📅 2022-yil 3-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 3-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 3 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 октября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 October 2022 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ички аудит миллий стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ва 15-банди 2023 йилнинг 1 сентябридан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғига ИЛОВА
Ички аудит миллий стандартлари
Мазкур Ички аудит миллий стандартлари (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати (бундан буён матнда ички аудит хизмати деб юритилади) фаолиятининг сифат кўрсаткичлари ҳамда ички аудит тадбирларини ўтказишнинг стандартларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш — давлат органлари ва ташкилотларида молиявий операциялар бажарилгунига қадар ҳамда бажарилиши жараёнида молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш ва олдини олиш жараёни;
давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;
ички аудит йиллик режаси — ички аудит хизмати томонидан бир календар йил давомида ички аудит тадбирлари ўтказилиши лозим бўлган ички аудит объектлари рўйхати, ички аудит тадбирини ўтказиш муддатлари ҳамда масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
ички аудит миллий малака сертификати — ички аудит хизмати ходими малакасини тасдиқлайдиган ва унга ички аудит хизматида фаолият юритиш имкониятини берадиган ҳужжат;
ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;
ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;
ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;
ички аудит тадбири дастури — ички аудит тадбирининг йўналишлари, муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжат;
ички аудит тадбири ҳисоботи — ички аудит тадбири якунлари бўйича расмийлаштириладиган ва ўзида ички аудит тадбири давомида аниқланган ҳолатлар, жумладан қонунбузилиш ҳолатлари, бюджет интизоми ҳолати, кузатишлар натижалари, таклиф ва тавсиялар, ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса) акс этадиган ҳужжат;
ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи — ички аудит тадбирини ўтказиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбари томонидан ташкил этиладиган ҳамда ички аудит ходим(лар)и ва давлат органи ва ташкилоти тузилмасидан жалб қилинган мутахассислардан иборат гуруҳ. Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ички аудит хизмати раҳбари ёки ходими раҳбарлик қилади;
ички аудит хизмати — давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий бўлинма;
молиявий бошқарув — давлат органи ва ташкилотини молиявий таъминлашни бошқариш жараёни;
хавф — маълум бир ҳодиса ёки ҳолатнинг давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
чора-тадбирлар режаси — ички аудит тадбири натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ва уларнинг хавфини камайтириш ҳамда бартараф этиш юзасидан берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши бўйича тайёрланадиган ҳужжат.
2. Стандартнинг мақсади ички аудит хизмати фаолиятининг тамойиллари ва сифат кўрсаткичларини белгилаш ҳамда ички аудит тадбирларини ўтказишнинг стандартларини жорий этиш ҳисобланади.
2-боб. Ички аудит хизмати фаолиятининг сифат кўрсаткичлари стандарти
1-§. Ички аудит хизмати фаолиятининг тамойиллари
3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мустақиллик, холислик, қонунийлик, малакалилик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари асосида амалга оширади.
4. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
5. Ички аудит хизмати ва унинг ходимлари ўз фаолиятини амалга оширишда, шу жумладан ички аудит тадбирларини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштиришда беғараз бўлиши ва холислик билан ёндашиши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги лозим.
6. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириши ҳамда ваколатларидан четга чиқмаслиги лозим.
7. Ички аудит хизмати ходимлари ўз фаолиятини амалга оширишда малакага эга бўлиши ҳамда мунтазам ўз малакасини ошириб бориши лозим.
8. Ички аудит хизмати ходимлари ўз фаолиятини амалга оширишда олинган маълумотларни белгиланган тартибда сақлаши, улардан фаолиятидан ташқари ҳолларда фойдаланмаслиги ва давлат сири ҳамда бошқа сир сақланадиган маълумотларни ошкор этмаслиги лозим.
2-§. Ички аудит хизматининг мустақиллиги
9. Ички аудит хизмати ўз фаолиятида давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита давлат органи ва ташкилоти раҳбарига бўйсунади ҳамда унга ҳисобдордир.
10. Ички аудит хизмати томонидан ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда, шу жумладан ички аудит тадбирларини режалаштириш, ўтказиш ҳамда унинг натижаларини расмийлаштиришда ички аудит хизматининг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
11. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ички аудит хизмати мустақиллигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
ички аудит йиллик режасини тасдиқлайди;
ички аудит хизмати фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади;
ички аудит йиллик режасининг бажарилиши, ички аудит хизмати мустақиллигининг таъминланиши ва фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар юзасидан таклиф, тавсия, маълумот ҳамда ҳисоботларни кўриб чиқади.
12. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати мустақиллигини таъминлаш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
ички аудит хизматини бошқаришда бевосита давлат органи ва ташкилотининг раҳбарига бўйсунади;
ички аудит хизмати фаолиятига бўлган ҳар қандай аралашувлар ёки аралашиш учун уринишлар тўғрисида давлат органи ёки ташкилоти раҳбарини зудлик билан хабардор қилади ҳамда ваколати доирасида уларни бартараф этиш чораларини кўради;
давлат органи ва ташкилоти ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда ички аудит хизмати фаолиятининг мустақиллигини таъминланиши бўйича маълумот беради.
13. Ички аудит хизмати ходим(лар)и ички аудит хизмати мустақиллигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
ички аудит хизмати фаолиятининг асосий тамойилларига амал қилади;
ички аудит тадбирларида иштирок этиш ёки ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар юзага келганда, ички аудит хизмати раҳбарини (ички аудит тадбири ички аудит хизмати раҳбари томонидан ўтказилаётганда давлат органи ва ташкилоти раҳбарини) хабардор қилади;
ўз фаолиятига бўлган ҳар қандай аралашувлар ёки аралашувга бўлган уринишлар тўғрисида ички аудит хизмати раҳбарини (ички аудит тадбири ички аудит хизмати раҳбари томонидан ўтказилаётганда давлат органи ва ташкилоти раҳбарини) хабардор қилади.
3-§. Ички аудит хизмати ходимларининг малакасига қўйиладиган талаблар
14. Ички аудит хизмати ходимлари ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириши учун талаб этиладиган билим ҳамда қуйидагилар бўйича етарли малака ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
ички аудит объекти молиявий фаолияти, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнига тааллуқли бўлган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда ишончлилигини баҳолаш;
ички аудит тадбирлари билан қамраб олинган масалаларнинг аҳамияти, муҳимлиги ва мураккаблигини аниқлаш;
ички аудит объектида бюджет интизомига амал қилинишини, молиявий бошқарув, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнларининг самарадорлигини ўрганиш;
молиявий хато ва камчиликлар, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг юзага келиши эҳтимолини баҳолаш;
ички аудит объекти молиявий фаолияти ва ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
15. Ички аудит хизмати ходимининг малакаси ички аудит миллий малака сертификати орқали тасдиқланади.
16. Ички аудит хизмати раҳбари доимий равишда ички аудит хизмати ходимларининг малакасини баҳолаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
4-§. Ички аудит хизмати фаолияти сифатини таъминлаш
17. Ички аудит хизмати фаолиятининг сифатини таъминлаш ички аудит хизмати раҳбари томонидан фаолиятни мазкур Стандарт ва ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда фаолият натижаларининг самарадорлигини баҳолаш орқали амалга оширилади.
18. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати фаолияти сифати ҳамда самарадорлигини таъминлаш ва доимий ошириб бориш чораларини кўради.
19. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда ички аудит хизмати сифати ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда уни ошириб бориш тўғрисидаги маълумотларни давлат органи ва ташкилоти раҳбарига тақдим этади.
20. Ички аудит фаолияти сифатини таъминлаш ва ошириб бориш ички аудит хизмати фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш орқали амалга оширилади.
21. Ички аудит хизмати фаолиятини ички баҳолаш ички аудит хизмати раҳбари томонидан амалга оширилади ҳамда доимий мониторинг ва даврий баҳолашни ўз ичига олади.
22. Доимий мониторинг ички аудит тадбирларини режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, ички аудит тадбирларига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда чора-тадбирлар режасини бажарилиши мониторингини амалга ошириш билан боғлиқ доимий тадбирлар орқали амалга оширилади.
23. Даврий баҳолаш ички аудит хизмати фаолиятини мазкур Стандарт ва ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ички аудит объектларининг ички аудит тадбирлари натижалари бўйича билдирилган фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
24. Ташқи баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур Стандарт ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Ички аудит тадбирларини ўтказиш стандарти
1-§. Ички аудит йиллик режаси
25. Ички аудит хизмати томонидан бир календар йил давомида ўтказиладиган ички аудит тадбирларини аниқлаш мақсадида ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ «Давлат аудити» дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.
26. Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ҳамда ички аудит хизматида мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига келишиш учун юборилади.
