📅 2022-yil 3-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 3-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 3 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 октября 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 October 2022 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва давлат секторида бюджет ҳисобини халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 53-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) пул оқимлари тўғрисида ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
пул маблағлари — кассадаги, ҳисоб рақамдаги, шахсий ғазна ҳисобварақдаги ҳамда талаб қилиб олинадиган депозитлардаги маблағлар;
пул маблағлари эквиваленти — бу қисқа муддатли юқори ликвидли инвестициялар бўлиб, улар пул маблағларига осонлик билан айлантирилади ва уларнинг қийматида аҳамиятсиз ўзгариш мавжуд бўлади;
пул оқимлари — пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентининг тушумлари ва чиқимлари;
назорат — ўз фаолиятидан фойда олиш учун ташкилотларнинг молиявий ва операцион сиёсатини белгилаш ҳуқуқи;
молиявий фаолият — ташкилотларнинг киритилган капитали ёки жалб қилинган маблағлари миқдори ва таркибини ўзгартиришга олиб келадиган фаолият;
инвестицион фаолият — узоқ муддатли активларни ва пул маблағлари эквивалентларига киритилмаган бошқа инвестицияларни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир;
операцион фаолият — бу ташкилотларнинг инвестицион ва молиявий бўлмаган фаолияти;
ҳисобот санаси — молиявий ҳисобот тайёрланадиган ҳисобот даврининг охирги куни.
2. Ташкилотлар ушбу Стандарт талабларига асосан пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни иловадаги жадвалга мувофиқ тайёрлайди ва мазкур ҳисоботни ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми сифатида иқтисодиёт ва молия органига ёки юқори турувчи ташкилотга тақдим этади.
3. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан пул оқимлари прогнози тўғрилигини текшириш вақтида ташкилотларнинг фойда олиш ва нарх ўзгариши ўртасидаги таъсирини таҳлил қилиш учун фойдаланилмайди.
4. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ташкилотнинг пул маблағларини ва пул маблағларининг эквивалентларини жалб этишни баҳолаш имконини беради.
Шунингдек, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг операцион фаолияти натижалари бўйича ҳисоботининг таққосланувчанлигини оширади, чунки у бир хил операциялар учун турли ҳисоб усулларидан фойдаланишни олдини олади.
5. Ўтган ҳисобот даврларидаги пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан кейинги йиллар учун пул оқимлари миқдорини аниқлаш кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. Бу аввалги даврлардаги пул оқимларини қанчалик тўғри прогноз қилинганлигини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдали ҳисобланади.
6. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда пул тушуми манбалари, ҳисобот даврида товарлар (ишлар, хизматлар) учун сарфланган маблағлар ҳамда ҳисобот санасидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Ташкилотларнинг пул оқимлари тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ҳисобот бўйича ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни беради.
Шунингдек, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари фойдаланувчиларга ташкилотлар ўз фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни қандай шакллантирганлиги ва бу маблағлардан қандай фойдаланганлигини аниқлаш имконини беради.
7. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда пул тушумлари ва тўловлари учта асосий фаолиятга ажратилади: операцион фаолият, инвестицион фаолият ва молиявий фаолият.
Ташкилотларнинг пул оқимларига, шунингдек банкдаги валюта ҳисоб рақамларидаги қолдиқларига операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдан ташқари валюта айирбошлаш курсларидаги фарқлар ҳам таъсир қилади.
8. Стандартнинг мақсади ташкилотларнинг пул маблағлари ва пул эквивалентларидаги аввалги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни ҳисобот даврида операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича пул оқимлари сифатида таснифлайдиган ҳисоботни тузишдан иборат ҳисобланади.
2-боб. Пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари
9. Пул оқимлари пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларига мос келадиган компонентлар ўртасидаги ҳаракатларни ўз ичига олмайди, чунки ушбу компонентлар ташкилотнинг пул маблағларини бошқариш билан боғлиқ бўлиб, унинг операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятининг бир қисми эмас. Пул маблағларини бошқариш ортиқча пул маблағларини пул маблағлари эквивалентларига инвестиция сифатида киритишни ўз ичига олади.
10. Пул маблағлари эквивалентлари кўп ҳолларда инвестициялар ёки қисқа муддатли пул мажбуриятларини қоплаш учун мўлжалланган бўлади. Инвестицияларни пул маблағлари эквиваленти сифатида кўриб чиқиш учун инвестициялар пул миқдорига осонлик билан айлантирилиши ва қиймат ўзгариши хавфи сезиларсиз, яъни умумий қийматнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда бўлиши керак. Инвестициялар қисқа муддатларда, яъни сотиб олиш кунидан бошлаб камида уч ой ёки ундан кам муддатда қопланиш имконияти мавжуд бўлса, бундай инвестициялар пул маблағлари эквиваленти ҳисобланади.
Бошқа ташкилотларнинг капиталига киритилган инвестициялар ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги талаблар каби бўлмаса, улар пул маблағларининг эквивалентларига киритилмайди.
11. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот учун назорат қилувчи ва бир нечта назорат қилинадиган ташкилотлар, яъни биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилардан иборат ташкилотлар гуруҳини иқтисодий субъект сифатида таснифлаш лозим.
Иқтисодий субъект таркибига ижтимоий ва тижорат мақсадларига эга ташкилотлар киритилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги имтиёзли шартларда хизмат кўрсатувчи ташкилотларни ва ушбу хизматларни тижорат асосида тақдим этадиган ташкилотларни ўз ичига олади.
12. Ташкилотлар пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари таркибий қисмларини пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда аниқ ифода этади ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда кўрсатилган миқдорларни Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисоботида келтирилган кўрсаткичлар билан солиштириш учун тақдим этади.
13. Пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларининг таркибий қисмларини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 1-сонли БҲС ) «Ҳисоб сиёсати» (рўйхат рақами 2853, 2016 йил 27 декабрь) талаблари орқали ҳар қандай ўзгариш таъсирини белгилаш лозим. Масалан, ташкилотнинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, дивидендларни тўлаш операцион фаолият сифатида акс эттирилган бўлса, кейинчалик ташкилот фаолияти ўзгариши натижасида дивидендларни тўлаш инвестицион фаолият сифатида таснифланиши лозим.
3-боб. Келгусидаги иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш салоҳияти
14. Активлар ташкилотлар мақсадларига эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ташкилот мақсадларига мувофиқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган, аммо тўғридан-тўғри пул оқимлари киримини юзага келтирмайдиган активлар хизмат кўрсатиш салоҳиятини мужассамлаштирган активлар ҳисобланади.
Соф пул маблағлари тушумини ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган активлар келгусидаги иқтисодий фойда бўлган активлар сифатида тавсифланади.
15. Активлардан фойдаланиш мақсадларини тўлиқ ва ўз вақтида қамраб олинишини таъминлаш учун активларнинг асосий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, улар келгусидаги иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш салоҳияти бўйича активлар сифатида таснифланиши лозим.
16. Соф капитал Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисоботида активлар ҳамда мажбуриятлар ўртасидаги фарқ суммаси натижасида шаклланади.
4-боб. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот таркиби
1-§. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот тавсифи
17. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда ҳисобот давридаги пул оқимларининг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар кесимидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.
18. Ташкилот ўз фаолиятининг хусусиятига мос келадиган шаклда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятдан келадиган пул оқимлари тўғрисида маълумот беради.
