UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 25 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 ноября 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 November 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг энергия ресурсларига талабларини қондириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, шунингдек, геология ва кон-металлургия саноати соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, геология ва кон-металлургия саноатида ишлаб чиқариш суръатларини кескин ошириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янада такомиллаштирилиши натижасида Ҳукумат қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси тугатилиб унинг негизида Назорат инспекцияси ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тугатилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганлиги;

Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти — Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти сифатида қайта номланганлиги;

Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-иловада :

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари»;

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ш.Ҳ. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари»;

в) тўққизинчи хатбошидаги «энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини» сўзлари «кон-металлургия соҳалари ва саноатни» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 мартдаги 171-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) илованинг 3 , 18 , 20-бандлари , 23-банди иккинчи хатбошиси , 24 ва 25-бандларидаги тегишли келишикдаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга илованинг «11-босқич» ва «12-босқич» позициялари «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 25 ноябрь,

674-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон, 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlari va topshiriqlari ijrosini samarali tashkil etish, aholi va tadbirkorlarning energiya resurslariga talablarini qondirish, yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalaridagi islohotlarni yanada jadallashtirish, shuningdek, geologiya va kon-metallurgiya sanoati sohasida keng qamrovli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, geologiya va kon-metallurgiya sanoatida ishlab chiqarish surʼatlarini keskin oshirish, yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi yanada takomillashtirilishi natijasida Hukumat qarorlarini qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish talab etilmoqda.

Vazirlar Mahkamasining qarorlarini qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 26-iyuldagi PF-176-son Farmoni hamda “Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 29-sentabrdagi PQ-384-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Ijro intizomini taʼminlash shuʼbasi tugatilib uning negizida Nazorat inspeksiyasi tashkil etilganligi;

Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasidagi Investitsiya loyihalarining amalga oshirilishi va tashqi savdoni monitoring qilish inspeksiyasi tugatilganligi;

Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasida:

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — energetika vaziri lavozimi;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi lavozimi oʻrniga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi lavozimi joriy etilganligi;

Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti — Geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari departamenti sifatida qayta nomlanganligi;

Yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati tashkil etilganligi munosabati bilan Hukumat qarorlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga muvofiqlashtirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari va maslahatchilari hamda Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi R.V. Abduqodirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-noyabrdagi 674-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

2. Vazirlar Mahkamasining “Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 901-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. J.T. Mirzamahmudov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — energetika vaziri, Respublika komissiyasi rahbarining oʻrinbosari”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulot taqsimoti toʻgʻrisidagi bitimlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi 503-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshisidagi “Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari “Yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼridan foydalanish shartlarini ishlab chiqish boʻyicha davlat komissiyasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-dekabrdagi 989-son qaroriga 2-ilovada :

a) ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi, Komissiya raisining oʻrinbosari”;

b) toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sh.H. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri oʻrinbosari”;

v) toʻqqizinchi xatboshidagi “energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini” soʻzlari “kon-metallurgiya sohalari va sanoatni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta hosili terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qarorining 2-bandi birinchi xatboshisi qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining geologiya, kon-metallurgiya sohalari va sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi, “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi, qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlariga:”.

8. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 601-son qarori bilan tasdiqlangan Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tizimidagi davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarini lavozimlarga tayinlashni va ularning faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 31-martdagi 171-son qarorida :

a) 1-banddagi “Ijro intizomini taʼminlash shuʼbasi” soʻzlari “Nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ijro intizomini taʼminlash shuʼbasi” soʻzlari “Nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovaning 3 , 18 , 20-bandlari , 23-bandi ikkinchi xatboshisi , 24 va 25-bandlaridagi tegishli kelishikdagi “Ijro intizomini taʼminlash shuʼbasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga ilovaning “11-bosqich” va “12-bosqich” pozitsiyalari “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “Ijro intizomini taʼminlash shuʼbasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Nazorat inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 25-noyabr,

674-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2022-y., 09/22/674/1041-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son, 19.06.2024-y., 09/24/337/0422-son )

lex.uz