UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 19-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 19 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда профессионал таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ёшларга касб-ҳунар ўргатишнинг бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимдан иборат уч босқичли самарали тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, нодавлат секторда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини рағбатлантириш механизмларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги нодавлат профессионал таълим ташкилотларининг фаолияти ташкил этилишига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат секторда профессионал таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддатини беш йилдан ўн йилгача узайтириш;

нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдорини 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартларини соддалаштириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 612-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи хатбошиси «беш йилни» сўзларидан кейин «, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун ўн йилни,» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 826-сон қарорига 1 ва 2-иловалар қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

в) жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси», олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

д) олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)»;

б) 9-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда мазкур Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади»;

в) 10-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 31-банднинг иккинчи хатбошиси «ўтказиш» сўзидан кейин «шакли ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 32-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «10 кун» сўзлари «20 кун» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Биринчи босқичда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади.

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳар бир аттестация учун алоҳида баҳоланади. Бунда олдинги аттестация жараёнида баҳолаш объекти бўлган кўрсаткичлар кейинги аттестациянинг педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш босқичида ҳисобга олинмайди.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида ўрганиш ва баҳолаш учун ўз тизимидаги муассасаларни ёки мазкур фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган бошқа ташкилотларни, шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишлари мумкин.

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда, Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилади.

Педагог кадрлар педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотномада неча балл кўрсатилганидан қатъи назар, аттестациянинг кейинги босқичида иштирок этишлари мумкин.

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим»;

ж) 36-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади»;

з) 37-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўқув (махсус) фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилади.»;

и) қуйидаги мазмундаги 43 1 — 43 10 -бандлар билан тўлдирилсин:

«43 1 .Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синовлари қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) «тинглаб тушуниш» бўлими оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

б) «ўқиш» бўлими ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

в) «ёзма иш» бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнларни тузиш маҳоратини текширади;

г) «гапириш» бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.

43 2 . Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови қоғоз бланкаларда ёки компьютерда (онлайн платформа орқали) ўтказилиши мумкин. Малака синовини ўтказиш жойи Таълим инспекцияси томонидан белгиланади.

Ёзма ёки оғзаки малака синови учун имтиҳон комиссияси ташкил этилади.

Имтиҳон комиссиясининг таркиби Таълим инспекцияси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унга Таълим инспекцияси ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.

Малака синови қоғоз бланкаларда ўтказилганда, икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.

Малака синови тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда, барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.

43 3 . Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синовларига жалб этиладиган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.

43 4 . «Тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида Таълим инспекциясининг масъул таркибий бўлинмаси назорати остида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.

43 5 . Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови жараёнида:

«тинглаб тушуниш» учун — 30 дақиқа;

«ўқиш» учун — 45 дақиқа;

«ёзма иш» учун — 30 дақиқа;

«гапириш» учун — 10 дақиқа вақт ажратилади.

43 6 . Малака синовида:

«тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;

«ёзма иш» бўлими 120 — 150 та сўздан иборат топшириқдан;

«гапириш» бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

43 7 . Таълим инспекцияси малака синови натижаларини синов якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.

43 8 . Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фанидан малака синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 20 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 80 баллни ташкил этади.

43 9 . Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фанидан малака синовини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этадиган Таълим инспекцияси ходимлари, имтиҳон комиссияси аъзолари, синов материалларини тайёрлайдиган экспертлар ва мутахассисларни халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар томонидан ўқитиш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Таълим инспекциясининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

43 10 . Педагог кадр қуйидаги ҳолларда ўқув (махсус) фани бўйича малака синовларидан четлаштирилади:

синов ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига халақит қилса;

синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишдан бош тортса;

синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса»;

к) қуйидаги мазмундаги 44 1 -банд билан тўлдирилсин:

«44 1 . Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади»;

л) 1-илованинг «1-босқич» позицияси «Муддатлар» устунидаги «Ҳар йили ноябрь — февраль ва июнь — сентябрь ойларида» сўзлари «Ҳар йили апрель — июль ва сентябрь — декабрь ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 5-илованинг 4-боби номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4-боб. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда спорт мактаблари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш мезонлари»;

н) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ « Pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini ‎baholash natijalari yuzasidan ‎MAʼLUMOTNOMA ________________________________________________________________________ (respublika, viloyat, tuman (shahar) nomi) _________________________________ __________________________ fani oʻqituvchisi (taʼlim tashkilotining nomi va raqami) ‎‎(fan nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________ning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi ‎ (pedagog kadrning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________ ball bilan baholandi. (toʻplangan ball raqam va soʻz bilan) ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur maʼlumotnoma 20_____ yil ______ __________________________________dagi ________________________ raqamli sertifikat asosida ___________________________ (sertifikat seriyasi va raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (malaka toifasi (lavozimi) nomi) malaka toifasiga (lavozimiga) ega pedagog kadrga 20___ yil ___ _______________ oylarida ‎oʻtkaziladigan _____________________________ attestatsiyada ishtirok etish uchun berildi. ‎ ‎ ‎ (attestatsiya turi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Pedagog kadr 20____ yil ____ ____________da navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtkazilgan. Asos: ___________________________________________________________________ ‎ ‎ (pedagogik (kuzatuv) kengashining qarori yoki jalb qilingan ____________________________________________ tashkilot (mutaxassisning) xulosasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Taʼlim tashkiloti rahbari: ‎ __________ ‎ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ (rahbarning F.I.O.) ‎ ‎ M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: _____________________________ Berilgan sanasi: _______________________________________». ‎ ‎ ‎ ‎ (kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 34-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду ҳинд) тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-илованинг 9-позицияси «Профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари» бўлимининг 1-позицияси «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «50 минг» сўзлари «25 минг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 19 октябрь,

612-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Nodavlat sektorda professional taʼlimni rivojlantirishga shart-sharoitlar yaratilishi hamda pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda professional taʼlim sohasida amalga oshirilgan islohotlar natijasida yoshlarga kasb-hunar oʻrgatishning boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlimdan iborat uch bosqichli samarali tizimi joriy etildi.

Shu bilan birga, nodavlat sektorda oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash tizimini ragʻbatlantirish mexanizmlarining yetarli darajada yoʻlga qoʻyilmaganligi nodavlat professional taʼlim tashkilotlarining faoliyati tashkil etilishiga toʻsqinlik qilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan 2022-yildagi “ochiq muloqoti”da belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-avgustdagi PQ-364-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, nodavlat sektorda professional taʼlim tashkilotlari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

nodavlat professional taʼlim tashkilotlari uchun davlat mulki obyektlarini ijaraga olishning eng koʻp muddatini besh yildan oʻn yilgacha uzaytirish;

nodavlat taʼlim tashkilotlarining professional taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun bankdagi hisobvaragʻiga qoʻyiladigan mablagʻ miqdorini 2 baravarga (50 ming dollardan 25 ming dollarga) qisqartirish orqali litsenziya talablari va shartlarini soddalashtirish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 612-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 8-apreldagi 102-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 4-son, 26-modda) bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi birinchi xatboshisi “besh yilni” soʻzlaridan keyin “, nodavlat professional taʼlim tashkilotlari uchun oʻn yilni,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi davlat ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 826-son qaroriga 1 va 2-ilovalar quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:

3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Quyidagi pedagog kadrlarga malaka toifasi (lavozim) toʻgʻridan toʻgʻri (attestatsiyadan oʻtkazilmasdan) beriladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan roʻyxati tasdiqlanadigan sport musobaqalarining:

tuman (shahar) bosqichi gʻolibini (1-oʻrin) tayyorlagan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya yoʻriqchilariga — ikkinchi malaka toifasi (katta oʻqituvchi lavozimi);

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi gʻolibini (1-oʻrin) tayyorlagan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya yoʻriqchilariga — birinchi malaka toifasi (yetakchi oʻqituvchi lavozimi);

xalqaro hamda respublika bosqichi gʻolibi va sovrindorlarini (1 — 3-oʻrin) tayyorlagan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya yoʻriqchilariga — oliy malaka toifasi (bosh oʻqituvchi lavozimi);

b) belgilangan tartibda tasdiqlanadigan sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika, hududiy va jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari kalendar rejalariga kiritiladigan sport musobaqalarining:

tuman (shahar) bosqichi gʻolibini (1-oʻrin) tayyorlagan taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — ikkinchi malaka toifasi (katta oʻqituvchi lavozimi);

