UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ *

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва уларнинг айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланмасини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда «CRPT TURON» МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда — оператор) сифатида белгиланганлиги;

б) Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига мувофиқ, маркировка кодлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга оператор томонидан тақдим этилиши, шунингдек электрон ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн назорат касса техникасининг сотув чекларида акс этилиши орқали Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш маркази томонидан операторга ушбу маркировка кодларни ҳаракати юзасидан маълумотлар тақдим этилиши;

в) Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув ва салқин ичимликларни муддатлари бўйича гуруҳларга бўлишни назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгилансин:

биринчи гуруҳ — ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар — 2024 йил 1 мартдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ — металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар — 2024 йил 1 августдан бошлаб.

3. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 2-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш графиги 4-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилинади;

Ўзбекистон Республикасида ПЕТ қадоқларида ярим (0,5) литр ва ундан ошмаган ҳолда ишлаб чиқарилган (таркибида шакар ва бошқа қўшимчалар мавжуд бўлмаган) газланмаган сувларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма беришга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли;

2024 йил 1 мартдан бошлаб тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар зиммасига божхона юк декларациясида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича агрегацияланган импорт кодини акс эттириш мажбурияти юкланади.

5. Белгилансинки, сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкасиз маҳаллий ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариш бундан мустасно) тақиқланади. Бунда мазкур ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг маркировкаланмасдан сотилиш ҳолатлари бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилган ҳолда, рақамли маркировка қоидаларини, шунингдек, савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган сув ва салқин ичимликларнинг агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотларни божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади;

олти ой мобайнида тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

тўққиз ой мобайнида тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни улгуржи савдо ташкилотлари томонидан рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари ўртасида тақсимлашни фақат электрон ҳисобварақ — фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда «Asl belgisi» МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

тегишли гуруҳлар учун белгиланган мажбурий рақамли маркировкалаш санасига қадар ишлаб чиқарилган ва юқорида белгиланган муддатларда эркин муомалага киритилган сув ва салқин ичимликларни чакана савдо ташкилотлари томонидан ўн икки ойдан кўп бўлмаган муддатда идентификация воситаларисиз сотишга рухсат берилади;

сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), уларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ушбу қарорга 2 — 4 иловаларда келтирилган муддатларда «Asl belgisi» МАТга уланиш ҳамда мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланади.

6. Оператор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «Asl belgisi» МАТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли шартномани имзолаган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларни 2024 йил 1 мартга қадар буюртмаларни бошқариш станцияси билан, шу жумладан, мазкур ускуналардан масофавий фойдаланиш имкониятини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари

Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди позицияси Маҳсулотлар идентификация кодларининг синф коди Биринчи гуруҳ 1. Ачитилмаган ва таркибида спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси бундан мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар 2009, 2201, 2202 02009, 02201, 02202 Иккинчи гуруҳ 2. Металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар 2201, 2202 02201, 02202

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳ 1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2023 йил 1 августга қадар 2024 йил 1 мартга қадар 1.2 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 15 мартга қадар 1.3 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 1.4 Рақамли маркироваланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 2-босқич. Маҳсулотнинг истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш. Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш 2.1 Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини жорий қилинадиган рақамли маркировка тизимига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш. 2023 йил 1 ноябрга қадар 2024 йил 1 апрелга қадар 2.2. Талабларга мувофиқ маҳсулотнинг истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратилишини таъминлаш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 1 майга қадар 2.3 Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 1 майга қадар 2.4 Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 1 июлга қадар 2.5 Ишлаб чиқариш линияларида зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ў?натиш. 2024 йил 25 февралга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 3.1 Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 3.2 Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш. 2024 йил 10 мартдан бошлаб 2024 йил 10 августдан бошлаб 4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 4.1 Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2024 йил 1 июлга қадар 2025 йил 5 январга қадар 4.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш. 2024 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 4.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 15 апрелга қадар 4.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2027 йил 1 апрелдан бошлаб 2027 йил 1 апрелдан бошлаб 5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 5.1 Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 сентябрга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 5.2 Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2027 йил 1 апрелдан бошлаб 2027 йил 1 апрелдан бошлаб 5.3 Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 5.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 3-ИЛОВА

Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳ 1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2023 йил 1 августга қадар 2024 йил 5 мартга қадар 1.2 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 20 мартга қадар 1.3 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 1.4 «Asl belgisi» МАТ Операторига рақамли маркировка кодларини буюртма беришни йўлга қўйиш. 2024 йил 15 февралдан бошлаб 2024 йил 15 июлдан бошлаб 1.5 Рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ва «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 1.6 Рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 2.1 Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни импорт қилинишини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 2.2 Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш. 2024 йил 10 мартдан бошлаб 2024 йил 10 августдан бошлаб 2.3 Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт коди божхона юк дек?арациясида акс эттирилишини ҳамда импорт тўғрисидаги тегишли хабарнома «Asl belgisi» МАТ операторига тақдим этилишини йўлга қуйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 3.1 Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2024 йил 1 июлга қадар 2025 йил 5 январга қадар 3.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш. 2024 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 3.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2024 йил 15 октябрга қадар 2025 йил 15 апрелга қадар 3.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 4.1 Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 сентябрга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 4.2 Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 4.3 Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 4.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 4-ИЛОВА

Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо 1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2024 йил 1 майга қадар 2024 йил 1 сентябрга қадар 2024 йил 1 ноябрга қадар 2025 йил 1 мартга қадар 2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш. 2024 йил 15 майга қадар 2024 йил 15 сентябрга қадар 2024 йил 15 ноябрга қадар 2025 йил 15 мартга қадар 3. Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни қабул қилиш бўйича зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2024 йил 15 августга қадар 2024 йил 15 декабрга қадар 2025 йил 15 январга қадар 2025 йил 15 июлга қадар 4. Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 5. Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларнинг бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан, улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 мартдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 2025 йил 10 августдан бошлаб 6. Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрга қадар 2025 йил 1 мартга қадар 2025 йил 1 майга қадар 2025 йил 1 августга қадар 7. Сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотилиши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2025 йил 20 февралдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 20 июлдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 8. Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 5-ИЛОВА

Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятларини, шунингдек, идентификация воситаларининг тавсифларини, маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан «Asl belgisi» миллий ахборот тизими операторига (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ оператори) айланма тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш босқичлари ва муддатларини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

маҳсулотлар — мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликлар.

маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари — маҳсулотни айланмага киритувчи, унинг айланмасини ва (ёки) айланмадан чиқарилишини амалга оширувчи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари ва норезидентлари ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

истеъмол қадоғи — сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган қадоғи;

агрегациялаш — сув ва салқин ичимликларнинг транспорт ўрамини бузмаган ҳолда уларнинг айланма занжири бўйлаб ҳаракати кузатилишини таъминлаш мақсадида идентификация воситалари ўртасидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни сақлаб қолиш орқали истеъмол қадоқларини транспорт ўрамига, шунингдек, транспорт ўрамларини юқори босқичдаги транспорт ўрамига бирлаштириш жараёни;

агрегацияланган импорт коди — «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларациясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи, маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;

маркировкалаш ахборот тизими — «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ);

сервис-провайдер — маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировка кодининг идентификация воситасига ўзгартирилишини ва идентификация воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига, ёрлиққа ва (ёки) стикерга дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш туширилишини ҳамда идентификация воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;

стикер — сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун мўлжалланган, шунингдек, истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоққа маҳкамланувчи, идентификация воситасини қайта ишлатиш, нусхалаш ва шикастламасдан қадоқдан унинг ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда идентификация воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ);

ТИФ ТН коди — Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси коди.

3. 10 литрдан ортиқ флекси-танклар ёки бошқа турдаги қадоқлардаги концентратлар, таркибида 95 фоиздан ортиқ сут бўлган сутли ичимликлар (коктейллар), шунингдек, шарбатлар ва шарбат маҳсулотларини тайёрлаш учун ишлатиладиган концентратларга идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкалаш талаби татбиқ этилмайди.

4. Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар 2022 йил 1 мартдан бошлаб идентификация воситаларини шакллантириш, уларни сув ва салқин ичимликларнинг истеъмол ҳамда гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини «Asl belgisi» МАТ операторига тегишли тўловларни амалга оширган ҳолда буюртма қилишга ҳақли.

5. 2024 йил 1 мартгача «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилса, мазкур маҳсулотлар 2024 йил 1 март ҳолатига кўра рақамли маркировкаланган деб ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида идентификация воситаларини қўлламасдан, маҳсулотларни 2024 йил 1 мартгача муомалага чиқаришга рухсат этилади.

7. Сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар «Asl belgisi» МАТ операторига маркировка кодларини буюртма бериш ҳамда ушбу маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларига идентификация воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли.

2-боб. Маркировка кодига киритилган маълумотларнинг таркиби, сув ва салқин ичимликларнинг истеъмол қадоқларида идентификация воситаларини шакллантириш ва қўллаш тартиби

8. Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш GS1 DataMatrix кўринишидаги икки ўлчовли штрих-код шаклида идентификация воситасини (машинада ўқиладиган шаклдаги маркировка коди) шакллантириш ва истеъмол қадоғига қўллаш орқали амалга оширилади.

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш схемаси мазкур Низомга иловада қайд этилган.

9. Идентификация воситаси «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан яратиладиган маркировка коди ва қуйидаги 3 та гуруҳ маълумотларини ўз ичига олади:

маълумотларнинг биринчи гуруҳи — 14 та белгидан (рақамлардан) иборат бўлган маҳсулот коди ҳамда қўллаш идентификатори (01);

маълумотларнинг иккинчи гуруҳи — 13 та рақамли белги ёки ҳарфли-рақамли кетма-кетликдан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат қадоқнинг индивидуал серия рақами ҳамда қўллаш идентификатори (21);

учинчи маълумотлар гуруҳи — 4 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат текшириш калити ҳамда қўллаш идентификатори (93).

10. «Asl belgisi» МАТ оператори қуйидаги ҳолларда маркировка кодларини беришдан бош тортади:

а) буюртма маҳсулотларини идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

б) буюртма сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

11. Идентификация воситаси истеъмолчи ўрамига ва (ёки) гуруҳли ўрамга ва (ёки) ёрлиғига ва (ёки) идентификация воситасини маҳсулот ўрамидан ажратишга имкон бермайдиган стикерга қўлланилади.

Истеъмолчи қадоқларида ҳар бир майдон учун камида 7х7 миллиметр (гуруҳланган қадоқларида — 10х10 миллиметр) ўлчамдаги идентификация воситаси қўлланилади.

Идентификация воситаларини қўллаш жойи маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан мустақил равишда белгиланади.

Гуруҳ ва транспорт пакетларида идентификация воситаси қадоққа қўлланилади ва агрегациялаш тадбирларининг бажарилишини осонлаштириш учун ўлчамлари бўлиши талаб этилади.

Идентификация воситаси пакетнинг ўқиш мумкин бўлган исталган соҳасига қўлланилиши мумкин.

12. Идентификация воситаси шундай жойлаштирилиши керакки, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулот ўрамига қўлланиладиган маълумотларнинг яхлитлиги бузилмаслиги лозим.

13. Истеъмол қадоғига қўлланиладиган идентификация воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

идентификация воситаси бевосита босиб чиқариш йўли ҳамда сув ва салқин ичимликларнинг яроқлилик муддати давомида идентификация воситалари истеъмолчи қадоқларидан шикастламасдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усули билан истеъмол қадоқларига қўлланилади;

идентификация воситаси тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш линиясида ёки унга қарашли омборхона ҳудудида ёхуд божхона омборларида моддий ташувчига (ёрлиқ) икки ўлчовли штрих кодни қўллаш истеъмол қадоғига махсус ажратилган контраст жойига босиб тушириш ёки стикер билан елимлаш орқали амалга оширилади.

Бунда ушбу стикер металл, шу жумладан, алюмин идишнинг истеъмолчига халақит бермайдиган қисмига ва инсон организмига салбий таъсир этмайдиган тартибда елимланиши лозим.

идентификация воситалари ҳажми ва жойлашуви истеъмол қадоғи очилмаган (бузилмаган) ҳолда идентификация воситаларини тўғридан-тўғри аниқлаш ва ўқиш имконини таъминлаш, шу жумладан, маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар, лазер сканерлари орқали ўқиш имконини таъминлаши лозим;

идентификация воситалари шаффоф ўраш плёнкасига ёки бошқа ташқи ўраш материалига босилмаслиги ва бошқа маълумотлар билан қопланмаслиги лозим;

идентификация воситаси ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415 «Information technology — Automatic identification and data capture technikues — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols») стандартига мувофиқ C ёки ундан юқори сифатли синф даражасида қўлланилади.

14. Сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ушбу маҳсулотларга рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш тадбири маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сақлаш жойларида амалга оширилади.

Бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сув ва салқин ичимликлари олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда, уларга рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш вақтида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида;

божхона омбори ҳудудида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар.

15. Маркировка кодларини идентификация воситаларига ўтказиш ва уларни истеъмол ўрамида ва (ёки) гуруҳли ўрамда ва (ёки) ёрлиқда ва (ёки) стикерда қўллаш тадбирлари ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ташкилотлар ва (ёки) хизматлар провайдери томонидан амалга оширилади.

Рақамли идентификация воситаларини қўллайдиган (чоп этадиган) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар операторга рақамли идентификация воситаларини қўллаш (чоп этиш) сифати тўғрисида мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобот тақдим этади.

16. Хизмат кўрсатувчи сервис-провайдер идентификация воситаларини қўллашда идентификация воситаларини босиб чиқариш сифати стандартларига мувофиқлигини таъминлаши шарт.

17. Хизмат кўрсатувчи провайдер маркировка кодини идентификация воситасига айлантириб, уни қадоқ ёки ёрлиқ ёки стикерга қўллаганидан сўнг маҳсулот айланмасига қўлланадиган идентификация воситаси билан пакет ёки ёрлиқ ёки стикерни ўтказишдан олдин чоп этиш сифати тасдиқланади.

18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқа қилишда қадоқлаш хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг (0ʻzTR.476-021: 2017) санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган сертификатланган материаллардан фойдаланиши шарт.

19. Идентификация воситаларини қўллаш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш ва ташиш шартларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати давомида идентификация воситаларининг хавфсизлигини (барқарорлигини) таъминлаши лозим.

20. Хизмат кўрсатувчи ировайдер айланма иштирокчиларидан олинган маркировка кодларини учинчи шахсга бериши таъқиқланади.

21. Идентификация қилиш воситасини моддий ташувчига (стикерга) босиб чиқаришга рухсат этилади:

Идентификация воситасини ўз ичига олган моддий ташувчи (стикер) истеъмол қадоқларига идентификация воситасини шикастламасдан ва уни қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда қўлланилади;

Моддий ташувчига (стикерга) қўлланиладиган идентификация воситалари мазкур Низом талабларига жавоб бериш лозим.

22. Истеъмол қадоғига стикерни қўллаш учун қуйидаги талаблар қўйилади:

а) стикер ишлаб чиқарилгандан бошлаб якуний истеъмолчига сотилгунига қадар идентификация воситаси ва унда чоп этилган бошқа маълумотларнинг сақланиши ва ўқилиши таъминланган усулда тайёрланади;

б) стикер тўғридан-тўғри қадоққа (қадоқнинг ташқи томонига) бундай қадоқнинг дизайн схемасида уни қўллаш учун назарда тутилган жойда қўлланилади;

в) стикер қадоққа ва мазкур стикернинг ўзига зарар етказмасдан ажратишга имкон бермайдиган ҳамда уларни қайта ишлатиш мумкин бўлмаган усул билан қўлланилади;

г) стикер қўлланилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қадоққа қўлланиладиган маълумотларнинг яхлитлиги ва мавжудлигини бузмаслиги лозим;

д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган идентификация воситаси бўлиши керак;

е) стикер устига стикер юзасини қоплайдиган ва (ёки) идентификация воситаларини ўқишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ёзувлар, чизмалар ва ўраш элементларини қўллашга йўл қўйилмайди;

23. Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши санасидан олдин идентификация воситаси қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юборилган ҳамда «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида шакллантирилган идентификация воситаси орқали сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашнинг бошланиш куни ҳолатида рақамли маркировкаланган деб тан олинади.

