UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 18-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 18 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТНОМА

схемаси

схемаси

СХЕМАСИ

ҚАЙДНОМАСИ

ҚАЙДНОМАСИ

МАЪЛУМОТ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Кадастр соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, кўчмас мулк ва унга тааллуқли ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофлик тамойилини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 46.3-бандига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар (кейинги ўринларда — очиқ маълумотлар) таркибини белгилаш, очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортални жорий этиш ҳамда маълумотларни Миллий геоахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан ахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади;

кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади;

кадастр муҳандисларининг ахборот тизимидан фойдаланиши ҳамда унга уланиши учун қўйиладиган техник ва дастурий талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги сиёсати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;

малака шаҳодатномасига эга бўлган кадастр муҳандислари томонидан ахборот тизимидан фойдаланилганлиги учун Кадастр агентлиги билан тузилган шартнома асосида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига тўлов амалга оширилади;

кадастр муҳандислари томонидан амалга оширилган тўловлар Кадастр агентлигининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

очиқ маълумотларни оммавий геопортал орқали давлат бошқаруви органларига бепул, жисмоний шахслар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларга тўлов эвазига тақдим этиш тартиби;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкасининг кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имкониятини яратиш;

очиқ маълумотларни тақдим этиш шартлари ва муддатлари;

очиқ маълумотлар учун тўловларни амалга ошириш, уларни ҳисоблаш ва тушумларни тақсимлаш тартиби;

оммавий геопортал операторининг вазифалари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 январга қадар:

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ишларини якунласин;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар ойлик график асосида кўп квартирали уй мулкдорлари номидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли мурожаатлар юборилишини, уларга асосан кўп квартирали уй жойлашган ҳамда унга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамлари белгиланишини, шунингдек, кўп квартирали уй мулкдорларининг ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланиб, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

5. Давлат кадастрларини юритувчи ваколатли органлар 2022 йил охирига қадар ўзларининг маълумотлар базалари ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларининг давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.

6. Кадастр агентлиги:

уч ой муддатда кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда уларнинг мониторингини юритиш имкониятини яратган ҳолда, Кадастр агентлигининг ахборот тизимларини модернизация қилиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ кадастр йиғмажилдини тайёрлаш соҳасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тажриба-синов натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

2023 йил 1 январга қадар очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортални ишга туширсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни (кейинги ўринларда — очиқ маълумотлар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига, жисмоний ва бошқа юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот тизими фойдаланувчиси — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки томонларнинг келишувига кўра ахборот тизимидаги ахборот ресурсларидан фойдаланувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва бошқа юридик шахслар;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда — давлат реестри) — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;

оммавий геопортал — очиқ маълумотлардан фойдаланишни таъминлайдиган ахборот тизимининг веб-портали;

оммавий геопортал оператори — оммавий геопорталнинг узлуксиз фаолият юритиши, унинг янада модернизация қилиниши ва ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган тизим оператори — Кадастр агентлиги ҳузуридаги «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК;

технологик йўриқнома — оммавий геопортал доирасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотлар алмашиш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик қилиш тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, уларнинг шакли ва тақдим этиш муддатларини ифода этувчи, оммавий геопортал оператори томонидан Кадастр агентлиги билан биргаликда тасдиқланадиган ҳужжат;

3. Очиқ маълумотлар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасининг « Шахсга доир маълумотлар тўғрисида »ги ҳамда « Давлат сирлари тўғрисида »ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.

4. Оммавий геопорталнинг вазифалари ахборот тизими фойдаланувчиларига Электрон ҳамкорлик модули (веб-сервис) асосида хизматлар кўрсатиш ва технологик йўриқномалар асосида интеграция қилиш йўли билан маълумотларни тақдим қилишдан иборат.

5. Оммавий геопорталда оммавий геопортал оператори томонидан қуйидаги хизматларни кўрсатувчи веб-сервислар яратилади:

оммавий геопорталдан фойдаланиш учун технологик йўриқнома;

очиқ маълумотларни кўриш;

очиқ маълумотларни юклаб олиш;

электрон сўровга кўра, шартнома ва технологик йўриқномаларга мувофиқ оммавий геопорталга доимий равишда интеграция қилиш орқали маълумотларни тақдим қилиш имкониятини яратиш.

6. Очиқ маълумотлар фойдаланувчини идентификация қилиш ёки шартнома асосида оммавий геопортал операторига иштирокчи сифатида интеграция қилиш орқали тақдим қилинади.

7. Оммавий геопортал оператори оммавий геопортал иштирокчиларининг масъул ходимлари ҳамда оммавий геопорталда рўйхатдан ўтган ахборот тизими фойдаланувчилари ҳисобини юритади, оммавий геопорталга кириш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириб боради.

8. Ер участкасининг кадастр рақами, унинг жойлашган жойи (манзили) ва ундан фойдаланиш мақсади очиқ маълумотлар таркибидаги бирламчи маълумотларни ташкил қилади ҳамда улар оммавий геопортал фойдаланувчиларига бепул тақдим этилади.

9. Очиқ маълумотлар учун тўловлар онлайн амалга оширилади ва тўлов ҳисоби учун Ягона биллинг тизимига интеграция қилинади.

2-боб. Очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш

10. Очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

11. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари оммавий геопортал операторига очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун мурожаат қилади.

12. Оммавий геопортал оператори давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари сўрови асосида уларнинг очиқ маълумотлар ва ахборот ресурсларидан доимий равишда фойдаланиши учун бир иш кунида идоралараро технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради.

13. Очиқ маълумотларни ахборот тизими орқали тақдим қилишда хўжалик бирлашмалари шартномада белгиланган муддатларда тўлов амалга оширилишини таъминлайди.

Очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органларига тақдим этиш бепул амалга оширилади.

14. Оммавий геопортал оператори давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ҳамда технологик йўриқномага мувофиқ уларга очиқ маълумотларни тақдим этади.

15. Давлат бошқаруви органлари электрон сўров орқали оммавий геопорталдан ўзининг бошқа ахборот тизимига очиқ маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга.

16. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларнинг ва шахсга доир маълумотларнинг маълумот тааллуқли бўлган субъектларнинг ёзма ёки электрон розилигисиз ошкор этилишига ҳамда (ёки) учинчи томонга тақдим этилишига йўл қўйилмайди.

17. Ахборот тизими фойдаланувчиси электрон ҳамкорлик доирасида олинадиган очиқ маълумотларнинг сақланишини ва ҳимоясини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаши шарт.

3-боб. Очиқ маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш

18. Очиқ маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш мазкур Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

19. Жисмоний ва юридик шахслар очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопорталда авторизациядан ўтади.

20. Оммавий геопорталда авторизациядан ўтган жисмоний ва юридик шахсларга очиқ маълумотлар таркибидан зарур маълумотларни танлаш имконияти яратилади.

21. Оммавий геопортал оператори жисмоний ва юридик шахслар сўрови асосида уларнинг очиқ маълумотлар ва ахборот ресурсларидан доимий равишда фойдаланиши учун бир иш кунида технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради.

22. Очиқ маълумотлар ҳақ эвазига тақдим қилинади.

Очиқ маълумотга мос равишда тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) электрон шаклда юборилади.

23. Тўловлар ягона биллинг тизими ёрдамида амалга оширилади.

24. Оммавий геопорталда тўлов амалга оширилган очиқ маълумотларни электрон форматда мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклда юклаб олиш имконияти яратилади.

4-боб. Очиқ маълумотларни тақдим этиш учун тўловларни ҳисоблаш ва маблағларни тақсимлаш

25. Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида тақдим қилинадиган ҳар бир очиқ маълумот учун тўлов Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг 4.14-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади.

26. Маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этишдан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

40 фоизи — Кадастр агентлиги ахборот тизимларининг, хусусан, оммавий геопорталнинг узлуксиз фаолият юритишини, модернизация қилиниши ва доимий равишда ахборот хавфсизлиги сиёсатига мувофиқ ишлашини таъминлаш учун оммавий геопортал операторининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига ўтказилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

27. Мазкур Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар

1. Реестрнинг тартиб рақами: 2. Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми: 3. Ер участкаси ҳақида маълумотлар: 3.1. Ер участкасининг кадастр рақами: 3.2. Майдони, га: 3.3. Жойлашган жойи: 3.4. Ҳуқуқ тури: 3.5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: 3.6. Ер участкасидан фойдаланиш мақсади: 3.7. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар нинг чекланиши: 3.8. Сервитутлар: 3.9. Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм 3.10. Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами: 4. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик экинлар ҳақида маълумотлар: 4.1. Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик экинлар турлари: 4.2. Бино ва иншоотнинг кадастр рақами: 4.3. Майдон, кв. м: 4.3.1. Умумий: 4.3.2. Ишлаб чиқариш, турар жой: 4.4. Ҳуқуқ тури: 4.5. Бино, иншоот ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: 4.6. Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм: 4.7. Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши: 4.8. Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм 4.9. Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами: 4.10. Дарахтлар сони, дона:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат реестридаги очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари Давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопортал операторига мурожаат қилади Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Оммавий геопортал оператори (Кадастр агентлиги ҳузуридаги «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК) Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг сўрови асосида давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун идоралараро технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради Бир иш кунида 3-босқич Хўжалик бирлашмалари Ҳар бир сўралган маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида электрон тарзда тўловни оширади Шартномада белгиланган муддатларда Давлат бошқаруви органлари Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш бепул амалга оширилади Сўров асосида 4-босқич Оммавий геопортал оператори Давлат бошқаруви органи ва хўжалик бирлашмасини ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ва очиқ маълумотларни тақдим этади Шартномада белгиланган муддатларда

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Давлат реестридаги очиқ маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний ва юридик шахслар Давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопорталдан рўйхатдан ўтади Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Оммавий геопортал оператори Оммавий геопорталда рўйхатдан ўтган жисмоний ва юридик шахсга Давлат реестридаги очиқ маълумотларнинг тўлиқ таркибидан тақдим этилиши зарур бўлган маълумотларни танлаш имкониятини яратади Реал вақт режимида Жисмоний ва юридик шахслар сўрови асосида давлат реестридаги очиқ маълумотлардан доимий равишда фойдаланиш учун технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради. Бир иш кунида 3-босқич Ягона биллинг тизими Ҳар бир сўралган маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида электрон тарзда тўловни амалга оширади Ўз хоҳишига кўра 4-босқич Оммавий геопортал оператори Жисмоний ва юридик шахсларни ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ва Давлат реестридаги очиқ маълумотларни тақдим этади Шартномада белгиланган муддатларда

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар тўғрисида

1. Реестрнинг тартиб рақами: 2. Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми: 3. Ер участкаси ҳақида маълумотлар: 3.1. Ер участкасининг кадастр рақами: 3.2. Майдони, га: 3.3. Жойлашган жойи: 3.4. Ҳуқуқ тури: 3.5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: 3.6. Ер участкасидан фойдаланиш мақсади: 3.7. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши: 3.8. Сервитутлар: 3.9. Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм 3.10. Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами: 4. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик экинлар ҳақида маълумотлар: 4.1. Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик экинлар турлари: 4.2. Бино ва иншоотнинг кадастр рақами: 4.3. Майдон, кв. м: 4.3.1. Умумий: 4.3.2. Ишлаб чиқариш, турар жой: 4.4. Ҳуқуқ тури: 4.5. Бино, иншоот ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: 4.6. Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм: 4.7. Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши: 4.8. Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм 4.9. Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами: 4.10. Дарахтлар сони, дона:

QR-code

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарори билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартибида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Гидротехника иншоотлари кадастри «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги ва «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иншоотларнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида юритилади»;

б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Гидротехника иншоотлари кадастрининг мазмун бўйича аниқ гидротехника иншоотининг (тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар)), муҳофаза зоналари турига нисбатан қўлланиладиган шакллари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишган ҳолда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади»;

в) қуйидаги мазмундаги IV — VI боб билан тўлдирилсин:

«IV. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларга қўйиладиган умумий талаблар ва уларни шакллантириш

16. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича шакллантирилади.

17. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг хусусиятидан ва объектларнинг жойлашувини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 масштабларда шакллантирилади ҳамда объектларнинг фазовий жойлашувидаги хатолик мазкур масштаб талабларида белгиланган меъёрларидан ошмаган бўлиши ваколатли органлар томонидан таъминланади.

18. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

19. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

20. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларнинг атрибутив маълумотлари ҳамда метамаълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.

21. Гидротехника иншоотлари кадастри геоахборот тизими орқали юритилади. Гидротехника иншоотлари кадастри геоахборот тизими мазкур давлат кадастрини юритишга масъул вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда яратилади.

22. Гидротехника иншоотлари кадастрига базавий картографик асосининг тематик қатламлари ҳамда давлат кадастрларининг тегишли географик ахборот тизимларини юритиш учун зарур картографик асослар давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади ҳамда ваколатли органларга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим этилади.

23. Гидротехника иншоотлари кадастри объектлари маълумотларини умумлаштириш ва мувофиқлаштириш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

V. Гидротехника иншоотлари кадастри маълумотларидан фойдаланиш

24. Гидротехника иншоотлари кадастри маълумотлари географик ахборот тизими орқали:

давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ваколатли органларга — ахборот ресурсларига тизимли (доимий) равишда фойдаланишга идоралараро технологик йўриқномалар асосида рухсат бериш йўли билан амалга оширилади;

юридик ва жисмоний шахсларга — сўров асосида махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тўлов эвазига тақдим этилади.

25. Гидротехника иншоотлари кадастрининг фойдаланиши чекланган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.

VI. Якунловчи қоидалар

26. Гидротехника иншоотлари кадастрининг ДКЯТга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорида :

а) 2-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. ТЙДК — бу темир йўл объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими»;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Мавжуд бўлган ва фойдаланишга қабул қилинган темир йўллар, ажратилган минтақа, муҳофаза зоналари, станциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўлларнинг бошқа объектлари ТЙДК объектлари ҳисобланади»;

5-банддаги «давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги «давлат-акциядорлик компаниясини» сўзлари «акциядорлик жамиятини» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «макон» сўзи «фазовий» сўзи билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. ТЙДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . ТЙДКни юритиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ТЙДК геоахборот тизимини яратади»;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Темир йўл объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади»;

қуйидаги мазмундаги 13 1 ва 13 2 -хатбошилар билан тўлдирилсин:

«13 1 . ТЙДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

13 2 . ТЙДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади»;

14-банддаги «давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. ТЙДКни юритиш «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Стратегик ривожланиш бошқармасининг темир йўллар давлат кадастри бўлими;

темир йўл корхоналарининг кадастр бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

ТЙДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилишни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежери — бош муҳандиси амалга оширади.

ТЙДКни юритишни методик таъминлашни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти амалга оширади»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Темир йўллар давлат кадастри бўлими:

темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни темир йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;

корхоналарнинг кадастр билан ишлайдиган ходимларини темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;

корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини тизимлаштиради ва уни темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;

темир йўлларнинг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;

кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;

ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг темир йўл объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади»;

18-банднинг учинчи хатбошисидаги «ахборот тизимига» сўзлари «геоахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг кадастр хизматига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Темир йўл объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади.

Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади»;

24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Темир йўл объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотларини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади»;

26-банддаги «давлат-акциядорлик компаниясининг» сўзлари «акциядорлик жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Темир йўллар давлат кадастрини юритиш

б) 3-иловада :

2-банддаги «жуғрофий ҳолати» сўзлари «географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза зоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ЕБҚДК қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1-тоифа. Магистрал етказиб бериш қувурлари ва газ тизими объектлари;

2-тоифа. Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган кон қувурлари;

3-тоифа. Газ тақсимлаш қувурлари (маиший ва улгуржи истемолчилар)»;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Энергетика вазирлиги ЕБҚДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳамда ЕБҚДКга кирувчи 3 та тоифадаги объектларни яратиш ва юритиш бўйича «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари ваколатли органлар ҳисобланади»;

6-банддаги «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясини,» сўзлари «Энергетика вазирлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «макон» сўзи «фазовий» сўзи билан алмаштирилсин;

12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади»;

қуйидаги мазмундаги 13 1 ва 13 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«13 1 . ЕБКДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

13 2 . ЕБКДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. ЕБҚДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. ЕБҚДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти;

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти;

«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.

ЕБҚДКни юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан геоахборот тизими орқали амалга оширилади»;

17 , 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини шакллантириш етказиб бериш қувурлари бўйича маълумотлар банки ташкил этилган ҳолда Энергетика вазирлиги ва ЕБҚДКнинг тегишли бўлимига қараб, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.

18. Энергетика вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларининг етказиб бериш қувурлари объектларига қурувчи, фойдаланувчи, реконструкция қилувчи ва таъмирловчи бўлинмалари бир ой мобайнида маълумотлар базасига етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат ўзгаришлари, ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни киритишлари шарт.

19. ЕБҚДК хизмати:

етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни нефть-газ-транспорт корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;

ходимларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;

корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;

етказиб бериш қувурларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;

шакллантирилаётган кадастр маълумотлари сифати устидан назорат олиб боради, унинг ишончлилиги ва ўз вақтида ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилиши учун жавобгар бўлади;

кадастр ахборотларининг хилма хиллиги ва сифатига талабни мунтазам ўрганади, кадастрни юритиш технологияси такомиллаштирилишини таъминлайди;

кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;

ЕБҚДК юритиш ишларини методик таъминлашни акциядорлик жамиятларининг ЕБҚДК бўлимлари билан биргаликда амалга оширади»;

21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Энергетика вазирлиги:

умуман тармоқ бўйича ЕБҚДКни юритиш бўйича Энергетика вазирлигининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;

ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уларни ДКЯТга киритиш учун етказиб бериш қувурлари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

22. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг кадастр юритиш юклатилган тизим ташкилотларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт»;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Етказиб бериш қувурлари объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади. Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади»;

27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади»;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун нефть-газ-транспорт корхоналарининг мансабдор шахслари ва Энергетика вазирлиги тизимидаги ЕБҚДКни юритиш юкланган тизим ташкилоти жавоб беради»;

Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш

в) 4-иловада :

2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. АОДК — бу алоқа объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, муҳофаза зоналари, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.

3. АОДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги алоқа объектларини табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади»;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «макон» сўзи «фазовий» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7 1 ва 7 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«7 1 . АОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

7 2 . АОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади»;

12-банддаги «қоғоз ва (ёки) электрон манбаларда» сўзлари «геоахборот тизими орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . АОДКни юритишга масъул вазирлик ва идора АОДК геоахборот тизимини яратади»;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Алоқа объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган очиқ тематик қатламлар ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

Маълумотлар электрон-рақамли базаларининг техник параметрлари (классификаторлар, шартли белгилар ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилиши керак.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади»;

26-банднинг учинчи хатбошиси «корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва» сўзларидан кейин «АОДКнинг» сўзи билан тўлдирилсин;

28-банд «ва уларнинг ДКЯТга» сўзларидан кейин «геоахборот тизими орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 5-иловада :

2-банд «жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми,» сўзларидан кейин «муҳофаза зоналари,» сўзлари билан тўлдирилсин;

5-банддаги «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «макон» сўзи «фазовий» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7 1 ва 7 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«7 1 . ЭОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

7 2 . ЭОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади»;

12-банддаги «қоғоз ва (ёки) электрон манбаларда» сўзлари «геоахборот тизими орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

13 , 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Энергетика объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

14. ЭОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

15. ЭОДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

«Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ЭОДКни яратиш бўйича бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

ЭОДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширади.

ЭОДКни юритишни методик таъминлашни Энергетика вазирлиги «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари билан биргаликда амалга оширади»;

17 , 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Энергетика вазирлиги «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари билан биргаликда:

энергетика объектлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими ЭОДК Географик ахборот тизими (кейинги ўринларда — ГАТ) жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни энергетика корхоналарига беришни амалга оширади, маълумотлар базаси тўлдирилишининг тўғрилигини назорат қилади;

ЭОКХ кадастр ходимларини ЭОДК ГАТ билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;

ЭОКХга тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиришни ва уларни ЭОДК ГАТга киритишни амалга оширади;

янги энергетика объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотлари тўпланишини назорат қилади;

кадастр ахборотларининг ДКЯТга тезкорлик билан берилишини амалга оширади.

Энергетика вазирлиги энергетика объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ДКЯТга геоахборот тизими орқали реал вақт режимида тақдим этади.

18. «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари:

энергетика объектларининг миқдор ва сифат бўйича ҳолатидаги жорий ўзгаришларни, уларнинг атроф муҳитга таъсирини, экологик-иқтисодий баҳосини тўплайди ва тизимлаштиради;

энергетика объектларининг кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ҳамда ЭОДК ГАТга киритиш учун Энергетика вазирлигининг тегишли кадастр бўлинмасига беради;

янги энергетика объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди.

19. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи энергетика объектлари мулкдорлари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятларининг кадастр бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек, уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишлари шарт»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Энергетика объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятларининг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларни иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, уларнинг таркиби энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЭОДК ГАТга киритилади»;

Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банддаги «жуғрофий ҳолати» сўзлари «географик жойлашуви» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «макон» сўзи «фазовий» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ДШКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади»;

иккинчи — саккизинчи хатбошилар учинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ўзбекистон Республикаси Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш географик ахборот тизимининг геопортали (кейинги ўринларда — ДШК геопортали) орқали амалга оширилади.

ДШК геопортали қатламлар, фазовий маълумотлар, метамалумотларни ўз ичига олади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг электрон манбалардаги ахборот базаси Автоматлаштирилган геоахборот қидирув тизими сифатида шакллантирилади.

ДШК геопортали давлат ахборот ресурси ҳисобланади»;

16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Қурилиш вазирлигининг ДШК геопортал оператори:

ДШК геопортали жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;

маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастри геопорталида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни ДШК геопорталига киритади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрига оид кадастр маълумотлари ДКЯТга Миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш орқали реал вақт режимида тўлиқ тақдим қилинишини таъминлайди;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмаларга ДШК геопорталида қулай имкониятлар яратади.

17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштиради ва ДШК геопорталига киритиб борадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, улар тўғрисида ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайдилар ва ДШК геопорталига киритадилар»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, шаҳарсозлик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва ДШК геопорталига киритилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объектнинг қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

22-1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимини» сўзлари «ДШК геопорталини» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига иловада :

а) III бўлимнинг номи «Ер участкаларига» сўзларидан кейин «ва кўп йиллик дов-дарахтларга» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 3.6-позиция билан тўлдирилсин:

« 3.6 Кўп йиллик дов-дарахтлар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи » ;

в) қуйидаги мазмундаги 4.16 ва 4.17-позициялар билан тўлдирилсин:

« 4.16 Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари 4.17 Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари » ;

в) изоҳлар қисмида:

2-банднинг «б» кичик бандида :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2018 — 2021 йиллар» сўзлари «2018 — 2023 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 1-иловада:

2-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« бутунжаҳон геодезия тизими (WGS-84) — 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизими»;

иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« маъмурий-ҳудудий бирликлар — вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси»;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ортофоторежа — аэрокосмик суратларни фотограмметрик усулда аниқ геодезик асосга (координата ва баландлик бўйича) боғлаб тайёрланган фоторежа;

« чегара чизиғининг тавсифи — чегара бурилиш координаталари ва чегара чизиғининг йўналишига оид маълумотларни тизимли равишда ёзувли матн шаклида таърифлаш»;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Қорақалпоғистон Республикасининг чегаралари фақат унинг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларини белгилаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

тайёргарлик ва дала кузатув ишлари;

чегараларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

чегара чизиғини давлат ва WGS-84 координаталар тизимида геоахборот базасида (*.gdb, *.mxd форматида) шакллантириш;

чегара чизиқлари акс эттирилган картографик материаллар тайёрлаш;

чегара чизиғи бурилиш нуқталарининг координаталар каталогини тайёрлаш;

чегара чизиғи тавсифини тузиш;

чегараларни келишиш ва тасдиқлаш»;

17-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«чегара чизиқлари акс эттирилган картографик ва аэро ёки космик суратлар асосида тайёрланган ортофоторежалар ҳамда чегара чизиғи тавсифи ва тегишли масштабдаги топографик хариталар (мавжуд бўлган тақдирда)»;

қуйидаги таҳрирда еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маъмурий-ҳудудий чегарани амалда ўзгартириш (вақтинча фойдаланиш) тўғрисидаги ҳужжатлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасида алмаштирилган ер участкалари ва ер турларининг майдони ҳамда ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар»;

еттинчи хатбоши тегишлича саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дала кузатув ишлари жараёнида суғориладиган ҳудудларда 1:10 000 масштабда, бошқа ҳудудларда эса 1:25 000 ва 1:50 000 масштабдаги топографик хариталардан, чегара чизиғининг ҳар икки томонидан тегишлича 500 — 2 500 метр кенгликда чегара чизиғи туширилган ҳолда кўчирмалар олинади. Янгиланган топографик хариталар мавжуд бўлмаган тақдирда аэро ёки космик суратлар асосида яратилган ортофоторежалардан фойдаланилади»;

24-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Чегараларни белгилашда бурилиш нуқталари координаталари бир-бирига мутаносиб шакллантирилади.

