UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Республика ҳудудларида инновация ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, улар учун замонавий шарт-шароитларга эга ўқув-ишлаб чиқариш комплексини яратиш ва олий таълим муассасаларида илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида :

а) Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки (кейинги ўринларда — технопарк) шаклидаги технопаркларни 2023 — 2026 йилларда босқичма-босқич замонавий инфратузилмага эга ҳолатда барпо этиш;

мазкур технопаркларда 8 та стартап акселератор, 4 та бизнес инкубатор, 4 та ишлаб чиқариш майдони, 12 та коворкинг маркази фаолиятини йўлга қўйиш;

ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағларини, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағларини молиялаштириш манбаи этиб белгилаш;

б) Тошкент шаҳрида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази»ни ташкил қилиш;

в) Сурхондарё вилоятида республика даражасидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга «Инвесторларга кўмак маркази»ни ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

технопаркда иқтидорли ёшларни, шу жумладан, барча олий таълим муассасалари талабалари, илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари таҳлилий фикрлаши, уларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;

ёшларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида технопаркда бизнес-инкубаторлар ва тажриба майдончалари ишини ташкил этиш, уларнинг инновацион лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур инфратузилма, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, акселерация дастурлари ва турли хизматлар кўрсатиш орқали кўмаклашиш;

ташаббускор ёшлар томонидан таклиф қилинган стартап лойиҳаларни ривожлантириш ва уларни ишлаб чиқаришда амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш;

стартап лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, уларни тўлиқ ёки қисман молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш ва муассислар таркибига кириш, рационализаторлик ва бошқа инновацион ташкилотларга прототипларни яратишга кўмаклашиш;

иқтидорли ёшларнинг лойиҳалари ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида мамлакатимиз ва етакчи чет эл компаниялари вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкил этиш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

технопарк фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган тадбирларни амалга ошириш босқичлари;

технопарк бошқарув компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

технопаркда истиқболли стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби;

стартап лойиҳаларнинг инкубация ва акселлерация дастурларида иштирок этиш тартиби;

юридик шахсларни технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш тартиби.

4. 2023 — 2026 йилларда Жиззах, Бухоро, Наманган ва Нукус шаҳарларида «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш ва жойлаштириш режа-жадвали (кейинги ўринларда — режа-жадвал) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, 2-иловага мувофиқ вилоятларда ташкил этилаётган ҳудудий технопарклар дирекциялари ва уларнинг резидентларига «Inno» инновацион технопаркка берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб 2027 йилгача ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда Жиззах, Бухоро, Наманган ва Нукус шаҳарларида инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркларини босқичма-босқич қуриш ва жиҳозлаш учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратилишини кўзда тутсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Жиззах вилоятлари ҳокимликларига:

технопаркларни ташкил этиш ишларини режа-жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори талабларига асосан амалга ошириш;

ҳудудларнинг бош режаси асосида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида янгидан қурилиши белгиланган объектлар учун режа-жадвалда кўрсатилган манзиллардан ер участкалари белгиланган тартибга қатъий амал қилган ҳолда давлат захирасига ўтказилгандан сўнг Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилишини таъминлаш;

ўз ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларини Дастурда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи этиб белгилаш;

технопарклар бино ва иншоотлари ўзига хос хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб, лойиҳа ишларини ушбу соҳада тажрибага эга чет эллик соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари тегишлича технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, зарур моддий-техник база, асбоб-ускуна ва мебеллар билан жиҳозлаш, лойиҳа ишларини амалга ошириш ҳамда режа-жадвалга мувофиқ технопаркларни тўлиқ фойдаланишга топшириш вазифалари юклатилсин.

6. Белгилансинки:

режа-жадвалда кўрсатилган манзилларда технопаркларни ташкил этиш учун ер участкалари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан технопаркларга ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши таъминланади;

технопарк резидентларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарори билан берилган имтиёз ва преференциялар фақат резидентликка олиш ҳақидаги аризада кўрсатилган фаолият бўйича қўлланилади;

технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

технопарклар резиденти мақомини бериш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида комиссия ташкил этилади.

7. Технопарклар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

бўш бўлган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳалари маркази) тузилмасида Инвестиция лойиҳалари марказининг мавжуд штатлари доирасида 4 нафар штат бирлиги ажратилган ҳолда Илғор лойиҳалар ва инжиниринг марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

9. Инвестиция лойиҳалари марказининг илғор лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инжиниринг соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

илмий ва инновацион ишланмалар ҳамда ишлаб чиқаришнинг янада кенг интеграцияси орқали илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чораларини кўриш;

маҳаллий ва халқаро лойиҳа институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

сифатли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар тайёрлашни кўзда тутиш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари малакали ходимлари билан биргаликда саноат инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишдан бошлаб инвесторларни аниқлаб, амалга оширилгунга қадар ҳамроҳлик қилиш ва кузатиб бориш;

маҳаллий ва хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган иқтисодиёт тармоқларининг корхоналарини қуриш ва модернизациялаш бўйича тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш.

10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда:

Инвестиция лойиҳалари марказининг янги таҳрирдаги низомини, янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин ва Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ходимларининг функционал мажбуриятларини тасдиқласин;

Инвестиция лойиҳалари марказининг штат бирлигига янгидан киритилган лавозимларни юқори малакали кадрлар ва истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга, инвесторлар ва тадбиркорларга «Ягона дарча» тамойили асосида кўмаклашиб борадиган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Инвесторларга кўмак маркази»ни (кейинги ўринларда — Кўмак маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

12. Белгилансинки, Кўмак маркази вилоят ҳокимлиги балансида турган Термиз шаҳар, Ю. Ражабий кўчаси, 16 в -уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

13. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг юқори малакали ходимларидан иборат, таркиби ҳар ойда янгиланиб бориладиган Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) бир ҳафта муддатда Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқласин. Ишчи гуруҳ Кўмак марказида фаолият юритиши белгилаб ўтилсин.

14. Куйидагилар Кўмак марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвесторларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни ва бюрократик тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш;

лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммолар, жумладан, ер участкалари, бино, кредитлар ажратиш каби масалаларни ҳал қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;

инвесторларга давлат хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар, жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, қурилиш ишларини амалга оширишга доир ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;

тадбиркорларга лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини ва экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан олинадиган имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашиш;

инвесторларга давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилишда ёрдам бериш;

инвесторларга ҳуқуқий масалалар бўйича малакали ёрдам олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг технологик салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда маркетинг тадқиқотларини ўтказиб, «тадбиркордан — экспортчигача» тамойили асосида экспорт салоҳиятини ошириш чораларини кўриш;

экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштиришда кўмаклашиш.

15. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

а) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Кўмак маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳаси ҳамда тузилмасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритсин:

аниқ йўналишлар бўйича Кўмак марказининг функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш механизмлари;

«Ягона давлат хизматлари портали» билан интеграциялашган ҳолда инвесторлар учун инклюзив давлат хизматларини «онлайн» ва «офлайн» шаклда кўрсатиш ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи «Саll-маркази»ни ташкил этиш;

инвесторларни ва бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда унинг фаолиятини молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш;

Кўмак маркази фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини шакллантириш ва унинг вазифаларини белгилаш.

б) Кўмак маркази фаолиятини ташкил этиш учун зарур мебель ва техник жиҳозлар билан таъминласин;

в) тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда Ишчи гуруҳ таркибини шакллантирсин ҳамда белгиланган тартибда Термиз шаҳрига хизмат сафарига юборилишини ташкил этсин;

г) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Кўмак марказини белгиланган тартибда зарур бўлган алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек, кенг қамровли интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.

16. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев, инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 606-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркининг (кейинги ўринларда — технопарк) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказишни, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилишини, шунингдек, стартап лойиҳаларни танлаб олиш тартибини белгилайди.

2. Технопарк Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда — вазирлик) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Вазирлик технопарк фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.

3. Технопарк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликнинг буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Технопарк масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган миллий ва хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Инновацион фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга лаборатория асбоб-ускуналарини, ишлаб чиқариш, офис хоналарини ва бошқа хоналарни ижарага беришдан тушадиган маблағлар тўлиқ технопаркда қолади.

5. Технопарк инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки ҳисобланади, давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилувчи, тадбиркорлик, инвестиция фаолиятини ва илмий фаолиятни юритиш мақсадида замонавий технологик ва ташкилий муҳитни шакллантирувчи илм-фан ва таълимнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлари, молия институтлари ва тадбиркорларнинг интеграциялашуви шакли ҳисобланади.

6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

илмий-тадқиқот ишлари (кейинги ўринларда — R&D) — илм-фан ва технологияни ривожлантиришга имкон берадиган янги билимларни олиш ёки мавжуд маълумотлардан фойдаланган ҳолда янги асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва воситаларни яратиш, янги тизимлар, жараёнлар ва хизматларни яратиш, шу жумладан, дастурий таъминот ишлаб чиқариш ёки уларни такомиллаштириш мақсадида мунтазам равишда амалга ошириладиган тадбирларни назарда тутади;

тадқиқотчи — камида бакалавр даражасига эга бўлган, янги маълумотлар, маҳсулотлар, жараёнлар, усуллар ва тизимларни лойиҳалаш ёки яратишда, шунингдек тегишли лойиҳаларни бошқаришда иштирок этадиган, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларда иштирок этувчи мутахассислар;

техник ходим — камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажарувчи мутахассис;

илмий-тадқиқот ишлари ходимлари (R&D Personnel) — ўз мутахассислиги бўйича камида бакалавр даражасига эга бўлган тажрибали ходимлар ва илмий-тадқиқот ишларида ишлайдиган малакали ёрдамчи ходимлар, шунингдек, режалаштириш ва бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ва илмий-техникавий жиҳатларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган ходимлар;

инновацион лойиҳа — янги ишланмалар яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни, молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи;

инкубация маркази (инкубатор) — тадбиркорларга офис хизматларини кўрсатувчи, асбоб-ускуналарни қўллаб-қувватлаш, бошқарувни қўллаб-қувватлаш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, муҳим бизнес ва техник ёрдам хизматларини кўрсатадиган ва айниқса янги бизнесни ривожлантиришга қаратилган тузилмаларни англатади;

ариза берувчи — технопаркнинг офис, мажлислар зали, ишлаб чиқариш майдони, акселерация дастури, инкубация маркази каби хизматларидан фойдаланишга ва резидент мақомини олишга талабгорлик қилувчи технопаркка мурожаат қилган стартап, кичик бизнес корхоналари;

технопарк резиденти — белгиланган тартибда технопаркда рўйхатдан ўтказилган ва резидентларнинг ягона реестрига киритилган юридик шахс;

ментор — стартап лойиҳани ривожлантириш мақсадида уни ўз билими ва тажрибаси билан қўллаб-қувватлайдиган маслаҳатчи;

стартап лойиҳа — амалга ошиши хавфи юқори бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланилиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган янги бизнес лойиҳа;

инновация — фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма;

ишончли бошқарув — масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида ташкил этилган ва шартнома асосида муайян муддатга технопарк фаолиятни бошқариш, мониторинг қилиш учун масъул бўлган компания;

эксперт комиссияси — резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида малакали мутахассислардан ташкил этиладиган орган. Эксперт комиссияси иш тартиби ишончли бошқарув компанияси (кейинги ўринларда — бошқарув компанияси) томонидан белгиланади, таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

технологиялар трансфери офиси (кейинги ўринларда — офис) — интеллектуал мулк ҳуқуқларини ривожлантириш, ҳимоя қилиш, сотиш ва интеллектуал мулк объектларини сотишдан тушган даромадларни бошқариш, шунингдек, ахборотлаштириш, мувофиқлаштириш, тадқиқотларни йўналтириш, янги объектлар ташкил этилишини рағбатлантириш фаолиятини амалга оширадиган, технологиялар трансфери бўйича тегишли корхоналар билан ҳамкорликни таъминлашни амалга оширадиган тузилма;

акселерация дастури — менторлар ва бозор экспертларини ташкилий ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест синовидан ўтказиш ва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган дастур;

инновацион маҳсулот — ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва турмуш даражасини ошириш учун илмий ва технологик тадқиқотлардан фойдаланган ҳолда малакали ишчи кучи томонидан яратилган юқори қўшимча қийматга эга ва рақобатбардош маҳсулот;

резидентларнинг ягона реестри — ушбу Низомга мувофиқ технопаркда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар рўйхати мавжуд бўлган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;

веб-портал — технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш, бошқарув компанияси ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқаларни қабул қилиш учун мўлжалланган технопаркнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтидаги бўлими. Веб-порталнинг ишлаш тартиби бошқарув компанияси томонидан белгиланади.

2-боб. Технопаркнинг асосий вазифалари ва функциялари

7. Технопаркнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини ошириш;

ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли ёшлар, ташаббускор фуқароларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;

ташаббускор фуқароларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;

замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;

иқтидорли ёшларнинг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишга кўмаклашиш;

етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;

иқтидорли ёшлар ва ташаббускор фуқаролар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда вазирлик томонидан мавзуга оид илмий грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;

илмий-техник, инновацион ҳамда стартап лойиҳаларни амалиётга жорий этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларини жалб қилиш.