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi gʻolibini (1-oʻrin) tayyorlagan taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — birinchi malaka toifasi (yetakchi oʻqituvchi lavozimi);

xalqaro hamda respublika bosqichi gʻolibi va sovrindorlarini (1 — 3-oʻrin) tayyorlagan taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — oliy malaka toifasi (bosh oʻqituvchi lavozimi);

v) jismoniy tarbiya fan olimpiadasining, shuningdek, “Besh tashabbus olimpiadasi”, olimpiya, noolimpiya va milliy sport turlari boʻyicha uch bosqichli umumrespublika sport musobaqalarining:

tuman (shahar) bosqichi gʻolibi va sovrindorlarini (1 — 3-oʻrin) tayyorlagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — ikkinchi malaka toifasi (katta oʻqituvchi lavozimi);

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi gʻolibi va sovrindorlarini (1 — 3-oʻrin) tayyorlagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — birinchi malaka toifasi (yetakchi oʻqituvchi lavozimi);

xalqaro hamda respublika (final) bosqichi gʻolibi va sovrindorlarini (1 — 3-oʻrin) tayyorlagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga — oliy malaka toifasi (bosh oʻqituvchi lavozimi);

g) xalqaro matematika (IMO), fizika (IPhO), kimyo (IChO), biologiya (IBO) informatika (IOI) olimpiadalarida oltin, kumush yoki bronza medal (birinchi, ikkinchi va uchinchi oʻrin) sovrindorlarini tayyorlagan taʼlim tashkilotlarining pedagog kadrlariga — oliy malaka toifasi (bosh oʻqituvchi lavozimi);

d) oliy malaka toifasiga (bosh oʻqituvchi lavozimiga) ega boʻlganidan soʻng oliy malaka toifasini (bosh oʻqituvchi lavozimini) 15 yil davomida saqlab kelgan va uzluksiz ish stajiga ega boʻlgan pedagog kadrlarga — oliy malaka toifasi (bosh oʻqituvchi lavozimi)”;

b) 9-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Pedagog kadrlarning malaka toifasini (lavozimini) bir pogʻonaga oshirishda mazkur Nizom kuchga kirgandan keyingi erishilgan natijalar inobatga olinadi”;

v) 10-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 31-bandning ikkinchi xatboshisi “oʻtkazish” soʻzidan keyin “shakli hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 32-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “10 kun” soʻzlari “20 kun” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Birinchi bosqichda pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi taʼlim tashkilotining pedagogik (kuzatuv) kengashlari tomonidan oʻrganiladi hamda mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq baholash mezonlari asosida 20 ballik tizimda baholanadi.

Pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi har bir attestatsiya uchun alohida baholanadi. Bunda oldingi attestatsiya jarayonida baholash obyekti boʻlgan koʻrsatkichlar keyingi attestatsiyaning pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash bosqichida hisobga olinmaydi.

Manfaatdor vazirliklar va idoralar pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq baholash mezonlari asosida oʻrganish va baholash uchun oʻz tizimidagi muassasalarni yoki mazkur faoliyatni amalga oshirishga ixtisoslashgan boshqa tashkilotlarni, shuningdek, mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb qilishlari mumkin.

Pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi maʼlumotnomaga kiritilib, taʼlim tashkiloti rahbarining imzosi va muhri bilan tasdiqlangan holda, Taʼlim inspeksiyasiga topshirish uchun pedagog kadrlarga taqdim etiladi.

Pedagog kadrlar pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnomada necha ball koʻrsatilganidan qatʼi nazar, attestatsiyaning keyingi bosqichida ishtirok etishlari mumkin.

Pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma attestatsiyadan oʻtish uchun hujjat topshirish boshlangan sanaga qadar koʻpi bilan toʻrt oy muddat ichida berilgan boʻlishi lozim”;

j) 36-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarining kamida S1 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega chet (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu, hind) tili fani oʻqituvchilariga navbatdagi majburiy attestatsiyada oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan maksimal 80 ball beriladi hamda ular ushbu malaka sinovidan ozod etiladi”;

z) 37-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovlari chet tili fani oʻqituvchilari uchun tinglab tushunish, oʻqish, yozish va gapirish koʻnikmasini baholashga qaratilgan ijodiy sinovlar shaklida oʻtkaziladi.”;

i) quyidagi mazmundagi 43 1 — 43 10 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“43 1 .Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovlari quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:

