📅 2022-yil 18-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 18-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 18 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОИДАЛАРИ
ШАКЛЛАРИ
ШАКЛЛАРИ
ШАРТЛАРИ
ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:
электр энергетикаси объектлари таркибига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотлардан фойдаланувчи ва уларни назорат қилувчи ташкилот ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартибини белгилаш;
ташкилотнинг барча ходимларини, шу жумладан, раҳбар ходимларини ўз касби ва иш тури бўйича белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш, уларга йўл-йўриқ бериш ва уларнинг техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимларини синовдан ўтказиш;
зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимларнинг ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида уларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун чоралар кўриш.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарорига ИЛОВА
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар электр энергетикаси объектлари таркибига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, эксплуатация қилиш, уларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидаларнинг талаблари электр энергетикаси объектларида амалда бўлган йўриқномалар ва низомлар, шунингдек, ташкилий-бошқарув ҳужжатларида инобатга олиниши шарт.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
электр энергетикаси объектлари — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, электр тармоғи хўжалиги объектлари;
тезкор ходимлар — тезкор бошқарув ва тезкор алмашлаб улашларни амалга оширишга рухсат берилган ходимлар тоифаси ва ушбу ходимларга бевосита раҳбарлик қилиш учун тайинланган шахслар;
тезкор раҳбарлар — сменада қўл остидаги ходимлар ва уларга бириктирилган объектларнинг (энергетика тизими, электр ва иссиқлик тармоқлари, электр станциялари ва марказлари, энергетика объектлари) ишлаши бўйича тезкор бошқарувни амалга оширадиган ходимлар тоифаси;
тезкор-таъмирловчи ходимлар — ўзларига бириктирилган электр қурилмаларида тасдиқланган ҳажмда тезкор хизмат кўрсатиш учун махсус ўқитилган ва тайёрланган таъмирлаш ходимларига мансуб ходимлар тоифаси;
таъмирлаш ва созлаш ходимлари — технологик ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш, созлаш ва синовдан ўтказиш билан боғлиқ ходимлар тоифаси;
раҳбар ходимлар ва мутахассислар — корхона фаолиятининг маъмурий ва технологик кузатувини таъминловчи ходимлар тоифаси;
ходимлар билан ишлаш — ходимларнинг касбий функцияларини бажаришга тайёрлигини таъминлайдиган корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти йўналиши;
стажёрлик — иш жойида амалий машғулот;
дублёрлик — иш жойида дублёр тайёрлаш учун жавобгар бўлган шахс кузатуви остида электр қурилмаларини бошқаришни ва бошқа функцияларни амалга ошириш;
махсус тайёргарлик — ўқув-амалий воситаларда ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш бўйича тизимли машғулотлар ўтказиш йўли билан ходимнинг малакасини сақлаш, ташкилий-раҳбарлик ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, технологик бузилишлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича унинг билими, қобилияти ҳамда маҳоратини шакллантириш;
малака ошириш — тизимли равишда мустақил ўқиш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўқишларни ўтказиш, таълим муассасаларининг тегишли курсларида қисқа муддатли ва даврий узоқ муддатли ўқитиш орқали амалга ошириладиган ходимлар билан ишлаш шакли;
ходимлар билан ишлашнинг жамоавий шакли — иш натижаларини сарҳисоб қилиб ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини, кўргазмали ташвиқотларни, мусобақаларни ва бошқаларни ташкил этган ҳолда мавзули кўриклар, маърузалар, кўргазмалар, ишлаб чиқариш йиғилишлари ўтказишни ўз ичига олган қўшимча чора-тадбирлар комплекси;
хизмат сафарига юборилган ходим — электр станциялари, электр ёки иссиқлик тармоқларининг ишлаб турган электр қурилмаларида иш бажариш учун юборилган, лекин уларнинг штат бирлигига кирмаган энергетика тизимининг эксплуатация қилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва созлаш корхоналари ходимлари;
линиядаги муҳандис-техник ходим — қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига бевосита иш жойида раҳбарлик қилувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари ходимлари (уста, катта уста, участка механиги);
ёнғин хавфсизлиги бўйича минимал билим ҳажми — ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнини, ёнғинга қарши курашиш воситалари ва усулларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёнғин хавфсизлиги бўйича ходим билимининг зарур минимал ҳажми;
йўл-йўриқ — топшириқни ўргатиш ва тушунтириш тури бўлиб, меҳнат муҳофазаси соҳасида унинг ўзлаштрилганлиги текширилади ва йўл-йўриқ берилганлиги махсус журналда қайд этилади.
3. Корхонанинг ва ҳар бир иш жойининг меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
4. Корхона томонидан жамоавий шартномада, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур миқдордаги маблағлар ажратилиши шарт.
5. Корхона ўзининг тижорат ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолиятидан олинган даромад (фойда) ҳисобига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғарма ташкил этиши мумкин.
Корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
6. Корхонанинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари ўз касби ва иш тури бўйича белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқиши, йўл-йўриқ олиши ва билимлар синовидан ўтиши шарт.
7. Корхонада ходимлар билан ишлаш ушбу корхонанинг барча раҳбарлари ва мутахассисларининг асосий вазифаларидан биридир.
Ходимлар билан ишлаш учун жавобгарлик корхона раҳбари зиммасига юкланади.
Ходимлар билан уларнинг тоифасига қараб ишлаш шакллари ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ белгиланади.
8. Юқори турувчи ташкилот ходимлари (мутахассислари) қуйи ташкилот ходимлари билан ишлашда иштирок этишлари лозим.
9. Корхона хизмат сафарига юборилаётган ходимларнинг малакаси бажариладиган ишларга мослигига, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва йўриқномалар талабларини билиши ҳамда уларга риоя этиши учун жавобгар ҳисобланади.
10. Ўриндошлик асосида ишлайдиган шахслар билан ишлаш уларнинг асосий ва ўриндош касб (лавозим)лари бўйича тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши керак.
11. Мазкур Қоидаларда белгиланган ходимлар билан ишлаш иш вақтида (ходимларнинг асосий функцияларини бажаришдан ажратилган ҳолда) амалга оширилиши керак.
12. Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар уларнинг ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида дастлабки (ишга қабул қилинган вақтда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва ишларнинг рўйхати, шунингдек, ушбу ишларни бажаришда дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.
13. Электр энергетикаси соҳаси корхоналари раҳбарлари белгиланган тартибда ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этишлари шарт.
14. Ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганда ёки текширув натижалари бўйича тиббий комиссия томонидан берилган тавсияларга риоя қилмаганда корхона раҳбари уларни ишга қўймаслик ҳуқуқига эга.
Тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижалари бўйича салбий хулоса берилганда, ходимлар зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларга жалб қилинмайди.
2-боб. Ходимлар билан ишлашни ташкил этиш тартиби
15. Ходимлар билан ишлаш корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади.
16. Режалар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши керак:
янги ходимларни ўқитиш;
ходимларни иккинчи ва бир-бирига яқин касблар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда ўқитиш;
малака ошириш;
техник кутубхоналар, техник хоналар, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги хоналари, тренажер тайёргарлик марказлари ҳамда пунктлари ишларини ташкил этиш;
ўқув-машқ базасини жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
раҳбар ва мутахассисларни имтиҳонга тайёрлаш;
махсус тайёргарлик;
билимини синаш;
ёнғин ва аварияга қарши назорат машқларини ўтказиш;
техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар бериш;
техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўтказиш;
касбий маҳорат мусобақаларини ўтказиш;
иш жойларини текшириш;
санитария-гигиена, даволаш-профилактика ва реабилитация чора-тадбирларини амалга ошириш;
даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;
ходимлар билан ишлашнинг жамоавий шакллари.
17. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.
18. Янги ходимларни ўқитиш, шунингдек, ходимлар, раҳбар ходим ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш кадрлар бўлими томонидан амалга оширилиши керак. Бунда ходимларни тайёрлаш вазифалари юкланган мутахассислар (мутахассислар гуруҳлари, секторлар, бўлимлар) ёки бошқа хизмат ходимлари жалб қилинади.
19. Таркибий бўлинмалар раҳбарларига ва корхона раҳбарига бевосита бўйсунувчи ходимлар билан ишлашни режалаштириш ва ташкил этиш корхонанинг бош муҳандиси томонидан амалга оширилиши керак.
20. Корхонада ходимларнинг ишлаб чиқаришга мослашиши ва малака кўникмасига эга бўлишини таъминлаш учун махсус ўқув-ишлаб чиқариш пунктлари (доимий курслар, тренажёрлар ва бошқалар), техник кутубхона, техник хоналар, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги хонаси фаолият юритиши керак.
Ходимларни тайёрлаш учун ўқув-ишлаб чиқариш курслари полигонга эга бўлиши, ўқув хоналари ўқитишнинг ва машқ қилишнинг техник воситалари билан жиҳозланган бўлиши, ўқитиш учун корхоналар ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш имконияти бўлиши керак.
21. Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган, ходимлар сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилиши шарт. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилиши ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши шарт.
Ходимларининг сони эллик кишидан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор мазкур корхона фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда корхона раҳбари томонидан қабул қилинади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек, корхона раҳбарига меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Янги лавозимга тайёрлаш тартиби
22. Янги лавозимга тайёрлашга соҳа бўйича касбий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
23. Янги лавозимга ишга қабул қилинган ёки бошқа лавозимга ўтказилган шахслар ушбу Қоидаларга мувофиқ ўрганишдан ўтишлари керак.
24. Қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган энергетика қурилмаларида ишлаш учун ходимларни олдиндан тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш назарда тутилиши лозим.
Ходимларни олдиндан тайёрлашнинг умумий муддатига қуйидагилар киритилиши керак:
янги техника, технология ва янада мукаммал иш шароитларида ишлаш учун зарур бўлган назарий тайёргарлик;
ишлаб турган корхоналарда (шу жумладан, хорижий корхоналарда) стажёрликни ўз ичига олган амалий тайёргарлик;
корхона ускуналари ишга туширилишининг аниқ шароитларида ишга тушириш-созлаш ишларида иштирок этиш учун муддатлар киритилиши керак.
Тайёргарлик муддати ишга туширилаётган қурилманинг мураккаблиги ва қувватига, технологик жараёнларнинг янгилигига қараб танланади.
25. Янги лавозимга ходимларни тайёрлаш ҳар бир лавозим ва ҳар бир иш жойи учун корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа ва дастурларга мувофиқ амалга оширилади.
Ходимларни тайёрлаш дастури уларнинг тоифасига қараб назарий ўқитиш, стажёрлик, билимлар синовидан ўтиш, дублёрлик, назорат машқлари, иш жойида қисқа муддатли ишлашни ўз ичига олиши керак.
26. Тезкор раҳбарларни тайёрлаш корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги дастурларга мувофиқ амалга оширилади.
Тезкор раҳбарларни тайёрлаш дастури ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ қуйидаги тайёрлов шаклларини ўз ичига олиши лозим: стажёрлик, билимлар синовидан ўтиш, дублёрлик ва бевосита ўзлари раҳбарлик қиладиган тезкор ходимларнинг асосий иш жойларида қисқа муддатли ишлаш, шунингдек, уларнинг тезкор юритуви остида бўладиган ускуналар билан иш жойларида стажёрлик.
Тезкор раҳбарларни тайёрлашнинг ҳар бир босқичи зарурлиги — уларнинг билим-кўникмаларининг мувофиқлиги, техник билимлари даражаси, яқин лавозимларда амалдаги иш стажи, янги лавозимга тайёрлашдан олдин эгаллаб турган лавозими, объектнинг техник мураккаблиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
27. Ишга янги қабул қилинган ва илгари хавфсиз иш усулларига ўргатилмаган қурилиш-монтаж, қурилиш саноати, машинасозлик, шунингдек, созлаш, таъмирлаш ва ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастур бўйича ишларни хавфсиз амалга ошириш усулларига қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўргатилиши керак. Бундай ходимлар ўрганишдан ва билимлар синовидан ўтмагунча, уларга мустақил равишда (тажрибали ходимлар назоратисиз) ишларни амалга оширишларига рухсат этилмайди.
28. Янги қабул қилинган барча ходимлар тасдиқланган дастур бўйича мутахассислар (инструктор-реаниматорлар) томонидан шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига ишга қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида ўргатилиши шарт.
4-боб. Ходимларнинг иш жойида стажёрликдан ўтиш тартиби
29. Тезкор, тезкор таъмирловчи, таъмирлаш, созлаш ходимлари ҳамда қурилиш-монтаж, қурилиш индустрияси, машинасозлик, шунингдек, созлаш, таъмирлаш ва ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари иш жойларида стажёрликдан ўтишлари керак. Стажёрликдан жавобгар ўргатувчи ходим раҳбарлиги остида ўтилади.
30. Стажёрликдан ўтишга рухсат бериш корхона (бўлинма) бошлиғи буйруғи билан расмийлаштирилади. Ҳужжатда стажёрлик муддатлари ва ўргатувчи жавобгар шахсларнинг фамилияси кўрсатилади.
31. Ҳар бир иш жойида стажёрликдан ўтиш давомийлиги ўргатиладиган ходимнинг касби (лавозими), ишга тайёрлиги ҳисобга олиниб, индивидуал равишда белгиланади ва икки сменадан йигирма сменагача бўлиши керак.
32. Стажёрларни тайёрлаш амалий ва назарий билимлари етарли даражада бўлган тажрибали мутахассислар томонидан амалга оширилиши керак.
33. Стажёрлик жараёнида ўргатилаётган ходим:
Техник эксплуатация қилиш қоидалари, Техника хавфсизлиги қоидалари, Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни иш жойида амалий қўллашни эгаллаши;
ушбу лавозимда ишлаш учун билиши шарт бўлган схемаларни, ишлаб чиқариш ва мансаб (лавозим) йўриқномаларини ўрганиши керак.
5-боб. Ходимларни билим синовидан ўтказиш тартиби
34. Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида бевосита қатнашмайдиган шахслардан ташқари корхоналарнинг барча ходимлари техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид қоидалар (меъёрлар, йўриқномалар) бўйича билим синовларидан ўтишлари шарт.
35. Билим синовларидан ўтишни корхоналар, таркибий бўлинмалар, юқори турувчи ташкилот, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзэнергоинспекция») комиссиялари томонидан амалга оширилади.
36. Корхоналарда билим синовини ўтказиш тасдиқланган жадвалларга мувофиқ уларнинг раҳбарлари томонидан таъминланади.
37. Корхоналарда ходимларни ўқитиш ва уларнинг билимини синовдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тегишли шароитлар яратилиши шарт.
38. Корхонада раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) билан доимий ишлаб турувчи имтиҳон комиссияси тузилади. Ушбу комиссия ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида бевосита қатнашмайдиган шахслардан ташқари барча ходимларнинг билим синовини ўтказади.
«Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакиллари имтиҳон комиссиясида иштирокининг зарурати ушбу органлар томонидан тегишли талаблар асосида белгиланади.
Хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, узатувчи, тақсимловчи ташкилотлар раҳбар ходимларининг билим синовини «Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили иштирокида ўтказади. Билим синовидан ўтган раҳбар ходимлардан ташкил топган ички тузилган имтиҳон комиссияси томонидан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида бевосита қатнашмайдиган шахслардан ташқари барча ходимларнинг билим синови ўтказилади.
39. «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳузурида марказий имтиҳон комиссиялари тузилади.
40. Ҳар бир имтиҳон комиссияси аъзолари сони камида 5 нафардан иборат бўлиши керак. Имтиҳон комиссияси билим синовини камида 3 нафар аъзо иштирокида амалга ошириши мумкин.
41. Имтиҳон комиссияларининг ишини ташкил этиш ва ўқитишлар ташкил этилишини назорат қилиш билан боғлиқ барча масалалар юқори турувчи бошқарув органлари томонидан, «Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколати доирасидаги масалалар эса уларнинг вакиллари иштирокида ҳал этилади.
Марказий имтиҳон комиссиясининг иши «Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан уларнинг ваколати доирасида назорат қилинади.
42. Билимлар синовидан озод этилган шахслар ёки бундай синовдан ўтиши талаб этилмайдиган лавозимлар ва касблар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
43. Корхона комиссиясида билимлар синовидан қуйидагилар ўтади:
мазкур корхона ходимлари;
таркибий бўлинмаларнинг раҳбар ходимлари, навбатчи диспетчерлар, электр станциясининг смена ва цех бошлиғи, тизим аҳамиятига эга подстанция раҳбари лавозимига тайинланганлар.
Худди шу комиссияда дастлабки билим синовидан қуйидагилар ўтади:
қозон-турбина цехи, энергоблоклар, қозонхона ва турбина цехларининг катта машинистлари;
энергоблокларнинг машинистлари;
электр станцияларининг электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи сменадаги катта электр монтёрлар.
Таркибий бўлинма комиссиясининг билимлар синовидан ушбу бўлинманинг ходимлари, шунингдек, тайёргарлик ўқув дастурида ушбу бўлинмада билим синовидан ўтиши назарда тутилган шахслар ўтиши керак.
44. Корхона раҳбарлари ва ушбу корхонанинг билим синови комиссияси аъзолари «Ўзэнергоинспекция» вакили иштирок этган марказий имтиҳон комиссиясида билим синовидан ўтадилар.
45. Юқори турувчи ташкилотга эга бўлмаган корхона комиссияси раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, билимлар синови комиссияси тузиш имкони бўлмаган корхона ва ташкилот ходимлари «Ўзэнергоинспекция»нинг комиссиясида билимлар синовидан ўтадилар.
46. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларга хизмат кўрсатадиган ходимлар ва айрим тоифадаги мутахассисларнинг билимини синовдан ўтказиш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қоидаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
47. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ҳаракатланадиган таркибларини ўз йўлларига қабул қиладиган станцияларнинг темир йўлларга хизмат кўрсатадиган, поездлар ҳаракати ва маневрини ташкил этиш билан шуғулланадиган раҳбарлари, мутахассислари ва ходимлари мустақил ишлашга рухсат берилишидан олдин «Ўзтемирйўлназорат» давлат инспекцияси комиссиясининг билимлар синовидан ўтишлари керак.
48. Таъмирлаш, созлаш ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларнинг ходимлари ўз корхоналарида ўқитилади. Ушбу корхоналарнинг билимлар синови комиссиясида синовдан ўтади ва мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
49. Корхона комиссияси ва унинг таркибий бўлинмалари комиссияси раҳбар буйруғи билан тайинланади.
Корхона комиссияси таркибига назорат қилувчи ёки юқори турувчи бошқарув органининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари уларнинг қарорига биноан киритилиши мумкин.
Таркибий бўлинма комиссиясига корхона раҳбари қарорига мувофиқ корхона таркибий бўлинмаларининг мутахассислари киритилиши мумкин.
50. «Ўзэнергоинспекция» имтиҳон комиссиясининг таркиби инспекция раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
51. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳузуридаги марказий имтиҳон комиссиялари таркиби ушбу жамиятларнинг бошқарув раиси буйруғи билан белгиланади.