27. Ички аудит йиллик режасида ички аудит тадбирлари ўтказиладиган ички аудит объектлари рўйхати, ички аудит тадбирини ўтказиш муддати, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр ва масъул ходим кўрсатилади.
28. Ички аудит йиллик режаси давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан ҳар йили декабр ойининг 25 санасига қадар тасдиқланади.
2-§. Ички аудит тадбирини ташкил этиш
29. Ички аудит тадбирлари ички аудит йиллик режаси асосида ички аудит объектида ўтказилади.
Бунда ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.
30. Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда, ички аудит тадбирлари давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори асосида ўтказилади.
31. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходимлари сонидан келиб чиқиб ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилади.
32. Ички аудит хизмати ички аудит объекти раҳбарига ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари рўйхатини илова қилган ҳолда хабарнома юборади.
Бунда, хабарнома ички аудит объектига ички аудит тадбири бошланишидан беш иш куни (режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири бошланишидан бир иш куни) аввал юборилади.
33. Ички аудит хизмати томонидан ҳар бир ички аудит тадбирини ўтказиш учун ички аудит тадбири дастури ишлаб чиқилади.
34. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбирининг йўналишлари, муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи тўғрисидаги маълумотлар, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр, ички аудит тадбирида қўлланиладиган аудит усулларини ўз ичига олади.
35. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ёки ички аудит хизмати ходими томонидан тасдиқланади.
3-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш
36. Ички аудит тадбирлари қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
бюджет интизомини мустаҳкамлаш;
бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишни амалга ошириш;
бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.
37. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) ушбу Стандарт ва Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) мувофиқ ички аудит объектида ички аудит тадбирларини ўтказиш учун билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
Бунда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.
38. Ички аудит тадбири давомида ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) ички аудит объектининг молиявий фаолиятига оид ҳужжатлар ва маълумотларини ўрганади ҳамда таҳлил қилади.
39. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) томонидан ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
40. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ички аудит тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилишини назорат қилади.
41. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирларини ўтказиш жараёнида жиноят аломатлари мавжудлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлганда, тегишли чоралар кўриш (ҳужжатлаштириш, олдини олиш чораларини кўриш) ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш учун давлат органи ёки ташкилоти раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади.
4-§. Ички аудит тадбири натижаларини расмийлаштириш
42. Ички аудит тадбири натижалари ички аудит тадбири ҳисоботи шаклида расмийлаштирилади.
43. Ички аудит тадбири ҳисоботида ички аудит тадбири натижалари, таҳлиллар, кузатишлар, таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режаси ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса) акс эттирилади.
44. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) ҳамда ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади.
45. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит объекти раҳбари ёки молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар томонидан имзоланмаган тақдирда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) бу ҳақда далолатнома расмийлаштиради ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилади.
46. Ички аудит тадбири ҳисоботи икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда ички аудит хизмати ва ички аудит объектида сақланади. Ички аудит тадбири ҳисоботи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига унинг сўровига мувофиқ тақдим этилиши мумкин.
5-§. Чора-тадбирлар режаси бажарилишини мониторинг қилиш
47. Чора-тадбирлар режаси ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит объекти раҳбари томонидан тасдиқланади.
48. Чора-тадбирлар режаси ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) томонидан берилган таклиф ва тавсиялар, уларни амалга оширилиши ва унинг муддатлари, масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.
49. Ички аудит объекти ҳар чоракда чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ички аудит хизматига маълумот тақдим этади.
50. Ички аудит хизмати ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасини бажарилиши мониторингини амалга оширади.
51. Чора-тадбирлар режаси ички аудит объекти томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ички аудит хизмати бу ҳақда давлат органи ёки ташкилоти раҳбарига маълумот киритади.
52. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасини бажарилиши юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.
6-§. Ваколат доирасидан ташқаридаги хавфлар ҳақида хабар бериш
53. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит объекти фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи хавф(лар)ни аниқлаган тақдирда, уларни бартараф этиш имкониятларини баҳолайди.
54. Ички аудит объекти ички аудит хизмати томонидан аниқланган хавфларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради.
55. Ички аудит хизмати аниқланган хавфларни бартараф этиш ички аудит объекти имкониятидан ташқари бўлган тақдирда, бу ҳақда давлат органи ва ташкилоти раҳбарига маълумот тақдим этади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
56. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари хавфларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда ўз ваколатидан ташқарида бўлган хавфлар бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
57. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит объектларида аниқланган хавфлар тўғрисидаги маълумотларини ўрганади ҳамда ўз ваколати доирасида уларни бартараф этиш бўйича давлат органи ва ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб боради.
