UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 28 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 октября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 October 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Республикада кейинги йилларда томорқада маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш, уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш кўламини кенгайтириш, бу борада уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш ва экспорт қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон ҳамда 2022 йил 10 сентябрдаги « Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги ПҚ-373-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 18 июль куни «Аҳолига бўлиб берилган экин ерлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича устувор вазифалар тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 59-сонли баёнига мувофиқлаштирилмоқда.

Унга кўра:

сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқа ерлари, деҳқон хўжаликлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ йўналтиришни 2026 йил 1 январга қадар узайтириш;

аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

фуқароларга очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 30 та деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 624-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« деҳқон хўжалиги — мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжалик»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« томорқа хўжалиги — шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолияти»;

тўртинчи — еттинчи хатбошлари тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошлари деб ҳисоблансин;

2-бобнинг матнидаги «прогноз кўрсаткичларни» сўзлари «деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбошидаги «туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ирригация бўлими, туман (шаҳар) касаба уюшмаси бўлими, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади»;

6-банддаги «прогноз кўрсаткичларини (кейинги ўринларда прогноз кўрсаткичлар деб аталади)» сўзлари «деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига етказилади»;

қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Ҳоким ёрдамчилари туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажаради:

хонадонма-хонадон юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини, ушбу қарор доирасида томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини, шунингдек, тузилган шартнома шартларига риоя этилишини даврий мониторинг қилиб бориш;

томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа ерларини хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш»;

10 ва 11-бандда «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзларидан кейин «ҳамда ҳоким ёрдамчилари» сўзлари билан тўлдирилсин;

12-банд чиқариб ташлансин;

13-банддаги «Агрокимёҳимоя» АЖ туман филиали ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари «минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб берувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда «Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари» сўзларидан кейин «ҳамда ҳоким ёрдамчилари» сўзлари билан тўлдирилсин ҳамда «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда :

биринчи хатбошидаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан, «ишчи гуруҳ» сўзлари «ҳоким ёрдамчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ҳоким ёрдамчиси томонидан деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда туман ҳокимлигига хабарномага огоҳлантириш хатларини илова қилган ҳолда киритади»;

1-илованинг Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш схемасида 2-босқич тадбирлар устунидаги «прогноз кўрсаткичларини» сўзлари «ҳудудий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-иловада огоҳлантириш хатидаги «прогноз кўрсаткичларда» сўзлари «ҳудудий дастурларда»сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 17-бандда :

иккинчи хатбшидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ҳамда АТ «Халқ банки»га» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Жамғарма томонидан томорқа ер эгаларининг, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва бошқа ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади»;

б) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида кўра оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.

Тавсия этилган талабгор кредит олиш бўйича талабларга мос бўлмаганда тижорат банклари кредит бермаслик ҳуқуқига эга»;

в) 23-бандда :

биринчи хатбоши «шунингдек, томорқа ер эгалари учун маблағлар тижорат банкларининг умумий буюртманомаси асосида (ташаббускор — томорқа ер эгалари кўрсатилмаган ҳолда) ҳам ўтказиб берилиши мумкин» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошида «қисман» сўзлари «бўлиб — бўлиб» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 25-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тижорат банклари Жамғармадан ажратилган кредитларни ташаббускорлар томонидан мақсадли фойдаланилиши ва тижорат банкига қайтарилиши тўғрисида Жамғармага ҳар ойнинг 5-санасига қадар ташаббускорлар кесимида ахборот тақдим этади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-бандда :

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия:

аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисмини;

камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фуқароларга очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 30 та деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмли вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини»;

бешинчи-олтинчи хатбошилари тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги «аҳоли томорқалари» сўзларидан сўнг «, деҳқон хўжаликлари» сўзлари билан қўшилсин;

б) 10 1 -бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда келгуси ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини йилига икки марта, яъни биринчи марта ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар, иккинчи марта ҳисобот йилининг 1 майига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.

Туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиришда вертикал суғориш қудуқлари бурғуланадиган сув таъминоти оғир бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари, аҳоли хонадонлари, деҳқон хўжаликлари шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тасдиқланган манзилли рўйхат Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб бир йил муддатга амал қилади»;

в) 10 2 -банднинг биринчи хатбошидаги «1 марти ва 1 июлига» сўзлари «1 декабрь ва 1 июнига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 10 3 -бандда :

биринчи хатбошидаги «1 апрелига ва 1 августига» сўзлари «15 декабрига ва 15 июнига» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кенгаш ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини ҳисобот йилининг тегишлича 1 январь ва 1 июлига қадар ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради»;

д) 20 1 -банддаги учинчи ва тўртинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 нафар томорқа ер эгаларининг МФЙ раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари);

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузилган сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини қабул қилиш туман (шаҳар) комиссиясининг вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси»;

е) 20 4 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича тушган ҳужжатларни уч иш кунида кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия миқдори ва талабгорларнинг банк реквизитларини кўрсатган ҳолда буюртманомаларни уч иш кунида шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Кенгашга тақдим этади»;

ё) 20 5 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда уч иш кунида талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни:

2022 — 2025 йилларда Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;

2026 йил 1 январдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун тақдим қилади»;

ж) 20 6 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш кунида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради»;

з) 20 7 -банд чиқариб ташлансин;

и) 20 8 -банддаги «бир иш кунида» сўзлари «уч иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

й) Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Туман (шаҳар) ирригация бўлими Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади. Йилига икки марта: 1 ноябрь ва 1 майга қадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади. Йилига икки марта: 1 декабрь ва 1 июнга қадар 3-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. Йилига икки марта: 15 декабрь ва 15 июнга қадар 4-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Манзилли дастурни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади. Йилига икки марта: 1 январь ва 1 июлга қадар 5-босқич Талабгор Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиб ўрнатилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ихтиёрий равишда 6-босқич Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим қилади. Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 иш кунида 7-босқич Ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади. 3 иш кунида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи Тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманомаларни расмийлаштиради ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади. 3 иш кунида 9-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи тақдим этган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда буюртманомаларни расмийлаштиради. Буюртманомаларни: 2022 — 2025 йилларда Молия вазирлигига; 2026 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади. 3 иш кунида 10-босқич Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2022 — 2025 йилларда киритилган буюртманомалар асосида зарур маблағларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида 11-босқич Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Молия вазирлигидан 2022 — 2025 йилларда келиб тушган маблағларни ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида ».

к) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини фойдаланишга қабул қилиш туман (шаҳар) комиссиясининг

1. Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2. Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3. Туман (шаҳар) ирригация бўлими бошлиғи

4. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

5. Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

6. Туман (шаҳар) электр тармоқлари корхонаси бошлиғи»;

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 216-сон қарорининг 4-банди «б» кичик бандидаги «2020-2021 йилларда» сўзлари «2020 — 2024 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида :

а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «2020 — 2022 йилларда» сўзлари «2020 — 2023 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 3-иловада :

номланиши ва 1-банддаги «2020 — 2022 йилларда» сўзлари «2020 — 2023 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги «9 минг сўм» сўзлари «12 минг сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорининг 4-бандидаги «2021 йил» сўзлари «келгуси йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 28 октябрь,

624-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

NAMUNAVIY TARKIBI

Tomorqada mahsulot yetishtirishni qoʻllab-quvvatlash va uni yanada rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Respublikada keyingi yillarda tomorqada mahsulot yetishtirishni koʻpaytirish orqali aholining daromad manbaini kengaytirish, ularning mehnat faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligini taʼminlash boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, aholining tomorqadan samarali foydalanish koʻlamini kengaytirish, bu borada ularning bilim va koʻnikmalarini oshirish, oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida kreditlar ajratish mexanizmini soddalashtirish muhim vazifa boʻlib qolmoqda.