Чегара чизиғи бино ва иншоотлар ҳамда улар жойлашган ер участкаларини кесиб ўтмаслиги керак»;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Чегара чизиқларини белгилаш бўйича келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, низоли ҳудудлардаги ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ҳамда ер турлари бўйича қўшимча материаллар тўпланади, тўпланган материаллар Ишчи орган томонидан чегарадош ҳудудларнинг комиссиялари (келишув асосида) қўшма йиғилишига кўриб чиқиш учун тақдим этилади»;

27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Келишилган чегаралар чизиғини белгилаш мақсадида чегара чизиғи топографик хариталар учун қабул қилинган шартли белгиларга мувофиқ, аэро ёки космик суратларни давлат координаталар тизимига боғлаган ҳолда электрон дастур ёрдамида суғориладиган ҳудудларда 1:10 000, бошқа ҳудудларда 1:25 000 ва 1:50 000 масштабга келтирилган ортофоторежага туширилади, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тасдиқланган чегара чизиғининг тавсифи топографик харитада ёзилади»;

28-банддаги «1:100 000» рақамлар «1:10 000 — 1:50 000» рақамлари билан алмаштирилсин;

33-банд «Чегара» сўзидан кейин «чизиғининг» сўзи билан тўлдирилсин;

34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Чегара чизиғини тавсифлашда географик объектларнинг номлари топографик харитага мос равишда, автомобиль ва темир йўллар, канал ва зовурлар номлари Географик объектларнинг номлари давлат реестри ва бошқа расмий маълумотларга асосан қабул қилинади»;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларини белгилаш бўйича ишлар якунланганидан сўнг қуйидаги ҳужжатлар Комиссияга кўриб чиқиш учун Ишчи орган томонидан тақдим этилади:

чегара чизиғининг харитаси (фойдаланилган ортофоторежалар илова қилинган ҳолда);

чегара чизиғининг тавсифи;

чегараларни белгилаш бўйича бажарилган дала кузатув ишларининг натижалари юзасидан тузилган далолатномалар ва баённомалар;

чегараларни белгилашга оид материаллар асосида тайёрланган тушунтириш (шарҳ) хати»;

38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Туман (шаҳар) чегараларини белгилаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

тайёргарлик ва дала кузатув ишлари;

чегара чизиқларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

чегара чизиғини давлат ва WGS-84 координаталар тизимида геоахборот базасида (*.gdb, *.mxd форматида) шакллантириш;

чегара чизиқлари акс эттирилган картографик материаллар тайёрлаш;

чегара чизиғи бурилиш нуқталарининг координаталар каталогини тайёрлаш;

чегара чизиғи тавсифини тузиш;

чегараларни белгилаш ва тасдиқлаш»;

39-банднинг учинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«чегара чизиқлари акс эттирилган картографик ва аэро ёки космик материаллар асосида тайёрланган ортофоторежалар ҳамда чегара чизиғи ёзувли матни тавсифи ва тегишли масштабдаги топографик хариталар (мавжуд бўлган тақдирда);

мавжуд чегаралар ўзгарган тақдирда, туманлар ўртасида алмаштириладиган ёки бериладиган ер участкаларининг ва ер турларининг майдони ҳамда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар тўғрисида маълумотлар тайёрланади»;

40-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дала кузатув натижалари асосида чегара чизиқларини тасдиқлаш мақсадида туманларнинг чегара чизиғи 1:25 000 масштабдаги, шаҳарларнинг чегара чизиғи 1:10 000 масштабдаги топографик хариталарга туширилади. Маъмурий чегара тавсифи давлат координаталар тизими асосида топографик элементларга боғланган ҳолда тузилади»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Янгиланган топографик хариталар мавжуд бўлмаган тақдирда, туманларнинг чегара чизиғи аэро ёки космик суратлар асосида тайёрланган ортофоторежага туширилади»;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Келишилган чегара чизиғини белгилаш мақсадида унинг аэро ёки космик суратларини давлат координаталар тизимига боғлаган ҳолда электрон дастур ёрдамида туман чегараси 1:25 000 масштабдаги, шаҳарларда 1:2 000 масштабга келтирилган ортофоторежага туширилади, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тасдиқланган чегара чизиғининг тавсифи топографик харитадан ёзилади. Шаҳарлар бўйича топографик хариталар мавжуд бўлмаган тақдирда, аэро ёки космик суратлар ёрдамида тайёрланган ортофоторежалардан фойдаланилади»;

46-банддан «архитектура ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар) чегараларини белгилаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

тайёргарлик ва дала кузатув ишлари, чегараларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

чегара чизиғини давлат ва WGS-84 координаталар тизимида геоахборот базасида (*.gdb, *.mxd форматида) шакллантириш;

чегара чизиқлари акс эттирилган картографик материаллар тайёрлаш;

чегара чизиғи бурилиш нуқталарининг координаталар каталогини тайёрлаш;

чегара чизиғи тавсифини тузиш, чегараларни келишиш ва тасдиқлаш»;

50-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«мавжуд чегаралар ўзгарган тақдирда, шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ўртасида алмаштириладиган ёки бериладиган ер участкаларининг ва ер турларининг майдони ҳамда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар тўғрисида маълумотлар тайёрланади»;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

52-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Топографик хариталар мавжуд бўлмаган тақдирда, аэро ёки космик суратлар асосида тайёрланган ортофоторежада акс эттирилиши мумкин»;

53-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чегараларни белгилаш жараёнида ҳар бир шаҳарча, қишлоқ (овул) бўйича чегаралар қўшни маъмурий-ҳудудий бирликлар ажратиб кўрсатилган холда тавсифланади. Чегара чизиғи тавсифида улар бўйича чегара белгиланадиган табиий ва сунъий объектлар номлари, чегара чизиғи йўналиши ва масофаси келтирилади, чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилади»;

55-банддан «архитектура ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

56-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«картографик (ортофоторежа, рақамли топографик харита ва тасдиқланган қоғоз шаклидаги харита) материал ва чегара чизиғи матни тавсифи, чегара бурилиш нуқталари координаталар каталоги»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чегара чизиғини давлат ва WGS-84 координаталар тизимида геоахборот базаси (*.gdb, *.mxd форматида)»;

тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан уч нусхада йиғмажилд тайёрланади, биринчи (асл) нусха бажарувчи ташкилот томонидан Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига доимий сақлаш учун тақдим қилинади, иккинчи нусхаси маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи харитасини юритиш учун Республика аэрогеодезия марказига ва учинчи нусхаси фойдаланиш учун Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига топширилади.

58. Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан тайёрланган электрон рақамли ортофоторежа материаллари Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия марказида давлат ер кадастрига оид ахборот тизимини шакллантириш, юритиш ва доимий янгилаб бориш мақсадида жамланади»;

в) 2-иловада:

2-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« кўп йиллик дов-дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар билан банд бўлган ерлар»;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегара чизиғининг тавсифи — чегара бурилиш нуқтасининг координаталари ва чегара чизиғининг йўналишига оид маълумотларни тизимли равишда ёзувли матн шаклида таърифлаш»;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ортофоторежа — аэрокосмик суратларни фотограметрик усулда аниқ геодезик асосга (координата ва баландлик бўйича) боғлаб тайёрланган фоторежа»;

6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ер ресурсларини хатловдан ўтказишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг жойлашган ер участкаси, чегаралари, ер майдони, ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши ҳамда бошқа тавсифларига аниқлик киритилади.

7. Иш турининг мақсади ва йўналишидан келиб чиқиб, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегарасида кадастр ҳисобини юритиш мақсадида:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар;

аҳоли пунктларининг ерлари;

фойдали қазилмалар қазишда геологик қидирув, қурилиш ва бошқа ишларни бажаришда бузилган ерлар;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;

табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;

тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар;

ўрмон фонди ерлари;

сув фонди ерлари ва захира ерлар хатловдан ўтказилади»;

9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади»;

13-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ер ҳисобини юритиш материаллари, мавжуд электрон рақамли хариталар;

хўжалик юритувчи субъектларнинг мавжудлиги, улар фойдаланаётган ер участкалари тўғрисида маълумотлар»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аэро ва космик суратлар асосида яратилган ортофоторежалар ва картографик материаллар»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ишлари учун космик ва аэро суратлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган рақамли ортофоторежалар асосида дешифровка ишлари амалга оширилади. Бунда космик ва аэро суратлар давлат координаталар тизимига боғлаб чиқилади ва электрон дастур ёрдамида: суғориладиган ҳудудларда 1:10 000, бошқа ҳудудларда 1:25 000, 1:50 000 масштабларда, келтирилган ортофоторежа электрон варианти тайёрланади ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар тасдиқланган чегара чизиғи туширилади»;

15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Туман (шаҳар)нинг янгиланган яхлит электрон рақамли харитаси давлат ва WGS-84 координаталар тизимида (*.gdb, *.mxd форматида) тайёрланади»;

16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Туман (шаҳар)нинг электрон рақамли хариталари яратилгандан сўнг ер турлари ва майдонлари контурлар кесимида ҳисоблаш қайдномаси (янги ва олдинги контур рақамларини кўрсатган ҳолда) ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. Бунда туманлар (шаҳарлар) бўйича ер ресурслари контур рақамлари такрорланмайдиган тартиб рақами бўйича белгиланади ва ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар томонидан яхлит контур ичида хўжалик фаолияти учун ички ариқ, дала йўли, қаторлаб кўп йиллик дов-дарахтлар ёки вақтинча дала чеклари барпо қилинган бўлса, алоҳида контур рақамлари берилиши йўл қўйилмайди ва контур яхлитлиги бўйича рақам берилади.

Ушбу ерларни экин ери сифатида қолдириш мақсадида таклифлар тайёрланади. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда сув хўжалиги бўлими биргаликда контурларни қўшиш ёки бўлиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқади»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Туман (шаҳар)нинг электрон рақамли хариталари асосида ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар, ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқий ҳужжати бўйича фойдаланаётган ер участкалари чегаралари ва ер турлари бўйича туширилиши ўрганилади ва таҳлил қилинади.

Ўрганиш ва таҳлил жараёнида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер ва майдонларида ноаниқликлар ва бошқа ҳолатлар юзага келганда дала кузатув ишлари амалга оширилади»;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Дала кузатув жараёнида электрон рақамли ёки қоғоз кўринишидаги ортофоторежаларда қуйидагилар акс эттирилади:

маъмурий ҳудудий чегаралар;

ер фонди тоифалари ва ер турлари ҳамда уларнинг чегаралари;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер участкалари мулкдорларининг амалда фойдаланаётган ер участкалари чегаралари ва ер турлари ҳамда уларнинг фойдаланишида бўлмаган ер турлари;

аҳоли пунктлари чегараларида ер турлари бўйича жамоатчилик ерлари, умрбод эгалик ҳуқуқига эга бўлган деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг ер участкалари;

жойнинг янги топографик элементлари, шунингдек, янги қурилиш объектлари»;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича:

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномаси (ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг СТИР ёки ЖШШИР рақамлари, янги ва олдинги контур рақамларини ҳамда ер ҳисоботига нисбатан хатловда ер турлари ва тоифаларининг ўзгаришларини аниқ кўрсатган ҳолда) 3-иловага мувофиқ;

аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маълумотлар 4-иловага мувофиқ тузилади»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг расмий ҳужжатлар ва амалда фойдаланишида бўлган ер майдонлари ўртасидаги фарқлар, шунингдек, ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ўрганилади»;

24 — 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги таркибда ҳужжат ва материаллар шакллантирилади:

тушунтириш хати (келгусида ердан самарали фойдаланишга қаратилган ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар);

ер ресурсларини контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномаси;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича контурлар ҳисоблаш қайдномаси;

қоғоз шаклда контурлар чегаралари ва ер турлари кўрсатилган янгиланган қишлоқ хўжалиги харитаси ҳамда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкалари чегаралари кўрсатилган ҳолда ерларни хатловдан ўтказиш харитаси (ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва ноқонуний қурилмалар билан бирга);

электрон шаклда давлат ва WGS-84 координаталар тизимида (*.gdb, *.mxd форматида) туманнинг яхлит янгиланган қишлоқ хўжалиги харитаси (ер турлари кўрсатилган ҳолда контурлар чегаралари, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкалари чегаралари, ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва ноқонуний қурилмалар чегаралари алоҳида қатламларда).

25. Туман (шаҳар) чегараларида ер ресурсларини хатловдан ўтказиш материаллари умумлаштирилиб, туман (шаҳар) ҳокимлиги қарори лойиҳаси илова қилинган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлигига кўриб чиқиш учун топширилади.

Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича расмийлаштирилган баённомалар белгиланган тартибда 10 кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

Тақдим этилган материаллар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан асосланган эътирозлар билан қайтарилса, ижрочи 5 кун муддатда камчиликларни бартараф этиб қайта тақдим этади.

Туман (шаҳар) ҳокими ер ресурсларини хатловдан ўтказиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тасдиқлаш учун тақдим этади.

26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер ресурсларини хатловдан ўтказиш материалларини кўриб чиқади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер ресурсларини хатловдан ўтказиш якунларини ушбу ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича қарор билан тасдиқлайди ва қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради»;

28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ер ресурсларини хатловдан ўтказиш материаллари асосида белгиланган тартибда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритади, яратилган электрон рақамли хариталар ва контурлар қайдномасидан келгусида амалда фойдаланишни ташкил этади»;

30-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш юзасидан уч нусхада йиғмажилд тайёрланади, биринчи (асл) нусха бажарувчи ташкилот томонидан Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига доимий сақлаш учун тақдим қилинади, иккинчи нусхаси навбатчи харитани юритиш учун Республика аэрогеодезия марказига ва учинчи нусхаси фойдаланиш учун Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

32. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш юзасидан тайёрланган электрон рақамли ортофоторежа материаллари Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасида давлат ер кадастрига оид ахборот тизимини шакллантириш, юритиш ва доимий янгилаб бориш мақсадида жамланади»;

Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер турлари ва майдонларини контурлар бўйича ҳисоблаш

Контур рақами Эски контур рақами Ягона контур рақами Ер тоифаси Умумий майдон (га) Шундан ҳайдаладиган ерлар боғлар токзорлар тутзорлар мевали кўчатзорлар теракзорлар бўз ерлар пичанзорлар яйловлар жами қишлоқ хўжалик ерлари томорқа ерлар мелиоратив ҳолати тикланадиган ерлар ўрмонзорлар сув ости ерлари йўллар ва мол ҳайдаб ўтиш жойлари кўчалар,қурилишлар, сарой ва майдонлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар жами шу жумладан, суғориладиган лалми жами шу жумладан, суғориладиган лалми жами шу жумладан, суғориладиган лалми суғориладиган лалми жами шу жумладан, сув билан таъминлангани жами шу жумладан, суғориладиган жами шу жумладан, даладагиси жами шу жумладан: жами шундан: жами шундан шартли суғориладиган шундан иссиқхоналар жами шундан шартли суғориладиган жами шундан шартли суғориладиган иҳота дарахтзорлари бутазорлар дарё ва сойлар кўллар сув омборлари ва сув ҳавзалари каналлар ва ариқлар, коллектор ва зовурлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 Иш бажарувчи ташкилот раҳбари ________________________________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _________________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали бошлиғи _______ (имзо) ___________________ Ф.И.О»;

Низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ердан фойдаланувчиларнинг ер турлари ва майдонларини контурлар бўйича ҳисоблаш

Т/р Ердан фойдаланувчилар номи Солиқ тўловчининг идентицфикация рақами Йўналиши Контур рақами Эски контур рақами Ягона контур рақами Ер тоифаси Умумий майдон (га) шу жумладан: ҳайдаладиган ерлар боғлар токзорлар тутзорлар жами шу жумладан, суғориладиган лалми жами шу жумладан, суғориладиган лалми жами шу жумладан, суғориладиган лалми жами шундан, шартли суғориладиган шундан, иссиқхоналар жами шундан, шартли суғориладиган жами шундан, шартли суғориладиган 1. Фермер ҳўжаликлари 2. Бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 3. Бошқалар

давоми шу жумладан: мевали кўчатзорлар теракзорлар бўз ерлар пичанзорлар яйловлар жами қишлоқ хўжалиги ерлари томорқа ерлар мелиоратив ҳолати тикланадиган ерлар ўрмонзорлар сув ости ерлари йўллар ва мол ҳайдаб ўтиш жойлари кўчалар, қурилишлар, сарой ва майдонлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар суғориладиган лалми жами шу жумладан, сув билан таъминланган жами шу жумладан, пичанзорлар жами шу жумладан, даладаги жами иҳота дарахтзорлари бутазорлар жами дарё ва сойликлар кўллар сув омборлари ва сув ҳавзалари каналлар ва ариқлар, коллектор ва зовурлар 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30. 31. 32. 33. 34. 35. 36. 37. 38. 39. 40. 41. 42. 43. 44. 45. 46. 1. Фермер хўжаликлари 2. Бошқа қишлоқ ҳўжалиги ташкилотлари 3. Бошқалар Иш бажарувчи ташкилот раҳбари ____________________________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ______________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали бошлиғи ____ (имзо) ___________________ Ф.И.О»;

Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хатлов натижалари бўйича ердан фойдаланиш борасида аниқланган қонун бузилишлари юзасидан

Т/р Ердан фойдаланувчилар номи Солиқ тўловчининг идентификация рақами Контур рақами Эски контур рақами Ягона контур рақами Ер тоифаси Ер майдони (га) Ер турлари Аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши турлари Фойдаланиш ҳолати изоҳ экин ерлар кўп йиллик дарахтзорлар яйловлар бошқалар уй-жой қуриш қурилишлар қуриш кўп йиллик дарахтзорлар экиш ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ерларни яроқсиз ҳолга келтириш бошқа ҳолатлар экин экиб фойданалмасдан турган майдон фойдаланилмаслик сабаби суғориладиган лалми сув билан таъминланмаган кучли шўрланган ботқоқлашган шағалли бошқалар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 Иш бажарувчи ташкилот раҳбари ______________________________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _______________ (имзо) ___________________ Ф.И.О. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали бошлиғи _____ (имзо) ___________________ Ф.И.О».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :

а) 1-бандда :

олтинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5а-иловага мувофиқ;

б) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Кадастр паспортининг шакллари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ турлар бўйича белгиланади»;

в) 3-илованинг 2-банди биринчи хатбошисидаги «ортиқ» сўзи «кам бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада :

3-банднинг ўнинчи хатбошиси «мувофиқ» сўзидан кейин «намунавий» сўзи билан тўлдирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади»;

6-банддаги «Марказ» сўзи «Палата» сўзи билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади»;

15 , 17 ва 19-бандлардаги тегишли келишикдаги «Марказ» сўзи тегишли келишикдаги «Палата» сўзи билан алмаштирилсин;

Маъмурий регламентга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «Ер участкасида сервитут ўрнатиш тўғрисида намунавий келишув __________________ ш. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ йил «____» ____________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ер участкаси ҳуқуқ эгасининг номи) Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси (кейинги ўринларда — ҳуқуқ эгаси), бир тарафдан, ва _____________________________________________________________________ ‎‎_____________________________________________________________________ (сервитут ўрнатилишидан манфаатдор шахс номи) сервитут ўрнатилишидан манфаатдор (кейинги ўринларда — манфаатдор шахс) иккинчи тарафдан, биргаликда «Тарафлар» деб аталувчилар ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида тузди: 1. Келишув предмети 1.1. Ер участкаси ҳуқуқ эгасига ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (ҳужжат номи, берилган санаси ва рақами) ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган. 1.2. Ер участкасининг манзили ____________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (ер участкасининг тўлиқ манзили кўрсатилади) 1.3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланади: _____________________________ ‎_____________________________________________________________________ (сервитутнинг мақсади кўрсатилади) 1.4. Умумий майдони ________ кв м.га тенг бўлган ер участкасининг сервитут ўрнатилаётган қисмининг умумий майдони ___ кв м.ни ташкил этади. 1.5. Сервитут ўрнатилиши натижасида ердан фойдаланишни чеклаш: ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (ҳуқуқ эгаси томонидан ер участкасидан фойдаланишда юзага келадиган чекловлар кўрсатилади) 1.6. Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитут бўйича келишилган схемаси илова қилинади ва ушбу схема келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, ер участкасининг чегаралари, сервитут чегаралари ва қўшни ердан фойдаланувчиларнинг номлари кўрсатилади. 1.7. Ушбу келишув бўйича сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради. 1.8. Сервитут ва ушбу келишув 20___ йил «__» ________ га қадар амал қилади. 1.9. Манфаатдор шахс томонидан ер участкасининг бир қисмидан чекланган тарзда фойдаланиши (сервитут) учун йиғим миқдори: ‎________________________________________________________________________________________________________________________________________ (тўлов миқдори ва уни амалга ошириш муддати, тўловни амалга ошириш шартлари ёки тўловнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилади) 1.10. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, сервитут бериш шартлари, шу жумладан, келишув бўйича тўлов миқдори сақлаб қолинади. 2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур: сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб манфаатдорга ушбу келишувнинг 1.2-бандида кўрсатилган ер участкасининг ушбу келишувнинг 1.4-бандида кўрсатилган майдонидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш; ушбу келишувнинг 1.5-бандида кўрсатилган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловларга риоя қилиш; манфаатдор шахсга сервитутдан мақсадли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик; ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан уни йиғиштириш, қўриқлаш, таъмирлаш ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиш; учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиладиг?н тақдирда, ушбу масалани манфаатдор шахс билан ёзма шаклда келишиш 2.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли: манфаатдор томонидан сервитутдан мунтазам равишда ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу келишувни бекор қилишни талаб қилиш; сервитут ташкил этилган асослар бекор қилинган тақдирда, манфаатдор шахсни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш; ўз вақтида тўланмаган сервитут учун тўловни ундириш учун судга мурожаат қилиш; манфаатдор шахс ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланганлик (сервитут) учун мазкур келишувнинг 1.9-бандида кўрсатилган миқдор ва муддатларда ҳақ тўламаса, манфаатдор шахсни шартномани бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш, манфаатдор томондан рад жавобини олганда ёки қонунда ёхуд шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин талабни судга тақдим этиш. 2.3. Манфаатдор қуйидагиларга мажбур: ер участкасининг ҳуқуқ эгаси билан биргаликда сервитутни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда давлат рўйхатидан ўтказиш; сервитутдан фақат ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланиш; сервитут ўрнатилган ер участкасидан фойдаланишда, ушбу келишувнинг 1.4-бандида кўрсатилганидан ташқари, ҳуқуқ эгасига қўшимча чекловлар яратмаслик; сервитут ўрнатилишига асос бўлган ҳаракатларни жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер участкаси ҳуқуқ эгасининг биринчи талабига кўра сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш; учинчи шахслар билан ушбу ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиш масаласини келишиш юзасидан ер участкасининг ҳуқуқ эгасидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида ёзма равишда жавоб бериш. 2.4. Манфаатдор шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: ушбу шартноманинг 1.3-бандида назарда тутилган сервитут мақсадларидаги ҳаракатларни амалга ошириш; сервитут ўрнатилишига асос бўлган ҳаракатларни жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлган тақдирда, шартнома талабларини тўлиқ бажарган тартибда, шартномада бундай талаблар келтирилмаган тақдирда, тарафларнинг ўзаро келишуви асосида сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш. 3. Сервитут амал қилишини бекор қилиш ҳоллари 3.1. Ушбу келишув билан белгиланган сервитутнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: сервитут ўрнатилиши сабаби (мақсади) тугаганда; манфаатдор шахс ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси битта шахс бўлиб қолганда; манфаатдор шахс сервитутдан воз кечганда, бунинг учун сервитут бекор қилинишидан ______кун олдин ер участкаси ҳуқуқ эгасига ёзма хабарнома юбориши зарур; кетма-кет ____________ йил мобайнида сервитутдан фойдаланилмаганда; манфаатдор шахс ер участкасидан чекланган фойдаланганлик (сервитут) учун ҳақ тўлашни рад этган тақдирда; сервитут битимида белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш. 4. Форс-мажор ҳолатлари 4.1. Тарафлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши керак. 4.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда, ушбу келишув бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади. 5. Якунловчи қоидалар 5.1. Ушбу келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилади ва шартлашаётган Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади. 5.2. Ушбу келишув бўйича низолар Тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда эса — суд орқали ҳал этилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 6. Тарафларнинг манзиллари ва банк реквизитлари ‎ ‎ Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси Манфаатдор шахс ‎ ‎ _____________________________ _____________________________ ‎ ‎ ‎Манзил: ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎Манзил: ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎СТИР (жисмоний шахс бўлганда ЖШШИР): ‎_____________________________ ‎СТИР (жисмоний шахс бўлганда ЖШШИР): ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎Банк ҳисоб рақами: ‎‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎‎Банк ҳисоб рақами: ‎‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎М.Ў. ‎М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ »;‎ ‎

Маъмурий регламентга 2-илованинг 2 ва 3-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Сўровномани Палатага юборади Сўровнома тўлдирилиши билан 3-босқич Палата 1. Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади. 2. Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади. 1 иш куни мобайнида » ;

е) қуйидаги мазмундаги 5а — 5в-иловалар билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5а-ИЛОВА

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш кўп йиллик дов-дарахтларнинг турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотларни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш орқали амалга оширилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини қамраб олади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келиши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

3. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши ва чекланиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:

халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини уларда жойлашган кўп йиллик дов-дарахтлар билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, кўп йиллик дов-дарахтларнинг рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариал тасдиқланган шартномалар;

кўп йиллик дов-дарахтларни йўқ қилиш тўғрисида мулкдорнинг қарори;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида кўп йиллик дов-дарахтларни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.

Ҳуқуқнинг бекор бўлиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

кўп йиллик дов-дарахтлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;

кўп йиллик дов-дарахтлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.

Ҳуқуқларнинг чекланиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

4. Ижарага олинган ер участкасида яратилган кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга ўтади.

5. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

6. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

7. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор қилинишида, чекланганда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Аризада кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами кўрсатилади ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғимни ундириш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.

13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар уни кўрсатишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига юборилади.

15. Қуйидагилар кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;

кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ҳуқуқларнинг юзага келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16. Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари сўровнома тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

17. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқига эга бўлган кундан бошлаб 1 ой мобайнида 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Аризани Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади Сўровнома тўлдирилиши билан 3-босқич Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари 1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади. 2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни рад этади. 2 иш куни мобайнида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради. Реал вақт режимида

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ (сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рақами) Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ‎СЎРОВНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 3. ЖШШИР: 4. Яшаш манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. СТИР: 3. Жойлашган жойи: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот: 1. Кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами: 2. Ер участкасининг манзили (индекс, манзил, мўлжал): IV. Сўровномага илова: 1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5б-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ҳамда «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.

3. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;

бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;

бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;

бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;

чекланиш мавжудлиги;

бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.

4. Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки davreestr.uz веб-сайти (белгиланган тартибда авторизация ва идентификациядан ўтиш лозим) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.

7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Палата ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.

10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатага электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда Палатага юборилади.

13. Палата сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.

14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (кўчмас мулк мулкдори томонидан ўз бино ва иншоотларининг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома олиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат қилади. 2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 3. davreestr.uz веб-сайти Сўровномани Палатага юборади. Сўровнома тўлдирилиши билан 3-босқич Палата QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади. Реал вақт режимида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 3. davreestr.uz веб-сайти 1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 2. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради. Реал вақт режимида

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ (сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рақами) Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби ҳақида маълумотнома бериш бўйича ‎СЎРОВНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар: 1. Жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номи (ишончнома эгасининг Ф.И.О.) 2. Юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами 4. Жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи (юридик манзили) 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисидаги ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ «__» ______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _______ ‎ 20__ «__» ______да тушган аризага асосан шуни маълум қиламиз: ‎ Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар Кўчмас мулк объектининг номи Бино ва иншоотнинг тури Кадастр рақами Жойлашган жойи Ҳуқуқ эгаси (эгалари) ва ҳуқуқдаги улуши Ҳуқуқ тури Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси Давлат рўйхатидан ўтказиш санаси Бино ва иншоотларнинг умумий майдони (м 2 ) Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати, (сўм) Чекланиш мавжудлиги ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5б-иловага мувофиқ юқоридаги маълумотлар тақдим қилинади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-codе ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5в-ИЛОВА

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Маъмурий регламент Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (кейинги ўринларда — кадастр муҳандиси) — юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритувчи кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;

малака имтиҳони — кадастр муҳандисига қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;

малака шаҳодатномаси — малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;

талабгор — кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.

3. Кадастр муносабатлари соҳасида тайёрлаш курсларида ўқишни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан амалга оширилади.

4. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.

5. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.

Бунда кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузади ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.

2-боб. Малака имтиҳонини топшириш

6. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда малака имтиҳони комиссияси ташкил қилинади.

Агентлик директори малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.

Малака имтиҳони комиссияси таркиби Агентлик ва Палата масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул вакилларидан шакллантирилади.

7. Малака имтиҳони комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.

Бунда Агентлик малака имтиҳони комиссияси таркибини шакллантириш учун Палата ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ёзма мурожаат қилади.

Комиссия ишчи орган вазифаси Палата томонидан амалга оширилади.

8. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Бунда комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.

9. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва уларга малака шаҳодатномасини бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.

10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани ҳамда ушбу Регламентнинг 4-бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади.

Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қолган зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни, хусусан, талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаларининг маълумотлари Агентлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

12. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

13. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:

талабгор мазкур Регламентнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;

талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида бир иш куни ичида талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда хабардор қилинади.

15. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга уч иш кунилик муддат берилади.

Белгиланган муддатда талабгор томонидан камчиликлар бартараф этилмаса, имтиҳон топширишга рухсат этилмайди ва унинг аризаси рад этилади.

16. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин малака имтиҳони комиссиясига топширилади.

17. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.

Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида мавжуд имтиҳон санасидан ўн беш кун олдин жойлаштирилади.

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, имтиҳон саволларини тузиш ва қайта ишлаш ҳамда натижаларини текширишни амалга ошириш учун талабгорлар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади;

в) Агентликнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда маблағлар тўлиқ миқдорда Палатанинг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

19. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига кўра, лекин камида бир ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.

20. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

21. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.

22. Талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда, имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.

23. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали икки иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.

24. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилмайди. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.

25. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек тилида ёки заруратга кўра рус тилида ҳам ўтказилади.

26. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.

27. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Палата расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.

28. Тест синови соҳага оид 75 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга малака имтиҳонини топшириш умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

29. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

30. Малака имтиҳони тест синови натижалари тест синови якуни билан эълон қилинади.

Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

31. Малака имтиҳони натижалари ҳамда малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Палатада сақланиши лозим.

32. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.

33. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Талабгор навбатдаги малака имтиҳонини қайта топширишига қадар тақдим қилинган ҳужжатлар Палатада сақланади.

34. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.

35. Кадастр муҳандисларини Палатада ўқитиш ва доимий тарзда (уч йилда бир маротаба) малакасини ошириб бориш лозим.

3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш

36. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.

37. Агентлик бир иш куни муддатида апелляцияни малака имтиҳони комиссиясига тақдим этади.

Малака имтиҳони комиссияси уч иш кунида апелляцияни кўриб чиқади ва Агентликка қабул қилинган қарор ҳақида хабар беради.

Агентлик малака имтиҳони комиссиясининг қарори тўғрисида талабгорга бир иш куни муддатида хабар беради.

38. Малака имтиҳони комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;

малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

39. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.

40. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.

4-боб. Малака шаҳодатномасини расмийлаштириш ва бериш

41. Малака шаҳодатномаси мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.

42. Малака шаҳодатномаси Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар базасида шакллантирилиб, веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан текшириш имконияти бўлади.

43. Малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва талабгор ариза ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этган усулда электрон кўринишда талабгорга тақдим этилади.

44. Агар талабгор малака шаҳодатномасини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган бўлса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

5-боб. Малака шаҳодатномасини қайта расмийлаштириш

45. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб икки ой ичида Агентликка мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

46. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

47. Янги малака шаҳодатномада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қўшимча тарзда қайд қилинади.

48. Кадастр муҳандиси йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака шаҳодатномаси ўрнига Агентлик ахборот тизимининг электрон ҳужжатлар репозиторийси веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан малака шаҳодатномасини қайта юклаб олиши мумкин.

6-боб. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш

49. Кадастр муҳандисининг ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ваколатли органлар ташаббуси билан малака шаҳодатномасини тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

50. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:

кадастр муҳандисининг аризаси;

кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини бузиш;

кадастр йиғмажилди тайёрлашда, унинг қаватма-қават режаларини тузишда, техник режаларни расмийлаштиришда, шунингдек, унинг техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш;

шахсни белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.

51. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.

52. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

53. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу қарор қонуний кучга кирган санадан бошлаб амал қилади.

54. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у тугатилган санадан бошлаб қуйидаги муддатлар мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди:

кўчмас мулк объектларида хатлов ишларини олиб бориб кадастр йиғмажилдини шакллантиришда техник хатоликларга йўл қўйганда олти ой мобайнида;

кўчмас мулк объектига тегишли ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга амал қилмаган холда кадастр йиғмажилдини шакллантиришда бир йил мобайнида.

55. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

56. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва кадастр муҳандиси билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахсга унинг нусхаси юборилади.

57. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

7-боб. Кадастр муҳандислари реестри

58. Агентлик томонидан кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:

кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

малака шаҳодатномасининг рақами, берилган сана;

малака шаҳодатномаси олинган сана;

малака имтиҳонида қайд этилган натижа;

малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.

59. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.

60. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.

Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтида акс эттирилади.

61. Кадастр муҳандиси томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар Мазкур регламентга 4 иловага мувофиқ минимал ставкалар асосида амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

62. Мазкур Регламентни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

63. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малакасини ошириш ва унга малака шаҳодатномасини бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали аризани ҳамда мазкур Регламентнинг 3‑бандида келтирилган мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхасини pdf форматида тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровномани тегишлича Агентликка юборади 1. Сўровнома тўлдирилиши билан 2. ЯИДХП 2. Автоматик тарзда 3. Агентликнинг расмий веб-сайти 3. Автоматик тарзда 3-босқич Агентлик Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, натижаси бўйича талабгорни хабардор қилади. Уч иш куни ичида 4-босқич Талабгор 1. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдорда тўлов амалга оширади; Уч иш куни ичида 2. Малака имтиҳонини топшириш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликларни бартараф этади. Уч иш куни ичида 5-босқич Агентлик 1. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилади. Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин 2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхати Комиссияга тақдим этади. Малака имтиҳони бошланишидан бир кун олдин 3. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Агентлик ва Палатанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. 3. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда малака имтиҳонини топширишга рухсат этилмайди. Малака имтиҳонини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кун ичида 6-босқич Талабгор Белгиланган вақтда келиб малака имтиҳонини топширади 45 дақиқа 7-босқич Агентлик 1. Малака имтиҳонини ўтказади. Белгиланган муддатда 2. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади. Уч иш кунида 3. Малака шаҳодатномасини расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига юборади ёки ЯИДХП, электрон почта орқали талабгорга тақдим этади. Икки иш кунида 8-босқич Давлат хизматлари маркази Малака шаҳодатномаси тушгандан сўнг уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Реал вақт режимида

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси ‎Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман. ‎Шу билан бирга, ўзим тўғримда қуйидаги ахборотларни маълум қиламан: ‎ 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 3. (ЖШШИР): 4. Туғилган йили, ойи, санаси: 5. Яшаш манзили: 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили: 8. Меҳнат фаолиятини олиб борган жой (ташкилот номи): 9. Лавозими: 10. Ишга кирган сана: 11. Ишдан бўшаган сана: 12. Ўқиган таълим муассасаси: 13. Мутахассислиги: 14. Ўқишга кирган йил: 15. Ўқишни битирган йил: Шахсий маълумотларимдан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси ва уни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларда фойдаланилишига розиман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Шахсий имзо __________________ 20___ йил «____» _______________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикасининг ‎Давлат герби тасвири ‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги ‎Кадастр агентлиги ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА ‎ШАҲОДАТНОМАСИ ______-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «___» ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ‎‎________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________га (кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.) ‎ малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил «__»_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ (ваколатли шахснинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-codе ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг минимал ставкалари

Т/р Хизматлар номи Ишларнинг минимал нархи I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш 1.1. Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 1.2. Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи 1.3. Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари 1.4. Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари 1.5. Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари 1.6. Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш 2.1. Кўп квартирали уйдаги квартира Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи 2.2. Якка тартибдаги турар жой Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 33-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Якка тартибдаги уй-жойда ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш (дала ҳовли) учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтларга кадастр йиғмажилди тайёрланмайди»;

б) 52-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«кўп квартирали уйнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 9а-иловага мувофиқ»;

в) қуйидаги мазмундаги 9а-илова билан тўлдирилсин:

«Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9а-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр ‎муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ ‎(кадастр йиғмажилдидан кўчирма) Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана Кадастр паспорти берилган Сана Рақами I. Манзил ҳақида маълумотлар Кадастр рақами Жойлашган жойи II. Умумий маълумотлар Ер участкасининг майдони, м 2 ҳужжатдаги амалдаги Бинонинг қаватлари сони Қурилган йили Умумий қурилиш ости майдони, м 2 Туташ ер участкаси майдони, м 2 Умумий фойдали, м 2 ‎ Кўп квартирали уйнинг тури Квартира ва жойлар сони Шундан:‏ 1 хонали 2 хонали 4 хонали 5 хонали 6 ва ундан кўп хоналилар турар жой нотурар жой III. Объект тавсифи Жами хоналар сони Яшаш хоналари сони Кадастр қиймати, сўм Баҳолаш санаси Конструктив қисмларининг тавсифи Пойдевор Юк кўтариб турувчи қисмлар Том қопламаси IV. Умумий мол-мулк Ертўлалар майдони Кириш йўлаклари (подъездлар) сони Чердаклар майдони Лифтлар сони Бошқа умумий мол-мулклар _______________________ ‎ ‎ ‎ ____________________________ ‎ (ижрочи лавозими) ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ Объект бўйича қўшимча маълумотларни davreestr.uz веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми) ‎Кўп квартирали уйнинг кадастр паспортига ‎ИЛОВА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ __________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) Кадастр рақами: _________________________ ‎Ер участкасининг амалдаги майдони ________ (га) ‎ ‎ ‎Масштаб 1:_______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ижрочи: _________________________________________________________________ ‎Буюртмачи: ______________________________________________________________ Чегарадошлар: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ЕР УЧАСТКАСИ ЧЕГАРАЛАРИНИНГ БУРИЛИШ НУҚТАЛАРИ КООРДИНАТЛАРИ КАТАЛОГИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили: _________________________________________ ‎Кадастр рақами: ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Нуқталар тартиб рақами Геомаълумотлар Узунлиги (m) Х Y 1 2 3 4 ... ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ер участкасининг умумий ер майдони S = ___ м 2 = ____ га Ер участкасининг периметри П = __ метр ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ». ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картография соҳасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбоши «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин.

б) 1-иловада :

Низомнинг номи «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-банд «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-банднинг учинчи хатбошиси «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

3-банднинг биринчи , иккинчи ва тўққизинчи хатбошилари «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш»;

ўн саккизинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

8-банд «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

Низомга 1-иловада :

схема номи «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

схеманинг 1 ва 6-босқичлари «Чора-тадбирлар» устуни «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин;

Низомга 2-иловада схема номи «умумдавлат» сўзидан кейин «ҳамда махсус (тармоққа оид)» сўзлари билан тўлдирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорида :

а) 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини уларга соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш тартиби;

кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тартиби ва хусусиятлари»;

бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада :

1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Регламент:

ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш;

давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш;

кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланишга ажратиш тартибини белгилайди.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Ушбу Регламентга мувофиқ давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳисобланган вазифалар ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилмаган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилиши белгиланган ҳолларда ер участкаси фаолият соҳасидан келиб чиқиб, тегишли давлат органи, муассасаси ва корхонасига, бундай ташкилотни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади.

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Ушбу қоида янги кўп квартирали уй қуриладиган ер участкасининг майдонини қасддан камайтириб кўрсатиш учун асос сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидаги ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.

Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади»;

қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкасини (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.

Агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар у кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқача тарзда тегишли бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида умумий фойдаланишга берилади»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси беш иш куни мобайнида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини, ер участкасининг тоифасини аниқлайди;

ер участкаси бўш бўлмаган ва (ёки) қишлоқ (ўрмон) хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаси бўйича буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади»;

14-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«буюртмачи томонидан тақдим этилган лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси»;

23-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

31-банднинг биринчи хатбошиси «қарори асосида» сўзларидан кейин «ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 5 1 ва 5 2 -боблар билан тўлдирилсин:

«5 1 -боб. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби

32 1 . Фойдаланишдаги ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

32 2 . Давлат ташкилотлари фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

32 3 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

32 4 . Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ер участкаси ажратилаётган давлат ташкилотлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

32 5 . Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ ҳақ ундирилади.

32 6 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:

буюртмада белгиланган давлат ташкилотларининг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда бошқа юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;

ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги.

Давлат ташкилотларининг фойдаланишдаги ер участкаси ҳамда ундаги бино ва иншоотлар жисмоний ва бошқа юридик шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборилади.

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган ёки топографик харитаси амалда фойдаланиб келинаётган ер участкасининг майдони ва чегараларига мос бўлмаганда тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда давлат ташкилотлари билан тузиладиган шартнома асосида ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди.

32 7 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси давлат ташкилотлари билан шартнома тузилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланган куннинг ўзида уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегараларини келишиш учун қурилиш бош бошқармасига юборади.

32 8 . Ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидагилар илова қилинади:

ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати;

ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома).

Бунда Давлат кадастрлари палатаси жойига чиққан ҳолда ер участкаларининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда давлат ташкилотлари вакили ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.

32 9 . Қурилиш бош бошқармаси сўров тушган кундан бошлаб беш иш кун ичида «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

32 10 . Қурилиш бош бошқармаси ижобий келишувидан кейин ҳужжатлар йиғмажилди «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.

32 11 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч иш кун мобайнида ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибга асосан ваколатли органлар билан келишади.

32 12 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қурилиш бош бошқармаси ва ваколатли органлар билан келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин икки иш куни мобайнида ер участкасини давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлари;

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорини бир иш куни мобайнида давлат ташкилотлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат ташкилотларининг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

5 2 -боб. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби

32 13 . Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкалари (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига (кейинги ўринларда — мулкдорлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

32 14 . Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.

32 15 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш бош бошқармасига юборади.

32 16 . Қурилиш бош бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади.

32 17 . «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК мулкдорлар ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи (кейинги ўринларда — бошқарувчилар) билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни мобайнида электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRON» ААТ орқали материалларни қурилиш бош бошқармасига юборади.

Бунда қурилиш бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкаларининг топографик харитасини тайёрлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-қидирув соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

32 18 . Қурилиш бош бошқармаси беш иш кунида жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклда ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома) лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишилади.

32 19 . Далолатнома мулкдорлар томонидан имзоланади.

Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.

32 20 . Далолатномага қуйидагилар илова қилинади:

фойдаланишдаги ер участкасининг майдони (гектарда) ҳақида маълумот;

координатали нуқталари билан ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см).

32 21 . Қурилиш бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.

32 22 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш учун материаллар тушган кундан бошлаб икки иш кунида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради;

ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.

32 23 . Қурилиш бош бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан келишилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.

32 24 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари ва далолатномалари олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

32 25 . Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), мулкдорлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харитаси илова қилинади.

32 26 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорларини бир иш куни мобайнида мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

32 27 . Мулкдорлар ёки бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган тартибда мулкдорлар номига ер участкасига кадастр паспорти расмийлаштирилади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади»;

Маъмурий регламентга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш

I. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади. 5 иш куни мобайнида Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRO N » ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 20 иш куни мобайнида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади. 5 иш куни мобайнида Буюртмачи Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун мурожаат қилади. 1 иш куни мобайнида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасини тақдим этади. 20 иш куни мобайнида Буюртмачи Давлат экологик экспертизаси хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади. 2 иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатлар йиғмажилдини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишлича уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 5 иш куни мобайнида Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади. 3 иш куни мобайнида 7-босқич Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши Ҳужжатлар йиғмажилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади. 5 иш куни мобайнида Келишилган материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади. 3 иш куни мобайнида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси Ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRO N » ААТ орқали электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади. 1 иш куни мобайнида 9-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишув)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади. 1 иш куни мобайнида 10-босқич Ваколатли ташкилотлар Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 5 иш куни мобайнида 11-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасини ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш куни мобайнида Ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 12-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади. 3 иш куни мобайнида 13-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади. 2 иш куни мобайнида

II. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани тегишли Қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси 1. Буюртмада белгиланган юридик шахснинг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ўрганади. 2. Ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини аниқлайди. 3. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади. 5 иш куни мобайнида Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегаралари ва шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича келишиш учун Қурилиш бош бошқармасига юборади. Белгиланган муддатда 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Ҳужжатлар йиғмажилдни кўриб чиқади, «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади. 3 иш куни мобайнида Ижобий келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади. 1 иш куни мобайнида 6-босқич Ваколатли ташкилотлар Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади 3 иш куни мобайнида 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасини юридик шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш кун мобайнида Ўз қарорини юридик шахслар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 8-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси юридик шахсларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради. Белгиланган муддатда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади. 2 иш куни мобайнида

III. Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш бош бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Буюртма бўйича фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRO N » ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади. 1 иш куни мобайнида 4-босқич «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ Буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRO N » ААТ орқали материалларни қурилиш бош бошқармасига юборади. 10 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади. Фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRO N » ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади. 5 иш куни мобайнида 6-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради. Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади. 2 иш куни мобайнида 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Ер участкасининг топографик харитада белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRO N » ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш куни мобайнида Ўз қарорларини мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 9-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Мулкдорлар ёки кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради. «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда 2 иш куни мобайнида »;

Маъмурий регламент қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:

«Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ йил «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ тумани (шаҳри) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Биз, ____________________________________________________________________ ‎ (қурилиш бош бошқармаси номи) ________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ (ижрочининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ва фойдаланишдаги ер участкасининг мулкдори _________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________________________________________ қуйидагиларни аниқладик. Фойдаланишдаги ер участкаси ______________________________________ жойлашган. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (жойлашган манзили) ‎ ‎ ‎ Фойдаланишдаги ер участкасининг майдони ______________ гектарни ташкил қилади. Фойдаланишдаги ер участкаси _______________________ мақсадида фойдаланилмоқда, унинг қурилиш остидаги ва ҳовли ерлари ____________ га, бошқа ерлар _____________ га. Фойдаланишдаги ер участкасидан амалда _______________ мақсадида фойдаланилмоқда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши ____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳужжат номи, чеклаш мазмуни) ________________________________________________________________________ Фойдаланишдаги ер участкасида: _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, муҳофаза ________________________________________________________________________ зонасининг майдони, фойдаланиш шарти) Фойдаланишдаги ер участкаси чегараларининг таърифи ___________________________ ‎________________________________________________________________________ Фойдаланишдаги ер участкаси чегаралари бўйича мулкдорнинг ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг _______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (эътирозлари йўқ / қуйидаги эътирозлари мавжуд) ________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ Фойдаланишдаги ер участкасининг бошқа хусусиятлари: ‎________________________________________________________________________ Мазкур далолатномага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг_____________ ‎_____________________________ масштабдаги топографик харитаси илова қилинмоқда. ‎Қурилиш бош бошқармаси ______________________‎____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ижрочининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми) Фойдаланишдаги ер участкасининг мулкдори __________ ‎ _______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) Чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. ______________________ ‎ ________________________________________ (имзо) ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) 2. ______________________ ‎ ________________________________________ (имзо) ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) 3. ______________________ ‎ ________________________________________ (имзо) ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 4-банди ўн биринчи хатбошиси «батафсил режалаштириш лойиҳаларига» сўзларидан кейин «ҳамда мастер режаларига» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 18 октябрь,

610-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TARKIBI

SXEMASI

SXEMASI

MAʼLUMOTNOMA

sxemasi

sxemasi

SXEMASI

QAYDNOMASI

QAYDNOMASI

MAʼLUMOT

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SXEMASI

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning hisobini yuritishda shaffoflikni taʼminlash, shuningdek, kadastr sohasidagi ayrim maʼmuriy tartib-taomillarni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tartib-taomillarni yanada takomillashtirish, koʻchmas mulk va unga taalluqli huquqlarning hisobini yuritishda shaffoflik tamoyilini joriy etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturining 46.3-bandiga muvofiq koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlar (keyingi oʻrinlarda — ochiq maʼlumotlar) tarkibini belgilash, ochiq maʼlumotlar asosida ommaviy geoportalni joriy etish hamda maʼlumotlarni Milliy geoaxborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etish tartibini ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) tomonidan axborot tizimida ochiq maʼlumotlar asosida ommaviy geoportal yuritiladi;

koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash ishlari faqat axborot tizimi orqali elektron tarzda amalga oshiriladi;

kadastr muhandislarining axborot tizimidan foydalanishi hamda unga ulanishi uchun qoʻyiladigan texnik va dasturiy talablar, shuningdek, axborot xavfsizligi siyosati Kadastr agentligi tomonidan amalga oshiriladi;

malaka shahodatnomasiga ega boʻlgan kadastr muhandislari tomonidan axborot tizimidan foydalanilganligi uchun Kadastr agentligi bilan tuzilgan shartnoma asosida har oyda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga toʻlov amalga oshiriladi;

kadastr muhandislari tomonidan amalga oshirilgan toʻlovlar Kadastr agentligining axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish, axborot tizimini yuritish va texnik qoʻllab-quvvatlash uchun sarflanadi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ochiq maʼlumotlarni ommaviy geoportal orqali davlat boshqaruvi organlariga bepul, jismoniy shaxslar, xoʻjalik birlashmalari va boshqa yuridik shaxslarga toʻlov evaziga taqdim etish tartibi;

koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi yer uchastkasining kadastr raqami, uning manzili va undan foydalanish maqsadi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni foydalanuvchilar tomonidan bepul olish imkoniyatini yaratish;

ochiq maʼlumotlarni taqdim etish shartlari va muddatlari;

ochiq maʼlumotlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish, ularni hisoblash va tushumlarni taqsimlash tartibi;

ommaviy geoportal operatorining vazifalari.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2024-yil 1-yanvarga qadar:

davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan, biroq yer ajratish haqida qaror qabul qilinmagan yer uchastkalarini belgilangan tartibda rasmiylashtirish ishlarini yakunlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va Qurilish vazirligi bilan birgalikda har oylik grafik asosida koʻp kvartirali uy mulkdorlari nomidan mahalliy davlat hokimiyati organlariga tegishli murojaatlar yuborilishini, ularga asosan koʻp kvartirali uy joylashgan hamda unga tutash yer uchastkasining chegaralari va oʻlchamlari belgilanishini, shuningdek, koʻp kvartirali uy mulkdorlarining yer uchastkasidan doimiy foydalanish huquqi belgilanib, davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

5. Davlat kadastrlarini yurituvchi vakolatli organlar 2022-yil oxiriga qadar oʻzlarining maʼlumotlar bazalari axborot tizimiga toʻliq integratsiya qilinishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Kadastr agentligi, Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda kadastr sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarining davlat xizmatlari koʻrsatish tizimi bilan integratsiya qilinishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini taʼminlasin.

