📅 2022-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 8 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг умумий чекланган штатларидан ташқари намунавий штатлар доирасида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Муассаса) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар Муассасанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда божхона органлари номидан товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказишга тайёрлаш, қайта юклашда иштирок этиш, шунингдек, товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш;
чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни (сервис хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш) таъминлаш, шунингдек, ушбу воситалардан фойдаланганлик учун пулли хизматлар кўрсатиш;
чегара ўтказиш пунктлари ва уларга туташ ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган консалтинг хизматларини кўрсатиш;
давлат божхона хизмати органларига тегишли бўлган бино ва омборларда шартнома асосида божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа юк операцияларини амалга ошириш;
божхона органлари тасарруфидаги ва фойдаланувидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат олган ҳолда бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган ва 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда, қонунда белгиланган тартибда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилган товарларни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш;
шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этиш, электрон божхона пломбаларини етказиб бериш ҳамда қўллаш, чет эл товарлари божхона назорати остида ташилаётганда, шу жумладан, якка тартибда божхона назорати остида ташилаётганда пулли хизматлар кўрсатиш орқали божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни ташкил этиш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг буйруғи (топшириғи)га асосан қўмита марказий аппарати эҳтиёжи шунингдек, божхона органларида ташкил этиладиган халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар учун зарур товарлар (хизматлар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш;
қонунчиликда тақиқланмаган ва муассаса Низомида кўрсатилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
4. Муассаса марказий аппарати Тошкент шаҳрида, унинг ҳудудий бўлимлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ташкил этилади.
Муассаса бош директори ва унинг ўринбосарлари Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сақлаш ва сотиш Муассаса марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади;
Жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Муассаса томонидан белгиланади;
Муассасанинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат меъёрлари ва иш ҳақи миқдорлари Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Муассасада иш ҳақини тўлаш бўйича вужудга келган қарздорликларни Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан қоплашга рухсат берилади;
Муассасага ўз фаолиятини амалга ошириш учун божхона органлари балансида бўлган ер участкаси, бино-иншоотлар, мол-мулкидан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Муассаса бош директорига Божхона қўмитаси раиси ўринбосари билан келишган ҳолда муассасанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ходимларга қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилади;
Муассасанинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар Божхона қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Муассаса бош директори буйруғи билан киритилади;
Божхона қўмитасининг «Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси сўровига асосан Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда мажмуанинг фаолияти, ходимларининг иш ҳақи ва сақлаш харажатлари бўйича қарздорликларини қоплаши, моддий-техник базани мустаҳкамлаши ҳамда капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари молиялаштирилиши мумкин.
5. Қуйидагилар Муассаса фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасидан (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ажратмалар;
Божхона қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар;
Муассасанинг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда пулли хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Муассасага тегишли бўлган бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Муассасанинг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
а) икки ой муддатда Муассаса уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
б) 2023 йил 1 апрелга қадар давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни:
электрон савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотиш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин;
сотиш учун аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш чораларини кўриб борсин;
қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни «онлайн» режимда мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва ишга тушириш чораларини кўрсин;
в) Махсус жамғарма ҳисобидан Муассаса фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган бино ва иншоотлар қуриш, транспорт воситаси, мебель, офис жиҳозлари, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Белгилансинки, Муассаса томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Муассасани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Муассасани ривожлантириш жамғармасининг эҳтиёжларидан ортган маблағлар заруратдан келиб чиқиб, божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, божхона ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун Божхона қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасига Божхона қўмитаси Раисининг буйруғига мувофиқ ўтказилиши мумкин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг
