📅 2022-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧИ
Бухоро вилояти умумий ўрта таълим ташкилотларида сув таъминотини барқарор ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида ичимлик сув ва канализациядан фойдаланиш имкониятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2020 — 2022 йиллардаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида сув таъминотини комплекс ташкил этиш тўғрисидаги ҳомийлик лойиҳалари (кейинги ўринларда — ҳомийлик лойиҳалари) доирасида 16 та умумий ўрта таълим ташкилотлари «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2022 — 2025 йилларда Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиши тамойили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи сув таъминотини барқарор ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
ер ости сув манбаларини чиқариш (қазиб олиш) ва ичиш учун тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан кейин локал тозалаш тизимини ташкил этиш;
марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларини чиқариб юбориш тизимига улаш, ичимлик сувидан фойдаланиш ва оқова сувлари тозаланишини ташкил этиш.
3. Қуйидагилар:
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини аниқлаш учун танлаб олиш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун танлаб олиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ буюртмачи функциясини бажаради;
ҳомийлик лойиҳалари ва тажриба лойиҳаси (кейинги ўринларда — сув таъминоти лойиҳалари) доирасида барпо этилган инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш (кейинги ўринларда — эксплуатация хизматлари) Халқ таълими вазирлигига юкланади;
халқ таълими тизими ташкилотларига эксплуатация хизматларини кўрсатиш бўйича «Ўзсувтаъминот» АЖнинг тизимига кирувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — ҳудудий ташкилотлар) билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;
эксплуатация хизматлари нархи Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган холда белгиланади;
сув таъминоти лойиҳалари доирасида барпо этилган инфратузилмада тозаланган сувлардан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органлари билан келишилган ҳолда суғориш учун фойдаланилиши мумкин.
Бунда тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий ташкилотлари ушбу қарор доирасида пуллик асосда товарларни етказиб берувчи ва хизматларни кўрсатувчи (ишларни бажарувчи) ҳисобланади ҳамда солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда солиқ тўловларини амалга оширади.
5. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича қуйидагилар молиялаштириш манбаси этиб белгилансин:
а) грантлар ва бошқа турдаги беғараз ёрдам (кейинги ўринларда — беғараз ёрдам) ва ҳомийлик хайриялари;
б) Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қурилиш (реконструкция қилиш)ни назарда тутувчи лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш ва келишиш қисмида;
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қурилиш (реконструкция қилиш)ни назарда тутувчи лойиҳаолди ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қисмида;
в) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда, тажриба лойиҳаси доирасида инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қуриш (реконструкция қилиш) турли манбалардан молиялаштирилишига рухсат этилади, шунингдек, уларга аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби татбиқ этилмайди.
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан тажриба лойиҳасини молиялаштириш учун 20 миллиард сўмдан кам бўлмаган беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари жалб этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча беғараз ёрдам жалб этиш чораларини кўрсин.
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда тажриба лойиҳаси бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш ва келишиш учун талаб этилаётган бир миллиард сўм маблағни 2022 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги:
2023 йил ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг 5-банди «б» кичик бандида назарда тутилган харажатлар учун республика бюджетидан маблағлар ажратилишини;
халқ таълими тизими ташкилотларининг ҳар йиллик харажатлар сметасида сув таъминоти лойиҳалари доирасида барпо этилган, шу жумладан қурилган (реконструкция қилинган) инфратузилмаларга эксплуатация хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
9. Қуйидагилар:
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тажриба лойиҳаси тадбирларини амалга оширишга жалб қилинган вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул этиб ҳисоблансин;
тажриба лойиҳасини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари С.И. Саифназаровга шахсий жавобгарлик юклатилсин.