6. Kadastr agentligi:

uch oy muddatda kadastr muhandislari tomonidan koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini, shu jumladan birlamchi kadastr yigʻmajildini tayyorlash jarayonlarini avtomatlashtirish hamda ularning monitoringini yuritish imkoniyatini yaratgan holda, Kadastr agentligining axborot tizimlarini modernizatsiya qilish choralarini koʻrsin;

2022-yil 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat tomonidan tartibga solinadigan sohalarga xususiy sektorni jalb etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 7-dekabrdagi PQ-4913-son qaroriga muvofiq kadastr yigʻmajildini tayyorlash sohasida Toshkent viloyati va Toshkent shahrida oʻtkazilayotgan tajriba-sinov natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;

2023-yil 1-yanvarga qadar ochiq maʼlumotlar asosida ommaviy geoportalni ishga tushirsin;

ikki oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 610-son qaroriga 1-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni (keyingi oʻrinlarda — ochiq maʼlumotlar) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalariga, jismoniy va boshqa yuridik shaxslarga taqdim etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

axborot tizimi foydalanuvchisi — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoki tomonlarning kelishuviga koʻra axborot tizimidagi axborot resurslaridan foydalanuvchi davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari, jismoniy va boshqa yuridik shaxslar;

koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestri (keyingi oʻrinlarda — davlat reyestri) — koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar toʻgʻrisida, shuningdek, huquq egalari haqidagi maʼlumotlardan iborat yagona axborot maʼlumotlar bazasi;

ommaviy geoportal — ochiq maʼlumotlardan foydalanishni taʼminlaydigan axborot tizimining veb-portali;

ommaviy geoportal operatori — ommaviy geoportalning uzluksiz faoliyat yuritishi, uning yanada modernizatsiya qilinishi va axborot xavfsizligi taʼminlanishi uchun masʼul boʻlgan tizim operatori — Kadastr agentligi huzuridagi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK;

texnologik yoʻriqnoma — ommaviy geoportal doirasida davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari bilan idoralararo elektron soʻrovlar orqali maʼlumotlar almashish boʻyicha oʻzaro elektron hamkorlik qilish tartibi, maʼlumotlarga qoʻyiladigan talablar, ularning shakli va taqdim etish muddatlarini ifoda etuvchi, ommaviy geoportal operatori tomonidan Kadastr agentligi bilan birgalikda tasdiqlanadigan hujjat;

3. Ochiq maʼlumotlar mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan roʻyxat boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining “ Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida ”gi hamda “ Davlat sirlari toʻgʻrisida ”gi qonunlari talablariga rioya qilgan holda taqdim etiladi.

4. Ommaviy geoportalning vazifalari axborot tizimi foydalanuvchilariga Elektron hamkorlik moduli (veb-servis) asosida xizmatlar koʻrsatish va texnologik yoʻriqnomalar asosida integratsiya qilish yoʻli bilan maʼlumotlarni taqdim qilishdan iborat.

5. Ommaviy geoportalda ommaviy geoportal operatori tomonidan quyidagi xizmatlarni koʻrsatuvchi veb-servislar yaratiladi:

ommaviy geoportaldan foydalanish uchun texnologik yoʻriqnoma;

ochiq maʼlumotlarni koʻrish;

ochiq maʼlumotlarni yuklab olish;

elektron soʻrovga koʻra, shartnoma va texnologik yoʻriqnomalarga muvofiq ommaviy geoportalga doimiy ravishda integratsiya qilish orqali maʼlumotlarni taqdim qilish imkoniyatini yaratish.

6. Ochiq maʼlumotlar foydalanuvchini identifikatsiya qilish yoki shartnoma asosida ommaviy geoportal operatoriga ishtirokchi sifatida integratsiya qilish orqali taqdim qilinadi.

7. Ommaviy geoportal operatori ommaviy geoportal ishtirokchilarining masʼul xodimlari hamda ommaviy geoportalda roʻyxatdan oʻtgan axborot tizimi foydalanuvchilari hisobini yuritadi, ommaviy geoportalga kirish va undan foydalanish jarayonlarini muvofiqlashtirib boradi.

8. Yer uchastkasining kadastr raqami, uning joylashgan joyi (manzili) va undan foydalanish maqsadi ochiq maʼlumotlar tarkibidagi birlamchi maʼlumotlarni tashkil qiladi hamda ular ommaviy geoportal foydalanuvchilariga bepul taqdim etiladi.

9. Ochiq maʼlumotlar uchun toʻlovlar onlayn amalga oshiriladi va toʻlov hisobi uchun Yagona billing tizimiga integratsiya qilinadi.

2-bob. Ochiq maʼlumotlarni davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalariga taqdim etish

10. Ochiq maʼlumotlarni davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalariga taqdim etish mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari ommaviy geoportal operatoriga ochiq maʼlumotlardan foydalanish uchun murojaat qiladi.

12. Ommaviy geoportal operatori davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari soʻrovi asosida ularning ochiq maʼlumotlar va axborot resurslaridan doimiy ravishda foydalanishi uchun bir ish kunida idoralararo texnologik yoʻriqnoma va shartnomani rasmiylashtiradi.

13. Ochiq maʼlumotlarni axborot tizimi orqali taqdim qilishda xoʻjalik birlashmalari shartnomada belgilangan muddatlarda toʻlov amalga oshirilishini taʼminlaydi.

Ochiq maʼlumotlarni davlat boshqaruvi organlariga taqdim etish bepul amalga oshiriladi.

14. Ommaviy geoportal operatori davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarini axborot tizimi foydalanuvchisi sifatida qabul qiladi hamda texnologik yoʻriqnomaga muvofiq ularga ochiq maʼlumotlarni taqdim etadi.

15. Davlat boshqaruvi organlari elektron soʻrov orqali ommaviy geoportaldan oʻzining boshqa axborot tizimiga ochiq maʼlumotlarni qonunchilikda belgilangan tartibda qabul qilish huquqiga ega.

16. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan idoralararo elektron hamkorlik orqali maʼlum boʻlgan maʼlumotlarning va shaxsga doir maʼlumotlarning maʼlumot taalluqli boʻlgan subyektlarning yozma yoki elektron roziligisiz oshkor etilishiga hamda (yoki) uchinchi tomonga taqdim etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Axborot tizimi foydalanuvchisi elektron hamkorlik doirasida olinadigan ochiq maʼlumotlarning saqlanishini va himoyasini qonunchilikda belgilangan tartibda taʼminlashi shart.

3-bob. Ochiq maʼlumotlarni jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etish

18. Ochiq maʼlumotlarni jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etish mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

19. Jismoniy va yuridik shaxslar ochiq maʼlumotlardan foydalanish uchun ommaviy geoportalda avtorizatsiyadan oʻtadi.

20. Ommaviy geoportalda avtorizatsiyadan oʻtgan jismoniy va yuridik shaxslarga ochiq maʼlumotlar tarkibidan zarur maʼlumotlarni tanlash imkoniyati yaratiladi.

21. Ommaviy geoportal operatori jismoniy va yuridik shaxslar soʻrovi asosida ularning ochiq maʼlumotlar va axborot resurslaridan doimiy ravishda foydalanishi uchun bir ish kunida texnologik yoʻriqnoma va shartnomani rasmiylashtiradi.

22. Ochiq maʼlumotlar haq evaziga taqdim qilinadi.

Ochiq maʼlumotga mos ravishda toʻlov miqdori qiymati koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) elektron shaklda yuboriladi.

23. Toʻlovlar yagona billing tizimi yordamida amalga oshiriladi.

24. Ommaviy geoportalda toʻlov amalga oshirilgan ochiq maʼlumotlarni elektron formatda mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklda yuklab olish imkoniyati yaratiladi.

4-bob. Ochiq maʼlumotlarni taqdim etish uchun toʻlovlarni hisoblash va mablagʻlarni taqsimlash

25. Jismoniy va yuridik shaxslarga shartnoma asosida taqdim qilinadigan har bir ochiq maʼlumot uchun toʻlov Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining 4.14-bandiga asosan bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida amalga oshiriladi.

26. Maʼlumotlarni jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etishdan tushgan mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

40 foizi — Kadastr agentligi axborot tizimlarining, xususan, ommaviy geoportalning uzluksiz faoliyat yuritishini, modernizatsiya qilinishi va doimiy ravishda axborot xavfsizligi siyosatiga muvofiq ishlashini taʼminlash uchun ommaviy geoportal operatorining shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Mazkur Nizomni qoʻllashda kelib chiqadigan nizolar qonunchilikka muvofiq hal etiladi.

28. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlar

1. Reyestrning tartib raqami: 2. Yuridik shaxsning nomi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi: 3. Yer uchastkasi haqida maʼlumotlar: 3.1. Yer uchastkasining kadastr raqami: 3.2. Maydoni, ga: 3.3. Joylashgan joyi: 3.4. Huquq turi: 3.5. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar: 3.6. Yer uchastkasidan foydalanish maqsadi: 3.7. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar ning cheklanishi: 3.8. Servitutlar: 3.9. Kadastr bahosi, 20___ y. holatiga ming soʻm 3.10. Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi va raqami: 4. Binolar, inshootlar va koʻp yillik ekinlar haqida maʼlumotlar: 4.1. Binolar va inshootlar roʻyxati, koʻp yillik ekinlar turlari: 4.2. Bino va inshootning kadastr raqami: 4.3. Maydon, kv. m: 4.3.1. Umumiy: 4.3.2. Ishlab chiqarish, turar joy: 4.4. Huquq turi: 4.5. Bino, inshoot va koʻp yillik ekinlarga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar: 4.6. Bino va inshootdagi mulk ulushi, qism: 4.7. Bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarning cheklanishi: 4.8. Kadastr qiymati, 20___ y. holatiga ming soʻm 4.9. Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi va raqami: 4.10. Daraxtlar soni, dona:

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalariga taqdim etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlardan foydalanish uchun ommaviy geoportal operatoriga murojaat qiladi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ommaviy geoportal operatori (Kadastr agentligi huzuridagi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK) Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining soʻrovi asosida davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlardan foydalanish uchun idoralararo texnologik yoʻriqnoma va shartnomani rasmiylashtiradi Bir ish kunida 3-bosqich Xoʻjalik birlashmalari Har bir soʻralgan maʼlumot uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida elektron tarzda toʻlovni oshiradi Shartnomada belgilangan muddatlarda Davlat boshqaruvi organlari Koʻchmas mulkka oid kadastr maʼlumotlarini taqdim etish bepul amalga oshiriladi Soʻrov asosida 4-bosqich Ommaviy geoportal operatori Davlat boshqaruvi organi va xoʻjalik birlashmasini axborot tizimi foydalanuvchisi sifatida qabul qiladi va ochiq maʼlumotlarni taqdim etadi Shartnomada belgilangan muddatlarda

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni jismoniy va yuridik shaxslarga taqdim etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy va yuridik shaxslar Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlardan foydalanish uchun ommaviy geoportaldan roʻyxatdan oʻtadi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ommaviy geoportal operatori Ommaviy geoportalda roʻyxatdan oʻtgan jismoniy va yuridik shaxsga Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarning toʻliq tarkibidan taqdim etilishi zarur boʻlgan maʼlumotlarni tanlash imkoniyatini yaratadi Real vaqt rejimida Jismoniy va yuridik shaxslar soʻrovi asosida davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlardan doimiy ravishda foydalanish uchun texnologik yoʻriqnoma va shartnomani rasmiylashtiradi. Bir ish kunida 3-bosqich Yagona billing tizimi Har bir soʻralgan maʼlumot uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida elektron tarzda toʻlovni amalga oshiradi Oʻz xohishiga koʻra 4-bosqich Ommaviy geoportal operatori Jismoniy va yuridik shaxslarni axborot tizimi foydalanuvchisi sifatida qabul qiladi va Davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni taqdim etadi Shartnomada belgilangan muddatlarda

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlarni Milliy geografik axborot tizimi orqali taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi ochiq maʼlumotlar toʻgʻrisida

1. Reyestrning tartib raqami: 2. Yuridik shaxsning nomi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi: 3. Yer uchastkasi haqida maʼlumotlar: 3.1. Yer uchastkasining kadastr raqami: 3.2. Maydoni, ga: 3.3. Joylashgan joyi: 3.4. Huquq turi: 3.5. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar: 3.6. Yer uchastkasidan foydalanish maqsadi: 3.7. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarning cheklanishi: 3.8. Servitutlar: 3.9. Kadastr bahosi, 20___ y. holatiga ming soʻm 3.10. Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi va raqami: 4. Binolar, inshootlar va koʻp yillik ekinlar haqida maʼlumotlar: 4.1. Binolar va inshootlar roʻyxati, koʻp yillik ekinlar turlari: 4.2. Bino va inshootning kadastr raqami: 4.3. Maydon, kv. m: 4.3.1. Umumiy: 4.3.2. Ishlab chiqarish, turar joy: 4.4. Huquq turi: 4.5. Bino, inshoot va koʻp yillik ekinlarga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar: 4.6. Bino va inshootdagi mulk ulushi, qism: 4.7. Bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarning cheklanishi: 4.8. Kadastr qiymati, 20___ y. holatiga ming soʻm 4.9. Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi va raqami: 4.10. Daraxtlar soni, dona:

QR-code

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 610-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 16-noyabrdagi 499-son qarori bilan tasdiqlangan Gidrotexnika inshootlarining kadastrini yuritish tartibida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Gidrotexnika inshootlari kadastri “Davlat kadastrlari toʻgʻrisida”gi va “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq inshootlarning texnik holatini hisobga olish va baholash, ularning bexatar ishlashini taʼminlash maqsadida yuritiladi”;

b) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Gidrotexnika inshootlari kadastrining mazmun boʻyicha aniq gidrotexnika inshootining (toʻgʻonlar (plotinalar), gidroelektr stansiyalar binolari, suv tashlash, suv boʻshatish, suv oʻtkazish va suv chiqarish inshootlari, tunnellar, kanallar, nasos stansiyalari, suv omborlari qirgʻoqlarini, daryolar va kanallar oʻzanlarining qirgʻoqlari va tubini toshqin hamda yemirilishlardan muhofaza qilish uchun moʻljallangan inshootlar, sanoat va qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining suyuq chiqindilar saqlanadigan joylarini oʻrab turuvchi inshootlar (koʻtarmalar)), muhofaza zonalari turiga nisbatan qoʻllaniladigan shakllari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekgidroenergo” AJ bilan kelishgan holda “Davsuvxoʻjaliknazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan tasdiqlanadi”;

v) quyidagi mazmundagi IV — VI bob bilan toʻldirilsin:

“IV. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlarga qoʻyiladigan umumiy talablar va ularni shakllantirish

16. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlar davlat kadastrlarining har bir turi boʻyicha bazaviy kartografik asosdan foydalanib, obyekt turlari va axborot turlari (roʻyxatdan oʻtkazishga oid, hisobga olishga oid, baholashga oid) boʻyicha shakllantiriladi.

17. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlar davlat kadastrlarining xususiyatidan va obyektlarning joylashuvini aniqlash usulidan kelib chiqib, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 masshtablarda shakllantiriladi hamda obyektlarning fazoviy joylashuvidagi xatolik mazkur masshtab talablarida belgilangan meʼyorlaridan oshmagan boʻlishi vakolatli organlar tomonidan taʼminlanadi.

18. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlarning matematik asosi bazaviy kartografik asosning matematik asosiga muvofiq boʻlishi lozim hamda taqdim etilayotgan maʼlumotlar 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimida (WGS-84) boʻlishi zarur.

19. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi.

20. Gidrotexnika inshootlari kadastriga tegishli tematik qatlamlarning atributiv maʼlumotlari hamda metamaʼlumotlari davlat tilida lotin alifbosida shakllantiriladi.

21. Gidrotexnika inshootlari kadastri geoaxborot tizimi orqali yuritiladi. Gidrotexnika inshootlari kadastri geoaxborot tizimi mazkur davlat kadastrini yuritishga masʼul vazirlik va idoralar tomonidan birgalikda yaratiladi.

22. Gidrotexnika inshootlari kadastriga bazaviy kartografik asosining tematik qatlamlari hamda davlat kadastrlarining tegishli geografik axborot tizimlarini yuritish uchun zarur kartografik asoslar davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi maxsus vakolatli organ tomonidan shakllantiriladi hamda vakolatli organlarga geoaxborot tizimi orqali integratsiya qilish yoʻli bilan real vaqt rejimida taqdim etiladi.

23. Gidrotexnika inshootlari kadastri obyektlari maʼlumotlarini umumlashtirish va muvofiqlashtirish Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

V. Gidrotexnika inshootlari kadastri maʼlumotlaridan foydalanish

24. Gidrotexnika inshootlari kadastri maʼlumotlari geografik axborot tizimi orqali:

davlat boshqaruvi organlari hamda boshqa vakolatli organlarga — axborot resurslariga tizimli (doimiy) ravishda foydalanishga idoralararo texnologik yoʻriqnomalar asosida ruxsat berish yoʻli bilan amalga oshiriladi;

yuridik va jismoniy shaxslarga — soʻrov asosida maxsus vakolatli organ tomonidan belgilanadigan toʻlov evaziga taqdim etiladi.

25. Gidrotexnika inshootlari kadastrining foydalanishi cheklangan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.

VI. Yakunlovchi qoidalar

26. Gidrotexnika inshootlari kadastrining DKYATga taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi uchun vakolatli organlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim davlat kadastrlarini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarorida :

a) 2-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. TYDK — bu temir yoʻl obyektlari, ularning geografik joylashuvi, yerni, ularning chegaralari, muhofaza zonalari, huquqiy maqomi, miqdor va sifat tavsiflari va iqtisodiy baholash toʻgʻrisidagi yangilanib turiladigan ishonchli axborot tizimi”;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Mavjud boʻlgan va foydalanishga qabul qilingan temir yoʻllar, ajratilgan mintaqa, muhofaza zonalari, stansiyalar hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan temir yoʻllarning boshqa obyektlari TYDK obyektlari hisoblanadi”;

5-banddagi “davlat-aksiyadorlik kompaniyasi” soʻzlari “aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-banddagi “davlat-aksiyadorlik kompaniyasini” soʻzlari “aksiyadorlik jamiyatini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “makon” soʻzi “fazoviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. TYDKni yuritish geoaxborot tizimi orqali amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . TYDKni yuritish uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati TYDK geoaxborot tizimini yaratadi”;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Temir yoʻl obyektlari toʻgʻrisidagi tizimlashtirilgan kadastr axboroti DKYATga geoaxborot tizimi orqali integratsiya qilish yoʻli bilan real vaqt rejimida taqdim qilib boriladi”;

quyidagi mazmundagi 13 1 va 13 2 -xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“13 1 . TYDKga tegishli tematik qatlamlarning matematik asosi bazaviy kartografik asosning matematik asosiga muvofiq boʻlishi lozim hamda taqdim etilayotgan maʼlumotlar 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimida (WGS-84) boʻlishi zarur.

13 2 . TYDKga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi”;

14-banddagi “davlat-aksiyadorlik kompaniyasi” soʻzlari “aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. TYDKni yuritish “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining quyidagi tarkibiy boʻlinmalari:

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining Strategik rivojlanish boshqarmasining temir yoʻllar davlat kadastri boʻlimi;

temir yoʻl korxonalarining kadastr boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

TYDKni yuritish boʻyicha ishlarga umumiy rahbarlik qilishni “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining bosh menejeri — bosh muhandisi amalga oshiradi.

TYDKni yuritishni metodik taʼminlashni “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati amalga oshiradi”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Temir yoʻllar davlat kadastri boʻlimi:

temir yoʻllar davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimi joriy etilishi va mavjud boʻlishini taʼminlaydi;

maʼlumotlar bazasi tuzilmasini ishlab chiqadi, uni temir yoʻl korxonalariga beradi, maʼlumotlar bazasi toʻgʻri toʻldirilishi ustidan nazorat qiladi;

korxonalarning kadastr bilan ishlaydigan xodimlarini temir yoʻllar davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimi bilan ishlashga oʻqitishni tashkil etadi;

korxonalar tomonidan taqdim etilgan kadastr axborotini tizimlashtiradi va uni temir yoʻllar davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimiga kiritadi;

temir yoʻllarning yangi obyektlari toʻgʻrisidagi hisobga olish va baholash maʼlumotlari toʻplanishi ustidan nazorat qiladi;

kadastr axborotlari DKYATga tezkor berilishini amalga oshiradi;

har yili belgilangan tartibda DKYATga “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining temir yoʻl obyektlarining holati va ulardan foydalanish toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi”;

18-bandning uchinchi xatboshisidagi “axborot tizimiga” soʻzlari “geoaxborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati tizimidan tashqarida mavjud boʻlgan temir yoʻl obyektlarining egalari (foydalanuvchilar) “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining kadastr xizmatiga kadastr obyektlarining geografik joylashuvi, huquqiy maqomi, miqdor tavsiflari va baholanishi, shuningdek, ular holatining joriy oʻzgarishlari toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etishi shart”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Temir yoʻl obyektlarining barcha turlari birlamchi roʻyxatga olinishi kerak. Bunda asosiy koʻrsatkichlar qayd etiladi.

Asosiy koʻrsatkichlarning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishuv boʻyicha “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati tomonidan tasdiqlanadigan tegishli normativ hujjatlar bilan belgilanadi. Roʻyxat natijalari boʻyicha har bir obyektga pasport tuziladi”;

24-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Temir yoʻl obyektlarining miqdor va sifat tavsiflarini hisobga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishuv boʻyicha “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati tomonidan texnik parametrlar va kadastr axborotlarini taqdim etish formatlari ishlab chiqiladi”;

26-banddagi “davlat-aksiyadorlik kompaniyasining” soʻzlari “aksiyadorlik jamiyatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Temir yoʻllar davlat kadastrini yuritish

b) 3-ilovada :

2-banddagi “jugʻrofiy holati” soʻzlari “geografik joylashuvi, yerni, ularning chegaralari, muhofaza zonalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“YEBQDK quyidagi toifalarga boʻlinadi:

1-toifa. Magistral yetkazib berish quvurlari va gaz tizimi obyektlari;

2-toifa. Uglevodorod xom ashyosini qazib chiqarish va qayta ishlash uchun foydalaniladigan kon quvurlari;

3-toifa. Gaz taqsimlash quvurlari (maishiy va ulgurji istemolchilar)”;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Energetika vazirligi YEBQDKni yuritish boʻyicha vakolatli organ hamda YEBQDKga kiruvchi 3 ta toifadagi obyektlarni yaratish va yuritish boʻyicha “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻztransgaz” aksiyadorlik jamiyati, “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyatlari vakolatli organlar hisoblanadi”;

6-banddagi “Oʻzbekneftgaz” milliy-xolding kompaniyasini,” soʻzlari “Energetika vazirligini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “makon” soʻzi “fazoviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

12-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Yetkazib berish quvurlari obyektlari toʻgʻrisidagi tizimlashtirilgan kadastr axboroti DKYATga geoaxborot tizimi orqali integratsiya qilish yoʻli bilan real vaqt rejimida taqdim qilib boriladi.

Davlat siri hisoblangan davlat kadastrlariga doir axborotdan foydalanish qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqdim qilinadi”;

quyidagi mazmundagi 13 1 va 13 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“13 1 . YEBKDKga tegishli tematik qatlamlarning matematik asosi bazaviy kartografik asosning matematik asosiga muvofiq boʻlishi lozim hamda taqdim etilayotgan maʼlumotlar 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimida (WGS-84) boʻlishi zarur.

13 2 . YEBKDKga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. YEBQDKni yaratish va yuritish ishlarini moliyalashtirish Energetika vazirligi, “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻztransgaz” aksiyadorlik jamiyati, “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. YEBQDKni yuritish Energetika vazirligining quyidagi tarkibiy boʻlinmalari:

“Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati;

“Oʻztransgaz” aksiyadorlik jamiyati;

“Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan amalga oshiriladi.

YEBQDKni yuritish ishlariga umumiy rahbarlik qilish Energetika vazirligi tomonidan geoaxborot tizimi orqali amalga oshiriladi”;

17 , 18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Hisobga olish va baholash kadastr axborotlarini shakllantirish yetkazib berish quvurlari boʻyicha maʼlumotlar banki tashkil etilgan holda Energetika vazirligi va YEBQDKning tegishli boʻlimiga qarab, “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻztransgaz” aksiyadorlik jamiyati va “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyatlari tomonidan amalga oshiriladi.

18. Energetika vazirligi va uning tizim tashkilotlarining yetkazib berish quvurlari obyektlariga quruvchi, foydalanuvchi, rekonstruksiya qiluvchi va taʼmirlovchi boʻlinmalari bir oy mobaynida maʼlumotlar bazasiga yetkazib berish quvurlari obyektlarining miqdor va sifat oʻzgarishlari, holati va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi axborotni kiritishlari shart.

19. YEBQDK xizmati:

yetkazib berish quvurlari davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimi joriy etilishi va mavjud boʻlishini taʼminlaydi;

maʼlumotlar bazasi tuzilmasini ishlab chiqadi, uni neft-gaz-transport korxonalariga beradi, maʼlumotlar bazasi toʻgʻri toʻldirilishi ustidan nazorat qiladi;

xodimlarni yetkazib berish quvurlari davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimi bilan ishlashga oʻqitishni tashkil etadi;

korxonalar tomonidan taqdim etilgan kadastr axborotlarini tizimlashtiradi va ularni yetkazib berish quvurlari davlat kadastrining avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimiga kiritadi;

yetkazib berish quvurlarining yangi obyektlari toʻgʻrisidagi hisobga olish va baholash maʼlumotlari toʻplanishi ustidan nazorat qiladi;

shakllantirilayotgan kadastr maʼlumotlari sifati ustidan nazorat olib boradi, uning ishonchliligi va oʻz vaqtida YEBQDK avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimiga kiritilishi uchun javobgar boʻladi;

kadastr axborotlarining xilma xilligi va sifatiga talabni muntazam oʻrganadi, kadastrni yuritish texnologiyasi takomillashtirilishini taʼminlaydi;

kadastr axborotlari DKYATga tezkor berilishini amalga oshiradi;

YEBQDK yuritish ishlarini metodik taʼminlashni aksiyadorlik jamiyatlarining YEBQDK boʻlimlari bilan birgalikda amalga oshiradi”;

21 va 22-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Energetika vazirligi:

umuman tarmoq boʻyicha YEBQDKni yuritish boʻyicha Energetika vazirligining tarkibiy boʻlinmalari ishini muvofiqlashtiradi;

har yili belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga ularni DKYATga kiritish uchun yetkazib berish quvurlari obyektlarining holati va ulardan foydalanish toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.

