📅 2022-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 1 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакат ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият ҳамда халқаро ҳуқуқ соҳалари учун иқтидорли ёшларни саралаб олиш, замонавий билимлар ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган мустақил фикрловчи юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган миллий таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллигини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг (кейинги ўринларда — Академик лицей) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Академик лицейнинг ўқув, ёрдамчи ва бошқа бино ҳамда иншоотларини капитал таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш;
Академик лицей ҳудудида ўқувчилар учун 200 ўринли ётоқхона (хориждан келадиган ўқитувчилар учун 20 ўринли меҳмон уйлари) қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш;
икки қаватли замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш;
Академик лицейда узлуксиз электр энергияси манбаи (қуввати) билан таъминлаш қурилмасини ўрнатиш.
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей фаолияти учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Академик лицей инфратузилмаси ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети белгилансин.
Бунда, бош лойиҳа ташкилоти ва пудрат ташкилоти белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер ёки танлов орқали аниқланади.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2023 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 629-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Т/р Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари Дастлабки қиймати (млн сўм) Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари 1. Академик лицей спорт майдонини футбол ва регби майдонларига ихтисослаштириш ҳамда суғориш — муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш. 2023 йил май 6 000,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2. Икки қаватли замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш ва уни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш. 2023 йил июнь 14 000,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3. Академик лицейда автоном узлуксиз иситиш ва совитиш тизимларини ташкил этиш учун зарур қурилмаларни ўрнатиш. 2023 йил июнь 400,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 4. Академик лицейда узлуксиз электр энергияси манбаи (қуввати) билан таъминлаш қурилмасини ўрнатиш. 2023 йил июнь 600,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 5. Автотранспорт воситалари учун тураргоҳ қуриш. 2023 йил июнь 80,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги 6. Ётоқхона олдида 50 кишилик соябонли ўтириш жойлари (ўриндиқлар) қуриш. 2023 йил июнь 300,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги 7. Академик лицейнинг ўқув, ёрдамчи, шунингдек, бошқа бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш. 2023 йил июль 17 300,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 8. Академик лицей ҳудудида ер ости ичимлик суви билан таъминлаш ва умумий ер майдонларини суғориш тизимини ўрнатиш. 2023 йил июль 800,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9. Академик лицей биносини капитал таъмирлаш ва унинг ҳудудида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда 200 ўринли ётоқхона (хориждан келадиган ўқитувчилар учун 20 ўринли меҳмон уйлари) қуриш. 2024 йил май 14 000,0 Давлат бюджети маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги II. Моддий-техник базани замон талаблари асосида мустаҳкамлаш 10. Академик лицей конференциялар залини, маъмурий-бошқарув ва педагог-ўқитувчилар учун хоналарни замонавий компьютер жамланмаси, асбоб-ускуна, жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш. 2023 йил июнь 2 000,0 Давлат бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 11. Масофавий таълим учун синф хонасини тегишли компьютерлар, экран, видеокамера, микрофонлар, аудио мосламалар ва видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозлаш. 900,0 12. Физика, кимё ва биология фанлари бўйича лаборатория хоналарини ташкил этиш, шунингдек, уларни замонавий асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш. 600,0 13. Ахборот-ресурс маркази ва чет тили синфларини 100 комплект шахсий компьютер билан жиҳозлаш, шунингдек, ҳар бир ўқувчини тегишли ўқув материаллари юкланган планшетлар билан таъминлаш. 1 500,0 14. Академик лицейнинг кутубхонасини бадиий, илмий-оммабоп, ўқув-услубий ҳамда махсус адабиётлар билан таъминлаш, шунингдек, электрон кутубхонадан фойдаланиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш. 1 250,0 15. Спорт залида спорт инвентарлари, 2 та югуриш йўлакчалари, 2 та велотренажёр, 1 та умумий тренажёр ва 2 та комплект замонавий куч тренажёрини ўрнатиш. 250,0 16. Академик лицейни қуйидагилар билан таъминлаш, жумладан: «Gentra» русумли автотранспорт воситаси — 1 та; 160,0 «Микроавтобус» автотранспорт воситаси — 1 та; 350,0 Автобус — 1 та. 800,0 17. Лицей ҳудуди, ўқув хоналари, лаборатория, спорт мажмуаларини, бино ва иншоотлари ҳамда ётоқхоналарини замонавий видеокузатув тизими билан жиҳозлаш. 200,0 18. Ҳудудга кириш жойида назорат-турникет ўрнатиш. 60,0 19. Тиббий хонани махсус асбоб-ускуналар, жиҳоз ва мебеллар билан таъминлаш. 200,0 20. Академик лицей ошхона ва буфет залларини замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мебеллар билан жиҳозлаш. 1 000,0 21. Радио-узелни жиҳозлаш. 50,0 22. Академик лицей ички қисми (катта хол, фойе, йўлаклар) интерьерини замонавий талабларга мос ҳолда ўзгартириш. 300,0 ЖАМИ: 63 100,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 629-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Академик лицей фаолияти учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар
Т/р Асбоб-ускуна ва жиҳозлар номи Хоналар сони Ўринлар сони Жами зарурий миқдори 1. Ўқувчилар учун парта (икки кишилик) 46 13 598 2. Ўқувчилар учун стул (бир ўриндиқли) 46 26 1196 3. Ўқитувчилар учун парта 46 1 46 4. Ўқитувчилар учун стул (бир ўриндиқли) 46 1 46 5. Электрон доска (интерактив 82 дм ўлчамли) 46 1 46 6. Принтер (ҳар бир синф хонаси учун) 46 1 46 7. Фаоллар залига кресло (уч кишилик) 1 100 100 8. Проектор (ҳар бир синф хонаси учун) 46 1 46 9. Ноутбук (ҳар бир синф хонаси учун) 46 1 46 10. Телевизор плазма (49 дм) 46 1 46 11. Принтер 1 1 1 12. Китоблар учун шкаф (ҳар бир синф хонаси учун) 46 1 46 13. Музокаралар хонаси учун мебеллар (шкаф, кресло, стол, стул) 1 1 1 14. Фаоллар зали, Ахборот-ресурс маркази ва талабалар ошхонаси залига устунли кондиционер (120 — 150 квм) 3 2 6 15. Синф хоналари учун кондиционер 46 1 46 16. Академик лицей бошқарув маъмурияти учун (моноблок, принтер, телевизор) тўпламлари 6 1 6 17. Бошқарув маъмурияти учун мебеллар (китоб жавони, кийим жавони, ишчи стол ва стуллари, диван, креслолар) тўплами 6 1 6
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 ноябрь,
629-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLARI DASTURI
ROʻYXATI
Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litseyning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakat tashqi siyosiy va tashqi iqtisodiy faoliyat hamda xalqaro huquq sohalari uchun iqtidorli yoshlarni saralab olish, zamonaviy bilimlar va yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlgan mustaqil fikrlovchi yuqori malakali kadrlarni tayyorlashga qaratilgan milliy taʼlim tizimining uzluksizligi va izchilligini roʻyobga chiqarish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tizimli isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 23-iyuldagi PQ-330-son qarorining 14-bandiga muvofiq Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litseyning (keyingi oʻrinlarda — Akademik litsey) moddiy-texnika bazasini mustahkamlash belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litseyning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar dasturi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Akademik litseyning oʻquv, yordamchi va boshqa bino hamda inshootlarini kapital taʼmirlash, hududini obodonlashtirish;
Akademik litsey hududida oʻquvchilar uchun 200 oʻrinli yotoqxona (xorijdan keladigan oʻqituvchilar uchun 20 oʻrinli mehmon uylari) qurish va uni zamonaviy talablar asosida jihozlash;
ikki qavatli zamonaviy sport-sogʻlomlashtirish majmuasini qurish va uni zamonaviy talablar asosida jihozlash;
Akademik litseyda uzluksiz elektr energiyasi manbai (quvvati) bilan taʼminlash qurilmasini oʻrnatish.
3. Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litsey faoliyati uchun zarur asbob-uskuna va jihozlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Akademik litsey infratuzilmasi va moddiy-texnika bazasini takomillashtirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha buyurtmachi etib Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti belgilansin.
Bunda, bosh loyiha tashkiloti va pudrat tashkiloti belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tender yoki tanlov orqali aniqlanadi.
5. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent shahar hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining 2023-yilga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturi mablagʻlari hisobidan Chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri V.I. Norov hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 629-son qaroriga 1-ILOVA
Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litseyning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash
T/r Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari Dastlabki qiymati (mln soʻm) Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Muhandislik tarmoqlari, bino va inshootlarni qurish hamda kapital taʼmirlash ishlari 1. Akademik litsey sport maydonini futbol va regbi maydonlariga ixtisoslashtirish hamda sugʻorish — muhandislik tarmoqlari bilan taʼminlash. 2023-yil may 6 000,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 2. Ikki qavatli zamonaviy sport-sogʻlomlashtirish majmuasini qurish va uni zamonaviy talablar asosida jihozlash. 2023-yil iyun 14 000,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 3. Akademik litseyda avtonom uzluksiz isitish va sovitish tizimlarini tashkil etish uchun zarur qurilmalarni oʻrnatish. 2023-yil iyun 400,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 4. Akademik litseyda uzluksiz elektr energiyasi manbai (quvvati) bilan taʼminlash qurilmasini oʻrnatish. 2023-yil iyun 600,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 5. Avtotransport vositalari uchun turargoh qurish. 2023-yil iyun 80,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi 6. Yotoqxona oldida 50 kishilik soyabonli oʻtirish joylari (oʻrindiqlar) qurish. 2023-yil iyun 300,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi 7. Akademik litseyning oʻquv, yordamchi, shuningdek, boshqa bino va inshootlarini kapital taʼmirlash, hududini obodonlashtirish. 2023-yil iyul 17 300,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 8. Akademik litsey hududida yer osti ichimlik suvi bilan taʼminlash va umumiy yer maydonlarini sugʻorish tizimini oʻrnatish. 2023-yil iyul 800,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 9. Akademik litsey binosini kapital taʼmirlash va uning hududida tegishli mutaxassislarni jalb etgan holda namunaviy loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqqan holda 200 oʻrinli yotoqxona (xorijdan keladigan oʻqituvchilar uchun 20 oʻrinli mehmon uylari) qurish. 2024-yil may 14 000,0 Davlat budjeti mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi II. Moddiy-texnik bazani zamon talablari asosida mustahkamlash 10. Akademik litsey konferensiyalar zalini, maʼmuriy-boshqaruv va pedagog-oʻqituvchilar uchun xonalarni zamonaviy kompyuter jamlanmasi, asbob-uskuna, jihoz va inventarlar bilan taʼminlash. 2023-yil iyun 2 000,0 Davlat budjeti mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Tashqi ishlar vazirligi, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 11. Masofaviy taʼlim uchun sinf xonasini tegishli kompyuterlar, ekran, videokamera, mikrofonlar, audio moslamalar va videokonferensaloqa tizimi bilan jihozlash. 900,0 12. Fizika, kimyo va biologiya fanlari boʻyicha laboratoriya xonalarini tashkil etish, shuningdek, ularni zamonaviy asbob-uskunalar, mebel va inventarlar bilan jihozlash. 600,0 13. Axborot-resurs markazi va chet tili sinflarini 100 komplekt shaxsiy kompyuter bilan jihozlash, shuningdek, har bir oʻquvchini tegishli oʻquv materiallari yuklangan planshetlar bilan taʼminlash. 1 500,0 14. Akademik litseyning kutubxonasini badiiy, ilmiy-ommabop, oʻquv-uslubiy hamda maxsus adabiyotlar bilan taʼminlash, shuningdek, elektron kutubxonadan foydalanish uchun zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan bogʻliq masalalarni hal qilish. 1 250,0 15. Sport zalida sport inventarlari, 2 ta yugurish yoʻlakchalari, 2 ta velotrenajyor, 1 ta umumiy trenajyor va 2 ta komplekt zamonaviy kuch trenajyorini oʻrnatish. 250,0 16. Akademik litseyni quyidagilar bilan taʼminlash, jumladan: “Gentra” rusumli avtotransport vositasi — 1 ta; 160,0 “Mikroavtobus” avtotransport vositasi — 1 ta; 350,0 Avtobus — 1 ta. 800,0 17. Litsey hududi, oʻquv xonalari, laboratoriya, sport majmualarini, bino va inshootlari hamda yotoqxonalarini zamonaviy videokuzatuv tizimi bilan jihozlash. 200,0 18. Hududga kirish joyida nazorat-turniket oʻrnatish. 60,0 19. Tibbiy xonani maxsus asbob-uskunalar, jihoz va mebellar bilan taʼminlash. 200,0 20. Akademik litsey oshxona va bufet zallarini zamonaviy asbob-uskunalar hamda mebellar bilan jihozlash. 1 000,0 21. Radio-uzelni jihozlash. 50,0 22. Akademik litsey ichki qismi (katta xol, foye, yoʻlaklar) interyerini zamonaviy talablarga mos holda oʻzgartirish. 300,0 JAMI: 63 100,0
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 629-son qaroriga 2-ILOVA
Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti huzuridagi Akademik litsey faoliyati uchun zarur asbob-uskuna va jihozlar
T/r Asbob-uskuna va jihozlar nomi Xonalar soni Oʻrinlar soni Jami zaruriy miqdori 1. Oʻquvchilar uchun parta (ikki kishilik) 46 13 598 2. Oʻquvchilar uchun stul (bir oʻrindiqli) 46 26 1196 3. Oʻqituvchilar uchun parta 46 1 46 4. Oʻqituvchilar uchun stul (bir oʻrindiqli) 46 1 46 5. Elektron doska (interaktiv 82 dm oʻlchamli) 46 1 46 6. Printer (har bir sinf xonasi uchun) 46 1 46 7. Faollar zaliga kreslo (uch kishilik) 1 100 100 8. Proyektor (har bir sinf xonasi uchun) 46 1 46 9. Noutbuk (har bir sinf xonasi uchun) 46 1 46 10. Televizor plazma (49 dm) 46 1 46 11. Printer 1 1 1 12. Kitoblar uchun shkaf (har bir sinf xonasi uchun) 46 1 46 13. Muzokaralar xonasi uchun mebellar (shkaf, kreslo, stol, stul) 1 1 1 14. Faollar zali, Axborot-resurs markazi va talabalar oshxonasi zaliga ustunli konditsioner (120 — 150 kvm) 3 2 6 15. Sinf xonalari uchun konditsioner 46 1 46 16. Akademik litsey boshqaruv maʼmuriyati uchun (monoblok, printer, televizor) toʻplamlari 6 1 6 17. Boshqaruv maʼmuriyati uchun mebellar (kitob javoni, kiyim javoni, ishchi stol va stullari, divan, kreslolar) toʻplami 6 1 6
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 1-noyabr,
629-son