UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 8 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касбга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ:

маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини (кейинги ўринларда — марказлар) ташкил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан марказлар биноларини барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратиш;

марказлар биноларини маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ:

марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилиши;

марказлар бинолари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига асосан давлат мулкини ижарага бериш тартибига мувофиқ тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилиши;

марказларда битта лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

маҳаллаларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсияларни бериб бориш;

хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда марказлар биноларини барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳалла фуқаролар йиғинларига ажратсин ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил этсин;

белгиланган муддатларда ажратилган ер майдонларида ёки бўш турган давлат мулки объектларида марказларни қуриш ҳамда тўлиқ жиҳозлаш чораларини кўрсин.

4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳар бир маҳаллада юридик шахс бўлмаган марказларни ташкил этиш;

марказлар биноларини маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага бериш тартиби;

марказлар фаолияти учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни касбга ўргатиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига давлат гранти бериш тартиби.

5. Қуйидагилар марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали ажратиладиган грантлар;

тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган грантлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда марказлар биноларини тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш ҳамда марказлар фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда маҳаллаларга кўмаклашсин.

7. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги марказларда муайян касбни ўрганиш истагида бўлган, айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатини шакллантириб, уларни марказларда банд қилиш ва касб-ҳунар ўргатиш учун жалб қилиш чораларини кўрсин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида марказларда ташкил этиладиган фитнес, шейпинг каби соғломлаштириш машғулотларини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда хотин-қизларни машғулотларга жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Бунда, мазкур чора-тадбирлар доирасида ҳар бир маҳаллада мунтазам равишда патронаж тиббиёт ходимлари ва туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимларининг вакиллари маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан ўзаро ҳамкорликда маҳаллада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича марказларда ташкил этилаётган жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар бериб борилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сон қарорига ИЛОВА

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) мақоми, асосий вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун давлат гранти ажратиш тартибини белгилайди.

2. Марказлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

3. Марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан барпо этилади.

4. Марказлар бинолари маҳалла фуқаролари йиғини томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига асосан давлат мулкини ижарага бериш тартибига мувофиқ тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади.

Марказлар биноларини ижарага бериш бўйича онлайн-аукцион савдолари фақат маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади.

Ушбу тадбиркорлик субъектларининг рўйхати «Xotin-qizlar.uz» миллий портали орқали шакллантирилади ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали тақдим этилади.

5. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат гранти ажратилади.

2-боб. Марказларнинг асосий вазифалари

6. Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

маҳаллаларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришига кўмаклашиш;

хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсиялар бериб бориш;

хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.

3-боб. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш тартиби

7. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.

8. Лойиҳаларни танлаб олишда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:

лойиҳаларнинг марказлар вазифаларига мос келиши;

ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган хотин-қизларни доимий иш жойи билан таъминлашга қаратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;

лойиҳанинг ҳудудни ривожлантириш драйверлари, ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;

талабгорнинг ташкил қилинаётган лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;

ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;

иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.

9. Ажратилган давлат гранти ижтимоий лойиҳани амалга ошириш мақсадида марказларда ташкил этиладиган тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик ва турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун зарур бўладиган дастгоҳ, ускуна ва жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.

10. Марказлар фаолияти учун давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1-босқичда тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра маҳаллаларда марказлар фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади;

2-босқичда марказлар биноларини ижарага берган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, марказлар фаолиятини мазкур Низом асосида йўлга қўйиш ва давлат гранти олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалар бўйича таклифларини тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу Низомга 3-илова билан тасдиқланган намунавий таркибдаги туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари уларнинг аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади;

3-босқичда ишчи гуруҳлар томонидан беш кун ичида лойиҳалар бўйича таклифлар ўрганиб чиқилиб, ушбу Низомнинг 8-бандидаги мезонлар асосида энг яхши ва асосли деб топилган таклифлар танлаб олинади ҳамда баённома расмийлаштирилади. Ушбу таклифлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этилади;

4-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари киритилган таклифларни умумлаштириб, икки кун ичида давлат гранти ажратиш масаласини кўриб чиқиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориладиган буюртманомага амалга ошириладиган лойиҳанинг мақсади, йўналишлари, яратиладиган иш ўринлари сони ва харид қилинадиган асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар тўғрисида аниқ маълумотлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар илова қилинади;

5-босқичда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар чоракда келиб тушган лойиҳалар бўйича барча буюртманомаларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибдаги Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим қилади.

