📅 2022-yil 26-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 26-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 26 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилиш тартибининг жорий этилганлиги ёшлар ўртасида ахборот технологиялари соҳасига бўлган қизиқишнинг янада ошишига олиб келди.
Шу билан бирга, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, компьютер хариди учун истеъмол кредити олиш истагидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг аксарияти кафиллик тақдим эта олмаётганлиги, бу имкониятдан фойдаланишда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ахборот технологиялари соҳасида замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаётган ёшларга зарур шароитлар яратиш, уларнинг ўз компьютерига эга бўлиш имкониятини кенгайтириш, бу борада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга компьютер хариди учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини бериш тизимини жорий этиш;
компьютер хариди учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисмини Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш;
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари тижорат банкларининг мобил иловалари орқали босқичма-босқич кўрсатилишини йўлга қўйиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 617-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 . Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ «Халқ банки»нинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини АТ «Халқ банки»нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида :
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБ томонидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оиланинг фарзанди ёки «Ёшлар дафтари»га кирган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга 2023 йил 1 августга қадар компьютерни (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) истеъмол кредити асосида харид қилиш учун кафиллик бериш»;
саккизинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида :
а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг миллий сертификатлар бўйича электрон базаси;
IT Parkнинг «Сертификатлар реестри»;
банкларнинг тегишли ахборот тизимлари;
Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими;
Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёшлар дафтари» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ўзаро ҳамда «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
ЯИДХПдаги «Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш» давлат хизматини ушбу қарорга 6-иловада келтирилган маъмурий регламент талабларига мувофиқлаштирсин»;
в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБга «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин»;
г) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга 6-иловада назарда тутилган давлат хизматлари АТ «Халқ банки»нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;
д) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий Регламент (кейинги ўринларда — Регламент) «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ҳамда компьютер хариди учун истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — жамғарма) ҳисобидан жамғарма кафиллигини беришни ва/ёки ушбу кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилишни сўраб мазкур Регламентга мувофиқ мурожаат қилган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
банк — сертификат ва маълумотнома олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратадиган АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ва «Микрокредитбанк» АТБ;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ешлар ишлари агентлиги;
верификация — ариза берувчининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди эканлигини ёки «Ёшлар дафтари»га кирганлигини, шунингдек, у томонидан тақдим этилган сертификатни ҳақиқийлигини тегишли электрон тизимлар орқали текшириш;
истеъмол кредити — ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда банк томонидан бериладиган кредити;
кафиллик — истеъмол кредити бўйича келгусида юзага келадиган мажбуриятни таъминлаш бўйича жамғарма томонидан бериладиган кафолат;
компенсация — истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланадиган фоизларнинг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисмини жамғарма ҳисобидан қоплаш учун ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар ойда банкка ўтказиладиган, банк томонидан эса ариза берувчининг номига очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
маълумотнома — ваколатли орган томонидан ариза берувчига компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллиги берилиши ва/ёки мазкур кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилиниши тўғрисида тақдим этиладиган ҳамда 90 календарь кун мобайнида амал қиладиган электрон ҳужжат;
сертификат — «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар, шунингдек, IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда тамомлаган ёшлар бўйича тегишли ахборот тизимлари орқали бериладиган электрон ҳужжат;
сертификатлар реестри — IT-парк томонидан юритиладиган, унинг резиденти бўлган ташкилотларда ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчиларга ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга бериладиган сертификатларнинг ягона электрон реестри.
3. Компьютер харид қилиш учун банклар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмаган миқдорда истеъмол кредити ажратилади ҳамда компьютернинг қиймати ажратилган кредит суммасидан ошганда, ортиқча қисми ариза берувчи томонидан тўланади.
4. Ариза берувчиларга истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари жамғарма ҳисобидан тўланади, шунингдек, ушбу истеъмол кредитини олишда уларнинг хоҳишига кўра жамғарма кафиллиги берилади. Бунда:
сертификатга эга бўлган ёшлар томонидан олинган истеъмол кредитининг фоиз тўловлари ушбу кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича компенсация жамғарма томонидан тўлаб берилади;
кафиллик сертификат олган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди бўлган ёки «Ёшлар дафтари»га кирган шахсларнинг хоҳишига кўра 2023 йил 1 августга қадар жамғарма томонидан берилади;
истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинадиган шахсларга истеъмол кредити бўйича кафиллик ҳам берилиши мумкин;
ариза берувчининг фақат битта истеъмол кредити бўйича компенсация ва/ёки кафиллик берилади;
ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилинади, мурожаатга кўра ушбу кредит бўйича жамғарма кафиллиги ҳам берилади.
