UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 14-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 14 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 октября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 October 2022 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон « Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон « Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 11 мартдаги 33-сон буйруғи (рўйхат рақами 1937, 2009 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 193-модда) билан тасдиқланган Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларида :

1) 2-банддаги «Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» деган сўзлар «Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-банддаги «Агентликка» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентликнинг» деган сўз «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 12-банддаги «Агентлик» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;

5) иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: ________ E-mail:__________» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;».

8. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 15 майдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 2889, 2017 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 510-модда) билан тасдиқланган Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидаларида :

1) 3-банддаги «Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар «Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 5 , 6 ва 9-бандлардаги «Агентликка» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 7 , 8 , 10 , 12 ва 14-бандлардаги «Агентлик» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 16-банддаги «Агентликнинг» деган сўз «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 1-илова матнидаги «Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй» деган сўзлар «Адлия вазирлиги (почта манзили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 2-иловада :

номи ва матнидаги «AGENCY ON INTELLECTUAL PROPERTY» деган сўзлар «MINISTRY OF JUSTICE» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матндан «100000, Mustakillik avenue 59, Tashkent web-site: www.ima.uz, е-mail: info@ima.uz» ва «Phone.: (871) 232-50-60, (871) 232-50-30 Fax: (871) 232-50-05» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди олтинчи хатбошисидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 2950, 2017 йил 23 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.11.2017 й., 10/17/2950/0306-сон) билан тасдиқланган Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларида :

1) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши мумкин.»;

2) 4-банднинг биринчи хатбошиси , 7 ва 8-бандлардаги «Агентликка» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентликнинг» деган сўз «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 11-банддаги «Агентлик» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;

5) илова матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон) билан тасдиқланган Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Интеллектуал мулк агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар «Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 7 , 12-бандлардаги «Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар «Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3190, 2019 йил 30 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 10/19/3190/3984-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларида :

1) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар «Адлия вазирлигида (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Агентликда» деган сўз «Вазирликда» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 7-банднинг «в» кичик банди ўн учинчи хатбошиси ва 39-банддаги «Агентлик» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 12-банддаги «Агентликка» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 18-бандда :

а) «а» кичик бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (бундан буён матнда Давлат муассасаси деб юритилади) ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларига талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Агентликнинг» деган сўз «Давлат муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) «б» кичик банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларидаги «Агентликнинг» деган сўз «Давлат муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Вазирлик ва Агентликнинг» деган сўзлар «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3250, 2020 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 10/20/3250/1012-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомда :

1) 2-банддаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси» деган сўзлар «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлимининг» деган сўзлар «Ҳуқуқий хизматлар бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 18-банддаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасига» деган сўзлар «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарори (рўйхат рақами 3256, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3256/1046-сон) билан тасдиқланган Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди биринчи хатбошисидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

17. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 2 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3347, 2022 йил 2 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 10/22/3347/0094-сон) билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси» деган сўзлар «Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Р. ДАВЛЕТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 14 октябрь,

23-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 01.11.2023 й., 10/23/3470/0816-сон; 20.02.2026 й., 10/26/3778/0155-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 17-martdagi PF-89-son “ Fuqarolarning huquq va erkinliklarini taʼminlash hamda huquqiy xizmat koʻrsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son “ Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:

1. Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 14-oktabrdagi 23-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat patent idorasi direktorining 2009-yil 11-martdagi 33-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1937, 2009-yil 7-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 15-son, 193-modda) bilan tasdiqlangan Sanoat mulki obyekti patentining amal qilishini tiklash qoidalarida :

1) 2-banddagi “Intellektual mulk agentligiga (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” degan soʻzlar “Adliya vazirligiga (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 8-banddagi “Agentlikka” degan soʻz “Vazirlikka” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 11-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Agentlikning” degan soʻz “Vazirlikning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 12-banddagi “Agentlik” degan soʻz “Vazirlik” degan soʻz bilan almashtirilsin;

5) ilovadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi 100000, Toshkent shahri, Mustaqillik xiyoboni, 59-uy” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (pochta aloqasi), Tel.: ________ E-mail:__________” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining 2014-yil 9-dekabrdagi 6 va 5-mb-son qarori (roʻyxat raqami 2633, 2014-yil 10-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 50-son, 601-modda) bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslarning nomiga davlatning rasmiy nomini, shuningdek undan hosila soʻzlarni qoʻshish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 2-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ adliya organlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari;”.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi Bosh direktorining 2017-yil 15-maydagi 19-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2889, 2017-yil 14-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 24-son, 510-modda) bilan tasdiqlangan Tovar belgisini milliy roʻyxatdan oʻtkazishni xalqaro roʻyxatdan oʻtkazishga almashtirish qoidalarida :

1) 3-banddagi “Intellektual mulk agentligiga (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Adliya vazirligiga (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 5 , 6 va 9-bandlardagi “Agentlikka” degan soʻz “Vazirlikka” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 7 , 8 , 10 , 12 va 14-bandlardagi “Agentlik” degan soʻz “Vazirlik” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 16-banddagi “Agentlikning” degan soʻz “Vazirlikning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