7-§. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот
58. Ички аудит хизмати раҳбари давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ички аудит йиллик режасининг бажарилиши ҳамда фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача чораклик ҳисобот ҳамда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январига қадар йиллик ҳисобот тақдим этади.
59. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда ички аудит хизмати томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан қуйидагилар кўрсатилади:
ички аудит йиллик режасида тасдиқланган ички аудит тадбирларининг бажарилиш ҳолати;
ҳисобот йилида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар;
ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;
келгуси ҳисобот йилида ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар;
ички аудит хизмати фаолияти сифатини таъминлаш ва ошириш тўғрисида маълумотлар;
аниқланган тизимли хавфлар ва уларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича давлат органи ёки ташкилоти даражасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида таклиф ва тавсиялар;
аниқланган тизимли хавфларни олдини олиш ҳамда бартараф этишда давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирмайдиган масалалар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар;
давлат органи ва ташкилоти фаолиятида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, хавфларни профилактика қилиш ҳамда бюджет харажатлари натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б. ТУРОБОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 октябрь,
2022 йил 5 сентябрь
52-сон
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining
buyrugʻi
Ichki audit milliy standartlarini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-fevraldagi PQ-128-son “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlari samaradorligini yanada oshirish va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Ichki audit milliy standartlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Mazkur buyruq ilovasining 1-bandi toʻrtinchi xatboshisi va 15-bandi 2023-yilning 1-sentabridan kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 3-oktabrdagi 52-son buyrugʻiga ILOVA
Ichki audit milliy standartlari
Mazkur Ichki audit milliy standartlari (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati (bundan buyon matnda ichki audit xizmati deb yuritiladi) faoliyatining sifat koʻrsatkichlari hamda ichki audit tadbirlarini oʻtkazishning standartlarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Standartda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish — davlat organlari va tashkilotlarida moliyaviy operatsiyalar bajarilguniga qadar hamda bajarilishi jarayonida moliyaviy xato va kamchiliklarni aniqlash va oldini olish jarayoni;
davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari;
ichki audit yillik rejasi — ichki audit xizmati tomonidan bir kalendar yil davomida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi lozim boʻlgan ichki audit obyektlari roʻyxati, ichki audit tadbirini oʻtkazish muddatlari hamda masʼul shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjat;
ichki audit milliy malaka sertifikati — ichki audit xizmati xodimi malakasini tasdiqlaydigan va unga ichki audit xizmatida faoliyat yuritish imkoniyatini beradigan hujjat;
ichki audit obyekti — ichki audit tadbiri amalga oshirilishi nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari hamda tasarrufidagi budjet tashkilotlari;
ichki audit faoliyati — davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash, budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, budjet tizimi budjetlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan foydalanish natijadorligini baholash, ichki nazorat va xavflarni boshqarish tizimlari samaradorligini oʻrganishga qaratilgan mustaqil faoliyat;
ichki audit tadbiri — ichki audit obyektlarida ichki audit xizmati maqsadlariga erishishga qaratilgan ichki audit xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladigan jarayon;
ichki audit tadbiri dasturi — ichki audit tadbirining yoʻnalishlari, muddati, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi hujjat;
ichki audit tadbiri hisoboti — ichki audit tadbiri yakunlari boʻyicha rasmiylashtiriladigan va oʻzida ichki audit tadbiri davomida aniqlangan holatlar, jumladan qonunbuzilish holatlari, budjet intizomi holati, kuzatishlar natijalari, taklif va tavsiyalar, ichki audit tadbiri hisobotida keltirilgan taklif va tavsiyalarni bajarish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (bundan buyon matnda chora-tadbirlar rejasi deb yuritiladi) hamda ichki audit obyekti tomonidan taqdim etilgan fikr va mulohazalar (agar mavjud boʻlsa) aks etadigan hujjat;
ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi — ichki audit tadbirini oʻtkazish maqsadida ichki audit xizmati rahbari tomonidan tashkil etiladigan hamda ichki audit xodim(lar)i va davlat organi va tashkiloti tuzilmasidan jalb qilingan mutaxassislardan iborat guruh. Bunda, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhiga ichki audit xizmati rahbari yoki xodimi rahbarlik qiladi;
ichki audit xizmati — davlat organlari va tashkilotlarida ichki audit faoliyatini amalga oshiruvchi hamda boshqa tarkibiy tuzilmalardan mustaqil tarkibiy boʻlinma;
moliyaviy boshqaruv — davlat organi va tashkilotini moliyaviy taʼminlashni boshqarish jarayoni;
xavf — maʼlum bir hodisa yoki holatning davlat organlari va tashkilotlarining moliyaviy faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatish ehtimoli;
chora-tadbirlar rejasi — ichki audit tadbiri natijasida aniqlangan qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi holatlari va ularning xavfini kamaytirish hamda bartaraf etish yuzasidan berilgan taklif va tavsiyalarni bajarilishi boʻyicha tayyorlanadigan hujjat.