Комиссия томонидан лойиҳалар мазкур Низом талаблари асосида ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади.

Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда Комиссиянинг қарори қабул қилинади.

Давлат гранти ажратилган тадбиркорлар рўйхати Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

6-босқичда давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ўн беш иш куни ичида грант лойиҳаларида кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига маблағлар ўтказиб берилади.

Давлат грантининг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қайтарилади;

7-босқичда давлат гранти оладиган тадбиркорлик субъектлари ҳар чоракда молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради.

Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.

4-боб. Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат гранти олишга қўйиладиган талаблар

11. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари давлат грантини олишга талабгор бўла олади.

12. Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

Ижтимоий реестрга, шунингдек «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар;

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;

хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;

ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);

норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);

одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;

умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

13. Давлат грантини олиш учун тадбиркорлик субъектлари маҳалла фуқаролар йиғини орқали қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига тақдим этади:

марказларда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳа, унинг бизнес режаси, фаолият йўналиши ва яратиладиган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳага талаб этиладиган давлат гранти миқдори ва харид қилинадиган асбоб-ускуна, дастгоҳ ва жиҳозлар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш анжомлари тўғрисидаги маълумотлар;

тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида марказлар биноларини ижарага бериш ҳақидаги шартнома нусхалари.

5-боб. Якунловчи қоидалар

14. Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат грантининг жалб этилиши, ундан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун туман (шаҳар) даражасида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, вилоят даражасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари масъул ҳисобланади.

15. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан давлат гранти ажратилиши, маблағлардан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий равишда назорат ва мониторинг олиб боради;

ҳар олти ойда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича муҳокамаларни ўтказиб боради.

16. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

17. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъектлари Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Маҳалла фуқаролар йиғинлари Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади. 3 кун ичида 3-босқич Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини кўриб чиқади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этади. 5 кун ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари Таклифларни умумлаштирган ҳолда, давлат гранти ажратиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади. 2 кун ичида 5-босқич Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Келиб тушган буюртманомаларни Қўмита раиси раҳбарлик қиладиган грантларни ажратиш бўйича комиссия томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади. Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда грант ажратиш бўйича комиссиянинг қарори қабул қилинади. Ҳар чоракда 6-босқич Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг лойиҳаларда кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига грант доирасида тегишли маблағлар ўтказиб берилади. 15 иш куни ичида 7-босқич Тадбиркорлик субъектлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради. Ҳар чоракда Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда назорат қилади. Мунтазам равишда

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича республика комиссияси

1. З. Махкамова — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси 2. С. Турдиев — маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари 3. М. Жўраев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари 4. Ж. Абруев — молия вазири ўринбосари 5. Д. Вахобов — Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида) 7. Г. Рашидова — АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари 8. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси директори 9. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг

1. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 3. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) АТ «Халқ банки» бўлими бошлиғининг ўринбосари 4. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи 5. Лавозимга кўра — Туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимининг тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси, Ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 8 ноябрь,

650-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2022 й., 09/22/650/0999-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni hamda “Xotin-qizlar bandligini oshirish va salomatligini mustahkamlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-sentabrdagi PQ-376-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek jamiyatda xotin-qizlarning ijtimoiy va iqtisodiy faolligini oshirish, ularni kasbga va tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻrgatish orqali bandligini taʼminlash hamda salomatligini mustahkamlash ishlarini mahallalarda tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmonining 15-bandiga muvofiq:

mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlarini (keyingi oʻrinlarda — markazlar) tashkil qilish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan markazlar binolarini barpo etish uchun har bir mahalladan 300 kvadrat metrgacha boʻlgan yer maydonini doimiy foydalanish huquqi asosida yoki boʻsh turgan davlat mulki obyektini operativ boshqaruv huquqi asosida mahallalarga ajratish;

markazlar binolarini mahallalar tomonidan tikuvchilik, qandolatchilik, fitnes, sheyping, xotin-qizlarni kasbga oʻqitish faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish belgilanganligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlar bandligini oshirish va salomatligini mustahkamlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-sentabrdagi PQ-376-son qarorining 4-bandiga muvofiq:

markazlar tuman (shahar) hokimliklari tomonidan mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan barpo etilishi;