Tomorqa yerlaridan samarali foydalanish va ularga xizmatlar koʻrsatish darajasini oshirish, mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish, ichki bozorni oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻldirish, shuningdek, yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish va eksport qilish imkoniyatini kengaytirish maqsadida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqadan foydalanish samaradorligini oshirish, shuningdek, aholining tadbirkorlik tashabbuslarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi PQ-54-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Tomorqadan foydalanish samaradorligini oshirish, shuningdek, aholining tadbirkorlik tashabbuslarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 16-dekabrdagi PQ-54-son hamda 2022-yil 10-sentabrdagi “ Dehqon xoʻjaliklari tashkil etishni qoʻllab-quvvatlash orqali aholi daromadlarini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi PQ-373-son qarorlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyev rahbarligida 2022-yil 18-iyul kuni “Aholiga boʻlib berilgan ekin yerlari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish boʻyicha ustuvor vazifalar toʻgʻrisida” kengaytirilgan tarzda oʻtkazilgan videoselektor yigʻilishining 59-sonli bayoniga muvofiqlashtirilmoqda.

Unga koʻra:

suv taʼminoti ogʻir hududlardagi tomorqa yerlari, dehqon xoʻjaliklari va foydalanishdan chiqqan maydonlarni sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan mablagʻ yoʻnaltirishni 2026-yil 1-yanvarga qadar uzaytirish;

aholi tomorqa erini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning birinchi metridan boshlab 100 foizini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish;

kamida 30 ta aholi tomorqa yerlarini sugʻorish uchun katta hajmdagi vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizini, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish;

fuqarolarga ochiq elektron tanlov orqali dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun 0,15 gektardan 2 gektargacha boʻlgan oʻlchamlarda 30 yilga ijaraga berilgan va bitta konturda yoki yonma-yon ikkita konturda joylashgan kamida 30 ta dehqon xoʻjaliklari yerlarini sugʻorish uchun katta hajmdagi vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizini, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish belgilanmoqda.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-oktabrdagi 624-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ dehqon xoʻjaligi — meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish yoki ijara (ikkilamchi ijara) huquqi asosida dehqon xoʻjaligi boshligʻiga berilgan yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni va realizatsiya qilishni dehqon xoʻjaligi aʼzolarining shaxsiy mehnati asosida amalga oshiruvchi xoʻjalik”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ tomorqa xoʻjaligi — shaxsiy tomorqa yer uchastkalarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ham erkin savdo uchun, ham oila ehtiyojlari uchun yetishtirish (qayta ishlash) bilan bogʻliq mehnat faoliyati”;

toʻrtinchi — yettinchi xatboshlari tegishlicha beshinchi — sakkizinchi xatboshlari deb hisoblansin;

2-bobning matnidagi “prognoz koʻrsatkichlarni” soʻzlari “dehqon va tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshidagi “tuman mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ishchi guruh tarkibiga tuman (shahar) mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish markazlari, tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi, tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimi, tuman (shahar) kasaba uyushmasi boʻlimi, tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markazi, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar vakillari kiritiladi”;

6-banddagi “prognoz koʻrsatkichlarini (keyingi oʻrinlarda prognoz koʻrsatkichlar deb ataladi)” soʻzlari “dehqon va tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarini (keyingi oʻrinlarda — hududiy dasturlar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi “prognoz koʻrsatkichlar” soʻzlari “hududiy dasturlarni tasdiqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Xalq deputatlari tuman kengashining sessiyasida tasdiqlangan tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori nusxasi sektor rahbarlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari yoki hokim yordamchilari tomonidan 1-martgacha qarorda nazarda tutilgan dehqon xoʻjaliklari boshliqlariga va tomorqa yer egalariga yetkaziladi”;

quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Hokim yordamchilari tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, tomorqa yer egalari, “Tomorqa xizmati” MChJ va boshqa tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻygan holda quyidagi vazifalarni bajaradi:

xonadonma-xonadon yurish orqali tomorqa yer egalarining yer uchastkalaridan maqsadli va samarali foydalanishini, shu jumladan, erni tayyorlash, urugʻ, koʻchat va daraxtlar ekish, issiqxonalar qurish, chorva va parrandalarni koʻpaytirish holatini, ushbu qaror doirasida tomorqa yer egalari, “Tomorqa xizmati” MChJ va boshqa tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan kreditlarning maqsadli ishlatilishini, shuningdek, tuzilgan shartnoma shartlariga rioya etilishini davriy monitoring qilib borish;

tomorqa yerlaridan samarali foydalanish, tomorqa yerlarini xizmatlar bilan qamrab olish darajasini oshirish, shuningdek, tomorqa yerlarida yetishtirilgan mahsulotlarni eksport qilish imkoniyatlarini yanada koʻpaytirish”;