2. Standartning maqsadi ichki audit xizmati faoliyatining tamoyillari va sifat koʻrsatkichlarini belgilash hamda ichki audit tadbirlarini oʻtkazishning standartlarini joriy etish hisoblanadi.
2-bob. Ichki audit xizmati faoliyatining sifat koʻrsatkichlari standarti
1-§. Ichki audit xizmati faoliyatining tamoyillari
3. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini mustaqillik, xolislik, qonuniylik, malakalilik va axborot xavfsizligini taʼminlash tamoyillari asosida amalga oshiradi.
4. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirishda mustaqildir.
5. Ichki audit xizmati va uning xodimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishda, shu jumladan ichki audit tadbirlarini oʻtkazish va uning natijalarini rasmiylashtirishda begʻaraz boʻlishi va xolislik bilan yondashishi, manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymasligi lozim.
6. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirishi hamda vakolatlaridan chetga chiqmasligi lozim.
7. Ichki audit xizmati xodimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishda malakaga ega boʻlishi hamda muntazam oʻz malakasini oshirib borishi lozim.
8. Ichki audit xizmati xodimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishda olingan maʼlumotlarni belgilangan tartibda saqlashi, ulardan faoliyatidan tashqari hollarda foydalanmasligi va davlat siri hamda boshqa sir saqlanadigan maʼlumotlarni oshkor etmasligi lozim.
2-§. Ichki audit xizmatining mustaqilligi
9. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatida davlat organi va tashkilotining boshqa tarkibiy boʻlinmalaridan mustaqil hisoblanadi va bevosita davlat organi va tashkiloti rahbariga boʻysunadi hamda unga hisobdordir.
10. Ichki audit xizmati tomonidan oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishda, shu jumladan ichki audit tadbirlarini rejalashtirish, oʻtkazish hamda uning natijalarini rasmiylashtirishda ichki audit xizmatining faoliyatiga aralashish taqiqlanadi.
11. Davlat organi va tashkiloti rahbari ichki audit xizmati mustaqilligini taʼminlash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:
Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlaydi;
ichki audit yillik rejasini tasdiqlaydi;
ichki audit xizmati faoliyatini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratadi;
ichki audit yillik rejasining bajarilishi, ichki audit xizmati mustaqilligining taʼminlanishi va faoliyatini amalga oshirishda yuzaga kelayotgan muammolar yuzasidan taklif, tavsiya, maʼlumot hamda hisobotlarni koʻrib chiqadi.
12. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit xizmati mustaqilligini taʼminlash boʻyicha quyidagilarni amalga oshiradi:
ichki audit xizmatini boshqarishda bevosita davlat organi va tashkilotining rahbariga boʻysunadi;
ichki audit xizmati faoliyatiga boʻlgan har qanday aralashuvlar yoki aralashish uchun urinishlar toʻgʻrisida davlat organi yoki tashkiloti rahbarini zudlik bilan xabardor qiladi hamda vakolati doirasida ularni bartaraf etish choralarini koʻradi;
davlat organi va tashkiloti ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotda ichki audit xizmati faoliyatining mustaqilligini taʼminlanishi boʻyicha maʼlumot beradi.
13. Ichki audit xizmati xodim(lar)i ichki audit xizmati mustaqilligini taʼminlash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:
ichki audit xizmati faoliyatining asosiy tamoyillariga amal qiladi;
ichki audit tadbirlarida ishtirok etish yoki oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydigan holatlar yuzaga kelganda, ichki audit xizmati rahbarini (ichki audit tadbiri ichki audit xizmati rahbari tomonidan oʻtkazilayotganda davlat organi va tashkiloti rahbarini) xabardor qiladi;
oʻz faoliyatiga boʻlgan har qanday aralashuvlar yoki aralashuvga boʻlgan urinishlar toʻgʻrisida ichki audit xizmati rahbarini (ichki audit tadbiri ichki audit xizmati rahbari tomonidan oʻtkazilayotganda davlat organi va tashkiloti rahbarini) xabardor qiladi.