Ушбу фаолиятларнинг таснифланиши ташкилотнинг молиявий ҳолатига, пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари ҳажмига тегишли фаолиятнинг таъсирини баҳолашга имкон берадиган маълумотлар билан молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни таъминлайди. Ушбу маълумотдан фаолиятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
19. Бир операция турли хил фаолият турлари билан боғлиқ бўлган пул оқимларини ўз ичига олиши мумкин. Масалан, агар кредит бўйича пул маблағларини тўлаш фоизлар ва қарзнинг асосий миқдорини ўз ичига олса, фоизларни тўлаш операцион фаолиятга, асосий қарз миқдорини тўлаш эса молиявий фаолиятга тегишли бўлиши мумкин.
2-§. Операцион фаолият
20. Операцион фаолиятдан тушадиган соф пул тушуми миқдори ташкилот фаолиятида солиқ имтиёзлари мавжудлигини ҳамда унинг товар ва хизматларни олувчилар билан қай даражада таъминланганлигини аниқлашнинг асосий кўрсаткичидир.
21. Соф пул оқимлари миқдори ва ташкилотнинг операцион фаолиятини сақлаб қолиш мулк эгаларига дивидендларни тўлаш ва молиялаштириш манбаларини жалб қилмаган ҳолда янги инвестицияларни амалга ошириш имкониятини аниқлашга ёрдам беради.
22. Операцион фаолиятдан келиб тушадиган пул оқимларининг аниқ таркибий қисмлари тўғрисидаги маълумотлар операцион фаолиятдан келадиган келгусидаги пул оқимларини прогноз қилиш учун фойдаланилади.
23. Операцион фаолиятдан келиб тушадиган пул оқими, биринчи навбатда, ташкилотга пул оқимларини олиб келадиган асосий фаолият билан боғлиқдир. Операцион фаолиятдан келадиган пул оқимларига қуйидагилар киради:
солиқлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар кўринишидаги пул тушумлари;
ташкилот томонидан етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги пул тушумлари;
давлат ёки бошқа жамоат органлари томонидан берилган бошқа грантлар, трансфертлар ва бошқа пул ўтказмалари кўринишидаги пул тушумлари;
роялти, комиссион тўловлар ва бошқа турдаги даромадлар кўринишидаги пул тушумлари;
бошқа давлат сектори ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун тўловлар (кредитлардан ташқари);
товарлар ва хизматлар учун етказиб берувчиларга пул тўловлари;
ходимларга ва уларнинг номидан пул тўловлари;
суғурта ташкилотлари томонидан суғурта мукофотлари ва даъволар, аннуитет шартномалари бўйича тушумлар ва тўловлар, шунингдек бошқа полислар бўйича тўловлар;
тижорий ёки савдо мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул тушумлари ва тўловлар;
тўхтатилган фаолият бўйича пул тушумлари ёки тўловлар;
суд қарорлари билан боғлиқ пул маблағлари тушумлари ёки тўловлар.
24. Асосий воситаларни сотиш бўйича операциялар тегишли даврнинг соф фойдаси ёки зарарини ҳисоблашда фойда ёки зарарга олиб келиши мумкин. Бундай операциялардан келиб чиқадиган пул оқимлари инвестицион фаолиятдан келадиган пул оқимларига олиб борилади.
Бироқ, ижара учун мўлжалланган ва сотувга қўйилган асосий воситаларни қуриш ёки сотиб олиш учун сарфланган маблағлар операцион фаолият билан боғлиқ пул оқимлари ҳисобланади.
25. Ташкилотлар оммавий савдога қўйиладиган ёки савдо қилиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар ва қарз мажбуриятларга эга бўлиши мумкин, бу ҳолда уларни махсус қайта сотиш учун мўлжалланган захиралар сифатида таснифлаш лозим. Шу сабабли, қимматли қоғозларни оммавий жойлаштириш ёки улар билан савдо қилиш натижасида пайдо бўлган пул оқимлари операцион фаолият сифатида қаралади.
Шунингдек, халқаро молия институтлари томонидан тақдим этилган пул шаклидаги бўнаклар ва қарзлар ташкилотга пул тушумини олиб келадиган асосий фаолият билан боғлиқ бўлган операцион фаолиятда акс эттирилади.
26. Давлат бюджети ёки бошқа жамоат органлари томонидан ташкилотларга ўз фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар операцион фаолият, капитал қурилиш ёки капитал қўйилмалар учун таснифланмаган ҳолда ажратилиши мумкин.
Агар ташкилотлар ушбу маблағларни мустақил равишда операцион фаолиятга, капитал қурилиш ёки капитал қўйилмаларга тақсимлай олмаса, унда бу маблағларни операцион фаолиятдан келадиган пул оқимларига киритиш керак ва молиявий ҳисоботларда изоҳ билан акс эттириш лозим.
3-§. Инвестицион фаолият
27. Инвестицион фаолиятдаги пул оқимларини алоҳида ошкор қилиш муҳимдир, чунки у ташкилотга келажакда хизмат кўрсатишга мўлжалланган ресурсларни сотиб олиш учун қанча харажатлар сарфланганлигини кўрсатади.
28. Инвестицион фаолият билан боғлиқ пул оқимлари қуйидагилардан иборат:
асосий воситаларни, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активларни сотиб олиш учун пул ўтказмалари (буларга тажриба-лойиҳа ишлари учун капитализация қилинадиган харажатлар ва асосий воситаларни ташкилот томонидан ўз мустақил равишда қуриши даврида амалга оширилган тўловлар киритилади);
асосий воситаларни, номоддий активларни ва бошқа узоқ муддатли активларни сотишдан тушган пул тушумлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг улушларини ёки қарз воситаларини сотиб олиш ва қўшма корхоналардаги улушларни олиш учун пул ўтказмалари (пул маблағлари эквиваленти ҳисобланган ёки савдога мўлжалланган воситалар учун тўловлардан ташқари);
ташкилотнинг хўжалик юритувчи субъектлардаги улушларини ёки қарз воситаларини сотишдан тушган пул тушумлари (пул маблағлари эквиваленти ҳисобланган ёки савдога қўйиладиган ёки сотиладиган воситаларидан тушган тушумлар бундан мустасно);
бошқа ташкилотларга берилган пул шаклидаги бўнаклар ва қарзлар (давлат молия институти томонидан бериладиган бўнак ва қарзлардан ташқари);
бошқа ташкилотлардан берилган пул шаклидаги бўнаклар ва қарзларни қайтарилишидан тушган пул тушумлари (давлат молия институти томонидан бериладиган бўнак ва қарзларни қайтарилишидан тушган тушумлардан ташқари);
фьючерс ва форвард шартномалари, опционлар ва своплар бўйича пул шаклидаги тўловлар (тижорат ва савдо мақсадлари учун тузилган шартномалар ёки молиявий фаолият билан боғлиқ тўловлар бундан мустасно);
фьючерс ва форвард шартномалари, опционлар ва своплардан пул тушумлари (шартномалар оммавий савдога ёки савдо мақсадларига мўлжалланган бўлмаса ёки тушум молиявий фаолият сифатида таснифланиши билан боғлиқ тўловлар бундан мустасно).
4-§. Молиявий фаолият
29. Молиявий фаолият тўғрисидаги маълумотларнинг алоҳида ошкор этилиши катта аҳамиятга эга, чунки бу маълумотлар ташкилотни капитал билан таъминловчилар талабларига мувофиқ келгусидаги пул маблағлари ҳаракатини прогноз қилишда фойдаланилади.
30. Молиявий фаолиятга доир пул оқимларига қуйидагилар киради:
қарз мажбуриятлари, векселлар, облигациялар ва бошқа қисқа ёки узоқ муддатли қарзларни жалб қилишдан пул тушумлари;
қарз мажбуриятларини қайтариш бўйича пул тўловлари;
молиявий лизингни тўлаш учун лизинг олувчининг пул тўловлари.