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли орган ва банклар ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш ва жамғарма кафиллигини бериш тартиби
6. Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Ариза берувчи истеъмол кредити бўйича компенсация тўлашни ва/ёки кафиллик беришни сўраб исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан унинг номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари ходими томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
10. Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
14. Сертификат олган ёшларга истеъмол кредити бўйича компенсация тўлаш ва/ёки кафиллик бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборади;
б) ваколатли орган:
тушган мурожаатларни 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади;
компенсация тўлаш бўйича ариза берувчи томонидан тақдим этилган сертификатни, жамғарма кафиллигини беришда эса қўшимча равишда ариза берувчининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди эканлигини ёки «Ёшлар дафтари»га кирганлигини верификациядан ўтказади;
ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллиги берилиши ва/ёки компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради;
верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этиб боради,
жамғарма кафиллигини бериш юзасидан тегишли банк билан битим тузади;
истеъмол кредити фоиз тўловларининг компенсация маблағларини тегишли банклар ҳисобварағига ўтказиб боради;
в) банк:
ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади;
ариза берувчига берилган маълумотнома асосида ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан кафиллик бўйича уч томонлама битим имзолайди;
истеъмол кредити ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда ваколатли органни хабардор қилади;
ваколатли орган томонидан ўтказилган компенсация маблағларини истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.
15. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
сертификатдаги маълумотлар ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос келмаслиги;
мурожаат қилинган санада сертификат берилганига 6 ой ўтганлиги;
ариза берувчига истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинаётганлиги (қилинганлиги) ёки илгари кафиллик берилганлиги;
ариза берувчи томонидан истеъмол кредити бўйича кафиллик берилишини ҳам сўраб мурожаат қилганда унинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди эканлиги ёки «Ёшлар дафтари»га кирганлигининг тасдиқланмаганлиги;
кафиллик беришни сўраб 2023 йил 1 августдан сўнг мурожаат қилинганлиги;
ариза берувчининг аввалги мурожаати асосида ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги;
мурожаат қонуний вакил томонидан берилганда унинг қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги.
Давлат хизматини бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда бу ҳақида ариза берувчига автоматик равишда СМС хабар юборилади.
16. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллигини бериш ва/ёки фоиз тўловларини компенсация қилиш тўғрисидаги маълумотномаси олингандан сўнг банкларнинг тегишли филиаллари ўзларининг ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади.
Истеъмол кредити ажратиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинган ва компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг банк ҳар ойнинг 15-кунига қадар бу ҳақда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
17. Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари ҳар ойнинг 25-кунига қадар ваколатли орган ва/ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.
Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига икки иш куни ичида ўтказиб боради.
18. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича кафиллик бериш тўғрисидаги маълумотномаси асосида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси тегишли банк филиаллари билан белгиланган тартибда кредит бўйича кафиллик битимини имзолайди.
Бунда кредит бўйича асосий қарз ариза берувчи томонидан тўланмаганда банк асосий қарзни ундиришга қаратилган барча зарур чораларни кўради (шу жумладан, ундирувни ариза берувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратади).
Кўрилган чораларга қарамасдан ариза берувчидан камида уч ойлик асосий қарзни ва/ёки фоиз тўловини ундириш имкони бўлмаганда банк асосий қарзни ундириш учун кўрилган чоралар, қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органнинг битимни имзолаган ҳудудий бўлинмасига талабнома юборади.
Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси талабнома тушганидан сўнг 5 иш кунида жамғарма кафиллиги берилган истеъмол кредити бўйича асосий қарзни ва/ёки фоиз (шу жумладан, кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи учун ҳисобланган) тўловини банкка тўлаш чораларини кўради.
Банк ушбу маблағларни кредит бўйича асосий қарзни қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.
