UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 4 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Санитар тозалаш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тизимини такомиллаштириш, санитар тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтириш орқали ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш борасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш, санитар тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтириш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармони ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 августдаги ПҚ-349-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш;

кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди йигирма тўққизинчи хатбошисидаги «Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси» сўзлари «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорида :

а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Бириктирилган ҳудудларда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома (битим)лар томонлар келишуви асосида бекор қилинганлиги ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ташаббуси, суд қарори, банкротлик ҳолати ёки ўзгача тарзда хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолияти тўхтатилган ҳолларда мазкур ҳудудларнинг Давлат экология қўмитаси таклифига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга уларнинг розилигига кўра, шартнома (битим)ларга қўшимча келишув асосида вақтинча бириктириб берилишига йўл қўйилади. Бунда:

шартнома (битим)ларга қўшимча келишув муддати мазкур ҳудуд ушбу Қоидаларнинг 5-банди талабларига мувофиқ белгиланган тартибда бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктириб берилгунига қадар амал қилади;

хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мазкур ҳудудларга яқин жойлашуви, зарур миқдордаги соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги, шартнома (битим) шартларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиш ҳолатига устуворлик қаратилади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўзгарган ҳудудлардаги мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни бартараф этиш шартлари тегишли шартнома (битим)ларга қўшимча келишувларда назарда тутилади. Бунда, фаолияти тугатилган хизмат кўрсатувчи ташкилот ва ҳудуд бириктирилаётган янги хизмат кўрсатувчи ташкилот келишуви асосида дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича солиштирма далолатнома тузилади. Мазкур далолатномада ундирув (ҳисоб-китоб) миқдори, муддатлари, шунингдек, ундирув билан боғлиқ харажатларни қоплаш шартлари белгиланади»;

7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида» сўзлари «Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) махсус банк ҳисобварағида» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги «ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига (кейинги ўринларда — Санитар тозалаш марказлари)» сўзлари «ва Марказнинг ҳудудий филиалларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банддаги «Санитар тозалаш марказлари» сўзлари «Марказнинг ҳудудий филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

20-бандда :

биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида» сўзлари «Марказнинг махсус банк ҳисобварағида» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади» сўзлари «Марказнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади» сўзи билан алмаштирилсин;

22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш Марказ томонидан тўлов топшириқномаларисиз автоматик тарзда амалга оширилади.

23. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра амалга оширилади. Бунда, Марказнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар:

хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида;

қолган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бунда, банклар ва банклараро ҳамда бошқа тўлов тизимларидан фойдаланганлик учун ҳақ миқдори Марказ ва хусусий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан бир йўла ушлаб қолиниши мумкин»;

25-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «банклараро» сўзидан кейин «ҳамда бошқа» сўзлари билан тўлдирилсин;

26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Санитар тозалаш марказлари» сўзлари «Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари (кейинги ўринларда — назоратчилар) томонидан жорий мажбурий тўловлар ва улар бўйича қарздорликларни йиғиш (ундириш) Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирилган, ҳисобланган суммалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича амалга оширилади.

Бунда, жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш назоратчилар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс этган ҳолда, қоида тариқасида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади»;

28-бандда :

биринчи хатбошидаги «тегишли ташкилотлар (банк ёки Бюро)» сўзлари «назоратчилар ва тижорат банклари» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Санитар тозалаш марказига» сўзлари «хизмат кўрсатувчи ташкилотга» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-бандда :

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд қарори бўйича»;

олтинчи хатбошидаги «Санитар тозалаш марказлари» сўзлари «хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Санитар тозалаш маркази» сўзлари «хизмат кўрсатувчи ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин»;

39-бандда :

биринчи хатбошидаги «Санитар тозалаш маркази» сўзлари «Марказнинг ҳудудий филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органларини» сўзлари «назоратчиларни» сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига маълумотларни тўғри киритилишини назорат қилади»;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда, муддати ўтган қарздорликларни суд орқали ундириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тақдим этилади ҳамда ундирув билан боғлиқ харажатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қопланади»;