5-боб. Операцион фаолият бўйича пул оқимларини акс эттириш
31. Ташкилотлар операцион фаолият бўйича пул оқимларини қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ҳисоботни тақдим этади:
ялпи тушум ёки пул тўловларнинг асосий турлари тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган бевосита (тўғридан-тўғри) усул;
фойда ёки зарар (профицит ёки дефицит) тўғрисидаги маълумотларни пул кўринишида бўлмаган операциялар натижаларига, операцион фаолият натижаси бўйича юзага келган муддати ўтган ёки ҳисобланган тушумларни (тўловларни), шунингдек даромадлар ёки харажатларнинг миқдорларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция ёки молиявий фаолиятдан келадиган пул оқимларига тузатиш киритишни акс эттирадиган билвосита усул.
32. Ташкилотлар томонидан операцион фаолиятдан келадиган пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тайёрлашда бевосита усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бевосита усул орқали тайёрланган ҳисобот билвосита усул ёрдамида тайёрланган ҳисоботда мавжуд бўлмаган ва келажакда прогноз қилиш учун керакли бўлган маълумотларни тақдим этади.
33. Бевосита усул ёрдамида ялпи тушумнинг асосий турлари ёки пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги маълумотлар қуйидагилар орқали олинади:
а) ташкилотнинг молиявий ҳисоботидан;
б) операцион фаолият орқали ифодаланган даромадлар ва харажатларни (давлат молия институтлари маблағларини жалб қилиш асосида юзага келган фоиз тушумлари ва харажатлари) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг бошқа кўрсаткичларини қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш йўли билан:
муайян даврда захиралар ва жорий дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар;
бошқа нақд пулсиз транзакциялар;
инвестиция ёки молиявий фаолиятни келтириб чиқарадиган пул оқимлари.
Операцион фаолиятдан келадиган пул оқими тўғрисида ҳисоботни тайёрлашда бевосита (тўғридан-тўғри) усулдан фойдаланилганда, ташкилотлар томонидан одатдаги фаолиятдан олинган соф фойда ёки зарар суммаси ҳамда операцион фаолиятдан олинган соф пул оқими ўзаро солиштирилиши лозим. Ушбу солиштириш натижалари пул оқимлари тўғрисида ҳисоботга ёки молиявий ҳисоботнинг изоҳ қисмларига киритилиши лозим.
34. Билвосита усулдан фойдаланилганда, операцион фаолиятдан келадиган соф пул оқими жорий операцион фаолиятнинг соф фойда ёки зарарига тузатиш киритиш йўли билан қуйидаги факторларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади:
муайян даврда товар-моддий захиралар ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар;
амортизация, баҳоланган мажбуриятлар, муддати ўтган солиқлар, реализация қилинмаган валюта курсидан фойда ва зарарлар;
инвестицион ёки молиявий фаолиятни келтириб чиқарадиган пул оқимларига олиб келадиган бошқа кўрсаткичлар.
6-боб. Инвестицион ва молиявий фаолият бўйича пул оқимларини акс эттириш
35. Ташкилот ўз ҳисоботида инвестицион ва молиявий фаолиятдан вужудга келган ялпи тушум ва пул тўловлари асосий турларини алоҳида акс эттиради.
36. Операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятнинг қуйидаги пул оқимлари турлари нетто (кирим ва чиқимларнинг фарқи) асосида ҳисоботларда акс эттирилади:
ташкилот фаолиятига тааллуқли бўлмаган ҳамда мижозлар, солиқ тўловчилар ёки бенефициарлар номидан келиб тушган пул маблағларининг тушумлари ва пул тўловлари;
тез айланиши, катта ҳажмли ва қисқа муддатларда қопланиши билан тавсифланадиган активлар бўйича пул маблағларининг тушумлари ва тўловлари.
37. Стандартнинг 36-банди иккинчи хатбошиси фақат ҳисобот берувчи ташкилот томонидан пул маблағларининг охирги қолдиғи назорат қилинадиган операцияларга нисбатан қўлланилади.
Бундай пул маблағлари тушумлари ва тўловларига мисоллар қуйидагилардир:
бир ташкилот томонидан бошқа бир ташкилот учун солиқлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловларни ундириш (давлат томонидан тақсимлаш тўғрисидаги битимлар бўйича йиғилган тўловлар бундан мустасно);
ташкилотлар томонидан молия институтларининг талаб қилиб олинадиган депозитлари маблағларини қабул қилиши ва тўлаши;
инвестиция ёки траст (ишонч) фондлари мижозларининг маблағлари;
мулк эгалари номидан йиғилган ва уларга берилган ижара ҳақи.
38. Стандартнинг 36-банди учинчи хатбошисида санаб ўтилган пул маблағлари тушумлари ва бўнак тўловларига мисоллар қуйидагилар:
инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш;
бошқа қисқа муддатли, жумладан, қопланиш муддати уч ойгача бўлган қарзлар.
39. Давлат молия институтларининг қуйидаги фаолиятларидан пул оқимлари ҳисоботларида нетто асосида (кирим ва чиқимларнинг фарқи) тақдим этилиши мумкин:
муддати қатъий белгиланган депозитлар бўйича пул тўловларини қабул қилиш ва тўлаш;
бошқа молия институтларида депозитларга маблағ жойлаштириш ва олиш;
мижозларга аванс тўловлари ва кредитлари, шунингдек ушбу аванслар ва кредитларнинг қайтарилиши.
7-боб. Хорижий валютадаги пул оқимлари, фоизлар ва дивидендлар, пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар
1-§. Хорижий валютадаги пул оқимлари
40. Хорижий валютадаги пул оқимлари ташкилотнинг функционал валютаси бўйича пул маблағлари ҳаракати санасидаги функционал ва хорижий валюталар ўртасидаги айирбошлаш курси бўйича акс эттирилади.
Чет элда бошқариладиган ташкилотларнинг пул оқими пул маблағлари ҳаракати санасидаги функционал ва хорижий валюта ўртасидаги айирбошлаш курси бўйича ҳисобот даврида қайта ҳисоб-китоб қилинади.
41. Хорижий валюталарда кўрсатилган пул оқими Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 4-сонли БҲС ) «Валюта курси ўзгаришининг таъсири» (рўйхат рақами 3100, 2018 йил 14 декабрь) талабларига мувофиқ акс эттирилади.
Бу ҳақиқий курсга тахминан тенг бўлган айирбошлаш курсидан фойдаланишга имкон беради. Масалан, маълум давр учун ўртача айирбошлаш курси чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш ёки чет элдаги бошқариладиган субъектнинг пул оқимларини қайта ҳисоблаш учун ишлатилиши мумкин.
42. Валюта айирбошлаш курсларининг ўзгариши натижасида реализация қилинмаган фойда ва зарарлар пул оқими ҳисобланмайди.
Бироқ, валюта айирбошлаш курсининг ўзгаришидаги қиймат чет эл валютасидаги пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларига таъсири пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда ҳисобот даврининг боши ва охиридаги пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига солиштиришни таъминлаш мақсадида акс эттирилади.
Бу қиймат операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдан келадиган пул оқимларида алоҳида сатрда кўрсатилади ва пул оқимлари тўғрисида ҳисобот даври якунидаги айирбошлаш курси бўйича юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай фарқни ўз ичига олади.
2-§. Фоизлар ва дивидендлар
43. Фоизлар ва дивидендларни олиш ва тўлашдан келиб чиқадиган пул оқимлари алоҳида ифодаланиши керак. Мазкур пул оқимлари ҳисобот даврларида операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятдан келадиган пул оқимлари сифатида таснифланиши керак.