52. Корхона ходимларини билимлар синовидан ўтказиш бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари билим синовларидан иборат.
Дастлабки билимлар синовидан ўтказиш ходим ишга қабул қилиниб, ўқитилгандан кейин ёки янги лавозим бўйича тайёрланиб, бошқа ишдан (лавозимдан) ёки бошқа корхонадан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.
53. Ходимлар билимининг дастлабки синови дастурлар ва уларни тайёрлаш режаларида белгиланган муддатларда, раҳбар ва мутахассислар билимининг дастлабки синови эса ишга тайинланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан ўтказилиши керак.
54. Барча тоифадаги ходимларнинг даврий билимлар синовидан ўтказилиши камида уч йилда бир маротаба амалга оширилиши керак.
Тезкор раҳбарлар, энергетика қурилмаларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ шахслар ҳамда қурилиш-монтаж корхоналарининг линиядаги муҳандис-техник ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бўйича билимлар синови даврийлиги бир йилда камида бир маротаба бўлиши керак.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси объектларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ ходимлар билимининг даврий синови Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қоидаларига мувофиқ ўтказилиши керак.
55. Навбатдан ташқари билимлар синови қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
ходимлар томонидан қоидалар (меъёрлар, йўриқномалар) бузилганда;
«Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг талабига, шунингдек, қоида бузилиши ҳолатини ўрганаётган комиссия хулосасига кўра;
ходимларнинг қоидалар (меъёрлар, йўриқномалар)ни етарли даражада билмаслиги ёки нормал ва аварияли ҳолатларда нотўғри ҳаракатлари аниқланган бўлса, юқори турувчи ташкилот раҳбарининг қарорига биноан;
янги ёки қайта кўриб чиқилган қоидалар кучга кирганда;
янги қурилмалар ўрнатилганда ва реконструкция ишлари бажарилганда ёки асосий электр ва технологик схемалар ўзгарганда (бунда навбатдан ташқари имтиҳон ўтказиш зарурати бош муҳандис томонидан белгиланади);
қайтадан ўтказилган назорат (аварияга қарши ва ёнғинга қарши) машғулотларда қониқарсиз баҳо олганда;
иш фаолиятида бир йилдан ортиқ танаффус бўлган ходимлар учун.
Навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтиш учун қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар ҳажми ва тайёргарлик кўриш давомийлиги корхона ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан, шунингдек, назорат қилувчи ёки юқори турувчи бошқарув органининг ёзма кўрсатмаси (далолатномаси) билан белгиланади.
Навбатдан ташқари ўтказиладиган билимлар синови жадвал бўйича ўтказиладиган даврий билимлар синовини бекор қилмайди. Янги қоидалар амалга киритилиши билан боғлиқ ҳолат бундан мустасно.
56. Билимлар синови комиссияси ходимнинг қуйидаги йўналишлар бўйича билимларини, хусусан:
соҳага оид Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, Техника хавфсизлик қоидалари ва Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишини;
агар бажарилаётган ишлар тармоқлараро хавфсизлик қоидалари ва бошқа махсус қоидаларни билишни талаб этса, уларни билишини;
лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномаларини, аварияларни ва аварияли режимларни бартараф этиш бўйича режа (йўриқнома)ларни билишини;
хавфсизликнинг техник воситалари ва аварияга қарши ҳимоя воситаларининг тузилишини ва ишлаш принципларини билишини;
ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқарув воситаларининг тузилиши ҳамда ишлаш принципини;
энергетика ишлаб чиқариш технологик схемалари ва жараёнларини билишини;
энергетика қурилмалари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси объектларини хавфсиз эксплуатация қилиш шароитларини билишини;
ходимнинг ҳимоя воситаларидан фойдаланишини ва бахтсиз ҳодисада жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билишини;
энергетика қурилмаларини бошқаришни (ўрганиш тренажёрлари ва бошқа техник воситаларида) билишини;
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун , Меҳнат кодекси ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларини ҳамда аварияларнинг олдини олишни билишини;
электр токидан жароҳатланишнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена бўйича асосий талабларни билишини текширади.
Бундан ташқари, раҳбар ва мутахассисларнинг қуйидагиларни:
меҳнат муҳофазаси ҳолати юзасидан давлат, идоравий назорат ва жамоа назорати тўғрисидаги низомларни;
меҳнат шартномаси, иш ва дам олиш вақти режими, аёллар ва 18 ёшгача бўлган шахслар меҳнатини ҳимоя қилиш, имтиёз ва компенсацияларни;
ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг бошқа шикастланишларини текшириш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги низомларни билиши текширилади.
Барча тоифадаги раҳбар ва мутахассислар ўзларининг лавозим мажбуриятларига биноан билишлари шарт бўлган амал қилувчи ва бошқарув ҳужжатларининг рўйхати корхона раҳбари томонидан белгиланади.
57. Ҳар бир ходимнинг билими индивидуал равишда оғзаки ёки ёзма текширилиши керак. Бунда компьютерлар тизимидаги ўқув дастурларидан фойдаланишга фақат даврий текширувларда рухсат этилади.
Ходимларнинг билими ва малакаси «аъло», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» даражалар асосида баҳоланади. Текширув натижаларига кўра, барча электр қурилмаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар ва корхона раҳбарлари учун электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ белгиланади.
Компьютерлардан фойдаланган ҳолда имтиҳон баённомасида қониқарсиз баҳо бўлган тақдирда, имтиҳон комиссияси қўшимча саволлар беради. Агар имтиҳон топширувчи билиши лозим бўлган қоидалар бўйича комиссия аъзолари томонидан берилган қўшимча саволларнинг кўпига нотўғри жавоб берса, у ҳолда умумий баҳо «қониқарсиз» деб топилади.
Қоидалар бўйича билимларни ижобий (яъни «қониқарли» ва ундан юқори) баҳолаш хулосаси комиссия аъзоларининг кўпчилиги қарори билан белгиланади. Агар ходимнинг билими «қониқарсиз» баҳоланса, у ҳолда берилган саволлар ва ҳар бир жавоб баҳоси баённомага киритилади.
58. Имтиҳон топширувчи билимининг синов натижалари ушбу Қоидаларга 4-иловадаги намунага мувофиқ махсус журналда қайд этилади ва ушбу Қоидаларга 5-иловага мувофиқ унинг гувоҳномасига киритилади.
Журнал имтиҳон комиссиясида ўн йил мобайнида сақланади.
59. Билими «қониқарсиз» баҳоланган шахс бир ой ичида қайтадан билимлар синовидан ўтиши керак.
Иккинчи марта билимлар синовидан ўта олмаган мутахассиснинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи томонидан ўн кун муддатда ҳал этилади.
Узрли сабабсиз билимлар синовига келмаган ходимларга нисбатан ички меҳнат тартиби қоидалари ва Меҳнат кодексида назарда тутилган интизомий чоралар кўрилиши мумкин.
60. Гувоҳномалар корхонанинг кадрлар бўлими томонидан раҳбар имзоси билан расмийлаштирилади ва берилади.
Текшириш натижалари имтиҳон комиссияси раисининг имзоси билан гувоҳномада расмийлаштирилади.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси инспекторининг иштирок этиши талаб этиладиган имтиҳон натижалари ходимнинг гувоҳномасига комиссия раиси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспектори имзоси билан расмийлаштирилади.
6-боб. Дублёрликдан ўтиш тартиби
61. Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган шахслар дастлабки билимлар синовидан ўтгандан ёки ишдаги узоқ танаффусдан сўнг, шунингдек, бошқа ҳолларда дублёрликдан ўтишлари керак.
62. Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимларнинг иш фаолиятида уч ҳафтадан икки ойгача танаффус бўлганда, улар ўз иш жойида бир-икки смена давомида ҳамда бундай танаффус икки ойдан олти ойгача бўлганда олти сменагача бўлган давр мобайнида дублёрликдан ўтишлари лозим.
63. Дублёрликдан ўтишга рухсат корхона ёки таркибий бўлинманинг бошқарув ҳужжати билан расмийлаштирилади.
Бошқарув ҳужжатида дублёрликдан ўтиш даври ва дублёрни тайёрлаш учун жавобгар шахс кўрсатилади.
Тезкор раҳбарларнинг дублёрлик қилишига рухсатнома берилганлиги ва бу бўйича бошқарув ҳужжатининг мазмуни тўғрисида дублёрни тайёрлаш учун жавобгар шахс юқори турувчи ва бўйсунувидаги тезкор ходимларни, шунингдек, тезкор мулоқотлар олиб борилаётган тегишли корхона ходимларини хабардор қилади. Юборилган ва қабул қилинган хабарлар тезкор журналларда қайд этилади.
64. Ҳар бир лавозим (касб) бўйича дублёрлик муддати дастлабки билимлар синовидан ўтгандан кейин хизмат кўрсатилаётган ускунанинг мураккаблигига қараб белгиланиши керак.
Дублёрликнинг минимал муддатлари:
тезкор раҳбарлар;
қозонхона цехи, турбина цехи, қозон-турбина цехи, энергия блокларининг катта машинистлари;
қозонлар, турбиналар, энергия блоклари, гидроагрегат машинистлари;
қозон ва турбина ускуналари бўйича машинист-назоратчилар;
электр станциялари электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи электр монтёрлар;
электр станцияларининг автоматика ва ўлчов асбобларига хизмат кўрсатувчи электр чилангарлар;
электр тармоқлари корхоналарининг тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлари учун — камида ўн икки соат иш сменаси;
бошқа касблар учун икки соатдан ўн икки соатгача иш сменаси бўлиши керак.
Муайян ходимнинг дублёрлик муддати билим даражасига, иш стажига ва иш тажрибасига қараб, имтиҳон комиссиясининг қарори билан белгиланади.
65. Дастлабки билимлар синовидан ўтгандан кейин дублёрлик даврида ходим (якка равишда) аварияга ва ёнғинга қарши машғулотларда иштирок этиши керак.
Машғулотларнинг сони ва мавзуларини корхона ёки таркибий бўлинма раҳбари белгилайди.
66. Агар ходим дублёрлиги даврида тезкор ишларни бажариш бўйича етарли кўникмаларга эга бўлмаган бўлса ёки аварияга қарши машғулот бўйича «қониқарсиз» баҳо олса, у ҳолда унинг дублёрлигини (асосий дублёрлик давомийлигидан кўп бўлмаган муддатга) узайтиришга ва қўшимча аварияга қарши машғулотлар ўтказишга рухсат этилади. Дублёрлик муддатини узайтириш корхона ёки таркибий бўлинманинг бошқарув ҳужжати билан расмийлаштирилади.
7-боб. Ходимларга мустақил ишлашга рухсат бериш тартиби
67. Ишга янги қабул қилинган ёки иш фаолиятида 6 ойдан кўпроқ вақт давомида танаффус бўлган тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимларнинг мустақил ишлашига фақат йўл-йўриқдан, стажёрлик, билимлар синови ва дублёрликдан ўтгандан, таъмирлаш ва созлаш ходимларининг эса йўл-йўриқдан, стажёрлик, билимлар синовидан ўтгандан сўнг рухсат этилади.
Иш фаолиятида уч ҳафтадан олти ойгача танаффус бўлган ходимларнинг мустақил ишлашига рухсат бериш шартлари ушбу танаффуснинг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.
68. Мустақил ишлашга рухсат бериш корхона ёки таркибий бўлинма раҳбарининг бошқарув ҳужжати (буйруқ, фармойиш) билан расмийлаштирилади.
Мустақил ишлашига рухсат берилган тезкор раҳбарлар мустақил ишлашига рухсат берилган маъмурий ҳужжат (буйруқ, фармойиш) мазмуни билан юқори турувчи ва бўйсунувчи тезкор ходимларни, шунингдек, тезкор мулоқотлар олиб борилаётган тегишли корхона ходимларини хабардор қилади. Юборилган ва қабул қилинган хабарлар тезкор журналда қайд этилади.
69. Ишида танаффус бўлган тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлар мустақил ишлашга рухсат берилишидан олдин қуйидагилар билан танишишлари шарт:
энергетика қурилмаларининг схемалари ва иш режимидаги ўзгаришлар;
йўриқномаларга киритилган ўзгартиришлар;
янгидан амалга киритилган норматив-техник ҳужжатлар;
ушбу лавозим бўйича янги буйруқлар, техник кўрсатмалар ва бошқа материаллар.
70. Билимлар синовидан ўтиши мажбурий бўлган шахсларнинг мустақил ишлашига рухсат этилганлигининг амал қилиш муддати кейинги имтиҳон санасигача сақланиб қолади. Агар ходим ишлаб чиқариш ёки лавозим йўриқномаларида белгиланган қоидаларни бузса, у ҳолда мустақил ишлашга рухсат этилганлигининг амал қилиш муддати корхона ва таркибий бўлинма раҳбари ёки давлат назорати органлари қарорларига биноан тўхтатилиши мумкин.
71. Таъмирлаш ва созлаш ходимларининг мустақил ишлашига уларнинг иш фаолиятида бир ойдан икки ойгача танаффус бўлганда — режадан ташқари йўл-йўриқдан ўтгандан сўнг, икки ойдан олти ойгача танаффус бўлганда — йўл-йўриқдан ва бир-икки смена стажёрликдан ўтгандан сўнг олти ойдан ортиқ танаффус бўлганда эса — йўл-йўриқдан, стажёрликдан ва билим синовидан ўтгандан сўнг рухсат этилади.
72. Ускуналар узоқ вақт ишлатилмай турганда (консервация ёки бошқа ҳолатларда) ёки уларнинг ишлаши ўзгарганда энергетика қурилмаларини бошқариш учун ходимларнинг мустақил ишлашига рухсат бериш тартиби корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгиланади.
8-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш, техник эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан ўтиш тартиби
73. Корхонанинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш, техник эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан ўтишлари шарт.
74. Йўл-йўриқлар қуйидагиларга бўлинади:
кириш йўл-йўриғи;
иш жойида бирламчи йўл-йўриқ;
такрорий (даврий) йўл-йўриқ;
режадан ташқари йўл-йўриқ;
мақсадли (жорий) йўл-йўриқ.
75. Кириш йўл-йўриғини меҳнат хавфсизлиги бўйича муҳандис ёки корхона буйруғига биноан ушбу мажбурият топширилган шахс ўтказади.
76. Кириш йўл-йўриғи — меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, норматив-техник ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқариш хусусиятлари талабларини инобатга олган ҳолда корхонада ишлаб чиқилган ва корхона раҳбари томонидан тасдиқлан дастурга мувофиқ ўтказилиши лозим. Кириш йўл-йўриғи дастурини тузиш учун саволларнинг намунавий рўйхати ушбу Қоидаларга 6-иловада келтирилган.
77. Кириш йўл-йўриғи ушбу касб ёки лавозим бўйича иш стажидан қатъи назар, ишга янги қабул қилинган ходимларнинг барчаси, шунингдек, корхонага хизмат сафарига юборилганлар, корхонага ишлаб чиқаришни ўрганиш ва амалиёт ўташ учун келган ўқувчи ва талабалар билан ўтказилади.
Ишга янги қабул қилинган раҳбарлар ва мутахассислар лавозими юқори бўлган шахслар томонидан қуйидагилар билан таништирилиши керак:
унга ишониб топширилаётган объектда (цех, участка ва бошқаларда) иш шароитлари ва ишлаб чиқариш муҳитининг ҳолати;
ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолати;
ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликлари;
иш шароитларини яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-техник ҳужжатлар ва лавозим мажбуриятлари.
78. Кириш йўл-йўриғи техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида, техник ўқув воситаларидан, шунингдек, кўргазмали қуроллардан (афишалар, кенг кўламли экспонатлар, макетлар, моделлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда ўтказилиши керак.
79. Кириш йўл-йўриғи ўтказилганлиги ушбу Қоидаларга 6а-иловадаги намунага мувофиқ журналда йўл-йўриқдан ўтказувчи ва йўл-йўриқдан ўтувчи ходимларнинг ёзувлари (имзоси) билан расмийлаштирилиши шарт.
Мазкур йўл-йўриқ журнали тўлгандан сўнг у архивга топширилади ва ўн йил мобайнида сақланади.
80. Иш жойида бирламчи йўл-йўриқ: корхонага янги ишга қабул қилинган, бир бўлинмадан бошқасига ўтказилган, хизмат сафарига юборилган ходимлар, корхонага ишлаб чиқаришни ўрганиш ёки амалиёт ўташ учун келган талаба ва ўқувчилар, шунингдек, янги ишларни бажараётган барча ходимлар билан ўтказилади.
Фаолиятида ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, қуриш, монтаж қилиш, созлаш, синовдан ўтказиш, асбоблардан фойдаланиш ҳамда хом ашё ва материалларни сақлаш ва қўллаш билан бевосита боғлиқ бўлмаган шахслар учун иш жойида бирламчи йўл-йўриқ ўтказилмайди.
Бирламчи йўл-йўриқдан озод қилинган ходимлар, уларнинг лавозимлари, мутахассислар ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
81. Иш жойида бирламчи йўл-йўриқ: алоҳида касблар ёки иш турлари учун ишлаб чиқилган дастурлар бўйича меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимининг талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли қоидалар, меъёрлар ва йўл-йўриқлар, ишлаб чиқариш йўл-йўриқлари ва бошқа техник ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ўтказилиши керак. Иш жойида бирламчи йўл-йўриқ асосий саволларининг намунавий рўйхати ушбу Қоидаларга 7-иловада келтирилган.
Бундай рўйхат корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
82. Иш жойида бирламчи йўл-йўриқ ҳар бир ходим билан якка тартибда, хавфсиз ишлаш усуллари ва йўлларини амалий намойиш этиш орқали ўтказилади.
83. Малакаси, маълумоти, иш стажи ва бажараётган ишининг хусусиятидан қатъи назар, барча ходимлар такрорий (даврий) йўл-йўриқдан ўтадилар.
84. Такрорий йўл-йўриқ календарь ойда камида бир марта ўтказилиши керак.
85. Такрорий йўл-йўриқ якка тартибда ёки бир хил турдаги ускуналарга ва умумий иш доирасида хизмат кўрсатадиган ходимлар гуруҳи билан ҳар ойда режалаштирилган меҳнат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги сўровномалари рўйхатига мувофиқ ўтказилади.
86. Режадан ташқари йўл-йўриқдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
энергетика қурилмаларини хавфсиз эксплуатация қилишни белгилаб берувчи техника хавфсизлиги қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа ҳужжатлар ўзгарганда;
технологик жараён ўзгарганда;
энергетика қурилмаларининг схемаси ўзгарганда;
меҳнат хавфсизлигига таъсир қилувчи ускуналар, мосламалар ва асбоблар, бирламчи хом ашё, материаллар ва омиллар алмашганда ва модернизация қилинганда;
ходимлар томонидан шикастланишга, аварияга, портлашга, ёнғинга сабаб бўлган ёки уларни юзага келтириши мумкин бўлган меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилганда;
иш фаолиятида бир ойдан ортиқ танаффус бўлганда;
«Ўзэнергоинспекция» ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси талаб этганда.