3-боб. Идентификация воситаларини шакллантириш учун белгиланган тўловларни ундириш, сув ва салқин ичимликларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш

24. Идентификация воситаларини шакллантириш ҳамда сув ва салқин ичимликларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш учун тўлов маркировка кодларини тақдим этиш санадан сўнг амалга оширилади.

25. Сув ва салқин ичимликларни муомалага киритиш, уларнинг муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Сув ва салқин ичимликларни агрегациялаш тартиби

26. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маҳсулотларни агрегациялашни (гуруҳли қадоқдаги якка ўрамлар, гуруҳли ўрамларни транспорт қадоқиларига) амалга оширадилар ва маҳсулотларни агрегациялаш тўғрисидаги маълумотларни уни кейинги иштирокчига топширишдан (сотишдан) олдин ахборот ёрлиғи тизимига ўтказадилар.

27. Маҳсулотларни гуруҳли қадоқлаш учун идентификация воситаси учта маълумот гуруҳини ўз ичига олган маркалаш кодини ўз ичига олади.

Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари маҳсулотларнинг гуруҳли қадоқлаш коди, учинчи гуруҳ — текшириш коди.

Бунда:

биринчи гуруҳ — 14 та рақамдан иборат бўлиб, ундан олдин дастур идентификатори (01) бўлган маҳсулот кодини ўз ичига олади, бу код маҳсулот каталогига маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан ишлаб чиқарилади;

иккинчи гуруҳ — 13 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва бош ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва маҳсулотнинг гуруҳли қадоқлашдаги индивидуал серия рақами бўлиб, ундан олдин дастур идентификатори (21) мавжуд. ва «Asl belgisi» МАТ оператори ёки маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалидаги 29 кодли белги ушбу маълумот гуруҳи учун охирги белгидир);

учинчи гуруҳ — 4 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва бош ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва текшириш кодини ўз ичига олади, олдидан илова идентификатори (93) бўлади ва «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотларни гуруҳли қадоқлаш учун идентификация воситаси ГС1 ДатаМатрих форматида икки ўлчовли штрих-код кўринишида қўлланилади.

Гуруҳ пакети учун идентификация воситаси пакетнинг олд ёки ён томонига қўлланилади ва йиғиш жараёнига мос келадиган ўлчамда бўлиши керак.

28. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 9 ой ўтгач сув ва салқин ичимликларни агрегациялашни амалга оширади.

29. Алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига агрегациялашни амалга оширгандан сўнг, агрегациялангани тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулот айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал «Asl belgisi» МАТга киритади.

30. Сув ва салқин ичимликларни агрегациялаш тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 1-иловаси «Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари»да қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.

31. «Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қўйидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясини идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмани идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоқнинг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхати;

32. Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда «ISO/IEC 15459-1:2006 «Information technology — Unique identifiers — Part 1: Unique identifiers for transport units» стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

33. «Asl belgisi» МАТ оператори қўйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишга ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир неча агрегацияланадиган қадоқлардаги маркировка кодларининг эгаси бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхати ноёб (такрорланмас) бўлмаган маркировка кодларидан иборат бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтмаган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда маркировка кодлари қўлланилганлиги ёки маркировка кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатда бўлган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ бўлмаса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди «Asl belgisi» МАТда аввал рўйхатдан ўтказилган бўлса;

34. «Asl belgisi» МАТ оператори қўйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

«Asl belgisi» МАТда гуруҳланган қадоғига бириктирилган маркировка кодлари қайта агрецияланган бўлса;

«Asl belgisi» МАТга гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировка кодлари айланмага киритилганлиги (реализация қилинганлиги) ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган бўлса.

5-боб. Мазкур Низом талабларига риоя қилиш

35. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.

36. Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Низом талабларига риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.

37. Мазкур Низом талабларини бузиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

6-боб. Якунловчи қоида

38. Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни жорий қилиш тартиби, айланмаси иштирокчиларининг «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтказиш ва тизим билан ахборот алмашинуви тартиби, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳамда айланмага киритилиши, уларнинг айланмаси ва айланмадан чиқариш маълумотларини тақдим этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот тизимида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 1-иловаси билан тартибга солинади (Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари).

Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги Низомга ИЛОВА

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш

Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди — «Asl belgisi» МАТ) шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса: субъектни иштирокчилар реестрига киритади; иштирокчи учун шахсий кабинет очади; субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Оператор Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда 2-босқич. Сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни каталогга киритиш Сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги»га киритиш бўйича тегишли маълумотларни «Asl belgisi» МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни «Asl belgisi» МАТнинг веб-сайтида шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда: аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади; сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчисини сув ва салқин ичимликларни рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Реал вақт режимида 3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси Маҳсулотлар рўйхатига киритилган сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади. Реал вақт режимида Оператор Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса: керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради; Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади; тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади. Реал вақт режимида Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади. Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради. Идентификациялаш воситасини сув ва салқин ичимликларга қўлланилишини таъминлайди. «Asl belgisi» МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар). Сув ва салқин ичимликларнинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг 4-босқич. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини мониторинг қилиш Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Сув ва салқин ичимликларнинг агрегациясини амалга оширади. Реал вақт режимида «Asl belgisi» МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради. Реал вақт режимида Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сув ва салқин ичимликлар муомаласи субъектлари ўртасида сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари: Сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади; томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади; топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини «Asl belgisi» МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради. Сув ва салқин ичимликларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (импорт қилувчи) Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради. Реал вақт режимида «Эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: божхона органи коди; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами; ТИФ ТН кодлари; транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи; товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди. Реал вақт режимида Оператор маълумотларни олгандан кейин уларни «Asl belgisi» МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди. Реал вақт режимида 5-босқич. Сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси Улгуржи ташкилот сув ва салқин ичимликларни онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган Сув ва салқин ичимликлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди. Реал вақт режимида Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади. Реал вақт режимида Фискал маълумотлар оператори Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно. Сув ва салқин ичимликлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда Оператор Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган Сув ва салқин ичимликларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТда акс эттиради. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 58 1 -банд билан тўлдирилсин:

«58 1 . Мажбурий рақамли маркировкаланиши шарт бўлган товарларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари «Asl belgisi» рақамли маркировкалаш ва маҳсулотларни кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 63-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«63. Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 737-сон қарорига 1-илованинг 5-позицияси «Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана» устунидаги «2022 йил 1 октябрь» сўзлари «2023 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси «Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана*» устунидаги «2022 йил 1 октябрь» сўзлари «2023 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 ноябрь,

631-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон; 30.06.2023 й., 09/23/269/0494-сон; 08.02.2024 й., 09/24/76/0109-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон ; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 20.05.2026 й., 09/26/258/0511-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI *

GRAFIGI

GRAFIGI

GRAFIGI

NIZOM

SXEMASI

Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarish, olib kirish va ularning aylanmasini hisobga olish mexanizmlarini tubdan takomillashtirish hamda qonuniy aylanmasini taʼminlash, shuningdek, ushbu mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarori bilan “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT) joriy qilinganligi hamda “CRPT TURON” MCHJ mazkur tizimning operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) sifatida belgilanganligi;

b) Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qaroriga muvofiq, markirovka kodlari ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilarga operator tomonidan taqdim etilishi, shuningdek elektron hisobvaraq-fakturalarda va onlayn nazorat kassa texnikasining sotuv cheklarida aks etilishi orqali Davlat soliq qoʻmitasining maʼlumotlarni qayta ishlash markazi tomonidan operatorga ushbu markirovka kodlarni harakati yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilishi;

v) Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qaroriga muvofiq suv va salqin ichimliklarni raqamli markirovkalash mexanizmlarini ishlab chiqish boʻyicha tajriba loyihasi amalga oshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligining suv va salqin ichimliklarni muddatlari boʻyicha guruhlarga boʻlishni nazarda tutgan holda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tizimini 2024-yil davomida bosqichma-bosqich joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Bunda majburiy raqamli markirovkalashni boshlash muddatlari hamda mahsulotlar turlari quyidagicha belgilansin:

birinchi guruh — achitilmagan va tarkibiga spirt qoʻshilmagan, shakar yoki boshqa shirinlik qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan meva sharbatlari (uzum shirasi mustasno) va sabzavot sharbatlari, shuningdek gazlangan hamda gazlanmagan suvlar va ichimliklar — 2024-yil 1-martdan boshlab;

ikkinchi guruh — metall, shu jumladan, alyumin idishdagi suv va salqin ichimliklar — 2024-yil 1-avgustdan boshlab.