8. Технопарк ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан тушадиган аризалар қабул қилинишини ташкил этиш;

вазирликнинг қарорига асосан резидентларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни резидентлар реестрига киритиш, технопарк резиденти мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш;

белгиланган тартибда резидентлар реестрини юритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган, ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари томонидан технопаркка берилган бино ва иншоотларни берилган ваколатлар доирасида оператив бошқариш;

резидентлар маҳсулотларини кўргазмаларда намойиш этишда кўмаклашиш, шунингдек, вазирлик қарорлари асосида таълим дастурлари ва тренинглар ташкил этиш;

тадқиқотлар ва ишланмаларни тижоратлаштиришга мўлжалланган кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, шунингдек, бошловчи тадбиркорларга инновацион лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

иқтидорли ёшлар ва ташаббускор фуқаролар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича сараланган лойиҳаларни тегишли танловларда иштирок этишида кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш;

олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларини, илмий ташкилотлар ходимларини, алоҳида олимлар ва мутахассисларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

технопарк резидентларига кенг кўламли хизматлар кўрсатиш, шунингдек технопарк резидентларига илмий-техник тадқиқотлар, ишланмалар ва ихтиролар натижаларини илгари суришда кўмаклашиш;

инновацион менежмент ва инновациялар маркетинги соҳасида тадбиркорлар ва мутахассисларни ўқитишни ва тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг касбий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқарув билимлари даражасини ошириш;

стартап лойиҳаларни ривожлантириш ва амалга ошириш учун мўлжалланган ягона майдонни ташкил этиш;

илмталаб технологиялар ва рақобатбардош маҳсулотлар яратишга йўналтирилган илмий-техник лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилишига ва уларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нуфузли илмий марказлар, университетлар, технопарклар ва ишлаб чиқариш ташкилотлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;

технопарк резидентларига тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш учун лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонларини, асбоб-ускуналарни жамоавий фойдаланишга бериш;

технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига, шунингдек, вазирлик қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

3-боб. Технопарк фаолиятини ташкил этиш

9. Бошқарув компаниясига «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган директор бошчилик қилади.

Бошқарув компанияси директори ваколатлари ва муддати технопарк уставида белгиланади.

Директор технопаркка юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва вазирликнинг сўрови бўйича технопарк ва бошқарув компанияси фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.

10. Бошқарув компанияси қуйидаги мажбуриятларга эга:

технопаркда иқтидорли ёшларни, шу жумладан, барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалари, илмий ходимларини таҳлилий фикрлаш ҳамда дарсдан бўш вақтларида инновацион ва рационализаторлик фаолияти билан кенг шуғулланишлари, ташаббускор ёшлар, инноваторлар ҳамда рационализаторлар ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

бизнес-инкубатор ва акселератор фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда танловлар ташкил қилиш, стартапларни тижоратлаштиришга етказиш, технологиялар трансфери лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳамда кўмаклашиш;

юридик шахслар ва лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган бизнес-режалар экспертларни (илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни) жалб қилиш орқали экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

ташаббускор ёшлар томонидан таклиф қилинган стартап, технологиялар трансфери, тижоратлаштиришга тайёрлаш ва тижоратлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни ривожлантириш ва уларни ишлаб чиқаришда амалга ошириш учун тажриба майдончалари ишини ташкил этиш;

стартап, технологиялар трансфери, тижоратлаштиришга тайёрлаш ва тижоратлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш, рационализаторлик ва кичик корхоналарга прототипларни яратишга кўмаклашиш;

иқтидорли ёшлар, инноваторлар ҳамда рационализаторларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида чет элнинг етакчи олий таълим муассасаларининг инновацион менежмент таълим дастурларига мувофиқ малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкил этиш;

ишланмаларни инновацияларга айлантириш ёки инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларини самарали амалга ошириш ва тижоратлаштиришга тайёрлаш мақсадида инновациялар жорий этилишига хизмат кўрсатувчи инновацион корхоналар ташкил этилишига кўмаклашиш;

технопаркка юридик шахсларни танлов асосида резидентликка қабул қилиш ва уларни технопарк ҳудудида жойлаштириш;

инновацион ишланмаларни патентлаш ва лицензиялашга кўмаклашиш;

технопарк резидентларига инновация жараёни барча босқичларида молиялаштиришни, шу жумладан, тижорат банкларининг, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг, венчур фондларнинг молиявий ресурсларини ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этишда кўмаклашиш;

ҳар йили стартап лойиҳалар танловини эълон қилиш, эксперт гуруҳи ташкил қилган ҳолда кўриб чиқиш, танлаб олиш ва танланган лойиҳаларни «Бўлажак олим» танлови доирасида ажратиладиган маблағларнинг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдори доирасида молиялаштириш учун вазирлик ҳайъатига йўналтириш;

резидентларнинг иш фаолиятини баҳолаш мезонларини (KPI) ишлаб чиқиш ва хар чоракда уларнинг рейтингини ишлаб чиқиб, натижаларга кўра юқори кўрсаткичга эга резидентларни қўшимча рағбатлантириш ёки паст кўрсаткичга эга резидентларни технопаркдан четлаштириш чораларини кўриш;

резидентлар маҳсулотларини халқаро кўргазмаларда намойиш этиш ҳамда тармоқ корхоналарига татбиқ этишда, шунингдек хорижий бозорларда тарғиб этишда кўмаклашиш.

11. Бошқарув компанияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

технопарк номидан инвесторлар, жамғармалар ва бошқа хорижий/маҳаллий ташкилотлар билан инвестицион битимлар тузиш;

шартнома асосида хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, консалтинг, муҳандислик, таълим, сервис, юридик, маркетинг, савдо-маиший, молиявий ва қонунчиликда тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини, шунингдек, лойиҳаларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида хизмат кўрсатиш;

илмий, инновацион тижоратлаштиришда, стартап лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда технологияларни трансфер қилишда шерик сифатида шериклик шартномасида белгиланган шартлар асосида қатнашиш, юридик шахс ташкил этиш ёки бошқа юридик шахснинг устав фондида муассис сифатида белгиланган шартлар асосида иштирок этиш;

технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик субъектларига инновация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансфер қилиниш орқали юқори технологияли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш;

технопарк оператив бошқарувидаги берилган асбоб-ускуналарни, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш майдонларини, офис, омборхона, ўқув биноларини, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни шартнома асосида ижарага бериш;

виртуал офис, учрашув хоналари, коворкинг, тадбир хоналарини ойлик, кунлик ёки соатлик ижарага бериш;

технопарк резидентларидан коммунал ва қўшимча хизматлар учун хизматлар (электр энергияси, сув, газ, умумий фойдаланиш майдони, чиқинди сув, иситиш ва вентиляция, интернет хизмати ва ҳ.к.) учун тўловларни талаб қилиш;

тадбиркорлар томонидан ижарага олинган барча биноларни ёнғин, табиий офатлар ва бошқа хавфлардан суғурта қилиш;

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва технопарк резидентлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг тўғри бажарилишини мониторинг қилиш, натижаларини вазирликка киритиш;

технопаркда резидентлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланганда, уларга огоҳлантириш бериш ёки уларни резидентлик мақомидан маҳрум қилиш;

инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, технопарк резидентлари билан тузилган инновация лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш;

тадқиқотчилар, дастурий таъминотни ишлаб чиқувчилар, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ходимларнинг лойиҳалардаги лавозим тавсифлари, ходимларнинг малакаси, технопаркининг, резидентлари маълумотларини архивлаш ва сўралганда тегишли давлат бўлинмаларига/шахсларга ҳисобот бериш;

технопаркда резидентларнинг эҳтиёжларига кўра ўзлари сотиб олиши ёки амалга ошириши молиявий ва технологик жиҳатдан имконсиз бўлган ишлаб чиқариш мосламалари, синов ва назорат асбоблари, машина ва ускуналарни сотиб олиш ёки ижарага бериш;

технопарк фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатиладиган хизматларнинг турини ошириш мақсадида инфратузилмага тегишли ўзгартириш киритиш;

вазирлик томонидан молиялаштириладиган (pre-seed funding, funding) лойиҳаларнинг акселерация ва инкубация дастурларини ташкил қилиш;

технопарк ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни сўраш ва олиш;

технологиялар трансферини яхшилаш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда технопарк ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда қонунчиликка мувофиқ халқаро шартномаларни тузиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларни тижоратлаштиришда ҳамда илғор технологияларни трансфер қилишда шерик сифатида шериклик шартномасида белгиланган шартлар асосида қатнашиш;

кадрлар тайёрлаш борасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;

интеллектуал мулк объектлари муаллифлари билан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган шартномаларни тайёрлаш, тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

резидентларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб уларнинг ҳисобидан мавжуд инфратузилмага ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

вазирлик томонидан бирламчи молиялаштирилган (pre-seed, seed funding) лойиҳаларни акселерация дастуридан ўтказиш ва бирламчи молиялаштириш учун лойиҳаларни тақдим этиш.

Технопарк қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби

12. Стартап лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш жараёни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.

13. Саралашда иштирок этиш учун ариза берувчи — стартап-лойиҳа ташаббускори аризани технопаркка (шахсан ўзи келиб, почта алоқаси орқали, электрон почта орқали ёки технопаркнинг расмий веб-сайти орқали) ташкилот гувоҳномасини (жисмоний шахс бўлган тақдирда лойиҳа ташаббускори паспорти/ID карта нусхаси), лойиҳа бизнес-режаси, лойиҳа паспорти, лойиҳа аннотацияси ва тақдимот материалларини тақдим этади.

Бизнес-режа, лойиҳа паспорти, лойиҳа аннотацияси ва тақдимот материалларида келтирилган маълумотлар аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги ва тўғрилигини текшириш мақсадида лойиҳа доирасида бошқарув компанияси ариза берувчидан қўшимча маълумот талаб қилишга ҳақли.

Ариза берувчи тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

14. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва ўрганиш мақсадида технопаркда инкубация ва акселерация дастурларига қабул қилиш учун стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш бўйича Эксперт комиссияси ташкил этилади.

Стартап-лойиҳалар бўйича қабул қилинган буюртманомаларни кўриб чиқиш 10 иш куни мобайнида амалга оширилади. Инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш бўйича қарор Эксперт комиссияси хулосасига асосан бошқарув компанияси томонидан қабул қилинади.

15. Бошқарув компанияси стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида узил-кесил қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳаси тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

16. Бошқарув компанияси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги бўйича танлаб олиш ва баҳолашни ташкил қилади.

17. Эксперт комиссияси ўрганиб чиқиш натижаларига кўра стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёхуд рад этиш ҳақида коллегиал қарорни қабул қилади.

18. Эксперт комиссияси хулосаси баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади.

19. Стартап лойиҳани қабул қилиш рад этилган тақдирда, бошқарув компанияси рад этиш асослари келтирилган ёзма хабарни ариза берувчига жўнатади.

20. Стартап лойиҳани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бошқарув компанияси билан стартап лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиш бўйича битим тузилади.

Бошқарув компанияси стартап лойиҳа ташаббускорининг прототипи мавжуд, инвестиция жалб этишга тайёр лойиҳаларини акселерация ёки инкубация дастурида иштирок этмасдан тўғридан-тўғри ташкилот ташкил этиб технопарк резиденти сифатида қабул қилишга ҳақли.

21. Бошқарув компанияси акселерация дастурлари якунига кўра кейинчалик молиялаштириш учун маҳсулотлар (хизматлар) намойишини (намойиш кунини) ташкил қилади. Намойиш якунларига кўра молиялаштириш учун ариза тайёрланади ва вазирликка юборилади.

22. Тақдим этилган лойиҳалар вазирликнинг ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва ижобий баҳо берилган тақдирда, «Бўлажак олим» ва бошқа танловлар доирасида молиялаштирилади.

5-боб. Стартап лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш мезонлари

23. Эксперт комиссияси ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ва стартап-лойиҳаларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:

таклиф қилинаётган стартап-лойиҳанинг долзарблиги — лойиҳада ёритилган ғоянинг замонавий муаммо ва масалаларни ҳал этишдаги аҳамияти баҳоланиши;

стартап лойиҳанинг инновацион йўналтирилганлиги ва ғоясининг янгилиги — лойиҳа янги, такомиллаштирилган, илгари республикада қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) принципларни қўллаш, шунингдек, янги, республикада илгари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳамда янги хизмат жорий этилиши мўлжалланиши;

стартап лойиҳанинг натижаларга эришиш имкониятларини баҳолаш — лойиҳада баён қилинган натижаларга эришишга қаратилган масалаларни ҳал этиш учун таклиф этилаётган усуллар ва йўлларнинг мавжудлиги, асосланганлиги ҳамда етарли эканлиги баҳоланиши;

бозорда маҳсулот ёки хизматга бўлган талабнинг мавжудлигини баҳолаш — маҳсулот ёки хизматнинг бозор талаби ҳамла тижорат истиқболлари баҳоланиши;

стартап лойиҳанинг тижоратлаштирилиши истиқболлари — келажакдаги маҳсулот татбиқ этилиш ва бозорга чиқиш истиқболига эга бўлиши, муайян истеъмолчига нисбатан қўлланилиши;

лойиҳанинг салоҳиятли рақобат афзалликларини баҳолаш — истеъмолчи учун маҳсулот/технологиянинг унинг амалдаги аналогларига нисбатан устунликлари мавжудлиги каби муҳим хусусиятлари баҳоланиши;

лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги — қўшимча фойда келтирадиган ва инвестицияларни қопламаслик хавфини камайтирадиган қулай инвестиция ва инновацион шартлар ҳамда афзалликлар жамланмаси;

лойиҳа мавзусининг мамлакат фан ва технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги;

номзод томонидан тақдим этилган лойиҳани амалга ошириш календарь иш режасининг пухта ишлаб чиқилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган харажатларнинг асосланганлиги;

лойиҳани амалга оширишда атроф муҳитга салбий таъсир мавжуд эмаслиги;

лойиҳани амалга оширишда жамоа аъзоларининг сони ҳамда уларнинг салоҳияти етарлилиги ва талаб этилган маблағлар асосланганлиги;

лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги — лойиҳани амалга оширишнинг молиявий натижаларини бевосита иштирокчилар учун ҳисобга ҳолда иқтисодий самарадорлик, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий оқибатларини акс эттирувчи бюджет самарадорлиги.