87. Режадан ташқари йўл-йўриқдан ўтказиш якка тартибда ёки бир хил касбдаги ходимлар гуруҳи билан амалга оширилади. Йўл-йўриқнинг ҳажми ва мазмуни ҳар бир ҳолат учун уни ўтказишни тақозо этган сабаблар ва ҳолатларга қараб алоҳида белгиланади.
88. Иш жойида бирламчи, такрорий ва режадан ташқари йўл-йўриқлар ўтказилганлиги иш жойидаги йўл-йўриқларни қайд этиш журналида, йўл-йўриқдан ўтказувчи ва йўл-йўриқдан ўтувчи ходимларнинг имзоси билан расмийлаштирилади. Навбатдан ташқари йўл-йўриқни расмийлаштиришда ушбу йўл-йўриқни ўтказиш сабаби кўрсатилади. Журнал шакли ушбу Қоидаларга 7а-иловада келтирилган.
Йўл-йўриқлар журналлари уларни ўтказиш учун масъул шахсларда сақланади ва тўлганидан кейин бир йил ўтиб, архивга топширилади. Архивда журнал ўн йил мобайнида сақланади.
89. Бирламчи, такрорий ва режадан ташқари йўл-йўриқлар ходимнинг бевосита раҳбари (цех раҳбари, участка раҳбари, лаборатория бошлиғи, катта уста, смена бошлиғи ва бошқалар) томонидан ўтказилади.
Бошқарувнинг ташкилий тузилиши ва маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган ҳолда йўл-йўриқларни ташкил этиш ва ўтказиш жойлари корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгиланади.
90. Таркибий бўлинмаларда йўл-йўриқлар ўтказилиши учун жавобгарлик уларнинг биринчи раҳбарларига юкланади.
91. Алоҳида ҳолатларда корхонанинг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларида ёлғиз навбатчилик қиладиган ходимлар билан режадан ташқари йўл-йўриқ телефон орқали ўтказилиши мумкин. Бундай иш жойларининг рўйхати корхонанинг бош муҳандиси томонидан белгиланган бўлиши керак.
92. Мақсадли (жорий) йўл-йўриқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
мутахассислиги бўйича мажбуриятлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган бир марталик ишлар (юклаш, тушириш, ҳудудни тозалаш, корхона, цех ва бошқалардан ташқаридаги бир марталик ишлар) ёки ўта хавфли ишлар (электр қурилмаларида, буғ ва иссиқ сув қувурларида, иссиқлик каналларида ва шу каби жойларда) бажарилганда;
авария, табиий офат ва фалокатлар оқибатини бартараф этишда;
наряд-фармойиш расмийлаштириладиган оғзаки ёки ёзма фармойиш бўйича ишлар бажарилганда;
экскурсиялар ўтказишда.
Иш бажариш учун топшириқ бераётган шахс иш раҳбарини (бевосита топшириқ берилган шахсни) йўл-йўриқдан ўтказиши керак.
Иш раҳбари иш бажарувчини, агар унинг ўзи иш бажарувчининг ҳам функцияларини бажараётган бўлса, бригаданинг ҳар бир аъзосини йўл-йўриқдан ўтказади.
Бригада аъзоларини йўл-йўриқдан ўтказиш, одатда, иш жойида ўтказилиши керак.
Мақсадли йўл-йўриқнинг ўтказилиши наряд-фармойишда, тезкор журналда, иш жойида йўл-йўриқдан ўтказиш журналида қайд этилади ёки овоз ёзиш воситалари ёрдамида ёзиб олинади. Бунда ёзув шакли ихтиёрий бўлиши мумкин. Аммо, йўл-йўриқдан ўтказувчининг лавозими ва фамилияси кўрсатилиши шарт.
Телефон ёки радио орқали ўтказилган йўл-йўриқни қайд этиш учун йўл-йўриқ ўтказувчи фармойишлар журналидан йўл-йўриқдан ўтувчига тезкор журналдан фойдаланишига рухсат беради. Бундай ҳолларда иккала журналда ҳам йўл-йўриқнинг қисқача мазмуни ёритилиши керак.
93. Иш жойидаги йўл-йўриқлар (бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли) оғзаки ёки техник ўқув воситаларидан фойдаланган ҳолда савол бериш, шунингдек, ишлашнинг хавфсиз усуллари бўйича олинган кўникмаларни текшириш орқали якунланиши керак. Билимларни йўл-йўриқ ўтказувчи ходим текширади.
Бунда қониқарсиз баҳо олган шахсларнинг мустақил равишда ишлашига ёки амалий машғулотларга қатнашишига рухсат берилмайди. Бундай ходимларнинг қайтадан йўл-йўриқдан ўтиши талаб этилади. Шунда ҳам ходимнинг билими қониқарсиз деб топилса, у ҳолда ушбу ходим навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтиши керак.
9-боб. Авария ва ёнғинга қарши назорат машқларидан ўтиш тартиби
94. Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлар уч ойда камида бир марта аварияга қарши назорат машқидан ўтишлари керак.
95. Тезкор, тезкор таъмирловчи ходимлар, таъмирлаш ва созлаш ходимлари ўз корхоналарида ярим йилда камида бир марта ёнғинга қарши назорат машқларидан ўтишлари лозим. Таъмирлаш бўлинмалари доимий участкаларининг бошқа корхоналарга хизмат кўрсатувчи ходимлари ушбу корхоналарда ёнғинга қарши машқлардан ўтадилар.
96. Эксплуатацияга қайта ишга туширилган энергетика қурилмаларида, шунингдек, ишлаб турган корхоналарда (корхонанинг бош муҳандиси ёки юқори турувчи органи қарорига биноан) аварияли ҳолатларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўтказиладиган машқлар сони ходимларнинг малакаси ва назарий тайёргарлиги сифатига боғлиқ ҳолда кўпайтирилиши мумкин.
97. Аварияга қарши машқларнинг ёнғинга қарши машқлар билан биргаликда ўтказилишига рухсат берилади.
98. Аварияга қарши машғулотлар иш жойларида ёки тренажёр қурилмаларида ўтказилади. Аварияга қарши ва ёнғинга қарши машғулотлар натижалари махсус журналларда қайд этилади.
99. Белгиланган муддатларда амалий машқларга сабабсиз қатнашмаган шахслар мустақил ишлашдан четлаштирилади.
100. Амалий машқлар давомида ҳаракатлари учун қониқарсиз баҳо олган шахслар билан ўн кундан ортиқ бўлмаган вақт ичида такрорий назорат машқлари ўтказилиши керак.
Такрорий назорат машқларидан ҳам қониқарсиз баҳо олган шахс мустақил ишлашдан четлаштирилади. У корхона ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан белгиланган ҳажмда ва муддатда навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтиши керак бўлади.
10-боб. Махсус тайёргарликдан ўтиш тартиби
101. Махсус тайёргарлик талаблари тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимларга тааллуқли.
102. Ходимларни махсус тайёрлаш мунтазам равишда ойида камида бир марта, асосий функцияларини бажаришдан озод этган ҳолда ўтказиб турилиши керак.
103. Махсус тайёргарликдан ўтиш ҳажмига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш шароитларига яқинлаштирган ҳолда аварияга қарши ва ёнғинга қарши ўқув машғулотларини, имитация машқларини ва бошқа операцияларни бажариш;
хизмат кўрсатилаётган схема ва қурилмаларга киритилган ўзгаришларни ўрганиш;
технологик жараёнлар бузилишини, жиҳозларнинг ишга тушиши ва тўхташини таҳлил қилиш;
авария ва шикастланишга оид жорий бошқарув ҳужжатлари билан танишиш;
қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва хизмат кўрсатиладиган ускуна бўйича билимларни тўлдириш, янгилаш ва чуқурлаштириш;
энергетика корхоналарида содир бўлган технологик бузилишлар ва бахтсиз ҳодисалар бўйича ҳолатларни ўрганиб чиқиш;
иш жойида мавжуд бўлган психотерапия ва физиотерапия воситаларидан фойдаланган ҳолда ташхис ва реабилитация чора-тадбирларини амалга ошириш.
104. Махсус тайёргарлик ҳар бир иш жойи учун корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа ва дастурларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
105. Ходимларни махсус тайёрлаш ишлари таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва тезкор раҳбарлар томонидан корхона мутахассислари ва ўқув-ишлаб чиқариш бўлинмалари инструкторларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
106. Махсус тайёргарлик учун ажратилган вақтнинг бир қисми мақсадли (жорий) йўл-йўриқдан ташқари меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар учун сарфланиши мумкин.
11-боб. Малака ошириш тартиби
107. Малака ошириш ҳар бир ходимнинг тўғридан-тўғри мажбурияти ҳисобланади.
Малака оширишни ташкил этиш учун жавобгарлик корхона раҳбари зиммасига юкланади.
Малака ошириш, ходимлар малака даражасининг ишлаб чиқариш шароитларига мос келишини таъминлаш, уларда профессионалликни шакллантириш, раҳбарлар ва мутахассисларнинг лавозимларини ўзгартиришга тайёрлаш ёки улар учун иш ҳақининг тегишли миқдорини белгилаш ҳамда ходимларга малака разрядини бериш мақсадида амалга оширилади.
108. Малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ходимнинг мунтазам равишда ўз билимини ошириб боришини (ўз устида ишлашини);
ишлаб чиқариш, иқтисодий семинар ва курсларда ўқитишни;
даврий қисқа муддатли ўқитишни;
илғор корхоналар, етакчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари тажрибасини ўрганишни;
даврий узоқ муддатли ўқитишни;
янги мутахассисликни олиш учун қайта тайёрлашни.
109. Раҳбар ва мутахассисларни қисқа муддатли даврий ўқитиш заруратга кўра, иш жойидаги махсус тайёргарлик объектларида ёки кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг таълим муассасаларида амалга оширилади. Ушбу мақсадлар учун ўқув режалари ва дастурларини малака оширишни ташкил этаётган корхона ва ўқув-ишлаб чиқариш бўлинмалари биргаликда ишлаб чиқадилар.
110. Раҳбар ва мутахассисларни узоқ муддатли даврий ўқитиш уларнинг меҳнат фаолияти йўналиши бўйича фан, техника ва технологиянинг сўнгги ютуқларини, ишлаб чиқаришни бошқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг замонавий усулларини чуқур ўрганиши учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг таълим муассасаларида беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
Бундай ўқитишлар таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
111. Етакчи корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиш илғор технологиялар ва ишларни ташкил этишни ўзлаштириш, эгаллаб турган ёки юқорироқ даражадаги (кадрлар захирасини яратиш мақсадида) лавозим бўйича вазифасини бажариш учун амалий ва ташкилий кўникмаларни эгаллаш мақсадида амалга оширилади.
Бундай тажрибаларни ўзлаштириш якка тартибда амалга оширилади.
112. Ходимлар малакасини ошириш махсус мақсадли курсларда, меҳнатнинг илғор усул ва йўлларини ўргатувчи корхонанинг ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш бўлинмаларида, ўқув-ишлаб чиқариш муассасаларида ва тренажёрда тайёрлаш марказларида амалга оширилади.
Ходимларнинг турли хил ўргатишлардан ўтиши даврийлиги ва кетма-кетлиги ишлаб чиқариш заруратидан, шунингдек, ходимнинг шахсий қобилиятидан келиб чиқиб, корхона раҳбари томонидан белгиланади. Бунда ҳар бир ходимнинг ҳар йилги мажбурий касбий ўқитилиши таъминланиши лозим.
12-боб. Иш жойларини кўрикдан ўтказиш тартиби
113. Корхона ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тизимли равишда, шу жумладан, тунги соатларда ҳам ишлаб чиқариш иш жойларини айланиб чиқишлари керак.
114. Иш жойларини айланиб чиқиш:
ходимлар томонидан қоидаларга, ишлаб чиқариш ва лавозим йўриқномаларига риоя қилинишини, ускуналарнинг белгиланган ишлаш режими сақлаб турилишини;
ходимлар томонидан сменани топшириш ва қабул қилиш тартибига, тезкор ҳужжатларнинг юритилишига, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомига риоя қилинишини;
қурилманинг ишлашидаги мавжуд носозлик ва нуқсонлар ходимлар томонидан ўз вақтида аниқланиши ва уларни тезда бартараф этиш чораларини кўришларини;
таъмирлаш ва махсус ишларни бажаришда наряд-фармойишларнинг белгиланган тизими тўғри қўлланилишини;
иш жойида ходимлар томонидан гигиенага амал қилинишини;
иш жойларида техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги воситалари ва асбобларнинг мавжудлиги ва уларнинг ишга яроқлилигини;
ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шароитлари амалдаги нормативларга мувофиқлигини текшириш учун амалга оширилади.
115. Иш жойларини айланиб чиқиш шундай ташкил қилиниши керакки, ҳар бир иш жойи электр станциялари ва тармоқларининг раҳбарларидан бири томонидан камида олти ойда бир марта ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан ҳар ойда камида бир марта текширилиши керак.
Корхонанинг ҳар бир раҳбар ходими ойига камида битта иш жойини, таркибий бўлинма раҳбари эса ҳафтасига камида битта иш жойини текшириши керак.
Иш жойларини ҳар бир айланиб чиқишнинг натижалари текширилаётган иш жойида мавжуд тезкор журналда ёки бошқа ҳужжатда қайд этилиши ҳамда тегишли қарор қабул қилинишида фойдаланилиши керак.
13-боб. Ходимлар билан ишлашнинг жамоавий шакллари
116. Корхонада ходимлар билан ишлашнинг турли хил жамоавий шакллари амалга оширилиши керак.
Буларга қуйидагилар киради:
ҳар ойлик ишлаб чиқариш йиғилишлари;
касбий маҳорат мусобақаларини ташкил этиш;
кўргазмали ташвиқотни, шу жумладан, техника хавфсизлиги стендларини ташкил этиш;
ўқув ва техник адабиётлар билан ишлашни ташкил этиш;
қоида ва йўриқномалар талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари, ишлаб чиқариш санитарияси ва ташкилий-маъмурий ҳужжатлар талабларига барча номувофиқликларни аниқлаш учун мунтазам равишда жамоа кўрикларини ташкил этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан жамоат назоратини ўрнатиш (техника хавфсизлиги кунлари ва бошқалар);
қуйи ва бошқа корхоналарга экскурсияларни ташкил этиш;
фильмлар, видеофильмларни компьютер дастурлари орқали кўришни ташкил қилиш.
117. Электр станцияларида технологик цехлар сменаларининг ҳар ойдаги ишлаб чиқариш йиғилишлари ушбу цехларнинг смена бошлиқлари томонидан, бошқа сменаларнинг ҳар ойдаги ишлаб чиқариш йиғилишлари эса электр станцияси ва марказ смена бошлиқлари томонидан ўтказилади.
Ходимларининг сони кам бўлган электр станцияларида ишлаб чиқариш йиғилишлари барча сменалар билан бирга электр станциясининг бош муҳандиси томонидан ўтказилади.
Электр тармоқларида ишлаб чиқариш йиғилишлари хизмат, туман ва бўлинма раҳбарлари томонидан ўтказилади.
Корхонанинг бош муҳандислари ўз таркибий қисмларининг (корхоналарининг) раҳбарлари ва мутахассислари билан тизимли равишда тезкор йиғилишлар ўтказишлари керак.
118. Меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан жамоатчилик назорати амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнат жамоаси томонидан амалга оширилади.
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ходимлар тоифасидан келиб чиқиб, улар билан ишлашнинг
Ходимлар билан ишлашнинг шакллари Ходимларнинг тоифаси * ТХ ТР ТТХ ТСХ РХМ ЁХ БМ МТХ ҚМТ 1. Иш жойида амалиёт ва ўқитиш орқали янги лавозим (касб)га тайёрлаш + + + - - - - - - 2. Ишлаб чиқаришда ўқитиш ва амалиётни хавфсиз ташкил этиш усуллари - - - + - + - - + 3. Билимларни синаш: электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари; ёнғин хавфсизлиги қоидалари; техника хавфсизлиги қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома; Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларга хизмат кўрсатиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар + + + + + - - + - + + + + + + - + + + + + + + + - + + + + + + + + - + + 4. Дублёр тайинлаш + + + - - - - - - 5. Назорат машғулотлари: аварияга қарши, ёнғинга қарши + + + - - - - - - + + + + - - - - - 6. Техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар: кириш йўл-йўриғи; иш жойида бирламчи йўл-йўриқ; такрорий (даврий) йўл-йўриқ; мақсадли (жорий) йўл-йўриқ. + + + + + + + + + + + + + - + - - + + + + + - + - - + + + + + + + + + + 7. Махсус тайёргарлик. + + + - - - - - - 8. Ёнғин хавфсизлиги бўйича минимал билим даражаси - - - - - + + + + 9. Жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганиш + + + + + + + + + 10. Малака ошириш учун узлуксиз мутахассислик бўйича ўқитиш + + + + + + + + +
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Тезкор ходимларни иш жойида тайёрлаш
Янги лавозим бўйича тайёрлаш Тайёрлаш шакллари * Иш жойида тайёрлаш А СИ ДУ ҚМ Энергетика тизими навбатчи диспетчери + - - - Иссиқлик ва гироэлектр станциялари ва марказлари смена бошлиқлари; юқори тоифа подстанциялари, иссиқлик станциялари ва электр тармоқлари корхоналари навбатчи диспетчерлари. + - - - Электр таъминоти корхонаси навбатчи диспетчери + + + - База подстанцияси навбатчиси. + + + - Туман электр таъминоти корхоналари диспетчерлари. + + + - Тезкор-чиқиш бригадаси электр монтёрлари. Туман электр таъминоти корхоналари навбатчи диспетчерлари + + + - База подстанцияси навбатчиси. + + + - Тезкор-чиқиш бригадаси электр монтёрлари (агар туман электр таъминоти корхонаси тасарруфида доимий навбатчи ходим мавжуд подстанциялар бўлмаса). Иссиқлик электр станциялари, марказлари ва тармоқлари корхонаси навбатчи диспетчери + - - - Бўйсунувчи иссиқлик манбаи смена (навбатчилар) бошлиғи. + + + + Навбатчи муҳандис (туман иссиқлик тармоқларининг бирор-бир навбатчиси). Иссиқлик электр станциялари, марказлари ва тармоқларининг навбатчи муҳандиси + + + + Бошқарув шити навбатчи оператори. + - - - Аварияни бартараф этиш хизматининг катта тезкор ходими. Иссиқлик электр станцияси ва маркази смена бошлиғи + + + + Электр цехи смена бошлиғи. + + + - Иссиқлик (қозонхона, турбина ва қозон-турбина) цехлари смена бошлиқлари. + - - - Бошқа технологик цехларнинг смена бошлиқлари. Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари ва марказларининг электр цехи смена бошлиғи + + + + Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари ва марказларининг қурилмаларига хизмат кўрсатувчи катта электр монтёрлари. + + + + Иссиқлик (гидравлик) электр станциялари ва марказлари бош бошқарув шчитининг электр монтёри. Иссиқлик электр станцияси ва марказлари қозонхона цехи смена бошлиғи + + + + Қозонлар бўйича машинист. + + + - Қозонхона қурилмалари машинисти (катта машинисти). Иссиқлик электр станцияси турбина цехи смена бошлиғи + + + + Буғ турбиналари машинисти. + + + - Буғ турбиналари машинисти ёки турбина бўлими машинисти (катта машинисти). Ўзаро боғланган алоқали иссиқлик электр станциялари қозон-турбина цехи смена бошлиғи + + + + Қозонлар ва буғ турбиналарининг марказий иссиқлик бошқаруви шчити машинисти. + + + - Турбина бўлими ва қозон-турбина цехи қозонхона қурилмаларининг катта машинисти. Блокли иссиқлик электр станцияси қозон-турбина цехи смена бошлиғи + + + + Агрегатлар (қозонлар, турбиналар) блокларини тизимли бошқарув машинисти. + + + - Энергоблокнинг катта машинисти. Иссиқлик электр станцияси ва марказлари ёқилғи-транспорт цехлари смена бошлиқлари + + + - Вагонларга юкларни ортиш машинисти. + + + - Бошқарув шчити навбатчиси. + + + - Автоматлаштирилган ёқилғи узатиш машинисти (ёқилғи узатиш машинисти). Иссиқлик электр станцияси ва марказлари иссиқлик автоматикаси ва ўлчов цехи смена бошлиқлари + - - - Қозонлар машинисти. + - - - Буғ турбиналари машинисти. + - - - Энергоблок машинисти. + + + + Автоматика ва ўлчов воситаларига хизмат кўрсатувчи электр чилангари (бирор иш жойидаги). Иссиқлик электр станцияси ва марказлари кимё цехлари смена бошлиқлари + + + + Экспресс-лаборатория лаборанти. + + + - Сув тайёрлаш қурилмаси ускуна ходими. + - - - Қозонхона цехи смена бошлиғи. + - - - Турбина ёки қозон-турбина цехлари смена бошлиқлари
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Электр энергетикаси объектларида ходимларни ўқитиш ва уларнинг билимини синаш ишларини ўтказиш
1. Корхонада ходимларнинг билимини синаш бўйича комиссиянинг мавжудлиги, бунда ушбу комиссия аъзолари юқори бошқарув органи марказий имтиҳон комиссиясининг билимлар синовидан ўтган бўлиши керак.