Бош директор Бош директорнинг биринчи ўринбосари Бош директор ўринбосари Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими 8 Молия-иқтисодиёт бўлими 3 Бош юрисконсульт Моддий-техника таъминоти бўлими 2 Кадрлар бўлими 2 Декларациялаш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўлими 6 Капитал қурилиш бўлими 4 Ишлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими 2 Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими 2 Божхона-сервис хизматларини, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими 4 Комплаенс-назорат бош мутахассиси Стратегик-режалаштириш ва таҳлил бўлими 2 Ахборот-технологиялари илмий маркази 11
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг
Директор Директор ўринбосари Декларациялаш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўлими 1-4 Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими 0-4 Юрисконсульт Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис «Божхона-сервис» хизматлари, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими 2-3 Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими 0-2 Мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассис Ахборот-технологиялари бўлими 0-2 Моддий-техника таъминоти бош мутахассиси 0-1 Бош бухгалтер Комплаенс-назорат катта мутахассиси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
Т/р Лавозимнинг номи Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди 1. Муассаса бош директори 18 2. Муассаса директорининг биринчи ўринбосари 16 3. Муассаса директори ўринбосари Директорнинг биринчи ўринбосарига белгиланган разряддан 5 фоиз кам 4. Бўлим бошлиғи 14 5. Бош юрисконсульт 12 6. Бош мутахассис 10 7. Катта мутахассис 8 8. Мутахассис 7
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
Т/р Лавозимнинг номи Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди 1. Директор 15 2. Директор ўринбосари 14 3. Бўлим бошлиғи 12 4. Юрисконсульт 11 5. Бош бухгалтер 10 6. Бош мутахассис 10 7. Катта мутахассис 8 8. Мутахассис 7
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 ноябрь,
656-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
NAMUNAVIY TUZILMASI
LAVOZIM RAZRYADLARI
LAVOZIM RAZRYADLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-apreldagi PF-122-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirish jarayonida tadbirkorlik subyektlari va jismoniy shaxslar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-apreldagi PF-122-son Farmoniga muvofiq bojxona organlarining umumiy cheklangan shtatlaridan tashqari namunaviy shtatlar doirasida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Muassasa) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining namunaviy tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlari 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi boʻlimlari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar Muassasaning asosiy vazifalari etib belgilansin:
davlat tashkilotlari va deklarantlar uchun shartnoma asosida bojxona deklaratsiyasi va boshqa hujjatlarni tuzish, bojxona xizmati organlariga taqdim etish hamda bojxona organlari nomidan tovar va transport vositalarini koʻzdan kechirish hamda bojxona koʻrigidan oʻtkazishga tayyorlash, qayta yuklashda ishtirok etish, shuningdek, tovarlarga doir bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha boshqa operatsiyalarni amalga oshirish;
chegara oʻtkazish punktlarini nazorat-texnik vositalar bilan jihozlash, ulardan foydalanishni (servis xizmatlar koʻrsatish va taʼmirlash) taʼminlash, shuningdek, ushbu vositalardan foydalanganlik uchun pulli xizmatlar koʻrsatish;
chegara oʻtkazish punktlari va ularga tutash hududlarda avtoturargohlar tashkil etish hamda qonunchilikda taqiqlanmagan konsalting xizmatlarini koʻrsatish;
davlat bojxona xizmati organlariga tegishli boʻlgan bino va omborlarda shartnoma asosida bojxona omborlari faoliyatini tashkil etish, bojxona omborlarida tovarlarni saqlash, yuklash, tushirish xizmatlarini koʻrsatish hamda boshqa yuk operatsiyalarini amalga oshirish;
bojxona organlari tasarrufidagi va foydalanuvidagi obyektlarda qurilish-montaj ishlarini mustaqil ravishda yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq ruxsat olgan holda boshqa tashkilotlar bilan birgalikda amalga oshirish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bojxona xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni, bojxona ombori rejimida saqlash muddati oʻtgan va 90 kun ichida talab qilib olinmagan hollarda, qonunda belgilangan tartibda sud qarori asosida davlat egaligiga oʻtkazilgan tovarlarni saqlash va sotish, shu jumladan, “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali (qonunchilik hujjatlarida boshqa davlat organlarga beriladigan mol-mulklar bundan mustasno) sotish;
shaxsning davlat foydasiga voz kechish toʻgʻrisidagi qarori asosida olingan tovarlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiq sotilishini tashkil etish, elektron bojxona plombalarini yetkazib berish hamda qoʻllash, chet el tovarlari bojxona nazorati ostida tashilayotganda, shu jumladan, yakka tartibda bojxona nazorati ostida tashilayotganda pulli xizmatlar koʻrsatish orqali bojxona hamrohligida kuzatib borishni tashkil etish;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining buyrugʻi (topshirigʻi)ga asosan qoʻmita markaziy apparati ehtiyoji shuningdek, bojxona organlarida tashkil etiladigan xalqaro va respublika miqyosidagi tadbirlar uchun zarur tovarlar (xizmatlar)ni qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilish;
qonunchilikda taqiqlanmagan va muassasa Nizomida koʻrsatilgan boshqa faoliyat turlarini amalga oshirish.