3-§. Ichki audit xizmati xodimlarining malakasiga qoʻyiladigan talablar
14. Ichki audit xizmati xodimlari oʻziga yuklatilgan vazifa va funksiyalarni amalga oshirishi uchun talab etiladigan bilim hamda quyidagilar boʻyicha yetarli malaka va koʻnikmalarga ega boʻlishi lozim.
ichki audit obyekti moliyaviy faoliyati, ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoniga taalluqli boʻlgan maʼlumotlarning mavjudligi hamda ishonchliligini baholash;
ichki audit tadbirlari bilan qamrab olingan masalalarning ahamiyati, muhimligi va murakkabligini aniqlash;
ichki audit obyektida budjet intizomiga amal qilinishini, moliyaviy boshqaruv, ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayonlarining samaradorligini oʻrganish;
moliyaviy xato va kamchiliklar, huquqbuzarlik holatlarining yuzaga kelishi ehtimolini baholash;
ichki audit obyekti moliyaviy faoliyati va ichki nazorat tizimini takomillashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalarni ishlab chiqish.
15. Ichki audit xizmati xodimining malakasi ichki audit milliy malaka sertifikati orqali tasdiqlanadi.
16. Ichki audit xizmati rahbari doimiy ravishda ichki audit xizmati xodimlarining malakasini baholash hamda ularning malakasini oshirish uchun zarur chora-tadbirlarni amalga oshiradi.
4-§. Ichki audit xizmati faoliyati sifatini taʼminlash
17. Ichki audit xizmati faoliyatining sifatini taʼminlash ichki audit xizmati rahbari tomonidan faoliyatni mazkur Standart va ichki audit faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini oʻrganish hamda faoliyat natijalarining samaradorligini baholash orqali amalga oshiriladi.
18. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit xizmati faoliyati sifati hamda samaradorligini taʼminlash va doimiy oshirib borish choralarini koʻradi.
19. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotda ichki audit xizmati sifati va samaradorligini taʼminlash hamda uni oshirib borish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat organi va tashkiloti rahbariga taqdim etadi.
20. Ichki audit faoliyati sifatini taʼminlash va oshirib borish ichki audit xizmati faoliyatini ichki va tashqi baholash orqali amalga oshiriladi.
21. Ichki audit xizmati faoliyatini ichki baholash ichki audit xizmati rahbari tomonidan amalga oshiriladi hamda doimiy monitoring va davriy baholashni oʻz ichiga oladi.
22. Doimiy monitoring ichki audit tadbirlarini rejalashtirish va ularning bajarilishini nazorat qilish, ichki audit tadbirlariga oid hujjatlarni koʻrib chiqish hamda chora-tadbirlar rejasini bajarilishi monitoringini amalga oshirish bilan bogʻliq doimiy tadbirlar orqali amalga oshiriladi.
23. Davriy baholash ichki audit xizmati faoliyatini mazkur Standart va ichki audit faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini baholash hamda ichki audit obyektlarining ichki audit tadbirlari natijalari boʻyicha bildirilgan fikr-mulohazalarini tahlil qilish asosida amalga oshiriladi.
24. Tashqi baholash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan mazkur Standart va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 377-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish standarti
1-§. Ichki audit yillik rejasi
25. Ichki audit xizmati tomonidan bir kalendar yil davomida oʻtkaziladigan ichki audit tadbirlarini aniqlash maqsadida ichki audit yillik rejasi loyihasi Davlat moliyaviy nazorat organlari va ichki audit xizmatlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining “Davlat auditi” dasturiy kompleksidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3704, 2025-yil 12-noyabr) muvofiq “Davlat auditi” dasturiy kompleksida shakllantiriladi, kelishiladi va tasdiqlanadi.
26. Ichki audit yillik rejasi xavf tahlili asosida hamda ichki audit xizmatida mavjud vaqt va inson resurslarini hisobga olgan holda shakllantiriladi va Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasiga kelishish uchun yuboriladi.
27. Ichki audit yillik rejasida ichki audit tadbirlari oʻtkaziladigan ichki audit obyektlari roʻyxati, ichki audit tadbirini oʻtkazish muddati, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr va masʼul xodim koʻrsatiladi.