2. Корхонада ходимларни тоифалар бўйича тайёрлаш учун ўқишларни ташкил этиш имконини берувчи ўқув курслари (мутахассислар гуруҳи)нинг мавжудлиги (электр энергетикаси ишлаб чиқариш корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларининг техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимини синаш тўғрисида).
3. Корхона комиссиясидаги ўқитувчилар таркибида қоидаларни билиш даражасини синашнинг ижобий натижалари мавжудлиги.
4. Корхонада билимлар синовидан олдинги тайёргарлик бўйича тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларининг мавжудлиги.
5. Корхонанинг техник кутубхонасида амал қилинадиган ва маъмурий ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами, шунингдек, ўқув жараёни учун зарур бўлган ўқув-услубий қўлланмаларнинг тўлиқ тўплами мавжудлиги.
6. Ўқув бўлимларининг жиҳозланганлиги:
жадал тайёрлаш, ўқитилган ходимларнинг билимларини синовдан ўтказиш, шунингдек, билимларни синовдан ўтказишнинг тугатилганлиги ва ўтказиш жараёнини автоматлаштирилган ҳисобга олишни ташкил этиш имконини берадиган техник ва дастурий воситалар мажмуи;
замонавий компьютер технологиялари мажмуи;
ўқитилаётганларга яшаш учун жойлар (ўқув муассасалари учун).
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 4-ИЛОВА
297 х 210 формати НАМУНА Титул варағи Ходимларнинг билими ва малакаси синовини расмийлаштириш ЖУРНАЛИ Жамият (бошқарма) _________________________________________ Корхона номи______________________________________________ Ходимларнинг билими ва малакаси синовини расмийлаштириш ЖУРНАЛИ ___________________________________________________________ (корхона ва таркибий бўлинма номи) Бошланди 20___ й. «______» __________________ Тамомланди 20___ й. «______» __________________ Изоҳ. Ушбу журнал варақлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган бўлиши керак. 297 х 210 формати Журналнинг ички варақларини расмийлаштириш Т/р Ф.И.О. Лавозими, касби, малакаси (разряди, тоифаси) Синов санаси ва сабаби Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари раҳбарий ҳужжатлар ва йўриқномалар Техника хавфсизлиги қоидалари Ёнғин хавфсизлиги қоидалари Махсус ишларни ташкил этиш қоидалари Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари Навбатдаги синов санаси Имтиҳон топширувчи шахснинг имзоси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Савол: ___________________________ Жавоб: _____________________________ ___________________________ _____________________________ Комиссия қарори: _____________________________ Комиссия раиси: _____________________________ Комиссия аъзолари: _____________________________
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 5-ИЛОВА
Электр энергетикаси объектлари ходимларига бериладиган гувоҳнома
1. Ходимнинг гувоҳномаси — ходимнинг шахсини ва унинг кўрсатилган лавозим (касб) бўйича мустақил ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
2. Ходимга гувоҳнома корхонанинг кадрлар бўлими томонидан ишга қабул қилинганлиги расмийлаштирилгандан кейин берилади ва унинг ичига билимлар синови натижалари ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи тўғрисидаги тегишли ёзувлар киритилгандан кейингина амал қилади.
3. Ходим гувоҳномани ўзининг хизмат вазифасини бажараётган вақтда доимий равишда ёнида олиб юриши ва уни юқори мансабдор шахслар ва раҳбарларнинг талабига биноан тақдим этиши керак.
4. Гувоҳнома лавозим ўзгарганда ўзгартирилади ва ходим ишдан бўшатилган тақдирда қайтарилади.
5. Гувоҳноманинг ўлчами 95х65 мм, гувоҳнома қаттиқ муқовали ва 7 саҳифадан иборат бўлади.
6. Муқованинг олд томонида «ГУВОҲНОМА» ёзуви ажралиб турувчи рангда ёзилган бўлади.
7. Гувоҳноманинг ички саҳифаларида қуйидагилар ёзилган бўлиши керак:
Биринчи саҳифада: 95 х 65 формати Жамият (бошқарма) ___________________ Расм жойи Корхона_____________________________ 20_____ й. «___»______________________ (берилган вақти) М.Ў. ____________ (шахсий имзо) Иккинчи саҳифасида: Гувоҳнома № _____ Ушбу гувоҳнома эгаси ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ _____________________________________________________бўлиб ишлайди. М.Ў. Раҳбар ____________________________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) Учинчи саҳифасида: «Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари», йўриқномалар ва бошқа амал қилинадиган ҳужжатлар бўйича билимлар синови натижалари Синов санаси Синов сабаби Баҳо Кейинги синов санаси Имтиҳон комиссияси раиси имзоси Тўртинчи саҳифасида: Техника хавфсизлиги қоидаси, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаси бўйича йўриқномалар ва сунъий нафас бериш симуляторида жонлантириш усуллари бўйича билимлар синови натижалари Синов санаси Синов сабаби Малака гуруҳи Баҳо Кейинги синов санаси Имтиҳон комиссияси раиси имзоси Бешинчи саҳифасида: Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ёнғинга қарши йўриқномалар бўйича билимлар синови натижалари Синов санаси Синов сабаби Баҳо Кейинги синов санаси Имтиҳон комиссияси раиси имзоси Олтинчи саҳифасида: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қоидалари, темир йўлларни техник эксплуатация қилиш қоидалари, бошқа махсус қоида ва йўриқномалар бўйича билимлар синови натижалари Синов санаси Қоида номи Комиссия қарори Баённома рақами ва санаси Имтиҳон комиссияси раиси имзоси Еттинчи саҳифасида: Тиббий кўрик натижаси Кўрик санаси Шифокор хулосаси Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича жавобгар шахс имзоси
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 6-ИЛОВА
Кириш йўл-йўриғи дастурини тузиш учун саволларнинг
1. Корхонанинг ишлаб чиқариш хусусиятлари ҳақида умумий маълумотлар.
2. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий қоидалари:
меҳнат шартномаси, иш вақти ва дам олиш вақти, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини ҳимоя қилиш. Ходимларга бериладиган имтиёз ва компенсациялар, ходимларнинг интизомий жавобгарлиги;
корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик;
корхонада меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг назорат қилиниши.
3. Ходимнинг ўзини тутиш қоидалари. Асосий цехлар, хизматлар ва ёрдамчи иншоотларнинг жойлашиши.
4. Корхонага хос бўлган асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш усуллари ва воситалари, жамоавий ҳимоя воситалари, плакатлар, хавфсизлик белгилари, огоҳлантиргичлар. Электр токидан жароҳатланишнинг олдини олиш учун асосий талаблар.
5. Ишлаб чиқаришда тозалик (санитария) ва шахсий гигиенанинг асосий талаблари.
6. Шахсий ҳимоя воситалари. Шахсий ҳимоя воситаларини бериш тартиби ва стандартлари, улардан фойдаланиш муддати.
7. Корхонада ва турдош соҳаларда хавфсизлик талаблари бузилганлиги сабабли содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, авариялар, ёнғинлар сабаблари ва ҳолатлари.
8. Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ва расмийлаштириш тартиби. Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинлар, портлашлар, аварияларнинг олдини олиш усуллари ва воситалари. Улар пайдо бўлганда, ходимларнинг ҳаракати.
9. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш. Бахтсиз ҳодиса юз берганда ходимларнинг ҳаракатлари.
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 6а-ИЛОВА
297 х 210 формати НАМУНА Титул варағи Меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўл-йўриғини қайд этиш ЖУРНАЛИ Жамият (бошқарма)_____________________________________ Корхона, ташкилот номи ________________________________ Меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўл-йўриғини қайд этиш ЖУРНАЛИ Бошланди 20___ й. «______» ________ Тугатилди 20___ й. «______» ________ 297 х 210 формати Журнал ички варақларининг шакли (кўриниши) Йўл-йўриқ ўтказилган сана Йўл-йўриқдан ўтувчи шахснинг Ф.И.О. Йўл-йўриқдан ўтувчи шахснинг касби, лавозими Йўл-йўриқдан ўтувчи шахс йўналтирилаётган ишлаб чиқариш бўлинмаси Йўл-йўриқ ўтказувчи шахс Ф.И.О. ва лавозими Имзо Йўл-йўриқдан ўтувчи шахс Йўл-йўриқ ўтказувчи 1 2 3 4 5 6 7
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 7-ИЛОВА
Иш жойида бирламчи йўл-йўриқлар
1. Ишлаб чиқариш бўлинмасидаги технологик жараёнлар ва қурилмалар бўйича умумий маълумотлар. Ушбу жараён давомида юзага келадиган асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.
2. Иш жойини хавфсиз ташкил қилиш ва сақлаш.
3. Қурилмалар (қозонлар, турбиналар, генераторлар ва бошқалар)нинг тузилиши, хавфли хизмат кўрсатиш ҳудуд (майдон)лари, хавфсизлик мосламалари ва тўсиқлари, блокировка ва огоҳлантиргич (сигнализация)лар тизими ҳақида.
4. Ишга тайёргарлик кўриш тартиби (қурилмалар, ишга тушириш асбоблари, асбоблар ва мосламалар, блокировкалар, ерга улагич ва бошқа ҳимоя воситаларининг ҳолатини текшириш). Шахсий ҳимоя воситалари ва улардан фойдаланиш қоидалари.
5. Хавфли вазиятлар юзага келганда, ҳаракатлар ва ишни хавфсиз бажариш усуллари ва йўллари.
6. Ходимларнинг корхона, цех ва бўлинма ҳудудида хавфсиз ҳаракатланиши схемаси.
7. Цехлар ичидаги транспорт ва юк кўтариш восита ва механизмлари. Юкларни кўтариш, тушириш ҳамда ташишда хавфсизлик талаблари.
8. Авариялар, портлашлар, ёнғинлар, ишлаб чиқаришда шикастланиш ҳолатларининг сабаблари ва улар юзасидан хабар бериш чоралари. Авария, портлаш ва ёнғин ҳолатларида ходимларнинг мажбуриятлари ва ҳаракатлари. Мавжуд ёнғинни ўчириш воситалари ва огоҳлантиргич (сигнализация)лардан фойдаланиш усуллари, уларнинг жойлашган жойлари.
Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига 7а-ИЛОВА
297 х 210 (А4) формати НАМУНА Иш жойида йўл-йўриқларни қайд этиш ЖУРНАЛИ Жамият (бошқарма) номи__________________________________________ Корхона номи ___________________________________________________ Иш жойида йўл-йўриқларни қайд этиш ЖУРНАЛИ _______________________________________________________________ (бўлинма, бригада, хизмат, лаборатория номи) Бошланди 20___ й. «______» _______________________ Тугатилди 20___ й. «______» _______________________ 297 х 210 формати Кейинги варақларни расмийлаштириш: Йўл-йўриқ санаси Ф.И.О. Касби Йўл-йўриқ тури (иш жойида бирламчи, такрорий, навбатдан ташқари, мақсадли) Йўл-йўриқ мавзуси Йўл-йўриқ ўтказувчининг Ф.И.О. ва лавозими Имзо Йўл-йўриқдан ўтувчи шахс Йўл-йўриқ ўтказувчи 1 2 3 4 5 6 7 8
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 октябрь,
608-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
QOIDALARI
SHAKLLARI
SHAKLLARI
SHARTLARI
SHAKLI
NAMUNAVIY ROʻYXATI
NAMUNAVIY ROʻYXATI
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
“Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
elektr energetikasi obyektlari tarkibiga kiruvchi uskunalar, qurilmalar, bino va inshootlardan foydalanuvchi va ularni nazorat qiluvchi tashkilot xodimlari, shuningdek, elektr energetikasi obyektlarida qurilish-montaj, sozlash, ishga tushirish hamda taʼmirlash ishlarini bajaruvchi xodimlar bilan ishlash tartibini belgilash;
tashkilotning barcha xodimlarini, shu jumladan, rahbar xodimlarini oʻz kasbi va ish turi boʻyicha belgilangan tartibda hamda muddatlarda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha oʻqitish, ularga yoʻl-yoʻriq berish va ularning texnik ekspluatatsiya qilish, mehnatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligiga oid amaldagi qoidalar, meʼyorlar va yoʻriqnomalar boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish;
zararli yoki xavfli mehnat sharoitlari bilan bogʻliq ogʻir ishlarda ishlaydigan xodimlarning ishga layoqatliligini aniqlash va kasbiy kasalliklarning oldini olish maqsadida ularni dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
mehnatni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish, aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf qilish boʻyicha ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish, mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzganlik uchun choralar koʻrish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 608-son qaroriga ILOVA
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Qoidalar elektr energetikasi obyektlari tarkibiga kiruvchi uskunalar, qurilmalar, bino va inshootlarni loyihalashtirish, ekspluatatsiya qilish, ularning ishlashini tashkil etuvchi va nazorat qiluvchi korxonalar xodimlari, shuningdek, elektr energetikasi obyektlarida qurilish-montaj, sozlash, ishga tushirish hamda taʼmirlash ishlarini bajaruvchi xodimlar bilan ishlash tartibini belgilaydi.
Mazkur Qoidalarning talablari elektr energetikasi obyektlarida amalda boʻlgan yoʻriqnomalar va nizomlar, shuningdek, tashkiliy-boshqaruv hujjatlarida inobatga olinishi shart.
2. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
elektr energetikasi obyektlari — elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi korxonalar, shuningdek, elektr tarmogʻi xoʻjaligi obyektlari;
tezkor xodimlar — tezkor boshqaruv va tezkor almashlab ulashlarni amalga oshirishga ruxsat berilgan xodimlar toifasi va ushbu xodimlarga bevosita rahbarlik qilish uchun tayinlangan shaxslar;
tezkor rahbarlar — smenada qoʻl ostidagi xodimlar va ularga biriktirilgan obyektlarning (energetika tizimi, elektr va issiqlik tarmoqlari, elektr stansiyalari va markazlari, energetika obyektlari) ishlashi boʻyicha tezkor boshqaruvni amalga oshiradigan xodimlar toifasi;
tezkor-taʼmirlovchi xodimlar — oʻzlariga biriktirilgan elektr qurilmalarida tasdiqlangan hajmda tezkor xizmat koʻrsatish uchun maxsus oʻqitilgan va tayyorlangan taʼmirlash xodimlariga mansub xodimlar toifasi;
taʼmirlash va sozlash xodimlari — texnologik uskunalarga texnik xizmat koʻrsatish, ularni taʼmirlash, sozlash va sinovdan oʻtkazish bilan bogʻliq xodimlar toifasi;
rahbar xodimlar va mutaxassislar — korxona faoliyatining maʼmuriy va texnologik kuzatuvini taʼminlovchi xodimlar toifasi;
xodimlar bilan ishlash — xodimlarning kasbiy funksiyalarini bajarishga tayyorligini taʼminlaydigan korxonaning ishlab chiqarish faoliyati yoʻnalishi;
stajyorlik — ish joyida amaliy mashgʻulot;
dublyorlik — ish joyida dublyor tayyorlash uchun javobgar boʻlgan shaxs kuzatuvi ostida elektr qurilmalarini boshqarishni va boshqa funksiyalarni amalga oshirish;
maxsus tayyorgarlik — oʻquv-amaliy vositalarda ishlab chiqarish jarayonlarini boshqarish boʻyicha tizimli mashgʻulotlar oʻtkazish yoʻli bilan xodimning malakasini saqlash, tashkiliy-rahbarlik hujjatlarini oʻrganib chiqish, texnologik buzilishlar va yongʻin xavfsizligi boʻyicha uning bilimi, qobiliyati hamda mahoratini shakllantirish;
malaka oshirish — tizimli ravishda mustaqil oʻqish, ishlab chiqarish va iqtisodiy oʻqishlarni oʻtkazish, taʼlim muassasalarining tegishli kurslarida qisqa muddatli va davriy uzoq muddatli oʻqitish orqali amalga oshiriladigan xodimlar bilan ishlash shakli;
xodimlar bilan ishlashning jamoaviy shakli — ish natijalarini sarhisob qilib hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha jamoat nazoratini, koʻrgazmali tashviqotlarni, musobaqalarni va boshqalarni tashkil etgan holda mavzuli koʻriklar, maʼruzalar, koʻrgazmalar, ishlab chiqarish yigʻilishlari oʻtkazishni oʻz ichiga olgan qoʻshimcha chora-tadbirlar kompleksi;
xizmat safariga yuborilgan xodim — elektr stansiyalari, elektr yoki issiqlik tarmoqlarining ishlab turgan elektr qurilmalarida ish bajarish uchun yuborilgan, lekin ularning shtat birligiga kirmagan energetika tizimining ekspluatatsiya qilish, qurilish-montaj, taʼmirlash va sozlash korxonalari xodimlari;
liniyadagi muhandis-texnik xodim — qurilish-montaj ishlari amalga oshirilishiga bevosita ish joyida rahbarlik qiluvchi qurilish-montaj tashkilotlari xodimlari (usta, katta usta, uchastka mexanigi);
yongʻin xavfsizligi boʻyicha minimal bilim hajmi — ishlab chiqarishning texnologik jarayonini, yongʻinga qarshi kurashish vositalari va usullarining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda yongʻin xavfsizligi boʻyicha xodim bilimining zarur minimal hajmi;
yoʻl-yoʻriq — topshiriqni oʻrgatish va tushuntirish turi boʻlib, mehnat muhofazasi sohasida uning oʻzlashtrilganligi tekshiriladi va yoʻl-yoʻriq berilganligi maxsus jurnalda qayd etiladi.