40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

41-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлиги» сўзлари «доимий яшаш ёки вақтинча турар жойида вақтинча бўлмаганлиги ёки доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

42-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш контейнерлари, шунингдек, махсус автотранспорт воситасига жойлаштирмаслик»;

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

43-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда уларга қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш»;

тўртинчи хатбошидаги «(қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар бундан мустасно)» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

«ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини махсус автотранспорт воситасига ортмаслик»;

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

44-бандда :

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари ва техникалари ҳаракати ҳамда чиқинди полигонларини Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиш имконини яратиш»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш»;

Қоидаларга 1-иловада :

«2-босқич» позициясининг «Ташкилий тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар абонентлар ҳисобини юритадилар»;

«4-босқич» позициясида:

«Жараёнлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида» сўзлари «Марказнинг махсус банк ҳисобварағида» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Ташкилий тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Жисмоний шахслар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлаб борадилар.

2. Марказ жамланган маблағларни:

хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида ўтказиб беради.

3. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширадилар»;

Қоидаларга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-иловада :

4-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин;

«якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчиларининг (кейинги ўринларда — назоратчилар) меҳнатига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахслардан (аҳолидан) ундирилган тўловларнинг фоиз нисбатидаги тўловлари»;

2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Назоратчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахсларга (аҳолига) ҳисобланган пул маблағлари йиғимининг фоизи нисбатида амалга оширилади.

Назоратчилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз нисбати, жисмоний шахсларга (аҳолига) ҳисобланган тўловларни йиғиш даражасига боғлиқ равишда, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисобланган пул маблағлари йиғими бўйича белгиланган режанинг бажарилиши:

100 фоизгача таъминланганда — 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

100 фоиздан ортиқ таъминланганда — 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан мустақил равишда белгиланади.

Тўловлар йиғими (тушумлар) прогнози ҳар ойда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан белгиланади ҳамда жисмоний шахсларга (аҳолига) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб ойида амалдаги тариф бўйича ҳисобланган тўловларни ўз ичига олади.

Тўловлар йиғими прогнози назоратчининг хизмат кўрсатиш ҳудуди, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тарифлар ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши мумкин».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 4 ноябрь,

646-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон; 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Sanitar tozalash va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni tashkil etish va aholi punktlarida tozalikni taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Mamlakatda atrof-muhitni muhofaza qilishni taʼminlash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, shuningdek, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar tizimini takomillashtirish, sanitar tozalash korxonalarini yanada qoʻllab-quvvatlash va sohaga davlat-xususiy sheriklik joriy etilishini kengaytirish orqali hududlarning sanitariya va ekologik holatini yaxshilash borasida izchil siyosat amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni tashkil etish tizimini isloh qilish, sanitar tozalash korxonalarini yanada qoʻllab-quvvatlash va sohaga davlat-xususiy sheriklik joriy etilishini kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha imkoniyatlarni ishga solish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni tashkil etish tizimini isloh qilish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 11-avgustdagi PF-189-son Farmoni hamda “Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish va aholi punktlarida tozalikni taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 11-avgustdagi PQ-349-son qaroriga muvofiq, shuningdek, maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish tizimini yanada rivojlantirish, aholining sifatli sanitar tozalash xizmatlari bilan taʼminlanganligi darajasini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazi va uning hududiy filiallari faoliyatini tashkil etish;

koʻrsatilgan sanitar tozalash xizmatlari uchun hisob-kitob tizimini takomillashtirish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi N.N. Oblomuradov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-noyabrdagi 646-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-yanvardagi 29-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi yigirma toʻqqizinchi xatboshisidagi “Sanitar tozalash boʻyicha ixtisoslashtirilgan korxonalar respublika birlashmasi” soʻzlari “Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazi va uning hududiy filiallari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 6-fevraldagi 95-son qarorida :