19. Истеъмол кредити бўйича шартнома шартларида белгиланган асосий қарз ўз муддатида ва/ёки фоиз тўлови ариза берувчи томонидан тўланмаганлиги натижасида юзага келган пеня ва бошқа турдаги зарар банк томонидан умумий белгиланган тартибда ариза берувчидан ундирилади.
20. Ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича ариза берувчи томонидан ҳақиқатда компьютер харид қилинганлиги банклар томонидан мониторинг қилинади.
Агар ажратилган истеъмол кредити маблағлари бошқа мақсадларга сарфланган бўлса, банклар томонидан белгиланган тартибда истеъмол кредитини ва фоизларни ариза берувчидан ундириш чоралари кўрилади.
Бундай ҳолат тўғрисида ваколатли орган ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси банклар томонидан 3 иш кунида хабардор қилинади ҳамда истеъмол кредити бўйича ваколатли орган томонидан фоиз тўловларини компенсация қилиш тўхтатилади.
21. Ариза берувчи томонидан истеъмол кредити асосида харид қилинган компьютердан мақсадли фойдаланилиши у яшаб турган маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта мониторинг қилинади.
Ушбу мониторинг жараёнида истеъмол кредити ажратилган санадан бошлаб икки йил ичида ариза берувчи компьютердан мақсадли фойдаланмаётганлиги (шу жумладан, сотганлиги ёки учинчи шахсларга берганлиги) аниқланганда маҳалладаги ёшлар етакчиси бу ҳақда далолатнома тузиб, уч кун муддатда ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасини хабардор қилади.
Бундай хабарномани олган ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси уч кун муддатда бу ҳақда тегишли банкни хабардор қилади ва ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини компенсация қилишни тўхтатади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.
24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади. Сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида 2-босқич Давлат хизматлари марказлари Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади. 10 дақиқа мобайнида 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб тақдим этилган сертификатни, жамғарма кафиллигини беришда эса ариза берувчининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди эканлигини ёки «Ёшлар дафтари»га кирганлигини верификациядан ўтказади. Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши (жамғарма кафиллиги берилиши) тўғрисида маълумотнома беради, акс ҳолда ариза берувчига рад жавобини беради. Верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этади. 5 иш куни мобайнида 4-босқич АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредит-банк» АТБ Ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади; Жамғарма кафиллигини бериш бўйича берилган маълумотнома асосида ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан кафиллик бўйича уч томонлама битим имзолайди; Истеъмол кредити ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг тегишли банклардаги ҳисобварағига ўтказиб беради. Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда Бу ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади. Ҳар ойнинг 15-кунига қадар 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Маълумотномада белгиланган ҳолларда жамғарма кафиллигини бериш юзасидан тегишли банк билан битим тузади. Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказади. Банклар билан келишилган муддатларда Ҳар ойнинг 25-кунига қадар 6-босқич АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредит-банк» АТБ Тақдим этилган реестрга мувофиқ маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказади. 2 иш кунида Истеъмол кредити бўйича асосий қарз ариза берувчи томонидан тўланмаганда банк асосий қарзни ундиришга қаратилган барча зарур чораларни кўради (шу жумладан, ундирувни ариза берувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратади). Заруратга кўра Ариза берувчидан камида уч ойлик асосий қарзни ва/ёки фоиз тўловини ундириш имкони бўлмаганда банк асосий қарзни ундириш учун кўрилган чоралар, қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ваколатли органнинг битимни имзолаган ҳудудий бўлинмасига талабнома юборади. Ҳар ойнинг 10-кунига қадар 7-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Жамғарма кафиллиги берилган истеъмол кредити бўйича асосий қарзни ва/ёки фоиз (шу жумладан, кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи учун ҳисобланган) тўловини банкка тўлаш чораларини кўради. 5 иш куни мобайнида
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиниши ва/ёки ушбу кредитни олишда жамғарма кафиллигини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси: - II. Сертификат олган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот: 2.1.1. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахснинг Ф.И.О.: - 2.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами ёки шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.4. Қонуний вакил (тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади) Ф.И.О.: - 2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.6. Қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат: 2.7. Телефон рақами: - 2.8. Яшаш жойи: Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика 2.9. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатининг ёки ушбу ўқув курсларини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси: - 2.10. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила фарзандининг ёки «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларнинг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олишга бўлган хоҳиши: бор/йўқ 2.10.1. Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини олиш бўйича хоҳиши бўлган ариза берувчи: «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди / «Ёшлар дафтари»га киритилган шахс
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиб борилаётган ариза берувчиларнинг рўйхати (реестр)
Т/р Ф.И.О. Паспорт маълумоти ЖШШИР Маълумотномадаги ариза рақами Кредит миқдори _____ ойи учун тўланадиган компенсация миқдори Банк реквизитлари Банк бошқарувчиси (Имзо) Ф.И.О. ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 октябрь,
617-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Yoshlarning zamonaviy bilim va kasb-hunar egallash imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasidagi oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun isteʼmol kreditlari ajratish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini Yoshlar ishlari agentligi tomonidan kompensatsiya qilish tartibining joriy etilganligi yoshlar oʻrtasida axborot texnologiyalari sohasiga boʻlgan qiziqishning yanada oshishiga olib keldi.