3. Korxonaning va har bir ish joyining mehnat sharoitlari mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va normativ-huquqiy hujjatlar talablariga javob berishi kerak.
4. Korxona tomonidan jamoaviy shartnomada, agar u tuzilmagan boʻlsa, ish beruvchi va boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organi oʻrtasidagi kelishuvda belgilangan mehnatni muhofaza qilish uchun zarur miqdordagi mablagʻlar ajratilishi shart.
5. Korxona oʻzining tijorat va qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa faoliyatidan olingan daromad (foyda) hisobiga mehnatni muhofaza qilish boʻyicha jamgʻarma tashkil etishi mumkin.
Korxonaning mehnatni muhofaza qilish xizmatlari “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-dekabrdagi 1066-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish xizmatini yaratish va faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq tashkil etiladi.
6. Korxonaning barcha xodimlari, shu jumladan, rahbar xodimlari oʻz kasbi va ish turi boʻyicha belgilangan tartibda hamda muddatlarda mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha oʻqishi, yoʻl-yoʻriq olishi va bilimlar sinovidan oʻtishi shart.
7. Korxonada xodimlar bilan ishlash ushbu korxonaning barcha rahbarlari va mutaxassislarining asosiy vazifalaridan biridir.
Xodimlar bilan ishlash uchun javobgarlik korxona rahbari zimmasiga yuklanadi.
Xodimlar bilan ularning toifasiga qarab ishlash shakllari ushbu Qoidalarga 1-ilovada keltirilgan jadvalga muvofiq belgilanadi.
8. Yuqori turuvchi tashkilot xodimlari (mutaxassislari) quyi tashkilot xodimlari bilan ishlashda ishtirok etishlari lozim.
9. Korxona xizmat safariga yuborilayotgan xodimlarning malakasi bajariladigan ishlarga mosligiga, texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi qoidalari va yoʻriqnomalar talablarini bilishi hamda ularga rioya etishi uchun javobgar hisoblanadi.
10. Oʻrindoshlik asosida ishlaydigan shaxslar bilan ishlash ularning asosiy va oʻrindosh kasb (lavozim)lari boʻyicha toʻliq hajmda amalga oshirilishi kerak.
11. Mazkur Qoidalarda belgilangan xodimlar bilan ishlash ish vaqtida (xodimlarning asosiy funksiyalarini bajarishdan ajratilgan holda) amalga oshirilishi kerak.
12. Zararli yoki xavfli mehnat sharoitlari bilan bogʻliq ogʻir ishlarda ishlaydigan xodimlar ularning ishga layoqatliligini aniqlash va kasbiy kasalliklarning oldini olish maqsadida dastlabki (ishga qabul qilingan vaqtda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.
Zararli ishlab chiqarish omillari va ishlarning roʻyxati, shuningdek, ushbu ishlarni bajarishda dastlabki va davriy tibbiy koʻriklarni oʻtkazish tartibi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan birgalikda qonunchilikda belgilangan tartibda belgilanadi.
13. Elektr energetikasi sohasi korxonalari rahbarlari belgilangan tartibda xodimlarni dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etishlari shart.
14. Xodimlar tibbiy koʻrikdan oʻtishdan bosh tortganda yoki tekshiruv natijalari boʻyicha tibbiy komissiya tomonidan berilgan tavsiyalarga rioya qilmaganda korxona rahbari ularni ishga qoʻymaslik huquqiga ega.
Tibbiy komissiya tomonidan tibbiy koʻrik natijalari boʻyicha salbiy xulosa berilganda, xodimlar zararli yoki xavfli mehnat sharoitlari bilan bogʻliq ogʻir ishlarga jalb qilinmaydi.
2-bob. Xodimlar bilan ishlashni tashkil etish tartibi
15. Xodimlar bilan ishlash korxonaning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan yillik rejalarga muvofiq tashkil qilinadi va amalga oshiriladi.
16. Rejalar quyidagi yoʻnalishlarni oʻz ichiga olishi kerak:
yangi xodimlarni oʻqitish;
xodimlarni ikkinchi va bir-biriga yaqin kasblar boʻyicha qayta tayyorlash hamda oʻqitish;
malaka oshirish;
texnik kutubxonalar, texnik xonalar, xavfsizlik va yongʻin xavfsizligi xonalari, trenajer tayyorgarlik markazlari hamda punktlari ishlarini tashkil etish;
oʻquv-mashq bazasini jihozlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
rahbar va mutaxassislarni imtihonga tayyorlash;
maxsus tayyorgarlik;
bilimini sinash;
yongʻin va avariyaga qarshi nazorat mashqlarini oʻtkazish;
texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar berish;
texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish;
kasbiy mahorat musobaqalarini oʻtkazish;
ish joylarini tekshirish;
sanitariya-gigiyena, davolash-profilaktika va reabilitatsiya chora-tadbirlarini amalga oshirish;
davriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
xodimlar bilan ishlashning jamoaviy shakllari.
17. Xodimlarni (mutaxassislarni) tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonlarini boshqarish korxonaning bosh muhandisiga yuklanadi.
18. Yangi xodimlarni oʻqitish, shuningdek, xodimlar, rahbar xodim va mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish ishlarini rejalashtirish, tashkil etish va nazorat qilish kadrlar boʻlimi tomonidan amalga oshirilishi kerak. Bunda xodimlarni tayyorlash vazifalari yuklangan mutaxassislar (mutaxassislar guruhlari, sektorlar, boʻlimlar) yoki boshqa xizmat xodimlari jalb qilinadi.
19. Tarkibiy boʻlinmalar rahbarlariga va korxona rahbariga bevosita boʻysunuvchi xodimlar bilan ishlashni rejalashtirish va tashkil etish korxonaning bosh muhandisi tomonidan amalga oshirilishi kerak.
20. Korxonada xodimlarning ishlab chiqarishga moslashishi va malaka koʻnikmasiga ega boʻlishini taʼminlash uchun maxsus oʻquv-ishlab chiqarish punktlari (doimiy kurslar, trenajyorlar va boshqalar), texnik kutubxona, texnik xonalar, texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi xonasi faoliyat yuritishi kerak.
Xodimlarni tayyorlash uchun oʻquv-ishlab chiqarish kurslari poligonga ega boʻlishi, oʻquv xonalari oʻqitishning va mashq qilishning texnik vositalari bilan jihozlangan boʻlishi, oʻqitish uchun korxonalar hamda boshqa tashkilotlarning yuqori malakali mutaxassislarini jalb qilish imkoniyati boʻlishi kerak.
21. Ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirayotgan, xodimlar soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir korxonada mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishini nazorat qilish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etilishi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etilishi shart. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan korxonada yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etilishi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etilishi shart.
Xodimlarining soni ellik kishidan kam boʻlgan korxonada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror mazkur korxona faoliyatining oʻziga xos xususiyatlari hisobga olingan holda korxona rahbari tomonidan qabul qilinadi.
Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita korxona rahbariga boʻysunadi.
Mehnatni muhofaza qilish xizmati mutaxassislari mehnatni muhofaza qilish qoidalari va normalariga barcha xodimlar tomonidan rioya etilishini nazorat qilish, tarkibiy boʻlinmalarning rahbarlariga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf qilish boʻyicha ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish, shuningdek, korxona rahbariga mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha normativ hujjatlar talablarini buzayotgan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisida taqdimnomalar kiritish huquqiga ega.
3-bob. Yangi lavozimga tayyorlash tartibi
22. Yangi lavozimga tayyorlashga soha boʻyicha kasbiy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarga ruxsat etiladi.
23. Yangi lavozimga ishga qabul qilingan yoki boshqa lavozimga oʻtkazilgan shaxslar ushbu Qoidalarga muvofiq oʻrganishdan oʻtishlari kerak.
24. Qurilayotgan yoki rekonstruksiya qilinayotgan energetika qurilmalarida ishlash uchun xodimlarni oldindan tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish nazarda tutilishi lozim.
Xodimlarni oldindan tayyorlashning umumiy muddatiga quyidagilar kiritilishi kerak:
yangi texnika, texnologiya va yanada mukammal ish sharoitlarida ishlash uchun zarur boʻlgan nazariy tayyorgarlik;
ishlab turgan korxonalarda (shu jumladan, xorijiy korxonalarda) stajyorlikni oʻz ichiga olgan amaliy tayyorgarlik;
korxona uskunalari ishga tushirilishining aniq sharoitlarida ishga tushirish-sozlash ishlarida ishtirok etish uchun muddatlar kiritilishi kerak.
Tayyorgarlik muddati ishga tushirilayotgan qurilmaning murakkabligi va quvvatiga, texnologik jarayonlarning yangiligiga qarab tanlanadi.
25. Yangi lavozimga xodimlarni tayyorlash har bir lavozim va har bir ish joyi uchun korxonaning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan reja va dasturlarga muvofiq amalga oshiriladi.
Xodimlarni tayyorlash dasturi ularning toifasiga qarab nazariy oʻqitish, stajyorlik, bilimlar sinovidan oʻtish, dublyorlik, nazorat mashqlari, ish joyida qisqa muddatli ishlashni oʻz ichiga olishi kerak.
26. Tezkor rahbarlarni tayyorlash korxonaning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan yakka tartibdagi dasturlarga muvofiq amalga oshiriladi.
Tezkor rahbarlarni tayyorlash dasturi ushbu Qoidalarga 2-ilovaga muvofiq quyidagi tayyorlov shakllarini oʻz ichiga olishi lozim: stajyorlik, bilimlar sinovidan oʻtish, dublyorlik va bevosita oʻzlari rahbarlik qiladigan tezkor xodimlarning asosiy ish joylarida qisqa muddatli ishlash, shuningdek, ularning tezkor yurituvi ostida boʻladigan uskunalar bilan ish joylarida stajyorlik.
Tezkor rahbarlarni tayyorlashning har bir bosqichi zarurligi — ularning bilim-koʻnikmalarining muvofiqligi, texnik bilimlari darajasi, yaqin lavozimlarda amaldagi ish staji, yangi lavozimga tayyorlashdan oldin egallab turgan lavozimi, obyektning texnik murakkabligi hisobga olingan holda belgilanadi.
27. Ishga yangi qabul qilingan va ilgari xavfsiz ish usullariga oʻrgatilmagan qurilish-montaj, qurilish sanoati, mashinasozlik, shuningdek, sozlash, taʼmirlash va yordamchi ishlab chiqarish korxonalari xodimlari korxona bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan dastur boʻyicha ishlarni xavfsiz amalga oshirish usullariga qabul qilingan kundan boshlab bir oy muddat ichida oʻrgatilishi kerak. Bunday xodimlar oʻrganishdan va bilimlar sinovidan oʻtmaguncha, ularga mustaqil ravishda (tajribali xodimlar nazoratisiz) ishlarni amalga oshirishlariga ruxsat etilmaydi.
28. Yangi qabul qilingan barcha xodimlar tasdiqlangan dastur boʻyicha mutaxassislar (instruktor-reanimatorlar) tomonidan shikastlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish usullariga ishga qabul qilingan kundan boshlab bir oy ichida oʻrgatilishi shart.
4-bob. Xodimlarning ish joyida stajyorlikdan oʻtish tartibi
29. Tezkor, tezkor taʼmirlovchi, taʼmirlash, sozlash xodimlari hamda qurilish-montaj, qurilish industriyasi, mashinasozlik, shuningdek, sozlash, taʼmirlash va yordamchi ishlab chiqarish korxonalari xodimlari ish joylarida stajyorlikdan oʻtishlari kerak. Stajyorlikdan javobgar oʻrgatuvchi xodim rahbarligi ostida oʻtiladi.
30. Stajyorlikdan oʻtishga ruxsat berish korxona (boʻlinma) boshligʻi buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi. Hujjatda stajyorlik muddatlari va oʻrgatuvchi javobgar shaxslarning familiyasi koʻrsatiladi.
31. Har bir ish joyida stajyorlikdan oʻtish davomiyligi oʻrgatiladigan xodimning kasbi (lavozimi), ishga tayyorligi hisobga olinib, individual ravishda belgilanadi va ikki smenadan yigirma smenagacha boʻlishi kerak.
32. Stajyorlarni tayyorlash amaliy va nazariy bilimlari yetarli darajada boʻlgan tajribali mutaxassislar tomonidan amalga oshirilishi kerak.
33. Stajyorlik jarayonida oʻrgatilayotgan xodim:
Texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari, Texnika xavfsizligi qoidalari, Yongʻin xavfsizligi qoidalari va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ish joyida amaliy qoʻllashni egallashi;
ushbu lavozimda ishlash uchun bilishi shart boʻlgan sxemalarni, ishlab chiqarish va mansab (lavozim) yoʻriqnomalarini oʻrganishi kerak.
5-bob. Xodimlarni bilim sinovidan oʻtkazish tartibi
34. Ishlab chiqarishning texnologik jarayonlarida bevosita qatnashmaydigan shaxslardan tashqari korxonalarning barcha xodimlari texnik ekspluatatsiya qilish, mehnatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligiga oid qoidalar (meʼyorlar, yoʻriqnomalar) boʻyicha bilim sinovlaridan oʻtishlari shart.
35. Bilim sinovlaridan oʻtishni korxonalar, tarkibiy boʻlinmalar, yuqori turuvchi tashkilot, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzenergoinspeksiya”) komissiyalari tomonidan amalga oshiriladi.
36. Korxonalarda bilim sinovini oʻtkazish tasdiqlangan jadvallarga muvofiq ularning rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.
37. Korxonalarda xodimlarni oʻqitish va ularning bilimini sinovdan oʻtkazish uchun ushbu Qoidalarga 3-ilovaga muvofiq tegishli sharoitlar yaratilishi shart.
38. Korxonada rahbarning buyrugʻi (farmoyishi) bilan doimiy ishlab turuvchi imtihon komissiyasi tuziladi. Ushbu komissiya ishlab chiqarishning texnologik jarayonlarida bevosita qatnashmaydigan shaxslardan tashqari barcha xodimlarning bilim sinovini oʻtkazadi.
“Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi vakillari imtihon komissiyasida ishtirokining zarurati ushbu organlar tomonidan tegishli talablar asosida belgilanadi.
Xususiy va davlat-xususiy sheriklik asosida faoliyat yurituvchi elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi, uzatuvchi, taqsimlovchi tashkilotlar rahbar xodimlarining bilim sinovini “Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi vakili ishtirokida oʻtkazadi. Bilim sinovidan oʻtgan rahbar xodimlardan tashkil topgan ichki tuzilgan imtihon komissiyasi tomonidan ishlab chiqarishning texnologik jarayonlarida bevosita qatnashmaydigan shaxslardan tashqari barcha xodimlarning bilim sinovi oʻtkaziladi.
39. “Oʻzbekiston Milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ va “Oʻzbekgidroenergo” AJ huzurida markaziy imtihon komissiyalari tuziladi.
40. Har bir imtihon komissiyasi aʼzolari soni kamida 5 nafardan iborat boʻlishi kerak. Imtihon komissiyasi bilim sinovini kamida 3 nafar aʼzo ishtirokida amalga oshirishi mumkin.
41. Imtihon komissiyalarining ishini tashkil etish va oʻqitishlar tashkil etilishini nazorat qilish bilan bogʻliq barcha masalalar yuqori turuvchi boshqaruv organlari tomonidan, “Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi vakolati doirasidagi masalalar esa ularning vakillari ishtirokida hal etiladi.
Markaziy imtihon komissiyasining ishi “Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi tomonidan ularning vakolati doirasida nazorat qilinadi.
42. Bilimlar sinovidan ozod etilgan shaxslar yoki bunday sinovdan oʻtishi talab etilmaydigan lavozimlar va kasblar roʻyxati korxona rahbari tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak.
43. Korxona komissiyasida bilimlar sinovidan quyidagilar oʻtadi:
mazkur korxona xodimlari;
tarkibiy boʻlinmalarning rahbar xodimlari, navbatchi dispetcherlar, elektr stansiyasining smena va sex boshligʻi, tizim ahamiyatiga ega podstansiya rahbari lavozimiga tayinlanganlar.
Xuddi shu komissiyada dastlabki bilim sinovidan quyidagilar oʻtadi:
qozon-turbina sexi, energobloklar, qozonxona va turbina sexlarining katta mashinistlari;
energobloklarning mashinistlari;
elektr stansiyalarining elektr uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi smenadagi katta elektr montyorlar.
Tarkibiy boʻlinma komissiyasining bilimlar sinovidan ushbu boʻlinmaning xodimlari, shuningdek, tayyorgarlik oʻquv dasturida ushbu boʻlinmada bilim sinovidan oʻtishi nazarda tutilgan shaxslar oʻtishi kerak.
44. Korxona rahbarlari va ushbu korxonaning bilim sinovi komissiyasi aʼzolari “Oʻzenergoinspeksiya” vakili ishtirok etgan markaziy imtihon komissiyasida bilim sinovidan oʻtadilar.
45. Yuqori turuvchi tashkilotga ega boʻlmagan korxona komissiyasi rahbarlari va aʼzolari, shuningdek, bilimlar sinovi komissiyasi tuzish imkoni boʻlmagan korxona va tashkilot xodimlari “Oʻzenergoinspeksiya”ning komissiyasida bilimlar sinovidan oʻtadilar.
46. Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi nazorati ostidagi obyektlarga xizmat koʻrsatadigan xodimlar va ayrim toifadagi mutaxassislarning bilimini sinovdan oʻtkazish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi qoidalarining talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
47. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning harakatlanadigan tarkiblarini oʻz yoʻllariga qabul qiladigan stansiyalarning temir yoʻllarga xizmat koʻrsatadigan, poyezdlar harakati va manevrini tashkil etish bilan shugʻullanadigan rahbarlari, mutaxassislari va xodimlari mustaqil ishlashga ruxsat berilishidan oldin “Oʻztemiryoʻlnazorat” davlat inspeksiyasi komissiyasining bilimlar sinovidan oʻtishlari kerak.
48. Taʼmirlash, sozlash va boshqa ixtisoslashtirilgan tashkilotlarning xodimlari oʻz korxonalarida oʻqitiladi. Ushbu korxonalarning bilimlar sinovi komissiyasida sinovdan oʻtadi va mustaqil ishlash huquqiga ega boʻladi.
49. Korxona komissiyasi va uning tarkibiy boʻlinmalari komissiyasi rahbar buyrugʻi bilan tayinlanadi.
Korxona komissiyasi tarkibiga nazorat qiluvchi yoki yuqori turuvchi boshqaruv organining rahbar xodimlari va mutaxassislari ularning qaroriga binoan kiritilishi mumkin.
Tarkibiy boʻlinma komissiyasiga korxona rahbari qaroriga muvofiq korxona tarkibiy boʻlinmalarining mutaxassislari kiritilishi mumkin.