3. Quyidagilar:

Majburiy raqamli markirovkalanadigan suv va salqin ichimliklarning identifikatsiya kodlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 2-ilovaga muvofiq;

Suv va salqin ichimliklarni import qiluvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 3-ilovaga muvofiq;

Suv va salqin ichimliklarni ulgurji va chakana savdo tashkilotlari tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish grafigi 4-ilovaga muvofiq;

Suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

operator tomonidan majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash uchun markirovka kodlari mazkur mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilarga va import qiluvchilarga tegishli buyurtma asosida taqdim etiladi;

suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartibi 2024-yil davomida bosqichma-bosqich joriy qilinadi;

Oʻzbekiston Respublikasida PET qadoqlarida yarim (0,5) litr va undan oshmagan holda ishlab chiqarilgan (tarkibida shakar va boshqa qoʻshimchalar mavjud boʻlmagan) gazlanmagan suvlarni majburiy raqamli markirovkalashda identifikatsiya vositalarini shakllantirish maqsadida raqamli markirovka kodlari operator tomonidan bepul taqdim etiladi;

suv va salqin ichimliklarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibini joriy qilish kuniga qadar ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar operatorga markirovka kodlarini buyurtma berishga hamda ushbu mahsulotlarni ularning qadoqlariga identifikatsiyalash vositalarini qoʻllagan holda ishlab chiqarishga haqli;

2024-yil 1-martdan boshlab tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni import qiluvchilar zimmasiga bojxona yuk deklaratsiyasida import qilinadigan mahsulotlar boʻyicha agregatsiyalangan import kodini aks ettirish majburiyati yuklanadi.

5. Belgilansinki, suv va salqin ichimliklarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab:

tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkasiz mahalliy ishlab chiqarish (eksport uchun ishlab chiqarish bundan mustasno) taqiqlanadi. Bunda mazkur holatlar aniqlanganda, qonunchilikka muvofiq javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi;

majburiy raqamli markirovkalanadigan suv va salqin ichimliklarning markirovkalanmasdan sotilish holatlari boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiq choralar koʻrilgan holda, raqamli markirovka qoidalarini, shuningdek, savdo qoidalarini buzish (hujjatlari mavjud boʻlmagan tovarlarni sotish) sifatida qaraladi.

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinayotgan suv va salqin ichimliklarning agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlarni bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilmasdan, “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga rasmiylashtirish taqiqlanadi;

olti oy mobaynida tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan raqamli markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarini sotishga ruxsat beriladi;

toʻqqiz oy mobaynida tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni ulgurji savdo tashkilotlari tomonidan raqamli markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarini sotishga ruxsat beriladi;

toʻqqiz oy oʻtgach tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari oʻrtasida taqsimlashni faqat elektron hisobvaraq — fakturalarga markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan hamda “Asl belgisi” MATga maʼlumot yuborgan holda amalga oshiriladi;

tegishli guruhlar uchun belgilangan majburiy raqamli markirovkalash sanasiga qadar ishlab chiqarilgan va yuqorida belgilangan muddatlarda erkin muomalaga kiritilgan suv va salqin ichimliklarni chakana savdo tashkilotlari tomonidan oʻn ikki oydan koʻp boʻlmagan muddatda identifikatsiya vositalarisiz sotishga ruxsat beriladi;

suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), ularning chakana yoki ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalarga ushbu qarorga 2 — 4 ilovalarda keltirilgan muddatlarda “Asl belgisi” MATga ulanish hamda mazkur tizimga raqamli markirovkalangan mahsulotlarning muomalaga kiritilishi, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlarni taqdim etish majburiyati yuklanadi.

6. Operator Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda “Asl belgisi” MATda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan hamda tegishli shartnomani imzolagan suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlarni 2024-yil 1-martga qadar buyurtmalarni boshqarish stansiyasi bilan, shu jumladan, mazkur uskunalardan masofaviy foydalanish imkoniyatini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasida suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilinganligi toʻgʻrisida xorijiy davlatlar xabardor qilinishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati hamda uni amalga oshirish jarayonlarining ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 1-ILOVA

Majburiy raqamli markirovkalanadigan suv va salqin ichimliklarning identifikatsiya kodlari

T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi pozitsiyasi Mahsulotlar identifikatsiya kodlarining sinf kodi Birinchi guruh 1. Achitilmagan va tarkibida spirt qoʻshilmagan, shakar yoki boshqa shirinlik qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan meva sharbatlari (uzum shirasi bundan mustasno) va sabzavot sharbatlari, shuningdek gazlangan hamda gazlanmagan suvlar va ichimliklar 2009, 2201, 2202 02009, 02201, 02202 Ikkinchi guruh 2. Metall, shu jumladan, alyumin idishdagi suv va salqin ichimliklar 2201, 2202 02201, 02202

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 2-ILOVA

Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati birinchi guruh ikkinchi guruh 1-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalash tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2023-yil 1-avgustga qadar 2024-yil 1-martga qadar 1.2 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 15-martga qadar 1.3 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga barcha ishlab chiqariladigan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 1.4 Raqamli markirovalanmagan mahsulotlar qoldigʻi hajmini aniqlash maqsadida korxonada tegishli xatlovni amalga oshirish hamda maʼlumotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga hamda “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 2-bosqich. Mahsulotning isteʼmol qadogʻiga maxsus joy ajratish. Zarur uskunalarni sotib olish va oʻrnatish 2.1 Ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan oʻz mahsulotlarni ishlab chiqarish, saqlash va logistika tizimlarini joriy qilinadigan raqamli markirovka tizimiga mosligi yuzasidan oʻrganish oʻtkazish. 2023-yil 1-noyabrga qadar 2024-yil 1-aprelga qadar 2.2. Talablarga muvofiq mahsulotning isteʼmol qadogʻiga identifikatsiya vositasini yelimlash uchun maxsus joy ajratilishini taʼminlash. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 1-mayga qadar 2.3 Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni sotib olish toʻgʻrisida shartnoma tuzish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 1-mayga qadar 2.4 Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni olib kelish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 1-iyulga qadar 2.5 Ishlab chiqarish liniyalarida zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni oʻ?natish. 2024-yil 25-fevralga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 3-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 3.1 Majburiy raqamli markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarilishini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 3.2 Mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini talab qilish. 2024-yil 10-martdan boshlab 2024-yil 10-avgustdan boshlab 4-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 4.1 Agregatsiyalash tizimining tartib va qoidalarini oʻrganish. 2024-yil 1-iyulga qadar 2025-yil 5-yanvarga qadar 4.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish boʻyicha shartnomalarni tuzish. 2024-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 4.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2026-yil 1-apreldan boshlab 2025-yil 15-aprelga qadar 4.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2027-yil 1-apreldan boshlab 2027-yil 1-apreldan boshlab 5-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 5.1 Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-sentabrga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 5.2 Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2027-yil 1-apreldan boshlab 2027-yil 1-apreldan boshlab 5.3 Suv va salqin ichimliklarni savdo subyektlariga sotish toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 5.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 3-ILOVA