Shu bilan birga, “Bir million dasturchi” loyihasi doirasidagi oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatib, kompyuter xaridi uchun isteʼmol krediti olish istagidagi ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarning aksariyati kafillik taqdim eta olmayotganligi, bu imkoniyatdan foydalanishda dolzarb muammo boʻlib qolmoqda.
Axborot texnologiyalari sohasida zamonaviy bilim va kasb-hunar egallayotgan yoshlarga zarur sharoitlar yaratish, ularning oʻz kompyuteriga ega boʻlish imkoniyatini kengaytirish, bu borada ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan yoshlarni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zamonaviy bilim va kasb-hunar egallash imkoniyatlarini kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-avgustdagi PQ-350-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
2022-yil 1-noyabrdan boshlab IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchi sertifikatini olgan yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga kompyuter xarid qilish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda isteʼmol kreditlari ajratish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarga kompyuter xaridi uchun ajratiladigan isteʼmol krediti boʻyicha Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kafilligini berish tizimini joriy etish;
kompyuter xaridi uchun ajratiladigan isteʼmol krediti boʻyicha kreditning muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblangan foiz toʻlovlarining Markaziy bank asosiy stavkasining 1,5 baravarigacha qismini Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan kompensatsiya qilish;
Yoshlar ishlari agentligi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari tijorat banklarining mobil ilovalari orqali bosqichma-bosqich koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-oktabrdagi 617-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha yuqori ball (daraja) toʻplagan yoshlarga imtihon topshirish xarajatlarini toʻliq qoplab berish tartibini joriy etish toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi 209-son qarori quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Yoshlar ishlari agentligi va AT “Xalq banki”ning 2023-yil 1-fevralga qadar ushbu qarorda nazarda tutilgan davlat xizmatini AT “Xalq banki”ning mobil ilovasi orqali qoʻshimcha ravishda koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 400-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandida :
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokreditbank” ATB tomonidan “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotganligi haqida ishtirokchi sertifikatini olgan yoki soʻnggi 6 oyda ushbu oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga kompyuter (shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmagan) xaridlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda ajratilgan isteʼmol kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish”;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oilaning farzandi yoki “Yoshlar daftari”ga kirgan “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlab, sertifikat olgan yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotganligi haqida ishtirokchi sertifikatini olgan yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga 2023-yil 1-avgustga qadar kompyuterni (shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmagan) isteʼmol krediti asosida xarid qilish uchun kafillik berish”;
sakkizinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻttizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qarorida :
a) 1-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamenti 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi bilan birgalikda tasdiqlangan texnik hujjatlarga muvofiq quyidagi:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining milliy sertifikatlar boʻyicha elektron bazasi;
IT Parkning “Sertifikatlar reyestri”;
banklarning tegishli axborot tizimlari;
Moliya vazirligining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi;
Yoshlar ishlari agentligining “Yoshlar daftari” axborot tizimini “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali oʻzaro hamda “Yoshlar xizmatlari reyestri” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
YIDXPdagi “Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish va kafillik berish” davlat xizmatini ushbu qarorga 6-ilovada keltirilgan maʼmuriy reglament talablariga muvofiqlashtirsin”;
v) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokreditbank” ATBga “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchi sertifikatini olgan yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 1,5 baravaridan oshmaydigan foizli stavka bilan isteʼmol kreditlari ajratish tavsiya etilsin”;
g) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Yoshlar ishlari agentligi va AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokreditbank” ATBning 2023-yil 1-fevralga qadar ushbu qarorga 6-ilovada nazarda tutilgan davlat xizmatlari AT “Xalq banki”ning mobil ilovasi orqali qoʻshimcha ravishda koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”;
d) 6-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning
MAʼMURIY REGLAMENTI
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy Reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan hamda kompyuter xaridi uchun isteʼmol krediti boʻyicha Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — jamgʻarma) hisobidan jamgʻarma kafilligini berishni va/yoki ushbu kreditning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishni soʻrab mazkur Reglamentga muvofiq murojaat qilgan oʻttiz bir yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili);
bank — sertifikat va maʼlumotnoma olgan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun isteʼmol kreditlari ajratadigan AT “Xalq banki”, AT “Aloqabank” va “Mikrokreditbank” ATB;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Yeshlar ishlari agentligi;
verifikatsiya — ariza beruvchining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi ekanligini yoki “Yoshlar daftari”ga kirganligini, shuningdek, u tomonidan taqdim etilgan sertifikatni haqiqiyligini tegishli elektron tizimlar orqali tekshirish;
isteʼmol krediti — ariza beruvchiga kompyuter (shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmagan) xaridlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda bank tomonidan beriladigan krediti;
kafillik — isteʼmol krediti boʻyicha kelgusida yuzaga keladigan majburiyatni taʼminlash boʻyicha jamgʻarma tomonidan beriladigan kafolat;
kompensatsiya — isteʼmol kreditining muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblanadigan foizlarning Markaziy bank asosiy stavkasining 1,5 baravarigacha qismini jamgʻarma hisobidan qoplash uchun vakolatli organ yoki uning hududiy boʻlinmalari tomonidan har oyda bankka oʻtkaziladigan, bank tomonidan esa ariza beruvchining nomiga ochilgan tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan mablagʻ;
maʼlumotnoma — vakolatli organ tomonidan ariza beruvchiga kompyuter xarid qilish uchun ajratiladigan isteʼmol krediti boʻyicha jamgʻarma kafilligi berilishi va/yoki mazkur kreditning foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinishi toʻgʻrisida taqdim etiladigan hamda 90 kalendar kun mobaynida amal qiladigan elektron hujjat;
sertifikat — “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlar, shuningdek, IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda tamomlagan yoshlar boʻyicha tegishli axborot tizimlari orqali beriladigan elektron hujjat;
sertifikatlar reyestri — IT-park tomonidan yuritiladigan, uning rezidenti boʻlgan tashkilotlarda axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchilarga yoki ushbu oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga beriladigan sertifikatlarning yagona elektron reyestri.
3. Kompyuter xarid qilish uchun banklar tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan oshmagan miqdorda isteʼmol krediti ajratiladi hamda kompyuterning qiymati ajratilgan kredit summasidan oshganda, ortiqcha qismi ariza beruvchi tomonidan toʻlanadi.
4. Ariza beruvchilarga isteʼmol kreditining muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblangan foiz toʻlovlari jamgʻarma hisobidan toʻlanadi, shuningdek, ushbu isteʼmol kreditini olishda ularning xohishiga koʻra jamgʻarma kafilligi beriladi. Bunda:
sertifikatga ega boʻlgan yoshlar tomonidan olingan isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari ushbu kreditning muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblangan foiz toʻlovlari boʻyicha kompensatsiya jamgʻarma tomonidan toʻlab beriladi;
kafillik sertifikat olgan va “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi boʻlgan yoki “Yoshlar daftari”ga kirgan shaxslarning xohishiga koʻra 2023-yil 1-avgustga qadar jamgʻarma tomonidan beriladi;
isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinadigan shaxslarga isteʼmol krediti boʻyicha kafillik ham berilishi mumkin;
ariza beruvchining faqat bitta isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya va/yoki kafillik beriladi;
oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxslarning qonuniy vakillariga isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinadi, murojaatga koʻra ushbu kredit boʻyicha jamgʻarma kafilligi ham beriladi.
5. Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organ va banklar oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
2-bob. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish va jamgʻarma kafilligini berish tartibi
6. Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
7. Ariza beruvchi isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlashni va/yoki kafillik berishni soʻrab istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki YIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
8. Ariza beruvchining murojaatiga asosan uning nomidan davlat xizmatlari markazi xodimi, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnomani (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma) elektron tarzda toʻldiradi.
Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.
9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazlari xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.
10. Soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID tizimi va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etganda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
11. Davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.
12. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
13. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
14. Sertifikat olgan yoshlarga isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlash va/yoki kafillik berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) davlat xizmatlari markazlari ariza beruvchi kelib murojaat etganda uning nomidan soʻrovnomani toʻldirib vakolatli organga yuboradi;
b) vakolatli organ:
tushgan murojaatlarni 5 ish kuni mobaynida koʻrib chiqadi;
kompensatsiya toʻlash boʻyicha ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan sertifikatni, jamgʻarma kafilligini berishda esa qoʻshimcha ravishda ariza beruvchining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi ekanligini yoki “Yoshlar daftari”ga kirganligini verifikatsiyadan oʻtkazadi;
ariza beruvchining maʼlumotlari toʻgʻri deb topilganda ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha jamgʻarma kafilligi berilishi va/yoki kompensatsiya toʻlanishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beradi;
verifikatsiyadan oʻtgan ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrni bankka avtomatik ravishda taqdim etib boradi,
jamgʻarma kafilligini berish yuzasidan tegishli bank bilan bitim tuzadi;
isteʼmol krediti foiz toʻlovlarining kompensatsiya mablagʻlarini tegishli banklar hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi;
v) bank:
ariza beruvchiga isteʼmol krediti ajratish masalasini koʻrib chiqadi;
ariza beruvchiga berilgan maʼlumotnoma asosida vakolatli organ yoki uning tegishli hududiy boʻlinmasi bilan kafillik boʻyicha uch tomonlama bitim imzolaydi;
isteʼmol krediti ajratish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtiradi, uning summasini kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi hamda vakolatli organni xabardor qiladi;
vakolatli organ tomonidan oʻtkazilgan kompensatsiya mablagʻlarini isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi.
15. Quyidagilar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi;
sertifikatdagi maʼlumotlar ariza beruvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjatdagi maʼlumotlarga mos kelmasligi;
murojaat qilingan sanada sertifikat berilganiga 6 oy oʻtganligi;
ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinayotganligi (qilinganligi) yoki ilgari kafillik berilganligi;
ariza beruvchi tomonidan isteʼmol krediti boʻyicha kafillik berilishini ham soʻrab murojaat qilganda uning “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi ekanligi yoki “Yoshlar daftari”ga kirganligining tasdiqlanmaganligi;
kafillik berishni soʻrab 2023-yil 1-avgustdan soʻng murojaat qilinganligi;
ariza beruvchining avvalgi murojaati asosida vakolatli organ tomonidan berilgan maʼlumotnomaning amal qilish muddati tugamaganligi;
murojaat qonuniy vakil tomonidan berilganda uning qonuniy vakil ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganligi.
Davlat xizmatini boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda bu haqida ariza beruvchiga avtomatik ravishda SMS xabar yuboriladi.
16. Vakolatli organning isteʼmol krediti boʻyicha jamgʻarma kafilligini berish va/yoki foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi olingandan soʻng banklarning tegishli filiallari oʻzlarining ichki tartib qoidalarida belgilangan tartibda isteʼmol krediti ajratish masalasini koʻrib chiqadi.
Isteʼmol krediti ajratish toʻgʻrisida tegishli hujjat qabul qilingan va kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning bankdagi hisobvaragʻiga pul mablagʻlari oʻtkazib berilgandan soʻng bank har oyning 15-kuniga qadar bu haqda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etadi.
17. Isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlari har oyning 25-kuniga qadar vakolatli organ va/yoki uning hududiy boʻlinmalari tomonidan banklarning tegishli hisobvaragʻiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazib boriladi.
