📅 2022-yil 24-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 24-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 24 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ;
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади;
«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади;
«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари, уларнинг гувоҳномасини тайёрлаш ва мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига асосан «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб-маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
4. Давлат олий таълим ташкилотлари, шунингдек, давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим муассасалари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим муассасалари ва бошқалар) (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилоти) ва нодавлат олий таълим ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 20 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) тақдим этади.
Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан олий таълим тизимида самарали фаолияти акс эттирилган тавсифнома ҳамда номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири (кейинги ўринларда — Вазир) томонидан ҳар йили 1 августга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Комиссия таркибига тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, етакчи олимлар ва мутахассислар, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар вакиллари киритилади.
6. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:
олий таълим ташкилотларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида қайд этилган кўрсаткичлар бўйича олинган юқори баҳолар;
талабалар орасида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, «устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишдаги фаол иштироки;
олиб бораётган илмий тадқиқотлари, ижодий фаолияти ва яратаётган ўқув-методик қўлланмаларида янгиликларнинг кўплиги тан олинганлиги;
ўз педагогик фаолиятида турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиққанлиги;
ўзи фаолият олиб бораётган олий таълим ташкилотида амалга оширган ишлари туфайли ҳамкасблари томонидан чуқур ҳурматга сазоворлиги.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
8. Комиссия хулосаси асосида Вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 сентябрга қадар чиқарилади.
9. Кўкрак нишони мукофотланган шахсларга ҳар йили 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Вазир (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
10. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда (юбилейи муносабати билан, хорижий олий таълим ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик ўрнатгани учун, яратган саноат мулки намуналари амалиётга кенг жорий этилганлиги учун ва бошқа муҳим сабабларга кўра) ҳам амалга оширилиши мумкин.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддати 1-босқич Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 20 июлга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун комиссия тузади Ҳар йили 1 августга қадар 3-босқич Комиссия Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб, энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади Ҳар йили 15 сентябрга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. Кўкрак нишонини билан тақдирлаш тўғрисида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғини чиқаради. 1. Ҳар йили 25 сентябрга қадар 2. Кўкрак нишони билан тақдирлайди. 2. Ҳар йили 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 1а-ИЛОВА
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонининг
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида очиқ ҳолатдаги китоб устида магистрлик бош кийими ва устида юқорига таралаётган нурлар зарҳал рангда тасвирланган.
Кўкрак нишони айланаси бўйлаб юқори қисмида оқ эмаль фонида зарҳалланган «OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI» ёзуви, қуйи қисмида эса битта саккиз қиррали юлдузга туташган иккита дафна новдаси жойлашган. Ҳарфлар баландлиги — 2 миллиметр, юлдузнинг диаметри — 2,2 миллиметр.
Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр.
Ёзув ва тасвирлар — бўртма.
Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ кўк рангдаги шойи лента қопланган бўлиб, ўртасидан 2 миллиметрли ҳамда икки четидан эни 1,5 миллиметрли сариқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 1б-ИЛОВА
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 33 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 6 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bold» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 9 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) кўк-сариқ (медалдаги олтин ранг) — кўк рангдаги градиент 25 % шаффофликда бўялган.
Гувоҳнома ички томонининг чап томонида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times New Roman» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 9 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 3,5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ yil «___» _________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bold» шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan», учинчи сатрда «mukofotlandi» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Vazir» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони ГУВОҲНОМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб-маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича олий таълим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига ҳар йили 10 июлга қадар тақдим этади.
Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида самарали фаолияти акс эттирилган тавсифнома ҳамда номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.
5. Олий таълим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳар йили 20 июлга қадар тақдим этади.
Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифларига асосан тақдирланиши мумкин.
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири (кейинги ўринларда — Вазир) томонидан ҳар йили 1 августга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
8. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида қайд этилган кўрсаткичлар бўйича олинган юқори баҳолар;
ўқувчилар орасида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, «устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишдаги фаол иштироки;
олиб бораётган илмий тадқиқотлари, ижодий фаолияти ва яратаётган ўқув-методик қўлланмаларида янгиликларнинг кўплиги тан олинганлиги;
ўз педагогик фаолиятида турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиққанлиги;
ўзи фаолият олиб бораётган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасида амалга оширган ишлари туфайли ҳамкасблари томонидан чуқур ҳурматга сазоворлиги.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
9. Комиссия хулосаси асосида Вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 сентябрга қадар чиқарилади.
10. Кўкрак нишони мукофотланган шахсларга ҳар йили 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Вазир (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
11. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
12. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда (юбилейи муносабати билан, хорижий ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатгани учун, яратган саноат мулки намуналари амалиётга кенг жорий этилганлиги учун ва бошқа муҳим сабабларга кўра) ҳам амалга оширилиши мумкин.
13. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддати 1-босқич Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари Олий таълим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади Ҳар йили 10 июлга қадар 2-босқич 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари. 2. Тизимида ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари бўлган олий таълим ташкилотлари. Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 20 июлга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун комиссия тузади Ҳар йили 1 августга қадар 4-босқич Комиссия Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб, энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади Ҳар йили 15 сентябрга қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрга махсус таълим вазирлиги 1. Кўкрак нишонини билан тақдирлаш тўғрисида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғини чиқаради. 1. Ҳар йили 25 сентябрга қадар 2. Кўкрак нишонини билан тақдирлайди. 2. Ҳар йили 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 2а-ИЛОВА
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонининг
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида варақларига инновация ва касб-ҳунарни ифодаловчи белгилар туширилган очиқ ҳолдаги китоб ва унинг устида нур таратаётган қуёш шакли зарҳал рангда тасвирланган.
Кўкрак нишони айланаси бўйлаб оқ эмаль фонида зарҳалланган «OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL TAʼLIM AʼLOCHISI» ёзуви битилган бўлиб, ёзувлар саккиз қиррали юлдуз билан ажратилган. Ҳарфлар баландлиги — 2 миллиметр, юлдузнинг диаметри — 2,2 миллиметр.
Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр.
Ёзув ва тасвирлар — бўртма.
Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента қопланган бўлиб, ўртасидан 2 миллиметрли ҳамда икки четидан эни 1,5 миллиметрли сариқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 616-сон қарорига 2б-ИЛОВА
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 30 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «TAʼLIM AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bold» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 9 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) кўк-сариқ (медалдаги олтин ранг) — кўк рангдаги градиент 25 % шаффофликда бўялган.
Гувоҳнома ички томонининг чап томонида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times New Roman» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 60 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 4 миллиметр пастда оралиғи 3.5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ yil «___» __________dagi», иккинчи сатрда «___-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bold» шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 4 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «TAʼLIM AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 11 кегль), кейинги иккита сатрнинг оралиги 3,5 миллиметрли бўлиб, учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan», тўртинчи сатрда «mukofotlandi» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Vazir» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони ГУВОҲНОМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
616-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlarini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim sohasida fidokorona mehnat qilayotgan, oʻzining yuqori kasb mahorati, yorqin isteʼdodi va ijodi, vatanparvarlik fazilatlari bilan el-yurt oʻrtasida hurmat qozongan, faol va tashabbuskor, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, yosh avlodni Vatanga muhabbat va sadoqat ruhida tarbiyalash borasida alohida namuna koʻrsatib, soha rivojiga munosib hissa qoʻshib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlari taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 1a va 1b-ilovalarga muvofiq;
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2a va 2b-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
“Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlari mukofotlangan shaxslarga 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni arafasida topshiriladi;
“Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlari bilan mukofotlash Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri buyrugʻi asosida amalga oshiriladi;
“Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlari, ularning guvohnomasini tayyorlash va mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining buyurtmasiga asosan “Oliy taʼlim aʼlochisi” hamda “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalari tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 1-ILOVA
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan oliy taʼlim sohasida fidokorona mehnat qilayotgan, oʻzining yuqori kasb-mahorati, yorqin isteʼdodi va ijodi, vatanparvarlik fazilatlari bilan el-yurt oʻrtasida hurmat qozongan, faol va tashabbuskor, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, yosh avlodni Vatanga muhabbat va sadoqat ruhida tarbiyalash borasida alohida namuna koʻrsatib, soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham mazkur Nizom talablari asosida taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi
4. Davlat oliy taʼlim tashkilotlari, shuningdek, davlat ishtirokida tashkil etiladigan oliy taʼlim tashkilotlari (davlat ulushi boʻlgan nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari, qoʻshma taʼlim muassasalari, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etiladigan taʼlim muassasalari va boshqalar) (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim tashkiloti) va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 20-iyulga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) taqdim etadi.
Nomzod boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzod haqida maʼlumotnoma, soʻnggi uch yil davomida u tomonidan oliy taʼlim tizimida samarali faoliyati aks ettirilgan tavsifnoma hamda nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi taqdim etiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri (keyingi oʻrinlarda — Vazir) tomonidan har yili 1-avgustga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.
Komissiya tarkibiga tizimida oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar vakillari, oliy taʼlim tashkilotlari rahbarlari, yetakchi olimlar va mutaxassislar, shuningdek, sohada faoliyat yuritayotgan nodavlat notijorat va xalqaro tashkilotlar vakillari kiritiladi.
6. Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar oʻrganilib, har yili 15-sentabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
7. Komissiya tomonidan nomzodlarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashda quyidagilar inobatga olinadi:
oliy taʼlim tashkilotlarining pedagog xodimlari faoliyatini oʻrganish mezonlarida qayd etilgan koʻrsatkichlar boʻyicha olingan yuqori baholar;
talabalar orasida ilm-fanga boʻlgan qiziqishni oshirish, “ustoz-shogird” anʼanalarini targʻib qilishdagi faol ishtiroki;
olib borayotgan ilmiy tadqiqotlari, ijodiy faoliyati va yaratayotgan oʻquv-metodik qoʻllanmalarida yangiliklarning koʻpligi tan olinganligi;
oʻz pedagogik faoliyatida turli innovatsion samarali usullarning ishlab chiqqanligi;
oʻzi faoliyat olib borayotgan oliy taʼlim tashkilotida amalga oshirgan ishlari tufayli hamkasblari tomonidan chuqur hurmatga sazovorligi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
8. Komissiya xulosasi asosida Vazirning koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 25-sentabrga qadar chiqariladi.
9. Koʻkrak nishoni mukofotlangan shaxslarga har yili 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni arafasida Vazir (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.
10. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
Biryoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Vazirlikning Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan toʻlanadi.
11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Vazirning buyrugʻiga asosan alohida holatlarda (yubileyi munosabati bilan, xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari bilan samarali hamkorlik oʻrnatgani uchun, yaratgan sanoat mulki namunalari amaliyotga keng joriy etilganligi uchun va boshqa muhim sabablarga koʻra) ham amalga oshirilishi mumkin.
12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Vazirlikning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida, ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallarida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
13. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
14. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
16. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlarni Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga taqdim etadi Har yili 20-iyulga qadar 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun komissiya tuzadi Har yili 1-avgustga qadar 3-bosqich Komissiya Nomzodlarning tegishli hujjatlarini oʻrganib, eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qiladi Har yili 15-sentabrga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 1. Koʻkrak nishonini bilan taqdirlash toʻgʻrisida oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining buyrugʻini chiqaradi. 1. Har yili 25-sentabrga qadar 2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. 2. Har yili 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 1a-ILOVA
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonining
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida ochiq holatdagi kitob ustida magistrlik bosh kiyimi va ustida yuqoriga taralayotgan nurlar zarhal rangda tasvirlangan.
Koʻkrak nishoni aylanasi boʻylab yuqori qismida oq emal fonida zarhallangan “OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI” yozuvi, quyi qismida esa bitta sakkiz qirrali yulduzga tutashgan ikkita dafna novdasi joylashgan. Harflar balandligi — 2 millimetr, yulduzning diametri — 2,2 millimetr.
Koʻkrak nishonining orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,5 millimetr.
Yozuv va tasvirlar — boʻrtma.
Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat.
Qadagʻich eni 22 millimetrli toʻq koʻk rangdagi shoyi lenta qoplangan boʻlib, oʻrtasidan 2 millimetrli hamda ikki chetidan eni 1,5 millimetrli sariq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 1b-ILOVA
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonining guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 33 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 6 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 14 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bold” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 9 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 20 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) koʻk-sariq (medaldagi oltin rang) — koʻk rangdagi gradiyent 25 % shaffoflikda boʻyalgan.
Guvohnoma ichki tomonining chap tomonida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times New Roman” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 16 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 9 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 10 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 7 millimetr pastda oraligʻi 3,5 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20___ yil “___” _________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bold” shrifti, 8 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OLIY TAʼLIM AʼLOCHISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 11 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan”, uchinchi satrda “mukofotlandi” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “Vazir” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Oliy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni GUVOHNOMASI
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan oʻrta maxsus va professional taʼlim sohasida fidokorona mehnat qilayotgan, oʻzining yuqori kasb-mahorati, yorqin isteʼdodi va ijodi, vatanparvarlik fazilatlari bilan el-yurt oʻrtasida hurmat qozongan, faol va tashabbuskor, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, yosh avlodni Vatanga muhabbat va sadoqat ruhida tarbiyalash borasida alohida namuna koʻrsatib, soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham mazkur Nizom talablari asosida taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
4. Oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishlicha oliy taʼlim tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalariga har yili 10-iyulga qadar taqdim etadi.
Nomzod boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzod haqida maʼlumotnoma, soʻnggi uch yil davomida u tomonidan oʻrta maxsus va professional taʼlim tizimida samarali faoliyati aks ettirilgan tavsifnoma hamda nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi taqdim etiladi.
5. Oliy taʼlim tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) har yili 20-iyulga qadar taqdim etadi.
Koʻkrak nishoni bilan boshqa vazirliklar va idoralar tizimidagi oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarining pedagog va xodimlari ham yoshlarga taʼlim-tarbiya berishda erishgan muvaffaqiyatlari uchun ushbu vazirliklar va idoralar rahbarlari takliflariga asosan taqdirlanishi mumkin.
6. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri (keyingi oʻrinlarda — Vazir) tomonidan har yili 1-avgustga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.
7. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 15-sentabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
8. Komissiya tomonidan nomzodlarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashda quyidagilar inobatga olinadi:
oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarining pedagog xodimlari faoliyatini oʻrganish mezonlarida qayd etilgan koʻrsatkichlar boʻyicha olingan yuqori baholar;
oʻquvchilar orasida ilm-fanga boʻlgan qiziqishni oshirish, “ustoz-shogird” anʼanalarini targʻib qilishdagi faol ishtiroki;
olib borayotgan ilmiy tadqiqotlari, ijodiy faoliyati va yaratayotgan oʻquv-metodik qoʻllanmalarida yangiliklarning koʻpligi tan olinganligi;
oʻz pedagogik faoliyatida turli innovatsion samarali usullarning ishlab chiqqanligi;
oʻzi faoliyat olib borayotgan oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasasida amalga oshirgan ishlari tufayli hamkasblari tomonidan chuqur hurmatga sazovorligi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
9. Komissiya xulosasi asosida Vazirning koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 25-sentabrga qadar chiqariladi.
10. Koʻkrak nishoni mukofotlangan shaxslarga har yili 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni arafasida Vazir (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.
11. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
Biryoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Vazirlikning Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan toʻlanadi.
12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Vazirning buyrugʻiga asosan alohida holatlarda (yubileyi munosabati bilan, xorijiy oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari bilan samarali hamkorlik oʻrnatgani uchun, yaratgan sanoat mulki namunalari amaliyotga keng joriy etilganligi uchun va boshqa muhim sabablarga koʻra) ham amalga oshirilishi mumkin.
13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Vazirlikning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida, ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallarida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
14. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
15. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
17. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari Oliy taʼlim tashkilotlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalariga taqdim etadi Har yili 10-iyulga qadar 2-bosqich 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari. 2. Tizimida oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari boʻlgan oliy taʼlim tashkilotlari. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlarni Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga taqdim etadi Har yili 20-iyulga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun komissiya tuzadi Har yili 1-avgustga qadar 4-bosqich Komissiya Nomzodlarning tegishli hujjatlarini oʻrganib, eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qiladi Har yili 15-sentabrga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrga maxsus taʼlim vazirligi 1. Koʻkrak nishonini bilan taqdirlash toʻgʻrisida oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining buyrugʻini chiqaradi. 1. Har yili 25-sentabrga qadar 2. Koʻkrak nishonini bilan taqdirlaydi. 2. Har yili 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 2a-ILOVA
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonining
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida varaqlariga innovatsiya va kasb-hunarni ifodalovchi belgilar tushirilgan ochiq holdagi kitob va uning ustida nur taratayotgan quyosh shakli zarhal rangda tasvirlangan.
Koʻkrak nishoni aylanasi boʻylab oq emal fonida zarhallangan “OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL TAʼLIM AʼLOCHISI” yozuvi bitilgan boʻlib, yozuvlar sakkiz qirrali yulduz bilan ajratilgan. Harflar balandligi — 2 millimetr, yulduzning diametri — 2,2 millimetr.
Koʻkrak nishonining orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,5 millimetr.
Yozuv va tasvirlar — boʻrtma.
Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat.
Qadagʻich eni 22 millimetrli yashil rangdagi shoyi lenta qoplangan boʻlib, oʻrtasidan 2 millimetrli hamda ikki chetidan eni 1,5 millimetrli sariq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-oktabrdagi 616-son qaroriga 2b-ILOVA
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishonining guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 30 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 4 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 12 kegl), ikkinchi satrda “TAʼLIM AʼLOCHISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bold” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 9 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 20 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) koʻk-sariq (medaldagi oltin rang) — koʻk rangdagi gradiyent 25 % shaffoflikda boʻyalgan.
Guvohnoma ichki tomonining chap tomonida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times New Roman” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 16 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 60 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 10 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 4 millimetr pastda oraligʻi 3.5 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20___ yil “___” __________dagi”, ikkinchi satrda “___-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bold” shrifti, 8 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 4 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “OʻRTA MAXSUS VA PROFESSIONAL” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 11 kegl), ikkinchi satrda “TAʼLIM AʼLOCHISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bold” shrifti, 11 kegl), keyingi ikkita satrning oraligi 3,5 millimetrli boʻlib, uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan”, toʻrtinchi satrda “mukofotlandi” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “Vazir” (“Times new Roman Bold” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni GUVOHNOMASI
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 24-oktabr,
616-son