50. “Oʻzenergoinspeksiya” imtihon komissiyasining tarkibi inspeksiya rahbarining buyrugʻi bilan belgilanadi.
51. “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzbekgidroenergo” AJ huzuridagi markaziy imtihon komissiyalari tarkibi ushbu jamiyatlarning boshqaruv raisi buyrugʻi bilan belgilanadi.
52. Korxona xodimlarini bilimlar sinovidan oʻtkazish birlamchi, davriy va navbatdan tashqari bilim sinovlaridan iborat.
Dastlabki bilimlar sinovidan oʻtkazish xodim ishga qabul qilinib, oʻqitilgandan keyin yoki yangi lavozim boʻyicha tayyorlanib, boshqa ishdan (lavozimdan) yoki boshqa korxonadan oʻtkazilgandan soʻng amalga oshiriladi.
53. Xodimlar bilimining dastlabki sinovi dasturlar va ularni tayyorlash rejalarida belgilangan muddatlarda, rahbar va mutaxassislar bilimining dastlabki sinovi esa ishga tayinlangan kundan boshlab ikki oydan kechiktirmasdan oʻtkazilishi kerak.
54. Barcha toifadagi xodimlarning davriy bilimlar sinovidan oʻtkazilishi kamida uch yilda bir marotaba amalga oshirilishi kerak.
Tezkor rahbarlar, energetika qurilmalarini boshqarish va ularga texnik xizmat koʻrsatish bilan bevosita bogʻliq shaxslar hamda qurilish-montaj korxonalarining liniyadagi muhandis-texnik xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalari va meʼyorlari boʻyicha bilimlar sinovi davriyligi bir yilda kamida bir marotaba boʻlishi kerak.
Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi obyektlarini ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq xodimlar bilimining davriy sinovi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining qoidalariga muvofiq oʻtkazilishi kerak.
55. Navbatdan tashqari bilimlar sinovi quyidagi holatlarda oʻtkaziladi:
xodimlar tomonidan qoidalar (meʼyorlar, yoʻriqnomalar) buzilganda;
“Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining talabiga, shuningdek, qoida buzilishi holatini oʻrganayotgan komissiya xulosasiga koʻra;
xodimlarning qoidalar (meʼyorlar, yoʻriqnomalar)ni yetarli darajada bilmasligi yoki normal va avariyali holatlarda notoʻgʻri harakatlari aniqlangan boʻlsa, yuqori turuvchi tashkilot rahbarining qaroriga binoan;
yangi yoki qayta koʻrib chiqilgan qoidalar kuchga kirganda;
yangi qurilmalar oʻrnatilganda va rekonstruksiya ishlari bajarilganda yoki asosiy elektr va texnologik sxemalar oʻzgarganda (bunda navbatdan tashqari imtihon oʻtkazish zarurati bosh muhandis tomonidan belgilanadi);
qaytadan oʻtkazilgan nazorat (avariyaga qarshi va yongʻinga qarshi) mashgʻulotlarda qoniqarsiz baho olganda;
ish faoliyatida bir yildan ortiq tanaffus boʻlgan xodimlar uchun.
Navbatdan tashqari bilimlar sinovidan oʻtish uchun qoidalar, meʼyorlar, yoʻriqnomalar hajmi va tayyorgarlik koʻrish davomiyligi korxona yoki tarkibiy boʻlinma rahbari tomonidan, shuningdek, nazorat qiluvchi yoki yuqori turuvchi boshqaruv organining yozma koʻrsatmasi (dalolatnomasi) bilan belgilanadi.
Navbatdan tashqari oʻtkaziladigan bilimlar sinovi jadval boʻyicha oʻtkaziladigan davriy bilimlar sinovini bekor qilmaydi. Yangi qoidalar amalga kiritilishi bilan bogʻliq holat bundan mustasno.
56. Bilimlar sinovi komissiyasi xodimning quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha bilimlarini, xususan:
sohaga oid Elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari, Texnika xavfsizlik qoidalari va Yongʻin xavfsizligi qoidalarini bilishini;
agar bajarilayotgan ishlar tarmoqlararo xavfsizlik qoidalari va boshqa maxsus qoidalarni bilishni talab etsa, ularni bilishini;
lavozim va ishlab chiqarish yoʻriqnomalarini, avariyalarni va avariyali rejimlarni bartaraf etish boʻyicha reja (yoʻriqnoma)larni bilishini;
xavfsizlikning texnik vositalari va avariyaga qarshi himoya vositalarining tuzilishini va ishlash prinsiplarini bilishini;
uskunalar, nazorat-oʻlchov asboblari va boshqaruv vositalarining tuzilishi hamda ishlash prinsipini;
energetika ishlab chiqarish texnologik sxemalari va jarayonlarini bilishini;
energetika qurilmalari, Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi obyektlarini xavfsiz ekspluatatsiya qilish sharoitlarini bilishini;
xodimning himoya vositalaridan foydalanishini va baxtsiz hodisada jabrlanuvchilarga birinchi tibbiy yordam koʻrsatishni bilishini;
energetika qurilmalarini boshqarishni (oʻrganish trenajyorlari va boshqa texnik vositalarida) bilishini;
“Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonun , Mehnat kodeksi va mehnat xavfsizligi sohasidagi boshqa qonunchilik hujjatlarini hamda avariyalarning oldini olishni bilishini;
elektr tokidan jarohatlanishning oldini olish, ishlab chiqarish sanitariyasi va shaxsiy gigiyena boʻyicha asosiy talablarni bilishini tekshiradi.
Bundan tashqari, rahbar va mutaxassislarning quyidagilarni:
mehnat muhofazasi holati yuzasidan davlat, idoraviy nazorat va jamoa nazorati toʻgʻrisidagi nizomlarni;
mehnat shartnomasi, ish va dam olish vaqti rejimi, ayollar va 18 yoshgacha boʻlgan shaxslar mehnatini himoya qilish, imtiyoz va kompensatsiyalarni;
ishlab chiqarishda baxtsiz hodisalar va xodimlarning boshqa shikastlanishlarini tekshirish va roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi nizomlarni bilishi tekshiriladi.
Barcha toifadagi rahbar va mutaxassislar oʻzlarining lavozim majburiyatlariga binoan bilishlari shart boʻlgan amal qiluvchi va boshqaruv hujjatlarining roʻyxati korxona rahbari tomonidan belgilanadi.
57. Har bir xodimning bilimi individual ravishda ogʻzaki yoki yozma tekshirilishi kerak. Bunda kompyuterlar tizimidagi oʻquv dasturlaridan foydalanishga faqat davriy tekshiruvlarda ruxsat etiladi.
Xodimlarning bilimi va malakasi “aʼlo”, “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” darajalar asosida baholanadi. Tekshiruv natijalariga koʻra, barcha elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatadigan xodimlar va korxona rahbarlari uchun elektr xavfsizligi boʻyicha guruh belgilanadi.
Kompyuterlardan foydalangan holda imtihon bayonnomasida qoniqarsiz baho boʻlgan taqdirda, imtihon komissiyasi qoʻshimcha savollar beradi. Agar imtihon topshiruvchi bilishi lozim boʻlgan qoidalar boʻyicha komissiya aʼzolari tomonidan berilgan qoʻshimcha savollarning koʻpiga notoʻgʻri javob bersa, u holda umumiy baho “qoniqarsiz” deb topiladi.
Qoidalar boʻyicha bilimlarni ijobiy (yaʼni “qoniqarli” va undan yuqori) baholash xulosasi komissiya aʼzolarining koʻpchiligi qarori bilan belgilanadi. Agar xodimning bilimi “qoniqarsiz” baholansa, u holda berilgan savollar va har bir javob bahosi bayonnomaga kiritiladi.
58. Imtihon topshiruvchi bilimining sinov natijalari ushbu Qoidalarga 4-ilovadagi namunaga muvofiq maxsus jurnalda qayd etiladi va ushbu Qoidalarga 5-ilovaga muvofiq uning guvohnomasiga kiritiladi.
Jurnal imtihon komissiyasida oʻn yil mobaynida saqlanadi.
59. Bilimi “qoniqarsiz” baholangan shaxs bir oy ichida qaytadan bilimlar sinovidan oʻtishi kerak.
Ikkinchi marta bilimlar sinovidan oʻta olmagan mutaxassisning egallab turgan lavozimiga loyiqligi mehnat qonunchiligiga muvofiq ish beruvchi tomonidan oʻn kun muddatda hal etiladi.
Uzrli sababsiz bilimlar sinoviga kelmagan xodimlarga nisbatan ichki mehnat tartibi qoidalari va Mehnat kodeksida nazarda tutilgan intizomiy choralar koʻrilishi mumkin.
60. Guvohnomalar korxonaning kadrlar boʻlimi tomonidan rahbar imzosi bilan rasmiylashtiriladi va beriladi.
Tekshirish natijalari imtihon komissiyasi raisining imzosi bilan guvohnomada rasmiylashtiriladi.
Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi inspektorining ishtirok etishi talab etiladigan imtihon natijalari xodimning guvohnomasiga komissiya raisi va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining inspektori imzosi bilan rasmiylashtiriladi.
6-bob. Dublyorlikdan oʻtish tartibi
61. Tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan shaxslar dastlabki bilimlar sinovidan oʻtgandan yoki ishdagi uzoq tanaffusdan soʻng, shuningdek, boshqa hollarda dublyorlikdan oʻtishlari kerak.
62. Tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlarning ish faoliyatida uch haftadan ikki oygacha tanaffus boʻlganda, ular oʻz ish joyida bir-ikki smena davomida hamda bunday tanaffus ikki oydan olti oygacha boʻlganda olti smenagacha boʻlgan davr mobaynida dublyorlikdan oʻtishlari lozim.
63. Dublyorlikdan oʻtishga ruxsat korxona yoki tarkibiy boʻlinmaning boshqaruv hujjati bilan rasmiylashtiriladi.
Boshqaruv hujjatida dublyorlikdan oʻtish davri va dublyorni tayyorlash uchun javobgar shaxs koʻrsatiladi.
Tezkor rahbarlarning dublyorlik qilishiga ruxsatnoma berilganligi va bu boʻyicha boshqaruv hujjatining mazmuni toʻgʻrisida dublyorni tayyorlash uchun javobgar shaxs yuqori turuvchi va boʻysunuvidagi tezkor xodimlarni, shuningdek, tezkor muloqotlar olib borilayotgan tegishli korxona xodimlarini xabardor qiladi. Yuborilgan va qabul qilingan xabarlar tezkor jurnallarda qayd etiladi.
64. Har bir lavozim (kasb) boʻyicha dublyorlik muddati dastlabki bilimlar sinovidan oʻtgandan keyin xizmat koʻrsatilayotgan uskunaning murakkabligiga qarab belgilanishi kerak.
Dublyorlikning minimal muddatlari:
tezkor rahbarlar;
qozonxona sexi, turbina sexi, qozon-turbina sexi, energiya bloklarining katta mashinistlari;
qozonlar, turbinalar, energiya bloklari, gidroagregat mashinistlari;
qozon va turbina uskunalari boʻyicha mashinist-nazoratchilar;
elektr stansiyalari elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatuvchi elektr montyorlar;
elektr stansiyalarining avtomatika va oʻlchov asboblariga xizmat koʻrsatuvchi elektr chilangarlar;
elektr tarmoqlari korxonalarining tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlari uchun — kamida oʻn ikki soat ish smenasi;
boshqa kasblar uchun ikki soatdan oʻn ikki soatgacha ish smenasi boʻlishi kerak.
Muayyan xodimning dublyorlik muddati bilim darajasiga, ish stajiga va ish tajribasiga qarab, imtihon komissiyasining qarori bilan belgilanadi.
65. Dastlabki bilimlar sinovidan oʻtgandan keyin dublyorlik davrida xodim (yakka ravishda) avariyaga va yongʻinga qarshi mashgʻulotlarda ishtirok etishi kerak.
Mashgʻulotlarning soni va mavzularini korxona yoki tarkibiy boʻlinma rahbari belgilaydi.
66. Agar xodim dublyorligi davrida tezkor ishlarni bajarish boʻyicha yetarli koʻnikmalarga ega boʻlmagan boʻlsa yoki avariyaga qarshi mashgʻulot boʻyicha “qoniqarsiz” baho olsa, u holda uning dublyorligini (asosiy dublyorlik davomiyligidan koʻp boʻlmagan muddatga) uzaytirishga va qoʻshimcha avariyaga qarshi mashgʻulotlar oʻtkazishga ruxsat etiladi. Dublyorlik muddatini uzaytirish korxona yoki tarkibiy boʻlinmaning boshqaruv hujjati bilan rasmiylashtiriladi.
7-bob. Xodimlarga mustaqil ishlashga ruxsat berish tartibi
67. Ishga yangi qabul qilingan yoki ish faoliyatida 6 oydan koʻproq vaqt davomida tanaffus boʻlgan tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlarning mustaqil ishlashiga faqat yoʻl-yoʻriqdan, stajyorlik, bilimlar sinovi va dublyorlikdan oʻtgandan, taʼmirlash va sozlash xodimlarining esa yoʻl-yoʻriqdan, stajyorlik, bilimlar sinovidan oʻtgandan soʻng ruxsat etiladi.
Ish faoliyatida uch haftadan olti oygacha tanaffus boʻlgan xodimlarning mustaqil ishlashiga ruxsat berish shartlari ushbu tanaffusning davomiyligidan kelib chiqib belgilanadi.
68. Mustaqil ishlashga ruxsat berish korxona yoki tarkibiy boʻlinma rahbarining boshqaruv hujjati (buyruq, farmoyish) bilan rasmiylashtiriladi.
Mustaqil ishlashiga ruxsat berilgan tezkor rahbarlar mustaqil ishlashiga ruxsat berilgan maʼmuriy hujjat (buyruq, farmoyish) mazmuni bilan yuqori turuvchi va boʻysunuvchi tezkor xodimlarni, shuningdek, tezkor muloqotlar olib borilayotgan tegishli korxona xodimlarini xabardor qiladi. Yuborilgan va qabul qilingan xabarlar tezkor jurnalda qayd etiladi.
69. Ishida tanaffus boʻlgan tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlar mustaqil ishlashga ruxsat berilishidan oldin quyidagilar bilan tanishishlari shart:
energetika qurilmalarining sxemalari va ish rejimidagi oʻzgarishlar;
yoʻriqnomalarga kiritilgan oʻzgartirishlar;
yangidan amalga kiritilgan normativ-texnik hujjatlar;
ushbu lavozim boʻyicha yangi buyruqlar, texnik koʻrsatmalar va boshqa materiallar.
70. Bilimlar sinovidan oʻtishi majburiy boʻlgan shaxslarning mustaqil ishlashiga ruxsat etilganligining amal qilish muddati keyingi imtihon sanasigacha saqlanib qoladi. Agar xodim ishlab chiqarish yoki lavozim yoʻriqnomalarida belgilangan qoidalarni buzsa, u holda mustaqil ishlashga ruxsat etilganligining amal qilish muddati korxona va tarkibiy boʻlinma rahbari yoki davlat nazorati organlari qarorlariga binoan toʻxtatilishi mumkin.
71. Taʼmirlash va sozlash xodimlarining mustaqil ishlashiga ularning ish faoliyatida bir oydan ikki oygacha tanaffus boʻlganda — rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqdan oʻtgandan soʻng, ikki oydan olti oygacha tanaffus boʻlganda — yoʻl-yoʻriqdan va bir-ikki smena stajyorlikdan oʻtgandan soʻng olti oydan ortiq tanaffus boʻlganda esa — yoʻl-yoʻriqdan, stajyorlikdan va bilim sinovidan oʻtgandan soʻng ruxsat etiladi.
72. Uskunalar uzoq vaqt ishlatilmay turganda (konservatsiya yoki boshqa holatlarda) yoki ularning ishlashi oʻzgarganda energetika qurilmalarini boshqarish uchun xodimlarning mustaqil ishlashiga ruxsat berish tartibi korxonaning bosh muhandisi tomonidan belgilanadi.
8-bob. Mehnatni muhofaza qilish, texnik ekspluatatsiya qilish va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtish tartibi
73. Korxonaning barcha xodimlari, shu jumladan, rahbarlari belgilangan tartibda mehnatni muhofaza qilish, texnik ekspluatatsiya qilish va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtishlari shart.
74. Yoʻl-yoʻriqlar quyidagilarga boʻlinadi:
kirish yoʻl-yoʻrigʻi;
ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq;
takroriy (davriy) yoʻl-yoʻriq;
rejadan tashqari yoʻl-yoʻriq;
maqsadli (joriy) yoʻl-yoʻriq.
75. Kirish yoʻl-yoʻrigʻini mehnat xavfsizligi boʻyicha muhandis yoki korxona buyrugʻiga binoan ushbu majburiyat topshirilgan shaxs oʻtkazadi.
76. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi — mehnat xavfsizligi standartlari tizimi, normativ-texnik hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar ishlab chiqarish xususiyatlari talablarini inobatga olgan holda korxonada ishlab chiqilgan va korxona rahbari tomonidan tasdiqlan dasturga muvofiq oʻtkazilishi lozim. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi dasturini tuzish uchun savollarning namunaviy roʻyxati ushbu Qoidalarga 6-ilovada keltirilgan.
77. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi ushbu kasb yoki lavozim boʻyicha ish stajidan qatʼi nazar, ishga yangi qabul qilingan xodimlarning barchasi, shuningdek, korxonaga xizmat safariga yuborilganlar, korxonaga ishlab chiqarishni oʻrganish va amaliyot oʻtash uchun kelgan oʻquvchi va talabalar bilan oʻtkaziladi.
Ishga yangi qabul qilingan rahbarlar va mutaxassislar lavozimi yuqori boʻlgan shaxslar tomonidan quyidagilar bilan tanishtirilishi kerak:
unga ishonib topshirilayotgan obyektda (sex, uchastka va boshqalarda) ish sharoitlari va ishlab chiqarish muhitining holati;
xodimlarni xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari taʼsiridan himoya qilish vositalarining holati;
ishlab chiqarishdagi shikastlanish va kasb kasalliklari;
ish sharoitlarini yaxshilash va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha zarur choralar;
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha normativ-texnik hujjatlar va lavozim majburiyatlari.
78. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi texnika xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish xonasida, texnik oʻquv vositalaridan, shuningdek, koʻrgazmali qurollardan (afishalar, keng koʻlamli eksponatlar, maketlar, modellar va boshqalardan) foydalangan holda oʻtkazilishi kerak.
79. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi oʻtkazilganligi ushbu Qoidalarga 6a-ilovadagi namunaga muvofiq jurnalda yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchi va yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi xodimlarning yozuvlari (imzosi) bilan rasmiylashtirilishi shart.
Mazkur yoʻl-yoʻriq jurnali toʻlgandan soʻng u arxivga topshiriladi va oʻn yil mobaynida saqlanadi.
80. Ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq: korxonaga yangi ishga qabul qilingan, bir boʻlinmadan boshqasiga oʻtkazilgan, xizmat safariga yuborilgan xodimlar, korxonaga ishlab chiqarishni oʻrganish yoki amaliyot oʻtash uchun kelgan talaba va oʻquvchilar, shuningdek, yangi ishlarni bajarayotgan barcha xodimlar bilan oʻtkaziladi.