10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг оралиқ натижалари асосида марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган ижтимоий соҳасидаги ташкилотларда сув таъминотини барқарор ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига 1-ИЛОВА
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини аниқлаш учун танлаб олиш
Т/р Туманлар номи Марказлашган сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотлар сони Ўрганиш ўтказиш муддатлари 1. Бухоро тумани 6 2022 йил декабрь 2. Когон тумани 7 2022 йил декабрь 3. Вобкент тумани 15 2022 йил декабрь 4. Жондор тумани 41 2023 йил январь 5. Пешку тумани 29 2023 йил январь 6. Ромитан тумани 23 2023 йил январь 7. Ғиждувон тумани 32 2023 йил февраль 8. Шофиркон тумани 34 2023 йил февраль Жами 187
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун танлаб олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддатлар 1-босқич Халқ таълими вазирлиги «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида сув таъминотини барқарор ташкил этиш (кейинги ўринларда — сув таъминотини барқарор ташкил этиш) имкониятини аниқлаш учун Бухоро вилоятидаги марказлашган сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — мактаб) танлаб олиш. Ташкилий тадбирлар Режа-жадвалда белгиланган муддатларда 2-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Мактабнинг сув таъминотини ташкил этишга қаратилган инвестиция, грант ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш * . Ташкилий тадбирлар 10 иш куни давомида 3-босқич «Ўзсувтаъминот» АЖ, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини дала ишларини ўтказган ҳолда (зарур ҳолларда) аниқлаш ** , шу жумладан: сув таъминотини барқарор ташкил этишнинг энг мақбул усулини аниқлаш; Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишган ҳолда мактабни узоқ муддат давомида сув билан таъминлаш учун ер ости сувлари етарлилигини аниқлаш (сув таъминоти ер ости сувларини чиқариш орқали ташкил этилаётганда). 2. Мактабнинг сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун ер ости сувларини чиқаришга чекловлар мавжуд эмаслигини келишиш (сув таъминоти ер ости сувларини чиқариш орқали ташкил этилаётганда). Ташкилий тадбирлар 15 иш куни давомида 4-босқич Халқ таълими вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 1. Мактабни тажриба лойиҳасида иштирок этаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш. 2. Мактаб тажриба лойиҳасида иштирок этаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатига киритилгани тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигини хабардор қилиш. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, Ташкилий тадбирлар 10 иш куни давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига 3-ИЛОВА
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Молиялаштириш манбалари Муддатлар 1-босқич * «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги 1. Танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида сув таъминотини барқарор ташкил этиш (кейинги ўринларда — сув таъминотини барқарор ташкил этиш) учун зарур инфратузилмани барпо этиш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни (кейинги ўринларда — ТИҲК) ишлаб чиқиш ** . Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Қонунчиликда белгиланган муддатларда «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК 2. ТИҲКни экспертизадан ўтказиш. 2-босқич «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилма барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари) *** . Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари 30 кун давомида Эксперт ташкилоти 2. Лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш. Қонунчиликда белгиланган муддатларда Ваколатли ташкилотлар 3. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш. 3-босқич «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур товарлар ва хизматлар (ишларни) харид қилиш учун расмийлаштириладиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш (зарур ҳолларда). Грантлар ва бошқа турдаги беғараз ёрдам (кейинги ўринларда — беғараз ёрдам) ва ҳомийлик хайриялари Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги 2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур товарлар ва хизматларни (ишларни) харид қилиш. 30 иш куни (тўғридан-тўғри шартнома орқали харид қилинаётганда — 15 иш куни) давомида 4-босқич «Ўзсувтаъминот» АЖ 1. