UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 26-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 26 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳит яратиш, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, корпоратив бошқарув тизими такомиллаштириш ва унинг қонуний асосларини янада кучайтириш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, давлат томонидан ҳар бир корхонага қўйилган мақсад ва вазифаларни белгилаш, давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этишни тақозо этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ва уларни ислоҳ қилиш ишларини жадаллаштириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига корпоратив бошқарувнинг, хусусан давлат активларини бошқаришга замонавий бозор тамойилларини жорий этиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) вазифасини бажарувчи ташкилотлар масъулиятини ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналарда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш, корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):

а) 1-иловада :

5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

9-бандда :

ўнинчи хатбошидаги «раҳбарнинг ҳуқуқлари» сўзларидан олдин «кузатув кенгаши ва» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кузатув кенгаши таркибида ташкил этиладиган қўмиталар ва уларнинг вазифалари»;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги II I бўлим билан тўлдирилсин:

«II I . Давлат корхонасини бошқариш

11 1 . Муассис, кузатув кенгаши ва ижроия органи (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органларидир.

Кузатув кенгашнинг фаолияти, унинг аъзоларига қўйиладиган талаблар мазкур Низом ва муассиснинг қарори билан тасдиқланадиган корхонанинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низом билан тартибга солинади»;

12-бандда :

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат корхонасига етказилган зарарларни ундириш тўғрисида давлат корхонаси раҳбари ва кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан даъво тақдим этиш»;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кузатув кенгашини тузиш, унинг аъзоларини тайинлаш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш»;

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач олти ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган ажратмадан ташқари қоладиган қисмини олишга»;

13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «чоракда» сўзи «йили камида бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги III I бўлим билан тўлдирилсин:

«III I . Давлат корхонаси кузатув кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

13 1 . Давлат корхонасининг кузатув кенгаши корхонанинг бошқарув органи ҳисобланади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом ва корхонанинг устави билан муассис ваколати доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

13 2 . Кузатув кенгаши аъзоларининг сони давлат корхонаси устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек, умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.

Кузатув кенгаши муассис томонидан уч йил муддатга тайинланади.

13 3 . Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

давлат корхонаси раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни муассисга киритиш;

давлат корхонаси раҳбари номзодига қўйиладиган малака талабларини (маълумоти, тижорат, молия ва соҳавий тажриба ҳамда бошқаларни) белгилаш;

давлат корхонаси раҳбари ўринбосарларини тайинлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонасининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низомини тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш, уларни лавозимдан озод этиш;

давлат корхонаси раҳбари ва ички назорат органларининг, шу жумладан, корхона томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

давлат корхонаси асосий (уставдаги) фаолияти билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган шуъба хўжалик жамиятлари ҳамда филиаллари (ваколатхоналари) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш;

давлат корхонасини бошқариш сиёсатини тасдиқлаш;

давлат корхонасининг бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун муассисга киритиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;

давлат корхонасининг ташкилий тузилмаси, ривожлантириш дастури, уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, бошқа юридик шахслардаги иштироки бўйича таклифларни муассисга киритиш;

ҳомийлик хайриялари, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш (олиш) тўғрисида муассис томонидан ва қонунчиликда белгиланган доирада қарор қабул қилиш;

давлат корхонасининг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат корхонаси молиявий ҳисоботларини дастлабки тарзда тасдиқлаш;

корпоратив маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш ва корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;

давлат корхонаси устави ёки муассиснинг қарори билан белгиланган ҳолларда давлат корхонаси мол-мулкини олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш, бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), шунингдек, давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) бегоналаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно;

корхона фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича ҳисобот, ҳужжатлар ва маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳамда кузатув кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун уларни талаб қилиб олиш;

давлат корхонаси устави ва кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

13 4 . Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар корхона раҳбарининг ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

13 5 . Давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзоси унга юкланган функцияларни бажариш учун зарур вақт ажратиши, ўзига юкланган мажбуриятларни виждонан бажариши ва қарор қабул қилишда давлат корхонаси манфаатларини назарда тутиши лозим.

Давлат корхонасининг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро этувчи органнинг корхона бизнес-режасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитиб бориши ҳамда уни ижросини назорат қилиши керак.