markazlar binolari mahalla fuqarolar yigʻinlari tomonidan mahallalardagi xotin-qizlar faollarining tavsiyasiga asosan davlat mulkini ijaraga berish tartibiga muvofiq tikuvchilik, qandolatchilik, fitnes, sheyping, xotin-qizlarni kasbga oʻqitish faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga 5 yil muddatga ijaraga berilishi;

markazlarda bitta loyiha doirasida 20 nafargacha xotin-qizlarning doimiy bandligini taʼminlash maqsadida har bir nafar bandligi taʼminlanadigan ishsiz xotin-qiz uchun Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tadbirkorlik subyektlariga belgilangan tartibda 3 million soʻmdan oshmagan miqdorda davlat granti ajratilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar markazlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:

ishsiz, ayniqsa, qishloq joylarda bola tarbiyasi bilan uyda oʻtirib qolgan ehtiyojmand ayollar, shuningdek, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bandligini taʼminlash maqsadida mahallalarda tikuvchilik, qandolatchilik, pazandachilik kabi yoʻnalishlarda ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

mahallalarning geografik joylashuvi, aholi soni va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha oʻsish nuqtalarini inobatga olgan holda, ishsiz, lekin ishlash istagida boʻlgan kasb-hunarga ega boʻlmagan, shuningdek, oʻz bilimlarini yanada mustahkamlash va malakasini oshirish, tadbirkorligini kengaytirish maqsadida qoʻshimcha kasblar va hunarlarga oʻqish istagida boʻlgan xotin-qizlarni tegishli kasblarga va tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻqitishni tashkil etish. Ularning kelgusida oʻzlashtirgan kasblari boʻyicha tadbirkorlik faoliyatini boshlashiga va rivojlantirishga koʻmaklashish;

xotin-qizlar tadbirkorligini rivojlantirish, bandligini taʼminlash, kasb-hunar egallashlari uchun yaratilayotgan keng imkoniyatlar va imtiyozlar haqida aholini xabardor qilish maqsadida zarur maʼlumot va tavsiyalarni berib borish;

xotin-qizlarning salomatligini mustahkamlash maqsadida fitnes, sheyping kabi sogʻlomlashtirishga moʻljallangan xizmat koʻrsatish faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, xotin-qizlarning tibbiy madaniyatini rivojlantirish, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va ommaviy sport harakatlarini tibbiyot profilaktikasi bilan birgalikda yoʻlga qoʻyish;

muqaddam jinoiy javobgarlikka tortilgan, profilaktik roʻyxatga olingan, jazoni ijro etish muassasalaridan qaytib kelgan xotin-qizlarni doimiy ish oʻrinlari bilan taʼminlash, ularni tadbirkorlik faoliyatiga jalb etish va oʻz faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda rivojlantirishda, bandligini taʼminlashda, kasb-hunar egallashida koʻmaklashish.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda markazlar binolarini barpo etish uchun har bir mahalladan 300 kvadrat metrgacha boʻlgan yer maydonini doimiy foydalanish huquqi asosida yoki boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini operativ boshqaruv huquqi asosida mahalla fuqarolar yigʻinlariga ajratsin hamda kadastr hujjatlarini rasmiylashtirishni tashkil etsin;

belgilangan muddatlarda ajratilgan yer maydonlarida yoki boʻsh turgan davlat mulki obyektlarida markazlarni qurish hamda toʻliq jihozlash choralarini koʻrsin.

4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

har bir mahallada yuridik shaxs boʻlmagan markazlarni tashkil etish;

markazlar binolarini mahallalar tomonidan tikuvchilik, qandolatchilik, fitnes, sheyping, xotin-qizlarni kasbga oʻqitish faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga 5 yil muddatga ijaraga berish tartibi;

markazlar faoliyati uchun Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar, xalqaro moliya institutlarining grantlari hisobidan davlat granti ajratish va undan foydalanish tartibi;

markazlarda xotin-qizlar bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash, ularni kasbga oʻrgatish faoliyatini boshlagan tadbirkorlik subyektlariga davlat granti berish tartibi.

5. Quyidagilar markazlar faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Davlat budjetidan Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi orqali ajratiladigan grantlar;

tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari tomonidan ajratiladigan grantlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda markazlar binolarini tadbirkorlik subyektlariga belgilangan tartibda ijaraga berish hamda markazlar faoliyatini tashkil etish va rivojlantirishda mahallalarga koʻmaklashsin.

7. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi markazlarda muayyan kasbni oʻrganish istagida boʻlgan, ayniqsa, “Ayollar daftari”ga kiritilgan ishsiz, ehtiyojmand xotin-qizlar roʻyxatini shakllantirib, ularni markazlarda band qilish va kasb-hunar oʻrgatish uchun jalb qilish choralarini koʻrsin.

8. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sportni rivojlantirish vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda mahallalarda sogʻlom turmush tarzini shakllantirish va xotin-qizlar salomatligini mustahkamlash maqsadida markazlarda tashkil etiladigan fitnes, sheyping kabi sogʻlomlashtirish mashgʻulotlarini tashkil etishga koʻmaklashsin hamda xotin-qizlarni mashgʻulotlarga jalb etish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

Bunda, mazkur chora-tadbirlar doirasida har bir mahallada muntazam ravishda patronaj tibbiyot xodimlari va tuman (shahar) sportni rivojlantirish boʻlimlarining vakillari mahalla xotin-qizlar faollari bilan oʻzaro hamkorlikda mahallada sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, xotin-qizlar salomatligini mustahkamlash boʻyicha markazlarda tashkil etilayotgan jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish mashgʻulotlaridan foydalanish yuzasidan tavsiyalar berib borilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 650-son qaroriga ILOVA

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — markazlar) maqomi, asosiy vazifalari va faoliyatini tashkil etish, shuningdek ularning faoliyatini tashkil etish uchun davlat granti ajratish tartibini belgilaydi.

2. Markazlar har bir mahallada tashkil etiladi va yuridik shaxs hisoblanmaydi.

3. Markazlar tuman (shahar) hokimliklari tomonidan tuman (shahar) hokimliklari mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan barpo etiladi.

4. Markazlar binolari mahalla fuqarolari yigʻini tomonidan mahallalardagi xotin-qizlar faollarining tavsiyasiga asosan davlat mulkini ijaraga berish tartibiga muvofiq tikuvchilik, qandolatchilik, fitnes, sheyping, xotin-qizlarni kasbga oʻqitish faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga 5 yil muddatga ijaraga beriladi.

Markazlar binolarini ijaraga berish boʻyicha onlayn-auksion savdolari faqat mahallalardagi xotin-qizlar faollarining tavsiyasiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkaziladi.

Ushbu tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati “Xotin-qizlar.uz” milliy portali orqali shakllantiriladi va “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilish orqali taqdim etiladi.

5. Markazlarda xotin-qizlar bandligini taʼminlash, salomatligini mustahkamlash hamda ularni kasbga oʻqitish faoliyati bilan bogʻliq ijtimoiy loyihani amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlariga ushbu Nizomda belgilangan tartibda davlat granti ajratiladi.

2-bob. Markazlarning asosiy vazifalari

6. Markazlarning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

ishsiz, ayniqsa, qishloq joylarda bola tarbiyasi bilan uyda oʻtirib qolgan ehtiyojmand ayollar, shuningdek, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bandligini taʼminlash maqsadida mahallalarda tikuvchilik, qandolatchilik, pazandachilik kabi yoʻnalishlarda ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

mahallalarning geografik joylashuvi, aholi soni va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha oʻsish nuqtalarini inobatga olgan holda, ishsiz, lekin ishlash istagida boʻlgan kasb-hunarga ega boʻlmagan, shuningdek, oʻz bilimlarini yanada mustahkamlash va malakasini oshirish, tadbirkorligini kengaytirish maqsadida qoʻshimcha kasblar va hunarlarga oʻqish istagida boʻlgan xotin-qizlarni tegishli kasblarga va tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻqitishni tashkil etish. Ularning kelgusida oʻzlashtirgan kasblari boʻyicha tadbirkorlik faoliyatini boshlashiga va rivojlantirishiga koʻmaklashish;

xotin-qizlar tadbirkorligini rivojlantirish, bandligini taʼminlash, ularning kasb-hunar egallashlari uchun yaratilayotgan keng imkoniyatlar va imtiyozlar haqida aholini xabardor qilish maqsadida zarur maʼlumot va tavsiyalar berib borish;

xotin-qizlarning salomatligini mustahkamlash maqsadida fitnes, sheyping kabi sogʻlomlashtirishga moʻljallangan xizmat koʻrsatish faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, xotin-qizlarning tibbiy madaniyatini rivojlantirish, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va ommaviy sport harakatlarini tibbiyot profilaktikasi bilan birgalikda yoʻlga qoʻyish;

muqaddam jinoiy javobgarlikka tortilgan, profilaktik roʻyxatga olingan, jazoni ijro etish muassasalaridan qaytib kelgan xotin-qizlarni doimiy ish oʻrinlari bilan taʼminlash, tadbirkorlik faoliyatiga jalb etish, ularning oʻz faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda rivojlantirishda, bandligini taʼminlashda, kasb-hunar egallashida koʻmaklashish.

