📅 2022-yil 1-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 1-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 1 ноябрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 ноября 2022 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 November 2022 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Қарори
Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сон «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон « Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон « Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2569, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014-й., 11-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сон қарорига ИЛОВА
Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартибини белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ягона миллий тизим — хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларнинг электрон тарзда қабул қилиниши ҳамда тегишли почта алоқаси боғламаси томонидан қоғоз кўринишида чоп этилиб, кўрсатилган манзиллар бўйича почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб берилишини, етказилганлигини тасдиқлашни, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишни таъминловчи ахборот тизими.».
3. 10-банддаги «Ҳарбий» деган сўз «Олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 23-банддан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 266-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган ҳарбий хизматчига топширилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.».
6. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган ҳарбий хизматчидан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан мулкий зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун вазирлик ва идораларнинг молия органларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида аниқлайди.».
7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган ҳарбий хизматчига, у вафот этган бўлса, ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган шахсларга берилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади.».
8. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига мувофиқ, зарар ҳарбий хизматчига уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши лозим.».
9. 35-банд «қамалганлиги» ҳамда «терговчининг» деган сўзлардан кейин тегишли равишда «ёки уй қамоғида турганлиги» ҳамда «ва суриштирувчининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси А. АЗИЗОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А. УСМАНОВ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 ноябрь,
Тошкент ш.,
2022 йил 22 октябрь,
Тошкент ш.,
2022 йил 20 октябрь,
Тошкент ш.,
2022 йил 21 октябрь,
Тошкент ш.,
2022 йил 19 октябрь,
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
33-ҚҚ-сон
31-сон
53ққ-сон
15-сон
5-сон
5145-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining
Qarori
Reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchilarning xizmatga oid, pensiya olish, uy-joydan foydalanish va boshqa shaxsiy hamda mulkiy huquqlarini tiklash va ularga yetkazilgan mulkiy ziyonni qoplash, maʼnaviy ziyon oqibatlarini bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 29-martdagi OʻRQ-761-son “Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga qiynoqqa solishdan jabrlanganlarga yetkazilgan zararni qoplash tartibini takomillashtirishga qaratilgan qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-son “Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-oktabrdagi 637-son “ Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yoʻllanuvchi xat-xabarlarni yetkazib berish, yetkazilganligini tasdiqlash, maʼlumotlarni saqlash va hisobga olishning yagona milliy tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2021-yil 22-oktabrdagi 655-son “ Oliy harbiylashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati va Milliy gvardiyasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Milliy xavfsizlik xizmatining 2014-yil 4-martdagi 4-q/q, 5, 5, 21-son qarori (roʻyxat raqami 2569, 2014-yil 11-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 11-son, 135-modda) bilan tasdiqlangan Reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchilarning xizmatga oid, pensiya olish, uy-joydan foydalanish va boshqa shaxsiy hamda mulkiy huquqlarini tiklash va ularga yetkazilgan mulkiy ziyonni qoplash, maʼnaviy ziyon oqibatlarini bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining 2022-yil 1-noyabrdagi 33-QQ-son, Mudofaa vazirligining 2022-yil 22-oktabrdagi 31-son, Ichki ishlar vazirligining 2022-yil 20-oktabrdagi 53qq-son, Davlat xavfsizlik xizmatining 2022-yil 21-oktabrdagi 15-son, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmatining 2022-yil 19-oktabrdagi 5-son va Milliy gvardiyasining 2022-yil 24-oktabrdagi 5145-son qaroriga ILOVA
Reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchilarning xizmatga oid, pensiya olish, uy-joydan foydalanish va boshqa shaxsiy hamda mulkiy huquqlarini tiklash va ularga yetkazilgan mulkiy ziyonni qoplash, maʼnaviy ziyon oqibatlarini bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchilarning xizmatga oid, pensiya olish, uy-joydan foydalanish va boshqa shaxsiy hamda mulkiy huquqlarini tiklash va ularga yetkazilgan mulkiy ziyonni qoplash, maʼnaviy ziyon oqibatlarini bartaraf etish tartibini belgilaydi.”.
2. 2-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yagona milliy tizim — xat-xabarlar, xabarnomalar, chaqiruv qogʻozlari va boshqa yuridik hujjatlarning elektron tarzda qabul qilinishi hamda tegishli pochta aloqasi bogʻlamasi tomonidan qogʻoz koʻrinishida chop etilib, koʻrsatilgan manzillar boʻyicha pochta aloqasi obyektlari tarmogʻi orqali yetkazib berilishini, yetkazilganligini tasdiqlashni, maʼlumotlarni saqlash va hisobga olishni taʼminlovchi axborot tizimi.”.