Taqdim etilgan reyestrga muvofiq banklar ushbu mablagʻlarni isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga ikki ish kuni ichida oʻtkazib boradi.
18. Vakolatli organning isteʼmol krediti boʻyicha kafillik berish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi asosida vakolatli organning hududiy boʻlinmasi tegishli bank filiallari bilan belgilangan tartibda kredit boʻyicha kafillik bitimini imzolaydi.
Bunda kredit boʻyicha asosiy qarz ariza beruvchi tomonidan toʻlanmaganda bank asosiy qarzni undirishga qaratilgan barcha zarur choralarni koʻradi (shu jumladan, undiruvni ariza beruvchining ish haqi va boshqa daromadlariga qaratadi).
Koʻrilgan choralarga qaramasdan ariza beruvchidan kamida uch oylik asosiy qarzni va/yoki foiz toʻlovini undirish imkoni boʻlmaganda bank asosiy qarzni undirish uchun koʻrilgan choralar, qarzdorlik summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda vakolatli organning bitimni imzolagan hududiy boʻlinmasiga talabnoma yuboradi.
Vakolatli organning hududiy boʻlinmasi talabnoma tushganidan soʻng 5 ish kunida jamgʻarma kafilligi berilgan isteʼmol krediti boʻyicha asosiy qarzni va/yoki foiz (shu jumladan, kreditning muddati oʻtgan asosiy qarzi uchun hisoblangan) toʻlovini bankka toʻlash choralarini koʻradi.
Bank ushbu mablagʻlarni kredit boʻyicha asosiy qarzni qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi.
19. Isteʼmol krediti boʻyicha shartnoma shartlarida belgilangan asosiy qarz oʻz muddatida va/yoki foiz toʻlovi ariza beruvchi tomonidan toʻlanmaganligi natijasida yuzaga kelgan penya va boshqa turdagi zarar bank tomonidan umumiy belgilangan tartibda ariza beruvchidan undiriladi.
20. Ariza beruvchiga ajratilgan isteʼmol krediti boʻyicha ariza beruvchi tomonidan haqiqatda kompyuter xarid qilinganligi banklar tomonidan monitoring qilinadi.
Agar ajratilgan isteʼmol krediti mablagʻlari boshqa maqsadlarga sarflangan boʻlsa, banklar tomonidan belgilangan tartibda isteʼmol kreditini va foizlarni ariza beruvchidan undirish choralari koʻriladi.
Bunday holat toʻgʻrisida vakolatli organ va uning tegishli hududiy boʻlinmasi banklar tomonidan 3 ish kunida xabardor qilinadi hamda isteʼmol krediti boʻyicha vakolatli organ tomonidan foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish toʻxtatiladi.
21. Ariza beruvchi tomonidan isteʼmol krediti asosida xarid qilingan kompyuterdan maqsadli foydalanilishi u yashab turgan mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan har chorakda kamida bir marta monitoring qilinadi.
Ushbu monitoring jarayonida isteʼmol krediti ajratilgan sanadan boshlab ikki yil ichida ariza beruvchi kompyuterdan maqsadli foydalanmayotganligi (shu jumladan, sotganligi yoki uchinchi shaxslarga berganligi) aniqlanganda mahalladagi yoshlar yetakchisi bu haqda dalolatnoma tuzib, uch kun muddatda vakolatli organning tegishli hududiy boʻlinmasini xabardor qiladi.
Bunday xabarnomani olgan vakolatli organning hududiy boʻlinmasi uch kun muddatda bu haqda tegishli bankni xabardor qiladi va ariza beruvchiga ajratilgan isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishni toʻxtatadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy monitoringni amalga oshiradi.