44. Ҳисобот даврида тўланган фоизлар тўғрисида маълумот молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда харажат сифатида кўрсатилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти ( 11-сонли БҲС ) «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» (рўйхат рақами 3149, 2019 йил 9 апрель) талаблари асосида ифодаланишидан қатъий назар пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда акс эттирилади.
45. Тўланган дивидендлар молиявий маблағларни жалб қилиш харажатлари бўлгани учун молиявий фаолиятдан тушган пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин.
Шу билан бирга, ташкилот фаолиятидан келиб чиққан ҳолда тўланган дивидендлар фойдаланувчиларга ташкилотнинг тўлаш қобилиятини баҳолаш учун операцион фаолиятдан тушган пул оқимларининг таркибий қисми сифатида таснифланиши мумкин.
3-§. Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар
46. Пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларида тўловларни талаб қилмайдиган инвестицион ва молиявий операциялар пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан чиқариб ташланиши керак. Бундай операциялар (транзакциялар) бўйича маълумотлар молиявий ҳисоботнинг инвестицион ва молиявий фаолият тўғрисидаги маълумотларининг бошқа бўлимларида кўрсатилиши керак.
47. Инвестицион ва молиявий фаолиятнинг асосий қисми жорий пул оқимларига таъсир қилмайди, лекин ташкилот капитали ва активлари таркибига таъсир қилади. Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан чиқариб ташланиши лозим, чунки ушбу ҳисоб-китоблар жорий даврдаги пул оқимлари билан боғлиқ эмас. Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китобларга қуйидагилар киритилади:
активларни алмаштириш, мажбуриятларни тўғридан-тўғри қабул қилиш ёки молиявий лизинг орқали активларни сотиб олиш;
қарз мажбуриятларни улушга (капиталга) айлантириш.
8-боб. Ахборотларни ошкор этилиши
48. Ташкилотлар молиявий фаолият сабабли ўз мажбуриятларидаги ўзгаришларни пул маблағлари оқимлари таъсиридан қатъи назар ошкор этиши керак.
49. Ташкилотлар томонидан пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда фойдаланиш имконияти бўлмаган йирик миқдордаги пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари тўғрисидаги маълумот ташкилот раҳбарияти изоҳлари билан бирга ошкор этилиши керак.
50. Ташкилотлар балансидаги пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларидан фойдалана олмаслик ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, валюта айирбошлаш бўйича чекловлар мавжудлиги. Бундай ҳолда ҳисобот тузишда қўшимча маълумотлар келтирилиши лозим.
51. Қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларга ташкилотнинг молиявий аҳволи ва ликвидлилик даражасини тушунишлари учун фойдали бўлади. Бундай маълумотлар молиявий ҳисоботнинг изоҳларида тегишли тушунтиришлар билан бирга ошкор этилиши лозим ҳамда уларда қуйидагиларни ифода этилиши керак:
келажакда операцион фаолият ва капитал мажбуриятларини қайтариш учун тақдим этилиши мумкин бўлган, фойдаланилмаган қарз маблағлари (кредит линиялари) миқдори;
фойдаланилиши чекланган пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари миқдори ва чекланиш асослари.
52. Ташкилотлар ҳисобот даври мобайнида хўжалик юритувчи субъектларнинг улушларини ёки қарз воситаларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ қуйидаги умумлаштирилган маълумотларни ошкор қилади:
олди-сотди шартномасининг умумий суммаси;
олди-сотди шартномаси бўйича пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари кўринишида олинган ёки тўланган суммаси;
сотиб олинган ёки сотилган хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари бўйича пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларининг миқдори;
сотиб олинган ёки сотилган деб тан олинган актив ва мажбуриятларнинг қиймати (пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентларидан ташқари).
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) « Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот »га ИЛОВА
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
20 __ йил 1 ____________ ҳолатига Ташкилот ______________________________________________________ Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь Бюджет тури ____________________________________________________ Ўлчов бирлиги __________________________________________________ Кўрсаткичлар номи Сатр коди Кирим Чиқим 1 2 3 4 Операцион фаолият Келиб тушган пул маблағлари (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари) 010 Товарлар (ишлар ва хизматлар) учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари 020 Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари 030 Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари 040 Жами: операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (сатр 010-020-030+/-040) 050 Инвестицион фаолияти Асосий воситаларни сотиб олиш ва сотиш 060 Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш 070 Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш 080 Инвестицион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари 090 Жами: инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (сатр 060+/-070+/-080+/-090) 100 Молиявий фаолият Олинган ва тўланган фоизлар 110 Олинган ва тўланган дивидендлар 120 Хусусий акцияларни сотиб олганда ва уларни сотганда пул тўловлари ва тушумлари ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан келган пул тушумлари 130 Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари 140 Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари 150 Жами: молиявий фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (сатр 110+/-120+130-140+/-150) 160 Йил бошидаги пул маблағлари 170 Йил охиридаги пул маблағлари 180 Раҳбар _______________ Бош ҳисобчи _______________
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 октябрь,
53-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
HISOBOT
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot”ni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq va davlat sektorida budjet hisobini xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiqlashtirish maqsadida buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq 2023-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 3-oktabrdagi 53-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot”
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot” (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) budjet tashkilotlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalar hamda budjet mablagʻlari oluvchilarning (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotini tuzish va taqdim etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Standartda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
pul mablagʻlari — kassadagi, hisob raqamdagi, shaxsiy gʻazna hisobvaraqdagi hamda talab qilib olinadigan depozitlardagi mablagʻlar;
pul mablagʻlari ekvivalenti — bu qisqa muddatli yuqori likvidli investitsiyalar boʻlib, ular pul mablagʻlariga osonlik bilan aylantiriladi va ularning qiymatida ahamiyatsiz oʻzgarish mavjud boʻladi;
pul oqimlari — pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentining tushumlari va chiqimlari;
nazorat — oʻz faoliyatidan foyda olish uchun tashkilotlarning moliyaviy va operatsion siyosatini belgilash huquqi;
moliyaviy faoliyat — tashkilotlarning kiritilgan kapitali yoki jalb qilingan mablagʻlari miqdori va tarkibini oʻzgartirishga olib keladigan faoliyat;
investitsion faoliyat — uzoq muddatli aktivlarni va pul mablagʻlari ekvivalentlariga kiritilmagan boshqa investitsiyalarni sotib olish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatdir;
operatsion faoliyat — bu tashkilotlarning investitsion va moliyaviy boʻlmagan faoliyati;
hisobot sanasi — moliyaviy hisobot tayyorlanadigan hisobot davrining oxirgi kuni.
2. Tashkilotlar ushbu Standart talablariga asosan pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotni ilovadagi jadvalga muvofiq tayyorlaydi va mazkur hisobotni har bir hisobot davri uchun moliyaviy hisobotlarning ajralmas qismi sifatida iqtisodiyot va moliya organiga yoki yuqori turuvchi tashkilotga taqdim etadi.
3. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotdan pul oqimlari prognozi toʻgʻriligini tekshirish vaqtida tashkilotlarning foyda olish va narx oʻzgarishi oʻrtasidagi taʼsirini tahlil qilish uchun foydalanilmaydi.
4. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilar uchun tashkilotning pul mablagʻlarini va pul mablagʻlarining ekvivalentlarini jalb etishni baholash imkonini beradi.
Shuningdek, pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot tashkilotning operatsion faoliyati natijalari boʻyicha hisobotining taqqoslanuvchanligini oshiradi, chunki u bir xil operatsiyalar uchun turli hisob usullaridan foydalanishni oldini oladi.
5. Oʻtgan hisobot davrlaridagi pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotdan keyingi yillar uchun pul oqimlari miqdorini aniqlash koʻrsatkichi sifatida foydalaniladi. Bu avvalgi davrlardagi pul oqimlarini qanchalik toʻgʻri prognoz qilinganligini hisob-kitob qilish uchun foydali hisoblanadi.
6. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda pul tushumi manbalari, hisobot davrida tovarlar (ishlar, xizmatlar) uchun sarflangan mablagʻlar hamda hisobot sanasidagi pul mablagʻlari qoldigʻi koʻrsatiladi. Tashkilotlarning pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot koʻrsatkichlari moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilarga hisobot boʻyicha hamda tegishli qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni beradi.
Shuningdek, pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot koʻrsatkichlari foydalanuvchilarga tashkilotlar oʻz faoliyatini moliyalashtirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni qanday shakllantirganligi va bu mablagʻlardan qanday foydalanganligini aniqlash imkonini beradi.
7. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda pul tushumlari va toʻlovlari uchta asosiy faoliyatga ajratiladi: operatsion faoliyat, investitsion faoliyat va moliyaviy faoliyat.
Tashkilotlarning pul oqimlariga, shuningdek bankdagi valyuta hisob raqamlaridagi qoldiqlariga operatsion, investitsion va moliyaviy faoliyatdan tashqari valyuta ayirboshlash kurslaridagi farqlar ham taʼsir qiladi.
8. Standartning maqsadi tashkilotlarning pul mablagʻlari va pul ekvivalentlaridagi avvalgi oʻzgarishlar haqidagi maʼlumotlarni hisobot davrida operatsion, investitsion va moliyaviy faoliyatlar boʻyicha pul oqimlari sifatida tasniflaydigan hisobotni tuzishdan iborat hisoblanadi.
2-bob. Pul mablagʻlari va pul mablagʻlarining ekvivalentlari
9. Pul oqimlari pul mablagʻlari yoki pul mablagʻlari ekvivalentlariga mos keladigan komponentlar oʻrtasidagi harakatlarni oʻz ichiga olmaydi, chunki ushbu komponentlar tashkilotning pul mablagʻlarini boshqarish bilan bogʻliq boʻlib, uning operatsion, investitsion yoki moliyaviy faoliyatining bir qismi emas. Pul mablagʻlarini boshqarish ortiqcha pul mablagʻlarini pul mablagʻlari ekvivalentlariga investitsiya sifatida kiritishni oʻz ichiga oladi.
10. Pul mablagʻlari ekvivalentlari koʻp hollarda investitsiyalar yoki qisqa muddatli pul majburiyatlarini qoplash uchun moʻljallangan boʻladi. Investitsiyalarni pul mablagʻlari ekvivalenti sifatida koʻrib chiqish uchun investitsiyalar pul miqdoriga osonlik bilan aylantirilishi va qiymat oʻzgarishi xavfi sezilarsiz, yaʼni umumiy qiymatning 5 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda boʻlishi kerak. Investitsiyalar qisqa muddatlarda, yaʼni sotib olish kunidan boshlab kamida uch oy yoki undan kam muddatda qoplanish imkoniyati mavjud boʻlsa, bunday investitsiyalar pul mablagʻlari ekvivalenti hisoblanadi.
Boshqa tashkilotlarning kapitaliga kiritilgan investitsiyalar ushbu bandning birinchi xatboshisidagi talablar kabi boʻlmasa, ular pul mablagʻlarining ekvivalentlariga kiritilmaydi.
11. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot uchun nazorat qiluvchi va bir nechta nazorat qilinadigan tashkilotlar, yaʼni birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi va ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilardan iborat tashkilotlar guruhini iqtisodiy subyekt sifatida tasniflash lozim.
Iqtisodiy subyekt tarkibiga ijtimoiy va tijorat maqsadlariga ega tashkilotlar kiritiladi. Masalan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi imtiyozli shartlarda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarni va ushbu xizmatlarni tijorat asosida taqdim etadigan tashkilotlarni oʻz ichiga oladi.
12. Tashkilotlar pul mablagʻlari va pul mablagʻlarining ekvivalentlari tarkibiy qismlarini pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda aniq ifoda etadi va pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda koʻrsatilgan miqdorlarni Moliyaviy holat toʻgʻrisida balans hisobotida keltirilgan koʻrsatkichlar bilan solishtirish uchun taqdim etadi.
13. Pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlarining tarkibiy qismlarini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 1-sonli BHS ) “Hisob siyosati” (roʻyxat raqami 2853, 2016-yil 27-dekabr) talablari orqali har qanday oʻzgarish taʼsirini belgilash lozim. Masalan, tashkilotning faoliyatidan kelib chiqqan holda, dividendlarni toʻlash operatsion faoliyat sifatida aks ettirilgan boʻlsa, keyinchalik tashkilot faoliyati oʻzgarishi natijasida dividendlarni toʻlash investitsion faoliyat sifatida tasniflanishi lozim.
3-bob. Kelgusidagi iqtisodiy foyda yoki xizmat koʻrsatish salohiyati
14. Aktivlar tashkilotlar maqsadlariga erishish vositasi boʻlib xizmat qiladi. Tashkilot maqsadlariga muvofiq tovarlar ishlab chiqarish va xizmatlar koʻrsatish uchun foydalaniladigan, ammo toʻgʻridan toʻgʻri pul oqimlari kirimini yuzaga keltirmaydigan aktivlar xizmat koʻrsatish salohiyatini mujassamlashtirgan aktivlar hisoblanadi.
Sof pul mablagʻlari tushumini hosil qilish uchun foydalaniladigan aktivlar kelgusidagi iqtisodiy foyda boʻlgan aktivlar sifatida tavsiflanadi.
15. Aktivlardan foydalanish maqsadlarini toʻliq va oʻz vaqtida qamrab olinishini taʼminlash uchun aktivlarning asosiy xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, ular kelgusidagi iqtisodiy foyda yoki xizmat koʻrsatish salohiyati boʻyicha aktivlar sifatida tasniflanishi lozim.
16. Sof kapital Moliyaviy holat toʻgʻrisida balans hisobotida aktivlar hamda majburiyatlar oʻrtasidagi farq summasi natijasida shakllanadi.
4-bob. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot tarkibi
1-§. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot tavsifi
17. Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda hisobot davridagi pul oqimlarining operatsion, investitsion va moliyaviy faoliyatlar kesimidagi harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilishi kerak.
18. Tashkilot oʻz faoliyatining xususiyatiga mos keladigan shaklda operatsion, investitsion yoki moliyaviy faoliyatdan keladigan pul oqimlari toʻgʻrisida maʼlumot beradi.
Ushbu faoliyatlarning tasniflanishi tashkilotning moliyaviy holatiga, pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlari hajmiga tegishli faoliyatning taʼsirini baholashga imkon beradigan maʼlumotlar bilan moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilarni taʼminlaydi. Ushbu maʼlumotdan faoliyatlar oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlikni baholash uchun ham foydalanish mumkin.
19. Bir operatsiya turli xil faoliyat turlari bilan bogʻliq boʻlgan pul oqimlarini oʻz ichiga olishi mumkin. Masalan, agar kredit boʻyicha pul mablagʻlarini toʻlash foizlar va qarzning asosiy miqdorini oʻz ichiga olsa, foizlarni toʻlash operatsion faoliyatga, asosiy qarz miqdorini toʻlash esa moliyaviy faoliyatga tegishli boʻlishi mumkin.
2-§. Operatsion faoliyat
20. Operatsion faoliyatdan tushadigan sof pul tushumi miqdori tashkilot faoliyatida soliq imtiyozlari mavjudligini hamda uning tovar va xizmatlarni oluvchilar bilan qay darajada taʼminlanganligini aniqlashning asosiy koʻrsatkichidir.