5) 1-ilova matnidagi “Intellektual mulk agentligi 100000, Toshkent shahri, Mustaqillik shoh koʻchasi, 59-uy” degan soʻzlar “Adliya vazirligi (pochta manzili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 2-ilovada :

nomi va matnidagi “AGENCY ON INTELLECTUAL PROPERTY” degan soʻzlar “MINISTRY OF JUSTICE” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

matndan “100000, Mustakillik avenue 59, Tashkent web-site: www.ima.uz, e-mail: info@ima.uz” va “Phone.: (871) 232-50-60, (871) 232-50-30 Fax: (871) 232-50-05” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/4-son qarori (roʻyxat raqami 2894, 2017-yil 23-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-yil 25-son, 569-modda) bilan tasdiqlangan Ilmiy darajalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi oltinchi xatboshisidan “huzuridagi Intellektual mulk agentligi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi bosh direktorining 2017-yil 6-noyabrdagi 26-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2950, 2017-yil 23-noyabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.11.2017-y., 10/17/2950/0306-son) bilan tasdiqlangan Seleksiya yutugʻi patentining amal qilishini tiklash qoidalarida :

1) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Patentning amal qilishini tiklash toʻgʻrisidagi iltimosnoma Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) patentning amal qilishi tugatilgan sanadan eʼtiboran uch yil ichida, biroq patentning Qonunda nazarda tutilgan amal qilish muddati tugaguniga qadar topshirilishi mumkin.”;

2) 4-bandning birinchi xatboshisi , 7 va 8-bandlardagi “Agentlikka” degan soʻz “Vazirlikka” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 10-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Agentlikning” degan soʻz “Vazirlikning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 11-banddagi “Agentlik” degan soʻz “Vazirlik” degan soʻz bilan almashtirilsin;

5) ilova matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi 100000, Toshkent shahri, Mustaqillik shoh koʻchasi, 59-uy” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (pochta manzili)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vazirining 2018-yil 4-iyundagi 14/6-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3034, 2018-yil 5-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.07.2018-y., 10/18/3034/1474-son) bilan tasdiqlangan Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 5-bandning uchinchi xatboshisidagi “Intellektual mulk agentligiga (bundan buyon matnda Intellektual mulk agentligi deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Adliya vazirligiga (bundan buyon matnda Adliya vazirligi deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari hamda 7 , 12-bandlardagi “Intellektual mulk agentligi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 30-oktabrdagi 494-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3190, 2019-yil 30-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.10.2019-y., 10/19/3190/3984-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyalar va Oʻzbekiston Respublikasida hammaga maʼlum tovar belgilari deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi arizalarni berish va ularni koʻrib chiqish qoidalarida :

1) 4-bandda:

birinchi xatboshidagi “Adliya vazirligi huzuridagi Intellektual mulk agentligida (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Adliya vazirligida (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Agentlikda” degan soʻz “Vazirlikda” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 7-bandning “v” kichik bandi oʻn uchinchi xatboshisi va 39-banddagi “Agentlik” degan soʻz “Vazirlik” degan soʻz bilan almashtirilsin;

3) 12-banddagi “Agentlikka” degan soʻz “Vazirlikka” degan soʻz bilan almashtirilsin;

4) 18-bandda :

a) “a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining (bundan buyon matnda Davlat muassasasi deb yuritiladi) ixtiro, foydali model, sanoat namunasi, seleksiya yutugʻi, tovar belgisi, tovar kelib chiqqan joy nomlariga talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori ustidan berilgan apellyatsiyalar;”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Agentlikning” degan soʻz “Davlat muassasasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) “b” kichik bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilaridagi “Agentlikning” degan soʻz “Davlat muassasasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 23-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Vazirlik va Agentlikning” degan soʻzlar “Vazirlikning” degan soʻz bilan almashtirilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 26-iyundagi 147-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3250, 2020-yil 26-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2020-y., 10/20/3250/1012-son) bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 2-banddagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni davlat tomonidan tartibga solish boshqarmasi” degan soʻzlar “Huquqiy xizmat koʻrsatishni tartibga solish boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni davlat tomonidan tartibga solish boʻlimining” degan soʻzlar “Huquqiy xizmatlar boʻlimining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 18-banddagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni davlat tomonidan tartibga solish boshqarmasiga” degan soʻzlar “Huquqiy xizmat koʻrsatishni tartibga solish boshqarmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 1-iyundagi 2020-22-son qarori (roʻyxat raqami 3256, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3256/1046-son) bilan tasdiqlangan Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi birinchi xatboshisidan “huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 2-fevraldagi 2-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3347, 2022-yil 2-fevral) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.02.2022-y., 10/22/3347/0094-son) bilan tasdiqlangan Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “Tartibga solish taʼsirini baholash boshqarmasi” degan soʻzlar “Qonunchilikni tizimlashtirish va tartibga solish taʼsirini baholash boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir R. DAVLETOV

Toshkent sh.,

2022-yil 14-oktabr,

23-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.10.2022-y., 10/22/3392/0951-son; 01.11.2023-y., 10/23/3470/0816-son; 20.02.2026-y., 10/26/3778/0155-son)

lex.uz