22. Energetika vazirligi tizimidan tashqarida mavjud boʻlgan yetkazib berish quvurlari obyektlarining egalari (foydalanuvchilar) Energetika vazirligining kadastr yuritish yuklatilgan tizim tashkilotlariga kadastr obyektlarining geografik joylashuvi, huquqiy maqomi, miqdor tavsiflari va baholanishi, shuningdek, ular holatining joriy oʻzgarishlari toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etishi shart”;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Yetkazib berish quvurlari obyektlarining barcha turlari birlamchi roʻyxatga olinishi kerak. Bunda asosiy koʻrsatkichlar qayd etiladi. Asosiy koʻrsatkichlarning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishuv boʻyicha Energetika vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan tegishli normativ-huquqiy hujjatlar bilan belgilanadi. Roʻyxat natijalari boʻyicha har bir obyektga pasport tuziladi”;

27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Yetkazib berish quvurlari obyektlarining miqdor va sifat tavsiflari hisobga qoʻyilishi ularning iqtisodiy, texnologik va ekologik belgilar boʻyicha tasniflanishini oʻz ichiga oladi, ularning tarkibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan yetkazib berish quvurlari davlat kadastrini yuritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar bilan belgilanadi.

Yetkazib berish quvurlari obyektlarining miqdor va sifat tavsiflarini hisobga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishuv boʻyicha Energetika vazirligi tomonidan texnik parametrlar va kadastr axborotini taqdim etish formatlari ishlab chiqiladi.

Hujjatlar bilan rasmiylashtirilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan hisobga olish axboroti korxonaning kadastr daftariga yoziladi va YEBQDK avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimiga kiritiladi”;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Yetkazib berish quvurlari obyektlari toʻgʻrisidagi kadastr axborotlarining ishonchliligi uchun neft-gaz-transport korxonalarining mansabdor shaxslari va Energetika vazirligi tizimidagi YEBQDKni yuritish yuklangan tizim tashkiloti javob beradi”;

Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yetkazib berish quvurlari davlat kadastrini yuritish

v) 4-ilovada :

2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. AODK — bu aloqa obyektlari, ularning geografik joylashuvi, huquqiy maqomi, muhofaza zonalari, miqdor va sifat tavsiflari hamda iqtisodiy bahosi toʻgʻrisidagi yangilab boriladigan ishonchli maʼlumotlar tizimidir.

3. AODK DKYATning tarkibiy qismi hisoblanadi va Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududidagi aloqa obyektlarini tabiiy, xoʻjalik obyekti yoki boshqa obyekt muayyan turining geografik joylashuvi, huquqiy maqomi, miqdor, sifat tavsiflari va bahosi toʻgʻrisidagi yangilanib turiladigan maʼlumotlar va hujjatlar tizimidan iborat boʻladi”;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “makon” soʻzi “fazoviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 7 1 va 7 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“7 1 . AODKga tegishli tematik qatlamlarning matematik asosi bazaviy kartografik asosning matematik asosiga muvofiq boʻlishi lozim hamda taqdim etilayotgan maʼlumotlar 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimida (WGS-84) boʻlishi zarur.

7 2 . AODKga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi”;

12-banddagi “qogʻoz va (yoki) elektron manbalarda” soʻzlari “geoaxborot tizimi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . AODKni yuritishga masʼul vazirlik va idora AODK geoaxborot tizimini yaratadi”;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Aloqa obyektlari toʻgʻrisidagi tizimlashtirilgan ochiq tematik qatlamlar DKYATga geoaxborot tizimi orqali integratsiya qilish yoʻli bilan real vaqt rejimida taqdim qilib boriladi.

Maʼlumotlar elektron-raqamli bazalarining texnik parametrlari (klassifikatorlar, shartli belgilar va boshqalar) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishilishi kerak.

Davlat siri hisoblangan davlat kadastrlariga doir axborotdan foydalanish qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqdim qilinadi”;

26-bandning uchinchi xatboshisi “korxonaning kadastr daftariga yoziladi va” soʻzlaridan keyin “AODKning” soʻzi bilan toʻldirilsin;

28-band “va ularning DKYATga” soʻzlaridan keyin “geoaxborot tizimi orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 5-ilovada :

2-band “jugʻrofiy holati, huquqiy maqomi,” soʻzlaridan keyin “muhofaza zonalari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

5-banddagi “Oʻzbekenergo” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi” soʻzlari “Energetika vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “makon” soʻzi “fazoviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 7 1 va 7 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“7 1 . EODKga tegishli tematik qatlamlarning matematik asosi bazaviy kartografik asosning matematik asosiga muvofiq boʻlishi lozim hamda taqdim etilayotgan maʼlumotlar 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimida (WGS-84) boʻlishi zarur.

7 2 . EODKga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi”;

12-banddagi “qogʻoz va (yoki) elektron manbalarda” soʻzlari “geoaxborot tizimi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13 , 14 va 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Energetika obyektlari toʻgʻrisidagi tizimlashtirilgan kadastr axboroti DKYATga geoaxborot tizimi orqali integratsiya qilish yoʻli bilan real vaqt rejimida taqdim qilib boriladi.

14. EODKni yaratish va yuritish ishlarini moliyalashtirish Energetika vazirligi, “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.

15. EODKni yuritish Energetika vazirligining quyidagi tarkibiy boʻlinmalari:

“Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari EODKni yaratish boʻyicha boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

EODKni yuritish boʻyicha ishlarga umumiy rahbarlik qilish Energetika vazirligi tomonidan amalga oshiradi.

EODKni yuritishni metodik taʼminlashni Energetika vazirligi “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari bilan birgalikda amalga oshiradi”;

17 , 18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Energetika vazirligi “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari bilan birgalikda:

energetika obyektlari davlat kadastrining avtomatlashtirilgan axborot tizimi EODK Geografik axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — GAT) joriy etilishini va faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi;

maʼlumotlar bazasi tuzilmasini ishlab chiqadi, uni energetika korxonalariga berishni amalga oshiradi, maʼlumotlar bazasi toʻldirilishining toʻgʻriligini nazorat qiladi;

EOKX kadastr xodimlarini EODK GAT bilan ishlashga oʻqitishni tashkil qiladi;

EOKXga taqdim etilgan kadastr axborotlarini tizimlashtirishni va ularni EODK GATga kiritishni amalga oshiradi;

yangi energetika obyektlari toʻgʻrisidagi hisobga olish va baholash axborotlari toʻplanishini nazorat qiladi;

kadastr axborotlarining DKYATga tezkorlik bilan berilishini amalga oshiradi.

Energetika vazirligi energetika obyektlarining holati va ulardan foydalanilishi toʻgʻrisidagi hisobotni DKYATga geoaxborot tizimi orqali real vaqt rejimida taqdim etadi.

18. “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari:

energetika obyektlarining miqdor va sifat boʻyicha holatidagi joriy oʻzgarishlarni, ularning atrof muhitga taʼsirini, ekologik-iqtisodiy bahosini toʻplaydi va tizimlashtiradi;

energetika obyektlarining kadastr daftarlarini yuritadi, maʼlumotlar bazasini toʻldiradi va ularni tizimlashtirish hamda EODK GATga kiritish uchun Energetika vazirligining tegishli kadastr boʻlinmasiga beradi;

yangi energetika obyektlarini hisobga qoʻyadi, ular toʻgʻrisidagi hisobga olish va baholash axborotlarini toʻplaydi.

19. Energetika vazirligi tizimidan tashqarida faoliyat koʻrsatuvchi energetika obyektlari mulkdorlari (foydalanuvchilar) Energetika vazirligining “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlarining kadastr boʻlinmalariga kadastr obyektlarining geografik joylashuvi, huquqiy maqomi, miqdoriy tavsiflari va bahosi, shuningdek, ularning holatidagi joriy oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi axborotlarni taqdim etishlari shart”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Energetika obyektlarining barcha turlari boshlangʻich roʻyxatga kiritiladi. Bunda asosiy koʻrsatkichlar qayd etiladi, ushbu koʻrsatkichlarning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishgan holda Energetika vazirligining “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlarining tegishli normativ hujjatlari bilan belgilanadi. Roʻyxatga kiritish natijalari boʻyicha har qaysi obyekt uchun pasport tuziladi”;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Energetika obyektlarining miqdor va sifat tavsiflarini hisobga olish ularni iqtisodiy, texnologik va ekologik belgilari boʻyicha klassifikatsiya qilishni oʻz ichiga oladi, ularning tarkibi energetika obyektlari davlat kadastrini yuritish boʻyicha normativ hujjatlarda belgilanadi.

Energetika obyektlarining miqdor va sifat tavsiflarini hisobga olish uchun Energetika vazirligining “Issiqlik elektr stansiyalari”, “Oʻzbekgidroenergo” va “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyatlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishgan holda kadastr axborotlarini taqdim etishning texnik parametrlari va formatlari ishlab chiqiladi.

Hisobga olish axborotlari korxonaning kadastr daftariga yoziladi va EODK GATga kiritiladi”;

Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Energetika obyektlari davlat kadastrini yuritish

4. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 15-noyabrdagi 250-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat shaharsozlik kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-banddagi “jugʻrofiy holati” soʻzlari “geografik joylashuvi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 7-bandning uchinchi xatboshisidagi “makon” soʻzi “fazoviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 8-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“DSHKga tegishli tematik qatlamlarni shakllantirishda vektorli obyektlarning (nuqtali, chiziqli va maydonli) oʻzaro bogʻliqligi va yondoshligi ularning fazoviy joylashuvini inobatga olgan holda tasvirlanadi”;

ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat shaharsozlik kadastrini yuritish geografik axborot tizimining geoportali (keyingi oʻrinlarda — DSHK geoportali) orqali amalga oshiriladi.

DSHK geoportali qatlamlar, fazoviy maʼlumotlar, metamalumotlarni oʻz ichiga oladi.

Davlat shaharsozlik kadastrining elektron manbalardagi axborot bazasi Avtomatlashtirilgan geoaxborot qidiruv tizimi sifatida shakllantiriladi.

DSHK geoportali davlat axborot resursi hisoblanadi”;

16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Qurilish vazirligining DSHK geoportal operatori:

DSHK geoportali joriy etilishini va faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi;

maʼlumotlar bazasi tarkibini ishlab chiqadi, ularni Davlat shaharsozlik kadastrini yurituvchi boʻlinmalarga beradi, maʼlumotlar bazasi toʻgʻri toʻldirilishi yuzasidan nazorat olib boradi;

Davlat shaharsozlik kadastrini yurituvchi boʻlinmalar xodimlarini Davlat shaharsozlik kadastri geoportalida ishlashga oʻqitilishini tashkil etadi;

Davlat shaharsozlik kadastrini yurituvchi boʻlinmalar tomonidan taqdim etilgan kadastr axborotini turkumlashtiradi va ularni DSHK geoportaliga kiritadi;

Davlat shaharsozlik kadastrining yangi obyektlari toʻgʻrisidagi hisobga olish va baholash maʼlumotlari toʻplanishini nazorat qiladi;

Davlat shaharsozlik kadastriga oid kadastr maʼlumotlari DKYATga Milliy geoaxborot tizimiga integratsiya qilish orqali real vaqt rejimida toʻliq taqdim qilinishini taʼminlaydi;

Davlat shaharsozlik kadastrini yaratish va yuritish boʻyicha loyiha hujjatlarini ishlab chiqadi;

Davlat shaharsozlik kadastrini yurituvchi vakolatli boʻlinmalarga DSHK geoportalida qulay imkoniyatlar yaratadi.

17. Davlat shaharsozlik kadastrini yurituvchi vakolatli boʻlinmalar:

Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarining miqdor va sifat holati toʻgʻrisidagi joriy oʻzgarishlarni toʻplaydilar va turkumlashtiradilar;

Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarining kadastr daftarlarini yuritadilar, oʻz vakolatlari doirasida oʻz maʼlumotlar bazasini yuritadilar hamda ularni turkumlashtiradi va DSHK geoportaliga kiritib boradilar;

Davlat shaharsozlik kadastri yangi obyektlarini hisobga qoʻyadilar, ular toʻgʻrisida hisobga olish va baholash maʼlumotlarini toʻplaydilar va DSHK geoportaliga kiritadilar”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarining miqdor va sifat tavsiflari hisobi ularning iqtisodiy, shaharsozlik va ekologik belgilari boʻyicha tasnifini oʻz ichiga oladi, ularning tarkibi Davlat shaharsozlik kadastrini yuritish boʻyicha normativ hujjatlarda belgilanadi.

Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarining miqdor va sifat tavsiflarini hisobga olish uchun Qurilish vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishgan holda kadastr axborotlarini taqdim etishning texnik parametrlari va formatlari ishlab chiqiladi.

Hujjatlar asosida rasmiylashtirilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan hisobga olish axborotlari kadastr daftariga yoziladi va DSHK geoportaliga kiritiladi.

Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarini iqtisodiy baholash soliq solish, xususiylashtirish va boshqa maqsadlar uchun har qaysi obyektning qiymatini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.

Davlat shaharsozlik kadastri obyektlarini iqtisodiy baholash ularning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

22-1-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat shaharsozlik kadastrining Avtomatlashtirilgan geoaxborot tizimini” soʻzlari “DSHK geoportalini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga ilovada :

a) III boʻlimning nomi “Yer uchastkalariga” soʻzlaridan keyin “va koʻp yillik dov-daraxtlarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 3.6-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 3.6 Koʻp yillik dov-daraxtlar Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari va har 1 gektar dov-daraxtlar bilan egallangan yer uchastkasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizi ” ;

v) quyidagi mazmundagi 4.16 va 4.17-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 4.16 Jismoniy shaxslarning koʻp yillik dov-daraxtlari davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 3,0 baravari 4.17 Yuridik shaxslarning koʻp yillik dov-daraxtlari davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 5,0 baravari ” ;

v) izohlar qismida:

2-bandning “b” kichik bandida :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

6. Vazirlar Mahkamasining “Maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini belgilash, yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish hamda yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqotlarni oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-apreldagi 299-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “2018 — 2021-yillar” soʻzlari “2018 — 2023-yillar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 1-ilovada:

2-bandda:

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ butunjahon geodeziya tizimi (WGS-84) — 1984-yilgi koordinatalar butunjahon geodeziya tizimi”;

ikkinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ maʼmuriy-hududiy birliklar — viloyatlar, tumanlar, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi”;

oltinchi va yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ortofotoreja — aerokosmik suratlarni fotogrammetrik usulda aniq geodezik asosga (koordinata va balandlik boʻyicha) bogʻlab tayyorlangan fotoreja;

“ chegara chizigʻining tavsifi — chegara burilish koordinatalari va chegara chizigʻining yoʻnalishiga oid maʼlumotlarni tizimli ravishda yozuvli matn shaklida taʼriflash”;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Qoraqalpogʻiston Respublikasining chegaralari faqat uning roziligi bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesining qarori asosida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi tomonidan oʻzgartirilishi mumkin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasida tumanlarning, Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻysunuvidagi shaharlarning va shaharlarda tumanlarning chegaralarini oʻzgartirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining taklifiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi tomonidan tegishli tumanlar va shaharlar hokimlarining iltimosnomalari asosida amalga oshiriladi”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri chegaralarini belgilash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tayyorgarlik va dala kuzatuv ishlari;

chegaralarni belgilash boʻyicha takliflar tayyorlash;

chegara chizigʻini davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida geoaxborot bazasida (*.gdb, *.mxd formatida) shakllantirish;

chegara chiziqlari aks ettirilgan kartografik materiallar tayyorlash;

chegara chizigʻi burilish nuqtalarining koordinatalar katalogini tayyorlash;

chegara chizigʻi tavsifini tuzish;

chegaralarni kelishish va tasdiqlash”;

17-bandda:

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“chegara chiziqlari aks ettirilgan kartografik va aero yoki kosmik suratlar asosida tayyorlangan ortofotorejalar hamda chegara chizigʻi tavsifi va tegishli masshtabdagi topografik xaritalar (mavjud boʻlgan taqdirda)”;

quyidagi tahrirda yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“maʼmuriy-hududiy chegarani amalda oʻzgartirish (vaqtincha foydalanish) toʻgʻrisidagi hujjatlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri oʻrtasida almashtirilgan yer uchastkalari va yer turlarining maydoni hamda yerdan foydalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar”;

yettinchi xatboshi tegishlicha sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

19-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dala kuzatuv ishlari jarayonida sugʻoriladigan hududlarda 1:10 000 masshtabda, boshqa hududlarda esa 1:25 000 va 1:50 000 masshtabdagi topografik xaritalardan, chegara chizigʻining har ikki tomonidan tegishlicha 500 — 2 500 metr kenglikda chegara chizigʻi tushirilgan holda koʻchirmalar olinadi. Yangilangan topografik xaritalar mavjud boʻlmagan taqdirda aero yoki kosmik suratlar asosida yaratilgan ortofotorejalardan foydalaniladi”;

24-band quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Chegaralarni belgilashda burilish nuqtalari koordinatalari bir-biriga mutanosib shakllantiriladi.

Chegara chizigʻi bino va inshootlar hamda ular joylashgan yer uchastkalarini kesib oʻtmasligi kerak”;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Chegara chiziqlarini belgilash boʻyicha kelishmovchiliklar kelib chiqqan taqdirda, nizoli hududlardagi yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar hamda yer turlari boʻyicha qoʻshimcha materiallar toʻplanadi, toʻplangan materiallar Ishchi organ tomonidan chegaradosh hududlarning komissiyalari (kelishuv asosida) qoʻshma yigʻilishiga koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi”;

27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Kelishilgan chegaralar chizigʻini belgilash maqsadida chegara chizigʻi topografik xaritalar uchun qabul qilingan shartli belgilarga muvofiq, aero yoki kosmik suratlarni davlat koordinatalar tizimiga bogʻlagan holda elektron dastur yordamida sugʻoriladigan hududlarda 1:10 000, boshqa hududlarda 1:25 000 va 1:50 000 masshtabga keltirilgan ortofotorejaga tushiriladi, maʼmuriy-hududiy birliklarning tasdiqlangan chegara chizigʻining tavsifi topografik xaritada yoziladi”;

28-banddagi “1:100 000” raqamlar “1:10 000 — 1:50 000” raqamlari bilan almashtirilsin;

33-band “Chegara” soʻzidan keyin “chizigʻining” soʻzi bilan toʻldirilsin;

34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Chegara chizigʻini tavsiflashda geografik obyektlarning nomlari topografik xaritaga mos ravishda, avtomobil va temir yoʻllar, kanal va zovurlar nomlari Geografik obyektlarning nomlari davlat reyestri va boshqa rasmiy maʼlumotlarga asosan qabul qilinadi”;

35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri chegaralarini belgilash boʻyicha ishlar yakunlanganidan soʻng quyidagi hujjatlar Komissiyaga koʻrib chiqish uchun Ishchi organ tomonidan taqdim etiladi:

chegara chizigʻining xaritasi (foydalanilgan ortofotorejalar ilova qilingan holda);

chegara chizigʻining tavsifi;

chegaralarni belgilash boʻyicha bajarilgan dala kuzatuv ishlarining natijalari yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar va bayonnomalar;

chegaralarni belgilashga oid materiallar asosida tayyorlangan tushuntirish (sharh) xati”;

38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Tuman (shahar) chegaralarini belgilash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tayyorgarlik va dala kuzatuv ishlari;

chegara chiziqlarini belgilash boʻyicha takliflar tayyorlash;

chegara chizigʻini davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida geoaxborot bazasida (*.gdb, *.mxd formatida) shakllantirish;

chegara chiziqlari aks ettirilgan kartografik materiallar tayyorlash;

chegara chizigʻi burilish nuqtalarining koordinatalar katalogini tayyorlash;

chegara chizigʻi tavsifini tuzish;

chegaralarni belgilash va tasdiqlash”;

39-bandning uchinchi va oʻninchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“chegara chiziqlari aks ettirilgan kartografik va aero yoki kosmik materiallar asosida tayyorlangan ortofotorejalar hamda chegara chizigʻi yozuvli matni tavsifi va tegishli masshtabdagi topografik xaritalar (mavjud boʻlgan taqdirda);

mavjud chegaralar oʻzgargan taqdirda, tumanlar oʻrtasida almashtiriladigan yoki beriladigan yer uchastkalarining va yer turlarining maydoni hamda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar toʻgʻrisida maʼlumotlar tayyorlanadi”;

40-bandda:

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dala kuzatuv natijalari asosida chegara chiziqlarini tasdiqlash maqsadida tumanlarning chegara chizigʻi 1:25 000 masshtabdagi, shaharlarning chegara chizigʻi 1:10 000 masshtabdagi topografik xaritalarga tushiriladi. Maʼmuriy chegara tavsifi davlat koordinatalar tizimi asosida topografik elementlarga bogʻlangan holda tuziladi”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yangilangan topografik xaritalar mavjud boʻlmagan taqdirda, tumanlarning chegara chizigʻi aero yoki kosmik suratlar asosida tayyorlangan ortofotorejaga tushiriladi”;

41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Kelishilgan chegara chizigʻini belgilash maqsadida uning aero yoki kosmik suratlarini davlat koordinatalar tizimiga bogʻlagan holda elektron dastur yordamida tuman chegarasi 1:25 000 masshtabdagi, shaharlarda 1:2 000 masshtabga keltirilgan ortofotorejaga tushiriladi, maʼmuriy-hududiy birliklarning tasdiqlangan chegara chizigʻining tavsifi topografik xaritadan yoziladi. Shaharlar boʻyicha topografik xaritalar mavjud boʻlmagan taqdirda, aero yoki kosmik suratlar yordamida tayyorlangan ortofotorejalardan foydalaniladi”;

46-banddan “arxitektura va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48. Shaharchalar, qishloqlar (ovullar) chegaralarini belgilash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

tayyorgarlik va dala kuzatuv ishlari, chegaralarni belgilash boʻyicha takliflar tayyorlash;

chegara chizigʻini davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida geoaxborot bazasida (*.gdb, *.mxd formatida) shakllantirish;

chegara chiziqlari aks ettirilgan kartografik materiallar tayyorlash;

chegara chizigʻi burilish nuqtalarining koordinatalar katalogini tayyorlash;

chegara chizigʻi tavsifini tuzish, chegaralarni kelishish va tasdiqlash”;

50-bandda:

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mavjud chegaralar oʻzgargan taqdirda, shaharcha, qishloq va ovullar oʻrtasida almashtiriladigan yoki beriladigan yer uchastkalarining va yer turlarining maydoni hamda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar toʻgʻrisida maʼlumotlar tayyorlanadi”;

oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

52-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Topografik xaritalar mavjud boʻlmagan taqdirda, aero yoki kosmik suratlar asosida tayyorlangan ortofotorejada aks ettirilishi mumkin”;

53-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chegaralarni belgilash jarayonida har bir shaharcha, qishloq (ovul) boʻyicha chegaralar qoʻshni maʼmuriy-hududiy birliklar ajratib koʻrsatilgan xolda tavsiflanadi. Chegara chizigʻi tavsifida ular boʻyicha chegara belgilanadigan tabiiy va sunʼiy obyektlar nomlari, chegara chizigʻi yoʻnalishi va masofasi keltiriladi, chegara chizigʻining burilish nuqtalari koordinatalari koʻrsatiladi”;

55-banddan “arxitektura va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

56-bandda:

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kartografik (ortofotoreja, raqamli topografik xarita va tasdiqlangan qogʻoz shaklidagi xarita) material va chegara chizigʻi matni tavsifi, chegara burilish nuqtalari koordinatalar katalogi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chegara chizigʻini davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida geoaxborot bazasi (*.gdb, *.mxd formatida)”;

toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

57 va 58-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini belgilash yuzasidan uch nusxada yigʻmajild tayyorlanadi, birinchi (asl) nusxa bajaruvchi tashkilot tomonidan Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondiga doimiy saqlash uchun taqdim qilinadi, ikkinchi nusxasi maʼmuriy-hududiy birliklarning navbatchi xaritasini yuritish uchun Respublika aerogeodeziya markaziga va uchinchi nusxasi foydalanish uchun Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga topshiriladi.

58. Maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini belgilash yuzasidan tayyorlangan elektron raqamli ortofotoreja materiallari Kadastr agentligining Respublika aerogeodeziya markazida davlat yer kadastriga oid axborot tizimini shakllantirish, yuritish va doimiy yangilab borish maqsadida jamlanadi”;

v) 2-ilovada:

2-bandda:

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ koʻp yillik dov-daraxtlar — bogʻlar, tokzorlar, tutzorlar, mevali daraxt koʻchatzorlari, mevazorlar va boshqalar bilan band boʻlgan yerlar”;

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ maʼmuriy-hududiy birliklarning chegara chizigʻining tavsifi — chegara burilish nuqtasining koordinatalari va chegara chizigʻining yoʻnalishiga oid maʼlumotlarni tizimli ravishda yozuvli matn shaklida taʼriflash”;

oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ortofotoreja — aerokosmik suratlarni fotogrametrik usulda aniq geodezik asosga (koordinata va balandlik boʻyicha) bogʻlab tayyorlangan fotoreja”;

6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazishda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning joylashgan yer uchastkasi, chegaralari, yer maydoni, yer uchastkalaridan maqsadli va samarali foydalanishi hamda boshqa tavsiflariga aniqlik kiritiladi.