13 6 . Кузатув кенгаши аъзолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муассис олдида жавоб берадилар»;

19-банд «муассис» сўзидан кейин «ва кузатув кенгаши» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-иловада :

4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш»;

6-банд «хизмати ходимлари» сўзларидан кейин «корхонанинг штатлар жадвалига киритилиши ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:

«6 1 . Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатув кенгаши ёки муассис (акциядорлар умумий йиғилиши, иштирокчилар умумий йиғилиши) томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.»;

11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли»;

қуйидаги мазмундаги 24 2 -банд билан тўлдирилсин:

«24 2 . Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган корхона ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 5-бандида :

«а» кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«корхона томонидан ишлаб чиқилган стратегия, уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар, махфий ёки тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно;

корхонада одоб-ахлоқ стандартларини қамраб олган Одоб-ахлоқ қоидалари жорий этилганлиги ва бу борадаги маълумотларни»;

ўн бешинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«корхонанинг тижорат мақсадлари ва нотижорат мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги маълумот. Бунда корхоналарнинг нотижорат мақсадлари, уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, корхонанинг молиявий натижаларига таъсирининг миқдорий баҳоси кўрсатилиши лозим»;

«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) йил якунлари бўйича молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида»;

«г» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «6» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар».

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори)» 2013 йил 13 августдаги 221-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2013 й., 33-сон, 438-модда) илованинг 4-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚT, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 4-илованинг 6-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 25-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 8-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 26 октябрь,

619-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон; 12.01.2024 й., 09/24/23/0023-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

2021 — 2025-yillarda davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish va isloh qilish strategiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda qulay investitsiyaviy muhit yaratish, davlat ishtirokidagi korxonalarni isloh qilish, korporativ boshqaruv tizimi takomillashtirish va uning qonuniy asoslarini yanada kuchaytirish yuzasidan tizimli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, islohotlarning hozirgi bosqichida davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyati samaradorligini yanada oshirish, davlat tomonidan har bir korxonaga qoʻyilgan maqsad va vazifalarni belgilash, davlat aktivlarini boshqarishga zamonaviy bozor tamoyillarini joriy etishni taqozo etmoqda.

Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2025-yillarda davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish va isloh qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 166-son qaroriga muvofiq davlat ishtirokidagi korxonalarda korporativ boshqaruvning zamonaviy uslublarini joriy etish va ularni isloh qilish ishlarini jadallashtirish va raqobat muhitini yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatiga korporativ boshqaruvning, xususan davlat aktivlarini boshqarishga zamonaviy bozor tamoyillarini joriy etish;

davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish, davlat nomidan aksiyador (ishtirokchi, mulkdor) vazifasini bajaruvchi tashkilotlar masʼuliyatini oshirish;

davlat ishtirokidagi korxonalarda ichki audit xizmati faoliyatini takomillashtirish, korxonalar faoliyati ochiqligi va shaffofligini taʼminlash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-oktabrdagi 619-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Ustav fondida davlat ulushi boʻlgan korxonalarning samarali boshqarilishini va davlat mulkining zarur darajada hisobga olinishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 16-oktabrdagi 215-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 10-son, 77-modda):

a) 1-ilovada :

5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

9-bandda :

oʻninchi xatboshidagi “rahbarning huquqlari” soʻzlaridan oldin “kuzatuv kengashi va” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kuzatuv kengashi tarkibida tashkil etiladigan qoʻmitalar va ularning vazifalari”;

oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi II I boʻlim bilan toʻldirilsin:

“II I . Davlat korxonasini boshqarish

11 1 . Muassis, kuzatuv kengashi va ijroiya organi (rahbar) davlat korxonasining boshqaruv organlaridir.