24. Ariza beruvchi ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
25. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan oʻttiz bir yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (14 yoshdan 16 yoshgacha boʻlgan shaxs nomidan uning vakili) istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali sertifikatni ilova qilgan xolda murojaat qiladi. Sertifikat berilgan sanadan boshlab 6 oy mobaynida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar YIDXP orqali avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. 10 daqiqa mobaynida 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Ariza beruvchining murojaati YIDXP orqali tushgan paytdan boshlab taqdim etilgan sertifikatni, jamgʻarma kafilligini berishda esa ariza beruvchining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi ekanligini yoki “Yoshlar daftari”ga kirganligini verifikatsiyadan oʻtkazadi. Ariza beruvchining maʼlumotlari toʻgʻri deb topilganda ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlanishi (jamgʻarma kafilligi berilishi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma beradi, aks holda ariza beruvchiga rad javobini beradi. Verifikatsiyadan oʻtgan ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrni bankka avtomatik ravishda taqdim etadi. 5 ish kuni mobaynida 4-bosqich AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokredit-bank” ATB Ariza beruvchiga isteʼmol krediti ajratish masalasini koʻrib chiqadi; Jamgʻarma kafilligini berish boʻyicha berilgan maʼlumotnoma asosida vakolatli organ yoki uning tegishli hududiy boʻlinmasi bilan kafillik boʻyicha uch tomonlama bitim imzolaydi; Isteʼmol krediti ajratish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtiradi, uning summasini kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning tegishli banklardagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Bankning ichki hujjatlarida belgilangan muddatlarda Bu haqida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etadi. Har oyning 15-kuniga qadar 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi va uning hududiy boʻlinmalari Maʼlumotnomada belgilangan hollarda jamgʻarma kafilligini berish yuzasidan tegishli bank bilan bitim tuzadi. Isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini banklarning tegishli hisobvaragʻiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazadi. Banklar bilan kelishilgan muddatlarda Har oyning 25-kuniga qadar 6-bosqich AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokredit-bank” ATB Taqdim etilgan reyestrga muvofiq mablagʻlarni isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 2 ish kunida Isteʼmol krediti boʻyicha asosiy qarz ariza beruvchi tomonidan toʻlanmaganda bank asosiy qarzni undirishga qaratilgan barcha zarur choralarni koʻradi (shu jumladan, undiruvni ariza beruvchining ish haqi va boshqa daromadlariga qaratadi). Zaruratga koʻra Ariza beruvchidan kamida uch oylik asosiy qarzni va/yoki foiz toʻlovini undirish imkoni boʻlmaganda bank asosiy qarzni undirish uchun koʻrilgan choralar, qarzdorlik summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda vakolatli organning bitimni imzolagan hududiy boʻlinmasiga talabnoma yuboradi. Har oyning 10-kuniga qadar 7-bosqich Yoshlar ishlari agentligi va uning hududiy boʻlinmalari Jamgʻarma kafilligi berilgan isteʼmol krediti boʻyicha asosiy qarzni va/yoki foiz (shu jumladan, kreditning muddati oʻtgan asosiy qarzi uchun hisoblangan) toʻlovini bankka toʻlash choralarini koʻradi. 5 ish kuni mobaynida
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinishi va/yoki ushbu kreditni olishda jamgʻarma kafilligini berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
T/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Mahalla, tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchi sertifikatining yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning (nusxasi ilova qilinadi) havolasi: - II. Sertifikat olgan oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxs va uning qonuniy vakili haqidagi maʼlumot: 2.1.1. Oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxsning F.I.O.: - 2.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 2.3. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma raqami yoki shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.4. Qonuniy vakil (tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi) F.I.O.: - 2.5. Shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.6. Qonuniy vakil ekanligini tasdiqlovchi hujjat: 2.7. Telefon raqami: - 2.8. Yashash joyi: Mahalla, tuman (shahar), viloyat, respublika 2.9. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchi sertifikatining yoki ushbu oʻquv kurslarini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning (nusxasi ilova qilinadi) havolasi: - 2.10. “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oila farzandining yoki “Yoshlar daftari”ga kirgan yoshlarning Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kafilligini olishga boʻlgan xohishi: bor/yoʻq 2.10.1. Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kafilligini olish boʻyicha xohishi boʻlgan ariza beruvchi: “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirgan oila farzandi / “Yoshlar daftari”ga kiritilgan shaxs
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilib borilayotgan ariza beruvchilarning roʻyxati (reyestr)
T/r F.I.O. Pasport maʼlumoti JSHSHIR Maʼlumotnomadagi ariza raqami Kredit miqdori _____ oyi uchun toʻlanadigan kompensatsiya miqdori Bank rekvizitlari Bank boshqaruvchisi (Imzo) F.I.O. ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 26-oktabr,
617-son