Faoliyatida uskunalarni ekspluatatsiya qilish, taʼmirlash, qurish, montaj qilish, sozlash, sinovdan oʻtkazish, asboblardan foydalanish hamda xom ashyo va materiallarni saqlash va qoʻllash bilan bevosita bogʻliq boʻlmagan shaxslar uchun ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq oʻtkazilmaydi.
Birlamchi yoʻl-yoʻriqdan ozod qilingan xodimlar, ularning lavozimlari, mutaxassislar va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining roʻyxati korxona rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
81. Ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq: alohida kasblar yoki ish turlari uchun ishlab chiqilgan dasturlar boʻyicha mehnat xavfsizligi standartlari tizimining talablari, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli qoidalar, meʼyorlar va yoʻl-yoʻriqlar, ishlab chiqarish yoʻl-yoʻriqlari va boshqa texnik hujjatlar talablarini inobatga olgan holda oʻtkazilishi kerak. Ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq asosiy savollarining namunaviy roʻyxati ushbu Qoidalarga 7-ilovada keltirilgan.
Bunday roʻyxat korxona bosh muhandisi tomonidan tasdiqlanadi.
82. Ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq har bir xodim bilan yakka tartibda, xavfsiz ishlash usullari va yoʻllarini amaliy namoyish etish orqali oʻtkaziladi.
83. Malakasi, maʼlumoti, ish staji va bajarayotgan ishining xususiyatidan qatʼi nazar, barcha xodimlar takroriy (davriy) yoʻl-yoʻriqdan oʻtadilar.
84. Takroriy yoʻl-yoʻriq kalendar oyda kamida bir marta oʻtkazilishi kerak.
85. Takroriy yoʻl-yoʻriq yakka tartibda yoki bir xil turdagi uskunalarga va umumiy ish doirasida xizmat koʻrsatadigan xodimlar guruhi bilan har oyda rejalashtirilgan mehnat xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi soʻrovnomalari roʻyxatiga muvofiq oʻtkaziladi.
86. Rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
energetika qurilmalarini xavfsiz ekspluatatsiya qilishni belgilab beruvchi texnika xavfsizligi qoidalari, yongʻin xavfsizligi qoidalari va boshqa hujjatlar oʻzgarganda;
texnologik jarayon oʻzgarganda;
energetika qurilmalarining sxemasi oʻzgarganda;
mehnat xavfsizligiga taʼsir qiluvchi uskunalar, moslamalar va asboblar, birlamchi xom ashyo, materiallar va omillar almashganda va modernizatsiya qilinganda;
xodimlar tomonidan shikastlanishga, avariyaga, portlashga, yongʻinga sabab boʻlgan yoki ularni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan mehnat xavfsizligi talablari buzilganda;
ish faoliyatida bir oydan ortiq tanaffus boʻlganda;
“Oʻzenergoinspeksiya” va Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi talab etganda.
87. Rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish yakka tartibda yoki bir xil kasbdagi xodimlar guruhi bilan amalga oshiriladi. Yoʻl-yoʻriqning hajmi va mazmuni har bir holat uchun uni oʻtkazishni taqozo etgan sabablar va holatlarga qarab alohida belgilanadi.
88. Ish joyida birlamchi, takroriy va rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazilganligi ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlarni qayd etish jurnalida, yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchi va yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi xodimlarning imzosi bilan rasmiylashtiriladi. Navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriqni rasmiylashtirishda ushbu yoʻl-yoʻriqni oʻtkazish sababi koʻrsatiladi. Jurnal shakli ushbu Qoidalarga 7a-ilovada keltirilgan.
Yoʻl-yoʻriqlar jurnallari ularni oʻtkazish uchun masʼul shaxslarda saqlanadi va toʻlganidan keyin bir yil oʻtib, arxivga topshiriladi. Arxivda jurnal oʻn yil mobaynida saqlanadi.
89. Birlamchi, takroriy va rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqlar xodimning bevosita rahbari (sex rahbari, uchastka rahbari, laboratoriya boshligʻi, katta usta, smena boshligʻi va boshqalar) tomonidan oʻtkaziladi.
Boshqaruvning tashkiliy tuzilishi va mahalliy sharoitlar hisobga olingan holda yoʻl-yoʻriqlarni tashkil etish va oʻtkazish joylari korxonaning bosh muhandisi tomonidan belgilanadi.
90. Tarkibiy boʻlinmalarda yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazilishi uchun javobgarlik ularning birinchi rahbarlariga yuklanadi.
91. Alohida holatlarda korxonaning chekka va borish qiyin boʻlgan hududlarida yolgʻiz navbatchilik qiladigan xodimlar bilan rejadan tashqari yoʻl-yoʻriq telefon orqali oʻtkazilishi mumkin. Bunday ish joylarining roʻyxati korxonaning bosh muhandisi tomonidan belgilangan boʻlishi kerak.
92. Maqsadli (joriy) yoʻl-yoʻriq quyidagi hollarda oʻtkaziladi:
mutaxassisligi boʻyicha majburiyatlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri bogʻliq boʻlmagan bir martalik ishlar (yuklash, tushirish, hududni tozalash, korxona, sex va boshqalardan tashqaridagi bir martalik ishlar) yoki oʻta xavfli ishlar (elektr qurilmalarida, bugʻ va issiq suv quvurlarida, issiqlik kanallarida va shu kabi joylarda) bajarilganda;
avariya, tabiiy ofat va falokatlar oqibatini bartaraf etishda;
naryad-farmoyish rasmiylashtiriladigan ogʻzaki yoki yozma farmoyish boʻyicha ishlar bajarilganda;
ekskursiyalar oʻtkazishda.
Ish bajarish uchun topshiriq berayotgan shaxs ish rahbarini (bevosita topshiriq berilgan shaxsni) yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazishi kerak.
Ish rahbari ish bajaruvchini, agar uning oʻzi ish bajaruvchining ham funksiyalarini bajarayotgan boʻlsa, brigadaning har bir aʼzosini yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazadi.
Brigada aʼzolarini yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, odatda, ish joyida oʻtkazilishi kerak.
Maqsadli yoʻl-yoʻriqning oʻtkazilishi naryad-farmoyishda, tezkor jurnalda, ish joyida yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish jurnalida qayd etiladi yoki ovoz yozish vositalari yordamida yozib olinadi. Bunda yozuv shakli ixtiyoriy boʻlishi mumkin. Ammo, yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazuvchining lavozimi va familiyasi koʻrsatilishi shart.
Telefon yoki radio orqali oʻtkazilgan yoʻl-yoʻriqni qayd etish uchun yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchi farmoyishlar jurnalidan yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchiga tezkor jurnaldan foydalanishiga ruxsat beradi. Bunday hollarda ikkala jurnalda ham yoʻl-yoʻriqning qisqacha mazmuni yoritilishi kerak.
93. Ish joyidagi yoʻl-yoʻriqlar (birlamchi, takroriy, rejadan tashqari va maqsadli) ogʻzaki yoki texnik oʻquv vositalaridan foydalangan holda savol berish, shuningdek, ishlashning xavfsiz usullari boʻyicha olingan koʻnikmalarni tekshirish orqali yakunlanishi kerak. Bilimlarni yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchi xodim tekshiradi.
Bunda qoniqarsiz baho olgan shaxslarning mustaqil ravishda ishlashiga yoki amaliy mashgʻulotlarga qatnashishiga ruxsat berilmaydi. Bunday xodimlarning qaytadan yoʻl-yoʻriqdan oʻtishi talab etiladi. Shunda ham xodimning bilimi qoniqarsiz deb topilsa, u holda ushbu xodim navbatdan tashqari bilimlar sinovidan oʻtishi kerak.
9-bob. Avariya va yongʻinga qarshi nazorat mashqlaridan oʻtish tartibi
94. Tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlar uch oyda kamida bir marta avariyaga qarshi nazorat mashqidan oʻtishlari kerak.
95. Tezkor, tezkor taʼmirlovchi xodimlar, taʼmirlash va sozlash xodimlari oʻz korxonalarida yarim yilda kamida bir marta yongʻinga qarshi nazorat mashqlaridan oʻtishlari lozim. Taʼmirlash boʻlinmalari doimiy uchastkalarining boshqa korxonalarga xizmat koʻrsatuvchi xodimlari ushbu korxonalarda yongʻinga qarshi mashqlardan oʻtadilar.
96. Ekspluatatsiyaga qayta ishga tushirilgan energetika qurilmalarida, shuningdek, ishlab turgan korxonalarda (korxonaning bosh muhandisi yoki yuqori turuvchi organi qaroriga binoan) avariyali holatlarni bartaraf etish va ularning oldini olish boʻyicha oʻtkaziladigan mashqlar soni xodimlarning malakasi va nazariy tayyorgarligi sifatiga bogʻliq holda koʻpaytirilishi mumkin.
97. Avariyaga qarshi mashqlarning yongʻinga qarshi mashqlar bilan birgalikda oʻtkazilishiga ruxsat beriladi.
98. Avariyaga qarshi mashgʻulotlar ish joylarida yoki trenajyor qurilmalarida oʻtkaziladi. Avariyaga qarshi va yongʻinga qarshi mashgʻulotlar natijalari maxsus jurnallarda qayd etiladi.
99. Belgilangan muddatlarda amaliy mashqlarga sababsiz qatnashmagan shaxslar mustaqil ishlashdan chetlashtiriladi.
100. Amaliy mashqlar davomida harakatlari uchun qoniqarsiz baho olgan shaxslar bilan oʻn kundan ortiq boʻlmagan vaqt ichida takroriy nazorat mashqlari oʻtkazilishi kerak.
Takroriy nazorat mashqlaridan ham qoniqarsiz baho olgan shaxs mustaqil ishlashdan chetlashtiriladi. U korxona yoki tarkibiy boʻlinma rahbari tomonidan belgilangan hajmda va muddatda navbatdan tashqari bilimlar sinovidan oʻtishi kerak boʻladi.
10-bob. Maxsus tayyorgarlikdan oʻtish tartibi
101. Maxsus tayyorgarlik talablari tezkor va tezkor taʼmirlovchi xodimlarga taalluqli.
102. Xodimlarni maxsus tayyorlash muntazam ravishda oyida kamida bir marta, asosiy funksiyalarini bajarishdan ozod etgan holda oʻtkazib turilishi kerak.
103. Maxsus tayyorgarlikdan oʻtish hajmiga quyidagilar kiradi:
ishlab chiqarish sharoitlariga yaqinlashtirgan holda avariyaga qarshi va yongʻinga qarshi oʻquv mashgʻulotlarini, imitatsiya mashqlarini va boshqa operatsiyalarni bajarish;
xizmat koʻrsatilayotgan sxema va qurilmalarga kiritilgan oʻzgarishlarni oʻrganish;
texnologik jarayonlar buzilishini, jihozlarning ishga tushishi va toʻxtashini tahlil qilish;
avariya va shikastlanishga oid joriy boshqaruv hujjatlari bilan tanishish;
qoidalar, normalar, yoʻriqnomalar va xizmat koʻrsatiladigan uskuna boʻyicha bilimlarni toʻldirish, yangilash va chuqurlashtirish;
energetika korxonalarida sodir boʻlgan texnologik buzilishlar va baxtsiz hodisalar boʻyicha holatlarni oʻrganib chiqish;
ish joyida mavjud boʻlgan psixoterapiya va fizioterapiya vositalaridan foydalangan holda tashxis va reabilitatsiya chora-tadbirlarini amalga oshirish.
104. Maxsus tayyorgarlik har bir ish joyi uchun korxonaning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan reja va dasturlarga muvofiq amalga oshirilishi kerak.
105. Xodimlarni maxsus tayyorlash ishlari tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va tezkor rahbarlar tomonidan korxona mutaxassislari va oʻquv-ishlab chiqarish boʻlinmalari instruktorlarini jalb qilgan holda amalga oshiriladi.
106. Maxsus tayyorgarlik uchun ajratilgan vaqtning bir qismi maqsadli (joriy) yoʻl-yoʻriqdan tashqari mehnatni muhofaza qilish va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar uchun sarflanishi mumkin.
11-bob. Malaka oshirish tartibi
107. Malaka oshirish har bir xodimning toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyati hisoblanadi.
Malaka oshirishni tashkil etish uchun javobgarlik korxona rahbari zimmasiga yuklanadi.
Malaka oshirish, xodimlar malaka darajasining ishlab chiqarish sharoitlariga mos kelishini taʼminlash, ularda professionallikni shakllantirish, rahbarlar va mutaxassislarning lavozimlarini oʻzgartirishga tayyorlash yoki ular uchun ish haqining tegishli miqdorini belgilash hamda xodimlarga malaka razryadini berish maqsadida amalga oshiriladi.
108. Malaka oshirish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
xodimning muntazam ravishda oʻz bilimini oshirib borishini (oʻz ustida ishlashini);
ishlab chiqarish, iqtisodiy seminar va kurslarda oʻqitishni;
davriy qisqa muddatli oʻqitishni;
ilgʻor korxonalar, yetakchi ilmiy tashkilotlar va taʼlim muassasalari tajribasini oʻrganishni;
davriy uzoq muddatli oʻqitishni;
yangi mutaxassislikni olish uchun qayta tayyorlashni.
109. Rahbar va mutaxassislarni qisqa muddatli davriy oʻqitish zaruratga koʻra, ish joyidagi maxsus tayyorgarlik obyektlarida yoki kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimining taʼlim muassasalarida amalga oshiriladi. Ushbu maqsadlar uchun oʻquv rejalari va dasturlarini malaka oshirishni tashkil etayotgan korxona va oʻquv-ishlab chiqarish boʻlinmalari birgalikda ishlab chiqadilar.
110. Rahbar va mutaxassislarni uzoq muddatli davriy oʻqitish ularning mehnat faoliyati yoʻnalishi boʻyicha fan, texnika va texnologiyaning soʻnggi yutuqlarini, ishlab chiqarishni boshqarish va mehnatni tashkil etishning zamonaviy usullarini chuqur oʻrganishi uchun kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimining taʼlim muassasalarida besh yilda kamida bir marta amalga oshiriladi.
Bunday oʻqitishlar taʼlim muassasalari tomonidan ishlab chiqilgan hamda belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq amalga oshiriladi.
111. Yetakchi korxonalar, ilmiy tashkilotlar va oliy taʼlim muassasalarining tajribasini oʻrganish ilgʻor texnologiyalar va ishlarni tashkil etishni oʻzlashtirish, egallab turgan yoki yuqoriroq darajadagi (kadrlar zaxirasini yaratish maqsadida) lavozim boʻyicha vazifasini bajarish uchun amaliy va tashkiliy koʻnikmalarni egallash maqsadida amalga oshiriladi.
Bunday tajribalarni oʻzlashtirish yakka tartibda amalga oshiriladi.
112. Xodimlar malakasini oshirish maxsus maqsadli kurslarda, mehnatning ilgʻor usul va yoʻllarini oʻrgatuvchi korxonaning ixtisoslashtirilgan oʻquv-ishlab chiqarish boʻlinmalarida, oʻquv-ishlab chiqarish muassasalarida va trenajyorda tayyorlash markazlarida amalga oshiriladi.
Xodimlarning turli xil oʻrgatishlardan oʻtishi davriyligi va ketma-ketligi ishlab chiqarish zaruratidan, shuningdek, xodimning shaxsiy qobiliyatidan kelib chiqib, korxona rahbari tomonidan belgilanadi. Bunda har bir xodimning har yilgi majburiy kasbiy oʻqitilishi taʼminlanishi lozim.
12-bob. Ish joylarini koʻrikdan oʻtkazish tartibi
113. Korxona va ularning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari tizimli ravishda, shu jumladan, tungi soatlarda ham ishlab chiqarish ish joylarini aylanib chiqishlari kerak.
114. Ish joylarini aylanib chiqish:
xodimlar tomonidan qoidalarga, ishlab chiqarish va lavozim yoʻriqnomalariga rioya qilinishini, uskunalarning belgilangan ishlash rejimi saqlab turilishini;
xodimlar tomonidan smenani topshirish va qabul qilish tartibiga, tezkor hujjatlarning yuritilishiga, ishlab chiqarish va mehnat intizomiga rioya qilinishini;
qurilmaning ishlashidagi mavjud nosozlik va nuqsonlar xodimlar tomonidan oʻz vaqtida aniqlanishi va ularni tezda bartaraf etish choralarini koʻrishlarini;
taʼmirlash va maxsus ishlarni bajarishda naryad-farmoyishlarning belgilangan tizimi toʻgʻri qoʻllanilishini;
ish joyida xodimlar tomonidan gigiyenaga amal qilinishini;
ish joylarida texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi vositalari va asboblarning mavjudligi va ularning ishga yaroqliligini;
ishlab chiqarishning ijtimoiy sharoitlari amaldagi normativlarga muvofiqligini tekshirish uchun amalga oshiriladi.
115. Ish joylarini aylanib chiqish shunday tashkil qilinishi kerakki, har bir ish joyi elektr stansiyalari va tarmoqlarining rahbarlaridan biri tomonidan kamida olti oyda bir marta va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari tomonidan har oyda kamida bir marta tekshirilishi kerak.
Korxonaning har bir rahbar xodimi oyiga kamida bitta ish joyini, tarkibiy boʻlinma rahbari esa haftasiga kamida bitta ish joyini tekshirishi kerak.
Ish joylarini har bir aylanib chiqishning natijalari tekshirilayotgan ish joyida mavjud tezkor jurnalda yoki boshqa hujjatda qayd etilishi hamda tegishli qaror qabul qilinishida foydalanilishi kerak.
13-bob. Xodimlar bilan ishlashning jamoaviy shakllari
116. Korxonada xodimlar bilan ishlashning turli xil jamoaviy shakllari amalga oshirilishi kerak.
Bularga quyidagilar kiradi:
har oylik ishlab chiqarish yigʻilishlari;
kasbiy mahorat musobaqalarini tashkil etish;
koʻrgazmali tashviqotni, shu jumladan, texnika xavfsizligi stendlarini tashkil etish;
oʻquv va texnik adabiyotlar bilan ishlashni tashkil etish;
qoida va yoʻriqnomalar talablari, mehnatni muhofaza qilish meʼyorlari, ishlab chiqarish sanitariyasi va tashkiliy-maʼmuriy hujjatlar talablariga barcha nomuvofiqliklarni aniqlash uchun muntazam ravishda jamoa koʻriklarini tashkil etish;
mehnatni muhofaza qilish yuzasidan jamoat nazoratini oʻrnatish (texnika xavfsizligi kunlari va boshqalar);
quyi va boshqa korxonalarga ekskursiyalarni tashkil etish;
filmlar, videofilmlarni kompyuter dasturlari orqali koʻrishni tashkil qilish.
117. Elektr stansiyalarida texnologik sexlar smenalarining har oydagi ishlab chiqarish yigʻilishlari ushbu sexlarning smena boshliqlari tomonidan, boshqa smenalarning har oydagi ishlab chiqarish yigʻilishlari esa elektr stansiyasi va markaz smena boshliqlari tomonidan oʻtkaziladi.