6-боб. Стартап лойиҳаларнинг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш тартиби

24. Стартап лойиҳанинг прототипи мавжудлиги, инвестиция жалб этишга тайёрлигига қараб инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиши тартиби бошқарув компанияси томонидан кўриб чиқилади.

25. Бошқарув компанияси билан стартап лойиҳа ташаббускори ўртасида тузилган стартап лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битимга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятлар ва ушбу Низомда белгиланган талаблар бажарилмаганда бошқарув компанияси Эксперт комиссиясининг қарори асосида стартап лойиҳани амалга оширишни рад қилиш ҳуқуқига эга.

26. Алоҳида стартап лойиҳа учун менторлар стартап лойиҳа тақдим этилган соҳа бўйича иш тажрибасига ва маслаҳат бера олиш тажрибасига эга малакали мутахассислардан танланади.

27. Менторлар стартап лойиҳа ташаббускори ва менторлар ўртасидаги шартнома шартларига асосан стартап-лойиҳани амалга оширишдан молиявий манфаатдор бўлишлари мумкин.

7-боб. Стартап лойиҳаларни молиялаштириш тартиби

28. Стартап лойиҳаларни молиялаштириш «Бўлажак олим» танлови мезон ва тартиби асосида, ушбу танловга ажратиладиган маблағлар доирасида технопарк томонидан амалга оширилади.

29. Стартап лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш бошқарув компанияси ва стартап лойиҳа ташаббускори томонидан имзоланган шартномага асосан ишлаш учун хоналар ва ускуналар ажратиш, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш ва бошқалар, консалтинг хизматлари кўрсатиш ёки юридик шахс — стартап лойиҳа ташаббускори ҳисоб рақамига мақсадли пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

30. Стартап лойиҳани молиялаштириш венчур молиялаштиришни ўз ичига олади, бунда бошқарув компанияси стартап лойиҳа муассислари таркибига киради. Бошқарув компанияси ҳиссаси, улушларни тақсимлаш тартиби бошқарув компанияси ва стартап лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисидаги шартномада белгиланади.

Бошқарув компанияси ва стартап лойиҳа ташаббускори ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичларини, ўзаро ҳисоб-китоб шартларини ҳамда бошқарув компаниясининг стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан таъсис этилган юридик шахснинг муассислари таркибидан чиқиши тартибини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилайди.

31. Вазирлик ҳайъатининг ижобий хулосаси стартап лойиҳани молиялаштириш учун асос бўлади.

8-боб. Юридик шахсларни технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби

32. Технопарк бошқарув компаниясининг резидентларни рўйхатга олиш бўйича ишларини ташкил этиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

33. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (жисмоний шахслар), республика ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, кичик тадбиркорлик субъектига мансуб юридик шахслар технопарк резиденти мақомини олишга талабгор бўлиши мумкин.

Технопарк резидентлари сони чекланмаган.

Технопаркнинг экстерриториаллиги республика доирасида назарда тутилади, бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, унинг резидентлари республиканинг барча ҳудудларида жойлаштирилади.

Технопарк резиденти мақоми талабгорларни танлаб олиш натижаларига кўра бошқарув компанияси қарорига биноан йиллик ҳисобот натижаларига кўра уч йил муддатгача берилади.

Бошқарув компанияси технопарк резидентини рўйхатдан ўтказади, резидентлар реестрига киритади ва гувоҳнома беради.

Технопарк резидентлари бошқарув компанияси билан тузилган шартнома бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун жавобгардирлар.

Технопарк резиденти ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

34. Юридик шахслар технопарк резиденти мақомини олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлишлари керак:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги;

б) инновацион лойиҳаларни амалга оширишда алоҳида банк ҳисобварағи мавжудлиги;

в) иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш. Бизнес-режада инновацион лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар, хизматларни сотиш учун мўлжалланган хизмат турлари ва уларнинг ҳажми, уларни амалга ошириш зарурлиги асосланиши, таклиф этилаётган лойиҳанинг монетизация модели, режалаштирилаётган молиявий-иқтисодий фаолият натижалари кўрсатилади. Бизнес-режанинг шакли, унга бўлган талаблар ҳамда лойиҳаларни баҳолаш учун тўлов қиймати бошқарув компанияси томонидан тасдиқланади.

35. Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи веб-портал орқали ёки тўғридан-тўғри қоғоз шаклида технопаркнинг резиденти сифатида амалга ошириш таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза беради. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгардир. Зарур ҳолларда лойиҳа доирасида бошқарув компанияси ариза берувчидан қўшимча маълумот талаб қилишга ҳақли.

Ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда ариза берувчи беш иш кунида ундаги камчиликларни бартараф этиб, қайта тақдим қилиши мумкин. Мазкур муддатда ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилмаса, бошқарув компанияси аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли.

Юридик шахснинг барча зарур шаклларни веб-порталда тўлдирганидан сўнг ариза бериши, технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилишига розилик бериши ҳисобланади.

36. Бизнес-режаларнинг техник ва илмий экспертизасини, лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, тармоқ ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда технопарк резиденти сифатида юридик шахс томонидан жорий қилиниши таклиф этилаётган лойиҳанинг инновацион ва оммабоплиги бўйича экспертизадан ўтказиш мақсадида топширилган ариза ва ҳужжатлар Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Эксперт комиссияси талаб қилинаётган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва танлаб олиш мезонларига мувофиқлиги текширилган ва барча талаблар бажарилгандан сўнг бизнес-режа тақдимотини ўтказиш учун ариза берувчини таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Эксперт комиссияси бизнес-режа экспертизасини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказади.

Эксперт комиссияси экспертиза натижаларига кўра тақдим этилган бизнес-режанинг талабларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

37. Бошқарув компанияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчини технопаркнинг резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

38. Қуйидагилар ариза берувчини технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

Эксперт комиссияси хулосасига кўра ариза берувчи фаолияти маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши;

амалга оширилиши таклиф этилган бизнес-режанинг технопарк фаолияти йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишлари ташқарисига чиқиб кетиши;

юридик шахс ёки унинг бошқарув органи билан боғлиқ шахсларнинг технопарк олдида технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги.

Рад этишнинг асоси бошқарув компаниясининг ариза берувчини технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади, ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этилади.

39. Юридик шахсни технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

40. Юридик шахсни технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши юридик шахснинг технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага розилигини англатади.

Шартноманинг шакли бошқарув компанияси томонидан тасдиқланади, технопаркнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда оммавий оферта шаклига мувофиқ бўлади.

Резидент ўз қароридан воз кечган тақдирда, бошқарув компаниясини ёзма равишда хабардор қилади.

41. Технопарк резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бошқарув компанияси уч иш куни ичида:

юридик шахснинг номи, фаолияти тури, почта ва электрон манзиллари кўрсатилган ҳолда резидентларнинг ягона реестрига юридик шахс рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади;

юридик шахсга технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;

Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига юридик шахс технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий билдиришнома юборади.

42. Технопарк резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бошқарув компанияси қарорига кўра технопарк харажатларини қоплаш мақсадида технопарк резидентларининг фаолиятидан тушадиган соф тушумнинг 2 фоизигача миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалар технопаркка ажратилади.

43. Юридик шахс ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда технопарк резиденти мақоми давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб барча ҳуқуқлар ва олдин қабул қилинган мажбуриятлар сақланган ҳолда ўзгартирилган юридик шахсга ўтади. Бунда давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатда юридик шахс резидентларнинг ягона реестрига ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун ёзма равишда бошқарув компаниясига мурожаат қилади. Бундай тартиб юридик шахснинг номи ўзгарганда ҳам қўлланилади.

Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгариши тўғрисидаги хабарномаси асосида бошқарув компанияси резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ва Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юридик шахснинг технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида хабарнома юборади.

9-боб. Юридик шахсни технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишнинг асослари ва тартиби

44. Қуйидагилар технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишнинг асоси ҳисобланади:

резидентнинг амалдаги фаолияти технопарк фаолияти турларига мувофиқ эмаслиги;

бошқарув компанияси билан тузилган технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик;

технопарк резидентининг ночор (банкрот) деб эътироф этилиши;

технопарк резиденти резидент мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши;

ўз фаолияти, солиқ ва статистика ҳисоботлари, бизнес-режа, шунингдек, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги;

юридик шахс қайта ташкил этилганлиги;

инновацоин лойиҳанинг муддати тугаб, дастлабки уч ой давомида бошқарув компаниясига амалга ошириш режалаштирилаётган инновацион лойиҳа тақдим этилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқа асослар.

45. Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор бошқарув компанияси томонидан қабул қилинади. Қарор қабул қилингандан кейин юридик шахсга бу ҳақда хабар юборилади ҳамда Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Технопарк резиденти, бошқарув компанияси томонидан резидент мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг резидент 10 иш кунидан кам бўлмаган вақтда ўз эътирозлари билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Суд қарори чиққунига қадар бошқарув компанияси қарори тўхтатилиб турилади.

46. Бошқарув компанияси юридик шахснинг технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилингани тўғрисидаги ёзувни Резидентларнинг ягона реестрига киритган кундан бошлаб уч иш куни ичида Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабар беради.

10-боб. Технопарк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби

47. Технопарк ва унинг резидентларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонининг 5-банди билан IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва преференциялар 2022 йил 1 августдан бошлаб татбиқ этилади.

Ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар:

солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича — юридик шахс резидентларнинг ягона реестрига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб;

божхона тўловлари бўйича — божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб;

барча имтиёзлар — юридик шахснинг фаолият тури бир нечта йўналишда бўлган тақдирда, айнан унга резидентлик мақоми берилган ишлаб чиқариладиган/чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатадиган (кўрсатаётган) хизмати учун қўлланилади.

48. Юридик шахс технопаркнинг резиденти мақомидан маҳрум этилганда, қуйидаги имтиёзлардан:

солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича — резидент мақоми бекор қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;

божхона тўловлари бўйича — резидент мақоми бекор қилинган кундан бошлаб фойдаланмайди.

Юридик шахснинг технопарк резиденти мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши санаси юридик шахснинг аризаси бошқарув компаниясига келиб тушган сана ҳисобланади.

49. Технопарк резиденти томонидан божхона тўловларидан озод қилинган товарлардан эркин муомалага чиқарилган санадан бошлаб уч йил мобайнида ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ушбу резидент — солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текширувини ўтказиш чоғида аниқланган ҳолатлар тўғрисида тегишли ҳужжатлар тузади ва уларни уч иш куни ичида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига юборади.

Ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланилган олиб кирилган товарлар улушига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилиши зарур.

11-боб. Якунловчи қоида

50. Технопарк фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

«Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркининг стартап лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш ишини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Стартап лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс) Стартап лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда бошқарув компаниясига ариза беради. Бошқарув компанияси томонидан белгиланган муддатларда 2-босқич «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки бошқарув компанияси (бошқарув компанияси) 1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади, техник экспертизадан ўтказади ҳамда Эксперт комиссиясига тақдим этади. 2. Зарур бўлганда ҳужжатлар камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига қайтарилиши мумкин. 10 иш куни мобайнида 3-босқич Эксперт комиссияси 1. Бизнес-режани экспертизадан ўтказади, экспертиза натижаларига кўра Бошқарув компаниясига тегишли хулоса беради. 2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади. Бошқарув компанияси томонидан белгиланган муддатларда 4-босқич Бошқарув компанияси, стартап лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс) 1. Қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузади. 2. Стартап лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс) лойиҳани амалга ошириш учун ўз маблағлари мавжуд бўлса, инкубация ёки акселерация дастурида қатнашмасдан тўғридан-тўғри Технопаркда резидент сифатида қабул қилиниши мумкин. Бошқарув компанияси томонидан белгиланган муддатларда 5-босқич «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки дирекцияси, стартап лойиҳа ташаббускори Келгусида молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун стартап лойиҳа маҳсулотлари (хизматлари) намойишини ўтказади. Акселерация дастуридан ўтиш якунлари бўйича 6-босқич Бошқарув компанияси Буюртманомани молиялаштириш учун буюртманомани стартап лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш мезонларига мувофиқ Эксперт комиссиясига юборади. Стартап лойиҳа намойиши якунларига кўра 7-босқич Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати 1. Лойиҳаларни кўриб чиқади ва баҳолайди. 7 иш куни ичида 2. Ижобий баҳо берилган тақдирда, лойиҳани молиялаштириш учун тавсия этади. 3 иш куни ичида 8-босқич Инновацион ривожланиш вазирлиги, бошқарув компанияси, стартап-лойиҳа ташаббускори Стартап лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади. 5 иш куни ичида

«Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркининг резидентларни рўйхатга олиш ишини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (юридик шахс) Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Бошқарув компанияга ариза беради. Доимий 2-босқич Бошқарув компанияси 1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади, техник экспертизадан ўтказади ҳамда Эксперт комиссиясига тақдим этади. 2. Зарур бўлганда ҳужжатлар камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига қайтарилиши мумкин. 10 иш куни ичида 3-босқич Эксперт комиссияси 1. Бизнес-режани экспертизадан ўтказади, экспертиза натижаларига кўра Бошқарув компаниясига тегишли хулоса беради. 2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Ариза берувчи Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритади. Заруратга кўра 5-босқич Бошқарув компанияси 1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва резидент сифатида рўйхатга олиш (ёки рўйхатга олишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Рўйхатга олиш рад этилганда Бошқарув компаниясининг қарорида рад этишнинг асосини кўрсатади ва ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади. Ариза тушган кундан кейин 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 6-босқич Бошқарув компанияси 1. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади ва юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради. 2. Давлат солиқ қўмитасига, Давлат божхона қўмитасига ва юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига расмий билдиришнома юборади. Қарор қабул қилинган кундан кейин 5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 606-сон қарорига 2-ИЛОВА

2023 — 2026 йилларда Жиззах, Бухоро, Наманган ва Нукус шаҳарларида «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш ва жойлаштириш

Т/р Ҳудуд номи Жойлашиш манзили Амалга ошириш муддати 1. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Ҳ. Носиров кўчаси 3-а уй манзилидаги 0,7 га ер майдонида 2023 йил 2. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри, «Bukhara City» замонавий турар жой ва бизнес маркази мажмуаси ҳудудидаги 1,8 га майдондан иборат 49-лотнинг 1,0 га ер майдонида 2024 йил 3. Наманган вилояти Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, Ўрзу МФЙ «Янги Наманган шаҳарчаси» ҳудудидан 1,0 га ер майдонида 2025 йил 4. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, «Жана базар» МФЙ ҳудудидан 1,5 га бўш ер майдонида 2026 йил

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 15 октябрь,

606-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/606/0933-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон))

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

REJA-JADVALI

Respublika hududlarida innovatsiya va investitsiya faoliyatini jadallashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi ijrosini taʼminlash hamda iqtidorli yoshlarning loyihalarini qoʻllab-quvvatlash, tadbirkorlarni innovatsion faoliyatga keng jalb qilish, ular uchun zamonaviy shart-sharoitlarga ega oʻquv-ishlab chiqarish kompleksini yaratish va oliy taʼlim muassasalarida ilmiy va innovatsion faoliyatni samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturida :

a) Nukus, Buxoro, Jizzax va Namangan shaharlarida Toshkent shahrida barpo etilgan “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki (keyingi oʻrinlarda — texnopark) shaklidagi texnoparklarni 2023 — 2026-yillarda bosqichma-bosqich zamonaviy infratuzilmaga ega holatda barpo etish;

mazkur texnoparklarda 8 ta startap akselerator, 4 ta biznes inkubator, 4 ta ishlab chiqarish maydoni, 12 ta kovorking markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

ushbu chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun mahalliy budjet mablagʻlarini, Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi mablagʻlarini moliyalashtirish manbai etib belgilash;

b) Toshkent shahrida “Ilgʻor loyihalar va injiniring markazi”ni tashkil qilish;

v) Surxondaryo viloyatida respublika darajasidagi masalalarni hal qilish vakolatiga ega “Investorlarga koʻmak markazi”ni tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Texnoparklar faoliyatining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

texnoparkda iqtidorli yoshlarni, shu jumladan, barcha oliy taʼlim muassasalari talabalari, ilmiy xodimlari, professor-oʻqituvchilari tahliliy fikrlashi, ularni innovatsion faoliyatga keng jalb etish, tashabbuskor yoshlarning oʻz intellektual salohiyatini namoyon qilishi va ijtimoiy moslashuvi uchun zarur sharoitlar yaratish;

yoshlarni innovatsion tadbirkorlik faoliyatiga jalb qilish maqsadida texnoparkda biznes-inkubatorlar va tajriba maydonchalari ishini tashkil etish, ularning innovatsion loyihalarini amalga oshirish uchun zarur infratuzilma, zamonaviy asbob-uskunalar bilan taʼminlash, ularga moliyaviy, marketing, yuridik va boshqa konsalting xizmatlari, shuningdek, akseleratsiya dasturlari va turli xizmatlar koʻrsatish orqali koʻmaklashish;

tashabbuskor yoshlar tomonidan taklif qilingan startap loyihalarni rivojlantirish va ularni ishlab chiqarishda amalga oshirish uchun yagona maydon tashkil etish;

startap loyihalarni amalga oshirishda, shu jumladan, ularni toʻliq yoki qisman moliyalashtirish asosida qoʻllab-quvvatlash va muassislar tarkibiga kirish, ratsionalizatorlik va boshqa innovatsion tashkilotlarga prototiplarni yaratishga koʻmaklashish;

iqtidorli yoshlarning loyihalari rivojlanishiga koʻmaklashish, shuningdek, ularda ishbilarmonlik koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida mamlakatimiz va yetakchi chet el kompaniyalari vakillari, malakali mutaxassislar va ekspertlar ishtirokida treninglar va mahorat darslari, oʻquv kurslarini tashkil etish.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

texnopark faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq masalalarni oʻz ichiga olgan tadbirlarni amalga oshirish bosqichlari;

texnopark boshqaruv kompaniyasining huquq va majburiyatlari;

texnoparkda istiqbolli startap loyihalarni koʻrib chiqish va tanlab olish tartibi;

startap loyihalarning inkubatsiya va akselleratsiya dasturlarida ishtirok etish tartibi;

yuridik shaxslarni texnopark rezidentlari sifatida roʻyxatdan oʻtkazish va roʻyxatdan chiqarish tartibi.

4. 2023 — 2026-yillarda Jizzax, Buxoro, Namangan va Nukus shaharlarida “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparklarini bosqichma-bosqich tashkil etish va joylashtirish reja-jadvali (keyingi oʻrinlarda — reja-jadval) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, 2-ilovaga muvofiq viloyatlarda tashkil etilayotgan hududiy texnoparklar direksiyalari va ularning rezidentlariga “Inno” innovatsion texnoparkka berilgan imtiyozlar va preferensiyalar tatbiq etiladi.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda 2023-yildan boshlab 2027-yilgacha har yili Davlat budjetining asosiy parametrlarini shakllantirishda Jizzax, Buxoro, Namangan va Nukus shaharlarida innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparklarini bosqichma-bosqich qurish va jihozlash uchun ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlari doirasida asoslangan hisob-kitoblariga koʻra ajratilishini koʻzda tutsin.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Namangan va Jizzax viloyatlari hokimliklariga:

texnoparklarni tashkil etish ishlarini reja-jadvalga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa davlat dasturlari ijrosi ustidan nazoratni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qarori talablariga asosan amalga oshirish;

hududlarning bosh rejasi asosida Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturida yangidan qurilishi belgilangan obyektlar uchun reja-jadvalda koʻrsatilgan manzillardan yer uchastkalari belgilangan tartibga qatʼiy amal qilgan holda davlat zaxirasiga oʻtkazilgandan soʻng Innovatsion rivojlanish vazirligiga ajratilishini taʼminlash;

oʻz huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalarini Dasturda nazarda tutilgan obyektlar boʻyicha buyurtmachi etib belgilash;

texnoparklar bino va inshootlari oʻziga xos xususiyatga ega ekanligini inobatga olib, loyiha ishlarini ushbu sohada tajribaga ega chet ellik soha mutaxassislarini jalb qilgan holda amalga oshirish;

“Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari tegishlicha texnoparklar bino va inshootlarini qurish, zarur moddiy-texnik baza, asbob-uskuna va mebellar bilan jihozlash, loyiha ishlarini amalga oshirish hamda reja-jadvalga muvofiq texnoparklarni toʻliq foydalanishga topshirish vazifalari yuklatilsin.

6. Belgilansinki:

reja-jadvalda koʻrsatilgan manzillarda texnoparklarni tashkil etish uchun yer uchastkalari Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan texnoparklarga ijara huquqi asosida ajratilishi taʼminlanadi;

texnopark rezidentlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 6-iyuldagi PQ-307-son qarori bilan berilgan imtiyoz va preferensiyalar faqat rezidentlikka olish haqidagi arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha qoʻllaniladi;

texnoparklar Innovatsion rivojlanish vazirligi muassisligidagi masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi;

texnoparklar rezidenti maqomini berish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi tomonidan alohida komissiya tashkil etiladi.

7. Texnoparklar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:

xoʻjalik va tadbirkorlik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar;

boʻsh boʻlgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushgan daromadlar;

xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari, shuningdek, boshqa xorijiy donorlarning grantlari;

yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

8. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Toshkent shahar hokimligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligining Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Investitsiya loyihalarini ishlab chiqish markazi (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya loyihalari markazi) tuzilmasida Investitsiya loyihalari markazining mavjud shtatlari doirasida 4 nafar shtat birligi ajratilgan holda Ilgʻor loyihalar va injiniring markazini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

9. Investitsiya loyihalari markazining ilgʻor loyihalarni ishlab chiqish va injiniring sohasidagi qoʻshimcha vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

ilmiy va innovatsion ishlanmalar hamda ishlab chiqarishning yanada keng integratsiyasi orqali ilgʻor innovatsion gʻoyalar, texnologiyalar va loyihalarni ishlab chiqish va joriy etish choralarini koʻrish;

mahalliy va xalqaro loyiha institutlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

sifatli loyiha hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha mutaxassislar tayyorlashni koʻzda tutish;

vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari malakali xodimlari bilan birgalikda sanoat investitsiya loyihalarini ishlab chiqishdan boshlab investorlarni aniqlab, amalga oshirilgunga qadar hamrohlik qilish va kuzatib borish;

mahalliy va xorijiy investitsiyalar hisobidan amalga oshiriladigan iqtisodiyot tarmoqlarining korxonalarini qurish va modernizatsiyalash boʻyicha taqdim etilgan investitsiya loyihalarini tanlab olish.

10. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bir oy muddatda:

Investitsiya loyihalari markazining yangi tahrirdagi nizomini, yangilangan tuzilmasini ishlab chiqish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin va Ilgʻor loyihalar va injiniring markazi xodimlarining funksional majburiyatlarini tasdiqlasin;

Investitsiya loyihalari markazining shtat birligiga yangidan kiritilgan lavozimlarni yuqori malakali kadrlar va istiqbolli yosh mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.

11. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Surxondaryo viloyati hokimligining innovatsion yondashuv asosida barcha darajadagi masalalarni hal qilish vakolatiga ega, investorlar va tadbirkorlarga “Yagona darcha” tamoyili asosida koʻmaklashib boradigan Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi “Investorlarga koʻmak markazi”ni (keyingi oʻrinlarda — Koʻmak markazi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

12. Belgilansinki, Koʻmak markazi viloyat hokimligi balansida turgan Termiz shahar, Yu. Rajabiy koʻchasi, 16 v -uy manzilidagi binoga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi.

13. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda boshqa manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning yuqori malakali xodimlaridan iborat, tarkibi har oyda yangilanib boriladigan Ishchi guruh tashkil etilsin.

Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) bir hafta muddatda Ishchi guruh tarkibini tasdiqlasin. Ishchi guruh Koʻmak markazida faoliyat yuritishi belgilab oʻtilsin.

14. Kuyidagilar Koʻmak markazining asosiy vazifalari etib belgilansin:

investorlarning faoliyatiga toʻsqinlik qilayotgan muammoli masalalarni va byurokratik toʻsiqlarni aniqlash va bartaraf etish;

loyihalarni amalga oshirishda yuzaga keladigan muammolar, jumladan, yer uchastkalari, bino, kreditlar ajratish kabi masalalarni hal qilish boʻyicha zarur choralar koʻrish;

investorlarga davlat xizmatlari, ruxsat beruvchi hujjatlar, jumladan, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish, qurilish ishlarini amalga oshirishga doir hujjatlarni olishda koʻmaklashish;

tadbirkorlarga loyihalarni amalga oshirish jarayonida tadbirkorlik faoliyatini va eksportni moliyaviy qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari hisobidan olinadigan imtiyozlardan foydalanishda koʻmaklashish;

investorlarga davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari bilan samarali oʻzaro hamkorlik qilishda yordam berish;

investorlarga huquqiy masalalar boʻyicha malakali yordam olish, huquqni muhofaza qiluvchi va sud organlari bilan oʻzaro hamkorlik qilishda koʻmaklashish;

mahalliy ishlab chiqaruvchilarning texnologik salohiyatini hisobga olgan holda marketing tadqiqotlarini oʻtkazib, “tadbirkordan — eksportchigacha” tamoyili asosida eksport salohiyatini oshirish choralarini koʻrish;

eksport-import operatsiyalarini amalga oshirishda talab etiladigan ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar va sertifikatlarni “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali rasmiylashtirishda koʻmaklashish.

15. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi:

a) ikki oy muddatda quyidagilarni nazarda tutuvchi Koʻmak markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizom loyihasi hamda tuzilmasini ishlab chiqib tasdiqlash uchun Hukumat komissiyasiga kiritsin:

aniq yoʻnalishlar boʻyicha Koʻmak markazining funksiyalari, huquq va majburiyatlarini amalga oshirish mexanizmlari;

“Yagona davlat xizmatlari portali” bilan integratsiyalashgan holda investorlar uchun inklyuziv davlat xizmatlarini “onlayn” va “oflayn” shaklda koʻrsatish hamda doimiy faoliyat koʻrsatuvchi “Sall-markazi”ni tashkil etish;

investorlarni va boshqa manbalarni jalb qilgan holda uning faoliyatini moliyalashtirish manbalariga aniqlik kiritish;

Koʻmak markazi faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika komissiyasi tarkibini shakllantirish va uning vazifalarini belgilash.

b) Koʻmak markazi faoliyatini tashkil etish uchun zarur mebel va texnik jihozlar bilan taʼminlasin;

v) tegishli vazirliklar, idoralar va tashkilotlar bilan birgalikda Ishchi guruh tarkibini shakllantirsin hamda belgilangan tartibda Termiz shahriga xizmat safariga yuborilishini tashkil etsin;

g) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Koʻmak markazini belgilangan tartibda zarur boʻlgan aloqa turlari va vositalari bilan taʼminlasin, shuningdek, keng qamrovli internet jahon axborot tarmogʻidan foydalanish imkoniyatini yaratib bersin.

16. Innovatsion rivojlanish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari J.A. Xodjayev, innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abduraxmonov hamda Surxondaryo viloyati hokimi T.A. Bobolov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-oktabrdagi 606-son qaroriga 1-ILOVA

“Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparkining (keyingi oʻrinlarda — texnopark) asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlarini, uning faoliyatini tashkil etish tartibini, yuridik shaxslarni rezident sifatida roʻyxatdan oʻtkazishni, rezidentlar uchun soliq va bojxona imtiyozlarini, ular bilan tuzilgan mehnat shartnomalari boʻyicha xodimlar tomonidan soliq imtiyozlarining qoʻllanilishini, shuningdek, startap loyihalarni tanlab olish tartibini belgilaydi.

2. Texnopark Innovatsion rivojlanish vazirligining (keyingi oʻrinlarda — vazirlik) tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi va uning tizimiga kiradi.

Vazirlik texnopark faoliyatini muvofiqlashtiradi va unga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi, uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi, xodimlarining malakasini oshirishni tashkil etadi.

3. Texnopark oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, vazirlikning buyruqlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Texnopark masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklarida talab qilib olinadigan milliy va xorijiy valyutadagi depozit hisobvaraqlariga, Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga ega boʻladi.

Innovatsion faoliyat bilan shugʻullanadigan tashkilotlarga laboratoriya asbob-uskunalarini, ishlab chiqarish, ofis xonalarini va boshqa xonalarni ijaraga berishdan tushadigan mablagʻlar toʻliq texnoparkda qoladi.

5. Texnopark innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki hisoblanadi, davlat hokimiyati organlari, oliy taʼlim muassasalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorlik qiluvchi, tadbirkorlik, investitsiya faoliyatini va ilmiy faoliyatni yuritish maqsadida zamonaviy texnologik va tashkiliy muhitni shakllantiruvchi ilm-fan va taʼlimning tijorat va notijorat tashkilotlari, moliya institutlari va tadbirkorlarning integratsiyalashuvi shakli hisoblanadi.

6. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

ilmiy-tadqiqot ishlari (keyingi oʻrinlarda — R&D) — ilm-fan va texnologiyani rivojlantirishga imkon beradigan yangi bilimlarni olish yoki mavjud maʼlumotlardan foydalangan holda yangi asbob-uskunalar, mahsulotlar va vositalarni yaratish, yangi tizimlar, jarayonlar va xizmatlarni yaratish, shu jumladan, dasturiy taʼminot ishlab chiqarish yoki ularni takomillashtirish maqsadida muntazam ravishda amalga oshiriladigan tadbirlarni nazarda tutadi;

tadqiqotchi — kamida bakalavr darajasiga ega boʻlgan, yangi maʼlumotlar, mahsulotlar, jarayonlar, usullar va tizimlarni loyihalash yoki yaratishda, shuningdek tegishli loyihalarni boshqarishda ishtirok etadigan, ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarda ishtirok etuvchi mutaxassislar;

texnik xodim — kamida oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan boshqaruv xodimlari faoliyatiga texnik xizmat koʻrsatish hamda ishlab chiqarish va texnologik jarayonlarni taʼminlash ishlarini bajaruvchi mutaxassis;

ilmiy-tadqiqot ishlari xodimlari (R&D Personnel) — oʻz mutaxassisligi boʻyicha kamida bakalavr darajasiga ega boʻlgan tajribali xodimlar va ilmiy-tadqiqot ishlarida ishlaydigan malakali yordamchi xodimlar, shuningdek, rejalashtirish va boshqarish, monitoring va baholash va ilmiy-texnikaviy jihatlarni qoʻllab-quvvatlash bilan shugʻullanadigan xodimlar;

innovatsion loyiha — yangi ishlanmalar yaratish uchun bajarish muddatlarini, ijrochilarni, moliyalashtirish manbalarini va tegishli infratuzilmani shakllantirishni nazarda tutuvchi tadbirlar majmui;

inkubatsiya markazi (inkubator) — tadbirkorlarga ofis xizmatlarini koʻrsatuvchi, asbob-uskunalarni qoʻllab-quvvatlash, boshqaruvni qoʻllab-quvvatlash, moliyaviy resurslardan foydalanish, muhim biznes va texnik yordam xizmatlarini koʻrsatadigan va ayniqsa yangi biznesni rivojlantirishga qaratilgan tuzilmalarni anglatadi;

ariza beruvchi — texnoparkning ofis, majlislar zali, ishlab chiqarish maydoni, akseleratsiya dasturi, inkubatsiya markazi kabi xizmatlaridan foydalanishga va rezident maqomini olishga talabgorlik qiluvchi texnoparkka murojaat qilgan startap, kichik biznes korxonalari;

texnopark rezidenti — belgilangan tartibda texnoparkda roʻyxatdan oʻtkazilgan va rezidentlarning yagona reyestriga kiritilgan yuridik shaxs;

mentor — startap loyihani rivojlantirish maqsadida uni oʻz bilimi va tajribasi bilan qoʻllab-quvvatlaydigan maslahatchi;

startap loyiha — amalga oshishi xavfi yuqori boʻlgan sharoitda yangi mahsulot yoki xizmat turini yaratuvchi innovatsion ishlanmalarning qoʻllanilishi, koʻlami va tez oʻsish surʼati bilan farqlanadigan yangi biznes loyiha;

innovatsiya — fuqarolik muomalasiga kiritilgan yoki shaxsiy ehtiyojlar uchun foydalaniladigan, qoʻllanilishi amaliyotda katta ijtimoiy-iqtisodiy samaraga erishishni taʼminlaydigan yangi ishlanma;

ishonchli boshqaruv — masʼuliyati cheklangan jamiyat (MCHJ) shaklida tashkil etilgan va shartnoma asosida muayyan muddatga texnopark faoliyatni boshqarish, monitoring qilish uchun masʼul boʻlgan kompaniya;

ekspert komissiyasi — rezident maqomini olish uchun ariza bergan yuridik shaxslar va rezidentlarning biznes-rejalarini tahlil qilish maqsadida malakali mutaxassislardan tashkil etiladigan organ. Ekspert komissiyasi ish tartibi ishonchli boshqaruv kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda — boshqaruv kompaniyasi) tomonidan belgilanadi, tarkibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi;

texnologiyalar transferi ofisi (keyingi oʻrinlarda — ofis) — intellektual mulk huquqlarini rivojlantirish, himoya qilish, sotish va intellektual mulk obyektlarini sotishdan tushgan daromadlarni boshqarish, shuningdek, axborotlashtirish, muvofiqlashtirish, tadqiqotlarni yoʻnaltirish, yangi obyektlar tashkil etilishini ragʻbatlantirish faoliyatini amalga oshiradigan, texnologiyalar transferi boʻyicha tegishli korxonalar bilan hamkorlikni taʼminlashni amalga oshiradigan tuzilma;

akseleratsiya dasturi — mentorlar va bozor ekspertlarini tashkiliy va maslahat bilan qoʻllab-quvvatlagan holda test sinovidan oʻtkazish va biznes-modelini ishlab chiqish yoʻli bilan startap loyihalarni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan dastur;

innovatsion mahsulot — ijtimoiy ehtiyojlarni qondirish va turmush darajasini oshirish uchun ilmiy va texnologik tadqiqotlardan foydalangan holda malakali ishchi kuchi tomonidan yaratilgan yuqori qoʻshimcha qiymatga ega va raqobatbardosh mahsulot;

rezidentlarning yagona reyestri — ushbu Nizomga muvofiq texnoparkda roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik shaxslar roʻyxati mavjud boʻlgan ochiq va umumfoydalaniladigan axborot resursi;

veb-portal — texnopark rezidenti maqomini olish uchun yuridik shaxslardan hujjatlar qabul qilish, boshqaruv kompaniyasi va uning rezidentlari oʻrtasida oʻzaro hamkorlik qilish, shu jumladan, ulardan hisobotlar, xulosalar, biznes-rejalar va boshqalarni qabul qilish uchun moʻljallangan texnoparkning internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytidagi boʻlimi. Veb-portalning ishlash tartibi boshqaruv kompaniyasi tomonidan belgilanadi.

2-bob. Texnoparkning asosiy vazifalari va funksiyalari

7. Texnoparkning asosiy vazifalariga quyidagilar kiradi:

hududlarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar va texnologiyalar va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash markazlari bilan hamkorlikda yoshlarning intellektual, ilmiy va ijodiy salohiyatini oshirish;

hududlarda yoshlarning tahliliy fikrlash, ularni ilmiy tadqiqot va innovatsion faoliyatga keng jalb etish, iqtidorli yoshlar, tashabbuskor fuqarolarning oʻz intellektual salohiyatini namoyon qilishi va ijtimoiy moslashuvi uchun zarur sharoitlar yaratish;

tashabbuskor fuqarolarning startap loyihalarini rivojlantirish va ularni amalga oshirish uchun yagona maydon tashkil etish orqali hududlarning innovatsion salohiyatini oshirish;

zamonaviy talablarga javob beradigan malakali kadrlarni tayyorlash, shuningdek, hududlarni sifatli, yuqori texnologiyali mahsulotlar va xizmatlar bilan taʼminlash maqsadida ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasini chuqurlashtirish;

iqtidorli yoshlarning rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli ilmiy markazlari, universitetlari, texnoparklari va ishlab chiqarish tashkilotlarida malaka oshirishga koʻmaklashish;

yetakchi kompaniyalar vakillari, malakali mutaxassislar va ekspertlar ishtirokida treninglar va mahorat darslari oʻtkazish, shuningdek, yoshlarda amaliy koʻnikmalarni shakllantirish va ishlab chiqaruvchilar bilan innovatsion aloqalarni yoʻlga qoʻyish maqsadida ilmiy-texnik konferensiya, seminar, oʻquv kurslari va treninglar tashkil etish;

iqtidorli yoshlar va tashabbuskor fuqarolar tomonidan taklif etilgan dolzarb yoʻnalishlar boʻyicha loyihalarni saralash hamda vazirlik tomonidan mavzuga oid ilmiy grantlar berish yuzasidan eʼlon qilib boriladigan tanlovlarga yoʻnaltirish;

ilmiy-texnik, innovatsion hamda startap loyihalarni amaliyotga joriy etish maqsadida iqtisodiyot tarmoqlarini jalb qilish.

8. Texnopark oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

texnopark rezidenti maqomini olish uchun yuridik va jismoniy shaxslardan tushadigan arizalar qabul qilinishini tashkil etish;

vazirlikning qaroriga asosan rezidentlarni roʻyxatdan oʻtkazish va ularni rezidentlar reyestriga kiritish, texnopark rezidenti maqomi berilganligi toʻgʻrisida guvohnoma berish;

belgilangan tartibda rezidentlar reyestrini yuritish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Namangan, va Jizzax viloyatlari hokimliklari tomonidan texnoparkka berilgan bino va inshootlarni berilgan vakolatlar doirasida operativ boshqarish;

rezidentlar mahsulotlarini koʻrgazmalarda namoyish etishda koʻmaklashish, shuningdek, vazirlik qarorlari asosida taʼlim dasturlari va treninglar tashkil etish;

tadqiqotlar va ishlanmalarni tijoratlashtirishga moʻljallangan kichik innovatsion korxonalarni tashkil etish va rivojlantirishga, shuningdek, boshlovchi tadbirkorlarga innovatsion loyihalarni amalga oshirishda koʻmaklashish;

iqtidorli yoshlar va tashabbuskor fuqarolar tomonidan taklif etilgan dolzarb yoʻnalishlar boʻyicha saralangan loyihalarni tegishli tanlovlarda ishtirok etishida koʻmaklashish va qoʻllab-quvvatlash;

oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilar tarkibi va talabalarini, ilmiy tashkilotlar xodimlarini, alohida olimlar va mutaxassislarni innovatsion tadbirkorlik faoliyatiga faol jalb qilish, ularning gʻoya va loyihalarini amalga oshirishga koʻmaklashish;

texnopark rezidentlariga keng koʻlamli xizmatlar koʻrsatish, shuningdek texnopark rezidentlariga ilmiy-texnik tadqiqotlar, ishlanmalar va ixtirolar natijalarini ilgari surishda koʻmaklashish;

innovatsion menejment va innovatsiyalar marketingi sohasida tadbirkorlar va mutaxassislarni oʻqitishni va tayyorlashni tashkil etish, ularning kasbiy, huquqiy, iqtisodiy va boshqaruv bilimlari darajasini oshirish;

startap loyihalarni rivojlantirish va amalga oshirish uchun moʻljallangan yagona maydonni tashkil etish;

ilmtalab texnologiyalar va raqobatbardosh mahsulotlar yaratishga yoʻnaltirilgan ilmiy-texnik loyihalar va dasturlar ishlab chiqilishiga va ularning amalga oshirilishiga koʻmaklashish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq nufuzli ilmiy markazlar, universitetlar, texnoparklar va ishlab chiqarish tashkilotlari bilan xalqaro ilmiy-texnik hamkorlikni tashkil etish va amalga oshirish;

texnopark rezidentlariga tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazish, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini bajarish uchun laboratoriya, eksperimental-ishlab chiqarish maydonlarini, asbob-uskunalarni jamoaviy foydalanishga berish;

texnopark faoliyatining asosiy yoʻnalishlari va funksiyalariga, shuningdek, vazirlik qarorlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.