Kuzatuv kengashning faoliyati, uning aʼzolariga qoʻyiladigan talablar mazkur Nizom va muassisning qarori bilan tasdiqlanadigan korxonaning kuzatuv kengashi toʻgʻrisidagi nizom bilan tartibga solinadi”;

12-bandda :

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat korxonasiga yetkazilgan zararlarni undirish toʻgʻrisida davlat korxonasi rahbari va kuzatuv kengashi aʼzolariga nisbatan daʼvo taqdim etish”;

quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kuzatuv kengashini tuzish, uning aʼzolarini tayinlash va vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish”;

oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat korxonasining moliyaviy yil yakunlangach olti oydan kech boʻlmagan muddatda taqsimlanadigan sof foydasining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga yoʻnaltiriladigan ajratmadan tashqari qoladigan qismini olishga”;

13-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “chorakda” soʻzi “yili kamida bir marta” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi III I boʻlim bilan toʻldirilsin:

“III I . Davlat korxonasi kuzatuv kengashining huquq va majburiyatlari

13 1 . Davlat korxonasining kuzatuv kengashi korxonaning boshqaruv organi hisoblanadi va uning faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi, ushbu Nizom va korxonaning ustavi bilan muassis vakolati doirasiga kiritilgan masalalarni hal etish bundan mustasno.

13 2 . Kuzatuv kengashi aʼzolarining soni davlat korxonasi ustavi bilan belgilanib, uch kishidan kam boʻlmasligi, shuningdek, umumiy soni toq sondan iborat boʻlishi lozim.

Kuzatuv kengashi muassis tomonidan uch yil muddatga tayinlanadi.

13 3 . Kuzatuv kengashi quyidagi vakolatlarga ega:

davlat korxonasi rahbarini tayinlash va lavozimdan ozod etish boʻyicha takliflarni muassisga kiritish;

davlat korxonasi rahbari nomzodiga qoʻyiladigan malaka talablarini (maʼlumoti, tijorat, moliya va sohaviy tajriba hamda boshqalarni) belgilash;

davlat korxonasi rahbari oʻrinbosarlarini tayinlash va ularni lavozimdan ozod etish;

davlat korxonasining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomini tasdiqlash, ichki audit xizmati xodimlarini tayinlash, ularni lavozimdan ozod etish;

davlat korxonasi rahbari va ichki nazorat organlarining, shu jumladan, korxona tomonidan amalga oshirilgan xaridlar toʻgʻrisidagi hisobotini eshitish;

davlat korxonasi asosiy (ustavdagi) faoliyati bilan bogʻliq va bogʻliq boʻlmagan shuʼba xoʻjalik jamiyatlari hamda filiallari (vakolatxonalari) faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotni koʻrib chiqish;

davlat korxonasini boshqarish siyosatini tasdiqlash;

davlat korxonasining biznes-rejasini maʼqullash va tasdiqlash uchun muassisga kiritish hamda uning ijrosini nazorat qilish;

davlat korxonasining tashkiliy tuzilmasi, rivojlantirish dasturi, ustaviga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, auditorlik tashkilotini tanlash va uning xizmatiga toʻlanadigan haq miqdori, boshqa yuridik shaxslardagi ishtiroki boʻyicha takliflarni muassisga kiritish;

homiylik xayriyalari, shu jumladan pul mablagʻlarini begʻaraz oʻtkazish (olish) toʻgʻrisida muassis tomonidan va qonunchilikda belgilangan doirada qaror qabul qilish;

davlat korxonasining moliya-xoʻjalik faoliyatini auditorlik tekshiruvidan oʻtkazish (majburiy auditorlik tekshiruvi bundan mustasno), auditorlik tashkilotini belgilash, uning xizmatlariga toʻlanadigan haq miqdorini belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

davlat korxonasi moliyaviy hisobotlarini dastlabki tarzda tasdiqlash;

korporativ maslahatchi xizmatini tashkil etish, uning faoliyati tartibini belgilovchi nizomni tasdiqlash va korporativ maslahatchini tayinlash;

davlat korxonasi ustavi yoki muassisning qarori bilan belgilangan hollarda davlat korxonasi mol-mulkini olish yoki begonalashtirish bilan bogʻliq yirik bitimlar tuzish, bino va inshootlar (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan), shuningdek, davlat korxonasiga tegishli aksiyalarni (ulushlarni) begonalashtirish bilan bogʻliq bitimlar bundan mustasno;

korxona faoliyati bilan bogʻliq har qanday masalalar boʻyicha hisobot, hujjatlar va maʼlumotlardan erkin foydalanish hamda kuzatuv kengashiga yuklangan vazifalarni bajarish uchun ularni talab qilib olish;

davlat korxonasi ustavi va kuzatuv kengashi toʻgʻrisidagi nizomga hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa masalalarni hal etish.

13 4 . Kuzatuv kengashi vakolatiga tegishli boʻlgan masalalar korxona rahbarining hal qilishi uchun berilishi mumkin emas.