7. Ish turining maqsadi va yoʻnalishidan kelib chiqib, maʼmuriy-hududiy birliklar chegarasida kadastr hisobini yuritish maqsadida:

qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlar;

aholi punktlarining yerlari;

foydali qazilmalar qazishda geologik qidiruv, qurilish va boshqa ishlarni bajarishda buzilgan yerlar;

sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar;

tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar;

tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar;

oʻrmon fondi yerlari;

suv fondi yerlari va zaxira yerlar xatlovdan oʻtkaziladi”;

9-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

11-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish ishlari tuman (shahar) hokimligi tomonidan muvofiqlashtirib boriladi”;

13-bandda:

ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yer hisobini yuritish materiallari, mavjud elektron raqamli xaritalar;

xoʻjalik yurituvchi subyektlarning mavjudligi, ular foydalanayotgan yer uchastkalari toʻgʻrisida maʼlumotlar”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aero va kosmik suratlar asosida yaratilgan ortofotorejalar va kartografik materiallar”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish ishlari uchun kosmik va aero suratlardan foydalangan holda tayyorlangan raqamli ortofotorejalar asosida deshifrovka ishlari amalga oshiriladi. Bunda kosmik va aero suratlar davlat koordinatalar tizimiga bogʻlab chiqiladi va elektron dastur yordamida: sugʻoriladigan hududlarda 1:10 000, boshqa hududlarda 1:25 000, 1:50 000 masshtablarda, keltirilgan ortofotoreja elektron varianti tayyorlanadi hamda maʼmuriy-hududiy birliklar tasdiqlangan chegara chizigʻi tushiriladi”;

15-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tuman (shahar)ning yangilangan yaxlit elektron raqamli xaritasi davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida (*.gdb, *.mxd formatida) tayyorlanadi”;

16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Tuman (shahar)ning elektron raqamli xaritalari yaratilgandan soʻng yer turlari va maydonlari konturlar kesimida hisoblash qaydnomasi (yangi va oldingi kontur raqamlarini koʻrsatgan holda) ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq hisoblab chiqiladi. Bunda tumanlar (shaharlar) boʻyicha yer resurslari kontur raqamlari takrorlanmaydigan tartib raqami boʻyicha belgilanadi va oʻzgartirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar tomonidan yaxlit kontur ichida xoʻjalik faoliyati uchun ichki ariq, dala yoʻli, qatorlab koʻp yillik dov-daraxtlar yoki vaqtincha dala cheklari barpo qilingan boʻlsa, alohida kontur raqamlari berilishi yoʻl qoʻyilmaydi va kontur yaxlitligi boʻyicha raqam beriladi.

Ushbu yerlarni ekin yeri sifatida qoldirish maqsadida takliflar tayyorlanadi. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari, tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi hamda suv xoʻjaligi boʻlimi birgalikda konturlarni qoʻshish yoki boʻlish boʻyicha asoslangan takliflarni ishlab chiqadi”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Tuman (shahar)ning elektron raqamli xaritalari asosida yer egalari, foydalanuvchilar, ijarachilar, yer uchastkalari mulkdorlarining huquqiy hujjati boʻyicha foydalanayotgan yer uchastkalari chegaralari va yer turlari boʻyicha tushirilishi oʻrganiladi va tahlil qilinadi.

Oʻrganish va tahlil jarayonida yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning yer va maydonlarida noaniqliklar va boshqa holatlar yuzaga kelganda dala kuzatuv ishlari amalga oshiriladi”;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Dala kuzatuv jarayonida elektron raqamli yoki qogʻoz koʻrinishidagi ortofotorejalarda quyidagilar aks ettiriladi:

maʼmuriy hududiy chegaralar;

yer fondi toifalari va yer turlari hamda ularning chegaralari;

yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar, yer uchastkalari mulkdorlarining amalda foydalanayotgan yer uchastkalari chegaralari va yer turlari hamda ularning foydalanishida boʻlmagan yer turlari;

aholi punktlari chegaralarida yer turlari boʻyicha jamoatchilik yerlari, umrbod egalik huquqiga ega boʻlgan dehqon va shaxsiy yordamchi xoʻjaliklarning yer uchastkalari;

joyning yangi topografik elementlari, shuningdek, yangi qurilish obyektlari”;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Oʻtkazilgan xatlov natijalariga koʻra, maʼmuriy-hududiy birlik boʻyicha:

yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar boʻyicha konturlar boʻyicha hisoblash qaydnomasi (yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning STIR yoki JSHSHIR raqamlari, yangi va oldingi kontur raqamlarini hamda yer hisobotiga nisbatan xatlovda yer turlari va toifalarining oʻzgarishlarini aniq koʻrsatgan holda) 3-ilovaga muvofiq;

aniqlangan yer toʻgʻrisidagi qonun buzilishi holatlari boʻyicha maʼlumotlar 4-ilovaga muvofiq tuziladi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning rasmiy hujjatlar va amalda foydalanishida boʻlgan yer maydonlari oʻrtasidagi farqlar, shuningdek, yerlardan boshqa maqsadlarda foydalanish holatlari oʻrganiladi”;

24 — 26-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Har bir maʼmuriy-hududiy birlik boʻyicha yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha quyidagi tarkibda hujjat va materiallar shakllantiriladi:

tushuntirish xati (kelgusida yerdan samarali foydalanishga qaratilgan va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflar);

yer resurslarini konturlar boʻyicha hisoblash qaydnomasi;

yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar boʻyicha konturlar hisoblash qaydnomasi;

qogʻoz shaklda konturlar chegaralari va yer turlari koʻrsatilgan yangilangan qishloq xoʻjaligi xaritasi hamda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning yer uchastkalari chegaralari koʻrsatilgan holda yerlarni xatlovdan oʻtkazish xaritasi (oʻzboshimchalik bilan egallangan yerlar va noqonuniy qurilmalar bilan birga);

elektron shaklda davlat va WGS-84 koordinatalar tizimida (*.gdb, *.mxd formatida) tumanning yaxlit yangilangan qishloq xoʻjaligi xaritasi (yer turlari koʻrsatilgan holda konturlar chegaralari, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning yer uchastkalari chegaralari, oʻzboshimchalik bilan egallangan yerlar va noqonuniy qurilmalar chegaralari alohida qatlamlarda).

25. Tuman (shahar) chegaralarida yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish materiallari umumlashtirilib, tuman (shahar) hokimligi qarori loyihasi ilova qilingan holda tuman (shahar) hokimligiga koʻrib chiqish uchun topshiriladi.

Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan bayonnomalar belgilangan tartibda 10 kun muddatda tuman (shahar) hokimligi tomonidan tasdiqlanadi.

Taqdim etilgan materiallar tuman (shahar) hokimligi tomonidan asoslangan eʼtirozlar bilan qaytarilsa, ijrochi 5 kun muddatda kamchiliklarni bartaraf etib qayta taqdim etadi.

Tuman (shahar) hokimi yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish yakunlari boʻyicha qabul qilingan qarorni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish materiallarini koʻrib chiqadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish yakunlarini ushbu yerlardan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha qaror bilan tasdiqlaydi va qonun buzilishi holatlarini bartaraf etish choralarini koʻradi”;

28-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Davlat kadastrlari palatasi, uning hududiy boshqarmalari, tuman (shahar) filiallari yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish materiallari asosida belgilangan tartibda yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi milliy hisobotga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi, yaratilgan elektron raqamli xaritalar va konturlar qaydnomasidan kelgusida amalda foydalanishni tashkil etadi”;

30-bandda:

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

31 va 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish yuzasidan uch nusxada yigʻmajild tayyorlanadi, birinchi (asl) nusxa bajaruvchi tashkilot tomonidan Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondiga doimiy saqlash uchun taqdim qilinadi, ikkinchi nusxasi navbatchi xaritani yuritish uchun Respublika aerogeodeziya markaziga va uchinchi nusxasi foydalanish uchun Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboriladi.

32. Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish yuzasidan tayyorlangan elektron raqamli ortofotoreja materiallari Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasida davlat yer kadastriga oid axborot tizimini shakllantirish, yuritish va doimiy yangilab borish maqsadida jamlanadi”;

Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer turlari va maydonlarini konturlar boʻyicha hisoblash

Kontur raqami Eski kontur raqami Yagona kontur raqami Yer toifasi Umumiy maydon (ga) Shundan haydaladigan yerlar bogʻlar tokzorlar tutzorlar mevali koʻchatzorlar terakzorlar boʻz yerlar pichanzorlar yaylovlar jami qishloq xoʻjalik yerlari tomorqa yerlar meliorativ holati tiklanadigan yerlar oʻrmonzorlar suv osti yerlari yoʻllar va mol haydab oʻtish joylari koʻchalar,qurilishlar, saroy va maydonlar qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan boshqa yerlar jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, suv bilan taʼminlangani jami shu jumladan, sugʻoriladigan jami shu jumladan, daladagisi jami shu jumladan: jami shundan: jami shundan shartli sugʻoriladigan shundan issiqxonalar jami shundan shartli sugʻoriladigan jami shundan shartli sugʻoriladigan ihota daraxtzorlari butazorlar daryo va soylar koʻllar suv omborlari va suv havzalari kanallar va ariqlar, kollektor va zovurlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 Ish bajaruvchi tashkilot rahbari ________________________________ (imzo) ___________________ F.I.O. Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi _________________ (imzo) ___________________ F.I.O. Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali boshligʻi _______ (imzo) ___________________ F.I.O”;

Nizomga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yerdan foydalanuvchilarning yer turlari va maydonlarini konturlar boʻyicha hisoblash

T/r Yerdan foydalanuvchilar nomi Soliq toʻlovchining identitsfikatsiya raqami Yoʻnalishi Kontur raqami Eski kontur raqami Yagona kontur raqami Yer toifasi Umumiy maydon (ga) shu jumladan: haydaladigan yerlar bogʻlar tokzorlar tutzorlar jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, sugʻoriladigan lalmi jami shundan, shartli sugʻoriladigan shundan, issiqxonalar jami shundan, shartli sugʻoriladigan jami shundan, shartli sugʻoriladigan 1. Fermer hoʻjaliklari 2. Boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari 3. Boshqalar

davomi shu jumladan: mevali koʻchatzorlar terakzorlar boʻz yerlar pichanzorlar yaylovlar jami qishloq xoʻjaligi yerlari tomorqa yerlar meliorativ holati tiklanadigan yerlar oʻrmonzorlar suv osti yerlari yoʻllar va mol haydab oʻtish joylari koʻchalar, qurilishlar, saroy va maydonlar qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan boshqa yerlar sugʻoriladigan lalmi jami shu jumladan, suv bilan taʼminlangan jami shu jumladan, pichanzorlar jami shu jumladan, daladagi jami ihota daraxtzorlari butazorlar jami daryo va soyliklar koʻllar suv omborlari va suv havzalari kanallar va ariqlar, kollektor va zovurlar 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30. 31. 32. 33. 34. 35. 36. 37. 38. 39. 40. 41. 42. 43. 44. 45. 46. 1. Fermer xoʻjaliklari 2. Boshqa qishloq hoʻjaligi tashkilotlari 3. Boshqalar Ish bajaruvchi tashkilot rahbari ____________________________ (imzo) ___________________ F.I.O. Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi ______________ (imzo) ___________________ F.I.O. Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali boshligʻi ____ (imzo) ___________________ F.I.O”;

Nizomga 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xatlov natijalari boʻyicha yerdan foydalanish borasida aniqlangan qonun buzilishlari yuzasidan

T/r Yerdan foydalanuvchilar nomi Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami Kontur raqami Eski kontur raqami Yagona kontur raqami Yer toifasi Yer maydoni (ga) Yer turlari Aniqlangan yer toʻgʻrisidagi qonun buzilishi turlari Foydalanish holati izoh ekin yerlar koʻp yillik daraxtzorlar yaylovlar boshqalar uy-joy qurish qurilishlar qurish koʻp yillik daraxtzorlar ekish oʻzboshimchalik bilan egallab olish yerlarni yaroqsiz holga keltirish boshqa holatlar ekin ekib foydanalmasdan turgan maydon foydalanilmaslik sababi sugʻoriladigan lalmi suv bilan taʼminlanmagan kuchli shoʻrlangan botqoqlashgan shagʻalli boshqalar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 Ish bajaruvchi tashkilot rahbari ______________________________ (imzo) ___________________ F.I.O. Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi _______________ (imzo) ___________________ F.I.O. Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali boshligʻi _____ (imzo) ___________________ F.I.O”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :

a) 1-bandda :

oltinchi xatboshidagi “muvofiq tasdiqlansin” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5a-ilovaga muvofiq;

b) 1-ilovaning 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Kadastr pasportining shakllari Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq turlar boʻyicha belgilanadi”;

v) 3-ilovaning 2-bandi birinchi xatboshisidagi “ortiq” soʻzi “kam boʻlmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovada :

3-bandning oʻninchi xatboshisi “muvofiq” soʻzidan keyin “namunaviy” soʻzi bilan toʻldirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Palata) yer uchastkasi boʻyicha oʻrnatilgan servitutni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va Reyestrdan koʻchirma taqdim etadi”;

6-banddagi “Markaz” soʻzi “Palata” soʻzi bilan almashtirilsin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 80 foizi Palata hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Palataning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,25 foizi — Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 80 foizi Palata hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Palataning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;

15 , 17 va 19-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Markaz” soʻzi tegishli kelishikdagi “Palata” soʻzi bilan almashtirilsin;

Maʼmuriy reglamentga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “Yer uchastkasida servitut oʻrnatish toʻgʻrisida namunaviy kelishuv __________________ sh. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ yil “____” ____________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________ (yer uchastkasi huquq egasining nomi) Yer uchastkasining huquq egasi (keyingi oʻrinlarda — huquq egasi), bir tarafdan, va _____________________________________________________________________ ‎‎_____________________________________________________________________ (servitut oʻrnatilishidan manfaatdor shaxs nomi) servitut oʻrnatilishidan manfaatdor (keyingi oʻrinlarda — manfaatdor shaxs) ikkinchi tarafdan, birgalikda “Taraflar” deb ataluvchilar ushbu kelishuvni quyidagilar haqida tuzdi: 1. Kelishuv predmeti 1.1. Yer uchastkasi huquq egasiga ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (hujjat nomi, berilgan sanasi va raqami) huquqi bilan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan. 1.2. Yer uchastkasining manzili ____________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (yer uchastkasining toʻliq manzili koʻrsatiladi) 1.3. Servitut quyidagi maqsadlarda belgilanadi: _____________________________ ‎_____________________________________________________________________ (servitutning maqsadi koʻrsatiladi) 1.4. Umumiy maydoni ________ kv m.ga teng boʻlgan yer uchastkasining servitut oʻrnatilayotgan qismining umumiy maydoni ___ kv m.ni tashkil etadi. 1.5. Servitut oʻrnatilishi natijasida yerdan foydalanishni cheklash: ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ ‎_____________________________________________________________________ (huquq egasi tomonidan yer uchastkasidan foydalanishda yuzaga keladigan cheklovlar koʻrsatiladi) 1.6. Yer uchastkasi boʻyicha oʻrnatilgan servitut boʻyicha kelishilgan sxemasi ilova qilinadi va ushbu sxema kelishuvning ajralmas qismi hisoblanib, yer uchastkasining chegaralari, servitut chegaralari va qoʻshni yerdan foydalanuvchilarning nomlari koʻrsatiladi. 1.7. Ushbu kelishuv boʻyicha servitut davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab kuchga kiradi. 1.8. Servitut va ushbu kelishuv 20___ yil “__” ________ ga qadar amal qiladi. 1.9. Manfaatdor shaxs tomonidan yer uchastkasining bir qismidan cheklangan tarzda foydalanishi (servitut) uchun yigʻim miqdori: ‎________________________________________________________________________________________________________________________________________ (toʻlov miqdori va uni amalga oshirish muddati, toʻlovni amalga oshirish shartlari yoki toʻlovning mavjud emasligi koʻrsatiladi) 1.10. Yer uchastkasining huquq egasi oʻzgargan taqdirda, servitut berish shartlari, shu jumladan, kelishuv boʻyicha toʻlov miqdori saqlab qolinadi. 2. Taraflarning huquq va majburiyatlari 2.1. Yer uchastkasining huquq egasi quyidagilarga majbur: servitut davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab manfaatdorga ushbu kelishuvning 1.2-bandida koʻrsatilgan yer uchastkasining ushbu kelishuvning 1.4-bandida koʻrsatilgan maydonidan cheklangan tarzda foydalanish huquqini taqdim etish; ushbu kelishuvning 1.5-bandida koʻrsatilgan yer uchastkasidan foydalanishdagi cheklovlarga rioya qilish; manfaatdor shaxsga servitutdan maqsadli foydalanishga toʻsqinlik qilmaslik; yer uchastkasidan foydalanish maqsadini hisobga olgan holda, uni lozim darajadagi holatda saqlash uchun oʻz kuchi bilan va oʻz hisobidan uni yigʻishtirish, qoʻriqlash, taʼmirlash va unga boshqacha tarzda xizmat koʻrsatish; uchinchi shaxslar bilan yer uchastkasiga nisbatan servitut belgilash toʻgʻrisida kelishuv tuziladig?n taqdirda, ushbu masalani manfaatdor shaxs bilan yozma shaklda kelishish 2.2. Yer uchastkasining huquq egasi quyidagilarga haqli: manfaatdor tomonidan servitutdan muntazam ravishda ushbu kelishuvga asosan belgilangan maqsadlarda foydalanilmagan taqdirda, ushbu kelishuvni bekor qilishni talab qilish; servitut tashkil etilgan asoslar bekor qilingan taqdirda, manfaatdor shaxsni bu haqda yozma ravishda xabardor qilish orqali ushbu shartnomani bir tomonlama bekor qilish; oʻz vaqtida toʻlanmagan servitut uchun toʻlovni undirish uchun sudga murojaat qilish; manfaatdor shaxs yer uchastkasidan cheklangan tarzda foydalanganlik (servitut) uchun mazkur kelishuvning 1.9-bandida koʻrsatilgan miqdor va muddatlarda haq toʻlamasa, manfaatdor shaxsni shartnomani bekor qilish haqida ogohlantirish, manfaatdor tomondan rad javobini olganda yoki qonunda yoxud shartnomada belgilangan muddatda, bunday muddat boʻlmaganida esa — oʻttiz kunlik muddatda javob olmaganidan keyin talabni sudga taqdim etish. 2.3. Manfaatdor quyidagilarga majbur: yer uchastkasining huquq egasi bilan birgalikda servitutni koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organda davlat roʻyxatidan oʻtkazish; servitutdan faqat ushbu kelishuvga asosan belgilangan maqsadlarda foydalanish; servitut oʻrnatilgan yer uchastkasidan foydalanishda, ushbu kelishuvning 1.4-bandida koʻrsatilganidan tashqari, huquq egasiga qoʻshimcha cheklovlar yaratmaslik; servitut oʻrnatilishiga asos boʻlgan harakatlarni jamoat ehtiyojlari uchun moʻljallangan boshqa yer uchastkasi orqali amalga oshirish imkoniyati paydo boʻlgan taqdirda, yer uchastkasi huquq egasining birinchi talabiga koʻra servitutdan foydalanishni toʻxtatish; uchinchi shaxslar bilan ushbu yer uchastkasiga nisbatan servitut belgilash toʻgʻrisida kelishuv tuzish masalasini kelishish yuzasidan yer uchastkasining huquq egasidan xabarnoma olingan taqdirda, shunday xabarnoma olingan paytdan boshlab ____________ kun ichida yozma ravishda javob berish. 2.4. Manfaatdor shaxs quyidagi huquqlarga ega: ushbu shartnomaning 1.3-bandida nazarda tutilgan servitut maqsadlaridagi harakatlarni amalga oshirish; servitut oʻrnatilishiga asos boʻlgan harakatlarni jamoat ehtiyojlari uchun moʻljallangan boshqa yer uchastkasi orqali amalga oshirish imkoniyati paydo boʻlgan taqdirda, shartnoma talablarini toʻliq bajargan tartibda, shartnomada bunday talablar keltirilmagan taqdirda, taraflarning oʻzaro kelishuvi asosida servitutdan foydalanishni toʻxtatish. 3. Servitut amal qilishini bekor qilish hollari 3.1. Ushbu kelishuv bilan belgilangan servitutning amal qilishi quyidagi hollarda bekor qilinadi: servitut oʻrnatilishi sababi (maqsadi) tugaganda; manfaatdor shaxs va yer uchastkasining huquq egasi bitta shaxs boʻlib qolganda; manfaatdor shaxs servitutdan voz kechganda, buning uchun servitut bekor qilinishidan ______kun oldin yer uchastkasi huquq egasiga yozma xabarnoma yuborishi zarur; ketma-ket ____________ yil mobaynida servitutdan foydalanilmaganda; manfaatdor shaxs yer uchastkasidan cheklangan foydalanganlik (servitut) uchun haq toʻlashni rad etgan taqdirda; servitut bitimida belgilangan maqsadlardan boshqa maqsadda foydalanish. 4. Fors-major holatlari 4.1. Taraflar bir-birlarini fors-major holatlari yuzaga kelganligi toʻgʻrisida ular yuzaga kelgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida xabardor qilishi kerak. 4.2. Fors-major holatlari yuzaga kelgan taqdirda, ushbu kelishuv boʻyicha majburiyatlarni bajarish muddati shunday holatlar va ularning oqibatlari amalda boʻlgan davrga koʻchiriladi. 5. Yakunlovchi qoidalar 5.1. Ushbu kelishuvga oʻzgartirish va qoʻshimchalar yozma shaklda amalga oshiriladi va shartlashayotgan Taraflarning vakolatli vakillari tomonidan imzolanadi. 5.2. Ushbu kelishuv boʻyicha nizolar Taraflar tomonidan muzokaralar yoʻli bilan hal etiladi, kelishuvga erishishning imkoni boʻlmaganda esa — sud orqali hal etiladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 6. Taraflarning manzillari va bank rekvizitlari ‎ ‎ Yer uchastkasining huquq egasi Manfaatdor shaxs ‎ ‎ _____________________________ _____________________________ ‎ ‎ ‎Manzil: ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎Manzil: ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎STIR (jismoniy shaxs boʻlganda JSHSHIR): ‎_____________________________ ‎STIR (jismoniy shaxs boʻlganda JSHSHIR): ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎Bank hisob raqami: ‎‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎‎Bank hisob raqami: ‎‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎M.Oʻ. ‎M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”;‎ ‎

Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaning 2 va 3-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Soʻrovnomani Palataga yuboradi Soʻrovnoma toʻldirilishi bilan 3-bosqich Palata 1. Servitutni roʻyxatdan oʻtkazadi, tegishli reyestrdan koʻchirmani rasmiylashtiradi va uni vakolatli organga yuboradi. 2. Servitutni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. 1 ish kuni mobaynida ” ;

e) quyidagi mazmundagi 5a — 5v-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 5a-ILOVA

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarning koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish koʻp yillik dov-daraxtlarning turlari, soni va ular egallagan maydon toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritish orqali amalga oshiriladi.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish huquqlarning yuzaga kelishi, boshqa shaxsga oʻtishi, cheklanishi va bekor boʻlishini qamrab oladi.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish ushbu koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin amalga oshiriladi.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqining yuzaga kelishi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-dekabrdagi 1060-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlar asosida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

3. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqlarining qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda bekor qilinishi va cheklanishi davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarning bekor qilinishi uchun quyidagilar asos boʻladi:

xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qarori yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining yer uchastkalarini ularda joylashgan koʻp yillik dov-daraxtlar bilan birga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarori;

koʻp yillik dov-daraxtlarning oldi-sotdi, hadya, ayirboshlash, koʻp yillik dov-daraxtlarning renta toʻlash sharti bilan boshqa shaxsga oʻtishi nazarda tutilgan, notarial tasdiqlangan shartnomalar;

koʻp yillik dov-daraxtlarni yoʻq qilish toʻgʻrisida mulkdorning qarori;

koʻp yillik dov-daraxtlarning tabiiy ofatlar natijasida barham topganligini tasdiqlovchi hujjatlar;

sud qarori yoki davlat ijrochisining qarori yoxud undiruvchi va qarzdor oʻrtasida koʻp yillik dov-daraxtlarni berish toʻgʻrisida davlat ijrochisi tomonidan tasdiqlangan dalolatnoma.

Huquqning bekor boʻlishi koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarning bekor boʻlgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritish yoʻli bilan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqining cheklanishini tasdiqlovchi hujjatlar quyidagilardan iborat:

koʻp yillik dov-daraxtlar xatlab qoʻyilgani toʻgʻrisidagi xabarnoma;

koʻp yillik dov-daraxtlarning boshqa shaxsga oʻtkazilishini taqiqlash toʻgʻrisidagi xabarnoma;

koʻp yillik dov-daraxtlar ipotekasi toʻgʻrisidagi shartnoma.

Huquqlarning cheklanishi koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarning cheklanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritish yoʻli bilan roʻyxatdan oʻtkaziladi.

4. Ijaraga olingan yer uchastkasida yaratilgan koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqi boshqa shaxsga oʻtgan taqdirda, ushbu koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi ham boshqa shaxsga oʻtadi.

5. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari) tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

6. Davlat xizmatlari markazlari va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron tizim yordamida amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi

7. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Yuridik va jismoniy shaxslar yoki ularning vakolatli vakillari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqi yuzaga kelganda, boshqa shaxsga oʻtganda, bekor qilinishida, cheklanganda davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazlari xodimi — ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda mustaqil toʻldiradi. Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, soʻrovnomaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma ilova qilinadi.

Arizada koʻp yillik dov-daraxtlar oʻsadigan yer uchastkasining kadastr raqami koʻrsatiladi hamda koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqni belgilovchi hujjatlar ilova qilinadi.

Davlat xizmatlari markazlari tomonidan ariza beruvchilardan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

10. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

11. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun undiriladigan toʻlov miqdorlari Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga asosan belgilanadi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, belgilangan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat xizmati uchun yigʻimni undirish Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

13. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilguniga qadar uni koʻrsatishdan bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

14. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazlari xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng barcha hujjatlar real vaqt rejimida tegishliligi boʻyicha Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining boshqarmalariga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishliligi boʻyicha Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining boshqarmalariga yuboriladi.