21. Sof pul oqimlari miqdori va tashkilotning operatsion faoliyatini saqlab qolish mulk egalariga dividendlarni toʻlash va moliyalashtirish manbalarini jalb qilmagan holda yangi investitsiyalarni amalga oshirish imkoniyatini aniqlashga yordam beradi.
22. Operatsion faoliyatdan kelib tushadigan pul oqimlarining aniq tarkibiy qismlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar operatsion faoliyatdan keladigan kelgusidagi pul oqimlarini prognoz qilish uchun foydalaniladi.
23. Operatsion faoliyatdan kelib tushadigan pul oqimi, birinchi navbatda, tashkilotga pul oqimlarini olib keladigan asosiy faoliyat bilan bogʻliqdir. Operatsion faoliyatdan keladigan pul oqimlariga quyidagilar kiradi:
soliqlar, yigʻimlar va soliq boʻlmagan toʻlovlar koʻrinishidagi pul tushumlari;
tashkilot tomonidan yetkazib berilgan tovarlar va koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar shaklidagi pul tushumlari;
davlat yoki boshqa jamoat organlari tomonidan berilgan boshqa grantlar, transfertlar va boshqa pul oʻtkazmalari koʻrinishidagi pul tushumlari;
royalti, komission toʻlovlar va boshqa turdagi daromadlar koʻrinishidagi pul tushumlari;
boshqa davlat sektori tashkilotlari faoliyatini moliyalashtirish uchun toʻlovlar (kreditlardan tashqari);
tovarlar va xizmatlar uchun yetkazib beruvchilarga pul toʻlovlari;
xodimlarga va ularning nomidan pul toʻlovlari;
sugʻurta tashkilotlari tomonidan sugʻurta mukofotlari va daʼvolar, annuitet shartnomalari boʻyicha tushumlar va toʻlovlar, shuningdek boshqa polislar boʻyicha toʻlovlar;
tijoriy yoki savdo maqsadlarida tuzilgan shartnomalar boʻyicha pul tushumlari va toʻlovlar;
toʻxtatilgan faoliyat boʻyicha pul tushumlari yoki toʻlovlar;
sud qarorlari bilan bogʻliq pul mablagʻlari tushumlari yoki toʻlovlar.
24. Asosiy vositalarni sotish boʻyicha operatsiyalar tegishli davrning sof foydasi yoki zararini hisoblashda foyda yoki zararga olib kelishi mumkin. Bunday operatsiyalardan kelib chiqadigan pul oqimlari investitsion faoliyatdan keladigan pul oqimlariga olib boriladi.
Biroq, ijara uchun moʻljallangan va sotuvga qoʻyilgan asosiy vositalarni qurish yoki sotib olish uchun sarflangan mablagʻlar operatsion faoliyat bilan bogʻliq pul oqimlari hisoblanadi.
25. Tashkilotlar ommaviy savdoga qoʻyiladigan yoki savdo qilish uchun moʻljallangan qimmatli qogʻozlar va qarz majburiyatlarga ega boʻlishi mumkin, bu holda ularni maxsus qayta sotish uchun moʻljallangan zaxiralar sifatida tasniflash lozim. Shu sababli, qimmatli qogʻozlarni ommaviy joylashtirish yoki ular bilan savdo qilish natijasida paydo boʻlgan pul oqimlari operatsion faoliyat sifatida qaraladi.
Shuningdek, xalqaro moliya institutlari tomonidan taqdim etilgan pul shaklidagi boʻnaklar va qarzlar tashkilotga pul tushumini olib keladigan asosiy faoliyat bilan bogʻliq boʻlgan operatsion faoliyatda aks ettiriladi.
26. Davlat budjeti yoki boshqa jamoat organlari tomonidan tashkilotlarga oʻz faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlar operatsion faoliyat, kapital qurilish yoki kapital qoʻyilmalar uchun tasniflanmagan holda ajratilishi mumkin.
Agar tashkilotlar ushbu mablagʻlarni mustaqil ravishda operatsion faoliyatga, kapital qurilish yoki kapital qoʻyilmalarga taqsimlay olmasa, unda bu mablagʻlarni operatsion faoliyatdan keladigan pul oqimlariga kiritish kerak va moliyaviy hisobotlarda izoh bilan aks ettirish lozim.
3-§. Investitsion faoliyat
27. Investitsion faoliyatdagi pul oqimlarini alohida oshkor qilish muhimdir, chunki u tashkilotga kelajakda xizmat koʻrsatishga moʻljallangan resurslarni sotib olish uchun qancha xarajatlar sarflanganligini koʻrsatadi.
28. Investitsion faoliyat bilan bogʻliq pul oqimlari quyidagilardan iborat:
asosiy vositalarni, nomoddiy va boshqa uzoq muddatli aktivlarni sotib olish uchun pul oʻtkazmalari (bularga tajriba-loyiha ishlari uchun kapitalizatsiya qilinadigan xarajatlar va asosiy vositalarni tashkilot tomonidan oʻz mustaqil ravishda qurishi davrida amalga oshirilgan toʻlovlar kiritiladi);
asosiy vositalarni, nomoddiy aktivlarni va boshqa uzoq muddatli aktivlarni sotishdan tushgan pul tushumlari;
xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ulushlarini yoki qarz vositalarini sotib olish va qoʻshma korxonalardagi ulushlarni olish uchun pul oʻtkazmalari (pul mablagʻlari ekvivalenti hisoblangan yoki savdoga moʻljallangan vositalar uchun toʻlovlardan tashqari);
tashkilotning xoʻjalik yurituvchi subyektlardagi ulushlarini yoki qarz vositalarini sotishdan tushgan pul tushumlari (pul mablagʻlari ekvivalenti hisoblangan yoki savdoga qoʻyiladigan yoki sotiladigan vositalaridan tushgan tushumlar bundan mustasno);
boshqa tashkilotlarga berilgan pul shaklidagi boʻnaklar va qarzlar (davlat moliya instituti tomonidan beriladigan boʻnak va qarzlardan tashqari);
boshqa tashkilotlardan berilgan pul shaklidagi boʻnaklar va qarzlarni qaytarilishidan tushgan pul tushumlari (davlat moliya instituti tomonidan beriladigan boʻnak va qarzlarni qaytarilishidan tushgan tushumlardan tashqari);
fyuchers va forvard shartnomalari, opsionlar va svoplar boʻyicha pul shaklidagi toʻlovlar (tijorat va savdo maqsadlari uchun tuzilgan shartnomalar yoki moliyaviy faoliyat bilan bogʻliq toʻlovlar bundan mustasno);
fyuchers va forvard shartnomalari, opsionlar va svoplardan pul tushumlari (shartnomalar ommaviy savdoga yoki savdo maqsadlariga moʻljallangan boʻlmasa yoki tushum moliyaviy faoliyat sifatida tasniflanishi bilan bogʻliq toʻlovlar bundan mustasno).
4-§. Moliyaviy faoliyat
29. Moliyaviy faoliyat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning alohida oshkor etilishi katta ahamiyatga ega, chunki bu maʼlumotlar tashkilotni kapital bilan taʼminlovchilar talablariga muvofiq kelgusidagi pul mablagʻlari harakatini prognoz qilishda foydalaniladi.
30. Moliyaviy faoliyatga doir pul oqimlariga quyidagilar kiradi:
qarz majburiyatlari, veksellar, obligatsiyalar va boshqa qisqa yoki uzoq muddatli qarzlarni jalb qilishdan pul tushumlari;
qarz majburiyatlarini qaytarish boʻyicha pul toʻlovlari;
moliyaviy lizingni toʻlash uchun lizing oluvchining pul toʻlovlari.