Suv va salqin ichimliklarni import qiluvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati birinchi guruh ikkinchi guruh 1-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalash tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2023-yil 1-avgustga qadar 2024-yil 5-martga qadar 1.2 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 20-martga qadar 1.3 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga barcha ishlab chiqariladigan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 1.4 “Asl belgisi” MAT Operatoriga raqamli markirovka kodlarini buyurtma berishni yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 15-fevraldan boshlab 2024-yil 15-iyuldan boshlab 1.5 Raqamli markirovkalanmagan mahsulotlar qoldigʻi hajmini aniqlash maqsadida korxonada tegishli xatlovni amalga oshirish hamda maʼlumotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga va “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 1.6 Raqamli markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga rasmiylashtirish. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 2-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 2.1 Majburiy raqamli markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni import qilinishini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 2.2 Mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini talab qilish. 2024-yil 10-martdan boshlab 2024-yil 10-avgustdan boshlab 2.3 Import qilinadigan mahsulotlar partiyasi boʻyicha agregatsiyalangan import kodi bojxona yuk dek?aratsiyasida aks ettirilishini hamda import toʻgʻrisidagi tegishli xabarnoma “Asl belgisi” MAT operatoriga taqdim etilishini yoʻlga quyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 3-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 3.1 Agregatsiyalash tizimining tartib va qoidalarini oʻrganish. 2024-yil 1-iyulga qadar 2025-yil 5-yanvarga qadar 3.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish boʻyicha shartnomalarni tuzish. 2024-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 3.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2024-yil 15-oktabrga qadar 2025-yil 15-aprelga qadar 3.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1 maydan boshlab 4-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 4.1 Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-sentabrga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 4.2 Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 4.3 Suv va salqin ichimliklarni savdo subyektlariga sotish toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 4.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 4-ILOVA

Suv va salqin ichimliklarni ulgurji va chakana savdo tashkilotlari tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo 1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2024-yil 1-mayga qadar 2024-yil 1-sentabrga qadar 2024-yil 1-noyabrga qadar 2025-yil 1-martga qadar 2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi boʻyicha masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2024-yil 15-mayga qadar 2024-yil 15-sentabrga qadar 2024-yil 15-noyabrga qadar 2025-yil 15-martga qadar 3. Markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni qabul qilish boʻyicha zarur uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2024-yil 15 avgustga qadar 2024-yil 15-dekabrga qadar 2025-yil 15-yanvarga qadar 2025-yil 15-iyulga qadar 4. Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 5. Markirovkalangan suv va salqin ichimliklarning bevosita ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilardan, shu jumladan, ulgurji savdo korxonalaridan sotib olinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-martdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 2025-yil 10-avgustdan boshlab 6. Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishi va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrga qadar 2025-yil 1-martga qadar 2025-yil 1-mayga qadar 2025-yil 1-avgustga qadar 7. Suv va salqin ichimliklarning yakuniy isteʼmolchiga sotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2025-yil 20-fevraldan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 20-iyuldan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 8. Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 5-ILOVA

Suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash xususiyatlarini, shuningdek, identifikatsiya vositalarining tavsiflarini, mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari tomonidan “Asl belgisi” milliy axborot tizimi operatoriga (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT operatori) aylanma toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish bosqichlari va muddatlarini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

mahsulotlar — majburiy raqamli markirovkalanadigan suv va salqin ichimliklar.

mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari — mahsulotni aylanmaga kirituvchi, uning aylanmasini va (yoki) aylanmadan chiqarilishini amalga oshiruvchi, davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaga ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari va norezidentlari hisoblangan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar;

isteʼmol qadogʻi — suv va salqin ichimliklarning yakuniy isteʼmolchiga sotish uchun moʻljallangan qadogʻi;

agregatsiyalash — suv va salqin ichimliklarning transport oʻramini buzmagan holda ularning aylanma zanjiri boʻylab harakati kuzatilishini taʼminlash maqsadida identifikatsiya vositalari oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliq maʼlumotlarni saqlab qolish orqali isteʼmol qadoqlarini transport oʻramiga, shuningdek, transport oʻramlarini yuqori bosqichdagi transport oʻramiga birlashtirish jarayoni;

agregatsiyalangan import kodi — “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan shakllantiriladigan va bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatiladigan, oʻzi bilan har bir mahsulotning markirovka kodlarini birlashtiruvchi, mahsulotlarning alohida jamlanmasi uchun belgilarning takrorlanmas ketma-ketligi;

markirovkalash axborot tizimi — “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT);

servis-provayder — mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisining topshirigʻi boʻyicha markirovka kodining identifikatsiya vositasiga oʻzgartirilishini va identifikatsiya vositasining isteʼmol qadogʻiga va (yoki) guruhlangan qadogʻiga, yorliqqa va (yoki) stikerga distributsiyaning, nashrning va validatsiyaning dasturiy-apparat majmuasini qoʻllash tushirilishini hamda identifikatsiya vositalarining validatsiyasini amalga oshiruvchi yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor;

stiker — suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash uchun moʻljallangan, shuningdek, isteʼmol qadogʻiga yoki guruhlangan qadoqqa mahkamlanuvchi, identifikatsiya vositasini qayta ishlatish, nusxalash va shikastlamasdan qadoqdan uning ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usulda identifikatsiya vositasini tushirish uchun moʻljallangan qoʻshimcha yorliq (yopishtirma yorliq);

TIF TN kodi — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklaturasi kodi.

3. 10 litrdan ortiq fleksi-tanklar yoki boshqa turdagi qadoqlardagi konsentratlar, tarkibida 95 foizdan ortiq sut boʻlgan sutli ichimliklar (kokteyllar), shuningdek, sharbatlar va sharbat mahsulotlarini tayyorlash uchun ishlatiladigan konsentratlarga identifikatsiya vositalari yordamida majburiy raqamli markirovkalash talabi tatbiq etilmaydi.

4. Ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar 2022-yil 1-martdan boshlab identifikatsiya vositalarini shakllantirish, ularni suv va salqin ichimliklarning isteʼmol hamda guruhlangan qadoqlariga tushirilishi uchun zarur boʻlgan markirovkalash kodlarini “Asl belgisi” MAT operatoriga tegishli toʻlovlarni amalga oshirgan holda buyurtma qilishga haqli.

5. 2024-yil 1-martgacha “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan taqdim etilgan markirovka kodlari asosida raqamli markirovkalangan mahsulotlar ishlab chiqarilsa, mazkur mahsulotlar 2024-yil 1-mart holatiga koʻra raqamli markirovkalangan deb hisoblanadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi hududida identifikatsiya vositalarini qoʻllamasdan, mahsulotlarni 2024-yil 1-martgacha muomalaga chiqarishga ruxsat etiladi.

7. Suv va salqin ichimliklarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibini joriy qilish kuniga qadar ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar “Asl belgisi” MAT operatoriga markirovka kodlarini buyurtma berish hamda ushbu mahsulotlarning birlamchi va ikkilamchi qadoqlariga identifikatsiya vositalarini qoʻllagan holda ishlab chiqarishga haqli.

2-bob. Markirovka kodiga kiritilgan maʼlumotlarning tarkibi, suv va salqin ichimliklarning isteʼmol qadoqlarida identifikatsiya vositalarini shakllantirish va qoʻllash tartibi

8. Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash GS1 DataMatrix koʻrinishidagi ikki oʻlchovli shtrix-kod shaklida identifikatsiya vositasini (mashinada oʻqiladigan shakldagi markirovka kodi) shakllantirish va isteʼmol qadogʻiga qoʻllash orqali amalga oshiriladi.

Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash va kuzatib borish sxemasi mazkur Nizomga ilovada qayd etilgan.