3-bob. Markazlarda xotin-qizlar bandligini taʼminlash, salomatligini mustahkamlash hamda ularni kasbga oʻqitish faoliyati bilan bogʻliq ijtimoiy loyihani amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga davlat granti ajratish va undan foydalanish tartibi

7. Markazlarda xotin-qizlar bandligini taʼminlash, salomatligini mustahkamlash hamda ularni kasbga oʻqitish faoliyati bilan bogʻliq bitta ijtimoiy loyiha (keyingi oʻrinlarda — loyiha) doirasida 20 nafargacha xotin-qizlarning doimiy bandligini taʼminlash maqsadida har bir nafar bandligi taʼminlanadigan ishsiz xotin-qiz uchun Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tadbirkorlik subyektlariga 3 million soʻmdan oshmagan miqdorda davlat granti ajratiladi.

8. Loyihalarni tanlab olishda quyidagi mezonlarga eʼtibor qaratiladi:

loyihalarning markazlar vazifalariga mos kelishi;

ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan xotin-qizlarni doimiy ish joyi bilan taʼminlashga qaratilganligi;

loyihani amalga oshirish uchun zarur moliyaviy resurs, dastgoh, uskuna va jihozlarga ega boʻlish;

loyihaning hududni rivojlantirish drayverlari, ixtisoslashuviga mosligi, dolzarbligi, bozorbop va daromadliligi, ijtimoiy jozibadorligi;

talabgorning tashkil qilinayotgan loyiha boʻyicha tajribaga egaligi;

xodimlar uchun zarur mehnat sharoitlari yaratish va munosib ish haqi toʻlashga qobiliyatliligi;

ish bilan taʼminlash bilan bir qatorda malakasi yetarli boʻlmagan xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻqitish yoki malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilash imkoniyati mavjudligi.

9. Ajratilgan davlat granti ijtimoiy loyihani amalga oshirish maqsadida markazlarda tashkil etiladigan tikuvchilik, qandolatchilik, pazandachilik va turli hunarmandchilik mahsulotlari ishlab chiqarish hamda tayyorlash uchun zarur boʻladigan dastgoh, uskuna va jihozlar xarid qilishga yoʻnaltiriladi.

10. Markazlar faoliyati uchun davlat granti ajratish va undan foydalanish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

1-bosqichda tadbirkorlik subyektlari oʻz xohishiga koʻra mahallalarda markazlar faoliyati uchun davlat granti olish maqsadida mahalla fuqarolar yigʻinlariga loyihalar va tegishli hujjatlarni taqdim qiladi;

2-bosqichda markazlar binolarini ijaraga bergan mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari mahalladagi xotin-qizlar faollari bilan kelishilgan holda, markazlar faoliyatini mazkur Nizom asosida yoʻlga qoʻyish va davlat granti olish istagida boʻlgan tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda ularning ijtimoiy loyihalar boʻyicha takliflarini tadbirkorlik subyektlari tomonidan taqdim etilgan kundan boshlab uch kun ichida ushbu Nizomga 3-ilova bilan tasdiqlangan namunaviy tarkibdagi tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi rahbarligidagi ishchi guruhlarga (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) ishchi guruhlari) taqdim etadi.

Tuman (shahar) ishchi guruhlari aʼzolari jamoatchilik asosida ishlaydi.

Tuman (shahar) ishchi guruhlari ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Ishchi guruhlar yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Ishchi guruhlar yigʻilishlari ularning aʼzolari roʻyxatdagi tarkibining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda vakolatli hisoblanadi;

3-bosqichda ishchi guruhlar tomonidan besh kun ichida loyihalar boʻyicha takliflar oʻrganib chiqilib, ushbu Nizomning 8-bandidagi mezonlar asosida eng yaxshi va asosli deb topilgan takliflar tanlab olinadi hamda bayonnoma rasmiylashtiriladi. Ushbu takliflar tuman (shahar) ishchi guruhlari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlariga taqdim etiladi;

4-bosqichda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari kiritilgan takliflarni umumlashtirib, ikki kun ichida davlat granti ajratish masalasini koʻrib chiqish uchun Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga buyurtmanoma yuboradi.

Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga yuboriladigan buyurtmanomaga amalga oshiriladigan loyihaning maqsadi, yoʻnalishlari, yaratiladigan ish oʻrinlari soni va xarid qilinadigan asbob-uskuna hamda jihozlar toʻgʻrisida aniq maʼlumotlar va boshqa tegishli hujjatlar ilova qilinadi;

5-bosqichda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi har chorakda kelib tushgan loyihalar boʻyicha barcha buyurtmanomalarni ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tarkibdagi Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyati uchun davlat granti ajratish boʻyicha respublika komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) taqdim qiladi.

Komissiya tomonidan loyihalar mazkur Nizom talablari asosida har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlaydi, zarur hollarda loyihalarni joyiga chiqib oʻrganadi.

Eng yaxshi va asosli deb topilgan loyihalarga belgilangan tartibda Komissiyaning qarori qabul qilinadi.

Davlat granti ajratilgan tadbirkorlar roʻyxati Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi;

6-bosqichda davlat granti ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng oʻn besh ish kuni ichida grant loyihalarida koʻrsatilgan tovarlarni xarid qilish uchun tadbirkorlik subyektlarining bankdagi hisobvaraqlariga mablagʻlar oʻtkazib beriladi.

Davlat grantining yil oxiridagi foydalanilmay qolgan qoldiqlari Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasiga qaytariladi;

7-bosqichda davlat granti oladigan tadbirkorlik subyektlari har chorakda moliya organlariga budjet tashkilotlari uchun belgilangan muddatlarda va tartibda davlat grantidan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etib boradi.

Ajratilgan davlat grantining maqsadli sarflanishi belgilangan tartibda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi hamda Moliya vazirligi tomonidan nazorat qilinadi.

4-bob. Markazlarda loyihani amalga oshirish uchun davlat granti olishga qoʻyiladigan talablar

11. Markazlarda xotin-qizlar bandligini taʼminlash, salomatligini mustahkamlash hamda ularni kasbga oʻqitish faoliyatini boshlagan tadbirkorlik subyektlari davlat grantini olishga talabgor boʻla oladi.

12. Davlat granti quyidagi toifadagi xotin-qizlarni kasb-hunarga va tadbirkorlikka oʻqitish, ularning bandligini taʼminlash hamda tadbirkorlik faoliyatini boshlashiga koʻmaklashishga qaratilgan loyihalar uchun ajratiladi:

Ijtimoiy reyestrga, shuningdek “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar;

ishsiz, ayniqsa, qishloq joylarda bola tarbiyasi bilan shugʻullanayotgan xotin-qizlar;

xorijiy mehnat migratsiyasidan qaytib kelgan xotin-qizlar;

nogironligi boʻlgan mehnatga layoqatli ishsiz xotin-qizlar (ularning mehnat muhofazasi talablariga mos ravishda bandligini taʼminlash hamda tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyish);

norasmiy bandlikni qisqartirish maqsadida kundalik mehnat faoliyati bilan shugʻullanib, daromad topayotgan xotin-qizlar (ularning bandligini taʼminlash boʻyicha ushbu xotin-qizlarni shugʻullanib kelayotgan faoliyat turlarini hamda ehtiyoj va qiziqishlarini inobatga olgan holda, oʻqitish va bandligini taʼminlash);

odam savdosidan hamda tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan, mushkul iqtisodiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar;

umumiy oʻrta va professional taʼlim muassasalarini tugatgan, oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kira olmagan yoki oliy taʼlimda oʻqish uchun imkoniyati boʻlmagan ishsiz xotin-qizlar (mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan zamonaviy kasblarga va IT texnologiyalariga oʻqitib, ularning bandligini taʼminlash);

muqaddam jinoiy javobgarlikka tortilgan, profilaktik roʻyxatga olingan, jazoni ijro etish muassasalaridan qaytib kelgan xotin-qizlar.