5-bob. Operatsion faoliyat boʻyicha pul oqimlarini aks ettirish
31. Tashkilotlar operatsion faoliyat boʻyicha pul oqimlarini quyidagi usullardan birini tanlagan holda hisobotni taqdim etadi:
yalpi tushum yoki pul toʻlovlarning asosiy turlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni aks ettiradigan bevosita (toʻgʻridan toʻgʻri) usul;
foyda yoki zarar (profitsit yoki defitsit) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni pul koʻrinishida boʻlmagan operatsiyalar natijalariga, operatsion faoliyat natijasi boʻyicha yuzaga kelgan muddati oʻtgan yoki hisoblangan tushumlarni (toʻlovlarni), shuningdek daromadlar yoki xarajatlarning miqdorlarini hisobga olgan holda investitsiya yoki moliyaviy faoliyatdan keladigan pul oqimlariga tuzatish kiritishni aks ettiradigan bilvosita usul.
32. Tashkilotlar tomonidan operatsion faoliyatdan keladigan pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotni tayyorlashda bevosita usuldan foydalanish maqsadga muvofiq. Bevosita usul orqali tayyorlangan hisobot bilvosita usul yordamida tayyorlangan hisobotda mavjud boʻlmagan va kelajakda prognoz qilish uchun kerakli boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etadi.
33. Bevosita usul yordamida yalpi tushumning asosiy turlari yoki pul mablagʻlarini toʻlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar quyidagilar orqali olinadi:
a) tashkilotning moliyaviy hisobotidan;
b) operatsion faoliyat orqali ifodalangan daromadlar va xarajatlarni (davlat moliya institutlari mablagʻlarini jalb qilish asosida yuzaga kelgan foiz tushumlari va xarajatlari) va moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotning boshqa koʻrsatkichlarini quyidagi omillarni hisobga olgan holda tuzatish kiritish yoʻli bilan:
muayyan davrda zaxiralar va joriy debitorlik va kreditorlik qarzlaridagi oʻzgarishlar;
boshqa naqd pulsiz tranzaksiyalar;
investitsiya yoki moliyaviy faoliyatni keltirib chiqaradigan pul oqimlari.
Operatsion faoliyatdan keladigan pul oqimi toʻgʻrisida hisobotni tayyorlashda bevosita (toʻgʻridan toʻgʻri) usuldan foydalanilganda, tashkilotlar tomonidan odatdagi faoliyatdan olingan sof foyda yoki zarar summasi hamda operatsion faoliyatdan olingan sof pul oqimi oʻzaro solishtirilishi lozim. Ushbu solishtirish natijalari pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotga yoki moliyaviy hisobotning izoh qismlariga kiritilishi lozim.
34. Bilvosita usuldan foydalanilganda, operatsion faoliyatdan keladigan sof pul oqimi joriy operatsion faoliyatning sof foyda yoki zarariga tuzatish kiritish yoʻli bilan quyidagi faktorlarni hisobga olgan holda aniqlanadi:
muayyan davrda tovar-moddiy zaxiralar hamda debitorlik va kreditorlik qarzlaridagi oʻzgarishlar;
amortizatsiya, baholangan majburiyatlar, muddati oʻtgan soliqlar, realizatsiya qilinmagan valyuta kursidan foyda va zararlar;
investitsion yoki moliyaviy faoliyatni keltirib chiqaradigan pul oqimlariga olib keladigan boshqa koʻrsatkichlar.
6-bob. Investitsion va moliyaviy faoliyat boʻyicha pul oqimlarini aks ettirish
35. Tashkilot oʻz hisobotida investitsion va moliyaviy faoliyatdan vujudga kelgan yalpi tushum va pul toʻlovlari asosiy turlarini alohida aks ettiradi.
36. Operatsion, investitsion yoki moliyaviy faoliyatning quyidagi pul oqimlari turlari netto (kirim va chiqimlarning farqi) asosida hisobotlarda aks ettiriladi:
tashkilot faoliyatiga taalluqli boʻlmagan hamda mijozlar, soliq toʻlovchilar yoki benefitsiarlar nomidan kelib tushgan pul mablagʻlarining tushumlari va pul toʻlovlari;
tez aylanishi, katta hajmli va qisqa muddatlarda qoplanishi bilan tavsiflanadigan aktivlar boʻyicha pul mablagʻlarining tushumlari va toʻlovlari.
37. Standartning 36-bandi ikkinchi xatboshisi faqat hisobot beruvchi tashkilot tomonidan pul mablagʻlarining oxirgi qoldigʻi nazorat qilinadigan operatsiyalarga nisbatan qoʻllaniladi.
Bunday pul mablagʻlari tushumlari va toʻlovlariga misollar quyidagilardir:
bir tashkilot tomonidan boshqa bir tashkilot uchun soliqlar, yigʻimlar va soliq boʻlmagan toʻlovlarni undirish (davlat tomonidan taqsimlash toʻgʻrisidagi bitimlar boʻyicha yigʻilgan toʻlovlar bundan mustasno);
tashkilotlar tomonidan moliya institutlarining talab qilib olinadigan depozitlari mablagʻlarini qabul qilishi va toʻlashi;
investitsiya yoki trast (ishonch) fondlari mijozlarining mablagʻlari;
mulk egalari nomidan yigʻilgan va ularga berilgan ijara haqi.
38. Standartning 36-bandi uchinchi xatboshisida sanab oʻtilgan pul mablagʻlari tushumlari va boʻnak toʻlovlariga misollar quyidagilar:
investitsiyalarni sotib olish va sotish;
boshqa qisqa muddatli, jumladan, qoplanish muddati uch oygacha boʻlgan qarzlar.
39. Davlat moliya institutlarining quyidagi faoliyatlaridan pul oqimlari hisobotlarida netto asosida (kirim va chiqimlarning farqi) taqdim etilishi mumkin:
muddati qatʼiy belgilangan depozitlar boʻyicha pul toʻlovlarini qabul qilish va toʻlash;
boshqa moliya institutlarida depozitlarga mablagʻ joylashtirish va olish;
mijozlarga avans toʻlovlari va kreditlari, shuningdek ushbu avanslar va kreditlarning qaytarilishi.
7-bob. Xorijiy valyutadagi pul oqimlari, foizlar va dividendlar, pul mablagʻlari bilan bogʻliq boʻlmagan hisob-kitoblar
1-§. Xorijiy valyutadagi pul oqimlari
40. Xorijiy valyutadagi pul oqimlari tashkilotning funksional valyutasi boʻyicha pul mablagʻlari harakati sanasidagi funksional va xorijiy valyutalar oʻrtasidagi ayirboshlash kursi boʻyicha aks ettiriladi.
Chet elda boshqariladigan tashkilotlarning pul oqimi pul mablagʻlari harakati sanasidagi funksional va xorijiy valyuta oʻrtasidagi ayirboshlash kursi boʻyicha hisobot davrida qayta hisob-kitob qilinadi.
41. Xorijiy valyutalarda koʻrsatilgan pul oqimi Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 4-sonli BHS ) “Valyuta kursi oʻzgarishining taʼsiri” (roʻyxat raqami 3100, 2018-yil 14-dekabr) talablariga muvofiq aks ettiriladi.
Bu haqiqiy kursga taxminan teng boʻlgan ayirboshlash kursidan foydalanishga imkon beradi. Masalan, maʼlum davr uchun oʻrtacha ayirboshlash kursi chet el valyutasidagi operatsiyalarni aks ettirish yoki chet eldagi boshqariladigan subyektning pul oqimlarini qayta hisoblash uchun ishlatilishi mumkin.
42. Valyuta ayirboshlash kurslarining oʻzgarishi natijasida realizatsiya qilinmagan foyda va zararlar pul oqimi hisoblanmaydi.