9. Identifikatsiya vositasi “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan yaratiladigan markirovka kodi va quyidagi 3 ta guruh maʼlumotlarini oʻz ichiga oladi:

maʼlumotlarning birinchi guruhi — 14 ta belgidan (raqamlardan) iborat boʻlgan mahsulot kodi hamda qoʻllash identifikatori (01);

maʼlumotlarning ikkinchi guruhi — 13 ta raqamli belgi yoki harfli-raqamli ketma-ketlikdan (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) iborat qadoqning individual seriya raqami hamda qoʻllash identifikatori (21);

uchinchi maʼlumotlar guruhi — 4 ta belgidan (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) iborat tekshirish kaliti hamda qoʻllash identifikatori (93).

10. “Asl belgisi” MAT operatori quyidagi hollarda markirovka kodlarini berishdan bosh tortadi:

a) buyurtma mahsulotlarini identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalarida nazarda tutilgan talablarga javob bermasa;

b) buyurtma suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchi yoki import qiluvchi boʻlmagan shaxs tomonidan berilgan boʻlsa;

11. Identifikatsiya vositasi isteʼmolchi oʻramiga va (yoki) guruhli oʻramga va (yoki) yorligʻiga va (yoki) identifikatsiya vositasini mahsulot oʻramidan ajratishga imkon bermaydigan stikerga qoʻllaniladi.

Isteʼmolchi qadoqlarida har bir maydon uchun kamida 7x7 millimetr (guruhlangan qadoqlarida — 10x10 millimetr) oʻlchamdagi identifikatsiya vositasi qoʻllaniladi.

Identifikatsiya vositalarini qoʻllash joyi mahsulot aylanmasi ishtirokchisi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.

Guruh va transport paketlarida identifikatsiya vositasi qadoqqa qoʻllaniladi va agregatsiyalash tadbirlarining bajarilishini osonlashtirish uchun oʻlchamlari boʻlishi talab etiladi.

Identifikatsiya vositasi paketning oʻqish mumkin boʻlgan istalgan sohasiga qoʻllanilishi mumkin.

12. Identifikatsiya vositasi shunday joylashtirilishi kerakki, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi meʼyoriy hujjatlar talablariga muvofiq mahsulot oʻramiga qoʻllaniladigan maʼlumotlarning yaxlitligi buzilmasligi lozim.

13. Isteʼmol qadogʻiga qoʻllaniladigan identifikatsiya vositasi quyidagi talablarga javob berishi lozim:

identifikatsiya vositasi bevosita bosib chiqarish yoʻli hamda suv va salqin ichimliklarning yaroqlilik muddati davomida identifikatsiya vositalari isteʼmolchi qadoqlaridan shikastlamasdan ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usuli bilan isteʼmol qadoqlariga qoʻllaniladi;

identifikatsiya vositasi toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarish liniyasida yoki unga qarashli omborxona hududida yoxud bojxona omborlarida moddiy tashuvchiga (yorliq) ikki oʻlchovli shtrix kodni qoʻllash isteʼmol qadogʻiga maxsus ajratilgan kontrast joyiga bosib tushirish yoki stiker bilan yelimlash orqali amalga oshiriladi.

Bunda ushbu stiker metall, shu jumladan, alyumin idishning isteʼmolchiga xalaqit bermaydigan qismiga va inson organizmiga salbiy taʼsir etmaydigan tartibda yelimlanishi lozim.

identifikatsiya vositalari hajmi va joylashuvi isteʼmol qadogʻi ochilmagan (buzilmagan) holda identifikatsiya vositalarini toʻgʻridan-toʻgʻri aniqlash va oʻqish imkonini taʼminlash, shu jumladan, maʼlumotlarni yigʻish terminallari, maxsus (mobil) ilovalar, lazer skanerlari orqali oʻqish imkonini taʼminlashi lozim;

identifikatsiya vositalari shaffof oʻrash plyonkasiga yoki boshqa tashqi oʻrash materialiga bosilmasligi va boshqa maʼlumotlar bilan qoplanmasligi lozim;

identifikatsiya vositasi ISO/IEC 15415 “Axborot texnologiyalar. Avtomatik identifikatsiyalash va maʼlumotlarni yigʻish texnologiyalari. Chop etish sifatini baholash uchun shtrix kodi ramzlarini test spetsifikatsiyasi. Ikki oʻlchamli ramzlar” (ISO/IEC 15415 “Information technology — Automatic identification and data capture technikues — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols”) standartiga muvofiq C yoki undan yuqori sifatli sinf darajasida qoʻllaniladi.

14. Suv va salqin ichimliklarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ushbu mahsulotlarga raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllash tadbiri mahsulotlarni ishlab chiqarish yoki saqlash joylarida amalga oshiriladi.

Boshqa davlatlardan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga suv va salqin ichimliklari olib kirilgan (import qilingan) taqdirda, ularga raqamli identifikatsiyalash vositalarini yelimlash quyidagi tartibda amalga oshirilishi mumkin:

suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarish vaqtida;

Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasini oʻtmasdan, boshqa davlatlarning hududida;

bojxona ombori hududida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgunga qadar.

15. Markirovka kodlarini identifikatsiya vositalariga oʻtkazish va ularni isteʼmol oʻramida va (yoki) guruhli oʻramda va (yoki) yorliqda va (yoki) stikerda qoʻllash tadbirlari ishlab chiqaruvchi, import qiluvchi tashkilotlar va (yoki) xizmatlar provayderi tomonidan amalga oshiriladi.

Raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllaydigan (chop etadigan) yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar operatorga raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllash (chop etish) sifati toʻgʻrisida mazkur Nizomning 13-bandida belgilangan talablarga muvofiq hisobot taqdim etadi.

16. Xizmat koʻrsatuvchi servis-provayder identifikatsiya vositalarini qoʻllashda identifikatsiya vositalarini bosib chiqarish sifati standartlariga muvofiqligini taʼminlashi shart.

17. Xizmat koʻrsatuvchi provayder markirovka kodini identifikatsiya vositasiga aylantirib, uni qadoq yoki yorliq yoki stikerga qoʻllaganidan soʻng mahsulot aylanmasiga qoʻllanadigan identifikatsiya vositasi bilan paket yoki yorliq yoki stikerni oʻtkazishdan oldin chop etish sifati tasdiqlanadi.

18. Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-iyuldagi 476-son qarori bilan tasdiqlangan Oziq-ovqat mahsulotlari bilan aloqa qilishda qadoqlash xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentning (0ʻzTR.476-021: 2017) sanitariya-gigiyena talablariga javob beradigan sertifikatlangan materiallardan foydalanishi shart.

19. Identifikatsiya vositalarini qoʻllash usuli ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan saqlash va tashish shartlarini hisobga olgan holda mahsulotning butun yaroqlilik muddati davomida identifikatsiya vositalarining xavfsizligini (barqarorligini) taʼminlashi lozim.

20. Xizmat koʻrsatuvchi irovayder aylanma ishtirokchilaridan olingan markirovka kodlarini uchinchi shaxsga berishi taʼqiqlanadi.

21. Identifikatsiya qilish vositasini moddiy tashuvchiga (stikerga) bosib chiqarishga ruxsat etiladi:

Identifikatsiya vositasini oʻz ichiga olgan moddiy tashuvchi (stiker) isteʼmol qadoqlariga identifikatsiya vositasini shikastlamasdan va uni qadoqdan ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usulda qoʻllaniladi;

Moddiy tashuvchiga (stikerga) qoʻllaniladigan identifikatsiya vositalari mazkur Nizom talablariga javob berish lozim.