4. Muassasa markaziy apparati Toshkent shahrida, uning hududiy boʻlimlari esa Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlarda tashkil etiladi.
Muassasa bosh direktori va uning oʻrinbosarlari Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Toshkent shahar va Toshkent viloyati boʻyicha boshqarmalari hamda “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksida olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulklarni saqlash va sotish Muassasa markaziy apparati va uning hududiy boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi;
Jismoniy va yuridik shaxslarga oʻzining ustavida belgilangan maqsadlariga mos keladigan doiralarda koʻrsatiladigan pullik xizmatlar turlari va toʻlovlar miqdorlari Bojxona qoʻmitasi bilan kelishgan holda Muassasa tomonidan belgilanadi;
Muassasaning texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari shtat meʼyorlari va ish haqi miqdorlari Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblari klassifikatoriga muvofiq Muassasa tomonidan Bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi;
Muassasada ish haqini toʻlash boʻyicha vujudga kelgan qarzdorliklarni Bojxona qoʻmitasining maxsus jamgʻarmasi hisobidan qoplashga ruxsat beriladi;
Muassasaga oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun bojxona organlari balansida boʻlgan yer uchastkasi, bino-inshootlar, mol-mulkidan begʻaraz foydalanish huquqi beriladi;
Muassasa bosh direktoriga Bojxona qoʻmitasi raisi oʻrinbosari bilan kelishgan holda muassasaning moliyaviy holatidan kelib chiqib, koʻrsatilgan xizmatlardan tushgan mablagʻlar hisobidan xodimlarga qoʻshimcha oylik ustama belgilash huquqi beriladi;
Muassasaning tashkiliy-shtat tuzilmalariga belgilangan umumiy shtat birliklari doirasida oʻzgartirishlar Bojxona qoʻmitasi raisi bilan kelishilgan holda Muassasa bosh direktori buyrugʻi bilan kiritiladi;
Bojxona qoʻmitasining “Baxt” sport-sogʻlomlashtirish majmuasi” davlat muassasasi soʻroviga asosan Muassasa tomonidan Bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan holda majmuaning faoliyati, xodimlarining ish haqi va saqlash xarajatlari boʻyicha qarzdorliklarini qoplashi, moddiy-texnik bazani mustahkamlashi hamda kapital qurilish-taʼmirlash ishlari moliyalashtirilishi mumkin.