3-bob. Texnopark faoliyatini tashkil etish

9. Boshqaruv kompaniyasiga “Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 39-moddasida belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadigan direktor boshchilik qiladi.

Boshqaruv kompaniyasi direktori vakolatlari va muddati texnopark ustavida belgilanadi.

Direktor texnoparkka yuklangan funksiyalar va vazifalar amalga oshirilishi uchun shaxsan javob beradi va vazirlikning soʻrovi boʻyicha texnopark va boshqaruv kompaniyasi faoliyati toʻgʻrisida hisobot taqdim qiladi.

10. Boshqaruv kompaniyasi quyidagi majburiyatlarga ega:

texnoparkda iqtidorli yoshlarni, shu jumladan, barcha oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari, talabalari, ilmiy xodimlarini tahliliy fikrlash hamda darsdan boʻsh vaqtlarida innovatsion va ratsionalizatorlik faoliyati bilan keng shugʻullanishlari, tashabbuskor yoshlar, innovatorlar hamda ratsionalizatorlar oʻz intellektual salohiyatini namoyon qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

biznes-inkubator va akselerator faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda tanlovlar tashkil qilish, startaplarni tijoratlashtirishga yetkazish, texnologiyalar transferi loyihalarini amalga oshirish uchun zarur infratuzilma va zamonaviy asbob-uskunalar bilan taʼminlash, moliyaviy, marketing, yuridik va boshqa xizmatlar koʻrsatish hamda koʻmaklashish;

yuridik shaxslar va loyiha tashabbuskorlari tomonidan taqdim etilgan biznes-rejalar ekspertlarni (ilmiy va boshqa tashkilotlar, olimlar va mutaxassislarni) jalb qilish orqali ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etish;

tashabbuskor yoshlar tomonidan taklif qilingan startap, texnologiyalar transferi, tijoratlashtirishga tayyorlash va tijoratlashtirishga yoʻnaltirilgan loyihalarni rivojlantirish va ularni ishlab chiqarishda amalga oshirish uchun tajriba maydonchalari ishini tashkil etish;

startap, texnologiyalar transferi, tijoratlashtirishga tayyorlash va tijoratlashtirishga yoʻnaltirilgan loyihalarni amalga oshirishda, shu jumladan, venchur moliyalashtirish asosida qoʻllab-quvvatlash, ratsionalizatorlik va kichik korxonalarga prototiplarni yaratishga koʻmaklashish;

iqtidorli yoshlar, innovatorlar hamda ratsionalizatorlarda ishbilarmonlik koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida chet elning yetakchi oliy taʼlim muassasalarining innovatsion menejment taʼlim dasturlariga muvofiq malakali mutaxassislar va ekspertlar ishtirokida treninglar va mahorat darslari, oʻquv kurslarini tashkil etish;

ishlanmalarni innovatsiyalarga aylantirish yoki innovatsion mahsulot ishlab chiqarish loyihalarini samarali amalga oshirish va tijoratlashtirishga tayyorlash maqsadida innovatsiyalar joriy etilishiga xizmat koʻrsatuvchi innovatsion korxonalar tashkil etilishiga koʻmaklashish;

texnoparkka yuridik shaxslarni tanlov asosida rezidentlikka qabul qilish va ularni texnopark hududida joylashtirish;

innovatsion ishlanmalarni patentlash va litsenziyalashga koʻmaklashish;

texnopark rezidentlariga innovatsiya jarayoni barcha bosqichlarida moliyalashtirishni, shu jumladan, tijorat banklarining, xalqaro moliya institutlari va donor mamlakatlarning, venchur fondlarning moliyaviy resurslarini va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlarni jalb etishda koʻmaklashish;

har yili startap loyihalar tanlovini eʼlon qilish, ekspert guruhi tashkil qilgan holda koʻrib chiqish, tanlab olish va tanlangan loyihalarni “Boʻlajak olim” tanlovi doirasida ajratiladigan mablagʻlarning 20 foizidan kam boʻlmagan miqdori doirasida moliyalashtirish uchun vazirlik hayʼatiga yoʻnaltirish;

rezidentlarning ish faoliyatini baholash mezonlarini (KPI) ishlab chiqish va xar chorakda ularning reytingini ishlab chiqib, natijalarga koʻra yuqori koʻrsatkichga ega rezidentlarni qoʻshimcha ragʻbatlantirish yoki past koʻrsatkichga ega rezidentlarni texnoparkdan chetlashtirish choralarini koʻrish;

rezidentlar mahsulotlarini xalqaro koʻrgazmalarda namoyish etish hamda tarmoq korxonalariga tatbiq etishda, shuningdek xorijiy bozorlarda targʻib etishda koʻmaklashish.

11. Boshqaruv kompaniyasi quyidagi huquqlarga ega:

texnopark nomidan investorlar, jamgʻarmalar va boshqa xorijiy/mahalliy tashkilotlar bilan investitsion bitimlar tuzish;

shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan, konsalting, muhandislik, taʼlim, servis, yuridik, marketing, savdo-maishiy, moliyaviy va qonunchilikda taqiqlanmagan xizmatlarning boshqa turlarini, shuningdek, loyihalarni huquqiy muhofaza qilish, intellektual mulkni himoya qilish hamda ulardan foydalanish sohasida xizmat koʻrsatish;

ilmiy, innovatsion tijoratlashtirishda, startap loyihalarni amalga oshirishda hamda texnologiyalarni transfer qilishda sherik sifatida sheriklik shartnomasida belgilangan shartlar asosida qatnashish, yuridik shaxs tashkil etish yoki boshqa yuridik shaxsning ustav fondida muassis sifatida belgilangan shartlar asosida ishtirok etish;

texnopark rezidentlari va boshqa xoʻjalik subyektlariga innovatsiya mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish, xorijiy va mahalliy texnologiyalarning transfer qilinish orqali yuqori texnologiyali ishlab chiqarishlarni yoʻlga qoʻyish;

texnopark operativ boshqaruvidagi berilgan asbob-uskunalarni, laboratoriya, eksperimental-ishlab chiqarish va ishlab chiqarish maydonlarini, ofis, omborxona, oʻquv binolarini, konferens-zallar, auditoriyalar va boshqa xonalarni shartnoma asosida ijaraga berish;

virtual ofis, uchrashuv xonalari, kovorking, tadbir xonalarini oylik, kunlik yoki soatlik ijaraga berish;

texnopark rezidentlaridan kommunal va qoʻshimcha xizmatlar uchun xizmatlar (elektr energiyasi, suv, gaz, umumiy foydalanish maydoni, chiqindi suv, isitish va ventilyatsiya, internet xizmati va h.k.) uchun toʻlovlarni talab qilish;

tadbirkorlar tomonidan ijaraga olingan barcha binolarni yongʻin, tabiiy ofatlar va boshqa xavflardan sugʻurta qilish;

innovatsion loyihalarni amalga oshirish va texnopark rezidentlari tomonidan qabul qilingan majburiyatlarning toʻgʻri bajarilishini monitoring qilish, natijalarini vazirlikka kiritish;

texnoparkda rezidentlar tomonidan noqonuniy xatti-harakatlar aniqlanganda, ularga ogohlantirish berish yoki ularni rezidentlik maqomidan mahrum qilish;

investorlar yoki rezidentlar tomonidan qabul qilingan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, texnopark rezidentlari bilan tuzilgan innovatsiya loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi shartnomalarni bekor qilish yuzasidan sudga daʼvo arizalari bilan murojaat qilish;

tadqiqotchilar, dasturiy taʼminotni ishlab chiquvchilar, ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha xodimlarning loyihalardagi lavozim tavsiflari, xodimlarning malakasi, texnoparkining, rezidentlari maʼlumotlarini arxivlash va soʻralganda tegishli davlat boʻlinmalariga/shaxslarga hisobot berish;

texnoparkda rezidentlarning ehtiyojlariga koʻra oʻzlari sotib olishi yoki amalga oshirishi moliyaviy va texnologik jihatdan imkonsiz boʻlgan ishlab chiqarish moslamalari, sinov va nazorat asboblari, mashina va uskunalarni sotib olish yoki ijaraga berish;

texnopark faoliyatini yanada takomillashtirish va koʻrsatiladigan xizmatlarning turini oshirish maqsadida infratuzilmaga tegishli oʻzgartirish kiritish;

vazirlik tomonidan moliyalashtiriladigan (pre-seed funding, funding) loyihalarning akseleratsiya va inkubatsiya dasturlarini tashkil qilish;

texnopark vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan va boshqa tashkilotlardan hujjatlar, statistik maʼlumotlar, hisobotlar, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa axborotni soʻrash va olish;

texnologiyalar transferini yaxshilash va rivojlantirishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlarni hamkorlikda ishlab chiqish maqsadida xalqaro, xorijiy tashkilotlar bilan aloqalar oʻrnatish hamda texnopark vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha belgilangan tartibda qonunchilikka muvofiq xalqaro shartnomalarni tuzish;

oʻz vakolatlari doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan shunga oʻxshash tadbirlarda ishtirok etish;

ilmiy, innovatsion va startap loyihalarni tijoratlashtirishda hamda ilgʻor texnologiyalarni transfer qilishda sherik sifatida sheriklik shartnomasida belgilangan shartlar asosida qatnashish;

kadrlar tayyorlash borasida qoʻshma taʼlim dasturlarini amalga oshirish, oʻquv-taʼlim jarayoniga xorijiy olimlar va mutaxassislarni faol jalb qilish;

intellektual mulk obyektlari mualliflari bilan amaldagi qonunchilikda nazarda tutilgan shartnomalarni tayyorlash, tuzish va ularning bajarilishini nazorat qilish;

rezidentlarning ehtiyojlaridan kelib chiqib ularning hisobidan mavjud infratuzilmaga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish;

vazirlik tomonidan birlamchi moliyalashtirilgan (pre-seed, seed funding) loyihalarni akseleratsiya dasturidan oʻtkazish va birlamchi moliyalashtirish uchun loyihalarni taqdim etish.

Texnopark qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

4-bob. Startap loyihalarni koʻrib chiqish va tanlab olish tartibi

12. Startap loyihalarni tanlab olish va moliyalashtirish jarayoni ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha tashkil etiladi.

13. Saralashda ishtirok etish uchun ariza beruvchi — startap-loyiha tashabbuskori arizani texnoparkka (shaxsan oʻzi kelib, pochta aloqasi orqali, elektron pochta orqali yoki texnoparkning rasmiy veb-sayti orqali) tashkilot guvohnomasini (jismoniy shaxs boʻlgan taqdirda loyiha tashabbuskori pasporti/ID karta nusxasi), loyiha biznes-rejasi, loyiha pasporti, loyiha annotatsiyasi va taqdimot materiallarini taqdim etadi.

Biznes-reja, loyiha pasporti, loyiha annotatsiyasi va taqdimot materiallarida keltirilgan maʼlumotlar aniq hisob-kitoblarga asoslanganligi va toʻgʻriligini tekshirish maqsadida loyiha doirasida boshqaruv kompaniyasi ariza beruvchidan qoʻshimcha maʼlumot talab qilishga haqli.

Ariza beruvchi taqdim qilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning ishonchliligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

14. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning ushbu Nizomning 23-bandida belgilangan mezonlarga muvofiqligini koʻrib chiqish va oʻrganish maqsadida texnoparkda inkubatsiya va akseleratsiya dasturlariga qabul qilish uchun startap-loyihalarni koʻrib chiqish va baholash boʻyicha Ekspert komissiyasi tashkil etiladi.

Startap-loyihalar boʻyicha qabul qilingan buyurtmanomalarni koʻrib chiqish 10 ish kuni mobaynida amalga oshiriladi. Inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturiga qabul qilish boʻyicha qaror Ekspert komissiyasi xulosasiga asosan boshqaruv kompaniyasi tomonidan qabul qilinadi.

15. Boshqaruv kompaniyasi startap-loyihani inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturiga qabul qilish yoki rad etish toʻgʻrisida uzil-kesil qarorga kelish maqsadida ariza beruvchini oʻz startap-loyihasi taqdimotini oʻtkazish uchun taklif qilish huquqiga ega.

16. Boshqaruv kompaniyasi ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning ushbu Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan zarur hujjatlarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi va tahlil qiladi hamda ushbu Nizomning 23-bandida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiqligi boʻyicha tanlab olish va baholashni tashkil qiladi.

17. Ekspert komissiyasi oʻrganib chiqish natijalariga koʻra startap-loyihani inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturiga qabul qilish yoxud rad etish haqida kollegial qarorni qabul qiladi.

18. Ekspert komissiyasi xulosasi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi hamda Komissiyaning raisi tomonidan tasdiqlanadi.