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини бошлаш учун объектларни рўйхатдан ўтказиш. Беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари 3 иш куни давомида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2. Ер ости сувларини чиқариш учун қудуқларни бурғилашга рухсатнома бериш (зарур ҳолларда). Қонунчиликда белгиланган муддатларда Пудрат ташкилотлари, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги, 3. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини бажариш. Шартномада белгиланган муддатларда Ваколатли ташкилотлар 4. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш. Қурилиш ишларини бажариш давомида 5-босқич «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани қабул қилиб олиш учун таркибига, шу жумладан қуйидаги ташкилотларнинг вакиллари киритиладиган қабул қилиб олиш комиссиясини тузиш: Халқ таълими вазирлиги; «Ўзсувтаъминот» АЖ; «Ўзсувтаъминот» АЖ тизимига кирувчи ташкилот (кейинги ўринларда — ҳудудий ташкилоти); танлаб олинган ташкилот. Беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари 3 иш куни давомида Қабул қилиб олиш комиссияси 2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани қабул қилиб олиш. Шартномада белгиланган муддатларда Ваколатли ташкилотлар 3. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилишга рухсатнома бериш. Қонунчиликда белгиланган муддатларда «Ўзсувтаъминот» АЖ 4. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмага бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш. 3 иш куни давомида 6-босқич «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани танлаб олинган ташкилотга ёки ҳудудий ташкилотга мулк ҳуқуқига асосан беғараз топшириш. Талаб этилмайди 15 иш куни давомида 2. Танлаб олинган ташкилот ходимларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун топширилган зарур инфратузилмани эксплуатация қилишга ўқитиш **** . 7-босқич Халқ таълими вазирлиги, танлаб олинган ташкилот, ҳудудий ташкилот 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация хизматларини кўрсатиш бўйича ҳудудий ташкилот билан шартномалар тузиш **** . Республика бюджети маблағлари Инфратузилма топширилган санадан бошлаб 15 иш куни давомида 2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш **** . Эксплуатация даври давомида 3. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани капитал таъмирлаш **** . Зарурат туғилганда 8-босқич Халқ таълими вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилиш мониторингини олиб бориш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Талаб этилмайди 15 иш куни давомида 2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилиш мониторингини олиб бориш. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига 4-ИЛОВА
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этишнин
Т/р Сув таъминоти барқарор ташкил этиладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони Мақсадли кўрсаткичга эришиш муддатлари 1. 15 2023 йил апрель 2. 30 2023 йил август 3. 45 2023 йил декабрь 4. 60 2024 йил апрель
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 ноябрь,
648-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
REJA-JADVALI
SXEMASI
SXEMASI
MAQSADLI KOʻRSATKIChI
Buxoro viloyati umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida suv taʼminotini barqaror tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida ichimlik suv va kanalizatsiyadan foydalanish imkoniyatini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2020 — 2022-yillardagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida suv taʼminotini kompleks tashkil etish toʻgʻrisidagi homiylik loyihalari (keyingi oʻrinlarda — homiylik loyihalari) doirasida 16 ta umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari “Manba-foydalanish-tozalash” suvdan foydalanish tamoyili asosida ichimlik suvi va kanalizatsiya tizimi bilan taʼminlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi va “Oʻzsuvtaʼminot” AJning 2022 — 2025-yillarda Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida “Manba-foydalanish-tozalash” suvdan foydalanishi tamoyili asosida quyidagilarni nazarda tutuvchi suv taʼminotini barqaror tashkil etish boʻyicha tajriba loyihasini (keyingi oʻrinlarda — tajriba loyihasi) amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:
yer osti suv manbalarini chiqarish (qazib olish) va ichish uchun tayyorlash hamda ulardan foydalanish va foydalanishdan keyin lokal tozalash tizimini tashkil etish;
markazlashgan ichimlik suv taʼminoti va oqova suvlarini chiqarib yuborish tizimiga ulash, ichimlik suvidan foydalanish va oqova suvlari tozalanishini tashkil etish.