a) “tinglab tushunish” boʻlimi ogʻzaki nutqni qabul qilish koʻnikmalarini, eshitilgan matnlardagi asosiy fikr va detalni tushunish mahoratini tekshiradi;

b) “oʻqish” boʻlimi oʻqilgan matnlardagi asosiy fikr va detalni tushunish mahoratini tekshiradi;

v) “yozma ish” boʻlimi tegishli darajadagi grammatik tuzilishdan va talabgorning lugʻat zaxirasidan foydalangan holda, berilgan mavzular boʻyicha bir-biri bilan bogʻlangan matnlarni tuzish mahoratini tekshiradi;

g) “gapirish” boʻlimi tegishli darajadagi grammatik tuzilishdan va lugʻat zaxirasidan foydalangan holda, berilgan savollarga mos javob berish va oʻz nuqtai nazarini asoslash mahoratini tekshiradi.

43 2 . Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovi qogʻoz blankalarda yoki kompyuterda (onlayn platforma orqali) oʻtkazilishi mumkin. Malaka sinovini oʻtkazish joyi Taʼlim inspeksiyasi tomonidan belgilanadi.

Yozma yoki ogʻzaki malaka sinovi uchun imtihon komissiyasi tashkil etiladi.

Imtihon komissiyasining tarkibi Taʼlim inspeksiyasi rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi va unga Taʼlim inspeksiyasi xodimlari, tajribali pedagoglar va malakali mutaxassislar kiritiladi.

Malaka sinovi qogʻoz blankalarda oʻtkazilganda, ikki bosqichdan iborat boʻladi. Bunda birinchi bosqich “tinglab tushunish”, “oʻqish”, “yozma ish” boʻlimlaridan, ikkinchi bosqich “gapirish” boʻlimidan tashkil topadi.

Malaka sinovi tegishli maxsus dasturlar asosida kompyuterda oʻtkazilganda, barcha boʻlimlar qamrab olingan holda bir bosqichda amalga oshiriladi.

43 3 . Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovlariga jalb etiladigan imtihon komissiyasi aʼzolari va kuzatuvchilar bilan shartnoma tuziladi.

43 4 . “Tinglab tushunish”, “oʻqish” boʻlimlari boʻyicha bilimlar maxsus dasturlar yordamida kompyuterda tekshiriladi. “Yozma ish” va “gapirish” boʻlimlari boʻyicha bilimlar maxsus dasturlar yordamida Taʼlim inspeksiyasining masʼul tarkibiy boʻlinmasi nazorati ostida imtihon komissiyasi tomonidan tekshiriladi va natijalari rasmiylashtiriladi.

43 5 . Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovi jarayonida:

“tinglab tushunish” uchun — 30 daqiqa;

“oʻqish” uchun — 45 daqiqa;

“yozma ish” uchun — 30 daqiqa;

“gapirish” uchun — 10 daqiqa vaqt ajratiladi.

43 6 . Malaka sinovida:

“tinglab tushunish”, “oʻqish” boʻlimlarining har biri 30 ta savoldan;

“yozma ish” boʻlimi 120 — 150 ta soʻzdan iborat topshiriqdan;

“gapirish” boʻlimi topshiriqlarning 3 ta turidan iborat boʻladi.

43 7 . Taʼlim inspeksiyasi malaka sinovi natijalarini sinov yakunlangan kundan boshlab bir haftadan kechikmasdan, Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

43 8 . Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fanidan malaka sinovi har bir boʻlimining eng yuqori bahosi 20 ballni va barcha boʻlimlar uchun maksimal baho 80 ballni tashkil etadi.

43 9 . Chet tili fani oʻqituvchilari uchun oʻquv (maxsus) fanidan malaka sinovini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq jarayonlarda ishtirok etadigan Taʼlim inspeksiyasi xodimlari, imtihon komissiyasi aʼzolari, sinov materiallarini tayyorlaydigan ekspertlar va mutaxassislarni xalqaro hamda xorijiy tashkilotlar tomonidan oʻqitish hamda metodik yordam koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlar Taʼlim inspeksiyasining Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlari doirasida hamda budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