a) 1-ilova quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Biriktirilgan hududlarda, maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari koʻrsatishga shartnoma (bitim)lar tomonlar kelishuvi asosida bekor qilinganligi yoki uning amal qilish muddati tugaganligi, xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning tashabbusi, sud qarori, bankrotlik holati yoki oʻzgacha tarzda xizmat koʻrsatuvchi tashkilot faoliyati toʻxtatilgan hollarda mazkur hududlarning Davlat ekologiya qoʻmitasi taklifiga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan boshqa xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga ularning roziligiga koʻra, shartnoma (bitim)larga qoʻshimcha kelishuv asosida vaqtincha biriktirib berilishiga yoʻl qoʻyiladi. Bunda:

shartnoma (bitim)larga qoʻshimcha kelishuv muddati mazkur hudud ushbu Qoidalarning 5-bandi talablariga muvofiq belgilangan tartibda boshqa xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga biriktirib berilguniga qadar amal qiladi;

xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning mazkur hududlarga yaqin joylashuvi, zarur miqdordagi soz chiqindi tashish mashinalarining mavjudligi, shartnoma (bitim) shartlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilish holatiga ustuvorlik qaratiladi.

Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot oʻzgargan hududlardagi mavjud debitor va kreditor qarzdorliklarni bartaraf etish shartlari tegishli shartnoma (bitim)larga qoʻshimcha kelishuvlarda nazarda tutiladi. Bunda, faoliyati tugatilgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilot va hudud biriktirilayotgan yangi xizmat koʻrsatuvchi tashkilot kelishuvi asosida debitor va kreditor qarzdorliklar boʻyicha solishtirma dalolatnoma tuziladi. Mazkur dalolatnomada undiruv (hisob-kitob) miqdori, muddatlari, shuningdek, undiruv bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash shartlari belgilanadi”;

7-bandning birinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining maxsus gʻazna hisobvaraqlarida” soʻzlari “Davlat ekologiya qoʻmitasi huzuridagi Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) maxsus bank hisobvaragʻida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-banddagi “huzuridagi Sanitar tozalash xizmatlarini tashkil etish markazlariga (keyingi oʻrinlarda — Sanitar tozalash markazlari)” soʻzlari “va Markazning hududiy filiallariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-banddagi “Sanitar tozalash markazlari” soʻzlari “Markazning hududiy filiallari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

20-bandda :

birinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining maxsus gʻazna hisobvaraqlarida” soʻzlari “Markazning maxsus bank hisobvaragʻida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “yagona tranzit bank hisobvaraqlariga toʻlanadi va keyinchalik Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining maxsus gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkaziladi” soʻzlari “Markazning maxsus tranzit bank hisobvaraqlariga toʻlanadi va uning maxsus bank hisobvaragʻida jamlanadi” soʻzi bilan almashtirilsin;

22 va 23-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy shaxslarga koʻrsatilgan xizmatlar haqini markazlashgan tartibda toʻlash Markaz tomonidan toʻlov topshiriqnomalarisiz avtomatik tarzda amalga oshiriladi.

23. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy shaxslarga koʻrsatilgan xizmatlar haqini markazlashgan tartibda toʻlash jismoniy shaxslardan qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarning kelib tushishiga koʻra amalga oshiriladi. Bunda, Markazning maxsus bank hisobvaragʻida jamlangan mablagʻlar:

xususiy sektordagi xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 100 foizi miqdorida;

davlat ulushi boʻlgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 90 foizi miqdorida;

qolgan mablagʻlar Markaz va uning hududiy filiallari faoliyatini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.

Bunda, banklar va banklararo hamda boshqa toʻlov tizimlaridan foydalanganlik uchun haq miqdori Markaz va xususiy xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida tuziladigan shartnomaga muvofiq xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlardan bir yoʻla ushlab qolinishi mumkin”;

25-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “banklararo” soʻzidan keyin “hamda boshqa” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

26-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sanitar tozalash markazlari” soʻzlari “Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylar uchastkalari nazoratchilari (keyingi oʻrinlarda — nazoratchilar) tomonidan joriy majburiy toʻlovlar va ular boʻyicha qarzdorliklarni yigʻish (undirish) Hisobga olishning yagona elektron tizimida aks ettirilgan, hisoblangan summalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha amalga oshiriladi.