Xodimlarining soni kam boʻlgan elektr stansiyalarida ishlab chiqarish yigʻilishlari barcha smenalar bilan birga elektr stansiyasining bosh muhandisi tomonidan oʻtkaziladi.
Elektr tarmoqlarida ishlab chiqarish yigʻilishlari xizmat, tuman va boʻlinma rahbarlari tomonidan oʻtkaziladi.
Korxonaning bosh muhandislari oʻz tarkibiy qismlarining (korxonalarining) rahbarlari va mutaxassislari bilan tizimli ravishda tezkor yigʻilishlar oʻtkazishlari kerak.
118. Mehnatni muhofaza qilish yuzasidan jamoatchilik nazorati amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq mehnat jamoasi tomonidan amalga oshiriladi.
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 1-ILOVA
Xodimlar toifasidan kelib chiqib, ular bilan ishlashning
Xodimlar bilan ishlashning shakllari Xodimlarning toifasi * TX TR TTX TSX RXM YOX BM MTX QMT 1. Ish joyida amaliyot va oʻqitish orqali yangi lavozim (kasb)ga tayyorlash + + + - - - - - - 2. Ishlab chiqarishda oʻqitish va amaliyotni xavfsiz tashkil etish usullari - - - + - + - - + 3. Bilimlarni sinash: elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari; yongʻin xavfsizligi qoidalari; texnika xavfsizligi qoidalari va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnoma; Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi nazorati ostidagi obyektlarga xizmat koʻrsatish boʻyicha qoidalar va yoʻriqnomalar + + + + + - - + - + + + + + + - + + + + + + + + - + + + + + + + + - + + 4. Dublyor tayinlash + + + - - - - - - 5. Nazorat mashgʻulotlari: avariyaga qarshi, yongʻinga qarshi + + + - - - - - - + + + + - - - - - 6. Texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnomalar: kirish yoʻl-yoʻrigʻi; ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriq; takroriy (davriy) yoʻl-yoʻriq; maqsadli (joriy) yoʻl-yoʻriq. + + + + + + + + + + + + + - + - - + + + + + - + - - + + + + + + + + + + 7. Maxsus tayyorgarlik. + + + - - - - - - 8. Yongʻin xavfsizligi boʻyicha minimal bilim darajasi - - - - - + + + + 9. Jabrlanuvchilarga birinchi yordam koʻrsatish usullarini oʻrganish + + + + + + + + + 10. Malaka oshirish uchun uzluksiz mutaxassislik boʻyicha oʻqitish + + + + + + + + +
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 2-ILOVA
Tezkor xodimlarni ish joyida tayyorlash
Yangi lavozim boʻyicha tayyorlash Tayyorlash shakllari * Ish joyida tayyorlash A SI DU QM Energetika tizimi navbatchi dispetcheri + - - - Issiqlik va giroelektr stansiyalari va markazlari smena boshliqlari; yuqori toifa podstansiyalari, issiqlik stansiyalari va elektr tarmoqlari korxonalari navbatchi dispetcherlari. + - - - Elektr taʼminoti korxonasi navbatchi dispetcheri + + + - Baza podstansiyasi navbatchisi. + + + - Tuman elektr taʼminoti korxonalari dispetcherlari. + + + - Tezkor-chiqish brigadasi elektr montyorlari. Tuman elektr taʼminoti korxonalari navbatchi dispetcherlari + + + - Baza podstansiyasi navbatchisi. + + + - Tezkor-chiqish brigadasi elektr montyorlari (agar tuman elektr taʼminoti korxonasi tasarrufida doimiy navbatchi xodim mavjud podstansiyalar boʻlmasa). Issiqlik elektr stansiyalari, markazlari va tarmoqlari korxonasi navbatchi dispetcheri + - - - Boʻysunuvchi issiqlik manbai smena (navbatchilar) boshligʻi. + + + + Navbatchi muhandis (tuman issiqlik tarmoqlarining biror-bir navbatchisi). Issiqlik elektr stansiyalari, markazlari va tarmoqlarining navbatchi muhandisi + + + + Boshqaruv shiti navbatchi operatori. + - - - Avariyani bartaraf etish xizmatining katta tezkor xodimi. Issiqlik elektr stansiyasi va markazi smena boshligʻi + + + + Elektr sexi smena boshligʻi. + + + - Issiqlik (qozonxona, turbina va qozon-turbina) sexlari smena boshliqlari. + - - - Boshqa texnologik sexlarning smena boshliqlari. Issiqlik va gidravlik elektr stansiyalari va markazlarining elektr sexi smena boshligʻi + + + + Issiqlik va gidravlik elektr stansiyalari va markazlarining qurilmalariga xizmat koʻrsatuvchi katta elektr montyorlari. + + + + Issiqlik (gidravlik) elektr stansiyalari va markazlari bosh boshqaruv shchitining elektr montyori. Issiqlik elektr stansiyasi va markazlari qozonxona sexi smena boshligʻi + + + + Qozonlar boʻyicha mashinist. + + + - Qozonxona qurilmalari mashinisti (katta mashinisti). Issiqlik elektr stansiyasi turbina sexi smena boshligʻi + + + + Bugʻ turbinalari mashinisti. + + + - Bugʻ turbinalari mashinisti yoki turbina boʻlimi mashinisti (katta mashinisti). Oʻzaro bogʻlangan aloqali issiqlik elektr stansiyalari qozon-turbina sexi smena boshligʻi + + + + Qozonlar va bugʻ turbinalarining markaziy issiqlik boshqaruvi shchiti mashinisti. + + + - Turbina boʻlimi va qozon-turbina sexi qozonxona qurilmalarining katta mashinisti. Blokli issiqlik elektr stansiyasi qozon-turbina sexi smena boshligʻi + + + + Agregatlar (qozonlar, turbinalar) bloklarini tizimli boshqaruv mashinisti. + + + - Energoblokning katta mashinisti. Issiqlik elektr stansiyasi va markazlari yoqilgʻi-transport sexlari smena boshliqlari + + + - Vagonlarga yuklarni ortish mashinisti. + + + - Boshqaruv shchiti navbatchisi. + + + - Avtomatlashtirilgan yoqilgʻi uzatish mashinisti (yoqilgʻi uzatish mashinisti). Issiqlik elektr stansiyasi va markazlari issiqlik avtomatikasi va oʻlchov sexi smena boshliqlari + - - - Qozonlar mashinisti. + - - - Bugʻ turbinalari mashinisti. + - - - Energoblok mashinisti. + + + + Avtomatika va oʻlchov vositalariga xizmat koʻrsatuvchi elektr chilangari (biror ish joyidagi). Issiqlik elektr stansiyasi va markazlari kimyo sexlari smena boshliqlari + + + + Ekspress-laboratoriya laboranti. + + + - Suv tayyorlash qurilmasi uskuna xodimi. + - - - Qozonxona sexi smena boshligʻi. + - - - Turbina yoki qozon-turbina sexlari smena boshliqlari
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 3-ILOVA
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlarni oʻqitish va ularning bilimini sinash ishlarini oʻtkazish
1. Korxonada xodimlarning bilimini sinash boʻyicha komissiyaning mavjudligi, bunda ushbu komissiya aʼzolari yuqori boshqaruv organi markaziy imtihon komissiyasining bilimlar sinovidan oʻtgan boʻlishi kerak.
2. Korxonada xodimlarni toifalar boʻyicha tayyorlash uchun oʻqishlarni tashkil etish imkonini beruvchi oʻquv kurslari (mutaxassislar guruhi)ning mavjudligi (elektr energetikasi ishlab chiqarish korxonalar rahbarlari va mutaxassislarining texnik ekspluatatsiya qilish, mehnatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi boʻyicha qoidalar, meʼyorlar va yoʻriqnomalar boʻyicha bilimini sinash toʻgʻrisida).
3. Korxona komissiyasidagi oʻqituvchilar tarkibida qoidalarni bilish darajasini sinashning ijobiy natijalari mavjudligi.
4. Korxonada bilimlar sinovidan oldingi tayyorgarlik boʻyicha tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlarining mavjudligi.
5. Korxonaning texnik kutubxonasida amal qilinadigan va maʼmuriy hujjatlarning toʻliq toʻplami, shuningdek, oʻquv jarayoni uchun zarur boʻlgan oʻquv-uslubiy qoʻllanmalarning toʻliq toʻplami mavjudligi.
6. Oʻquv boʻlimlarining jihozlanganligi:
jadal tayyorlash, oʻqitilgan xodimlarning bilimlarini sinovdan oʻtkazish, shuningdek, bilimlarni sinovdan oʻtkazishning tugatilganligi va oʻtkazish jarayonini avtomatlashtirilgan hisobga olishni tashkil etish imkonini beradigan texnik va dasturiy vositalar majmui;
zamonaviy kompyuter texnologiyalari majmui;
oʻqitilayotganlarga yashash uchun joylar (oʻquv muassasalari uchun).
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 4-ILOVA
297 x 210 formati NAMUNA Titul varagʻi Xodimlarning bilimi va malakasi sinovini rasmiylashtirish JURNALI Jamiyat (boshqarma) _________________________________________ Korxona nomi______________________________________________ Xodimlarning bilimi va malakasi sinovini rasmiylashtirish JURNALI ___________________________________________________________ (korxona va tarkibiy boʻlinma nomi) Boshlandi 20___ y. “______” __________________ Tamomlandi 20___ y. “______” __________________ Izoh. Ushbu jurnal varaqlari raqamlangan, tikilgan va muhrlangan boʻlishi kerak. 297 x 210 formati Jurnalning ichki varaqlarini rasmiylashtirish T/r F.I.O. Lavozimi, kasbi, malakasi (razryadi, toifasi) Sinov sanasi va sababi Elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari rahbariy hujjatlar va yoʻriqnomalar Texnika xavfsizligi qoidalari Yongʻin xavfsizligi qoidalari Maxsus ishlarni tashkil etish qoidalari Jabrlanuvchiga birinchi yordam koʻrsatish qoidalari Navbatdagi sinov sanasi Imtihon topshiruvchi shaxsning imzosi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Savol: ___________________________ Javob: _____________________________ ___________________________ _____________________________ Komissiya qarori: _____________________________ Komissiya raisi: _____________________________ Komissiya aʼzolari: _____________________________
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 5-ILOVA
Elektr energetikasi obyektlari xodimlariga beriladigan guvohnoma
1. Xodimning guvohnomasi — xodimning shaxsini va uning koʻrsatilgan lavozim (kasb) boʻyicha mustaqil ishlash huquqini tasdiqlovchi hujjat.
2. Xodimga guvohnoma korxonaning kadrlar boʻlimi tomonidan ishga qabul qilinganligi rasmiylashtirilgandan keyin beriladi va uning ichiga bilimlar sinovi natijalari va elektr xavfsizligi boʻyicha guruhi toʻgʻrisidagi tegishli yozuvlar kiritilgandan keyingina amal qiladi.
3. Xodim guvohnomani oʻzining xizmat vazifasini bajarayotgan vaqtda doimiy ravishda yonida olib yurishi va uni yuqori mansabdor shaxslar va rahbarlarning talabiga binoan taqdim etishi kerak.
4. Guvohnoma lavozim oʻzgarganda oʻzgartiriladi va xodim ishdan boʻshatilgan taqdirda qaytariladi.
5. Guvohnomaning oʻlchami 95x65 mm, guvohnoma qattiq muqovali va 7 sahifadan iborat boʻladi.
6. Muqovaning old tomonida “GUVOHNOMA” yozuvi ajralib turuvchi rangda yozilgan boʻladi.
7. Guvohnomaning ichki sahifalarida quyidagilar yozilgan boʻlishi kerak:
Birinchi sahifada: 95 x 65 formati Jamiyat (boshqarma) ___________________ Rasm joyi Korxona_____________________________ 20_____ y. “___”______________________ (berilgan vaqti) M.Oʻ. ____________ (shaxsiy imzo) Ikkinchi sahifasida: Guvohnoma № _____ Ushbu guvohnoma egasi ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ _____________________________________________________boʻlib ishlaydi. M.Oʻ. Rahbar ____________________________________________________________ (imzo, F.I.O.) Uchinchi sahifasida: “Elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari”, yoʻriqnomalar va boshqa amal qilinadigan hujjatlar boʻyicha bilimlar sinovi natijalari Sinov sanasi Sinov sababi Baho Keyingi sinov sanasi Imtihon komissiyasi raisi imzosi Toʻrtinchi sahifasida: Texnika xavfsizligi qoidasi, mehnatni muhofaza qilish qoidasi boʻyicha yoʻriqnomalar va sunʼiy nafas berish simulyatorida jonlantirish usullari boʻyicha bilimlar sinovi natijalari Sinov sanasi Sinov sababi Malaka guruhi Baho Keyingi sinov sanasi Imtihon komissiyasi raisi imzosi Beshinchi sahifasida: Yongʻin xavfsizligi qoidalari va yongʻinga qarshi yoʻriqnomalar boʻyicha bilimlar sinovi natijalari Sinov sanasi Sinov sababi Baho Keyingi sinov sanasi Imtihon komissiyasi raisi imzosi Oltinchi sahifasida: Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi qoidalari, temir yoʻllarni texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari, boshqa maxsus qoida va yoʻriqnomalar boʻyicha bilimlar sinovi natijalari Sinov sanasi Qoida nomi Komissiya qarori Bayonnoma raqami va sanasi Imtihon komissiyasi raisi imzosi Yettinchi sahifasida: Tibbiy koʻrik natijasi Koʻrik sanasi Shifokor xulosasi Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha javobgar shaxs imzosi
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 6-ILOVA
Kirish yoʻl-yoʻrigʻi dasturini tuzish uchun savollarning
1. Korxonaning ishlab chiqarish xususiyatlari haqida umumiy maʼlumotlar.
2. Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining asosiy qoidalari:
mehnat shartnomasi, ish vaqti va dam olish vaqti, ayollar va 18 yoshga toʻlmagan shaxslar mehnatini himoya qilish. Xodimlarga beriladigan imtiyoz va kompensatsiyalar, xodimlarning intizomiy javobgarligi;
korxonaning ichki mehnat tartibi qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik;
korxonada mehnatni muhofaza qilishni tashkil etish. Mehnatni muhofaza qilish holatining nazorat qilinishi.
3. Xodimning oʻzini tutish qoidalari. Asosiy sexlar, xizmatlar va yordamchi inshootlarning joylashishi.
4. Korxonaga xos boʻlgan asosiy xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari. Baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarining oldini olish usullari va vositalari, jamoaviy himoya vositalari, plakatlar, xavfsizlik belgilari, ogohlantirgichlar. Elektr tokidan jarohatlanishning oldini olish uchun asosiy talablar.
5. Ishlab chiqarishda tozalik (sanitariya) va shaxsiy gigiyenaning asosiy talablari.
6. Shaxsiy himoya vositalari. Shaxsiy himoya vositalarini berish tartibi va standartlari, ulardan foydalanish muddati.
7. Korxonada va turdosh sohalarda xavfsizlik talablari buzilganligi sababli sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar, avariyalar, yongʻinlar sabablari va holatlari.
8. Baxtsiz hodisalar va kasb kasalliklarini tekshirish va rasmiylashtirish tartibi. Yongʻin xavfsizligi. Yongʻinlar, portlashlar, avariyalarning oldini olish usullari va vositalari. Ular paydo boʻlganda, xodimlarning harakati.
9. Jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish. Baxtsiz hodisa yuz berganda xodimlarning harakatlari.
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 6a-ILOVA
297 x 210 formati NAMUNA Titul varagʻi Mehnat muhofazasi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini qayd etish JURNALI Jamiyat (boshqarma)_____________________________________ Korxona, tashkilot nomi ________________________________ Mehnat muhofazasi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini qayd etish JURNALI Boshlandi 20___ y. “______” ________ Tugatildi 20___ y. “______” ________ 297 x 210 formati Jurnal ichki varaqlarining shakli (koʻrinishi) Yoʻl-yoʻriq oʻtkazilgan sana Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi shaxsning F.I.O. Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi shaxsning kasbi, lavozimi Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi shaxs yoʻnaltirilayotgan ishlab chiqarish boʻlinmasi Yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchi shaxs F.I.O. va lavozimi Imzo Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi shaxs Yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchi 1 2 3 4 5 6 7
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 7-ILOVA
Ish joyida birlamchi yoʻl-yoʻriqlar
1. Ishlab chiqarish boʻlinmasidagi texnologik jarayonlar va qurilmalar boʻyicha umumiy maʼlumotlar. Ushbu jarayon davomida yuzaga keladigan asosiy xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari.
2. Ish joyini xavfsiz tashkil qilish va saqlash.
3. Qurilmalar (qozonlar, turbinalar, generatorlar va boshqalar)ning tuzilishi, xavfli xizmat koʻrsatish hudud (maydon)lari, xavfsizlik moslamalari va toʻsiqlari, blokirovka va ogohlantirgich (signalizatsiya)lar tizimi haqida.
4. Ishga tayyorgarlik koʻrish tartibi (qurilmalar, ishga tushirish asboblari, asboblar va moslamalar, blokirovkalar, yerga ulagich va boshqa himoya vositalarining holatini tekshirish). Shaxsiy himoya vositalari va ulardan foydalanish qoidalari.
5. Xavfli vaziyatlar yuzaga kelganda, harakatlar va ishni xavfsiz bajarish usullari va yoʻllari.
6. Xodimlarning korxona, sex va boʻlinma hududida xavfsiz harakatlanishi sxemasi.
7. Sexlar ichidagi transport va yuk koʻtarish vosita va mexanizmlari. Yuklarni koʻtarish, tushirish hamda tashishda xavfsizlik talablari.
8. Avariyalar, portlashlar, yongʻinlar, ishlab chiqarishda shikastlanish holatlarining sabablari va ular yuzasidan xabar berish choralari. Avariya, portlash va yongʻin holatlarida xodimlarning majburiyatlari va harakatlari. Mavjud yongʻinni oʻchirish vositalari va ogohlantirgich (signalizatsiya)lardan foydalanish usullari, ularning joylashgan joylari.
Elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil etish qoidalariga 7a-ILOVA
297 x 210 (A4) formati NAMUNA Ish joyida yoʻl-yoʻriqlarni qayd etish JURNALI Jamiyat (boshqarma) nomi__________________________________________ Korxona nomi ___________________________________________________ Ish joyida yoʻl-yoʻriqlarni qayd etish JURNALI _______________________________________________________________ (boʻlinma, brigada, xizmat, laboratoriya nomi) Boshlandi 20___ y. “______” _______________________ Tugatildi 20___ y. “______” _______________________ 297 x 210 formati Keyingi varaqlarni rasmiylashtirish: Yoʻl-yoʻriq sanasi F.I.O. Kasbi Yoʻl-yoʻriq turi (ish joyida birlamchi, takroriy, navbatdan tashqari, maqsadli) Yoʻl-yoʻriq mavzusi Yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchining F.I.O. va lavozimi Imzo Yoʻl-yoʻriqdan oʻtuvchi shaxs Yoʻl-yoʻriq oʻtkazuvchi 1 2 3 4 5 6 7 8
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 18-oktabr,
608-son