda hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun topshirish muddati koʻrsatilgan asosli xulosani yuboradi.
20. Muvofiqlikni baholash organi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etib, oʻn ish kunida ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni, shu jumladan, rad etishning ilgari koʻrsatilgan sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun Agentlikka topshirish huquqiga ega.
21. Muvofiqlikni baholash organi belgilangan muddatda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan taqdirda, hujjatlar Agentlik tomonidan rad etilgan sabablarni bartaraf etish uchun ariza olingan kundan boshlab uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqiladi.
22. Arizani qayta koʻrib chiqishda rad etishning avval yozma ravishda berilmagan sabablarini koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari bundan mustasno.
23. Belgilangan muddatdan keyin berilgan hujjatlar yangi topshirilgan deb hisoblanadi va umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
24. Muvofiqlikni baholash organi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, Agentlikning mansabdor shaxslari harakati (harakatsizligi) yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
6-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi
25. Muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish boʻyicha Agentlikning xarajatlari Agentlik uchun nazarda tutilgan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Moliyaviy yil davomida tadbirkorlik subyektlarining taqdim etgan arizalariga muvofiq moliyalashtirish zarurligidan kelib chiqqan holda tasdiqlangan bazaviy smetaga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
26. Har bir moliyaviy yil boshida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Eksportga koʻmaklashish va uni ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 20-dekabrdagi PQ-4069-son qaroriga muvofiq tasdiqlangan smeta boʻyicha Agentlikning buyurtmanomasi olingan kundan boshlab uch bank ish kuni mobaynida Agentlikni moliyalashtiradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Ushbu Nizom qoidalarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
28. Ariza topshirgan va xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilgan muvofiqlikni baholash organlarining reyestri Agentlik tomonidan elektron shaklda yuritiladi.
29. Budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanish uchun javobgarlik Agentlikka yuklanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Muvofiqlikni baholash organi Ariza, buyurtmanoma-anketa va boshqa belgilangan hujjatlarni tayyorlash hamda toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining veb-sayti orqali taqdim etish. Muvofiqlikni baholash organining ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Ariza va hujjatlarni koʻrib chiqish hamda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Ariza qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kunida 3-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Muvofiqlikni baholash organiga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuborish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida 4-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi
Ariza __________________________________ (muvofiqlikni baholash organining nomi) laboratoriyalarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish masalasini koʻrib chiqishingizni va tegishli kompensatsiya toʻlovini ______________________bankidagi ______________________ hisobvaragʻiga oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinmoqda: 1. Buyurtmanoma-anketa; 2. (Nizomga muvofiq ilova qilinadigan boshqa hujjatlar nomi koʻrsatiladi); 3. ... __________________ _______ ______ rahbari (muvofiqlikni baholash organi nomi) _______________ (imzo) _________________ (F.I.O.) Bogʻlanish uchun telefon: +998 (___)_________
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Buyurtmanoma-anketa 1. Muvofiqlikni baholash organining nomi: 2. Murojaat qiluvchi shaxs (F.I.O., lavozimi): 3. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, e-mail): 4. Muvofiqlikni baholash organi tashkil etilgan yil: 5. Muvofiqlikni baholash organi joylashgan joy (pochta manzili): 6. Shtat (xodimlar soni): 7. Muvofiqlikni baholash organining soʻnggi hisobot yilida muvofiqlikni baholash boʻyicha amalga oshirilgan ishlari hajmi (miqdori va qiymati): 1. 2. ... 8. Muvofiqlikni baholash organi tomonidan joriy qilingan standart (sertifikat) nomi, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan qoplab berilgan xarajatlar hisobidan (standart (sertifikat) nomi, olingan yili, qoplab berilgan xarajat miqdori, ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 9. Muvofiqlikni baholash organi tomonidan joriy qilinishi rejalashtirilgan standart (sertifikat) soni 10. Muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ___________ ______ _____________ rahbari (muvofiqlikni baholash organi nomi) _______________ (imzo) _________________ (F.I.O.) ” .
4 . Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hamda Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 10-maydagi 294-son qarorida :
a) 5-banddagi “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
8-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“moliyaviy resurslar tijorat banklariga Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining qaroriga asosan bir yosh tadbirkorlik subyekti uchun bir yoʻla ekvivalentda 500 ming AQSh dollaridan oshmagan miqdorda 7 yilgacha muddat bilan taqdim etilishi mumkin. Bunda kredit miqdori ekvivalentda 500 ming AQSh dollarigacha boʻlgan investitsiya loyihalari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi, undan oshgan qismi esa ushbu qarorda nazarda tutilgan imtiyozlarsiz, tijorat banklari orqali umumiy tartibda taqdim etiladi”;
27-banddagi “Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 15-oktabr,
605-son