Bunda, jismoniy shaxslardan toʻlovlarni qabul qilish nazoratchilar tomonidan Hisobga olishning yagona elektron tizimida aks etgan holda, qoida tariqasida elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshiriladi”;

28-bandda :

birinchi xatboshidagi “tegishli tashkilotlar (bank yoki Byuro)” soʻzlari “nazoratchilar va tijorat banklari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Sanitar tozalash markaziga” soʻzlari “xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-bandda :

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sud qarori boʻyicha”;

oltinchi xatboshidagi “Sanitar tozalash markazlari” soʻzlari “xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-bandning yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Sanitar tozalash markazi” soʻzlari “xizmat koʻrsatuvchi tashkilot” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Abonentlar boʻyicha oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga kiritilmagan va ular haqida xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga taqdim etilmagan yangi abonentlar yoki birga doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlmagan shaxslar aniqlanganda, Hisobga olishning yagona elektron tizimida abonentlar va birga doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan shaxslar soniga tuzatishlar kiritiladi.

Bir vaqtning oʻzida, tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlganda (fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi yoki xizmat koʻrsatuvchi tashkilot xodimi tomonidan tuzilgan dalolatnoma, ichki ishlar organlari tomonidan doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligining tasdigʻi, chegara (migratsiya) qaydlari, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi (FHDY)ning tugʻilganlikni qayd etish toʻgʻrisidagi va boshqa maʼlumotlar), qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorlik, haqiqatda doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan shaxslar soni ortgan yoki kamaygan (koʻchib kirish, koʻchib ketish, tugʻilish va shu kabilar) vaqtdan boshlab toʻliq qayta hisoblab chiqiladi, tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan holatlarda esa — oʻtgan uch oy uchun hisob-kitob qilinadi.

Bunda, xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan ushbu Qoidalar talablariga zid ravishda Hisobga olishning yagona elektron tizimiga oʻzgartirish kiritilganligi yoki qayta hisob-kitob qilinganligi aniqlangan hollarda Markazning hududiy filiallari xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga 5 ish kuni muddatida kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida elektron tarzda ogohlantirish yuboradi.

Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan mazkur ogohlantirishda koʻrsatilgan kamchiliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmagan taqdirda, Markazning hududiy filiali tomonidan Hisobga olishning yagona elektron tizimiga notoʻgʻri kiritilgan maʼlumotlar tizimdan oʻchirilishi mumkin”;

39-bandda :

birinchi xatboshidagi “Sanitar tozalash markazi” soʻzlari “Markazning hududiy filiali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining hududiy organlarini” soʻzlari “nazoratchilarni” soʻzi bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan Hisobga olishning yagona elektron tizimiga maʼlumotlarni toʻgʻri kiritilishini nazorat qiladi”;

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda, muddati oʻtgan qarzdorliklarni sud orqali undirish uchun talab etiladigan hujjatlar xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan taqdim etiladi hamda undiruv bilan bogʻliq xarajatlar xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan qoplanadi”;

40-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

41-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyida vaqtincha boʻlmaganligi” soʻzlari “doimiy yashash yoki vaqtincha turar joyida vaqtincha boʻlmaganligi yoki doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan chiqarilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

42-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yongʻin kelib chiqishiga sabab boʻluvchi, choʻgʻ, choʻgʻlanib turgan kul yoki oʻchmagan boshqa qattiq yoqilgʻi chiqindilarini chiqindi toʻplash shoxobchalari, chiqindi toʻplash konteynerlari, shuningdek, maxsus avtotransport vositasiga joylashtirmaslik”;

oʻn birinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

43-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hisobga olishning yagona elektron tizimida isteʼmolchilarning maʼlumotlar bazasini muntazam ravishda yangilab borish hamda ularga qarzdorlik toʻgʻrisida ogohlantirish xati yuborish”;

toʻrtinchi xatboshidagi “(qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar bundan mustasno)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin;