22. Isteʼmol qadogʻiga stikerni qoʻllash uchun quyidagi talablar qoʻyiladi:

a) stiker ishlab chiqarilgandan boshlab yakuniy isteʼmolchiga sotilguniga qadar identifikatsiya vositasi va unda chop etilgan boshqa maʼlumotlarning saqlanishi va oʻqilishi taʼminlangan usulda tayyorlanadi;

b) stiker toʻgʻridan-toʻgʻri qadoqqa (qadoqning tashqi tomoniga) bunday qadoqning dizayn sxemasida uni qoʻllash uchun nazarda tutilgan joyda qoʻllaniladi;

v) stiker qadoqqa va mazkur stikerning oʻziga zarar yetkazmasdan ajratishga imkon bermaydigan hamda ularni qayta ishlatish mumkin boʻlmagan usul bilan qoʻllaniladi;

g) stiker qoʻllanilishi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq qadoqqa qoʻllaniladigan maʼlumotlarning yaxlitligi va mavjudligini buzmasligi lozim;

d) stikerda mazkur Nizom talablariga javob beradigan identifikatsiya vositasi boʻlishi kerak;

e) stiker ustiga stiker yuzasini qoplaydigan va (yoki) identifikatsiya vositalarini oʻqishga toʻsqinlik qiluvchi har qanday yozuvlar, chizmalar va oʻrash elementlarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi;

23. Majburiy raqamli markirovkalash boshlanishi sanasidan oldin identifikatsiya vositasi qoʻllanilganligi haqidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuborilgan hamda “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan taqdim etilgan markirovka kodlari asosida shakllantirilgan identifikatsiya vositasi orqali suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalashning boshlanish kuni holatida raqamli markirovkalangan deb tan olinadi.

3-bob. Identifikatsiya vositalarini shakllantirish uchun belgilangan toʻlovlarni undirish, suv va salqin ichimliklarning kuzatilishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan markirovka kodlarini taqdim etish

24. Identifikatsiya vositalarini shakllantirish hamda suv va salqin ichimliklarning kuzatilishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan markirovka kodlarini taqdim etish uchun toʻlov markirovka kodlarini taqdim etish sanadan soʻng amalga oshiriladi.

25. Suv va salqin ichimliklarni muomalaga kiritish, ularning muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

4-bob. Suv va salqin ichimliklarni agregatsiyalash tartibi

26. Ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar mahsulotlarni agregatsiyalashni (guruhli qadoqdagi yakka oʻramlar, guruhli oʻramlarni transport qadoqilariga) amalga oshiradilar va mahsulotlarni agregatsiyalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uni keyingi ishtirokchiga topshirishdan (sotishdan) oldin axborot yorligʻi tizimiga oʻtkazadilar.

27. Mahsulotlarni guruhli qadoqlash uchun identifikatsiya vositasi uchta maʼlumot guruhini oʻz ichiga olgan markalash kodini oʻz ichiga oladi.

Ushbu maʼlumotlarning birinchi va ikkinchi guruhlari mahsulotlarning guruhli qadoqlash kodi, uchinchi guruh — tekshirish kodi.

Bunda:

birinchi guruh — 14 ta raqamdan iborat boʻlib, undan oldin dastur identifikatori (01) boʻlgan mahsulot kodini oʻz ichiga oladi, bu kod mahsulot katalogiga mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tomonidan kiritilgan maʼlumotlar asosida “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan ishlab chiqariladi;

ikkinchi guruh — 13 ta belgidan iborat (raqamlar, lotin alifbosining kichik va bosh harflari, shuningdek, maxsus belgilar) va mahsulotning guruhli qadoqlashdagi individual seriya raqami boʻlib, undan oldin dastur identifikatori (21) mavjud. va “Asl belgisi” MAT operatori yoki mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tomonidan shakllantiriladi (ASCII belgilar jadvalidagi 29 kodli belgi ushbu maʼlumot guruhi uchun oxirgi belgidir);

uchinchi guruh — 4 ta belgidan iborat (raqamlar, lotin alifbosining kichik va bosh harflari, shuningdek, maxsus belgilar) va tekshirish kodini oʻz ichiga oladi, oldidan ilova identifikatori (93) boʻladi va “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan ishlab chiqariladi.

Mahsulotlarni guruhli qadoqlash uchun identifikatsiya vositasi GS1 DataMatrix formatida ikki oʻlchovli shtrix-kod koʻrinishida qoʻllaniladi.

Guruh paketi uchun identifikatsiya vositasi paketning old yoki yon tomoniga qoʻllaniladi va yigʻish jarayoniga mos keladigan oʻlchamda boʻlishi kerak.

28. Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab 9 oy oʻtgach suv va salqin ichimliklarni agregatsiyalashni amalga oshiradi.

29. Alohida qadoqni guruhlangan qadoqqa va guruhlangan qadoqni transport qadogʻiga agregatsiyalashni amalga oshirgandan soʻng, agregatsiyalangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan mahsulot aylanmasining keyingi ishtirokchisiga uzatishdan (sotishdan) avval “Asl belgisi” MATga kiritadi.

30. Suv va salqin ichimliklarni agregatsiyalash tartibi, Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarorining 1-ilovasi “Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari”da qayd etilgan talablar asosida amalga oshiriladi.

31. “Agregatsiyalash tadbirini amalga oshirish maqsadida mahsulot aylanmasining ishtirokchisi qoʻyidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuboradi:

agregatsiyalashni amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasi ishtirokchisining STIRi;

ishlab chiqarish liniyasini identifikatori;

ishlab chiqarish buyurtmani identifikatori;

agregatsiyalashga rejalashtirilgan qadoqlar soni;

haqiqatda agregatsiyalangan qadoqlar soni;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadoqning identifikatsiya kodi;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻiga kiritilgan agregirlangan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxati;

32. Transport qadogʻining identifikatsiya kodi agregatsiyalash tadbirini amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasining ishtirokchisi tomonidan yaratiladi (generatsiya qilinadi) hamda “ISO/IEC 15459-1:2006 “Information technology — Unique identifiers — Part 1: Unique identifiers for transport units” standarti talablariga muvofiq qadoqning ustida qoʻllaniladi.

33. “Asl belgisi” MAT operatori qoʻyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, mahsulot aylanmasining ishtirokchisiga agregatsiyalash maʼlumotlarini qabul qilishga hamda transport qadogʻining maʼlumotlarini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mahsulot aylanmasining ishtirokchisi bitta yoki bir necha agregatsiyalanadigan qadoqlardagi markirovka kodlarining egasi boʻlmasa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxati noyob (takrorlanmas) boʻlmagan markirovka kodlaridan iborat boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtmagan markirovka kodlari mavjud boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda markirovka kodlari qoʻllanilganligi yoki markirovka kodlari uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi yuzasidan maʼlumotlar mavjud boʻlmasa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxatida aylanmadan chiqarilgan holatda boʻlgan markirovka kodlari mavjud boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovka kodlari roʻyxatida boshqa mahsulot turlari uchun buyurtma qilingan markirovka kodlari mavjud boʻlsa;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi qabul qilingan formatga muvofiq boʻlmasa;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi “Asl belgisi” MATda avval roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa;

34. “Asl belgisi” MAT operatori qoʻyidagi holatlarda guruhlangan yoki transport qadogʻining agregatsiyasini buzish (bekor qilish) tadbirini amalga oshiradi:

“Asl belgisi” MATda guruhlangan qadogʻiga biriktirilgan markirovka kodlari qayta agretsiyalangan boʻlsa;

“Asl belgisi” MATga guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovka kodlari aylanmaga kiritilganligi (realizatsiya qilinganligi) yoki aylanmadan chiqarilganligi yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilgan boʻlsa.

5-bob. Mazkur Nizom talablariga rioya qilish

35. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat soliq xizmati organlari va boshqa nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) tomonidan amalga oshiriladi.

36. Nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) mazkur Nizom talablariga rioya etilishini tekshirish uchun tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilishi mumkin. Mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tekshiruvchi shaxslarga tekshiruv oʻtkazishda yordam berishlari, kamchilik va qonunbuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrishlari shart.

37. Mazkur Nizom talablarini buzish amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

38. Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalashni joriy qilish tartibi, aylanmasi ishtirokchilarining “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtkazish va tizim bilan axborot almashinuvi tartibi, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtkazish tartibi hamda aylanmaga kiritilishi, ularning aylanmasi va aylanmadan chiqarish maʼlumotlarini taqdim etish tartibi va muddatlari, shuningdek, axborot tizimida mavjud maʼlumotlarga oʻzgartirish kiritish tartibi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarorining 1-ilovasi bilan tartibga solinadi (Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari).

Suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisidagi Nizomga ILOVA

Suv va salqin ichimliklarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish

Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich. Subyektni roʻyxatdan oʻtkazish Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan arizani operatorga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki uni “Asl belgisi” mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatilishi boʻyicha milliy axborot tizimining veb-saytida (keyingi oʻrinlardi — “Asl belgisi” MAT) shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Agar ariza Nizomda belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa: subyektni ishtirokchilar reyestriga kiritadi; ishtirokchi uchun shaxsiy kabinet ochadi; subyektga ishtirokchilar roʻyxatiga kiritilgani va shaxsiy kabinet ochilgani toʻgʻrisida xabar beradi. Xabarnomada, shuningdek, ishtirokchilar roʻyxatidagi Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga berilgan roʻyxatdan oʻtish raqamlari koʻrsatiladi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Operator Vaqtinchalik nizom talablariga javob bermaydigan maʼlumot yuborilganda va/yoki zarur maʼlumotlar taqdim etilmagan taqdirda, subyektni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda 2-bosqich. Suv va salqin ichimliklar yuzasidan maʼlumotlarni katalogga kiritish Suv va salqin ichimliklar aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan holda suv va salqin ichimliklar yuzasidan maʼlumotlarni “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi”ga kiritish boʻyicha tegishli maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki ularni “Asl belgisi” MATning veb-saytida shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda: arizada keltirilgan maʼlumotlarni mahsulot roʻyxatiga kiritadi; suv va salqin ichimliklar aylanmasi ishtirokchisini suv va salqin ichimliklarni roʻyxatiga kiritilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich. Markirovkalash uchun kodlarni taqdim etish Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi Mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgan suv va salqin ichimliklarni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olishga Operatorga aloqa kanallari orqali buyurtmanomani yuboradi. Real vaqt rejimida Operator Agar buyurtmada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlsa: kerakli miqdordagi markirovkalash kodlarini seriyalashtiradi; Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki suv va salqin ichimliklarni import qiluvchiga ushbu kodlarning roʻyxatini taqdim etadi; taqdim etilgan kodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatiga kiritadi. Real vaqt rejimida Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi Operatorga roʻyxatdagi kodlar olinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqni yuboradi. Markirovka kodlari roʻyxati olingan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida Markirovkalash kodlarini identifikatsiya vositasiga oʻzgartiradi. Identifikatsiyalash vositasini suv va salqin ichimliklarga qoʻllanilishini taʼminlaydi. “Asl belgisi” MATga markirovkalash kodlaridan foydalanilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi (mahsulot kodi, identifikatsiya kodi, markirovkalash sanasi va vaqti, qoʻllanilgan identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar). Suv va salqin ichimliklarning qutilarida identifikatsiyalash vositalari qoʻllanilgandan soʻng 4-bosqich. Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarish va ularning aylanishini monitoring qilish Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Suv va salqin ichimliklarning agregatsiyasini amalga oshiradi. Real vaqt rejimida “Asl belgisi” MAT orqali avtomatik rejimda Operatorga mahsulot kodlari hamda yangi guruh va transport paketlarini identifikatsiyalash, shuningdek, mahsulot va qadoqlash kodlari roʻyxati, shu jumladan, avvalgi darajadagi qadoqlar (masalan, paletlarni tuzishda, uning tarkibiga kiruvchi qutilar roʻyxati koʻrsatiladi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha xabar beradi. Real vaqt rejimida Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Mulkka egalik huquqi oʻtkazilganligini yoki tovarlar sotish uchun berilganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjat asosida suv va salqin ichimliklar muomalasi subyektlari oʻrtasida suv va salqin ichimliklarni topshirish (qabul qilish) vaqtida bitim taraflari: Suv va salqin ichimliklarni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida tovar yoʻllanma varaqasi shaklida bildirishnoma tuzadi; tomonlarning vakolatli shaxslari tomonidan koʻrsatilgan bildirishnoma imzolanadi; topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida bildirishnoma va birlamchi hujjatning elektron nusxasini “Asl belgisi” MATga yuboradi, shuningdek, maʼlumotni elektron hisob-varaq faktura maʼlumotlari bilan integratsiyalashtiradi. Suv va salqin ichimliklarga egalik huquqi oʻtgandan soʻng 72 (yetmish ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi (import qiluvchi) Import qilinayotgan mahsulotlarni erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga joylashtiradi. Real vaqt rejimida “Erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimiga joylashtirilgandan keyin operatorga bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilgan tovarlarni chiqarilganligi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: bojxona organi kodi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish sanasi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish raqami; TIF TN kodlari; transport qadoqlarining markirovka kodi va tovar nomi; tovarning kelib chiqish mamlakati kodi. Real vaqt rejimida Operator maʼlumotlarni olgandan keyin ularni “Asl belgisi” MAT reyestrida aks etilishini taʼminlaydi. Real vaqt rejimida 5-bosqich. Suv va salqin ichimliklarni muomaladan chiqarish Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi Ulgurji tashkilot suv va salqin ichimliklarni onlayn — kassa apparatlari mavjud boʻlmagan chakana tashkilotlarga sotayotgan hollarda, Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi — ulgurji savdo tashkiloti sotiladigan Suv va salqin ichimliklar qadoqlarida qoʻllanilgan identifikatsiya vositasini onlayn-kassa apparatlari bilan birlashtirilgan texnik vositalar yordamida skanerlaydi va taniydi. Real vaqt rejimida Suv va salqin ichimliklarni aylanmasi ishtirokchisi Mahsulot kodi va identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar onlayn-kassa apparati orqali shakllantirilgan “kassa cheki” fiskal hujjatga kiritiladi. Real vaqt rejimida Fiskal maʼlumotlar operatori Nazorat kassa chekidagi sotilgan har bir birlik boʻyicha nazorat kassa mashinasining roʻyxatga olingan raqami, sotilgan sana, sotish narxi, mahsulot kodi va tarkibidagi identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga uzatadi. Onlayn-kassa apparati ishlamay qolishi hollari bundan mustasno. Suv va salqin ichimliklar sotilgan vaqtdan boshlab bir sutkadan kech qolmagan muddatda Operator Fiskal maʼlumotlar operatoridan olingan maʼlumotlarga muvofiq identifikatsiya vositasi bilan raqamli markirovkalangan Suv va salqin ichimliklarning muomaladan chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATda aks ettiradi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 2-son, 15-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari quyidagi mazmundagi 58 1 -band bilan toʻldirilsin:

“58 1 . Majburiy raqamli markirovkalanishi shart boʻlgan tovarlarning chakana savdosini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari “Asl belgisi” raqamli markirovkalash va mahsulotlarni kuzatib borish milliy axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan boʻlishlari shart”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan “Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nizomning 63-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“63. Yetkazib beruvchi tomonidan taqdim etilgan elektron hisobvaraq-faktura oʻn kalendar kun, raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha esa bir kalendar kun ichida sotib oluvchi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanishi yoki sababi koʻrsatilgan holda rad etilishi shart”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 21-noyabrdagi 737-son qaroriga 1-ilovaning 5-pozitsiyasi “Majburiy raqamli markirovkalash boshlanadigan sana” ustunidagi “2022-yil 1-oktabr” soʻzlari “2023-yil 1-iyul” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qaroriga 1-ilovaning 3-pozitsiyasi “Majburiy raqamli markirovkalashni bosqichma-bosqich joriy etish boshlanadigan sana*” ustunidagi “2022-yil 1-oktabr” soʻzlari “2023-yil 1-iyul” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-noyabr,

631-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.11.2022-y., 09/22/631/0982-son; 30.06.2023-y., 09/23/269/0494-son; 08.02.2024-y., 09/24/76/0109-son; 26.05.2025-y., 07/25/190/0464-son; 02.09.2025-y., 09/25/553/0796-son ; 23.01.2026-y., 09/26/23/0070-son; 20.05.2026-y., 09/26/258/0511-son)

lex.uz