UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 4-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 4 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 октября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 October 2022 · Ministry and agency documents · Davlat soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Қарори

Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги 529-сон «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сон қарорига ИЛОВА

Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.».

2. 1-бандда :

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ тўловчи — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар.»;

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«учинчи шахс — ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки «Ишончли ҳамкор» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Ишончли ҳамкор» ААТ деб юритилади)» орқали мурожаат қилган шахс;»;

в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ишончли ҳамкор» ААТ — солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.».

3. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) мустасно;».

4. 3-бандда :

а) учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;»;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.».

5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўлиқ ва қисқартирилган номи;

жойлашган ери (почта манзили);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

мулкчилик шакли;

иқтисодий фаолият тури;

давлат бошқарув идораларига тааллуқлилиги;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган;

раҳбар маълумотлари;

устав фондининг (устав капиталининг) миқдори — тижорат ташкилотлари учун;

фаоллик ҳолати;

кичик тадбиркорлик субъектига тегишлилиги;

банк реквизитлари;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.».

6. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

фуқаролиги;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;

яшаш жойи (манзили).».

7. Қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.».

8. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.».

9. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали тақдим этилади.».

10. 21-банднинг иккинчи хатбошиси «шахсий кабинет» деган сўзлардан кейин «ёки «Ишончли ҳамкор» ААТ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

11. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган солиқ сири ҳисобланган маълумотлар ва ахборотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.».

Раис Ш. КУДБИЕВ

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 4 октябрь,

2022 йил 26 сентябрь

2022-29-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3237-2/0978-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining

Qarori

Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son “Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-avgustdagi 529-son “Uchinchi shaxslarga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish chora-tadbirlari haqida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 27-apreldagi 2020-06-son qarori (roʻyxat raqami 3237, 2020-yil 30-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.05.2020-y., 10/20/3237/0713-son) bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2022-yil 4-oktabrdagi 2022-29-son qaroriga ILOVA

Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom davlat soliq xizmati organlari (bundan buyon matnda soliq organlari deb yuritiladi) tomonidan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibini belgilaydi.”.

2. 1-bandda :

a) ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq toʻlovchi — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (bundan buyon matnda Soliq kodeksi deb yuritiladi) muvofiq zimmasiga belgilangan soliqlar hamda yigʻimlarni toʻlash majburiyati yuklatilgan yuridik va jismoniy shaxslar.”;

b) toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“uchinchi shaxs — oʻz faoliyatida qonunchilikda taqiqlanmagan maqsadlarda foydalanish uchun soliq toʻlovchiga doir maʼlumotlarni taqdim etish yuzasidan soliq organlariga yoki “Ishonchli hamkor” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda “Ishonchli hamkor” AAT deb yuritiladi)” orqali murojaat qilgan shaxs;”;

v) quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ishonchli hamkor” AAT — soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi soliq sirini tashkil etmaydigan maʼlumotlar va hisob maʼlumotlar, hisobvaraq-fakturalar va cheklarda koʻrsatilgan mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodlarini, shuningdek, majburiy markirovkalangan mahsulotlar boʻyicha tahliliy va qayta ishlangan maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga real vaqt rejimida yuborish imkoniyatiga ega avtomatlashtirilgan axborot tizimi.”.

3. 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ichki ishlar organlaridan olingan pasport yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari, bundan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JShShIR) mustasno;”.

4. 3-bandda :

a) uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yuridik shaxslar uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslar uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JShShIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;”;

b) quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomda belgilangan soliq toʻlovchilarning ochiq turdagi maʼlumotlar tarkibiga kiritilgan hisob maʼlumotlari.”.

5. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Yuridik shaxs toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari tarkibiga quyidagilar kiradi, xususan:

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

toʻliq va qisqartirilgan nomi;

joylashgan eri (pochta manzili);

tashkiliy-huquqiy shakli;

mulkchilik shakli;

iqtisodiy faoliyat turi;

davlat boshqaruv idoralariga taalluqliligi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, joyi va raqami, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ;

rahbar maʼlumotlari;

ustav fondining (ustav kapitalining) miqdori — tijorat tashkilotlari uchun;

faollik holati;

kichik tadbirkorlik subyektiga tegishliligi;

bank rekvizitlari;

alohida boʻlinmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishlari va bu qoidabuzarliklar uchun javobgarlik choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻllaniladigan soliq rejimlari va qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar sifatida hisobga qoʻyilganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

toʻlangan soliqlarning va soliq qarzining summalari haqidagi maʼlumotlar;

xodimlarning roʻyxatdagi oʻrtacha soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

moliyaviy hisobot maʼlumotlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar summalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari boʻlgan ishtirokchilar soliq toʻlovchisining identifikatsiya raqami, chet ellik ishtirokchining mamlakati hamda har bir muassisning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushi koʻrsatilgan holda ishtirokchilarning toʻliq tarkibi — tijorat tashkilotlari uchun.”.

6. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari tarkibiga ularning quyidagi shaxsiy maʼlumotlari kiritiladi:

familiyasi, ismi, otasining ismi;

fuqaroligi;

jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

pasportining seriyasi va raqami, berilgan sanasi va joyi yoki identifikatsiya ID-karta maʼlumotlari;

yashash joyi (manzili).”.

7. Quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Soliq toʻlovchi soliq organlarining maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlgan oʻz hisob maʼlumotlarini soliq organining soʻroviga koʻra soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali tasdiqlashi kerak.”.

8. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlarini yuritish yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxslar uchun jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JShShIR) asosida amalga oshiriladi.”.

9. 19-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Tijorat tashkilotlariga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari axborot xavfsizligi talablariga rioya qilgan holda “Ishonchli hamkor” AAT orqali taqdim etiladi.”.

10. 21-bandning ikkinchi xatboshisi “shaxsiy kabinet” degan soʻzlardan keyin “yoki “Ishonchli hamkor” AAT” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

11. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Uchinchi shaxs tomonidan soliq organlaridan olingan soliq siri hisoblangan maʼlumotlar va axborotlardan faqat xizmat doirasida foydalaniladi.”.

Rais Sh. KUDBIYEV

Moliya vaziri T. IShMETOV

Toshkent sh.,

2022-yil 4-oktabr,

2022-yil 26-sentabr

2022-29-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2022-y., 10/22/3237-2/0978-son)

lex.uz