13. Davlat grantini olish uchun tadbirkorlik subyektlari mahalla fuqarolar yigʻini orqali quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarni tuman (shahar) ishchi guruhlariga taqdim etadi:

markazlarda amalga oshiriladigan ijtimoiy loyiha, uning biznes rejasi, faoliyat yoʻnalishi va yaratiladigan yangi ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

loyihaga talab etiladigan davlat granti miqdori va xarid qilinadigan asbob-uskuna, dastgoh va jihozlar, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish anjomlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

tadbirkorlik subyektlarining davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi hamda mahalla fuqarolar yigʻini bilan tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida markazlar binolarini ijaraga berish haqidagi shartnoma nusxalari.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Markazlarda loyihani amalga oshirish uchun davlat grantining jalb etilishi, undan oʻz vaqtida maqsadli va samarali foydalanilishi uchun tuman (shahar) darajasida tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari, viloyat darajasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari masʼul hisoblanadi.

15. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi:

Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasidan davlat granti ajratilishi, mablagʻlardan oʻz vaqtida maqsadli va samarali foydalanilishi yuzasidan doimiy ravishda nazorat va monitoring olib boradi;

har olti oyda mazkur yoʻnalishda amalga oshirilgan ishlar boʻyicha muhokamalarni oʻtkazib boradi.

16. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

17. Mazkur Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan mansabdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyati uchun davlat granti ajratish va undan foydalanish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyektlari Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyati uchun davlat granti olish maqsadida mahalla fuqarolar yigʻinlariga loyihalar va tegishli hujjatlarni taqdim qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Mahalla fuqarolar yigʻinlari Mahalladagi xotin-qizlar faollari bilan kelishilgan holda, tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda ularning ijtimoiy loyihalari boʻyicha takliflarini tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi rahbarligidagi ishchi guruhlarga (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) ishchi guruhlari) taqdim etadi. 3 kun ichida 3-bosqich Tuman (shahar) ishchi guruhlari Tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda ularning ijtimoiy loyihalari boʻyicha takliflarini koʻrib chiqadi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlariga taqdim etadi. 5 kun ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari Takliflarni umumlashtirgan holda, davlat granti ajratish uchun Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga buyurtmanoma yuboradi. 2 kun ichida 5-bosqich Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi Kelib tushgan buyurtmanomalarni Qoʻmita raisi rahbarlik qiladigan grantlarni ajratish boʻyicha komissiya tomonidan har tomonlama koʻrib chiqilishini taʼminlaydi, zarur hollarda loyihalarni joyiga chiqib oʻrganadi. Eng yaxshi va asosli deb topilgan loyihalarga belgilangan tartibda grant ajratish boʻyicha komissiyaning qarori qabul qilinadi. Har chorakda 6-bosqich Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi Davlat granti ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng loyihalarda koʻrsatilgan tovarlarni xarid qilish uchun tadbirkorlik subyektlarining bankdagi hisobvaraqlariga grant doirasida tegishli mablagʻlar oʻtkazib beriladi. 15 ish kuni ichida 7-bosqich Tadbirkorlik subyektlari, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi Moliya organlariga budjet tashkilotlari uchun belgilangan muddatlarda va tartibda davlat grantidan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etib boradi. Har chorakda Ajratilgan davlat grantining maqsadli sarflanishi belgilangan tartibda nazorat qiladi. Muntazam ravishda

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyati uchun davlat granti ajratish boʻyicha respublika komissiyasi

1. Z. Maxkamova — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi, Komissiya raisi 2. S. Turdiyev — mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari 3. M. Joʻrayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari 4. J. Abruyev — moliya vaziri oʻrinbosari 5. D. Vaxobov — Savdo-sanoat palatasi raisi (kelishuv asosida) 7. G. Rashidova — AT “Xalq banki” boshqaruvi raisining oʻrinbosari 8. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi direktori 9. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi boshqarma boshligʻi, Komissiya kotibi

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Mahallalarda xotin-qizlarning bandligini taʼminlash va salomatligini mustahkamlash markazlari faoliyati uchun davlat granti ajratish boʻyicha tuman (shahar) ishchi guruhining

1. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, Ishchi guruh rahbari 2. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) AT “Xalq banki” boʻlimi boshligʻining oʻrinbosari 4. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimga koʻra — Tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimining tadbirkorlikni rivojlantirish, bandlikni taʼminlashga koʻmaklashish, kasb-hunarga oʻqitishni tashkil etish boʻyicha yetakchi mutaxassisi, Ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 8-noyabr,

650-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.11.2022-y., 09/22/650/0999-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son)

lex.uz