“yongʻin kelib chiqishiga sabab boʻluvchi, choʻgʻ, choʻgʻlanib turgan kul yoki oʻchmagan boshqa qattiq yoqilgʻi chiqindilarini maxsus avtotransport vositasiga ortmaslik”;

yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

44-bandda :

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qattiq maishiy chiqindilarni olib chiqib ketishning minimal davriyligiga rioya etish, shuningdek, maxsus avtotransport vositalari va texnikalari harakati hamda chiqindi poligonlarini Markaz va uning hududiy filiallari tomonidan real vaqt rejimida avtomatlashtirilgan kuzatish tizimi (GPS)dan foydalangan holda nazorat qilish imkonini yaratish”;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“isteʼmolchilarning maʼlumotlar bazasini muntazam ravishda yangilab borish”;

Qoidalarga 1-ilovada :

“2-bosqich” pozitsiyasining “Tashkiliy tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazi va uning hududiy filiallari hamda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar abonentlar hisobini yuritadilar”;

“4-bosqich” pozitsiyasida:

“Jarayonlar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining maxsus gʻazna hisobvaraqlarida” soʻzlari “Markazning maxsus bank hisobvaragʻida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Tashkiliy tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Jismoniy shaxslar qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarni har oyning 10-sanasidan kechikmay toʻlab boradilar.

2. Markaz jamlangan mablagʻlarni:

xususiy sektordagi xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning bank hisobvaraqlariga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 100 foizi miqdorida;

davlat ulushi boʻlgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning bank hisobvaraqlariga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 90 foizi miqdorida oʻtkazib beradi.

3. Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun toʻlovlarni xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning bank hisobvaragʻiga har oyda 100 foiz oldindan toʻlov asosida amalga oshiradilar”;

Qoidalarga 4-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 2-ilovada :

4-band quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin;

“yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylar uchastkalari nazoratchilarining (keyingi oʻrinlarda — nazoratchilar) mehnatiga qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun jismoniy shaxslardan (aholidan) undirilgan toʻlovlarning foiz nisbatidagi toʻlovlari”;

2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2-bob. Mehnatga haq toʻlash tartibi”;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Nazoratchilarning mehnatiga haq toʻlash qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun jismoniy shaxslarga (aholiga) hisoblangan pul mablagʻlari yigʻimining foizi nisbatida amalga oshiriladi.

Nazoratchilar mehnatiga haq toʻlashga yoʻnaltiriladigan pul mablagʻlarining foiz nisbati, jismoniy shaxslarga (aholiga) hisoblangan toʻlovlarni yigʻish darajasiga bogʻliq ravishda, biroq mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlmagan miqdorda, qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun isteʼmolchilarga (jismoniy shaxslarga) hisoblangan pul mablagʻlari yigʻimi boʻyicha belgilangan rejaning bajarilishi:

100 foizgacha taʼminlanganda — 15 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda;

100 foizdan ortiq taʼminlanganda — 20 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda sanitariya jihatidan tozalash tashkiloti tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.

Toʻlovlar yigʻimi (tushumlar) prognozi har oyda sanitariya jihatidan tozalash tashkiloti tomonidan belgilanadi hamda jismoniy shaxslarga (aholiga) koʻrsatiladigan xizmatlar uchun hisob-kitob oyida amaldagi tarif boʻyicha hisoblangan toʻlovlarni oʻz ichiga oladi.

Toʻlovlar yigʻimi prognozi nazoratchining xizmat koʻrsatish hududi, shuningdek, qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlarga tariflar oʻzgarganda qayta koʻrib chiqilishi mumkin”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 4-noyabr,

646-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.11.2022-y., 09/22/646/0995-son; 17.10.2025-y., 09/25/648/0943-son)

lex.uz