15. Quyidagilar koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi;

hujjatlarni lozim tarzda rasmiylashtirmay taqdim etish;

koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaganligi;

koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganligi;

koʻp yillik dov-daraxtlarning birlamchi kadastr yigʻmajildining (kadastr pasporti) mavjud emasligi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organda ushbu koʻchmas mulk obyektining mansubligi masalasida nizolar borligidan dalolat beruvchi sud hujjatlarining mavjudligi;

vakolatli organ tomonidan koʻchmas mulk obyektiga taqiq yoki xatlov qoʻyilganligi;

roʻyxatdan oʻtkazuvchi tomonidan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻxtatib turilgan hollarda, taqdim etilgan materiallardagi kamchiliklarning uch ish kuni mobaynida bartaraf etilmasligi;

huquqlarning yuzaga kelishini belgilamaydigan hujjatlarning taqdim etilishi;

davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik (bunda davlat xizmatidan foydalanish uchun xabarnomada koʻrsatilgan toʻlov miqdori bir oy mobaynida toʻlanmagan buyurtmalar avtomatik rad etiladi).

Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan roʻyxatdan oʻtkazish maqsadga muvofiq emas degan vaj bilan roʻyxatdan oʻtkazishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan kundan boshlab bir oy mobaynida mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

16. Davlat kadastrlari palatasining boshqarmalari soʻrovnoma tushgandan soʻng ikki ish kuni mobaynida koʻp yillik daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi, koʻp yillik daraxtlarga boʻlgan mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan Reyestrdan koʻchirmani elektron shaklda rasmiylashtiradi va Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.

17. Davlat xizmatlari markazlari Reyestrdan koʻchirma tushgandan soʻng real vaqt rejimida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazlari xodimi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra, unga Reyestrdan koʻchirmani elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Davlat xizmatlari markazlari va Davlat kadastrlari palatasining boshqarmalari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

20. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqiga ega boʻlgan kundan boshlab 1 oy mobaynida 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Arizani Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboradi Soʻrovnoma toʻldirilishi bilan 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasining boshqarmalari 1. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazadi, Reyestrdan koʻchirmani rasmiylashtiradi va uni Davlat xizmatlari markazlariga yuboradi. 2. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. 2 ish kuni mobaynida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan Reyestrdan koʻchirmani ariza beruvchining elektron manziliga joʻnatadi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻzi kelib murojaat qilganda Reyestrdan koʻchirmani ariza beruvchiga beradi. Real vaqt rejimida

Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ (sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (raqami) Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida ‎SOʻROVNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. JSHSHIR: 4. Yashash manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. STIR: 3. Joylashgan joyi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): III. Koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Koʻp yillik dov-daraxtlar oʻsadigan yer uchastkasining kadastr raqami: 2. Yer uchastkasining manzili (indeks, manzil, moʻljal): IV. Soʻrovnomaga ilova: 1. Koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqni belgilovchi hujjatlar ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 5b-ILOVA

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotnoma) berish tartibini belgilaydi.

2. Maʼlumotnoma Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Palata) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi hamda “Davlat sirlarini saqlash toʻgʻrisida”gi qonunlari talablariga rioya qilgan holda taqdim etiladi.

3. Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

bino va inshootlarning joylashgan manzili;

bino va inshootlarning kadastr raqami;

bino va inshootlarning turar joy yoki noturar joyligi;

bino va inshootlarning umumiy maydoni;

bino va inshootlarning umumiy yashash maydoni;

bino va inshootlarning huquq egasi (egalari);

bino va inshootlarga boʻlgan huquqlar turi;

bino va inshootlarga boʻlgan huquqni belgilovchi hujjat nomi, raqami, sanasi;

cheklanish mavjudligi;

bino va inshootlarning kadastr qiymati.

4. Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi maʼlumotnoma olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki davreestr.uz veb-sayti (belgilangan tartibda avtorizatsiya va identifikatsiyadan oʻtish lozim) orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki davreestr.uz veb-sayti orqali murojaat etgan taqdirda esa — ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda mustaqil toʻldiradi.

7. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

8. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat xizmati uchun yigʻim undirilganligini tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

9. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 40 foizi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK shaxsiy hisobvaragʻiga, 40 foizi Palata hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Palataning hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,25 foizi — Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning 40 foizi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK shaxsiy hisobvaragʻiga, 40 foizi Palata hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Palataning hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) davreestr.uz veb-sayti orqali murojaat etilganda mablagʻlarning 40 foizi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK shaxsiy hisobvaragʻiga, 40 foizi Palata hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Palataning hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

10. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.

11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

12. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlariga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazlari tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng soʻrovnoma real vaqt rejimida Palataga elektron shaklda yuboriladi.

YIDXP yoki davreestr.uz veb-sayti orqali murojaat qilinganda esa — soʻrovnoma avtomatik tarzda Palataga yuboriladi.

13. Palata soʻrovnoma tushgan va toʻlov amalga oshirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani rasmiylashtiradi va Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoxud ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP yoki davreestr.uz veb-sayti orqali yuboradi.

14. Davlat xizmatlari markazlari maʼlumotnoma tushgandan soʻng real vaqt rejimida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazlari xodimi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra, unga maʼlumotnomani elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi mumkin.

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma shaxsga doir maʼlumotlar oshkor etilmagan holda taqdim etiladi (koʻchmas mulk mulkdori tomonidan oʻz bino va inshootlarining mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish uchun yoʻllangan soʻrovnomalar bundan mustasno).

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Maʼlumotnoma olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki davreestr.uz veb-sayti orqali murojaat qiladi. 2. Xizmat koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida yigʻim toʻlaydi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 3. davreestr.uz veb-sayti Soʻrovnomani Palataga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilishi bilan 3-bosqich Palata QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani rasmiylashtiradi va uni Davlat xizmatlari markaziga, ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP yoki davreestr.uz veb-sayti orqali yuboradi. Real vaqt rejimida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 3. davreestr.uz veb-sayti 1. Maʼlumotnomani ariza beruvchining elektron manziliga joʻnatadi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 2. Oʻzi kelib murojaat qilganda, maʼlumotnomani ariza beruvchiga beradi. Real vaqt rejimida

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ (sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (raqami) Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi haqida maʼlumotnoma berish boʻyicha ‎SOʻROVNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza beruvchi (yuridik yoki jismoniy shaxs) toʻldirishi lozim boʻlgan maʼlumotlar: 1. Jismoniy shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi, yuridik shaxsning nomi (ishonchnoma egasining F.I.O.) 2. Yuridik shaxslarda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslarda jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Koʻchmas mulkning kadastr raqami 4. Jismoniy shaxsning yashash manzili yoki yuridik shaxsning joylashgan joyi (yuridik manzili) 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisidagi ‎MAʼLUMOTNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ “__” ______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _______ ‎ 20__ “__” ______da tushgan arizaga asosan shuni maʼlum qilamiz: ‎ Koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida maʼlumotlar Koʻchmas mulk obyektining nomi Bino va inshootning turi Kadastr raqami Joylashgan joyi Huquq egasi (egalari) va huquqdagi ulushi Huquq turi Huquq belgilovchi hujjat nomi, raqami, sanasi Davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi Bino va inshootlarning umumiy maydoni (m 2 ) Koʻchmas mulkning kadastr qiymati, (soʻm) Cheklanish mavjudligi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Izoh. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 5b-ilovaga muvofiq yuqoridagi maʼlumotlar taqdim qilinadi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 5v-ILOVA

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Maʼmuriy reglament Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisi (keyingi oʻrinlarda — kadastr muhandisi) — yuridik shaxslar bilan mehnat shartnomasini tuzish orqali yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida faoliyat yurituvchi kadastr muhandisi malaka shahodatnomasiga ega jismoniy shaxs;

malaka imtihoni — kadastr muhandisiga qoʻyilgan talablarga talabgorning mos kelishini tekshirishga yoʻnaltirilgan, malaka imtihoni komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan imtihon;

malaka shahodatnomasi — malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan talabgorning malakasini tasdiqlovchi hujjat;

talabgor — kadastr muhandisi malaka shahodatnomasini olishga talabgor boʻlgan jismoniy shaxs.

3. Kadastr munosabatlari sohasida tayyorlash kurslarida oʻqishni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Palata) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Malaka imtihonini topshirish uchun talabgorlar quyidagi talablarga javob berishi lozim:

geodeziya, bino va inshootlar qurilishi, qurilish ekspertizasi, koʻchmas mulk ekspertizasi, arxitektura, yer tuzish va yer kadastri yoʻnalishlari boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

geodeziya, bino va inshootlar qurilishi, qurilish ekspertizasi, koʻchmas mulk ekspertizasi, arxitektura, yer tuzish va yer kadastri yoʻnalishlari boʻyicha kamida bir yil ish stajiga ega boʻlishi yoki ish stajiga ega boʻlmagan holda kadastr munosabatlari sohasida kasbiy qayta tayyorlash kurslari boʻyicha taʼlim olgan boʻlishi.

5. Kadastr muhandisi Toshkent viloyati va Toshkent shahri hududida faoliyat yuritadi.

Bunda kadastr muhandisi oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun yuridik shaxslar bilan mehnat shartnomasi tuzadi yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida amalga oshiradi.

2-bob. Malaka imtihonini topshirish

6. Malaka imtihonini oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) direktorining buyrugʻi bilan besh kishidan kam boʻlmagan toq sonli tarkibda malaka imtihoni komissiyasi tashkil qilinadi.

Agentlik direktori malaka imtihoni komissiyasi raisi hisoblanadi.

Malaka imtihoni komissiyasi tarkibi Agentlik va Palata masʼul xodimlari hamda Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasining masʼul vakillaridan shakllantiriladi.

7. Malaka imtihoni komissiyasi tarkibi har bir malaka imtihoni uchun alohida tuziladi va doimiy hisoblanmaydi.

Bunda Agentlik malaka imtihoni komissiyasi tarkibini shakllantirish uchun Palata va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasiga yozma murojaat qiladi.

Komissiya ishchi organ vazifasi Palata tomonidan amalga oshiriladi.

8. Malaka imtihoni komissiyasi qarorlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.

Bunda komissiya majlisi komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi. Komissiya majlisini oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, komissiyaning yangi majlisi oʻtkaziladigan sana va vaqti eʼlon qilinadi.

9. Koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malakasini oshirish va ularga malaka shahodatnomasini berish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.

10. Talabgor malaka imtihonini topshirish uchun Davlat xizmatlari markazlari, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani hamda ushbu Reglamentning 4-bandida keltirilgan mutaxassisliklardan biri boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom nusxasi yoki xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasini pdf formatida taqdim etadi.

Talabgor taqdim etgan hujjatlar toʻliq va ulardagi maʼlumotlar toʻgʻri boʻlishi zarur.

Talabgordan mazkur bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Mazkur Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari qolgan zarur boʻlgan hujjat va maʼlumotlarni, xususan, talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjat va mehnat daftarchalarining maʼlumotlari Agentlik tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.

12. Agentlik ariza tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida talabgorga malaka imtihonini topshirishga ruxsat berish yoki rad etish haqida qaror qabul qiladi.

13. Agentlik quyidagi asoslarga koʻra malaka imtihonini topshirishga ruxsat berishni rad etadi:

talabgor mazkur Reglamentning 4-bandi talablariga javob bermaganda;

talabgor taqdim qilgan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilgani aniqlanganda;

davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik (bunda davlat xizmatidan foydalanish uchun xabarnomada koʻrsatilgan toʻlov miqdori bir oy mobaynida toʻlanmagan buyurtmalar avtomatik rad etiladi).

Boshqa asoslarga koʻra malaka imtihonini topshirishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Talabgorning malaka imtihonini topshirishi rad etilgan taqdirda, Agentlik tomonidan tegishli qaror qabul qilinadi va talabgor rad etish sabablari koʻrsatilgan holda, qabul qilingan qaror haqida bir ish kuni ichida talabgor ariza va hujjatlarni Agentlikka taqdim etgan usulda xabardor qilinadi.

15. Malaka imtihonini topshirishga ruxsat berishda rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun talabgorga uch ish kunilik muddat beriladi.

Belgilangan muddatda talabgor tomonidan kamchiliklar bartaraf etilmasa, imtihon topshirishga ruxsat etilmaydi va uning arizasi rad etiladi.

16. Talabgorning malaka imtihonini topshirishiga ruxsat berish haqida qaror qabul qilinganida talabgor malaka imtihonini topshirishga ruxsat berilgan shaxslar roʻyxatiga kiritiladi va roʻyxat malaka imtihoni boshlanishidan oldin malaka imtihoni komissiyasiga topshiriladi.

17. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgor malaka imtihonini oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi haqida imtihon oʻtkaziladigan kundan kamida besh ish kuni oldin mobil telefoni (mavjud boʻlganda), pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali xabardor qilinadi.

Malaka imtihonini oʻtkazish kuni, vaqti va joyi toʻgʻrisida maʼlumot vakolatli organning rasmiy veb-saytida mavjud imtihon sanasidan oʻn besh kun oldin joylashtiriladi.

Malaka imtihonini tashkil etish va oʻtkazish, shu jumladan, imtihon savollarini tuzish va qayta ishlash hamda natijalarini tekshirishni amalga oshirish uchun talabgorlar tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida, YIDXP orqali murojaat etilganda ushbu summaning 90 foizi miqdorida toʻlov amalga oshiriladi.

Toʻlov miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Palataning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Palataning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali murojaat etilganda mablagʻlar toʻliq miqdorda Palataning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Toʻlovlar davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

18. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgorlar roʻyxati hamda malaka imtihonini oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumot uni oʻtkazish haqidagi qaror qabul qilingan kunda Agentlik va Palataning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

19. Malaka imtihoni guruhlar shakllanishiga koʻra, lekin kamida bir oyda bir marotaba oʻtkazilishi lozim.

20. Malaka imtihoni komissiyasining tarkibi, ish reglamenti, shuningdek, test savollari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

21. Malaka imtihonini topshirishda talabgorlar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining biometrik pasporti, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etadi.

22. Talabgor Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining biometrik pasporti, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim qilmaganda yoxud malaka imtihoniga kechikkan taqdirda, imtihonga qoʻyilmaydi va malaka imtihoniga kelmagan hisoblanadi.

23. Malaka imtihoniga kechikkan talabgor navbatdagi malaka imtihonidagi talabgorlar roʻyxatiga kiritiladi va bu haqda mobil telefoni, pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali ikki ish kunidan kechiktirmay xabardor qilinadi.

24. Agarda talabgor tegishli tarzda xabardor qilinganidan keyin ikki marotaba malaka imtihonini topshirish uchun kelmasa, navbatdagi malaka imtihonidagi talabgorlar roʻyxatiga kiritilmaydi. Bunday hollarda talabgor malaka imtihonidan oʻtish uchun qaytadan ariza bilan murojaat qilishi lozim.

25. Malaka imtihoni test sinovi usulida, kompyuter texnikasidan foydalangan holda, talabgorning tanloviga koʻra oʻzbek tilida yoki zaruratga koʻra rus tilida ham oʻtkaziladi.

26. Malaka imtihonining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida imtihon jarayonlari uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi va videotasvir kamida bir yil saqlanadi.

27. Test savollarini tayyorlash jarayonida foydalanilgan mavzular Agentlik va Palata rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Test savollari qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olgan holda yangilab boriladi.

28. Test sinovi sohaga oid 75 ta savoldan iborat boʻladi.

Talabgorga malaka imtihonini topshirish umumiy imtihon vaqti davomiyligi 45 daqiqani tashkil etadi.

29. Test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga jadval, kitob, uyali telefon va shpargalkalar olib kirish, boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish taqiqlanadi.

Ushbu talablarni buzgan talabgorlar test sinovlari oʻtkaziladigan xonadan chiqarib yuboriladi va malaka imtihonidan oʻtmagan hisoblanadi.

30. Malaka imtihoni test sinovi natijalari test sinovi yakuni bilan eʼlon qilinadi.

Malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida malaka imtihoni komissiyasining test sinovi natijalari qayd etilgan bayonnomasi rasmiylashtiriladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.

31. Malaka imtihoni natijalari hamda malaka imtihoni komissiyasining bayonnomasi Palatada saqlanishi lozim.

32. Talabgorning toʻgʻri javoblar boʻyicha yakuniy natijasi 70 foiz va undan yuqori koʻrsatkichni tashkil qilgan boʻlsa, u malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan hisoblanadi.

33. Malaka imtihonidan oʻtmagan talabgorlar uni navbatdagi malaka imtihonida takroran topshirish huquqiga ega, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Talabgor navbatdagi malaka imtihonini qayta topshirishiga qadar taqdim qilingan hujjatlar Palatada saqlanadi.

34. Malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan talabgorlarga malaka shahodatnomasi beriladi.

35. Kadastr muhandislarini Palatada oʻqitish va doimiy tarzda (uch yilda bir marotaba) malakasini oshirib borish lozim.

3-bob. Apellyatsiyani koʻrib chiqish

36. Malaka imtihonidan oʻtmagan talabgor imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda Agentlikka apellyatsiya berish huquqiga ega. Apellyatsiya yozma yoki elektron aloqa vositalari orqali taqdim etiladi.

37. Agentlik bir ish kuni muddatida apellyatsiyani malaka imtihoni komissiyasiga taqdim etadi.

Malaka imtihoni komissiyasi uch ish kunida apellyatsiyani koʻrib chiqadi va Agentlikka qabul qilingan qaror haqida xabar beradi.

Agentlik malaka imtihoni komissiyasining qarori toʻgʻrisida talabgorga bir ish kuni muddatida xabar beradi.

38. Malaka imtihoni komissiyasi tomonidan apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

apellyatsiyani qanoatlantirish va talabgorni malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan deb hisoblash toʻgʻrisida;

malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida.

39. Malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror apellyatsiyada koʻrsatilgan asoslar oʻz tasdigʻini topmagan hollarda qabul qilinadi.

40. Agentlikning qaroridan norozi boʻlgan talabgorlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilishlari mumkin.

4-bob. Malaka shahodatnomasini rasmiylashtirish va berish

41. Malaka shahodatnomasi mazkur Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklda rasmiylashtiriladi va Toshkent shahar va Toshkent viloyatining barcha hududlarida amal qiladi.

42. Malaka shahodatnomasi Agentlik axborot tizimining elektron hujjatlar bazasida shakllantirilib, veb-sayti orqali noyob identifikatsiya raqamini kiritish yoki elektron hujjatda joylashgan QR-kodni skaner qilish yoʻli bilan tekshirish imkoniyati boʻladi.

43. Malaka shahodatnomasi Agentlik tomonidan malaka imtihoni komissiyasining bayonnomasi olinganidan boshlab besh kun ichida rasmiylashtiriladi va talabgor ariza va hujjatlarni Agentlikka taqdim etgan usulda elektron koʻrinishda talabgorga taqdim etiladi.

44. Agar talabgor malaka shahodatnomasini olgan kundan boshlab bir yil mobaynida oʻz faoliyatini amalga oshirmagan boʻlsa, Agentlik mazkur shahodatnomani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga haqli.

5-bob. Malaka shahodatnomasini qayta rasmiylashtirish

45. Kadastr muhandisining familiyasi yoki ismi yoxud otasining ismi oʻzgargan taqdirda, u tegishli oʻzgartirishlarni tasdiqlovchi hujjatlar berilgan sanadan boshlab ikki oy ichida Agentlikka mazkur Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklda ariza bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga tegishli oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi.

46. Malaka shahodatnomasining qayta rasmiylashtirilishi kadastr muhandisi tomonidan ariza berilgan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida amalga oshiriladi.

47. Yangi malaka shahodatnomada qayta rasmiylashtirilayotgan malaka shahodatnomasining raqami qoʻshimcha tarzda qayd qilinadi.

48. Kadastr muhandisi yoʻqotilgan yoki yaroqsiz holga kelgan malaka shahodatnomasi oʻrniga Agentlik axborot tizimining elektron hujjatlar repozitoriysi veb-sayti orqali noyob identifikatsiya raqamini kiritish yoki elektron hujjatda joylashgan QR-kodni skaner qilish yoʻli bilan malaka shahodatnomasini qayta yuklab olishi mumkin.

6-bob. Malaka shahodatnomasi amal qilishini tugatish va uni bekor qilish

49. Kadastr muhandisining tashabbusi bilan malaka shahodatnomasini tugatish va bekor qilish Agentlik tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vakolatli organlar tashabbusi bilan malaka shahodatnomasini tugatish va bekor qilish faqat sud tartibida amalga oshiriladi.

50. Quyidagilar malaka shahodatnomasi amal qilishini tugatish uchun asos boʻladi:

kadastr muhandisining arizasi;

kadastr muhandisi faoliyatini amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarini buzish;

kadastr yigʻmajildi tayyorlashda, uning qavatma-qavat rejalarini tuzishda, texnik rejalarni rasmiylashtirishda, shuningdek, uning texnik hisobga qoʻyish ishlarini amalga oshirishda notoʻgʻri maʼlumot berish;

shaxsni belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomalaga layoqati cheklangan deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi sud qarori.

51. Malaka shahodatnomasining amal qilishi uni tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sanadan boshlab tugatiladi.

52. Malaka shahodatnomasi quyidagi hollarda bekor qilinadi:

Agentlikning malaka shahodatnomasini berish toʻgʻrisidagi qarori noqonuniy ekanligi aniqlanganda;

malaka shahodatnomasi soxta hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.

53. Malaka shahodatnomasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror ushbu qaror qonuniy kuchga kirgan sanadan boshlab amal qiladi.

54. Qonunchilik hujjatlari talablarini buzgani uchun malaka shahodatnomasining amal qilishi tugatilgan kadastr muhandisiga, u tugatilgan sanadan boshlab quyidagi muddatlar mobaynida takroran malaka shahodatnomasi berilmaydi:

koʻchmas mulk obyektlarida xatlov ishlarini olib borib kadastr yigʻmajildini shakllantirishda texnik xatoliklarga yoʻl qoʻyganda olti oy mobaynida;

koʻchmas mulk obyektiga tegishli huquq belgilovchi hujjatlarga amal qilmagan xolda kadastr yigʻmajildini shakllantirishda bir yil mobaynida.

55. Malaka shahodatnomasi amal qilishini tugatish yoki malaka shahodatnomasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

56. Malaka shahodatnomasi amal qilishini tugatish yoki malaka shahodatnomasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kunning oʻzida tegishli kadastr muhandisi va kadastr muhandisi bilan mehnat shartnomasi tuzgan yuridik shaxsga uning nusxasi yuboriladi.

57. Malaka shahodatnomasini bekor qilish yoki uning amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi qaror ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

7-bob. Kadastr muhandislari reyestri

58. Agentlik tomonidan kadastr muhandislari reyestri yuritiladi va unda kadastr muhandislarining quyidagi maʼlumotlari qayd etiladi:

kadastr muhandisining familiyasi, ismi, otasining ismi;

jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

malaka shahodatnomasining raqami, berilgan sana;

malaka shahodatnomasi olingan sana;

malaka imtihonida qayd etilgan natija;

malaka shahodatnomasini bekor qilish yoki amal qilishini tugatish, qayta rasmiylashtirish haqidagi maʼlumotlar.

59. Kadastr muhandislari reyestri elektron shaklda yuritiladi.

60. Kadastr muhandislari reyestriga kiritilgan maʼlumotlardan ochiq foydalanilishi mumkin.

Kadastr muhandislari reyestri Agentlikning rasmiy veb-saytida aks ettiriladi.