13 5 . Davlat korxonasining kuzatuv kengashi aʼzosi unga yuklangan funksiyalarni bajarish uchun zarur vaqt ajratishi, oʻziga yuklangan majburiyatlarni vijdonan bajarishi va qaror qabul qilishda davlat korxonasi manfaatlarini nazarda tutishi lozim.

Davlat korxonasining kuzatuv kengashi har chorakda ijro etuvchi organning korxona biznes-rejasining bajarilishi haqidagi hisobotini eshitib borishi hamda uni ijrosini nazorat qilishi kerak.

13 6 . Kuzatuv kengashi aʼzolari qonunchilik hujjatlariga muvofiq muassis oldida javob beradilar”;

19-band “muassis” soʻzidan keyin “va kuzatuv kengashi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-ilovada :

4-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“korxonaning shuʼba xoʻjalik jamiyatlari ichki audit xizmati faoliyatini muvofiqlashtirish va zaruratga qarab ularning moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish”;

6-band “xizmati xodimlari” soʻzlaridan keyin “korxonaning shtatlar jadvaliga kiritilishi va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Ichki audit xizmati xodimlari korxona kuzatuv kengashi yoki muassis (aksiyadorlar umumiy yigʻilishi, ishtirokchilar umumiy yigʻilishi) tomonidan belgilanadigan tartib va shartlarga asosan tanlov asosida tayinlanadi.”;

11-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ichki audit xizmati va tashqi auditor bir-birlariga nisbatan mustaqil boʻlishlari lozim, shuningdek, oʻzaro axborot almashishga va oʻzlarining harakatlarini muvofiqlashtirishga haqli”;

quyidagi mazmundagi 24 2 -band bilan toʻldirilsin:

“24 2 . Auditor yoki nazorat qiluvchi organlar tekshiruvi natijasiga koʻra aniqlangan korxona ichki audit xizmati faoliyati bilan bogʻliq kamchiliklar ichki audit xizmati xodimlari (xodimi) vakolatini muddatidan oldin tugatishga olib keladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-fevraldagi 81-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalarining rasmiy veb-saytlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandida :

“a” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi va oʻn oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“korxona tomonidan ishlab chiqilgan strategiya, uni amalga oshirish chora-tadbirlari va ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, maxfiy yoki tijorat sirlarini oʻz ichiga olgan maʼlumotlar bundan mustasno;

korxonada odob-axloq standartlarini qamrab olgan Odob-axloq qoidalari joriy etilganligi va bu boradagi maʼlumotlarni”;

oʻn beshinchi xatboshi oʻn yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

“b” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“korxonaning tijorat maqsadlari va notijorat maqsadlarni amalga oshirish bilan bogʻliq faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumot. Bunda korxonalarning notijorat maqsadlari, ularni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar, shuningdek, korxonaning moliyaviy natijalariga taʼsirining miqdoriy bahosi koʻrsatilishi lozim”;

“v” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) yil yakunlari boʻyicha moliya yili tugaganidan keyin olti oy ichida”;

“g” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “6” raqami “5” raqami bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan belgilanadigan boshqa maʼlumotlar”.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-oktabrdagi 619-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat tomonidan aksiyadorlik jamiyatlarini boshqarishda ishtirok etish maxsus huquqi (“oltin aksiya”)dan foydalanish tartibi toʻgʻrisida” 2007-yil 24-iyuldagi 151-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2007-y., 29-30-son, 307-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi huzuridagi davlat aktivlarini boshqarish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 11-iyundagi 165-son qarori)” 2013-yil 13-avgustdagi 221-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 33-son, 438-modda) ilovaning 4-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aksiyadorlik jamiyatlariga xorijiy investorlarni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2015-yil 21-dekabrdagi PQ-2454-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2016-yil 10-fevraldagi 33-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 6-son, 56-modda) 4-ilovaning 6-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son va “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmonlari)” 2020-yil 14-apreldagi 217-son qaroriga 1-ilovaning 25-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi PF-5666-son Farmoni)” 2020-yil 6-iyuldagi 425-son qaroriga 1-ilovaning 8-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 26-oktabr,

619-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.10.2022-y., 09/22/619/0968-son; 12.01.2024-y., 09/24/23/0023-son)

lex.uz