Biroq, valyuta ayirboshlash kursining oʻzgarishidagi qiymat chet el valyutasidagi pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlariga taʼsiri pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda hisobot davrining boshi va oxiridagi pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlariga solishtirishni taʼminlash maqsadida aks ettiriladi.
Bu qiymat operatsion, investitsion va moliyaviy faoliyatdan keladigan pul oqimlarida alohida satrda koʻrsatiladi va pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot davri yakunidagi ayirboshlash kursi boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan har qanday farqni oʻz ichiga oladi.
2-§. Foizlar va dividendlar
43. Foizlar va dividendlarni olish va toʻlashdan kelib chiqadigan pul oqimlari alohida ifodalanishi kerak. Mazkur pul oqimlari hisobot davrlarida operatsion, investitsion yoki moliyaviy faoliyatdan keladigan pul oqimlari sifatida tasniflanishi kerak.
44. Hisobot davrida toʻlangan foizlar toʻgʻrisida maʼlumot moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda xarajat sifatida koʻrsatilganligi yoki Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti ( 11-sonli BHS ) “Qarz majburiyatlari boʻyicha xarajatlar” (roʻyxat raqami 3149, 2019-yil 9-aprel) talablari asosida ifodalanishidan qatʼiy nazar pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda aks ettiriladi.
45. Toʻlangan dividendlar moliyaviy mablagʻlarni jalb qilish xarajatlari boʻlgani uchun moliyaviy faoliyatdan tushgan pul oqimlari sifatida tasniflanishi mumkin.
Shu bilan birga, tashkilot faoliyatidan kelib chiqqan holda toʻlangan dividendlar foydalanuvchilarga tashkilotning toʻlash qobiliyatini baholash uchun operatsion faoliyatdan tushgan pul oqimlarining tarkibiy qismi sifatida tasniflanishi mumkin.
3-§. Pul mablagʻlari bilan bogʻliq boʻlmagan hisob-kitoblar
46. Pul mablagʻlari yoki pul mablagʻlari ekvivalentlarida toʻlovlarni talab qilmaydigan investitsion va moliyaviy operatsiyalar pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotdan chiqarib tashlanishi kerak. Bunday operatsiyalar (tranzaksiyalar) boʻyicha maʼlumotlar moliyaviy hisobotning investitsion va moliyaviy faoliyat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarining boshqa boʻlimlarida koʻrsatilishi kerak.
47. Investitsion va moliyaviy faoliyatning asosiy qismi joriy pul oqimlariga taʼsir qilmaydi, lekin tashkilot kapitali va aktivlari tarkibiga taʼsir qiladi. Pul mablagʻlari bilan bogʻliq boʻlmagan hisob-kitoblar pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotdan chiqarib tashlanishi lozim, chunki ushbu hisob-kitoblar joriy davrdagi pul oqimlari bilan bogʻliq emas. Pul mablagʻlari bilan bogʻliq boʻlmagan hisob-kitoblarga quyidagilar kiritiladi:
aktivlarni almashtirish, majburiyatlarni toʻgʻridan toʻgʻri qabul qilish yoki moliyaviy lizing orqali aktivlarni sotib olish;
qarz majburiyatlarni ulushga (kapitalga) aylantirish.
8-bob. Axborotlarni oshkor etilishi
48. Tashkilotlar moliyaviy faoliyat sababli oʻz majburiyatlaridagi oʻzgarishlarni pul mablagʻlari oqimlari taʼsiridan qatʼi nazar oshkor etishi kerak.
49. Tashkilotlar tomonidan pul oqimlari toʻgʻrisida hisobotda foydalanish imkoniyati boʻlmagan yirik miqdordagi pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlari toʻgʻrisidagi maʼlumot tashkilot rahbariyati izohlari bilan birga oshkor etilishi kerak.
50. Tashkilotlar balansidagi pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlaridan foydalana olmaslik holatlari ham kuzatilishi mumkin. Masalan, valyuta ayirboshlash boʻyicha cheklovlar mavjudligi. Bunday holda hisobot tuzishda qoʻshimcha maʼlumotlar keltirilishi lozim.
51. Qoʻshimcha maʼlumotlar foydalanuvchilarga tashkilotning moliyaviy ahvoli va likvidlilik darajasini tushunishlari uchun foydali boʻladi. Bunday maʼlumotlar moliyaviy hisobotning izohlarida tegishli tushuntirishlar bilan birga oshkor etilishi lozim hamda ularda quyidagilarni ifoda etilishi kerak:
kelajakda operatsion faoliyat va kapital majburiyatlarini qaytarish uchun taqdim etilishi mumkin boʻlgan, foydalanilmagan qarz mablagʻlari (kredit liniyalari) miqdori;
foydalanilishi cheklangan pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlari miqdori va cheklanish asoslari.
52. Tashkilotlar hisobot davri mobaynida xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ulushlarini yoki qarz vositalarini sotib olish va sotish bilan bogʻliq quyidagi umumlashtirilgan maʼlumotlarni oshkor qiladi:
oldi-sotdi shartnomasining umumiy summasi;
oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlari koʻrinishida olingan yoki toʻlangan summasi;
sotib olingan yoki sotilgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ulushlari boʻyicha pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlarining miqdori;
sotib olingan yoki sotilgan deb tan olingan aktiv va majburiyatlarning qiymati (pul mablagʻlari va pul mablagʻlarining ekvivalentlaridan tashqari).
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “ Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot ”ga ILOVA
PUL OQIMLARI TOʻGʻRISIDA
20 __ yil 1 ____________ holatiga Tashkilot ______________________________________________________ Hisobot davri: yillik, 1-aprel, 1-iyul, 1-oktabr Budjet turi ____________________________________________________ Oʻlchov birligi __________________________________________________ Koʻrsatkichlar nomi Satr kodi Kirim Chiqim 1 2 3 4 Operatsion faoliyat Kelib tushgan pul mablagʻlari (budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari) 010 Tovarlar (ishlar va xizmatlar) uchun mol yetkazib beruvchilarga toʻlangan pul mablagʻlari 020 Xodimlarga va ular nomidan toʻlangan pul mablagʻlari 030 Operatsion faoliyatning boshqa pul tushumlari va toʻlovlari 040 Jami: operatsion faoliyatning sof pul kirimi/chiqimi (satr 010-020-030+/-040) 050 Investitsion faoliyati Asosiy vositalarni sotib olish va sotish 060 Nomoddiy aktivlarni sotib olish va sotish 070 Uz�q va qisqa muddatli investitsiyalarni sotib olish va sotish 080 Investitsion faoliyatning boshqa pul tushumlari va toʻlovlari 090 Jami: investitsion faoliyatning sof pul kirimi/chiqimi (satr 060+/-070+/-080+/-090) 100 Moliyaviy faoliyat Olingan va toʻlangan foizlar 110 Olingan va toʻlangan dividendlar 120 Xususiy aksiyalarni sotib olganda va ularni sotganda pul toʻlovlari va tushumlari yoki xususiy kapital bilan bogʻliq boʻlgan boshqa instrumentlardan kelgan pul tushumlari 130 Uzoq va qisqa muddatli kredit va qarzlar boʻyicha pul tushumlari va toʻlovlari 140 Moliyaviy faoliyatning boshqa pul tushumlari va toʻlovlari 150 Jami: moliyaviy faoliyatning sof pul kirimi/chiqimi (satr 110+/-120+130-140+/-150) 160 Yil boshidagi pul mablagʻlari 170 Yil oxiridagi pul mablagʻlari 180 Rahbar _______________ Bosh hisobchi _______________
Vazir T. IShMETOV
Toshkent sh.,
2022-yil 3-oktabr,
53-son