28. Ichki audit yillik rejasi davlat organi va tashkiloti rahbari tomonidan har yili dekabr oyining 25 sanasiga qadar tasdiqlanadi.
2-§. Ichki audit tadbirini tashkil etish
29. Ichki audit tadbirlari ichki audit yillik rejasi asosida ichki audit obyektida oʻtkaziladi.
Bunda ichki audit xizmati tomonidan ichki audit yillik rejasiga kiritilgan ichki audit obyektlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi majburiy hisoblanadi.
30. Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushganda hamda fuqarolar ishtirokidagi audit tizimi orqali ichki audit tadbiri oʻtkaziladigan ichki audit obyektlari aniqlanganda, ichki audit tadbirlari davlat organi va tashkiloti rahbari qarori asosida oʻtkaziladi.
31. Ichki audit tadbiri ichki audit xizmati xodimlari sonidan kelib chiqib ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi yoki ichki audit xizmati xodimi tomonidan oʻtkaziladi.
32. Ichki audit xizmati ichki audit obyekti rahbariga ichki audit tadbiri davomida bajariladigan ishlar toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, ichki audit tadbirini oʻtkazishda taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlar roʻyxati hamda ularni taqdim etish muddatlari, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi aʼzolari roʻyxatini ilova qilgan holda xabarnoma yuboradi.
Bunda, xabarnoma ichki audit obyektiga ichki audit tadbiri boshlanishidan besh ish kuni (rejadan tashqari oʻtkaziladigan ichki audit tadbiri boshlanishidan bir ish kuni) avval yuboriladi.
33. Ichki audit xizmati tomonidan har bir ichki audit tadbirini oʻtkazish uchun ichki audit tadbiri dasturi ishlab chiqiladi.
34. Ichki audit tadbiri dasturi ichki audit tadbirining yoʻnalishlari, muddati, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ichki audit tadbiri bilan qamrab olinadigan davr, ichki audit tadbirida qoʻllaniladigan audit usullarini oʻz ichiga oladi.
35. Ichki audit tadbiri dasturi ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi rahbari yoki ichki audit xizmati xodimi tomonidan tasdiqlanadi.
3-§. Ichki audit tadbirini oʻtkazish
36. Ichki audit tadbirlari quyidagi maqsadlarda oʻtkaziladi:
budjet intizomini mustahkamlash;
budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishni amalga oshirish;
budjet mablagʻlaridan foydalanish samaradorligini baholash;
davlat organlari va tashkilotlarining tizimidagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish.
37. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) ushbu Standart va Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasiga (roʻyxat raqami 3406, 2022-yil 27-dekabr) muvofiq ichki audit obyektida ichki audit tadbirlarini oʻtkazish uchun bilim va koʻnikmalarga ega boʻlishi lozim.
Bunda ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi tomonidan maxsus kasbiy bilimlarni talab etadigan masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat organlari va tashkilotlarining tuzilmasidagi mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
38. Ichki audit tadbiri davomida ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) ichki audit obyektining moliyaviy faoliyatiga oid hujjatlar va maʼlumotlarini oʻrganadi hamda tahlil qiladi.
39. Ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) tomonidan oʻrganish va tahlil natijalari asosida taklif va tavsiyalar ishlab chiqiladi.
40. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit tadbirini ichki audit toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻtkazilishini nazorat qiladi.
41. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit tadbirlarini oʻtkazish jarayonida jinoyat alomatlari mavjudligi toʻgʻrisida shubha paydo boʻlganda, tegishli choralar koʻrish (hujjatlashtirish, oldini olish choralarini koʻrish) va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga materiallarni yuborish uchun davlat organi yoki tashkiloti rahbarini yozma ravishda xabardor qiladi.
4-§. Ichki audit tadbiri natijalarini rasmiylashtirish
42. Ichki audit tadbiri natijalari ichki audit tadbiri hisoboti shaklida rasmiylashtiriladi.
43. Ichki audit tadbiri hisobotida ichki audit tadbiri natijalari, tahlillar, kuzatishlar, taklif va tavsiyalar, chora-tadbirlar rejasi hamda ichki audit obyekti tomonidan taqdim etilgan fikr va mulohazalar (agar mavjud boʻlsa) aks ettiriladi.
44. Ichki audit tadbiri hisoboti ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) hamda ichki audit obyekti rahbari va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi.