19. Startap loyihani qabul qilish rad etilgan taqdirda, boshqaruv kompaniyasi rad etish asoslari keltirilgan yozma xabarni ariza beruvchiga joʻnatadi.

20. Startap loyihani qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, boshqaruv kompaniyasi bilan startap loyiha tashabbuskori oʻrtasida startap-loyihaning inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturida ishtirok etish boʻyicha bitim tuziladi.

Boshqaruv kompaniyasi startap loyiha tashabbuskorining prototipi mavjud, investitsiya jalb etishga tayyor loyihalarini akseleratsiya yoki inkubatsiya dasturida ishtirok etmasdan toʻgʻridan-toʻgʻri tashkilot tashkil etib texnopark rezidenti sifatida qabul qilishga haqli.

21. Boshqaruv kompaniyasi akseleratsiya dasturlari yakuniga koʻra keyinchalik moliyalashtirish uchun mahsulotlar (xizmatlar) namoyishini (namoyish kunini) tashkil qiladi. Namoyish yakunlariga koʻra moliyalashtirish uchun ariza tayyorlanadi va vazirlikka yuboriladi.

22. Taqdim etilgan loyihalar vazirlikning hayʼati tomonidan koʻrib chiqiladi va ijobiy baho berilgan taqdirda, “Boʻlajak olim” va boshqa tanlovlar doirasida moliyalashtiriladi.

5-bob. Startap loyihalarni tanlab olish va baholash mezonlari

23. Ekspert komissiyasi hujjatlarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganadi va startap-loyihalarni quyidagi mezonlar asosida tanlab oladi:

taklif qilinayotgan startap-loyihaning dolzarbligi — loyihada yoritilgan gʻoyaning zamonaviy muammo va masalalarni hal etishdagi ahamiyati baholanishi;

startap loyihaning innovatsion yoʻnaltirilganligi va gʻoyasining yangiligi — loyiha yangi, takomillashtirilgan, ilgari respublikada qoʻllanilmagan texnologiyalar va (yoki) prinsiplarni qoʻllash, shuningdek, yangi, respublikada ilgari ishlab chiqarilmagan mahsulotni ishlab chiqarish hamda yangi xizmat joriy etilishi moʻljallanishi;

startap loyihaning natijalarga erishish imkoniyatlarini baholash — loyihada bayon qilingan natijalarga erishishga qaratilgan masalalarni hal etish uchun taklif etilayotgan usullar va yoʻllarning mavjudligi, asoslanganligi hamda yetarli ekanligi baholanishi;

bozorda mahsulot yoki xizmatga boʻlgan talabning mavjudligini baholash — mahsulot yoki xizmatning bozor talabi hamla tijorat istiqbollari baholanishi;

startap loyihaning tijoratlashtirilishi istiqbollari — kelajakdagi mahsulot tatbiq etilish va bozorga chiqish istiqboliga ega boʻlishi, muayyan isteʼmolchiga nisbatan qoʻllanilishi;

loyihaning salohiyatli raqobat afzalliklarini baholash — isteʼmolchi uchun mahsulot/texnologiyaning uning amaldagi analoglariga nisbatan ustunliklari mavjudligi kabi muhim xususiyatlari baholanishi;

loyihaning investitsion jozibadorligi — qoʻshimcha foyda keltiradigan va investitsiyalarni qoplamaslik xavfini kamaytiradigan qulay investitsiya va innovatsion shartlar hamda afzalliklar jamlanmasi;

loyiha mavzusining mamlakat fan va texnologiyalarini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlariga mosligi;

nomzod tomonidan taqdim etilgan loyihani amalga oshirish kalendar ish rejasining puxta ishlab chiqilganligi;

loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan xarajatlarning asoslanganligi;

loyihani amalga oshirishda atrof muhitga salbiy taʼsir mavjud emasligi;

loyihani amalga oshirishda jamoa aʼzolarining soni hamda ularning salohiyati yetarliligi va talab etilgan mablagʻlar asoslanganligi;

loyihaning iqtisodiy samaradorligi — loyihani amalga oshirishning moliyaviy natijalarini bevosita ishtirokchilar uchun hisobga holda iqtisodiy samaradorlik, shuningdek, loyihani amalga oshirishning moliyaviy oqibatlarini aks ettiruvchi budjet samaradorligi.

6-bob. Startap loyihalarning inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish tartibi

24. Startap loyihaning prototipi mavjudligi, investitsiya jalb etishga tayyorligiga qarab inkubatsiya va akseleratsiya dasturlarida ishtirok etishi tartibi boshqaruv kompaniyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.

25. Boshqaruv kompaniyasi bilan startap loyiha tashabbuskori oʻrtasida tuzilgan startap loyihaning inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturida ishtirok etishi boʻyicha bitimga muvofiq qabul qilingan majburiyatlar va ushbu Nizomda belgilangan talablar bajarilmaganda boshqaruv kompaniyasi Ekspert komissiyasining qarori asosida startap loyihani amalga oshirishni rad qilish huquqiga ega.

26. Alohida startap loyiha uchun mentorlar startap loyiha taqdim etilgan soha boʻyicha ish tajribasiga va maslahat bera olish tajribasiga ega malakali mutaxassislardan tanlanadi.

27. Mentorlar startap loyiha tashabbuskori va mentorlar oʻrtasidagi shartnoma shartlariga asosan startap-loyihani amalga oshirishdan moliyaviy manfaatdor boʻlishlari mumkin.

7-bob. Startap loyihalarni moliyalashtirish tartibi

28. Startap loyihalarni moliyalashtirish “Boʻlajak olim” tanlovi mezon va tartibi asosida, ushbu tanlovga ajratiladigan mablagʻlar doirasida texnopark tomonidan amalga oshiriladi.

29. Startap loyihani amalga oshirish uchun zarur sharoitlarni yaratish boshqaruv kompaniyasi va startap loyiha tashabbuskori tomonidan imzolangan shartnomaga asosan ishlash uchun xonalar va uskunalar ajratish, yuqori tezlikdagi internet tarmogʻi bilan taʼminlash va boshqalar, konsalting xizmatlari koʻrsatish yoki yuridik shaxs — startap loyiha tashabbuskori hisob raqamiga maqsadli pul mablagʻlarini oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

30. Startap loyihani moliyalashtirish venchur moliyalashtirishni oʻz ichiga oladi, bunda boshqaruv kompaniyasi startap loyiha muassislari tarkibiga kiradi. Boshqaruv kompaniyasi hissasi, ulushlarni taqsimlash tartibi boshqaruv kompaniyasi va startap loyiha tashabbuskori oʻrtasida startap loyihani moliyalashtirish va qoʻllab-quvvatlash shartlari toʻgʻrisidagi shartnomada belgilanadi.

Boshqaruv kompaniyasi va startap loyiha tashabbuskori oʻzaro hamkorlikning keyingi bosqichlarini, oʻzaro hisob-kitob shartlarini hamda boshqaruv kompaniyasining startap-loyiha tashabbuskori tomonidan taʼsis etilgan yuridik shaxsning muassislari tarkibidan chiqishi tartibini qonunchilik hujjatlariga muvofiq mustaqil ravishda belgilaydi.

31. Vazirlik hayʼatining ijobiy xulosasi startap loyihani moliyalashtirish uchun asos boʻladi.

8-bob. Yuridik shaxslarni texnopark rezidentlari sifatida roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

32. Texnopark boshqaruv kompaniyasining rezidentlarni roʻyxatga olish boʻyicha ishlarini tashkil etish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

33. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari (jismoniy shaxslar), respublika hududida roʻyxatdan oʻtkazilgan, kichik tadbirkorlik subyektiga mansub yuridik shaxslar texnopark rezidenti maqomini olishga talabgor boʻlishi mumkin.

Texnopark rezidentlari soni cheklanmagan.

Texnoparkning eksterritorialligi respublika doirasida nazarda tutiladi, bunda amalga oshiriladigan loyihalarning ilmiy, texnologik va iqtisodiy maqsadga muvofiqligi hisobga olinib, uning rezidentlari respublikaning barcha hududlarida joylashtiriladi.

Texnopark rezidenti maqomi talabgorlarni tanlab olish natijalariga koʻra boshqaruv kompaniyasi qaroriga binoan yillik hisobot natijalariga koʻra uch yil muddatgacha beriladi.

Boshqaruv kompaniyasi texnopark rezidentini roʻyxatdan oʻtkazadi, rezidentlar reyestriga kiritadi va guvohnoma beradi.

Texnopark rezidentlari boshqaruv kompaniyasi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha innovatsion loyihalarni amalga oshirish uchun javobgardirlar.

Texnopark rezidenti oʻz huquqlari va majburiyatlarini boshqa shaxsga berishga haqli emas, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

34. Yuridik shaxslar texnopark rezidenti maqomini olish uchun quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlishlari kerak:

a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganligi hamda kichik tadbirkorlik subyektiga mansubligi;

b) innovatsion loyihalarni amalga oshirishda alohida bank hisobvaragʻi mavjudligi;

v) iqtisodiy asoslangan biznes-rejalarga ega boʻlish. Biznes-rejada innovatsion loyihani amalga oshirish boʻyicha aniq tadbirlar, xizmatlarni sotish uchun moʻljallangan xizmat turlari va ularning hajmi, ularni amalga oshirish zarurligi asoslanishi, taklif etilayotgan loyihaning monetizatsiya modeli, rejalashtirilayotgan moliyaviy-iqtisodiy faoliyat natijalari koʻrsatiladi. Biznes-rejaning shakli, unga boʻlgan talablar hamda loyihalarni baholash uchun toʻlov qiymati boshqaruv kompaniyasi tomonidan tasdiqlanadi.

35. Texnopark rezidenti sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun ariza beruvchi veb-portal orqali yoki toʻgʻridan-toʻgʻri qogʻoz shaklida texnoparkning rezidenti sifatida amalga oshirish taklif etilayotgan biznes-rejani ilova qilgan holda ariza beradi. Ariza beruvchi taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va ishonchliligi uchun javobgardir. Zarur hollarda loyiha doirasida boshqaruv kompaniyasi ariza beruvchidan qoʻshimcha maʼlumot talab qilishga haqli.

Ariza beruvchining taqdim etgan hujjatlarida ushbu Nizom va Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarining talablariga nomuvofiqliklar aniqlangan holatlarda ariza beruvchi besh ish kunida undagi kamchiliklarni bartaraf etib, qayta taqdim qilishi mumkin. Mazkur muddatda ariza beruvchi tomonidan nomuvofiqliklar bartaraf etilmasa, boshqaruv kompaniyasi arizani qabul qilishni rad etishga haqli.

Yuridik shaxsning barcha zarur shakllarni veb-portalda toʻldirganidan soʻng ariza berishi, texnopark rezidenti sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, texnopark rezidentining faoliyati shartlari toʻgʻrisidagi shartnoma (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) tuzilishiga rozilik berishi hisoblanadi.

36. Biznes-rejalarning texnik va ilmiy ekspertizasini, loyihani amalga oshirish imkoniyatlari, tarmoq tashkilotlari faoliyatini rivojlantirishda texnopark rezidenti sifatida yuridik shaxs tomonidan joriy qilinishi taklif etilayotgan loyihaning innovatsion va ommabopligi boʻyicha ekspertizadan oʻtkazish maqsadida topshirilgan ariza va hujjatlar Ekspert komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.

Ekspert komissiyasi talab qilinayotgan hujjatlarning mavjudligi va tanlab olish mezonlariga muvofiqligi tekshirilgan va barcha talablar bajarilgandan soʻng biznes-reja taqdimotini oʻtkazish uchun ariza beruvchini taklif qilish huquqiga ega.

Ekspert komissiyasi biznes-reja ekspertizasini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda oʻtkazadi.

Ekspert komissiyasi ekspertiza natijalariga koʻra taqdim etilgan biznes-rejaning talablarga muvofiqligi yoki nomuvofiqligi toʻgʻrisida xulosa beradi.

37. Boshqaruv kompaniyasi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda ariza beruvchini texnoparkning rezidenti sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

38. Quyidagilar ariza beruvchini texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

Ekspert komissiyasi xulosasiga koʻra ariza beruvchi faoliyati maʼnaviy eskirgan, istiqboli yoʻq yoki ahamiyati katta boʻlmagan deb topilishi;

amalga oshirilishi taklif etilgan biznes-rejaning texnopark faoliyati yoʻnalishlariga mos kelmasligi yoki uni joriy qilish belgilangan faoliyat yoʻnalishlari tashqarisiga chiqib ketishi;

yuridik shaxs yoki uning boshqaruv organi bilan bogʻliq shaxslarning texnopark oldida texnopark rezidentining faoliyati shartlari toʻgʻrisidagi oldingi shartnomalar boʻyicha bajarilmagan majburiyatlarining mavjudligi.

Rad etishning asosi boshqaruv kompaniyasining ariza beruvchini texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorida koʻrsatiladi, ariza beruvchiga ushbu qarordan koʻchirma taqdim etiladi.

39. Yuridik shaxsni texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olishni rad etish uchun asos boʻlib xizmat qilgan sabablar ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, ariza va boshqa hujjatlarni qayta koʻrib chiqish ushbu Nizomning 35 va 36-bandlariga muvofiq amalga oshiriladi.

40. Yuridik shaxsni texnopark rezidenti sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi yuridik shaxsning texnopark rezidentining faoliyati shartlari toʻgʻrisidagi shartnomaga roziligini anglatadi.

Shartnomaning shakli boshqaruv kompaniyasi tomonidan tasdiqlanadi, texnoparkning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi hamda ommaviy oferta shakliga muvofiq boʻladi.