10 va 11-bandda “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari” soʻzlaridan keyin “hamda hokim yordamchilari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

12-band chiqarib tashlansin;

13-banddagi “Agrokimyohimoya” AJ tuman filiali va boshqa xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar” soʻzlari “mineral oʻgʻit va kimyoviy vositalarni yetkazib beruvchi va boshqa xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda “Ishchi guruh aʼzolari sektor rahbarlari” soʻzlaridan keyin “hamda hokim yordamchilari” soʻzlari bilan toʻldirilsin hamda “prognoz koʻrsatkichlar” soʻzlari “hududiy dasturlarni tasdiqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddagi “prognoz koʻrsatkichlar” soʻzlari “hududiy dasturlarni tasdiqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandda :

birinchi xatboshidagi “prognoz koʻrsatkichlar” soʻzlari “hududiy dasturlarni tasdiqlash” soʻzlari bilan, “ishchi guruh” soʻzlari “hokim yordamchisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ogohlantirish xatidagi muddat tugagandan soʻng hokim yordamchisi tomonidan dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egasining manziliga borib, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilganligi nazorat tariqasida qayta oʻrganiladi. Oʻrganish natijasida ilgari yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilmagan boʻlsa, bir kun muddatda bu haqda tuman hokimligiga xabarnomaga ogohlantirish xatlarini ilova qilgan holda kiritadi”;

1-ilovaning Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish sxemasida 2-bosqich tadbirlar ustunidagi “prognoz koʻrsatkichlarini” soʻzlari “hududiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovada ogohlantirish xatidagi “prognoz koʻrsatkichlarda” soʻzlari “hududiy dasturlarda”soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-iyundagi 433-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 17-bandda :

ikkinchi xatbshidagi “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB, “Turonbank” ATB hamda AT “Xalq banki”ga” soʻzlari “tijorat banklariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB hamda Oʻzbekiston Respublikasi AT Xalq bankiga” soʻzlari “tijorat banklariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirma beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Jamgʻarma tomonidan tomorqa yer egalarining, dehqon va fermer xoʻjaliklari rahbarlari va aʼzolarining hamda “Tomorqa xizmati” MChJlar va boshqa ishlab chiqarish kooperativlari xodimlarining bilim va koʻnikmalarini oshirish uchun oʻquv kurslarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiyalar ajratish tartibi Jamgʻarmaning Vasiylik kengashi tomonidan tasdiqlanadi”;

b) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan kreditlar hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari tavsiyanomasiga koʻra hamda har bir mahallaga mahallabay ishlash boʻyicha biriktirilgan hokim yordamchisi tomonidan beriladigan tavsiyalar asosida koʻra oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasidagi loyihalarni moliyalashtirish manbalarida nazarda tutilgan mablagʻlardan tashqari va navbatsiz rasmiylashtirib beriladi.

Tavsiya etilgan talabgor kredit olish boʻyicha talablarga mos boʻlmaganda tijorat banklari kredit bermaslik huquqiga ega”;

v) 23-bandda :

birinchi xatboshi “shuningdek, tomorqa yer egalari uchun mablagʻlar tijorat banklarining umumiy buyurtmanomasi asosida (tashabbuskor — tomorqa yer egalari koʻrsatilmagan holda) ham oʻtkazib berilishi mumkin” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshida “qisman” soʻzlari “boʻlib — boʻlib” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 25-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tijorat banklari Jamgʻarmadan ajratilgan kreditlarni tashabbuskorlar tomonidan maqsadli foydalanilishi va tijorat bankiga qaytarilishi toʻgʻrisida Jamgʻarmaga har oyning 5-sanasiga qadar tashabbuskorlar kesimida axborot taqdim etadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandda :

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiya:

aholi tomorqa erini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning birinchi metridan boshlab 100 foizini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan qismini;

kamida 30 ta aholi tomorqa yerlarini sugʻorish uchun katta hajmdagi vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizini, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismini”;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“fuqarolarga ochiq elektron tanlov orqali dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun 0,15 gektardan 2 gektargacha boʻlgan oʻlchamlarda 30 yilga ijaraga berilgan va bitta konturda yoki yonma-yon ikkita konturda joylashgan kamida 30 ta dehqon xoʻjaliklari yerlarini sugʻorish uchun katta hajmli vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizi, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismini”;

beshinchi-oltinchi xatboshilari tegishlicha oltinchi-yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yettinchi xatboshidagi “aholi tomorqalari” soʻzlaridan soʻng “, dehqon xoʻjaliklari” soʻzlari bilan qoʻshilsin;

b) 10 1 -bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tuman (shahar) hokimliklari Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligining tuman boʻlimlari, hokim yordamchilari hamda manfaatdor idora va tashkilotlar bilan birgalikda kelgusi hisobot yilida suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish boʻyicha talabgorlarning manzilli roʻyxatini yiliga ikki marta, yaʼni birinchi marta hisobot yilining 1-noyabriga qadar, ikkinchi marta hisobot yilining 1-mayiga qadar shakllantiradi hamda tasdiqlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga kiritadi.

Tuman (shahar) manzilli roʻyxatini shakllantirishda vertikal sugʻorish quduqlari burgʻulanadigan suv taʼminoti ogʻir boʻlgan mahalla fuqarolari yigʻinlari, aholi xonadonlari, dehqon xoʻjaliklari shuningdek, qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar inobatga olinadi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash uchun tasdiqlangan manzilli roʻyxat Kengashning rasmiy veb-saytida eʼlon qilingan kundan boshlab bir yil muddatga amal qiladi”;

v) 10 2 -bandning birinchi xatboshidagi “1-marti va 1-iyuliga” soʻzlari “1-dekabr va 1-iyuniga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 10 3 -bandda :

birinchi xatboshidagi “1-apreliga va 1-avgustiga” soʻzlari “15-dekabriga va 15-iyuniga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kengash hisobot yilida suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish boʻyicha talabgorlarning manzilli dasturini hisobot yilining tegishlicha 1-yanvar va 1-iyuliga qadar oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boradi”;

d) 20 1 -banddagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“amalga oshirilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (gidrogeologiya xulosasi, korxona va talabgor oʻrtasida tuzilgan shartnoma, hisob-faktura, nazorat-oʻlchov xulosasi, suv bilan taʼminlanadigan kamida 30 nafar tomorqa yer egalarining MFY raisi tomonidan tasdiqlangan roʻyxati, talabgorning bank rekvizitlari);

ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq namunaviy tarkibda tuzilgan suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalari va dehqon xoʻjaliklarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish ishlarini qabul qilish tuman (shahar) komissiyasining vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi”;

e) 20 4 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash boʻyicha tushgan hujjatlarni uch ish kunida koʻrib chiqadi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhiga taqdim etadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhi hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va ularga asosan talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash boʻyicha subsidiya miqdori va talabgorlarning bank rekvizitlarini koʻrsatgan holda buyurtmanomalarni uch ish kunida shakllantiradi hamda tasdiqlagan holda Kengashga taqdim etadi”;

yo) 20 5 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kengash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarni koʻrib chiqadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan kelishgan holda uch ish kunida talabgorlar kesimida buyurtmanoma rasmiylashtiradi. Buyurtmanomalarni:

2022 — 2025-yillarda Davlat budjeti hisobidan qoplash uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga;