61. Kadastr muhandisi tomonidan kadastr yigʻmajildi tayyorlash boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovlar Mazkur reglamentga 4 ilovaga muvofiq minimal stavkalar asosida amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

62. Mazkur Reglamentni bajarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

63. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malakasini oshirish va unga malaka shahodatnomasini berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Davlat xizmatlari markazlari, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali arizani hamda mazkur Reglamentning 3‑bandida keltirilgan mutaxassisliklardan biri boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom nusxasi yoki xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasini pdf formatida taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnomani tegishlicha Agentlikka yuboradi 1. Soʻrovnoma toʻldirilishi bilan 2. YIDXP 2. Avtomatik tarzda 3. Agentlikning rasmiy veb-sayti 3. Avtomatik tarzda 3-bosqich Agentlik Talabgorga malaka imtihonini topshirishga ruxsat berish yoki rad etish haqida qaror qabul qiladi, natijasi boʻyicha talabgorni xabardor qiladi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Talabgor 1. Malaka imtihonini topshirishga ruxsat berilganda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravariga teng miqdorda toʻlov amalga oshiradi; Uch ish kuni ichida 2. Malaka imtihonini topshirish rad etilgan taqdirda, koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Agentlik 1. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgor malaka imtihonini oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi haqida mobil telefoni (mavjud boʻlganda), pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali xabardor qiladi. Imtihon oʻtkaziladigan kundan kamida besh ish kuni oldin 2. Malaka imtihonini topshirishga ruxsat berilgan shaxslar roʻyxati Komissiyaga taqdim etadi. Malaka imtihoni boshlanishidan bir kun oldin 3. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgorlar roʻyxati hamda malaka imtihonini oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumot Agentlik va Palataning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi. 3. Koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda malaka imtihonini topshirishga ruxsat etilmaydi. Malaka imtihonini oʻtkazish haqidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki kun ichida 6-bosqich Talabgor Belgilangan vaqtda kelib malaka imtihonini topshiradi 45 daqiqa 7-bosqich Agentlik 1. Malaka imtihonini oʻtkazadi. Belgilangan muddatda 2. Test sinovi natijalari boʻyicha bayonnomani rasmiylashtiradi va eʼlon qiladi. Uch ish kunida 3. Malaka shahodatnomasini rasmiylashtiradi va Davlat xizmatlari markazlariga yuboradi yoki YIDXP, elektron pochta orqali talabgorga taqdim etadi. Ikki ish kunida 8-bosqich Davlat xizmatlari markazi Malaka shahodatnomasi tushgandan soʻng ularni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Real vaqt rejimida

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi ‎Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Menga koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisi malaka shahodatnomasini olish uchun malaka imtihonini topshirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. ‎Shu bilan birga, oʻzim toʻgʻrimda quyidagi axborotlarni maʼlum qilaman: ‎ 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. (JSHSHIR): 4. Tugʻilgan yili, oyi, sanasi: 5. Yashash manzili: 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili: 8. Mehnat faoliyatini olib borgan joy (tashkilot nomi): 9. Lavozimi: 10. Ishga kirgan sana: 11. Ishdan boʻshagan sana: 12. Oʻqigan taʼlim muassasasi: 13. Mutaxassisligi: 14. Oʻqishga kirgan yil: 15. Oʻqishni bitirgan yil: Shaxsiy maʼlumotlarimdan kadastr muhandisi malaka shahodatnomasi va uni rasmiylashtirish bilan bogʻliq jarayonlarda foydalanilishiga roziman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Shaxsiy imzo __________________ 20___ yil “____” _______________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasining ‎Davlat gerbi tasviri ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi ‎Kadastr agentligi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ KADASTR MUHANDISINING MALAKA ‎SHAHODATNOMASI ______-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “___” ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisi malaka shahodatnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan ‎‎________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________ga (kadastr muhandisi malaka shahodatnomasini olgan shaxsning F.I.O.) ‎ malaka imtihon komissiyasining 20__ yil “__”_______dagi qaroriga asosan kadastr muhandisi malaka shahodatnomasi berildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ (vakolatli shaxsning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida koʻchmas mulk boʻyicha kadastr muhandisining malaka shahodatnomasini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Toshkent viloyati va Toshkent shahrida kadastr muhandislari tomonidan koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildi tayyorlash boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar narxining minimal stavkalari

T/r Xizmatlar nomi Ishlarning minimal narxi I. Koʻchmas mulk obyektlarining noturar bino va inshootlarga oid qismiga kadastr yigʻmajildini tayyorlash 1.1. Umumiy maydoni 100 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 1.2. Umumiy maydoni 100 kvadrat metrdan 1 000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi 1.3. Umumiy maydoni 1 000 kvadrat metrdan 5 000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 17,25 baravari 1.4. Umumiy maydoni 5 000 kvadrat metrdan 15 000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 34,5 baravari 1.5. Umumiy maydoni 15 000 kvadrat metrdan 50 000 kvadrat metrgacha boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 57,5 baravari 1.6. Umumiy maydoni 50 000 kvadrat metrdan ortiq boʻlgan koʻchmas mulk Bazaviy hisoblash miqdorining 80,5 baravari II. Koʻchmas mulk obyektlarining turar joy fondiga oid qismiga kadastr yigʻmajildini tayyorlash 2.1. Koʻp kvartirali uydagi kvartira Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi 2.2. Yakka tartibdagi turar joy Obyektning 1 kvadrat metr maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,15 foizi

9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektiga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 33-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yakka tartibdagi uy-joyda hamda jamoa bogʻdorchiligi va uzumchiligini yuritish (dala hovli) uchun berilgan yer uchastkalarida oʻstirilgan koʻp yillik daraxtlarga kadastr yigʻmajildi tayyorlanmaydi”;

b) 52-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“koʻp kvartirali uyning kadastr pasporti — ushbu Nizomga 9a-ilovaga muvofiq”;

v) quyidagi mazmundagi 9a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9a-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Davlat kadastrlari palatasi filiali nomi yoki kadastr ‎muhandisining familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ KOʻP KVARTIRALI UYNING KADASTR PASPORTI ‎(kadastr yigʻmajildidan koʻchirma) Kadastr yigʻmajildi shakllantirilgan sana Kadastr pasporti berilgan Sana Raqami I. Manzil haqida maʼlumotlar Kadastr raqami Joylashgan joyi II. Umumiy maʼlumotlar Yer uchastkasining maydoni, m 2 hujjatdagi amaldagi Binoning qavatlari soni Qurilgan yili Umumiy qurilish osti maydoni, m 2 Tutash yer uchastkasi maydoni, m 2 Umumiy foydali, m 2 ‎ Koʻp kvartirali uyning turi Kvartira va joylar soni Shundan:‏ 1 xonali 2 xonali 4 xonali 5 xonali 6 va undan koʻp xonalilar turar joy noturar joy III. Obyekt tavsifi Jami xonalar soni Yashash xonalari soni Kadastr qiymati, soʻm Baholash sanasi Konstruktiv qismlarining tavsifi Poydevor Yuk koʻtarib turuvchi qismlar Tom qoplamasi IV. Umumiy mol-mulk Yertoʻlalar maydoni Kirish yoʻlaklari (podyezdlar) soni Cherdaklar maydoni Liftlar soni Boshqa umumiy mol-mulklar _______________________ ‎ ‎ ‎ ____________________________ ‎ (ijrochi lavozimi) ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ Obyekt boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlarni davreestr.uz veb-sayti orqali olish imkoniyati mavjud. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Davlat kadastrlari palatasi filiali nomi yoki kadastr muhandisining familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎Koʻp kvartirali uyning kadastr pasportiga ‎ILOVA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ YER UCHASTKASINING KADASTR REJASI __________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) Kadastr raqami: _________________________ ‎Yer uchastkasining amaldagi maydoni ________ (ga) ‎ ‎ ‎Masshtab 1:_______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ijrochi: _________________________________________________________________ ‎Buyurtmachi: ______________________________________________________________ Chegaradoshlar: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ YER UCHASTKASI CHEGARALARINING BURILISH NUQTALARI KOORDINATLARI KATALOGI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili: _________________________________________ ‎Kadastr raqami: ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Nuqtalar tartib raqami Geomaʼlumotlar Uzunligi (m) X Y 1 2 3 4 ... ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Yer uchastkasining umumiy yer maydoni S = ___ m 2 = ____ ga Yer uchastkasining perimetri P = __ metr ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida geodeziya va kartografiya sohasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyundagi 395-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshi “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

b) 1-ilovada :

Nizomning nomi “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-band “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-bandning uchinchi xatboshisi “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

3-bandning birinchi , ikkinchi va toʻqqizinchi xatboshilari “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat kadastrlarini yaratish va yuritish”;

oʻn sakkizinchi xatboshi oʻn toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

8-band “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

Nizomga 1-ilovada :

sxema nomi “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

sxemaning 1 va 6-bosqichlari “Chora-tadbirlar” ustuni “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

Nizomga 2-ilovada sxema nomi “umumdavlat” soʻzidan keyin “hamda maxsus (tarmoqqa oid)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qarorida :

a) 1-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini ularga soddalashtirilgan tartibda doimiy foydalanishga ajratish tartibi;

koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yer uchastkalarini doimiy foydalanishga ajratish tartibi va xususiyatlari”;

beshinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 1-ilovada :

1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Reglament:

yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish;

davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga amalda foydalanib kelinayotgan yer uchastkalarini soddalashtirilgan tartibda doimiy foydalanishga ajratish;

koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yer uchastkalarini koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga doimiy foydalanishga ajratish tartibini belgilaydi.

Davlat va jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.

Ushbu Reglamentga muvofiq davlat va jamoat ehtiyojlari hisoblangan vazifalar ushbu bandning beshinchi xatboshisida nazarda tutilmagan yuridik shaxslar yoki jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi belgilangan hollarda yer uchastkasi faoliyat sohasidan kelib chiqib, tegishli davlat organi, muassasasi va korxonasiga, bunday tashkilotni aniqlash mumkin boʻlmagan hollarda esa — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi va keyinchalik ular tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarga ijaraga beriladi.

Koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi, agar koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga boshqa huquq bilan tegishli boʻlmasa, ularga umumiy foydalanish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi. Ushbu qoida yangi koʻp kvartirali uy quriladigan yer uchastkasining maydonini qasddan kamaytirib koʻrsatish uchun asos sifatida talqin qilinishi mumkin emas.

2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidagi yer uchastkalari davlat va jamoat ehtiyojlari uchun ajratilmaydi.

Agar ajratilishi rejalashtirilayotgan yer uchastkasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlar toifasiga kirsa, avval ushbu yerlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksida belgilangan tartibda boshqa yer toifasiga oʻtkazish masalasi hal etiladi”;

quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, koʻp kvartirali uylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan, biroq yer ajratish haqida qaror qabul qilinmagan yer uchastkasini (keyingi oʻrinlarda — foydalanishdagi yer uchastkalari) ajratishdan oldin uni davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish talab etilmaydi.

Agar yer uchastkasining amaldagi foydalanish maqsadini oʻzgartirish uchun qonunchilikda belgilangan aniq asoslar mavjud boʻlmasa, foydalanishdagi yer uchastkasini ajratish materiallarini vakolatli tashkilotlar tomonidan kelishishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi, agar u koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga boshqacha tarzda tegishli boʻlmasa, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan ushbu mulkdorlarga doimiy foydalanish huquqi asosida umumiy foydalanishga beriladi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarori bilan belgilangan buyurtmachi yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Bunda buyurtmaga loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi ilova qilinadi”;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi besh ish kuni mobaynida:

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida buyurtmada belgilangan yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini, yer uchastkasining toifasini aniqlaydi;

yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan va (yoki) qishloq (oʻrmon) xoʻjaligi maqsadlariga moʻljallangan yerlar toifasiga kirgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer uchastkasi boʻyicha buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasi ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi”;

14-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi”;

23-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

31-bandning birinchi xatboshisi “qarori asosida” soʻzlaridan keyin “yer uchastkasiga boʻlgan huquq belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 5 1 va 5 2 -boblar bilan toʻldirilsin:

“5 1 -bob. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish tartibi

32 1 . Foydalanishdagi yer uchastkalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga (keyingi oʻrinlarda — davlat tashkilotlari) doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.

32 2 . Davlat tashkilotlari foydalanishdagi yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi.

32 3 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari buyurtma tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida uni tegishli qurilish bosh boshqarmasi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.

32 4 . Yer uchastkasini ajratish boʻyicha materiallarni tayyorlash ishlari yer uchastkasi ajratilayotgan davlat tashkilotlari hamda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan shartnoma asosida bajariladi.

32 5 . Yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan ushbu Nizomning 12-bandiga muvofiq haq undiriladi.

32 6 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi buyurtma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida quyidagilarni oʻrganadi:

buyurtmada belgilangan davlat tashkilotlarining foydalanishidagi yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlar jismoniy hamda boshqa yuridik shaxslar nomiga koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi;

yer uchastkalari boʻyicha topografik rejaning mavjudligi.

Davlat tashkilotlarining foydalanishdagi yer uchastkasi hamda undagi bino va inshootlar jismoniy va boshqa yuridik shaxslar nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboriladi.

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi yer uchastkasining topografik xaritasi mavjud boʻlmagan yoki topografik xaritasi amalda foydalanib kelinayotgan yer uchastkasining maydoni va chegaralariga mos boʻlmaganda taqdirda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida belgilangan muddatlarda davlat tashkilotlari bilan tuziladigan shartnoma asosida yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi.

32 7 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi davlat tashkilotlari bilan shartnoma tuzilgandan keyin Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida belgilangan muddatlarda elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va hujjatlar yigʻmajildi tayyorlangan kunning oʻzida uni “YERELEKTRON” AAT orqali yer uchastkasining chegaralarini kelishish uchun qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi.

32 8 . Hujjatlar yigʻmajildiga quyidagilar ilova qilinadi:

yer uchastkasi, jumladan, ularning maydoni (gektarda), yer uchastkasining yer fondi toifasi, mavjud majburiyatlar, qaysi maqsadga moʻljallanayotganligi haqida qisqacha maʼlumot;

chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;

yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan birgalikdagi fotosurati;

yer uchastkasining chegaralarini aniqlash va kelishish dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma).

Bunda Davlat kadastrlari palatasi joyiga chiqqan holda yer uchastkalarining chegaralarini aniqlaydi va natijasi boʻyicha dalolatnoma loyihasini tayyorlagan holda davlat tashkilotlari vakili hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishadi.

32 9 . Qurilish bosh boshqarmasi soʻrov tushgan kundan boshlab besh ish kun ichida “Yerelektron” AAT orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda materiallarni kelishadi yoki kelishishni rad etadi.

Kelishuv hech qanday eʼtiroz va shartlarsiz amalga oshiriladi.

Kelishuv rad etilganda sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur yer uchastkalari aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi aks ettiriladi.

32 10 . Qurilish bosh boshqarmasi ijobiy kelishuvidan keyin hujjatlar yigʻmajildi “YERELEKTRON” AAT orqali elektron shaklda bir ish kuni mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi.

32 11 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari uch ish kun mobaynida hujjatlar yigʻmajildini mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan tartibga asosan vakolatli organlar bilan kelishadi.

32 12 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qurilish bosh boshqarmasi va vakolatli organlar bilan kelishilgan hujjatlar yigʻmajildini olgandan keyin ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasini davlat tashkilotlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi.

Huquqiy ekspertiza yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining ijobiy xulosasi mavjudligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish haqida qaror qabul qilishning majburiy sharti hisoblanadi.

Yer uchastkasini ajratish haqidagi qarorda quyidagi masalalar aks ettirilgan boʻlishi kerak:

ajratilayotgan yer uchastkasining umumiy maydoni, yer turlari (mavjud boʻlgan taqdirda), yer egalari, mulkdorlari;

suv muhofazasi, ekologik, yongʻinga qarshi, sanitariya shartlari va talablari (zarurat boʻlganda).

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yer uchastkasini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqidagi qaroriga “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali avtomatik ravishda shakllantiriladigan va qarorning ajralmas qismi hisoblanadigan elektron xarita ilova qilinadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz qarorini bir ish kuni mobaynida davlat tashkilotlari, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.

Davlat tashkilotlarining murojaatiga muvofiq Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.

5 2 -bob. Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish tartibi

32 13 . Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan, biroq yer ajratish haqida qaror qabul qilinmagan yer uchastkalari (keyingi oʻrinlarda — foydalanishdagi yer uchastkalari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga (keyingi oʻrinlarda — mulkdorlar) doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.

32 14 . Foydalanishdagi yer uchastkalari mulkdorlari yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi.

32 15 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari buyurtma tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida buyurtmani tegishli hududiy qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi.

32 16 . Qurilish bosh boshqarmasi buyurtma tushgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida foydalanishdagi yer uchastkasining topografik xaritasini tayyorlash uchun “YERELEKTRON” AAT orqali “OʻzGASHKLITI” MCHJga yuboradi.

32 17 . “OʻzGASHKLITI” DUK mulkdorlar yoki uy-joy mulkdorlarining shirkati, boshqaruvchi tashkilot va boshqaruvchi, bevosita boshqaruvchi (keyingi oʻrinlarda — boshqaruvchilar) bilan shartnoma tuzilgandan keyin oʻn ish kuni mobaynida elektron shaklda foydalanishdagi yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi va “YERELEKTRON” AAT orqali materiallarni qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi.

Bunda qurilish bosh boshqarmasi tomonidan foydalanishdagi yer uchastkalarining topografik xaritasini tayyorlash uchun qonunchilikda belgilangan tartibda loyiha-qidiruv sohasida faoliyat yuritadigan tadbirkorlik subyektlari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.

32 18 . Qurilish bosh boshqarmasi besh ish kunida joyiga chiqqan holda tayyorlangan topografik xaritada foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini aniqlaydi va natijasi boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda yer uchastkasi chegaralarini aniqlash va kelishish dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) loyihasini tayyorlagan holda mulkdorlar hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishiladi.

32 19 . Dalolatnoma mulkdorlar tomonidan imzolanadi.

Yer uchastkalari chegaralarini aniqlashda yer uchastkasining chegaralari chegaradosh yer uchastkalariga boʻlgan huquq egasi (egalari) bilan kelishilmagan taqdirda, nizo sud tartibida hal etiladi.

32 20 . Dalolatnomaga quyidagilar ilova qilinadi:

foydalanishdagi yer uchastkasining maydoni (gektarda) haqida maʼlumot;

koordinatali nuqtalari bilan yer uchastkasining chegaralari va manzillarini (aholi punkti va koʻchalar, koʻcha boʻlmaganda esa mavjud obyektdan metr hisobidagi masofa koʻrsatiladi) hamda yer osti va yer usti muhandislik tarmoqlari M 1:500 dan M 1:1000 gacha kattalikda koʻrsatilgan holda joylashtirish rejasi;

chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;

yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan birgalikdagi fotosurati (15x20 sm).

32 21 . Qurilish bosh boshqarmasi tomonidan foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish materiallari “YERELEKTRON” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi.

32 22 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish uchun materiallar tushgan kundan boshlab ikki ish kunida:

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida foydalanishdagi yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi hamda ushbu yer uchastkasi boʻsh boʻlgan taqdirda, uni elektron raqamli imzo bilan kelishib beradi;

yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, qurilish bosh boshqarmasiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi.

32 23 . Qurilish bosh boshqarmasi foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan kelishilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida yer uchastkasining topografik xaritasida belgilangan chegaralari (koordinatali nuqtalari bilan) va dalolatnomani “YERELEKTRON” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboradi.

32 24 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yer uchastkasining topografik xaritasida belgilangan chegaralari va dalolatnomalari olingan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasining mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi.

Huquqiy ekspertiza yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining ijobiy xulosasi mavjudligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish haqida qaror qabul qilinishining majburiy sharti hisoblanadi.

32 25 . Yer uchastkasini ajratish haqidagi qarorda quyidagi masalalar aks ettirilgan boʻlishi kerak:

ajratilayotgan yer uchastkasining umumiy maydoni, yer turlari (mavjud boʻlgan taqdirda), mulkdorlari.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yer uchastkasini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqidagi qaroriga uning ajralmas qismi hisoblanadigan elektron xaritasi ilova qilinadi.

32 26 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz qarorlarini bir ish kuni mobaynida mulkdorlar hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.

32 27 . Mulkdorlar yoki boshqaruvchilarning murojaatiga muvofiq Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan belgilangan tartibda mulkdorlar nomiga yer uchastkasiga kadastr pasporti rasmiylashtiriladi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi”;

Maʼmuriy reglamentga ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish

I. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga davlat va jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarini doimiy foydalanish uchun ajratish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarori bilan belgilangan buyurtmachi Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Bunda buyurtmaga loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi ilova qilinadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun tegishli Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi Buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi. 5 ish kuni mobaynida Yer uchastkasini ajratish haqida elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va uni “YERELEKTRO N ” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 20 ish kuni mobaynida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hujjatlar yigʻmajildini oʻrganadi va Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalaridan davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun buyurtmachiga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida Buyurtmachi Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalariga davlat ekologik ekspertizasini oʻtkazish uchun murojaat qiladi. 1 ish kuni mobaynida Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalari Davlat ekologik ekspertizasini oʻtkazadi va buyurtmachiga davlat ekologik ekspertizasi xulosasini taqdim etadi. 20 ish kuni mobaynida Buyurtmachi Davlat ekologik ekspertizasi xulosasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hujjatlar yigʻmajildini oʻrganadi va uni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasiga xulosa olish uchun yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi Shaharsozlik hujjati mavjud boʻlgan taqdirda, hujjatlar yigʻmajildini koʻrib chiqadi, ajratiladigan yer uchastkasi boʻyicha xulosa tayyorlaydi va tegishlicha uni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida Shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan taqdirda, oʻz xulosasini ilova qilgan holda hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashiga kelishish uchun yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi Hujjatlar yigʻmajildi materiallarini koʻrib chiqadi, ularni kelishadi. 5 ish kuni mobaynida Kelishilgan materiallarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi Oʻz xulosasini va Kengash tomonidan kelishilgan materiallarni “YERELEKTRO N ” AAT orqali elektron shaklda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 9-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasi ajratish haqidagi hujjatlar yigʻmajildini mazkur xulosa (kengash bilan kelishuv)ni ilova qilgan holda vakolatli tashkilotlarga xulosalar olish va kelishish uchun yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 10-bosqich Vakolatli tashkilotlar Kelishishni amalga oshiradi va tegishli xulosani beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida 11-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasini ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kuni mobaynida Hujjatlar yigʻmajildini, vakolatli tashkilotlar xulosalari va kelishuvi boʻyicha materiallarni hamda oʻz qarorini Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 12-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi, qurilish bosh boshqarmasi hamda “OʻzGASHKLITI” MCHJ loyiha-qidiruv tashkiloti filiali Yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi va yer uchastkasini naturada koʻrsatadi. 3 ish kuni mobaynida 13-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi Yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2 ish kuni mobaynida

II. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish uchun ajratish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani tegishli Qurilish bosh boshqarmasi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi 1. Buyurtmada belgilangan yuridik shaxsning foydalanishidagi yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlar jismoniy hamda yuridik shaxslar nomiga koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini oʻrganadi. 2. Yer uchastkalari boʻyicha topografik rejaning mavjudligini aniqlaydi. 3. Buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi. 5 ish kuni mobaynida Yer uchastkasini ajratish haqida elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va uni “YERELEKTRON” AAT orqali yer uchastkasining chegaralari va shaharsozlik hujjatlari boʻyicha kelishish uchun Qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi. Belgilangan muddatda 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari Hujjatlar yigʻmajildni koʻrib chiqadi, “Yerelektron” AAT orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda materiallarni kelishadi yoki kelishishni rad etadi. 3 ish kuni mobaynida Ijobiy kelishilgan hujjatlar yigʻmajildini “YERELEKTRON” AAT orqali elektron shaklda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasi ajratish haqidagi hujjatlar yigʻmajildini ilova qilgan holda vakolatli tashkilotlarga xulosalar olish va kelishish uchun yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 6-bosqich Vakolatli tashkilotlar Kelishishni amalga oshiradi va tegishli xulosani beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasini yuridik shaxslarga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kun mobaynida Oʻz qarorini yuridik shaxslar, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 8-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi yuridik shaxslarning murojaatiga muvofiq belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi. Belgilangan muddatda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2 ish kuni mobaynida

III. Koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Foydalanishdagi yer uchastkalari mulkdorlari Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani tegishli hududiy qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari Buyurtma boʻyicha foydalanishdagi yer uchastkasining topografik xaritasini tayyorlash uchun “YERELEKTRO N ” AAT orqali “OʻzGASHKLITI” MCHJga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich “OʻzGASHKLITI” MCHJ Buyurtmachi bilan shartnoma tuzilgandan keyin elektron shaklda foydalanishdagi yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi va “YERELEKTRO N ” AAT orqali materiallarni qurilish bosh boshqarmasiga yuboradi. 10 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari Joyiga chiqqan holda tayyorlangan topografik xaritada foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini aniqlaydi va dalolatnoma loyihasini tayyorlagan holda mulkdorlar hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishadi. Foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish materiallari “YERELEKTRO N ” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi. 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida foydalanishdagi yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi hamda ushbu yer uchastkasi boʻsh boʻlgan taqdirda, uni elektron raqamli imzo bilan kelishib beradi. Yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, qurilish bosh boshqarmasiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari Yer uchastkasining topografik xaritada belgilangan chegaralari (koordinatali nuqtalari bilan) va dalolatnomani “YERELEKTRO N ” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasining mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kuni mobaynida Oʻz qarorlarini mulkdorlar hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 9-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Mulkdorlar yoki koʻp kvartirali uy-joylar boshqaruvchilarning murojaatiga muvofiq belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi. “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda 2 ish kuni mobaynida ”;

Maʼmuriy reglament quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:

“Yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Yer uchastkasi chegaralarini aniqlash va kelishish ‎DALOLATNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ yil “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________ tumani (shahri) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Biz, ____________________________________________________________________ ‎ (qurilish bosh boshqarmasi nomi) ________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ (ijrochining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi) va foydalanishdagi yer uchastkasining mulkdori _________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (mulkdorning familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________________________________________ quyidagilarni aniqladik. Foydalanishdagi yer uchastkasi ______________________________________ joylashgan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (joylashgan manzili) ‎ ‎ ‎ Foydalanishdagi yer uchastkasining maydoni ______________ gektarni tashkil qiladi. Foydalanishdagi yer uchastkasi _______________________ maqsadida foydalanilmoqda, uning qurilish ostidagi va hovli yerlari ____________ ga, boshqa yerlar _____________ ga. Foydalanishdagi yer uchastkasidan amalda _______________ maqsadida foydalanilmoqda. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqning cheklanishi ____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (hujjat nomi, cheklash mazmuni) ________________________________________________________________________ Foydalanishdagi yer uchastkasida: _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (hujjat nomi, muhofaza zonasi belgilangan obyekt turi, muhofaza ________________________________________________________________________ zonasining maydoni, foydalanish sharti) Foydalanishdagi yer uchastkasi chegaralarining taʼrifi ___________________________ ‎________________________________________________________________________ Foydalanishdagi yer uchastkasi chegaralari boʻyicha mulkdorning va chegaradosh yer uchastkalariga boʻlgan huquq egalarining _______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (eʼtirozlari yoʻq / quyidagi eʼtirozlari mavjud) ________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ Foydalanishdagi yer uchastkasining boshqa xususiyatlari: ‎________________________________________________________________________ Mazkur dalolatnomaga uning ajralmas qismi sifatida yer uchastkasining_____________ ‎_____________________________ masshtabdagi topografik xaritasi ilova qilinmoqda. ‎Qurilish bosh boshqarmasi ______________________‎____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ijrochining lavozimi, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi) Foydalanishdagi yer uchastkasining mulkdori __________ ‎ _______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) Chegaradosh yer uchastkalariga boʻlgan huquq egalari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. ______________________ ‎ ________________________________________ (imzo) ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 2. ______________________ ‎ ________________________________________ (imzo) ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 3. ______________________ ‎ ________________________________________ (imzo) ‎ (familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

12. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi oʻn birinchi xatboshisi “batafsil rejalashtirish loyihalariga” soʻzlaridan keyin “hamda master rejalariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 18-oktabr,

610-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2022-y., 09/22/610/0938-son; 26.08.2023-y., 09/23/424/0655-son; 22.11.2023-y., 09/23/612/0874-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son; 23.06.2026-y., 09/26/317/0617-son)

lex.uz