45. Ichki audit tadbiri hisoboti ichki audit obyekti rahbari yoki moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha masʼul shaxslar tomonidan imzolanmagan taqdirda, ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) bu haqda dalolatnoma rasmiylashtiradi va ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qiladi.
46. Ichki audit tadbiri hisoboti ikki nusxada rasmiylashtiriladi hamda ichki audit xizmati va ichki audit obyektida saqlanadi. Ichki audit tadbiri hisoboti davlat organi va tashkiloti rahbariga uning soʻroviga muvofiq taqdim etilishi mumkin.
5-§. Chora-tadbirlar rejasi bajarilishini monitoring qilish
47. Chora-tadbirlar rejasi ichki audit obyekti tomonidan ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) bilan birgalikda ishlab chiqiladi hamda ichki audit obyekti rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
48. Chora-tadbirlar rejasi ichki audit tadbirini oʻtkazish guruhi (ichki audit xizmati xodimi) tomonidan berilgan taklif va tavsiyalar, ularni amalga oshirilishi va uning muddatlari, masʼul shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi hamda ichki audit tadbiri hisobotiga ilova qilinadi.
49. Ichki audit obyekti har chorakda chora-tadbirlar rejasining bajarilishi toʻgʻrisida ichki audit xizmatiga maʼlumot taqdim etadi.
50. Ichki audit xizmati ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasini bajarilishi monitoringini amalga oshiradi.
51. Chora-tadbirlar rejasi ichki audit obyekti tomonidan bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda, ichki audit xizmati bu haqda davlat organi yoki tashkiloti rahbariga maʼlumot kiritadi.
52. Ichki audit xizmati rahbari ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotda ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasini bajarilishi yuzasidan monitoring natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiradi.
6-§. Vakolat doirasidan tashqaridagi xavflar haqida xabar berish
53. Ichki audit xizmati xodimlari ichki audit obyekti faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi xavf(lar)ni aniqlagan taqdirda, ularni bartaraf etish imkoniyatlarini baholaydi.
54. Ichki audit obyekti ichki audit xizmati tomonidan aniqlangan xavflarni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻradi.
55. Ichki audit xizmati aniqlangan xavflarni bartaraf etish ichki audit obyekti imkoniyatidan tashqari boʻlgan taqdirda, bu haqda davlat organi va tashkiloti rahbariga maʼlumot taqdim etadi hamda ularni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi.
56. Davlat organi va tashkiloti rahbari xavflarni bartaraf etish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi hamda oʻz vakolatidan tashqarida boʻlgan xavflar boʻyicha maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
57. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit obyektlarida aniqlangan xavflar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini oʻrganadi hamda oʻz vakolati doirasida ularni bartaraf etish boʻyicha davlat organi va tashkiloti bilan hamkorlikda ish olib boradi.
7-§. Ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobot
58. Ichki audit xizmati rahbari davlat organi va tashkiloti rahbariga ichki audit yillik rejasining bajarilishi hamda faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot choragidan keyingi oyning 20-sanasigacha choraklik hisobot hamda hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvariga qadar yillik hisobot taqdim etadi.
59. Ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotda ichki audit xizmati tomonidan hisobot davrida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan quyidagilar koʻrsatiladi:
ichki audit yillik rejasida tasdiqlangan ichki audit tadbirlarining bajarilish holati;
hisobot yilida oʻtkazilishi rejalashtirilgan, lekin amalga oshirilmagan ichki audit tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
kelgusi hisobot yilida ichki audit xizmati faoliyatini rivojlantirish boʻyicha takliflar;
ichki audit xizmati faoliyati sifatini taʼminlash va oshirish toʻgʻrisida maʼlumotlar;
aniqlangan tizimli xavflar va ularni oldini olish hamda bartaraf etish boʻyicha davlat organi yoki tashkiloti darajasida amalga oshirilishi lozim boʻlgan ishlar haqida taklif va tavsiyalar;
aniqlangan tizimli xavflarni oldini olish hamda bartaraf etishda davlat organi va tashkiloti vakolatiga kirmaydigan masalalar va ularni bartaraf etish boʻyicha taklif va tavsiyalar;
davlat organi va tashkiloti faoliyatida budjet intizomini mustahkamlash, xavflarni profilaktika qilish hamda budjet xarajatlari natijadorligi va samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar.
Vazir T. ISHMETOV
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari B. TUROBOV
Toshkent sh.,
2022-yil 3-oktabr,
2022-yil 5-sentabr
52-son