3. Quyidagilar:
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini suv taʼminotini barqaror tashkil etish imkoniyatini aniqlash uchun tanlab olish reja-jadvali 1-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini tajriba loyihasida ishtirok etish uchun tanlab olish sxemasi 2-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida tajriba loyihasi doirasida suv taʼminotini barqaror tashkil etish sxemasi 3-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida tajriba loyihasi doirasida suv taʼminotini barqaror tashkil etishning maqsadli koʻrsatkichi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilansinki:
tajriba loyihasini amalga oshirish doirasida “Oʻzsuvtaʼminot” AJ buyurtmachi funksiyasini bajaradi;
homiylik loyihalari va tajriba loyihasi (keyingi oʻrinlarda — suv taʼminoti loyihalari) doirasida barpo etilgan infratuzilmani joriy taʼmirlash, boshqarish va ekspluatatsiya qilish (keyingi oʻrinlarda — ekspluatatsiya xizmatlari) Xalq taʼlimi vazirligiga yuklanadi;
xalq taʼlimi tizimi tashkilotlariga ekspluatatsiya xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha “Oʻzsuvtaʼminot” AJning tizimiga kiruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — hududiy tashkilotlar) bilan toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma tuzishga ruxsat beriladi;
ekspluatatsiya xizmatlari narxi Moliya vazirligi va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi bilan kelishilgan xolda belgilanadi;
suv taʼminoti loyihalari doirasida barpo etilgan infratuzilmada tozalangan suvlardan ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hamda sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi organlari bilan kelishilgan holda sugʻorish uchun foydalanilishi mumkin.
Bunda tajriba loyihasini amalga oshirish doirasida “Oʻzsuvtaʼminot” AJ va uning hududiy tashkilotlari ushbu qaror doirasida pullik asosda tovarlarni yetkazib beruvchi va xizmatlarni koʻrsatuvchi (ishlarni bajaruvchi) hisoblanadi hamda soliq qonunchiligida belgilangan tartibda soliq toʻlovlarini amalga oshiradi.
5. Tajriba loyihasini amalga oshirish boʻyicha quyidagilar moliyalashtirish manbasi etib belgilansin:
a) grantlar va boshqa turdagi begʻaraz yordam (keyingi oʻrinlarda — begʻaraz yordam) va homiylik xayriyalari;
b) Moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari:
infratuzilmani barpo etish, shu jumladan qurilish (rekonstruksiya qilish)ni nazarda tutuvchi loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkazish va kelishish qismida;
“Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKning infratuzilmani barpo etish, shu jumladan qurilish (rekonstruksiya qilish)ni nazarda tutuvchi loyihaoldi hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish qismida;
v) qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Bunda, tajriba loyihasi doirasida infratuzilmani barpo etish, shu jumladan qurish (rekonstruksiya qilish) turli manbalardan moliyalashtirilishiga ruxsat etiladi, shuningdek, ularga aholi punktlarida davlat kapital qoʻyilmalari hisobiga moliyalashtiriladigan ichimlik suv taʼminoti va oqova suv xizmati obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilishni tashkil etish tartibi tatbiq etilmaydi.
6. “Oʻzsuvtaʼminot” AJ tomonidan tajriba loyihasini moliyalashtirish uchun 20 milliard soʻmdan kam boʻlmagan begʻaraz yordam va homiylik xayriyalari jalb etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi va “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda tajriba loyihasini amalga oshirish uchun qoʻshimcha begʻaraz yordam jalb etish choralarini koʻrsin.
7. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda tajriba loyihasi boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkazish va kelishish uchun talab etilayotgan bir milliard soʻm mablagʻni 2022-yilgi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida Moliya vazirligi huzuridagi Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirilgan kapital qoʻyilmalar hisobidan ajratilishini taʼminlasin.
8. Moliya vazirligi:
2023-yil va keyingi yillardagi Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda ushbu qarorning 5-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan xarajatlar uchun respublika budjetidan mablagʻlar ajratilishini;
xalq taʼlimi tizimi tashkilotlarining har yillik xarajatlar smetasida suv taʼminoti loyihalari doirasida barpo etilgan, shu jumladan qurilgan (rekonstruksiya qilingan) infratuzilmalarga ekspluatatsiya xizmatlarini koʻrsatish xarajatlarini qoplash uchun respublika budjetidan mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
9. Quyidagilar:
Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi tajriba loyihasi tadbirlarini amalga oshirishga jalb qilingan vazirlik va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish uchun masʼul etib hisoblansin;
tajriba loyihasini sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish uchun uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirining birinchi oʻrinbosari S.I. Saifnazarovga shaxsiy javobgarlik yuklatilsin.
10. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi va “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda 2023-yil 1-avgustga qadar tajriba loyihasini amalga oshirishning oraliq natijalari asosida markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan ijtimoiy sohasidagi tashkilotlarda suv taʼminotini barqaror tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-noyabrdagi 648-son qaroriga 1-ILOVA
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini suv taʼminotini barqaror tashkil etish imkoniyatini aniqlash uchun tanlab olish
T/r Tumanlar nomi Markazlashgan suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlar soni Oʻrganish oʻtkazish muddatlari 1. Buxoro tumani 6 2022-yil dekabr 2. Kogon tumani 7 2022-yil dekabr 3. Vobkent tumani 15 2022-yil dekabr 4. Jondor tumani 41 2023-yil yanvar 5. Peshku tumani 29 2023-yil yanvar 6. Romitan tumani 23 2023-yil yanvar 7. Gʻijduvon tumani 32 2023-yil fevral 8. Shofirkon tumani 34 2023-yil fevral Jami 187
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-noyabrdagi 648-son qaroriga 2-ILOVA
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini tajriba loyihasida ishtirok etish uchun tanlab olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar 1-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi “Manba-foydalanish-tozalash” suvdan foydalanish tamoyili asosida suv taʼminotini barqaror tashkil etish (keyingi oʻrinlarda — suv taʼminotini barqaror tashkil etish) imkoniyatini aniqlash uchun Buxoro viloyatidagi markazlashgan suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — maktab) tanlab olish. Tashkiliy tadbirlar Reja-jadvalda belgilangan muddatlarda 2-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Maktabning suv taʼminotini tashkil etishga qaratilgan investitsiya, grant hamda boshqa dasturlar va loyihalar mavjud yoki mavjud emasligini aniqlash * . Tashkiliy tadbirlar 10 ish kuni davomida 3-bosqich “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish imkoniyatini dala ishlarini oʻtkazgan holda (zarur hollarda) aniqlash ** , shu jumladan: suv taʼminotini barqaror tashkil etishning eng maqbul usulini aniqlash; Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi bilan kelishgan holda maktabni uzoq muddat davomida suv bilan taʼminlash uchun yer osti suvlari yetarliligini aniqlash (suv taʼminoti yer osti suvlarini chiqarish orqali tashkil etilayotganda). 2. Maktabning suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun yer osti suvlarini chiqarishga cheklovlar mavjud emasligini kelishish (suv taʼminoti yer osti suvlarini chiqarish orqali tashkil etilayotganda). Tashkiliy tadbirlar 15 ish kuni davomida 4-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 1. Maktabni tajriba loyihasida ishtirok etayotgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritish. 2. Maktab tajriba loyihasida ishtirok etayotgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritilgani toʻgʻrisida Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligini xabardor qilish. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining buyrugʻi, Tashkiliy tadbirlar 10 ish kuni davomida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-noyabrdagi 648-son qaroriga 3-ILOVA
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida tajriba loyihasi doirasida suv taʼminotini barqaror tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Moliyalashtirish manbalari Muddatlar 1-bosqich * “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi vazirligi 1. Tanlab olingan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida “Manba-foydalanish-tozalash” suvdan foydalanish tamoyili asosida suv taʼminotini barqaror tashkil etish (keyingi oʻrinlarda — suv taʼminotini barqaror tashkil etish) uchun zarur infratuzilmani barpo etish boʻyicha texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarni (keyingi oʻrinlarda — TIHK) ishlab chiqish ** . Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Qonunchilikda belgilangan muddatlarda “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK 2. TIHKni ekspertizadan oʻtkazish. 2-bosqich “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi vazirligi 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilma barpo etish boʻyicha loyiha hujjatlarini ishlab chiqish (keyingi oʻrinlarda — loyiha hujjatlari) *** . Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari 30 kun davomida Ekspert tashkiloti 2. Loyiha hujjatlarini shaharsozlik ekspertizasidan oʻtkazish. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda Vakolatli tashkilotlar 3. Loyiha hujjatlarini kelishish. 