2026-yil 1-yanvardan boshlab — Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga mazkur jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplash uchun taqdim qiladi”;

j) 20 6 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi uch ish kunida Kengash tomonidan kiritilgan buyurtmanoma asosida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan zarur mablagʻlarni Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi”;

z) 20 7 -band chiqarib tashlansin;

i) 20 8 -banddagi “bir ish kunida” soʻzlari “uch ish kunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

y) Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini davlat tomonidan qoplash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari, Tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimi Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish boʻyicha talabgorlarning tuman (shahar) manzilli roʻyxatini shakllantiradi hamda tasdiqlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga kiritadi. Yiliga ikki marta: 1-noyabr va 1-mayga qadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Tumanlar (shahar) manzilli roʻyxatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqadi, hududiy manzilli roʻyxatni shakll�ntiradi va tasdiqlaydi hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashiga taqdim etadi. Yiliga ikki marta: 1-dekabr va 1-iyunga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻ�aligi va tomorqa yer egalari kengashi Hududiy manzilli roʻyxatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda manzilli dasturni shakllantirib Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. Yiliga ikki marta: 15-dekabr va 15-iyunga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Manzilli dasturni ommaviy axborot vositalarida hamda oʻzining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi. Yiliga ikki marta: 1-yanvar va 1-iyulga qadar 5-bosqich Talabgor Vertikal sugʻorish quduqlari burgʻulanib ishga tushirilganidan soʻng, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olib oʻrnatilganidan soʻng sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga mablagʻ olish uchun tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashiga zarur hujjatlarni taqdim etadi. Ixtiyoriy ravishda 6-bosqich Tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi Talabgorlar tomonidan toʻliq taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda tuman (shahar) hokimligi bilan kelishilgan holda hududiy fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashiga taqdim qiladi. Talabgor murojaati tushgan kundan boshlab 3 ish kunida 7-bosqich Hududiy fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi tomonidan kiritilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhiga taqdim etadi. 3 ish kunida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhi Taqdim etilgan roʻyxatni koʻrib chiqadi va ularga asosan talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash yuzasidan talabgorlar kesimida buyurtmanomalarni rasmiylashtiradi va Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashiga taqdim etadi. 3 ish kunida 9-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishga koʻmaklashuvchi ishchi guruhi taqdim etgan buyurtmanomalarni koʻrib chiqadi hamda Suv xoʻjaligi vazirligi va Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan kelishgan holda buyurtmanomalarni rasmiylashtiradi. Buyurtmanomalarni: 2022 — 2025-yillarda Moliya vazirligiga; 2026-yildan boshlab — Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan qoplash uchun mazkur jamgʻarmaga taqdim qiladi. 3 ish kunida 10-bosqich Moliya vazirligi Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va t�morqa yer egalari kengashi tomonidan 2022 — 2025-yillarda kiritilgan buyurtmanomalar asosida zarur mablagʻlarni Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida 11-bosqich Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Moliya vazirligidan 2022 — 2025-yillarda kelib tushgan mablagʻlarni gʻazna hisobvaragʻi orqali talabgorlarning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida ”.

k) quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:

“Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalari va dehqon xoʻjaliklarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish ishlarini foydalanishga qabul qilish tuman (shahar) komissiyasining

1. Tuman (shahar) hokimining qishloq xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruhi rahbari

2. Tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi, ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari

3. Tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimi boshligʻi

4. Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi

5. Tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi

6. Tuman (shahar) elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi”;

4. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqalaridan samarali foydalanish, ekin ekish ishlarini tizimli tashkil qilish hamda mahsulot yetishtirish hajmlarini koʻpaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 216-son qarorining 4-bandi “b” kichik bandidagi “2020-2021-yillarda” soʻzlari “2020 — 2024-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarorida :

a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “2020 — 2022-yillarda” soʻzlari “2020 — 2023-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 3-ilovada :

nomlanishi va 1-banddagi “2020 — 2022-yillarda” soʻzlari “2020 — 2023-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-banddagi “9 ming soʻm” soʻzlari “12 ming soʻm” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlariga suv chiqarish ishlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi 459-son qarorining 4-bandidagi “2021-yil” soʻzlari “kelgusi yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 28-oktabr,

624-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.10.2022-y., 09/22/624/0971-son)

lex.uz