3. 10-banddagi “Harbiy” degan soʻz “Oliy harbiy va oliy harbiylashtirilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 23-banddan “(Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-y., 12-son, 266-modda)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
5. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 83-moddasida nazarda tutilgan asoslarga koʻra chiqarilgan oqlov hukmida yoki ishni tugatish haqidagi ajrimda sud, ishni tugatish toʻgʻrisidagi qarorda esa surishtiruvchi, tergovchi, prokuror reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchining oʻziga yetkazilgan mulkiy ziyonni undirib olish huquqini eʼtirof etishlari lozim. Hukm, ajrim yoki qarorning nusxasi reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchiga topshiriladi yoki yagona milliy tizimdan foydalanilgan holda pochta aloqasi orqali yetkazib beriladi. Ayni vaqtda unga hukm, ajrim yoki qaror ustidan shikoyat qilish tartibi, shuningdek mulkiy ziyonni qoplash va boshqa huquqlarini tiklab olish tartibi tushuntiriladi.”.
6. 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Reabilitatsiya etish toʻgʻrisida qaror chiqargan sud, prokuror, tergovchi yoki surishtiruvchi reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchidan ariza tushgan kundan boshlab bir oydan kechiktirmasdan mulkiy ziyon miqdorini aniqlaydi, zarurat tugʻilganda buning uchun vazirlik va idoralarning moliya organlaridan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlaridan hisob-kitob talab qilib oladi. Ish apellatsiya yoki kassatsiya tartibida koʻrish chogʻida sud tomonidan tugatilgan boʻlsa, ziyon miqdorini hukm chiqargan sud mazkur Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari talablari asosida aniqlaydi.”.
7. 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Mulkiy ziyonning miqdori hisoblab chiqarilganidan keyin bu ziyonni qoplash uchun pul toʻlovlarini amalga oshirish toʻgʻrisida sud ajrim, surishtiruvchi, tergovchi yoki prokuror qaror chiqaradi.
Ajrim yoki qarorning nusxasi gerbli muhr bilan tasdiqlanib, toʻlovni amalga oshirishi lozim boʻlgan organlarga taqdim etish uchun reabilitatsiya etilgan harbiy xizmatchiga, u vafot etgan boʻlsa, ushbu Nizomning 28-bandida koʻrsatilgan shaxslarga beriladi yoki yagona milliy tizimdan foydalanilgan holda pochta aloqasi orqali yetkazib beriladi.”.
8. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 1021-moddasiga muvofiq, zarar harbiy xizmatchiga uni qonunga xilof tarzda hukm qilish, qonunga xilof tarzda jinoiy javobgarlikka tortish, ehtiyot chorasi sifatida qamoqqa olishni yoki munosib xulq-atvorda boʻlish haqida tilxat olishni qonunga xilof tarzda qoʻllanish, qonunga xilof tarzda maʼmuriy jazo qoʻllanish va qonunga xilof tarzda ushlab turish, shuningdek har qanday qiynoqqa solish va boshqa shafqatsiz, gʻayriinsoniy yoki qadr-qimmatni kamsituvchi muomala hamda jazo turlarini qoʻllash natijasida yetkazilgan boʻlsa, maʼnaviy zarar uni yetkazuvchining aybidan qatʼi nazar, qoplanishi lozim.”.
9. 35-band “qamalganligi” hamda “tergovchining” degan soʻzlardan keyin tegishli ravishda “yoki uy qamogʻida turganligi” hamda “va surishtiruvchining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori N. YOʻLDOShEV
Mudofaa vaziri B. KURBANOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Oʻzbekiston Respublikasi DXX raisi A. AZIZOV
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati raisi A. USMANOV
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R. DJURAYEV
Toshkent sh.,
2022-yil 1-noyabr,
Toshkent sh.,
2022-yil 22-oktabr,
Toshkent sh.,
2022-yil 20-oktabr,
Toshkent sh.,
2022-yil 21-oktabr,
Toshkent sh.,
2022-yil 19-oktabr,
Toshkent sh.,
2022-yil 24-oktabr,
33-QQ-son
31-son
53qq-son
15-son
5-son
5145-son