3-bosqich “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur tovarlar va xizmatlar (ishlarni) xarid qilish uchun rasmiylashtiriladigan hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish (zarur hollarda). Grantlar va boshqa turdagi begʻaraz yordam (keyingi oʻrinlarda — begʻaraz yordam) va homiylik xayriyalari Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi va�irligi 2. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur tovarlar va xizmatlarni (ishlarni) xarid qilish. 30 ish kuni (toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma orqali xarid qilinayotganda — 15 ish kuni) davomida 4-bosqich “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 1. Qurilish (rekonstruksiya qilish) ishlarini boshlash uchun obyektlarni roʻyxatdan oʻtkazish. Begʻaraz yordam va homiylik xayriyalari 3 ish kuni davomida Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi 2. Yer osti suvlarini chiqarish uchun quduqlarni burgʻilashga ruxsatnoma berish (zarur hollarda). Qonunchilikda belgilangan muddatlarda Pudrat tashkilotlari, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi vazirligi, 3. Qurilish (rekonstruksiya qilish) ishlarini bajarish. Shartnomada belgilangan muddatlarda Vakolatli tashkilotlar 4. Qurilish (rekonstruksiya qilish) ishlarining bajarilishi ustidan nazorat oʻrnatish. Qurilish ishlarini bajarish davomida 5-bosqich “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi vazirligi 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani qabul qilib olish uchun tarkibiga, shu jumladan quyidagi tashkilotlarning vakillari kiritiladigan qabul qilib olish komissiyasini tuzish: Xalq taʼlimi vazirligi; “Oʻzsuvtaʼminot” AJ; “Oʻzsuvtaʼminot” AJ tizimiga kiruvchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — hududiy tashkiloti); tanlab olingan tashkilot. Begʻaraz yordam va homiylik xayriyalari 3 ish kuni davomida Qabul qilib olish komissiyasi 2. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani qabul qilib olish. Shartnomada belgilangan muddatlarda Vakolatli tashkilotlar 3. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani ekspluatatsiya qilishga ruxsatnoma berish. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 4. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmaga boʻlgan mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazish. 3 ish kuni davomida 6-bosqich “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Xalq taʼlimi vazirligi 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani tanlab olingan tashkilotga yoki hududiy tashkilotga mulk huquqiga asosan begʻaraz topshirish. Talab etilmaydi 15 ish kuni davomida 2. Tanlab olingan tashkilot xodimlarini suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun topshirilgan zarur infratuzilmani ekspluatatsiya qilishga oʻqitish **** . 7-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi, tanlab olingan tashkilot, hududiy tashkilot 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani joriy taʼmirlash, boshqarish va ek�pluatatsiya xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha hududiy tashkilot bilan shartnomalar tuzish **** . Respublika budjeti mablagʻlari Infratuzilma topshirilgan sanadan boshlab 15 ish kuni davomida 2. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani joriy taʼmirlash, boshqarish va ekspluatatsiya qilish **** . Ekspluatatsiya davri davomida 3. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani kapital taʼmirlash **** . Zarurat tugʻilganda 8-bosqich Xalq taʼlimi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 1. Suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani ekspluatatsiya qilish monitoringini olib borish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. Talab etilmaydi 15 ish kuni davomida 2. Tasdiqlangan reja-jadvalga muvofiq suv taʼminotini barqaror tashkil etish uchun zarur infratuzilmani ekspluatatsiya qilish monitoringini olib borish. Tasdiqlangan reja-jadvalga muvofiq
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-noyabrdagi 648-son qaroriga 4-ILOVA
Buxoro viloyatidagi markazlashgan ichimlik suv taʼminotiga ulanmagan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida tajriba loyihasi doirasida suv taʼminotini barqaror tashkil etishnin
T/r Suv taʼminoti barqaror tashkil etiladigan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari soni Maqsadli koʻrsatkichga erishish muddatlari 1. 15 2023-yil aprel 2. 30 2023-yil avgust 3. 45 2023-yil dekabr 4. 60 2024-yil aprel
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-noyabr,
648-son