Rezident oʻz qaroridan voz kechgan taqdirda, boshqaruv kompaniyasini yozma ravishda xabardor qiladi.

41. Texnopark rezidenti maqomini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin boshqaruv kompaniyasi uch ish kuni ichida:

yuridik shaxsning nomi, faoliyati turi, pochta va elektron manzillari koʻrsatilgan holda rezidentlarning yagona reyestriga yuridik shaxs roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi tegishli yozuvni kiritadi;

yuridik shaxsga texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida guvohnoma beradi;

Davlat soliq qoʻmitasiga va Davlat bojxona qoʻmitasiga, yuridik shaxsga xizmat koʻrsatadigan tijorat bankiga yuridik shaxs texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida rasmiy bildirishnoma yuboradi.

42. Texnopark rezidenti maqomini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin boshqaruv kompaniyasi qaroriga koʻra texnopark xarajatlarini qoplash maqsadida texnopark rezidentlarining faoliyatidan tushadigan sof tushumning 2 foizigacha miqdoridagi har choraklik ajratmalar texnoparkka ajratiladi.

43. Yuridik shaxs oʻzgartirish shaklida qayta tashkil etilganda texnopark rezidenti maqomi davlat roʻyxatiga olingan sanadan boshlab barcha huquqlar va oldin qabul qilingan majburiyatlar saqlangan holda oʻzgartirilgan yuridik shaxsga oʻtadi. Bunda davlat roʻyxatiga olingandan soʻng oʻn kun muddatda yuridik shaxs rezidentlarning yagona reyestriga va boshqa hujjatlarga oʻzgartirish kiritish uchun yozma ravishda boshqaruv kompaniyasiga murojaat qiladi. Bunday tartib yuridik shaxsning nomi oʻzgarganda ham qoʻllaniladi.

Yuridik shaxsning qayta tashkil etilishi yoki nomi oʻzgarishi toʻgʻrisidagi xabarnomasi asosida boshqaruv kompaniyasi rezidentlarning yagona reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi va Davlat soliq qoʻmitasiga va Davlat bojxona qoʻmitasiga, yuridik shaxsga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga yuridik shaxsning texnopark rezidenti sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.

9-bob. Yuridik shaxsni texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilishning asoslari va tartibi

44. Quyidagilar texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilishning asosi hisoblanadi:

rezidentning amaldagi faoliyati texnopark faoliyati turlariga muvofiq emasligi;

boshqaruv kompaniyasi bilan tuzilgan texnopark rezidentining faoliyati shartlari toʻgʻrisidagi shartnomada koʻrsatilgan majburiyatlarni bajarmaslik;

texnopark rezidentining nochor (bankrot) deb eʼtirof etilishi;

texnopark rezidenti rezident maqomidan oʻz xohishi bilan voz kechishi;

oʻz faoliyati, soliq va statistika hisobotlari, biznes-reja, shuningdek, auditorlik hisoboti va auditorlik xulosasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar belgilangan muddatlarda taqdim etilmaganligi yoki ularda ishonchsiz maʼlumotlar taqdim etilganligi;

yuridik shaxs qayta tashkil etilganligi;

innovatsoin loyihaning muddati tugab, dastlabki uch oy davomida boshqaruv kompaniyasiga amalga oshirish rejalashtirilayotgan innovatsion loyiha taqdim etilmaganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq boshqa asoslar.

45. Texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror boshqaruv kompaniyasi tomonidan qabul qilinadi. Qaror qabul qilingandan keyin yuridik shaxsga bu haqda xabar yuboriladi hamda Rezidentlarning yagona reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

Texnopark rezidenti, boshqaruv kompaniyasi tomonidan rezident maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng rezident 10 ish kunidan kam boʻlmagan vaqtda oʻz eʼtirozlari bilan sudga murojaat etish huquqiga ega. Sud qarori chiqquniga qadar boshqaruv kompaniyasi qarori toʻxtatilib turiladi.

46. Boshqaruv kompaniyasi yuridik shaxsning texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilingani toʻgʻrisidagi yozuvni Rezidentlarning yagona reyestriga kiritgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi va yuridik shaxsga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga xabar beradi.

10-bob. Texnopark rezidentlari uchun soliq va bojxona imtiyozlarini qoʻllash tartibi

47. Texnopark va uning rezidentlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun shart-sharoitlarni tubdan yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 30-iyundagi PF-5099-son Farmonining 5-bandi bilan IT-park rezidentlariga berilgan imtiyozlar (ijtimoiy soliqdan tashqari) va preferensiyalar 2022-yil 1-avgustdan boshlab tatbiq etiladi.

Ushbu bandda nazarda tutilgan imtiyozlar:

soliqlar va majburiy ajratmalar boʻyicha — yuridik shaxs rezidentlarning yagona reyestriga kiritilgan oydan keyingi oyning 1-kunidan boshlab;

bojxona toʻlovlari boʻyicha — bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlar qoʻllangan holda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan (import qilinadigan) tovarlar roʻyxatining kompleks ekspertizasi yakunlari boʻyicha Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining ijobiy xulosasi olingan kundan boshlab;

barcha imtiyozlar — yuridik shaxsning faoliyat turi bir nechta yoʻnalishda boʻlgan taqdirda, aynan unga rezidentlik maqomi berilgan ishlab chiqariladigan/chiqarilayotgan mahsulot yoki koʻrsatadigan (koʻrsatayotgan) xizmati uchun qoʻllaniladi.

48. Yuridik shaxs texnoparkning rezidenti maqomidan mahrum etilganda, quyidagi imtiyozlardan:

soliqlar va majburiy ajratmalar boʻyicha — rezident maqomi bekor qilingan oydan keyingi oyning 1-kunidan;

bojxona toʻlovlari boʻyicha — rezident maqomi bekor qilingan kundan boshlab foydalanmaydi.

Yuridik shaxsning texnopark rezidenti maqomidan oʻz xohishi bilan voz kechishi sanasi yuridik shaxsning arizasi boshqaruv kompaniyasiga kelib tushgan sana hisoblanadi.

49. Texnopark rezidenti tomonidan bojxona toʻlovlaridan ozod qilingan tovarlardan erkin muomalaga chiqarilgan sanadan boshlab uch yil mobaynida oʻz ehtiyojlaridan tashqari foydalanganligi holatlari aniqlanganda, davlat soliq xizmati organlari ushbu rezident — soliq toʻlovchining moliya-xoʻjalik faoliyati tekshiruvini oʻtkazish chogʻida aniqlangan holatlar toʻgʻrisida tegishli hujjatlar tuzadi va ularni uch ish kuni ichida davlat bojxona xizmatining hududiy organlariga yuboradi.

Oʻz ehtiyojlaridan tashqari foydalanilgan olib kirilgan tovarlar ulushiga toʻgʻri keladigan bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlar summasi belgilangan tartibda penya hisoblangan holda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga undirilishi zarur.

11-bob. Yakunlovchi qoida

50. Texnopark faoliyatini qayta tashkil etish va toʻxtatish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

“Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparkining startap loyihalarni tanlab olish va moliyalashtirish ishini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Startap loyiha tashabbuskori (jismoniy yoki yuridik shaxs) Startap loyihaning inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturida ishtirok etish uchun zarur boʻlgan barcha hujjatlarni ilova qilgan holda boshqaruv kompaniyasiga ariza beradi. Boshqaruv kompaniyasi tomonidan belgilangan muddatlarda 2-bosqich “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki boshqaruv kompaniyasi (boshqaruv kompaniyasi) 1. Ariza va hujjatlarni qabul qiladi, texnik ekspertizadan oʻtkazadi hamda Ekspert komissiyasiga taqdim etadi. 2. Zarur boʻlganda hujjatlar kamchiliklarni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga qaytarilishi mumkin. 10 ish kuni mobaynida 3-bosqich Ekspert komissiyasi 1. Biznes-rejani ekspertizadan oʻtkazadi, ekspertiza natijalariga koʻra Boshqaruv kompaniyasiga tegishli xulosa beradi. 2. Zarur boʻlganda yakuniy qarorga kelish maqsadida ariza beruvchini biznes-loyiha taqdimotini oʻtkazish uchun taklif qiladi. Boshqaruv kompaniyasi tomonidan belgilangan muddatlarda 4-bosqich Boshqaruv kompaniyasi, startap loyiha tashabbuskori (jismoniy yoki yuridik shaxs) 1. Qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda startap-loyihaning inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturida ishtirok etishi boʻyicha bitim tuzadi. 2. Startap loyiha tashabbuskori (jismoniy yoki yuridik shaxs) loyihani amalga oshirish uchun oʻz mablagʻlari mavjud boʻlsa, inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturida qatnashmasdan toʻgʻridan-toʻgʻri Texnoparkda rezident sifatida qabul qilinishi mumkin. Boshqaruv kompaniyasi tomonidan belgilangan muddatlarda 5-bosqich “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki direksiyasi, startap loyiha tashabbuskori Kelgusida moliyalashtirish masalasini koʻrib chiqish uchun startap loyiha mahsulotlari (xizmatlari) namoyishini oʻtkazadi. Akseleratsiya dasturidan oʻtish yakunlari boʻyicha 6-bosqich Boshqaruv kompaniyasi Buyurtmanomani moliyalashtirish uchun buyurtmanomani startap loyihalarni baholash va tanlash mezonlariga muvofiq Ekspert komissiyasiga yuboradi. Startap loyiha namoyishi yakunlariga koʻra 7-bosqich Innovatsion rivojlanish vazirligi hayʼati 1. Loyihalarni koʻrib chiqadi va baholaydi. 7 ish kuni ichida 2. Ijobiy baho berilgan taqdirda, loyihani moliyalashtirish uchun tavsiya etadi. 3 ish kuni ichida 8-bosqich Innovatsion rivojlanish vazirligi, boshqaruv kompaniyasi, startap-loyiha tashabbuskori Startap loyihani moliyalashtirish va qoʻllab-quvvatlash shartlari toʻgʻrisida uch tomonlama shartnoma tuziladi. 5 ish kuni ichida

“Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparki toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparkining rezidentlarni roʻyxatga olish ishini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (yuridik shaxs) Texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olish uchun tasdiqlangan shakl boʻyicha zarur boʻlgan barcha hujjatlarni ilova qilgan holda Boshqaruv kompaniyaga ariza beradi. Doimiy 2-bosqich Boshqaruv kompaniyasi 1. Ariza va hujjatlarni qabul qiladi, texnik ekspertizadan oʻtkazadi hamda Ekspert komissiyasiga taqdim etadi. 2. Zarur boʻlganda hujjatlar kamchiliklarni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga qaytarilishi mumkin. 10 ish kuni ichida 3-bosqich Ekspert komissiyasi 1. Biznes-rejani ekspertizadan oʻtkazadi, ekspertiza natijalariga koʻra Boshqaruv kompaniyasiga tegishli xulosa beradi. 2. Zarur boʻlganda yakuniy qarorga kelish maqsadida ariza beruvchini biznes-loyiha taqdimotini oʻtkazish uchun taklif qiladi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Ariza beruvchi Roʻyxatga olish rad etilgan taqdirda, Texnopark rezidenti sifatida roʻyxatga olishni rad etish uchun asos boʻlib xizmat qilgan sabablarni bartaraf etadi hamda arizaga Nizomda belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda koʻrib chiqish uchun hujjatlarni qaytadan kiritadi. Zaruratga koʻra 5-bosqich Boshqaruv kompaniyasi 1. Hujjatlarni koʻrib chiqadi va rezident sifatida roʻyxatga olish (yoki roʻyxatga olishni rad etish) toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Roʻyxatga olish rad etilganda Boshqaruv kompaniyasining qarorida rad etishning asosini koʻrsatadi va ariza beruvchiga ushbu qarordan koʻchirma taqdim etadi. Ariza tushgan kundan keyin 5 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 6-bosqich Boshqaruv kompaniyasi 1. Roʻyxatga olish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Rezidentlarning yagona reyestriga tegishli yozuvlarni kiritadi va yuridik shaxsning roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida guvohnoma beradi. 2. Davlat soliq qoʻmitasiga, Davlat bojxona qoʻmitasiga va yuridik shaxsga xizmat koʻrsatadigan tijorat bankiga rasmiy bildirishnoma yuboradi. Qaror qabul qilingan kundan keyin 5 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-oktabrdagi 606-son qaroriga 2-ILOVA

2023 — 2026-yillarda Jizzax, Buxoro, Namangan va Nukus shaharlarida “Inno” innovatsion oʻquv-ishlab chiqarish texnoparklarini bosqichma-bosqich tashkil etish va joylashtirish

T/r Hudud nomi Joylashish manzili Amalga oshirish muddati 1. Jizzax viloyati Jizzax shahri, H. Nosirov koʻchasi 3-a uy manzilidagi 0,7 ga yer maydonida 2023-yil 2. Buxoro viloyati Buxoro shahri, “Bukhara City” zamonaviy turar joy va biznes markazi majmuasi hududidagi 1,8 ga maydondan iborat 49-lotning 1,0 ga yer maydonida 2024-yil 3. Namangan viloyati Namangan shahri, Davlatobod tumani, Oʻrzu MFY “Yangi Namangan shaharchasi” hududidan 1,0 ga yer maydonida 2025-yil 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahri, “Jana bazar” MFY hududidan 1,5 ga boʻsh yer maydonida 2026-yil

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 15-oktabr,

606-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2022-y., 09/22/606/0933-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son))

lex.uz