43 10 . Pedagog kadr quyidagi hollarda oʻquv (maxsus) fani boʻyicha malaka sinovlaridan chetlashtiriladi:

sinov oʻtkazilayotgan auditoriyaga har qanday adabiyot, shpargalka yoki telekommunikatsiya va texnika vositalarini olib kirsa;

sinov oʻtkazilayotgan vaqtda boshqa ishtirokchilar bilan muloqot qilsa;

savollarni koʻchirib olishga hamda sinov materiallarini auditoriyadan olib chiqishga harakat qilsa;

sinov materiallarini boshqa talabgorlarga bersa, sinovni oʻtkazish jarayoniga xalaqit qilsa;

sinov jarayoniga boshqa talabgorning oʻrniga kirganligi aniqlansa;

sinovlar uchun ajratilgan vaqt tugagandan soʻng sinov materiallarini topshirishdan bosh tortsa;

sinovlar jarayonida videokuzatuvlar orqali talabgorning tartib va qoidalarga amal qilmaganligi aniqlansa”;

k) quyidagi mazmundagi 44 1 -band bilan toʻldirilsin:

“44 1 . Ish beruvchi mehnat shartnomasini bekor qilmagan taqdirda, navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻta olmagan mutaxassis (oliy maʼlumotli oʻqituvchi) lavozimidagi pedagog kadr navbatdan tashqari attestatsiyaga koʻpi bilan uch marta jalb etiladi. Bunda uch martadan birortasida ham navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻta olmagan yoki uzrli sababsiz (kasallikka chalinishi oqibatida uzoq muddatli mehnatga qobiliyatsizlik hamda davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligidan tashqari hollarda) attestatsiyada ishtirok etmagan pedagog kadr bilan tuzilgan mehnat shartnomasi xodimning malakasi yetarli boʻlmaganligi sababli bekor qilinadi”;

l) 1-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Muddatlar” ustunidagi “Har yili noyabr — fevral va iyun — sentyabr oylarida” soʻzlari “Har yili aprel — iyul va sentyabr — dekabr oylarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) 5-ilovaning 4-bobi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4-bob. Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar, olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari hamda sport maktablari pedagog kadrlarining pedagogik mahoratini baholash mezonlari”;

n) 6-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “ Pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini ‎baholash natijalari yuzasidan ‎MAʼLUMOTNOMA ________________________________________________________________________ (respublika, viloyat, tuman (shahar) nomi) _________________________________ __________________________ fani oʻqituvchisi (taʼlim tashkilotining nomi va raqami) ‎‎(fan nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________ning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi ‎ (pedagog kadrning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________ ball bilan baholandi. (toʻplangan ball raqam va soʻz bilan) ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur maʼlumotnoma 20_____ yil ______ __________________________________dagi ________________________ raqamli sertifikat asosida ___________________________ (sertifikat seriyasi va raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (malaka toifasi (lavozimi) nomi) malaka toifasiga (lavozimiga) ega pedagog kadrga 20___ yil ___ _______________ oylarida ‎oʻtkaziladigan _____________________________ attestatsiyada ishtirok etish uchun berildi. ‎ ‎ ‎ (attestatsiya turi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Pedagog kadr 20____ yil ____ ____________da navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtkazilgan. Asos: ___________________________________________________________________ ‎ ‎ (pedagogik (kuzatuv) kengashining qarori yoki jalb qilingan ____________________________________________ tashkilot (mutaxassisning) xulosasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Taʼlim tashkiloti rahbari: ‎ __________ ‎ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ (rahbarning F.I.O.) ‎ ‎ M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: _____________________________ Berilgan sanasi: _______________________________________”. ‎ ‎ ‎ ‎ (kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

4. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tillarni oʻrganishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi 34-son qarorining 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Belgilansinki, 2023-yil 1-yanvardan boshlab maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional, shuningdek, maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari chet (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu hind) tili fani oʻqituvchilarining attestatsiyasi jarayonida oʻquv fani boʻyicha malaka sinovlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan tinglab tushunish, oʻqish, yozish hamda gapirish koʻnikmalarini baholashni nazarda tutuvchi kasbiy sinov shaklida oʻtkaziladi”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 2-ilovaning 9-pozitsiyasi “Professional taʼlim xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha litsenziya talablari va shartlari” boʻlimining 1-pozitsiyasi “Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar” ustunidagi “50 ming” soʻzlari “25 ming” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 19-oktabr,

612-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.10.2022-y., 09/22/612/0949-son)

lex.uz