5. Quyidagilar Muassasa faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, bojxona organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasidan (keyingi oʻrinlarda — Maxsus jamgʻarma) ajratmalar;
Bojxona qoʻmitasining Rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratmalar;
Muassasaning ustavida belgilangan maqsadlariga mos keladigan doiralarda pulli xizmatlar koʻrsatishdan olingan daromadlar;
Muassasaga tegishli boʻlgan bino, inshootlar va boshqa mol-mulkni belgilangan tartibda ijaraga berishdan olingan daromadlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda Muassasaning markaziy apparati hamda uning hududiy boʻlimlarini joylashtirish uchun operativ boshqaruv huquqi asosida bino va inshootlar ajratilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi:
a) ikki oy muddatda Muassasa ustavini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazsin;
b) 2023-yil 1-aprelga qadar davlat bojxona xizmati organlari tomonidan olib qoʻyilgan va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulklarni:
elektron savdo platformalari va savdo yarmarkalari orqali sotish amaliyotini joriy etish choralarini koʻrsin;
sotish uchun autsorsing asosida tadbirkorlik subyektlarini jalb etish choralarini koʻrib borsin;
qabul qilib olish, saqlash va sotishgacha boʻlgan jarayonlarni “onlayn” rejimda monitoring qilish imkonini beruvchi axborot tizimini ishlab chiqsin va ishga tushirish choralarini koʻrsin;
v) Maxsus jamgʻarma hisobidan Muassasa faoliyatini samarali amalga oshirish uchun zarur boʻlgan bino va inshootlar qurish, transport vositasi, mebel, ofis jihozlari, asbob-uskunalar hamda boshqa zarur vositalar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
8. Belgilansinki, Muassasa tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar toʻliq Muassasani rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
Muassasani rivojlantirish jamgʻarmasining ehtiyojlaridan ortgan mablagʻlar zaruratdan kelib chiqib, bojxona organlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, bojxona xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa maqsadlar uchun Bojxona qoʻmitasining Rivojlantirish jamgʻarmasiga Bojxona qoʻmitasi Raisining buyrugʻiga muvofiq oʻtkazilishi mumkin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi A.Yu. Mavlonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining
Bosh direktor Bosh direktorning birinchi oʻrinbosari Bosh direktor oʻrinbosari Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni saqlash va sotishni tashkil etish boʻlimi 8 Moliya-iqtisodiyot boʻlimi 3 Bosh yuriskonsult Moddiy-texnika taʼminoti boʻlimi 2 Kadrlar boʻlimi 2 Deklaratsiyalash va konsalting xizmatlari koʻrsatish boʻlimi 6 Kapital qurilish boʻlimi 4 Ishlar va murojaatlar bilan ishlash boʻlimi 2 Omborlar faoliyatini tashkil etish boʻlimi 2 Bojxona-servis xizmatlarini, marketing va reklama ishlarini tashkil etish boʻlimi 4 Komplayens-nazorat bosh mutaxassisi Strategik-rejalashtirish va tahlil boʻlimi 2 Axborot-texnologiyalari ilmiy markazi 11
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining
Direktor Direktor oʻrinbosari Deklaratsiyalash va konsalting xizmatlarini koʻrsatish boʻlimi 1-4 Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni saqlash va sotishni tashkil etish boʻlimi 0-4 Yuriskonsult Kadrlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis “Bojxona-servis” xizmatlari, marketing va reklama ishlarini tashkil etish boʻlimi 2-3 Omborlar faoliyatini tashkil etish boʻlimi 0-2 Murojaatlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis Axborot-texnologiyalari boʻlimi 0-2 Moddiy-texnika taʼminoti bosh mutaxassisi 0-1 Bosh buxgalter Komplayens-nazorat katta mutaxassisi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi markaziy apparatining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha
T/r Lavozimning nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadi 1. Muassasa bosh direktori 18 2. Muassasa direktorining birinchi oʻrinbosari 16 3. Muassasa direktori oʻrinbosari Direktorning birinchi oʻrinbosariga belgilangan razryaddan 5 foiz kam 4. Boʻlim boshligʻi 14 5. Bosh yuriskonsult 12 6. Bosh mutaxassis 10 7. Katta mutaxassis 8 8. Mutaxassis 7
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 656-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha boʻlimlarining xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha
T/r Lavozimning nomi Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadi 1. Direktor 15 2. Direktor oʻrinbosari 14 3. Boʻlim boshligʻi 12 4. Yuriskonsult 11 5. Bosh buxgalter 10 6. Bosh mutaxassis 10 7. Katta mutaxassis 8 8. Mutaxassis 7
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 8-noyabr,
656-son